UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 18-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 18 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 августа 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 August 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарорига мувофиқ Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача лойиҳаларга субсидиялар ажратилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин.

4. Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий назорат ўрнатсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 августдаги 443-сон қарорига ИЛОВА

Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Харажатларни қоплаш давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан амалга оширилади.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

туристик стартаплар — янги турдаги туризм хизматлари (кейинги ўринларда — стартап) — туристик хизматларни ривожлантиришга қаратилган, туристлар учун долзарб ҳисобланган туризм соҳасида инновацион хизмат, технология ёки маҳсулот яратишга қаратилган янги бизнес лойиҳа;

талабгор — стартапни яратган ва субсидия ажратиш учун мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти;

харажатларни қоплаш — стартапни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача стартап учун Жамғарма ҳисобидан субсидия ажратиш.

4. Талабгор харажатларни қоплаш учун ҳужжатларни топшириш санасида қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:

солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;

банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги.

5. Субсидия битта талабгор учун бир календарь йилда бир маротаба ажратилади.

2-боб. Харажатларни қоплаш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби

6. Субсидия ажратиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

7. Талабгор стартап бўйича харажатларни қоплаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали Қўмитага ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза (кейинги ўринларда — ариза) билан мурожаат қилади.

Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

cтартапни амалиётга жорий қилиш бўйича бизнес режа;

cтартап лойиҳасининг тақдимот нусхаси.

8. Аризага талабгор тўғрисида маълумотлар киритилгандан сўнг, талабгор уни имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор аризани ЯИДХП орқали тўлдирганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

9. Талабгорнинг аризасини Қўмита томонидан кўриб чиқишда тўлов ундирилмайди.

10. Қўмита раиси томонидан Туристик cтартап лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) таркиби шакллантирилади.

Комиссиянинг иш тартиби ва таркиби Қўмита раиси томонидан белгиланади ҳамда Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

11. Комиссия томонидан талабгорга Қўмитага унинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида суҳбат ўтказилиши ҳақида хабарнома юборилади.

Суҳбат хабарнома юборилгандан сўнг беш иш кунида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ёки талабгорнинг шахсан иштироки орқали ўтказилиши мумкин. Суҳбат давомида талабгор Комиссияга ўз стартапини тақдимот қилиб, Комиссия аъзоларининг саволларига жавоб беради.

12. Комиссия суҳбат ўтказилгандан сўнг ўн иш кунида талабгорнинг ушбу Регламентда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади, Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг ижобий хулосасини олади ҳамда субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса чиқаради.

13. Комиссия томонидан стартапни баҳолашда унинг маълум бир туристик хизматни ривожлантиришга қаратилгани, бугунги кунда туристлар учун долзарблиги ҳамда аввал мавжуд бўлмаган ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган ечимни тақдим этиш даражасига эътибор қаратилади.

14. Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганиш талаб этилса, Қўмита талабгорни ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда, аризани кўриб чиқиш муддатини етти иш кунигача узайтириши мумкин.

15. Қўмита талабгорнинг аризасини ўрганиш даврида қуйидаги ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали онлайн текшириб олади:

талабгорнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), унинг рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи, солиқ тўловчи сифатидаги идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР) ва тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари;

талабгорнинг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги ҳолати.

16. Қўмита Комиссия хулосаси асосида икки иш кунида субсидия ажратиш ёхуд субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида (рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг, бир иш кунида Давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали талабгорга юборади.

17. Қарорда қопланаётган маблағ миқдори, талабгорнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИР ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.

Бунда субсидия миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарорининг 2-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

18. Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:

аризада ушбу Регламентга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ёки нотўғри маълумот тақдим этилганда;

талабгорга бир календарь йил давомида мазкур Регламент доирасида субсидия ажратилганда;

талабгор ушбу Регламентда кўрсатилган талабларга жавоб бермаганда;

стартап юзасидан Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда.

19. Харажатларни қоплашни ушбу Регламентда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

20. Талабгор харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан бир ой давомида қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

21. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда харажатларни қоплашни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

22. Ушбу Регламентнинг 20-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.

23. Харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб етти иш кунида Қўмита талабгорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги ҳисобварақларига маблағларни ўтказиб беради.

3-боб. Якунловчи қоидалар

24. Харажатларни қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан маблағ ажратилган тадбиркорлик субъектлари рўйхати (реестри) Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

25. Талабгор харажатларни қоплаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.

26. Қўмита мазкур Регламентга асосан ишларни ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг талабгорга етказилиши учун масъул ҳисобланади.

27. Талабгорлар Қўмитанинг харажатларни қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан рози бўлмаган тақдирда, Қўмитанинг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

28. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш бўйича субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабгор (субсидия олиш учун мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти) Туризм қўмитасига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали субсидия олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Ҳар чорак якунининг 20-санасидан 25-санасигача 2-босқич Туристик cтартап лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия 1. Аризани кўриб чиқади ва суҳбат ўтказиш ҳақида талабгорга хабарнома орқали маълум қилади. 5 иш кунида 2. Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ёки талабгорнинг шахсан иштироки орқали суҳбат ўтказади. 5 иш кунида 3. Аризанинг белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса чиқаради. 10 иш кунида 3-босқич Туризм қўмитаси 1. Туристик стартап лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг хулосаси асосида субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 2 иш кунида 2. Қарор нусхасини Давлат хизматлари маркази ёки талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади. 1 иш кунида 4-босқич Талабгор Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. 1 ой ичида 5-босқич Туризм қўмитаси Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади. 5 иш кунида 6-босқич Туризм қўмитаси Субсидия тўғрисида қарор қабул қилинганда, тадбиркорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. 7 иш кунида

Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш бўйича субсидия ажратиш тўғрисида АРИЗА ________________________________________________________________________________ (тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) ________________________________________________________________________________ (почта манзили) ______________________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган, Директори (ишончли вакил): _______________________________________________________ шахс номидан (ариза берувчи раҳбари / ишончли вакилнинг Ф.И.О.) ________________________________________________________________ манзилда жойлашган (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш бўйича субсидия ажратишингизни сўрайман. Сарфланиши режалаштирилаётган харажатлар миқдори: __________________________________ ______________________________________ Тарғибот ҳаволаси: Банк реквизитлари ва ҳисобварағи: ___________________________________________ ___________________________________________ Алоқа маълумотлари (телефон / факс рақами, электрон почта манзили: __________________________________________ _________________________________ (ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.) 20 ____ йил _____________

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 18 август,

443 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2026 й., 09/26/443/0853-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

Turistik startaplarni — yangi turdagi turizm xizmatlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismiga subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish va turizm sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 19-noyabrdagi PQ-348-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 19-noyabrdagi PQ-348-son qaroriga muvofiq Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan turistik startaplarni — yangi turdagi turizm xizmatlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizi, biroq 1 mlrd soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda har yili eng yaxshi 10 tagacha loyihalarga subsidiyalar ajratilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Turistik startaplarni — yangi turdagi turizm xizmatlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismiga subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Turizm qoʻmitasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Reglamentga muvofiq davlat xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali joriy etilishini taʼminlasin.

4. Adliya vazirligi davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali doimiy nazorat oʻrnatsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Turizm qoʻmitasi raisi A.Oʻ. Aqqulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-avgustdagi 443-son qaroriga ILOVA

Turistik startaplarni — yangi turdagi turizm xizmatlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismiga subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament turistik startaplarni — yangi turdagi turizm xizmatlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Xarajatlarni qoplash davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) tomonidan amalga oshiriladi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

turistik startaplar — yangi turdagi turizm xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — startap) — turistik xizmatlarni rivojlantirishga qaratilgan, turistlar uchun dolzarb hisoblangan turizm sohasida innovatsion xizmat, texnologiya yoki mahsulot yaratishga qaratilgan yangi biznes loyiha;

talabgor — startapni yaratgan va subsidiya ajratish uchun murojaat qilgan tadbirkorlik subyekti;

xarajatlarni qoplash — startapni ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizi, biroq 1 mlrd soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda har yili eng yaxshi 10 tagacha startap uchun Jamgʻarma hisobidan subsidiya ajratish.

4. Talabgor xarajatlarni qoplash uchun hujjatlarni topshirish sanasida quyidagi talablarga javob berishi zarur:

soliq va yigʻimlar boʻyicha qarzdorligi boʻlmasligi;

bankrotlik yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi.

5. Subsidiya bitta talabgor uchun bir kalendar yilda bir marotaba ajratiladi.

2-bob. Xarajatlarni qoplash uchun ariza taqdim etish va uni koʻrib chiqish tartibi

6. Subsidiya ajratish ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

7. Talabgor startap boʻyicha xarajatlarni qoplash uchun Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali Qoʻmitaga ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza) bilan murojaat qiladi.

Bunda arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

ctartapni amaliyotga joriy qilish boʻyicha biznes reja;

ctartap loyihasining taqdimot nusxasi.

8. Arizaga talabgor toʻgʻrisida maʼlumotlar kiritilgandan soʻng, talabgor uni imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, elektron raqamli imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Talabgor arizani YIDXP orqali toʻldirganda, undan elektron raqamli imzo talab etilmaydi.

9. Talabgorning arizasini Qoʻmita tomonidan koʻrib chiqishda toʻlov undirilmaydi.

10. Qoʻmita raisi tomonidan Turistik ctartap loyihalarini koʻrib chiqish boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tarkibi shakllantiriladi.

Komissiyaning ish tartibi va tarkibi Qoʻmita raisi tomonidan belgilanadi hamda Qoʻmitaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

11. Komissiya tomonidan talabgorga Qoʻmitaga uning arizasi kelib tushgan kundan boshlab besh ish kunida suhbat oʻtkazilishi haqida xabarnoma yuboriladi.

Suhbat xabarnoma yuborilgandan soʻng besh ish kunida videokonferensaloqa tizimidan foydalangan holda yoki talabgorning shaxsan ishtiroki orqali oʻtkazilishi mumkin. Suhbat davomida talabgor Komissiyaga oʻz startapini taqdimot qilib, Komissiya aʼzolarining savollariga javob beradi.

12. Komissiya suhbat oʻtkazilgandan soʻng oʻn ish kunida talabgorning ushbu Reglamentda belgilangan talablarga mosligini oʻrganib chiqadi, Turizm qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi kengashining ijobiy xulosasini oladi hamda subsidiya ajratish maqsadga muvofiq yoki maqsadga muvofiq emasligi haqida xulosa chiqaradi.

13. Komissiya tomonidan startapni baholashda uning maʼlum bir turistik xizmatni rivojlantirishga qaratilgani, bugungi kunda turistlar uchun dolzarbligi hamda avval mavjud boʻlmagan yoki sezilarli darajada takomillashtirilgan yechimni taqdim etish darajasiga eʼtibor qaratiladi.

14. Arizani koʻrib chiqishda qoʻshimcha oʻrganish talab etilsa, Qoʻmita talabgorni YIDXP orqali xabardor qilgan holda, arizani koʻrib chiqish muddatini yetti ish kunigacha uzaytirishi mumkin.

15. Qoʻmita talabgorning arizasini oʻrganish davrida quyidagi hujjatlarni masʼul davlat organlari va tashkilotlardan mustaqil ravishda, shu jumladan, “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiya platformasi orqali onlayn tekshirib oladi:

talabgorning nomi, joylashgan yeri (pochta manzili), uning roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi, soliq toʻlovchi sifatidagi identifikatsiya raqami (keyingi oʻrinlarda — STIR) va tijorat bankidagi hisobvaragʻi rekvizitlari;

talabgorning soliq va yigʻimlar boʻyicha qarzdorligi holati.

16. Qoʻmita Komissiya xulosasi asosida ikki ish kunida subsidiya ajratish yoxud subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida (rad etish asoslarini koʻrsatgan holda) qaror qabul qiladi hamda qarorning elektron nusxasini qaror qabul qilingan kundan soʻng, bir ish kunida Davlat xizmatlari markazi (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki YIDXP (elektron tarzda murojaat qilinganda) orqali talabgorga yuboradi.

17. Qarorda qoplanayotgan mablagʻ miqdori, talabgorning nomi, joylashgan yeri (pochta manzili), STIR hamda tijorat bankidagi hisobvaragʻi koʻrsatiladi.

Bunda subsidiya miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlariga subsidiyalar, imtiyozlar va preferensiyalarni taqdim etish tartiblarini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PQ-193-son qarorining 2-bandi talablaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.

18. Subsidiya ajratish quyidagi asoslarga koʻra rad etiladi:

arizada ushbu Reglamentga 2-ilovada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻliq koʻrsatilmaganda yoki notoʻgʻri maʼlumot taqdim etilganda;

talabgorga bir kalendar yil davomida mazkur Reglament doirasida subsidiya ajratilganda;

talabgor ushbu Reglamentda koʻrsatilgan talablarga javob bermaganda;

startap yuzasidan Turizm qoʻmitasi huzuridagi budjetdan tashqari Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi kengashining ijobiy xulosasi mavjud boʻlmaganda.

19. Xarajatlarni qoplashni ushbu Reglamentda koʻrsatilmagan boshqa asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

20. Talabgor xarajatlarni qoplashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini olgan kundan boshlab koʻpi bilan bir oy davomida qarorda koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etishi hamda ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, Qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

21. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kunida qayta koʻrib chiqiladi. Bunda xarajatlarni qoplashni yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

22. Ushbu Reglamentning 20-bandida koʻrsatilgan muddat tugagandan soʻng taqdim etilgan ariza yangi berilgan deb hisoblanadi.

23. Xarajatlarni qoplash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab yetti ish kunida Qoʻmita talabgorning xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga mablagʻlarni oʻtkazib beradi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Xarajatlarni qoplash uchun Jamgʻarma hisobidan mablagʻ ajratilgan tadbirkorlik subyektlari roʻyxati (reyestri) Qoʻmitaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

25. Talabgor xarajatlarni qoplash uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligi uchun masʼul hisoblanadi.

26. Qoʻmita mazkur Reglamentga asosan ishlarni tashkil etish, muvofiqlashtirish, monitoring qilish va Jamgʻarma hisobidan ajratilgan mablagʻlarning talabgorga yetkazilishi uchun masʼul hisoblanadi.

27. Talabgorlar Qoʻmitaning xarajatlarni qoplab berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaroridan rozi boʻlmagan taqdirda, Qoʻmitaning qarori yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

28. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Turistik startaplarni — yangi turdagi turizm xizmatlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismiga subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Turistik startaplarni — yangi turdagi turizm xizmatlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish boʻyicha subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabgor (subsidiya olish uchun murojaat qilgan tadbirkorlik subyekti) Turizm qoʻmitasiga Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali subsidiya olish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat qiladi. Har chorak yakunining 20-sanasidan 25-sanasigacha 2-bosqich Turistik ctartap loyihalarini koʻrib chiqish boʻyicha komissiya 1. Arizani koʻrib chiqadi va suhbat oʻtkazish haqida talabgorga xabarnoma orqali maʼlum qiladi. 5 ish kunida 2. Videokonferensaloqa tizimidan foydalangan holda yoki talabgorning shaxsan ishtiroki orqali suhbat oʻtkazadi. 5 ish kunida 3. Arizaning belgilangan talablarga mosligini oʻrganib chiqadi va tegishli xulosa chiqaradi. 10 ish kunida 3-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Turistik startap loyihalarini koʻrib chiqish boʻyicha komissiyaning xulosasi asosida subsidiya ajratish yoki subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 2 ish kunida 2. Qaror nusxasini Davlat xizmatlari markazi yoki talabgorning YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Talabgor Subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olganda, qarorda koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etish va ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda, Turizm qoʻmitasiga takroran Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali murojaat qiladi. 1 oy ichida 5-bosqich Turizm qoʻmitasi Ariza takroran taqdim etilganda, uni qayta koʻrib chiqadi. 5 ish kunida 6-bosqich Turizm qoʻmitasi Subsidiya toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, tadbirkorning tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. 7 ish kunida

Turistik startaplarni — yangi turdagi turizm xizmatlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismiga subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Turistik startaplarni — yangi turdagi turizm xizmatlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish boʻyicha subsidiya ajratish toʻgʻrisida ARIZA ________________________________________________________________________________ (tadbirkorlik subyektini davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga muvofiq ariza beruvchining toʻliq nomi) ________________________________________________________________________________ (pochta manzili) ______________________________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan, Direktori (ishonchli vakil): _______________________________________________________ shaxs nomidan (ariza beruvchi rahbari / ishonchli vakilning F.I.O.) ________________________________________________________________ manzilda joylashgan (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) Turistik startaplarni — yangi turdagi turizm xizmatlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etish boʻyicha subsidiya ajratishingizni soʻrayman. Sarflanishi rejalashtirilayotgan xarajatlar miqdori: __________________________________ ______________________________________ Targʻibot havolasi: Bank rekvizitlari va hisobvaragʻi: ___________________________________________ ___________________________________________ Aloqa maʼlumotlari (telefon / faks raqami, elektron pochta manzili: __________________________________________ _________________________________ (ariza beruvchining lavozimi, F.I.O.) 20 ____ yil _____________

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 18-avgust,

443 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.08.2026-y., 09/26/443/0853-son)

lex.uz