📅 2026-yil 18-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 18-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 18 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 августа 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 August 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
ТАРКИБИ
ТАРТИБИ
Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастури доирасида иқтисодиётни декарбонизация қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш учун имтиёзли кредит ва грантни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030 стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — Жаҳон банки) ўртасида «Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга оширилаётгани;
Лойиҳани амалга ошириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Жаҳон банки ўртасида қиймати 10,6 миллион АҚШ долларига тенг Грант битими (кейинги ўринларда — Грант битими) имзолангани;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» АЖ ўртасида Жаҳон банки томонидан маъқулланадиган Ўзбекистон Республикасида грантларни тақсимлаш бўйича субсидиар келишув имзолангани;
Жаҳон банки кўмагида газ сизиб чиқиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган тадбирлар натижасида республика ҳудудида жойлашган «Ўзтрансгаз» АЖ объектларининг 1 000 тадан ортиқ нуқсонли нуқталарида 35 миллион куб метргача ҳажмда газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Грант битими асосида «Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги компонентлар ва молиялаштириш ҳажмларнинг мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳасини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этиладиган идоралараро ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳаси доирасида газ сизиб чиқишларини бартараф этиш натижасида иқтисод қилинадиган маблағларни жамлаш ва қайта инвестиция қилиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, Лойиҳани 2026 — 2028 йиллар давомида амалга оширишда:
а) ушбу қарорга 3-иловадаги молиявий механизм асосида газ сизиб чиқиш ҳолатлари «Ўзтрансгаз» АЖ тизимидаги объектлар кесимида босқичма-босқич аниқланади ва бартараф этилади;
ажратиладиган грантлар учун Грант битими ва субсидиар келишув шартларига мувофиқ ҳамда Жаҳон банки учун мақбул бўлган шартларда «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ундирувга йўл қўйилмайдиган (миллий ва чет эл валюталарда) махсус ҳисобварақ очилади. Бунда Жаҳон банки томонидан ажратиладиган грант маблағлари фақат чет эл валютасидаги махсус ҳисобвараққа ўтказилади;
б) Лойиҳа доирасида газ сизиб чиқиши ҳолатларини бартараф этиш натижасида ушбу қарорга 3-иловада молиявий механизмга мувофиқ иқтисод қилинган метан газ ҳажмлари ҳисоб-китоблари асосида шаклланган (белгиланган тартибда «верификация»дан ўтган) маблағлар:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида «Ўзтрансгаз» АЖ учун очиладиган ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус (эскроу) ҳисобварақда жамланади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигининг розилиги билан газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ва газ тизими салоҳиятини ошириш бўйича самарали лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади;
в) Лойиҳани амалга ошириш натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари давлат томонидан тасарруф этилади.
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзтрансгаз» АЖ тизимидаги объектларда газ сизиб чиқиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш ишлари якунлангандан сўнг Лойиҳа натижасида иқтисод қилинган маблағларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига йўналтирсин.
Мазкур махсус ҳисобварақдаги маблағлар республикадаги бошқа газ инфратузилмаси объектларида газ йўқотишлари ва сизиб чиқиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш тадбирларини молиялаштиришга мақсадли йўналтирилсин.
5. Идоралараро ишчи гуруҳ Лойиҳани амалга оширишда:
Жаҳон банки ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида самарали мувофиқлаштириш ишларини ташкил этиш;
молиявий барқарорликни таъминлаш, молиявий механизм фаолияти самарадорлигини ошириш ва маблағлардан мақсадли ҳамда шаффоф фойдаланилишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
махсус ҳисобварақда жамланадиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш, молиявий қарорларни келишиш ва назорат қилиш жараёнларини жадаллаштириш;
молиявий механизм татбиқ этилишида ҳисоб-китоблар ва тўлов операцияларининг белгиланган тартибда юритилиши ҳамда ташқи аудитдан ўтказилишини мувофиқлаштириш чораларини кўрсин.
6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан аввал йўқотилган, кейинчалик бартараф этиладиган ва мустақил «верификация» асосида тасдиқланади табиий газ ҳажмлари тасдиқланган санадан бошлаб камида икки йил давомида табиий газни магистрал газ тизими орқали транспортировка қилиш бўйича ўз эҳтиёжлари ва йўқотишларини қоплаш учун қўлланадиган тариф тўловларини камайтирмасдан ҳисобланишини таъминласин.
7. «Ўзтрансгаз» АЖ Жаҳон банки билан келишилган ҳолда:
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини лойиҳа даври учун ташкил этсин ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш учун 5 та штат бирлиги ажратсин;
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи фаолиятини тартибга солувчи низом, ички регламентлар ҳамда Лойиҳа доирасида харидлар, молиявий бошқарув, ҳисобот юритиш ва тўловларни амалга ошириш тартиб-таомилларини белгиловчи ички ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. «Ўзтрансгаз» АЖга:
а) Жаҳон банкининг молиявий бошқарув ва маблағларни ажратиш талаблари асосида Лойиҳа доирасидаги тўлов ҳужжатларини тайёрлаш, молиявий операцияларни ташкил этиш, грант маблағларидан фойдаланиш мониторингини юритиш ҳамда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ваколатларини Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига юклашга;
б) Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи фаолиятини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда маҳаллий ва хорижий мутахассислар, консультантлар ва экспертларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида жалб қилишга;
в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг ишчи ва ходимлари, жалб этиладиган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар, консультантлар ва экспертларга иш ҳақи ва Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ операцион харажатларни Грант битимида назарда тутилган тартибда грант ҳисобидан молиялаштиришга рухсат берилсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва энергетика вазири Ш.Х. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 августдаги 444-сон қарорига 1-ИЛОВА
Грант битими асосида «Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги компонентлар ва молиялаштириш ҳажмларнинг
Т/р Компонентлар Асосий йўналишлар Масъул идоралар Молиялаштиришнинг тахминий миқдори * (млн АҚШ доллари) 1. «А» компонент Газ инфратузилмасида мавжуд газ йўқотишлари ҳажмларини камайтиришга қаратилган таъмирлаш «Ўзтрансгаз» АЖ 9,6 Тежалган метан газ асосида иқтисод қилинган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, Энергетика вазирлиги Ҳисоб-китобларга кўра ** 2. «Б» компонент Газ сизиб чиқиши ҳолатлари ва эмиссияларни камайтириш мониторингини ҳамда ҳисоботини юритиш бўйича институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш «Ўзтрансгаз» АЖ 0,5 ** 3. «C» компонент Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш, хорижий экспертларни жалб қилиш ва лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш «Ўзтрансгаз» АЖ 0,5 ** Жами 10,6
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 августдаги 444-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳасини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этиладиган Идоралараро ишчи гуруҳ
1. У.К. Абидхаджаев — иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Идоралараро ишчи гуруҳ раҳбари 2. У.М. Мамадаминов — энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, Идоралараро ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. А.Ш. Исаков — «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси в.б. 4. Ш.И. Сафаров — «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари в.б. 5. А.Б. Назаров — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти директори 6. Б.А. Мирзаев — Энергетика вазирлиги бошқармаси бошлиғи 7. Ж.Н. Олимов — «Ўзтрансгаз» АЖ лойиҳа офиси раҳбари 8. Ш.Х. Ишмухаммедов — «Ўзтрансгаз» АЖ департаменти бошлиғи 9. лавозим бўйича — «Ўзтрансгаз» АЖ Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари, Идоралараро ишчи гуруҳ котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 августдаги 444-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш бўйича молиявий механизмни амалга ошириш
1. Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш бўйича молиявий механизм (кейинги ўринларда — молиявий механизм) «Ўзтрансгаз» АЖга тегишли газ инфратузилмаси объектларида газ сизиб чиқишларини аниқлаш ва бартараф этиш ишларини молиялаштириш, шунингдек, газ тежалиши натижасида шаклланган маблағларни жамлаш ва қайта инвестиция қилиш мақсадида ташкил этилади.
2. Молиявий механизм умумий назорати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
3. Қуйидагилар молиявий механизмнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
газ сизиб чиқишларини аниқлаш ва бартараф этиш ишларини молиялаштириш;
газ тежалиши натижасида шаклланган молиявий маблағларни жамлаш ва қайта инвестиция қилиш;
метан эмиссияларини қисқартириш орқали экологик самарадорликни ошириш;
газ соҳасида мониторинг, ҳисобот ва «верификация» тизимларини ривожлантириш;
газ соҳасида институционал ва техник салоҳиятни ошириш;
газ инфратузилмасида иқтисодий жиҳатдан самарали таъмирлаш ишларини қўллаб-қувватлаш.
4. Газ узатиш тизими оператори «Ўзтрансгаз» АЖ — молиявий механизмнинг дастлабки бенефициари сифатида белгиланади.
5. Молиявий механизм доирасида қуйидаги тадбирлар молиялаштирилади:
газ сизиб чиқишларини аниқлаш ва бартараф этиш ишлари;
ўлчаш, мониторинг, ҳисобот ва «верификация» тизимларини жорий этиш;
газ инфратузилмаси ходимлари салоҳиятини ошириш;
газ инфратузилмасини модернизация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш;
экологик ва хавфсизлик стандартларини таъминлашга қаратилган тадбирлар.
6. Молиявий механизмнинг дастлабки босқичида қайта инвестиция қилиш механизмининг молиявий ва операцион тартиби қуйидагича амалга оширилади:
а) «Ўзтрансгаз» АЖ ҳар чоракда газ сизиб чиқишларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича устувор ишлар рўйхатини, шунингдек, кейинги йил учун инвестиция режаларини тайёрлайди, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига келишиш учун тақдим этади;
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги тақдим этилган режаларни Грант битими ва Лойиҳа операцион қўлланмасида белгиланган мезонлар асосида кўриб чиқади ҳамда маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида 5 иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ижобий (ёки қайта ишлаш учун) хулосани тақдим этади;
в) «Ўзтрансгаз» АЖ тасдиқланган режалар асосида харид ва таъмирлаш ишларини амалга оширади ҳамда ҳужжатлаштирилган харажатлар асосида Жаҳон банки грантини жалб қилади;
г) амалга оширилган ишлар якунлари бўйича «Ўзтрансгаз» АЖ мустақил «верификация» қилинган ҳисоботларни тайёрлайди ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. Мазкур ҳисоботларда иқтисод қилинган газ ҳажмлари, камайтирилган метан эмиссиялари, амалга оширилган ишлар ҳажми ва молиявий кўрсаткичлар акс эттирилади;
д) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мустақил тасдиқланган ҳисоботлар асосида иқтисод қилинган табиий газ ҳажмлари ва уларнинг молиявий қийматини белгиланган ҳисоб-китоб усулига мувофиқ аниқлайди;
е) «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан аввал йўқотилган, кейинчалик бартараф этиладиган ҳамда мустақил «верификация» натижалари асосида тасдиқланган табиий газ ҳажмлари ҳисоб-китоблар асосида шаклланган маблағлар «Ўзтрансгаз» АЖнинг махсус (эскроу) ҳисобварағида жамланади;
ж) «Ўзтрансгаз» АЖ махсус (эскроу) ҳисобварағида жамланган маблағларни келишилган ва ҳужжатлаштирилган газ сизиб чиқиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш ишларини молиялаштириш учун қайта инвестиция қилади;
з) «Ўзбекистонда газ сизиб чиқишларини бартараф этиш механизмини яратиш» лойиҳасининг дастлабки босқичида махсус (эскроу) ҳисобварақда жамланган маблағлардан Жаҳон банки грантига қўшимча молиялаштириш манбаи сифатида лойиҳанинг «А» компоненти доирасида газ инфратузилмасидаги газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ишларини молиялаштириш учун фойдаланилади;
и) Жаҳон банки грант тўлиқ ўзлаштирилгандан сўнг махсус (эскроу) ҳисобварақда жамланадиган маблағлар газ сизиб чиқиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш ишларини молиялаштиришнинг асосий манбаига айланади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 август,
444-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAQSADLI PARAMETRLARI
TARKIBI
TARTIBI
Jahon banki ishtirokida “Oʻzbekistonda gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish mexanizmini yaratish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
“Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirishga oid davlat dasturi doirasida iqtisodiyotni dekarbonizatsiya qilish va iqlim oʻzgarishiga moslashishga qaratilgan loyihalarni barqaror moliyalashtirish uchun imtiyozli kredit va grantni jalb etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030 strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoniga muvofiq:
Oʻzbekiston Respublikasi va Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki (keyingi oʻrinlarda — Jahon banki) oʻrtasida “Oʻzbekistonda gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish mexanizmini yaratish” loyihasi (keyingi oʻrinlarda — Loyiha) amalga oshirilayotgani;
Loyihani amalga oshirish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi va Jahon banki oʻrtasida qiymati 10,6 million AQSH dollariga teng Grant bitimi (keyingi oʻrinlarda — Grant bitimi) imzolangani;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi va “Oʻztransgaz” AJ oʻrtasida Jahon banki tomonidan maʼqullanadigan Oʻzbekiston Respublikasida grantlarni taqsimlash boʻyicha subsidiar kelishuv imzolangani;
Jahon banki koʻmagida gaz sizib chiqish holatlarini aniqlash boʻyicha oʻtkazilgan tadbirlar natijasida respublika hududida joylashgan “Oʻztransgaz” AJ obyektlarining 1 000 tadan ortiq nuqsonli nuqtalarida 35 million kub metrgacha hajmda gaz sizib chiqish holatlari aniqlangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Grant bitimi asosida “Oʻzbekistonda gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish mexanizmini yaratish” loyihasini amalga oshirish doirasidagi komponentlar va moliyalashtirish hajmlarning maqsadli parametrlari 1-ilovaga muvofiq;
“Oʻzbekistonda gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish mexanizmini yaratish” loyihasini muvofiqlashtirish maqsadida tashkil etiladigan idoralararo ishchi guruh tarkibi 2-ilovaga muvofiq;
“Oʻzbekistonda gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish mexanizmini yaratish” loyihasi doirasida gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish natijasida iqtisod qilinadigan mablagʻlarni jamlash va qayta investitsiya qilish tartibi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki, Loyihani 2026 — 2028-yillar davomida amalga oshirishda:
a) ushbu qarorga 3-ilovadagi moliyaviy mexanizm asosida gaz sizib chiqish holatlari “Oʻztransgaz” AJ tizimidagi obyektlar kesimida bosqichma-bosqich aniqlanadi va bartaraf etiladi;
ajratiladigan grantlar uchun Grant bitimi va subsidiar kelishuv shartlariga muvofiq hamda Jahon banki uchun maqbul boʻlgan shartlarda “Oʻztransgaz” AJ tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining tijorat banklarida undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan (milliy va chet el valyutalarda) maxsus hisobvaraq ochiladi. Bunda Jahon banki tomonidan ajratiladigan grant mablagʻlari faqat chet el valyutasidagi maxsus hisobvaraqqa oʻtkaziladi;
b) Loyiha doirasida gaz sizib chiqishi holatlarini bartaraf etish natijasida ushbu qarorga 3-ilovada moliyaviy mexanizmga muvofiq iqtisod qilingan metan gaz hajmlari hisob-kitoblari asosida shakllangan (belgilangan tartibda “verifikatsiya”dan oʻtgan) mablagʻlar:
Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida “Oʻztransgaz” AJ uchun ochiladigan undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus (eskrou) hisobvaraqda jamlanadi;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Energetika vazirligining roziligi bilan gaz sizib chiqish holatlarini bartaraf etish va gaz tizimi salohiyatini oshirish boʻyicha samarali loyihalarni moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi;
v) Loyihani amalga oshirish natijasida qisqartirilgan issiqxona gazlari davlat tomonidan tasarruf etiladi.
4. Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Oʻztransgaz” AJ tizimidagi obyektlarda gaz sizib chiqish holatlarini aniqlash va bartaraf etish ishlari yakunlangandan soʻng Loyiha natijasida iqtisod qilingan mablagʻlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochiladigan undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga yoʻnaltirsin.
Mazkur maxsus hisobvaraqdagi mablagʻlar respublikadagi boshqa gaz infratuzilmasi obyektlarida gaz yoʻqotishlari va sizib chiqish holatlarini aniqlash hamda bartaraf etish tadbirlarini moliyalashtirishga maqsadli yoʻnaltirilsin.
5. Idoralararo ishchi guruh Loyihani amalga oshirishda:
Jahon banki hamda manfaatdor vazirlik va idoralar hamda boshqa tashkilotlar oʻrtasida samarali muvofiqlashtirish ishlarini tashkil etish;
moliyaviy barqarorlikni taʼminlash, moliyaviy mexanizm faoliyati samaradorligini oshirish va mablagʻlardan maqsadli hamda shaffof foydalanilishini taʼminlash boʻyicha takliflarni ishlab chiqish;
maxsus hisobvaraqda jamlanadigan mablagʻlardan maqsadli foydalanish, moliyaviy qarorlarni kelishish va nazorat qilish jarayonlarini jadallashtirish;
moliyaviy mexanizm tatbiq etilishida hisob-kitoblar va toʻlov operatsiyalarining belgilangan tartibda yuritilishi hamda tashqi auditdan oʻtkazilishini muvofiqlashtirish choralarini koʻrsin.
6. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Idoralararo tarif komissiyasi “Oʻztransgaz” AJ tomonidan avval yoʻqotilgan, keyinchalik bartaraf etiladigan va mustaqil “verifikatsiya” asosida tasdiqlanadi tabiiy gaz hajmlari tasdiqlangan sanadan boshlab kamida ikki yil davomida tabiiy gazni magistral gaz tizimi orqali transportirovka qilish boʻyicha oʻz ehtiyojlari va yoʻqotishlarini qoplash uchun qoʻllanadigan tarif toʻlovlarini kamaytirmasdan hisoblanishini taʼminlasin.
7. “Oʻztransgaz” AJ Jahon banki bilan kelishilgan holda:
Loyihani amalga oshirish guruhini loyiha davri uchun tashkil etsin hamda uning faoliyatini taʼminlash uchun 5 ta shtat birligi ajratsin;
Loyihani amalga oshirish guruhi faoliyatini tartibga soluvchi nizom, ichki reglamentlar hamda Loyiha doirasida xaridlar, moliyaviy boshqaruv, hisobot yuritish va toʻlovlarni amalga oshirish tartib-taomillarini belgilovchi ichki hujjatlarni ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
8. “Oʻztransgaz” AJga:
a) Jahon bankining moliyaviy boshqaruv va mablagʻlarni ajratish talablari asosida Loyiha doirasidagi toʻlov hujjatlarini tayyorlash, moliyaviy operatsiyalarni tashkil etish, grant mablagʻlaridan foydalanish monitoringini yuritish hamda moliyaviy hisobotlarni tayyorlash vakolatlarini Loyihani amalga oshirish guruhiga yuklashga;
b) Loyihani amalga oshirish guruhi faoliyatini taʼminlash maqsadida zarur hollarda mahalliy va xorijiy mutaxassislar, konsultantlar va ekspertlarni fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnomalar asosida jalb qilishga;
v) Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda, Loyihani amalga oshirish guruhining ishchi va xodimlari, jalb etiladigan mahalliy hamda xorijiy mutaxassislar, konsultantlar va ekspertlarga ish haqi va Loyihani amalga oshirish bilan bogʻliq operatsion xarajatlarni Grant bitimida nazarda tutilgan tartibda grant hisobidan moliyalashtirishga ruxsat berilsin.
9. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va energetika vaziri Sh.X. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-avgustdagi 444-son qaroriga 1-ILOVA
Grant bitimi asosida “Oʻzbekistonda gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish mexanizmini yaratish” loyihasini amalga oshirish doirasidagi komponentlar va moliyalashtirish hajmlarning
T/r Komponentlar Asosiy yoʻnalishlar Masʼul idoralar Moliyalashtirishning taxminiy miqdori * (mln AQSH dollari) 1. “A” komponent Gaz infratuzilmasida mavjud gaz yoʻqotishlari hajmlarini kamaytirishga qaratilgan taʼmirlash “Oʻztransgaz” AJ 9,6 Tejalgan metan gaz asosida iqtisod qilingan mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi, “Oʻztransgaz” AJ, Energetika vazirligi Hisob-kitoblarga koʻra ** 2. “B” komponent Gaz sizib chiqishi holatlari va emissiyalarni kamaytirish monitoringini hamda hisobotini yuritish boʻyicha institutsional salohiyatini mustahkamlash “Oʻztransgaz” AJ 0,5 ** 3. “C” komponent Loyihani amalga oshirish guruhini tashkil etish, xorijiy ekspertlarni jalb qilish va loyihani amalga oshirishni qoʻllab-quvvatlash “Oʻztransgaz” AJ 0,5 ** Jami 10,6
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-avgustdagi 444-son qaroriga 2-ILOVA
“Oʻzbekistonda gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish mexanizmini yaratish” loyihasini muvofiqlashtirish maqsadida tashkil etiladigan Idoralararo ishchi guruh
1. U.K. Abidxadjayev — iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari, Idoralararo ishchi guruh rahbari 2. U.M. Mamadaminov — energetika vazirining birinchi oʻrinbosari, Idoralararo ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. A.Sh. Isakov — “Oʻztransgaz” AJ boshqaruvi raisi v.b. 4. Sh.I. Safarov — “Oʻztransgaz” AJ boshqaruvi raisi oʻrinbosari v.b. 5. A.B. Nazarov — Iqtisodiyot va moliya vazirligi departamenti direktori 6. B.A. Mirzayev — Energetika vazirligi boshqarmasi boshligʻi 7. J.N. Olimov — “Oʻztransgaz” AJ loyiha ofisi rahbari 8. Sh.X. Ishmuxammedov — “Oʻztransgaz” AJ departamenti boshligʻi 9. lavozim boʻyicha — “Oʻztransgaz” AJ Loyihani amalga oshirish guruhi rahbari, Idoralararo ishchi guruh kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-avgustdagi 444-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekistonda gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish boʻyicha moliyaviy mexanizmni amalga oshirish
1. Oʻzbekistonda gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish boʻyicha moliyaviy mexanizm (keyingi oʻrinlarda — moliyaviy mexanizm) “Oʻztransgaz” AJga tegishli gaz infratuzilmasi obyektlarida gaz sizib chiqishlarini aniqlash va bartaraf etish ishlarini moliyalashtirish, shuningdek, gaz tejalishi natijasida shakllangan mablagʻlarni jamlash va qayta investitsiya qilish maqsadida tashkil etiladi.
2. Moliyaviy mexanizm umumiy nazorati Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
3. Quyidagilar moliyaviy mexanizmning asosiy maqsadlari hisoblanadi:
gaz sizib chiqishlarini aniqlash va bartaraf etish ishlarini moliyalashtirish;
gaz tejalishi natijasida shakllangan moliyaviy mablagʻlarni jamlash va qayta investitsiya qilish;
metan emissiyalarini qisqartirish orqali ekologik samaradorlikni oshirish;
gaz sohasida monitoring, hisobot va “verifikatsiya” tizimlarini rivojlantirish;
gaz sohasida institutsional va texnik salohiyatni oshirish;
gaz infratuzilmasida iqtisodiy jihatdan samarali taʼmirlash ishlarini qoʻllab-quvvatlash.
4. Gaz uzatish tizimi operatori “Oʻztransgaz” AJ — moliyaviy mexanizmning dastlabki benefitsiari sifatida belgilanadi.
5. Moliyaviy mexanizm doirasida quyidagi tadbirlar moliyalashtiriladi:
gaz sizib chiqishlarini aniqlash va bartaraf etish ishlari;
oʻlchash, monitoring, hisobot va “verifikatsiya” tizimlarini joriy etish;
gaz infratuzilmasi xodimlari salohiyatini oshirish;
gaz infratuzilmasini modernizatsiya qilish va texnik xizmat koʻrsatish;
ekologik va xavfsizlik standartlarini taʼminlashga qaratilgan tadbirlar.
6. Moliyaviy mexanizmning dastlabki bosqichida qayta investitsiya qilish mexanizmining moliyaviy va operatsion tartibi quyidagicha amalga oshiriladi:
a) “Oʻztransgaz” AJ har chorakda gaz sizib chiqishlarini aniqlash va bartaraf etish boʻyicha ustuvor ishlar roʻyxatini, shuningdek, keyingi yil uchun investitsiya rejalarini tayyorlaydi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Energetika vazirligiga kelishish uchun taqdim etadi;
b) Iqtisodiyot va moliya vazirligi va Energetika vazirligi taqdim etilgan rejalarni Grant bitimi va Loyiha operatsion qoʻllanmasida belgilangan mezonlar asosida koʻrib chiqadi hamda mablagʻlardan samarali foydalanilishini taʼminlash maqsadida 5 ish kunidan kechiktirmagan holda ijobiy (yoki qayta ishlash uchun) xulosani taqdim etadi;
v) “Oʻztransgaz” AJ tasdiqlangan rejalar asosida xarid va taʼmirlash ishlarini amalga oshiradi hamda hujjatlashtirilgan xarajatlar asosida Jahon banki grantini jalb qiladi;
g) amalga oshirilgan ishlar yakunlari boʻyicha “Oʻztransgaz” AJ mustaqil “verifikatsiya” qilingan hisobotlarni tayyorlaydi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. Mazkur hisobotlarda iqtisod qilingan gaz hajmlari, kamaytirilgan metan emissiyalari, amalga oshirilgan ishlar hajmi va moliyaviy koʻrsatkichlar aks ettiriladi;
d) Iqtisodiyot va moliya vazirligi mustaqil tasdiqlangan hisobotlar asosida iqtisod qilingan tabiiy gaz hajmlari va ularning moliyaviy qiymatini belgilangan hisob-kitob usuliga muvofiq aniqlaydi;
e) “Oʻztransgaz” AJ tomonidan avval yoʻqotilgan, keyinchalik bartaraf etiladigan hamda mustaqil “verifikatsiya” natijalari asosida tasdiqlangan tabiiy gaz hajmlari hisob-kitoblar asosida shakllangan mablagʻlar “Oʻztransgaz” AJning maxsus (eskrou) hisobvaragʻida jamlanadi;
j) “Oʻztransgaz” AJ maxsus (eskrou) hisobvaragʻida jamlangan mablagʻlarni kelishilgan va hujjatlashtirilgan gaz sizib chiqish holatlarini aniqlash va bartaraf etish ishlarini moliyalashtirish uchun qayta investitsiya qiladi;
z) “Oʻzbekistonda gaz sizib chiqishlarini bartaraf etish mexanizmini yaratish” loyihasining dastlabki bosqichida maxsus (eskrou) hisobvaraqda jamlangan mablagʻlardan Jahon banki grantiga qoʻshimcha moliyalashtirish manbai sifatida loyihaning “A” komponenti doirasida gaz infratuzilmasidagi gaz sizib chiqish holatlarini bartaraf etish ishlarini moliyalashtirish uchun foydalaniladi;
i) Jahon banki grant toʻliq oʻzlashtirilgandan soʻng maxsus (eskrou) hisobvaraqda jamlanadigan mablagʻlar gaz sizib chiqish holatlarini aniqlash va bartaraf etish ishlarini moliyalashtirishning asosiy manbaiga aylanadi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 18-avgust,
444-son