UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 18-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 18 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 августа 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 August 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2026 йил 3 августдаги ПҚ-288-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказ (кейинги ўринларда — Марказ)ларига жойлаштириш муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг бевосита мурожаати асосида амалга оширилади;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Марказга қабул қилишга монелик қилувчи шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса асосида жойлаштирилади;

Марказга жойлаштирилган шахслар дастлаб етти календарь кун ичида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс сифатида эътироф этилади ҳамда уларнинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжлари баҳоланади;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, уларга индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаси ишлаб чиқилади ва амалга оширилади;

Марказлар ижтимоий ходимларига «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари, иш ҳақи миқдорлари ҳамда фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган мукофот миқдорлари қўлланилади.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2026 йил 1 октябрдан туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойлар давлат таъминотидаги ҳамда номида мол-мулки бўлмаган муайян яшаш жойига эга бўлмаган оилаларга устувор равишда ижара асосида берилади. Бунда муниципал уй-жой фондидаги уйларнинг ижара ҳақи ҳар йил учун тасдиқланадиган мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда белгиланади;

муайян яшаш жойига бўлмаган шахсларга туман (шаҳар), ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасаларида амбулатор ёки режали стационар тиббий хизмат кўрсатилиши Марказ жойлашган аҳолига хизмат кўрсатувчи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан амалга оширилади. Бунда ушбу тиббий хизматлар Марказ бошлиғининг шахсни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топиш тўғрисидаги қарори ҳамда «ЯМИҲ» АТдаги идентификация рақами асосида ташкил этилади.

4. Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Марказларни қурилиш-таъмирлаш (реконструкция қилиш) ишларини амалга ошириш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказиш харажатларини — Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;

қурилиш-таъмирлаш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш харажатларини — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан шаклланган маблағлари, тегишли маҳаллий бюджетларда етарлича маблағлар шаклланмаган тақдирда, маҳаллий ҳокимликларнинг сўровларига асосан Агентликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.

5. Ички ишлар вазирлиги:

а) 2026 йил 1 сентябрга қадар:

Марказларнинг низомлари ҳамда ички тартиб-қоидаларини тасдиқласин;

Марказлар ижтимоий ходимларининг фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва Агентлик билан келишган ҳолда тасдиқласин;

Марказларнинг ижтимоий ходимлари иш фаолияти учун зарур бўлган замонавий компьютер ҳамда Интернет алоқаси билан таъминласин;

Марказлар биноларига қўйилган минимал талабларни Агентлик билан келишган ҳолда тасдиқласин;

б) Агентлик билан биргаликда:

2026 йил 1 сентябрга қадар Марказларни малакали, юқори касбий компетенцияга эга бўлган мутахассислар билан тўлдирсин;

2026 йил 1 октябрга қадар Марказлар раҳбарлари ва барча ходимларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказларга жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш бўйича малакасини оширсин;

2027 йил 1 июлга қадар барча Марказларни санитария ҳамда қурилиш норма ва қоидаларига ҳамда Марказлар биноларига қўйилган минимал талабларга мувофиқ реконструкция қилсин.

6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Марказлар жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасаларини муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга жойлаштиришга монелик қилувчи шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги юзасидан кўрикдан ўтказиш ва тегишли хулоса бериш учун бириктирсин.

7. Агентлик Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 октябрга қадар тегишли ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга жойлаштириш, уларни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида алоҳида ахборот модули ишга туширилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 августдаги 447-сон қарорига 1-ИЛОВА

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига (кейинги ўринларда — Марказ) жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламент доирасида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деганда доимий ёки вақтинча яшаш жойига эга бўлмаган, яшаш учун мўлжалланмаган бино ва иншоотларда (бараклар, омборхоналар, кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва бошқаларда) ёхуд жамоат жойларида (хиёбонлар, боғлар, вокзаллар ва шу каби жойларда) яшайдиган шахс тушунилади.

3. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга қабул қилиш, сўровнома тўлдириш, жойлаштириш, рўйхатга олиш, индивидуал ижтимоий хизматлар кўрсатиш режаси (кейинги ўринларда — индивидуал режа)ни тасдиқлаш ҳамда ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кўрсатиш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ)да амалга оширилади. Бунда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан Марказларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади ҳамда уларга услубий ёрдам кўрсатиб борилади.

4. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга қабул қилишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

шахснинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш;

Марказга ихтиёрийлик асосида жойлаштириш;

камситмаслик;

махфийлик ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш;

хавфсизлик ва фавқулодда ҳолатларда тезкор йўналтириш;

ижтимоий хизматларни комплекс ташкил этиш.

5. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш, Марказга жойлаштириш ва уларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга жойлаштириш ва чиқариш тартиби

6. Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан кўча, вокзал, бозор, ер ости йўлаклари, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва бошқа жамоат жойларида мунтазам равишда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар аниқланади ҳамда уларга Марказ хизматларидан фойдаланиш таклиф этилади.

7. Вояга етган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жойлашиш учун Марказга бевосита мурожаат қилади. Бунда вояга етган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг вояга етмаган фарзандлари мавжуд бўлса, улар ушбу шахс билан биргаликда жойлаштирилади.

8. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасаларининг шошилинч қабул бўлимлари (кейинги ўринларда — тиббиёт муассасаси) томонидан улар олиб келинган вақтда тиббий кўрикдан ўтказилади. Мазкур тиббий кўрикда шахсда Марказга жойлаштиришга монелик қилувчи шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлик ҳолатлари ҳамда юқумли касалликлар мавжуд бўлмаган тақдирда Марказга қабул қилинади. Бунда:

шошилинч ва тез тиббий ёрдамга муҳтож шахсга тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиб, тиббий кўрсатмага асосан юқумли касалликлари мавжудлиги бўйича кўрик ва текширувдан ўтказилади;

шахс шошилинч ва тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган тақдирда тиббиёт муассасасига Марказ йўлланмасига асосан боради ҳамда тиббий кўрсатмага асосан юқумли касалликлари мавжудлиги бўйича кўрик ва текширувдан ўтказилади.

9. Тиббиёт муассасаси томонидан тиббий кўрик натижасига кўра муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсда мастлик ҳолати ёки психоактив моддалар таъсирида маст ҳолатда эканлиги, руҳий ҳолати бузилиши, шунингдек, юқумли касалликларига гумон бўлган тақдирда, тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда ихтисослашган тиббиёт муассасасига юборилади.

Шахс ушбу бандда кўзда тутилган муассасалардан чиқарилгандан сўнг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг розилиги асосида Марказга жойлаштирилади.

10. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Марказга кеча-кундуз қабул қилинади. Бунда Марказга фақат бир кечага тунаш учун келган шахслар ҳар куни соат 17-00 дан бошлаб қабул қилинади ва қабул қилинган кундан кейинги кун соат 08-00 да Марказдан чиқарилади.

11. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни Марказга жойлаштиришга монелик қилувчи тиббий ҳолатлар аниқланмаганда, Марказнинг ижтимоий ходими ёки Марказ навбатчиси:

идентификация қилишнинг замонавий воситалари (шахснинг юзини биометрик идентификация қилиш технологияси (Face-ID), дактилоскопия ва бошқалар) ёки фуқаронинг биометрик паспорти ёхуд ID-картаси орқали унинг шахсини аниқлайди;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни Марказда яшаш шартлари, хизматлар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиради;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни «ЯМИҲ» АТда рўйхатга олади;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс иштирокида ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома (кейинги ўринларда — сўровнома)ни тўлдиради;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни Марказга жойлаштиради.

12. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади ва сўровномада автоматик равишда шаклланади:

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс ва унинг тўғри шажара бўйича биринчи даражадаги қариндошлари ва эри (хотини)нинг шахсига доир маълумотлар;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга ногиронлик белгиланганлиги;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга тайинланган пенсия, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг меҳнат фаолияти;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсга мулк ҳуқуқи, ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида тегишли бўлган кўчмас мулк;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг доимий ва вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг соғлигига оид маълумотлар, шу жумладан руҳий касалликлар ва наркология диспансерида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотлар.

13. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг шахсига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган тақдирда, сўровнома унинг сўзларига асосан тўлдирилади ва сўровномада бу ҳақида ёзув қолдирилади.

14. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс томонидан сўровномани тўлдириш учун маълумотларнинг тақдим этилиши, унинг Марказга жойлаштириш, Марказнинг ички тартиб-қоидаларига амал қилиш ҳамда унга ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида унинг шахсига доир маълумотларидан фойдаланишга розилигини билдиради.

15. Сўровнома шакллантирилганидан сўнг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Марказга етти кунга жойлаштирилади.

16. Марказга бир кечага тунаш учун қабул қилинган шахслар «ЯМИҲ» АТда рўйхатдан ўтказиш орқали қабул қилинади.

17. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс қуйидаги барча талабларга бир вақтнинг ўзида жавоб берган тақдирда, у Марказга жойлаштирилгандан бошлаб олти кун ичида Марказнинг ижтимоий ходими «ЯМИҲ» АТда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисидаги хулоса шакллантиради ва ушбу Регламентнинг 19-бандидаги қарорлардан бирини қабул қилиш учун Марказ бошлиғига йўналтиради:

мулк ҳуқуқи, ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида кўчмас мулки мавжуд бўлмаганда;

тўғри шажара бўйича биринчи даражадаги қариндошлари ёки эри (хотини)га тегишли бўлган яшаш жойда доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмаган бўлса;

яшаш учун мўлжалланмаган бино ёки иншоотларда (бараклар, омборхоналар, кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва бошқалар) ёки жамоат жойларида (хиёбонлар, боғлар, вокзаллар ва шу каби жойлар) яшаётган бўлса.

Бунда, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда ушбу шахс мазкур банд талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслигидан қатъи назар, муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисида хулоса шакллантирилади.

Шахснинг яшаш учун мўлжалланмаган бино ёки иншоотларда, жамоат жойларида яшаётганлиги унинг сўровномадаги кўрсатмасига асосан аниқланади.

18. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсда мулк ҳуқуқи, ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида кўчмас мулки мавжудлиги ёхуд унинг тўғри шажара бўйича биринчи даражадаги қариндошлари ёки эри (хотини)га тегишли бўлган яшаш жойда доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги аниқланган тақдирда олти кун ичида Марказ томонидан шахсни яшаш жойига қайтариш чоралари кўрилади.

19. Марказ бошлиғи бир иш куни ичида «ЯМИҲ» АТда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади ҳамда «Инсон» марказига юборади:

шахсни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топиш тўғрисида;

шахсни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топишни рад этиш тўғрисида.

20. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши ушбу шахсга тегишли қарор қилинган кундан бошлаб қўшимча икки ой давомида Марказда қолиш ҳуқуқини беради.

21. Қуйидаги муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг Марказда қолиш муддати Марказ бошлиғининг илтимосномасига асосан қабул қилинган «Инсон» маркази директорининг қарорига кўра қўшимча олти ойга узайтирилиши мумкин:

шахси тасдиқланмаган шахслар;

ёшга доир пенсия ёшидаги шахслар ва I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатувчи муассасалар ва хизматларга ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги яшаш жойга жойлаштириш имконияти бўлмаганда.

22. Мазкур Регламентнинг 20-бандида назарда тутилган Марказда қолиш муддати тугашидан камида уч иш куни олдин Марказ бошлиғи «Инсон» марказига ушбу муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома киритилади.

23. «Инсон» маркази директори Марказ бошлиғининг илтимосномасига асосан уч иш куни ичида қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Марказда қолиш муддатини узайтириш ҳақида;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Марказда қолиш муддатини узайтиришни рад этиш ҳақида.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Марказда қолиш муддатини узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Марказда қолиш муддати кўрсатилади.

24. Марказга икки ва олти ойга қадар жойлаштирилган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар қуйидаги ҳолатларда Марказдан чиқарилади:

Марказдан чиқиш тўғрисидаги аризага асосан;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс ушбу Регламентнинг 29-бандига асосан ижтимоий муассасаларга, туман (шаҳар) ҳокимликлари балансидаги муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги яшаш жойга жойлаштирилганда ёки яшаш жойига қайтарилганда;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Марказда бўлиш даврида кетма-кет уч кун Марказга келмаган тақдирда;

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс вафот этганда.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни ушбу банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асосга кўра Марказдан чиқариш Марказ бошлиғининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

25. Мазкур Регламентнинг 24-бандига асосан Марказдан чиқарилган шахслар бир кеча тунаш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин.

3-боб. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш

26. Марказ бошлиғи ушбу Регламентнинг 19-бандига мувофиқ муайян муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш билан бир пайтда «ЯМИҲ» АТда ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ индивидуал режани тасдиқлайди.

Индивидуал режа унга киритилган ижтимоий хизматларнинг ижросини таъминлаш мақсадида «ЯМИҲ» АТ орқали унда белгиланган вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимига автоматик тарзда юборилади.

Вазирлик ва идоралар индивидуал режада белгиланган хизматлар ижросини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминлайди ва тасдиқловчи маълумотларни тегишли ахборот тизимлари орқали «ЯМИҲ» АТга юборади.

27. Марказнинг ижтимоий ходими индивидуал режада белгиланган ҳар бир ижтимоий хизмат кўрсатилгани тўғрисидаги ахборотни, уни тасдиқловчи маълумотлар билан биргаликда хизмат кўрсатилгандан сўнг шу куннинг ўзида «ЯМИҲ» АТга киритиб боради.

28. Индивидуал режаларнинг ижроси Марказнинг ижтимоий ходими томонидан доимий равишда, бироқ бир ойда камида бир маротаба, унга киритилган ижтимоий хизматлар белгиланган муддатларда кўрсатилаётганлиги ўрганиб борилади.

Индивидуал режага янги ижтимоий хизмат киритиш ёки ундан мавжуд ижтимоий хизматни чиқариш зарурати юзага келганда, унга Марказ бошлиғи томонидан ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади.

29. Марказнинг ижтимоий ходими томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга жойлаштирилган кундан бошлаб икки ой ичида белгиланган тартибда қуйидаги муассасаларга йўналтириш чоралари кўрилади:

одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган ёки одам савдосидан жабрланганлар деб тан олинган шахслар ва уларнинг вояга этмаган фарзандлари (агар мавжуд бўлса) — Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига ёки Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳудудий марказларига;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга этмаган фарзандлари (агар мавжуд бўлса) — Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказларига;

ёш болали аёллар — «Она уйи» ижтимоий марказларига;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига;

руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — «Ғамхўрлик» марказларига;

пенсия ёшидаги ва I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги муниципал ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойга жойлаштириш чоралари кўрилади. Бунда:

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар, уларнинг эҳтиёжига кўра бошқа ижтимоий муассаларга жойлаштирилади;

тўғри шажара бўйича биринчи даражадаги қариндошлари ёки эри (хотини)га тегишли бўлган яшаш жойига доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтказиш чоралари кўрилади;

яшаш жойи ёки қариндошлари аниқланган шахслар яшаш жойига ёки қариндошларининг яшаш жойига қайтарилади.

30. Меҳнатга лаёқатли ишсиз ва банд бўлмаган шахслар уларнинг хоҳиши, касбий малакаси, меҳнат қобилияти ва соғлиғи ҳолатидан келиб чиқиб, ишсиз шахс сифатида эътироф этиш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш, шунингдек, мақбул ишга жойлаштириш чораларини кўриш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига йўналтирилади.

Бунда Марказ жойлашган ёки келгусида яшаши режалаштирилган маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси шахсга мос бўш иш ўринларини аниқлаш, иш берувчилар билан мулоқот ўрнатиш ва ишга жойлаштириш чораларини кўради.

31. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга туман (шаҳар), ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасаларида амбулатор ёки режали стационар тиббий хизмат кўрсатилиши Марказ жойлашган аҳолига хизмат кўрсатувчи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан амалга оширилади. Бунда ушбу тиббий хизматлар Марказ бошлиғининг шахсни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топиш тўғрисидаги қарори ҳамда «ЯМИҲ» АТдаги идентификация рақами асосида ташкил этилади.

4-боб. Ижтимоий хизматлардан фойдаланган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг мониторинги

32. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ижтимоийлашув ҳолати мониторинги:

Марказдан чиқарилган ҳамда оилага қайтарилган ёки ижара асосида уй-жойга чиққан шахсларга нисбатан ушбу ҳудуддаги маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходим томонидан;

Марказдан ушбу Регламентнинг 29-бандига асосан тегишли ижтимоий муассасага йўналтирилган шахсларга нисбатан Марказнинг ижтимоий ходими томонидан олти ой давомида бир ойда камида бир маротаба амалга оширилади.

Мониторинг тадбирларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Агентлик томонидан белгиланади.

33. Мониторинг даврида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг қайта бошпанасиз бўлиб қолиш хавфлари ҳамда уларнинг қўшимча ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтожлиги ўрганилади.

34. Мониторинг натижалари бўйича маълумотлар маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходим ва Марказдаги ижтимоий ходимлар томонидан «ЯМИҲ» АТга киритиб борилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

35. Вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳимояланади.

36. «ЯМИҲ» АТда ишлашга рухсат берилган ташкилот ва идоралар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган шахсга доир маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

37. Ушбу Регламентда назарда тутилмаган масалалар қонунчилик ҳужжатлари ва ваколатли органлар қарорларига мувофиқ ҳал этилади.

38. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари Марказ ва «Инсон» маркази ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

39. Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ушбу Регламент талабларига риоя қилиниши устидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.

40. Ушбу Регламент талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни аниқлаш, Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш ва уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс (кейинги ўринларда — шахс) Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ)га жойлашиш учун мурожаат қилади. Заруратга кўра 2-босқич Туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасаларининг шошилинч қабул бўлимлари Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Марказга жойлаштиришга монелик қилувчи шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги юзасидан кўрикдан ўтказади ва хулоса беради. Шу куннинг ўзида 3 -босқич Марказ ижтимоий ходими / Марказ навбатчиси 1. Шахсни рўйхатга олади. 2. Сўровномани расмийлаштиради . 3. Шахсни Марказга жойлаштиради. Бир иш кунида 4 -босқич Марказ ижтимоий ходими Шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиради. Олти кун ичида 5 -босқич Марказ бошлиғи Шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш ёки муайян яшаш жойига эга эмас деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва индивидуал режани тасдиқлайди. Бир иш кунида 6 -босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТ Индивидуал режани унга киритилган ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун масъул вазирлик ва идораларга юборади. Автоматик тарзда 7 -босқич Марказ бошлиғи «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига тегишли шахснинг Марказда қолиш муддатини олти ойга узайтириш тўғрисида илтимоснома киритади. Шахснинг Марказда қолиш муддати тугашидан уч иш кун олдин 8 -босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Шахснинг Марказда қолиш муддатини олти ойга узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Уч иш кунида

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича СЎРОВНОМА Сўровнома ўтказилган сана: 20___ йил «__»________ Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштиришга розилиги: □ розиман □ рози эмасман. Т/р Саволлар Жавоб Таклиф этиладиган хизмат 1-бўлим. Умумий маълумотлар 1. Ф.И.О. — 2. Туғилган йили ва санаси — 3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами Йўқотилган Ҳужжатини тиклаш Мавжуд эмас Шахсини аниқлаш Серияси: ___ рақами: ____________ — 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами Маълум — Маълум эмас Шахсини аниқлаш 2-бўлим. Яшаш ҳолати 5. Ўзингизга тегишли уй-жой борми? Ҳа Оилага қайтариш Йўқ Бошпана билан таъминлаш Ижтимоий уйларга жойлаштириш/навбатга қўйиш 6. Марказга келгунга қадар қайси жойда яшагансиз? Кўчада Бошпана билан таъминлаш Вокзал/жамоат жойида Вақтинча бошпанада 7. Қанча вақтдан бери бошпанасиз яшайсиз? 3 ойдан кам Оилага қайтариш 3 — 6 ой Бошпана билан таъминлаш 6 ойдан кўп Ижтимоий уйларга жойлаштириш/навбатга қўйиш 8. Яшаш жойи бўйича доимий рўйхатдан ўтказилганми? Ҳа Оилага қайтариш Йўқ Бошпана билан таъминлаш Ижтимоий уйларга жойлаштириш/навбатга қўйиш 3-бўлим. Қариндошлар ва ижтимоий алоқалар 9. Яқин қариндошлар мавжудми? Ҳа Оилага қайтариш Йўқ — 10. Улар билан алоқаларингиз сақланиб қолганми? Сақланиб қолган Оилага қайтариш Сақланмаган — 11. Қариндошлар Сизни қабул қиладими? Ҳа Оилага қайтариш Йўқ — Номаълум — 4-бўлим. Соғлиқ ҳолати 12. Соғлиқ ҳолатингиз Қониқарли — Ёмон Тиббий кўрикдан ўтказиш Оғир Тиббий кўрикдан ўтказиш 13. Ногиронлик борми? I гуруҳ — II гуруҳ — III гуруҳ — Йўқ — ногиронлик белгилашга эҳтиёж йўқ — Йўқ — ногиронлик белгилашга эҳтиёж бор Тиббий кўрикдан ўтказиш, Ногиронлик белгилаш 14. Руҳий ҳолатингиз қандай? Нормал — Муаммо бор Психологик ёрдам 15. Ўзингизга зарар етказишни ўйладингизми? Ҳа Психологик ёрдам Йўқ — 16. Спиртли ичимлик/ психотроп моддалар истеъмол қиласизми? Ҳа Наркологик диспансерга йўналтириш Йўқ — 17. Спиртли ичимлик/психотроп моддалар истеъмоли ҳаётингизга таъсир қилмоқдами? Таъсир қилмайди — Қисман таъсир қилади Психологик ёрдам Таъсир қилади Психологик ёрдам 5-бўлим. Бандлик ва даромад 18. Меҳнатга лаёқатлилиги? Меҳнатга лаёқатли Ишга жойлаштиришга кўмаклашиш / йўналтириш Меҳнатга лаёқатсиз Тиббий кўрикдан ўтказиш, Ногиронлик белгилаш 19. Ҳозир ишингиз борми? Бор — Йўқ Ишга жойлаштиришга кўмаклашиш / йўналтириш 20. Даромад манбаингиз борми? Бор — Йўқ Нафақа / моддий ёрдам тайинлашга кўмаклашиш 21. Касб-ҳунарингиз борми? Бор — Йўқ Касбга ўқитиш 6-бўлим. Ижтимоий ҳолат ва хавф омиллари 22. Тазйиқ ва зўравонликка учраганмисиз? Ҳа Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказларига йўналтириш Йўқ — 23. Одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга учраганмисиз? Ҳа Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига ёки Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳудудий марказларига йўналтириш Йўқ — 24. Ёш болаларингиз борми? Бор «Она уйи» марказига йўналтириш Йўқ — 25. Ўзингизга ўзингиз хизмат қила оласизми? Ўзгалар парваришига муҳтож эмасмисиз? Муҳтож Ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш Муҳтож эмас —

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА Шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисида ХУЛОСА Сана: 20__ йил « ____ » ___________ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ф.И.О. __________________________________________________________________ Туғилган санаси __________________________________________________________________ Манзили (вилоят, шаҳар (туман)) ва телефони (агар мавжуд бўлса) __________________________________________________________________ Ногиронлик гуруҳи (агар мавжуд бўлса) __________________________________________________________________ Ижтимоий ҳолатини баҳолаш Хулоса I. Ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминланганлиги II. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлиги III. Моддий ва молиявий ҳолати IV. Қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан алоқалари Хулоса: __________________________________________________________________ Ижтимоий ходим _______________ (имзо) ______________________ (Ф.И.О.)

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

НАМУНА «ТАСДИҚЛАЙМАН» ______________________________ Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш маркази бошлиғи ______________________________ (Ф.И.О.) 20 ___ йил «___» ____________ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс учун ИНДИВИДУАЛ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР РЕЖАСИ Тадбирлар мазмуни Масъул ижрочилар Амалга ошириш муддати Натижа Мониторинг натижаси I . Ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминлаш тадбирлари II . Ҳуқуқий муҳофаза қилиш тадбирлари III . Қариндошлар, дўстлар ва бошқа шахслар билан алоқаларни тиклаш тадбирлари

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

НАМУНА ________________ ВИЛОЯТИ ВАҚТИНЧАЛИК БОШПАНА ВА ИЖТИМОИЙ ТИКЛАНИШ МАРКАЗИ 20__ йил ___ _______даги _____- сон Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс тоифасини белгилаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ______даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан ҳамда шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисидаги 20__ йил «__» ______даги хулосасига мувофиқ, ҚАРОР ҚИЛАМАН: __________________ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этилсин ва индивидуал ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. Марказ бошлиғи ________________ (Ф.И.О.)

НАМУНА ________________ ВИЛОЯТИ ВАҚТИНЧАЛИК БОШПАНА ВА ИЖТИМОИЙ ТИКЛАНИШ МАРКАЗИ 20__ йил ___ _______даги _____- сон Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс тоифасини белгилашни рад этиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ______даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан ҳамда шахсни муайян яшаш жойига эга эмас деб топиш тўғрисидаги 20__ йил «__» ______даги хулосасига мувофиқ, ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. ____________________ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этишда рад этилсин. 2. Фуқаро __________________га мазкур қарор нусхаси етказилиши таъминлансин. Марказ бошлиғи ________________ (Ф.И.О.)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 августдаги 447-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомнинг 15 1 -банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 августдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари классификатори 2-бобининг 11-позицияси «Оғир (қийин) ҳаётий вазиятни келтириб чиқарадиган ҳолатларнинг қисқача тавсифи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўлмаган ва яшаш учун мўлжалланмаган бино ёки иншоотларда (бараклар, омборхоналар, кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва бошқалар) ёхуд жамоат жойларида (хиёбонлар, боғлар, вокзаллар ва шу каби жойлар) яшовчи шахс».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 7-бандда:

иккинчи — тўртинчи хатбошилари «аҳоли тоифаларига» сўзлардан кейин «ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб топилган шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон ахборот тизимига юборилади.».

б) 11-банд «оилаларнинг аъзолари» сўзларидан кейин «, шунингдек, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 18 август,

447 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2026 й., 09/26/447/0855-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni vaqtinchalik boshpana bilan taʼminlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2026-yil 3-avgustdagi PQ-288-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki:

Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaz (keyingi oʻrinlarda — Markaz)lariga joylashtirish muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning bevosita murojaati asosida amalga oshiriladi;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar Markazga qabul qilishga monelik qiluvchi shoshilinch va kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordamga muhtojlik holatlari mavjud emasligi toʻgʻrisidagi xulosa asosida joylashtiriladi;

Markazga joylashtirilgan shaxslar dastlab yetti kalendar kun ichida muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs sifatida eʼtirof etiladi hamda ularning ijtimoiy xizmatlarga ehtiyojlari baholanadi;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda, ularga individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasi ishlab chiqiladi va amalga oshiriladi;

Markazlar ijtimoiy xodimlariga “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining ijtimoiy xodimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash razryadlari, ish haqi miqdorlari hamda faoliyatining samaradorligini baholash natijalari boʻyicha toʻlanadigan mukofot miqdorlari qoʻllaniladi.

3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

2026-yil 1-oktabrdan tuman (shahar) hokimliklari tasarrufidagi munitsipal va aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidagi turar joylar davlat taʼminotidagi hamda nomida mol-mulki boʻlmagan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan oilalarga ustuvor ravishda ijara asosida beriladi. Bunda munitsipal uy-joy fondidagi uylarning ijara haqi har yil uchun tasdiqlanadigan mol-mulkni ijaraga beruvchi jismoniy va yuridik shaxslar uchun belgilangan ijara toʻlovining eng kam stavkalarining 50 foizidan oshmagan miqdorda belgilanadi;

muayyan yashash joyiga boʻlmagan shaxslarga tuman (shahar), hududiy va respublika darajasidagi tibbiyot muassasalarida ambulator yoki rejali statsionar tibbiy xizmat koʻrsatilishi Markaz joylashgan aholiga xizmat koʻrsatuvchi birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasasi tomonidan amalga oshiriladi. Bunda ushbu tibbiy xizmatlar Markaz boshligʻining shaxsni muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb topish toʻgʻrisidagi qarori hamda “YAMIH” ATdagi identifikatsiya raqami asosida tashkil etiladi.

4. Ichki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining Markazlarni qurilish-taʼmirlash (rekonstruksiya qilish) ishlarini amalga oshirish boʻyicha quyidagi takliflariga rozilik berilsin:

loyiha hujjatlarini ishlab chiqish va belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazish xarajatlarini — Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan;

qurilish-taʼmirlash (rekonstruksiya qilish) va jihozlash xarajatlarini — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan shakllangan mablagʻlari, tegishli mahalliy budjetlarda yetarlicha mablagʻlar shakllanmagan taqdirda, mahalliy hokimliklarning soʻrovlariga asosan Agentlikni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish.

5. Ichki ishlar vazirligi:

a) 2026-yil 1-sentabrga qadar:

Markazlarning nizomlari hamda ichki tartib-qoidalarini tasdiqlasin;

Markazlar ijtimoiy xodimlarining faoliyat samaradorligini baholash mezonlarini ishlab chiqsin va Agentlik bilan kelishgan holda tasdiqlasin;

Markazlarning ijtimoiy xodimlari ish faoliyati uchun zarur boʻlgan zamonaviy kompyuter hamda Internet aloqasi bilan taʼminlasin;

Markazlar binolariga qoʻyilgan minimal talablarni Agentlik bilan kelishgan holda tasdiqlasin;

b) Agentlik bilan birgalikda:

2026-yil 1-sentabrga qadar Markazlarni malakali, yuqori kasbiy kompetensiyaga ega boʻlgan mutaxassislar bilan toʻldirsin;

2026-yil 1-oktabrga qadar Markazlar rahbarlari va barcha xodimlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Markazlarga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha malakasini oshirsin;

2027-yil 1-iyulga qadar barcha Markazlarni sanitariya hamda qurilish norma va qoidalariga hamda Markazlar binolariga qoʻyilgan minimal talablarga muvofiq rekonstruksiya qilsin.

6. Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda Markazlar joylashgan hududdagi tuman (shahar) darajasidagi tibbiyot muassasalarini muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Markazga joylashtirishga monelik qiluvchi shoshilinch va kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordamga muhtojlik holatlari mavjud emasligi yuzasidan koʻrikdan oʻtkazish va tegishli xulosa berish uchun biriktirsin.

7. Agentlik Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda 2026-yil 1-oktabrga qadar tegishli axborot tizimlarini integratsiya qilgan holda, muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Markazga joylashtirish, ularni muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb eʼtirof etish tartib-taomillarini amalga oshirish uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida alohida axborot moduli ishga tushirilishini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-avgustdagi 447-son qaroriga 1-ILOVA

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) joylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglament doirasida muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deganda doimiy yoki vaqtincha yashash joyiga ega boʻlmagan, yashash uchun moʻljallanmagan bino va inshootlarda (baraklar, omborxonalar, koʻp kvartirali uylarning umumiy foydalanish joylari va boshqalarda) yoxud jamoat joylarida (xiyobonlar, bogʻlar, vokzallar va shu kabi joylarda) yashaydigan shaxs tushuniladi.

3. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Markazga qabul qilish, soʻrovnoma toʻldirish, joylashtirish, roʻyxatga olish, individual ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish rejasi (keyingi oʻrinlarda — individual reja)ni tasdiqlash hamda ijtimoiy xizmat va yordamlarni koʻrsatish “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “YAMIH” AT)da amalga oshiriladi. Bunda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) tomonidan Markazlarning faoliyati muvofiqlashtiriladi hamda ularga uslubiy yordam koʻrsatib boriladi.

4. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Markazga qabul qilishning asosiy tamoyillari quyidagilardan iborat:

shaxsning qadr-qimmatini hurmat qilish;

Markazga ixtiyoriylik asosida joylashtirish;

kamsitmaslik;

maxfiylik va shaxsiy maʼlumotlarni himoya qilish;

xavfsizlik va favqulodda holatlarda tezkor yoʻnaltirish;

ijtimoiy xizmatlarni kompleks tashkil etish.

5. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni aniqlash, Markazga joylashtirish va ularga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Markazga joylashtirish va chiqarish tartibi

6. Ichki ishlar organlari xodimlari hamda mahallada kompleks ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchi ijtimoiy xodimlar tomonidan koʻcha, vokzal, bozor, yer osti yoʻlaklari, yashash uchun moʻljallanmagan binolar va boshqa jamoat joylarida muntazam ravishda muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar aniqlanadi hamda ularga Markaz xizmatlaridan foydalanish taklif etiladi.

7. Voyaga yetgan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs joylashish uchun Markazga bevosita murojaat qiladi. Bunda voyaga yetgan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning voyaga yetmagan farzandlari mavjud boʻlsa, ular ushbu shaxs bilan birgalikda joylashtiriladi.

8. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar tuman (shahar) darajasidagi tibbiyot muassasalarining shoshilinch qabul boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — tibbiyot muassasasi) tomonidan ular olib kelingan vaqtda tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Mazkur tibbiy koʻrikda shaxsda Markazga joylashtirishga monelik qiluvchi shoshilinch va kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordamga muhtojlik holatlari hamda yuqumli kasalliklar mavjud boʻlmagan taqdirda Markazga qabul qilinadi. Bunda:

shoshilinch va tez tibbiy yordamga muhtoj shaxsga tez tibbiy yordam brigadasi tomonidan tibbiy yordam koʻrsatilib, tibbiy koʻrsatmaga asosan yuqumli kasalliklari mavjudligi boʻyicha koʻrik va tekshiruvdan oʻtkaziladi;

shaxs shoshilinch va tez tibbiy yordamga muhtoj boʻlmagan taqdirda tibbiyot muassasasiga Markaz yoʻllanmasiga asosan boradi hamda tibbiy koʻrsatmaga asosan yuqumli kasalliklari mavjudligi boʻyicha koʻrik va tekshiruvdan oʻtkaziladi.

9. Tibbiyot muassasasi tomonidan tibbiy koʻrik natijasiga koʻra muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsda mastlik holati yoki psixoaktiv moddalar taʼsirida mast holatda ekanligi, ruhiy holati buzilishi, shuningdek, yuqumli kasalliklariga gumon boʻlgan taqdirda, tegishliligi boʻyicha belgilangan tartibda ixtisoslashgan tibbiyot muassasasiga yuboriladi.

Shaxs ushbu bandda koʻzda tutilgan muassasalardan chiqarilgandan soʻng muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning roziligi asosida Markazga joylashtiriladi.

10. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar Markazga kecha-kunduz qabul qilinadi. Bunda Markazga faqat bir kechaga tunash uchun kelgan shaxslar har kuni soat 17-00 dan boshlab qabul qilinadi va qabul qilingan kundan keyingi kun soat 08-00 da Markazdan chiqariladi.

11. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsni Markazga joylashtirishga monelik qiluvchi tibbiy holatlar aniqlanmaganda, Markazning ijtimoiy xodimi yoki Markaz navbatchisi:

identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (shaxsning yuzini biometrik identifikatsiya qilish texnologiyasi (Face-ID), daktiloskopiya va boshqalar) yoki fuqaroning biometrik pasporti yoxud ID-kartasi orqali uning shaxsini aniqlaydi;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsni Markazda yashash shartlari, xizmatlar, ularning huquq va majburiyatlari bilan tanishtiradi;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsni “YAMIH” ATda roʻyxatga oladi;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs ishtirokida ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnoma (keyingi oʻrinlarda — soʻrovnoma)ni toʻldiradi;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsni Markazga joylashtiradi.

12. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi va soʻrovnomada avtomatik ravishda shakllanadi:

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs va uning toʻgʻri shajara boʻyicha birinchi darajadagi qarindoshlari va eri (xotini)ning shaxsiga doir maʼlumotlar;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga nogironlik belgilanganligi;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga tayinlangan pensiya, ijtimoiy nafaqalar, kompensatsiyalar va boshqa ijtimoiy toʻlovlar;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning mehnat faoliyati;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsga mulk huquqi, ijara yoki boshqa huquq asosida tegishli boʻlgan koʻchmas mulk;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning doimiy va vaqtincha yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning sogʻligiga oid maʼlumotlar, shu jumladan ruhiy kasalliklar va narkologiya dispanserida roʻyxatda turishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

13. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning shaxsiga aniqlik kiritishning imkoni boʻlmagan taqdirda, soʻrovnoma uning soʻzlariga asosan toʻldiriladi va soʻrovnomada bu haqida yozuv qoldiriladi.

14. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs tomonidan soʻrovnomani toʻldirish uchun maʼlumotlarning taqdim etilishi, uning Markazga joylashtirish, Markazning ichki tartib-qoidalariga amal qilish hamda unga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish maqsadida uning shaxsiga doir maʼlumotlaridan foydalanishga roziligini bildiradi.

15. Soʻrovnoma shakllantirilganidan soʻng muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs Markazga yetti kunga joylashtiriladi.

16. Markazga bir kechaga tunash uchun qabul qilingan shaxslar “YAMIH” ATda roʻyxatdan oʻtkazish orqali qabul qilinadi.

17. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs quyidagi barcha talablarga bir vaqtning oʻzida javob bergan taqdirda, u Markazga joylashtirilgandan boshlab olti kun ichida Markazning ijtimoiy xodimi “YAMIH” ATda ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaxsni muayyan yashash joyiga ega emas deb topish toʻgʻrisidagi xulosa shakllantiradi va ushbu Reglamentning 19-bandidagi qarorlardan birini qabul qilish uchun Markaz boshligʻiga yoʻnaltiradi:

mulk huquqi, ijara yoki boshqa huquq asosida koʻchmas mulki mavjud boʻlmaganda;

toʻgʻri shajara boʻyicha birinchi darajadagi qarindoshlari yoki eri (xotini)ga tegishli boʻlgan yashash joyda doimiy yoki vaqtincha yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtmagan boʻlsa;

yashash uchun moʻljallanmagan bino yoki inshootlarda (baraklar, omborxonalar, koʻp qavatli uylarning umumiy foydalanish joylari va boshqalar) yoki jamoat joylarida (xiyobonlar, bogʻlar, vokzallar va shu kabi joylar) yashayotgan boʻlsa.

Bunda, muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning shaxsini tasdiqlash imkoni boʻlmagan taqdirda ushbu shaxs mazkur band talablariga muvofiqligi yoki muvofiq emasligidan qatʼi nazar, muayyan yashash joyiga ega emas deb topish toʻgʻrisida xulosa shakllantiriladi.

Shaxsning yashash uchun moʻljallanmagan bino yoki inshootlarda, jamoat joylarida yashayotganligi uning soʻrovnomadagi koʻrsatmasiga asosan aniqlanadi.

18. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsda mulk huquqi, ijara yoki boshqa huquq asosida koʻchmas mulki mavjudligi yoxud uning toʻgʻri shajara boʻyicha birinchi darajadagi qarindoshlari yoki eri (xotini)ga tegishli boʻlgan yashash joyda doimiy yoki vaqtincha yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganligi aniqlangan taqdirda olti kun ichida Markaz tomonidan shaxsni yashash joyiga qaytarish choralari koʻriladi.

19. Markaz boshligʻi bir ish kuni ichida “YAMIH” ATda ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi hamda “Inson” markaziga yuboradi:

shaxsni muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb topish toʻgʻrisida;

shaxsni muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb topishni rad etish toʻgʻrisida.

20. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb topish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinishi ushbu shaxsga tegishli qaror qilingan kundan boshlab qoʻshimcha ikki oy davomida Markazda qolish huquqini beradi.

21. Quyidagi muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning Markazda qolish muddati Markaz boshligʻining iltimosnomasiga asosan qabul qilingan “Inson” markazi direktorining qaroriga koʻra qoʻshimcha olti oyga uzaytirilishi mumkin:

shaxsi tasdiqlanmagan shaxslar;

yoshga doir pensiya yoshidagi shaxslar va I yoki II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatuvchi muassasalar va xizmatlarga yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidagi yashash joyga joylashtirish imkoniyati boʻlmaganda.

22. Mazkur Reglamentning 20-bandida nazarda tutilgan Markazda qolish muddati tugashidan kamida uch ish kuni oldin Markaz boshligʻi “Inson” markaziga ushbu muddatni uzaytirish toʻgʻrisidagi iltimosnoma kiritiladi.

23. “Inson” markazi direktori Markaz boshligʻining iltimosnomasiga asosan uch ish kuni ichida quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning Markazda qolish muddatini uzaytirish haqida;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning Markazda qolish muddatini uzaytirishni rad etish haqida.

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning Markazda qolish muddatini uzaytirish haqida qaror qabul qilingan taqdirda muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning Markazda qolish muddati koʻrsatiladi.

24. Markazga ikki va olti oyga qadar joylashtirilgan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar quyidagi holatlarda Markazdan chiqariladi:

Markazdan chiqish toʻgʻrisidagi arizaga asosan;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs ushbu Reglamentning 29-bandiga asosan ijtimoiy muassasalarga, tuman (shahar) hokimliklari balansidagi munitsipal va aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidagi yashash joyga joylashtirilganda yoki yashash joyiga qaytarilganda;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs Markazda boʻlish davrida ketma-ket uch kun Markazga kelmagan taqdirda;

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs vafot etganda.

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsni ushbu bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan asosga koʻra Markazdan chiqarish Markaz boshligʻining qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.

25. Mazkur Reglamentning 24-bandiga asosan Markazdan chiqarilgan shaxslar bir kecha tunash huquqidan foydalanishlari mumkin.

3-bob. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish

26. Markaz boshligʻi ushbu Reglamentning 19-bandiga muvofiq muayyan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb topish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilish bilan bir paytda “YAMIH” ATda ushbu Reglamentga 5-ilovaga muvofiq individual rejani tasdiqlaydi.

Individual reja unga kiritilgan ijtimoiy xizmatlarning ijrosini taʼminlash maqsadida “YAMIH” AT orqali unda belgilangan vazirlik va idoralarning tegishli axborot tizimiga avtomatik tarzda yuboriladi.

Vazirlik va idoralar individual rejada belgilangan xizmatlar ijrosini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taʼminlaydi va tasdiqlovchi maʼlumotlarni tegishli axborot tizimlari orqali “YAMIH” ATga yuboradi.

27. Markazning ijtimoiy xodimi individual rejada belgilangan har bir ijtimoiy xizmat koʻrsatilgani toʻgʻrisidagi axborotni, uni tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan birgalikda xizmat koʻrsatilgandan soʻng shu kunning oʻzida “YAMIH” ATga kiritib boradi.

28. Individual rejalarning ijrosi Markazning ijtimoiy xodimi tomonidan doimiy ravishda, biroq bir oyda kamida bir marotaba, unga kiritilgan ijtimoiy xizmatlar belgilangan muddatlarda koʻrsatilayotganligi oʻrganib boriladi.

Individual rejaga yangi ijtimoiy xizmat kiritish yoki undan mavjud ijtimoiy xizmatni chiqarish zarurati yuzaga kelganda, unga Markaz boshligʻi tomonidan oʻzgartirish yoki qoʻshimchalar kiritiladi.

29. Markazning ijtimoiy xodimi tomonidan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Markazga joylashtirilgan kundan boshlab ikki oy ichida belgilangan tartibda quyidagi muassasalarga yoʻnaltirish choralari koʻriladi:

odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan yoki odam savdosidan jabrlanganlar deb tan olingan shaxslar va ularning voyaga etmagan farzandlari (agar mavjud boʻlsa) — Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markaziga yoki Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Qashqadaryo, Samarqand va Fargʻona viloyati hududiy markazlariga;

tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar va ularning voyaga etmagan farzandlari (agar mavjud boʻlsa) — Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining hududiy markazlariga;

yosh bolali ayollar — “Ona uyi” ijtimoiy markazlariga;

oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar hamda oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz yashovchi I guruh nogironligi boʻlgan shaxslar — Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlariga;

ruhiy holati buzilgan I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar — “Gʻamxoʻrlik” markazlariga;

pensiya yoshidagi va I yoki II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar — tuman (shahar) hokimliklari tasarrufidagi munitsipal yoki aniq maqsadli kommunal uy-joy fondidagi turar joyga joylashtirish choralari koʻriladi. Bunda:

muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar, ularning ehtiyojiga koʻra boshqa ijtimoiy muassalarga joylashtiriladi;

toʻgʻri shajara boʻyicha birinchi darajadagi qarindoshlari yoki eri (xotini)ga tegishli boʻlgan yashash joyiga doimiy yoki vaqtincha roʻyxatdan oʻtkazish choralari koʻriladi;

yashash joyi yoki qarindoshlari aniqlangan shaxslar yashash joyiga yoki qarindoshlarining yashash joyiga qaytariladi.

30. Mehnatga layoqatli ishsiz va band boʻlmagan shaxslar ularning xohishi, kasbiy malakasi, mehnat qobiliyati va sogʻligʻi holatidan kelib chiqib, ishsiz shaxs sifatida eʼtirof etish, kasbga tayyorlash, qayta tayyorlash yoki malakasini oshirish, shuningdek, maqbul ishga joylashtirish choralarini koʻrish uchun tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimiga yoʻnaltiriladi.

Bunda Markaz joylashgan yoki kelgusida yashashi rejalashtirilgan mahalladagi hokim yordamchisi shaxsga mos boʻsh ish oʻrinlarini aniqlash, ish beruvchilar bilan muloqot oʻrnatish va ishga joylashtirish choralarini koʻradi.

31. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarga tuman (shahar), hududiy va respublika darajasidagi tibbiyot muassasalarida ambulator yoki rejali statsionar tibbiy xizmat koʻrsatilishi Markaz joylashgan aholiga xizmat koʻrsatuvchi birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasasi tomonidan amalga oshiriladi. Bunda ushbu tibbiy xizmatlar Markaz boshligʻining shaxsni muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb topish toʻgʻrisidagi qarori hamda “YAMIH” ATdagi identifikatsiya raqami asosida tashkil etiladi.

4-bob. Ijtimoiy xizmatlardan foydalangan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning monitoringi

32. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning ijtimoiylashuv holati monitoringi:

Markazdan chiqarilgan hamda oilaga qaytarilgan yoki ijara asosida uy-joyga chiqqan shaxslarga nisbatan ushbu hududdagi mahallada kompleks ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchi ijtimoiy xodim tomonidan;

Markazdan ushbu Reglamentning 29-bandiga asosan tegishli ijtimoiy muassasaga yoʻnaltirilgan shaxslarga nisbatan Markazning ijtimoiy xodimi tomonidan olti oy davomida bir oyda kamida bir marotaba amalga oshiriladi.

Monitoring tadbirlarini amalga oshirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Agentlik tomonidan belgilanadi.

33. Monitoring davrida muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning qayta boshpanasiz boʻlib qolish xavflari hamda ularning qoʻshimcha ijtimoiy xizmat va yordamga muhtojligi oʻrganiladi.

34. Monitoring natijalari boʻyicha maʼlumotlar mahallada kompleks ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchi ijtimoiy xodim va Markazdagi ijtimoiy xodimlar tomonidan “YAMIH” ATga kiritib boriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

35. Vazirliklar va idoralarning axborot tizimlaridan muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar toʻgʻrisida elektron shaklda avtomatlashtirilgan tarzda olingan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasining “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq himoyalanadi.

36. “YAMIH” ATda ishlashga ruxsat berilgan tashkilot va idoralar oʻz faoliyatini amalga oshirish natijasida olingan shaxsga doir maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

37. Ushbu Reglamentda nazarda tutilmagan masalalar qonunchilik hujjatlari va vakolatli organlar qarorlariga muvofiq hal etiladi.

38. Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar hamda ularning qonuniy vakillari Markaz va “Inson” markazi xodimlarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

39. Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya hamda uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari ushbu Reglament talablariga rioya qilinishi ustidan doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.

40. Ushbu Reglament talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni aniqlash, Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish va ularga ijtimoiy va reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs (keyingi oʻrinlarda — shaxs) Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz)ga joylashish uchun murojaat qiladi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Tuman (shahar) darajasidagi tibbiyot muassasalarining shoshilinch qabul boʻlimlari Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Markazga joylashtirishga monelik qiluvchi shoshilinch va kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordamga muhtojlik holatlari mavjud emasligi yuzasidan koʻrikdan oʻtkazadi va xulosa beradi. Shu kunning oʻzida 3 -bosqich Markaz ijtimoiy xodimi / Markaz navbatchisi 1. Shaxsni roʻyxatga oladi. 2. Soʻrovnomani rasmiylashtiradi . 3. Shaxsni Markazga joylashtiradi. Bir ish kunida 4 -bosqich Markaz ijtimoiy xodimi Shaxsni muayyan yashash joyiga ega emas deb topish toʻgʻrisidagi xulosani rasmiylashtiradi. Olti kun ichida 5 -bosqich Markaz boshligʻi Shaxsni muayyan yashash joyiga ega emas deb topish yoki muayyan yashash joyiga ega emas deb topishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va individual rejani tasdiqlaydi. Bir ish kunida 6 -bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” AT Individual rejani unga kiritilgan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish uchun masʼul vazirlik va idoralarga yuboradi. Avtomatik tarzda 7 -bosqich Markaz boshligʻi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga tegishli shaxsning Markazda qolish muddatini olti oyga uzaytirish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritadi. Shaxsning Markazda qolish muddati tugashidan uch ish kun oldin 8 -bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Shaxsning Markazda qolish muddatini olti oyga uzaytirish yoki uzaytirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Uch ish kunida

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish boʻyicha SOʻROVNOMA Soʻrovnoma oʻtkazilgan sana: 20___ yil “__”________ Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirishga roziligi: □ roziman □ rozi emasman. T/r Savollar Javob Taklif etiladigan xizmat 1-boʻlim. Umumiy maʼlumotlar 1. F.I.O. — 2. Tugʻilgan yili va sanasi — 3. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami Yoʻqotilgan Hujjatini tiklash Mavjud emas Shaxsini aniqlash Seriyasi: ___ raqami: ____________ — 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami Maʼlum — Maʼlum emas Shaxsini aniqlash 2-boʻlim. Yashash holati 5. Oʻzingizga tegishli uy-joy bormi? Ha Oilaga qaytarish Yoʻq Boshpana bilan taʼminlash Ijtimoiy uylarga joylashtirish/navbatga qoʻyish 6. Markazga kelgunga qadar qaysi joyda yashagansiz? Koʻchada Boshpana bilan taʼminlash Vokzal/jamoat joyida Vaqtincha boshpanada 7. Qancha vaqtdan beri boshpanasiz yashaysiz? 3 oydan kam Oilaga qaytarish 3 — 6 oy Boshpana bilan taʼminlash 6 oydan koʻp Ijtimoiy uylarga joylashtirish/navbatga qoʻyish 8. Yashash joyi boʻyicha doimiy roʻyxatdan oʻtkazilganmi? Ha Oilaga qaytarish Yoʻq Boshpana bilan taʼminlash Ijtimoiy uylarga joylashtirish/navbatga qoʻyish 3-boʻlim. Qarindoshlar va ijtimoiy aloqalar 9. Yaqin qarindoshlar mavjudmi? Ha Oilaga qaytarish Yoʻq — 10. Ular bilan aloqalaringiz saqlanib qolganmi? Saqlanib qolgan Oilaga qaytarish Saqlanmagan — 11. Qarindoshlar Sizni qabul qiladimi? Ha Oilaga qaytarish Yoʻq — Nomaʼlum — 4-boʻlim. Sogʻliq holati 12. Sogʻliq holatingiz Qoniqarli — Yomon Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish Ogʻir Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish 13. Nogironlik bormi? I guruh — II guruh — III guruh — Yoʻq — nogironlik belgilashga ehtiyoj yoʻq — Yoʻq — nogironlik belgilashga ehtiyoj bor Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, Nogironlik belgilash 14. Ruhiy holatingiz qanday? Normal — Muammo bor Psixologik yordam 15. Oʻzingizga zarar yetkazishni oʻyladingizmi? Ha Psixologik yordam Yoʻq — 16. Spirtli ichimlik/ psixotrop moddalar isteʼmol qilasizmi? Ha Narkologik dispanserga yoʻnaltirish Yoʻq — 17. Spirtli ichimlik/psixotrop moddalar isteʼmoli hayotingizga taʼsir qilmoqdami? Taʼsir qilmaydi — Qisman taʼsir qiladi Psixologik yordam Taʼsir qiladi Psixologik yordam 5-boʻlim. Bandlik va daromad 18. Mehnatga layoqatliligi? Mehnatga layoqatli Ishga joylashtirishga koʻmaklashish / yoʻnaltirish Mehnatga layoqatsiz Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, Nogironlik belgilash 19. Hozir ishingiz bormi? Bor — Yoʻq Ishga joylashtirishga koʻmaklashish / yoʻnaltirish 20. Daromad manbaingiz bormi? Bor — Yoʻq Nafaqa / moddiy yordam tayinlashga koʻmaklashish 21. Kasb-hunaringiz bormi? Bor — Yoʻq Kasbga oʻqitish 6-boʻlim. Ijtimoiy holat va xavf omillari 22. Tazyiq va zoʻravonlikka uchraganmisiz? Ha Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining hududiy markazlariga yoʻnaltirish Yoʻq — 23. Odam savdosi bilan bogʻliq holatga uchraganmisiz? Ha Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markaziga yoki Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Qashqadaryo, Samarqand va Fargʻona viloyati hududiy markazlariga yoʻnaltirish Yoʻq — 24. Yosh bolalaringiz bormi? Bor “Ona uyi” markaziga yoʻnaltirish Yoʻq — 25. Oʻzingizga oʻzingiz xizmat qila olasizmi? Oʻzgalar parvarishiga muhtoj emasmisiz? Muhtoj Oʻzgalar parvarishiga muhtojligini baholash Muhtoj emas —

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA Shaxsni muayyan yashash joyiga ega emas deb topish toʻgʻrisida XULOSA Sana: 20__ yil “ ____ ” ___________ Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxsning F.I.O. __________________________________________________________________ Tugʻilgan sanasi __________________________________________________________________ Manzili (viloyat, shahar (tuman)) va telefoni (agar mavjud boʻlsa) __________________________________________________________________ Nogironlik guruhi (agar mavjud boʻlsa) __________________________________________________________________ Ijtimoiy holatini baholash Xulosa I. Ijtimoiy muhofaza choralari bilan taʼminlanganligi II. Huquqiy jihatdan himoyalanganligi III. Moddiy va moliyaviy holati IV. Qarindoshlar, doʻstlar va boshqa shaxslar bilan aloqalari Xulosa: __________________________________________________________________ Ijtimoiy xodim _______________ (imzo) ______________________ (F.I.O.)

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

NAMUNA “TASDIQLAYMAN” ______________________________ Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markazi boshligʻi ______________________________ (F.I.O.) 20 ___ yil “___” ____________ Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs uchun INDIVIDUAL IJTIMOIY XIZMATLAR REJASI Tadbirlar mazmuni Masʼul ijrochilar Amalga oshirish muddati Natija Monitoring natijasi I . Ijtimoiy muhofaza choralari bilan taʼminlash tadbirlari II . Huquqiy muhofaza qilish tadbirlari III . Qarindoshlar, doʻstlar va boshqa shaxslar bilan aloqalarni tiklash tadbirlari

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

NAMUNA ________________ VILOYATI VAQTINCHALIK BOSHPANA VA IJTIMOIY TIKLANISH MARKAZI 20__ yil ___ _______dagi _____- son Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs toifasini belgilash haqida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” ______dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga asosan hamda shaxsni muayyan yashash joyiga ega emas deb topish toʻgʻrisidagi 20__ yil “__” ______dagi xulosasiga muvofiq, QAROR QILAMAN: __________________ muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb eʼtirof etilsin va individual ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin. Markaz boshligʻi ________________ (F.I.O.)

NAMUNA ________________ VILOYATI VAQTINCHALIK BOSHPANA VA IJTIMOIY TIKLANISH MARKAZI 20__ yil ___ _______dagi _____- son Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs toifasini belgilashni rad etish haqida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” ______dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markaziga joylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga asosan hamda shaxsni muayyan yashash joyiga ega emas deb topish toʻgʻrisidagi 20__ yil “__” ______dagi xulosasiga muvofiq, QAROR QILAMAN: 1. ____________________ muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb eʼtirof etishda rad etilsin. 2. Fuqaro __________________ga mazkur qaror nusxasi yetkazilishi taʼminlansin. Markaz boshligʻi ________________ (F.I.O.)

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-avgustdagi 447-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 309-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari toʻgʻrisidagi nizomning 15 1 -bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-avgustdagi 484-son qarori bilan tasdiqlangan Aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari klassifikatori 2-bobining 11-pozitsiyasi “Ogʻir (qiyin) hayotiy vaziyatni keltirib chiqaradigan holatlarning qisqacha tavsifi” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Doimiy yoki vaqtincha yashash joyi boʻlmagan va yashash uchun moʻljallanmagan bino yoki inshootlarda (baraklar, omborxonalar, koʻp qavatli uylarning umumiy foydalanish joylari va boshqalar) yoxud jamoat joylarida (xiyobonlar, bogʻlar, vokzallar va shu kabi joylar) yashovchi shaxs”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 4-noyabrdagi 694-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va nodavlat tibbiyot tashkilotlarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 7-bandda:

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilari “aholi toifalariga” soʻzlardan keyin “hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb topilgan shaxslarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali elektron axborot tizimiga yuboriladi.”.

b) 11-band “oilalarning aʼzolari” soʻzlaridan keyin “, shuningdek, muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 18-avgust,

447 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.08.2026-y., 09/26/447/0855-son)

lex.uz