📅 2026-yil 20-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 20-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 20 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 августа 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 August 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РEГЛАМEНТИ
СХEМАСИ
СХEМАСИ
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон ва « Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда касбий таълим тизимида давлат хизматларини кўрсатишнинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги жорий этиладиган, шунингдек, композит шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатида касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизматини кўрсатишни жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ариза берувчилар томонидан ўқишни кўчириш ёки тиклаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш тартиби;
касбий таълим ташкилотларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича хулоса бериш тартиби.
3. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини ЯИДХП орқали жорий этсин;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Адлия вазирлиги ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилгани учун давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 августдаги 450-сон қарорига ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш учун аризаларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.
Мазкур Регламент қоидалари нодавлат касбий таълим ташкилотлари учун татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ ўқишини давлат касбий таълим ташкилотларидан бошқа касбий таълим ташкилотларига кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчиларидан ўқишини техникумларга кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги;
ишчи орган — касбий таълим ташкилотлари;
3. Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизмати 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
4. Давлат хизматлари белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали хулосаларни беришга масъул бўлган ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
5. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
6. Ариза берувчилар ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар (шу куни ҳам), умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш учун эса ҳар йили 28 декабрдан 17 январгача (шу куни ҳам) Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва ишламайдиган байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
7. Ариза берувчи шахсан ўзи ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 3 , 4, 5 , 6 ёки 7-иловаларда кўрсатилган сўровномани электрон шаклда тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
8. Аризага айрим ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги кўрсатилиши мумкин. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.
9. Ариза берувчидан тегишли маълумотнома тури бўйича сўровномаларнинг 4-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
10. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, ЭРИ, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
11. Ариза берувчи ариза топшириш муддатлари якунлангунга қадар рад қилинган аризаларни қайта юбориши мумкин.
12. Ариза берувчи томонидан сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатлар аризаларни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
13. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
14. Ўқувчилардан, уларнинг ота-оналари (ёки қонуний вакиллари)дан ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича кўрсатилган хизматдан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди.
15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқада, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
16. Ваколатли орган ариза топшириш муддати тугагандан сўнг 10 кун муддат ичида сўровномани кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатлар (маълумотлар) ушбу Регламент ва сўровномага мувофиқ бўлган тақдирда, ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш тўғрисида хулосани ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
17. Касбий таълим ташкилоти миқёсида бир даражадаги таълим дастурлари бўйича ўқишни кўчириш ёки таълим шаклини ўзгартириш масаласи мазкур касбий таълим ташкилоти томонидан, ўқишни кўчириш ҳудуд (вилоят) миқёсида тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан кўриб чиқилади.
18. Бошқа таълим шаклидан ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга дуал таълим шаклига кўчиришга рухсат берилмайди.
19. Қуйидаги ҳолларда ўқувчилар ўқиши техникумларга ваколатли орган хулосаси билан кўчирилади:
бир ҳудуддаги касбий таълим ташкилотидан бошқа ҳудуддаги касбий таълим ташкилотига;
бир ҳудуддаги умумий ўрта таълим ташкилотининг 10-синф ўқувчисини иккинчи ҳудуддаги техникумга ўқишини кўчириш (яшаш манзили ўзгарганда);
ўқувчининг ота-онаси давлат хизматчиси ёки ҳарбий хизматчи бўлса ҳамда давлат органлари ходимларининг иш жойи тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўзгартирилганда;
республиканинг спорт турларига тайёрлаш марказлари, ҳарбий ёки ҳарбийлаштирилган мактаблардан ўқишдан четлаштирилган ўқувчининг ўқишини техникумга кўчириш.
20. Ўқишни қайта тиклаш бўйича мурожаатлар ўқувчи таълим олган тегишли касбий таълим ташкилоти томонидан кўриб чиқилади.
21. Ўқувчи олдин ўқиган касб ёки мутахассислик тўхтатилган бўлса, унинг хоҳишига кўра турдош касбга (мутахассисликка) ёки мазкур касбий таълим ташкилотида тегишли касб ёки мутахассислик бўлмаса, унинг ўқиши ҳудудий бошқарма томонидан бошқа касбий таълим ташкилотига тикланиши бўйича хулоса берилади.
22. Давлат хизматлари маркази ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш тўғрисида хулоса келиб тушгандан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш тўғрисида хулосани ариза берувчининг сўровига кўра электрон ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
23. Ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган хулосада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи 15 кун ичида белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Якунловчи қоидалар
24. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар ва хулосалар сир сақланишини таъминлайди.
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
26. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
27. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар (шу куни ҳам) 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази ходими 2. Ариза берувчи 1. Марказ ходими ариза берувчининг ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг шахсига доир маълумотларини текширгач, сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 2. Тегишли сўровномани тўлдирган ҳолда ариза юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган (Касбий таълим агентлиги) Аризага асосан ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича хулоса беради ҳамда натижасини ЯИДХПга электрон тарзда юборади. Ариза бериш якунлангандан сўнг 10 кун ичида 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази ходими 2. Ариза берувчи 1. Ваколатли орган томонидан ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича берилган хулоса ариза берувчиларга тақдим этади. 2. Ваколатли орган томонидан ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича берилган хулоса билан махсус платформа ёки ЯИДХП орқали шахсий кабинетида танишади. Реал вақт режимида
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ҳар йили 28 декабрдан 17 январгача (шу куни ҳам) 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази ходими 2. Ариза берувчи 1. Марказ ходими ариза берувчининг ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг шахсига доир маълумотларини текширгач, сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 2. Тегишли сўровномани тўлдирган ҳолда ариза юборади 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган (Касбий таълим агентлиги) Аризага асосан мактабларнинг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича хулоса беради ва маълумотномани тасдиқлаган ҳолда ЯИДХПга электрон тарзда юборади. Маъмурий регламентда белгиланган муддатларда 4-босқич 1. Давлат хизматлари маркази ходими 2. Ариза берувчи 1. QR-код қўйилган маълумотномани ариза берувчиларга тақдим этади. 2. Ариза юборилган платформа орқали QR-код қўйилган маълумотномани юклаб олади. Реал вақт режимида
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш бўйича СЎРОВНОМА 1. Давлат хизмати номи Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Ўқишини касбий таълим ташкилотларидан бошқа касбий таълим ташкилотларига кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари, касбий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада а риза берувчи ҳақидаги шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); фуқаролиги; яшаш манзили; телефон рақами; электрон почта манзили (мавжуд бўлса). 2. Ариза берувчи таҳсил олаётган касбий таълим ташкилоти бўйича маълумотлар: касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри); касбий таълим ташкилотининг номи; касб (мутахассислик) номи ва коди; таълим шакли; таълим тили; таълим курси. 3. Ариза берувчининг ўқишни кўчириш бўйича аризаси маълумотлари: касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри); касбий таълим ташкилотининг номи; касб (мутахассислик) номи ва коди; таълим шакли; таълим тили; академик маълумотнома (транскрипт); ўқишни кўчириш сабаби; ўқишни кўчириш учун асос бўлувчи ҳужжат. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар (шу куни ҳам) 7. Изоҳ
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини қайта тиклаш бўйича СЎРОВНОМА 1. Давлат хизмати номи Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини қайта тиклаш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Ўқишини касбий таълим ташкилотларига қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари, касбий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада а риза берувчи ҳақидаги шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); фуқаролиги; яшаш манзили; телефон рақами; электрон почта манзили (мавжуд бўлса). 2. Ариза берувчининг таҳсил олаётган касбий таълим ташкилоти бўйича маълумотлар: касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри); касбий таълим ташкилотининг номи; касб (мутахассислик) номи ва коди; таълим шакли; таълим тили; таълим курси. 3. Ариза берувчининг ўқишни кўчириш бўйича аризаси маълумотлари: касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри); касбий таълим ташкилотининг номи; касб (мутахассислик) номи ва коди; таълим шакли; таълим тили. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар (шу куни ҳам) 7. Изоҳ
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчири ш ва қайта тиклаш бўйича СЎРОВНОМА 1. Давлат хизмати номи Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириб қайта тиклаш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Ў қишини касбий таълим ташкилотларидан касбий таълим ташкилотларига кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳр и касбий таълим бошқармалари , касбий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада а риза берувчи ҳақидаги шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади : фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); п аспорт ёки идентификацияловчи ID -картаси маълумотлари (ЖШШИР); ф уқаролиги; я шаш манзили; т елефон рақами; э лектрон почта манзили (мавжуд бўлса). 2. Ариза берувчининг таҳсил олаётган касбий таълим ташкилоти бўйича маълумотлар : касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри); касбий таълим ташкилотининг номи; касб (мутахассислик) номи ва коди; таълим шакли; таълим тили; таълим курси. 3. Ариза берувчининг ўқишни кўчириш бўйича ариза си маълумотлари : касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри); к асбий таълим ташкилотининг номи; к асб (мутахассислик) номи ва коди; т аълим шакли; т аълим тили; а кадемик маълумотнома (транскрипт); ў қишни кўчириш сабаби; ў қишни кўчириб тиклаш бўйича асос бўлувчи ҳужжат . 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Ҳ ар йили 1 августдан 20 августга қадар (шу куни ҳам) 7. Изоҳ
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишининг таълим шаклини ўзгартириш бўйича СЎРОВНОМА 1. Давлат хизмати номи Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишининг таълим шаклини ўзгартириш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Ўқишини касбий таълим ташкилотларида таълим шаклини ўзгартириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари, касбий таълим ташкилотлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада а риза берувчи ҳақидаги шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР); фуқаролиги; яшаш манзили; телефон рақами; электрон почта манзили (мавжуд бўлса). 2. Ариза берувчининг таҳсил олаётган касбий таълим ташкилоти бўйича маълумотлар: касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри); касбий таълим ташкилотининг номи; касб (мутахассислик) номи ва коди; таълим шакли; таълим тили; таълим курси. 3. Ариза берувчининг ўқишни кўчириш бўйича аризаси маълумотлари: касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри); касбий таълим ташкилотининг номи; касб (мутахассислик) номи ва коди; таълим шакли; таълим тили; академик маълумотнома (транскрипт); таълим шаклини ўзгартириш учун асос бўлувчи ҳужжат. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Ҳар йили 1 августдан 20 августга қадар (шу куни ҳам) 7. Изоҳ
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича СЎРОВНОМА 1. Давлат хизмати номи Умумий ўрта таълим ташкилотларнинг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Касбий таълим агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар 1. Сўровномада а риза берувчи ҳақидаги шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси (Паспорт ёки ID-картаси мавжуд бўлмаганда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома) маълумотлари (ЖШШИР); фуқаролиги; яшаш манзили; телефон рақами; электрон почта манзили (мавжуд бўлса). 2. Ариза берувчининг таҳсил олаётган умумтаълим мактаби бўйича маълумотлар: умумий ўрта таълим ташкилоти жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри); Умумий ўрта таълим ташкилоти номи ёки рақами; синфи; таълим тили; шаҳодатнома маълумотлари. 3. Ариза берувчининг ўқишни кўчириш бўйича аризаси маълумотлари: касбий таълим ташкилотининг жойлашган ҳудуди (тумани (шаҳри); касбий таълим ташкилотининг номи; касб (мутахассислик) номи ва коди; таълим шакли; таълим тили; ўқишни кўчириш сабаби; ўқишни кўчириш учун асос бўлувчи ҳужжат. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати Ҳар йили 28 декабрдан 17 январгача (шу куни ҳам) 7. Изоҳ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 август,
450 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SXEMASI
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Respublikaning hudud, soha va tarmoqlarida raqamli texnologiyalar joriy etilishini yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 16-sentabrdagi PQ-286-son va “ Kasbiy taʼlim tizimida islohotlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 23-oktabrdagi PQ-316-son qarorlari ijrosini taʼminlash hamda kasbiy taʼlim tizimida davlat xizmatlarini koʻrsatishning sifati hamda samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 16-sentabrdagi PQ-286-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida yangi joriy etiladigan, shuningdek, kompozit shaklda koʻrsatiladigan davlat xizmatlari roʻyxatida kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishni joriy etish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Maʼmuriy reglament) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
ariza beruvchilar tomonidan oʻqishni koʻchirish yoki tiklash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi;
umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish tartibi;
kasbiy taʼlim tashkilotlariga oʻqishni koʻchirish va qayta tiklash boʻyicha xulosa berish tartibi.
3. Belgilansinki, ushbu qarorga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun jismoniy shaxslar Davlat xizmatlari markazlari, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladilar.
4. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:
Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmatlarini YIDXP orqali joriy etsin;
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Adliya vazirligi ushbu qaror bilan tasdiqlangan Maʼmuriy reglament talablari buzilgani uchun davlat xizmatlarini koʻrsatishda ishtirok etuvchi tashkilotlarning mansabdor shaxslariga nisbatan maʼmuriy jazo choralarini belgilangan tartibda qoʻllasin.
6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 20-avgustdagi 450-son qaroriga ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash, umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish uchun arizalarni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Davlat xizmatlari markazlari orqali qabul qilish tartibini belgilaydi.
Mazkur Reglament qoidalari nodavlat kasbiy taʼlim tashkilotlari uchun tatbiq etilmaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ariza beruvchi — ushbu Reglamentga muvofiq oʻqishini davlat kasbiy taʼlim tashkilotlaridan boshqa kasbiy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilaridan oʻqishini texnikumlarga koʻchirish istagini bildirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi;
ishchi organ — kasbiy taʼlim tashkilotlari;
3. Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash boʻyicha davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq, umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmati 2-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
4. Davlat xizmatlari belgilangan tartibda Davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali xulosalarni berishga masʼul boʻlgan vakolatli organ tomonidan koʻrsatiladi.
5. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi
6. Ariza beruvchilar oʻqishni koʻchirish yoki qayta tiklash boʻyicha davlat xizmatidan foydalanish uchun har yili 1-avgustdan 20-avgustga qadar (shu kuni ham), umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish uchun esa har yili 28-dekabrdan 17-yanvargacha (shu kuni ham) Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va ishlamaydigan bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.
7. Ariza beruvchi shaxsan oʻzi yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 3 , 4, 5 , 6 yoki 7-ilovalarda koʻrsatilgan soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi hamda unga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani tasdiqlaydi.
8. Arizaga ayrim hujjatlar ilova qilinishi lozimligi koʻrsatilishi mumkin. Ilova qilinadigan hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda boʻlishi kerak.
9. Ariza beruvchidan tegishli maʼlumotnoma turi boʻyicha soʻrovnomalarning 4-bandida koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
10. Soʻrovnoma toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, ERI, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
11. Ariza beruvchi ariza topshirish muddatlari yakunlangunga qadar rad qilingan arizalarni qayta yuborishi mumkin.
12. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomada nazarda tutilgan hujjatlar yoki maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda, soʻrovnomada notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar aniqlangan taqdirda, ushbu holatlar arizalarni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
13. Ariza beruvchilar davlat xizmatlaridan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
14. Oʻquvchilardan, ularning ota-onalari (yoki qonuniy vakillari)dan oʻqishni koʻchirish yoki qayta tiklash boʻyicha koʻrsatilgan xizmatdan foydalanganlik uchun toʻlov undirilmaydi.
15. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, tegishli soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqada, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.
16. Vakolatli organ ariza topshirish muddati tugagandan soʻng 10 kun muddat ichida soʻrovnomani koʻrib chiqib, tegishli hujjatlar (maʼlumotlar) ushbu Reglament va soʻrovnomaga muvofiq boʻlgan taqdirda, oʻqishni koʻchirish yoki qayta tiklash toʻgʻrisida xulosani YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.
17. Kasbiy taʼlim tashkiloti miqyosida bir darajadagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻqishni koʻchirish yoki taʼlim shaklini oʻzgartirish masalasi mazkur kasbiy taʼlim tashkiloti tomonidan, oʻqishni koʻchirish hudud (viloyat) miqyosida tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahri kasbiy taʼlim boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) tomonidan koʻrib chiqiladi.
18. Boshqa taʼlim shaklidan hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga dual taʼlim shakliga koʻchirishga ruxsat berilmaydi.
19. Quyidagi hollarda oʻquvchilar oʻqishi texnikumlarga vakolatli organ xulosasi bilan koʻchiriladi:
bir hududdagi kasbiy taʼlim tashkilotidan boshqa hududdagi kasbiy taʼlim tashkilotiga;
bir hududdagi umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining 10-sinf oʻquvchisini ikkinchi hududdagi texnikumga oʻqishini koʻchirish (yashash manzili oʻzgarganda);
oʻquvchining ota-onasi davlat xizmatchisi yoki harbiy xizmatchi boʻlsa hamda davlat organlari xodimlarining ish joyi tegishli vazirlik va idoralar tomonidan oʻzgartirilganda;
respublikaning sport turlariga tayyorlash markazlari, harbiy yoki harbiylashtirilgan maktablardan oʻqishdan chetlashtirilgan oʻquvchining oʻqishini texnikumga koʻchirish.
20. Oʻqishni qayta tiklash boʻyicha murojaatlar oʻquvchi taʼlim olgan tegishli kasbiy taʼlim tashkiloti tomonidan koʻrib chiqiladi.
21. Oʻquvchi oldin oʻqigan kasb yoki mutaxassislik toʻxtatilgan boʻlsa, uning xohishiga koʻra turdosh kasbga (mutaxassislikka) yoki mazkur kasbiy taʼlim tashkilotida tegishli kasb yoki mutaxassislik boʻlmasa, uning oʻqishi hududiy boshqarma tomonidan boshqa kasbiy taʼlim tashkilotiga tiklanishi boʻyicha xulosa beriladi.
22. Davlat xizmatlari markazi oʻqishni koʻchirish yoki qayta tiklash toʻgʻrisida xulosa kelib tushgandan soʻng 10 daqiqada uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga oʻqishni koʻchirish yoki qayta tiklash toʻgʻrisida xulosani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
23. Vakolatli organ tomonidan rasmiylashtirilgan xulosada notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlangan taqdirda, ariza beruvchi 15 kun ichida belgilangan tartibda qayta murojaat qilish huquqiga ega.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar va xulosalar sir saqlanishini taʼminlaydi.
25. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan davlat xizmatlarini koʻrsatish davomida, shu jumladan, YIDXP orqali, doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.
26. Ushbu Reglamentni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
27. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Har yili 1-avgustdan 20-avgustga qadar (shu kuni ham) 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi 2. Ariza beruvchi 1. Markaz xodimi ariza beruvchining yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxsning shaxsiga doir maʼlumotlarini tekshirgach, soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 2. Tegishli soʻrovnomani toʻldirgan holda ariza yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ (Kasbiy taʼlim agentligi) Arizaga asosan oʻqishni koʻchirish yoki qayta tiklash boʻyicha xulosa beradi hamda natijasini YIDXPga elektron tarzda yuboradi. Ariza berish yakunlangandan soʻng 10 kun ichida 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi 2. Ariza beruvchi 1. Vakolatli organ tomonidan oʻqishni koʻchirish yoki qayta tiklash boʻyicha berilgan xulosa ariza beruvchilarga taqdim etadi. 2. Vakolatli organ tomonidan oʻqishni koʻchirish yoki qayta tiklash boʻyicha berilgan xulosa bilan maxsus platforma yoki YIDXP orqali shaxsiy kabinetida tanishadi. Real vaqt rejimida
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Har yili 28-dekabrdan 17-yanvargacha (shu kuni ham) 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi 2. Ariza beruvchi 1. Markaz xodimi ariza beruvchining yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxsning shaxsiga doir maʼlumotlarini tekshirgach, soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 2. Tegishli soʻrovnomani toʻldirgan holda ariza yuboradi 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ (Kasbiy taʼlim agentligi) Arizaga asosan maktablarning 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha xulosa beradi va maʼlumotnomani tasdiqlagan holda YIDXPga elektron tarzda yuboradi. Maʼmuriy reglamentda belgilangan muddatlarda 4-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi 2. Ariza beruvchi 1. QR-kod qoʻyilgan maʼlumotnomani ariza beruvchilarga taqdim etadi. 2. Ariza yuborilgan platforma orqali QR-kod qoʻyilgan maʼlumotnomani yuklab oladi. Real vaqt rejimida
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish boʻyicha SOʻROVNOMA 1. Davlat xizmati nomi Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Oʻqishini kasbiy taʼlim tashkilotlaridan boshqa kasbiy taʼlim tashkilotlariga koʻchirish istagini bildirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Kasbiy taʼlim agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahri kasbiy taʼlim boshqarmalari, kasbiy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada a riza beruvchi haqidagi shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); fuqaroligi; yashash manzili; telefon raqami; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa). 2. Ariza beruvchi tahsil olayotgan kasbiy taʼlim tashkiloti boʻyicha maʼlumotlar: kasbiy taʼlim tashkilotining joylashgan hududi (tumani (shahri); kasbiy taʼlim tashkilotining nomi; kasb (mutaxassislik) nomi va kodi; taʼlim shakli; taʼlim tili; taʼlim kursi. 3. Ariza beruvchining oʻqishni koʻchirish boʻyicha arizasi maʼlumotlari: kasbiy taʼlim tashkilotining joylashgan hududi (tumani (shahri); kasbiy taʼlim tashkilotining nomi; kasb (mutaxassislik) nomi va kodi; taʼlim shakli; taʼlim tili; akademik maʼlumotnoma (transkript); oʻqishni koʻchirish sababi; oʻqishni koʻchirish uchun asos boʻluvchi hujjat. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Har yili 1-avgustdan 20-avgustga qadar (shu kuni ham) 7. Izoh
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini qayta tiklash boʻyicha SOʻROVNOMA 1. Davlat xizmati nomi Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini qayta tiklash 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Oʻqishini kasbiy taʼlim tashkilotlariga qayta tiklash istagini bildirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Kasbiy taʼlim agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahri kasbiy taʼlim boshqarmalari, kasbiy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada a riza beruvchi haqidagi shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); fuqaroligi; yashash manzili; telefon raqami; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa). 2. Ariza beruvchining tahsil olayotgan kasbiy taʼlim tashkiloti boʻyicha maʼlumotlar: kasbiy taʼlim tashkilotining joylashgan hududi (tumani (shahri); kasbiy taʼlim tashkilotining nomi; kasb (mutaxassislik) nomi va kodi; taʼlim shakli; taʼlim tili; taʼlim kursi. 3. Ariza beruvchining oʻqishni koʻchirish boʻyicha arizasi maʼlumotlari: kasbiy taʼlim tashkilotining joylashgan hududi (tumani (shahri); kasbiy taʼlim tashkilotining nomi; kasb (mutaxassislik) nomi va kodi; taʼlim shakli; taʼlim tili. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Har yili 1-avgustdan 20-avgustga qadar (shu kuni ham) 7. Izoh
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchiri sh va qayta tiklash boʻyicha SOʻROVNOMA 1. Davlat xizmati nomi Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirib qayta tiklash 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Oʻ qishini kasbiy taʼlim tashkilotlaridan kasbiy taʼlim tashkilotlariga koʻchirib qayta tiklash istagini bildirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Kasbiy taʼlim agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahr i kasbiy taʼlim boshqarmalari , kasbiy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada a riza beruvchi haqidagi shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi : familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); p asport yoki identifikatsiyalovchi ID -kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); f uqaroligi; ya shash manzili; t yelefon raqami; e lektron pochta manzili (mavjud boʻlsa). 2. Ariza beruvchining tahsil olayotgan kasbiy taʼlim tashkiloti boʻyicha maʼlumotlar : kasbiy taʼlim tashkilotining joylashgan hududi (tumani (shahri); kasbiy taʼlim tashkilotining nomi; kasb (mutaxassislik) nomi va kodi; taʼlim shakli; taʼlim tili; taʼlim kursi. 3. Ariza beruvchining oʻqishni koʻchirish boʻyicha ariza si maʼlumotlari : kasbiy taʼlim tashkilotining joylashgan hududi (tumani (shahri); k asbiy taʼlim tashkilotining nomi; k asb (mutaxassislik) nomi va kodi; t aʼlim shakli; t aʼlim tili; a kademik maʼlumotnoma (transkript); oʻ qishni koʻchirish sababi; oʻ qishni koʻchirib tiklash boʻyicha asos boʻluvchi hujjat . 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati H ar yili 1-avgustdan 20-avgustga qadar (shu kuni ham) 7. Izoh
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishining taʼlim shaklini oʻzgartirish boʻyicha SOʻROVNOMA 1. Davlat xizmati nomi Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishining taʼlim shaklini oʻzgartirish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Oʻqishini kasbiy taʼlim tashkilotlarida taʼlim shaklini oʻzgartirish istagini bildirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Kasbiy taʼlim agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahri kasbiy taʼlim boshqarmalari, kasbiy taʼlim tashkilotlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada a riza beruvchi haqidagi shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR); fuqaroligi; yashash manzili; telefon raqami; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa). 2. Ariza beruvchining tahsil olayotgan kasbiy taʼlim tashkiloti boʻyicha maʼlumotlar: kasbiy taʼlim tashkilotining joylashgan hududi (tumani (shahri); kasbiy taʼlim tashkilotining nomi; kasb (mutaxassislik) nomi va kodi; taʼlim shakli; taʼlim tili; taʼlim kursi. 3. Ariza beruvchining oʻqishni koʻchirish boʻyicha arizasi maʼlumotlari: kasbiy taʼlim tashkilotining joylashgan hududi (tumani (shahri); kasbiy taʼlim tashkilotining nomi; kasb (mutaxassislik) nomi va kodi; taʼlim shakli; taʼlim tili; akademik maʼlumotnoma (transkript); taʼlim shaklini oʻzgartirish uchun asos boʻluvchi hujjat. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Har yili 1-avgustdan 20-avgustga qadar (shu kuni ham) 7. Izoh
Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish yoki qayta tiklash hamda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA
Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish boʻyicha SOʻROVNOMA 1. Davlat xizmati nomi Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarning 10-sinf oʻquvchilari oʻqishini texnikumlarga koʻchirish 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 10-sinf oʻquvchilari boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Kasbiy taʼlim agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahri kasbiy taʼlim boshqarmalari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar 1. Soʻrovnomada a riza beruvchi haqidagi shaxsga oid quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi (oʻzgargan boʻlsa, bu haqda maʼlumotlar koʻrsatiladi); pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi (Pasport yoki ID-kartasi mavjud boʻlmaganda tugʻilganlik haqidagi guvohnoma) maʼlumotlari (JSHSHIR); fuqaroligi; yashash manzili; telefon raqami; elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa). 2. Ariza beruvchining tahsil olayotgan umumtaʼlim maktabi boʻyicha maʼlumotlar: umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti joylashgan hududi (tumani (shahri); Umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti nomi yoki raqami; sinfi; taʼlim tili; shahodatnoma maʼlumotlari. 3. Ariza beruvchining oʻqishni koʻchirish boʻyicha arizasi maʼlumotlari: kasbiy taʼlim tashkilotining joylashgan hududi (tumani (shahri); kasbiy taʼlim tashkilotining nomi; kasb (mutaxassislik) nomi va kodi; taʼlim shakli; taʼlim tili; oʻqishni koʻchirish sababi; oʻqishni koʻchirish uchun asos boʻluvchi hujjat. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati Har yili 28-dekabrdan 17-yanvargacha (shu kuni ham) 7. Izoh
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 20-avgust,
450 -son