UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 20-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 20 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 августа 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 August 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Техникумларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш ва битирувчилар бандлигини таъминлашда буюртмачилар иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарори ижросини таъминлаш, замонавий меҳнат бозори талабларига мос малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш, касбий таълим тизими жозибадорлигини ошириш орқали ёшларни иш берувчиларнинг буюртмаси асосида касбий таълимда ўқитиш ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлашда иш берувчилар иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон қарорига мувофиқ:

техникум билан дуал таълимни йўлга қўйган ташкилотларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 млрд сўмгача Марказий банк асосий ставкасидан йиллик 4 фоизлик пункт юқори ставкада имтиёзли кредит ажратилиши;

имтиёзли кредит ҳар 1 млрд сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида 5 нафар ўқувчини икки ўқув йили дуал таълим дастури асосида жалб этиш ва камида 1 нафар битирувчини бир йил давомида иш билан таъминлаш шарти билан ажратилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

техникум билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартиби ва шарти;

ташкилот томонидан кредитдан самарали фойдаланиш тартиби;

ташкилотлардан кредитни қайтариш ва кредитни мониторинг қилиш тартиби.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш учун зарур молиявий ресурсларни шакллантирсин.

Бунда техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ташкилотларга «Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Алоқабанк» АТБ ресурсларидан кредит ажратилади.

4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар йили 1 февралга қадар ўрта бўғин кадрларига эҳтиёжи мавжуд бўлган инвесторлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб, уларнинг рўйхатини ҳамда кадрларга бўлган эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этсин.

5. Белгилансинки:

а) инвесторлар буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича инвесторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ёки техникумлар томонидан Агентликка таклифлар киритилиши мумкин;

б) Агентлик инвесторлар буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш таклифларини ўрганиб чиқади ҳамда тегишли техникумларга касб ва мутахассисликлар кесимида янги ўқув йили учун қабул параметрларини тасдиқлайди;

в) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб инвесторлар буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш тўлов-контракт асосида, жисмоний шахслар ёки инвесторлар маблағлари ҳисобидан ташкил этилади;

г) техникумларга:

инвесторларнинг буюртмаси асосида ўқувчиларни тегишли касб ва мутахассисликлар бўйича тўлов-контракт асосида, тўғридан-тўғри (имтиҳонларсиз) ўқишга қабул қилишга;

инвестор буюртмаси асосида шакллантирилган алоҳида гуруҳларнинг тегишли касб ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа ва дастурларига инвестор таклифлари асосида 30 фоизгача ўзгартириш киритишга рухсат берилади.

6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 августдаги 449-сон қарорига ИЛОВА

Техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат техникумлари (кейинги ўринларда — техникумлар) билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари нодавлат касбий таълим ташкилотлари учун татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

битирувчи — тегишли ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган ва амалиётларни муваффақиятли якунлаган техникум ўқувчиси;

кредит — ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида тижорат банклари томонидан ташкилотларга ажратиладиган маблағлар;

тижорат банклари — «Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Алоқабанк» АТБ;

ташкилот — техникум билан дуал таълим асосида кадрлар тайёрлаш бўйича шартнома тузган юридик шахс.

3. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дуал таълимни амалга ошираётган ва битирувчилар бандлигини таъминлаётган, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларга татбиқ этилади.

4. Кредит ушбу Низом талабларига мувофиқ тижорат банклари ҳисобидан ажратилади.

5. Мазкур кредитлар ушбу Низомда назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилади ҳамда тижорат банкларининг кредит ажратиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини чекламайди.

2-боб. Ташкилотларга кредит ажратиш

6. Ташкилотларга кредит ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида ажратилади.

7. Ташкилотларга қуйидаги мақсадлар учун кредит ажратилади:

янги бизнесни ёки янги йўналишларда ишлаб чиқаришни жорий қилиш;

ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида ташкилотни замонавий технологиялар билан таъминлаш ҳамда модернизация қилиш;

экспортни қўллаб-қувватлаш;

«яшил» иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида қайта тикланувчи энергия жиҳозларини харид қилиш;

рақамлаштириш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш;

асосий воситаларни сотиб олиш;

айланма маблағларни тўлдириш;

дуал таълим жараёнида иштирок этувчи ташкилотнинг мутахассислари ҳамда ўқувчиларга ташкилот томонидан бириктирилган устозларни рағбатлантириш.

8. Техникумлар билан дуал таълим дастурларини ташкил этган ташкилотларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 млрд сўмгача Марказий банк асосий ставкасидан йиллик 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредит ажратилади.

Бунда кредит ҳар 1 млрд сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида 5 нафар ўқувчини икки ўқув йили дуал таълим дастури асосида жалб этиш ва камида 1 нафар битирувчини бир йил давомида иш билан таъминлаш шарти билан тақдим қилинади.

9. Ташкилот томонидан ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошисида келтирилган шартларга риоя қилинмаган тақдирда, кредит бўйича фоиз миқдори бошқа амалдаги фоиз ставкасига ўзгартирилади.

10. Қуйидаги талабларга жавоб берган ташкилотлар кредит олиш ҳуқуқига эга:

техникум билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда дуал таълим бўйича техникум билан амал қилувчи шартнома мавжуд бўлиши;

дуал таълим доирасида ўқувчилар учун иш жойлари ва ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилган бўлиши;

дуал таълим доирасида ўқувчиларга ташкилотнинг малакали мутахассисларини «устоз» сифатида бириктирган бўлиши;

дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчилар билан муддатли меҳнат шартномалари тузилган бўлиши ҳамда иш ҳақи тўлаши;

жорий йилда техникум битирувчисини ташкилотдаги вакант иш ўрнига меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилган бўлиши.

11. Ташкилотлар техникум билан дуал таълимни йўлга қўйгандан ҳамда 1 нафар битирувчини бир йил муддатга ишга қабул қилгандан сўнг икки ҳафта муддатда кредит олиш учун тижорат банкларига мурожаат қилади.

12. Ташкилотлар дуал таълим дастури доирасида кредит олиш учун тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни қоғоз шаклида тақдим этади:

кредитни олиш тўғрисидаги ариза;

ариза берувчи (ташкилот)ларнинг амалда бўлган тасдиқловчи ҳужжатлари;

техникум ва ташкилот ўртасидаги ҳамда ташкилот ва ўқувчи ўртасидаги дуал таълим бўйича шартнома нусхалари;

дуал таълим дастури ва дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчилар рўйхати;

ташкилот томонидан кредитдан фойдаланиш режаси;

ташкилотнинг солиқ қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот.

13. Ташкилот томонидан кредит ажратишни сўраб банкка тақдим қилинган аризаси ва унга илова қилинган барча ҳужжатлари тижорат банклари томонидан беш иш кунида кўриб чиқилади.

14. Ташкилотнинг кредит ажратиш бўйича тақдим этган барча ҳужжатлари кредитга лаёқатлилик кўрсаткичига мувофиқ келган тақдирда, тижорат банки уч иш кунида бу ҳақда ташкилотга хабар беради, шартнома тузади ҳамда унинг ҳисобварағига кредитни ўтказади.

15. Кредит шартномаси кредитга лаёқатлилик кўрсаткичига мувофиқ келмаган тақдирда, тижорат банки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ушбу қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир ҳафта муддатдан кечиктирмасдан ташкилотга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб беради.

16. Тижорат банкининг кредит беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган ташкилот мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунида банкка, унинг тегишли ички аппеляция органига (агар мавжуд бўлса), суддан ташқари низоларни муқобил ҳал қилиш органларига (агар мавжуд бўлса), Марказий банкка ёки молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваколати берилган давлат органларига ёхуд судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

17. Тижорат банки томонидан кредит ажратилгандан сўнг ташкилот кредитни ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мақсадлар учун йўналтириш чораларини кўради.

3-боб. Кредитни қайтариш ва кредитни мониторинг қилиш

18. Асосий қарз ва фоиз тўловлари кредит олувчи томонидан кредит шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади.

19. Кредит олувчи кредитни кредит шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир.

20. Кредит олувчи кредит бўйича фоиз тўловлари ва асосий қарзни кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки кредит бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички қоидаларига асосан қайтариш чораларини кўради.

21. Тижорат банки даврий равишда ташкилотдан дуал таълим шаклида ўқув жараёни ташкил этилгани ҳамда ишга қабул қилган битирувчининг меҳнат фаолиятини олиб бораётгани тўғрисида тегишли маълумот сўрашга ҳақли.

22. Ташкилот томонидан 5 нафар ўқувчини икки ўқув йили дуал таълим дастури асосида жалб этиш ҳамда 1 нафар битирувчини бир йил давомида ишга қабул қилиш талаби бузилган тақдирда, техникум мазкур ҳолат юзасидан тижорат банкларига маълумот беради.

4-боб. Якунловчи қоидалар

23. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

24. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш

Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ташкилот Техникум билан дуал таълимни йўлга қўйганда ҳамда 1 нафар битирувчини бир йил шарти билан ишга қабул қилгандан сўнг кредит олиш учун тижорат банкларига мурожаат қилади. 2 ҳафта муддатда 2-босқич Тижорат банклари 1. Ташкилот томонидан кредит ажратишни сўраб тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади. 5 иш кунида 3 иш куни ичида 1 ҳафта муддатдан кечиктирмасдан 2. Ташкилотнинг кредит ажратиш бўйича тақдим этган барча ҳужжатлари кредитга лаёқатлилик кўрсаткичига мувофиқ келган тақдирда, бу ҳақда ташкилотга хабар беради, шартнома тузади ҳамда унинг ҳисобварағига кредитни ўтказади. 3. Ташкилотга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб беради. 3-босқич Ташкилот Кредитни мақсадли йўналтириш чораларини кўради. Кредит ажратилгандан сўнг 4-босқич Тижорат банклари Ташкилот кредит бўйича фоиз тўловлари ва асосий қарзни қайтармаса, банк кредити бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички қоидаларига асосан қайтариш чораларини кўради. Белгиланган муддатларда 5-босқич Ташкилот Асосий қарз ва фоиз тўловларини кредит шартномасида кўрсатилган шартларда тўлайди. Белгиланган муддатларда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 20 август,

449-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2026 й., 09/26/449/0864-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Texnikumlarda oʻrta boʻgʻin kadrlarini tayyorlash va bitiruvchilar bandligini taʼminlashda buyurtmachilar ishtirokini yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kasbiy taʼlim tizimida islohotlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 23-oktabrdagi PQ-316-son qarori ijrosini taʼminlash, zamonaviy mehnat bozori talablariga mos malakali oʻrta boʻgʻin kadrlarini tayyorlash, kasbiy taʼlim tizimi jozibadorligini oshirish orqali yoshlarni ish beruvchilarning buyurtmasi asosida kasbiy taʼlimda oʻqitish hamda bitiruvchilar bandligini taʼminlashda ish beruvchilar ishtirokini yanada kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kasbiy taʼlim tizimida islohotlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 23-oktabrdagi PQ-316-son qaroriga muvofiq:

texnikum bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygan tashkilotlarga 2 yillik imtiyozli davr bilan 7 yil muddatga 5 mlrd soʻmgacha Markaziy bank asosiy stavkasidan yillik 4 foizlik punkt yuqori stavkada imtiyozli kredit ajratilishi;

imtiyozli kredit har 1 mlrd soʻm qiymatgacha boʻlgan mablagʻ uchun kamida 5 nafar oʻquvchini ikki oʻquv yili dual taʼlim dasturi asosida jalb etish va kamida 1 nafar bitiruvchini bir yil davomida ish bilan taʼminlash sharti bilan ajratilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Texnikumlar bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygan hamda bitiruvchilar bandligini taʼminlagan tashkilotlarga kredit ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

texnikum bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygan hamda bitiruvchilar bandligini taʼminlagan tashkilotlarga kredit ajratish tartibi va sharti;

tashkilot tomonidan kreditdan samarali foydalanish tartibi;

tashkilotlardan kreditni qaytarish va kreditni monitoring qilish tartibi.

3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi texnikumlar bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygan hamda bitiruvchilar bandligini taʼminlagan tashkilotlarga kredit ajratish uchun zarur moliyaviy resurslarni shakllantirsin.

Bunda texnikumlar bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygan tashkilotlarga “Oʻzmilliybank” AJ va “Aloqabank” ATB resurslaridan kredit ajratiladi.

4. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari har yili 1-fevralga qadar oʻrta boʻgʻin kadrlariga ehtiyoji mavjud boʻlgan investorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantirib, ularning roʻyxatini hamda kadrlarga boʻlgan ehtiyojlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) taqdim etsin.

5. Belgilansinki:

a) investorlar buyurtmasi asosida kadrlar tayyorlash boʻyicha investorlar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari yoki texnikumlar tomonidan Agentlikka takliflar kiritilishi mumkin;

b) Agentlik investorlar buyurtmasi asosida kadrlar tayyorlash takliflarini oʻrganib chiqadi hamda tegishli texnikumlarga kasb va mutaxassisliklar kesimida yangi oʻquv yili uchun qabul parametrlarini tasdiqlaydi;

v) 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab investorlar buyurtmasi asosida kadrlar tayyorlash toʻlov-kontrakt asosida, jismoniy shaxslar yoki investorlar mablagʻlari hisobidan tashkil etiladi;

g) texnikumlarga:

investorlarning buyurtmasi asosida oʻquvchilarni tegishli kasb va mutaxassisliklar boʻyicha toʻlov-kontrakt asosida, toʻgʻridan-toʻgʻri (imtihonlarsiz) oʻqishga qabul qilishga;

investor buyurtmasi asosida shakllantirilgan alohida guruhlarning tegishli kasb va mutaxassisliklari boʻyicha oʻquv reja va dasturlariga investor takliflari asosida 30 foizgacha oʻzgartirish kiritishga ruxsat beriladi.

6. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 20-avgustdagi 449-son qaroriga ILOVA

Texnikumlar bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygan hamda bitiruvchilar bandligini taʼminlagan tashkilotlarga kredit ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat texnikumlari (keyingi oʻrinlarda — texnikumlar) bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygan hamda bitiruvchilar bandligini taʼminlagan tashkilotlarga kredit ajratish tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom qoidalari nodavlat kasbiy taʼlim tashkilotlari uchun tatbiq etilmaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

bitiruvchi — tegishli oʻquv rejasidagi fanlarni oʻzlashtirgan va amaliyotlarni muvaffaqiyatli yakunlagan texnikum oʻquvchisi;

kredit — ushbu Nizomda belgilangan shartlar asosida tijorat banklari tomonidan tashkilotlarga ajratiladigan mablagʻlar;

tijorat banklari — “Oʻzmilliybank” AJ va “Aloqabank” ATB;

tashkilot — texnikum bilan dual taʼlim asosida kadrlar tayyorlash boʻyicha shartnoma tuzgan yuridik shaxs.

3. Ushbu Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasi hududida dual taʼlimni amalga oshirayotgan va bitiruvchilar bandligini taʼminlayotgan, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, barcha tashkilotlarga tatbiq etiladi.

4. Kredit ushbu Nizom talablariga muvofiq tijorat banklari hisobidan ajratiladi.

5. Mazkur kreditlar ushbu Nizomda nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida ajratiladi hamda tijorat banklarining kredit ajratish boʻyicha mustaqil qaror qabul qilish huquqini cheklamaydi.

2-bob. Tashkilotlarga kredit ajratish

6. Tashkilotlarga kredit ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida ajratiladi.

7. Tashkilotlarga quyidagi maqsadlar uchun kredit ajratiladi:

yangi biznesni yoki yangi yoʻnalishlarda ishlab chiqarishni joriy qilish;

ishlab chiqarishni rivojlantirish va kengaytirish maqsadida tashkilotni zamonaviy texnologiyalar bilan taʼminlash hamda modernizatsiya qilish;

eksportni qoʻllab-quvvatlash;

“yashil” iqtisodiyotni rivojlantirish maqsadida qayta tiklanuvchi energiya jihozlarini xarid qilish;

raqamlashtirish va innovatsion loyihalarni amalga oshirish;

ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish sohasidagi loyihalarni amalga oshirish;

asosiy vositalarni sotib olish;

aylanma mablagʻlarni toʻldirish;

dual taʼlim jarayonida ishtirok etuvchi tashkilotning mutaxassislari hamda oʻquvchilarga tashkilot tomonidan biriktirilgan ustozlarni ragʻbatlantirish.

8. Texnikumlar bilan dual taʼlim dasturlarini tashkil etgan tashkilotlarga 2 yillik imtiyozli davr bilan 7 yil muddatga 5 mlrd soʻmgacha Markaziy bank asosiy stavkasidan yillik 4 foizlik punkt yuqori stavkada kredit ajratiladi.

Bunda kredit har 1 mlrd soʻm qiymatgacha boʻlgan mablagʻ uchun kamida 5 nafar oʻquvchini ikki oʻquv yili dual taʼlim dasturi asosida jalb etish va kamida 1 nafar bitiruvchini bir yil davomida ish bilan taʼminlash sharti bilan taqdim qilinadi.

9. Tashkilot tomonidan ushbu Nizomning 8-bandi ikkinchi xatboshisida keltirilgan shartlarga rioya qilinmagan taqdirda, kredit boʻyicha foiz miqdori boshqa amaldagi foiz stavkasiga oʻzgartiriladi.

10. Quyidagi talablarga javob bergan tashkilotlar kredit olish huquqiga ega:

texnikum bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygan hamda dual taʼlim boʻyicha texnikum bilan amal qiluvchi shartnoma mavjud boʻlishi;

dual taʼlim doirasida oʻquvchilar uchun ish joylari va ishlab chiqarish amaliyoti tashkil etilgan boʻlishi;

dual taʼlim doirasida oʻquvchilarga tashkilotning malakali mutaxassislarini “ustoz” sifatida biriktirgan boʻlishi;

dual taʼlim shaklida tahsil olayotgan oʻquvchilar bilan muddatli mehnat shartnomalari tuzilgan boʻlishi hamda ish haqi toʻlashi;

joriy yilda texnikum bitiruvchisini tashkilotdagi vakant ish oʻrniga mehnat shartnomasi asosida ishga qabul qilgan boʻlishi.

11. Tashkilotlar texnikum bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygandan hamda 1 nafar bitiruvchini bir yil muddatga ishga qabul qilgandan soʻng ikki hafta muddatda kredit olish uchun tijorat banklariga murojaat qiladi.

12. Tashkilotlar dual taʼlim dasturi doirasida kredit olish uchun tijorat banklariga quyidagi hujjatlarni qogʻoz shaklida taqdim etadi:

kreditni olish toʻgʻrisidagi ariza;

ariza beruvchi (tashkilot)larning amalda boʻlgan tasdiqlovchi hujjatlari;

texnikum va tashkilot oʻrtasidagi hamda tashkilot va oʻquvchi oʻrtasidagi dual taʼlim boʻyicha shartnoma nusxalari;

dual taʼlim dasturi va dual taʼlimda tahsil olayotgan oʻquvchilar roʻyxati;

tashkilot tomonidan kreditdan foydalanish rejasi;

tashkilotning soliq qarzdorligi mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumot.

13. Tashkilot tomonidan kredit ajratishni soʻrab bankka taqdim qilingan arizasi va unga ilova qilingan barcha hujjatlari tijorat banklari tomonidan besh ish kunida koʻrib chiqiladi.

14. Tashkilotning kredit ajratish boʻyicha taqdim etgan barcha hujjatlari kreditga layoqatlilik koʻrsatkichiga muvofiq kelgan taqdirda, tijorat banki uch ish kunida bu haqda tashkilotga xabar beradi, shartnoma tuzadi hamda uning hisobvaragʻiga kreditni oʻtkazadi.

15. Kredit shartnomasi kreditga layoqatlilik koʻrsatkichiga muvofiq kelmagan taqdirda, tijorat banki kredit berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda ushbu qaror qabul qilingan sanadan boshlab bir hafta muddatdan kechiktirmasdan tashkilotga rad etish sabablari koʻrsatilgan holda yozma javob beradi.

16. Tijorat bankining kredit berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan tashkilot mazkur qaror qabul qilingan kundan boshlab uch ish kunida bankka, uning tegishli ichki appelyatsiya organiga (agar mavjud boʻlsa), suddan tashqari nizolarni muqobil hal qilish organlariga (agar mavjud boʻlsa), Markaziy bankka yoki moliyaviy xizmatlar isteʼmolchilarining huquqlarini himoya qilish vakolati berilgan davlat organlariga yoxud sudga murojaat qilish huquqiga ega.

17. Tijorat banki tomonidan kredit ajratilgandan soʻng tashkilot kreditni ushbu Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan maqsadlar uchun yoʻnaltirish choralarini koʻradi.

3-bob. Kreditni qaytarish va kreditni monitoring qilish

18. Asosiy qarz va foiz toʻlovlari kredit oluvchi tomonidan kredit shartnomasida koʻrsatilgan shartlarda toʻlanadi.

19. Kredit oluvchi kreditni kredit shartnomasida belgilangan muddatlardan oldin qaytarishga haqlidir.

20. Kredit oluvchi kredit boʻyicha foiz toʻlovlari va asosiy qarzni kredit shartnomasida belgilangan muddatlarda qaytarmasa, tijorat banki kredit boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklarni oʻzining ichki qoidalariga asosan qaytarish choralarini koʻradi.

21. Tijorat banki davriy ravishda tashkilotdan dual taʼlim shaklida oʻquv jarayoni tashkil etilgani hamda ishga qabul qilgan bitiruvchining mehnat faoliyatini olib borayotgani toʻgʻrisida tegishli maʼlumot soʻrashga haqli.

22. Tashkilot tomonidan 5 nafar oʻquvchini ikki oʻquv yili dual taʼlim dasturi asosida jalb etish hamda 1 nafar bitiruvchini bir yil davomida ishga qabul qilish talabi buzilgan taqdirda, texnikum mazkur holat yuzasidan tijorat banklariga maʼlumot beradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

23. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

24. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Texnikumlar bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygan hamda bitiruvchilar bandligini taʼminlagan tashkilotlarga kredit ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Texnikumlar bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻygan hamda bitiruvchilar bandligini taʼminlagan tashkilotlarga kredit ajratish

Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tashkilot Texnikum bilan dual taʼlimni yoʻlga qoʻyganda hamda 1 nafar bitiruvchini bir yil sharti bilan ishga qabul qilgandan soʻng kredit olish uchun tijorat banklariga murojaat qiladi. 2 hafta muddatda 2-bosqich Tijorat banklari 1. Tashkilot tomonidan kredit ajratishni soʻrab taqdim qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 5 ish kunida 3 ish kuni ichida 1 hafta muddatdan kechiktirmasdan 2. Tashkilotning kredit ajratish boʻyicha taqdim etgan barcha hujjatlari kreditga layoqatlilik koʻrsatkichiga muvofiq kelgan taqdirda, bu haqda tashkilotga xabar beradi, shartnoma tuzadi hamda uning hisobvaragʻiga kreditni oʻtkazadi. 3. Tashkilotga rad etish sabablari koʻrsatilgan holda yozma javob beradi. 3-bosqich Tashkilot Kreditni maqsadli yoʻnaltirish choralarini koʻradi. Kredit ajratilgandan soʻng 4-bosqich Tijorat banklari Tashkilot kredit boʻyicha foiz toʻlovlari va asosiy qarzni qaytarmasa, bank krediti boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklarni oʻzining ichki qoidalariga asosan qaytarish choralarini koʻradi. Belgilangan muddatlarda 5-bosqich Tashkilot Asosiy qarz va foiz toʻlovlarini kredit shartnomasida koʻrsatilgan shartlarda toʻlaydi. Belgilangan muddatlarda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 20-avgust,

449-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.08.2026-y., 09/26/449/0864-son)

lex.uz