UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 14-avgust · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 14 август · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 августа 2026 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 August 2026 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ

ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ҳамда « Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон «Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 14 августдаги 22/6-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида пул ўтказмаларини амалга ошириш

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тезкор тўловлар тизими (бундан буён матнда Тезкор тўловлар тизими деб юритилади) орқали жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида уларнинг банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

олувчининг банк ҳисобварағи — банк томонидан шартномага мувофиқ жисмоний шахсга 22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари ҳисобварағида очиладиган ва унинг мобил телефон рақами бириктириладиган банк ҳисобварағи;

боғлаш — Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базасида (бундан буён матнда БДМАБ) банк ҳисобварағига жисмоний шахснинг мобил телефон рақамини бириктириш;

«боғлаш коди» — банк ҳисобварағига жисмоний шахснинг мобил телефон рақамини бириктириш тўғрисидаги сўровга жавобан БДМАБдан қайтариладиган махсус код;

Рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;

ўтказма — тўловчи томонидан БДМАБда мобил телефон рақами боғланган банк ҳисобварағига пул ўтказмаларини амалга ошириш;

ташаббускор банк — банк ҳисобварағидаги маблағ ҳисобидан пул ўтказмаларини амалга оширувчи жисмоний шахсга хизмат кўрсатувчи банк;

бенефициар банк — банк ҳисобварағига пул ўтказмаларини қабул қилувчи жисмоний шахсга хизмат кўрсатувчи банк;

мобил телефон рақами — Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи мобил алоқа операторлари томонидан хизмат кўрсатиладиган мобил алоқа абоненти рақами;

тўловчи — жисмоний шахснинг БДМАБда мобил телефон рақами бириктирилган банк ҳисобварағига пул ўтказмаларини амалга оширувчи жисмоний шахс;

олувчи — БДМАБда мобил телефон рақами бириктирилган банк ҳисобварағига пул ўтказмаларини қабул қилувчи жисмоний шахс.

2. Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида уларнинг банк ҳисобварақларидан тўғридан тўғри ўтказмаларни амалга оширишда Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3759, 2026 йил 21 январь) талабларига риоя этилиши лозим.

3. Жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида ўтказмаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар автоматик равишда реал вақт режимида амалга оширилади.

2-боб. Мобил телефон рақамини банк ҳисобварағига боғлаш ва уни бекор қилиш

4. Банкнинг мобил иловасида рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) мобил телефон рақамини унинг банк ҳисобварағига боғлаш банк ва фойдаланувчи ўртасидаги банк ҳисобварағига мобил телефон рақамини боғлаш тўғрисидаги оферта шартномасига асосан амалга оширилади.

Банк ҳисобварағига мобил телефон рақамини боғлаш тўғрисидаги оферта шартномасида фойдаланувчининг исми, фамилияси ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, мобил телефон рақами боғланган банк номи ва унинг реквизитлари, шунингдек, ушбу банкдаги мобил телефон рақами боғланган банк ҳисобварақларининг реквизитлари каби шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга розилиги назарда тутилиши лозим.

Оферта шартномасининг матни фойдаланувчилар учун тушунарли, аниқ ва содда шаклда баён этилиши лозим.

5. Банк томонидан фойдаланувчининг банк мобил иловасида рўйхатдан ўтган мобил телефон рақами автоматик равишда БДМАБга реал вақт режимида узатилади.

6. Фойдаланувчи бир банк доирасида мобил телефон рақамини ўзининг фақат битта банк ҳисобварағига боғлашига рухсат этилади.

7. БДМАБ боғлаш жараёни якунлангач, банкка автоматик равишда реал вақт режимида «боғлаш коди»ни юборади ва ушбу «боғлаш коди» фойдаланувчининг банк мобил иловасида кўрсатилади.

Бунда фойдаланувчи томонидан «боғлаш коди» қабул қилинган вақтдан бошлаб унинг мобил телефон рақами банк ҳисобварағига боғланган ҳисобланади.

8. Фойдаланувчи банкнинг мобил иловасида янги мобил телефон рақамини рўйхатдан ўтказган тақдирда, банк томонидан мазкур фойдаланувчининг аввалги банк ҳисобварағига боғланган мобил телефон рақами автоматик равишда янги рўйхатдан ўтказилган мобил телефон рақамига ўзгартирилади.

9. Фойдаланувчи исталган вақтда банкнинг мобил иловаси орқали ёки банкка бевосита мурожаат қилган ҳолда шу банкдаги банк ҳисобварағига мобил телефон рақамини боғлаш амалиётини бекор қилиши мумкин.

Бунда фойдаланувчининг мобил телефон рақамини банк ҳисобварағига боғлаш бўйича банк ва фойдаланувчи ўртасида тузилган оферта шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинган ҳисобланади.

10. Фойдаланувчининг банк ҳисобварағига мобил телефон рақамини боғлаш қуйидаги ҳолларда банк томонидан мижознинг розилигисиз (топшириғисиз) бекор қилиниши мумкин:

фойдаланувчининг банк мобил иловасидаги ҳисобга олиш ёзуви (аккаунти) ўчирилганда;

фойдаланувчи Рўйхатдаги шахс эканлиги аниқланганда.

Бунда банк томонидан мобил телефон рақамини боғлаш бекор қилинган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан фойдаланувчига банк ҳисобварағига мобил телефон рақамини боғлаш амалиёти бекор қилинганлиги сабаби ва мурожаат қилиши мумкин бўлган банкнинг телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда хабар берилади.

3-боб. Ўтказмаларни амалга ошириш

11. Ўтказма тўловчининг банк мобил иловаси орқали ёки бевосита банкка тақдим этиладиган топшириғи асосида амалга оширилади.

Ўтказмани амалга оширишда тўловчининг банк ҳисобварағидаги пул маблағи олувчининг банк ҳисобварағига ўтказилади.

12. Ўтказмалар банкнинг мобил иловаси орқали ўтказилганда, мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида ўтказмаларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнлар схемаси бўйича узлуксиз 24/7 режимида амалга оширилади.

Банкка бевосита мурожаат қилиш орқали амалга ошириладиган ўтказмалар банкнинг иш кунлари ва иш вақтига мувофиқ амалга оширилади.

13. Ўтказма амалга оширилишидан олдин тўлов суммаси, олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, бенефициар банк номи ҳамда тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи тўғрисидаги маълумот тўловчига кўрсатилиши ва у томонидан якуний тасдиқлаш Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3759, 2026 йил 21 январь) асосан амалга оширилиши лозим.

14. Ўтказмани амалга ошириш жараёнида банклар ва Тезкор тўловлар тизими ўртасидаги маълумот алмашинуви Тезкор тўловлар тизими иштирокчилари ўртасида маълумот алмашинуви бўйича технологик йўриқномага (бундан буён матнда Тезкор тўловлар тизимининг техник ҳужжати деб юритилади) асосан амалга оширилади.

Бунда ташаббускор банк томонидан тўлов ҳужжатидаги тегишли майдонга тўловчининг хос рақами билан очилган банк ҳисобварағи, унинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқлигича Тезкор тўловлар тизимига юборилади.

15. Тўловчи томонидан тақдим этилган олувчининг мобил телефон рақами ёки «боғлаш коди» асосида ташаббускор банк Тезкор тўловлар тизимига идентификация сўровини юборади.

16. Тезкор тўловлар тизими ташаббускор банкдан келган идентификация сўровида кўрсатилган «боғлаш коди» ёки телефон рақами асосида олувчининг банк ҳисобварақлари рўйхатини олиш учун БДМАБга сўров юборади.

17. БДМАБдан олинган маълумотлар асосида Тезкор тўловлар тизими ўтказмаларни олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда унинг банк ҳисобварағи очилган банклар тўғрисидаги маълумотларини ташаббускор банкка юборади.

18. Тўловчи банкнинг мобил иловаси орқали ёки бевосита банкка мурожаат қилганда, унга ташаббускор банк ходими томонидан мазкур Қоидаларнинг 17-бандидаги маълумотлар тақдим қилинади. Тўловчи томонидан ушбу маълумотлар асосида ўтказма амалга ошириладиган бенефициар банк танланади.

19. Ташаббускор банк тўловчи танлаган бенефициар банкдаги олувчининг банк реквизитларини олиш учун Тезкор тўловлар тизимига сўров юборади.

20. Тезкор тўловлар тизими орқали тақдим этилган олувчининг банк реквизитлари асосида ҳамда Тезкор тўловлар тизимининг техник ҳужжатида белгиланган маълумотларни киритган ҳолда ташаббускор банк тўлов ҳужжатини шакллантиради ва Тезкор тўловлар тизимига юборади.

21. Тезкор тўловлар тизими томонидан тўлов ҳужжати бенефициар банкка тасдиқлаш учун юборилади.

Бенефициар банк томонидан тўлов ҳужжатини қабул қилиш тасдиқлангандан сўнг, Тезкор тўловлар тизими томонидан ўтказма амалга оширилади.

22. Тўловчи ва олувчи ўртасидаги ўтказмалар бир банк доирасида амалга оширилса, ўтказмаларни Тезкор тўловлар тизими орқали амалга ошириш талаб этилмайди.

23. Ташаббускор ва бенефициар банк ўтказмаларни амалга оширишда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) талабларига амал қилиши лозим.

24. Ўтказма муваффақиятли амалга оширилганда, бу ҳақида тўловчига қуйидаги реквизитларни ўз ичига оладиган тўлов хизмати кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади:

ўтказма амалга оширилган сана ва вақт;

ўтказма амалга оширилган тўлов тизимининг номи;

ўтказманинг тўлов тизимидаги хос рақами (БИД);

ташаббускор банк коди ва номи;

тўловчининг банк ҳисобварағи;

тўловчининг исми, фамилияси ва отасини исми;

ўтказма ва воситачилик ҳақи суммаси;

ўтказма мақсади (агар кўрсатилса);

бенефициар банк коди ва номи;

олувчининг банк ҳисобварағи;

олувчининг исми, фамилияси ва отасини исми;

олувчининг телефон рақами ёки «боғлаш коди».

25. Олувчининг банк ҳисобварағига ўтказилган ўтказмалар олувчи томонидан чекловларсиз тасарруф этилиши банклар томонидан таъминланиши лозим.

4-боб. Банкларда ҳисоб-китобларни ташкил қилиш

26. Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилган ўтказма асосида ташаббускор банк (А банк) томонидан бухгалтерия ҳисоби ёзуви қуйидагича акс эттирилади:

а) филиалга эга бўлган ташаббускор банкда:

1) дебет 20206 Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари — А банк филиали;

дебет 22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари — А банк филиали;

дебет 22617 Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар — А банк филиали;

дебет 22618 Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари — А банк филиали;

кредит 22224 Бош офис/филиалларга Тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар — А банк филиали;

2) дебет 22224 Бош офис/филиалларга Тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар — А банк филиали;

кредит 16123 Бош офис/филиаллардан Тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар– А банк бош офиси;

3) дебет 16123 Бош офис/филиаллардан Тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар — А банк бош офиси;

кредит 20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими — А банк бош офиси;

4) дебет 20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими — А банк бош офиси;

кредит 17480 Марказий банкнинг Клиринг тизими бўйича тижорат банкларидан олинадиган маблағлар — Марказий банк;

б) филиалга эга бўлмаган ташаббускор банкда:

1) дебет 20206 Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари — А банк;

дебет 22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари — А банк;

дебет 22617 Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар — А банк;

дебет 22618 Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари — А банк;

кредит 20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими — А банк;

2) дебет 20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими — А банк;

кредит 17480 Марказий банкнинг Клиринг тизими бўйича тижорат банкларидан олинадиган маблағлар — Марказий банк.

27. Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилган ўтказма асосида бенефициар банк (Б банк) томонидан бухгалтерия ҳисоби ёзуви қуйидагича акс эттирилади:

а) филиалга эга бўлган бенефициар банкда:

1) дебет 10313 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими — Б банк бош офиси;

кредит 22224 Бош офис/филиалларга Тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар — Б банк бош офиси;

2) дебет 22224 Бош офис/филиалларга Тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар — Б банк бош офиси;

кредит 16123 Бош офис/филиаллардан Тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар — Б банк филиали;

3) дебет 16123 Бош офис/филиаллардан Тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар — Б банк филиали;

кредит 22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари — Б банк филиали;

4) дебет 27480 Марказий банкнинг Клиринг тизими бўйича тижорат банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк;

кредит 10313 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими — Б банк бош офиси;

б) филиалга эга бўлмаган бенефициар банкда:

1) дебет 10313 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими — Б банк;

кредит 22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари — Б банк;

2) дебет 27480 Марказий банкнинг Клиринг тизими бўйича тижорат банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — Марказий банк;

кредит 10313 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими — Б банк.

28. Ўтказма бир банк доирасида амалга оширилса, банк томонидан бухгалтерия ҳисоби ёзуви қуйидагича акс эттирилади:

дебет 20206 Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари;

дебет 22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари — тўловчининг банк ҳисобварағи;

дебет 22617 Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар — тўловчининг банк ҳисобварағи;

дебет 22618 Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари тўловчининг банк ҳисобварағи;

кредит 22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари — олувчининг банк ҳисобварағи.

29. Амалга оширилган ўтказмалар бўйича банклараро ҳисоб-китоблар Тезкор тўловлар тизими томонидан клиринг усули асосида ташкил этилади. Бунда мажбуриятлар ва талабларни ўзаро айириш орқали ташаббускор ва бенефициар банкларнинг соф позицияси аниқланади.

30. Бир операция куни давомида Тезкор тўловлар тизими томонидан амалга ошириладиган клиринг жараёнлари сони ва вақти Марказий банк томонидан белгиланади.

31. Жорий операция куни давомида якунланадиган клиринг сессиясида амалга оширилган ўтказмалар ушбу операция куни санаси бўйича бухгалтерия балансида акс эттирилади.

Якунланиш вақти жорий операция куни тугаганидан кейинги операция кунига тўғри келадиган клиринг сессиясида амалга оширилган ўтказмалар кейинги операция куни санаси бўйича бухгалтерия балансида акс эттирилади.

32. Якуний ҳисоб-китоб ташаббускор ва бенефициар банкларнинг соф позициялари натижалари бўйича шакллантириладиган тўлов ҳужжатлари асосида ташаббускор ва бенефициар банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

33. Якуний ҳисоб-китоб натижасига кўра, 10313 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварағида пассив қолдиқ юзага келганда, бухгалтерия ҳисоби ёзуви бенефициар банк ходими томонидан қуйидагича акс эттирилади:

дебет 10313 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар;

кредит 23206 Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар.

10313 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварағида актив қолдиқ юзага келган тақдирда, 10313 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар ва 23206 Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар ҳисобварақларидаги қолдиқлар ўзаро таққосланади ҳамда ушбу ҳисобварақлардан қолдиғи энг кам бўлган сумма миқдорида (23206 ҳисобварақдаги қолдиқ нолга тенглашгунча) бухгалтерия ҳисоби ёзуви бенефициар банк томонидан қуйидагича акс эттирилади:

дебет 23206 Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар;

кредит 10313 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар.

Бунда 23206 Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар ҳисобварағи алоҳида тартиб рақами билан очилади.

34. Якуний ҳисоб-китоб натижасига кўра, 20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими ҳисобварағида актив қолдиқ юзага келганда, бухгалтерия ҳисоби ёзуви ташаббускор банк ходими томонидан қуйидагича акс эттирилади:

дебет 17305 Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар;

кредит 20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими.

20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими ҳисобварағида пассив қолдиқ шаклланганда, 17305 Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар ва 20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими ҳисобварақларидаги қолдиқлар ўзаро таққосланади ҳамда ушбу ҳисобварақлардан қолдиғи энг кам бўлган сумма миқдорида (17305 ҳисобварақдаги қолдиқ нолга тенглашгунча) бухгалтерия ҳисоби ёзуви ташаббускор банк томонидан қуйидагича акс эттирилади:

дебет 20814 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими;

кредит 17305 Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар.

Бунда 17305 Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар ҳисобварағи алоҳида тартиб рақами билан очилади.

35. Ташаббус ва бенефициар банклар мазкур Қоидаларнинг 33 ва 34-бандларидаги ҳисобварақларда юзага келган пассив ёки актив қолдиқлар сабабини аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриши лозим.

5-боб. Якуний қоида

36. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Раис Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 14 август,

22/6 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 10/26/3930/0871-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI BOSHQARUVINING

QARORI

QOIDALARI

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Tezkor toʻlovlar tizimi orqali jismoniy shaxslar oʻrtasida mobil telefon raqami asosida pul oʻtkazmalarini amalga oshirish qoidalarini tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi hamda “ Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 27-noyabrdagi PQ-359-son “Oʻzbekistonda moliyaviy texnologiyalar sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Tezkor toʻlovlar tizimi orqali jismoniy shaxslar oʻrtasida mobil telefon raqami asosida pul oʻtkazmalarini amalga oshirish qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 14-avgustdagi 22/6-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Tezkor toʻlovlar tizimi orqali jismoniy shaxslar oʻrtasida mobil telefon raqami asosida pul oʻtkazmalarini amalga oshirish

Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Tezkor toʻlovlar tizimi (bundan buyon matnda Tezkor toʻlovlar tizimi deb yuritiladi) orqali jismoniy shaxslar oʻrtasida mobil telefon raqami asosida ularning bank hisobvaraqlaridan toʻgʻridan-toʻgʻri pul oʻtkazmalarini amalga oshirish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

oluvchining bank hisobvaragʻi — bank tomonidan shartnomaga muvofiq jismoniy shaxsga 22616 Jismoniy shaxslarning bank hisobvaraqlaridagi masofadan turib xizmat koʻrsatish tizimi orqali boshqariladigan mablagʻlari hisobvaragʻida ochiladigan va uning mobil telefon raqami biriktiriladigan bank hisobvaragʻi;

bogʻlash — Bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasida (bundan buyon matnda BDMAB) bank hisobvaragʻiga jismoniy shaxsning mobil telefon raqamini biriktirish;

“bogʻlash kodi” — bank hisobvaragʻiga jismoniy shaxsning mobil telefon raqamini biriktirish toʻgʻrisidagi soʻrovga javoban BDMABdan qaytariladigan maxsus kod;

Roʻyxat — terrorizmga, ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishga qarshi kurashishni amalga oshiruvchi davlat organlari va Oʻzbekiston Respublikasining boshqa vakolatli organlaridan taqdim etilayotgan maʼlumotlar, shuningdek, chet davlatlarning vakolatli organlari va xalqaro tashkilotlaridan rasmiy kanallar orqali taqdim etilayotgan maʼlumotlar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti tomonidan tuzilgan terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxati;

oʻtkazma — toʻlovchi tomonidan BDMABda mobil telefon raqami bogʻlangan bank hisobvaragʻiga pul oʻtkazmalarini amalga oshirish;

tashabbuskor bank — bank hisobvaragʻidagi mablagʻ hisobidan pul oʻtkazmalarini amalga oshiruvchi jismoniy shaxsga xizmat koʻrsatuvchi bank;

benefitsiar bank — bank hisobvaragʻiga pul oʻtkazmalarini qabul qiluvchi jismoniy shaxsga xizmat koʻrsatuvchi bank;

mobil telefon raqami — Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yurituvchi mobil aloqa operatorlari tomonidan xizmat koʻrsatiladigan mobil aloqa abonenti raqami;

toʻlovchi — jismoniy shaxsning BDMABda mobil telefon raqami biriktirilgan bank hisobvaragʻiga pul oʻtkazmalarini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs;

oluvchi — BDMABda mobil telefon raqami biriktirilgan bank hisobvaragʻiga pul oʻtkazmalarini qabul qiluvchi jismoniy shaxs.

2. Tezkor toʻlovlar tizimi orqali jismoniy shaxslar oʻrtasida mobil telefon raqami asosida ularning bank hisobvaraqlaridan toʻgʻridan toʻgʻri oʻtkazmalarni amalga oshirishda Kredit va toʻlov tashkilotlari, toʻlov tizimi operatorlari tomonidan jismoniy shaxslarga masofadan moliyaviy xizmatlar koʻrsatishda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash hamda frod holatlarining oldini olish boʻyicha minimal talablar toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 3759, 2026-yil 21-yanvar) talablariga rioya etilishi lozim.

3. Jismoniy shaxslar oʻrtasida mobil telefon raqami asosida oʻtkazmalarni amalga oshirish bilan bogʻliq barcha jarayonlar avtomatik ravishda real vaqt rejimida amalga oshiriladi.

2-bob. Mobil telefon raqamini bank hisobvaragʻiga bogʻlash va uni bekor qilish

4. Bankning mobil ilovasida roʻyxatdan oʻtgan foydalanuvchining (bundan buyon matnda foydalanuvchi deb yuritiladi) mobil telefon raqamini uning bank hisobvaragʻiga bogʻlash bank va foydalanuvchi oʻrtasidagi bank hisobvaragʻiga mobil telefon raqamini bogʻlash toʻgʻrisidagi oferta shartnomasiga asosan amalga oshiriladi.

Bank hisobvaragʻiga mobil telefon raqamini bogʻlash toʻgʻrisidagi oferta shartnomasida foydalanuvchining ismi, familiyasi va otasining ismi, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, mobil telefon raqami bogʻlangan bank nomi va uning rekvizitlari, shuningdek, ushbu bankdagi mobil telefon raqami bogʻlangan bank hisobvaraqlarining rekvizitlari kabi shaxsga doir maʼlumotlardan foydalanishga roziligi nazarda tutilishi lozim.

Oferta shartnomasining matni foydalanuvchilar uchun tushunarli, aniq va sodda shaklda bayon etilishi lozim.

5. Bank tomonidan foydalanuvchining bank mobil ilovasida roʻyxatdan oʻtgan mobil telefon raqami avtomatik ravishda BDMABga real vaqt rejimida uzatiladi.

6. Foydalanuvchi bir bank doirasida mobil telefon raqamini oʻzining faqat bitta bank hisobvaragʻiga bogʻlashiga ruxsat etiladi.

7. BDMAB bogʻlash jarayoni yakunlangach, bankka avtomatik ravishda real vaqt rejimida “bogʻlash kodi”ni yuboradi va ushbu “bogʻlash kodi” foydalanuvchining bank mobil ilovasida koʻrsatiladi.

Bunda foydalanuvchi tomonidan “bogʻlash kodi” qabul qilingan vaqtdan boshlab uning mobil telefon raqami bank hisobvaragʻiga bogʻlangan hisoblanadi.

8. Foydalanuvchi bankning mobil ilovasida yangi mobil telefon raqamini roʻyxatdan oʻtkazgan taqdirda, bank tomonidan mazkur foydalanuvchining avvalgi bank hisobvaragʻiga bogʻlangan mobil telefon raqami avtomatik ravishda yangi roʻyxatdan oʻtkazilgan mobil telefon raqamiga oʻzgartiriladi.

9. Foydalanuvchi istalgan vaqtda bankning mobil ilovasi orqali yoki bankka bevosita murojaat qilgan holda shu bankdagi bank hisobvaragʻiga mobil telefon raqamini bogʻlash amaliyotini bekor qilishi mumkin.

Bunda foydalanuvchining mobil telefon raqamini bank hisobvaragʻiga bogʻlash boʻyicha bank va foydalanuvchi oʻrtasida tuzilgan oferta shartnomasi belgilangan tartibda bekor qilingan hisoblanadi.

10. Foydalanuvchining bank hisobvaragʻiga mobil telefon raqamini bogʻlash quyidagi hollarda bank tomonidan mijozning roziligisiz (topshirigʻisiz) bekor qilinishi mumkin:

foydalanuvchining bank mobil ilovasidagi hisobga olish yozuvi (akkaunti) oʻchirilganda;

foydalanuvchi Roʻyxatdagi shaxs ekanligi aniqlanganda.

Bunda bank tomonidan mobil telefon raqamini bogʻlash bekor qilingan kundan keyingi bank ish kunidan kechiktirmasdan foydalanuvchiga bank hisobvaragʻiga mobil telefon raqamini bogʻlash amaliyoti bekor qilinganligi sababi va murojaat qilishi mumkin boʻlgan bankning telefon raqamlari koʻrsatilgan holda xabar beriladi.

3-bob. Oʻtkazmalarni amalga oshirish

11. Oʻtkazma toʻlovchining bank mobil ilovasi orqali yoki bevosita bankka taqdim etiladigan topshirigʻi asosida amalga oshiriladi.

Oʻtkazmani amalga oshirishda toʻlovchining bank hisobvaragʻidagi pul mablagʻi oluvchining bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

12. Oʻtkazmalar bankning mobil ilovasi orqali oʻtkazilganda, mazkur Qoidalarning ilovasida keltirilgan Tezkor toʻlovlar tizimi orqali jismoniy shaxslar oʻrtasida mobil telefon raqami asosida oʻtkazmalarni amalga oshirish bilan bogʻliq jarayonlar sxemasi boʻyicha uzluksiz 24/7 rejimida amalga oshiriladi.

Bankka bevosita murojaat qilish orqali amalga oshiriladigan oʻtkazmalar bankning ish kunlari va ish vaqtiga muvofiq amalga oshiriladi.

13. Oʻtkazma amalga oshirilishidan oldin toʻlov summasi, oluvchining familiyasi, ismi va otasining ismi, benefitsiar bank nomi hamda toʻlov xizmatlari koʻrsatganlik uchun vositachilik haqi toʻgʻrisidagi maʼlumot toʻlovchiga koʻrsatilishi va u tomonidan yakuniy tasdiqlash Kredit va toʻlov tashkilotlari, toʻlov tizimi operatorlari tomonidan jismoniy shaxslarga masofadan moliyaviy xizmatlar koʻrsatishda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash hamda frod holatlarining oldini olish boʻyicha minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 3759, 2026-yil 21-yanvar) asosan amalga oshirilishi lozim.

14. Oʻtkazmani amalga oshirish jarayonida banklar va Tezkor toʻlovlar tizimi oʻrtasidagi maʼlumot almashinuvi Tezkor toʻlovlar tizimi ishtirokchilari oʻrtasida maʼlumot almashinuvi boʻyicha texnologik yoʻriqnomaga (bundan buyon matnda Tezkor toʻlovlar tizimining texnik hujjati deb yuritiladi) asosan amalga oshiriladi.

Bunda tashabbuskor bank tomonidan toʻlov hujjatidagi tegishli maydonga toʻlovchining xos raqami bilan ochilgan bank hisobvaragʻi, uning shaxsiy identifikatsiya raqami, familiyasi, ismi va otasining ismi toʻliqligicha Tezkor toʻlovlar tizimiga yuboriladi.

15. Toʻlovchi tomonidan taqdim etilgan oluvchining mobil telefon raqami yoki “bogʻlash kodi” asosida tashabbuskor bank Tezkor toʻlovlar tizimiga identifikatsiya soʻrovini yuboradi.

16. Tezkor toʻlovlar tizimi tashabbuskor bankdan kelgan identifikatsiya soʻrovida koʻrsatilgan “bogʻlash kodi” yoki telefon raqami asosida oluvchining bank hisobvaraqlari roʻyxatini olish uchun BDMABga soʻrov yuboradi.

17. BDMABdan olingan maʼlumotlar asosida Tezkor toʻlovlar tizimi oʻtkazmalarni oluvchining familiyasi, ismi va otasining ismi hamda uning bank hisobvaragʻi ochilgan banklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini tashabbuskor bankka yuboradi.

18. Toʻlovchi bankning mobil ilovasi orqali yoki bevosita bankka murojaat qilganda, unga tashabbuskor bank xodimi tomonidan mazkur Qoidalarning 17-bandidagi maʼlumotlar taqdim qilinadi. Toʻlovchi tomonidan ushbu maʼlumotlar asosida oʻtkazma amalga oshiriladigan benefitsiar bank tanlanadi.

19. Tashabbuskor bank toʻlovchi tanlagan benefitsiar bankdagi oluvchining bank rekvizitlarini olish uchun Tezkor toʻlovlar tizimiga soʻrov yuboradi.

20. Tezkor toʻlovlar tizimi orqali taqdim etilgan oluvchining bank rekvizitlari asosida hamda Tezkor toʻlovlar tizimining texnik hujjatida belgilangan maʼlumotlarni kiritgan holda tashabbuskor bank toʻlov hujjatini shakllantiradi va Tezkor toʻlovlar tizimiga yuboradi.

21. Tezkor toʻlovlar tizimi tomonidan toʻlov hujjati benefitsiar bankka tasdiqlash uchun yuboriladi.

Benefitsiar bank tomonidan toʻlov hujjatini qabul qilish tasdiqlangandan soʻng, Tezkor toʻlovlar tizimi tomonidan oʻtkazma amalga oshiriladi.

22. Toʻlovchi va oluvchi oʻrtasidagi oʻtkazmalar bir bank doirasida amalga oshirilsa, oʻtkazmalarni Tezkor toʻlovlar tizimi orqali amalga oshirish talab etilmaydi.

23. Tashabbuskor va benefitsiar bank oʻtkazmalarni amalga oshirishda Tijorat banklarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalari (roʻyxat raqami 2886, 2017-yil 23-may) talablariga amal qilishi lozim.

24. Oʻtkazma muvaffaqiyatli amalga oshirilganda, bu haqida toʻlovchiga quyidagi rekvizitlarni oʻz ichiga oladigan toʻlov xizmati koʻrsatilganligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etiladi:

oʻtkazma amalga oshirilgan sana va vaqt;

oʻtkazma amalga oshirilgan toʻlov tizimining nomi;

oʻtkazmaning toʻlov tizimidagi xos raqami (BID);

tashabbuskor bank kodi va nomi;

toʻlovchining bank hisobvaragʻi;

toʻlovchining ismi, familiyasi va otasini ismi;

oʻtkazma va vositachilik haqi summasi;

oʻtkazma maqsadi (agar koʻrsatilsa);

benefitsiar bank kodi va nomi;

oluvchining bank hisobvaragʻi;

oluvchining ismi, familiyasi va otasini ismi;

oluvchining telefon raqami yoki “bogʻlash kodi”.

25. Oluvchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazilgan oʻtkazmalar oluvchi tomonidan cheklovlarsiz tasarruf etilishi banklar tomonidan taʼminlanishi lozim.

4-bob. Banklarda hisob-kitoblarni tashkil qilish

26. Tezkor toʻlovlar tizimi orqali amalga oshirilgan oʻtkazma asosida tashabbuskor bank (A bank) tomonidan buxgalteriya hisobi yozuvi quyidagicha aks ettiriladi:

a) filialga ega boʻlgan tashabbuskor bankda:

1) debet 20206 Jismoniy shaxslarning talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlari — A bank filiali;

debet 22616 Jismoniy shaxslarning bank hisobvaraqlaridagi masofadan turib xizmat koʻrsatish tizimi orqali boshqariladigan mablagʻlari — A bank filiali;

debet 22617 Pensionerlarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlar — A bank filiali;

debet 22618 Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari — A bank filiali;

kredit 22224 Bosh ofis/filiallarga Tezkor toʻlovlar tizimida hisob-kitoblar boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar — A bank filiali;

2) debet 22224 Bosh ofis/filiallarga Tezkor toʻlovlar tizimida hisob-kitoblar boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar — A bank filiali;

kredit 16123 Bosh ofis/filiallardan Tezkor toʻlovlar tizimida hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar– A bank bosh ofisi;

3) debet 16123 Bosh ofis/filiallardan Tezkor toʻlovlar tizimida hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar — A bank bosh ofisi;

kredit 20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi — A bank bosh ofisi;

4) debet 20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi — A bank bosh ofisi;

kredit 17480 Markaziy bankning Kliring tizimi boʻyicha tijorat banklaridan olinadigan mablagʻlar — Markaziy bank;

b) filialga ega boʻlmagan tashabbuskor bankda:

1) debet 20206 Jismoniy shaxslarning talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlari — A bank;

debet 22616 Jismoniy shaxslarning bank hisobvaraqlaridagi masofadan turib xizmat koʻrsatish tizimi orqali boshqariladigan mablagʻlari — A bank;

debet 22617 Pensionerlarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlar — A bank;

debet 22618 Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari — A bank;

kredit 20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi — A bank;

2) debet 20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi — A bank;

kredit 17480 Markaziy bankning Kliring tizimi boʻyicha tijorat banklaridan olinadigan mablagʻlar — Markaziy bank.

27. Tezkor toʻlovlar tizimi orqali amalga oshirilgan oʻtkazma asosida benefitsiar bank (B bank) tomonidan buxgalteriya hisobi yozuvi quyidagicha aks ettiriladi:

a) filialga ega boʻlgan benefitsiar bankda:

1) debet 10313 Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi — B bank bosh ofisi;

kredit 22224 Bosh ofis/filiallarga Tezkor toʻlovlar tizimida hisob-kitoblar boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar — B bank bosh ofisi;

2) debet 22224 Bosh ofis/filiallarga Tezkor toʻlovlar tizimida hisob-kitoblar boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar — B bank bosh ofisi;

kredit 16123 Bosh ofis/filiallardan Tezkor toʻlovlar tizimida hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar — B bank filiali;

3) debet 16123 Bosh ofis/filiallardan Tezkor toʻlovlar tizimida hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar — B bank filiali;

kredit 22616 Jismoniy shaxslarning bank hisobvaraqlaridagi masofadan turib xizmat koʻrsatish tizimi orqali boshqariladigan mablagʻlari — B bank filiali;

4) debet 27480 Markaziy bankning Kliring tizimi boʻyicha tijorat banklarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Markaziy bank;

kredit 10313 Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi — B bank bosh ofisi;

b) filialga ega boʻlmagan benefitsiar bankda:

1) debet 10313 Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi — B bank;

kredit 22616 Jismoniy shaxslarning bank hisobvaraqlaridagi masofadan turib xizmat koʻrsatish tizimi orqali boshqariladigan mablagʻlari — B bank;

2) debet 27480 Markaziy bankning Kliring tizimi boʻyicha tijorat banklarga toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Markaziy bank;

kredit 10313 Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi — B bank.

28. Oʻtkazma bir bank doirasida amalga oshirilsa, bank tomonidan buxgalteriya hisobi yozuvi quyidagicha aks ettiriladi:

debet 20206 Jismoniy shaxslarning talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlari;

debet 22616 Jismoniy shaxslarning bank hisobvaraqlaridagi masofadan turib xizmat koʻrsatish tizimi orqali boshqariladigan mablagʻlari — toʻlovchining bank hisobvaragʻi;

debet 22617 Pensionerlarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlar — toʻlovchining bank hisobvaragʻi;

debet 22618 Jismoniy shaxslarning bank kartalari boʻyicha majburiyatlari toʻlovchining bank hisobvaragʻi;

kredit 22616 Jismoniy shaxslarning bank hisobvaraqlaridagi masofadan turib xizmat koʻrsatish tizimi orqali boshqariladigan mablagʻlari — oluvchining bank hisobvaragʻi.

29. Amalga oshirilgan oʻtkazmalar boʻyicha banklararo hisob-kitoblar Tezkor toʻlovlar tizimi tomonidan kliring usuli asosida tashkil etiladi. Bunda majburiyatlar va talablarni oʻzaro ayirish orqali tashabbuskor va benefitsiar banklarning sof pozitsiyasi aniqlanadi.

30. Bir operatsiya kuni davomida Tezkor toʻlovlar tizimi tomonidan amalga oshiriladigan kliring jarayonlari soni va vaqti Markaziy bank tomonidan belgilanadi.

31. Joriy operatsiya kuni davomida yakunlanadigan kliring sessiyasida amalga oshirilgan oʻtkazmalar ushbu operatsiya kuni sanasi boʻyicha buxgalteriya balansida aks ettiriladi.

Yakunlanish vaqti joriy operatsiya kuni tugaganidan keyingi operatsiya kuniga toʻgʻri keladigan kliring sessiyasida amalga oshirilgan oʻtkazmalar keyingi operatsiya kuni sanasi boʻyicha buxgalteriya balansida aks ettiriladi.

32. Yakuniy hisob-kitob tashabbuskor va benefitsiar banklarning sof pozitsiyalari natijalari boʻyicha shakllantiriladigan toʻlov hujjatlari asosida tashabbuskor va benefitsiar banklarning vakillik hisobvaraqlari orqali amalga oshiriladi.

33. Yakuniy hisob-kitob natijasiga koʻra, 10313 Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar hisobvaragʻida passiv qoldiq yuzaga kelganda, buxgalteriya hisobi yozuvi benefitsiar bank xodimi tomonidan quyidagicha aks ettiriladi:

debet 10313 Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar;

kredit 23206 Aniqlanish jarayonidagi tranzaksiyalar.

10313 Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar hisobvaragʻida aktiv qoldiq yuzaga kelgan taqdirda, 10313 Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar va 23206 Aniqlanish jarayonidagi tranzaksiyalar hisobvaraqlaridagi qoldiqlar oʻzaro taqqoslanadi hamda ushbu hisobvaraqlardan qoldigʻi eng kam boʻlgan summa miqdorida (23206 hisobvaraqdagi qoldiq nolga tenglashguncha) buxgalteriya hisobi yozuvi benefitsiar bank tomonidan quyidagicha aks ettiriladi:

debet 23206 Aniqlanish jarayonidagi tranzaksiyalar;

kredit 10313 Markaziy bankdan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar.

Bunda 23206 Aniqlanish jarayonidagi tranzaksiyalar hisobvaragʻi alohida tartib raqami bilan ochiladi.

34. Yakuniy hisob-kitob natijasiga koʻra, 20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi hisobvaragʻida aktiv qoldiq yuzaga kelganda, buxgalteriya hisobi yozuvi tashabbuskor bank xodimi tomonidan quyidagicha aks ettiriladi:

debet 17305 Aniqlanish jarayonidagi tranzaksiyalar;

kredit 20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi.

20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi hisobvaragʻida passiv qoldiq shakllanganda, 17305 Aniqlanish jarayonidagi tranzaksiyalar va 20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi hisobvaraqlaridagi qoldiqlar oʻzaro taqqoslanadi hamda ushbu hisobvaraqlardan qoldigʻi eng kam boʻlgan summa miqdorida (17305 hisobvaraqdagi qoldiq nolga tenglashguncha) buxgalteriya hisobi yozuvi tashabbuskor bank tomonidan quyidagicha aks ettiriladi:

debet 20814 Markaziy bankka toʻlanishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Tezkor toʻlovlar tizimi;

kredit 17305 Aniqlanish jarayonidagi tranzaksiyalar.

Bunda 17305 Aniqlanish jarayonidagi tranzaksiyalar hisobvaragʻi alohida tartib raqami bilan ochiladi.

35. Tashabbus va benefitsiar banklar mazkur Qoidalarning 33 va 34-bandlaridagi hisobvaraqlarda yuzaga kelgan passiv yoki aktiv qoldiqlar sababini aniqlash va oldini olish choralarini koʻrishi lozim.

5-bob. Yakuniy qoida

36. Mazkur Qoidalar talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Rais T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2026-yil 14-avgust,

22/6 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.08.2026 y., 10/26/3930/0871-son)

lex.uz