📅 2026-yil 5-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Yoshlar ishlari agentligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 5-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Yoshlar ishlari agentligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 5 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мудофаа вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 августа 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства обороны Министерства высшего образования, науки и инноваций Министерства дошкольного и школьного образования Агентства по делам молодежи
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 August 2026 · Ministry and agency documents · Mudofaa vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Yoshlar ishlari agentligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг
қарори
НИЗОМ
«Ватан таянчи» отрядининг аъзосига, «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақалари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида »ги ҳамда 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-393-сон « Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги қарор қилади:
1. «Ватан таянчи» отрядининг аъзосига, «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақалари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2026 йил 5 августдаги 16-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 3 августдаги 56-қ/қ-сон, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 28 июлдаги 01-38-336-сон, Ёшлар ишлари агентлигининг 2026 йил 24 июлдаги 01-07/45-сон қарорига ИЛОВА
«Ватан таянчи» отрядининг аъзосига, «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақалари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг (бундан буён матнда «Ватан таянчи» ҳаракати деб юритилади) «Ватан таянчи» отряди аъзосига ҳамда «Ватан таянчи» ҳаракатининг «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақалари ва маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома беришга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Тавсиянома қуйидаги шахсларга берилади:
«Ватан таянчи» ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, Президент мактаблари, ижод мактаблари, спорт мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва техникумларни (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) аъло баҳолар билан тамомлаган «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига;
«Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига;
«Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган «Ватан таянчи» ҳаракатининг аъзоси бўлган шахслардан иборат жамоа аъзоларига;
маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига.
2. Тавсиянома «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан мазкур Низомга мувофиқ берилади.
3. Тавсияномага эга бўлган шахсларга олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Бунда «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига берилган тавсиянома олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) таълим муассасаларидан ташқари юридик таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини ҳам беради.
4. Тавсияномага эга бўлган шахсларга имтиёз сифатида ўқишга киришда тест синовлари ёки якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади.
5. Тавсиянома берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.
2-боб. Тавсиянома бериш учун номзодларни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш
6. Ҳар бир таълим ташкилотида ушбу Низомга мувофиқ тавсиянома бериш учун номзодларни аниқлаш ҳамда «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан тавсиянома беришга тақдим этиладиган номзодларнинг рўйхатини шакллантириш мақсадида таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан ишчи гуруҳ тузилади.
7. Ишчи гуруҳ таркиби ҳар йили 31 майдан кечикмасдан камида беш нафар аъзодан иборат тоқ сондаги таркибда тузилади. Ишчи гуруҳ йиғилиши унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ таркибига:
таълим ташкилоти раҳбари;
таълим ташкилоти раҳбарининг ўринбосари;
жисмоний тарбия фани ўқитувчиси;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари;
таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги «Ватан таянчи» ҳаракатининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи киритилади.
Бунда таълим ташкилотининг масъул ходими ишчи гуруҳ котиби ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ фаолиятида ота-оналар кенгаши вакили ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчиси вакили кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
8. Ишчи гуруҳга таълим ташкилоти раҳбари бошчилик қилади.
9. Ишчи гуруҳ аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
10. Ишчи гуруҳ ўз ваколатига кирадиган масалаларни ишчи гуруҳ раҳбари томонидан чақириладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
11. Ишчи гуруҳ раҳбари:
ишчи гуруҳ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
ишчи гуруҳ йиғилишларини чақиради ва уларга раислик қилади;
ишчи гуруҳ ваколатига кирадиган масалаларни йиғилиш кун тартибига киритади;
ишчи гуруҳ фаолиятининг мазкур Низом талабларига мувофиқ ташкил этилишини таъминлайди.
12. Ишчи гуруҳ котиби:
ишчи гуруҳ йиғилишларини ташкил этади;
ишчи гуруҳ аъзоларини йиғилиш ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилади;
ишчи гуруҳга номзодларнинг таълим ташкилотини аъло баҳолар билан тамомлаганлигини аниқлаш учун номзодларнинг ўқув даврига оид электрон ёки қоғоз шаклидаги баҳолаш маълумотлари ҳамда якуний баҳолар тўғрисидаги бошқа расмий маълумотлар тақдим этади;
ишчи гуруҳ йиғилиши баённомасини юритади ва расмийлаштиради;
ишчи гуруҳ ҳужжатларини юритади ва сақлайди.
13. Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ йиғилишида тавсиянома бериш учун номзодларнинг мазкур Низомда белгиланган талаб ва мезонларга мувофиқлиги, шу жумладан уларнинг таълим ташкилотини ва «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаганлик натижалари, «Ватан таянчи» ҳаракатидаги фаол иштироки ва «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақаларидаги натижаларини кўриб чиқади.
Ишчи гуруҳ аъзолари кўриб чиқилаётган номзод бўйича ўз фикр ва таклифларини билдиради.
Ишчи гуруҳ аъзолари ўртасида номзоднинг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан фарқли фикр юзага келган тақдирда, масала бўйича тақдим этилган ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади. Ҳужжатлар қайта кўриб чиқилганидан сўнг, ишчи гуруҳ номзоднинг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан якуний хулосани шакллантиради.
Ишчи гуруҳнинг якуний хулосаси асосида тавсиянома бериш учун номзодларнинг рўйхати шакллантирилади.
Ишчи гуруҳ котиби номзодларни муҳокама қилишда, улар юзасидан фикр ва таклиф билдиришда ҳамда якуний хулосани шакллантиришда иштирок этмайди.
Ишчи гуруҳнинг якуний хулосаси йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади ҳамда унга тавсиянома бериш учун номзодларнинг рўйхати илова қилинади.
3-боб. Тавсиянома бериш учун «Ватан таянчи» отрядидан бир нафар номзодни рейтинг асосида аниқлаш
14. «Ватан таянчи» ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда таълим ташкилотини аъло баҳолар билан тамомлаган «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига тавсиянома бериш учун номзодни аниқлашда унинг таълим ташкилотидаги ўқиш давридаги ўзлаштириш натижалари ҳамда «Ватан таянчи» ҳаракати фаолиятидаги фаол иштироки ҳисобга олинади.
15. Номзоднинг таълим ташкилотини аъло баҳолар билан тамомлаганлиги унинг таълим ташкилотида ўқиган даври мобайнида ўқув фанларидан олган якуний баҳолари асосида аниқланади.
16. Номзоднинг таълим ташкилотини аъло баҳолар билан тамомлаганлигини аниқлаш учун ўқув даврига оид электрон ёки қоғоз шаклидаги баҳолаш маълумотлари ҳамда якуний баҳолар тўғрисидаги бошқа расмий маълумотлар асос қилиб олинади.
17. Номзод таълим ташкилотида ўқиган даври мобайнида ўқув фанларидан олган якуний йиллик баҳолари 5 бўлган тақдирда, у таълим ташкилотини аъло баҳолар билан тамомлаган деб ҳисобланади.
Бунда ўқув фанларидан олган йиллик якуний баҳолари 4 ёки ундан паст бўлган номзод таълим ташкилотини аъло баҳолар билан тамомлаган деб ҳисобланмайди ва тавсиянома бериш учун номзод сифатида тавсия этилмайди.
18. Номзоднинг «Ватан таянчи» ҳаракати фаолиятидаги фаоллиги унинг мазкур ҳаракатдаги фаолият даври мобайнида «Ватан таянчи» отряди томонидан ташкил этилган тадбир ва лойиҳалардаги иштироки асосида баҳоланади.
19. Номзоднинг «Ватан таянчи» отряди фаолияти доирасида ташкил этилган тадбир ва лойиҳалардаги иштироки қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
иштирок этмаган — 0 балл;
1 — 5 марта иштирок этган — 3 балл;
6 — 10 марта иштирок этган — 5 балл;
11 — 15 марта иштирок этган — 8 балл;
16 ва ундан ортиқ марта иштирок этган — 10 балл.
20. Мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган балл номзоднинг тадбир ва лойиҳалардаги иштирокининг умумий сонидан келиб чиқиб, бир марта ҳисобланади.
21. Номзоднинг тадбир ва лойиҳалардаги иштироки тадбир баённомаси, маълумотнома ҳамда иштирок этганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
22. Таълим ташкилотининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатларни ишчи гуруҳга тақдим этилишини таъминлайди.
Ишчи гуруҳ тақдим этилган ҳужжатлар асосида номзоднинг иштирок этган тадбир ва лойиҳаларининг умумий сонини аниқлайди.
23. Номзод иштирок этган бир тадбир ёки лойиҳа бўйича бир нечта тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда, мазкур тадбир ёки лойиҳа битта иштирок сифатида ҳисобланади.
24. Номзоднинг «Ватан таянчи» ҳаракати фаолиятидаги фаол иштироки учун мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган мезон асосида кўпи билан 10 балл берилади.
25. Номзоднинг таълим ташкилотини аъло баҳолар билан тамомлаганлиги учун 90 балл берилади.
26. Номзоднинг якуний рейтинг балли қуйидаги формула асосида аниқланади:
Р = АБ + ФИ
Бунда:
Р — номзоднинг якуний рейтинг балли;
АБ — таълим ташкилотини аъло баҳолар билан тамомлаганлик учун берилган балл;
ФИ — «Ватан таянчи» ҳаракати фаолиятидаги фаол иштироки учун берилган балл.
27. Номзоднинг якуний рейтинг балли 100 баллни ташкил қилади.
28. Номзодлар якуний рейтинг баллари камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Бунда энг юқори якуний рейтинг баллини тўплаган номзод рейтингда биринчи ўринни эгаллаган деб ҳисобланади ҳамда ишчи гуруҳ томонидан тавсиянома бериш учун номзодларнинг рўйхатига киритилади.
29. Якуний рейтинг балли тенг бўлган икки ёки ундан ортиқ номзод мавжуд бўлган тақдирда, «Ватан таянчи» отряди фаолияти доирасида ташкил этилган тадбир ва лойиҳаларда кўпроқ иштирок этган номзодга устунлик берилади.
30. Мазкур Низомнинг 29-бандида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича ҳам номзодларнинг кўрсаткичлари тенг бўлган тақдирда, «Ватан таянчи» ҳаракатидаги иштирок давомийлиги ҳисобга олинади.
Бунда «Ватан таянчи» ҳаракатида узоқроқ муддат давомида фаол иштирок этган номзодга устунлик берилади.
4-боб. «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядидан бир нафар аъзони аниқлаш
31. «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосини аниқлашда номзодларнинг «Жасорат мактаби»да таълим олган бутун давридаги якуний баҳолари ҳисобга олинади.
32. Номзод «Жасорат мактаби»да таълим олган даври мобайнида ўқув фанларидан олган йиллик якуний баҳолари 5 бўлган тақдирда, у «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган деб ҳисобланади.
Бунда ўқув фанларидан олган йиллик якуний баҳолари 4 ёки ундан паст бўлган номзод «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган деб ҳисобланмайди ҳамда тавсиянома бериш учун номзод сифатида тавсия этилмайди.
33. «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзоси номзодлар орасидан уларнинг «Жасорат мактаби»да таълим олган бутун даврига оид электрон ёки қоғоз шаклидаги баҳолаш маълумотлари, якуний баҳолари тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларни тасдиқловчи бошқа расмий ҳужжатлар асосида аниқланади.
34. «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзоси тавсиянома олиш учун номзод сифатида белгиланади ҳамда ишчи гуруҳ томонидан тавсиянома бериш учун номзодларнинг рўйхатига киритилади.
35. Бир «Ватан таянчи» отрядида «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган номзодлар икки ёки ундан ортиқ бўлган тақдирда, улар орасидан «Ватан таянчи» ҳаракати фаолияти доирасида ташкил этилган тадбир ва лойиҳаларда кўпроқ иштирок этган номзодга устунлик берилади.
Номзоднинг тадбир ва лойиҳалардаги иштироки тадбир баённомаси, маълумотнома ҳамда иштирок этганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
36. Ишчи гуруҳ таълим ташкилотининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари томонидан Ишчи гуруҳга тақдим этилган мазкур Низомнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжатлар асосида номзодлар иштирок этган тадбир ва лойиҳаларининг умумий сонини аниқлайди.
37. Номзоднинг «Ватан таянчи» ҳаракати фаолиятида иштирок этган бир тадбир ёки лойиҳа бўйича бир нечта тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда мазкур тадбир ёки лойиҳа битта иштирок сифатида ҳисобланади.
38. Мазкур Низомнинг 35-бандида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича ҳам номзодларнинг кўрсаткичлари тенг бўлган тақдирда «Ватан таянчи» ҳаракатидаги иштирок давомийлиги ҳисобга олинади.
Бунда «Ватан таянчи» ҳаракатида узоқроқ муддат давомида фаол иштирок этган номзодга устунлик берилади.
5-боб. «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичи ғолибларининг рўйхатини шакллантириш
39. «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган «Ватан таянчи» отряди аъзоси бўлган шахслардан иборат жамоа аъзоларига тавсиянома берилиши учун уларнинг рўйхати Ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилади.
Мазкур рўйхатни шакллантириш учун таълим ташкилотининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари томонидан ишчи гуруҳга унинг йиғилишида ғолиб жамоанинг аъзолари «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаганлигини тасдиқловчи диплом, сертификат ёки бошқа ҳужжатларнинг нусхалари тақдим этилади.
40. Ишчи гуруҳ тақдим этилган ҳужжатлар асосида «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган ҳамда «Ватан таянчи» отряди аъзоси бўлган шахслардан иборат жамоа аъзоларини аниқлаб, уларнинг рўйхатини шакллантиради.
41. «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа таркибидаги «Ватан таянчи» отряди аъзоларидан таълим ташкилотини якунлаётган шахслар тавсиянома бериш учун рўйхатга киритилади.
Таълим ташкилотида ўқишини давом эттираётган, мазкур мусобақада 1-ўринни эгаллаган жамоа таркибидаги «Ватан таянчи» отряди аъзоларига тавсиянома бериш учун рўйхатга таълим ташкилотини якунлаётган йили ушбу бобда белгиланган тартибда киритилади.
6-боб. Тавсиянома бериш учун номзодларнинг рўйхатини расмийлаштириш ҳамда ушбу рўйхатга киритилган номзодларга тавсиянома бериш
42. Тавсиянома бериш учун ҳар йили 5 июнга қадар ишчи гуруҳ томонидан мазкур Низомнинг 3 , 4 ва 5-бобларида белгиланган тартибда номзодлар аниқланади ва уларнинг рўйхати ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
43. Ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган тавсиянома бериш учун номзодларнинг рўйхати у расмийлаштирилган куннинг ўзида таълим ташкилотининг эълонлар тахтасига жойлаштирилади ҳамда номзодлар, уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари), педагоглар ва бошқа манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.
44. Ишчи гуруҳ тавсиянома бериш учун номзодларнинг рўйхатини расмийлаштирилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимига тақдим этади.
45. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлими ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган тавсиянома бериш учун номзодларнинг рўйхатини умумлаштиради ҳамда умумлаштирилган рўйхатни улар тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни ичида тегишли мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этади.
46. Мудофаа ишлари бошқармаси туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари томонидан тақдим этилган тавсиянома бериш учун номзодларнинг рўйхатини умумлаштиради ҳамда умумлаштирилган рўйхатни улар тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни ичида «Ватан таянчи» ҳаракатига тақдим этади.
47. «Ватан таянчи» ҳаракати мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тақдим этилган тавсиянома бериш учун номзодларнинг рўйхати асосида ушбу рўйхат тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда барча номзодларга тавсияномалар расмийлаштирилади.
Расмийлаштирилган тавсияномалар улар расмийлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан тегишли ҳудудий мудофаа ишлари бошқармаларига тақдим этилади ҳамда «имтиёз.узбмб.уз» ахборот тизимига жойлаштирилади.
48. Мудофаа ишлари бошқармалари «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан тақдим этилган тавсияномаларнинг улар тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни ичида таълим ташкилотлари орқали тегишли номзодларга етказилишини таъминлайди.
7-боб. Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига тавсиянома бериш
49. Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига тавсиянома бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ғолиб жамоа аъзоларининг рўйхати мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ҳар йили 15 июнга қадар «Ватан таянчи» ҳаракатига тақдим этилади.
50. «Ватан таянчи» ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхат асосида у тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни ичида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тавсияномаларни расмийлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этади ҳамда тавсияномалар тўғрисидаги маълумотлар «имтиёз.узбмб.уз» ахборот тизимига жойлаштиради.
51. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан тақдим этилган тавсияномаларни улар тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни ичида тегишли номзодларга етказилишини таъминлайди.
8-боб. Шикоятларни кўриб чиқиш
52. Манфаатдор шахслар тавсиянома берилиши натижаси юзасидан ўз шикоятларини ҳар йили 1 июлга қадар «Ватан таянчи» ҳаракатига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.
53. «Ватан таянчи» ҳаракати раҳбарининг буйруғи билан камида 5 кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссиясининг таркиби номзодларга тавсияномалар берилишида иштирок этмаган шахслардан тузилади.
54. Апелляция комиссияси шикоят қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида манфаатдор шахсларнинг шикоятини кўриб чиқиш куни ҳақида хабардор қилади. Бунда манфаатдор шахслар апелляция комиссия томонидан шикоятни кўриб чиқишда иштирок этишга ҳақли.
55. Апелляция комиссияси шикоятни у берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқади ва қарор қабул қилинган куни манфаатдор шахсларни шикоят қаноатлантирилган ёки рад этилганлигини кўрсатган ҳолда, ёзма ёки электрон равишда хабардор қилади.
Бунда Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
шикоятни асосланган деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантириш;
шикоятни асоссиз деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантиришни рад этиш.
56. Апелляция комиссиясининг қароридан манфаатдор шахслар норози бўлган улар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
9-боб. Якуний қоида
57. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
«Ватан таянчи» отрядининг аъзосига, «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақалари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Намуна __________________________________________ __________________________________________ (туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимининг номи) ________________________________________________________ (таълим ташкилотининг номи) томонидан берилган тавсиянома бериш учун номзодларнинг РЎЙХАТИ Т/р Ф.И.О. Паспорт ёки ИД-карта маълумотлари Тавсиянома бериш учун асос Изоҳ серияси ва рақами ЖШИР рақами 1. 2. 3. ... ___________________________ раҳбари _____________ _________________________ (таълим ташкилотининг номи) (имзо) (Ф.И.О.) 20__-йил __-_________
«Ватан таянчи» отрядининг аъзосига, «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақалари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Намуна Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатига Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичида ғолиб бўлган жамоа аъзоларининг РЎЙХАТИ Т/р Ф.И.О. Паспорт ёки ИД-карта маълумотлари Тавсиянома бериш учун асос Изоҳ серияси ва рақами ЖШИР рақами 1. 2. 3. ... ______________________ _____________ _________________________ (лавозим) (имзо) (Ф.И.О.) 20__-йил __-_________
«Ватан таянчи» отрядининг аъзосига, «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақалари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичи ғолибларига олий ҳарбий (ҳарбийлаштирилган) таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
Ёшлар ишлари агентлиги директори А. САЪДУЛЛАЕВ
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Б. КУРБАНОВ
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси К. КУРАНБАЕВ
Миллий гвардия қўмондони Б. ТАШМАТОВ
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 август,
Тошкент ш.,
2026 йил 3 август,
Тошкент ш.,
2026 йил 28 июль,
Тошкент ш.,
2026 йил 24 июль,
2026 йил 23 июль
2026 йил 20 июль
2026 йил 20 июль
2026 йил 8 июль
2026 йил 30 июль
2026 йил 3 июнь
2026 йил 26 май
16-сон
56-қ/қ-сон
01-38-336-сон
01-07/45
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining
qarori
NIZOM
“Vatan tayanchi” otryadining aʼzosiga, “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalari hamda mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichi gʻoliblariga oliy harbiy (harbiylashtirilgan) taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 2-martdagi PQ-150-son “Vatan tayanchi” bolalar va oʻsmirlar harbiy-vatanparvarlik harakati faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida ”gi hamda 2024-yil 15-noyabrdagi PQ-393-son “ Oʻquvchi-yoshlarni chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorlash tizimini yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Yoshlar ishlari agentligi qaror qiladi:
1. “Vatan tayanchi” otryadining aʼzosiga, “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalari hamda mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichi gʻoliblariga oliy harbiy (harbiylashtirilgan) taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Milliy gvardiyasi, Davlat xavfsizlik xizmati hamda Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining 2026-yil 5-avgustdagi 16-son, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining 2026-yil 3-avgustdagi 56-q/q-son, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining 2026-yil 28-iyuldagi 01-38-336-son, Yoshlar ishlari agentligining 2026-yil 24-iyuldagi 01-07/45-son qaroriga ILOVA
“Vatan tayanchi” otryadining aʼzosiga, “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalari hamda mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichi gʻoliblariga oliy harbiy (harbiylashtirilgan) taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom “Vatan tayanchi” bolalar va oʻsmirlar harbiy-vatanparvarlik harakatining (bundan buyon matnda “Vatan tayanchi” harakati deb yuritiladi) “Vatan tayanchi” otryadi aʼzosiga hamda “Vatan tayanchi” harakatining “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalari va mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichi gʻoliblariga oliy harbiy (harbiylashtirilgan) taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom talablari “Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlagan har bir “Vatan tayanchi” otryadining bir nafar aʼzosiga oliy harbiy (harbiylashtirilgan) hamda yuridik taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanoma berishga nisbatan ham tatbiq etiladi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Tavsiyanoma quyidagi shaxslarga beriladi:
“Vatan tayanchi” harakati faoliyatida faol ishtirok etgan hamda davlat va nodavlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari, Prezident maktablari, ijod maktablari, sport maktablari, ixtisoslashtirilgan maktablar, maktab-internatlar, akademik litseylar va texnikumlarni (bundan buyon matnda taʼlim tashkilotlari deb yuritiladi) aʼlo baholar bilan tamomlagan “Vatan tayanchi” otryadining bir nafar aʼzosiga;
“Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlagan har bir “Vatan tayanchi” otryadining bir nafar aʼzosiga;
“Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalarining respublika bosqichida 1-oʻrinni egallagan “Vatan tayanchi” harakatining aʼzosi boʻlgan shaxslardan iborat jamoa aʼzolariga;
mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichida 1-oʻrinni egallagan jamoa aʼzolariga.
2. Tavsiyanoma “Vatan tayanchi” harakati tomonidan mazkur Nizomga muvofiq beriladi.
3. Tavsiyanomaga ega boʻlgan shaxslarga oliy harbiy (harbiylashtirilgan) taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishda imtiyozdan foydalanish huquqi beriladi.
Bunda “Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlagan har bir “Vatan tayanchi” otryadining bir nafar aʼzosiga berilgan tavsiyanoma oliy harbiy (harbiylashtirilgan) taʼlim muassasalaridan tashqari yuridik taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishda imtiyozdan foydalanish huquqini ham beradi.
4. Tavsiyanomaga ega boʻlgan shaxslarga imtiyoz sifatida oʻqishga kirishda test sinovlari yoki yakka tartibdagi yakuniy suhbat natijalariga koʻra toʻplagan ballarining 5 foizi miqdorida qoʻshimcha ball beriladi.
5. Tavsiyanoma berilgan sanadan boshlab uch yil mobaynida amal qiladi.
2-bob. Tavsiyanoma berish uchun nomzodlarni aniqlash boʻyicha ishchi guruh faoliyatini tashkil etish
6. Har bir taʼlim tashkilotida ushbu Nizomga muvofiq tavsiyanoma berish uchun nomzodlarni aniqlash hamda “Vatan tayanchi” harakati tomonidan tavsiyanoma berishga taqdim etiladigan nomzodlarning roʻyxatini shakllantirish maqsadida taʼlim tashkiloti rahbarining buyrugʻi bilan ishchi guruh tuziladi.
7. Ishchi guruh tarkibi har yili 31-maydan kechikmasdan kamida besh nafar aʼzodan iborat toq sondagi tarkibda tuziladi. Ishchi guruh yigʻilishi uning aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
Ishchi guruh tarkibiga:
taʼlim tashkiloti rahbari;
taʼlim tashkiloti rahbarining oʻrinbosari;
jismoniy tarbiya fani oʻqituvchisi;
chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik rahbari;
taʼlim tashkiloti joylashgan hududdagi “Vatan tayanchi” harakatining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi kiritiladi.
Bunda taʼlim tashkilotining masʼul xodimi ishchi guruh kotibi hisoblanadi.
Ishchi guruh faoliyatida ota-onalar kengashi vakili hamda mahalladagi yoshlar yetakchisi vakili kuzatuvchi sifatida ishtirok etishi mumkin.
8. Ishchi guruhga taʼlim tashkiloti rahbari boshchilik qiladi.
9. Ishchi guruh aʼzolari oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.
10. Ishchi guruh oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni ishchi guruh rahbari tomonidan chaqiriladigan yigʻilishlarda koʻrib chiqadi.
11. Ishchi guruh rahbari:
ishchi guruh faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;
ishchi guruh yigʻilishlarini chaqiradi va ularga raislik qiladi;
ishchi guruh vakolatiga kiradigan masalalarni yigʻilish kun tartibiga kiritadi;
ishchi guruh faoliyatining mazkur Nizom talablariga muvofiq tashkil etilishini taʼminlaydi.
12. Ishchi guruh kotibi:
ishchi guruh yigʻilishlarini tashkil etadi;
ishchi guruh aʼzolarini yigʻilish oʻtkaziladigan vaqt va joy haqida xabardor qiladi;
ishchi guruhga nomzodlarning taʼlim tashkilotini aʼlo baholar bilan tamomlaganligini aniqlash uchun nomzodlarning oʻquv davriga oid elektron yoki qogʻoz shaklidagi baholash maʼlumotlari hamda yakuniy baholar toʻgʻrisidagi boshqa rasmiy maʼlumotlar taqdim etadi;
ishchi guruh yigʻilishi bayonnomasini yuritadi va rasmiylashtiradi;
ishchi guruh hujjatlarini yuritadi va saqlaydi.
13. Ishchi guruh faoliyatining asosiy tashkiliy shakli yigʻilish hisoblanadi.
Ishchi guruh yigʻilishida tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning mazkur Nizomda belgilangan talab va mezonlarga muvofiqligi, shu jumladan ularning taʼlim tashkilotini va “Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlaganlik natijalari, “Vatan tayanchi” harakatidagi faol ishtiroki va “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalaridagi natijalarini koʻrib chiqadi.
Ishchi guruh aʼzolari koʻrib chiqilayotgan nomzod boʻyicha oʻz fikr va takliflarini bildiradi.
Ishchi guruh aʼzolari oʻrtasida nomzodning mazkur Nizom talablariga muvofiqligi yuzasidan farqli fikr yuzaga kelgan taqdirda, masala boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar qayta koʻrib chiqiladi. Hujjatlar qayta koʻrib chiqilganidan soʻng, ishchi guruh nomzodning mazkur Nizom talablariga muvofiqligi yuzasidan yakuniy xulosani shakllantiradi.
Ishchi guruhning yakuniy xulosasi asosida tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning roʻyxati shakllantiriladi.
Ishchi guruh kotibi nomzodlarni muhokama qilishda, ular yuzasidan fikr va taklif bildirishda hamda yakuniy xulosani shakllantirishda ishtirok etmaydi.
Ishchi guruhning yakuniy xulosasi yigʻilish bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi hamda unga tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning roʻyxati ilova qilinadi.
3-bob. Tavsiyanoma berish uchun “Vatan tayanchi” otryadidan bir nafar nomzodni reyting asosida aniqlash
14. “Vatan tayanchi” harakati faoliyatida faol ishtirok etgan hamda taʼlim tashkilotini aʼlo baholar bilan tamomlagan “Vatan tayanchi” otryadining bir nafar aʼzosiga tavsiyanoma berish uchun nomzodni aniqlashda uning taʼlim tashkilotidagi oʻqish davridagi oʻzlashtirish natijalari hamda “Vatan tayanchi” harakati faoliyatidagi faol ishtiroki hisobga olinadi.
15. Nomzodning taʼlim tashkilotini aʼlo baholar bilan tamomlaganligi uning taʼlim tashkilotida oʻqigan davri mobaynida oʻquv fanlaridan olgan yakuniy baholari asosida aniqlanadi.
16. Nomzodning taʼlim tashkilotini aʼlo baholar bilan tamomlaganligini aniqlash uchun oʻquv davriga oid elektron yoki qogʻoz shaklidagi baholash maʼlumotlari hamda yakuniy baholar toʻgʻrisidagi boshqa rasmiy maʼlumotlar asos qilib olinadi.
17. Nomzod taʼlim tashkilotida oʻqigan davri mobaynida oʻquv fanlaridan olgan yakuniy yillik baholari 5 boʻlgan taqdirda, u taʼlim tashkilotini aʼlo baholar bilan tamomlagan deb hisoblanadi.
Bunda oʻquv fanlaridan olgan yillik yakuniy baholari 4 yoki undan past boʻlgan nomzod taʼlim tashkilotini aʼlo baholar bilan tamomlagan deb hisoblanmaydi va tavsiyanoma berish uchun nomzod sifatida tavsiya etilmaydi.
18. Nomzodning “Vatan tayanchi” harakati faoliyatidagi faolligi uning mazkur harakatdagi faoliyat davri mobaynida “Vatan tayanchi” otryadi tomonidan tashkil etilgan tadbir va loyihalardagi ishtiroki asosida baholanadi.
19. Nomzodning “Vatan tayanchi” otryadi faoliyati doirasida tashkil etilgan tadbir va loyihalardagi ishtiroki quyidagi mezonlar asosida baholanadi:
ishtirok etmagan — 0 ball;
1 — 5 marta ishtirok etgan — 3 ball;
6 — 10 marta ishtirok etgan — 5 ball;
11 — 15 marta ishtirok etgan — 8 ball;
16 va undan ortiq marta ishtirok etgan — 10 ball.
20. Mazkur Nizomning 19-bandida nazarda tutilgan ball nomzodning tadbir va loyihalardagi ishtirokining umumiy sonidan kelib chiqib, bir marta hisoblanadi.
21. Nomzodning tadbir va loyihalardagi ishtiroki tadbir bayonnomasi, maʼlumotnoma hamda ishtirok etganligini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar bilan tasdiqlanadi.
22. Taʼlim tashkilotining chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik rahbari mazkur Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni ishchi guruhga taqdim etilishini taʼminlaydi.
Ishchi guruh taqdim etilgan hujjatlar asosida nomzodning ishtirok etgan tadbir va loyihalarining umumiy sonini aniqlaydi.
23. Nomzod ishtirok etgan bir tadbir yoki loyiha boʻyicha bir nechta tasdiqlovchi hujjat taqdim etilgan taqdirda, mazkur tadbir yoki loyiha bitta ishtirok sifatida hisoblanadi.
24. Nomzodning “Vatan tayanchi” harakati faoliyatidagi faol ishtiroki uchun mazkur Nizomning 19-bandida belgilangan mezon asosida koʻpi bilan 10 ball beriladi.
25. Nomzodning taʼlim tashkilotini aʼlo baholar bilan tamomlaganligi uchun 90 ball beriladi.
26. Nomzodning yakuniy reyting balli quyidagi formula asosida aniqlanadi:
R = AB + FI
Bunda:
R — nomzodning yakuniy reyting balli;
AB — taʼlim tashkilotini aʼlo baholar bilan tamomlaganlik uchun berilgan ball;
FI — “Vatan tayanchi” harakati faoliyatidagi faol ishtiroki uchun berilgan ball.
27. Nomzodning yakuniy reyting balli 100 ballni tashkil qiladi.
28. Nomzodlar yakuniy reyting ballari kamayib borish tartibida joylashtiriladi.
Bunda eng yuqori yakuniy reyting ballini toʻplagan nomzod reytingda birinchi oʻrinni egallagan deb hisoblanadi hamda ishchi guruh tomonidan tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning roʻyxatiga kiritiladi.
29. Yakuniy reyting balli teng boʻlgan ikki yoki undan ortiq nomzod mavjud boʻlgan taqdirda, “Vatan tayanchi” otryadi faoliyati doirasida tashkil etilgan tadbir va loyihalarda koʻproq ishtirok etgan nomzodga ustunlik beriladi.
30. Mazkur Nizomning 29-bandida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar boʻyicha ham nomzodlarning koʻrsatkichlari teng boʻlgan taqdirda, “Vatan tayanchi” harakatidagi ishtirok davomiyligi hisobga olinadi.
Bunda “Vatan tayanchi” harakatida uzoqroq muddat davomida faol ishtirok etgan nomzodga ustunlik beriladi.
4-bob. “Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlagan har bir “Vatan tayanchi” otryadidan bir nafar aʼzoni aniqlash
31. “Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlagan har bir “Vatan tayanchi” otryadining bir nafar aʼzosini aniqlashda nomzodlarning “Jasorat maktabi”da taʼlim olgan butun davridagi yakuniy baholari hisobga olinadi.
32. Nomzod “Jasorat maktabi”da taʼlim olgan davri mobaynida oʻquv fanlaridan olgan yillik yakuniy baholari 5 boʻlgan taqdirda, u “Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlagan deb hisoblanadi.
Bunda oʻquv fanlaridan olgan yillik yakuniy baholari 4 yoki undan past boʻlgan nomzod “Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlagan deb hisoblanmaydi hamda tavsiyanoma berish uchun nomzod sifatida tavsiya etilmaydi.
33. “Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlagan har bir “Vatan tayanchi” otryadining bir nafar aʼzosi nomzodlar orasidan ularning “Jasorat maktabi”da taʼlim olgan butun davriga oid elektron yoki qogʻoz shaklidagi baholash maʼlumotlari, yakuniy baholari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yoxud ularni tasdiqlovchi boshqa rasmiy hujjatlar asosida aniqlanadi.
34. “Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlagan har bir “Vatan tayanchi” otryadining bir nafar aʼzosi tavsiyanoma olish uchun nomzod sifatida belgilanadi hamda ishchi guruh tomonidan tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning roʻyxatiga kiritiladi.
35. Bir “Vatan tayanchi” otryadida “Jasorat maktabi”ni aʼlo baholar bilan tamomlagan nomzodlar ikki yoki undan ortiq boʻlgan taqdirda, ular orasidan “Vatan tayanchi” harakati faoliyati doirasida tashkil etilgan tadbir va loyihalarda koʻproq ishtirok etgan nomzodga ustunlik beriladi.
Nomzodning tadbir va loyihalardagi ishtiroki tadbir bayonnomasi, maʼlumotnoma hamda ishtirok etganligini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar bilan tasdiqlanadi.
36. Ishchi guruh taʼlim tashkilotining chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik rahbari tomonidan Ishchi guruhga taqdim etilgan mazkur Nizomning 35-bandida nazarda tutilgan hujjatlar asosida nomzodlar ishtirok etgan tadbir va loyihalarining umumiy sonini aniqlaydi.
37. Nomzodning “Vatan tayanchi” harakati faoliyatida ishtirok etgan bir tadbir yoki loyiha boʻyicha bir nechta tasdiqlovchi hujjat taqdim etilgan taqdirda mazkur tadbir yoki loyiha bitta ishtirok sifatida hisoblanadi.
38. Mazkur Nizomning 35-bandida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar boʻyicha ham nomzodlarning koʻrsatkichlari teng boʻlgan taqdirda “Vatan tayanchi” harakatidagi ishtirok davomiyligi hisobga olinadi.
Bunda “Vatan tayanchi” harakatida uzoqroq muddat davomida faol ishtirok etgan nomzodga ustunlik beriladi.
5-bob. “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalarining respublika bosqichi gʻoliblarining roʻyxatini shakllantirish
39. “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalarining respublika bosqichida 1-oʻrinni egallagan “Vatan tayanchi” otryadi aʼzosi boʻlgan shaxslardan iborat jamoa aʼzolariga tavsiyanoma berilishi uchun ularning roʻyxati Ishchi guruh tomonidan shakllantiriladi.
Mazkur roʻyxatni shakllantirish uchun taʼlim tashkilotining chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik rahbari tomonidan ishchi guruhga uning yigʻilishida gʻolib jamoaning aʼzolari “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalarining respublika bosqichida 1-oʻrinni egallaganligini tasdiqlovchi diplom, sertifikat yoki boshqa hujjatlarning nusxalari taqdim etiladi.
40. Ishchi guruh taqdim etilgan hujjatlar asosida “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalarining respublika bosqichida 1-oʻrinni egallagan hamda “Vatan tayanchi” otryadi aʼzosi boʻlgan shaxslardan iborat jamoa aʼzolarini aniqlab, ularning roʻyxatini shakllantiradi.
41. “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalarining respublika bosqichida 1-oʻrinni egallagan jamoa tarkibidagi “Vatan tayanchi” otryadi aʼzolaridan taʼlim tashkilotini yakunlayotgan shaxslar tavsiyanoma berish uchun roʻyxatga kiritiladi.
Taʼlim tashkilotida oʻqishini davom ettirayotgan, mazkur musobaqada 1-oʻrinni egallagan jamoa tarkibidagi “Vatan tayanchi” otryadi aʼzolariga tavsiyanoma berish uchun roʻyxatga taʼlim tashkilotini yakunlayotgan yili ushbu bobda belgilangan tartibda kiritiladi.
6-bob. Tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning roʻyxatini rasmiylashtirish hamda ushbu roʻyxatga kiritilgan nomzodlarga tavsiyanoma berish
42. Tavsiyanoma berish uchun har yili 5-iyunga qadar ishchi guruh tomonidan mazkur Nizomning 3 , 4 va 5-boblarida belgilangan tartibda nomzodlar aniqlanadi va ularning roʻyxati ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi.
43. Ishchi guruh tomonidan rasmiylashtirilgan tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning roʻyxati u rasmiylashtirilgan kunning oʻzida taʼlim tashkilotining eʼlonlar taxtasiga joylashtiriladi hamda nomzodlar, ularning ota-onalari (qonuniy vakillari), pedagoglar va boshqa manfaatdor shaxslar eʼtiboriga yetkaziladi.
44. Ishchi guruh tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning roʻyxatini rasmiylashtirilgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay taʼlim tashkiloti joylashgan hududdagi tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimiga taqdim etadi.
45. Tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimi ishchi guruhlar tomonidan taqdim etilgan tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning roʻyxatini umumlashtiradi hamda umumlashtirilgan roʻyxatni ular taqdim etilgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida tegishli mudofaa ishlari boshqarmasiga taqdim etadi.
46. Mudofaa ishlari boshqarmasi tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlari tomonidan taqdim etilgan tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning roʻyxatini umumlashtiradi hamda umumlashtirilgan roʻyxatni ular taqdim etilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida “Vatan tayanchi” harakatiga taqdim etadi.
47. “Vatan tayanchi” harakati mudofaa ishlari boshqarmalari tomonidan taqdim etilgan tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning roʻyxati asosida ushbu roʻyxat taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kuni ichida mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda barcha nomzodlarga tavsiyanomalar rasmiylashtiriladi.
Rasmiylashtirilgan tavsiyanomalar ular rasmiylashtirilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida “Vatan tayanchi” harakati tomonidan tegishli hududiy mudofaa ishlari boshqarmalariga taqdim etiladi hamda “imtiyoz.uzbmb.uz” axborot tizimiga joylashtiriladi.
48. Mudofaa ishlari boshqarmalari “Vatan tayanchi” harakati tomonidan taqdim etilgan tavsiyanomalarning ular taqdim etilgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida taʼlim tashkilotlari orqali tegishli nomzodlarga yetkazilishini taʼminlaydi.
7-bob. Mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichi gʻoliblariga tavsiyanoma berish
49. Mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichida 1-oʻrinni egallagan jamoa aʼzolariga tavsiyanoma berish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi tomonidan gʻolib jamoa aʼzolarining roʻyxati mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda har yili 15-iyunga qadar “Vatan tayanchi” harakatiga taqdim etiladi.
50. “Vatan tayanchi” harakati Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi tomonidan taqdim etilgan roʻyxat asosida u taqdim etilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda tavsiyanomalarni rasmiylashtirib, Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligiga taqdim etadi hamda tavsiyanomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “imtiyoz.uzbmb.uz” axborot tizimiga joylashtiradi.
51. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi “Vatan tayanchi” harakati tomonidan taqdim etilgan tavsiyanomalarni ular taqdim etilgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida tegishli nomzodlarga yetkazilishini taʼminlaydi.
8-bob. Shikoyatlarni koʻrib chiqish
52. Manfaatdor shaxslar tavsiyanoma berilishi natijasi yuzasidan oʻz shikoyatlarini har yili 1-iyulga qadar “Vatan tayanchi” harakatiga yozma yoki elektron shaklda taqdim etadi.
53. “Vatan tayanchi” harakati rahbarining buyrugʻi bilan kamida 5 kishidan iborat apellyatsiya komissiyasi tuziladi.
Apellyatsiya komissiyasining tarkibi nomzodlarga tavsiyanomalar berilishida ishtirok etmagan shaxslardan tuziladi.
54. Apellyatsiya komissiyasi shikoyat qilingan kundan boshlab bir ish kuni ichida manfaatdor shaxslarning shikoyatini koʻrib chiqish kuni haqida xabardor qiladi. Bunda manfaatdor shaxslar apellyatsiya komissiya tomonidan shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etishga haqli.
55. Apellyatsiya komissiyasi shikoyatni u berilgan kundan boshlab besh ish kuni ichida koʻrib chiqadi va qaror qabul qilingan kuni manfaatdor shaxslarni shikoyat qanoatlantirilgan yoki rad etilganligini koʻrsatgan holda, yozma yoki elektron ravishda xabardor qiladi.
Bunda Apellyatsiya komissiyasi shikoyatni koʻrib chiqish natijalariga koʻra quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
shikoyatni asoslangan deb hisoblash hamda uni qanoatlantirish;
shikoyatni asossiz deb hisoblash hamda uni qanoatlantirishni rad etish.
56. Apellyatsiya komissiyasining qaroridan manfaatdor shaxslar norozi boʻlgan ular qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
9-bob. Yakuniy qoida
57. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
“Vatan tayanchi” otryadining aʼzosiga, “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalari hamda mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichi gʻoliblariga oliy harbiy (harbiylashtirilgan) taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Namuna __________________________________________ __________________________________________ (tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimining nomi) ________________________________________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) tomonidan berilgan tavsiyanoma berish uchun nomzodlarning ROʻYXATI T/r F.I.O. Pasport yoki ID-karta maʼlumotlari Tavsiyanoma berish uchun asos Izoh seriyasi va raqami JShIR raqami 1. 2. 3. ... ___________________________ rahbari _____________ _________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) (imzo) (F.I.O.) 20__-yil __-_________
“Vatan tayanchi” otryadining aʼzosiga, “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalari hamda mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichi gʻoliblariga oliy harbiy (harbiylashtirilgan) taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Namuna Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi “Vatan tayanchi” bolalar va oʻsmirlar harbiy-vatanparvarlik harakatiga Mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichida gʻolib boʻlgan jamoa aʼzolarining ROʻYXATI T/r F.I.O. Pasport yoki ID-karta maʼlumotlari Tavsiyanoma berish uchun asos Izoh seriyasi va raqami JShIR raqami 1. 2. 3. ... ______________________ _____________ _________________________ (lavozim) (imzo) (F.I.O.) 20__-yil __-_________
“Vatan tayanchi” otryadining aʼzosiga, “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqalari hamda mahalla yoshlari oʻrtasida oʻtkaziladigan “Shijoat va gʻayrat” musobaqalarining respublika bosqichi gʻoliblariga oliy harbiy (harbiylashtirilgan) taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Mudofaa vaziri SH. XALMUХAMEDOV
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV
Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri E. KARIMOVA
Yoshlar ishlari agentligi direktori A. SAʼDULLAYEV
Raqamli texnologiyalar vaziri SH. SHERMATOV
Ichki ishlar vaziri A. TASHPULATOV
Davlat xavfsizlik xizmati raisi B. KURBANOV
Bosh prokuror N. YOʻLDOSHEV
Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi raisi K. KURANBAYEV
Milliy gvardiya qoʻmondoni B. TASHMATOV
Favqulodda vaziyatlar vaziri A. IKRAMOV
Toshkent sh.,
2026-yil 5-avgust,
Toshkent sh.,
2026-yil 3-avgust,
Toshkent sh.,
2026-yil 28-iyul,
Toshkent sh.,
2026-yil 24-iyul,
2026-yil 23-iyul
2026-yil 20-iyul
2026-yil 20-iyul
2026-yil 8-iyul
2026-yil 30-iyul
2026-yil 3-iyun
2026-yil 26-may
16-son
56-q/q-son
01-38-336-son
01-07/45