📅 2026-yil 11-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 11-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 11 август · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 августа 2026 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 August 2026 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 9 ноябрдаги 34/5-сон қарори (рўйхат рақами 3581, 2024 йил 10 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2024 й., 10/24/3581/1020-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 11 августдаги 23/2-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан тўловлар узлуксизлиги ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида тижорат банкларининг, шу жумладан микромолия банкларининг, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар (бундан буён матнда кредит деб юритилади) ажратиш ҳамда исломий молия воситалари орқали молиялаштириш тартибини белгилайди.».
2. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
« исломий банк фаолияти — банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда исломий молия стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган банк фаолияти;
исломий молия стандартлари — исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига ҳамда миллий қонунчиликка мувофиқ Марказий банк ва (ёки) бошқа ваколатли орган томонидан қабул қилинган исломий молияга оид қоидалар тўплами;
исломий молия воситалари орқали молиялаштириш — исломий молия стандартларига мувофиқ Марказий банк томонидан исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга тақдим этиладиган молиявий ёрдам шакли.».
3. 2-бандда :
биринчи хатбоши «кредит тақдим этиши» деган сўзлардан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириши» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбоши «кредит олиш» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . Марказий банк исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларнинг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун исломий молия воситалари орқали молиялаштиришдан фойдаланади.».
5. 3-банд «Марказий банк томонидан кредит» деган сўзлардан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш маблағи» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. Қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд билан тўлдирилсин:
«3 1 . Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларнинг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш исломий молия воситалари орқали молиялаштирилганда исломий молия стандартларига мувофиқ молиялаштириш шартлари (устама ёки фойдадан олинадиган улуш, молиялаштиришнинг максимал миқдори ва ҳ.к.) Марказий банк бошқарувининг қарори билан белгиланади.».
7. 8-банд «Кредит» деган сўздан кейин «ва исломий молия воситалари орқали молиялаштириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8. 9-банддаги «кредитни» деган сўз «кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш маблағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-боб. Банкнинг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш бўйича мурожаат қилиш тартиби».
10. 10 ва 11-бандлар «кредит олиш» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
11. 12-банднинг иккинчи хатбошиси «кредит олиш ва» деган сўзлардан кейин «(ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришдан фойдаланиш ҳамда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
12. 14-банд «кредитдан» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
13. 3-бобнинг номидаги «Кредит бўйича гаров» деган сўзлар «Гаров» деган сўз билан алмаштирилсин.
14. Қуйидаги мазмундаги 16 1 -банд билан тўлдирилсин:
«16 1 . Марказий банк томонидан банкларга исломий молия воситалари орқали молиялаштириш тақдим этилганда гаров предмети сифатида исломий молия стандартлари талабларига ҳамда Марказий банк бошқарувининг қарорида белгиланган бошқа талабларга мувофиқ келадиган активлар қабул қилинади.».
15. 4-бобнинг номидаги «Кредит» деган сўз «Банкнинг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 20 ва 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Марказий банк банкнинг кредит олиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича сўровномасини у келиб тушган кундан бошлаб 3 банк иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда кредит ажратиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
21. Марказий банк банкнинг сўровномасини кўриб чиқишда:
банкнинг ҳолатини баҳолашни;
банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишни;
банкнинг гаров предметини баҳолашни;
банкка тақдим этиладиган кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришнинг миқдорини аниқлашни;
мазкур Низомда белгиланган бошқа талаблар, жумладан исломий молия стандартлари талаблари бажарилишини текширишни амалга оширади.».
17. 25-банднинг иккинчи хатбошиси , 57 ва 63-бандлар «кредит» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
18. 28 ва 50-бандлардаги «кредитнинг» деган сўз «кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 5-бобнинг номидаги «Кредитни тақдим этиш» деган сўзлар «Банкнинг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 29 — 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Банкнинг кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш ажратиш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш натижаси бўйича банкка кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисида Марказий банк бошқарувининг қарори қабул қилинади.
30. Марказий банк томонидан қуйидаги ҳолларда банкка кредит ажратиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади:
Марказий банк томонидан банкнинг ҳолатини баҳолашда мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган тўловга қобилиятли ва барқарор банк мезонларига мувофиқ келмаслиги аниқланганда;
банк томонидан кредит олиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришдан фойдаланиш учун мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
банк томонидан гаров предмети сифатида мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган мақбул активлар тақдим этилмаса;
кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича сўровнома юборилган санадан олдинги уч ойлик давр мобайнида банкка алоқадор шахслар учун кредит таваккалчилигининг банк биринчи даражали капиталига нисбатининг энг кўп миқдоридан ошганлиги ёки сўров юборилгандан кейинги даврда банкка алоқадор шахсларга кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш амалга оширилганлиги аниқланса;
ликвидлилик тақчиллиги сабаблари, кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришдан фойдаланиш зарурияти, гаров манбалари, ликвидлиликни жалб қилиш бўйича бошқа манбалардан фойдаланиш имконияти йўқлиги, ликвидлиликни тиклаш режаси бўйича пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар ва прогнозлар асослантирилмаган бўлса;
Марказий банк томонидан кредитни тақдим этиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш пул-кредит сиёсатини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатади деб баҳоланса;
мазкур Низомда белгиланган бошқа талаблар бузилганлиги аниқланса.
31. Мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган банкка кредит ажратиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганда, Марказий банк бошқаруви томонидан банкка кредит ажратиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади.
32. Кредит ажратиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар белгиланади:
кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришнинг максимал миқдори;
кредитни тақдим этиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш муддати;
кредитнинг фоиз ставкаси;
исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича устама, фойдадан олинадиган улуш ва бошқа даромадлар миқдори;
гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мақбул активлар рўйхати;
Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланадиган бошқа шартлар.
33. Марказий банк томонидан кредит ажратиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан кечиктирилмасдан бу ҳақида банкка хабар қилинади.
Бунда, кредит ажратиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича қарор қабул қилинганда Марказий банк гаров предмети сифатида қабул қилинган мақбул активлар тўғрисидаги маълумотни банкка мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда юборади.
34. Марказий банк томонидан банкка кредит ажратиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Марказий банк билан банк ўртасида қонунчиликда белгиланган тартибда кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш ҳамда гаров шартномалари расмийлаштирилади.
35. Кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш ҳамда гаров шартномалари Марказий банк ва банкнинг ваколат берилган шахслари томонидан имзоланади.
36. Марказий банк томонидан банкка кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришни тақдим этиш, қайтариш ва уларга ҳисобланган фоиз ва (ёки) олинган фойда бўйича тўловларни амалга ошириш Марказий банкнинг Интеграллашган ахборот таҳлилий тизими орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
37. Банк кредит ажратилганидан ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиргандан сўнг ҳар куни кунлик пул оқимлари ҳисоботини мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Марказий банкка тақдим этиб боради.».
21. Қуйидаги мазмундаги 37 1 -банд билан тўлдирилсин:
«37 1 . Ликвидлиликни фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун исломий молия воситалари орқали молиялаштириш тақдим этилганда, банкнинг ижроия органига мазкур молиялаштириш тўлиқ сўндирилгунга қадар унинг исломий молия стандартларига мувофиқлигини таъминлаш мажбурияти юклатилади.
Банкнинг исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи исломий молия кенгаши мазкур молиялаштириш тўлиқ сўндирилгунга қадар унинг исломий молия стандартларига мувофиқлиги устидан доимий назоратни амалга оширади.».
22. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича гаров предметининг қиймати хорижий валютада бўлган ҳолларда, ушбу активлар бўйича ҳисоб-китоблар кредит тақдим этилган ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштирилган кундаги Марказий банкнинг расмий алмашув курси бўйича амалга оширилади.».
23. 42-банддаги «кредитлар» деган сўз «активлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
24. 43-банднинг учинчи хатбошиси «кредит» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
25. 45-банддаги «кредитнинг жорий қолдиғи ва ҳисобланган фоиз» деган сўзлар «кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришнинг жорий қолдиғи ва кредит бўйича ҳисобланган фоиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
26. 47 ва 48-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш муддати давомида ажратиладиган кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш миқдорининг ортиши ва гаров сифатида олинган активлар риск даражасининг ўзгариши натижасида Марказий банк гаров предмети сифатида қўшимча активларни талаб қилиши мумкин.
48. Марказий банк банк томонидан кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришдан фойдаланиш даврида белгиланган шартларга, жумладан исломий молия стандартлари талабларига риоя этилишини ўрганиш ҳамда тақдим қилинган маълумотларнинг тўғрилигини баҳолаш мақсадида масофавий ва зарур ҳолларда, жойига чиққан ҳолда қўшимча текширишлар ўтказиши мумкин.».
27. 8 ва 10-бобларнинг номлари ҳамда 54-банд «Кредит» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
28. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Банк икки ҳафталик муддатнинг охирига қадар кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаса ва (ёки) яна қўшимча кредит олиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш зарурати мавжуд бўлса, ушбу муддат тугашидан камида уч банк иш куни олдин кредитни икки ҳафтагача бўлган муддатга узайтириш тўғрисида Марказий банкка такроран сўровнома юборади.».
29. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51. Банк томонидан кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш шартлари ва ликвидлиликни тиклаш режасига риоя қилинган тақдирда, кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш Марказий банк бошқарувининг қарори асосида яна икки ҳафтагача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.
Бунда, банк кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаса ва (ёки) қўшимча кредит олиш зарурати мавжуд бўлса, кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш дастлабки тақдим этилган санадан бошлаб олти ойгача бўлган муддатга қадар такроран тақдим этилиши мумкин.».
30. 52-банд «кредит» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
31. 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Марказий банк томонидан банкнинг кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш муддатини узайтириш ҳақидаги сўровномаси мазкур Низомга мувофиқ кредит ажратиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш учун белгиланган умумий асосларда ва муддатларда кўриб чиқилади.».
32. Қуйидаги мазмундаги 54 1 -банд билан тўлдирилсин:
«54 1 . Исломий молия воситалари орқали молиялаштириш шартлари ва у бўйича гаров предметларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда молиялаштириш муддатини узайтириш Марказий банкнинг исломий молия кенгаши томонидан маъқулланган бўлиши керак.».
33. 9-бобнинг номи «кредит ва» деган сўзлардан кейин «(ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш ҳамда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
34. 55 ва 56-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«55. Кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича мажбуриятларни бажариш муддати келганда, банк ушбу кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича асосий қарз ва тегишли кредит бўйича фоиз тўловларини, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа тўловларни Марказий банкка қайтаради.
56. Банк кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича олинган маблағларни муддатидан олдин қайтариши мумкин. Бунда, кредит бўйича фоиз тўловлари ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришдан олинган даромадлар ҳақиқатда фойдаланилган давр учун ҳисобланади.».
35. 58 — 61-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«58. Банк кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришдан фойдаланиб бўлгач ҳамда кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича барча мажбуриятларини тўлиқ бажарганидан сўнг такроран кредит олиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш учун Марказий банкка сўровнома билан мурожаат қилиши мумкин.
59. Марказий банк қуйидаги ҳолларда кредит тақдим этиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришни тўхтатишга ҳақли:
ликвидлиликни тиклаш режасида назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда;
нотўғри ҳисоботлар тақдим этилганда;
кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштиришдан ликвидлиликни тиклаш режаси ҳамда пул оқимлари прогнозига мувофиқ фойдаланилмаганда;
гаров предметини алмаштириш ва (ёки) қўшимча гаров шакллантириш шартларига риоя қилинмаганда;
банк томонидан кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда;
Марказий банк томонидан банкнинг кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш муддатини узайтириш тўғрисидаги сўровномаси рад этилганда;
банк томонидан кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш шартномаси ва (ёки) гаров шартномасининг бошқа талабларига риоя қилинмаганда.
60. Марказий банк томонидан кредит тақдим этиш ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш тўхтатилганда, банк ушбу кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича барча мажбуриятларни Марказий банкка қайтариши шарт.
61. Банк кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича барча мажбуриятларни тўлиқ қайтариш имкониятига эга бўлмаса, Марказий банк банкнинг мажбуриятлари бўйича ундирувни қуйидаги тартибда амалга оширади:
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ банкларнинг мажбуриятларини ундиришда устувор ҳуқуқдан фойдаланиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров предмети сифатида қабул қилинган активларга қаратиш;
банкнинг Марказий банкдаги барча пул маблағлари бўйича талаблари ва унинг кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича мажбуриятларига нисбатан неттингни қўллаш.».
36. 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«66. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича асосий қарз ҳамда кредит бўйича тегишли фоиз тўловлари, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар миқдоридан кам бўлган тақдирда, банк етишмаётган маблағни кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш шартномаси шартларига мувофиқ Марказий банкка тўлаб бериши лозим.».
37. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«70. Гаров предмети сифатида қабул қилинган активларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш бўйича асосий қарз ҳамда кредит бўйича тегишли фоиз тўловлари, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар миқдоридан ошган ҳолларда, Марказий банк ортиқча маблағларни кредит ва (ёки) исломий молия воситалари орқали молиялаштириш шартномаси шартларига мувофиқ банкка қайтаради.».
38. 1-илованинг олтинчи хатбошиси «кредит ажратилишида» деган сўзлардан кейин «(исломий молия воситалари орқали молиялаштирилишида)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 август,
23/2-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
Qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2024-yil 9-noyabrdagi 34/5-son qarori (roʻyxat raqami 3581, 2024-yil 10-dekabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.12.2024-y., 10/24/3581/1020-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 11-avgustdagi 23/2-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tijorat banklarining likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) tomonidan toʻlovlar uzluksizligi va bank tizimi barqarorligini taʼminlash maqsadida tijorat banklarining, shu jumladan mikromoliya banklarining, shuningdek islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklar va mikromoliya banklarining (bundan buyon matnda bank deb yuritiladi) likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun kreditlar (bundan buyon matnda kredit deb yuritiladi) ajratish hamda islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish tartibini belgilaydi.”.
2. 1-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ islomiy bank faoliyati — banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikka hamda islomiy moliya standartlariga muvofiq amalga oshiriladigan bank faoliyati;
islomiy moliya standartlari — islomiy moliyalashtirishni amalga oshirish standartlarini belgilovchi xalqaro tashkilotlarning qoidalariga hamda milliy qonunchilikka muvofiq Markaziy bank va (yoki) boshqa vakolatli organ tomonidan qabul qilingan islomiy moliyaga oid qoidalar toʻplami;
islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish — islomiy moliya standartlariga muvofiq Markaziy bank tomonidan islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklarga taqdim etiladigan moliyaviy yordam shakli.”.
3. 2-bandda :
birinchi xatboshi “kredit taqdim etishi” degan soʻzlardan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
beshinchi xatboshi “kredit olish” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
4. Quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Markaziy bank islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklarning likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishdan foydalanadi.”.
5. 3-band “Markaziy bank tomonidan kredit” degan soʻzlardan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish mablagʻi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
6. Quyidagi mazmundagi 3 1 -band bilan toʻldirilsin:
“3 1 . Islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklarning likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirilganda islomiy moliya standartlariga muvofiq moliyalashtirish shartlari (ustama yoki foydadan olinadigan ulush, moliyalashtirishning maksimal miqdori va h.k.) Markaziy bank boshqaruvining qarori bilan belgilanadi.”.
7. 8-band “Kredit” degan soʻzdan keyin “va islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
8. 9-banddagi “kreditni” degan soʻz “kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish mablagʻini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 2-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2-bob. Bankning likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash boʻyicha murojaat qilish tartibi”.
10. 10 va 11-bandlar “kredit olish” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
11. 12-bandning ikkinchi xatboshisi “kredit olish va” degan soʻzlardan keyin “(yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishdan foydalanish hamda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
12. 14-band “kreditdan” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishdan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
13. 3-bobning nomidagi “Kredit boʻyicha garov” degan soʻzlar “Garov” degan soʻz bilan almashtirilsin.
14. Quyidagi mazmundagi 16 1 -band bilan toʻldirilsin:
“16 1 . Markaziy bank tomonidan banklarga islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish taqdim etilganda garov predmeti sifatida islomiy moliya standartlari talablariga hamda Markaziy bank boshqaruvining qarorida belgilangan boshqa talablarga muvofiq keladigan aktivlar qabul qilinadi.”.
15. 4-bobning nomidagi “Kredit” degan soʻz “Bankning likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. 20 va 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Markaziy bank bankning kredit olish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha soʻrovnomasini u kelib tushgan kundan boshlab 3 bank ish kuni ichida koʻrib chiqadi hamda kredit ajratish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
21. Markaziy bank bankning soʻrovnomasini koʻrib chiqishda:
bankning holatini baholashni;
bank tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni tahlil qilishni;
bankning garov predmetini baholashni;
bankka taqdim etiladigan kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishning miqdorini aniqlashni;
mazkur Nizomda belgilangan boshqa talablar, jumladan islomiy moliya standartlari talablari bajarilishini tekshirishni amalga oshiradi.”.
17. 25-bandning ikkinchi xatboshisi , 57 va 63-bandlar “kredit” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
18. 28 va 50-bandlardagi “kreditning” degan soʻz “kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
19. 5-bobning nomidagi “Kreditni taqdim etish” degan soʻzlar “Bankning likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
20. 29 — 37-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Bankning kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish ajratish toʻgʻrisidagi soʻrovnomasini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha bankka kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish ajratish yoki uni rad etish toʻgʻrisida Markaziy bank boshqaruvining qarori qabul qilinadi.
30. Markaziy bank tomonidan quyidagi hollarda bankka kredit ajratish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi:
Markaziy bank tomonidan bankning holatini baholashda mazkur Nizomning 22-bandida belgilangan toʻlovga qobiliyatli va barqaror bank mezonlariga muvofiq kelmasligi aniqlanganda;
bank tomonidan kredit olish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishdan foydalanish uchun mazkur Nizomning 11 va 12-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;
bank tomonidan garov predmeti sifatida mazkur Nizomning 3-bobida belgilangan talablarga muvofiq boʻlgan maqbul aktivlar taqdim etilmasa;
kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha soʻrovnoma yuborilgan sanadan oldingi uch oylik davr mobaynida bankka aloqador shaxslar uchun kredit tavakkalchiligining bank birinchi darajali kapitaliga nisbatining eng koʻp miqdoridan oshganligi yoki soʻrov yuborilgandan keyingi davrda bankka aloqador shaxslarga kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish amalga oshirilganligi aniqlansa;
likvidlilik taqchilligi sabablari, kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishdan foydalanish zaruriyati, garov manbalari, likvidlilikni jalb qilish boʻyicha boshqa manbalardan foydalanish imkoniyati yoʻqligi, likvidlilikni tiklash rejasi boʻyicha pul oqimlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va prognozlar asoslantirilmagan boʻlsa;
Markaziy bank tomonidan kreditni taqdim etish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish pul-kredit siyosatini amalga oshirishga salbiy taʼsir koʻrsatadi deb baholansa;
mazkur Nizomda belgilangan boshqa talablar buzilganligi aniqlansa.
31. Mazkur Nizomning 30-bandida koʻrsatilgan bankka kredit ajratish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun asoslar mavjud boʻlmaganda, Markaziy bank boshqaruvi tomonidan bankka kredit ajratish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
32. Kredit ajratish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish toʻgʻrisidagi qarorda quyidagilar belgilanadi:
kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishning maksimal miqdori;
kreditni taqdim etish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish muddati;
kreditning foiz stavkasi;
islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha ustama, foydadan olinadigan ulush va boshqa daromadlar miqdori;
garov taʼminoti sifatida qabul qilingan maqbul aktivlar roʻyxati;
Markaziy bank boshqaruvi tomonidan belgilanadigan boshqa shartlar.
33. Markaziy bank tomonidan kredit ajratish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan kechiktirilmasdan bu haqida bankka xabar qilinadi.
Bunda, kredit ajratish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha qaror qabul qilinganda Markaziy bank garov predmeti sifatida qabul qilingan maqbul aktivlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni bankka mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq yozma yoki elektron shaklda yuboradi.
34. Markaziy bank tomonidan bankka kredit ajratish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, Markaziy bank bilan bank oʻrtasida qonunchilikda belgilangan tartibda kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish hamda garov shartnomalari rasmiylashtiriladi.
35. Kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish hamda garov shartnomalari Markaziy bank va bankning vakolat berilgan shaxslari tomonidan imzolanadi.
36. Markaziy bank tomonidan bankka kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishni taqdim etish, qaytarish va ularga hisoblangan foiz va (yoki) olingan foyda boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish Markaziy bankning Integrallashgan axborot tahliliy tizimi orqali avtomatlashtirilgan tarzda amalga oshiriladi.
37. Bank kredit ajratilganidan va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirgandan soʻng har kuni kunlik pul oqimlari hisobotini mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq Markaziy bankka taqdim etib boradi.”.
21. Quyidagi mazmundagi 37 1 -band bilan toʻldirilsin:
“37 1 . Likvidlilikni favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish taqdim etilganda, bankning ijroiya organiga mazkur moliyalashtirish toʻliq soʻndirilgunga qadar uning islomiy moliya standartlariga muvofiqligini taʼminlash majburiyati yuklatiladi.
Bankning islomiy moliya masalalarini muvofiqlashtiruvchi islomiy moliya kengashi mazkur moliyalashtirish toʻliq soʻndirilgunga qadar uning islomiy moliya standartlariga muvofiqligi ustidan doimiy nazoratni amalga oshiradi.”.
22. 40-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha garov predmetining qiymati xorijiy valyutada boʻlgan hollarda, ushbu aktivlar boʻyicha hisob-kitoblar kredit taqdim etilgan va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirilgan kundagi Markaziy bankning rasmiy almashuv kursi boʻyicha amalga oshiriladi.”.
23. 42-banddagi “kreditlar” degan soʻz “aktivlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.
24. 43-bandning uchinchi xatboshisi “kredit” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
25. 45-banddagi “kreditning joriy qoldigʻi va hisoblangan foiz” degan soʻzlar “kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishning joriy qoldigʻi va kredit boʻyicha hisoblangan foiz” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
26. 47 va 48-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“47. Kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish muddati davomida ajratiladigan kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish miqdorining ortishi va garov sifatida olingan aktivlar risk darajasining oʻzgarishi natijasida Markaziy bank garov predmeti sifatida qoʻshimcha aktivlarni talab qilishi mumkin.
48. Markaziy bank bank tomonidan kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishdan foydalanish davrida belgilangan shartlarga, jumladan islomiy moliya standartlari talablariga rioya etilishini oʻrganish hamda taqdim qilingan maʼlumotlarning toʻgʻriligini baholash maqsadida masofaviy va zarur hollarda, joyiga chiqqan holda qoʻshimcha tekshirishlar oʻtkazishi mumkin.”.
27. 8 va 10-boblarning nomlari hamda 54-band “Kredit” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
28. 49-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“49. Bank ikki haftalik muddatning oxiriga qadar kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha majburiyatlarini toʻliq yoki qisman bajara olmasa va (yoki) yana qoʻshimcha kredit olish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish zarurati mavjud boʻlsa, ushbu muddat tugashidan kamida uch bank ish kuni oldin kreditni ikki haftagacha boʻlgan muddatga uzaytirish toʻgʻrisida Markaziy bankka takroran soʻrovnoma yuboradi.”.
29. 51-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“51. Bank tomonidan kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish shartlari va likvidlilikni tiklash rejasiga rioya qilingan taqdirda, kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish Markaziy bank boshqaruvining qarori asosida yana ikki haftagacha boʻlgan muddatga uzaytirilishi mumkin.
Bunda, bank kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha majburiyatlarini toʻliq yoki qisman bajara olmasa va (yoki) qoʻshimcha kredit olish zarurati mavjud boʻlsa, kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish dastlabki taqdim etilgan sanadan boshlab olti oygacha boʻlgan muddatga qadar takroran taqdim etilishi mumkin.”.
30. 52-band “kredit” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
31. 53-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“53. Markaziy bank tomonidan bankning kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish muddatini uzaytirish haqidagi soʻrovnomasi mazkur Nizomga muvofiq kredit ajratish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish uchun belgilangan umumiy asoslarda va muddatlarda koʻrib chiqiladi.”.
32. Quyidagi mazmundagi 54 1 -band bilan toʻldirilsin:
“54 1 . Islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish shartlari va u boʻyicha garov predmetlariga oʻzgartirishlar kiritish hamda moliyalashtirish muddatini uzaytirish Markaziy bankning islomiy moliya kengashi tomonidan maʼqullangan boʻlishi kerak.”.
33. 9-bobning nomi “kredit va” degan soʻzlardan keyin “(yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish hamda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
34. 55 va 56-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“55. Kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha majburiyatlarni bajarish muddati kelganda, bank ushbu kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha asosiy qarz va tegishli kredit boʻyicha foiz toʻlovlarini, shuningdek shartnomada nazarda tutilgan boshqa toʻlovlarni Markaziy bankka qaytaradi.
56. Bank kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha olingan mablagʻlarni muddatidan oldin qaytarishi mumkin. Bunda, kredit boʻyicha foiz toʻlovlari va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishdan olingan daromadlar haqiqatda foydalanilgan davr uchun hisoblanadi.”.
35. 58 — 61-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“58. Bank kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishdan foydalanib boʻlgach hamda kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha barcha majburiyatlarini toʻliq bajarganidan soʻng takroran kredit olish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish uchun Markaziy bankka soʻrovnoma bilan murojaat qilishi mumkin.
59. Markaziy bank quyidagi hollarda kredit taqdim etish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishni toʻxtatishga haqli:
likvidlilikni tiklash rejasida nazarda tutilgan chora-tadbirlar bajarilmaganda yoki lozim darajada bajarilmaganda;
notoʻgʻri hisobotlar taqdim etilganda;
kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirishdan likvidlilikni tiklash rejasi hamda pul oqimlari prognoziga muvofiq foydalanilmaganda;
garov predmetini almashtirish va (yoki) qoʻshimcha garov shakllantirish shartlariga rioya qilinmaganda;
bank tomonidan kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha toʻlovlar oʻz vaqtida amalga oshirilmaganda;
Markaziy bank tomonidan bankning kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi soʻrovnomasi rad etilganda;
bank tomonidan kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish shartnomasi va (yoki) garov shartnomasining boshqa talablariga rioya qilinmaganda.
60. Markaziy bank tomonidan kredit taqdim etish va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish toʻxtatilganda, bank ushbu kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha barcha majburiyatlarni Markaziy bankka qaytarishi shart.
61. Bank kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha barcha majburiyatlarni toʻliq qaytarish imkoniyatiga ega boʻlmasa, Markaziy bank bankning majburiyatlari boʻyicha undiruvni quyidagi tartibda amalga oshiradi:
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq banklarning majburiyatlarini undirishda ustuvor huquqdan foydalanish;
qonunchilikda belgilangan tartibda va shartlarda undiruvni garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlarga qaratish;
bankning Markaziy bankdagi barcha pul mablagʻlari boʻyicha talablari va uning kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha majburiyatlariga nisbatan nettingni qoʻllash.”.
36. 66-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“66. Garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlarni sotishdan kelib tushgan pul mablagʻlari kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha asosiy qarz hamda kredit boʻyicha tegishli foiz toʻlovlari, shuningdek shartnomada nazarda tutilgan boshqa toʻlovlar miqdoridan kam boʻlgan taqdirda, bank yetishmayotgan mablagʻni kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish shartnomasi shartlariga muvofiq Markaziy bankka toʻlab berishi lozim.”.
37. 70-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“70. Garov predmeti sifatida qabul qilingan aktivlarni sotishdan kelib tushgan pul mablagʻlari kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish boʻyicha asosiy qarz hamda kredit boʻyicha tegishli foiz toʻlovlari, shuningdek shartnomada nazarda tutilgan boshqa toʻlovlar miqdoridan oshgan hollarda, Markaziy bank ortiqcha mablagʻlarni kredit va (yoki) islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirish shartnomasi shartlariga muvofiq bankka qaytaradi.”.
38. 1-ilovaning oltinchi xatboshisi “kredit ajratilishida” degan soʻzlardan keyin “(islomiy moliya vositalari orqali moliyalashtirilishida)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
Rais T. ISHMETOV
Toshkent sh.,
2026 yil 11 avgust,
23/2-son