📅 2026-yil 18-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 18-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 18 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 августа 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник Департамента по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 August 2026 · Ministry and agency documents · Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг
буйруғи
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2026 йил 18 августдаги 29-сон буйруғига ИЛОВА
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) томонидан алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Инспекция ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Инспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
2. Инспекция томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди .
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилади :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектларини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектларининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражалари таснифи ва уларни мезонлашга доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 7-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритилади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Алкоголь маҳсулотларининг (маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Пиво ва пиво ичимликлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ҳамда текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил қилиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Истеъмол ва техник этил спирти маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилмаганлиги 50 2. Ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ҳамда экология талаблари ва нормаларига риоя этилмаганлиги 10 3. Ишлаб чиқариш лабораториясининг мавжуд эмаслиги, шунингдек лабораторияни зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва зарурий жиҳозлар билан таъминланмаганлиги 10 4. Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ истеъмол ва техник этил спирти савдоси қоидаларига риоя этилмаганлиги 15 5. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун зарур гувоҳномалар, мувофиқлик сертификатлари, технологик йўриқномаларнинг ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги 15 Жами баллар йиғиндиси 100
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо қоидаларига риоя этилмаганлиги 40 2. Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга риоя қилинмаганлиги 30 3. Хомашё ресурслари сарфланиши бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги 12 4. Ёнғин хавфсизлиги, санитария, экология, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда лаборатория қоидаларига риоя этилмаганлиги 10 5. Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги 8 Жами баллар йиғиндиси 100
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ пиво ва пиво ичимликлари савдоси қоидаларига риоя этилмаганлиги 40 2. Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқаришда қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга риоя этилмаганлиги 30 3. Хомашё ресурслари сарфланиши бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги 12 4. Ёнғин хавфсизлиги, санитария, экология, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда лаборатория қоидаларига риоя этилмаганлиги 10 5. Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги 8 Жами баллар йиғиндиси 100
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо қоидаларига риоя этилмаганлиги 40 2. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга риоя этилмаганлиги 30 3. Хомашё ресурслари сарфланиши бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги 12 4. Ёнғин хавфсизлиги, санитария, экология, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда лаборатория қоидаларига риоя этилмаганлиги 10 5. Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя этилмаганлиги 8 Жами баллар йиғиндиси 100
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотларининг (маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо қоидаларига риоя этилмаганлиги 50 2. Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги 31 3. Алкоголь маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги 11 4. Алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилмаганлиги 5 5. Алкоголь маҳсулотларини реализация қилишга доир чекловларга риоя қилинмаганлиги 3 Жами баллар йиғиндиси 100
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо қоидаларига риоя этилмаганлиги 70 2. Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги 10 3. Маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги 12 4. Тамаки маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эга эмаслиги 5 5. Тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реализация қилишга доир чекловларга риоя этилмаганлиги 3 Жами баллар йиғиндиси 100
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Пиво ва пиво ичимликлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо қоидаларига риоя этилмаганлиги 70 2. Корхонанинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги ва тўлов интизомига риоя қилинмаганлиги 10 3. Маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича белгиланган меъёрларга риоя этилмаганлиги 12 4. Ёнғин хавфсизлиги, санитария, экология, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилмаганлиги 5 5. Пиво маҳсулотларини реализация қилишга доир чекловларга риоя этилмаганлиги 3 Жами баллар йиғиндиси 100
Бошлиқ Ж. ХАТАМОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 август,
2026 йил 20 июль
2026 йил 16 июнь
29-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻining
buyrugʻi
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻining 2026-yil 18-avgustdagi 29-son buyrugʻiga ILOVA
Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti qoshidagi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi (bundan buyon matnda Inspeksiya deb yuritiladi) tomonidan alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Inspeksiya vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Inspeksiya tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash elektron tizimi.
2. Inspeksiya tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi .
3. Ishlab chiqilgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunchilik hujjatlari talablarini buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshiriladi :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektlarini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
nazorat xaridi natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarning tahlili ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektlarining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektlaridan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajalari tasnifi va ularni mezonlashga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 7-ilovalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Xavf darajasini baholash uchun quyidagi asosiy koʻrsatkichlar “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritiladi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Isteʼmol va texnik etil spirti ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Alkogol mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Pivo va pivo ichimliklarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq Tamaki mahsulotlari ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Alkogol mahsulotlarining (mahalliy pivo mahsulotlari, koʻpiklanadigan va tabiiy vinolar bundan mustasno) ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq Tamaki mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq Pivo va pivo ichimliklari ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — sakkizinchi xatboshilarida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari hamda tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyekti faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil qilish natijalaridan norozi boʻlgan tadbirkorlik subyektlari qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Isteʼmol va texnik etil spirti ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Isteʼmol va texnik etil spirti mahsulotlarini ishlab chiqarishda qonunchilikka va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etilmaganligi 50 2. Ishlab chiqarish xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi, yongʻin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi hamda ekologiya talablari va normalariga rioya etilmaganligi 10 3. Ishlab chiqarish laboratoriyasining mavjud emasligi, shuningdek laboratoriyani zarur asbob-uskunalar, priborlar, kimyoviy reaktivlar va zaruriy jihozlar bilan taʼminlanmaganligi 10 4. Qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq isteʼmol va texnik etil spirti savdosi qoidalariga rioya etilmaganligi 15 5. Ishlab chiqariladigan mahsulot uchun zarur guvohnomalar, muvofiqlik sertifikatlari, texnologik yoʻriqnomalarning va boshqa tegishli hujjatlarning mavjud emasligi 15 Jami ballar yigʻindisi 100
Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Alkogol mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq savdo qoidalariga rioya etilmaganligi 40 2. Alkogol mahsulotlari ishlab chiqarishda qonunchilikka va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi hujjatlarga rioya qilinmaganligi 30 3. Xomashyo resurslari sarflanishi boʻyicha belgilangan meʼyorlarga rioya etilmaganligi 12 4. Yongʻin xavfsizligi, sanitariya, ekologiya, mehnatni muhofaza qilish hamda laboratoriya qoidalariga rioya etilmaganligi 10 5. Korxonaning moliyaviy-iqtisodiy barqarorligi va toʻlov intizomiga rioya qilinmaganligi 8 Jami ballar yigʻindisi 100
Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Pivo va pivo ichimliklarini ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq pivo va pivo ichimliklari savdosi qoidalariga rioya etilmaganligi 40 2. Pivo va pivo ichimliklari ishlab chiqarishda qonunchilikka va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi hujjatlarga rioya etilmaganligi 30 3. Xomashyo resurslari sarflanishi boʻyicha belgilangan meʼyorlarga rioya etilmaganligi 12 4. Yongʻin xavfsizligi, sanitariya, ekologiya, mehnatni muhofaza qilish hamda laboratoriya qoidalariga rioya etilmaganligi 10 5. Korxonaning moliyaviy-iqtisodiy barqarorligi va toʻlov intizomiga rioya qilinmaganligi 8 Jami ballar yigʻindisi 100
Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Tamaki mahsulotlari ishlab chiqaruvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq savdo qoidalariga rioya etilmaganligi 40 2. Tamaki mahsulotlari ishlab chiqarishda qonunchilikka va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi hujjatlarga rioya etilmaganligi 30 3. Xomashyo resurslari sarflanishi boʻyicha belgilangan meʼyorlarga rioya etilmaganligi 12 4. Yongʻin xavfsizligi, sanitariya, ekologiya, mehnatni muhofaza qilish hamda laboratoriya qoidalariga rioya etilmaganligi 10 5. Korxonaning moliyaviy-iqtisodiy barqarorligi va toʻlov intizomiga rioya etilmaganligi 8 Jami ballar yigʻindisi 100
Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Alkogol mahsulotlarining (mahalliy pivo mahsulotlari, koʻpiklanadigan va tabiiy vinolar bundan mustasno) ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq savdo qoidalariga rioya etilmaganligi 50 2. Korxonaning moliyaviy-iqtisodiy barqarorligi va toʻlov intizomiga rioya qilinmaganligi 31 3. Alkogol mahsulotlarini qabul qilish, saqlash va tarqatish boʻyicha belgilangan meʼyorlarga rioya etilmaganligi 11 4. Alkogol mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatish uchun moʻljallangan va belgilangan talablarga javob beradigan binoga egalik qilmaganligi 5 5. Alkogol mahsulotlarini realizatsiya qilishga doir cheklovlarga rioya qilinmaganligi 3 Jami ballar yigʻindisi 100
Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Tamaki mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq savdo qoidalariga rioya etilmaganligi 70 2. Korxonaning moliyaviy-iqtisodiy barqarorligi va toʻlov intizomiga rioya qilinmaganligi 10 3. Mahsulotlarni qabul qilish, saqlash va tarqatish boʻyicha belgilangan meʼyorlarga rioya etilmaganligi 12 4. Tamaki mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatish uchun moʻljallangan va belgilangan talablarga javob beradigan binoga ega emasligi 5 5. Tamaki mahsulotlarini, tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarini realizatsiya qilishga doir cheklovlarga rioya etilmaganligi 3 Jami ballar yigʻindisi 100
Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Pivo va pivo ichimliklari ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyekti tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq savdo qoidalariga rioya etilmaganligi 70 2. Korxonaning moliyaviy-iqtisodiy barqarorligi va toʻlov intizomiga rioya qilinmaganligi 10 3. Mahsulotlarni qabul qilish, saqlash va tarqatish boʻyicha belgilangan meʼyorlarga rioya etilmaganligi 12 4. Yongʻin xavfsizligi, sanitariya, ekologiya, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga rioya etilmaganligi 5 5. Pivo mahsulotlarini realizatsiya qilishga doir cheklovlarga rioya etilmaganligi 3 Jami ballar yigʻindisi 100
Boshliq J. XATAMOV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 18-avgust,
2026-yil 20-iyul
2026-yil 16-iyun
29-son