UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 7-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 7 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 сентября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 September 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги халқаро форум якунлари бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, миллат генофондини асраш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ уюшган жиноятчилик ҳамда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш самарадорлигини илмий ёндашувлар асосида янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2026 йил 20-21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги халқаро форум ўтказилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги Самарқанд халқаро форумида илгари сурилган ташаббуслар ҳамда Олий ва юқори даражада ўтказилган учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар режаси) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда аниқ натижаларга эришиш юзасидан масъулият давлат органлари ва идораларининг шахсан биринчи раҳбарлари зиммасига юклансин.

4. Масъул давлат органлари ва идоралари ҳар ойнинг якунида чора-тадбирлар режасининг ижроси юзасидан ҳисоботларни Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига киритиб борсин.

5. Белгилансинки, Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги:

чора-тадбирлар режасида назарда тутилган топшириқларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини доимий равишда ва қатъий назорат қилиб боради;

ҳар ойнинг якунида масъул давлат органлари ва идоралар раҳбарларининг чора-тадбирлар режасида белгиланган устувор вазифаларнинг соҳалар кесимида ижроси юзасидан ҳисоботларини эшитади, натижадорлиги бўйича танқидий муҳокамалар ўтказади;

ҳар чоракда чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ва эришилган аниқ натижалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори вазифасини вақтинча бажарувчи Ф. Хасанов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 473-сон қарорига ИЛОВА

Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги Самарқанд халқаро форумида илгари сурилган ташаббуслар ҳамда Олий ва юқори даражада ўтказилган учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича

(2026 йил 20-21 апрель, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари)

Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари бўйича чора-тадбирлар жадвали 1. Марказий Осиё минтақавий ахборотларни мувофиқлаштириш маркази (МОМАММ) негизида тезкор маълумот алмашишга мўлжалланган Ягона минтақавий рақамли мониторинг платформасини яратиш. 1. МОМАММ иштирокчи давлатлари вакиллари ва донорлар билан музокаралар ўтказиш. 2027 йил февраль Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) , Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Турсунов) , Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), тегишли вазирлик ва идоралар 2. Платформа концепциясини яратиш. 2027 йил апрель 3. Хусусий сектор вакилларини жалб қилган ҳолда платформани ишлаб чиқиш. 2027 йил сентябрь 4. Платформани ишга тушириш. 2027 йил ноябрь 2. Наркожиноятлардан олинган даромадларни легаллаштиришга алоқадор шубҳали молиявий операцияларни блоклаш бўйича «Халқаро рақамли қора код» тизимини ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш. 1. Тизим концепциясини ишлаб чиқиш. 2027 йил апрель Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Ж. Хатамов) , Ички ишлар вазирлиги ( А. Ташпулатов ), Давлат хавфсизлик хизмати ( Б. Турсунов ), Марказий банк (Т. Ишметов) , Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) , Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Евроосиё жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш гуруҳи (ЕАГ), БМТ НЖБ ва бошқа соҳа ташкилотлари ҳамда давлатлар билан музокаралар ўтказиш. 2027 йил сентябрь 3. Ташаббус қўллаб-қувватланган тақдирда, ишга тушириш муддатларини белгилаш. 2028 йил октябрь 3. Марказий Осиё наркологлар ассоциациясини тузиш. 1. Ассоциация концепциясини ишлаб чиқиш (мақсадлари, тузилмаси ва молиялаштириш манбаларини белгилаш) . 2026 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Марказий Осиё давлатларининг соҳавий идоралари билан музокаралар ўтказиш. 2027 йил май 3. Ассоциациянинг биринчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш чораларини кўриш. 2027 йил август 4. Лойиҳага донорлик маблағларини жалб қилиш. Доимий 4. Республикада гиёҳвандлик воситалари истеъмоли (латент) тарқалганлик ҳолатини аниқлаш бўйича эпидемиологик тадқиқот ўтказиш. 1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. 2026 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , «Ижтимоий фикр» ННТ (Н. Рахимова) , Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган ишчи гуруҳини шакллантириш. 2026 йил ноябрь 3. Лойиҳага донорлик маблағларини жалб қилиш. 2027 йил март 4. Лойиҳани амалга ошириш. 2027 йил сентябрь 5. МОМАММ фаолиятини такомиллаштириш ва Ўзбекистоннинг раислигини самарали ташкил этиш мақсадида ташкилотга Туркия давлатини аъзо сифатида, Афғонистон давлатини кузатувчи сифатида қўшиш чораларини кўриш. 1. Мазкур масала бўйича томонлар билан музокаралар олиб бориш. 2026 йил октябрь Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) , Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Турсунов) , Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), тегишли вазирлик ва идоралар 2. Туркия ва Афғонистонга МОМАММ орқали таклиф йўллаш. 2027 йил апрель 3. Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгашида Туркияни ташкилотга қўшиш ва Афғонистонни кузатувчи сифатидаги мақомини тиклаш чораларини кўриш. 2027 йил сентябрь 6. Ўзбекистон Республикасининг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2027 — 2031 йилларга мўлжалланган миллий стратегиясини ишлаб чиқиш. 1. Идоралараро ишчи гуруҳни тузиш. 2026 йил сентябрь Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) , Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Турсунов) , Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Ж. Хатамов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил сентябрь 3. Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш. 2026 йил октябрь 4. Стратегияни тасдиқлаш ва ижрога қаратиш. 2026 йил ноябрь Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори билан олий даражадаги музокаралар якуни бўйича 7. БМТ Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди иккинчи босқичида ЖССТнинг фаол иштирокини таъминлаш. 1. ЖССТ билан Оролбўйи минтақасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиш. 2026 йил ноябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) , Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ш. Хабибулаев) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Оролбўйи минтақасида ҳаво ифлосланишининг саломатликка таъсирини баҳолаш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқиш. 2027 йил март 3. ЖССТ мутахассислари иштирокида Оролбўйи минтақасида тренинглар ва ўқув дастурларини ташкил этиш. 2027 йил август 8. ЖССТ кўмагида 2028 йил якунига қадар фармацевтика соҳасидаги тартибга солиш тизимининг «етуклик даражаси»га эришиш. 1. Селф-бенчмаркинг (ўзини ўзи баҳолаш) жараёнидан ўтиш. 2026 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази (А. Темиров) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Селф-бенчмаркинг натижаларини ЖССТнинг Глобал бенчмаркинг воситаси гуруҳига юбориш ва ЖССТ томонидан кўриб чиқиш. 2027 йил март 3. ЖССТ экспертларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. Келишилган муддатларда 4. ЖССТ экспертлари тавсияларига кўра тартибга солиш тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича ЖССТ хулосасини олиш. 2028 йил май 5. Ташкилот экспертларининг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифини ташкил этиш ҳамда расмий бенчмаркингни амалга ошириш. Келишилган муддатларда 6. Баҳолаш натижаларига кўра тегишли даражани олиш. 2028 йил декабрь 9. ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг сессияларидан бирини Ўзбекистонда ўтказиш. 1. ЖССТ ваколатхонаси билан биргаликда расмий аризани тайёрлаш ва келишиш. 2026 йил сентябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. ЖССТ Европа минтақавий қўмитаси сессиясига мезбонлик қилиш бўйича расмий аризани белгиланган тартибда ЖССТга топшириш. Келишилган муддатларда 3. Ўзбекистоннинг тадбирга мезонлик қилиши юзасидан ЖССТ Ижроия кенгашига аъзо давлатлар билан сиёсий-дипломатик чора-тадбирларни амалга ошириш. Келишилган муддатларда 4. Сессиянинг ўтказилиш санаси ва жойини белгилаш. Келишилган муддатларда 5. ЖССТ Европа минтақавий қўмитаси сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини ишлаб чиқиш. Тадбирдан 6 ой олдин 6. Сессиянинг дастлабки дастури, кун тартиби ва унинг доирасида тадбирлар жадвалини ишлаб чиқиш. Тадбирдан 3 ой олдин 7. Тадбир иштирокчилари рўйхатини шакллантириш. Тадбирдан 1 ой олдин 8. Тадбирни юқори савияда ўтказиш. Келишилган муддатларда 10. Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб негизида Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги (IARC) билан ҳамкорликда минтақавий илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш. 1. Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги билан Марказни ташкил этиш юзасидан ЖСТ билан музокаралар ўтказиш. 2026 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Марказ концепцияси ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги билан ҳужжатларни мувофиқлаштириш. 2027 йил март 3. Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги билан Марказни ташкил этиш бўйича меморандум имзолаш. 2027 йил сентябрь 4. Марказ фаолиятини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот базасини шакллантириш. 2027 йил ноябрь 11. Тиббиёт фанини ривожлантиришга қўшган улкан ҳисса учун Ибн Сино номидаги ЖССТ халқаро мукофотини таъсис этиш. 1. ЖССТ билан биргаликда Мукофот концепциясини ишлаб чиқиш ва келишиш. 2026 йил ноябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Мукофот Ташкилий қўмитаси ва ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш. 2027 йил январь 3. Мукофотни таъсис этиш ва уни ЖССТ доирасида кенг тарғиб қилиш. 2027 йил май 4. Мукофотнинг биринчи давраси ғолибларини тақдирлаш маросимини Ўзбекистонда ўтказиш. 2028 йил июнь 12. Синтетик наркотиклар истеъмол қилган беморларни даволаш, реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича миллий клиник протоколларни ишлаб чиқиш. 1. Миллий клиник протокол ишлаб чиқиш бўйича ЖССТ ва БМТ НЖБ шафелигида ишчи гуруҳ ташкил этиш. 2026 йил ноябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), тегишли вазирлик ва идоралар 2. Донорларни жалб қилган ҳолда олимлар иштирокида тадқиқотлар олиб бориш. 2027 йил июнь 3. Тадқиқотлар натижасида эришилган натижалар асосида протокол ишлаб чиқиш. 2028 йил март 4. Протоколларни синовдан ўтказиш. 2028 йил август 5. Самарали деб топилган ва муваффақиятли ишлаб чиқилган миллий клиник протоколларни Республика бўйича ягона стандарт сифатида тақдим этиш чорасини кўриш. 2028 йил ноябрь 13. ЖССТ кўмагида Марказий Осиё давлатлари соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилиш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича минтақавий офис ташкил этиш. 1. Вазирлик ва идоралараро ишчи гуруҳ тузиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилиш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил сентябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Марказий Осиё давлатлари ўртасида Концепция лойиҳасини келишиш. 2026 йил октябрь 3. ЖССТ иштирокида концептуал келишув битим лойиҳасини тайёрлаш. 2026 йил декабрь 4. Минтақавий офис ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда минтақавий офис мақомини белгилаш ва офис бинолари, IT-инфратузилмани тайёрлашни белгилаш. 2027 йил февраль 5. Минтақавий офиси раҳбарини тайинлаш, ЖССТ ҳамда тиббиёт муассасаларининг тажрибали мутахассисларини жалб қилиш. 2027 йил апрель Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан музокаралар якунлари бўйича ташаббуслар 14. БМТ НЖБнинг Марказий Осиё давлатлари учун 2027-2030 йилларга мўлжалланган дастурига тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 1. Амалдаги 2027 йилгача мўлжалланган минтақавий дастурни муваффақиятли якунлаш ва натижадорлигини баҳолаш. 2026 йил ноябрь Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. БМТ НЖБ билан ҳамкорликда янги дастур учун стратегик устувор вазифаларни ишлаб чиқиш. 2027 йил май 15. БМТ НЖБнинг вояга етмаганларда гиёҳвандлик воситалари истеъмолига қарши иммунитетни шакллантириш бўйича «CНAMPS» дастурининг иккинчи фазасини амалга ошириш. 1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича БМТ НЖБ вакиллари билан музокара олиб бориш. 2026 йил сентябрь Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2026 йил ноябрь 3. Лойиҳани молиялаштириш бўйича донорларни жалб этиш. 2027 йил апрель 4. «CНAMPS»нинг 2-фазасини амалга ошириш. 2027 йил август 16. БМТнинг Яқин ва Ўрта Шарқда Наркотиклар ҳамда унга алоқадор масалалар бўйича кичик қўмитасининг 58-сессиясини Ўзбекистонда ўтказиш. 1. БМТ НЖБ билан ҳамкорликда сессия концепцияси, таклифномалари ва дастурини тайёрлаш. 2026 йил сентябрь Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) , Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Турсунов) , Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Сессияни ташкил этиш бўйича БМТ НЖБ билан молиявий битим тузиш. 2026 йил сентябрь 3. Тадбирни юқори савияда ташкил этиш бўйича Ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2027 йил октябрь 17. БМТнинг Жиноятчилик ва одил судлов бўйича конгрессларида иштирок этиш ва мезбонлик қилиш. 1. Абу-Дабидаги 15-конгрессда Ўзбекистон делегацияси иштирокини самарали ташкил этиш. 2026 йил октябрь Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Жиноятчилик ва одил судлов бўйича 16-конгрессни 2031 йилда Ўзбекистонда ўтказиш бўйича таклифни илгари суриш. Доимий 18. Самарқанд декларациясини институционаллаштириш бўйича тегишли чоралар кўриш. 1. Самарқанд декларациясини Ташқи ишлар вазирлиги орқали дунё ҳамжамиятига етказиш. 2026 йил сентябрь Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. БМТ НЖБнинг Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссияси ташкилий қўмитасининг жорий йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган йиғилишида Самарқанд декларацияси мазмун-моҳиятини дунё ҳамжамияти эътиборига етказишга қаратилган брифинг ташкил этиш. 2026 йил ноябрь 3. Самарқанд декларациясини илгари суриш ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Озарбайжон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларига форум ташкил этиш бўйича таклиф йўллаш. Келишилган муддатларда 19. БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига аъзо давлатлар конференциясининг 12-сессияси (COSP 12) ни Ўзбекистонда ўтказиш. 1. Конференцияни юқори савияда ташкил этиш бўйича Ташкилий қўмита тузиш ва «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш. 2026 йил сентябрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. БМТ НЖБ билан ҳамкорликда конференция концепцияси ҳамда дастурини ишлаб чиқиш. 2026 йил ноябрь 3. Тадбирни юқори савияда ташкил этиш бўйича Ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2027 йил май 20. Янги турдаги психофаол моддаларнинг ноқонуний муомаласи ва суиистеъмолидан эрта огоҳлантириш Миллий тизимини яратиш. 1. Эксперт криминалистика муассасалари ягона электрон базаси концепциясини яратиш. 2026 йил декабрь Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) , Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Турсунов) , Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) , Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Электрон маълумотлар базасини яратишга донорлар маблағларини жалб этиш. 2027 йил август 3. Маълумотлар базасини Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги Ситуацион марказига интеграция қилиш. 2027 йил октябрь 21. Наркотикларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашувчи бўлинмалар ходимларининг молиявий разведка йўналишидаги билим ва тажрибасини ошириш бўйича ҳамкорликда тадбирларни ташкил этиш. 1. БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда молиявий разведка йўналишида махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. 2026 йил ноябрь Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) , Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Ж. Хатамов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Хорижий экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда семинар, тренинг ва амалий машғулотлар ташкил этиш. 2027 йил апрель 3. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида хизмат сафарлари ва стажировкаларни ташкил этиш. Келишилган муддатларда Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича халқаро қўмита (қўмита) билан музокаралар якунлари бўйича ташаббуслар 22. Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар устидан ишончли давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Қўмита билан ҳамкорликда соҳани рақамлаштириш чораларини кўриш. 1. Қўмита билан ҳамкорликда Кореянинг N IMS дастурини ўрганиш бўйича хизмат сафарини ташкил этиш. 2026 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Хорижий тажриба асосида «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларининг ягона комплексини такомиллаштириш. 2027 йил май 23. Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитасининг Ўзбекистон Республикасига мониторинг миссиясини ташкил этиш. 1. Мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда Қўмита миссиясини ишлаб чиқиш ва келишиш. 2026 йил ноябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази (А. Темиров) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Мониторинг миссияни ташкил этиш, гиёҳвандлик воситаларининг қонуний муомаласини назорат қилиш тизимини объектив баҳолаш. 2027 йил май 3. Миссия якунлари бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсияларни бажариш. 2027 йил октябрь 24. Қўмитанинг халқаро платформаларига республика мутасадди вазирлик ва идораларини улаш, шунингдек, платформалардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш. 1. Платформалар бўйича маълумот тайёрлаш (PICS, GRIDS, PenOnline, IO N IX, DMP) . 2026 йил сентябрь Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Мазкур платформаларга уланиши мумкин бўлган вазирлик ва идора масъуллари рўйхатини шакллантириш. 2026 йил сентябрь 3. Республика вакилларини платформаларга улаш бўйича Қўмита билан музокаралар олиб бориш. 2026 йил ноябрь 4. Ходим ўзгарган (бошқа лавозимга ўтиши ёки ишдан бўшаши) вақтда хабардор қилиш ва ўрнига янги вакилни платформаларга киритиш механизмини жорий қилиш. 2026 йил декабрь 25. Қўмита билан ҳамкорликда соҳа мутахассислари учун ихтисослаштирилган ўқув семинарларини ташкил этиш. 1. Қўмита билан ҳамкорликда соҳа ходимлари учун малака ошириш курслари режасини ишлаб чиқиш. 2027 йил март Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Режа асосида ўқув курсларини ташкил этиш. 2027 йил октябрь 26. Қўмитанинг Марказий Осиё давлатлари учун кучли таъсир қилувчи моддаларни назорат қилиш бўйича йўриқномасини ишлаб чиқиш. 1. Марказий Осиё давлатларининг ваколатли органлари ва Қўмита ўртасида мулоқотни ташкил этиш. 2027 йил май Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази (А. Темиров) , Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги (Ф. Хасанов) , Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , тегишли вазирлик ва идоралар 2. Қўмита билан ҳамкорликда йўриқнома лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2027 йил ноябрь 3. Йўриқномани Марказий Осиё давлатлари билан келишиш. 2028 йил апрель 4. Қўмитанинг йиллик йиғилишида йўриқномани тасдиқлаш ва дунё ҳамжамиятига эълон қилиш. 2028 йил сентябрь

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 7 сентябрь,

473-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/473/0909-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR REJASI

Jamoat salomatligi va xavfsizligini taʼminlash maqsadida transmilliy narkotahdidlarga qarshi kurashish mavzusidagi xalqaro forum yakunlari boʻyicha chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Mamlakatimizda aholi salomatligini muhofaza qilish, millat genofondini asrash, giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarning noqonuniy muomalasi bilan bogʻliq uyushgan jinoyatchilik hamda transmilliy narkotahdidlarga qarshi kurashish samaradorligini ilmiy yondashuvlar asosida yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2026-yil 20-21-aprel kunlari Samarqand shahrida Jamoat salomatligi va xavfsizligini taʼminlash maqsadida transmilliy narkotahdidlarga qarshi kurashish mavzusidagi xalqaro forum oʻtkazilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Jamoat salomatligi va xavfsizligini taʼminlash maqsadida transmilliy narkotahdidlarga qarshi kurashish mavzusidagi Samarqand xalqaro forumida ilgari surilgan tashabbuslar hamda Oliy va yuqori darajada oʻtkazilgan uchrashuvlarda erishilgan kelishuvlarni amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda — chora-tadbirlar rejasi) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalarning oʻz vaqtida va samarali amalga oshirilishini taʼminlash hamda aniq natijalarga erishish yuzasidan masʼuliyat davlat organlari va idoralarining shaxsan birinchi rahbarlari zimmasiga yuklansin.

4. Masʼul davlat organlari va idoralari har oyning yakunida chora-tadbirlar rejasining ijrosi yuzasidan hisobotlarni Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligiga kiritib borsin.

5. Belgilansinki, Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi:

chora-tadbirlar rejasida nazarda tutilgan topshiriqlarning izchil, sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirilishini doimiy ravishda va qatʼiy nazorat qilib boradi;

har oyning yakunida masʼul davlat organlari va idoralar rahbarlarining chora-tadbirlar rejasida belgilangan ustuvor vazifalarning sohalar kesimida ijrosi yuzasidan hisobotlarini eshitadi, natijadorligi boʻyicha tanqidiy muhokamalar oʻtkazadi;

har chorakda chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalar ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlar va erishilgan aniq natijalar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib boradi.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi direktori vazifasini vaqtincha bajaruvchi F. Xasanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 7-sentabrdagi 473-son qaroriga ILOVA

Jamoat salomatligi va xavfsizligini taʼminlash maqsadida transmilliy narkotahdidlarga qarshi kurashish mavzusidagi Samarqand xalqaro forumida ilgari surilgan tashabbuslar hamda Oliy va yuqori darajada oʻtkazilgan uchrashuvlarda erishilgan kelishuvlarni amalga oshirish boʻyicha

(2026-yil 20-21-aprel, Samarqand va Toshkent shaharlari)

T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul vazirlik va idoralar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tashabbuslari boʻyicha chora-tadbirlar jadvali 1. Markaziy Osiyo mintaqaviy axborotlarni muvofiqlashtirish markazi (MOMAMM) negizida tezkor maʼlumot almashishga moʻljallangan Yagona mintaqaviy raqamli monitoring platformasini yaratish. 1. MOMAMM ishtirokchi davlatlari vakillari va donorlar bilan muzokaralar oʻtkazish. 2027-yil fevral Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Ichki ishlar vazirligi (A. Tashpulatov) , Davlat xavfsizlik xizmati (B. Tursunov) , Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov), tegishli vazirlik va idoralar 2. Platforma konsepsiyasini yaratish. 2027-yil aprel 3. Xususiy sektor vakillarini jalb qilgan holda platformani ishlab chiqish. 2027-yil sentabr 4. Platformani ishga tushirish. 2027-yil noyabr 2. Narkojinoyatlardan olingan daromadlarni legallashtirishga aloqador shubhali moliyaviy operatsiyalarni bloklash boʻyicha “Xalqaro raqamli qora kod” tizimini ishlab chiqish va sinov tariqasida ishga tushirish. 1. Tizim konsepsiyasini ishlab chiqish. 2027-yil aprel Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (J. Xatamov) , Ichki ishlar vazirligi ( A. Tashpulatov ), Davlat xavfsizlik xizmati ( B. Tursunov ), Markaziy bank (T. Ishmetov) , Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov) , Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Yevroosiyo jinoiy daromadlarni legallashtirish va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurash guruhi (YEAG), BMT NJB va boshqa soha tashkilotlari hamda davlatlar bilan muzokaralar oʻtkazish. 2027-yil sentabr 3. Tashabbus qoʻllab-quvvatlangan taqdirda, ishga tushirish muddatlarini belgilash. 2028-yil oktabr 3. Markaziy Osiyo narkologlar assotsiatsiyasini tuzish. 1. Assotsiatsiya konsepsiyasini ishlab chiqish (maqsadlari, tuzilmasi va moliyalashtirish manbalarini belgilash) . 2026-yil oktabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Markaziy Osiyo davlatlarining sohaviy idoralari bilan muzokaralar oʻtkazish. 2027-yil may 3. Assotsiatsiyaning birinchi yigʻilishini Oʻzbekistonda oʻtkazish choralarini koʻrish. 2027-yil avgust 4. Loyihaga donorlik mablagʻlarini jalb qilish. Doimiy 4. Respublikada giyohvandlik vositalari isteʼmoli (latent) tarqalganlik holatini aniqlash boʻyicha epidemiologik tadqiqot oʻtkazish. 1. Loyiha konsepsiyasini ishlab chiqish. 2026-yil oktabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , “Ijtimoiy fikr” NNT (N. Raximova) , Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Loyihani amalga oshirishga masʼul boʻlgan ishchi guruhini shakllantirish. 2026-yil noyabr 3. Loyihaga donorlik mablagʻlarini jalb qilish. 2027-yil mart 4. Loyihani amalga oshirish. 2027-yil sentabr 5. MOMAMM faoliyatini takomillashtirish va Oʻzbekistonning raisligini samarali tashkil etish maqsadida tashkilotga Turkiya davlatini aʼzo sifatida, Afgʻoniston davlatini kuzatuvchi sifatida qoʻshish choralarini koʻrish. 1. Mazkur masala boʻyicha tomonlar bilan muzokaralar olib borish. 2026-yil oktabr Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Ichki ishlar vazirligi (A. Tashpulatov) , Davlat xavfsizlik xizmati (B. Tursunov) , Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov), tegishli vazirlik va idoralar 2. Turkiya va Afgʻonistonga MOMAMM orqali taklif yoʻllash. 2027-yil aprel 3. Milliy muvofiqlashtiruvchilar kengashida Turkiyani tashkilotga qoʻshish va Afgʻonistonni kuzatuvchi sifatidagi maqomini tiklash choralarini koʻrish. 2027-yil sentabr 6. Oʻzbekiston Respublikasining uyushgan jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha 2027 — 2031-yillarga moʻljallangan milliy strategiyasini ishlab chiqish. 1. Idoralararo ishchi guruhni tuzish. 2026-yil sentabr Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Ichki ishlar vazirligi (A. Tashpulatov) , Davlat xavfsizlik xizmati (B. Tursunov) , Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov), Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev), Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (J. Xatamov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Milliy strategiya loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil sentabr 3. Ilgʻor xorijiy tajribalarni oʻrganish. 2026-yil oktabr 4. Strategiyani tasdiqlash va ijroga qaratish. 2026-yil noyabr Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti (JSST) bosh direktori bilan oliy darajadagi muzokaralar yakuni boʻyicha 7. BMT Orolboʻyi mintaqasi uchun Inson xavfsizligi boʻyicha koʻpsheriklik trast fondi ikkinchi bosqichida JSSTning faol ishtirokini taʼminlash. 1. JSST bilan Orolboʻyi mintaqasida yangi loyihalarni amalga oshirish boʻyicha muzokaralar oʻtkazish. 2026-yil noyabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (A. Abduxakimov) , Gidrometeorologiya xizmati agentligi (Sh. Xabibulayev) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Orolboʻyi mintaqasida havo ifloslanishining salomatlikka taʼsirini baholash boʻyicha qoʻshma dastur ishlab chiqish. 2027-yil mart 3. JSST mutaxassislari ishtirokida Orolboʻyi mintaqasida treninglar va oʻquv dasturlarini tashkil etish. 2027-yil avgust 8. JSST koʻmagida 2028-yil yakuniga qadar farmatsevtika sohasidagi tartibga solish tizimining “yetuklik darajasi”ga erishish. 1. Self-benchmarking (oʻzini oʻzi baholash) jarayonidan oʻtish. 2026-yil oktabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi (A. Temirov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Self-benchmarking natijalarini JSSTning Global benchmarking vositasi guruhiga yuborish va JSST tomonidan koʻrib chiqish. 2027-yil mart 3. JSST ekspertlarining Oʻzbekistonga tashrifini tashkil etish. Kelishilgan muddatlarda 4. JSST ekspertlari tavsiyalariga koʻra tartibga solish tizimi faoliyatini takomillashtirish boʻyicha JSST xulosasini olish. 2028-yil may 5. Tashkilot ekspertlarining Oʻzbekistonga navbatdagi tashrifini tashkil etish hamda rasmiy benchmarkingni amalga oshirish. Kelishilgan muddatlarda 6. Baholash natijalariga koʻra tegishli darajani olish. 2028-yil dekabr 9. JSST Yevropa mintaqaviy qoʻmitasining sessiyalaridan birini Oʻzbekistonda oʻtkazish. 1. JSST vakolatxonasi bilan birgalikda rasmiy arizani tayyorlash va kelishish. 2026-yil sentabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. JSST Yevropa mintaqaviy qoʻmitasi sessiyasiga mezbonlik qilish boʻyicha rasmiy arizani belgilangan tartibda JSSTga topshirish. Kelishilgan muddatlarda 3. Oʻzbekistonning tadbirga mezonlik qilishi yuzasidan JSST Ijroiya kengashiga aʼzo davlatlar bilan siyosiy-diplomatik chora-tadbirlarni amalga oshirish. Kelishilgan muddatlarda 4. Sessiyaning oʻtkazilish sanasi va joyini belgilash. Kelishilgan muddatlarda 5. JSST Yevropa mintaqaviy qoʻmitasi sessiyasiga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha Vazirlar Mahkamasining farmoyishini ishlab chiqish. Tadbirdan 6 oy oldin 6. Sessiyaning dastlabki dasturi, kun tartibi va uning doirasida tadbirlar jadvalini ishlab chiqish. Tadbirdan 3 oy oldin 7. Tadbir ishtirokchilari roʻyxatini shakllantirish. Tadbirdan 1 oy oldin 8. Tadbirni yuqori saviyada oʻtkazish. Kelishilgan muddatlarda 10. Bolalar saratoni boʻyicha xalqaro akademik xab negizida Saratonni oʻrganish xalqaro agentligi (IARC) bilan hamkorlikda mintaqaviy ilmiy-tadqiqot markazini tashkil etish. 1. Saratonni oʻrganish xalqaro agentligi bilan Markazni tashkil etish yuzasidan JST bilan muzokaralar oʻtkazish. 2026-yil oktabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Markaz konsepsiyasi va texnik-iqtisodiy asosini ishlab chiqish, Saratonni oʻrganish xalqaro agentligi bilan hujjatlarni muvofiqlashtirish. 2027-yil mart 3. Saratonni oʻrganish xalqaro agentligi bilan Markazni tashkil etish boʻyicha memorandum imzolash. 2027-yil sentabr 4. Markaz faoliyatini yoʻlga qoʻyish, ilmiy-tadqiqot bazasini shakllantirish. 2027-yil noyabr 11. Tibbiyot fanini rivojlantirishga qoʻshgan ulkan hissa uchun Ibn Sino nomidagi JSST xalqaro mukofotini taʼsis etish. 1. JSST bilan birgalikda Mukofot konsepsiyasini ishlab chiqish va kelishish. 2026-yil noyabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Mukofot Tashkiliy qoʻmitasi va hakamlar hayʼati tarkibini shakllantirish. 2027-yil yanvar 3. Mukofotni taʼsis etish va uni JSST doirasida keng targʻib qilish. 2027-yil may 4. Mukofotning birinchi davrasi gʻoliblarini taqdirlash marosimini Oʻzbekistonda oʻtkazish. 2028-yil iyun 12. Sintetik narkotiklar isteʼmol qilgan bemorlarni davolash, reabilitatsiya va reintegratsiya qilish boʻyicha milliy klinik protokollarni ishlab chiqish. 1. Milliy klinik protokol ishlab chiqish boʻyicha JSST va BMT NJB shafeligida ishchi guruh tashkil etish. 2026-yil noyabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov), tegishli vazirlik va idoralar 2. Donorlarni jalb qilgan holda olimlar ishtirokida tadqiqotlar olib borish. 2027-yil iyun 3. Tadqiqotlar natijasida erishilgan natijalar asosida protokol ishlab chiqish. 2028-yil mart 4. Protokollarni sinovdan oʻtkazish. 2028-yil avgust 5. Samarali deb topilgan va muvaffaqiyatli ishlab chiqilgan milliy klinik protokollarni Respublika boʻyicha yagona standart sifatida taqdim etish chorasini koʻrish. 2028-yil noyabr 13. JSST koʻmagida Markaziy Osiyo davlatlari sogʻliqni saqlash tizimini raqamli transformatsiya qilish, sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish boʻyicha mintaqaviy ofis tashkil etish. 1. Vazirlik va idoralararo ishchi guruh tuzish hamda sogʻliqni saqlash tizimini raqamli transformatsiya qilish, sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish boʻyicha konsepsiya loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil sentabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Adliya vazirligi (A. Tashkulov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Markaziy Osiyo davlatlari oʻrtasida Konsepsiya loyihasini kelishish. 2026-yil oktabr 3. JSST ishtirokida konseptual kelishuv bitim loyihasini tayyorlash. 2026-yil dekabr 4. Mintaqaviy ofis tashkil etish boʻyicha Hukumat qaror loyihasini ishlab chiqish, bunda mintaqaviy ofis maqomini belgilash va ofis binolari, IT-infratuzilmani tayyorlashni belgilash. 2027-yil fevral 5. Mintaqaviy ofisi rahbarini tayinlash, JSST hamda tibbiyot muassasalarining tajribali mutaxassislarini jalb qilish. 2027-yil aprel Birlashgan Millatlar Tashkiloti Giyohvand moddalar va jinoyatchilik boʻyicha boshqarmasi bilan muzokaralar yakunlari boʻyicha tashabbuslar 14. BMT NJBning Markaziy Osiyo davlatlari uchun 2027-2030-yillarga moʻljallangan dasturiga tegishli taklif va tavsiyalar ishlab chiqish. 1. Amaldagi 2027-yilgacha moʻljallangan mintaqaviy dasturni muvaffaqiyatli yakunlash va natijadorligini baholash. 2026-yil noyabr Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. BMT NJB bilan hamkorlikda yangi dastur uchun strategik ustuvor vazifalarni ishlab chiqish. 2027-yil may 15. BMT NJBning voyaga yetmaganlarda giyohvandlik vositalari isteʼmoliga qarshi immunitetni shakllantirish boʻyicha “CNAMPS” dasturining ikkinchi fazasini amalga oshirish. 1. Loyihani amalga oshirish boʻyicha BMT NJB vakillari bilan muzokara olib borish. 2026-yil sentabr Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Loyihani amalga oshirish boʻyicha ishchi guruh tuzish. 2026-yil noyabr 3. Loyihani moliyalashtirish boʻyicha donorlarni jalb etish. 2027-yil aprel 4. “CNAMPS”ning 2-fazasini amalga oshirish. 2027-yil avgust 16. BMTning Yaqin va Oʻrta Sharqda Narkotiklar hamda unga aloqador masalalar boʻyicha kichik qoʻmitasining 58-sessiyasini Oʻzbekistonda oʻtkazish. 1. BMT NJB bilan hamkorlikda sessiya konsepsiyasi, taklifnomalari va dasturini tayyorlash. 2026-yil sentabr Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Ichki ishlar vazirligi (A. Tashpulatov) , Davlat xavfsizlik xizmati (B. Tursunov) , Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov), Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Sessiyani tashkil etish boʻyicha BMT NJB bilan moliyaviy bitim tuzish. 2026-yil sentabr 3. Tadbirni yuqori saviyada tashkil etish boʻyicha Hukumat farmoyishi loyihasini ishlab chiqish. 2027-yil oktabr 17. BMTning Jinoyatchilik va odil sudlov boʻyicha kongresslarida ishtirok etish va mezbonlik qilish. 1. Abu-Dabidagi 15-kongressda Oʻzbekiston delegatsiyasi ishtirokini samarali tashkil etish. 2026-yil oktabr Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Jinoyatchilik va odil sudlov boʻyicha 16-kongressni 2031-yilda Oʻzbekistonda oʻtkazish boʻyicha taklifni ilgari surish. Doimiy 18. Samarqand deklaratsiyasini institutsionallashtirish boʻyicha tegishli choralar koʻrish. 1. Samarqand deklaratsiyasini Tashqi ishlar vazirligi orqali dunyo hamjamiyatiga yetkazish. 2026-yil sentabr Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. BMT NJBning Giyohvandlik vositalari boʻyicha komissiyasi tashkiliy qoʻmitasining joriy yil noyabr oyida boʻlib oʻtadigan yigʻilishida Samarqand deklaratsiyasi mazmun-mohiyatini dunyo hamjamiyati eʼtiboriga yetkazishga qaratilgan brifing tashkil etish. 2026-yil noyabr 3. Samarqand deklaratsiyasini ilgari surish va xalqaro hamkorlikni yanada mustahkamlash maqsadida Ozarbayjon, Tojikiston va Turkmaniston davlatlariga forum tashkil etish boʻyicha taklif yoʻllash. Kelishilgan muddatlarda 19. BMTning Korrupsiyaga qarshi konvensiyasiga aʼzo davlatlar konferensiyasining 12-sessiyasi (COSP 12) ni Oʻzbekistonda oʻtkazish. 1. Konferensiyani yuqori saviyada tashkil etish boʻyicha Tashkiliy qoʻmita tuzish va “Yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash. 2026-yil sentabr Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi (A. Burxanov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. BMT NJB bilan hamkorlikda konferensiya konsepsiyasi hamda dasturini ishlab chiqish. 2026-yil noyabr 3. Tadbirni yuqori saviyada tashkil etish boʻyicha Hukumat farmoyishi loyihasini ishlab chiqish. 2027-yil may 20. Yangi turdagi psixofaol moddalarning noqonuniy muomalasi va suiisteʼmolidan erta ogohlantirish Milliy tizimini yaratish. 1. Ekspert kriminalistika muassasalari yagona elektron bazasi konsepsiyasini yaratish. 2026-yil dekabr Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Ichki ishlar vazirligi (A. Tashpulatov) , Davlat xavfsizlik xizmati (B. Tursunov) , Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov), Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Adliya vazirligi (A. Tashkulov) , Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Elektron maʼlumotlar bazasini yaratishga donorlar mablagʻlarini jalb etish. 2027-yil avgust 3. Maʼlumotlar bazasini Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi Situatsion markaziga integratsiya qilish. 2027-yil oktabr 21. Narkotiklarning noqonuniy muomalasiga qarshi kurashuvchi boʻlinmalar xodimlarining moliyaviy razvedka yoʻnalishidagi bilim va tajribasini oshirish boʻyicha hamkorlikda tadbirlarni tashkil etish. 1. BMT Giyohvandlik va jinoyatchilik boʻyicha boshqarmasi bilan hamkorlikda moliyaviy razvedka yoʻnalishida maxsus oʻquv dasturlarini ishlab chiqish. 2026-yil noyabr Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Ichki ishlar vazirligi (A. Tashpulatov) , Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (J. Xatamov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Xorijiy ekspertlar va mutaxassislarni jalb qilgan holda seminar, trening va amaliy mashgʻulotlar tashkil etish. 2027-yil aprel 3. Ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish maqsadida xizmat safarlari va stajirovkalarni tashkil etish. Kelishilgan muddatlarda Narkotik moddalarni nazorat qilish boʻyicha xalqaro qoʻmita (qoʻmita) bilan muzokaralar yakunlari boʻyicha tashabbuslar 22. Oʻzbekistonda giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar ustidan ishonchli davlat nazoratini oʻrnatish maqsadida Qoʻmita bilan hamkorlikda sohani raqamlashtirish choralarini koʻrish. 1. Qoʻmita bilan hamkorlikda Koreyaning N IMS dasturini oʻrganish boʻyicha xizmat safarini tashkil etish. 2026-yil oktabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Raqamli texnologiyalar vazirligi (Sh. Shermatov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Xorijiy tajriba asosida “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimlarining yagona kompleksini takomillashtirish. 2027-yil may 23. Xalqaro narkotiklarni nazorat qilish qoʻmitasining Oʻzbekiston Respublikasiga monitoring missiyasini tashkil etish. 1. Mutasaddi vazirlik va idoralar bilan birgalikda Qoʻmita missiyasini ishlab chiqish va kelishish. 2026-yil noyabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi (A. Temirov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Monitoring missiyani tashkil etish, giyohvandlik vositalarining qonuniy muomalasini nazorat qilish tizimini obyektiv baholash. 2027-yil may 3. Missiya yakunlari boʻyicha ishlab chiqilgan amaliy tavsiyalarni bajarish. 2027-yil oktabr 24. Qoʻmitaning xalqaro platformalariga respublika mutasaddi vazirlik va idoralarini ulash, shuningdek, platformalardan erkin foydalanish imkoniyatini yaratish. 1. Platformalar boʻyicha maʼlumot tayyorlash (PICS, GRIDS, PenOnline, IO N IX, DMP) . 2026-yil sentabr Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Mazkur platformalarga ulanishi mumkin boʻlgan vazirlik va idora masʼullari roʻyxatini shakllantirish. 2026-yil sentabr 3. Respublika vakillarini platformalarga ulash boʻyicha Qoʻmita bilan muzokaralar olib borish. 2026-yil noyabr 4. Xodim oʻzgargan (boshqa lavozimga oʻtishi yoki ishdan boʻshashi) vaqtda xabardor qilish va oʻrniga yangi vakilni platformalarga kiritish mexanizmini joriy qilish. 2026-yil dekabr 25. Qoʻmita bilan hamkorlikda soha mutaxassislari uchun ixtisoslashtirilgan oʻquv seminarlarini tashkil etish. 1. Qoʻmita bilan hamkorlikda soha xodimlari uchun malaka oshirish kurslari rejasini ishlab chiqish. 2027-yil mart Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Bojxona qoʻmitasi (A. Mavlonov), Ichki ishlar vazirligi (A. Tashpulatov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Reja asosida oʻquv kurslarini tashkil etish. 2027-yil oktabr 26. Qoʻmitaning Markaziy Osiyo davlatlari uchun kuchli taʼsir qiluvchi moddalarni nazorat qilish boʻyicha yoʻriqnomasini ishlab chiqish. 1. Markaziy Osiyo davlatlarining vakolatli organlari va Qoʻmita oʻrtasida muloqotni tashkil etish. 2027-yil may Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi (A. Temirov) , Narkotiklar va oʻqotar qurollarni nazorat qilish agentligi (F. Xasanov) , Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , tegishli vazirlik va idoralar 2. Qoʻmita bilan hamkorlikda yoʻriqnoma loyihasini ishlab chiqish. 2027-yil noyabr 3. Yoʻriqnomani Markaziy Osiyo davlatlari bilan kelishish. 2028-yil aprel 4. Qoʻmitaning yillik yigʻilishida yoʻriqnomani tasdiqlash va dunyo hamjamiyatiga eʼlon qilish. 2028-yil sentabr

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 7-sentabr,

473-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.09.2026-y., 09/26/473/0909-son)

lex.uz