UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 8-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 8 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 сентября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 September 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Давлат харидлари қийматини баҳолашнинг шаффоф тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат харидлари қийматининг бозор нархларига мувофиқлигини баҳолаш учун давлат буюртмачиси очиқ ахборот манбаларидаги ахборотлардан ёки бошқа ишончли манбалардан фойдаланиши, шунингдек, давлат буюртмачиси ҳар бир давлат харидини амалга оширишда харид предметининг нархини ўрганиши шартлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сон Фармонига мувофиқ давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида (кейинги ўринларда — Портал) айрим турдаги товарларнинг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологиялари асосида ҳисоблаб берувчи электрон модуль синов режимида ишга туширилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат харидларини амалга оширишда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш тартиби;

давлат харидларида ўртача бозор нархлари бўйича электрон модулни жорий қилиш;

харидларни амалга оширишда нархларнинг шакллантирилиши юзасидан давлат ва жамоатчилик назорати.

3. Белгилансинки, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат буюртмачилари давлат харидларини амалга оширишдан олдин давлат харидлари предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархини мазкур қарорга мувофиқ Порталнинг алоҳида модулида шакллантиради.

4. Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар Порталда давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини ҳисоблаб берувчи электрон модулда сунъий интеллект технологиялари тўлиқ жорий этилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2027 йил 1 октябрга қадар давлат буюртмачилари томонидан давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартибларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар тегишли ахборот тизимларини Порталга интеграция қилиш орқали товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархлари тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида Порталга тақдим этилишини йўлга қўйсин.

Бунда тегишли ахборот тизимлари «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади.

6. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб Порталдаги нархлар модули ушбу қарор билан тасдиқланган Вақтинчалик низомга иловада келтирилган рўйхатдаги товарларнинг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқлайди ҳамда давлат буюртмачилари учун тегишли таҳлилий маълумотларни шакллантиради.

Бунда автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархи давлат буюртмачиси томонидан харид предметининг бошланғич нархини белгилашда ахборот-таҳлилий асос сифатида қўлланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги:

2026 йил 1 октябрдан бошлаб давлат харидларида ўртача бозор нархлари бўйича электрон модуль тўлиқ ишга туширилишини таъминласин;

2026 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда Давлат харидлари соҳасида фойдаланадиган товарлар (ишлар, хизматлар) миллий классификаторини Маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари (МХИК) ва Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) билан ўзаро мувофиқлаштирсин ва товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қайси кодларга тўғри келиши бўйича рўйхатни эълон қилсин ҳамда доимий янгилаб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда давлат хариди предметининг ўртача бозор нархини аниқлаш юзасидан ўқув курсларини ташкил этсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 сентябрдаги 480-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Вақтинчалик низом давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга ошириш учун давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Вақтинчалик низом 2028 йил 31 декабргача амал қилади.

3. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги;

нархлар модули — харид предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш имконини берадиган ва нархлар бўйича маълумотлар юритиладиган давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг (кейинги ўринларда — Портал) алоҳида модули;

товарнинг (иш, хизматнинг) бозор нархи (кейинги ўринларда — бозор нархи) — очиқ ахборот манбалари ёки бошқа ишончли манбалардан олинган маълумотларга кўра товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида шаклланган нарх;

товарнинг (иш, хизматнинг) хусусиятлари — ўртача бозор нархини ўрганишда таққослаш (мувофиқликни баҳолаш) учун давлат буюртмачиси томонидан харид предметининг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланадиган сифат ва миқдор кўрсаткичлари, функционал, техник ҳамда эксплуатация тавсифлари мажмуи бўлиб, зарур ҳолларда ушбу хусусиятлар стандартлар (техник регламентлар), комплектация, модель (марка), ишлаб чиқарилган йил, кафолат ва сервис шартлари, иш (хизмат) бўйича эса бажариш натижаси, ҳажми, муддати, бажариш жойи, топшириш-қабул қилиш, товар (иш, хизмат) нархига таъсир қилувчи шартлар ва омиллар, шунингдек, давлат харидларида барқарорлик принципини қўллашда эътиборга олинадиган ҳамда шунга ўхшаш бошқа талаблар билан тўлдирилиши мумкин;

харид предметининг ўртача бозор нархи — бозор нархларидан фойдаланган ҳолда давлат буюртмачиси томонидан ушбу Вақтинчалик низомга мувофиқ ўрганиб, шакллантириладиган ҳамда нархлар модулида юритиладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ўртача нархи.

4. Давлат буюртмачиси:

давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиши, шу жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишдан кўрилган фойда (наф), уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаши;

давлат харидларининг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлиги, товарни (ишни, хизматни) танлашда унинг хусусиятлари, шунингдек, давлат харидларини ўтказиш харажатларини ва товар (иш, хизмат) қийматининг асосланганини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириши;

ҳар бир давлат харидини амалга оширишда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиши;

харид предметининг ўртача бозор нархини бозор нархларига мувофиқ шакллантириш учун давлат буюртмачиси фақат очиқ ахборот манбаларидаги ахборотлардан ёки бошқа ишончли манбалардан фойдаланиши;

ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланган миқдорлардан ортиқча ҳажмда ҳамда хусусиятларига кўра зарур бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилмаслиги;

давлат харидларини амалга оширишда маблағларни талон-торож қилиш ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий ошириб юбориш ҳолатларининг олдини олиши;

давлат харидлари натижаларига кўра тузилган шартномалардаги товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархлари тўғрисидаги маълумотларни очиқлаб бориши шарт.

5. Харид предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархи ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ шакллантирилади.

6. Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишдан олдин давлат буюртмачиси нархлар модули орқали харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантиришда охирги 90 кунда шаклланган бозор нархлари бўйича маълумотлардан фойдаланади.

Охирги 90 кунда шаклланган бозор нархлари бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, охирги 365 кунгача бўлган маълумотлардан фойдаланишга рухсат берилади.

7. Харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантиришда ўрганилаётган маълумотлардаги товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хусусиятлари давлат буюртмачиси томонидан харид қилиниши режалаштирилаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хусусиятлари билан, қоида тариқасида, ўзаро мос ёки таққосланадиган бўлиши лозим, бироқ сифатни пасайтириш ҳисобига арзонроқ ҳамда таққосланмайдиган вариантларни танлашга йўл қўйилмайди.

8. Нархлар модули давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан юритилади ҳамда у қуйидаги саҳифалардан ташкил топади:

харид предмети бўйича нархларни ўрганиш учун эълон жойлаштириш ва таклифларни электрон тарзда қабул қилиш ва жойлаштириш саҳифаси;

давлат харидларида иштирок этаётган салоҳиятли етказиб берувчилардан товар (иш, хизмат) нархларини манзилли сўраш саҳифаси;

аввалги давлат харидлари натижаларига кўра тузилган шартномалар бўйича нархларнинг маълумотлар базаси;

харид предметининг ўртача бозор нархи, юқори ва паст чегара нархлари, сўнгги тенденциялар ва динамик ўзгаришларни ҳисоблаш саҳифаси;

давлат буюртмачиси томонидан шакллантирилган харид предметининг ўртача бозор нархи бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларни электрон тарзда юклаш, сақлаш ва очиқлаш имконияти;

ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарлар бўйича сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланадиган ўртача бозор нархлари саҳифаси.

2-боб. Харид предметининг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда ўрганиш

9. Нархлар модули Портал билан маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган тегишли вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари ҳамда давлат харидлари электрон тизими операторларининг маълумотлари асосида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда, ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарларнинг ўртача бозор нархларини автоматик равишда шакллантиради.

Ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловадаги рўйхатга киритилган товар бўйича харид предметининг бошланғич нархи, қоида тариқасида, нархлар модулида сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархи асосида белгиланади ҳамда е-маълумотнома шу асосда шакллантирилади, ушбу Вақтинчалик низомнинг 19-бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Сунъий интеллект технологиялари асосида харид предметининг ўртача бозор нархини автоматик равишда аниқлаш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, давлат буюртмачиси харид предметининг ўртача бозор нархини ушбу Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ мустақил равишда шакллантиради.

10. Нархлар модулида сунъий интеллект технологияларидан харид предметининг ўртача бозор нархини аниқлаш, товарнинг хусусиятларини таққослаш, маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, шунингдек, давлат буюртмачисига ахборот-таҳлилий ёрдам кўрсатиш мақсадида фойдаланилади.

11. Нархлар модулида сунъий интеллект технологиялари асосида аниқланган ўртача бозор нархлари, уларни ҳисоблашда фойдаланилган асосий параметрлар, манбалар сони, ҳисоблаш санаси ҳамда тегишли таҳлилий маълумотлар барча учун очиқ тарзда жойлаштирилади.

12. Давлат буюртмачиси томонидан мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарларнинг бошланғич нархини белгилашда сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархи устувор манба сифатида қўлланади.

Давлат буюртмачиси сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархидан фойдаланишда унинг харид предмети хусусиятларига мослиги ёки таққосланадиган бўлишини, манбаларнинг етарлилиги ва ҳисоблаш натижасининг ишончлилигини инобатга олади.

Зарур ҳолларда, давлат буюртмачиси ушбу Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ қўшимча ўрганиш ўтказиши мумкин.

3-боб. Харид предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархи электрон маълумотномасини (e-маълумотнома) шакллантириш тартиби

13. Харид предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархи электрон маълумотномаси (кейинги ўринларда — e-маълумотнома) ушбу Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ намунавий шаклда шакллантирилади ва унда қуйидагилар акс эттирилади:

харид предмети;

ўрганилган манбалар (номи ёки ҳаволаси), шу жумладан, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақидаги маълумотлар;

харид предметининг ўртача бозор ва бошланғич нархини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар.

Бир нечта товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича битта е-маълумотнома шакллантирилиши мумкин.

Ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарлар бўйича е-маълумотномада сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархи, уни ҳисоблаш санаси, манбалар сони ҳамда зарур ҳолларда қўшимча ўрганиш ўтказилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади.

14. Е-маълумотнома нархлар модулида электрон тарзда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда шакллантирилади.

Чет эл валютасида акс эттирилган бозор нархидан (нархларидан) фойдаланилган ҳолларда, е-маълумотнома у шакллантириладиган санадаги миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси асосида шакллантирилади.

Бунда шакллантирилган e-маълумотномадан тегишлилиги бўйича давлат харидлари тўғрисида эълон жойлаштирилган ёки иштирокчининг офертаси танланган ёхуд қонунчиликка мувофиқ тўғридан-тўғри, шунингдек, бошқача тарзда шартнома тузилган санадаги миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси асосида қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали фойдаланишга рухсат берилади.

15. Харид қилиш тартиб-таомилларини e-маълумотнома мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширишга рухсат берилади ва у харид қилиш ҳужжатларининг ажралмас қисми сифатида илова қилинади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Давлат буюртмачиси e-маълумотномадаги харид предметининг бошланғич нархидан (нархларидан) юқори бўлмаган нарх (нархлар) бўйича давлат харидларини амалга оширади, ушбу Вақтинчалик низомнинг 36-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. E-маълумотнома давлат харидларининг режа-жадвалига бириктирилиши мумкин.

16. Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишдан олдин очиқ ахборот манбаларидан ёки бошқа ишончли манбалардан олинган камида учта нархларни солиштириш йўли билан ёхуд товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) камида учта салоҳиятли етказиб берувчиларидан нархлар бўйича тўпланган маълумотлар асосида e-маълумотномани нархлар модулидан фойдаланган ҳолда шакллантиради, ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарлар бўйича сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган ўртача бозор нархидан фойдаланиладиган ҳоллар бундан мустасно.

Агар давлат буюртмачиси бундай товарлар бўйича қўшимча ўрганиш ўтказса, ушбу банд талаблари татбиқ этилади.

Агар очиқ ахборот манбаларидан ёки бошқа ишончли манбалардан камида учта нарх ёхуд товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) камида учта салоҳиятли етказиб берувчиларидан нархлар бўйича маълумотлар топилмаса, давлат буюртмачиси бу ҳолатни асословчи далилларни, шу жумладан, бошқа маълумотларнинг мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ахборотларни (қидирув натижалари, сўровлар ва жавоблар, скриншотлар ва бошқалар) нархлар модулига жойлаштиради.

Ушбу талабларга риоя этилган тақдирда, мавжуд маълумот (маълумотлар) асосида e-маълумотнома шакллантирилиши мумкин.

Ягона етказиб берувчидан давлат хариди амалга оширилишида e-маълумотнома ушбу Вақтинчалик низомнинг 27-бандида белгиланган манбаларнинг камида биридан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

Бунда нарх маълумотининг таркиби (ҚҚС, етказиб бериш, монтаж/ўрнатиш, кафолат ва сервис шартлари) аниқ кўрсатилиши шарт.

17. Давлат буюртмачисига e-маълумотномадан у шакллантирилган санадан бошлаб кўпи билан 90 кунгача бўлган муддатда фойдаланишга, шунингдек, такрорий фойдаланишга рухсат берилади.

Бунда такрорий фойдаланиш учун давлат буюртмачиси томонидан харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятлари ушбу давлат буюртмачисига тегишли илгари шакллантирилган e-маълумотномадаги товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятларига тўлиқ мос келиши шарт.

Ушбу бандда назарда тутилган 90 кунлик муддат e-маълумотнома шакллантирилган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат харидлари тўғрисидаги эълон жойлаштирилган ёки иштирокчининг офертаси танланган ёхуд қонунчиликка мувофиқ тўғридан-тўғри, шунингдек, бошқача тарзда шартнома тузилган саналар орасидаги фарқ билан аниқланади.

18. E-маълумотнома давлат буюртмачисининг давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси ёки алоҳида ходими ёхуд коллегиал органи томонидан шакллантирилади ва у e-маълумотнома тўғри шакллантирилиши, қўшимча ўрганиш ўтказилган ҳолларда унинг натижалари тўғри расмийлаштирилиши учун масъул ҳисобланади.

19. Харид предметининг нархи ёки бошланғич нархи қонунчиликка мувофиқ тегишли ваколатли органлар томонидан белгиланган ёки тавсия этилган ёхуд тақдим этилган ҳолларда, ушбу нарх асосида давлат буюртмачиси томонидан нархлар модулидаги e-маълумотнома шакллантирилади.

20. Очиқ ахборот манбалари ёки бошқа ишончли манбалар қуйидагилардан ташкил топади:

ижро этилган давлат харидлари тўғрисидаги шартномалар (тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бундан мустасно) бўйича давлат харидлари электрон тизимидаги ахборотлар;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархлари тўғрисида вазирлик ва идораларнинг ахборот манбаларидаги маълумотлар, жумладан, ҳисобварақ-фактура ва инвойс маълумотлари;

оммавий ахборот воситалари, электрон ва босма даврий нашрлар (каталоглар) ҳамда тижорат таклифлари маълумотлари;

нархлар модули орқали харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш бўйича давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилган эълон, шунингдек, сўровнома асосида олинган таклифлар;

етказиб берувчилар, шунингдек, ягона етказиб берувчилар томонидан нархлар модулига жойлаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари;

биржа котировка маълумотлари;

етказиб берувчиларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларидаги, оммавий оферталаридаги (таклифларидаги) ахборотлари;

хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг расмий ахборот манбалари;

эксперт, эксперт ташкилоти ёки ихтисослашган ташкилот томонидан харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ баҳолаш объектларининг баҳолаш натижалари.

Нарх тўғрисидаги маълумотлар ушбу бандда назарда тутилган манбалардан расмий ёзишмалар, электрон почта, электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари, нархлар модулида эълон жойлаштириш, сўровнома юбориш, очиқ ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усуллар орқали олиниши мумкин.

Бунда телефон алоқаси, мессенжерлар, видеоконференцалоқа ва бошқа тезкор алоқа воситалари орқали олинган маълумотлардан, агар бундай маълумотлар хизмат ёзуви, баённома, скриншот, электрон хабар ёки бошқа тасдиқловчи материаллар билан қайд этилган ҳамда нархлар модулига жойлаштирилган бўлса, фойдаланишга йўл қўйилади.

Ушбу бандда санаб ўтилган манбалар рўйхати чекланган ҳисобланмайди. Давлат буюртмачиси мазкур Вақтинчалик низомнинг 22-бандида назарда тутилган чекловларга риоя этган ҳолда нархни текшириш, таққослаш ва асослаш имконини берадиган бошқа очиқ ахборот манбалари ёки ишончли манбалардан ҳам фойдаланиши мумкин.

Ушбу бандда назарда тутилган манбалардан олинган барча маълумотлар, шу жумладан, уларни олиш усули ва тасдиқловчи материаллар давлат буюртмачиси томонидан нархлар модулига жойлаштирилади.

21. Давлат буюртмачиси харид предметининг хусусияти, бозор конъюнктураси, харид шартлари ва мавжуд ахборотдан келиб чиқиб, ўртача бозор нархини ўрганишда фойдаланиладиган манбалар ва усулларни, уларни қўллаш кетма-кетлигини, ўзаро таққослаш тартибини ҳамда қайси маълумотларни асос сифатида қабул қилишни мустақил равишда белгилайди, ушбу Вақтинчалик низомнинг 6 , 7 , 17 , 19 ва 22-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

22. Харид предметининг ўртача бозор нархини аниқлаш учун қуйидаги манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган етказиб берувчилардан;

аноним, манбаи номаълум ахборотлардан;

техник топшириқдаги талабларга ёки сўров предметига жавоб бермайдиган таклифлардан;

қонунчиликка мувофиқ аффилланган субъектларнинг нарх таклифларидан;

амал қилиш муддати кўрсатилмаган тижорат таклифларидан.

23. Давлат буюртмачиси харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш учун эксперт, эксперт ташкилоти ёки ихтисослашган ташкилот хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Эксперт, эксперт ташкилоти ёки ихтисослашган ташкилот очиқ ахборот манбалардан олинган маълумотларни тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириши керак.

Бунда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш учун эксперт ушбу соҳада амалий тажрибага эга бўлиши, эксперт ташкилоти ва ихтисослашган ташкилот нархларни таҳлил қилиш бўйича ходимга эга бўлиши талаб этилади.

4-боб. Харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш бўйича эълон жойлаштириш ҳамда сўровнома юбориш тартиби

24. Давлат буюртмачиси нархлар модулида ушбу Вақтинчалик низомга 5-иловага мувофиқ харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш бўйича эълонни камида икки иш кунига жойлаштириши мумкин.

Давлат буюртмачиси эълонга қўшимча равишда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш бўйича ушбу Вақтинчалик низомга 6-иловадаги намунавий шакл асосида сўровномани салоҳиятли етказиб берувчиларга юбориши мумкин.

Эълонда (сўровномада) таклифларни тақдим этиш тартиби белгиланиб, унда нархлар аниқ ва асосли бўлиши, таклифда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бир бирлик нархи ва умумий ҳажми, шунингдек, таклиф расмий оферта эмаслиги ва шартнома тузиш мажбурияти юкланмаслиги кўрсатилади.

Зарур ҳолларда, давлат буюртмачиси товарнинг (ишнинг, хизматнинг) нархларини ўрганиш бўйича юборилган сўровга ишлаб чиқилган техник топшириқ ва бошқа ҳужжатларни илова қилиши ҳамда салоҳиятли етказиб берувчиларнинг малака маълумотларини сўраши мумкин.

25. Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари (салоҳиятли етказиб берувчилар) ўз таклифларини давлат буюртмачиси томонидан эълонда (сўровномада) белгиланган талаблар асосида тақдим этади.

Таклифда белгиланган харид қилинадиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бир бирлик нархи, умумий ҳажми ва бошқа талаб этилган маълумотлар кўрсатилиши лозим. Бунда нархларнинг сунъий ва/ёки асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмаслигига алоҳида эътибор қаратиш назарда тутилади.

26. Давлат буюртмачиси келиб тушган таклифларни уларнинг эълонда (сўровномада) белгиланган талабларга мувофиқлиги, товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятлари ҳамда нархларнинг асосланганини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиб, белгиланган талабларга мувофиқ келган таклифлардан харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганишда фойдаланади.

27. Ягона етказиб берувчи билан харид предметининг нархи қуйидаги манбалардан бири орқали ўрганилади:

ягона етказиб берувчилар томонидан нархлар модулига жойлаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари;

давлат буюртмачиси томонидан ягона етказиб берувчига ушбу Вақтинчалик низомга мувофиқ юборилган сўровнома асосида олинган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари.

5-боб. Харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантириш тартиби

28. Нархлар модулида харид предмети бўйича ўрганилган бозор нархлари нархларнинг ўзгариш коэффициенти формуласи бўйича таққосланади.

29. Нархларнинг ўзгариш коэффициенти нархлар модулида автоматик равишда аниқланади.

30. Нархларнинг ўзгариш коэффициенти 30 фоиздан ошмаган тақдирдагина, харид предметининг ўртача бозор нархи ўрганилган деб ҳисобланади.

Агар нархларнинг ўзгариш коэффициенти 30 фоиздан ошса, давлат буюртмачиси харид предметининг ўртача бозор нархини қайта ўрганиши лозим.

31. Харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганишда нархларнинг ўзгариш коэффициенти қуйидаги формулага асосан аниқланади:

бу ерда:

а) ўртача квадратик оғиш қуйидаги формула бўйича аниқланади:

бу ерда:

Х1,2…n — ҳар бир манба бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари;

ЎБН — харид предметининг ўртача бозор нархи;

n — ўрганишда фойдаланилган нархлар сони;

б) харид предметининг ўртача бозор нархи қуйидаги формула бўйича шакллантирилади:

ЎБН = (X1 * Y1 + X2 * Y2 + ... + Xn * Yn) (Y1 + Y2 + ... + Yn)

бу ерда:

Х1,2…n — ҳар бир манба бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари;

Y1,2…n — ҳар бир манба бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмлари.

32. Харид предметининг бошланғич нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

БН = (ЎБН * V) * (1 + т/100)

бу ерда:

v — харид қилинадиган товар (иш, хизмат) миқдори (ҳажми);

т — харид предметининг бошланғич нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут миқдори.

Бунда:

тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харидлар модулдаги харид предметининг ўртача бозор нархидан ошмаган ҳолда амалга оширилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

давлат буюртмачиси е-маълумотномада товар (иш, хизмат) миқдорини (ҳажмини) 10 фоиздан ошмаган миқдорда ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бунда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Мазкур ҳуқуқ битта е-маълумотнома доирасида бир марта қўлланади.

33. Давлат буюртмачиси харид предметининг бошланғич нархини ҳисоблаш мақсадида харид предметининг бошланғич нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут миқдорини белгилаб, харид қилинадиган товар (иш, хизмат) миқдорини (ҳажмини) кўрсатган ҳолда, ушбу маълумотларни нархлар модулига киритади ва е-маълумотномани шакллантириш ва тасдиқлаш учун электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тегишли топшириқни тасдиқлайди.

34. Нархлар модули е-маълумотнома шакллантирилгандан сўнг тегишли маълумотлар давлат харидлари электрон тизимларига юборилади.

35. Давлат харидлари электрон тизими давлат буюртмачисига е-маълумотнома бўйича келиб тушган маълумотлар асосида давлат харидларига рухсат беради. Е-маълумотнома бўйича маълумот шартнома тўғрисидаги ахборотда акс эттирилади.

36. Электрон дўкон тартиб-таомилида, шунингдек, электрон кооперация порталида иштирокчининг офертаси бўйича шартнома давлат буюртмачиси томонидан шакллантирилган харид предметининг бошланғич нархидан юқори нархда шаклланиш ҳолати юзага келганда, давлат буюртмачисига ушбу шартномани шакллантириш ёки шакллантиришни рад этиш имконияти яратилади.

Бунда давлат буюртмачиси бир иш куни ичида шартномани шакллантириш ёки шакллантиришни рад этиш бўйича сўровни қабул қилмаса, давлат харидлари электрон тизими шартномани шакллантиришни автоматик равишда рад этади.

37. Давлат харидлари электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сон Фармони 4-бандининг «а» кичик бандида белгиланган хавф-хатарлар тўғрисидаги ахборотлар давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органларнинг шахсий кабинетларига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.

6-боб. Харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш жараёнида шахсий манфаатдорлик ва манфаатлар тўқнашуви

38. Харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш жараёнида шахсий манфаатдорлик ва манфаатлар тўқнашувига, шу жумладан, аффилланганликка олиб келадиган ҳолатларга йўл қўйилмайди.

39. Харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш жараёнида қуйидаги ҳолатлар тақиқланади:

маълум маҳсулот етказиб берувчиларнинг ахборотини асоссиз рад этиш ёки улардан фойдаланишга тўсқинлик қилиш;

маълум манфаатдор шахслар ёки аффилланган субъектларнинг нарх таклифларидан фойдаланиш;

нархни сунъий равишда юқори ёки паст кўрсатиш мақсадида маълумотларни тақдим этиш, танлаб ўрганиш ёки ўзгартириш;

бир ёки бир нечта субъект манфаатида ҳисоб-китобларни қалбакилаштириш;

бозор нархларини ўрганишда рақобатни чекловчи ёки манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи ҳаракатларни содир этиш.

40. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни олган раҳбар ёки комплаенс-назорат бўлинмаси унинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши керак.

Агар давлат буюртмачиси ходими харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш жараёнида манфаатлар тўқнашуви ҳолатига дуч келса, бу ҳақида ўзининг бевосита раҳбарига ёки комплаенс-назорат бўлинмасига дарҳол хабар бериши шарт. Бунда манфаатлар тўқнашувини аниқлашда иштирок этадиган ходимларга ишониб топширилган ёхуд уларга касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган шахсларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор этишга йўл қўйилмайди.

41. Манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар олган раҳбар ёки комплаенс-назорат бўлинмаси Ўзбекистон Республикасининг « Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида »ги ва « Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ зудлик билан тегишли чораларни кўриши шарт.

42. Харид предметининг ўртача бозор нархини таҳлил қилиш жараёнида манфаатлар тўқнашувини бартараф этмасдан ҳаракат қилган давлат буюртмачиси ходимлари ҳамда уларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланади.

43. Давлат буюртмачиси комплаенс-назорат бўлинмалари (ёки ушбу вазифа юкланган масъул шахслар) харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш жараёнида иштирок этаётган ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашувига ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик устидан мунтазам назоратни амалга оширишлари шарт.

7-боб. Харид предметининг ўртача бозор нархи шакллантирилишида давлат ва жамоатчилик назорати

44. Порталда ва/ёки давлат харидлари электрон тизимида нархларни шакллантириш бўйича жамоатчилик назорати е-маълумотномалардаги, оферталардаги ҳамда давлат харидлари электрон тизимларида жойлаштирилган эълонлардаги, шунингдек, харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра тузилган шартномалардаги шубҳали нархларга «огоҳлантириш» тугмаси орқали изоҳ қолдириш йўли билан амалга оширилади.

Портал ва/ёки давлат харидлари электрон тизими ушбу ҳолат хавф-хатарлар сифатида давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органларнинг шахсий кабинетларига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.

45. Давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органлар томонидан давлат буюртмачиси ва ягона етказиб берувчи ўртасида тузилган шартномалар бўйича нарх белгиланиши ва унинг асослангани юзасидан алоҳида назорат тадбирлари ўтказиб борилиши мумкин.

46. Агар қонунчиликда ёки мазкур Вақтинчалик низомда муайян харид объекти ёки алоҳида ҳолат учун мажбурий манба ёки усул тўғридан-тўғри белгиланмаган бўлса, давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органлар давлат буюртмачиси томонидан танланган манба, усул, ахборот олиш шакли ёки уларнинг қўлланиш кетма-кетлигини бошқача манба ёки усулдан ҳам фойдаланиш мумкин бўлгани важи билан нотўғри деб баҳолашга ҳақли эмас.

Фойдаланилган манба ёки усулнинг ўзи, шунингдек, уларнинг тури, агар давлат буюртмачиси томонидан харид предметининг ўртача бозор нархи ўрганилгани, фойдаланилган маълумотлар ва уларнинг манбалари қайд этилгани, уларнинг таққосланувчанлиги ва ишончлилиги асослангани, тегишли материаллар нархлар модулига жойлаштирилгани ҳамда мазкур Вақтинчалик низомда белгиланган мажбурий талабларга риоя этилгани мавжуд бўлса, харид тартиб-таомилини бузиш деб топиш учун асос ҳисобланмайди.

Давлат назорати ўртача бозор нархи ўрганилгани, фойдаланилган маълумотларнинг қайд этилгани, уларнинг ишончлилиги ва таққосланувчанлиги ҳамда қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга риоя этилгани доирасида амалга оширилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

47. Давлат буюртмачиси ғолиб бўлган таклиф акцептига қадар исталган вақтда харид предметининг ўртача бозор нархини бозор нархларига мувофиқлиги юзасидан қайта ўрганиш ҳуқуқига эга.

48. «Давлат харидлари тўғрисида» Қонуннинг 71-моддаси биринчи қисми 6-бандида назарда тутилган ҳолларда ҳамда табиий монополия субъектларидан харидлар амалга оширилганда е-маълумотнома шакллантириш талаб этилмайди.

49. Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидларига, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун давлат харидларига ушбу Вақтинчалик низом талаблари тавсиявий аҳамиятга эга.

50. Давлат буюртмачилари ушбу Вақтинчалик низомга мувофиқ харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш учун расмийлаштирилган ҳужжатларни Порталга жойлаштирилиши ва 5 йил давомида сақланишини таъминлаши шарт.

Нархлар модулига жойлаштирилган ҳужжатлар камида 5 йил мобайнида сақланади. Жойлаштирилган ҳужжатлар жамоатчиликка очиқланиши лозим, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

51. Давлат буюртмачиси бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишда суиистеъмол қилиш ҳолатлари учун жавобгар ҳисобланади.

52. Давлат харидлари электрон тизимининг операторлари давлат харидлари электрон тизимига жойлаштирилган ахборотнинг шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сақланишини ва ошкор этилмаслигини таъминлайди.

53. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантиришда фойдаланилган маълумотлар бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.

54. Мазкур Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА

Харид предметининг ўртача бозор нархини шакллантириш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат буюртмачиси Харид қилиниши режалаштирилган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятларини аниқлайди. Заруратга кўра 2-босқич Давлат буюртмачиси Зарур ҳолларда нархлар модулида ушбу Низом талаблари асосида харид предметининг ўртача бозор нархларини ўрганиш бўйича эълонни (Вақтинчалик низомга 5-иловага мувофиқ) жойлаштириши, шунингдек, эълон жойлаштириш билан бир вақтда салоҳиятли етказиб берувчиларга сўровнома (Вақтинчалик Низомга 6-иловага мувофиқ) юбориши мумкин. Таклифларни қабул қилиш муддати тугашидан камида 2 иш куни олдин 3-босқич Салоҳиятли етказиб берувчилар ёки иштирокчилар Эълонда (сўровномада) белгиланган талабларга мувофиқ ўзининг таклифларини юборади. Эълонда белгиланган муддат ичида 4-босқич Давлат буюртмачиси Таклифларни эълонда (сўровномада) белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ҳамда ушбу талабларга мувофиқ келган таклифлардан фойдаланади. Заруратга кўра 5-босқич Давлат буюртмачиси Очиқ ахборот манбаларидан ёки бошқа ишончли манбалардан олинган камида учта нархни солиштириш йўли билан ёхуд камида учта товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) салоҳиятли етказиб берувчиларидан нархлар бўйича тўпланган маълумотлар асосида Вақтинчалик низомнинг 16-бандига мувофиқ e-маълумотномани нархлар модулидан фойдаланган ҳолда шакллантиради. Давлат харидларини амалга оширишдан олдин 6-босқич Нархлар модули Давлат буюртмачиси томонидан ўрганилган барча маълумотлар асосида харид предметининг ўртача бозор нархини автоматик равишда ҳисоблайди. Агар нархларнинг ўзгариш коэффициенти 30 фоиздан ошса, давлат буюртмачисига харид предметининг ўртача бозор нархи қайта ўрганилиши кераклиги тўғрисида хабар беради. Автоматик равишда 7-босқич Давлат буюртмачиси Харид предметининг бошланғич нархини ҳисоблаш мақсадида харид предметининг бошланғич нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут миқдорини белгилаб, харид қилинадиган товар (иш, хизмат) миқдорини (ҳажмини) кўрсатган ҳолда ушбу маълумотларни нархлар модулига киритади ва е-маълумотномани шакллантириш ва тасдиқлаш учун электрон рақамли имзо орқали топшириқни тасдиқлайди. Бошланғич нархни белгилаш жараёнида 8-босқич Нархлар модули Е-маълумотномани шакллантиради ҳамда тегишли маълумотларни давлат харидлари электрон тизимларига юборади. Автоматик равишда 9-босқич Давлат харидлари электрон тизими Давлат буюртмачилари томонидан е-маълумотнома бўйича келиб тушган маълумотлар асосида давлат харидларини амалга оширишга рухсат беради ва e-маълумотнома маълумотларини шартнома тўғрисидаги ахборотда акс эттиради Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сон Фармонининг 4-банди «а» кичик бандида белгиланган хавф-хатарлар тўғрисидаги ахборотлар давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органларнинг шахсий кабинетларига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди. Автоматик равишда

Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА

Харид предметининг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда шакллантириш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат буюртмачиси Харид қилиш тартиб-таомилларини бошлашдан олдин харид предмети Вақтинчалик низомга 3-иловадаги рўйхатга киритилганлигини товар номи ва товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатори коди орқали аниқлайди. Харид қилинадиган товарнинг техник, функционал ва эксплуатация хусусиятлари, комплектацияси, етказиб бериш, кафолат ва сервис шартлари, миқдори, қонунчиликда белгиланган ҳолларда модели (маркаси) ҳамда нархга таъсир қилувчи бошқа шартларини Нархлар модулига киритиб, е-маълумотномани шакллантириш сўровини юборади. Харид қилиш тартиб-таомилини бошлашдан олдин 2-босқич Нархлар модули Давлат буюртмачиси киритган маълумотларни Вақтинчалик низомга 3-иловадаги рўйхат ва тегишли товар коди билан автоматик солиштиради. Товар хусусиятларининг автоматик равишда мос ёки таққослаш мумкинлигини текширади. Товар рўйхатда мавжуд бўлмаган ёки автоматик равишда идентификация қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, давлат буюртмачисига ўртача бозор нархини Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ шакллантириш зарурлиги ҳақида хабар беради. Автоматик равишда 3-босқич Нархлар модули / сунъий интеллект технологиялари Охирги 90 кунда шаклланган нарх маълумотларидан, бундай маълумотлар мавжуд бўлмаганда эса охирги 365 кунгача бўлган маълумотлардан фойдаланиб, харид предметининг ўртача бозор нархи, юқори ва паст чегара нархлари, нархлар динамикаси ҳамда нархларнинг ўзгариш коэффициентини ҳисоблаб, давлат буюртмачисига тегишли маълумотларни тақдим этади. Автоматик равишда 4-босқич Нархлар модули Нархларнинг ўзгариш коэффициенти 30 фоиздан ошган ёки манбалар сони ва сифати етарли бўлмаган ҳолларда, автоматик натижани «қўшимча ўрганиш талаб этилади» мақомида белгилайди ҳамда бу ҳақида давлат буюртмачисига хабар беради. Автоматик равишда 5-босқич Давлат буюртмачиси Сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик аниқланган ўртача бозор нархининг харид предмети хусусиятларига мослиги, манбалар етарлилиги ва ҳисоблаш натижасининг ишончлилигини инобатга олган ҳолда харид қилинадиган товарнинг сонини, шунингдек, зарур ҳолларда қонунчиликка мувофиқ харид предметининг бошланғич нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут миқдорини Нархлар модулига е-маълумотномани шакллантириш учун киритади. Зарур ҳолларда ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ қўшимча ўрганиш ўтказади. Харид қилиш тартиб-таомилини бошлашдан олдин 6-босқич Нархлар модули Сунъий интеллект технологиялари асосида аниқланган харид предметининг ўртача бозор нархи, ҳисоблаш санаси, манбалар сони, асосий параметрлар, зарур ҳолларда қўшимча ўрганиш натижалари ва бошқа маълумотларни бошланғич нархни аниқлаш учун ҳисоб-китоблари кўрсатилган e-маълумотномани Нархлар модулида, давлат буюртмачисининг шахсий кабинетида шакллантиради ҳамда е-маълумотнома ахборотларини давлат харидлари электрон тизимларига юборади. Автоматик равишда 7-босқич Давлат харидлари электрон тизими E-маълумотнома бўйича келиб тушган маълумотлар асосида давлат харидларини амалга оширишга рухсат беради, маълумотларни шартнома тўғрисидаги ахборотда акс эттиради ҳамда белгиланган хавф-хатарлар тўғрисидаги ахборотлар давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органларнинг шахсий кабинетларига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди. Автоматик равишда

Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА

Нархлар модулида ўртача бозор нархи сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланадиган товарлар

Т/р Товар номи Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатори коди Мос келувчи МХИК Компьютер, электрон ва оптик ускуналар 1. Телевизор 26.40.20.122-00001 08528001001 2. Шахсий компьютер 26.20.13.000-00006 08471001002 3. Моноблок 26.20.13.000-00003 08471010009 4. Планшет компьютер 26.20.11.110-00003 08471001020 5. Ноутбук 26.20.11.110-00001 08471001001 6. График планшетлар 26.20.16.000-00001 08471001020 7. Интерфаол панель 26.20.13.000-00001 08471010010 8. Кўп функцияли мослама 26.20.18.000-00001 08443001028 9. Компьютерга уланадиган монитор 26.20.17.110-00001 08528002001 10. Электр қуввати ишлаб чиқарилиши ёки истеъмоли ҳисоблагичлари 26.51.63.130-00001 09028001005 11. Узлуксиз қувват манбаи 26.20.40.110-00001 08504006999 12. Компьютер сичқончаси 26.20.16.170-00001 08471012005 13. Клавиатура 26.20.16.110-00001 08471012004 14. Флеш хотира картаси 26.20.21.120-00002 08523001001 Электр ва бошқа ускуналар 15. Маиший кондиционер 28.25.12.130-00001 08415001001 16. Маиший совиткич 27.51.11.110-00001 08418001001 17. Маиший тикув машиналари 28.94.40.000-00001 08452001003 18. Электр плита 27.51.28.130-00001 08516006016 19. Газ плитаси 27.52.11.110-00001 07321001003 20. Электр гўшт қиймалагич 27.51.21.122-00001 08509001009 21. Электр сув иситкич 27.51.25.110-00001 08516001001 22. Бурчак силлиқлайдиган машина (болгарка) 28.93.13.132-00001 08467001096 23. Электр дастакли қўл дрели (пармадаста) 28.24.11.000-00005 08467001001 24. Перфоратор 28.24.11.000-00002 08467001002 25. Ўт ўчиргич 28.29.22.110-00001 08424001001 26. Электрмагнитли ишга тушириш аппарати 27.33.13.150-00001 08536007013 27. Автоматик бўлмаган ўчириб ёқиш мосламаси 27.33.11.140-00001 08536004016 Мебель 28. Ёзув столи 31.01.10.000-00001 09403001127 29. Ёғочдан ясалган ишхона тумбаси 31.01.12.150-00001 09403001016 30. Ёғоч каркасли стул 31.01.12.160-00001 09401001030 31. Металл каркасли стул 31.01.11.150-00001 09401001030 32. Диван 31.09.12.111-00001 09401001012 Қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари 33. Форматли оқ қоғоз 17.12.14.109-00001 04802001006 34. Офис техникаси учун суратга олиш қоғози 20.59.11.130-00001 04810001006 35. Кириш ҳужжатларини қайд этиш журнали 17.23.13.110-00001 04820001001 36. Блокнот 17.23.13.191-00001 04820008001 Бошқа тайёр буюмлар 37. Канцелярия ручкаси 32.99.12.110-00001 09608001001 38. Қаттиқ пўстлоқли грифеллари бор оддий ва рангли қаламлар 32.99.15.110-00001 09609001001 39. Маркер 32.99.12.120-00001 09608001002 40. Шахмат ўйнаш учун тўплам 32.40.42.191-00001 09504001008 Тўқимачилик ва тўқимачилик маҳсулотлари 41. Гилам 13.93.11.100-00001 05705003001 42. Чойшаб тўплами 13.92.12.194-00001 06302001007 43. Тиббий дока 13.20.44.120-00001 03005001002 44. Дераза жалюзиси 13.92.22.120-00001 03925001006 06303001005 07610001001 Озиқ-овқат маҳсулотлари 45. Қисқа муддат сақланадиган нон 10.71.11.110-00001 01905002004 46. Таъм берувчи қўшимчаларсиз қаттиқ пишлоқ 10.51.40.131-00001 00406001001 47. Сут 10.51.11.000-00001 00401001001 48. Мева ва (ёки) сабзавотлар шарбати 10.32.10.000-00001 02009001006 Бошқалар 49. Мош дони 01.11.79.121-00001 00708005001 50. Алюминий радиатор 25.21.11.130-00003 07616003001 51. Металл эшик 25.12.10.000-00001 07326999999 52. Сув-газ ўтказувчи пўлат қувур 24.20.13.160-00001 07304001001 53. Бостирма плита 23.61.12.142-00001 06810006002 54. Раковина 23.42.10.130-00001 06910001001 55. Сопол плитка 23.31.10.125-00001 06907001012 56. Қуруқ қурилиш аралашмаси 23.64.10.110-00001 03214001003 57. Полиэтилен босимли қувур 22.21.21.122-00001 03917001001 58. Нометалл эшик 16.23.11.130-00001 04418002001 04418002006 07020999011 59. Кесилган тахта 16.10.21.119-00004 04407002001 04407002002 04407002003 04407002004 04407002005 04407002006 04407002007 04407002010 04407002011 04407002012 04407002013 04407002014 04407002015 04407002016 04407002102 04407002103 04407002104 60. Қурилиш қуми 08.12.11.130-00001 02505001004

Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА

Ўртача бозор ва бошланғич нарх бўйича маълумотнома — е-маълумотноманинг НАМУНАВИЙ ШАКЛИ Е-МАЪЛУМОТНОМА 20___ йил «___» _________даги _____-сон 1. Давлат буюртмачиси тўғрисида маълумот Давлат буюртмачисининг номи СТИРи 2. Харид предмети тўғрисида умумий маълумот Харид предмети номи: Харид предметининг қисқача тавсифи: 3. Харид предметининг ўрганилган бозор нархи манбалари бўйича маълумот Харид предметининг ўрганилган бозор нархи манбаи номи (1) (2) (...) Лот рақами (мавжуд бўлганда) Тадбиркорлик субъекти номи СТИРи Товар (иш, хизмат) номи Товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятлари Ўлчов бирлиги Миқдори Бир бирлик нархи Валютаси агар хорижий валютада бўлса, шу кундаги Марказий банкнинг сўмдаги валюта курси сўмдаги қиймати Ягона миллий классификатор коди 4. Сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик равишда аниқланган маълумотлар (ушбу бўлим Вақтинчалик низомга 3-иловада келтирилган рўйхатдаги товарлар бўйича тўлдирилади) Сунъий интеллект технологиялари асосида автоматик аниқланган ўртача бозор нархи ___________ сўм Автоматик ҳисоблаш санаси 20___ йил «____» ________ Автоматик ҳисоблашда фойдаланилган манбалар сони ____ та Қўшимча ўрганиш ўтказилгани ҳа / йўқ Қўшимча ўрганиш ўтказилган бўлса, унинг асоси (давлат буюртмачиси томонидан тўлдирилади) 5. Юқоридаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоблар Нархларнинг ўзгариш коэффициенти: бу ерда: а) ўртача квадратик оғиш: (агар нархларнинг ўзгариш коэффициенти 30 фоиздан ошса, е-маълумотнома шакллантирилмайди) б) харид предметининг ўртача бозор нархи: в) харид предметининг бошланғич нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут миқдори Мазкур ҳисоб-китобларга кўра __________________ (харид предмети номи) нинг бошланғич нархи _____________ сўм миқдорида белгиланди. Давлат буюртмачисининг е-маълумотномани шакллантириш учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси номи ёки масъул ходими маълумотлари (лавозими ва Ф.И.О) ёхуд коллегиал органи ҳақида маълумот: ______________________________________ Ташкилот раҳбари (лавозими, Ф.И.О.): ______________________________________ [ Электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ]

Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 5-ИЛОВА

Харид предметининг ўртача бозор нархларини ўрганиш бўйича ЭЪЛОН Ҳудуд: ________ 20___ йил «____» ___________ Эълоннинг тугаш муддати ____________ Мазкур эълон давлат харидларини амалга оширишда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш мақсадида жойлаштирилмоқда. Сиздан қуйидаги жадвал ва сўровнома асосида ўз таклифларингизни тақдим этишингизни сўраймиз. Ушбу жараёндаги ҳамкорлигингиз давлат харидларини оқилона ва самарали амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. I. Харид объекти бўйича маълумотлар: Т/р Товар (иш, хизмат) номи Ўлчов бирлиги Талаб этилган миқдор Ягона миллий классификатор коди 1. 2. … II. Сўровнома * : 1. Нарх бирлиги ва валюта: Нарх таркиби: Қўшимча қиймат солиғи □ киритилган □ киритилмаган Бошқа солиқ турлари: ______________ □ киритилган □ киритилмаган Божлар ва бошқа мажбурий тўловлар: ___________ □ киритилган □ киритилмаган Етказиб бериш харажатлари □ киритилган □ киритилмаган Монтаж/демонтаж ишлари ёки ўрнатиш ишлари □ киритилган □ киритилмаган Қадоқлаш/юклаш-тушириш □ киритилган □ киритилмаган Бошқа харажатлар: ____________ □ киритилган □ киритилмаган 2. Товар (иш, хизмат) хусусиятлари, жумладан: - истеъмол, функционал, техник ва эксплуатация хусусиятлари: - стандартлар (техник регламентлар): - комплектация (етказиб бериладиган тўплам таркиби): - модел (марка) ** : - ишлаб чиқарилган йили: - кафолат ва сервис хизмат кўрсатиш шартлари: - қабул қилиш (топшириш-қабул қилиш) шартлари: - товарни етказиб бериш жойи ёки иш бажариш (хизмат кўрсатиш) жойи: - сифат кўрсаткичлари: 3. Таклифнинг амал қилиш муддати: 4. Етказиб берувчи ҳақида маълумот ва унинг реквизитлари: 5. Таклифнинг охирги тақдим этиш санаси ва вақти: 6. Етказиб бериш муддати (ишда/хизматда — бажариш графиги): 7. Етказиб бериш шартлари (қабул қилиш ёки топшириш-қабул қилиш) шартлари: III. Таклифларни тақдим этиш тартиби ва қўшимча талаблар: Т/р Талаб номи 1. ... IV. Давлат буюртмачиси маълумотлари: 1. Юридик манзил: 2. Электрон почта: 3. Давлат буюртмачисининг телефон рақами: 4. Масъул шахс телефон рақами: 5. Етказиб бериш шартлари (қабул қилиш ёки топшириш-қабул қилиш) шартлари: Изоҳ: * давлат буюртмачиси сўровнома маълумотларини заруратдан келиб чиқиб тўлдиради ёки иштирокчилар (салоҳиятли етказиб берувчилар) томонидан тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонларни белгилайди; ** ушбу маълумотлардан давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида рухсат берилган ҳолларда фойдаланилади. Ушбу эълон бўйича тақдим этиладиган таклиф расмий оферта ҳисобланмайди ва шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Ташкилот раҳбари (лавозими, Ф.И.О): Электрон рақамли имзо билан тасдиқланади

Давлат хариди предметининг ўртача бозор ҳамда бошланғич нархини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 6-ИЛОВА

Харид предметининг ўртача бозор нархларини ўрганиш бўйича СЎРОВНОМА Ҳудуд: ________ 20__ йил «___» __________ Ҳурматли _____________________________________________ ______________ _______________, (тадбиркорлик субъекти номи) Мазкур эълон давлат харидларини амалга оширишда харид предметининг ўртача бозор нархини ўрганиш мақсадида жойлаштирилмоқда. Сиздан қуйидаги жадвал ва сўровнома асосида ўз таклифларингизни тақдим этишингизни сўраймиз. Ушбу жараёндаги ҳамкорлигингиз давлат харидларини оқилона ва самарали амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. I. Харид объекти бўйича маълумотлар: Т/р Товар (иш, хизмат) номи Ўлчов бирлиги Талаб этилган миқдор Ягона миллий классификатор коди 1. 2. … II. Сўровнома * : 1. Нарх бирлиги ва валюта: Нарх таркиби: Қўшимча қиймат солиғи □ киритилган □ киритилмаган Бошқа солиқ турлари: ______________ □ киритилган □ киритилмаган Божлар ва бошқа мажбурий тўловлар: ___________ □ киритилган □ киритилмаган Етказиб бериш харажатлари □ киритилган □ киритилмаган Монтаж/демонтаж ишлари ёки ўрнатиш ишлари □ киритилган □ киритилмаган Қадоқлаш/юклаш-тушириш □ киритилган □ киритилмаган Бошқа харажатлар: ____________ □ киритилган □ киритилмаган 2. Товар (иш, хизмат) хусусиятлари, жумладан: - истеъмол, функционал, техник ва эксплуатация хусусиятлари: - стандартлар (техник регламентлар): - комплектация (етказиб бериладиган тўплам таркиби): - модел (марка) ** : - ишлаб чиқарилган йили: - кафолат ва сервис хизмат кўрсатиш шартлари: - қабул қилиш (топшириш-қабул қилиш) шартлари: - товарни етказиб бериш жойи ёки иш бажариш (хизмат кўрсатиш) жойи: - сифат кўрсаткичлари: 3. Таклифнинг амал қилиш муддати: 4. Етказиб берувчи ҳақида маълумот ва унинг реквизитлари: 5. Таклифнинг охирги тақдим этиш санаси ва вақти: 6. Етказиб бериш муддати (ишда/хизматда — бажариш графиги): 7. Етказиб бериш шартлари (қабул қилиш ёки топшириш-қабул қилиш) шартлари: III. Таклифларни тақдим этиш тартиби ва қўшимча талаблар: Т/р Талаб номи 1. ... IV. Давлат буюртмачиси маълумотлари: 1. Юридик манзил: 2. Электрон почта: 3. Давлат буюртмачисининг телефон рақами: 4. Масъул шахс телефон рақами: 5. Етказиб бериш шартлари (қабул қилиш ёки топшириш-қабул қилиш) шартлари: Изоҳ: * сўровнома маълумотлари заруратдан келиб чиқиб тўлдирилади; ** ушбу маълумотлардан давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида рухсат берилган ҳолларда фойдаланилади. Ушбу сўровнома бўйича тақдим этиладиган таклиф расмий оферта ҳисобланмайди ва шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Ташкилот раҳбари (лавозими, Ф.И.О.): Электрон рақамли имзо билан тасдиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 сентябрдаги 480-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Низомнинг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх буюртмачи томонидан танланган нархдан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи буюртмачи танлаган офертанинг нархи ва ўзи таклиф этган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шарт (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Бунда офертанинг суммаси:

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда, қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан;

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда, қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваридан ошмаслиги керак.

Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар электрон тизим томонидан автоматик равишда рад этилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 8 сентябрь,

480-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/480/0910-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

ROʻYXATI

Davlat xaridlari qiymatini baholashning shaffof tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xaridlari tizimida raqobat muhiti va shaffoflikni taʼminlash boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 26-dekabrdagi PF-259-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq davlat xaridlari qiymatining bozor narxlariga muvofiqligini baholash uchun davlat buyurtmachisi ochiq axborot manbalaridagi axborotlardan yoki boshqa ishonchli manbalardan foydalanishi, shuningdek, davlat buyurtmachisi har bir davlat xaridini amalga oshirishda xarid predmetining narxini oʻrganishi shartligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xaridlari tizimida raqobat muhiti va shaffoflikni taʼminlash boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 26-dekabrdagi PF-259-son Farmoniga muvofiq davlat xaridlari boʻyicha maxsus axborot portalida (keyingi oʻrinlarda — Portal) ayrim turdagi tovarlarning oʻrtacha bozor narxini sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida hisoblab beruvchi elektron modul sinov rejimida ishga tushirilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

davlat xaridlarini amalga oshirishda xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish tartibi;

davlat xaridlarida oʻrtacha bozor narxlari boʻyicha elektron modulni joriy qilish;

xaridlarni amalga oshirishda narxlarning shakllantirilishi yuzasidan davlat va jamoatchilik nazorati.

3. Belgilansinki, 2026-yil 1-oktabrdan boshlab barcha davlat buyurtmachilari davlat xaridlarini amalga oshirishdan oldin davlat xaridlari predmetining oʻrtacha bozor va boshlangʻich narxini mazkur qarorga muvofiq Portalning alohida modulida shakllantiradi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi:

Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2027-yil 1-yanvarga qadar Portalda davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini hisoblab beruvchi elektron modulda sunʼiy intellekt texnologiyalari toʻliq joriy etilishini taʼminlasin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2027-yil 1-oktabrga qadar davlat buyurtmachilari tomonidan davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash tartiblarini takomillashtirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi, Milliy statistika qoʻmitasi, Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2027-yil 1-yanvarga qadar tegishli axborot tizimlarini Portalga integratsiya qilish orqali tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) narxlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar real vaqt rejimida Portalga taqdim etilishini yoʻlga qoʻysin.

Bunda tegishli axborot tizimlari “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilinadi.

6. Belgilansinki, 2027-yil 1-yanvardan boshlab Portaldagi narxlar moduli ushbu qaror bilan tasdiqlangan Vaqtinchalik nizomga ilovada keltirilgan roʻyxatdagi tovarlarning oʻrtacha bozor narxini sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik ravishda aniqlaydi hamda davlat buyurtmachilari uchun tegishli tahliliy maʼlumotlarni shakllantiradi.

Bunda avtomatik ravishda aniqlangan oʻrtacha bozor narxi davlat buyurtmachisi tomonidan xarid predmetining boshlangʻich narxini belgilashda axborot-tahliliy asos sifatida qoʻllanadi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi:

2026-yil 1-oktabrdan boshlab davlat xaridlarida oʻrtacha bozor narxlari boʻyicha elektron modul toʻliq ishga tushirilishini taʼminlasin;

2026-yil 1-dekabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi bilan birgalikda Davlat xaridlari sohasida foydalanadigan tovarlar (ishlar, xizmatlar) milliy klassifikatorini Mahsulot va xizmatlarning identifikatsiya kodlari (MXIK) va Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi (TIF TN) bilan oʻzaro muvofiqlashtirsin va tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) qaysi kodlarga toʻgʻri kelishi boʻyicha roʻyxatni eʼlon qilsin hamda doimiy yangilab borsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor narxini aniqlash yuzasidan oʻquv kurslarini tashkil etsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 833-son qarori bilan tasdiqlangan “Raqamli transformatsiya markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining elektron kooperatsiya portalida axborotni joylashtirish va xaridlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

9. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-sentabrdagi 480-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Vaqtinchalik nizom davlat buyurtmachilari tomonidan davlat xaridlarini amalga oshirish uchun davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Vaqtinchalik nizom 2028-yil 31-dekabrgacha amal qiladi.

3. Ushbu Vaqtinchalik nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

davlat xaridlari sohasidagi vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi;

narxlar moduli — xarid predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash imkonini beradigan va narxlar boʻyicha maʼlumotlar yuritiladigan davlat xaridlari boʻyicha maxsus axborot portalining (keyingi oʻrinlarda — Portal) alohida moduli;

tovarning (ish, xizmatning) bozor narxi (keyingi oʻrinlarda — bozor narxi) — ochiq axborot manbalari yoki boshqa ishonchli manbalardan olingan maʼlumotlarga koʻra tovarlar (ishlar, xizmatlar) bozorida shakllangan narx;

tovarning (ish, xizmatning) xususiyatlari — oʻrtacha bozor narxini oʻrganishda taqqoslash (muvofiqlikni baholash) uchun davlat buyurtmachisi tomonidan xarid predmetining xususiyatidan kelib chiqib belgilanadigan sifat va miqdor koʻrsatkichlari, funksional, texnik hamda ekspluatatsiya tavsiflari majmui boʻlib, zarur hollarda ushbu xususiyatlar standartlar (texnik reglamentlar), komplektatsiya, model (marka), ishlab chiqarilgan yil, kafolat va servis shartlari, ish (xizmat) boʻyicha esa bajarish natijasi, hajmi, muddati, bajarish joyi, topshirish-qabul qilish, tovar (ish, xizmat) narxiga taʼsir qiluvchi shartlar va omillar, shuningdek, davlat xaridlarida barqarorlik prinsipini qoʻllashda eʼtiborga olinadigan hamda shunga oʻxshash boshqa talablar bilan toʻldirilishi mumkin;

xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi — bozor narxlaridan foydalangan holda davlat buyurtmachisi tomonidan ushbu Vaqtinchalik nizomga muvofiq oʻrganib, shakllantiriladigan hamda narxlar modulida yuritiladigan tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) oʻrtacha narxi.

4. Davlat buyurtmachisi:

davlat xaridlari uchun ajratilgan mablagʻlardan samarali foydalanishi, shu jumladan, tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) xarid qilishdan koʻrilgan foyda (naf), ularning sifati va qiymati oʻrtasidagi maqbul nisbatni (foydalanish davri xarajatlarini hisobga olgan holda) taʼminlashi;

davlat xaridlarining maqsadga muvofiqligi va zarurligi, tovarni (ishni, xizmatni) tanlashda uning xususiyatlari, shuningdek, davlat xaridlarini oʻtkazish xarajatlarini va tovar (ish, xizmat) qiymatining asoslanganini hisobga olgan holda amalga oshirishi;

har bir davlat xaridini amalga oshirishda xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganishi;

xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini bozor narxlariga muvofiq shakllantirish uchun davlat buyurtmachisi faqat ochiq axborot manbalaridagi axborotlardan yoki boshqa ishonchli manbalardan foydalanishi;

oʻz ehtiyojlaridan kelib chiqib belgilangan miqdorlardan ortiqcha hajmda hamda xususiyatlariga koʻra zarur boʻlmagan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) xarid qilmasligi;

davlat xaridlarini amalga oshirishda mablagʻlarni talon-toroj qilish hamda tovarlar (ishlar, xizmatlar) narxini sunʼiy oshirib yuborish holatlarining oldini olishi;

davlat xaridlari natijalariga koʻra tuzilgan shartnomalardagi tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) narxlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ochiqlab borishi shart.

5. Xarid predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxi ushbu Vaqtinchalik nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq shakllantiriladi.

6. Xarid qilish tartib-taomillarini amalga oshirishdan oldin davlat buyurtmachisi narxlar moduli orqali xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini shakllantirishda oxirgi 90 kunda shakllangan bozor narxlari boʻyicha maʼlumotlardan foydalanadi.

Oxirgi 90 kunda shakllangan bozor narxlari boʻyicha maʼlumotlar mavjud boʻlmagan taqdirda, oxirgi 365 kungacha boʻlgan maʼlumotlardan foydalanishga ruxsat beriladi.

7. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini shakllantirishda oʻrganilayotgan maʼlumotlardagi tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) xususiyatlari davlat buyurtmachisi tomonidan xarid qilinishi rejalashtirilayotgan tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) xususiyatlari bilan, qoida tariqasida, oʻzaro mos yoki taqqoslanadigan boʻlishi lozim, biroq sifatni pasaytirish hisobiga arzonroq hamda taqqoslanmaydigan variantlarni tanlashga yoʻl qoʻyilmaydi.

8. Narxlar moduli davlat xaridlari sohasidagi vakolatli organ tomonidan yuritiladi hamda u quyidagi sahifalardan tashkil topadi:

xarid predmeti boʻyicha narxlarni oʻrganish uchun eʼlon joylashtirish va takliflarni elektron tarzda qabul qilish va joylashtirish sahifasi;

davlat xaridlarida ishtirok etayotgan salohiyatli yetkazib beruvchilardan tovar (ish, xizmat) narxlarini manzilli soʻrash sahifasi;

avvalgi davlat xaridlari natijalariga koʻra tuzilgan shartnomalar boʻyicha narxlarning maʼlumotlar bazasi;

xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi, yuqori va past chegara narxlari, soʻnggi tendensiyalar va dinamik oʻzgarishlarni hisoblash sahifasi;

davlat buyurtmachisi tomonidan shakllantirilgan xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi boʻyicha rasmiylashtirilgan hujjatlarni elektron tarzda yuklash, saqlash va ochiqlash imkoniyati;

ushbu Vaqtinchalik nizomga 3-ilovada keltirilgan roʻyxatdagi tovarlar boʻyicha sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik ravishda aniqlanadigan oʻrtacha bozor narxlari sahifasi.

2-bob. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini sunʼiy intellekt texnologiyalaridan foydalangan holda oʻrganish

9. Narxlar moduli Portal bilan maʼlumotlar almashinuvi yoʻlga qoʻyilgan tegishli vazirlik va idoralar axborot tizimlari hamda davlat xaridlari elektron tizimi operatorlarining maʼlumotlari asosida sunʼiy intellekt texnologiyalaridan foydalangan holda, ushbu Vaqtinchalik nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq mazkur Vaqtinchalik nizomga 3-ilovada keltirilgan roʻyxatdagi tovarlarning oʻrtacha bozor narxlarini avtomatik ravishda shakllantiradi.

Ushbu Vaqtinchalik nizomga 3-ilovadagi roʻyxatga kiritilgan tovar boʻyicha xarid predmetining boshlangʻich narxi, qoida tariqasida, narxlar modulida sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik ravishda aniqlangan oʻrtacha bozor narxi asosida belgilanadi hamda e-maʼlumotnoma shu asosda shakllantiriladi, ushbu Vaqtinchalik nizomning 19-bandida belgilangan hollar bundan mustasno.

Sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini avtomatik ravishda aniqlash imkoni mavjud boʻlmagan hollarda, davlat buyurtmachisi xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga muvofiq mustaqil ravishda shakllantiradi.

10. Narxlar modulida sunʼiy intellekt texnologiyalaridan xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini aniqlash, tovarning xususiyatlarini taqqoslash, maʼlumotlarni yigʻish, tahlil qilish, shuningdek, davlat buyurtmachisiga axborot-tahliliy yordam koʻrsatish maqsadida foydalaniladi.

11. Narxlar modulida sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida aniqlangan oʻrtacha bozor narxlari, ularni hisoblashda foydalanilgan asosiy parametrlar, manbalar soni, hisoblash sanasi hamda tegishli tahliliy maʼlumotlar barcha uchun ochiq tarzda joylashtiriladi.

12. Davlat buyurtmachisi tomonidan mazkur Vaqtinchalik nizomga 3-ilovada keltirilgan roʻyxatdagi tovarlarning boshlangʻich narxini belgilashda sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik ravishda aniqlangan oʻrtacha bozor narxi ustuvor manba sifatida qoʻllanadi.

Davlat buyurtmachisi sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik ravishda aniqlangan oʻrtacha bozor narxidan foydalanishda uning xarid predmeti xususiyatlariga mosligi yoki taqqoslanadigan boʻlishini, manbalarning yetarliligi va hisoblash natijasining ishonchliligini inobatga oladi.

Zarur hollarda, davlat buyurtmachisi ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga muvofiq qoʻshimcha oʻrganish oʻtkazishi mumkin.

3-bob. Xarid predmetining oʻrtacha bozor va boshlangʻich narxi elektron maʼlumotnomasini (e-maʼlumotnoma) shakllantirish tartibi

13. Xarid predmetining oʻrtacha bozor va boshlangʻich narxi elektron maʼlumotnomasi (keyingi oʻrinlarda — e-maʼlumotnoma) ushbu Vaqtinchalik nizomga 4-ilovaga muvofiq namunaviy shaklda shakllantiriladi va unda quyidagilar aks ettiriladi:

xarid predmeti;

oʻrganilgan manbalar (nomi yoki havolasi), shu jumladan, tovarlar (ishlar, xizmatlar) haqidagi maʼlumotlar;

xarid predmetining oʻrtacha bozor va boshlangʻich narxini aniqlash boʻyicha hisob-kitoblar.

Bir nechta tovarlar (ishlar, xizmatlar) boʻyicha bitta e-maʼlumotnoma shakllantirilishi mumkin.

Ushbu Vaqtinchalik nizomga 3-ilovada keltirilgan roʻyxatdagi tovarlar boʻyicha e-maʼlumotnomada sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik ravishda aniqlangan oʻrtacha bozor narxi, uni hisoblash sanasi, manbalar soni hamda zarur hollarda qoʻshimcha oʻrganish oʻtkazilgani haqidagi maʼlumotlar ham aks ettiriladi.

14. E-maʼlumotnoma narxlar modulida elektron tarzda Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasi — soʻmda shakllantiriladi.

Chet el valyutasida aks ettirilgan bozor narxidan (narxlaridan) foydalanilgan hollarda, e-maʼlumotnoma u shakllantiriladigan sanadagi milliy valyutaning chet el valyutasiga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki kursi asosida shakllantiriladi.

Bunda shakllantirilgan e-maʼlumotnomadan tegishliligi boʻyicha davlat xaridlari toʻgʻrisida eʼlon joylashtirilgan yoki ishtirokchining ofertasi tanlangan yoxud qonunchilikka muvofiq toʻgʻridan-toʻgʻri, shuningdek, boshqacha tarzda shartnoma tuzilgan sanadagi milliy valyutaning chet el valyutasiga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki kursi asosida qayta hisob-kitob qilish orqali foydalanishga ruxsat beriladi.

15. Xarid qilish tartib-taomillarini e-maʼlumotnoma mavjud boʻlgan taqdirdagina amalga oshirishga ruxsat beriladi va u xarid qilish hujjatlarining ajralmas qismi sifatida ilova qilinadi, qonunchilikda belgilangan hollar bundan mustasno.

Davlat buyurtmachisi e-maʼlumotnomadagi xarid predmetining boshlangʻich narxidan (narxlaridan) yuqori boʻlmagan narx (narxlar) boʻyicha davlat xaridlarini amalga oshiradi, ushbu Vaqtinchalik nizomning 36-bandida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno. E-maʼlumotnoma davlat xaridlarining reja-jadvaliga biriktirilishi mumkin.

16. Davlat buyurtmachisi xarid qilish tartib-taomillarini amalga oshirishdan oldin ochiq axborot manbalaridan yoki boshqa ishonchli manbalardan olingan kamida uchta narxlarni solishtirish yoʻli bilan yoxud tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) kamida uchta salohiyatli yetkazib beruvchilaridan narxlar boʻyicha toʻplangan maʼlumotlar asosida e-maʼlumotnomani narxlar modulidan foydalangan holda shakllantiradi, ushbu Vaqtinchalik nizomga 3-ilovada keltirilgan roʻyxatdagi tovarlar boʻyicha sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik ravishda aniqlangan oʻrtacha bozor narxidan foydalaniladigan hollar bundan mustasno.

Agar davlat buyurtmachisi bunday tovarlar boʻyicha qoʻshimcha oʻrganish oʻtkazsa, ushbu band talablari tatbiq etiladi.

Agar ochiq axborot manbalaridan yoki boshqa ishonchli manbalardan kamida uchta narx yoxud tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) kamida uchta salohiyatli yetkazib beruvchilaridan narxlar boʻyicha maʼlumotlar topilmasa, davlat buyurtmachisi bu holatni asoslovchi dalillarni, shu jumladan, boshqa maʼlumotlarning mavjud emasligini tasdiqlovchi axborotlarni (qidiruv natijalari, soʻrovlar va javoblar, skrinshotlar va boshqalar) narxlar moduliga joylashtiradi.

Ushbu talablarga rioya etilgan taqdirda, mavjud maʼlumot (maʼlumotlar) asosida e-maʼlumotnoma shakllantirilishi mumkin.

Yagona yetkazib beruvchidan davlat xaridi amalga oshirilishida e-maʼlumotnoma ushbu Vaqtinchalik nizomning 27-bandida belgilangan manbalarning kamida biridan foydalangan holda shakllantiriladi.

Bunda narx maʼlumotining tarkibi (QQS, yetkazib berish, montaj/oʻrnatish, kafolat va servis shartlari) aniq koʻrsatilishi shart.

17. Davlat buyurtmachisiga e-maʼlumotnomadan u shakllantirilgan sanadan boshlab koʻpi bilan 90 kungacha boʻlgan muddatda foydalanishga, shuningdek, takroriy foydalanishga ruxsat beriladi.

Bunda takroriy foydalanish uchun davlat buyurtmachisi tomonidan xarid qilinayotgan tovarning (ishning, xizmatning) xususiyatlari ushbu davlat buyurtmachisiga tegishli ilgari shakllantirilgan e-maʼlumotnomadagi tovarning (ishning, xizmatning) xususiyatlariga toʻliq mos kelishi shart.

Ushbu bandda nazarda tutilgan 90 kunlik muddat e-maʼlumotnoma shakllantirilgan hamda tegishliligi boʻyicha davlat xaridlari toʻgʻrisidagi eʼlon joylashtirilgan yoki ishtirokchining ofertasi tanlangan yoxud qonunchilikka muvofiq toʻgʻridan-toʻgʻri, shuningdek, boshqacha tarzda shartnoma tuzilgan sanalar orasidagi farq bilan aniqlanadi.

18. E-maʼlumotnoma davlat buyurtmachisining davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan tarkibiy boʻlinmasi yoki alohida xodimi yoxud kollegial organi tomonidan shakllantiriladi va u e-maʼlumotnoma toʻgʻri shakllantirilishi, qoʻshimcha oʻrganish oʻtkazilgan hollarda uning natijalari toʻgʻri rasmiylashtirilishi uchun masʼul hisoblanadi.

19. Xarid predmetining narxi yoki boshlangʻich narxi qonunchilikka muvofiq tegishli vakolatli organlar tomonidan belgilangan yoki tavsiya etilgan yoxud taqdim etilgan hollarda, ushbu narx asosida davlat buyurtmachisi tomonidan narxlar modulidagi e-maʼlumotnoma shakllantiriladi.

20. Ochiq axborot manbalari yoki boshqa ishonchli manbalar quyidagilardan tashkil topadi:

ijro etilgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi shartnomalar (toʻgʻridan-toʻgʻri tuzilgan shartnomalar bundan mustasno) boʻyicha davlat xaridlari elektron tizimidagi axborotlar;

tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) narxlari toʻgʻrisida vazirlik va idoralarning axborot manbalaridagi maʼlumotlar, jumladan, hisobvaraq-faktura va invoys maʼlumotlari;

ommaviy axborot vositalari, elektron va bosma davriy nashrlar (kataloglar) hamda tijorat takliflari maʼlumotlari;

narxlar moduli orqali xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish boʻyicha davlat buyurtmachisi tomonidan joylashtirilgan eʼlon, shuningdek, soʻrovnoma asosida olingan takliflar;

yetkazib beruvchilar, shuningdek, yagona yetkazib beruvchilar tomonidan narxlar moduliga joylashtirilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) narxlari;

birja kotirovka maʼlumotlari;

yetkazib beruvchilarning Internet jahon axborot tarmogʻidagi veb-saytlaridagi, ommaviy ofertalaridagi (takliflaridagi) axborotlari;

xorijiy davlatlar hamda xalqaro tashkilotlarning rasmiy axborot manbalari;

ekspert, ekspert tashkiloti yoki ixtisoslashgan tashkilot tomonidan xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish boʻyicha rasmiylashtirilgan hujjatlar;

Oʻzbekiston Respublikasining “Baholash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq baholash obyektlarining baholash natijalari.

Narx toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu bandda nazarda tutilgan manbalardan rasmiy yozishmalar, elektron pochta, elektron hujjat almashinuvi tizimlari, narxlar modulida eʼlon joylashtirish, soʻrovnoma yuborish, ochiq axborotni yigʻish va tahlil qilish, shuningdek, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa usullar orqali olinishi mumkin.

Bunda telefon aloqasi, messenjerlar, videokonferensaloqa va boshqa tezkor aloqa vositalari orqali olingan maʼlumotlardan, agar bunday maʼlumotlar xizmat yozuvi, bayonnoma, skrinshot, elektron xabar yoki boshqa tasdiqlovchi materiallar bilan qayd etilgan hamda narxlar moduliga joylashtirilgan boʻlsa, foydalanishga yoʻl qoʻyiladi.

Ushbu bandda sanab oʻtilgan manbalar roʻyxati cheklangan hisoblanmaydi. Davlat buyurtmachisi mazkur Vaqtinchalik nizomning 22-bandida nazarda tutilgan cheklovlarga rioya etgan holda narxni tekshirish, taqqoslash va asoslash imkonini beradigan boshqa ochiq axborot manbalari yoki ishonchli manbalardan ham foydalanishi mumkin.

Ushbu bandda nazarda tutilgan manbalardan olingan barcha maʼlumotlar, shu jumladan, ularni olish usuli va tasdiqlovchi materiallar davlat buyurtmachisi tomonidan narxlar moduliga joylashtiriladi.

21. Davlat buyurtmachisi xarid predmetining xususiyati, bozor konyunkturasi, xarid shartlari va mavjud axborotdan kelib chiqib, oʻrtacha bozor narxini oʻrganishda foydalaniladigan manbalar va usullarni, ularni qoʻllash ketma-ketligini, oʻzaro taqqoslash tartibini hamda qaysi maʼlumotlarni asos sifatida qabul qilishni mustaqil ravishda belgilaydi, ushbu Vaqtinchalik nizomning 6 , 7 , 17 , 19 va 22-bandlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

22. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini aniqlash uchun quyidagi manbalardan olingan maʼlumotlardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi:

Insofsiz ijrochilarning yagona reyestriga kiritilgan yetkazib beruvchilardan;

anonim, manbai nomaʼlum axborotlardan;

texnik topshiriqdagi talablarga yoki soʻrov predmetiga javob bermaydigan takliflardan;

qonunchilikka muvofiq affillangan subyektlarning narx takliflaridan;

amal qilish muddati koʻrsatilmagan tijorat takliflaridan.

23. Davlat buyurtmachisi xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish uchun ekspert, ekspert tashkiloti yoki ixtisoslashgan tashkilot xizmatlaridan foydalanishi mumkin.

Ekspert, ekspert tashkiloti yoki ixtisoslashgan tashkilot ochiq axborot manbalardan olingan maʼlumotlarni tegishli hujjatlar bilan rasmiylashtirishi kerak.

Bunda xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish uchun ekspert ushbu sohada amaliy tajribaga ega boʻlishi, ekspert tashkiloti va ixtisoslashgan tashkilot narxlarni tahlil qilish boʻyicha xodimga ega boʻlishi talab etiladi.

4-bob. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish boʻyicha eʼlon joylashtirish hamda soʻrovnoma yuborish tartibi

24. Davlat buyurtmachisi narxlar modulida ushbu Vaqtinchalik nizomga 5-ilovaga muvofiq xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish boʻyicha eʼlonni kamida ikki ish kuniga joylashtirishi mumkin.

Davlat buyurtmachisi eʼlonga qoʻshimcha ravishda xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish boʻyicha ushbu Vaqtinchalik nizomga 6-ilovadagi namunaviy shakl asosida soʻrovnomani salohiyatli yetkazib beruvchilarga yuborishi mumkin.

Eʼlonda (soʻrovnomada) takliflarni taqdim etish tartibi belgilanib, unda narxlar aniq va asosli boʻlishi, taklifda tovarning (ishning, xizmatning) bir birlik narxi va umumiy hajmi, shuningdek, taklif rasmiy oferta emasligi va shartnoma tuzish majburiyati yuklanmasligi koʻrsatiladi.

Zarur hollarda, davlat buyurtmachisi tovarning (ishning, xizmatning) narxlarini oʻrganish boʻyicha yuborilgan soʻrovga ishlab chiqilgan texnik topshiriq va boshqa hujjatlarni ilova qilishi hamda salohiyatli yetkazib beruvchilarning malaka maʼlumotlarini soʻrashi mumkin.

25. Xarid qilish tartib-taomillari ishtirokchilari (salohiyatli yetkazib beruvchilar) oʻz takliflarini davlat buyurtmachisi tomonidan eʼlonda (soʻrovnomada) belgilangan talablar asosida taqdim etadi.

Taklifda belgilangan xarid qilinadigan tovarning (ishning, xizmatning) bir birlik narxi, umumiy hajmi va boshqa talab etilgan maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim. Bunda narxlarning sunʼiy va/yoki asossiz ravishda oshirib yuborilishiga yoʻl qoʻyilmasligiga alohida eʼtibor qaratish nazarda tutiladi.

26. Davlat buyurtmachisi kelib tushgan takliflarni ularning eʼlonda (soʻrovnomada) belgilangan talablarga muvofiqligi, tovarning (ishning, xizmatning) xususiyatlari hamda narxlarning asoslanganini inobatga olgan holda koʻrib chiqib, belgilangan talablarga muvofiq kelgan takliflardan xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganishda foydalanadi.

27. Yagona yetkazib beruvchi bilan xarid predmetining narxi quyidagi manbalardan biri orqali oʻrganiladi:

yagona yetkazib beruvchilar tomonidan narxlar moduliga joylashtirilgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) narxlari;

davlat buyurtmachisi tomonidan yagona yetkazib beruvchiga ushbu Vaqtinchalik nizomga muvofiq yuborilgan soʻrovnoma asosida olingan tovarlar (ishlar, xizmatlar) narxlari.

5-bob. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini shakllantirish tartibi

28. Narxlar modulida xarid predmeti boʻyicha oʻrganilgan bozor narxlari narxlarning oʻzgarish koeffitsiyenti formulasi boʻyicha taqqoslanadi.

29. Narxlarning oʻzgarish koeffitsiyenti narxlar modulida avtomatik ravishda aniqlanadi.

30. Narxlarning oʻzgarish koeffitsiyenti 30 foizdan oshmagan taqdirdagina, xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi oʻrganilgan deb hisoblanadi.

Agar narxlarning oʻzgarish koeffitsiyenti 30 foizdan oshsa, davlat buyurtmachisi xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini qayta oʻrganishi lozim.

31. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganishda narxlarning oʻzgarish koeffitsiyenti quyidagi formulaga asosan aniqlanadi:

bu yerda:

a) oʻrtacha kvadratik ogʻish quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

bu yerda:

X1,2…n — har bir manba boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) narxlari;

OʻBN — xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi;

n — oʻrganishda foydalanilgan narxlar soni;

b) xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi quyidagi formula boʻyicha shakllantiriladi:

OʻBN = (X1 * Y1 + X2 * Y2 + ... + Xn * Yn) (Y1 + Y2 + ... + Yn)

bu yerda:

X1,2…n — har bir manba boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) narxlari;

Y1,2…n — har bir manba boʻyicha tovarlar (ishlar, xizmatlar) hajmlari.

32. Xarid predmetining boshlangʻich narxi quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

BN = (OʻBN * V) * (1 + t/100)

bu yerda:

v — xarid qilinadigan tovar (ish, xizmat) miqdori (hajmi);

t — xarid predmetining boshlangʻich narxi hamda uning oʻrtacha bozor narxi oʻrtasidagi tafovut miqdori.

Bunda:

toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar boʻyicha xaridlar moduldagi xarid predmetining oʻrtacha bozor narxidan oshmagan holda amalga oshiriladi, qonunchilikda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno;

davlat buyurtmachisi e-maʼlumotnomada tovar (ish, xizmat) miqdorini (hajmini) 10 foizdan oshmagan miqdorda oʻzgartirish huquqiga ega. Bunda tovarning (ishning, xizmatning) xususiyatlarini oʻzgartirishga yoʻl qoʻyilmaydi. Mazkur huquq bitta e-maʼlumotnoma doirasida bir marta qoʻllanadi.

33. Davlat buyurtmachisi xarid predmetining boshlangʻich narxini hisoblash maqsadida xarid predmetining boshlangʻich narxi hamda uning oʻrtacha bozor narxi oʻrtasidagi tafovut miqdorini belgilab, xarid qilinadigan tovar (ish, xizmat) miqdorini (hajmini) koʻrsatgan holda, ushbu maʼlumotlarni narxlar moduliga kiritadi va e-maʼlumotnomani shakllantirish va tasdiqlash uchun elektron raqamli imzodan foydalangan holda tegishli topshiriqni tasdiqlaydi.

34. Narxlar moduli e-maʼlumotnoma shakllantirilgandan soʻng tegishli maʼlumotlar davlat xaridlari elektron tizimlariga yuboriladi.

35. Davlat xaridlari elektron tizimi davlat buyurtmachisiga e-maʼlumotnoma boʻyicha kelib tushgan maʼlumotlar asosida davlat xaridlariga ruxsat beradi. E-maʼlumotnoma boʻyicha maʼlumot shartnoma toʻgʻrisidagi axborotda aks ettiriladi.

36. Elektron doʻkon tartib-taomilida, shuningdek, elektron kooperatsiya portalida ishtirokchining ofertasi boʻyicha shartnoma davlat buyurtmachisi tomonidan shakllantirilgan xarid predmetining boshlangʻich narxidan yuqori narxda shakllanish holati yuzaga kelganda, davlat buyurtmachisiga ushbu shartnomani shakllantirish yoki shakllantirishni rad etish imkoniyati yaratiladi.

Bunda davlat buyurtmachisi bir ish kuni ichida shartnomani shakllantirish yoki shakllantirishni rad etish boʻyicha soʻrovni qabul qilmasa, davlat xaridlari elektron tizimi shartnomani shakllantirishni avtomatik ravishda rad etadi.

37. Davlat xaridlari elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 26-dekabrdagi PF-259-son Farmoni 4-bandining “a” kichik bandida belgilangan xavf-xatarlar toʻgʻrisidagi axborotlar davlat xaridlari sohasidagi nazoratni amalga oshiruvchi organlarning shaxsiy kabinetlariga real vaqt rejimida yuborilishini taʼminlaydi.

6-bob. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish jarayonida shaxsiy manfaatdorlik va manfaatlar toʻqnashuvi

38. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish jarayonida shaxsiy manfaatdorlik va manfaatlar toʻqnashuviga, shu jumladan, affillanganlikka olib keladigan holatlarga yoʻl qoʻyilmaydi.

39. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish jarayonida quyidagi holatlar taqiqlanadi:

maʼlum mahsulot yetkazib beruvchilarning axborotini asossiz rad etish yoki ulardan foydalanishga toʻsqinlik qilish;

maʼlum manfaatdor shaxslar yoki affillangan subyektlarning narx takliflaridan foydalanish;

narxni sunʼiy ravishda yuqori yoki past koʻrsatish maqsadida maʼlumotlarni taqdim etish, tanlab oʻrganish yoki oʻzgartirish;

bir yoki bir nechta subyekt manfaatida hisob-kitoblarni qalbakilashtirish;

bozor narxlarini oʻrganishda raqobatni cheklovchi yoki manfaatlar toʻqnashuviga olib keluvchi harakatlarni sodir etish.

40. Manfaatlar toʻqnashuvi mavjudligi toʻgʻrisidagi axborotlarni olgan rahbar yoki komplayens-nazorat boʻlinmasi uning oldini olish yoki uni bartaraf etish boʻyicha oʻz vaqtida choralar koʻrishi kerak.

Agar davlat buyurtmachisi xodimi xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish jarayonida manfaatlar toʻqnashuvi holatiga duch kelsa, bu haqida oʻzining bevosita rahbariga yoki komplayens-nazorat boʻlinmasiga darhol xabar berishi shart. Bunda manfaatlar toʻqnashuvini aniqlashda ishtirok etadigan xodimlarga ishonib topshirilgan yoxud ularga kasbiy, xizmat yoki mehnat majburiyatlarini bajarishi munosabati bilan maʼlum boʻlib qolgan shaxslarning shaxsga doir maʼlumotlarini oshkor etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

41. Manfaatlar toʻqnashuvi haqida xabar olgan rahbar yoki komplayens-nazorat boʻlinmasi Oʻzbekiston Respublikasining “ Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida ”gi va “ Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq zudlik bilan tegishli choralarni koʻrishi shart.

42. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini tahlil qilish jarayonida manfaatlar toʻqnashuvini bartaraf etmasdan harakat qilgan davlat buyurtmachisi xodimlari hamda ularning rahbarlari amaldagi qonunchilikka muvofiq javobgar hisoblanadi.

43. Davlat buyurtmachisi komplayens-nazorat boʻlinmalari (yoki ushbu vazifa yuklangan masʼul shaxslar) xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish jarayonida ishtirok etayotgan xodimlar tomonidan manfaatlar toʻqnashuviga va korrupsiya holatlariga yoʻl qoʻymaslik ustidan muntazam nazoratni amalga oshirishlari shart.

7-bob. Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi shakllantirilishida davlat va jamoatchilik nazorati

44. Portalda va/yoki davlat xaridlari elektron tizimida narxlarni shakllantirish boʻyicha jamoatchilik nazorati e-maʼlumotnomalardagi, ofertalardagi hamda davlat xaridlari elektron tizimlarida joylashtirilgan eʼlonlardagi, shuningdek, xarid qilish tartib-taomillari natijalariga koʻra tuzilgan shartnomalardagi shubhali narxlarga “ogohlantirish” tugmasi orqali izoh qoldirish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

Portal va/yoki davlat xaridlari elektron tizimi ushbu holat xavf-xatarlar sifatida davlat xaridlari sohasidagi nazoratni amalga oshiruvchi organlarning shaxsiy kabinetlariga real vaqt rejimida yuborilishini taʼminlaydi.

45. Davlat xaridlari sohasidagi nazoratni amalga oshiruvchi organlar tomonidan davlat buyurtmachisi va yagona yetkazib beruvchi oʻrtasida tuzilgan shartnomalar boʻyicha narx belgilanishi va uning asoslangani yuzasidan alohida nazorat tadbirlari oʻtkazib borilishi mumkin.

46. Agar qonunchilikda yoki mazkur Vaqtinchalik nizomda muayyan xarid obyekti yoki alohida holat uchun majburiy manba yoki usul toʻgʻridan-toʻgʻri belgilanmagan boʻlsa, davlat xaridlari sohasidagi nazoratni amalga oshiruvchi organlar davlat buyurtmachisi tomonidan tanlangan manba, usul, axborot olish shakli yoki ularning qoʻllanish ketma-ketligini boshqacha manba yoki usuldan ham foydalanish mumkin boʻlgani vaji bilan notoʻgʻri deb baholashga haqli emas.

Foydalanilgan manba yoki usulning oʻzi, shuningdek, ularning turi, agar davlat buyurtmachisi tomonidan xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi oʻrganilgani, foydalanilgan maʼlumotlar va ularning manbalari qayd etilgani, ularning taqqoslanuvchanligi va ishonchliligi asoslangani, tegishli materiallar narxlar moduliga joylashtirilgani hamda mazkur Vaqtinchalik nizomda belgilangan majburiy talablarga rioya etilgani mavjud boʻlsa, xarid tartib-taomilini buzish deb topish uchun asos hisoblanmaydi.

Davlat nazorati oʻrtacha bozor narxi oʻrganilgani, foydalanilgan maʼlumotlarning qayd etilgani, ularning ishonchliligi va taqqoslanuvchanligi hamda qonunchilikda belgilangan majburiy talablarga rioya etilgani doirasida amalga oshiriladi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

47. Davlat buyurtmachisi gʻolib boʻlgan taklif akseptiga qadar istalgan vaqtda xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini bozor narxlariga muvofiqligi yuzasidan qayta oʻrganish huquqiga ega.

48. “Davlat xaridlari toʻgʻrisida” Qonunning 71-moddasi birinchi qismi 6-bandida nazarda tutilgan hollarda hamda tabiiy monopoliya subyektlaridan xaridlar amalga oshirilganda e-maʼlumotnoma shakllantirish talab etilmaydi.

49. Davlat tomonidan qoʻriqlanishi lozim boʻlgan shaxslarning xavfsizligini taʼminlash, Oʻzbekiston Respublikasida mudofaa qobiliyatini, xavfsizlikni taʼminlash va ichki tartibni saqlash uchun davlat xaridlariga, davlat sirlari bilan bogʻliq boʻlgan davlat xaridlariga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi, xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar Kengashlari saylovlariga, Oʻzbekiston Respublikasining referendumlariga tayyorgarlik koʻrish hamda ularni oʻtkazish uchun davlat xaridlariga ushbu Vaqtinchalik nizom talablari tavsiyaviy ahamiyatga ega.

50. Davlat buyurtmachilari ushbu Vaqtinchalik nizomga muvofiq xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish uchun rasmiylashtirilgan hujjatlarni Portalga joylashtirilishi va 5 yil davomida saqlanishini taʼminlashi shart.

Narxlar moduliga joylashtirilgan hujjatlar kamida 5 yil mobaynida saqlanadi. Joylashtirilgan hujjatlar jamoatchilikka ochiqlanishi lozim, qonunchilikda belgilangan hollar bundan mustasno.

51. Davlat buyurtmachisi bozor narxlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan foydalanishda suiisteʼmol qilish holatlari uchun javobgar hisoblanadi.

52. Davlat xaridlari elektron tizimining operatorlari davlat xaridlari elektron tizimiga joylashtirilgan axborotning shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq saqlanishini va oshkor etilmasligini taʼminlaydi.

53. Davlat xaridlari sohasidagi vakolatli organ xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini shakllantirishda foydalanilgan maʼlumotlar boʻyicha kelib chiqadigan huquqiy oqibatlar uchun javobgar boʻlmaydi.

54. Mazkur Vaqtinchalik nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA

Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini shakllantirish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat buyurtmachisi Xarid qilinishi rejalashtirilgan tovarning (ishning, xizmatning) xususiyatlarini aniqlaydi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Davlat buyurtmachisi Zarur hollarda narxlar modulida ushbu Nizom talablari asosida xarid predmetining oʻrtacha bozor narxlarini oʻrganish boʻyicha eʼlonni (Vaqtinchalik nizomga 5-ilovaga muvofiq) joylashtirishi, shuningdek, eʼlon joylashtirish bilan bir vaqtda salohiyatli yetkazib beruvchilarga soʻrovnoma (Vaqtinchalik Nizomga 6-ilovaga muvofiq) yuborishi mumkin. Takliflarni qabul qilish muddati tugashidan kamida 2 ish kuni oldin 3-bosqich Salohiyatli yetkazib beruvchilar yoki ishtirokchilar Eʼlonda (soʻrovnomada) belgilangan talablarga muvofiq oʻzining takliflarini yuboradi. Eʼlonda belgilangan muddat ichida 4-bosqich Davlat buyurtmachisi Takliflarni eʼlonda (soʻrovnomada) belgilangan talablarga muvofiqligi yuzasidan koʻrib chiqadi hamda ushbu talablarga muvofiq kelgan takliflardan foydalanadi. Zaruratga koʻra 5-bosqich Davlat buyurtmachisi Ochiq axborot manbalaridan yoki boshqa ishonchli manbalardan olingan kamida uchta narxni solishtirish yoʻli bilan yoxud kamida uchta tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) salohiyatli yetkazib beruvchilaridan narxlar boʻyicha toʻplangan maʼlumotlar asosida Vaqtinchalik nizomning 16-bandiga muvofiq e-maʼlumotnomani narxlar modulidan foydalangan holda shakllantiradi. Davlat xaridlarini amalga oshirishdan oldin 6-bosqich Narxlar moduli Davlat buyurtmachisi tomonidan oʻrganilgan barcha maʼlumotlar asosida xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini avtomatik ravishda hisoblaydi. Agar narxlarning oʻzgarish koeffitsiyenti 30 foizdan oshsa, davlat buyurtmachisiga xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi qayta oʻrganilishi kerakligi toʻgʻrisida xabar beradi. Avtomatik ravishda 7-bosqich Davlat buyurtmachisi Xarid predmetining boshlangʻich narxini hisoblash maqsadida xarid predmetining boshlangʻich narxi hamda uning oʻrtacha bozor narxi oʻrtasidagi tafovut miqdorini belgilab, xarid qilinadigan tovar (ish, xizmat) miqdorini (hajmini) koʻrsatgan holda ushbu maʼlumotlarni narxlar moduliga kiritadi va e-maʼlumotnomani shakllantirish va tasdiqlash uchun elektron raqamli imzo orqali topshiriqni tasdiqlaydi. Boshlangʻich narxni belgilash jarayonida 8-bosqich Narxlar moduli E-maʼlumotnomani shakllantiradi hamda tegishli maʼlumotlarni davlat xaridlari elektron tizimlariga yuboradi. Avtomatik ravishda 9-bosqich Davlat xaridlari elektron tizimi Davlat buyurtmachilari tomonidan e-maʼlumotnoma boʻyicha kelib tushgan maʼlumotlar asosida davlat xaridlarini amalga oshirishga ruxsat beradi va e-maʼlumotnoma maʼlumotlarini shartnoma toʻgʻrisidagi axborotda aks ettiradi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 26-dekabrdagi PF-259-son Farmonining 4-bandi “a” kichik bandida belgilangan xavf-xatarlar toʻgʻrisidagi axborotlar davlat xaridlari sohasidagi nazoratni amalga oshiruvchi organlarning shaxsiy kabinetlariga real vaqt rejimida yuborilishini taʼminlaydi. Avtomatik ravishda

Davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA

Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik ravishda shakllantirish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat buyurtmachisi Xarid qilish tartib-taomillarini boshlashdan oldin xarid predmeti Vaqtinchalik nizomga 3-ilovadagi roʻyxatga kiritilganligini tovar nomi va tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) yagona milliy klassifikatori kodi orqali aniqlaydi. Xarid qilinadigan tovarning texnik, funksional va ekspluatatsiya xususiyatlari, komplektatsiyasi, yetkazib berish, kafolat va servis shartlari, miqdori, qonunchilikda belgilangan hollarda modeli (markasi) hamda narxga taʼsir qiluvchi boshqa shartlarini Narxlar moduliga kiritib, e-maʼlumotnomani shakllantirish soʻrovini yuboradi. Xarid qilish tartib-taomilini boshlashdan oldin 2-bosqich Narxlar moduli Davlat buyurtmachisi kiritgan maʼlumotlarni Vaqtinchalik nizomga 3-ilovadagi roʻyxat va tegishli tovar kodi bilan avtomatik solishtiradi. Tovar xususiyatlarining avtomatik ravishda mos yoki taqqoslash mumkinligini tekshiradi. Tovar roʻyxatda mavjud boʻlmagan yoki avtomatik ravishda identifikatsiya qilish imkoni boʻlmagan hollarda, davlat buyurtmachisiga oʻrtacha bozor narxini Vaqtinchalik nizomga 1-ilovaga muvofiq shakllantirish zarurligi haqida xabar beradi. Avtomatik ravishda 3-bosqich Narxlar moduli / sunʼiy intellekt texnologiyalari Oxirgi 90 kunda shakllangan narx maʼlumotlaridan, bunday maʼlumotlar mavjud boʻlmaganda esa oxirgi 365 kungacha boʻlgan maʼlumotlardan foydalanib, xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi, yuqori va past chegara narxlari, narxlar dinamikasi hamda narxlarning oʻzgarish koeffitsiyentini hisoblab, davlat buyurtmachisiga tegishli maʼlumotlarni taqdim etadi. Avtomatik ravishda 4-bosqich Narxlar moduli Narxlarning oʻzgarish koeffitsiyenti 30 foizdan oshgan yoki manbalar soni va sifati yetarli boʻlmagan hollarda, avtomatik natijani “qoʻshimcha oʻrganish talab etiladi” maqomida belgilaydi hamda bu haqida davlat buyurtmachisiga xabar beradi. Avtomatik ravishda 5-bosqich Davlat buyurtmachisi Sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik aniqlangan oʻrtacha bozor narxining xarid predmeti xususiyatlariga mosligi, manbalar yetarliligi va hisoblash natijasining ishonchliligini inobatga olgan holda xarid qilinadigan tovarning sonini, shuningdek, zarur hollarda qonunchilikka muvofiq xarid predmetining boshlangʻich narxi hamda uning oʻrtacha bozor narxi oʻrtasidagi tafovut miqdorini Narxlar moduliga e-maʼlumotnomani shakllantirish uchun kiritadi. Zarur hollarda ushbu Vaqtinchalik nizomga 1-ilovaga muvofiq qoʻshimcha oʻrganish oʻtkazadi. Xarid qilish tartib-taomilini boshlashdan oldin 6-bosqich Narxlar moduli Sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida aniqlangan xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi, hisoblash sanasi, manbalar soni, asosiy parametrlar, zarur hollarda qoʻshimcha oʻrganish natijalari va boshqa maʼlumotlarni boshlangʻich narxni aniqlash uchun hisob-kitoblari koʻrsatilgan e-maʼlumotnomani Narxlar modulida, davlat buyurtmachisining shaxsiy kabinetida shakllantiradi hamda e-maʼlumotnoma axborotlarini davlat xaridlari elektron tizimlariga yuboradi. Avtomatik ravishda 7-bosqich Davlat xaridlari elektron tizimi E-maʼlumotnoma boʻyicha kelib tushgan maʼlumotlar asosida davlat xaridlarini amalga oshirishga ruxsat beradi, maʼlumotlarni shartnoma toʻgʻrisidagi axborotda aks ettiradi hamda belgilangan xavf-xatarlar toʻgʻrisidagi axborotlar davlat xaridlari sohasidagi nazoratni amalga oshiruvchi organlarning shaxsiy kabinetlariga real vaqt rejimida yuborilishini taʼminlaydi. Avtomatik ravishda

Davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 3-ILOVA

Narxlar modulida oʻrtacha bozor narxi sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik ravishda aniqlanadigan tovarlar

T/r Tovar nomi Davlat xaridlari sohasida foydalaniladigan Tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) yagona milliy klassifikatori kodi Mos keluvchi MXIK Kompyuter, elektron va optik uskunalar 1. Televizor 26.40.20.122-00001 08528001001 2. Shaxsiy kompyuter 26.20.13.000-00006 08471001002 3. Monoblok 26.20.13.000-00003 08471010009 4. Planshet kompyuter 26.20.11.110-00003 08471001020 5. Noutbuk 26.20.11.110-00001 08471001001 6. Grafik planshetlar 26.20.16.000-00001 08471001020 7. Interfaol panel 26.20.13.000-00001 08471010010 8. Koʻp funksiyali moslama 26.20.18.000-00001 08443001028 9. Kompyuterga ulanadigan monitor 26.20.17.110-00001 08528002001 10. Elektr quvvati ishlab chiqarilishi yoki isteʼmoli hisoblagichlari 26.51.63.130-00001 09028001005 11. Uzluksiz quvvat manbai 26.20.40.110-00001 08504006999 12. Kompyuter sichqonchasi 26.20.16.170-00001 08471012005 13. Klaviatura 26.20.16.110-00001 08471012004 14. Flesh xotira kartasi 26.20.21.120-00002 08523001001 Elektr va boshqa uskunalar 15. Maishiy konditsioner 28.25.12.130-00001 08415001001 16. Maishiy sovitkich 27.51.11.110-00001 08418001001 17. Maishiy tikuv mashinalari 28.94.40.000-00001 08452001003 18. Elektr plita 27.51.28.130-00001 08516006016 19. Gaz plitasi 27.52.11.110-00001 07321001003 20. Elektr goʻsht qiymalagich 27.51.21.122-00001 08509001009 21. Elektr suv isitkich 27.51.25.110-00001 08516001001 22. Burchak silliqlaydigan mashina (bolgarka) 28.93.13.132-00001 08467001096 23. Elektr dastakli qoʻl dreli (parmadasta) 28.24.11.000-00005 08467001001 24. Perforator 28.24.11.000-00002 08467001002 25. Oʻt oʻchirgich 28.29.22.110-00001 08424001001 26. Elektrmagnitli ishga tushirish apparati 27.33.13.150-00001 08536007013 27. Avtomatik boʻlmagan oʻchirib yoqish moslamasi 27.33.11.140-00001 08536004016 Mebel 28. Yozuv stoli 31.01.10.000-00001 09403001127 29. Yogʻochdan yasalgan ishxona tumbasi 31.01.12.150-00001 09403001016 30. Yogʻoch karkasli stul 31.01.12.160-00001 09401001030 31. Metall karkasli stul 31.01.11.150-00001 09401001030 32. Divan 31.09.12.111-00001 09401001012 Qogʻoz va qogʻoz mahsulotlari 33. Formatli oq qogʻoz 17.12.14.109-00001 04802001006 34. Ofis texnikasi uchun suratga olish qogʻozi 20.59.11.130-00001 04810001006 35. Kirish hujjatlarini qayd etish jurnali 17.23.13.110-00001 04820001001 36. Bloknot 17.23.13.191-00001 04820008001 Boshqa tayyor buyumlar 37. Kanselyariya ruchkasi 32.99.12.110-00001 09608001001 38. Qattiq poʻstloqli grifellari bor oddiy va rangli qalamlar 32.99.15.110-00001 09609001001 39. Marker 32.99.12.120-00001 09608001002 40. Shaxmat oʻynash uchun toʻplam 32.40.42.191-00001 09504001008 Toʻqimachilik va toʻqimachilik mahsulotlari 41. Gilam 13.93.11.100-00001 05705003001 42. Choyshab toʻplami 13.92.12.194-00001 06302001007 43. Tibbiy doka 13.20.44.120-00001 03005001002 44. Deraza jalyuzisi 13.92.22.120-00001 03925001006 06303001005 07610001001 Oziq-ovqat mahsulotlari 45. Qisqa muddat saqlanadigan non 10.71.11.110-00001 01905002004 46. Taʼm beruvchi qoʻshimchalarsiz qattiq pishloq 10.51.40.131-00001 00406001001 47. Sut 10.51.11.000-00001 00401001001 48. Meva va (yoki) sabzavotlar sharbati 10.32.10.000-00001 02009001006 Boshqalar 49. Mosh doni 01.11.79.121-00001 00708005001 50. Aluminiy radiator 25.21.11.130-00003 07616003001 51. Metall eshik 25.12.10.000-00001 07326999999 52. Suv-gaz oʻtkazuvchi poʻlat quvur 24.20.13.160-00001 07304001001 53. Bostirma plita 23.61.12.142-00001 06810006002 54. Rakovina 23.42.10.130-00001 06910001001 55. Sopol plitka 23.31.10.125-00001 06907001012 56. Quruq qurilish aralashmasi 23.64.10.110-00001 03214001003 57. Polietilen bosimli quvur 22.21.21.122-00001 03917001001 58. Nometall eshik 16.23.11.130-00001 04418002001 04418002006 07020999011 59. Kesilgan taxta 16.10.21.119-00004 04407002001 04407002002 04407002003 04407002004 04407002005 04407002006 04407002007 04407002010 04407002011 04407002012 04407002013 04407002014 04407002015 04407002016 04407002102 04407002103 04407002104 60. Qurilish qumi 08.12.11.130-00001 02505001004

Davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 4-ILOVA

Oʻrtacha bozor va boshlangʻich narx boʻyicha maʼlumotnoma — e-maʼlumotnomaning NAMUNAVIY SHAKLI E-MAʼLUMOTNOMA 20___ yil “___” _________dagi _____-son 1. Davlat buyurtmachisi toʻgʻrisida maʼlumot Davlat buyurtmachisining nomi STIRi 2. Xarid predmeti toʻgʻrisida umumiy maʼlumot Xarid predmeti nomi: Xarid predmetining qisqacha tavsifi: 3. Xarid predmetining oʻrganilgan bozor narxi manbalari boʻyicha maʼlumot Xarid predmetining oʻrganilgan bozor narxi manbai nomi (1) (2) (...) Lot raqami (mavjud boʻlganda) Tadbirkorlik subyekti nomi STIRi Tovar (ish, xizmat) nomi Tovarning (ishning, xizmatning) xususiyatlari Oʻlchov birligi Miqdori Bir birlik narxi Valyutasi agar xorijiy valyutada boʻlsa, shu kundagi Markaziy bankning soʻmdagi valyuta kursi soʻmdagi qiymati Yagona milliy klassifikator kodi 4. Sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik ravishda aniqlangan maʼlumotlar (ushbu boʻlim Vaqtinchalik nizomga 3-ilovada keltirilgan roʻyxatdagi tovarlar boʻyicha toʻldiriladi) Sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida avtomatik aniqlangan oʻrtacha bozor narxi ___________ soʻm Avtomatik hisoblash sanasi 20___ yil “____” ________ Avtomatik hisoblashda foydalanilgan manbalar soni ____ ta Qoʻshimcha oʻrganish oʻtkazilgani ha / yoʻq Qoʻshimcha oʻrganish oʻtkazilgan boʻlsa, uning asosi (davlat buyurtmachisi tomonidan toʻldiriladi) 5. Yuqoridagi maʼlumotlar asosida hisob-kitoblar Narxlarning oʻzgarish koeffitsiyenti: bu yerda: a) oʻrtacha kvadratik ogʻish: (agar narxlarning oʻzgarish koeffitsiyenti 30 foizdan oshsa, e-maʼlumotnoma shakllantirilmaydi) b) xarid predmetining oʻrtacha bozor narxi: v) xarid predmetining boshlangʻich narxi hamda uning oʻrtacha bozor narxi oʻrtasidagi tafovut miqdori Mazkur hisob-kitoblarga koʻra __________________ (xarid predmeti nomi) ning boshlangʻich narxi _____________ soʻm miqdorida belgilandi. Davlat buyurtmachisining e-maʼlumotnomani shakllantirish uchun masʼul boʻlgan tarkibiy boʻlinmasi nomi yoki masʼul xodimi maʼlumotlari (lavozimi va F.I.O) yoxud kollegial organi haqida maʼlumot: ______________________________________ Tashkilot rahbari (lavozimi, F.I.O.): ______________________________________ [ Elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi ]

Davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 5-ILOVA

Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxlarini oʻrganish boʻyicha EʼLON Hudud: ________ 20___ yil “____” ___________ Eʼlonning tugash muddati ____________ Mazkur eʼlon davlat xaridlarini amalga oshirishda xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish maqsadida joylashtirilmoqda. Sizdan quyidagi jadval va soʻrovnoma asosida oʻz takliflaringizni taqdim etishingizni soʻraymiz. Ushbu jarayondagi hamkorligingiz davlat xaridlarini oqilona va samarali amalga oshirishda muhim ahamiyatga ega. I. Xarid obyekti boʻyicha maʼlumotlar: T/r Tovar (ish, xizmat) nomi Oʻlchov birligi Talab etilgan miqdor Yagona milliy klassifikator kodi 1. 2. … II. Soʻrovnoma * : 1. Narx birligi va valyuta: Narx tarkibi: Qoʻshimcha qiymat soligʻi □ kiritilgan □ kiritilmagan Boshqa soliq turlari: ______________ □ kiritilgan □ kiritilmagan Bojlar va boshqa majburiy toʻlovlar: ___________ □ kiritilgan □ kiritilmagan Yetkazib berish xarajatlari □ kiritilgan □ kiritilmagan Montaj/demontaj ishlari yoki oʻrnatish ishlari □ kiritilgan □ kiritilmagan Qadoqlash/yuklash-tushirish □ kiritilgan □ kiritilmagan Boshqa xarajatlar: ____________ □ kiritilgan □ kiritilmagan 2. Tovar (ish, xizmat) xususiyatlari, jumladan: - isteʼmol, funksional, texnik va ekspluatatsiya xususiyatlari: - standartlar (texnik reglamentlar): - komplektatsiya (yetkazib beriladigan toʻplam tarkibi): - model (marka) ** : - ishlab chiqarilgan yili: - kafolat va servis xizmat koʻrsatish shartlari: - qabul qilish (topshirish-qabul qilish) shartlari: - tovarni yetkazib berish joyi yoki ish bajarish (xizmat koʻrsatish) joyi: - sifat koʻrsatkichlari: 3. Taklifning amal qilish muddati: 4. Yetkazib beruvchi haqida maʼlumot va uning rekvizitlari: 5. Taklifning oxirgi taqdim etish sanasi va vaqti: 6. Yetkazib berish muddati (ishda/xizmatda — bajarish grafigi): 7. Yetkazib berish shartlari (qabul qilish yoki topshirish-qabul qilish) shartlari: III. Takliflarni taqdim etish tartibi va qoʻshimcha talablar: T/r Talab nomi 1. ... IV. Davlat buyurtmachisi maʼlumotlari: 1. Yuridik manzil: 2. Elektron pochta: 3. Davlat buyurtmachisining telefon raqami: 4. Masʼul shaxs telefon raqami: 5. Yetkazib berish shartlari (qabul qilish yoki topshirish-qabul qilish) shartlari: Izoh: * davlat buyurtmachisi soʻrovnoma maʼlumotlarini zaruratdan kelib chiqib toʻldiradi yoki ishtirokchilar (salohiyatli yetkazib beruvchilar) tomonidan toʻldirilishi majburiy boʻlgan maydonlarni belgilaydi; ** ushbu maʼlumotlardan davlat xaridlarini amalga oshirishda qonunchilik hujjatlarida ruxsat berilgan hollarda foydalaniladi. Ushbu eʼlon boʻyicha taqdim etiladigan taklif rasmiy oferta hisoblanmaydi va shartnoma tuzish majburiyatini yuklamaydi. Tashkilot rahbari (lavozimi, F.I.O): Elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi

Davlat xaridi predmetining oʻrtacha bozor hamda boshlangʻich narxini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 6-ILOVA

Xarid predmetining oʻrtacha bozor narxlarini oʻrganish boʻyicha SOʻROVNOMA Hudud: ________ 20__ yil “___” __________ Hurmatli _____________________________________________ ______________ _______________, (tadbirkorlik subyekti nomi) Mazkur eʼlon davlat xaridlarini amalga oshirishda xarid predmetining oʻrtacha bozor narxini oʻrganish maqsadida joylashtirilmoqda. Sizdan quyidagi jadval va soʻrovnoma asosida oʻz takliflaringizni taqdim etishingizni soʻraymiz. Ushbu jarayondagi hamkorligingiz davlat xaridlarini oqilona va samarali amalga oshirishda muhim ahamiyatga ega. I. Xarid obyekti boʻyicha maʼlumotlar: T/r Tovar (ish, xizmat) nomi Oʻlchov birligi Talab etilgan miqdor Yagona milliy klassifikator kodi 1. 2. … II. Soʻrovnoma * : 1. Narx birligi va valyuta: Narx tarkibi: Qoʻshimcha qiymat soligʻi □ kiritilgan □ kiritilmagan Boshqa soliq turlari: ______________ □ kiritilgan □ kiritilmagan Bojlar va boshqa majburiy toʻlovlar: ___________ □ kiritilgan □ kiritilmagan Yetkazib berish xarajatlari □ kiritilgan □ kiritilmagan Montaj/demontaj ishlari yoki oʻrnatish ishlari □ kiritilgan □ kiritilmagan Qadoqlash/yuklash-tushirish □ kiritilgan □ kiritilmagan Boshqa xarajatlar: ____________ □ kiritilgan □ kiritilmagan 2. Tovar (ish, xizmat) xususiyatlari, jumladan: - isteʼmol, funksional, texnik va ekspluatatsiya xususiyatlari: - standartlar (texnik reglamentlar): - komplektatsiya (yetkazib beriladigan toʻplam tarkibi): - model (marka) ** : - ishlab chiqarilgan yili: - kafolat va servis xizmat koʻrsatish shartlari: - qabul qilish (topshirish-qabul qilish) shartlari: - tovarni yetkazib berish joyi yoki ish bajarish (xizmat koʻrsatish) joyi: - sifat koʻrsatkichlari: 3. Taklifning amal qilish muddati: 4. Yetkazib beruvchi haqida maʼlumot va uning rekvizitlari: 5. Taklifning oxirgi taqdim etish sanasi va vaqti: 6. Yetkazib berish muddati (ishda/xizmatda — bajarish grafigi): 7. Yetkazib berish shartlari (qabul qilish yoki topshirish-qabul qilish) shartlari: III. Takliflarni taqdim etish tartibi va qoʻshimcha talablar: T/r Talab nomi 1. ... IV. Davlat buyurtmachisi maʼlumotlari: 1. Yuridik manzil: 2. Elektron pochta: 3. Davlat buyurtmachisining telefon raqami: 4. Masʼul shaxs telefon raqami: 5. Yetkazib berish shartlari (qabul qilish yoki topshirish-qabul qilish) shartlari: Izoh: * soʻrovnoma maʼlumotlari zaruratdan kelib chiqib toʻldiriladi; ** ushbu maʼlumotlardan davlat xaridlarini amalga oshirishda qonunchilik hujjatlarida ruxsat berilgan hollarda foydalaniladi. Ushbu soʻrovnoma boʻyicha taqdim etiladigan taklif rasmiy oferta hisoblanmaydi va shartnoma tuzish majburiyatini yuklamaydi. Tashkilot rahbari (lavozimi, F.I.O.): Elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-sentabrdagi 480-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 833-son qarori bilan tasdiqlangan “Raqamli transformatsiya markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining elektron kooperatsiya portalida axborotni joylashtirish va xaridlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Nizomning 24-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Agar narx soʻrovi mobaynida ishtirokchi tomonidan taklif qilingan narx buyurtmachi tomonidan tanlangan narxdan 20 va undan ortiq foizga past boʻlsa, ishtirokchi buyurtmachi tanlagan ofertaning narxi va oʻzi taklif etgan narxning farqi miqdoridagi qoʻshimcha zakalatni xarid predmetining har bir birligi uchun oldindan kiritishi shart (qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollar bundan mustasno). Bunda ofertaning summasi:

bazaviy hisoblash miqdorining ikki ming besh yuz baravaridan oshmaydigan hollarda, qoʻshimcha zakalat summasi bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravaridan;

bazaviy hisoblash miqdorining ikki ming besh yuz baravaridan oshgan hollarda, qoʻshimcha zakalat summasi bazaviy hisoblash miqdorining ming baravaridan oshmasligi kerak.

Qoʻshimcha zakalat mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu takliflar elektron tizim tomonidan avtomatik ravishda rad etiladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 8-sentabr,

480-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.09.2026-y., 09/26/480/0910-son)

lex.uz