UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 8-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 8 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 сентября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 September 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

Илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисида» 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, соҳада замонавий илмий-техник ва инновацион ечимларни амалга ошириш орқали аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодиёт объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимига сунъий интеллект, робототехника ва замонавий рақамли технологияларни жорий қилиш;

аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида инновацион технологиялар, шунингдек, муҳофаза воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

3. Белгилансинки, Дастур доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими таркибига кирувчи барча вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг бюджет, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурда белгиланган илмий-техник ва инновацион лойиҳалар ўз вақтида амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;

Дастур ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар олти ой якунида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 сентябрдаги 479-сон қарорига ИЛОВА

Илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш

Т/р Лойиҳа номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Иқтисодиёт объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш 1. Кимёвий зарарланиш эҳтимоли бўлган ҳудудларни аниқлаш учун кимёвий хавфли объектларнинг рақамли нусхаларини яратиш. 1. Кимёвий хавфли объектларда авария сценарийларининг рақамли моделларини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган рақамли моделларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. 2027 йил декабрь «Ўзкимёсаноат» АЖнинг маблағлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар «Ўзкимёсаноат» АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида радиациявий авариялар келиб чиқиши эҳтимолини ва оқибатларини прогноз қилиш учун ушбу объектларнинг рақамли нусхаларини яратиш. 1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида авария сценарийларининг рақамли моделларини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган рақамли моделларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. 2027 йил декабрь Атом энергияси агентлиги маблағлари, Энергетика вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Энергетика вазирлиги, Атом энергияси агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 3. Хавфли ишлаб чиқариш ва потенциал хавфли объектларнинг миллий Геоахборот тизими платформасини яратиш. 1. Хавфли ишлаб чиқариш ва потенциал хавфли объектларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш. 2. Геоахборот тизими платформасини яратиш. 3. Платформани Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. 2028 йил октябрь Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 4. Кўчки ва сел хавфи мавжуд ҳудудларни мониторинг қилишнинг инновацион тизимини (SmartGeoНazard) яратиш. 1. Рақамли муҳитда кўчки ва сел хавфлари билан боғлиқ сценарийларнинг моделларини яратиш учун техник шартларни ишлаб чиқиш. 2. Рақамли муҳитда кўчки ва сел хавфлари билан боғлиқ сценарийларнинг моделларини яратиш ва амалиётга жорий этиш. 3. Моделларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. 2028 йил август Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 5. Сув омборларида авариялар ва ҳалокатларнинг юзага келиш хавфи эҳтимолини прогноз қилиш учун гидротехника иншоотларининг рақамли нусхаларини яратиш. 1. Сув омборларининг авария хавфини прогнозлаш ва авариялар сценарийларининг рақамли моделларини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган рақамли моделларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. 2028 йил ноябрь «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари, Сув хўжалиги вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 6. Сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудларни мониторинг қилишнинг инновацион тизимини (FloodPredict AI) яратиш. 1. Рақамли муҳитда сув тошқинлари билан боғлиқ сценарийларнинг моделларини яратиш учун техник шартларни ишлаб чиқиш. 2. Рақамли муҳитда сув тошқинлари билан боғлиқ сценарийларнинг моделларини яратиш ва амалиётга жорий этиш. 3. Моделларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. 2028 йил ноябрь Сув хўжалиги вазирлигига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги II. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимига сунъий интеллект, робототехника ва замонавий рақамли технологияларни жорий қилиш 7. Роботлаштирилган ёнғин ўчириш платформасини яратиш. 1. Енгил турдаги роботлаштирилган ёнғин ўчириш қурилмасининг техник шартини ишлаб чиқиш. 2. Енгил турдаги роботлаштирилган ёнғин ўчириш қурилмасининг прототипини ишлаб чиқиш. 3. Роботлаштирилган ёнғин ўчириш платформасини синовлардан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш. 2027 йил декабрь Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 8. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурсларнинг ҳисобини юритишни рақамлаштириш. 1. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий ва моддий ресурслар ҳисобининг электрон маълумотлар базасини шакллантириш. 2. Мониторинг қилиш имкониятини берувчи ахборот тизими учун техник шартни ишлаб чиқиш. 3. Мониторинг қилиш имкониятини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 2028 йил сентябрь Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 9. Республика ва трансчегаравий ҳудудларда ҳамда муҳим объектларда сейсмик хавфни SeisComP дастури орқали мониторинг қилиш тизимини яратиш. 1. Республика ва трансчегаравий ҳудудларда ҳамда муҳим объектларда сейсмик хавфни SeisComP дастури орқали мониторинг қилиш тизимини яратиш учун техник шартни ишлаб чиқиш. 2. Республика ва трансчегаравий ҳудудларда ҳамда муҳим объектларда сейсмик хавфни SeisComP дастури орқали мониторинг қилиш тизимини яратиш ва амалиётга жорий этиш. 2028 йил сентябрь Маблағ талаб этилмайди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси 10. Мониторинг ва прогноз маълумотларининг рақамли платформасини ишлаб чиқиш. 1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда мониторинг ва прогноз маълумотлари базасини шакллантириш. 2. Мониторинг ва прогноз маълумотларини рақамлаштириш ҳамда ягона платформа асосида маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. 2029 й ил октябрь Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 11. Роботлаштирилган разведка мажмуасини яратиш. 1. Фавқулодда вазиятларда хавфли ёки бориш имкони бўлмаган ҳудудларни кўздан кечириш учун мўлжалланган робот қурилмасига техник шартни ишлаб чиқиш. 2. Роботлаштирилган разведка мажмуасининг прототипини ишлаб чиқиш. 3. Роботлаштирилган разведка мажмуаси прототипини синовлардан ўтказиш ва серияли ишлаб чиқариш. 2029 йил декабрь Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , ҳомийлик ҳайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 12. Зилзила ва сейсмик хавф ҳақида барвақт хабар бериш тизимини такомиллаштириш. 1. Зилзила ва сейсмик хавфлар ҳақида автоматик хабар бериш тизими учун алгоритмни яратиш бўйича техник шартни ишлаб чиқиш. 2. Зилзила ва сейсмик хавф ҳақида автоматик хабар бериш тизими учун алгоритмни ишлаб чиқиш ва рақамлаштириш. 3. Сейсмик станциялар тармоғини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган автоматик хабар бериш алгоритмини жорий этиш. 2030 йил октябрь Маблағ талаб этилмайди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти III. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида инновацион технологиялар, шунингдек, муҳофаза воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш 13. Фавқулодда вазиятлар соҳасида миллий стандартлар тизимини шакллантириш. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича давлат стандартлари комплексининг асосий қоидаларини белгиловчи миллий стандартни ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 14. Қутқарувчиларнинг қидирув-қутқарув тадбирларини ташкил этишдаги амалий кўникмаларини, руҳий, касбий, жисмоний ва махсус тайёргарлигини ошириш. 1. Фавқулодда вазиятларда авария ва қидирув-қутқарув тадбирларини ташкил этишда замонавий талабларга асосланган, ўқув, руҳий тайёргарлик, иссиқ-тутунхона ва ғаввос-қутқарувчиларни тайёрлаш учун мўлжалланган мажмуаларни тайёрлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Мажмуаларни тайёрлаш учун техник шартларни ишлаб чиқиш. 3. Мажмуаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва 3D-моделларини ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, манфаатдор вазирлик ва идоралар 15. Виртуал машқлар орқали тингловчиларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмасини ошириб бориш. 1. Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмасини ошириш учун виртуал машқларни ўтказишга қаратилган хорижий дастурий таъминотларни ўрганиш. 2. Фавқулодда вазиятларда (зилзила, сув тошқини, ёнғин) тўғри ҳаракат қилиш бўйича VR-кўзойнакка мўлжалланган дастурий таъминот учун техник шартни ишлаб чиқиш. 3. Фавқулодда вазиятларда (зилзила, сув тошқини, ёнғин) тўғри ҳаракат қилиш бўйича VR-кўзойнакка мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнларига жорий этиш. 2027 йил июнь Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 16. Аҳолининг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш тартибига оид ўқув материалларни рақамлаштириш. 1. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид электрон (QR-кодли) қўлланмалар учун техник шартларни ишлаб чиқиш. 2. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид электрон (QR-кодли) қўлланмаларни ишлаб чиқиш. 3. Тайёрланган электрон қўлланма, эслатма ва бошқа ўқув материалларини расмий веб-сайтлар орқали кенг жамоатчилик орасида тарқатиш. 2027 йил ноябрь Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 17. Ис гази, табиий газдан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактика дастурини (телеграм-бот) яратиш. 1. Профилактика дастурини (телеграм-бот) яратиш учун техник шартни ишлаб чиқиш. 2. Профилактика дастурини (телеграм-бот) яратиш ва амалиётга татбиқ этиш. 2027 йил декабрь Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 18. Ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича ёнғин-техник экспертиза тадқиқотларини такомиллаштириш. 1. Электр симларининг ёнғинга тааллуқлилигини ва ёнғин ўчоғини аниқлашда дала тадқиқот қурилмаларини қўллаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича янги услубиётларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. 202 7 йил декабрь Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 19. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларини нафас олиш учун яроқсиз муҳитда синовдан ўтказишга мўлжалланган тренажёрларни ишлаб чиқиш. 1. Замонавий газ-тутундан ҳимоя аппаратидан фойдаланиш тренажёрлари бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Замонавий газ-тутундан ҳимоя аппаратидан фойдаланиш тренажёрининг техник шартини ишлаб чиқиш. 3. Замонавий газ-тутундан ҳимоя аппаратидан фойдаланиш тренажёрини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 2028 йил август Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 20. Фавқулодда вазиятлар зоналарини мониторинг қилиш ва хабардор қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини яратиш. 1. Фавқулодда вазиятлар кўламини баҳолаш ва фавқулодда вазиятлар ҳудудларида аҳолини хабардор қилиш учун мўлжалланган учувчисиз учиш аппаратларининг техник шартларини ишлаб чиқиш. 2. Учувчисиз учиш аппаратларининг прототипини ишлаб чиқиш. 3. Учувчисиз учиш аппаратларини синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш. 2028 йил декабрь Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 21. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида ёнғиннинг терговга қадар текшируви ва экспертизаси лабораториясининг ўқув-амалиёт (лаборатория) синфини ташкил этиш. 1. Ёнғиннинг терговга қадар текшируви ва экспертизаси бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Ёнғиннинг терговга қадар текшируви ва экспертизаси лабораториясининг ўқув-амалиёт (лаборатория) синфи бўйича техник шарт ишлаб чиқиш. 3. Ёнғиннинг терговга қадар текшируви ва экспертизаси лабораториясининг ўқув-амалиёт (лаборатория) синфини ташкил этиш. 2029 йил апрель Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 22. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчилари учун фавқулодда вазиятларга мўлжалланган автотренажёрни ишлаб чиқиш. 1. Фавқулодда вазиятларга мўлжалланган замонавий автотренажёрлар бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Замонавий автотренажёр бўйича техник шартни ишлаб чиқиш. 3. Замонавий автотренажёр ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. 2029 йил май Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги 23. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчилари учун зилзилани симуляция қилиш тренажёрини ишлаб чиқиш . 1. Зилзилани симуляция қилишнинг замонавий тренажёрлари бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Зилзилани симуляция қилиш тренажёри бўйича техник шартни ишлаб чиқиш. 3. Зилзилани симуляция қилиш тренажёрини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 2030 йил март Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида , қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 8 сентябрь,

479-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/479/0907-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

Ilmiy-texnik va innovatsion loyihalarni amalga oshirish orqali aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasini 2030-yilgacha rivojlantirish dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan ishonchli muhofaza qilish sohasini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish toʻgʻrisida” 2025-yil 20-oktabrdagi PF-185-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, sohada zamonaviy ilmiy-texnik va innovatsion yechimlarni amalga oshirish orqali aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish darajasini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Ilmiy-texnik va innovatsion loyihalarni amalga oshirish orqali aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasini 2030-yilgacha rivojlantirish dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Quyidagilar Dasturning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

iqtisodiyot obyektlarida favqulodda vaziyatlarning oldini olish, xavflarni boshqarish va texnogen avariyalarni oʻz vaqtida bartaraf etish boʻyicha innovatsion yechimlarni ishlab chiqish va joriy etish;

favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish tizimiga sunʼiy intellekt, robototexnika va zamonaviy raqamli texnologiyalarni joriy qilish;

aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida innovatsion texnologiyalar, shuningdek, muhofaza vositalarini ishlab chiqish va joriy etish.

3. Belgilansinki, Dastur doirasida amalga oshiriladigan loyihalarni moliyalashtirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi tarkibiga kiruvchi barcha vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlarning budjet, budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi:

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Dasturda belgilangan ilmiy-texnik va innovatsion loyihalar oʻz vaqtida amalga oshirilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratilishini taʼminlasin;

Dastur ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan har olti oy yakunida Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov va favqulodda vaziyatlar vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-sentabrdagi 479-son qaroriga ILOVA

Ilmiy-texnik va innovatsion loyihalarni amalga oshirish orqali aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasini 2030-yilgacha rivojlantirish

T/r Loyiha nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Iqtisodiyot obyektlarida favqulodda vaziyatlarning oldini olish, xavflarni boshqarish va texnogen avariyalarni oʻz vaqtida bartaraf etish boʻyicha innovatsion yechimlarni ishlab chiqish va joriy etish 1. Kimyoviy zararlanish ehtimoli boʻlgan hududlarni aniqlash uchun kimyoviy xavfli obyektlarning raqamli nusxalarini yaratish. 1. Kimyoviy xavfli obyektlarda avariya ssenariylarining raqamli modellarini ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqilgan raqamli modellarni Favqulodda vaziyatlar vazirligining axborot tizimiga integratsiya qilish. 2027-yil dekabr “Oʻzkimyosanoat” AJning mablagʻlari, Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar “Oʻzkimyosanoat” AJ, Favqulodda vaziyatlar vazirligi 2. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarida radiatsiyaviy avariyalar kelib chiqishi ehtimolini va oqibatlarini prognoz qilish uchun ushbu obyektlarning raqamli nusxalarini yaratish. 1. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarida avariya ssenariylarining raqamli modellarini ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqilgan raqamli modellarni Favqulodda vaziyatlar vazirligining axborot tizimiga integratsiya qilish. 2027-yil dekabr Atom energiyasi agentligi mablagʻlari, Energetika vazirligi va Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Energetika vazirligi, Atom energiyasi agentligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 3. Xavfli ishlab chiqarish va potensial xavfli obyektlarning milliy Geoaxborot tizimi platformasini yaratish. 1. Xavfli ishlab chiqarish va potensial xavfli obyektlarning yagona maʼlumotlar bazasini shakllantirish. 2. Geoaxborot tizimi platformasini yaratish. 3. Platformani Favqulodda vaziyatlar vazirligining axborot tizimiga integratsiya qilish. 2028-yil oktabr Favqulodda vaziyatlar vazirligiga hamda Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 4. Koʻchki va sel xavfi mavjud hududlarni monitoring qilishning innovatsion tizimini (SmartGeoNazard) yaratish. 1. Raqamli muhitda koʻchki va sel xavflari bilan bogʻliq ssenariylarning modellarini yaratish uchun texnik shartlarni ishlab chiqish. 2. Raqamli muhitda koʻchki va sel xavflari bilan bogʻliq ssenariylarning modellarini yaratish va amaliyotga joriy etish. 3. Modellarni Favqulodda vaziyatlar vazirligining axborot tizimiga integratsiya qilish. 2028-yil avgust Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasiga hamda Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 5. Suv omborlarida avariyalar va halokatlarning yuzaga kelish xavfi ehtimolini prognoz qilish uchun gidrotexnika inshootlarining raqamli nusxalarini yaratish. 1. Suv omborlarining avariya xavfini prognozlash va avariyalar ssenariylarining raqamli modellarini ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqilgan raqamli modellarni Favqulodda vaziyatlar vazirligining axborot tizimiga integratsiya qilish. 2028-yil noyabr “Oʻzbekgidroenergo” AJ mablagʻlari, Suv xoʻjaligi vazirligi va Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar “Oʻzbekgidroenergo” AJ, Suv xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 6. Suv toshqini xavfi mavjud hududlarni monitoring qilishning innovatsion tizimini (FloodPredict AI) yaratish. 1. Raqamli muhitda suv toshqinlari bilan bogʻliq ssenariylarning modellarini yaratish uchun texnik shartlarni ishlab chiqish. 2. Raqamli muhitda suv toshqinlari bilan bogʻliq ssenariylarning modellarini yaratish va amaliyotga joriy etish. 3. Modellarni Favqulodda vaziyatlar vazirligining axborot tizimiga integratsiya qilish. 2028-yil noyabr Suv xoʻjaligi vazirligiga, Favqulodda vaziyatlar vazirligiga, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Suv xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi II. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish tizimiga sunʼiy intellekt, robototexnika va zamonaviy raqamli texnologiyalarni joriy qilish 7. Robotlashtirilgan yongʻin oʻchirish platformasini yaratish. 1. Yengil turdagi robotlashtirilgan yongʻin oʻchirish qurilmasining texnik shartini ishlab chiqish. 2. Yengil turdagi robotlashtirilgan yongʻin oʻchirish qurilmasining prototipini ishlab chiqish. 3. Robotlashtirilgan yongʻin oʻchirish platformasini sinovlardan oʻtkazish va amaliyotga joriy qilish. 2027-yil dekabr Mudofaa sanoati kompleksini rivojlantirish jamgʻarmasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , homiylik xayriyalari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mudofaa sanoati agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 8. Favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish uchun moliyaviy va moddiy resurslarning hisobini yuritishni raqamlashtirish. 1. Vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining moliyaviy va moddiy resurslar hisobining elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish. 2. Monitoring qilish imkoniyatini beruvchi axborot tizimi uchun texnik shartni ishlab chiqish. 3. Monitoring qilish imkoniyatini beruvchi axborot tizimini ishlab chiqish va joriy etish. 2028-yil sentabr Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 9. Respublika va transchegaraviy hududlarda hamda muhim obyektlarda seysmik xavfni SeisComP dasturi orqali monitoring qilish tizimini yaratish. 1. Respublika va transchegaraviy hududlarda hamda muhim obyektlarda seysmik xavfni SeisComP dasturi orqali monitoring qilish tizimini yaratish uchun texnik shartni ishlab chiqish. 2. Respublika va transchegaraviy hududlarda hamda muhim obyektlarda seysmik xavfni SeisComP dasturi orqali monitoring qilish tizimini yaratish va amaliyotga joriy etish. 2028 yil sentabr Mablagʻ talab etilmaydi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Fanlar akademiyasi 10. Monitoring va prognoz maʼlumotlarining raqamli platformasini ishlab chiqish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimiga kiruvchi vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda monitoring va prognoz maʼlumotlari bazasini shakllantirish. 2. Monitoring va prognoz maʼlumotlarini raqamlashtirish hamda yagona platforma asosida maʼlumotlar bazasini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish. 2029-y il oktabr Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 11. Robotlashtirilgan razvedka majmuasini yaratish. 1. Favqulodda vaziyatlarda xavfli yoki borish imkoni boʻlmagan hududlarni koʻzdan kechirish uchun moʻljallangan robot qurilmasiga texnik shartni ishlab chiqish. 2. Robotlashtirilgan razvedka majmuasining prototipini ishlab chiqish. 3. Robotlashtirilgan razvedka majmuasi prototipini sinovlardan oʻtkazish va seriyali ishlab chiqarish. 2029-yil dekabr Mudofaa sanoati kompleksini rivojlantirish jamgʻarmasi va Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , homiylik hayriyalari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mudofaa sanoati agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 12. Zilzila va seysmik xavf haqida barvaqt xabar berish tizimini takomillashtirish. 1. Zilzila va seysmik xavflar haqida avtomatik xabar berish tizimi uchun algoritmni yaratish boʻyicha texnik shartni ishlab chiqish. 2. Zilzila va seysmik xavf haqida avtomatik xabar berish tizimi uchun algoritmni ishlab chiqish va raqamlashtirish. 3. Seysmik stansiyalar tarmogʻini rivojlantirish uchun ishlab chiqilgan avtomatik xabar berish algoritmini joriy etish. 2030 yil oktabr Mablagʻ talab etilmaydi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Fanlar akademiyasining Gʻ.O. Mavlonov nomidagi Seysmologiya instituti III. Aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish sohasida innovatsion texnologiyalar, shuningdek, muhofaza vositalarini ishlab chiqish va joriy etish 13. Favqulodda vaziyatlar sohasida milliy standartlar tizimini shakllantirish. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha davlat standartlari kompleksining asosiy qoidalarini belgilovchi milliy standartni ishlab chiqish. 2026-yil dekabr Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 14. Qutqaruvchilarning qidiruv-qutqaruv tadbirlarini tashkil etishdagi amaliy koʻnikmalarini, ruhiy, kasbiy, jismoniy va maxsus tayyorgarligini oshirish. 1. Favqulodda vaziyatlarda avariya va qidiruv-qutqaruv tadbirlarini tashkil etishda zamonaviy talablarga asoslangan, oʻquv, ruhiy tayyorgarlik, issiq-tutunxona va gʻavvos-qutqaruvchilarni tayyorlash uchun moʻljallangan majmualarni tayyorlash boʻyicha xorijiy tajribani oʻrganish. 2. Majmualarni tayyorlash uchun texnik shartlarni ishlab chiqish. 3. Majmualarning loyiha-smeta hujjatlarini va 3D-modellarini ishlab chiqish. 2026-yil dekabr Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Milliy gvardiya, manfaatdor vazirlik va idoralar 15. Virtual mashqlar orqali tinglovchilarning favqulodda vaziyatlarda toʻgʻri harakat qilish koʻnikmasini oshirib borish. 1. Favqulodda vaziyatlarda toʻgʻri harakat qilish koʻnikmasini oshirish uchun virtual mashqlarni oʻtkazishga qaratilgan xorijiy dasturiy taʼminotlarni oʻrganish. 2. Favqulodda vaziyatlarda (zilzila, suv toshqini, yongʻin) toʻgʻri harakat qilish boʻyicha VR-koʻzoynakka moʻljallangan dasturiy taʼminot uchun texnik shartni ishlab chiqish. 3. Favqulodda vaziyatlarda (zilzila, suv toshqini, yongʻin) toʻgʻri harakat qilish boʻyicha VR-koʻzoynakka moʻljallangan dasturiy taʼminot ishlab chiqish va oʻquv jarayonlariga joriy etish. 2027-yil iyun Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 16. Aholining favqulodda vaziyatlarda toʻgʻri harakatlanish tartibiga oid oʻquv materiallarni raqamlashtirish. 1. Tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarda toʻgʻri harakatlanishga oid elektron (QR-kodli) qoʻllanmalar uchun texnik shartlarni ishlab chiqish. 2. Tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarda toʻgʻri harakatlanishga oid elektron (QR-kodli) qoʻllanmalarni ishlab chiqish. 3. Tayyorlangan elektron qoʻllanma, eslatma va boshqa oʻquv materiallarini rasmiy veb-saytlar orqali keng jamoatchilik orasida tarqatish. 2027-yil noyabr Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 17. Is gazi, tabiiy gazdan zaharlanish va chaqnash bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarning oldini olish boʻyicha profilaktika dasturini (telegram-bot) yaratish. 1. Profilaktika dasturini (telegram-bot) yaratish uchun texnik shartni ishlab chiqish. 2. Profilaktika dasturini (telegram-bot) yaratish va amaliyotga tatbiq etish. 2027-yil dekabr Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 18. Yongʻin sabablarini aniqlash boʻyicha yongʻin-texnik ekspertiza tadqiqotlarini takomillashtirish. 1. Elektr simlarining yongʻinga taalluqliligini va yongʻin oʻchogʻini aniqlashda dala tadqiqot qurilmalarini qoʻllash boʻyicha xorijiy tajribani oʻrganish. 2. Yongʻin sabablarini aniqlash boʻyicha yangi uslubiyotlarni ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish. 202 7 yil dekabr Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Adliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 19. Favqulodda vaziyatlar vazirligi Akademiyasi kursant va tinglovchilarini nafas olish uchun yaroqsiz muhitda sinovdan oʻtkazishga moʻljallangan trenajyorlarni ishlab chiqish. 1. Zamonaviy gaz-tutundan himoya apparatidan foydalanish trenajyorlari boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. 2. Zamonaviy gaz-tutundan himoya apparatidan foydalanish trenajyorining texnik shartini ishlab chiqish. 3. Zamonaviy gaz-tutundan himoya apparatidan foydalanish trenajyorini ishlab chiqish va joriy etish. 2028-yil avgust Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 20. Favqulodda vaziyatlar zonalarini monitoring qilish va xabardor qilish uchun uchuvchisiz uchish apparatlarini yaratish. 1. Favqulodda vaziyatlar koʻlamini baholash va favqulodda vaziyatlar hududlarida aholini xabardor qilish uchun moʻljallangan uchuvchisiz uchish apparatlarining texnik shartlarini ishlab chiqish. 2. Uchuvchisiz uchish apparatlarining prototipini ishlab chiqish. 3. Uchuvchisiz uchish apparatlarini sinovdan oʻtkazish va amaliyotga joriy qilish. 2028-yil dekabr Mudofaa sanoati kompleksini rivojlantirish jamgʻarmasi va Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , homiylik xayriyalari, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mudofaa sanoati agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 21. Favqulodda vaziyatlar vazirligi Akademiyasida yongʻinning tergovga qadar tekshiruvi va ekspertizasi laboratoriyasining oʻquv-amaliyot (laboratoriya) sinfini tashkil etish. 1. Yongʻinning tergovga qadar tekshiruvi va ekspertizasi boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. 2. Yongʻinning tergovga qadar tekshiruvi va ekspertizasi laboratoriyasining oʻquv-amaliyot (laboratoriya) sinfi boʻyicha texnik shart ishlab chiqish. 3. Yongʻinning tergovga qadar tekshiruvi va ekspertizasi laboratoriyasining oʻquv-amaliyot (laboratoriya) sinfini tashkil etish. 2029-yil aprel Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 22. Favqulodda vaziyatlar vazirligi Akademiyasi kursant va tinglovchilari uchun favqulodda vaziyatlarga moʻljallangan avtotrenajyorni ishlab chiqish. 1. Favqulodda vaziyatlarga moʻljallangan zamonaviy avtotrenajyorlar boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. 2. Zamonaviy avtotrenajyor boʻyicha texnik shartni ishlab chiqish. 3. Zamonaviy avtotrenajyor ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish. 2029-yil may Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Transport vazirligi, Mudofaa vazirligi 23. Favqulodda vaziyatlar vazirligi Akademiyasi kursant va tinglovchilari uchun zilzilani simulyatsiya qilish trenajyorini ishlab chiqish . 1. Zilzilani simulyatsiya qilishning zamonaviy trenajyorlari boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. 2. Zilzilani simulyatsiya qilish trenajyori boʻyicha texnik shartni ishlab chiqish. 3. Zilzilani simulyatsiya qilish trenajyorini ishlab chiqish va joriy etish. 2030-yil mart Favqulodda vaziyatlar vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida , qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Favqulodda vaziyatlar vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 8-sentabr,

479-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.09.2026-y., 09/26/479/0907-son)

lex.uz