📅 2026-yil 18-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bosh prokuraturasi huzuridagi iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 18-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bosh prokuraturasi huzuridagi iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 18 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 августа 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник Департамента по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 August 2026 · Ministry and agency documents · Bosh prokuraturasi huzuridagi iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2026 йил 18 августдаги 30-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Давлат молиявий назорат инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш имкониятини берувчи «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Инспекция ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Инспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
2. Инспекция томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди .
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилади :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектларини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектларининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларидан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражалари таснифи ва уларни мезонлашга доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритилади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Тадбиркорлик субъектлари томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган қурилишлар бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ҳамда текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик талаблари бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Тадбиркорлик субъектларига ажратилган бюджет (субсидия) маблағларидан фойдаланиш бўйича шартнома шартларига риоя этилмаганлиги, шунингдек товарлар етказиб берилмаганлиги ёки ишлар (хизматлар) тўлиқ бажарилмаганлиги 30 2. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат харидларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги 30 3. Тадбиркорлик субъектларининг бенефициар мулкдорлари билан давлат харидлари бўйича буюртмачилар ёки субсидия маблағларини ажратишга масъул шахслар ўртасида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланганлиги 20 4. Тадбиркорлик субъектларининг солиқлар ва йиғимлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги, шунингдек суд қарорлари асосидаги бажарилмаган мажбуриятлари мавжудлиги 20 Жами баллар йиғиндиси 100
Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш соҳасида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган қурилишлар бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Харажатлар сметасида фойдаланиладиган материаллар нархининг асоссиз равишда ошириб кўрсатилиши 20 2. Харажатлар сметасида иш ҳақи қийматининг белгиланган меъёрий кўрсаткичлардан асоссиз равишда юқори ҳисобланиши 20 3. Сметага киритилган ишлар ҳажмининг спецификацияларда белгиланган миқдорга нисбатан асоссиз равишда ошириб ҳисобланиши 20 4. Бажарилган ишлар сертификатларида кўрсатилган иш ҳажми билан лойиҳа ечимларида (чизмаларда) қайд этилган иш ҳажми ўртасида тафовут аниқланиши 20 5. Бажарилган ишлар далолатномасидаги нархларнинг тендер ҳужжатларида белгиланган қурилиш-монтаж ишлари нархларидан асоссиз равишда юқори кўрсатилиши 20 Жами баллар йиғиндиси 100
Департамент бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Савдо саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 август,
2026 йил 30 июль
2026 йил 16 июнь
30-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSH PROKURATURASI HUZURIDAGI IQTISODIY JINOYATLARGA QARSHI KURASHISH DEPARTAMENTI BOSHLIGʻINING
BUYRUGʻI
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Budjet tizimi budjetlari mablagʻlari maqsadli sarflanishi ustidan nazorat qilish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Budjet tizimi budjetlari mablagʻlari maqsadli sarflanishi ustidan nazorat qilish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻining 2026-yil 18-avgustdagi 30-son buyrugʻiga ILOVA
Budjet tizimi budjetlari mablagʻlari maqsadli sarflanishi ustidan nazorat qilish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti qoshidagi Davlat moliyaviy nazorat inspeksiyasi (bundan buyon matnda Inspeksiya deb yuritiladi) tomonidan budjet tizimi budjetlari mablagʻlari maqsadli sarflanishi sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga oid huquqbuzarliklarni sodir etish xavfi mavjud boʻlgan tadbirkorlik subyektlarini aniqlash imkoniyatini beruvchi “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Inspeksiya vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Inspeksiya tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash elektron tizimi.
2. Inspeksiya tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi .
3. Ishlab chiqilgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunchilik hujjatlari talablarini buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshiriladi :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektlarini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
nazorat xaridi natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarning tahlili ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektlarining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tadbirkorlik subyektlaridan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektlaridan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajalari tasnifi va ularni mezonlashga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 va 2-ilovalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Xavf darajasini baholash uchun quyidagi asosiy koʻrsatkichlar “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritiladi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Budjet tizimi budjetlari mablagʻlaridan maqsadli foydalanish sohasida tadbirkorlik subyektlari tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Tadbirkorlik subyektlari tomonidan budjet tizimi budjetlari mablagʻlari hisobiga amalga oshirilayotgan qurilishlar boʻyicha qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari hamda tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyekti faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan tadbirkorlik subyektlari qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Budjet tizimi budjetlari mablagʻlari maqsadli sarflanishi ustidan nazorat qilish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Budjet tizimi budjetlari mablagʻlaridan maqsadli foydalanish sohasida tadbirkorlik subyektlari tomonidan qonunchilik talablari buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Tadbirkorlik subyektlariga ajratilgan budjet (subsidiya) mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha shartnoma shartlariga rioya etilmaganligi, shuningdek tovarlar yetkazib berilmaganligi yoki ishlar (xizmatlar) toʻliq bajarilmaganligi 30 2. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan davlat xaridlarini amalga oshirishda qonunchilik talablariga rioya etilmaganligi 30 3. Tadbirkorlik subyektlarining benefitsiar mulkdorlari bilan davlat xaridlari boʻyicha buyurtmachilar yoki subsidiya mablagʻlarini ajratishga masʼul shaxslar oʻrtasida manfaatlar toʻqnashuvi holatlari aniqlanganligi 20 4. Tadbirkorlik subyektlarining soliqlar va yigʻimlar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorligi, shuningdek sud qarorlari asosidagi bajarilmagan majburiyatlari mavjudligi 20 Jami ballar yigʻindisi 100
Budjet tizimi budjetlari mablagʻlari maqsadli sarflanishi ustidan nazorat qilish sohasida “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Tadbirkorlik subyektlari tomonidan budjet tizimi budjetlari mablagʻlari hisobiga amalga oshirilayotgan qurilishlar boʻyicha qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Xarajatlar smetasida foydalaniladigan materiallar narxining asossiz ravishda oshirib koʻrsatilishi 20 2. Xarajatlar smetasida ish haqi qiymatining belgilangan meʼyoriy koʻrsatkichlardan asossiz ravishda yuqori hisoblanishi 20 3. Smetaga kiritilgan ishlar hajmining spetsifikatsiyalarda belgilangan miqdorga nisbatan asossiz ravishda oshirib hisoblanishi 20 4. Bajarilgan ishlar sertifikatlarida koʻrsatilgan ish hajmi bilan loyiha yechimlarida (chizmalarda) qayd etilgan ish hajmi oʻrtasida tafovut aniqlanishi 20 5. Bajarilgan ishlar dalolatnomasidagi narxlarning tender hujjatlarida belgilangan qurilish-montaj ishlari narxlaridan asossiz ravishda yuqori koʻrsatilishi 20 Jami ballar yigʻindisi 100
Departament boshligʻi J. XATAMOV
Savdo sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BOʻRIYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 18-avgust,
2026-yil 30-iyul
2026-yil 16-iyun
30-son