📅 2026-yil 10-sentabr · Prezident farmonlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 10-sentabr · Prezident farmonlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 10 сентябрь · Президент фармонлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 сентября 2026 г. · Указы Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 September 2026 · Presidential decrees
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
ҲАЖМИ*
Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ҳамда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини халқаро стандартлар асосида ислоҳ қилиш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятининг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаси ошириш тизимига касбий кўникма ва компетенцияларга асосланган ўқитишнинг халқаро стандартларини жорий этиш;
(б) тиббиёт таълими ва илм-фани самарадорлигини ошириш ва сифат назоратининг таъсирчан воситаларини жорий этиш;
(в) тиббиёт олий таълим муассасалари 2030 йилга қадар халқаро эътироф этилган рейтинг ташкилотларининг тиббиёт соҳаси бўйича биринчи 500 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киришини таъминлаш;
(г) тиббиёт таълими Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Бутунжаҳон тиббиёт таълими федерацияси стандартларига ва бошқа халқаро тан олинган стандартларга мувофиқлигини таъминлаш.
II. Тиббиёт таълимини трансформация қилиш
2. Белгилансинки, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тиббиёт таълими соҳасига ажратилган давлат буюртмаси параметрлари таълим йўналишлари кесимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан тасдиқланади. Бунда:
(а) Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази тиббиёт ва фармацевтика кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни ўрганиш бўйича асосий ишчи орган ҳисобланади;
(б) қабул кўрсаткичлари тиббиёт ва фармацевтика кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёждан келиб чиқиб, ҳудудлар эҳтиёжи, тиббиёт ташкилотларининг эҳтиёжи ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича кадрлар етишмовчилигини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
3. Белгилансинки, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотларида:
(а) даволаш иши бакалавриат таълим йўналиши негизида «5+1» шаклидаги (битирувчи курс талабалари бир йил тўлиқ амалиёт ўташи шаклида) 6 йиллик умумий тиббиёт бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади;
(б) амалда даволаш иши бакалавриат таълим йўналишининг тегишли босқичларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув жараёнлари янги мослаштирилган ўқув режа ва дастурлар асосида ташкил этилади;
(в) умумий тиббиёт бакалавриат таълим йўналиши битирувчилари умумий амалиёт шифокори квалификациясига эга бўлади ва улар белгиланган тартибда оилавий шифокор лавозимида фаолият юритиши мумкин бўлади;
(г) тиббиёт соҳасининг барча бакалавриат таълим йўналишларида битирувчи курс талабалари учун тўлиқ ўқув йили давомида амалиёт ўташ тизими жорий этилади;
(д) стоматология йўналишида талабаларнинг амалий машғулотларини ташкил этиш мақсадида тиббиёт олий таълим муассасаларига стоматология поликлиникалари бириктириб берилади.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра тор соҳа мутахассисларини тайёрлашда клиник ординатура негизида халқаро стандартлар асосида давомийлиги табақалаштирилган резидентура дастурлари босқичма-босқич жорий этилади. Бунда:
(а) резидентурада тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш давлат тиббиёт таълим ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларида давлат гранти асосида амалга оширилади;
(б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб оилавий тиббиёт йўналиши бўйича резидентура ташкил этилади ҳамда битирувчиларга оилавий шифокор мутахассислиги берилади;
(в) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб:
(i) тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура орқали амалга оширилади ва ординатурага қабул тўхтатилиши ҳамда тиббиёт йўналишидаги тор соҳа мутахассисликлари бўйича магистратурага умумий давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини қисқартириш ҳисобига бўшайдиган маблағлар мутахассисларни резидентурада тайёрлашга йўналтирилади. Бунда мазкур кичик бандда назарда тутилган тартиб амалдаги магистратура ва клиник ординатура дастурларида таълим олаётганларга нисбатан татбиқ этилмайди;
(ii) давлат гранти асосида резидентурага қабул қилинган талабаларга Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 2,15 коэффициент миқдорида стипендия тўланишини назарда тутувчи тартиб жорий этилади;
(iii) резидентурага давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари соғлиқни сақлаш соҳасига магистратура ва ординатура учун ажратилган умумий қабул параметрлари ҳисобидан мутахассисликлар ва таълим йўналишлари кесимида Вазирлик томонидан тасдиқланади. Бунда қабул кўрсаткичлари тиббиёт кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёждан келиб чиқиб, ҳудудлар эҳтиёжи, тиббиёт ташкилотларининг эҳтиёжи ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича кадрлар етишмовчилигини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади;
(iv) резидентура таълим дастурларини ўзлаштирганларга Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ва Миллий малакалар рамкасининг 7-даражасига мос келувчи таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади;
(v) тор соҳа мутахассисликлари бўйича бирламчи ва қўшимча ихтисослаштириш фақат резидентура орқали амалга оширилади;
(vi) магистратура қабул параметрларининг қисқаришига қадар бўлган миқдорининг 20 фоизгача қисми магистратура дастурлари учун сақланади;
(vii) тиббиёт соҳасида магистратура дастури орқали тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш амалиёти бекор қилинади. Бунда мазкур кичик бандда назарда тутилган тартиб амалдаги магистратура дастурларида таълим олаётганларга нисбатан татбиқ этилмайди;
(viii) магистратура дастурлари бўйича ўқишга олий маълумотга эга номутахассис, бироқ турдош соҳаларда таълим олганларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади;
(ix) магистратура дастурлари илмий-педагогик (номутахассислардан фақат илмий) ва бошқарув кадрларини тайёрлашга хизмат қилади;
(x) тиббиёт муассасалари ва таълим ташкилотларига ўзларининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча резидентура дастурларини очишга рухсат берилади. Бунда резидентура дастурлари бўйича қабул параметрлари Вазирлик билан келишилади;
(xi) нодавлат тиббиёт ва таълим ташкилотларига тор соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан резидентура дастурлари бўйича ўқишни йўлга қўйишга рухсат этилади. Бунда резидентура дастурлари бўйича қабул параметрлари Вазирлик билан келишилади.
5. Белгилаб қўйилсинки, оилавий тиббиёт йўналиши бўйича резидентура талабалари Вазирлик томонидан тиббиёт олий таълим ташкилотига бириктириладиган оилавий поликлиникаларда тайёрланади. Бунда:
(а) оилавий поликлиникага бириктирилган аҳолига тиббий хизматлар тиббиёт олий таълим ташкилоти профессор-ўқитувчилари ҳамда резидентура талабалари томонидан ҳам кўрсатилади;
(б) оилавий поликлиникада резидентура талабалари бир вақтнинг ўзида ҳам таълим олади, ҳам амалиёт билан шуғулланади;
(в) тиббиёт олий таълим ташкилотларига ўзларига бириктирилган тиббиёт муассасаларида резидентура талабаларининг таълим олиши ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириши учун молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур моддий-техника базасини мустаҳкамлашга рухсат берилади.
6. Тиббиёт соҳасида бакалавриат таълим йўналишлари ва резидентура мутахассисликларининг профессор-ўқитувчи ва талабалар нисбати босқичма-босқич 1:6 га етказилсин.
III. Тиббиёт ва фармацевтика таълимига қўйиладиган умумий талаблар
7. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналишларига, шу жумладан, мақсадли қабул параметрлари доирасида талабаликка қабул қилишнинг минимал чегараси кириш имтиҳонларида тўплаш лозим бўлган максимал баллнинг 60 фоизи этиб белгилансин.
Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ имтиёз асосида талабаликка қабул қилиниши белгиланган, бироқ қабул кириш имтиҳонлари натижалари асосида амалга ошириладиган абитуриентларга ҳам мазкур тартиб татбиқ этилади.
8. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика соҳасида:
(а) бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва резидентура дастурлари ҳар бир ўқув модулининг академик кўрсаткичларини ўзлаштиришда, шунингдек, давлат имтиҳонларида (олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонлари бундан мустасно) минимал ўтиш баллари шифокор мутахассисликлари учун энг юқори баллнинг 70 фоизи, ўрта тиббиёт ходими мутахассисликлари учун 60 фоиз этиб белгилансин;
(б) қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари ёки дастурлари орқали тор соҳа мутахассисликлари бўйича (қўшимча) ихтисослаштириш бекор қилинсин (йўналиши бўйича чуқурлаштирилган тайёргарлик бундан мустасно);
(в) резидентура, шу жумладан, қайта тайёрлаш дастурлари тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотлари, республика даражасидаги тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилсин. Бунда резидентура ва қайта тайёрлаш дастурларини амалга оширувчи ташкилотлар илмий-педагогик салоҳияти ва клиник базасини инобатга олган ҳолда Вазирлик томонидан белгиланади;
(г) бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари (интернатура)га қабул бекор қилинсин.
IV. Тиббиёт ва фармацевтика таълими тизимида бошқарувни такомиллаштириш
9. Белгилансинки, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрловчи нодавлат касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — нодавлат тиббиёт ва фармацевтика таълим ташкилотлари) фаолиятини йўлга қўйишнинг қуйидаги янги тартиби жорий этилади:
(а) нодавлат тиббиёт ва фармацевтика таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш бўйича Вазирлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиёт таълими ва илм-фани кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолияти йўлга қўйилади;
(б) Кенгаш коллегиал орган ҳисобланади;
(в) Кенгаш аъзолигига тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани соҳасида юқори малакага, шу жумладан, хорижий тажрибага ҳамда илмий даражага эга бўлган мутахассислар жалб этилади. Бунда соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат фуқаролик хизматининг раҳбар ва бошқарув ходимлари Кенгаш таркибига киритилмайди;
(г) нодавлат тиббиёт ва фармацевтика таълим ташкилотлари фаолияти ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликларини лицензиялаш Кенгашнинг ижобий хулосаси асосида амалга оширилади;
(д) тиббиёт ва фармацевтика таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш Кенгашнинг ижобий хулосасига мувофиқ амалга оширилади;
(ж) тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги таълим ташкилотлари зиммасига ўзларининг клиникалари ва (ёки) клиник базалари, илмий-амалий тадқиқот лабораториялари, симуляцион марказлари ҳамда фармацевтика ташкилотлари билан ҳамкорликда таълим жараёнларини ташкил этиш (шу жумладан, шартнома асосида) мажбурияти юклатилади.
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2027 йил 1 мартдан бошлаб:
(а) мулкчилик шаклидан қатъи назар тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг ҳар йилги қабул параметрларини белгилашда уларда мавжуд моддий-техник ресурслар ҳисобга олинади;
(б) соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрлари доирасида талабаликка қабул қилиш, талабгорнинг яшаш жойидан қатъий назар, шартномада белгиланган муддатда мазкур ҳудудда ишлаб бериш шарти билан амалга оширилади.
11. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, шунингдек, туман (шаҳар) марказий шифохоналарида фаолият юритаётган тор соҳа мутахассисларини Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижга юбориб, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.
V. Ўрта тиббиёт ходимлари мақомини ошириш
12. Белгилансинки, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ҳамширалик иши касбий таълим мутахассислиги негизида тиббий ҳамроҳлик иши мутахассислиги ҳамда олий ҳамширалик иши бакалавриат таълим йўналиши негизида олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади. Бунда:
(а) тиббий ҳамроҳлик иши мутахассислиги ҳамда олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналишини битирган хотин-қизларга ҳамшира ҳамда эркакларга тиббиёт оғаси квалификацияси берилади;
(б) олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналишида давлат буюртмаси қабул параметрлари 2030/2031 ўқув йилига қадар ҳар йили камида 20 фоизга ошириб борилади.
13. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт техникумларининг имтиёзли битирувчиларига Вазирлик ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ фақат олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналишида иккинчи курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқи берилади;
(б) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб:
(i) ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик ўқув дастурларига қабул бекор қилинади;
(ii) олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашда ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари жорий этилади. Бунда ўқув дастурларининг камида 70 фоизини хорижий олий таълим ташкилоти ўқув дастуридан ўзлаштиришга рухсат берилади;
(iii) тиббий ҳамроҳлик иши мутахассислигида илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида магистратура дастури йўлга қўйилади.
14. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Ҳамширалар академияси негизида Тошкент давлат тиббиёт университетида халқаро ҳамкорлик асосида Илғор тиббий ҳамроҳлик мактаби ташкил этилсин. Бунда:
(а) Илғор тиббий ҳамроҳлик мактаби декан томонидан бошқарилиб, ушбу деканга университет проректори учун белгиланган ваколатлар берилади;
(б) Илғор тиббий ҳамроҳлик мактабида олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим ва малака ошириш дастурлари йўлга қўйилади;
(в) Илғор тиббий ҳамроҳлик мактаби олий ва касбий таълимда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича асосий муассаса ҳисобланади ҳамда ушбу йўналишдаги барча таълим ташкилотларига услубий раҳбарлик қилади.
15. 2027 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт, фармацевтика ва педагог ходимларнинг ойлик маошларига қуйидаги миқдорларда базавий тариф ставкаси ёки лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик устамалар белгилансин:
(а) бакалавриатни тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари;
(б) магистратурани тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари;
(в) оилавий тиббиёт бўйича резидентурани тамомлаган оилавий шифокорлар ва шу йўналишда магистратурани тамомлаган педагог кадрларга — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари.
VI. Фармацевтика таълимини такомиллаштириш
16. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб:
(а) фармацевтика корхоналари ва ташкилотлари талаблари асосида меҳнат стажига эга ходимлар учун асосий фаолиятидан ажралмаган ҳолда халқаро таълим стандартларига мувофиқ дуал таълим шакллари жорий этилсин;
(б) Тошкент фармацевтика институтида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан республикада фармацевтика маҳсулотларини тартибга солиш борасида хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда янги «Фармацевтика маҳсулотининг сифатини баҳолаш ва тартибга солиш», «Яхши лаборатория амалиёти (GLP)» ва «Фармаконазорат (GVP)» ўқув курслари йўлга қўйилсин;
(в) Тошкент фармацевтика институтидаги Ўқув-тажриба ишлаб чиқариш мажмуаси негизида талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган хўжалик жамияти шаклида янги ишланмаларга асосланган Фармацевтика ишлаб чиқариш ва амалиёт илмий-ўқув маркази «спин-офф» корхонаси фаолияти йўлга қўйилсин. Бунда талабаларнинг малака амалиёти даврида дори воситасининг ҳаётий циклини (синтез, клиник олди синовлари, стандартлаш) тўлиқ яратиш жараёнида иштирок этиши йўлга қўйилади.
VII. Тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиникалари фаолиятини ташкил этиш
17. Белгилансинки, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб:
(а) давлат тиббиёт олий таълим муассасалари ўзларига бириктирилган клиникаларнинг (кейинги ўринларда — клиникалар) муассиси ҳисобланади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
(б) клиникалар юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси ҳисобланади;
(в) тиббиёт олий таълим муассасаларига бўйсунувидаги клиникаларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва жиҳозлашга рухсат берилади;
(г) тиббиёт олий таълим муассасасининг бир нечта клиникалари мавжуд бўлганда, ҳар бир клиникада ажратилган маблағлар ва штат бирликлари доирасида бош шифокор лавозими жорий этилади ҳамда улар олий таълим муассасасининг даволаш ишлари бўйича проректорига бўйсунади;
(д) клиникалар бош шифокори тиббиёт олий таълим муассасаси ректори томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(ж) тиббиёт олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, талабалари, резидентура талабалари ва магистрлари клиникалардаги даволаш ишларида бевосита иштирок этади.
VIII. Молиявий ресурслар
18. Белгилансинки, мазкур Фармон талабларига мувофиқ давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш, шу жумладан, устамалар тўлаш билан боғлиқ харажатлар:
(а) 2026 йилда Вазирликнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбаларидан шаклланган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
(б) 2027 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади.
IX. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
19. Қуйидагилар:
(а) Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
(б) Тиббиёт олий таълим муассасалари тасарруфига ўтказиладиган стоматология муассасалари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
(в) Тиббиёт ва фармацевтика таълими тизимини такомиллаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
20. Вазирлик уч ой муддатда:
(а) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида;
(б) тиббиёт соҳасига ихтисослашмаган олий таълим муассасаларида мавжуд тиббиётга алоқадор ўқув йўналишлари фаолиятини ўрганиб, сифат кўрсаткичлари паст деб топилганларини мақбуллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
21. Вазирлик Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2027 йил 1 майга қадар 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдорини инобатга олган ҳолда ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритсин.
22. Вазирлик Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи тадбирларни амалга ошириш учун Жаҳон банкининг экспертлари ва маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин:
(а) касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш мақсадида хорижий экспертларни жалб этиш;
(б) компетенцияга асосланган олий таълим ўқув дастурларини, ўқув-услубий материаллар ва рақамли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, таълим жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш;
(в) тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг билимларини мустақил баҳолаш тизимини жорий этиш. Бунда замонавий ахборот-ресурс мажмуаси ва ўқув-симуляцион базалар ташкил этиш;
(г) тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини амалиётга татбиқ этиш;
(д) давлат тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, резидентура ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим дастурларини босқичма-босқич Бутунжаҳон тиббиёт таълими федерацияси (WFME) аккредитациясидан ўтказиш;
(ж) ўқитувчилар учун етакчи халқаро тиббиёт таълим муассасаларида тренинглар, маҳорат дарслари ва кенгайтирилган хорижий амалиёт дастурини ташкил этиш;
(з) тиббиёт ходимларининг барча тоифалари учун миллий малака рамкаларини ишлаб чиқиш.
23. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
24. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
25. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-191-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаси Масъул ижрочилар 1. «5+1» шаклидаги 6 йиллик умумий тиббиёт бакалавриат таълим йўналишини жорий этиш. 1. Даволаш иши бакалавриат таълим йўналиши негизида «5+1» шаклидаги, яъни битирувчи курсда бир ўқув йили давомида тўлиқ амалиёт ўташни назарда тутувчи 6 йиллик умумий тиббиёт бакалавриат таълим йўналишини жорий этиш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2027 йил апрель - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Умумий тиббиёт бакалавриат таълим йўналиши бўйича қабул ва ўқув жараёнини янги тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари асосида танланган олий таълим муассасаларида ташкил этиш. 3. Амалда даволаш иши бакалавриат таълим йўналишининг тегишли босқичларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув жараёнларини умумий тиббиёт йўналиши учун ишлаб чиқилган янги мослаштирилган ўқув режа ва фан дастурлари асосида босқичма-босқич ташкил этиш. 4. «Бемор ёнида» форматида кунлик ўқитиш соатларининг энг кам миқдорини икки академик соат этиб белгилаш. 5. Талабалар томонидан стационар ва амбулатор шароитда «бир талаба — бир бемор» шаклида индивидуал тарзда ҳафтасига камида уч марта бемор билан ишлаш амалиётини жорий этиш. 6. Аҳоли орасида энг кўп учрайдиган ва ўлим хавфи юқори бўлган касалликлар ҳамда ҳолатлар бўйича ўқитиш учун ажратилган кредит соатларини босқичма-босқич кўпайтириш. 7. Таълим жараёнига далилларга асосланган тиббиёт услубиётини қўллаш ҳамда симуляцион марказларда амалий кўникмаларни ўзлаштиришни мажбурий тарзда жорий этиш. 8. Бакалавриат таълим йўналишларининг клиник фанлар бўйича ротациялари (цикллик модуллари)да профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабаларнинг сонини 2031/2032 ўқув йилида 1:6 га етказиш чораларини кўриш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб 2. Бакалавриат битирувчи курсларида тўлиқ ўқув йили давомида амалиёт ўташ тизимини жорий этиш ҳамда стоматология поликлиникаларини бириктириш. 1. Тиббиёт соҳасининг барча бакалавриат таълим йўналишларида битирувчи курс талабалари учун тўлиқ ўқув йили давомида амалиёт ўташ тартибини тасдиқлаш. 2027 йил ноябрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Амалиёт ўташ базалари, талабаларнинг вазифалари, баҳолаш мезонлари ва раҳбарлик қилиш механизмини белгилаш. 2026 йил декабрь 3. Стоматология йўналиши талабаларининг амалий машғулотларини ташкил этиш учун тиббиёт олий таълим муассасаларига стоматология поликлиникаларини бириктириш. 2027 йилдан бошлаб 3. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлашда муддати табақалаштирилган резидентура дастурларини жорий этиш. 1. Клиник ординатура негизида халқаро стандартларга мос муддати табақалаштирилган резидентура дастурларини жорий этиш мақсадида резидентура мутахассисликлари рўйхати, ўқиш муддатлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2027 йил май Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Тиббиёт мутахассисликлари номенклатурасини резидентура дастурлари орқали тайёрланадиган тор соҳа мутахассисликларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 3. 2027/2028 — 2028/2029 ўқув йиллари давомида резидентурага қабулни босқичма-босқич давлат гранти асосида ташкил этиш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб 4. Магистратура, интернатура ва қайта тайёрлаш орқали тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тартибини қайта кўриб чиқиш. 1. Тиббиёт соҳасида магистратура орқали тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш амалиётини бекор қилиш ва грант қабул параметрларини резидентура дастурларига йўналтириш. 2. Магистратура дастурларини илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга ихтисослаштириш, турдош соҳада олий маълумотга эга талабгорларни қабул қилиш тартибини белгилаш. 3. Хотин-қизларга берилган тегишли имтиёзларни резидентура дастурларига татбиқ этиш механизмини ишлаб чиқиш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги 5. Оилавий тиббиёт бўйича резидентура ва педагог кадрлар учун бир йиллик магистратура дастурини жорий этиш. 1. Оилавий тиббиёт йўналиши бўйича резидентура ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Оилавий тиббиёт йўналиши бўйича резидентурага 2026/2027 ўқув йилида давлат гранти асосида 60 та қабул ўрни ажратиш, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб эса ҳар йили камида 200 тадан давлат гранти асосида қабул ўринларини ажратиб бориш. 2026 йил октябрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 3. Олий таълим ташкилотларига оилавий поликлиникаларни бириктириш, уларда профессор-ўқитувчилар ва резидентлар томонидан тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш. 4. Оилавий тиббиёт мутахассислиги бўйича педагогларни тайёрлаш учун бир йиллик магистратура таълим дастурини ташкил этиш. 5. 2030/2031 ўқув йилидан бошлаб оилавий тиббиёт йўналиши бўйича резидентурага давлат гранти асосида қабул квоталарини соҳа эҳтиёжи, дастур самарадорлиги ва кадрлар тақчиллиги таҳлилидан келиб чиқиб белгилаш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб 6. Таълим дастурларида (педиатрия иши ва умумий тиббиёт) аҳоли орасида кўп учрайдиган ва ўлим хавфи юқори бўлган касалликлар, илмий тадқиқотлар, далилларга асосланган тиббиёт ва симуляцион тайёргарлик улушини ошириш. 1. Кардиология, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам, онкология ва бошқа устувор касалликлар бўйича ажратиладиган кредит соатларини кўпайтириш. 2. Таълим жараёнига илмий тадқиқот ва далилларга асосланган тиббиёт услубиётини мажбурий тарзда киритиш. 3. Симуляцион марказларда амалий кўникмаларни ўзлаштиришни ўқув режалари ва баҳолаш мезонларига киритиш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат илмий тиббиёт кутубхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ахборот-кутубхона ресурсларини ривожлантириш. 1. Кутубхонанинг адабиётлар, электрон ресурслар, техника ва жиҳозларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш. 2. Ҳар йиллик асослантирилган ҳисоб-китобларни шакллантириш ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш. 3. Тошкент давлат тиббиёт университетининг кузатув кенгаши қарори асосида ўрнатилган тартибда маблағ ажратиш. 4. Кутубхона фондини янгилаш, рақамлаштириш ва халқаро илмий маълумотлар базаларига обуна бўлиш. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат тиббиёт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 8. Тиббиёт ва фармацевтика таълим тизимини такомиллаштириш бўйича етакчи хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Тиббий таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш учун Жаҳон банки экспертлари ва кредит маблағларини жалб қилиш, шунингдек, ушбу маблағлар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қуйидаги ташкилотлар хизматларини «таклиф сўрови» тартиб-таомили асосида харид қилган ҳолда ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўриш: (а) Кембридж университетининг Тиббий таълим гуруҳи (CUMEG) билан — тиббий таълим дастурлари ва битирувчилар компетенцияларини халқаро стандартларга мослаштириш; (б) Пенсильвания университети Ҳамширалик иши мактаби (University of Pennsylvania School of N ursing) билан биргаликда Илғор тиббий ҳамроҳлик академияси фаолиятини йўлга қўйиш. (в) Битирувдан кейинги тиббий таълимни аккредитация қилиш кенгаши (ACGME) билан — резидентура дастурларини компетенцияга асосланган ёндашув асосида такомиллаштириш ва ташқи баҳолашни йўлга қўйиш; (г) Узлуксиз тиббий таълимни аккредитация қилиш кенгаши (ACCME) билан — тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий таълими ҳамда таълим дастурлари аккредитацияси механизмларини жорий этиш. 2027 — 2030 йиллар давомида Жаҳон банкининг кредит ва грант маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар маблағлари, Тиббиётни ривожлан-тириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 9. Тиббиёт соҳаси бўйича ўқув дастурларини Жаҳон банки кўмагида халқаро талабларга мослаштириш. 1. Жаҳон банки кўмагида бакалавриат ва резидентура мутахассисликлари, шу жумладан, ҳамширалик йўналиши бўйича компетенцияга асосланган ўқув дастурлари, ўқув-услубий материаллар ва рақамли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш. 2. Олий тиббий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини босқичма-босқич Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME) стандартларига мувофиқлаштириш ва аккредитациядан ўтказиш. 3. Касбий стандартлар, малака ошириш дастурлари ва давлат рўйхатидан ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш. 4. Тиббиёт ходимларининг миллий малака рамкаларини ишлаб чиқиш ҳамда олий таълим муассасалари ва техникумлар ўқитувчилари учун халқаро тренинглар, маҳорат дарслари ва хорижий амалиёт дастурларини ташкил этиш. 2027 йилдан бошлаб Жаҳон банкининг кредит ва грант маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 10. «Тиббиёт новаторлари» миллий тиббиёт ҳамжамиятини ташкил этиш. 1. «Тиббиёт новаторлари» миллий тиббиёт ҳамжамияти концепцияси, ташкилий тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш регламентини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Ҳамжамият фаолияти учун ягона рақамли платформани яратиш бўйича техник топшириқни тасдиқлаш ва платформани босқичма-босқич ишга тушириш. 3. Ҳамжамият фаолиятини мувофиқлаштириш учун доимий фаолият юритувчи лойиҳа офисини ташкил этиш. 2026 йил ноябрь Тиббиётни ривожлан-тириш давлат мақсадли жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, халқаро грантлар, ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 11. Тиббиёт ривожига ҳисса қўшган ходимларни ижтимоий ва моддий рағбатлантириш. «Тиббиёт новаторлари» миллий тиббиёт ҳамжамияти аъзоларига ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида ишга жалб этилган ватандошлар ва хорижий экспертларни қўллаб-қувватлаш, меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш, фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида ижтимоий пакет ишлаб чиқиш. Бунда белгиланган тартибда ижтимоий пакетда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун: 2026 йилда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш; 2027 йилдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига ушбу мақсадлар учун Давлат бюджетидан ҳар йили 100 млрд сўмдан ажратиб бориш. 2026 йил ноябрь Тиббиётни ривожлан-тириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 12. Тиббиёт таълими тизимига ёшларни барвақт жалб этиш ва бу орқали таълим босқичлари узвийлигини таъминлаш. Тошкент шаҳрининг 12 та мактабида тажриба-синов тариқасида тиббиёт йўналишига ихтисослаштирилган синфлар ташкил этиш. Бунда: мактабларни ва уларда лойиҳа менежерларини танлаб олиш; мактаблар умумий ўқув режаси доирасида унинг 20 фоизгача бўлган қисмини табиий фанларга ажратиш; мактабларга тиббиёт олий таълим ва тиббиёт муассасаларини бириктириш ҳамда уларда ўқувчиларнинг касб билан танишиш жараёнларини ташкил этишни назарда тутиш. 2026/2027 ўқув йили давомида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бюджетдан ташқари маблағлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13. Таълим ташкилотларининг клиник базалар, илмий-амалий лабораториялар, симуляцион марказлар ва фармацевтика ташкилотлари билан ҳамкорлик мажбуриятини белгилаш. 1. Олий таълим ташкилотларининг клиник базаси, илмий-амалий тадқиқот лабораторияси ва симуляцион марказларига қўйиладиган талабларни белгилаш. 2. Таълим ташкилотлари зиммасига клиникалар, клиник базалар, илмий-амалий тадқиқот лабораториялари, симуляцион марказлар ва фармацевтика ташкилотлари билан ҳамкорликда таълим жараёнларини ташкил этиш мажбуриятини юклаш. 2026 йил декабрь Маблағ талаб этилмайди Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 14. Ҳудудларга ишлашга мақсадли йўналтириладиган тиббиёт ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш. Ҳудудларга ишлашга мақсадли йўналтириладиган тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, имтиёзли ипотека ажратиш, шунингдек, оила аъзоларини ишга ва фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, санатор-курорт даволаниш кафолатларини назарда тутувчи таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил ноябрь Маблағ талаб этилмайди Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 15. Туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасалари тор соҳа мутахассисларини хорижий давлатларнинг етакчи тиббиёт таълими ва илмий-амалий муассасаларига резидентура (клиник ординатура), қайта тайёрлаш ва малака оширишга юбориш. Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ходимларини хорижий давлатларнинг етакчи тиббиёт таълими ва илмий-амалий муассасаларига резидентура (клиник ординатура), қайта тайёрлаш ва малака оширишга юборишни ташкил қилиш. Бунда: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамда туман (шаҳар) марказий шифохоналарида фаолият юритаётган тор соҳа мутахассисларини Россия Федерациясининг етакчи тиббиёт таълими ва илмий-амалий муассасаларига 2030 йилга қадар йилига камида 500 нафардан клиник ординатура, қайта тайёрлаш ва малака оширишга юбориш; EDCF жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилаётган Тошкент ихтисослаштирилган кўп тармоқли шифохонаси фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳаси доирасида 2027 йилда Жанубий Кореянинг Сеул миллий университети Бунданг шифохонасига малака ошириш ва амалий стажировкадан ўтиш учун юбориш; 2026-2027 йилларда 400 нафаргача тор соҳа мутахассисларини Туркия Республикасининг етакчи тиббиёт таълими ва илмий-амалий муассасаларига малака ошириш ва амалий стажировкадан ўтиш учун юбориш; мутахассисларни танлаш ва юборишнинг осонлаштирилган тартибини ишлаб чиқиш; ўқитиш билан боғлиқ харажатларини, шу жумладан, бориш-келиш авиачиптаси, яшаш ва кунлик харажатларни Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш; ўқишга хорижга юборилган тиббиёт ходимларининг ойлик маошларини сақлаб қолиш чораларини кўриш. 2027 — 2030 йиллар Тиббиётни ривожлан-тириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 16. Болалар онкологияси ва гематологияси йўналишида Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш. Марказий Осиё давлатларининг болалар онкологияси ва гематологияси йўналишида 6 нафар тор соҳа мутахассисларини Вена халқаро тиббиёт университетига (Австрия) кузатув амалиёти (Observership) ўтиш учун юбориш масаласини кўриб чиқиш. Бунда Марказий Осиёнинг қуйидаги мамлакатларидан: Қозоғистон Республикасидан — 2 нафар; Тожикистон Республикасидан — 2 нафар; Қирғиз Республикасидан — 2 нафар мутахассислар юборишни инобатга олиш. 2026/2027 ўқув йили Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаш-тиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази 17. Ҳамширалар академияси негизида Тошкент давлат тиббиёт университетида Илғор тиббий ҳамроҳлик академиясини ташкил этиш. 1. Ҳамширалар академияси негизида олий тиббий ҳамроҳлик иши йўналиши бўйича халқаро ҳамкорлик асосида Илғор тиббий ҳамроҳлик академиясини ташкил этиш. 2. Илғор тиббий ҳамроҳлик академияси деканига университет проректори ваколатларини беришни назарда тутувчи низомни тасдиқлаш. 3. Ҳамширалик бўйича олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим ва малака ошириш дастурларини йўлга қўйиш. 4. Илғор тиббий ҳамроҳлик академиясини олий ва касбий таълимда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таянч муассаса сифатида белгилаш. 5. Ҳамширалар академиясига тегишли бино-иншоотларни Тошкент давлат тиббиёт университети тасарруфига ўтказиш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент давлат тиббиёт университети 18. Тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат буюртмаси қабул параметрларини ошириш. 1. Ҳамширалик иши соҳасида меҳнат бозори конъюнктураси ҳамда соҳа эҳтиёжларини таҳлил қилиш орқали ўрта ва олий маълумотли ҳамшираларни ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари шакллантирилиши механизмини қайта кўриб чиқиш. 2. Олий тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини ошириш. Бунда энг камида қуйидагича: 2027/2028 ўқув йилида 500 тадан; 2028/2029 ўқув йилида 600 тадан; 2029/2030 ўқув йилида 720 тадан; 2030/2031 ўқув йилида 860 тадан кам бўлмаган квоталар ажратиш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 19. Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва олий тиббий ҳамроҳлик таълимини ривожлантириш тартибини янгилаш. 1. Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик ўқув дастурларини бекор қилиш. 2. Ўрта ва олий маълумотли тиббиёт кадрларини тайёрлашда хорижий тилларни ўқитиш ва сертификатлаш ( TOEFL , IELTS , Goethe - Zertifikat ва бошқалар) механизмларини босқичма-босқич жорий этиш. 3. Тиббий ҳамроҳлик йўналишида илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида магистратура дастурини йўлга қўйиш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 20. Хорижий тилларни юқори даражада биладиган тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартибини жорий этиш. 1. Даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритаётган ва хорижий тилни C1 ёки C2 даражада билишини тасдиқловчи халқаро ёки миллий сертификатга эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошига устама тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Мазкур тартибни босқичма-босқич амалиётга жорий этиш. 2027 йил январь Мазкур мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 21. Фармацевтика корхоналари ва ташкилотларда фаолият юритаётган талаблар (ходимлар) учун дуал таълим шаклларини жорий этиш. 1. Меҳнат стажига эга ходимлар учун асосий фаолиятидан ажралмаган ҳолда халқаро таълим стандартларига мувофиқ дуал таълим шаклларини ташкил этиш. 2. Иш берувчи буюртмаси, талабгорларни танлаш, уч томонлама шартнома, иш жойида ўқитиш ва баҳолаш механизмларини белгилаш. 3. Дуал таълим дастурларини фармацевтика корхоналари эҳтиёжларига мувофиқ ишлаб чиқиш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Корхона ва ташкилотлар маблағлари, тўлов-контракт маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти 22. Тошкент фармацевтика институтида фармацевтика маҳсулотини тартибга солиш бўйича янги ўқув курсларини йўлга қўйиш. 1. «Фармацевтика маҳсулотининг сифатини баҳолаш ва тартибга солиш», «Яхши лаборатория амалиёти (GLP)» ва «Фармаконазорат (GVP)» ўқув курслари дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Республикада ва хорижда фармацевтика маҳсулотларини тартибга солиш соҳасида фаолият юритаётган малакали мутахассисларни жалб қилиш. 3. Курсларни малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим дастурлари билан уйғунлаштириш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Тошкент фармацевтика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти 23. «Фармацевтика ишлаб чиқариш ва амалиёт» илмий-ўқув маркази «спин-офф» корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Тошкент фармацевтика институтидаги Ўқув-тажриба ишлаб чиқариш мажмуаси негизида амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда марказ фаолиятини ташкил этиш. 2. Марказ фаолиятининг таълим жараёни билан интеграциялашуви тартибини тасдиқлаш. 3. Талабаларнинг амалий таълим учун ажратилган юкламаларини 60 фоизга етказиш. 2027 йил январь Амалдаги молиялаштириш тартиби, институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти 4. Талабаларнинг малака амалиёти даврида дори воситасининг ҳаётий циклини (синтез, клиниколди синовлари, стандартлаш) тўлиқ яратиш жараёнида иштирок этишини йўлга қўйиш. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб 24. Тиббиёт олий таълим муассасаларини ўзларига бириктирилган клиникаларнинг муассиси этиб белгилаш. 1. Олий таълим муассасаларининг клиникалар фаолиятини мувофиқлаштириш ваколатлари ва ҳисобдорлик тартибини белгилаш. 2. Профессор-ўқитувчилар, талабалар, резидентлар ва магистрларнинг клиникалардаги даволаш ишларида бевосита иштирок этиш тартибини белгилаш. 2027 йил январдан бошлаб - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тегишли тиббиёт олий таълим муассасалари 25. Кадавер материалларини илмий ва таълим мақсадларига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва утилизация қилиш тартибини жорий этиш. 1. Олий таълим ташкилотларига илмий ва таълим мақсадларида тадқиқот ва ўқув жараёнларида фойдаланиш учун мурда ҳамда унинг материаллари (кадавер)ни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, ташиш, сақлаш ҳамда утилизация қилиш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Санитария-эпидемиологик, божхона, этик ва хавфсизлик талабларини белгилаш. 3. Тегишли рухсатномалар, ҳисоботлар ва назорат механизмларини жорий этиш. 2027 йил январдан бошлаб Таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Божхона қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-191-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Тиббиёт олий таълим муассасалари тасарруфига ўтказиладиган стоматология муассасалари рўйхати
Т/р Олий таълим муассасаси номи Стоматология муассасаси номи 1. Тошкент давлат тиббиёт университети 2-сон болалар стоматология поликлиникаси 1-сон болалар стоматология поликлиникаси 4-сон болалар стоматология поликлиникаси 5-сон болалар стоматология поликлиникаси 2. Андижон давлат тиббиёт институти Андижон вилоят болалар стоматология поликлиникаси 3. Бухоро давлат тиббиёт институти Бухоро вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология маркази Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси 4. Самарқанд давлат тиббиёт университети Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси 5. Урганч давлат тиббиёт институти Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси 6. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Фарғона вилоят болалар стоматология поликлиникаси Фарғона вилоят стоматология шифохонаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-191-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Тиббиёт ва фармацевтика таълими тизимини такомиллаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари
Т/р Индикатор номи Ўлчов бирлиги 2026 йил 2027 йил 2028 йил 2029 йил 2030 йил 1. Бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режа ва дастурларини компетенциявий ёндашув асосида қайта кўриб чиқиш фоиз 30 50 70 90 100 2. Клиник протоколлар, стандартлар ва далилларга асосланган тиббиёт тамойиллари интеграция қилинган ўқув дастурлари улуши фоиз 50 70 85 95 100 3. Амалий кўникмаларни баҳолашнинг OSCE шакллари жорий этилган таълим дастурлари улуши фоиз 30 50 70 85 100 4. Бакалавриат таълим йўналишларида профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабаларнинг сони нисбати камайиш суръати 1:9,6 1:9 1:8 1:7 1:6 5. Тиббиёт ОТМларида симуляцион таълим элементлари билан қамраб олинган асосий клиник фанлар улуши фоиз 40 60 75 90 100 6. Замонавий симуляцион марказ ёки симуляцион ўқув лабораториясига эга тиббиёт ОТМлари улуши фоиз 60 75 85 100 100 7. Резидентурада клиник амалиёт дастурларини меҳнат бозори эҳтиёжига мувофиқ кўриб чиқиш фоиз 25 45 65 85 100 8. Таълим жараёнида рақамли таълим платформалари орқали ўқитиладиган фанлар улуши фоиз 35 50 65 80 90 9. Электрон журнал, электрон портфолио ва талабаларнинг амалий кўникмаларини рақамли қайд этиш тизими жорий этилган ОТМлар улуши фоиз 30 50 70 90 100 10. Профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогик технологиялар, симуляцион ва рақамли таълим бўйича малака ошириши нафар 1 000 1 500 2 000 2 500 3 000 11. Халқаро таълим стандартлари асосида қайта тайёрланган ёки стажировкадан ўтган профессор-ўқитувчилар улуши фоиз 10 15 20 25 30 12. Илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар улушини ошириш фоиз 45 50 55 60 65 13. Халқаро ҳамкорлик асосида қўшма таълим дастурлари, академик алмашинув ва стажировка дастурлари сони сони 10 15 20 25 30 14. Чет тилларида, шу жумладан, инглиз тилида ўқитиладиган фанлар ёки модуллар улуши фоиз 10 15 20 25 30 15. Талабаларнинг клиник базаларда амалий машғулотлар билан қамровини ошириш фоиз 70 80 90 95 100 16. Амалий кўникмалар бўйича ягона минимал компетенциялар рўйхати асосида баҳоланадиган битирувчилар улуши фоиз 30 50 70 90 100 17. Битирувчиларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш даражаси фоиз 75 80 85 88 90 18. Узлуксиз касбий таълим дастурларини электрон реестр орқали рўйхатга олиш ва юритиш фоиз 40 60 80 90 100 19. Тиббий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этилган талабалар улуши фоиз 15 20 25 30 35 20. Халқаро маълумотлар базаларида индексация қилинадиган илмий мақолалар сонини ошириш ўсиш суръати 10% 15% 20% 25% 30% 21. Таълим, илм-фан ва клиник амалиёт интеграцияси асосида ташкил этилган ўқув-клиник марказлар сони сони 3 5 7 10 12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-191-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3214-сон Фармонига 2-иловада :
(а) номидаги «Юқори технологик ихтисослаштирилган» сўзлари «Ихтисослаштирилган» сўзи билан алмаштирилсин;
(б) қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:
«20. Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси учун донорлик қилган шахслар».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонида :
(а) 1-иловада :
(i) 11-позиция «Назорат соҳаси» устунидаги «Тиббий фаолият устидан назорат» сўзлари «Тиббий фаолиятни лицензия олмасдан амалга ошириш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш устидан назорат» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) қуйидаги мазмундаги 11 2 -позиция билан тўлдирилсин:
« 11 2 . Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Клиник аудит инспекцияси Тиббий фаолият устидан назорат » ;
(б) 2-илова қуйидаги мазмундаги 1 3 -позиция билан тўлдирилсин:
« 1 3 . Тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бемор ўлими, беморга оғир ёки доимий зарар етказилиши, бир неча шахсга зарар етказиш хавфи, беморлар ҳаёти ва соғлиғига давом этаётган бевосита жиддий клиник хавф, шунингдек, клиник ҳодиса тўғрисидаги маълумотни қасддан яшириш ёки сохталаштириш аломатлари мавжуд бўлганда кечиктириб бўлмайдиган текширувлар. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Клиник аудит инспекцияси » .
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-76-сон Фармонида :
(а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгилансинки, Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади, бундан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари ҳамда таълим дастурлари мустасно. Мазкур соҳада ташқи сифат назорати ҳамда комплекс ва махсус давлат аккредитациясини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Узлуксиз касбий ривожланиш маркази ҳисобланади»;
(б) 4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(а) ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади (бундан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш, шунингдек, резидентура бўйича кадрлар тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳамда уларнинг таълим дастурлари мустасно). Бунда:»;
(в) 1-илованинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(а) ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари)ни ташқи баҳолашни амалга ошириш (бундан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш, шунингдек, резидентура бўйича кадрлар тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳамда уларнинг таълим дастурлари мустасно)».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги «Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-137-сон Фармонида :
(а) 2-банднинг «а» кичик бандидаги «мазкур Фармон кучга кирган санага қадар» сўзлари чиқариб ташлансин;
(б) 1-илова қуйидаги мазмундаги 6 1 -позиция билан тўлдирилсин:
« 6 1 . 2030 йил 1 январгача давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш. 1. Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан олиб киришга рухсат бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш. 2. Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан олиб киришга рухсат бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги сайтларида эълон қилиш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил декабрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Адилов) , Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) » .
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-207-сон Фармонига 1-илованинг 21-позицияси «Ижро муддати» устунида «2026 йил июль», «2026 йил апрель — сентябрь» ва «2026 йил май» сўзлари «2026 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги «Тиббиёт соҳасида хусусий секторни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-74-сон Фармонида :
(а) 2-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда ихтисослаштирилган амбулатор тиббий хизматларни кўрсатиш ва жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш пакетлари ҳамда уларнинг нархлари Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан белгиланади»;
(б) 23-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «уч ой муддатда» сўзлари «2026 йил якунига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-77-сон Фармонига 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари «Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази» давлат муассасаси Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси «Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази» давлат муассасаси «Харидлар маркази» давлат муассасаси Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази» давлат муассасаси Илмий-тадқиқот ва тиббиёт таълими муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари Call-марказ Республика даражасидаги тиббиёт муассасалари ва ёрдамчи ташкилотлар Контент медиа марказ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармалари Хусусий ва идоравий тиббиёт ташкилотлари Ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасалари ва ёрдамчи ташкилотлар Туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари ҳамда туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари Туман (шаҳар)лар марказий шифохоналари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, туғуруқ мажмуалари, ихтисослаштирилган шифохона ва диспансерлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги туман (шаҳар) ташкилотлари
».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4310-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги ПҚ-4666-сон қарорида :
(а) 3 банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
(б) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланади»;
(в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Тиббий-санитария ва фармацевтика кадрлари учун малака оширишни назарда тутувчи узлуксиз касбий таълим тизимини жорий этган тиббиёт олий таълим муассасалари (шу жумладан, нодавлат тиббиёт олий таълим муассасалари), республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари, илмий-тадқиқот институтлари, ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари малака оширишдан муваффақиятли ўтган мутахассисларга ўзлаштирилган ўқиш кредитлари кўрсатилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган намунадаги сертификатни Вазирлик томонидан белгиланадиган ахборот тизими орқали электрон шаклда расмийлаштириш ҳуқуқи берилсин»;
(г) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(д) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарорига 4-ИЛОВА
Узлуксиз касбий тиббиёт таълимида тўпланадиган кредитлар
Т/р Таълим олувчилар контингенти Кредитларнинг жами ҳажми** Шундан, бир йилда камида 1. Олий маълумотли тиббиёт ходимлари 250 50 2. Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари 140 28
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5188-сон қарорининг 8-бандида :
(а) «а» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(б) «б» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2030 йил 1 январга қадар Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига халқаро A-Level имтиҳонларидан танлов фанларидаги йўналиши бўйича А*, А ва B даражадаги сертификатларни қўлга киритган тақдирда баллар кетма-кетлигида 2027/2028 ўқув йилида уларнинг 50 фоизи, 2028/2029 ўқув йилидан бошлаб 15 фоизи умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида, қолган қисми эса умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида».
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарорида :
(а) 1-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йўлланма ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматлар олиш ҳуқуқини беради. Бунда йўлланма тасдиқлангандан сўнг 10 кун мобайнида бемор томонидан тегишли тиббиёт ташкилотига мурожаат қилинмаганда ушбу йўлланма ўз кучини йўқотади (патологик ҳомиладорлик ҳолатлари, «Вақф» хайрия жамоат фонди, «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари, шунингдек, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан даволаниш учун берилган йўлланмалар бундан мустасно)»;
(б) 1-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5124-сон қарори 6-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгилансинки, 2026 йил 1 июндан бошлаб тиббиёт муассасаларининг IT операторларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5349-сон Фармони 7-банди «г» кичик бандида назарда тутилган устама татбиқ этилади ҳамда тиббиёт муассасаларининг IT операторларига тиббиёт бригадалари амалиётчи ҳамширалари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади».
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги «Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-283-сон қарорида :
(а) 1-илованинг 16-позициясида «Чора-тадбир номи» устуни учинчи хатбошисидаги «2023 — 2025 йилларда» сўзлари «2027 — 2029 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 3-илованинг Изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-307-сон қарорига 7а-илованинг 108-позицияси чиқариб ташлансин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-411-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилаб қўйилсинки:
а) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинчалик танқислиги юзага келган деб топилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат этилган рецепт билан бериладиган дори воситаларига нисбатан референт нархни шакллантириш тизими татбиқ этилмайди;
б) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган рецепт билан бериладиган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади (ушбу банднинг «а» кичик бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно)».
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «2023 — 2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-12-сон қарорида :
(а) қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:
«9 1 . Марказ 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимидан чиқарилади. Бунда Марказ ва ҳудудлардаги фтизиатрия ва пульмонология йўналишидаги тиббиёт муассасаларига Давлат бюджети ва бошқа манбалардан ажратиладиган маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари таркибида республика бюджети даражасида алоҳида жамланади ҳамда туберкулёз ва нафас олиш органлари касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш, даволаш, реабилитация қилиш билан боғлиқ тадбирлар ҳар бир даволанган ҳолат бўйича ва бошқа усулларда молиялаштирилади»;
(б) 2-иловада :
(i) 10-позицияда:
«Амалга ошириш механизми» устунидаги «жами 4 млн нафар» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Муддати» устунидаги «2023 — 2026 йиллар» сўзлари «2023 йилдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 15-позицияда:
«Амалга ошириш механизми» устуни 1-бандидаги «80 мингта» сўзлари «Ҳар йили 20 мингтадан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Муддати» устунидаги «2023 — 2026 йиллар» сўзлари «2023 йилдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iii) 22-позициянинг «Муддати» устунидаги «2023 — 2026 йиллар» сўзлари «2023 йилдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 4-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-197-сон қарорида :
(а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Султонали Машҳадий кўчаси 197-уй манзилидаги бинога оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин»;
(б) 2-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги «Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-371-сон қарорида :
(а) 2-банднинг «а» кичик бандидаги «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг бемор вакилларини» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 3-банддаги «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг бемор вакилларини» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 1-илованинг 7-позицияси «Чора-тадбирлар номи» устунидаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига ёки Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг бемор вакилларига» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги «Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-67-сон қарорига 1-иловада :
(а) 10-позициянинг «Амалга ошириш муддатлари» устуни «2024 — 2026 йиллар» сўзлари «2024 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 15-позиция чиқариб ташлансин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 майдаги «Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-179-сон қарорига 1-илованинг 43-позициясида:
(а) «Лойиҳа номи» устунидаги «Хорижий ҳамкор: «InterHealth Medical» (Австралия)» сўзлари чиқариб ташлансин;
(б) «Ижро муддати» устунидаги «2026 йил декабрь» сўзлари «2028 йил июль» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги «Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги ПҚ-402-сон қарорига 2-иловада :
(а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« Н.Э. Давлетова — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчиси » ;
(б) иккинчи — йигирманчи хатбошилар тегишинча учинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 майдаги «Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-183-сон қарорига 4-илованинг 7-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2024-2025 йиллар» сўзлари «2026-2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарорига 7-иловада :
(а) 16-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарманинг тасдиқланган бюджети доирасида мақсадли дастурлар ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, тиббий хизматларни кўрсатиш учун зарур бўлган жиҳозларни харид қилиш ва таъмирлаш, шунингдек дори ва сарфлов воситаларини харид қилиш учун тиббиёт ташкилотларига қайтариш шарти билан молиявий кўмак кўрсатиш»;
(б) 23-банднинг тўртинчи хатбошиси «намунавий шаклини» сўзларидан кейин «, шунингдек, молиялаштириш усуллари ва механизмларини» сўзлари билан тўлдирилсин;
(в) 31-бандда «лавозим маошининг» сўзларидан кейин «(рағбатлантириш коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-408-сон қарори 4-бандининг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги «Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-453-сон қарорида :
(а) 2-банднинг «ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) Нукус шаҳри, А. Досназаров кўчаси, 104-уй манзилида жойлашган ўқув биноларининг биринчи, тўртинчи ва олтинчи корпуслари Академияни ташкил этиш учун Хусусий шерикка Битимнинг амал қилиш муддатига тасарруф этиш ҳуқуқисиз эгалик қилиш ва фойдаланишга берилади.
Мазкур корпусларга бириктирилган ер участкаси Хусусий шерикка ушбу қарорнинг 6¹-бандида белгиланган тартибда берилади»;
(б) қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:
«6 1 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Нукус шаҳри, А. Досназаров кўчаси, 104-уй манзилида жойлашган, майдони 13 013 кв.м бўлган ер участкасини Хусусий шерикка Битимнинг амал қилиш муддатидан ошмайдиган муддатга вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилсин.
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Хусусий шерикнинг мазкур ҳуқуқлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин».
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 апрелдаги «Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-149-сон қарорига 1-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги «2025 — 2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-186-сон қарорида :
(а) номидаги , II ва IV бўлимларнинг номидаги, 2-банддаги , 3-банднинг «а» ва «б» кичик бандларидаги , 4 , 5 , 6 , 17 , 20 , 21 ва 22-бандлардаги , 24-банднинг «б» кичик бандидаги , 28-банддаги тегишли келишикдаги «Стратегия» сўзи тегишли келишикдаги «Дастур» сўзи билан алмаштирилсин;
(б) 11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Америка Қўшма Штатларининг Dana-Farber Cancer institute ташкилоти Марказнинг асосий ҳамкори этиб белгилансин»;
(в) 1-иловада :
(i) номидаги «стратегиясини» сўзи «дастурини» сўзи билан алмаштирилсин;
(ii) 1-позициянинг «Амалга ошириш механизми» устунидаги «стратегияси» сўзи «дастури» сўзи билан алмаштирилсин;
(iii) 3-позициянинг «Тадбирлар номи» ва «Амалга ошириш механизми» устунларидаги «стратегиясини» сўзи «дастурини» сўзи билан алмаштирилсин;
(iv) 7-позициянинг «Тадбирлар номи» устунидаги «стратегиясини» сўзи «дастурини» сўзи билан алмаштирилсин;
(v) 19-позициянинг «Амалга ошириш механизми» устунидаги «стратегиясини» сўзи «дастурини» сўзи билан алмаштирилсин;
(vi) 23-позициянинг «Амалга ошириш механизми» устунидаги «Миллий стратегиянинг» сўзлари «Миллий дастурнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
(г) 2-илованинг номидаги «стратегиясини» сўзи «дастурини» сўзи билан алмаштирилсин;
(д) 5-илованинг номидаги «стратегияси» сўзи «дастури» сўзи билан алмаштирилсин.
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-270-сон қарорида :
(а) 12-банднинг «а» кичик бандидаги «2026 йилда» сўзлари «2027 йилда» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 2-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-275-сон қарорида :
(а) 2-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(б) Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи этиб белгилангани (тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари ҳамда таълим дастурлари бундан мустасно) маълумот учун қабул қилинсин»;
(б) 2-иловада :
(i) 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агентликнинг кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги ташқи сифат назорати бўйича ваколатлари тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари ҳамда таълим дастурларига татбиқ этилмайди»;
(ii) 10-банднинг «а» кичик бандидаги «ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари)да» сўзларидан кейин «(бундан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
(iii) 11-бандда :
«а» кичик банднинг «ii» хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(ii) идоравий мансублиги, мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар таълим ташкилотларини махсус ва комплекс давлат аккредитациясидан ўтказади, бундан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари ҳамда таълим дастурлари мустасно»;
«ж» кичик банднинг «i» хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(i) таълим сифати ва аккредитация билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Узлуксиз касбий ривожланиш маркази томонидан аккредитациядан ўтказилган ташкилотлар ва таълим дастурлари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда қабул қилиш ҳамда Давлат аккредитацияси реестрига киритиш чораларини кўради».
34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги «Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-20-сон қарорига 3-иловада :
(а) 6.1-позициянинг «Ижро муддатлари» устунидаги «2026 йил март» сўзлари «2026 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 8.1-позициянинг «Ижро муддатлари» устунидаги «2026 йил март» сўзлари «2026 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги «Саратон касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш ва даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-238-сон қарорининг 15-бандида «Жамғармага» сўзи «Соғлиқни сақлаш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги «Аҳолига паллиатив тиббий хизматлар кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-239-сон қарорида :
(а) 4-банднинг «д» кичик бандидаги «кучли таъсир қилувчи» сўзлари «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, жумладан, ноинъекцион шаклдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 5-банднинг «ж» кичик бандидаги «болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг паллиатив ёрдам бўйича ўринбосари» сўзлари «соғлиқни сақлаш бошқармасининг болалар паллиатив ёрдами бўйича ўринбосари (бунда мазкур лавозим учун алоҳида штат бирлиги ажратилмайди ҳамда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳисобидан молиялаштирилмайди)» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 9-банднинг «б» кичик бандидаги «гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг» сўзлари «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, жумладан, ноинъекцион шаклдаги дори воситаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
(г) 1-илованинг 13.1-позицияси «Муддати» устунидаги «2026 йил июль» сўзлари «2026 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
(д) 2-илованинг 1-позицияси «Қуввати (ўринлар сони)» устунидаги «20» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги «Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-279-сон қарорига 8-илованинг 21-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 21. Чилонзор тумани Боғистон кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали ўрнида «яшил жамоат парки»ни ташкил этиш. «Яшил жамоат парки»даги давлатга тегишли бино ва иншоотларни, аҳоли ва ёшларни дуал таълимга ўқитиш мажбуриятини олган саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш. 2026 йил декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги » .
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартиби тўғрисида низомда :
(а) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Дорихоналардан дори воситаларини имтиёзли ажратиш врач томонидан расмийлаштирилган электрон рецептлар бўйича амалга оширилади»;
(б) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги «даволовчи врач (умумий амалиёт врачи)» сўзлари «врачи» сўзи билан алмаштирилсин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 октябрдаги «Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 892-сон қарорида :
(а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
(б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(в) 8-банддан «, шунингдек, ушбу қарор билан тасдиқланган Концепциянинг амалга оширилишини» сўзлари чиқариб ташлансин;
(г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талабларда :
(а) 3-бандда :
(i) қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«рецепт билан бериладиган дори воситалари фақат электрон рецепт расмийлаштирилган ҳолдагина реализация қилиниши, электрон рецептни расмийлаштириш орқали рецепт билан бериладиган дори воситалари реализация қилинганда, чекда электрон рецепт рақамини (рецепт ID) мажбурий акс эттириш талабини эълон қилиш, ушбу талаб бажарилмаган тақдирда чекни шакллантириш имкониятини чеклаш механизмига эга бўлиши»;
(ii) ўн олтинчи — ўттиз учинчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи — ўттиз тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
(б) 6-бандда :
(i) қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«рецепт билан бериладиган дори воситалари фақат электрон рецепт расмийлаштирилган ҳолдагини реализация қилиниши, электрон рецептни расмийлаштириш орқали рецепт билан бериладиган дори воситалари реализация қилинганда, чекда электрон рецепт рақамини (рецепт ID) мажбурий акс эттириш талабини эълон қилиш, шунингдек, электрон рецептнинг рақами акс эттирилмаган тақдирда, чекни шакллантириш имкониятини чеклаш механизмига эга бўлиши»;
(ii) ўн учинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 октябрдаги «Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 643-сон қарорида :
(а) 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш ҳамда жиҳозлаш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ»;
(б) 1-илованинг номидаги ва 2-бандидаги тегишли келишикдаги «концепция» сўзи тегишли келишикдаги «дастур» сўзи билан алмаштирилсин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 ноябрдаги «Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 713-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомда :
(а) 2-иловада :
(i) 5-позициянинг «Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия» устунидаги «II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун» бўлими қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт таълими ва фани кенгаши хулосаси (тиббиёт ва фармацевтика соҳасида таълим ташкилотлари учун)»;
(ii) 9-позициянинг «Олий таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари» бўлими қуйидаги мазмундаги 10-позиция билан тўлдирилсин:
« 10. Тиббиёт ва фармацевтика таълим йўналишлари бўйича олий таълим хизматларини кўрсатиш учун яратилган шароитларга қўйиладиган қўшимча минимал талаблар*: а) ўзларининг клиникалари ва (ёки) клиник базалари мавжудлиги (шу жумладан, шартнома асосида); б) илмий-амалий тадқиқот лабораторияси мавжудлиги; в) симуляцион марказ мавжудлиги. (Клиник база, илмий-амалий тадқиқот лаборатория ва симуляцион марказларга қўйиладиган талаблар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади) » .
(б) 29-илованинг 9-позицияси «Фармацевтика фаолияти учун лицензия» устунининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) рецепт билан бериладиган дори воситаларини чакана реализация қилишда уларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш».
45. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 сентябрдаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатининг «Олис ва чекка ҳудуд номи» устунида:
(а) қуйидаги мазмундаги 23 1 -позиция билан тўлдирилсин:
«Мискин» ОФЙ»;
(б) қуйидаги мазмундаги 30 1 -позиция билан тўлдирилсин:
«Дийханабад» ОФЙ»;
(в) қуйидаги мазмундаги 34 1 -позиция билан тўлдирилсин:
«Таза жол» ОФЙ»;
(г) қуйидаги мазмундаги 37 1 -позиция билан тўлдирилсин:
«Бестобе» ОФЙ».
46. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
шифокор ва фармацевтлардан — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;
«Олий тиббий ҳамроҳлик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида».
47. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги «Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 619-сон қарорига илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Реимбурсация дастурининг бюджети Жамғарма бюджетининг бир қисми ҳисобланиб, ушбу дастурга киритилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва сарфлов воситаларини аҳолига тақдим қилиш учун талаб этиладиган маблағлар йиғиндисидан иборат бўлади. Бунда реимбурсация дастури бюджети республика даражасида алоҳида жамланади».
48. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида қўлланадиган дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий жиҳозлар рўйхатида :
(а) III бўлим қуйидаги мазмундаги 44 1 -позиция билан тўлдирилсин:
« 44 1 . Тикагрелор*** таблетка (90 мг) » ;
(б) изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 июндаги «Республикада аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 384-сон қарорига 6-илованинг 12-бандида :
(а) биринчи хатбошидаги «дастлабки бир чорак давомида» сўзлари чиқариб ташлансин;
(б) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда ушбу устамалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ 2025 йил 1 июлдан ҳамда 2026 йил 1 январдан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида 2027 йил 1 январга қадар, бошқа ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилгандан кейин дастлабки бир чорак давомида амалда бўлади».
50. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 498-сон қарорида :
(а) 1-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) комплекс давлат аккредитациясидан, уларнинг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиши ҳамда таълим ташкилотларини хавфни таҳлил қилиш асосида навбатдан ташқари ўрганиши (тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш, шунингдек, резидентура бўйича кадрлар тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳамда уларнинг таълим дастурлари бундан мустасно)»;
(б) 1-иловада :
(i) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низомнинг амал қилиши тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш, шунингдек, резидентура бўйича кадрлар тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларни ҳамда ушбу фаолият доирасидаги таълим дастурларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Мазкур ташкилотлар ва таълим дастурларини давлат аккредитациясидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади»;
(ii) 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш, шунингдек, резидентура бўйича кадрлар тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларни комплекс ва уларнинг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобланади»;
(iii) 8-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият олиб борувчи таълим ташкилотларини комплекс ҳамда уларнинг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт таълими ва фани кенгашининг хулосаси олинади»;
(iv) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Агентликнинг расмий веб-сайтида барча учун очиқ бўлган Давлат аккредитацияси реестри юритилади. Реестрга таълим ташкилотлари ва таълим дастурларининг давлат аккредитацияси натижалари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтказилган ташкилотлар ва таълим дастурлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда якуний ҳисоботлар киритилади».
51. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда :
(а) 9-бандда :
(i) «д» кичик банднинг учинчи хатбошисидан «ҳудуд ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
(ii) «е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«е) беморнинг маълумотлари бир иш кунида ҳудудий даражада йўналиш бўйича ТТКлар томонидан ўрганилиб, текширув ва кўрик натижалари таҳлил қилинади ва беморнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарори ёки 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарори доирасида даволаниш ҳуқуқини берувчи йўлланма электрон ахборот тизимида тасдиқланади.
Бунда тасдиқланган касалликлар рўйхатига мувофиқ беморга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарори бўйича ҳудудий даражадаги тиббиёт ташкилотида стационар даволаниш белгиланса, йўлланма тасдиқлашда мазкур Низомнинг 9-банди «н» кичик банди татбиқ этилмайди»;
(iii) «ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ж) ҳудудий даражадаги ТТКлар томонидан тасдиқланган касалликлар рўйхатига мувофиқ бемор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарори доирасида стационар даволаниши зарур деб топилса, бемор маълумотлари бир иш кунида йўналишлар бўйича республика даражасидаги ТТКга йўналтирилади. Бунда ҳудудий даражадаги ТТК томонидан заруратга кўра бир иш кунида беморга қўшимча текширув ва (ёки) тор соҳа мутахассиси кўриги белгиланиши мумкин»;
(iv) «м» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«м) режали стационар тиббий хизмат олиш учун навбатда турган беморларга шакллантирилган йўлланма қабул қилувчи тиббиёт ташкилоти томонидан электрон ахборот тизими орқали бемор шифохонага ётиш учун таклиф қилинган кундан бошлаб 10 кун давомида амал қилади (патологик ҳомиладорлик ҳолатлари, «Вақф» хайрия жамоат фонди, «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари, шунингдек, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан даволаниш учун берилган йўлланмалар бундан мустасно)»;
(v) «п» кичик банднинг биринчи хатбошиси «Ижтимоий» сўзидан олдин «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-17-сон Фармонининг 3 ва 4-бандлари доирасида» сўзлари билан тўлдирилсин;
(vi) «м» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«м) режали стационар тиббий хизмат олиш учун навбатда турган беморларга шакллантирилган йўлланма қабул қилувчи тиббиёт ташкилоти томонидан электрон ахборот тизими орқали бемор шифохонага ётиш учун таклиф қилинган кундан бошлаб 10 кун давомида амал қилади. Бунда ҳомиладорлик давридаги патологиялари учун шакллантирилган имтиёзли йўлланманинг амал қилиш муддати ушбу ҳомиладорлик давомида чекланмайди»;
(б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Беморларда тиббиёт ташкилотига ётиш учун расмийлаштирилган йўлланмада кўрсатилган ташхисдан бошқа касаллик аниқланганда ёки патология билан туғилган чақалоқларга дастлабки шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин режали стационар тиббий ёрдамга зарурат туғилганда:
а) беморни қабул қилган тиббиёт ташкилотида уни даволаш имконияти мавжуд бўлганда, беморга шу тиббиёт ташкилотининг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Бунда:
кўрсатилган тиббий ёрдам учун харажатлар янги аниқланган бошқа касаллик ёки ҳолатлар учун тасдиқланган базавий нархлар доирасида қоплаб берилади;
тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт ташкилотига аниқланган касаллик ёки ҳолатлардан келиб чиқиб, беморни даволаш учун қабул қилишга асос бўлган йўлланмадаги ташхисни электрон ахборот тизимида ўзгартиришга рухсат берилади. Мазкур ҳолатларнинг асослангани Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назорат қилинади;
йўлланмадаги ўзгартирилган ташхис асосида умумий қийматга электрон ахборот тизимида тегишли ўзгартиришлар киритилади;
б) беморни бирламчи қабул қилган тиббиёт ташкилотида даволаш имконияти мавжуд бўлмаганда, мазкур тиббиёт ташкилоти томонидан беморни бошқа тиббиёт ташкилотига ўтказиш учун имтиёзли йўлланма расмийлаштирилиб, бошқа тиббиёт ташкилотига навбатсиз ўтказилади;
в) патология билан туғилган чақалоқларга дастлабки шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин режали стационар тиббий ёрдамга зарурат туғилганда уларни бошқа тиббиёт ташкилотига ўтказиш учун йўлланма электрон ахборот тизимида гўдак туғилган тиббиёт ташкилоти томонидан шакллантирилади ва қабул қилувчи тиббиёт ташкилоти билан келишилган ҳолда тўғридан-тўғри йўналтирилади ва навбатсиз қабул қилинади»;
(в) қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд билан тўлдирилсин:
«17 1 . Фтизиатрия йўналишида беморларга тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотларига фаол сил касаллиги билан мурожаат қилган беморлар, шунингдек, ташхислаш жараёнида фаол сил касаллиги аниқланган шахслар мазкур тиббиёт ташкилотлари томонидан электрон ахборот тизими орқали йўлланма расмийлаштирилиб, тўғридан-тўғри ва навбатсиз қабул қилинади»;
(г) 1-илованинг «5-босқич» позицияси «Ижро муддати» устунидаги «60 кун давомида» сўзлари «10 кун давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 сентябрь,
ПФ-191-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING
FARMONI
HAJMI*
Tibbiyot va farmatsevtika sohasida kadrlar tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
Sogʻliqni saqlash tizimida amalga oshirilayotgan islohotlarni izchil davom ettirish hamda kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini xalqaro standartlar asosida isloh qilish maqsadida qaror qilaman:
I. Maqsadlar
1. Quyidagilar tibbiyot va farmatsevtika sohasida kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish faoliyatining asosiy maqsadlari etib belgilansin:
(a) sogʻliqni saqlash sohasida kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasi oshirish tizimiga kasbiy koʻnikma va kompetensiyalarga asoslangan oʻqitishning xalqaro standartlarini joriy etish;
(b) tibbiyot taʼlimi va ilm-fani samaradorligini oshirish va sifat nazoratining taʼsirchan vositalarini joriy etish;
(v) tibbiyot oliy taʼlim muassasalari 2030-yilga qadar xalqaro eʼtirof etilgan reyting tashkilotlarining tibbiyot sohasi boʻyicha birinchi 500 talik oliy taʼlim tashkilotlari roʻyxatiga kirishini taʼminlash;
(g) tibbiyot taʼlimi Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti, Butunjahon tibbiyot taʼlimi federatsiyasi standartlariga va boshqa xalqaro tan olingan standartlarga muvofiqligini taʼminlash.
II. Tibbiyot taʼlimini transformatsiya qilish
2. Belgilansinki, 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha tibbiyot taʼlimi sohasiga ajratilgan davlat buyurtmasi parametrlari taʼlim yoʻnalishlari kesimida Sogʻliqni saqlash vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan tasdiqlanadi. Bunda:
(a) Aholi salomatligini tahlil qilish ilmiy-tadqiqot markazi tibbiyot va farmatsevtika kadrlariga boʻlgan joriy va istiqboldagi ehtiyojni oʻrganish boʻyicha asosiy ishchi organ hisoblanadi;
(b) qabul koʻrsatkichlari tibbiyot va farmatsevtika kadrlariga boʻlgan joriy va istiqboldagi ehtiyojdan kelib chiqib, hududlar ehtiyoji, tibbiyot tashkilotlarining ehtiyoji hamda tegishli mutaxassisliklar boʻyicha kadrlar yetishmovchiligini hisobga olgan holda shakllantiriladi.
3. Belgilansinki, 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab tibbiyot sohasida kadrlar tayyorlovchi oliy taʼlim tashkilotlarida:
(a) davolash ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishi negizida “5+1” shaklidagi (bitiruvchi kurs talabalari bir yil toʻliq amaliyot oʻtashi shaklida) 6 yillik umumiy tibbiyot bakalavriat taʼlim yoʻnalishi joriy etiladi;
(b) amalda davolash ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishining tegishli bosqichlarida tahsil olayotgan talabalarning oʻquv jarayonlari yangi moslashtirilgan oʻquv reja va dasturlar asosida tashkil etiladi;
(v) umumiy tibbiyot bakalavriat taʼlim yoʻnalishi bitiruvchilari umumiy amaliyot shifokori kvalifikatsiyasiga ega boʻladi va ular belgilangan tartibda oilaviy shifokor lavozimida faoliyat yuritishi mumkin boʻladi;
(g) tibbiyot sohasining barcha bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarida bitiruvchi kurs talabalari uchun toʻliq oʻquv yili davomida amaliyot oʻtash tizimi joriy etiladi;
(d) stomatologiya yoʻnalishida talabalarning amaliy mashgʻulotlarini tashkil etish maqsadida tibbiyot oliy taʼlim muassasalariga stomatologiya poliklinikalari biriktirib beriladi.
4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra tor soha mutaxassislarini tayyorlashda klinik ordinatura negizida xalqaro standartlar asosida davomiyligi tabaqalashtirilgan rezidentura dasturlari bosqichma-bosqich joriy etiladi. Bunda:
(a) rezidenturada tor soha mutaxassislarini tayyorlash davlat tibbiyot taʼlim tashkilotlari va tibbiyot muassasalarida davlat granti asosida amalga oshiriladi;
(b) 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab oilaviy tibbiyot yoʻnalishi boʻyicha rezidentura tashkil etiladi hamda bitiruvchilarga oilaviy shifokor mutaxassisligi beriladi;
(v) 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab:
(i) tor soha mutaxassislarini tayyorlash toʻliq rezidentura orqali amalga oshiriladi va ordinaturaga qabul toʻxtatilishi hamda tibbiyot yoʻnalishidagi tor soha mutaxassisliklari boʻyicha magistraturaga umumiy davlat buyurtmasi asosida oʻqishga qabul qilish parametrlarini qisqartirish hisobiga boʻshaydigan mablagʻlar mutaxassislarni rezidenturada tayyorlashga yoʻnaltiriladi. Bunda mazkur kichik bandda nazarda tutilgan tartib amaldagi magistratura va klinik ordinatura dasturlarida taʼlim olayotganlarga nisbatan tatbiq etilmaydi;
(ii) davlat granti asosida rezidenturaga qabul qilingan talabalarga Davlat budjet mablagʻlari hisobidan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan 2,15 koeffitsiyent miqdorida stipendiya toʻlanishini nazarda tutuvchi tartib joriy etiladi;
(iii) rezidenturaga davlat granti asosida qabul koʻrsatkichlari sogʻliqni saqlash sohasiga magistratura va ordinatura uchun ajratilgan umumiy qabul parametrlari hisobidan mutaxassisliklar va taʼlim yoʻnalishlari kesimida Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi. Bunda qabul koʻrsatkichlari tibbiyot kadrlariga boʻlgan joriy va istiqboldagi ehtiyojdan kelib chiqib, hududlar ehtiyoji, tibbiyot tashkilotlarining ehtiyoji hamda tegishli mutaxassisliklar boʻyicha kadrlar yetishmovchiligini hisobga olgan holda shakllantiriladi;
(iv) rezidentura taʼlim dasturlarini oʻzlashtirganlarga Taʼlimning xalqaro standart tasniflagichi va Milliy malakalar ramkasining 7-darajasiga mos keluvchi taʼlim toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom beriladi;
(v) tor soha mutaxassisliklari boʻyicha birlamchi va qoʻshimcha ixtisoslashtirish faqat rezidentura orqali amalga oshiriladi;
(vi) magistratura qabul parametrlarining qisqarishiga qadar boʻlgan miqdorining 20 foizgacha qismi magistratura dasturlari uchun saqlanadi;
(vii) tibbiyot sohasida magistratura dasturi orqali tor soha mutaxassislarini tayyorlash amaliyoti bekor qilinadi. Bunda mazkur kichik bandda nazarda tutilgan tartib amaldagi magistratura dasturlarida taʼlim olayotganlarga nisbatan tatbiq etilmaydi;
(viii) magistratura dasturlari boʻyicha oʻqishga oliy maʼlumotga ega nomutaxassis, biroq turdosh sohalarda taʼlim olganlarni ham qabul qilishga ruxsat beriladi;
(ix) magistratura dasturlari ilmiy-pedagogik (nomutaxassislardan faqat ilmiy) va boshqaruv kadrlarini tayyorlashga xizmat qiladi;
(x) tibbiyot muassasalari va taʼlim tashkilotlariga oʻzlarining moliyaviy imkoniyatidan kelib chiqib, budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoʻshimcha rezidentura dasturlarini ochishga ruxsat beriladi. Bunda rezidentura dasturlari boʻyicha qabul parametrlari Vazirlik bilan kelishiladi;
(xi) nodavlat tibbiyot va taʼlim tashkilotlariga tor soha mutaxassislariga boʻlgan ehtiyojdan kelib chiqib, tashkilotning oʻz mablagʻlari hisobidan rezidentura dasturlari boʻyicha oʻqishni yoʻlga qoʻyishga ruxsat etiladi. Bunda rezidentura dasturlari boʻyicha qabul parametrlari Vazirlik bilan kelishiladi.
5. Belgilab qoʻyilsinki, oilaviy tibbiyot yoʻnalishi boʻyicha rezidentura talabalari Vazirlik tomonidan tibbiyot oliy taʼlim tashkilotiga biriktiriladigan oilaviy poliklinikalarda tayyorlanadi. Bunda:
(a) oilaviy poliklinikaga biriktirilgan aholiga tibbiy xizmatlar tibbiyot oliy taʼlim tashkiloti professor-oʻqituvchilari hamda rezidentura talabalari tomonidan ham koʻrsatiladi;
(b) oilaviy poliklinikada rezidentura talabalari bir vaqtning oʻzida ham taʼlim oladi, ham amaliyot bilan shugʻullanadi;
(v) tibbiyot oliy taʼlim tashkilotlariga oʻzlariga biriktirilgan tibbiyot muassasalarida rezidentura talabalarining taʼlim olishi hamda amaliy koʻnikmalarni shakllantirishi uchun moliyaviy imkoniyatlardan kelib chiqib, budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan zarur moddiy-texnika bazasini mustahkamlashga ruxsat beriladi.
6. Tibbiyot sohasida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va rezidentura mutaxassisliklarining professor-oʻqituvchi va talabalar nisbati bosqichma-bosqich 1:6 ga yetkazilsin.
III. Tibbiyot va farmatsevtika taʼlimiga qoʻyiladigan umumiy talablar
7. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab tibbiyot va farmatsevtika sohasida kadrlar tayyorlovchi oliy taʼlim tashkilotlarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga, shu jumladan, maqsadli qabul parametrlari doirasida talabalikka qabul qilishning minimal chegarasi kirish imtihonlarida toʻplash lozim boʻlgan maksimal ballning 60 foizi etib belgilansin.
Bunda, qonunchilik hujjatlariga muvofiq imtiyoz asosida talabalikka qabul qilinishi belgilangan, biroq qabul kirish imtihonlari natijalari asosida amalga oshiriladigan abituriyentlarga ham mazkur tartib tatbiq etiladi.
8. 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab tibbiyot va farmatsevtika sohasida:
(a) bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari, magistratura va rezidentura dasturlari har bir oʻquv modulining akademik koʻrsatkichlarini oʻzlashtirishda, shuningdek, davlat imtihonlarida (oliy taʼlim tashkilotiga kirish imtihonlari bundan mustasno) minimal oʻtish ballari shifokor mutaxassisliklari uchun eng yuqori ballning 70 foizi, oʻrta tibbiyot xodimi mutaxassisliklari uchun 60 foiz etib belgilansin;
(b) qisqa muddatli qayta tayyorlash kurslari yoki dasturlari orqali tor soha mutaxassisliklari boʻyicha (qoʻshimcha) ixtisoslashtirish bekor qilinsin (yoʻnalishi boʻyicha chuqurlashtirilgan tayyorgarlik bundan mustasno);
(v) rezidentura, shu jumladan, qayta tayyorlash dasturlari tibbiyot va farmatsevtika sohasida kadrlar tayyorlovchi oliy taʼlim tashkilotlari, respublika darajasidagi tibbiyot muassasalari tomonidan amalga oshirilsin. Bunda rezidentura va qayta tayyorlash dasturlarini amalga oshiruvchi tashkilotlar ilmiy-pedagogik salohiyati va klinik bazasini inobatga olgan holda Vazirlik tomonidan belgilanadi;
(g) birlamchi maqsadli ixtisoslashtirish kurslari (internatura)ga qabul bekor qilinsin.
IV. Tibbiyot va farmatsevtika taʼlimi tizimida boshqaruvni takomillashtirish
9. Belgilansinki, tibbiyot va farmatsevtika sohasida kadrlar tayyorlovchi nodavlat kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — nodavlat tibbiyot va farmatsevtika taʼlim tashkilotlari) faoliyatini yoʻlga qoʻyishning quyidagi yangi tartibi joriy etiladi:
(a) nodavlat tibbiyot va farmatsevtika taʼlim tashkilotlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish hamda kadrlar tayyorlash tizimini muvofiqlashtirish boʻyicha Vazirlik huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Tibbiyot taʼlimi va ilm-fani kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) faoliyati yoʻlga qoʻyiladi;
(b) Kengash kollegial organ hisoblanadi;
(v) Kengash aʼzoligiga tibbiyot va farmatsevtika taʼlimi va ilm-fani sohasida yuqori malakaga, shu jumladan, xorijiy tajribaga hamda ilmiy darajaga ega boʻlgan mutaxassislar jalb etiladi. Bunda sogʻliqni saqlash sohasidagi davlat fuqarolik xizmatining rahbar va boshqaruv xodimlari Kengash tarkibiga kiritilmaydi;
(g) nodavlat tibbiyot va farmatsevtika taʼlim tashkilotlari faoliyati hamda taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklarini litsenziyalash Kengashning ijobiy xulosasi asosida amalga oshiriladi;
(d) tibbiyot va farmatsevtika taʼlim yoʻnalishlari hamda mutaxassisliklarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish Kengashning ijobiy xulosasiga muvofiq amalga oshiriladi;
(j) tibbiyot va farmatsevtika sohasidagi taʼlim tashkilotlari zimmasiga oʻzlarining klinikalari va (yoki) klinik bazalari, ilmiy-amaliy tadqiqot laboratoriyalari, simulyatsion markazlari hamda farmatsevtika tashkilotlari bilan hamkorlikda taʼlim jarayonlarini tashkil etish (shu jumladan, shartnoma asosida) majburiyati yuklatiladi.
10. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2027-yil 1-martdan boshlab:
(a) mulkchilik shaklidan qatʼi nazar tibbiyot va farmatsevtika sohasida kadrlar tayyorlovchi oliy taʼlim muassasalarining har yilgi qabul parametrlarini belgilashda ularda mavjud moddiy-texnik resurslar hisobga olinadi;
(b) sogʻliqni saqlash sohasida oliy maʼlumotli kadrlarga boʻlgan ehtiyoj yuqori boʻlgan hududlar uchun davlat granti asosida maqsadli qabul parametrlari doirasida talabalikka qabul qilish, talabgorning yashash joyidan qatʼiy nazar, shartnomada belgilangan muddatda mazkur hududda ishlab berish sharti bilan amalga oshiriladi.
11. Belgilansinki, 2027-yil 1-yanvardan boshlab birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari, shuningdek, tuman (shahar) markaziy shifoxonalarida faoliyat yuritayotgan tor soha mutaxassislarini Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan xorijga yuborib, qayta tayyorlash va malakasini oshirishning soddalashtirilgan tartibi joriy etiladi.
V. Oʻrta tibbiyot xodimlari maqomini oshirish
12. Belgilansinki, 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab hamshiralik ishi kasbiy taʼlim mutaxassisligi negizida tibbiy hamrohlik ishi mutaxassisligi hamda oliy hamshiralik ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishi negizida oliy tibbiy hamrohlik ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishi joriy etiladi. Bunda:
(a) tibbiy hamrohlik ishi mutaxassisligi hamda oliy tibbiy hamrohlik ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishini bitirgan xotin-qizlarga hamshira hamda erkaklarga tibbiyot ogʻasi kvalifikatsiyasi beriladi;
(b) oliy tibbiy hamrohlik ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishida davlat buyurtmasi qabul parametrlari 2030/2031 oʻquv yiliga qadar har yili kamida 20 foizga oshirib boriladi.
13. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
(a) 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab tibbiyot texnikumlarining imtiyozli bitiruvchilariga Vazirlik hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan belgilangan tartibga muvofiq faqat oliy tibbiy hamrohlik ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishida ikkinchi kursdan oʻqishini davom ettirish huquqi beriladi;
(b) 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab:
(i) oʻrta tibbiyot xodimlarini tayyorlashning ikki yillik oʻquv dasturlariga qabul bekor qilinadi;
(ii) oliy tibbiy hamrohlik ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha kadrlar tayyorlashda rivojlangan xorijiy davlatlarning oliy taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikda qoʻshma taʼlim dasturlari joriy etiladi. Bunda oʻquv dasturlarining kamida 70 foizini xorijiy oliy taʼlim tashkiloti oʻquv dasturidan oʻzlashtirishga ruxsat beriladi;
(iii) tibbiy hamrohlik ishi mutaxassisligida ilmiy-pedagogik kadrlarni tayyorlash maqsadida magistratura dasturi yoʻlga qoʻyiladi.
14. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab Hamshiralar akademiyasi negizida Toshkent davlat tibbiyot universitetida xalqaro hamkorlik asosida Ilgʻor tibbiy hamrohlik maktabi tashkil etilsin. Bunda:
(a) Ilgʻor tibbiy hamrohlik maktabi dekan tomonidan boshqarilib, ushbu dekanga universitet prorektori uchun belgilangan vakolatlar beriladi;
(b) Ilgʻor tibbiy hamrohlik maktabida oliy taʼlim, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim va malaka oshirish dasturlari yoʻlga qoʻyiladi;
(v) Ilgʻor tibbiy hamrohlik maktabi oliy va kasbiy taʼlimda kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish boʻyicha asosiy muassasa hisoblanadi hamda ushbu yoʻnalishdagi barcha taʼlim tashkilotlariga uslubiy rahbarlik qiladi.
15. 2027-yil 1-yanvardan boshlab tibbiyot, farmatsevtika va pedagog xodimlarning oylik maoshlariga quyidagi miqdorlarda bazaviy tarif stavkasi yoki lavozim maoshiga nisbatan har oylik ustamalar belgilansin:
(a) bakalavriatni tamomlagan hamshiralar va tibbiyot ogʻalariga — mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 1 baravari;
(b) magistraturani tamomlagan hamshiralar va tibbiyot ogʻalariga — mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 2 baravari;
(v) oilaviy tibbiyot boʻyicha rezidenturani tamomlagan oilaviy shifokorlar va shu yoʻnalishda magistraturani tamomlagan pedagog kadrlarga — mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 4 baravari.
VI. Farmatsevtika taʼlimini takomillashtirish
16. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab:
(a) farmatsevtika korxonalari va tashkilotlari talablari asosida mehnat stajiga ega xodimlar uchun asosiy faoliyatidan ajralmagan holda xalqaro taʼlim standartlariga muvofiq dual taʼlim shakllari joriy etilsin;
(b) Toshkent farmatsevtika institutida budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan respublikada farmatsevtika mahsulotlarini tartibga solish borasida xorijiy va mahalliy malakali mutaxassislarni jalb qilgan holda yangi “Farmatsevtika mahsulotining sifatini baholash va tartibga solish”, “Yaxshi laboratoriya amaliyoti (GLP)” va “Farmakonazorat (GVP)” oʻquv kurslari yoʻlga qoʻyilsin;
(v) Toshkent farmatsevtika institutidagi Oʻquv-tajriba ishlab chiqarish majmuasi negizida talabalarda amaliy koʻnikmalarni shakllantirishga qaratilgan xoʻjalik jamiyati shaklida yangi ishlanmalarga asoslangan Farmatsevtika ishlab chiqarish va amaliyot ilmiy-oʻquv markazi “spin-off” korxonasi faoliyati yoʻlga qoʻyilsin. Bunda talabalarning malaka amaliyoti davrida dori vositasining hayotiy siklini (sintez, klinik oldi sinovlari, standartlash) toʻliq yaratish jarayonida ishtirok etishi yoʻlga qoʻyiladi.
VII. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalarining klinikalari faoliyatini tashkil etish
17. Belgilansinki, 2026-yil 1-oktabrdan boshlab:
(a) davlat tibbiyot oliy taʼlim muassasalari oʻzlariga biriktirilgan klinikalarning (keyingi oʻrinlarda — klinikalar) muassisi hisoblanadi va ularning faoliyatini muvofiqlashtiradi;
(b) klinikalar yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan davlat muassasasi hisoblanadi;
(v) tibbiyot oliy taʼlim muassasalariga boʻysunuvidagi klinikalarda qurilish-taʼmirlash ishlarini amalga oshirish va jihozlashga ruxsat beriladi;
(g) tibbiyot oliy taʼlim muassasasining bir nechta klinikalari mavjud boʻlganda, har bir klinikada ajratilgan mablagʻlar va shtat birliklari doirasida bosh shifokor lavozimi joriy etiladi hamda ular oliy taʼlim muassasasining davolash ishlari boʻyicha prorektoriga boʻysunadi;
(d) klinikalar bosh shifokori tibbiyot oliy taʼlim muassasasi rektori tomonidan Vazirlik bilan kelishilgan holda lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi;
(j) tibbiyot oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari, talabalari, rezidentura talabalari va magistrlari klinikalardagi davolash ishlarida bevosita ishtirok etadi.
VIII. Moliyaviy resurslar
18. Belgilansinki, mazkur Farmon talablariga muvofiq davlat buyurtmasi (davlat granti) asosida kadrlar tayyorlash, shu jumladan, ustamalar toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar:
(a) 2026-yilda Vazirlikning asoslantirilgan hisob-kitoblariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalaridan shakllangan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi;
(b) 2027-yildan boshlab Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda nazarda tutiladi.
IX. Farmon ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat
19. Quyidagilar:
(a) Tibbiyot va farmatsevtika sohasida kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 1-ilovaga muvofiq;
(b) Tibbiyot oliy taʼlim muassasalari tasarrufiga oʻtkaziladigan stomatologiya muassasalari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;
(v) Tibbiyot va farmatsevtika taʼlimi tizimini takomillashtirishning maqsadli koʻrsatkichlari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
20. Vazirlik uch oy muddatda:
(a) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda qonunchilik hujjatlariga ushbu Farmondan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida;
(b) tibbiyot sohasiga ixtisoslashmagan oliy taʼlim muassasalarida mavjud tibbiyotga aloqador oʻquv yoʻnalishlari faoliyatini oʻrganib, sifat koʻrsatkichlari past deb topilganlarini maqbullashtirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
21. Vazirlik Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda 2027-yil 1-mayga qadar 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish qiymatini bir talaba uchun toʻgʻri keladigan oʻrtacha xarajat miqdorini inobatga olgan holda oshirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga taklif kiritsin.
22. Vazirlik Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan birgalikda quyidagilarni nazarda tutuvchi tadbirlarni amalga oshirish uchun Jahon bankining ekspertlari va mablagʻlarini jalb qilish choralarini koʻrsin:
(a) kasbiy standartlarni ishlab chiqish va takomillashtirish maqsadida xorijiy ekspertlarni jalb etish;
(b) kompetensiyaga asoslangan oliy taʼlim oʻquv dasturlarini, oʻquv-uslubiy materiallar va raqamli taʼlim resurslarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish, taʼlim jarayonlarini monitoring va nazorat qilish hamda samaradorligini baholash mexanizmlarini ishlab chiqish;
(v) tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining bilimlarini mustaqil baholash tizimini joriy etish. Bunda zamonaviy axborot-resurs majmuasi va oʻquv-simulyatsion bazalar tashkil etish;
(g) tibbiyot va farmatsevtika xodimlari faoliyatini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tizimini amaliyotga tatbiq etish;
(d) davlat tibbiyot oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari, rezidentura va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha taʼlim dasturlarini bosqichma-bosqich Butunjahon tibbiyot taʼlimi federatsiyasi (WFME) akkreditatsiyasidan oʻtkazish;
(j) oʻqituvchilar uchun yetakchi xalqaro tibbiyot taʼlim muassasalarida treninglar, mahorat darslari va kengaytirilgan xorijiy amaliyot dasturini tashkil etish;
(z) tibbiyot xodimlarining barcha toifalari uchun milliy malaka ramkalarini ishlab chiqish.
23. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
24. Mazkur Farmonning ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsan javobgar etib sogʻliqni saqlash vaziri E.E. Adilov hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov belgilansin.
25. Farmon ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 10-sentabrdagi PF-191-son Farmoniga 1-ILOVA
Tibbiyot va farmatsevtika sohasida kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbasi Masʼul ijrochilar 1. “5+1” shaklidagi 6 yillik umumiy tibbiyot bakalavriat taʼlim yoʻnalishini joriy etish. 1. Davolash ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishi negizida “5+1” shaklidagi, yaʼni bitiruvchi kursda bir oʻquv yili davomida toʻliq amaliyot oʻtashni nazarda tutuvchi 6 yillik umumiy tibbiyot bakalavriat taʼlim yoʻnalishini joriy etish boʻyicha malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarini ishlab chiqish hamda belgilangan tartibda tasdiqlash. 2027-yil aprel - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Umumiy tibbiyot bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha qabul va oʻquv jarayonini yangi tasdiqlangan malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlari asosida tanlangan oliy taʼlim muassasalarida tashkil etish. 3. Amalda davolash ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishining tegishli bosqichlarida tahsil olayotgan talabalarning oʻquv jarayonlarini umumiy tibbiyot yoʻnalishi uchun ishlab chiqilgan yangi moslashtirilgan oʻquv reja va fan dasturlari asosida bosqichma-bosqich tashkil etish. 4. “Bemor yonida” formatida kunlik oʻqitish soatlarining eng kam miqdorini ikki akademik soat etib belgilash. 5. Talabalar tomonidan statsionar va ambulator sharoitda “bir talaba — bir bemor” shaklida individual tarzda haftasiga kamida uch marta bemor bilan ishlash amaliyotini joriy etish. 6. Aholi orasida eng koʻp uchraydigan va oʻlim xavfi yuqori boʻlgan kasalliklar hamda holatlar boʻyicha oʻqitish uchun ajratilgan kredit soatlarini bosqichma-bosqich koʻpaytirish. 7. Taʼlim jarayoniga dalillarga asoslangan tibbiyot uslubiyotini qoʻllash hamda simulyatsion markazlarda amaliy koʻnikmalarni oʻzlashtirishni majburiy tarzda joriy etish. 8. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining klinik fanlar boʻyicha rotatsiyalari (sikllik modullari)da professor-oʻqituvchilar tarkibi va talabalarning sonini 2031/2032 oʻquv yilida 1:6 ga yetkazish choralarini koʻrish. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab 2. Bakalavriat bitiruvchi kurslarida toʻliq oʻquv yili davomida amaliyot oʻtash tizimini joriy etish hamda stomatologiya poliklinikalarini biriktirish. 1. Tibbiyot sohasining barcha bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarida bitiruvchi kurs talabalari uchun toʻliq oʻquv yili davomida amaliyot oʻtash tartibini tasdiqlash. 2027-yil noyabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Amaliyot oʻtash bazalari, talabalarning vazifalari, baholash mezonlari va rahbarlik qilish mexanizmini belgilash. 2026-yil dekabr 3. Stomatologiya yoʻnalishi talabalarining amaliy mashgʻulotlarini tashkil etish uchun tibbiyot oliy taʼlim muassasalariga stomatologiya poliklinikalarini biriktirish. 2027-yildan boshlab 3. Tor soha mutaxassislarini tayyorlashda muddati tabaqalashtirilgan rezidentura dasturlarini joriy etish. 1. Klinik ordinatura negizida xalqaro standartlarga mos muddati tabaqalashtirilgan rezidentura dasturlarini joriy etish maqsadida rezidentura mutaxassisliklari roʻyxati, oʻqish muddatlari, malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarini qayta koʻrib chiqish, ishlab chiqish hamda belgilangan tartibda tasdiqlash. 2027-yil may Davlat budjeti mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Tibbiyot mutaxassisliklari nomenklaturasini rezidentura dasturlari orqali tayyorlanadigan tor soha mutaxassisliklarini inobatga olgan holda qayta koʻrib chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. 3. 2027/2028 — 2028/2029 oʻquv yillari davomida rezidenturaga qabulni bosqichma-bosqich davlat granti asosida tashkil etish. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab 4. Magistratura, internatura va qayta tayyorlash orqali tor soha mutaxassislarini tayyorlash tartibini qayta koʻrib chiqish. 1. Tibbiyot sohasida magistratura orqali tor soha mutaxassislarini tayyorlash amaliyotini bekor qilish va grant qabul parametrlarini rezidentura dasturlariga yoʻnaltirish. 2. Magistratura dasturlarini ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlashga ixtisoslashtirish, turdosh sohada oliy maʼlumotga ega talabgorlarni qabul qilish tartibini belgilash. 3. Xotin-qizlarga berilgan tegishli imtiyozlarni rezidentura dasturlariga tatbiq etish mexanizmini ishlab chiqish. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Adliya vazirligi 5. Oilaviy tibbiyot boʻyicha rezidentura va pedagog kadrlar uchun bir yillik magistratura dasturini joriy etish. 1. Oilaviy tibbiyot yoʻnalishi boʻyicha rezidentura oʻquv dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Oilaviy tibbiyot yoʻnalishi boʻyicha rezidenturaga 2026/2027 oʻquv yilida davlat granti asosida 60 ta qabul oʻrni ajratish, 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab esa har yili kamida 200 tadan davlat granti asosida qabul oʻrinlarini ajratib borish. 2026-yil oktabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 3. Oliy taʼlim tashkilotlariga oilaviy poliklinikalarni biriktirish, ularda professor-oʻqituvchilar va rezidentlar tomonidan tibbiy xizmat koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish. 4. Oilaviy tibbiyot mutaxassisligi boʻyicha pedagoglarni tayyorlash uchun bir yillik magistratura taʼlim dasturini tashkil etish. 5. 2030/2031 oʻquv yilidan boshlab oilaviy tibbiyot yoʻnalishi boʻyicha rezidenturaga davlat granti asosida qabul kvotalarini soha ehtiyoji, dastur samaradorligi va kadrlar taqchilligi tahlilidan kelib chiqib belgilash. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab 6. Taʼlim dasturlarida (pediatriya ishi va umumiy tibbiyot) aholi orasida koʻp uchraydigan va oʻlim xavfi yuqori boʻlgan kasalliklar, ilmiy tadqiqotlar, dalillarga asoslangan tibbiyot va simulyatsion tayyorgarlik ulushini oshirish. 1. Kardiologiya, shoshilinch va kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordam, onkologiya va boshqa ustuvor kasalliklar boʻyicha ajratiladigan kredit soatlarini koʻpaytirish. 2. Taʼlim jarayoniga ilmiy tadqiqot va dalillarga asoslangan tibbiyot uslubiyotini majburiy tarzda kiritish. 3. Simulyatsion markazlarda amaliy koʻnikmalarni oʻzlashtirishni oʻquv rejalari va baholash mezonlariga kiritish. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab Taʼlim muassasalarining budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 7. Sogʻliqni saqlash vazirligi davlat ilmiy tibbiyot kutubxonasining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va axborot-kutubxona resurslarini rivojlantirish. 1. Kutubxonaning adabiyotlar, elektron resurslar, texnika va jihozlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash. 2. Har yillik asoslantirilgan hisob-kitoblarni shakllantirish va Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishish. 3. Toshkent davlat tibbiyot universitetining kuzatuv kengashi qarori asosida oʻrnatilgan tartibda mablagʻ ajratish. 4. Kutubxona fondini yangilash, raqamlashtirish va xalqaro ilmiy maʼlumotlar bazalariga obuna boʻlish. 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab Toshkent davlat tibbiyot universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari, grantlar va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 8. Tibbiyot va farmatsevtika taʼlim tizimini takomillashtirish boʻyicha yetakchi xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Tibbiy taʼlim tizimini takomillashtirishga qaratilgan islohotlarni amalga oshirish uchun Jahon banki ekspertlari va kredit mablagʻlarini jalb qilish, shuningdek, ushbu mablagʻlar doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan quyidagi tashkilotlar xizmatlarini “taklif soʻrovi” tartib-taomili asosida xarid qilgan holda hamkorlik loyihalarini amalga oshirish choralarini koʻrish: (a) Kembridj universitetining Tibbiy taʼlim guruhi (CUMEG) bilan — tibbiy taʼlim dasturlari va bitiruvchilar kompetensiyalarini xalqaro standartlarga moslashtirish; (b) Pensilvaniya universiteti Hamshiralik ishi maktabi (University of Pennsylvania School of N ursing) bilan birgalikda Ilgʻor tibbiy hamrohlik akademiyasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish. (v) Bitiruvdan keyingi tibbiy taʼlimni akkreditatsiya qilish kengashi (ACGME) bilan — rezidentura dasturlarini kompetensiyaga asoslangan yondashuv asosida takomillashtirish va tashqi baholashni yoʻlga qoʻyish; (g) Uzluksiz tibbiy taʼlimni akkreditatsiya qilish kengashi (ACCME) bilan — tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining uzluksiz kasbiy taʼlimi hamda taʼlim dasturlari akkreditatsiyasi mexanizmlarini joriy etish. 2027 — 2030-yillar davomida Jahon bankining kredit va grant mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari va donor tashkilotlar mablagʻlari, Tibbiyotni rivojlan-tirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 9. Tibbiyot sohasi boʻyicha oʻquv dasturlarini Jahon banki koʻmagida xalqaro talablarga moslashtirish. 1. Jahon banki koʻmagida bakalavriat va rezidentura mutaxassisliklari, shu jumladan, hamshiralik yoʻnalishi boʻyicha kompetensiyaga asoslangan oʻquv dasturlari, oʻquv-uslubiy materiallar va raqamli taʼlim resurslarini ishlab chiqish. 2. Oliy tibbiy taʼlim muassasalarining oʻquv dasturlarini bosqichma-bosqich Butunjahon tibbiy taʼlim federatsiyasi (WFME) standartlariga muvofiqlashtirish va akkreditatsiyadan oʻtkazish. 3. Kasbiy standartlar, malaka oshirish dasturlari va davlat roʻyxatidan oʻtkazish mexanizmlarini ishlab chiqish. 4. Tibbiyot xodimlarining milliy malaka ramkalarini ishlab chiqish hamda oliy taʼlim muassasalari va texnikumlar oʻqituvchilari uchun xalqaro treninglar, mahorat darslari va xorijiy amaliyot dasturlarini tashkil etish. 2027-yildan boshlab Jahon bankining kredit va grant mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari mablagʻlari, Davlat budjeti va budjetdan tashqari mablagʻlar Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 10. “Tibbiyot novatorlari” milliy tibbiyot hamjamiyatini tashkil etish. 1. “Tibbiyot novatorlari” milliy tibbiyot hamjamiyati konsepsiyasi, tashkiliy tuzilmasi va faoliyatini tashkil etish reglamentini ishlab chiqish hamda tasdiqlash. 2. Hamjamiyat faoliyati uchun yagona raqamli platformani yaratish boʻyicha texnik topshiriqni tasdiqlash va platformani bosqichma-bosqich ishga tushirish. 3. Hamjamiyat faoliyatini muvofiqlashtirish uchun doimiy faoliyat yurituvchi loyiha ofisini tashkil etish. 2026-yil noyabr Tibbiyotni rivojlan-tirish davlat maqsadli jamgʻarmasi, Yoshlar ishlari agentligi, xalqaro grantlar, homiylik mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar Sogʻliqni saqlash vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 11. Tibbiyot rivojiga hissa qoʻshgan xodimlarni ijtimoiy va moddiy ragʻbatlantirish. “Tibbiyot novatorlari” milliy tibbiyot hamjamiyati aʼzolariga hamda sogʻliqni saqlash sohasida ishga jalb etilgan vatandoshlar va xorijiy ekspertlarni qoʻllab-quvvatlash, mehnatiga munosib haq toʻlash, faoliyat yuritishi uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish, shuningdek, ularni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish maqsadida ijtimoiy paket ishlab chiqish. Bunda belgilangan tartibda ijtimoiy paketda nazarda tutilgan tadbirlarni moliyalashtirish uchun: 2026-yilda Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi hisobidan mablagʻ ajratish; 2027-yildan boshlab Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasiga ushbu maqsadlar uchun Davlat budjetidan har yili 100 mlrd soʻmdan ajratib borish. 2026-yil noyabr Tibbiyotni rivojlan-tirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 12. Tibbiyot taʼlimi tizimiga yoshlarni barvaqt jalb etish va bu orqali taʼlim bosqichlari uzviyligini taʼminlash. Toshkent shahrining 12 ta maktabida tajriba-sinov tariqasida tibbiyot yoʻnalishiga ixtisoslashtirilgan sinflar tashkil etish. Bunda: maktablarni va ularda loyiha menejerlarini tanlab olish; maktablar umumiy oʻquv rejasi doirasida uning 20 foizgacha boʻlgan qismini tabiiy fanlarga ajratish; maktablarga tibbiyot oliy taʼlim va tibbiyot muassasalarini biriktirish hamda ularda oʻquvchilarning kasb bilan tanishish jarayonlarini tashkil etishni nazarda tutish. 2026/2027 oʻquv yili davomida Toshkent shahar hokimligining budjetdan tashqari mablagʻlari Toshkent shahar hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 13. Taʼlim tashkilotlarining klinik bazalar, ilmiy-amaliy laboratoriyalar, simulyatsion markazlar va farmatsevtika tashkilotlari bilan hamkorlik majburiyatini belgilash. 1. Oliy taʼlim tashkilotlarining klinik bazasi, ilmiy-amaliy tadqiqot laboratoriyasi va simulyatsion markazlariga qoʻyiladigan talablarni belgilash. 2. Taʼlim tashkilotlari zimmasiga klinikalar, klinik bazalar, ilmiy-amaliy tadqiqot laboratoriyalari, simulyatsion markazlar va farmatsevtika tashkilotlari bilan hamkorlikda taʼlim jarayonlarini tashkil etish majburiyatini yuklash. 2026-yil dekabr Mablagʻ talab etilmaydi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 14. Hududlarga ishlashga maqsadli yoʻnaltiriladigan tibbiyot xodimlarini moddiy qoʻllab-quvvatlash. Hududlarga ishlashga maqsadli yoʻnaltiriladigan tibbiyot xodimlarini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, imtiyozli ipoteka ajratish, shuningdek, oila aʼzolarini ishga va farzandlarini maktabgacha taʼlim tashkilotiga joylashtirish, sanator-kurort davolanish kafolatlarini nazarda tutuvchi taklifni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil noyabr Mablagʻ talab etilmaydi Boshqaruv samaradorligi agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 15. Tuman (shahar) darajasidagi tibbiyot muassasalari tor soha mutaxassislarini xorijiy davlatlarning yetakchi tibbiyot taʼlimi va ilmiy-amaliy muassasalariga rezidentura (klinik ordinatura), qayta tayyorlash va malaka oshirishga yuborish. Davlat tibbiyot muassasalari tibbiyot xodimlarini xorijiy davlatlarning yetakchi tibbiyot taʼlimi va ilmiy-amaliy muassasalariga rezidentura (klinik ordinatura), qayta tayyorlash va malaka oshirishga yuborishni tashkil qilish. Bunda: birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari hamda tuman (shahar) markaziy shifoxonalarida faoliyat yuritayotgan tor soha mutaxassislarini Rossiya Federatsiyasining yetakchi tibbiyot taʼlimi va ilmiy-amaliy muassasalariga 2030-yilga qadar yiliga kamida 500 nafardan klinik ordinatura, qayta tayyorlash va malaka oshirishga yuborish; EDCF jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan tashkil etilayotgan Toshkent ixtisoslashtirilgan koʻp tarmoqli shifoxonasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish loyihasi doirasida 2027-yilda Janubiy Koreyaning Seul milliy universiteti Bundang shifoxonasiga malaka oshirish va amaliy stajirovkadan oʻtish uchun yuborish; 2026-2027-yillarda 400 nafargacha tor soha mutaxassislarini Turkiya Respublikasining yetakchi tibbiyot taʼlimi va ilmiy-amaliy muassasalariga malaka oshirish va amaliy stajirovkadan oʻtish uchun yuborish; mutaxassislarni tanlash va yuborishning osonlashtirilgan tartibini ishlab chiqish; oʻqitish bilan bogʻliq xarajatlarini, shu jumladan, borish-kelish aviachiptasi, yashash va kunlik xarajatlarni Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplash; oʻqishga xorijga yuborilgan tibbiyot xodimlarining oylik maoshlarini saqlab qolish choralarini koʻrish. 2027 — 2030-yillar Tibbiyotni rivojlan-tirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 16. Bolalar onkologiyasi va gematologiyasi yoʻnalishida Markaziy Osiyo davlatlarining hamkorligini qoʻllab-quvvatlash. Markaziy Osiyo davlatlarining bolalar onkologiyasi va gematologiyasi yoʻnalishida 6 nafar tor soha mutaxassislarini Vena xalqaro tibbiyot universitetiga (Avstriya) kuzatuv amaliyoti (Observership) oʻtish uchun yuborish masalasini koʻrib chiqish. Bunda Markaziy Osiyoning quyidagi mamlakatlaridan: Qozogʻiston Respublikasidan — 2 nafar; Tojikiston Respublikasidan — 2 nafar; Qirgʻiz Respublikasidan — 2 nafar mutaxassislar yuborishni inobatga olish. 2026/2027 oʻquv yili Onkologik va gematologik kasalliklarga chalingan bolalarni sogʻlomlash-tirishga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bolalar onkologiyasi, gematologiyasi va immunologiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 17. Hamshiralar akademiyasi negizida Toshkent davlat tibbiyot universitetida Ilgʻor tibbiy hamrohlik akademiyasini tashkil etish. 1. Hamshiralar akademiyasi negizida oliy tibbiy hamrohlik ishi yoʻnalishi boʻyicha xalqaro hamkorlik asosida Ilgʻor tibbiy hamrohlik akademiyasini tashkil etish. 2. Ilgʻor tibbiy hamrohlik akademiyasi dekaniga universitet prorektori vakolatlarini berishni nazarda tutuvchi nizomni tasdiqlash. 3. Hamshiralik boʻyicha oliy taʼlim, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim va malaka oshirish dasturlarini yoʻlga qoʻyish. 4. Ilgʻor tibbiy hamrohlik akademiyasini oliy va kasbiy taʼlimda kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish boʻyicha tayanch muassasa sifatida belgilash. 5. Hamshiralar akademiyasiga tegishli bino-inshootlarni Toshkent davlat tibbiyot universiteti tasarrufiga oʻtkazish. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab Davlat budjeti mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar, xorijiy hamkorlar mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Toshkent davlat tibbiyot universiteti 18. Tibbiy hamrohlik ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha davlat buyurtmasi qabul parametrlarini oshirish. 1. Hamshiralik ishi sohasida mehnat bozori konyunkturasi hamda soha ehtiyojlarini tahlil qilish orqali oʻrta va oliy maʼlumotli hamshiralarni oʻqishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlari shakllantirilishi mexanizmini qayta koʻrib chiqish. 2. Oliy tibbiy hamrohlik ishi bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oʻqishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlarini oshirish. Bunda eng kamida quyidagicha: 2027/2028 oʻquv yilida 500 tadan; 2028/2029 oʻquv yilida 600 tadan; 2029/2030 oʻquv yilida 720 tadan; 2030/2031 oʻquv yilida 860 tadan kam boʻlmagan kvotalar ajratish. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab Davlat budjeti mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 19. Oʻrta tibbiyot xodimlarini tayyorlash va oliy tibbiy hamrohlik taʼlimini rivojlantirish tartibini yangilash. 1. Oʻrta tibbiyot xodimlarini tayyorlashning ikki yillik oʻquv dasturlarini bekor qilish. 2. Oʻrta va oliy maʼlumotli tibbiyot kadrlarini tayyorlashda xorijiy tillarni oʻqitish va sertifikatlash ( TOEFL , IELTS , Goethe - Zertifikat va boshqalar) mexanizmlarini bosqichma-bosqich joriy etish. 3. Tibbiy hamrohlik yoʻnalishida ilmiy-pedagogik kadrlarni tayyorlash maqsadida magistratura dasturini yoʻlga qoʻyish. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab Davlat budjeti mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar, xorijiy hamkorlar mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 20. Xorijiy tillarni yuqori darajada biladigan tibbiyot xodimlarini ragʻbatlantirish tartibini joriy etish. 1. Davolash-profilaktika muassasalarida faoliyat yuritayotgan va xorijiy tilni C1 yoki C2 darajada bilishini tasdiqlovchi xalqaro yoki milliy sertifikatga ega tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga oylik lavozim maoshiga ustama toʻlash tartibini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Mazkur tartibni bosqichma-bosqich amaliyotga joriy etish. 2027-yil yanvar Mazkur maqsadlar uchun ajratilgan Davlat budjeti va budjetdan tashqari mablagʻlar Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 21. Farmatsevtika korxonalari va tashkilotlarda faoliyat yuritayotgan talablar (xodimlar) uchun dual taʼlim shakllarini joriy etish. 1. Mehnat stajiga ega xodimlar uchun asosiy faoliyatidan ajralmagan holda xalqaro taʼlim standartlariga muvofiq dual taʼlim shakllarini tashkil etish. 2. Ish beruvchi buyurtmasi, talabgorlarni tanlash, uch tomonlama shartnoma, ish joyida oʻqitish va baholash mexanizmlarini belgilash. 3. Dual taʼlim dasturlarini farmatsevtika korxonalari ehtiyojlariga muvofiq ishlab chiqish. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab Korxona va tashkilotlar mablagʻlari, toʻlov-kontrakt mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Toshkent farmatsevtika instituti 22. Toshkent farmatsevtika institutida farmatsevtika mahsulotini tartibga solish boʻyicha yangi oʻquv kurslarini yoʻlga qoʻyish. 1. “Farmatsevtika mahsulotining sifatini baholash va tartibga solish”, “Yaxshi laboratoriya amaliyoti (GLP)” va “Farmakonazorat (GVP)” oʻquv kurslari dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Respublikada va xorijda farmatsevtika mahsulotlarini tartibga solish sohasida faoliyat yuritayotgan malakali mutaxassislarni jalb qilish. 3. Kurslarni malaka oshirish va qayta tayyorlash taʼlim dasturlari bilan uygʻunlashtirish. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab Toshkent farmatsevtika institutining budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Toshkent farmatsevtika instituti 23. “Farmatsevtika ishlab chiqarish va amaliyot” ilmiy-oʻquv markazi “spin-off” korxonasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Toshkent farmatsevtika institutidagi Oʻquv-tajriba ishlab chiqarish majmuasi negizida amaldagi moliyalashtirish tartibini saqlagan holda markaz faoliyatini tashkil etish. 2. Markaz faoliyatining taʼlim jarayoni bilan integratsiyalashuvi tartibini tasdiqlash. 3. Talabalarning amaliy taʼlim uchun ajratilgan yuklamalarini 60 foizga yetkazish. 2027-yil yanvar Amaldagi moliyalashtirish tartibi, institutning budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Toshkent farmatsevtika instituti 4. Talabalarning malaka amaliyoti davrida dori vositasining hayotiy siklini (sintez, klinikoldi sinovlari, standartlash) toʻliq yaratish jarayonida ishtirok etishini yoʻlga qoʻyish. 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab 24. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalarini oʻzlariga biriktirilgan klinikalarning muassisi etib belgilash. 1. Oliy taʼlim muassasalarining klinikalar faoliyatini muvofiqlashtirish vakolatlari va hisobdorlik tartibini belgilash. 2. Professor-oʻqituvchilar, talabalar, rezidentlar va magistrlarning klinikalardagi davolash ishlarida bevosita ishtirok etish tartibini belgilash. 2027-yil yanvardan boshlab - Sogʻliqni saqlash vazirligi, tegishli tibbiyot oliy taʼlim muassasalari 25. Kadaver materiallarini ilmiy va taʼlim maqsadlariga olib kirish, tashish, saqlash va utilizatsiya qilish tartibini joriy etish. 1. Oliy taʼlim tashkilotlariga ilmiy va taʼlim maqsadlarida tadqiqot va oʻquv jarayonlarida foydalanish uchun murda hamda uning materiallari (kadaver)ni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish, tashish, saqlash hamda utilizatsiya qilish tartibini ishlab chiqish. 2. Sanitariya-epidemiologik, bojxona, etik va xavfsizlik talablarini belgilash. 3. Tegishli ruxsatnomalar, hisobotlar va nazorat mexanizmlarini joriy etish. 2027-yil yanvardan boshlab Taʼlim tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bojxona qoʻmitasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 10-sentabrdagi PF-191-son Farmoniga 2-ILOVA
Tibbiyot oliy taʼlim muassasalari tasarrufiga oʻtkaziladigan stomatologiya muassasalari roʻyxati
T/r Oliy taʼlim muassasasi nomi Stomatologiya muassasasi nomi 1. Toshkent davlat tibbiyot universiteti 2-son bolalar stomatologiya poliklinikasi 1-son bolalar stomatologiya poliklinikasi 4-son bolalar stomatologiya poliklinikasi 5-son bolalar stomatologiya poliklinikasi 2. Andijon davlat tibbiyot instituti Andijon viloyat bolalar stomatologiya poliklinikasi 3. Buxoro davlat tibbiyot instituti Buxoro viloyat ixtisoslashtirilgan bolalar stomatologiya markazi Buxoro viloyat stomatologiya poliklinikasi 4. Samarqand davlat tibbiyot universiteti Samarqand viloyat stomatologiya poliklinikasi Samarqand viloyat ixtisoslashtirilgan bolalar stomatologiya poliklinikasi 5. Urganch davlat tibbiyot instituti Xorazm viloyat bolalar stomatologiya poliklinikasi 6. Fargʻona jamoat salomatligi tibbiyot instituti Fargʻona viloyat bolalar stomatologiya poliklinikasi Fargʻona viloyat stomatologiya shifoxonasi
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 10-sentabrdagi PF-191-son Farmoniga 3-ILOVA
Tibbiyot va farmatsevtika taʼlimi tizimini takomillashtirishning maqsadli koʻrsatkichlari
T/r Indikator nomi Oʻlchov birligi 2026-yil 2027-yil 2028-yil 2029-yil 2030-yil 1. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari oʻquv reja va dasturlarini kompetensiyaviy yondashuv asosida qayta koʻrib chiqish foiz 30 50 70 90 100 2. Klinik protokollar, standartlar va dalillarga asoslangan tibbiyot tamoyillari integratsiya qilingan oʻquv dasturlari ulushi foiz 50 70 85 95 100 3. Amaliy koʻnikmalarni baholashning OSCE shakllari joriy etilgan taʼlim dasturlari ulushi foiz 30 50 70 85 100 4. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarida professor-oʻqituvchilar tarkibi va talabalarning soni nisbati kamayish surʼati 1:9,6 1:9 1:8 1:7 1:6 5. Tibbiyot OTMlarida simulyatsion taʼlim elementlari bilan qamrab olingan asosiy klinik fanlar ulushi foiz 40 60 75 90 100 6. Zamonaviy simulyatsion markaz yoki simulyatsion oʻquv laboratoriyasiga ega tibbiyot OTMlari ulushi foiz 60 75 85 100 100 7. Rezidenturada klinik amaliyot dasturlarini mehnat bozori ehtiyojiga muvofiq koʻrib chiqish foiz 25 45 65 85 100 8. Taʼlim jarayonida raqamli taʼlim platformalari orqali oʻqitiladigan fanlar ulushi foiz 35 50 65 80 90 9. Elektron jurnal, elektron portfolio va talabalarning amaliy koʻnikmalarini raqamli qayd etish tizimi joriy etilgan OTMlar ulushi foiz 30 50 70 90 100 10. Professor-oʻqituvchilarning zamonaviy pedagogik texnologiyalar, simulyatsion va raqamli taʼlim boʻyicha malaka oshirishi nafar 1 000 1 500 2 000 2 500 3 000 11. Xalqaro taʼlim standartlari asosida qayta tayyorlangan yoki stajirovkadan oʻtgan professor-oʻqituvchilar ulushi foiz 10 15 20 25 30 12. Ilmiy darajaga ega professor-oʻqituvchilar ulushini oshirish foiz 45 50 55 60 65 13. Xalqaro hamkorlik asosida qoʻshma taʼlim dasturlari, akademik almashinuv va stajirovka dasturlari soni soni 10 15 20 25 30 14. Chet tillarida, shu jumladan, ingliz tilida oʻqitiladigan fanlar yoki modullar ulushi foiz 10 15 20 25 30 15. Talabalarning klinik bazalarda amaliy mashgʻulotlar bilan qamrovini oshirish foiz 70 80 90 95 100 16. Amaliy koʻnikmalar boʻyicha yagona minimal kompetensiyalar roʻyxati asosida baholanadigan bitiruvchilar ulushi foiz 30 50 70 90 100 17. Bitiruvchilarning mutaxassisligi boʻyicha ishga joylashish darajasi foiz 75 80 85 88 90 18. Uzluksiz kasbiy taʼlim dasturlarini elektron reyestr orqali roʻyxatga olish va yuritish foiz 40 60 80 90 100 19. Tibbiy taʼlim muassasalarida ilmiy-tadqiqot faoliyatiga jalb etilgan talabalar ulushi foiz 15 20 25 30 35 20. Xalqaro maʼlumotlar bazalarida indeksatsiya qilinadigan ilmiy maqolalar sonini oshirish oʻsish surʼati 10% 15% 20% 25% 30% 21. Taʼlim, ilm-fan va klinik amaliyot integratsiyasi asosida tashkil etilgan oʻquv-klinik markazlar soni soni 3 5 7 10 12
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 10-sentabrdagi PF-191-son Farmoniga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2003-yil 26-fevraldagi “Sogʻliqni saqlash tizimini yanada isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-3214-son Farmoniga 2-ilovada :
(a) nomidagi “Yuqori texnologik ixtisoslashtirilgan” soʻzlari “Ixtisoslashtirilgan” soʻzi bilan almashtirilsin;
(b) quyidagi mazmundagi 20-band bilan toʻldirilsin:
“20. Inson aʼzolari va toʻqimalarining transplantatsiyasi uchun donorlik qilgan shaxslar”.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-184-son Farmonida :
(a) 1-ilovada :
(i) 11-pozitsiya “Nazorat sohasi” ustunidagi “Tibbiy faoliyat ustidan nazorat” soʻzlari “Tibbiy faoliyatni litsenziya olmasdan amalga oshirish holatlarini aniqlash va bartaraf etish ustidan nazorat” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(ii) quyidagi mazmundagi 11 2 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 11 2 . Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Klinik audit inspeksiyasi Tibbiy faoliyat ustidan nazorat ” ;
(b) 2-ilova quyidagi mazmundagi 1 3 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 1 3 . Tibbiy yordam koʻrsatish bilan bogʻliq boʻlgan bemor oʻlimi, bemorga ogʻir yoki doimiy zarar yetkazilishi, bir necha shaxsga zarar yetkazish xavfi, bemorlar hayoti va sogʻligʻiga davom etayotgan bevosita jiddiy klinik xavf, shuningdek, klinik hodisa toʻgʻrisidagi maʼlumotni qasddan yashirish yoki soxtalashtirish alomatlari mavjud boʻlganda kechiktirib boʻlmaydigan tekshiruvlar. Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Klinik audit inspeksiyasi ” .
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-76-son Farmonida :
(a) 2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Belgilansinki, Agentlik oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, malakalarni baholash sohalarida tashqi sifat nazoratini amalga oshiruvchi maxsus vakolatli davlat organi hisoblanadi, bundan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlari hamda taʼlim dasturlari mustasno. Mazkur sohada tashqi sifat nazorati hamda kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasini amalga oshirish boʻyicha vakolatli davlat organi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Uzluksiz kasbiy rivojlanish markazi hisoblanadi”;
(b) 4-band “a” kichik bandining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“(a) oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari) kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazadi (bundan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish va ixtisoslashtirish, shuningdek, rezidentura boʻyicha kadrlar tayyorlash faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar hamda ularning taʼlim dasturlari mustasno). Bunda:”;
(v) 1-ilovaning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“(a) oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari)ni tashqi baholashni amalga oshirish (bundan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish va ixtisoslashtirish, shuningdek, rezidentura boʻyicha kadrlar tayyorlash faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar hamda ularning taʼlim dasturlari mustasno)”.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 19-avgustdagi “Dori vositalari va tibbiy jihozlar muomalasini tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-137-son Farmonida :
(a) 2-bandning “a” kichik bandidagi “mazkur Farmon kuchga kirgan sanaga qadar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
(b) 1-ilova quyidagi mazmundagi 6 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 6 1 . 2030-yil 1-yanvargacha davlat roʻyxatidan oʻtkazmasdan olib kiriladigan dori vositalari va tibbiy buyumlar roʻyxatini tasdiqlash. 1. Davlat roʻyxatidan oʻtkazmasdan, majburiy sertifikatlash sharti bilan olib kirishga ruxsat beriladigan dori vositalari va tibbiy buyumlar roʻyxatini tasdiqlash. 2. Davlat roʻyxatidan oʻtkazmasdan, majburiy sertifikatlash sharti bilan olib kirishga ruxsat beriladigan dori vositalari va tibbiy buyumlar roʻyxatini Sogʻliqni saqlash vazirligi va Tibbiyot va farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi saytlarida eʼlon qilish. Idoraviy normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil dekabr Sogʻliqni saqlash vazirligi (E. Adilov) , Tibbiyot va farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi (A. Azizov) ” .
6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-noyabrdagi “Aholi salomatligi va millat genofondini giyohvandlik va narkojinoyatlardan samarali himoya qilish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-207-son Farmoniga 1-ilovaning 21-pozitsiyasi “Ijro muddati” ustunida “2026-yil iyul”, “2026-yil aprel — sentabr” va “2026-yil may” soʻzlari “2026-yil dekabr” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 5-maydagi “Tibbiyot sohasida xususiy sektorni qoʻshimcha qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-74-son Farmonida :
(a) 2-bandning “v” kichik bandi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda ixtisoslashtirilgan ambulator tibbiy xizmatlarni koʻrsatish va jarrohlik amaliyotlarini amalga oshirish paketlari hamda ularning narxlari Jamgʻarma Kuzatuv kengashi tomonidan belgilanadi”;
(b) 23-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “uch oy muddatda” soʻzlari “2026-yil yakuniga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 5-maydagi “Sogʻliqni saqlash tizimida boshqaruv samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-77-son Farmoniga 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
Sogʻliqni saqlash vazirligining tashkiliy tuzilmasi
Sogʻliqni saqlash vazirligi Klinik audit inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmalari “Aholi salomatligini tahlil qilish ilmiy-tadqiqot markazi” davlat muassasasi Tibbiyot va farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi “Tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash markazi” davlat muassasasi “Xaridlar markazi” davlat muassasasi Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi tizimidagi respublika tashkilotlari “Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining malakasini baholash markazi” davlat muassasasi Ilmiy-tadqiqot va tibbiyot taʼlimi muassasalari, tibbiyot xodimlarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash muassasalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalari Call-markaz Respublika darajasidagi tibbiyot muassasalari va yordamchi tashkilotlar Kontent media markaz Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy boshqarmalari Xususiy va idoraviy tibbiyot tashkilotlari Hududiy darajadagi tibbiyot muassasalari va yordamchi tashkilotlar Tuman (shahar)lar tibbiyot birlashmalari hamda tuman (shahar) sogʻliqni saqlash boʻlimlari Tuman (shahar)lar markaziy shifoxonalari, koʻp tarmoqli markaziy poliklinikalar, oilaviy shifokor punktlari, oilaviy poliklinikalar, tugʻuruq majmualari, ixtisoslashtirilgan shifoxona va dispanserlar Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi tizimidagi tuman (shahar) tashkilotlari
”.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 6-maydagi “Tibbiyot va farmatsevtika taʼlimi va ilm-fani tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-4310-son qarorining 4-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 7-apreldagi “Tibbiy-sanitariya sohasida kadrlarni tayyorlash va uzluksiz kasbiy rivojlantirishning mutlaqo yangi tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida“gi PQ-4666-son qarorida :
(a) 3 band “b” kichik bandining uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
(b) 10-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining tuzilmasi Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri tomonidan tasdiqlanadi”;
(v) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Tibbiy-sanitariya va farmatsevtika kadrlari uchun malaka oshirishni nazarda tutuvchi uzluksiz kasbiy taʼlim tizimini joriy etgan tibbiyot oliy taʼlim muassasalari (shu jumladan, nodavlat tibbiyot oliy taʼlim muassasalari), respublika ixtisoslashtirilgan ilmiy-amaliy tibbiyot markazlari va ularning filiallari, ilmiy-tadqiqot institutlari, hududiy koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari va nodavlat tibbiyot tashkilotlari malaka oshirishdan muvaffaqiyatli oʻtgan mutaxassislarga oʻzlashtirilgan oʻqish kreditlari koʻrsatilgan holda Vazirlik tomonidan tasdiqlanadigan namunadagi sertifikatni Vazirlik tomonidan belgilanadigan axborot tizimi orqali elektron shaklda rasmiylashtirish huquqi berilsin”;
(g) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
(d) 4-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 7-apreldagi PQ-4666-son qaroriga 4-ILOVA
Uzluksiz kasbiy tibbiyot taʼlimida toʻplanadigan kreditlar
T/r Taʼlim oluvchilar kontingenti Kreditlarning jami hajmi** Shundan, bir yilda kamida 1. Oliy maʼlumotli tibbiyot xodimlari 250 50 2. Oʻrta tibbiyot va farmatsevtika xodimlari 140 28
11. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 19-iyuldagi “Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablar faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-5188-son qarorining 8-bandida :
(a) “a” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
(b) “b” kichik bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2030-yil 1-yanvarga qadar Prezident maktablari bitiruvchilariga davlat oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga xalqaro A-Level imtihonlaridan tanlov fanlaridagi yoʻnalishi boʻyicha A*, A va B darajadagi sertifikatlarni qoʻlga kiritgan taqdirda ballar ketma-ketligida 2027/2028 oʻquv yilida ularning 50 foizi, 2028/2029 oʻquv yilidan boshlab 15 foizi umumiy belgilangan davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlariga nisbatan qoʻshimcha davlat granti asosida, qolgan qismi esa umumiy belgilangan qabul parametrlaridan tashqari bazaviy toʻlov-kontrakt asosida”.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 28-iyuldagi “Sogʻliqni saqlash sohasida ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-5199-son qarorida :
(a) 1-band “a” kichik bandining yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yoʻllanma axborot tizimida avtomatik tarzda shakllantiriladi va davlat yoki nodavlat tibbiyot tashkilotlarida tibbiy xizmatlar olish huquqini beradi. Bunda yoʻllanma tasdiqlangandan soʻng 10 kun mobaynida bemor tomonidan tegishli tibbiyot tashkilotiga murojaat qilinmaganda ushbu yoʻllanma oʻz kuchini yoʻqotadi (patologik homiladorlik holatlari, “Vaqf” xayriya jamoat fondi, “Saxovat va koʻmak”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari, shuningdek, Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan davolanish uchun berilgan yoʻllanmalar bundan mustasno)”;
(b) 1-ilovaning izoh qismi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
13. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 25-maydagi “Sogʻliqni saqlash sohasini kompleks rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-5124-son qarori 6-bandi toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Belgilansinki, 2026-yil 1-iyundan boshlab tibbiyot muassasalarining IT operatorlariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 19-fevraldagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-5349-son Farmoni 7-bandi “g” kichik bandida nazarda tutilgan ustama tatbiq etiladi hamda tibbiyot muassasalarining IT operatorlariga tibbiyot brigadalari amaliyotchi hamshiralari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash shartlari tatbiq etiladi”.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 16-iyundagi “Aholiga tez tibbiy yordam koʻrsatish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi PQ-283-son qarorida :
(a) 1-ilovaning 16-pozitsiyasida “Chora-tadbir nomi” ustuni uchinchi xatboshisidagi “2023 — 2025-yillarda” soʻzlari “2027 — 2029-yillarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(b) 3-ilovaning Izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
15. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 6-iyuldagi “2022 — 2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining innovatsion rivojlanish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-307-son qaroriga 7a-ilovaning 108-pozitsiyasi chiqarib tashlansin.
16. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 26-oktabrdagi “Aholini sifatli dori vositalari va tibbiy buyumlar bilan taʼminlash yuzasidan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-411-son qarorining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Belgilab qoʻyilsinki:
a) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vaqtinchalik tanqisligi yuzaga kelgan deb topilgan hamda davlat roʻyxatidan oʻtkazmasdan majburiy sertifikatlashtirish sharti bilan tibbiyot amaliyotida qoʻllash va olib kirishga ruxsat etilgan retsept bilan beriladigan dori vositalariga nisbatan referent narxni shakllantirish tizimi tatbiq etilmaydi;
b) 2025-yil 1-apreldan boshlab referent narxlari qayd etilmagan yoki qayd etilgan narxdan yuqori boʻlgan retsept bilan beriladigan dori vositalarini sertifikatlashtirish taqiqlanadi (ushbu bandning “a” kichik bandida koʻzda tutilgan holatlar bundan mustasno)”.
17. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 20-yanvardagi “2023 — 2026-yillarda ftiziatriya va pulmonologiya xizmatini yanada rivojlantirishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-12-son qarorida :
(a) quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:
“9 1 . Markaz 2026-yil 1-oktabrdan boshlab Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni elektron axborot tizimi orqali hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllash tizimidan chiqariladi. Bunda Markaz va hududlardagi ftiziatriya va pulmonologiya yoʻnalishidagi tibbiyot muassasalariga Davlat budjeti va boshqa manbalardan ajratiladigan mablagʻlar Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi mablagʻlari tarkibida respublika budjeti darajasida alohida jamlanadi hamda tuberkulyoz va nafas olish organlari kasalliklarining oldini olish, erta aniqlash, davolash, reabilitatsiya qilish bilan bogʻliq tadbirlar har bir davolangan holat boʻyicha va boshqa usullarda moliyalashtiriladi”;
(b) 2-ilovada :
(i) 10-pozitsiyada:
“Amalga oshirish mexanizmi” ustunidagi “jami 4 mln nafar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
“Muddati” ustunidagi “2023 — 2026-yillar” soʻzlari “2023-yildan boshlab” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(ii) 15-pozitsiyada:
“Amalga oshirish mexanizmi” ustuni 1-bandidagi “80 mingta” soʻzlari “Har yili 20 mingtadan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Muddati” ustunidagi “2023 — 2026-yillar” soʻzlari “2023-yildan boshlab” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(iii) 22-pozitsiyaning “Muddati” ustunidagi “2023 — 2026-yillar” soʻzlari “2023-yildan boshlab” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(v) 4-ilovaning izoh qismi quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
18. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 20-iyundagi “Maʼmuriy islohotlar doirasida sogʻliqni saqlash sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-197-son qarorida :
(a) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining malakasini baholash markazi Toshkent shahri Yashnobod tumani Sultonali Mashhadiy koʻchasi 197-uy manzilidagi binoga operativ boshqaruv huquqi asosida joylashtirilsin”;
(b) 2-ilovaning 3-pozitsiyasi chiqarib tashlansin.
19. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 23-noyabrdagi “Allergik kasalliklarning oldini olish va davolash sifatini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-371-son qarorida :
(a) 2-bandning “a” kichik bandidagi “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning bemor vakillarini” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(b) 3-banddagi “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning bemor vakillarini” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(v) 1-ilovaning 7-pozitsiyasi “Chora-tadbirlar nomi” ustunidagi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga yoki Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning bemor vakillariga” soʻzlari “nogironligi boʻlgan shaxslarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 9-fevraldagi “Qashqadaryo viloyatida aholi salomatligini muhofaza qilish hamda sogʻliqni saqlash tizimini yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-67-son qaroriga 1-ilovada :
(a) 10-pozitsiyaning “Amalga oshirish muddatlari” ustuni “2024 — 2026-yillar” soʻzlari “2024 — 2027-yillar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(b) 15-pozitsiya chiqarib tashlansin.
21. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 15-maydagi “Uchinchi Toshkent xalqaro investitsiya forumi va Xorijiy investorlar kengashining navbatdagi yigʻilishi doirasida erishilgan kelishuvlarning ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-179-son qaroriga 1-ilovaning 43-pozitsiyasida:
(a) “Loyiha nomi” ustunidagi “Xorijiy hamkor: “InterHealth Medical” (Avstraliya)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
(b) “Ijro muddati” ustunidagi “2026-yil dekabr” soʻzlari “2028-yil iyul” soʻzlari bilan almashtirilsin.
22. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 22-noyabrdagi “Ayollar orasida onkologik kasalliklarni nazorat qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida“gi PQ-402-son qaroriga 2-ilovada :
(a) quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ N.E. Davletova — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Rahbarining shartnoma asosida jalb qilinadigan maslahatchisi ” ;
(b) ikkinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishincha uchinchi — yigirma birinchi xatboshilar deb hisoblansin.
23. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 21-maydagi “Onkologik, gematologik va immunologik kasalliklarga chalingan bolalarga tibbiy yordam koʻrsatishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-183-son qaroriga 4-ilovaning 7-pozitsiyasi “Ijro muddati” ustunidagi “2024-2025-yillar” soʻzlari “2026-2027-yillar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
24. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 5-sentabrdagi “Davlat tibbiy sugʻurtasi mexanizmlarini joriy etishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-311-son qaroriga 7-ilovada :
(a) 16-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Jamgʻarmaning tasdiqlangan budjeti doirasida maqsadli dasturlar va boshqa chora-tadbirlarni amalga oshirish, shu jumladan, tibbiy xizmatlarni koʻrsatish uchun zarur boʻlgan jihozlarni xarid qilish va taʼmirlash, shuningdek dori va sarflov vositalarini xarid qilish uchun tibbiyot tashkilotlariga qaytarish sharti bilan moliyaviy koʻmak koʻrsatish”;
(b) 23-bandning toʻrtinchi xatboshisi “namunaviy shaklini” soʻzlaridan keyin “, shuningdek, moliyalashtirish usullari va mexanizmlarini” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
(v) 31-bandda “lavozim maoshining” soʻzlaridan keyin “(ragʻbatlantirish koeffitsiyentlarini hisobga olgan holda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
25. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 29-noyabrdagi “Tibbiyot muassasalarini farmatsevtika mahsulotlari va tibbiy jihozlar bilan taʼminlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-408-son qarori 4-bandining “v” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
27. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-dekabrdagi “Qoraqalpogʻiston ilmiy-amaliy tibbiyot akademiyasini tashkil etishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-453-son qarorida :
(a) 2-bandning “j” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“j) Nukus shahri, A. Dosnazarov koʻchasi, 104-uy manzilida joylashgan oʻquv binolarining birinchi, toʻrtinchi va oltinchi korpuslari Akademiyani tashkil etish uchun Xususiy sherikka Bitimning amal qilish muddatiga tasarruf etish huquqisiz egalik qilish va foydalanishga beriladi.
Mazkur korpuslarga biriktirilgan yer uchastkasi Xususiy sherikka ushbu qarorning 6¹-bandida belgilangan tartibda beriladi”;
(b) quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:
“6 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi bir oy muddatda Nukus shahri, A. Dosnazarov koʻchasi, 104-uy manzilida joylashgan, maydoni 13 013 kv.m boʻlgan yer uchastkasini Xususiy sherikka Bitimning amal qilish muddatidan oshmaydigan muddatga vaqtincha egalik qilish va foydalanishga berish toʻgʻrisida belgilangan tartibda qaror qabul qilsin.
Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi Xususiy sherikning mazkur huquqlari belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin”.
29. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 22-apreldagi “Tibbiyot sohasida kadrlar tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-149-son qaroriga 1-ilovaning izoh qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
30. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 19-maydagi “2025 — 2030-yillarda bolalar saratoniga qarshi kurashish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy strategiyasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-186-son qarorida :
(a) nomidagi , II va IV boʻlimlarning nomidagi, 2-banddagi , 3-bandning “a” va “b” kichik bandlaridagi , 4 , 5 , 6 , 17 , 20 , 21 va 22-bandlardagi , 24-bandning “b” kichik bandidagi , 28-banddagi tegishli kelishikdagi “Strategiya” soʻzi tegishli kelishikdagi “Dastur” soʻzi bilan almashtirilsin;
(b) 11-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Amerika Qoʻshma Shtatlarining Dana-Farber Cancer institute tashkiloti Markazning asosiy hamkori etib belgilansin”;
(v) 1-ilovada :
(i) nomidagi “strategiyasini” soʻzi “dasturini” soʻzi bilan almashtirilsin;
(ii) 1-pozitsiyaning “Amalga oshirish mexanizmi” ustunidagi “strategiyasi” soʻzi “dasturi” soʻzi bilan almashtirilsin;
(iii) 3-pozitsiyaning “Tadbirlar nomi” va “Amalga oshirish mexanizmi” ustunlaridagi “strategiyasini” soʻzi “dasturini” soʻzi bilan almashtirilsin;
(iv) 7-pozitsiyaning “Tadbirlar nomi” ustunidagi “strategiyasini” soʻzi “dasturini” soʻzi bilan almashtirilsin;
(v) 19-pozitsiyaning “Amalga oshirish mexanizmi” ustunidagi “strategiyasini” soʻzi “dasturini” soʻzi bilan almashtirilsin;
(vi) 23-pozitsiyaning “Amalga oshirish mexanizmi” ustunidagi “Milliy strategiyaning” soʻzlari “Milliy dasturning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(g) 2-ilovaning nomidagi “strategiyasini” soʻzi “dasturini” soʻzi bilan almashtirilsin;
(d) 5-ilovaning nomidagi “strategiyasi” soʻzi “dasturi” soʻzi bilan almashtirilsin.
31. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi “Sud-ekspertlik faoliyatini yanada takomillashtirish va sohaga zamonaviy texnologiyalarni keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-270-son qarorida :
(a) 12-bandning “a” kichik bandidagi “2026-yilda” soʻzlari “2027-yilda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(b) 2-ilovaning izoh qismi quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
32. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi PQ-275-son qarorida :
(a) 2-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“(b) Agentlik oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, malakalarni baholash sohalarida tashqi sifat nazoratini amalga oshiruvchi maxsus vakolatli davlat organi etib belgilangani (tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlari hamda taʼlim dasturlari bundan mustasno) maʼlumot uchun qabul qilinsin”;
(b) 2-ilovada :
(i) 2-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agentlikning kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish sohasidagi tashqi sifat nazorati boʻyicha vakolatlari tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlari hamda taʼlim dasturlariga tatbiq etilmaydi”;
(ii) 10-bandning “a” kichik bandidagi “tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari)da” soʻzlaridan keyin “(bundan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlari mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
(iii) 11-bandda :
“a” kichik bandning “ii” xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“(ii) idoraviy mansubligi, mulkchilik va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar taʼlim tashkilotlarini maxsus va kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazadi, bundan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlari hamda taʼlim dasturlari mustasno”;
“j” kichik bandning “i” xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“(i) taʼlim sifati va akkreditatsiya bilan bogʻliq jarayonlarni raqamlashtirish, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Uzluksiz kasbiy rivojlanish markazi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazilgan tashkilotlar va taʼlim dasturlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron shaklda qabul qilish hamda Davlat akkreditatsiyasi reyestriga kiritish choralarini koʻradi”.
34. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 20-yanvardagi “Oʻtkir yurak-qon tomir va serebrovaskulyar kasalliklarning oldini olish chora-tadbirlarini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi PQ-20-son qaroriga 3-ilovada :
(a) 6.1-pozitsiyaning “Ijro muddatlari” ustunidagi “2026-yil mart” soʻzlari “2026-yil dekabr” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(b) 8.1-pozitsiyaning “Ijro muddatlari” ustunidagi “2026-yil mart” soʻzlari “2026-yil dekabr” soʻzlari bilan almashtirilsin.
36. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 24-iyundagi “Saraton kasalliklarining oldini olish, erta aniqlash va davolash chora-tadbirlarini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi PQ-238-son qarorining 15-bandida “Jamgʻarmaga” soʻzi “Sogʻliqni saqlash vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
37. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 24-iyundagi “Aholiga palliativ tibbiy xizmatlar koʻrsatishni takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-239-son qarorida :
(a) 4-bandning “d” kichik bandidagi “kuchli taʼsir qiluvchi” soʻzlari “giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar, jumladan, noinyeksion shakldagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(b) 5-bandning “j” kichik bandidagi “bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazi bosh shifokorining palliativ yordam boʻyicha oʻrinbosari” soʻzlari “sogʻliqni saqlash boshqarmasining bolalar palliativ yordami boʻyicha oʻrinbosari (bunda mazkur lavozim uchun alohida shtat birligi ajratilmaydi hamda Samarqand viloyati sogʻliqni saqlash boshqarmasi hisobidan moliyalashtirilmaydi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(v) 9-bandning “b” kichik bandidagi “giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarning” soʻzlari “giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va alohida toifadagi kuchli taʼsir qiluvchi moddalar, jumladan, noinyeksion shakldagi dori vositalarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(g) 1-ilovaning 13.1-pozitsiyasi “Muddati” ustunidagi “2026-yil iyul” soʻzlari “2026-yil dekabr” soʻzlari bilan almashtirilsin;
(d) 2-ilovaning 1-pozitsiyasi “Quvvati (oʻrinlar soni)” ustunidagi “20” raqami “15” raqami bilan almashtirilsin.
38. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi “Toshkent shahrini 2026-2027-yillarda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-279-son qaroriga 8-ilovaning 21-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 21. Chilonzor tumani Bogʻiston koʻchasi 1-uy manzilida joylashgan sobiq Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Toshkent shahar filiali oʻrnida “yashil jamoat parki”ni tashkil etish. “Yashil jamoat parki”dagi davlatga tegishli bino va inshootlarni, aholi va yoshlarni dual taʼlimga oʻqitish majburiyatini olgan sanoat, qurilish va xizmat koʻrsatish sohasidagi tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish. 2026-yil dekabr Toshkent shahar hokimligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi ” .
39. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 22-iyuldagi 204-son qarori bilan tasdiqlangan Ambulatoriyada davolanishda shaxslarning ayrim toifalarini dori vositalari bilan imtiyozli taʼminlash tartibi toʻgʻrisida nizomda :
(a) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Dorixonalardan dori vositalarini imtiyozli ajratish vrach tomonidan rasmiylashtirilgan elektron retseptlar boʻyicha amalga oshiriladi”;
(b) 15-bandning birinchi xatboshisidagi “davolovchi vrach (umumiy amaliyot vrachi)” soʻzlari “vrachi” soʻzi bilan almashtirilsin.
40. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-oktabrdagi “Onkologik xizmatni yanada rivojlantirish va onkologik kasalliklarning kechki bosqichlarini boshidan oʻtkazayotgan bemorlarga tibbiy-psixologik yordam koʻrsatishni takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi 892-son qarorida :
(a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Onkologik xizmatni yanada rivojlantirish va onkologik kasalliklarning kechki bosqichlarini boshidan oʻtkazayotgan bemorlarga tibbiy-psixologik yordam koʻrsatishni takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
(b) 2-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
(v) 8-banddan “, shuningdek, ushbu qaror bilan tasdiqlangan Konsepsiyaning amalga oshirilishini” soʻzlari chiqarib tashlansin;
(g) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
41. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllanilishi ruxsat etilgan onlayn nazorat-kassa mashinalari, virtual kassa va fiskal modulga qoʻyiladigan texnik talablarda :
(a) 3-bandda :
(i) quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“retsept bilan beriladigan dori vositalari faqat elektron retsept rasmiylashtirilgan holdagina realizatsiya qilinishi, elektron retseptni rasmiylashtirish orqali retsept bilan beriladigan dori vositalari realizatsiya qilinganda, chekda elektron retsept raqamini (retsept ID) majburiy aks ettirish talabini eʼlon qilish, ushbu talab bajarilmagan taqdirda chekni shakllantirish imkoniyatini cheklash mexanizmiga ega boʻlishi”;
(ii) oʻn oltinchi — oʻttiz uchinchi xatboshilar tegishlicha oʻn yettinchi — oʻttiz toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
(b) 6-bandda :
(i) quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“retsept bilan beriladigan dori vositalari faqat elektron retsept rasmiylashtirilgan holdagini realizatsiya qilinishi, elektron retseptni rasmiylashtirish orqali retsept bilan beriladigan dori vositalari realizatsiya qilinganda, chekda elektron retsept raqamini (retsept ID) majburiy aks ettirish talabini eʼlon qilish, shuningdek, elektron retseptning raqami aks ettirilmagan taqdirda, chekni shakllantirish imkoniyatini cheklash mexanizmiga ega boʻlishi”;
(ii) oʻn uchinchi — yigirma sakkizinchi xatboshilar tegishlicha oʻn toʻrtinchi — yigirma toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
42. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 13-oktabrdagi “Gematologik va onkologik kasalliklarga chalingan bemorlarni yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 643-son qarorida :
(a) 7-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bolalar gematologiyasi, onkologiyasi va klinik immunologiyasi markazi faoliyatini samarali tashkil etish va rivojlantirish, salohiyatli kadrlar bilan taʼminlash hamda jihozlash dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq”;
(b) 1-ilovaning nomidagi va 2-bandidagi tegishli kelishikdagi “konsepsiya” soʻzi tegishli kelishikdagi “dastur” soʻzi bilan almashtirilsin.
43. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-noyabrdagi “Andijon davlat tibbiyot instituti va uning klinikasi faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 713-son qarorining 4-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
44. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida yagona nizomda :
(a) 2-ilovada :
(i) 5-pozitsiyaning “Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyati uchun litsenziya” ustunidagi “II. Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim xizmatlari uchun” boʻlimi quyidagi mazmundagi “d” kichik band bilan toʻldirilsin:
“d) Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot taʼlimi va fani kengashi xulosasi (tibbiyot va farmatsevtika sohasida taʼlim tashkilotlari uchun)”;
(ii) 9-pozitsiyaning “Oliy taʼlim xizmatlari boʻyicha litsenziya talablari va shartlari” boʻlimi quyidagi mazmundagi 10-pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 10. Tibbiyot va farmatsevtika taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oliy taʼlim xizmatlarini koʻrsatish uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan qoʻshimcha minimal talablar*: a) oʻzlarining klinikalari va (yoki) klinik bazalari mavjudligi (shu jumladan, shartnoma asosida); b) ilmiy-amaliy tadqiqot laboratoriyasi mavjudligi; v) simulyatsion markaz mavjudligi. (Klinik baza, ilmiy-amaliy tadqiqot laboratoriya va simulyatsion markazlarga qoʻyiladigan talablar Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda belgilanadi) ” .
(b) 29-ilovaning 9-pozitsiyasi “Farmatsevtika faoliyati uchun litsenziya” ustunining “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) retsept bilan beriladigan dori vositalarini chakana realizatsiya qilishda ularning narxini davlat tomonidan tartibga solishning belgilangan tartibiga rioya qilish”.
45. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-sentabrdagi 510-son qarori bilan tasdiqlangan Birlamchi tibbiy-sanitariya muassasalarida faoliyat yuritayotgan shifokorlar oylik ish haqiga qoʻshimcha har oylik ustama toʻlanadigan olis va chekka hududlar roʻyxatining “Olis va chekka hudud nomi” ustunida:
(a) quyidagi mazmundagi 23 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“Miskin” OFY”;
(b) quyidagi mazmundagi 30 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“Diyxanabad” OFY”;
(v) quyidagi mazmundagi 34 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“Taza jol” OFY”;
(g) quyidagi mazmundagi 37 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“Bestobe” OFY”.
46. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 18-sentabrdagi 477-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish va ularga malaka toifalari berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 21-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun quyidagi miqdorlarda toʻlov undiriladi:
shifokor va farmatsevtlardan — bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida;
“Oliy tibbiy hamrohlik ishi” mutaxassisligiga ega boʻlgan hamshiralar, oʻrta tibbiyot va oʻrta farmatsevtika xodimlaridan — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida”.
47. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 2-oktabrdagi “Kasalliklarni ambulator sharoitda davolashda dori vositalari xarajatlarini qoplash boʻyicha reimbursatsiya dasturi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi 619-son qaroriga ilovaning 8-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Reimbursatsiya dasturining budjeti Jamgʻarma budjetining bir qismi hisoblanib, ushbu dasturga kiritilgan dori vositalari, tibbiy buyumlar va sarflov vositalarini aholiga taqdim qilish uchun talab etiladigan mablagʻlar yigʻindisidan iborat boʻladi. Bunda reimbursatsiya dasturi budjeti respublika darajasida alohida jamlanadi”.
48. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-iyundagi 382-son qarori bilan tasdiqlangan Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari doirasida qoʻllanadigan dori vositalari, sarflash materiallari va tibbiy jihozlar roʻyxatida :
(a) III boʻlim quyidagi mazmundagi 44 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 44 1 . Tikagrelor*** tabletka (90 mg) ” ;
(b) izoh qismi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
49. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 20-iyundagi “Respublikada aholiga birlamchi tibbiy-sanitariya yordamini koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 384-son qaroriga 6-ilovaning 12-bandida :
(a) birinchi xatboshidagi “dastlabki bir chorak davomida” soʻzlari chiqarib tashlansin;
(b) beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda ushbu ustamalar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 19-maydagi “Respublikada sogʻliqni saqlash tizimini va aholiga tibbiy xizmat koʻrsatish tamoyillarini takomillashtirish orqali sohani isloh qilishni izchil davom ettirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-88-son Farmoniga muvofiq 2025-yil 1-iyuldan hamda 2026-yil 1-yanvardan boshlab sogʻliqni saqlash tizimini tashkil etishning yangi modeli joriy etilgan hududlardagi tibbiyot muassasalarida 2027-yil 1-yanvarga qadar, boshqa hududlarda sogʻliqni saqlash tizimini tashkil etishning yangi modeli joriy etilgandan keyin dastlabki bir chorak davomida amalda boʻladi”.
50. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi “Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi 498-son qarorida :
(a) 1-bandning “b” kichik bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agentlik idoraviy mansubligi va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari) kompleks davlat akkreditatsiyasidan, ularning taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishi hamda taʼlim tashkilotlarini xavfni tahlil qilish asosida navbatdan tashqari oʻrganishi (tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish va ixtisoslashtirish, shuningdek, rezidentura boʻyicha kadrlar tayyorlash faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar hamda ularning taʼlim dasturlari bundan mustasno)”;
(b) 1-ilovada :
(i) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizomning amal qilishi tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish va ixtisoslashtirish, shuningdek, rezidentura boʻyicha kadrlar tayyorlash faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlarni hamda ushbu faoliyat doirasidagi taʼlim dasturlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Mazkur tashkilotlar va taʼlim dasturlarini davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;
(ii) 2-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish va ixtisoslashtirish, shuningdek, rezidentura boʻyicha kadrlar tayyorlash faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlarni kompleks va ularning taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha maxsus vakolatli davlat organi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi hisoblanadi”;
(iii) 8-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda tibbiyot va farmatsevtika sohasida faoliyat olib boruvchi taʼlim tashkilotlarini kompleks hamda ularning taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot taʼlimi va fani kengashining xulosasi olinadi”;
(iv) 50-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“50. Agentlikning rasmiy veb-saytida barcha uchun ochiq boʻlgan Davlat akkreditatsiyasi reyestri yuritiladi. Reyestrga taʼlim tashkilotlari va taʼlim dasturlarining davlat akkreditatsiyasi natijalari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazilgan tashkilotlar va taʼlim dasturlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda yakuniy hisobotlar kiritiladi”.
51. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 4-noyabrdagi 694-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va nodavlat tibbiyot tashkilotlarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
(a) 9-bandda :
(i) “d” kichik bandning uchinchi xatboshisidan “hudud yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;
(ii) “e” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“e) bemorning maʼlumotlari bir ish kunida hududiy darajada yoʻnalish boʻyicha TTKlar tomonidan oʻrganilib, tekshiruv va koʻrik natijalari tahlil qilinadi va bemorning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 5-sentabrdagi “Davlat tibbiy sugʻurtasi mexanizmlarini joriy etishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-311-son qarori yoki 2021-yil 28-iyuldagi “Sogʻliqni saqlash sohasida ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-5199-son qarori doirasida davolanish huquqini beruvchi yoʻllanma elektron axborot tizimida tasdiqlanadi.
Bunda tasdiqlangan kasalliklar roʻyxatiga muvofiq bemorga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 5-sentabrdagi “Davlat tibbiy sugʻurtasi mexanizmlarini joriy etishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-311-son qarori boʻyicha hududiy darajadagi tibbiyot tashkilotida statsionar davolanish belgilansa, yoʻllanma tasdiqlashda mazkur Nizomning 9-bandi “n” kichik bandi tatbiq etilmaydi”;
(iii) “j” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“j) hududiy darajadagi TTKlar tomonidan tasdiqlangan kasalliklar roʻyxatiga muvofiq bemor Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 28-iyuldagi “Sogʻliqni saqlash sohasida ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-5199-son qarori doirasida statsionar davolanishi zarur deb topilsa, bemor maʼlumotlari bir ish kunida yoʻnalishlar boʻyicha respublika darajasidagi TTKga yoʻnaltiriladi. Bunda hududiy darajadagi TTK tomonidan zaruratga koʻra bir ish kunida bemorga qoʻshimcha tekshiruv va (yoki) tor soha mutaxassisi koʻrigi belgilanishi mumkin”;
(iv) “m” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“m) rejali statsionar tibbiy xizmat olish uchun navbatda turgan bemorlarga shakllantirilgan yoʻllanma qabul qiluvchi tibbiyot tashkiloti tomonidan elektron axborot tizimi orqali bemor shifoxonaga yotish uchun taklif qilingan kundan boshlab 10 kun davomida amal qiladi (patologik homiladorlik holatlari, “Vaqf” xayriya jamoat fondi, “Saxovat va koʻmak”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari, shuningdek, Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan davolanish uchun berilgan yoʻllanmalar bundan mustasno)”;
(v) “p” kichik bandning birinchi xatboshisi “Ijtimoiy” soʻzidan oldin “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-yanvardagi “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini moliyalashtirish tartib-taomillarini takomillashtirish toʻgʻrisida”gi PF-17-son Farmonining 3 va 4-bandlari doirasida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
(vi) “m” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“m) rejali statsionar tibbiy xizmat olish uchun navbatda turgan bemorlarga shakllantirilgan yoʻllanma qabul qiluvchi tibbiyot tashkiloti tomonidan elektron axborot tizimi orqali bemor shifoxonaga yotish uchun taklif qilingan kundan boshlab 10 kun davomida amal qiladi. Bunda homiladorlik davridagi patologiyalari uchun shakllantirilgan imtiyozli yoʻllanmaning amal qilish muddati ushbu homiladorlik davomida cheklanmaydi”;
(b) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Bemorlarda tibbiyot tashkilotiga yotish uchun rasmiylashtirilgan yoʻllanmada koʻrsatilgan tashxisdan boshqa kasallik aniqlanganda yoki patologiya bilan tugʻilgan chaqaloqlarga dastlabki shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatilgandan keyin rejali statsionar tibbiy yordamga zarurat tugʻilganda:
a) bemorni qabul qilgan tibbiyot tashkilotida uni davolash imkoniyati mavjud boʻlganda, bemorga shu tibbiyot tashkilotining oʻzida tibbiy yordam koʻrsatilishi mumkin. Bunda:
koʻrsatilgan tibbiy yordam uchun xarajatlar yangi aniqlangan boshqa kasallik yoki holatlar uchun tasdiqlangan bazaviy narxlar doirasida qoplab beriladi;
tibbiy yordam koʻrsatayotgan tibbiyot tashkilotiga aniqlangan kasallik yoki holatlardan kelib chiqib, bemorni davolash uchun qabul qilishga asos boʻlgan yoʻllanmadagi tashxisni elektron axborot tizimida oʻzgartirishga ruxsat beriladi. Mazkur holatlarning asoslangani Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan nazorat qilinadi;
yoʻllanmadagi oʻzgartirilgan tashxis asosida umumiy qiymatga elektron axborot tizimida tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi;
b) bemorni birlamchi qabul qilgan tibbiyot tashkilotida davolash imkoniyati mavjud boʻlmaganda, mazkur tibbiyot tashkiloti tomonidan bemorni boshqa tibbiyot tashkilotiga oʻtkazish uchun imtiyozli yoʻllanma rasmiylashtirilib, boshqa tibbiyot tashkilotiga navbatsiz oʻtkaziladi;
v) patologiya bilan tugʻilgan chaqaloqlarga dastlabki shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatilgandan keyin rejali statsionar tibbiy yordamga zarurat tugʻilganda ularni boshqa tibbiyot tashkilotiga oʻtkazish uchun yoʻllanma elektron axborot tizimida goʻdak tugʻilgan tibbiyot tashkiloti tomonidan shakllantiriladi va qabul qiluvchi tibbiyot tashkiloti bilan kelishilgan holda toʻgʻridan-toʻgʻri yoʻnaltiriladi va navbatsiz qabul qilinadi”;
(v) quyidagi mazmundagi 17 1 -band bilan toʻldirilsin:
“17 1 . Ftiziatriya yoʻnalishida bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatuvchi tibbiyot tashkilotlariga faol sil kasalligi bilan murojaat qilgan bemorlar, shuningdek, tashxislash jarayonida faol sil kasalligi aniqlangan shaxslar mazkur tibbiyot tashkilotlari tomonidan elektron axborot tizimi orqali yoʻllanma rasmiylashtirilib, toʻgʻridan-toʻgʻri va navbatsiz qabul qilinadi”;
(g) 1-ilovaning “5-bosqich” pozitsiyasi “Ijro muddati” ustunidagi “60 kun davomida” soʻzlari “10 kun davomida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 10-sentabr,
PF-191-son