📅 2026-yil 26-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 26-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 26 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 августа 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 August 2026 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Фармацевтика фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Фармацевтика фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 26 августдаги 24-сон буйруғига ИЛОВА
Фармацевтика фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом фармацевтика фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.
2. Марказ томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди .
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Марказ тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва улгуржи реализация қилиш фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни чакана реализация қилиш фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. Амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина фармацевтика фаолиятидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Фармацевтика фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва улгуржи реализация қилиш фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва улгуржи реализация қилиш фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибьюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти миллий стандартларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя қилинмаганлиги 15 2. Дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва улгуржи реализация қилиш фаолиятини лицензияда кўрсатилган доирада ёки амалга ошириш манзилида (манзилларда) амалга оширилмаганлиги 5 3. Фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимига уланилмаганлиги ёки маълумотларнинг улар муомалага киритилган вақтдан бошлаб киритилмаганлиги ёхуд лицензияловчи органга ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай ўтган ой учун ишлаб чиқарилган дори воситалари номи, шакли, халқаро патентланмаган номи, ТИФ ТН коди, жорий йил учун ишлаб чиқариш истиқболли кўрсаткичлари ёки ойлик ишлаб чиқарилган миқдори ва нархлари тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим қилинмаганлиги 3 4. Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланилган тақдирда штатида фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонаси мудирининг мавжуд эмаслиги ёки ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларининг, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотнинг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказилмаганлиги 8 5. Дори воситаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланилган тақдирда штатида тегишли ихтисосликка эга бўлган, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган, дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сифат назоратига масъул бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжуд эмаслиги ёки ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартишлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларининг, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотнинг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказилмаганлиги 3 6. Дори воситаларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланилган тақдирда юридик шахс штатида олий фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган мутахассиснинг мавжуд эмаслиги ёки ходимлар билан янги меҳнат шартномаларини тузиш, шартномаларга ўзгартиришлар киритиш ва уларни бекор қилиш ҳолларининг, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотнинг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказилмаганлиги 6 7. Лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки солиқ органларида ҳисобга қўйилган бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара ёки текин фойдаланиш) асосида тегишли бўлган ва тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ хоналарнинг мавжуд эмаслиги 35 8. Лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратилмаганлиги, шу жумладан, тегишли моддий-техника базадан, асбоб-ускуналардан, бошқа техник воситалардан, шунингдек, улардан фойдаланишга қўйилган талабларга мувофиқ фойдаланилмаганлиги 25 Жами баллар йиғиндиси 100
Фармацевтика фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни чакана реализация қилиш фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Дори воситаларини ва тиббий жиҳозларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этилмаганлиги 30 2. Штатда камида бир ходим — олий фармацевтик ёки олий фармацевтика таълим муассасасида махсус тайёрлов курсини тугатган олий тиббий маълумотга эга бўлган, қонунчилик ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихоналарнинг ходимлари реестрига киритилмаган дорихона мудирининг мавжуд эмаслиги 20 3. Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти миллий стандартларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этилмаганлиги 20 4. Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни чакана реализация қилиш фаолияти лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилганлиги 10 5. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда уларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилинмаганлиги 10 6. Белгиланган тартибда дорихона ва (ёки) дорихона филиали мудири малакаси оширилмаганлиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Вазир Э. АДИЛОВ
Савдо саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 август,
2026 йил 20 август
2026 йил 17 август
24-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING
BUYRUGʻI
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Farmatsevtika faoliyatida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Farmatsevtika faoliyatida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2026-yil 26-avgustdagi 24-son buyrugʻiga ILOVA
Farmatsevtika faoliyatida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom farmatsevtika faoliyatida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik shaxslar;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi (bundan buyon matnda Markaz deb yuritiladi) tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash elektron tizimi;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatni tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali oʻtkaziladigan nazorat qilish tadbiri.
2. Markaz tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi .
3. Ishlab chiqilgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
nazorat xaridi natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarning tahlili ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 va 2-ilovalarida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Markaz tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun quyidagi koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Dori vositalarini ishlab chiqarish, tayyorlash va ulgurji realizatsiya qilish faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Dori vositalari va tibbiy jihozlarni chakana realizatsiya qilish faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. Amalga oshirilgan baholash natijalariga koʻra aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyektlari huquqbuzarlik sodir etish xavfi boʻyicha quyidagi uch xil toifada tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina farmatsevtika faoliyatidagi qonunchilik talablariga rioya etilishini oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan tadbirkorlik subyektlari qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Farmatsevtika faoliyatida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Dori vositalarini ishlab chiqarish, tayyorlash va ulgurji realizatsiya qilish faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Dori vositalarini ishlab chiqarish, tayyorlash va ulgurji realizatsiya qilish faoliyatida qonunchilik hujjatlariga, jumladan, Zarur ishlab chiqarish amaliyoti, Zarur distribyutorlik amaliyoti, Zarur saqlash amaliyoti milliy standartlariga, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga majburiy rioya qilinmaganligi 15 2. Dori vositalarini ishlab chiqarish, tayyorlash va ulgurji realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyada koʻrsatilgan doirada yoki amalga oshirish manzilida (manzillarda) amalga oshirilmaganligi 5 3. Farmatsevtika mahsulotlari harakatini nazorat qilish va hisobga olishning axborot tizimiga ulanilmaganligi yoki maʼlumotlarning ular muomalaga kiritilgan vaqtdan boshlab kiritilmaganligi yoxud litsenziyalovchi organga har oyning beshinchi kunidan kechiktirmay oʻtgan oy uchun ishlab chiqarilgan dori vositalari nomi, shakli, xalqaro patentlanmagan nomi, TIF TN kodi, joriy yil uchun ishlab chiqarish istiqbolli koʻrsatkichlari yoki oylik ishlab chiqarilgan miqdori va narxlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning taqdim qilinmaganligi 3 4. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni ulgurji realizatsiya qilish bilan shugʻullanilgan taqdirda shtatida farmatsevtik maʼlumotga ega boʻlgan, shuningdek, lavozim majburiyatlariga muvofiq malakasini oshirganligi toʻgʻrisida sertifikatga va ish tajribasiga ega boʻlgan dori vositalarini ulgurji realizatsiya qiluvchi tashkilot omborxonasi mudirining mavjud emasligi yoki xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalarini tuzish, shartnomalarga oʻzgartishlar kiritish va ularni bekor qilish hollarining, shuningdek, amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi axborotning “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida majburiy roʻyxatdan oʻtkazilmaganligi 8 5. Dori vositalarini ishlab chiqarish faoliyati bilan shugʻullanilgan taqdirda shtatida tegishli ixtisoslikka ega boʻlgan, lavozim majburiyatlariga muvofiq malakasini oshirganligi toʻgʻrisida sertifikatga va ish tajribasiga ega boʻlgan, dori vositalarini ishlab chiqarish va sifat nazoratiga masʼul boʻlgan kamida ikki nafar mutaxassisning mavjud emasligi yoki xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalarini tuzish, shartnomalarga oʻzgartishlar kiritish va ularni bekor qilish hollarining, shuningdek, amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi axborotning “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida majburiy roʻyxatdan oʻtkazilmaganligi 3 6. Dori vositalarini tayyorlash faoliyati bilan shugʻullanilgan taqdirda yuridik shaxs shtatida oliy farmatsevtik maʼlumotga ega boʻlgan, shuningdek, lavozim majburiyatlariga muvofiq malakasini oshirganligi toʻgʻrisida sertifikatga va ish tajribasiga ega boʻlgan mutaxassisning mavjud emasligi yoki xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalarini tuzish, shartnomalarga oʻzgartirishlar kiritish va ularni bekor qilish hollarining, shuningdek, amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi axborotning “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida majburiy roʻyxatdan oʻtkazilmaganligi 6 7. Litsenziyalanayotgan faoliyat turini amalga oshirish uchun moʻljallangan, oʻziga mulk huquqi bilan yoki soliq organlarida hisobga qoʻyilgan boshqa ashyoviy huquq (ijara yoki tekin foydalanish) asosida tegishli boʻlgan va tegishli sanitariya qoidalari, normalari va gigiyenik normativlarga, shuningdek, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq xonalarning mavjud emasligi 35 8. Litsenziyalanadigan aniq faoliyat turini amalga oshirish uchun shart-sharoitlar yaratilmaganligi, shu jumladan, tegishli moddiy-texnika bazadan, asbob-uskunalardan, boshqa texnik vositalardan, shuningdek, ulardan foydalanishga qoʻyilgan talablarga muvofiq foydalanilmaganligi 25 Jami ballar yigʻindisi 100
Farmatsevtika faoliyatida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Dori vositalari va tibbiy jihozlarni chakana realizatsiya qilish faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Dori vositalarini va tibbiy jihozlarni tayyorlash, berish, realizatsiya qilish qoidalariga va ularning sifatini taʼminlovchi saqlash sharoitlariga rioya etilmaganligi 30 2. Shtatda kamida bir xodim — oliy farmatsevtik yoki oliy farmatsevtika taʼlim muassasasida maxsus tayyorlov kursini tugatgan oliy tibbiy maʼlumotga ega boʻlgan, qonunchilik hujjatlarining aniqlangan buzilishi, shu jumladan, dori vositalari va tibbiy buyumlarning narxini belgilash tartibi qoʻpol buzilganligi oqibatida litsenziyasining amal qilishi bekor boʻlgan dorixonalarning xodimlari reyestriga kiritilmagan dorixona mudirining mavjud emasligi 20 3. Dori vositalari va farmatsevtika faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga, jumladan, Zarur farmatsevtika (dorixona) amaliyoti milliy standartlariga, shuningdek, dori vositalari va tibbiy buyumlar muomalasini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga majburiy rioya etilmaganligi 20 4. Dori vositalari va tibbiy jihozlarni chakana realizatsiya qilish faoliyati litsenziyada koʻrsatilmagan manzilda amalga oshirilganligi 10 5. Dori vositalari va tibbiy buyumlarni chakana realizatsiya qilishda ularning narxini davlat tomonidan tartibga solishning belgilangan tartibiga rioya qilinmaganligi 10 6. Belgilangan tartibda dorixona va (yoki) dorixona filiali mudiri malakasi oshirilmaganligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Vazir E. ADILOV
Savdo sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 26-avgust,
2026-yil 20-avgust
2026-yil 17-avgust
24-son