UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 22-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 22 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 сентября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 September 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ҚОИДАЛАРИ

РЎЙХАТИ

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг оқибатида етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига мувофиқ меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг оқибатида етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва (ёки) касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш сунъий интеллектга асосланган «Xavfsiz mehnat» электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — электрон ахборот тизими) орқали амалга оширилиши жорий этилади;

электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги электрон ахборот тизимининг оператори ҳисобланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йилнинг 1 декабрга қадар электрон ахборот тизими ишлаб чиқилишини ва амалиётга жорий этилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 505-сон қарорига 1-ИЛОВА

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда — бошқарув органлари) ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларда (кейинги ўринларда — ташкилотлар) меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни (кейинги ўринларда — бахтсиз ҳодисалар) текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

иш берувчиларга;

меҳнат шартномаси бўйича ўз вазифаларини бажараётган ходимларга;

ишга қабул қилиш лозим даражада расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганидан қатъи назар, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёхуд унинг рухсати билан ишга қўйилган шахсларга;

ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга;

белгиланган тартибда ходимларни ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорларга;

табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда ишларни амалга оширишга жалб этилган ходимларга;

марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишларни амалга оширишга жалб этилган ходимларга;

агар махсус давлатлараро битимда ўзгача ҳол кўрсатилмаган бўлса, ёлланиб ишлаётган чет эл фуқароларига;

ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни бажариш учун ташкилотга юборилган ҳарбий хизматчиларга, шу жумладан, муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга;

ташкилотда ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчиларга.

Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ички ишлар ва давлат божхона хизмати органларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардиясида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга нисбатан ушбу Низомнинг махсус қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.

Судьяларга нисбатан ушбу Низомнинг судлар тўғрисидаги қонунчиликда тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади.

Прокуратура органлари ходимларига нисбатан ушбу Низомнинг прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.

3. Қуйидагилар:

ташкилот ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифаларини бажараётганда (шунингдек, хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, биологик омиллар натижасида келиб чиқадиган касалликларни юқтириб олиш, иссиқлик таъсири, портлаш, иморатлар, иншоотлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, чўкиш, радиация, электр токи ёки яшин уриши, террористик ҳаракатлар натижасида, шунингдек, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан жароҳат етказиш натижасидаги;

табиий офатлар (зилзилалар, ўпирилишлар, сув тошқинлари, тўфонлар ва бошқалар) натижасидаги;

ўз функционал вазифаларини бажариш юзасидан, шунингдек, аварияларнинг, одамлар ҳалок бўлишининг олдини олиш ва ташкилотнинг мулкини сақлаш мақсадида, иш берувчи топшириқ бермаган бўлса ҳам, ташкилот манфаатларини кўзлаб амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар натижасидаги;

иш берувчининг ҳудудида ёки иш бажариладиган бошқа жойда, шу жумладан, белгиланган танаффуслар вақтида, шунингдек, ишлаб чиқариш асбоблари ва кийимларини тартибга келтириш, иш бошланишидан олдин ва тугаганидан кейин ички меҳнат тартиб қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш учун зарур бўлган вақт ичида ёки ходим учун белгиланган иш вақтидан ташқари ишларни бажаришда, дам олиш ва ишламайдиган байрамларда ишга жалб қилингандаги;

ходим хизмат сафарида бўлган ёки ўз функционал вазифаларини бажариш вақтида — йўл-транспорт ҳодисасидаги, темир йўл, ҳаво йўлларидаги, денгиз ва дарё транспортидаги, электр транспортидаги ҳодиса натижасидаги;

иш берувчи томонидан буйруқ билан махсус ажратилган уйдан ишга ва/ёки ишдан уйга ходимларни ташиш учун мўлжалланган транспортда, шунингдек, ушбу мақсадлар учун шартномага (буюртмага) мувофиқ ўзга ташкилот транспортида ишга кетаётган ёки ишдан қайтаётгандаги;

иш вақтида шахсий транспортда йўл транспорт ҳодисаси натижасидаги (уни хизматга оид сафарлар учун ишлатишга рухсат берилганлик ҳақида иш берувчининг ёзма буйруғи мавжуд бўлганда);

иш берувчининг топшириғини бажариш учун транспортда ёки пиёда ҳаракатланаётганда, шунингдек, меҳнат фаолияти хизмат кўрсатиш объектлари орасида юриш билан боғлиқ ходимлар билан иш вақтида транспортда ёки пиёда кетаётгандаги;

тадбирларнинг ўтказилиши ёки ишлар бажарилиши жойидан қатъи назар, шанбалик (якшанбалик), фуқаро мудофааси бўйича ўқув машғулотлари, кўнгилли ёнғин муҳофазаси мусобақалари ўтказилаётгандаги, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилгандаги, иш берувчининг ёзма фармойиши бўйича ташкилот томонидан оталиқ ёрдами кўрсатилаётгандаги;

ички ишлар органларининг маълумотлари асосида — иш вақтида меҳнат вазифаларини бажараётганда бошқа шахс томонидан тан жароҳати етказилгандаги;

сменали дам олишда бўлган ходим билан транспорт воситасидаги, вахта шаҳарчаси ҳудудидаги ёки ижарага олинган хонадаги (кузатиб борувчи, рефрижератор бригадаси ходими, сменали ҳайдовчи, денгиз ва дарё кемалари ходимлари, шунингдек, вахта-экспедиция усулида ишлаётганлар ва бошқалар) бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади.

4. Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиш ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.

5. Бахтсиз ҳодисалар содир бўлган тақдирда, иш берувчи қуйидагиларга мажбур:

жабрланувчига зудлик билан шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиш ва зарур бўлганда уни тиббий муассасага олиб бориш;

авария ёки бошқа фавқулодда вазиятларнинг ривожланишига ва жароҳат етказиши мумкин бўлган омилларнинг бошқа шахсларга таъсирига йўл қўймаслик учун шошилинч чоралар кўриш;

бахтсиз ҳодиса содир бўлган тақдирда, тегишли органлар ва ташкилотларни, шунингдек, жабрланувчининг яқинларини хабардор қилиш;

бахтсиз ҳодисани тўғри ва ўз вақтида текширишни ташкил этиш ва таъминлаш ҳамда текширув материалларини тайёрлаш бўйича бошқа зарур чораларни кўриш;

бахтсиз ҳодиса содир бўлганда иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган вақтда қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳдид солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиш;

бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот тизимига киритиш;

бахтсиз ҳодиса сабабларини таҳлил қилиш, уларнинг меҳнат жамоасида кўриб чиқилишини таъминлаш ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ жароҳатланишларнинг олдини олишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

бахтсиз ҳодисани махсус текшириш комиссиясида иштирок этиш ёки иштирок этиш учун ўзининг вакилини ажратиш;

техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш, шунингдек, транспорт ва алоқа воситалари ҳамда бошқа ишларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

бахтсиз ҳодиса юз берган жойни суратга олиш ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

текшириш учун зарур бўлган транспорт ва алоқа воситалари, махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

махсус текшириш комиссияси аъзолари ишлаши учун уларга жиҳозланган алоҳида хона ажратиб бериш;

бахтсиз ҳодисани махсус текшириш материалларини расмийлаштиришни ва етарли миқдорда кўпайтиришни таъминлаш.

2-боб. Бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш тартиби

6. Бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма (цех) раҳбарига хабар бериши керак.

Бўлинма (цех) раҳбари:

жабрланувчига зудлик билан шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисмига ёки бошқа тиббиёт муассасасига етказишни ташкил этиши;

бахтсиз ҳодисани махсус текшириш комиссияси текширишни бошлашига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган вақтда қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳдид солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;

бахтсиз ҳодиса тўғрисида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки ташкилот ходимларининг бошқа вакиллик органига дарҳол хабар қилиши зарур.

Ташкилот тиббий-санитария қисми (шифохона, поликлиника) бир сутка ичида бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган ва мурожаат қилган ходимлар, шу жумладан, хизмат сафаридаги ва ташкилот объектларида иш бажараётган хорижий ташкилот ходимлари билан юз берган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига хабар беради.

Белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларида бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти раҳбарига дарҳол хабар бериши керак.

7. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган тақдирда, иш берувчи ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ электрон ахборот тизими орқали бир сутка ичида қуйидагиларга белгиланган тартибда хабарнома юбориши шарт:

ҳудудий давлат меҳнат инспекциясига;

юқори турувчи хўжалик органига (агар мавжуд бўлса);

бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига;

Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмасига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий органига, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий органига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) ҳудудий органига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги ташкилотда (объектда) юз берган бўлса;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий органига, агар бахтсиз ҳодиса ёнғин, портлаш, техноген авария, табиий офат оқибатида содир бўлган бўлса;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчига.

8. Агар жабрланувчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вақтинча иш қобилиятини йўқотган даврда ушбу бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этса, иш берувчи бу ҳақида электрон ахборот тизими орқали бир сутка ичида ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ташкилотларга хабарнома юбориши шарт.

Жабрланувчи шу бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган вақтдан бошлаб ушбу бахтсиз ҳодиса оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса сифатида ҳисобга олиниши керак.

9. Тиббиёт муассасалари бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган ва мурожаат қилган шахслар тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир сутка ичида электрон ахборот тизими орқали ҳудудий Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмасига хабарнома юбориши шарт.

10. Ушбу Низомнинг 7 , 8 , 9-бандларида кўрсатилган муддатларда бахтсиз ҳодиса юзасидан электрон ахборот тизими орқали хабарнома юбормаслик меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш ҳисобланади ва белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

3-боб. Енгил турдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби

11. Ушбу Низомнинг 2-банди биринчи қисмида кўрсатилган, меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахслар иш берувчининг (унинг вакилининг) топшириғига биноан бирон-бир ишни бажараётганда, шунингдек, иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасидан келиб чиқадиган ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб қандайдир хатти-ҳаракатни амалга ошираётганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланишига олиб келмаган тирналишлар, шилинишлар, юмшоқ тўқималарнинг лат ейиши, қонталашлар, юзаки жароҳатлар ва бошқа енгил турдаги шикастланишлар меҳнат фаолияти билан боғлиқ енгил турдаги бахтсиз ҳодиса ҳисобланади.

12. Енгил турдаги бахтсиз ҳодисалар иш берувчининг буйруғи билан тузилган комиссия томонидан текширилади.

Комиссия таркибига ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими ёки ушбу вазифа юкланган шахс, мавжуд бўлса, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакили ҳамда бошқа мутахассислар киритилади.

Комиссия таркибига бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларига бевосита ёки билвосита алоқадор бўлган, мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган шахсларни, шунингдек, меҳнат хавфсизлигига бевосита жавоб берувчи раҳбарларнинг киритилишига йўл қўйилмайди.

13. Комиссия:

уч иш куни ичида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқиши, гувоҳлар ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган шахсларни аниқлаб сўроқ қилиши, имкони бўлса, жабрланувчидан тушунтириш хати олиши;

бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон ахборот тизими орқали Н-1 шаклидаги далолатномани тузиши ва тасдиқлаш учун иш берувчига киритиши керак.

14. Иш берувчи бахтсиз ҳодисани текшириш якунлари бўйича электрон ахборот тизими орқали киритилган Н-1 шаклидаги далолатномани бир иш куни ичида тасдиқлаши ва нусхасини жабрланувчига етказиши шарт.

Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган бахтсиз ҳодисалар ташкилот томонидан ҳисобга олинади ва электрон ахборот тизимида қайд қилинади.

15. Бошқа ташкилот томонидан ўша ташкилот топшириғини бажариш учун ёки хизмат вазифасини амалга ошириш учун мазкур ташкилотга жўнатилган ходим билан юз берган бахтсиз ҳодиса шу бахтсиз ҳодиса юз берган ташкилот иш берувчиси томонидан тузилган комиссия томонидан жабрланувчи ишлайдиган ташкилот вакили иштирокида текширилади.

Бахтсиз ҳодиса жабрланувчи қайси ташкилот ходими бўлса, ўша ташкилот томонидан ҳисобга олинади.

16. Иш берувчининг ёзма буйруғи билан вақтинча бошқа ташкилотга ишга ўтказилган ёхуд ўриндошлик асосида ишлаётган ходим билан бахтсиз ҳодиса юз берса бахтсиз ҳодиса содир бўлган ташкилот томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.

17. Бошқа ташкилотнинг ажратилган участкасида иш олиб бораётган ташкилот ходими билан бахтсиз ҳодиса юз берса, у иш олиб бораётган ташкилот томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.

18. Ҳарбий қисм билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича халқ хўжалиги объектларига ишга жалб қилинган ва унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган ҳарбий қурилиш отряди (қисми) шахсий таркиби билан юз берган бахтсиз ҳодиса ушбу бахтсиз ҳодиса юз берган ташкилот томонидан ҳарбий қурилиш отряди (қисми) қўмондонлиги иштирокида текширилади. Бахтсиз ҳодиса ташкилот томонидан ҳисобга олинади.

Ҳарбийлаштирилган кон ва газ қутқарувчилари қисмлари шахсий таркиби билан юз берган бахтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёхуд Ўзэнергоинспекцияси вакили иштирокида текширилади.

19. Жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган ва ушбу муассаса билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича ишга жалб қилинган ҳамда унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган шахс билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ушбу муассаса вакили иштирокида ташкилот томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.

Жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган ва ушбу муассасада хўжалик ишларини бажараётган шахс билан, шунингдек, шу муассасанинг ишлаб чиқаришида содир бўлган бахтсиз ҳодиса Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.

20. Автокорхона ёки бошқа ташкилот томонидан тузилган йиғма автоколонна таркибидаги автомобиль ҳайдовчиси билан юз берган бахтсиз ҳодиса шу ташкилот томонидан текширилади ва ҳисобга олинади. Текширишда ходимни юборган ташкилот вакили қатнашади.

21. Ташкилот ходими раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ёки иш бажараётган ўқувчилар, талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодиса ташкилот томонидан таълим ташкилоти вакили билан биргаликда текширилади ва ташкилот томонидан ҳисобга олинади.

Ташкилот томонидан ишлаб чиқариш амалиёти учун ажратилган участкада ўқитувчилари раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ёки иш бажараётган ўқувчилар, талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисалар таълим ташкилоти томонидан ташкилот вакили билан биргаликда текширилади ва таълим ташкилоти томонидан ҳисобга олинади.

22. Енгил турдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобини юритиш бўйича тавсиялар Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг таклифлари инобатга олинган ҳолда, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

4-боб. Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби

23. Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:

саломатликка етказилган зарарнинг оғирлик даражасидан қатъи назар, бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ходимлар билан юз берган гуруҳли бахтсиз ҳодисалар;

оқибати ўртача оғир ёки оғир бахтсиз ҳодисалар;

оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар.

24. Тадбиркорлик субъектларида содир бўлган гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш махсус ваколатли орган билан олдиндан келишилмаган ва хабардор этмаган ҳолда ушбу Низом талаблари асосида текширилади.

25. Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва уч нафаргача ходимлар ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодиса электрон ахборот тизими орқали юборилган хабарномага асосан Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий Бандлик органи) буйруғига мувофиқ тасдиқланадиган қуйидаги таркибдаги махсус текшириш комиссияси томонидан текширилади:

махсус текшириш комиссияси раиси — ҳудудий Бандлик органининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори;

махсус текшириш комиссияси аъзолари — иш берувчи вакиллари, ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи вакили ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг вакили;

бошқа ташкилот томонидан ўша ташкилот топшириғини бажариш учун ёки хизмат вазифасини амалга ошириш учун мазкур ташкилотга жўнатилган ходим билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ходимни юборган ташкилот вакили;

ҳарбий қисм билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича халқ хўжалиги объектларига ишга жалб қилинган ва унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган ҳарбий қурилиш отряди (қисми) шахсий таркиби билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ҳарбий қурилиш отряди (қисми) қўмондонлиги вакили;

жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган ва ушбу муассаса билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича ишга жалб қилинган ҳамда унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган шахс билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани текширишда жазони ижро этиш муассасаси вакили;

ташкилот ходими раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ёки иш бажараётган ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ўқувчилар ва талабаларни юборган таълим ташкилоти вакили;

агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёхуд Ўзэнергоинспекция назорати остидаги ташкилотларда (объектларда) юз берган бўлса, ушбу органларнинг ҳудудий органининг ваколатли вакили;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий органининг ваколатли вакили, агар бахтсиз ҳодиса ёнғин, портлаш, техноген авария, табиий офат оқибатида содир бўлган бўлса, махсус текшириш комиссия таркибига киритилиши керак.

26. Уч нафардан ўн бир нафаргача инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодисалар электрон ахборот тизими орқали юборилган хабарномага асосан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги буйруғига мувофиқ қуйидаги таркибда тузилган махсус текшириш комиссияси томонидан текширилади:

махсус текшириш комиссияси раиси — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори;

махсус текшириш комиссияси аъзолари — бахтсиз ҳодиса содир бўлган ташкилотнинг юқори турувчи органи раҳбарларидан бири, иш берувчи ёки унинг вакили, ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси;

бошқа ташкилот томонидан ўша ташкилот топшириғини бажариш учун ёки хизмат вазифасини амалга ошириш учун мазкур ташкилотга жўнатилган ходим билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ходимни юборган ташкилот раҳбарларидан бири;

ҳарбий қисм билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича халқ хўжалиги объектларига ишга жалб қилинган ва унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган ҳарбий қурилиш отряди (қисми) шахсий таркиби билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ҳарбий қурилиш отряди (қисми) қўмондонлиги раҳбарларидан бири;

жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган ва ушбу муассаса билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича ишга жалб қилинган ҳамда унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган шахс билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани текширишда жазони ижро этиш муассасаси раҳбарларидан бири;

ташкилот ходими раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган ёки иш бажараётган ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ўқувчилар ва талабаларни юборган таълим ташкилоти раҳбарларидан бири;

агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёхуд Ўзэнергоинспекция назорати остидаги ташкилотларда (объектларда) юз берган бўлса, ушбу органларнинг ваколатли вакили;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ваколатли вакили, агар бахтсиз ҳодиса ёнғин, портлаш, техноген авария, табиий офат оқибатида содир бўлган бўлса, махсус текшириш комиссияси таркибига киритилиши керак.

27. Ўн бир нафар ва ундан ортиқ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодисалар Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида тузилган махсус текшириш комиссияси томонидан текширилади.

28. Махсус текшириш комиссияси:

ўн беш иш куни мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқади, ташкилотдаги (бўлинмадаги, цехдаги) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини, агар зарур бўлса, тармоқнинг бошқа ташкилотларида ҳам текширишни ташкил этади, шунингдек, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ махсус текшириш далолатномасини тузади ҳамда қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиради:

ҳар бир жабрланувчига алоҳида электрон ахборот тизими орқали тузилган Н-1 шаклидаги далолатнома;

режалар, схемалар, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, бахтсиз ҳодиса юз берган жойнинг фотосуратлари ва видеотасвирлар (агар мавжуд бўлса);

йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жой схемаси (агар бахтсиз ҳодиса йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида содир бўлган бўлса);

жабрланувчининг (жабрланувчиларнинг) ва бахтсиз ҳодисани кўрган гувоҳлар ва бошқа алоқадор шахсларни сўроқ қилиш баёнлари, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилинишига масъул бўлган мансабдор шахсларнинг тушунтиришлари, эксперт гуруҳи тузиш тўғрисидаги қарор ва бошқалар;

жабрланувчининг (жабрланувчиларнинг) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлардан ўтказилгани, ўқитилиб, билимлари текширилганини қайд қилиш журналларидан ёки электрон дастурлардан олинган кўчирмалар;

жабрланувчига (жабрланувчиларга) етказилган жароҳатнинг хусусияти ва оғирлиги, ўлими сабаблари тўғрисидаги тиббий хулоса ёки суд-тиббий экспертиза хулосаси;

эксперт гуруҳининг (зарур бўлганда) бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳақидаги хулосаси, лаборатория ва бошқа тадқиқотлар, тажрибалар, таҳлиллар натижалари;

махсус текшириш комиссияси тузиш ҳақидаги буйруқ ёки фармойиш;

бахтсиз ҳодисага алоқадор ташкилотнинг ички ҳужжатларидан кўчирмалар;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг ташкилотдаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириш материаллари;

зарур бўлган ҳолларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг хулосаси;

жабрланувчининг (жабрланувчиларнинг) ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома — етказилган зарарни қоплаш суммасини ҳисоблаб чиқиш учун;

боқувчи бўлган ходим вафот этгани муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қоплаш тўғрисидаги иш берувчининг буйруғи нусхаси — ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса юз берганда.

29. Махсус текшириш комиссияси аъзолари текшириш давомида иш берувчидан, ташкилот ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, гувоҳлар ва бошқа шахслардан ёзма ва оғзаки тушунтиришлар олишга ҳақли.

Махсус текшириш комиссияси аъзолари махсус текшириш ўтказаётган комиссия далолатномасидан норози бўлганда, ўзининг алоҳида фикрини билдириб, махсус текшириш комиссияси раисига ёки ички ишлар органига ёхуд судга тақдим этиши мумкин.

30. Махсус текшириш комиссияси аъзолари жабрланувчи (жабрланувчилар) ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ташкил этади, зарур бўлса тегишли органларга таклифлар киритади ёки ижтимоий тусдаги ёрдам масалаларини жойида ҳал қилади, шунингдек, жабрланувчига (жабрланувчиларга) ёки вафот этганнинг оила аъзоларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини тушунтиради.

31. Махсус текшириш комиссияси раиси — меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори текшириш якунлангандан сўнг беш иш куни ичида махсус текшириш материалларини қуйидагиларга юбориши керак:

бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига;

бахтсиз ҳодиса юз берган ташкилотга;

агар жабрланган ходим бошқа ташкилотдан юборилган бўлса, ушбу ходимни юборган ташкилотга;

агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги ташкилотда (объектда) юз берган бўлса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёхуд «Ўзэнергоинспекцияси»га.

Бахтсиз ҳодисани махсус текшириш материаллари тегишли ташкилот ва органларга юборилгандан сўнг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори уч иш куни ичида бахтсиз ҳодиса юзасидан маълумотларни электрон ахборот тизимига киритиши лозим.

32. Бахтсиз ҳодиса юз берган ташкилот иш берувчиси (юқори турувчи хўжалик органи раҳбари) махсус текшириш материалларини зудлик билан кўриб чиқишга, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиши сабабларини бартараф этиш тўғрисида махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларни бажариш ҳақида, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича лавозим вазифаларнинг бажарилмаслигига (бузилишига) йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида буйруқ чиқаришга мажбур.

Иш берувчи махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларнинг бажарилгани ҳақида махсус текшириш комиссияси раиси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ёхуд Ўзэнергоинспекциясининг объектлар назорати остида бўлган маҳаллий органларига ёзма равишда ахборот юборади.

33. Махсус текшириш комиссияси раиси бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш учун саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, тоғ-кон саноати, энергетика, ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар бўйича эксперт ва мутахассисларни жалб этган ҳолда уларнинг хулосаларини олиш ҳуқуқига эга.

Махсус текшириш комиссияси раисининг сўровига асосан тегишли соҳа эксперт ва мутахассислари бахтсиз ҳодиса юзасидан етти иш куни ичида ўзларининг хулосаларини беришлари шарт.

Жалб этилган эксперт ёки мутахассис асосли сабабларсиз белгиланган муддатда хулосани тақдим этмаган тақдирда, махсус текшириш комиссияси раиси ушбу эксперт ёки мутахассисни алмаштириш ҳамда уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан мазкур эксперт ва мутахассисларнинг иш берувчисига тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга.

34. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори ташкилотдаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириб, далолатнома расмийлаштиради ва қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга (унинг вакилига) бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма беради ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўради.

5-боб. Электрон ахборот тизими орқали хабардор қилинмаган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби

35. Иш берувчи томонидан электрон ахборот тизими орқали хабарнома юборилмаган гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва уч нафаргача ходим ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодиса қуйидагилар асосида ҳудудий Бандлик органи буйруғига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори томонидан текширилади:

жабрланувчи (жабрланувчилар) ёки уларнинг яқин қариндошлари ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсларнинг мурожаатлари;

ички ишлар органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг мурожаатлари;

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган маълумотлар.

36. Иш берувчи томонидан электрон ахборот тизими орқали хабарнома юборилмаган уч нафардан ўн бир нафаргача ходимларнинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги буйруғига мувофиқ қуйидагилар асосида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори томонидан мустақил текширилади:

жабрланувчи (жабрланувчилар) ёки уларнинг яқин қариндошлари ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсларнинг мурожаатлари;

ички ишлар органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг мурожаатлари;

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган маълумотлар.

37. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори зарурат бўлганда, тегишли эксперт ва мутахассисларни (саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, тоғ-кон саноати, энергетика, ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа) жалб қилган ҳолда уларнинг хулосаларини олиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг сўровига асосан тегишли соҳа эксперт ва мутахассислари бахтсиз ҳодиса юзасидан етти иш куни ичида ўзларининг хулосаларини беришлари шарт.

38. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори ушбу Низомнинг 4-бобида кўрсатиб ўтилган муддатда ва тартибда бахтсиз ҳодисани текширади ва жалб этилган эксперт ва мутахассисларнинг хулосалари асосида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ далолатнома тузади ҳамда расмийлаштириб, ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ташкилотларга юборади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори далолатнома тегишли органларга юборилгандан сўнг уч иш куни ичида бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот тизимига киритади.

6-боб. Бахтсиз ҳодисалар тўғрисида ҳисобот ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлили

39. Ушбу Низомнинг 28 ва 38-бандларида кўрсатиб ўтилган далолатнома ва хулосалар билан расмийлаштирилган бахтсиз ҳодисалар юзасидан иш берувчи текшириш далолатномасини олгандан сўнг уч иш куни ичида электрон ахборот тизими орқали ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Н-1 шаклидаги далолатномани тузади ва бир иш куни ичида ушбу далолатнома нусхасини жабрланувчига (жабрланувчиларга) ёки уларнинг оила аъзоларига етказади.

40. Бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни, шунингдек, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини ташкилотнинг юқори турувчи хўжалик органи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хавфли ишлаб чиқариш объектларида, радиациявий хавфли объектларда ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хомашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланувчи объектларда ва Ўзэнергоинспекция энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларида (кейинги ўринларда — назорат остидаги объектлар) назорат қилади.

41. Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, ташкилот касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимларининг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади.

Ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи ўн иш куни ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади.

Иш берувчи бу талабларни бажармаса, ташкилот касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи, шунингдек, жабрланувчи ёки бошқа манфаатдор шахс ҳудудий Бандлик органларининг Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилади.

42. Н-1 шаклидаги далолатнома тузилмагани ёки нотўғри тузилгани аниқланган ҳолларда, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайтадан тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори хулосасини бажаришга мажбур.

43. Иш берувчи ҳар бир бахтсиз ҳодиса юзасидан тузилган Н-1 шаклидаги далолатнома асосида уч иш куни ичида электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритиши шарт.

44. Иш берувчи ҳар бир бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини тўлиқ ва холисона ўрганиши, таҳлил қилиши ҳамда уни меҳнат жамоасида муҳокама қилинишини таъминлаши шарт.

Иш берувчи бахтсиз ҳодисани текшириш ва таҳлил натижаларига кўра меҳнат фаолияти билан боғлиқ жароҳатланишларнинг олдини олишга қаратилган ташкилий, техник, санитария-гигиеник ва профилактика чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиши ҳамда уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаши, шунингдек, ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул шахсларни белгилаши шарт.

45. Бошқарув органлари ўзларининг қуйи тизимида содир бўлган барча бахтсиз ҳодисаларнинг ҳисобини ва таҳлилини юритади, уни ўзига қарашли ташкилотларга маълумот учун юборади.

Тегишли касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва уларнинг бажарилиши назорат қилинади.

46. Ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса юқори турувчи касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан биргаликда юқори турувчи хўжалик органларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ҳамда Ўзэнергоинспекция ҳайъатида (агар бахтсиз ҳодиса шу орган назорати остидаги объектда юз берган бўлса) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори иштирокида муҳокама қилинади.

47. Икки ва ундан зиёд инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса ҳудудий Бандлик бошқармалари ҳайъат йиғилишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёхуд Ўзэнергоинспекцияси ҳайъатида (агар бахтсиз ҳодиса шу орган назорати остидаги объектда юз берган бўлса) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори ҳамда тармоқ касаба уюшмаси вакили иштирокида кўриб чиқилади. Ҳайъат ва кенгашлар чиқарган қарор бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

48. Ҳудудий ички ишлар органлари Давлат меҳнат инспекциясининг сўровига асосан бахтсиз ҳодиса юзасидан ахборот бериб туради.

7-боб. Бахтсиз ҳодисаларни текшириш, расмийлаштириш ва ҳисобга олиш бўйича келишмовчиликларни кўриб чиқиш тартиби

49. Иш берувчи томонидан бахтсиз ҳодиса ҳолатини тан олмаслик, бахтсиз ҳодисани текшириш ва тегишли далолатномани тузишни рад этиш жабрланувчи (унинг қонуний вакили ёки бошқа ишончли шахси), ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда, вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахсларнинг ёки улар билан яқин қариндошлик муносабатларида бўлган шахсларнинг (уларнинг қонуний вакили ёки бошқа ишончли шахси) мурожаатлари асосида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори томонидан кўриб чиқилади.

50. Бахтсиз ҳодиса юзасидан иш берувчи билан жабрланувчи (жабрланувчилар) ўртасидаги келишмовчилик ҳудудий Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори томонидан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.

Иш берувчи ёки жабрланувчи (жабрланувчилар) билан ҳудудий Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори ўртасидаги келишмовчилик ҳудудий Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори томонидан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.

Иш берувчи ёки жабрланувчи (жабрланувчилар) билан ҳудудий Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори ўртасидаги келишмовчилик Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош ёки катта давлат техник инспектори томонидан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.

51. Иш берувчи ёки жабрланувчи (жабрланувчилар) билан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош ёки катта давлат техник инспектори ўртасидаги келишмовчилик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.

52. Иш берувчи ёки жабрланувчи (жабрланувчилар) ушбу Низомнинг 49 — 51-бандларида назарда тутилган келишмовчиликлар бўйича бевосита судга мурожаат қилишлари мумкин.

53. Бахтсиз ҳодиса юзасидан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича Ички ишлар органларининг эътирозлари ушбу Низомнинг 49 — 51-бандларида келтирилган изчиллик тартибида кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.

54. Бахтсиз ҳодиса юзасидан келишмовчиликлар, бахтсиз ҳодисани текшириш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳамда ўрганиш жараёнида қўшимча равишда тўпланган ҳужжатлар, шунингдек, жабрланувчи ва гувоҳлардан олинган тушунтиришларга асосан ўн беш иш куни давомида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлангандан сўнг ўн иш куни ичида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ хулоса тузилиб, тегишли ташкилотларга юборилади.

8-боб. Якунловчи қоида

55. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА

НАМУНА Бахтсиз ҳодиса (енгил, гуруҳий, оқибати ўртача оғир, оғир ҳамда ўлим билан тугаган) тўғрисида ХАБАРНОМА Ташкилот номи Юқори турувчи органи Юридик манзили Асосий фаолият тури Иш берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми Иш берувчининг телефон рақами Электрон почта манзили СТИР ИФУТ Бахтсиз ҳодиса содир бўлган вақт (соат, кун, ой, йил ) Бахтсиз ҳодисани тури (енгил, гуруҳий, оқибати ўрта оғир, оғир ҳамда ўлим билан тугаган) Жароҳатланганлар сони Вафот этганлар сони Жабрланувчи (жабрланувчилар) ҳақида маълумот (туғилган куни, ойи, йили, яшаш манзили, лавозими, умумий иш стажи, ушбу ишдаги иш стажи) Жабрланувчини (жабрланувчиларни) юборган ташкилот номи ва юридик манзили (бошқа ташкилотдан юборилган шахслар бўлса тўлдирилади). Бахтсиз ҳодисани қисқача тавсифи (бахтсиз ҳодиса содир бўлган бўлим, цех, участка, жароҳат етказган асбоб-ускуна ва бошқа тафсилотлар) Хабарнома юборган масъул шахс QR kod Ф.И.О.

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА Бахтсиз ҳодиса (енгил, гуруҳий, оқибати ўртача оғир, оғир ҳамда ўлим билан тугаган) оқибатида жабрланган ва тиббиёт муассасасига мурожаат қилган шахслар тўғрисида ХАБАРНОМА Тиббиёт муассасаси номи Тиббиёт муассасанинг юридик манзили ва телефон рақами Жабрланувчи (жабрланувчилар) ҳақида маълумот (Ф.И.О. туғилган куни, ойи, йили, яшаш манзили, лавозими) Мурожаат қилган вақт (соат, кун, ой, йил ) Жабрланувчи (жабрланувчилар) фаолият юритаётган ташкилот номи ва манзили Жароҳатланишнинг қисқача тавсифи Жабрланувчига (жабрланувчиларга) етказилган жароҳатнинг оғирлик даражаси (енгил, ўрта оғир, оғир, ўлим) Хабарнома юборган масъул шахс QR kod Ф.И.О.

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга 3-ИЛОВА

НАМУНА «ТАСДИҚЛАЙМАН» QR код ____________________________ Ташкилот раҳбари (Ф.И.О.) 20___ йил «____» «__________» Н-1 шакл ДАЛОЛАТНОМА _______ Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса тўғрисида 1. Ташкилотнинг номи _____________________________________________________________________ 1.1. Ташкилотнинг манзили _________________________________________________________________ (вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй) 1.2. Мулкчилик шакли _____________________________________________________________________ (давлат, акциядорлик, хусусий ва бошқа) 1.3. Бахтсиз ҳодиса юз берган жой ___________________________________________________________ (бўлинма, цех) 2. Вазирлик, хўжалик бошқаруви органи ______________________________________________________ 3. Ходимни юборган ташкилот ______________________________________________________________ (номи, манзили, вазирлик _________________________________________________________________________________________ хўжалик бошқаруви органи) 4. Жабрланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми _______________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Жинси: эркак, аёл (тагига чизилсин) 6. Ёши (тўлиқ йиллар сони кўрсатилсин) _____________________________________________________ 7. Касби, лавозими ________________________________________________________________________ 7.1. Разряди ______________________________________________________________________________ 8. Бахтсиз ҳодиса юз берганда бажарилаётган иш бўйича иш стажи _______________________________ 9. Меҳнат хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва билимларини текшириш: 9.1. Кириш йўриқномаси (сана) ______________________________________________________________ 9.2. Дастлабки йўл-йўриқ (сана) _____________________________________________________________ 9.3. Даврий йўл-йўриқ (сана) _______________________________________________________________ 9.4. Навбатдан ташқари йўл-йўриқ (сана) _____________________________________________________ 9.5. Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитилгани (сана) ____________________________________________ 9.6. Меҳнат хавфсизлиги бўйича билимлари текширилгани (сана) ________________________________ 9.7. Иш жойидаги стажировкадан ўтгани (сана) ________________________________________________ 9.8. Хавфлилиги юқори бўлган ишга кираётганда ўқитилиб билимлари текширилгани (сана) _________________________________________________________________________________________ 10. Дастлабки ва ёки даврий тиббий кўрикдан ўтгани ___________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 11. Бахтсиз ҳодиса юз берган сана ва вақт _____________________________________________________ (йил, кун, ой) _________________________________________________________________________________________ (иш бошлашдан тўлиқ соатлар сони) 12. Бахтсиз ҳодиса сабаблари _______________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 12.1. Жароҳат етказилишга сабаб бўлган асбоб-ускуна __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 12.2. Жабрланувчининг алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолати ___________________________________________________________________________________ (тиббий хулосага биноан) 12.3. Ташхис ______________________________________________________________________________ (дастлабки, охирги) 13. Бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш тадбирлари: Т/р Тадбирлар номи Бажариш муддати Бажарувчи Бажарилиши ҳақида белги _________________________________________________________________________________________ 14. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талаблари бузилишига йўл қўйган шахслар _____________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими, корхона номи) _________________________________________________________________________________________ (улар томонидан бузилган қонунлар, қоидалар ва _________________________________________________________________________________________ норматив ҳужжатларнинг моддалари, бандлари) 15. Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари _______________________________________________________________ Далолатнома тузилди ______________________________________________________________________ (йил, кун, ой) Изоҳ: 7-банд. Агар жабрланувчи бир неча касб эгаси бўлса, унда бахтсиз ҳодиса юз берган вақтидаги касби кўрсатилади. 8-банд. Иш стажининг тўлиқ йиллар сони кўрсатилади, агар иш стажи бир йилдан кам бўлса, унда ой ва кунлар сон кўрсатилади. 12-банд. Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабаблари — асосийси биринчи бўлиб, қолганлари аҳамиятига қараб кўрсатилади. 12.1-банд. Жароҳат етказишга сабаб бўлган асбоб-ускунанинг номи, тури, русуми, ишлаб чиқарилган йили, тайёрланган корхона номи кўрсатилади. Далолатномани тузган масъул шахс QR kod Ф.И.О.

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга 4-ИЛОВА

НАМУНА Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисани махсус текшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ 20 ____ йил «_____» _____________________ соат __________________________ дақиқада __________ ________________________________________________________________________________________ (жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми) билан юз берган __________________________________________________________________________ (гуруҳий, оқибати ўрта оғир, оғир, ўлим билан тугаган) ________________________________________________________________________________________ (касби, лавозими, иш жойи, ________________________________________________________________________________________ ташкилот, юқори турувчи хўжалик органи, вазирлик, ________________________________________________________________________________________ хўжалик бошқаруви органи номи) ________________________________________________________________________________________ (буйруқ) асосан қуйидаги таркибда тузилган комиссия: раис ____________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими, иш жойи) ________________________________________________________________________________________ комиссия аъзолари: _______________________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими, иш жойи) ________________________________________________________________________________________ таклиф этилган мутахассислар иштирокида __________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими, иш жойи) 20 ____ йил «________» ______________ дан 20 ____ йил «______» гача мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текширди ва ушбу далолатномани тузди. 1-боб. Жабрланувчи (жабрланувчилар) ҳақида маълумотлар Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, касби, лавозими, умумий ва касб бўйича (шу жумладан, ушбу ташкилотдаги) иш стажи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитилиб билимларини текшириш вақти, жабрланувчининг оилавий аҳволи, қарамоғидаги оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми) туғилган йили, жабрланувчи билан қариндошлик муносабатлари). 2-боб. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган корхона, бўлинма, цех, иш жойининг тавсифи Бахтсиз ҳодиса юз берган жойни қисқача тавсифлаб, жабрланувчига қайси хавфли ва зарарли меҳнат жараёни омиллари таъсир қилган бўлиши мумкинлигини кўрсатиш керак. Агар бахтсиз ҳодиса объектдаги ҳалокат натижасида юз берган бўлса, далолатномага қуйидагилар қўшимча қилиб киритилади: объект тавсифи (қозонлар ва кўтарма иншоотлар объектлари учун объект номи ва тури, унинг асосий ўлчовлари, завод берган тартиб рақами, тайёрловчи завод, тайёрланган ва ўрнатилган йили, сўнгги текширувдан ўтгани, шунингдек, тайинланган текширувдан ўтиш муддати); ҳалокат тоифаси ва тавсифи ҳақида маълумотлар; нобуд бўлган маҳсулотлар (натура ифодасида ва сўм ҳисобида), ҳалокат натижасида етказилган зарар (сўм ҳисобида). 3-боб. Бахтсиз ҳодисанинг шарт-шароитлари Бахтсиз ҳодиса юз беришигача нималар бўлгани, меҳнат жараёни қандай кечгани, бу жараёнга ким бошчилик қилганини кўрсатиш, жабрланувчи (жабрланувчилар) ва бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларини тавсифлаш, воқеалар изчиллигини баён қилиш, жароҳатланишга сабаб бўлган хавфли (зарарли) меҳнат жараёни омили, машина, асбоб ёки ускунани кўрсатиш зарур. 4-боб. Бахтсиз ҳодиса сабаблари Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабабларини кўрсатиш, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари, ишларни бехатар бажариш бўйича меъёр ва йўриқномаларнинг аниқ қайси талаблари бузилганлигини (тегишли моддалар, бандларга ҳавола қилинган ҳолда), шунингдек, қайси хавфли ва зарарли меҳнат жараёни омили белгиланган меъёр ва даражалардан ошиб кетганлигини кўрсатиш керак. 5-боб. Бахтсиз ҳодиса сабабларини, аниқланган меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишларини бартараф этиш чора-тадбирлари Комиссия таклиф этган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат бўлиши керак: бахтсиз ҳодисали ҳалокат оқибатларини бартараф этиш чоралари; бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш ва яна шундай ҳодиса юз беришининг олдини олиш чоралари; илова қилинаётган шаклдаги жадвал ёки матнда чора-тадбирлар мазмуни, бажариш муддати ва масъул шахслар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши мумкин. Чора-тадбирлар Бажариш муддати Бажарилишига масъул 6-боб. Комиссиянинг меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган шахслар тўғрисидаги хулосаси Ушбу бобда хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари бахтсиз ҳодисага (бахтсиз ҳодисали ҳалокатга) олиб келган жавобгар шахслар номини кўрсатиш, улар риоя қилмаган, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари ва бошқа норматив ҳужжатлар моддалари, бандлари кўрсатилиши керак. Комиссия томонидан жавобгар шахсларга нисбатан жазо чоралари юзасидан таклифлар билдирилади. Таклиф этилган жазо чоралари жиноий жавобгарликдан (вужудга келган тақдирда) озод қилмайди. Махсус текшириш далолатномасида бахтсиз ҳодисани меҳнат фаолияти билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги юзасидан хулоса, комиссия аъзолари жабрланувчи (жабрланувчилар) ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашганлари, моддий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий тусдаги масалаларни жойида кўриб чиққанлари, мавжуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг қонуний ҳуқуқларини тушунтириб берганлари ёзилиши керак. Махсус текшириш далолатномасининг якуний қисмида ушбу Низомнинг 4-боби 28-бандига мувофиқ илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади. Комиссия раиси ___________________________________________________ (Ф.И.О., сана, имзо) Комиссия аъзолари ___________________________________________________ (Ф.И.О., сана, имзо)

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга 5-ИЛОВА

НАМУНА Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг бахтсиз ҳодисани текшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ 20 ____ йил «_____» ______________________ соат __________________________ дақиқада __________ _________________________________________________________________________________________ (жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми) билан юз берган __________________________________________________________________________ (гуруҳий, оқибати ўрта оғир, оғир, ўлим билан тугаган) _________________________________________________________________________________________ (касби, лавозими, иш жойи, _________________________________________________________________________________________ ташкилот, юқори турувчи хўжалик органи, вазирлик, ________________________________________________________________________________________ хўжалик бошқаруви органи номи) ________________________________________________________________________________________ (буйруқ) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори _________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими, иш жойи) _________________________________________________________________________________________ таклиф этилган мутахассислар иштирокида ___________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О., лавозими, иш жойи) 20 ____ йил «________» ______________ дан 20 ____ йил «______» гача мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текширди ва ушбу далолатномани тузди. 1-боб. Жабрланувчи (жабрланувчилар) ҳақида маълумотлар Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, касби, лавозими, умумий ва касб бўйича (шу жумладан, ушбу ташкилотдаги) иш стажи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитилиб, билимларини текшириш вақти, жабрланувчининг оилавий аҳволи, қарамоғидаги оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, жабрланувчи билан қариндошлик муносабатлари). 2-боб. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган корхона, бўлинма, цех, иш жойининг тавсифи Бахтсиз ҳодиса юз берган жойни қисқача тавсифлаб, жабрланувчига қайси хавфли ва зарарли меҳнат жараёни омиллари таъсир қилган бўлиши мумкинлигини кўрсатиш керак. Агар бахтсиз ҳодиса объектдаги ҳалокат натижасида юз берган бўлса, далолатномага қуйидагилар қўшимча қилиб киритилади: объект тавсифи (қозонлар ва кўтарма иншоотлар объектлари учун объект номи ва тури, унинг асосий ўлчовлари, завод берган тартиб рақами, тайёрловчи завод, тайёрланган ва ўрнатилган йили, сўнгги текширувдан ўтгани, шунингдек, тайинланган текширувдан ўтиш муддати); ҳалокат тоифаси ва тавсифи ҳақида маълумотлар; нобуд бўлган маҳсулотлар (натура ифодасида ва сўм ҳисобида), ҳалокат натижасида етказилган зарар (сўм ҳисобида). 3-боб. Бахтсиз ҳодисанинг шарт-шароитлари Бахтсиз ҳодиса юз беришигача нималар бўлгани, меҳнат жараёни қандай кечгани, бу жараёнга ким бошчилик қилганини кўрсатиш, жабрланувчи (жабрланувчилар) ва бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларини тавсифлаш, воқеалар изчиллигини баён қилиш, жароҳатланишга сабаб бўлган хавфли (зарарли) меҳнат жараёни омили, машина, асбоб ёки ускунани кўрсатиш зарур. 4-боб. Бахтсиз ҳодиса сабаблари Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабабларини кўрсатиш, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари, ишларни бехатар бажариш бўйича меъёр ва йўриқномаларнинг аниқ қайси талаблари бузилганлигини (тегишли моддалар, бандларга ҳавола қилинган ҳолда), шунингдек, қайси хавфли ва зарарли меҳнат жараёни омили белгиланган меъёр ва даражалардан ошиб кетганлигини кўрсатиш керак. 5-боб. Бахтсиз ҳодиса сабабларини, аниқланган меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишларини бартараф этиш чора-тадбирлари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори таклиф этган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат бўлиши керак: бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ авария оқибатларини бартараф этиш чоралари; бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш ва шу каби ҳодиса юз беришининг олдини олиш чоралари; илова қилинаётган шаклдаги жадвал ёки матнда чора-тадбирлар мазмуни, бажариш муддати ва масъул шахслар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши мумкин. Чора-тадбирлар Бажариш муддати Бажарилишига масъул 6-боб. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган шахслар тўғрисида хулоса Ушбу бобда хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари оқибатида бахтсиз ҳодисага (бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ ҳалокатга) олиб келишига жавобгар бўлган шахслар номини кўрсатиш, улар томонидан риоя қилинмаган, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари бажарилмаган моддалари, бандлари кўрсатилиши керак. Комиссия ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори томонидан жавобгар шахсларга нисбатан жазо чоралари юзасидан таклифлар билдирилади. Таклиф этилган жазо чоралари жиноий жавобгарликдан (вужудга келган тақдирда) озод қилмайди. Махсус текшириш далолатномасида Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг бахтсиз ҳодисани меҳнат фаолияти билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги юзасидан хулосаси, жабрланувчи (жабрланувчилар) ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашганлари, моддий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий тусдаги масалаларни жойида кўриб чиққанлари, мавжуд қонунчиликка мувофиқ уларнинг қонуний ҳуқуқларини тушунтириб берганлари ёзилиши керак. Махсус текшириш далолатномасининг якуний қисмида ушбу Низомнинг 4-боби 28-бандига мувофиқ илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори Имзо Ф.И.О.

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга 6-ИЛОВА

НАМУНА Келишмовчиликлар юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг ХУЛОСАСИ 20 ___йил «___» _________ соат ______ дақиқадаги ____________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми) ________________________________________________________________________________________ (жабрланувчининг лавозими ёки касби, ташкилот номи, ________________________________________________________________________________________ юқори турувчи органи номи) ____ йилдан ____ йилгача ўтказилган текшириш материаллари асосида қуйидаги хулосага келдим, яъни _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори махсус текшириш ўтказган комиссиянинг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг қандай хулосалари билан келиша олмаслигини қуйидагиларга мувофиқ асослаб беради: сўроқ қилинмаган ёхуд ўзининг дастлабки кўрсатмасига ўзгартириш киритмоқчи бўлган бахтсиз ҳодиса гувоҳларидан олинган қўшимча тушунтиришлар; жабрланувчига етказилган жароҳатлар тавсифи, ўлими сабаблари тўғрисида тиббий хулоса; меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилинмагани учун бахтсиз ҳодиса юз беришига шароит яратилгани; бошқа эксперт гуруҳларининг хулосаси; мазкур бахтсиз ҳодисага алоқаси бўлган бошқа ҳужжатлар. Асослаб берганидан сўнг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори махсус текшириш далолатномаси ёки хулосанинг қайси боби ушбу бахтсиз ҳодисага алоқаси бўлган қўшимча ахборот (ҳужжатлар) ҳисобга олинмаган ҳолда баён этилган деб ҳисобласа, шу бобни ифодалаб бериши керак. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг хулосаси, зарур ҳолларда Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунини бахтсиз ҳодисани қўшимча текшириш натижасида белгиланган маълумотларга мувофиқлаштириб, қайта тузиш тўғрисида иш берувчига қўйилган талаб билан тугатилади. Хулоса меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори томонидан ушбу Низомнинг 4-боби бўлими 31-бандида кўрсатилган ташкилотларга юборилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори Имзо Ф.И.О.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 505-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва (ёки) касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва (ёки) касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг (кейинги ўринларда — соғлиққа етказилган зиён) ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.

Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши иш берувчиларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат шартномаси бўйича ишлаган ёки ишлаётган ҳамда соғлиғига зиён етказилган ходимларга жорий этилади.

Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ички ишлар ва давлат божхона хизмати органларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардиясида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга нисбатан ушбу Қоидаларнинг махсус қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.

Судьяларга нисбатан ушбу Қоидаларнинг судлар тўғрисидаги қонунчиликда тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади.

Прокуратура органлари ходимларига нисбатан ушбу Қоидаларнинг прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.

2. Иш берувчи ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнат вазифаларини бажаришда, шунингдек, иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига бориш ёки ишдан қайтиш вақтида меҳнатда майиб бўлиши туфайли ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиён учун моддий жавобгар бўлади.

Иш берувчи, агар ходимнинг соғлиғига етказилган зиён унинг айби билан етказилмаганлигини исботлаб беролмаса, меҳнатда майиб бўлиш ва (ёки) касб касаллиги туфайли ходимга етказилган зиён ўрнини қоплаши шарт.

3. Иш берувчи томонидан ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитария-гигиена, даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитлари таъминланмагани, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилмаслик туфайли ходимнинг соғлиғига етказилган зиён иш берувчининг айби билан содир этилган деб ҳисобланади.

4. Қуйидаги ҳужжатлар ходимнинг соғлиғига етказилган зиён учун иш берувчининг айбдорлигини ёки жавобгарлигини исботловчи далил ҳисобланади:

бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси;

бахтсиз ҳодиса ва ходимнинг соғлиғига етказилган зиён тўғрисида далолатнома;

суд қарори;

меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишининг давлат назоратини амалга оширувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори ёхуд бошқа мансабдор шахсларнинг (органларнинг) хулосаси;

касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса;

айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор;

касаба уюшмаси ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи қарори.

Келишмовчилик пайдо бўлганда ёки иш берувчи зиённи тўлашни рад этганда, ушбу масала қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.

5. Агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зиённинг келиб чиқишига ёки кўпайишига сабаб бўлса, ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори жабрланувчининг айби даражасига мутаносиб равишда камайтирилиши мумкин, лекин бундай камайтириш тўланиши лозим бўлган зиён суммасининг эллик фоиздан кўп бўлмаслиги лозим.

Жабрланувчи томонидан қўпол эҳтиётсизлик қилинган ва иш берувчининг айби бўлмаган ҳамда иш берувчининг жавобгарлиги у айблилигидан ёки айбсизлигидан қатъи назар, юзага келадиган ҳолларда, ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори суд томонидан ҳам камайтирилиши мумкин. Бунда зиённинг ўрнини қоплашни рад этишга йўл қўйилмайди.

Жабрланувчининг айбдорлиги даражаси корхона, муассаса, ташкилот касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи қарори билан, мазкур масала бўйича келишмовчилик пайдо бўлганда эса — суд томонидан белгиланади.

Аралаш жавобгарлик ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш чоғидаги қўшимча харажатларнинг ўрнини қоплашга, бир йўла бериладиган нафақани тўлашга, шунингдек, боқувчи бўлган ходим вафот этгани муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини қоплашга татбиқ этилмайди.

6. Жабрланувчининг соғлиғига етказилган зиён туфайли касбий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан белгиланади.

Касбий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини белгилаш билан бир вақтда ТИЭК асослари мавжуд бўлганда, ногиронликнинг тегишли гуруҳи белгиланади ҳамда жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига бўлган муҳтожлиги аниқланади.

7. Ушбу Қоидаларга мувофиқ ходимнинг соғлиғига етказилган зиён суммаси, қўшимча харажатларни қоплаш ҳамда бир йўла тўланадиган нафақа миқдори ташкилотнинг жамоа шартномасига асосан оширилиши мумкин.

8. Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилганда, ходимнинг соғлиғига етказилган зиён ёки боқувчи вафот этгани муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш суммаси белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг оширилган суммасига мутаносиб равишда кўпайтирилади.

9. Ходимнинг соғлиғига етказилган зиёндан кейин меҳнат муносабатларини тўхтатиши соғлиққа етказилган зиённи тўлашдан озод қилмайди.

10. Қуйидагилар ходимнинг соғлиғига етказилган зиённи тўлаш манбалари ҳисобланади:

бюджет ташкилотлари ва муассасалари учун — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджети маблағлари;

бошқа иш берувчилар учун — ўз маблағлари.

2-боб. Ходимнинг соғлиғига етказилган зиён учун жабрланувчига тўланадиган зиён миқдори

11. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда жабрланувчининг олган ёхуд олиши мумкин бўлган йўқотган иш ҳақи (даромади) тўланади.

Ходимнинг соғлиғига зиён етказилгани муносабати билан йўқотилган иш ҳақининг ўрнини қоплаш учун тўланадиган ойлик тўловлар миқдори жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан унинг касбий меҳнат қобилиятининг йўқотилиши даражасига мувофиқ бўлган фоизли нисбатда белгиланади.

Зиённинг ўрнини қоплашга оид тўловни тайинлашда жабрланувчи оладиган иш ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланганларга — ногиронлиги бўлган шахсларга етказилган зиённинг ўрнини қоплаш суммаси қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаслиги керак.

12. Жабрланувчининг йўқотган иш ҳақи таркибига қўшимча равишда:

ўриндошлик асосида оладиган иш ҳақи; фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича меҳнат ҳақи;

тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромади (солиқ инспекцияси маълумотлари асосида);

муаллифлик ҳақи;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги ҳамда ҳомиладорлик ва туғруқ таътиллари даври учун тўланган нафақалар киритилади.

Барча иш ҳақи турлари солиқлар ушлаб қолингунга қадар ҳисобланган суммаларда ҳисобга олинади.

Ўқиш даврида тўланадиган стипендия (зиённи қоплаш тўғрисида мурожаат қилувчининг хоҳишига кўра) иш ҳақига тенглаштирилади.

13. Жабрланувчининг йўқотган иш ҳақи таркибига қуйидагилар киритилмайди:

юридик шахсларнинг устав фондларидаги қўйилмалари ёки пайлари бўйича улар томонидан олинадиган дивидендлар ва фоизлар, шунингдек, қимматли қоғозлар бўйича даромадлари;

бир марталик тусдаги тўловлар (фойдаланилмаган таътил учун пул компенсациялари, меҳнат шартномаси тўхтатилганда бериладиган ёрдам нафақалари).

14. Ўртача ойлик иш ҳақи ходимнинг соғлиғига етказилган зиён ёки ходимнинг соғлиғига етказилган зиён туфайли меҳнатга лаёқатсизликдан ёхуд меҳнатга лаёқат даражаси пасайишидан (фуқаронинг танлови бўйича) олдинги охирги ўн икки ой мобайнидаги иш (хизмат, муддатли ҳарбий хизматдан ташқари) бўйича аниқланади. Касб касаллигига чалинган тақдирда, ўртача ойлик иш ҳақи ҳам бундай касалликка сабаб бўлган ишни тўхтатишдан олдинги охирги ўн икки ой бўйича белгиланиши мумкин.

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариладиган ойлар сонидан (фуқаронинг хоҳишига кўра) иш ойнинг биринчи кунидан бошланмагани ёки тўхтатилмаганлиги муносабати билан тўлиқсиз иш ойлари ҳамда уч ёшгача бўлган болани парвариш қилиш муносабати билан бериладиган таътил ойлари (шу жумладан, тўлиқ бўлмаган ойлар), шунингдек, ходим ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган ёки соғлиғига етказилган зиён туфайли зиён тўловини юзага келтирган, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, ўн саккиз ёшгача ногиронлиги бўлган болани ёки даволаш муассасасининг ўзганинг парваришига муҳтожлик ҳақидаги хулосасига кўра қарияларни парвариш қилиш мобайнидаги иш вақти чиқариб ташланади. Бунда чиқариб ташланган ойлар бевосита бошқа олдинги ойлар билан алмаштирилади ёки уларни алмаштириш имкони бўлмаганда ҳисоблашдан чиқариб ташланади. Бундай алмаштириш, соғлиғига етказилган зиёндан ёки касб касаллигига чалинишдан олдинги иш жойидан қатъи назар, охирги икки йил доирасида амалга оширилади.

15. Ўн икки ойдаги иш учун ўртача ойлик иш ҳақи ушбу Қоидаларнинг 14-бандида кўрсатилган иш ҳақининг умумий суммасини ўн иккига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Ходим соғлиғига зиён етказилган вақтда ўн икки ойдан кам ишлаган тақдирда, ўртача ойлик иш ҳақи ҳақиқатда ишлаган умумий иш ҳақини ишлаган ойлар сонига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Иш даври тўлиқ ойдан кам вақтни ташкил қилган тақдирда, соғлиққа етказилган зиённи тўлаш миқдори шартли ойлик иш ҳақи (даромад) миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Бунда бутун ишланган вақт давомида олинган иш ҳақи (даромад) кунлар сонига бўлинади, ҳосил бўлган сумма бир йил учун ўрта ҳисобда ҳисоблаб чиқилган бир ойдаги иш кунлари сонига кўпайтирилади.

Ҳақиқий иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ҳужжатларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, соғлиққа етказилган зиённи тўлаш миқдори мурожаат қилинган вақтда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Жабрланувчининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган ҳолларда ҳам соғлиққа етказилган зиённи миқдори худди шу тартибда ҳисоблаб чиқилади.

16. Вояга етмаганларнинг соғлиғига зиён етказилган тақдирда, зиён унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, аммо қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўланади.

17. Агар бир иш берувчида ишланган даврда соғлиғига зиён такроран етказилган тақдирда, ўртача ойлик иш ҳақи жабрланувчининг хоҳишига кўра биринчи ёки соғлиғига зиён такроран етказилгандан олдинги тегишли даврлар бўйича ҳисоблаб чиқилади. Соғлиққа етказилган зиённи тўлаш миқдори касбга доир меҳнатга лаёқатсизликнинг умумий фоизига қараб ҳисоблаб чиқилади.

Агар ходимнинг соғлиғига турли иш берувчиларда ишлаганда зиён етказилган бўлса, у ҳолда зиённинг тўлов миқдори ҳар бир иш берувчи томонидан, тегишли соғлиққа етказилган зиён бўйича касбга доир меҳнатга лаёқатсизлик фоизига қараб алоҳида аниқланади.

18. Чет элларда ишлаган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) чет элда ишлаганлик учун тўловларни чиқариб ташлаган ва ушбу Қоидаларнинг 8-бандини ҳисобга олган ҳолда умумий асосларда ҳисоблаб чиқилади.

19. Ишлаб чиқариш таълимини (амалий машғулотни) ўташ даврида соғлиғига зиён етказилган фуқароларнинг ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) жабрланувчининг қайси касб (мутахассислик) бўйича ўқиганлигига қараб, шу касб (мутахассислик) ставкасидан (маошидан) келиб чиққан ҳолда (аммо 2 разряддан паст эмас) ҳисоблаб чиқилади. Ўқиш (амалий машғулот) давомида иш ҳақи (даромад) олган шахсларга уларнинг хоҳишига кўра ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) шу давр учун ҳисоблаб чиқилади. Жабрланувчиларнинг хоҳишига кўра ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) ўқиш даврида тўланган стипендия бўйича ҳам ҳисоблаб чиқилиши мумкин.

20. Соғлиғига етказилган зиён туфайли ўзининг розилиги билан вақтинча енгилроқ, кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган жабрланувчига иш ҳақи меҳнатга лаёқати тиклангунга қадар соғлиғига етказилган зиёндан аввалги ўртача ойлик иш ҳақидан (даромадидан) кам бўлмаган миқдорда тўланади.

21. Агар жабрланувчи соғлиғига етказилган зиён туфайли аввалги ишини бажара олмаган тақдирда, иш берувчи жабрланувчини унинг хоҳишига кўра тиббиёт муассасанинг хулосасига мувофиқ ўз ҳисобидан янги касбга ўқитиши шарт.

Янги касбга ўқитиш даврида жабрланувчига соғлиғига зиён етказилгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) тўланади. Мазкур даврда зиённи қоплаш суммаси умумий асосларда тўланади.

3-боб. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда қўшимча харажатларни компенсация қилиш

22. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилгани учун жавобгар бўлган иш берувчи бир йўла бериладиган нафақа ва ойлик тўловлардан ташқари жабрланувчига меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли келиб чиққан қўшимча харажатларнинг ўрнини қоплаши шарт.

Қўшимча харажатларга даволаниш, протезлаш, қўшимча овқатланиш, дори воситаларини сотиб олиш, санаторий-курортда даволаниш харажатлари, шу жумладан, жабрланувчининг, зарур ҳолларда эса уни кузатиб борувчи шахснинг ҳам даволаниш жойига бориш ва қайтиш йўлкира ҳақини тўлаш, ўзгаларнинг парвариши, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш ва бошқа турдаги ёрдам учун харажатлар, агар у ТИЭК томонидан ушбу турдаги ёрдамга муҳтож деб топилса ҳамда уларни тегишли ташкилотлардан бепул олиш ҳуқуқига эга бўлмаса, шунингдек, жабрланувчи ва иш берувчи ўртасида зиённинг ўрнини қоплаш бўйича низо юзага келган ҳамда низо жабрланувчининг фойдасига ҳал бўлган тақдирда, кўрсатилган юридик ёрдам учун адвокатга ҳақ тўлаш харажатлари киради.

Дориларни сотиб олиш харажатлари даволовчи шифокор ёзиб берган белгиланган шаклдаги рецепт ва сотиб олинган дорилар кўрсатилган ҳолдаги тўлов чеки тақдим этилганидан кейин иш берувчи томонидан тўланади.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ТИЭКнинг уй шароитида парваришлаш зарурати тўғрисидаги хулосаси талаб этилмайди (улар махсус тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ҳоллар бундан мустасно).

Ушбу бандда кўрсатилган бир неча ёрдам турига муҳтож бўлган жабрланувчига ҳар бир ёрдам турини олиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланади.

23. Махсус тиббий парваришга муҳтож бўлган жабрланувчилар учун қўшимча харажатлар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорида белгиланади.

Уй шароитида парвариш қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизи миқдорида белгиланади.

Ҳам махсус тиббий парваришга, ҳам уй шароитидаги парваришга муҳтож бўлган жабрланувчига уй шароитидаги парвариш билан боғлиқ харажатлар махсус тиббий парвариш харажатларига қўшимча равишда тўланади.

Жабрланувчини парвариш қилиш учун қўшимча харажатлар уларнинг ким томонидан амалга оширилишидан қатъи назар тўланади.

Махсус транспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари уларнинг қиймати доирасида тўланади.

Бошқа қўшимча харажатлар миқдори тегишли ташкилотларнинг ҳисоблари ва бошқа ҳужжатлар асосида ёхуд жабрланувчи томонидан ушбу харажатлар вақтидаги нархларга мувофиқ аниқланади.

24. Жабрланувчининг санаторий-курортда даволанишга муҳтожлиги ҳақида ТИЭК хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, унга ҳар йилги меҳнат таътилидан ташқари даволаниш учун қўшимча таътил берилади. Даволаниш учун берилган таътил вақти учун тўлов ҳар йилги таътил тўлови учун белгиланган қоидаларга мувофиқ тўланади. Даволаниш давридаги зарар ўрни умумий асосларда қопланади.

Соғлиғига зиён етказилган ходим бошқа ишга ўтганда, даволаниш учун берилган қўшимча таътил учун тўлов зиён етказилгани учун масъул бўлган иш берувчи томонидан тўланади.

Жабрланувчи, шунингдек, уни кузатиб борувчи шахснинг йўл кира харажатларини тўлаш миқдори хизмат сафари тўғрисидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аниқланади.

25. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилгани муносабати билан иш берувчи зиённи бошқа турларидан ташқари жабрланувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.

Ходимнинг соғлиғига зиён етказилгани муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда ходимнинг соғлиғига зиён етказилгани муносабати билан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жабрланган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланган йиллик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

Йиллик иш ҳақи миқдори ушбу Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ўртача ойлик иш ҳақини ўн иккига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

4-боб. Боқувчи бўлган ходим вафот этгани муносабати билан зиённи тўлаш

26. Боқувчи бўлган ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган меҳнатда майиб бўлгани, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст туфайли вафот этган тақдирда, иш берувчи қуйидаги шахсларга зиённинг ўрнини қоплаши шарт:

марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга ёки унинг вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга;

марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига;

ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда марҳумнинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлса.

Болаларнинг қарамоқда эканлиги тахмин қилинади ва далиллар талаб қилмайди.

Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади:

ўн саккиз ёшдан ошган шахслар, агар уларга шу ёшга тўлгунига қадар ногиронлик белгиланган бўлса;

олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар;

ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар.

Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги юз берган вақт (боқувчининг вафотидан олдин ёки кейин) унинг зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуқига таъсир қилмайди.

Ўн саккиз ёшга тўлган ва ундан катта ўқувчилар кундузги таълим ташкилотларида ўқишни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма уч ёшга тўлгунига қадар зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуққа эга.

27. Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга нисбатан зиённинг миқдори марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида, унинг ўзига тегишли бўлган улушни ва унинг қарамоғида бўлган, аммо зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлмаган меҳнатга қобилиятли шахсларнинг улуши чегириб ташланган ҳолда белгиланади.

Зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг ҳар бирига нисбатан зиённинг ўрнини қоплаш миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг ушбу шахсларнинг барчасига тўғри келадиган қисми уларнинг сонига бўлинади.

Марҳумнинг қарамоғида бўлмаган, аммо зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар учун унинг миқдори қуйидаги тартибда белгиланади, агар:

таъминот маблағи суд тартибида ундирилган бўлса, у ҳолда зиённинг ўрнини қоплаш суд томонидан тайинланган миқдорда белгиланади;

таъминот маблағи суд тартибида ундирилмаган бўлса, у ҳолда зиённинг ўрнини қоплаш уларнинг моддий аҳволи ҳамда марҳумнинг ҳаётлик вақтида уларга ёрдам кўрсатиш имконияти ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Агар марҳумнинг қарамоғида бўлган шахслар ҳам, унинг қарамоғида бўлмаган шахслар ҳам зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлса, аввало марҳумнинг қарамоғида бўлмаган шахсларга зиённинг ўрнини қоплаш миқдори белгиланади. Улар учун белгиланган зиённинг ўрнини қоплаш суммаси боқувчининг иш ҳақидан чегириб ташланади, сўнгра иш ҳақининг қолган миқдоридан келиб чиқиб, марҳумнинг қарамоғида бўлган шахсларга зиённинг ўрнини қоплаш миқдори ушбу банднинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда белгиланади.

Боқувчини йўқотгани муносабати билан зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахсларга тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси, худди шунингдек, бошқа пенсия, иш ҳақи, стипендия ва ўзга даромадлар зиённинг ўрнини қоплаш ҳисобига киритилмайди. Бунда қарамоқдаги ҳар бир шахсга тегишли зиённинг ўрнини қоплаш суммаси қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошиши билан қарамоқдаги ҳар бир шахс учун зиённинг ўрнини қоплаш суммаси ҳам мутаносиб равишда ошади.

28. Боқувчи бўлган ходим вафот этгани муносабати билан зиён тўлови олишга ҳуқуқи бўлганлардан ҳар бирига белгиланган зиён миқдори кейинчалик ҳисоб-китоб қилинмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

марҳумнинг вафотидан кейин фарзанди туғилганда;

ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда марҳумнинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлганда зиён тўловлари белгиланганда ёки тўхтатилганда;

марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар, шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар ёки унинг вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сони ўзгарганда.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда зиённи тўлаш миқдори, уни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сони кўпайиши ёки камайиши ҳисобга олинган ҳолда, ушбу Қоидаларнинг 27-бандига мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилади.

29. Боқувчи бўлган ходим вафот этганлиги муносабати билан зиённи ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга иш берувчи марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаган, ушбу шахслар сонига бўлинган суммасида бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.

Нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Ўртача йиллик иш ҳақининг олти баравари миқдори ушбу Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақини (даромадини) етмиш иккига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

30. Соғлиғига етказилган зиён туфайли бир йўла бериладиган нафақа олингандан кейин ходим меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши оқибатида вафот этган тақдирда, иш берувчи марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорида бир йўла бериладиган нафақа тўлаши шарт.

31. Ходим меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши оқибатида вафот этган тақдирда, иш берувчи қўшимча равишда дафн этиш учун зарур харажатларни ушбу харажатларни қилган шахсга тўлаши шарт.

Дафн этиш учун зарур бўлган харажатлар зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига кирмайди.

Ушбу банднинг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлардан ташқари қўшимча харажатларни компенсация қилиш вафот этган ходимнинг жасадини ташиш, иш берувчининг боқувчи вафот этгани муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини қоплаш рад этилгани тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш ёки низо мазкур харажатларни қилган шахс фойдасига ҳал бўлган тақдирда тўланиши лозим бўлган тўловларнинг миқдори хусусида низолашиш билан боғлиқ харажатларни (мутахассисларнинг маслаҳатлари, кўрсатилган юридик хизмат учун адвокатга ҳақ тўлаш харажатлари ва бошқалар) ўз ичига олади.

5-боб. Соғлиққа етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш тартиби

32. Иш берувчи соғлиғига зиён етказилган ходимга, меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда вафот этган ходимнинг оила аъзоларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ зиённи ундиришга бўлган ҳуқуқларини ва ушбу масалалар билан иш берувчига мурожаат қилиш тартибини тушунтириши ҳамда зиённи тўлаш тўғрисидаги талабларни бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни олишда ариза берувчига кўмаклашиши ва тегишли ҳолларда ушбу ҳужжатларни бошқа ташкилотлардан талаб қилиши шарт.

33. Соғлиққа етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза иш берувчига жабрланган ходим томонидан, у вафот этган тақдирда эса зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахслар томонидан берилади. Аризанинг нусхаси корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимларининг бошқа вакиллик органига берилади.

34. Иш берувчи ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида аризани кўриб чиқиши ва тегишли қарор қабул қилиши шарт.

Соғлиққа етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарор иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ асосланган бўлиши зарур, унда зиён тўловини оладиган шахслар, оиланинг ҳар бир аъзоси учун унинг миқдорлари ва тўлаш муддатлари кўрсатилади.

Иш берувчининг ходимга соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхаси ёки иш берувчининг асослантирилган ёзма рад жавоби ходимга ёки зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахсларга ушбу буйруқ қабул қилинган кундан эътиборан уч кун муддатда топширилади.

Ходим ёки зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахслар иш берувчининг қароридан рози бўлмаган ёки ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар ушбу низони ҳал қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.

35. Зиённи тўлаш тўғрисидаги аризага ТИЭКнинг касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражаси тўғрисидаги ҳамда тегишли ҳолларда жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги ҳақидаги хулосаси илова қилинади.

Боқувчисини йўқотганлик туфайли зиённи тўлаш ҳақидаги аризага фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ) томонидан боқувчининг вафоти тўғрисида берилган гувоҳнома нусхаси илова қилинади.

Зиён тўловлари муддатини узайтириш учун ҳам юқорида қайд этилган ҳужжатлар тақдим қилинади.

ТИЭКда соғлиқни текширувдан ўтказиш ва қайта текширувдан ўтказиш ишлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. Тегишли ҳужжатлар бўлмаганда ҳамда уларни тиклаш имконияти бўлмаган тақдирда, қарамоғида бўлганлик ҳолати суд томонидан белгиланади.

37. Жабрланувчининг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи иш берувчи билан музокараларда жабрланувчи томонидан қатнашиш учун ўз вакилини ажратади.

38. Жабрланувчи ёки бошқа манфаатдор шахслар иш берувчининг қароридан норози бўлган ёки белгиланган муддатда аризасига жавоб олинмаган тақдирда, ушбу низони ҳал этиш учун судга мурожаат қилишлари мумкин.

Корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакили жабрланувчи ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг розилигига кўра ариза билан судга мурожаат қилиши ва суд жараёнида қатнашиши мумкин.

Зиённи тўлаш ҳақидаги ариза судга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

39. Чет элда ишлаган даврда соғлиғига зиён етказилган ходимлар ва боқувчи бўлган ходим вафот этган тақдирда, уларнинг оила аъзолари томонидан зиён тўловини олиш тўғрисидаги ариза ходимни чет элга ишга юборган ваколатли давлат органи ёки хусусий бандлик агентлигига берилади.

6-боб. Юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда соғлиққа етказилган зиённи тўлаш суммасини капиталлаштириш ва тўлаш тартиби

40. Белгиланган тартибда ходимнинг соғлиғига етказилган зиён учун жавобгар деб эътироф этилган юридик шахс қайта ташкил этилган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) тақдирда, соғлиққа етказилган зиённи тўлаш бўйича тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти учун унинг ҳуқуқий вориси жавоб беради. Соғлиққа етказилган зиённи тўлаш тўғрисидаги ариза ҳам унга берилади.

41. Ходимнинг соғлиғига етказилган зиён белгиланган тартибда қайта ташкил этиш комиссияси томонидан тасдиқланган тақдирда, жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер хўжалиги, юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжаликларида маблағлар мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган тақдирда, соғлиққа етказилган зиённи тўлаш суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) томонидан ушбу жамғарма маблағларидан тўланади.

Ходимнинг соғлиғига етказилган зиён учун жавобгар бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фермер хўжаликларига айлантирилганда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ соғлиққа етказилган зиённи тўлаш суммаси, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бор-йўқлигидан қатъи назар, Пенсия жамғармаси томонидан ушбу жамғарма маблағларидан тўланади.

42. Соғлиққа етказилган зиён учун жавобгар бўлган юридик шахс тугатилган тақдирда, тугатиш комиссияси соғлиққа етказилган зиённи тўлаш суммасини бундан кейин тўлаш учун зарур суммани тугатилаётган юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жой бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳисоб варағига ўтказилади.

43. Агар жабрланганга ёки зиённи ундиришга ҳуқуқи бўлган шахсларга зиён суммасини тўлаш муайян даврга белгиланган бўлса, у ҳолда Пенсия жамғармасига ўтказиш учун мазкур сумма юридик шахс тугатилган кунда ушбу Қоидаларда белгиланган миқдорда, бироқ камида беш йил учун ҳисоблаб чиқарилади.

44. Агар юридик шахс тугатилган кунда жабрланувчиларга ёки бунга ҳуқуқи бўлган шахсларга зиён суммасини тўлаш муддатсиз белгиланган бўлса, у ҳолда Пенсия жамғармасига тўлаш учун мазкур сумма Ўзбекистон Республикасида ўртача умр кўриш давомийлиги ҳисобга олинган ҳолда юридик шахс тугатилган кунда ушбу Қоидаларда белгиланган миқдорда, бироқ камида 5 йил учун ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикасидаги ўртача умр кўриш давомийлиги Пенсия жамғармасининг манфаатдор органлари ва ташкилотлари эътиборига етказилади.

45. Соғлиққа етказилган зиённи тўлаш учун суммаларни ўтказиш тугатилаётган юридик шахснинг маблағлари ёки мол-мулки мавжуд бўлмагани ёки етарли эмаслиги сабабли мумкин бўлмаган ҳолларда ва соғлиққа етказилган зиённи тўлаш учун суммаларни ўтказиш тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер хўжалиги, деҳқон хўжалигида маблағ йўқлиги ёки етарли эмаслиги туфайли мумкин бўлмаган ҳолларда, бу тугатиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган тақдирда, шунингдек, агар юридик шахс тугатилгандан кейин жабрланганларда ёки зиён тўланиши ҳуқуқига эга бўлган шахсларда, ушбу Қоидаларга мувофиқ уларни олиш учун қўшимча ёки янги ҳуқуқлар пайдо бўлганда, соғлиққа етказилган зиённи тўлаш суммаси Пенсия жамғармаси томонидан ушбу жамғарма маблағларидан тўланади.

46. Пенсия жамғармаси соғлиққа етказилган зиённи олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг яшаш жойлари бўйича зиён суммаси ушбу Қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган миқдорда тўланади.

47. Юридик шахс қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда, зиён суммасини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.

7-боб. Соғлиққа етказилган зиённинг ўрнини қоплаш суммасини тўлаш тартиби ва муддатлари

48. Соғлиққа етказилган зиён тўловлари қуйидаги муддатлардан бошлаб тўланади:

жабрланувчиларга — улар соғлиққа етказилган зиён оқибатида касб бўйича меҳнатга лаёқатини тўлиқ ёки қисман йўқотган кундан;

боқувчи бўлган ходим вафоти туфайли зиён тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга — боқувчи бўлган ходим вафот этган кунидан, аммо зиён тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлинган вақтдан.

49. Зиённи ундириш тўғрисида ариза жабрланувчининг соғлиғига етказилган зиён туфайли касб бўйича меҳнатга лаёқати йўқотилгандан ёки боқувчи бўлган ходим вафотидан уч йилдан кейин берилган тақдирда, зиённинг ўрни бу ҳақида мурожаат қилинган кундан бошлаб ушбу Қоидаларнинг 52-бандида белгиланган муддатларда амалга қопланади.

Ариза берилган кун соғлиққа етказилган зиённи тўлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

Соғлиққа етказилган зиён тўловларини олиш муддати зарур ҳужжатлар тақдим этилиши бўйича аввалги тўловлар муддати тугаган кундан бошлаб узайтирилади.

50. Ўртача ойлик иш ҳақи (даромад) бўйича зиённинг ўрни соғлиққа етказилган зиён туфайли жабрланувчи касб бўйича меҳнат лаёқатини йўқотганлик белгиланган муддат учун, қўшимча харажатларни тўлаш эса уларга муҳтожлик белгиланган муддат давомида қопланади.

51. Иш берувчи жабрланувчини ёки манфаатдор шахсларни соғлиққа етказилган зиённи тўлаш миқдори қайта ҳисобланишига сабаб бўлган маълумотлар билан тилхат бўйича таништириши шарт, жабрланувчи ёки манфаатдор шахслар эса, ўз навбатида, зиён тўлови миқдори қайта ҳисобланишига сабаб бўлган ўзгаришлар тўғрисида ёзма равишда маълум қилишлари шарт (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошган ҳоллар бундан мустасно).

52. Жорий ой учун зиён тўловлари ушбу ой тугашидан кечикмай тўланади.

Бир йўла тўланадиган нафақа зиённи ундириш ҳуқуқи олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида тўланади.

Соғлиққа етказилган зиён тўловлари суммасини олувчига етказиб бериш ва жўнатиш харажатлари етказилган зиён учун жавобгар бўлган иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Ушбу суммалар олувчиларнинг хоҳишига кўра уларнинг банкдаги ҳисоб варағига ўтказилиши мумкин.

53. Зиённинг белгиланган тўловлари қуйидаги муддатлардан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади:

соғлиққа етказилган зиённи қоплаш миқдорини ошириш ҳуқуқи вужудга келганда — тегишли ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб;

қоплаш миқдорининг камайтирилишига сабаб бўлувчи ҳолатлар юзага келганда — тегишли ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб.

54. Зиённи ундирувчи шахс кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар уйига (пансионатга) жойлаштирилган тақдирда, унга зиённи қоплаш миқдори билан у ердаги парвариш қилиш қиймати ўртасидаги фарқ тўланади, аммо бу тайинланган зиён қопланиши суммасининг йигирма беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Агар кўрсатиб ўтилган шахсларнинг қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз кишилар бор бўлса, соғлиққа етказилган зиён қуйидаги тартибда қопланади: қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз бир киши ҳисобига — белгиланган қоплаш суммасининг чорак қисми, икки киши ҳисобига — учдан бир қисми, уч ва ундан кўп киши ҳисобига ярми қопланади. Тўловнинг қолган қисми кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида (пансионатда) парвариш қилиш қийматини чегириб ташлаган ҳолда, аммо зиён қопланиши миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда жабрланувчининг ўзига тўланади.

55. Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилиб жазо муддатини ўташ даврида қопланиши керак бўлган зиён суммаси олувчининг махсус ҳисоб варағига ўтказилади ва унга озодликдан маҳрум этилган жойдан чиққандан кейин тўланади.

56. Тайинланган, аммо жабрланувчи ёки зиённи ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан ўз вақтида олинмаган тўлов уни олиш ҳақида мурожаат қилинган олдинги уч йилдан кўп бўлмаган вақт учун тўланади.

Зиён учун жавобгар бўлган иш берувчининг айби билан ўз вақтида олинмаган зарарни қоплаш суммаси бирон-бир муддат билан чегараланмаган ҳолда ўтган давр учун тўланади.

57. Жабрланувчига ёки боқувчи бўлган ходимнинг вафоти туфайли зиённи ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга тегишли бўлган ва вафот этиш туфайли улар томонидан тўлиқ олинмай қолган зиён ундириш суммаси умумий асосларда уларнинг меросхўрларига тўланади.

58. Жабрланганларга ёки зиённи ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ортиқча тўланган зиён тўлови суммаси, агар улар томонидан суиистеъмол қилиш оқибатида (қасддан нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотган тақдирда зарар суммасини ундириш тайинланган оила таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги натижасида ва бошқалар) ёхуд саноқдаги хато оқибатида асоссиз тўланган бўлса, қайтариб олиниши мумкин.

Нотўғри олинган зиён тўлови суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш суммасидан чегириб қолишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кафолатларга риоя қилинган ҳолда қайтариб олинади.

Соғлиққа етказилган зиённи қоплаш суммасини тўлаш тўхтатилган тақдирда, ортиқча тўланган сумма бўйича қарзнинг қолган қисми суд тартибида ундирилади.

59. Зиён суммасини тўлаш даврида зиённи қоплаш тўғрисидаги ташкилот буйруғининг нусхаси, зиённи қоплаш тўғрисида суд қарор чиқарган бўлса ушбу суднинг қарори, жабрланувчи ва бошқа манфаатдор шахсларнинг зиённи қоплаш тўғрисидаги аризаси ва бошқа барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда иш берувчининг бухгалтерия хизматида соғлиққа етказилган зиённи олувчининг алоҳида ҳужжатлар йиғмажилдида, иш берувчи тугатилган тақдирда эса — иш берувчи рўйхатдан ўтказилган ҳудуддаги Пенсия жамғармаси бўлимларида сақланади.

Зиён суммасини тўлаш тўхтатилгандан икки йил кейин кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар йиғмажилдлари иш берувчининг архивига ёки Пенсия жамғармасига доимий сақлаш учун топширилади.

60. Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун жўнаб кетган шахсларга етказилган зиённинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қопланади.

8-боб. Якунловчи қоида

61. Ушбу Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 505-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори ва унга илова .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори ҳамда унга 1 ва 2-иловалар .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 30-банди ҳамда 2-илованинг 2-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июлдаги 134-сон қарори ва унга илова .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига 6-илованинг 1-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 54-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 5-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 5-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 20-банди .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 129-банди .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига 3-илованинг 3-банди .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2024 йил 29 октябрдаги 714-сон қарорига 1-илованинг 2-банди .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарорига 13-илованинг 1-банди .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 2 майдаги 289-сон қарорига 1-илованинг 1-банди .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронликни белгилаш тизими рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сон қарорига илованинг 1-банди .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сон қарорига 1-илованинг 3-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 22 сентябрь,

505 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2026 й., 09/26/505/0960-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

QOIDALARI

ROʻYXATI

Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish hamda ularning oqibatida yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahallani rivojlantirish va jamiyatni yuksaltirish” yilida ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha islohotlar dasturlari va “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha davlat dasturi toʻgʻrisida” 2026-yil 16-fevraldagi PF-22-son Farmoniga muvofiq mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish hamda ularning oqibatida yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish tartibi haqidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Xodimning mehnatda mayib boʻlishi va (yoki) kasb kasalligi tufayli hayotiga yoki sogʻligʻiga yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash qoidalari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki:

2026-yil 1-dekabrdan boshlab mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish sunʼiy intellektga asoslangan “Xavfsiz mehnat” elektron axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — elektron axborot tizimi) orqali amalga oshirilishi joriy etiladi;

elektron axborot tizimini ishlab chiqish va texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiriladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi elektron axborot tizimining operatori hisoblanadi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2026-yilning 1-dekabrga qadar elektron axborot tizimi ishlab chiqilishini va amaliyotga joriy etilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 22-sentabrdagi 505-son qaroriga 1-ILOVA

Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish tartibi haqida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari (keyingi oʻrinlarda — boshqaruv organlari) hamda tashkiliy-huquqiy shaklidan va idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, barcha tashkilotlar, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlarda (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalarni (keyingi oʻrinlarda — baxtsiz hodisalar) tekshirish va hisobga olishning yagona tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom quyidagilarga nisbatan tatbiq etiladi:

ish beruvchilarga;

mehnat shartnomasi boʻyicha oʻz vazifalarini bajarayotgan xodimlarga;

ishga qabul qilish lozim darajada rasmiylashtirilgan yoki rasmiylashtirilmaganidan qatʼi nazar, ishga qabul qilish huquqiga ega boʻlgan mansabdor shaxs tomonidan yoxud uning ruxsati bilan ishga qoʻyilgan shaxslarga;

ishlab chiqarishda ishlayotgan davrida sud hukmi boʻyicha jazoni oʻtayotgan fuqarolarga;

belgilangan tartibda xodimlarni yollaydigan yakka tartibdagi tadbirkorlarga;

tabiiy yoki texnogen xususiyatga ega halokatlar, ishlab chiqarishdagi avariyalar, ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalar, shuningdek, yongʻinlar, toshqinlar, zilzilalar, epidemiyalar yoki epizootiyalarning oldini olish yoki oqibatlarini bartaraf etish hamda aholining yoxud uning bir qismining hayotiga yoki normal yashash sharoitlariga tahdid soladigan boshqa alohida hollarda ishlarni amalga oshirishga jalb etilgan xodimlarga;

markazlashtirilgan issiq suv taʼminoti, sovuq suv taʼminoti va (yoki) suv chiqarish tizimlarining, gaz taʼminoti, issiqlik taʼminoti, yoritish, transport, aloqa tizimlarining normal ishlashini buzadigan kutilmagan holatlarni bartaraf etishga doir ijtimoiy jihatdan zarur ishlarni amalga oshirishga jalb etilgan xodimlarga;

agar maxsus davlatlararo bitimda oʻzgacha hol koʻrsatilmagan boʻlsa, yollanib ishlayotgan chet el fuqarolariga;

harbiy xizmatni oʻtash bilan bogʻliq boʻlmagan qurilish, qishloq xoʻjaligi va boshqa ishlarni bajarish uchun tashkilotga yuborilgan harbiy xizmatchilarga, shu jumladan, muqobil xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga;

tashkilotda ishlab chiqarish amaliyotini oʻtayotgan talabalar va oʻquvchilarga.

Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga, shuningdek, ichki ishlar va davlat bojxona xizmati organlarida, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatida, Milliy gvardiyasida xizmat oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga (xodimlarga) va ularga tenglashtirilgan boshqa shaxslarga nisbatan ushbu Nizomning maxsus qonunchilikka zid boʻlmagan qismi tatbiq etiladi.

Sudyalarga nisbatan ushbu Nizomning sudlar toʻgʻrisidagi qonunchilikda tartibga solinmagan qismi boʻyicha tatbiq etiladi.

Prokuratura organlari xodimlariga nisbatan ushbu Nizomning prokuratura organlari faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka zid boʻlmagan qismi tatbiq etiladi.

3. Quyidagilar:

tashkilot hududida va uning tashqarisida mehnat vazifalarini bajarayotganda (shuningdek, xizmat safarlarida) yuz bergan jarohatlanish, zaharlanish, biologik omillar natijasida kelib chiqadigan kasalliklarni yuqtirib olish, issiqlik taʼsiri, portlash, imoratlar, inshootlar va konstruksiyalar buzilishi, kuyish, muzlash, choʻkish, radiatsiya, elektr toki yoki yashin urishi, terroristik harakatlar natijasida, shuningdek, hayvonlar, hasharotlar va sudralib yuruvchilar tomonidan jarohat yetkazish natijasidagi;

tabiiy ofatlar (zilzilalar, oʻpirilishlar, suv toshqinlari, toʻfonlar va boshqalar) natijasidagi;

oʻz funksional vazifalarini bajarish yuzasidan, shuningdek, avariyalarning, odamlar halok boʻlishining oldini olish va tashkilotning mulkini saqlash maqsadida, ish beruvchi topshiriq bermagan boʻlsa ham, tashkilot manfaatlarini koʻzlab amalga oshiriladigan xatti-harakatlar natijasidagi;

ish beruvchining hududida yoki ish bajariladigan boshqa joyda, shu jumladan, belgilangan tanaffuslar vaqtida, shuningdek, ishlab chiqarish asboblari va kiyimlarini tartibga keltirish, ish boshlanishidan oldin va tugaganidan keyin ichki mehnat tartib qoidalarida nazarda tutilgan boshqa harakatlarni bajarish uchun zarur boʻlgan vaqt ichida yoki xodim uchun belgilangan ish vaqtidan tashqari ishlarni bajarishda, dam olish va ishlamaydigan bayramlarda ishga jalb qilingandagi;

xodim xizmat safarida boʻlgan yoki oʻz funksional vazifalarini bajarish vaqtida — yoʻl-transport hodisasidagi, temir yoʻl, havo yoʻllaridagi, dengiz va daryo transportidagi, elektr transportidagi hodisa natijasidagi;

ish beruvchi tomonidan buyruq bilan maxsus ajratilgan uydan ishga va/yoki ishdan uyga xodimlarni tashish uchun moʻljallangan transportda, shuningdek, ushbu maqsadlar uchun shartnomaga (buyurtmaga) muvofiq oʻzga tashkilot transportida ishga ketayotgan yoki ishdan qaytayotgandagi;

ish vaqtida shaxsiy transportda yoʻl transport hodisasi natijasidagi (uni xizmatga oid safarlar uchun ishlatishga ruxsat berilganlik haqida ish beruvchining yozma buyrugʻi mavjud boʻlganda);

ish beruvchining topshirigʻini bajarish uchun transportda yoki piyoda harakatlanayotganda, shuningdek, mehnat faoliyati xizmat koʻrsatish obyektlari orasida yurish bilan bogʻliq xodimlar bilan ish vaqtida transportda yoki piyoda ketayotgandagi;

tadbirlarning oʻtkazilishi yoki ishlar bajarilishi joyidan qatʼi nazar, shanbalik (yakshanbalik), fuqaro mudofaasi boʻyicha oʻquv mashgʻulotlari, koʻngilli yongʻin muhofazasi musobaqalari oʻtkazilayotgandagi, qishloq xoʻjaligi ishlariga jalb etilgandagi, ish beruvchining yozma farmoyishi boʻyicha tashkilot tomonidan otaliq yordami koʻrsatilayotgandagi;

ichki ishlar organlarining maʼlumotlari asosida — ish vaqtida mehnat vazifalarini bajarayotganda boshqa shaxs tomonidan tan jarohati yetkazilgandagi;

smenali dam olishda boʻlgan xodim bilan transport vositasidagi, vaxta shaharchasi hududidagi yoki ijaraga olingan xonadagi (kuzatib boruvchi, refrijerator brigadasi xodimi, smenali haydovchi, dengiz va daryo kemalari xodimlari, shuningdek, vaxta-ekspeditsiya usulida ishlayotganlar va boshqalar) baxtsiz hodisalar tekshiriladi va hisobga olinadi.

4. Tabiiy oʻlim, oʻzini oʻzi oʻldirish, jabrlanuvchining oʻz salomatligiga qasddan shikast yetkazishi, shuningdek, jabrlanuvchining jinoyat sodir qilish chogʻida shikastlanish holatlari (sud-tibbiy ekspertiza xulosasi yoki tergov organlarining maʼlumotlariga koʻra) tekshirilmaydi va hisobga olinmaydi.

5. Baxtsiz hodisalar sodir boʻlgan taqdirda, ish beruvchi quyidagilarga majbur:

jabrlanuvchiga zudlik bilan shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatish va zarur boʻlganda uni tibbiy muassasaga olib borish;

avariya yoki boshqa favqulodda vaziyatlarning rivojlanishiga va jarohat yetkazishi mumkin boʻlgan omillarning boshqa shaxslarga taʼsiriga yoʻl qoʻymaslik uchun shoshilinch choralar koʻrish;

baxtsiz hodisa sodir boʻlgan taqdirda, tegishli organlar va tashkilotlarni, shuningdek, jabrlanuvchining yaqinlarini xabardor qilish;

baxtsiz hodisani toʻgʻri va oʻz vaqtida tekshirishni tashkil etish va taʼminlash hamda tekshiruv materiallarini tayyorlash boʻyicha boshqa zarur choralarni koʻrish;

baxtsiz hodisa sodir boʻlganda ish joyidagi vaziyatni va jihozlar holatini hodisa yuz bergan vaqtda qanday boʻlsa, shundayligicha (agar bu atrofdagi xodimlar hayoti, salomatligiga tahdid solmayotgan boʻlsa va halokatga olib kelmasa) saqlab qolish;

baxtsiz hodisa toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron axborot tizimiga kiritish;

baxtsiz hodisa sabablarini tahlil qilish, ularning mehnat jamoasida koʻrib chiqilishini taʼminlash va mehnat faoliyati bilan bogʻliq jarohatlanishlarning oldini olishga oid chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish;

baxtsiz hodisani maxsus tekshirish komissiyasida ishtirok etish yoki ishtirok etish uchun oʻzining vakilini ajratish;

texnik hisoblashlar, laboratoriya tadqiqotlari, sinovdan oʻtkazish, shuningdek, transport va aloqa vositalari hamda boshqa ishlarni oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshirish;

baxtsiz hodisa yuz bergan joyni suratga olish va boshqa zarur hujjatlarni taqdim etish;

tekshirish uchun zarur boʻlgan transport va aloqa vositalari, maxsus kiyim-bosh, maxsus poyabzal va boshqa shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlash;

maxsus tekshirish komissiyasi aʼzolari ishlashi uchun ularga jihozlangan alohida xona ajratib berish;

baxtsiz hodisani maxsus tekshirish materiallarini rasmiylashtirishni va yetarli miqdorda koʻpaytirishni taʼminlash.

2-bob. Baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish tartibi

6. Baxtsiz hodisa haqida jabrlanuvchi yoki guvoh darhol boʻlinma (sex) rahbariga xabar berishi kerak.

Boʻlinma (sex) rahbari:

jabrlanuvchiga zudlik bilan shifokordan oldingi birinchi yordam koʻrsatishi va uni tibbiy-sanitariya qismiga yoki boshqa tibbiyot muassasasiga yetkazishni tashkil etishi;

baxtsiz hodisani maxsus tekshirish komissiyasi tekshirishni boshlashiga qadar ish joyidagi vaziyatni va jihozlar holatini hodisa yuz bergan vaqtda qanday boʻlsa, shundayligicha (agar bu atrofdagi xodimlar hayoti, salomatligiga tahdid solmayotgan boʻlsa va halokatga olib kelmasa) saqlab qolishi;

baxtsiz hodisa toʻgʻrisida ish beruvchiga va kasaba uyushmasiga yoki tashkilot xodimlarining boshqa vakillik organiga darhol xabar qilishi zarur.

Tashkilot tibbiy-sanitariya qismi (shifoxona, poliklinika) bir sutka ichida baxtsiz hodisa oqibatida jabrlangan va murojaat qilgan xodimlar, shu jumladan, xizmat safaridagi va tashkilot obyektlarida ish bajarayotgan xorijiy tashkilot xodimlari bilan yuz bergan har bir baxtsiz hodisa haqida ish beruvchiga va kasaba uyushmasiga yoki xodimlarning boshqa vakillik organiga xabar beradi.

Belgilangan tartibda xodimlar yollaydigan yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlarida baxtsiz hodisa haqida jabrlanuvchi yoki guvoh yakka tartibdagi tadbirkorlik subyekti rahbariga darhol xabar berishi kerak.

7. Baxtsiz hodisa sodir boʻlgan taqdirda, ish beruvchi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq elektron axborot tizimi orqali bir sutka ichida quyidagilarga belgilangan tartibda xabarnoma yuborishi shart:

hududiy davlat mehnat inspeksiyasiga;

yuqori turuvchi xoʻjalik organiga (agar mavjud boʻlsa);

baxtsiz hodisa yuz bergan joydagi hududiy ichki ishlar organiga;

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga;

Kasaba uyushmalari hududiy birlashmasiga;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining hududiy organiga, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining hududiy organiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda — Oʻzenergoinspeksiya) hududiy organiga, agar baxtsiz hodisa nazorati ostidagi tashkilotda (obyektda) yuz bergan boʻlsa;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining tegishli hududiy organiga, agar baxtsiz hodisa yongʻin, portlash, texnogen avariya, tabiiy ofat oqibatida sodir boʻlgan boʻlsa;

ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi boʻyicha sugʻurtalovchiga.

8. Agar jabrlanuvchi baxtsiz hodisa oqibatida vaqtincha ish qobiliyatini yoʻqotgan davrda ushbu baxtsiz hodisa sababli vafot etsa, ish beruvchi bu haqida elektron axborot tizimi orqali bir sutka ichida ushbu Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan tashkilotlarga xabarnoma yuborishi shart.

Jabrlanuvchi shu baxtsiz hodisa oqibatida vafot etgan vaqtdan boshlab ushbu baxtsiz hodisa oqibati oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisa sifatida hisobga olinishi kerak.

9. Tibbiyot muassasalari baxtsiz hodisa oqibatida jabrlangan va murojaat qilgan shaxslar toʻgʻrisida ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq bir sutka ichida elektron axborot tizimi orqali hududiy Davlat mehnat inspeksiyasi hamda Kasaba uyushmalari hududiy birlashmasiga xabarnoma yuborishi shart.

10. Ushbu Nizomning 7 , 8 , 9-bandlarida koʻrsatilgan muddatlarda baxtsiz hodisa yuzasidan elektron axborot tizimi orqali xabarnoma yubormaslik mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini buzish hisoblanadi va belgilangan tartibda javobgarlikka sabab boʻladi.

3-bob. Yengil turdagi baxtsiz hodisalarni tekshirish va hisobga olish tartibi

11. Ushbu Nizomning 2-bandi birinchi qismida koʻrsatilgan, mehnat faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslar ish beruvchining (uning vakilining) topshirigʻiga binoan biron-bir ishni bajarayotganda, shuningdek, ish beruvchi bilan tuzilgan mehnat shartnomasidan kelib chiqadigan yoxud uning manfaatlarini koʻzlab qandaydir xatti-harakatni amalga oshirayotganda vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik boshlanishiga olib kelmagan tirnalishlar, shilinishlar, yumshoq toʻqimalarning lat yeyishi, qontalashlar, yuzaki jarohatlar va boshqa yengil turdagi shikastlanishlar mehnat faoliyati bilan bogʻliq yengil turdagi baxtsiz hodisa hisoblanadi.

12. Yengil turdagi baxtsiz hodisalar ish beruvchining buyrugʻi bilan tuzilgan komissiya tomonidan tekshiriladi.

Komissiya tarkibiga tashkilotning mehnatni muhofaza qilish xizmati xodimi yoki ushbu vazifa yuklangan shaxs, mavjud boʻlsa, kasaba uyushmasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi vakili hamda boshqa mutaxassislar kiritiladi.

Komissiya tarkibiga baxtsiz hodisaning kelib chiqish sabablariga bevosita yoki bilvosita aloqador boʻlgan, mazkur baxtsiz hodisa yuzasidan manfaatlar toʻqnashuviga ega boʻlgan shaxslarni, shuningdek, mehnat xavfsizligiga bevosita javob beruvchi rahbarlarning kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Komissiya:

uch ish kuni ichida baxtsiz hodisani tekshirib chiqishi, guvohlar va mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari buzilishiga yoʻl qoʻygan shaxslarni aniqlab soʻroq qilishi, imkoni boʻlsa, jabrlanuvchidan tushuntirish xati olishi;

baxtsiz hodisa natijasida xodimning mehnat qobiliyati kamida bir kunga yoʻqotilsa yoki tibbiy xulosaga muvofiq yengilroq boshqa ishga oʻtishi zarur boʻlsa, ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq elektron axborot tizimi orqali N-1 shaklidagi dalolatnomani tuzishi va tasdiqlash uchun ish beruvchiga kiritishi kerak.

14. Ish beruvchi baxtsiz hodisani tekshirish yakunlari boʻyicha elektron axborot tizimi orqali kiritilgan N-1 shaklidagi dalolatnomani bir ish kuni ichida tasdiqlashi va nusxasini jabrlanuvchiga yetkazishi shart.

N-1 shaklidagi dalolatnoma bilan rasmiylashtirilgan baxtsiz hodisalar tashkilot tomonidan hisobga olinadi va elektron axborot tizimida qayd qilinadi.

15. Boshqa tashkilot tomonidan oʻsha tashkilot topshirigʻini bajarish uchun yoki xizmat vazifasini amalga oshirish uchun mazkur tashkilotga joʻnatilgan xodim bilan yuz bergan baxtsiz hodisa shu baxtsiz hodisa yuz bergan tashkilot ish beruvchisi tomonidan tuzilgan komissiya tomonidan jabrlanuvchi ishlaydigan tashkilot vakili ishtirokida tekshiriladi.

Baxtsiz hodisa jabrlanuvchi qaysi tashkilot xodimi boʻlsa, oʻsha tashkilot tomonidan hisobga olinadi.

16. Ish beruvchining yozma buyrugʻi bilan vaqtincha boshqa tashkilotga ishga oʻtkazilgan yoxud oʻrindoshlik asosida ishlayotgan xodim bilan baxtsiz hodisa yuz bersa baxtsiz hodisa sodir boʻlgan tashkilot tomonidan tekshiriladi va hisobga olinadi.

17. Boshqa tashkilotning ajratilgan uchastkasida ish olib borayotgan tashkilot xodimi bilan baxtsiz hodisa yuz bersa, u ish olib borayotgan tashkilot tomonidan tekshiriladi va hisobga olinadi.

18. Harbiy qism bilan tashkilot oʻrtasidagi shartnoma yoki bitim boʻyicha xalq xoʻjaligi obyektlariga ishga jalb qilingan va uning maʼmuriy-texnik xodimi boshchiligida ishlayotgan harbiy qurilish otryadi (qismi) shaxsiy tarkibi bilan yuz bergan baxtsiz hodisa ushbu baxtsiz hodisa yuz bergan tashkilot tomonidan harbiy qurilish otryadi (qismi) qoʻmondonligi ishtirokida tekshiriladi. Baxtsiz hodisa tashkilot tomonidan hisobga olinadi.

Harbiylashtirilgan kon va gaz qutqaruvchilari qismlari shaxsiy tarkibi bilan yuz bergan baxtsiz hodisa ish beruvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yoki Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi yoxud Oʻzenergoinspeksiyasi vakili ishtirokida tekshiriladi.

19. Jazoni ijro etish muassasasida saqlanayotgan va ushbu muassasa bilan tashkilot oʻrtasidagi shartnoma yoki bitim boʻyicha ishga jalb qilingan hamda uning maʼmuriy-texnik xodimi boshchiligida ishlayotgan shaxs bilan sodir boʻlgan baxtsiz hodisa ushbu muassasa vakili ishtirokida tashkilot tomonidan tekshiriladi va hisobga olinadi.

Jazoni ijro etish muassasasida saqlanayotgan va ushbu muassasada xoʻjalik ishlarini bajarayotgan shaxs bilan, shuningdek, shu muassasaning ishlab chiqarishida sodir boʻlgan baxtsiz hodisa Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilangan tartibda tekshiriladi va hisobga olinadi.

20. Avtokorxona yoki boshqa tashkilot tomonidan tuzilgan yigʻma avtokolonna tarkibidagi avtomobil haydovchisi bilan yuz bergan baxtsiz hodisa shu tashkilot tomonidan tekshiriladi va hisobga olinadi. Tekshirishda xodimni yuborgan tashkilot vakili qatnashadi.

21. Tashkilot xodimi rahbarligida ishlab chiqarish amaliyotini oʻtayotgan yoki ish bajarayotgan oʻquvchilar, talabalar bilan yuz bergan baxtsiz hodisa tashkilot tomonidan taʼlim tashkiloti vakili bilan birgalikda tekshiriladi va tashkilot tomonidan hisobga olinadi.

Tashkilot tomonidan ishlab chiqarish amaliyoti uchun ajratilgan uchastkada oʻqituvchilari rahbarligida ishlab chiqarish amaliyotini oʻtayotgan yoki ish bajarayotgan oʻquvchilar, talabalar bilan yuz bergan baxtsiz hodisalar taʼlim tashkiloti tomonidan tashkilot vakili bilan birgalikda tekshiriladi va taʼlim tashkiloti tomonidan hisobga olinadi.

22. Yengil turdagi baxtsiz hodisalarni tekshirish va hisobini yuritish boʻyicha tavsiyalar Ijtimoiy-mehnat masalalari boʻyicha respublika uch tomonlama komissiyasining takliflari inobatga olingan holda, mehnatni muhofaza qilish sohasidagi vakolatli davlat organi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

4-bob. Guruhli, oqibati oʻrtacha ogʻir yoki ogʻir va oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisalarni maxsus tekshirish va ularning hisobini yuritish tartibi

23. Quyidagi baxtsiz hodisalar maxsus tekshiriladi:

salomatlikka yetkazilgan zararning ogʻirlik darajasidan qatʼi nazar, bir vaqtning oʻzida ikki va undan ziyod xodimlar bilan yuz bergan guruhli baxtsiz hodisalar;

oqibati oʻrtacha ogʻir yoki ogʻir baxtsiz hodisalar;

oqibati oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisalar.

24. Tadbirkorlik subyektlarida sodir boʻlgan guruhli, oqibati oʻrtacha ogʻir yoki ogʻir va oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisalarni maxsus tekshirish maxsus vakolatli organ bilan oldindan kelishilmagan va xabardor etmagan holda ushbu Nizom talablari asosida tekshiriladi.

25. Guruhli, oqibati oʻrtacha ogʻir yoki ogʻir va uch nafargacha xodimlar oʻlimi bilan tugagan baxtsiz hodisa elektron axborot tizimi orqali yuborilgan xabarnomaga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalarining (keyingi oʻrinlarda — hududiy Bandlik organi) buyrugʻiga muvofiq tasdiqlanadigan quyidagi tarkibdagi maxsus tekshirish komissiyasi tomonidan tekshiriladi:

maxsus tekshirish komissiyasi raisi — hududiy Bandlik organining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davlat texnik inspektori;

maxsus tekshirish komissiyasi aʼzolari — ish beruvchi vakillari, tashkilotning kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarining boshqa vakillik organi vakili va ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi boʻyicha sugʻurtalovchining vakili;

boshqa tashkilot tomonidan oʻsha tashkilot topshirigʻini bajarish uchun yoki xizmat vazifasini amalga oshirish uchun mazkur tashkilotga joʻnatilgan xodim bilan yuz bergan baxtsiz hodisani tekshirishda xodimni yuborgan tashkilot vakili;

harbiy qism bilan tashkilot oʻrtasidagi shartnoma yoki bitim boʻyicha xalq xoʻjaligi obyektlariga ishga jalb qilingan va uning maʼmuriy-texnik xodimi boshchiligida ishlayotgan harbiy qurilish otryadi (qismi) shaxsiy tarkibi bilan yuz bergan baxtsiz hodisani tekshirishda harbiy qurilish otryadi (qismi) qoʻmondonligi vakili;

jazoni ijro etish muassasasida saqlanayotgan va ushbu muassasa bilan tashkilot oʻrtasidagi shartnoma yoki bitim boʻyicha ishga jalb qilingan hamda uning maʼmuriy-texnik xodimi boshchiligida ishlayotgan shaxs bilan sodir boʻlgan baxtsiz hodisani tekshirishda jazoni ijro etish muassasasi vakili;

tashkilot xodimi rahbarligida ishlab chiqarish amaliyotini oʻtayotgan yoki ish bajarayotgan oʻquvchilar va talabalar bilan yuz bergan baxtsiz hodisani tekshirishda oʻquvchilar va talabalarni yuborgan taʼlim tashkiloti vakili;

agar baxtsiz hodisa Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yoki Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi yoxud Oʻzenergoinspeksiya nazorati ostidagi tashkilotlarda (obyektlarda) yuz bergan boʻlsa, ushbu organlarning hududiy organining vakolatli vakili;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining tegishli hududiy organining vakolatli vakili, agar baxtsiz hodisa yongʻin, portlash, texnogen avariya, tabiiy ofat oqibatida sodir boʻlgan boʻlsa, maxsus tekshirish komissiya tarkibiga kiritilishi kerak.

26. Uch nafardan oʻn bir nafargacha insonlarning oʻlimiga sabab boʻlgan baxtsiz hodisalar elektron axborot tizimi orqali yuborilgan xabarnomaga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi buyrugʻiga muvofiq quyidagi tarkibda tuzilgan maxsus tekshirish komissiyasi tomonidan tekshiriladi:

maxsus tekshirish komissiyasi raisi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Davlat mehnat inspeksiyasining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori;

maxsus tekshirish komissiyasi aʼzolari — baxtsiz hodisa sodir boʻlgan tashkilotning yuqori turuvchi organi rahbarlaridan biri, ish beruvchi yoki uning vakili, tashkilot kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarining boshqa vakillik organi raisi;

boshqa tashkilot tomonidan oʻsha tashkilot topshirigʻini bajarish uchun yoki xizmat vazifasini amalga oshirish uchun mazkur tashkilotga joʻnatilgan xodim bilan yuz bergan baxtsiz hodisani tekshirishda xodimni yuborgan tashkilot rahbarlaridan biri;

harbiy qism bilan tashkilot oʻrtasidagi shartnoma yoki bitim boʻyicha xalq xoʻjaligi obyektlariga ishga jalb qilingan va uning maʼmuriy-texnik xodimi boshchiligida ishlayotgan harbiy qurilish otryadi (qismi) shaxsiy tarkibi bilan yuz bergan baxtsiz hodisani tekshirishda harbiy qurilish otryadi (qismi) qoʻmondonligi rahbarlaridan biri;

jazoni ijro etish muassasasida saqlanayotgan va ushbu muassasa bilan tashkilot oʻrtasidagi shartnoma yoki bitim boʻyicha ishga jalb qilingan hamda uning maʼmuriy-texnik xodimi boshchiligida ishlayotgan shaxs bilan sodir boʻlgan baxtsiz hodisani tekshirishda jazoni ijro etish muassasasi rahbarlaridan biri;

tashkilot xodimi rahbarligida ishlab chiqarish amaliyoti oʻtayotgan yoki ish bajarayotgan oʻquvchilar va talabalar bilan yuz bergan baxtsiz hodisani tekshirishda oʻquvchilar va talabalarni yuborgan taʼlim tashkiloti rahbarlaridan biri;

agar baxtsiz hodisa Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yoki Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi yoxud Oʻzenergoinspeksiya nazorati ostidagi tashkilotlarda (obyektlarda) yuz bergan boʻlsa, ushbu organlarning vakolatli vakili;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining vakolatli vakili, agar baxtsiz hodisa yongʻin, portlash, texnogen avariya, tabiiy ofat oqibatida sodir boʻlgan boʻlsa, maxsus tekshirish komissiyasi tarkibiga kiritilishi kerak.

27. Oʻn bir nafar va undan ortiq insonlarning oʻlimiga sabab boʻlgan baxtsiz hodisalar Vazirlar Mahkamasining farmoyishi asosida tuzilgan maxsus tekshirish komissiyasi tomonidan tekshiriladi.

28. Maxsus tekshirish komissiyasi:

oʻn besh ish kuni mobaynida baxtsiz hodisani tekshirib chiqadi, tashkilotdagi (boʻlinmadagi, sexdagi) mehnatni muhofaza qilish holatini, agar zarur boʻlsa, tarmoqning boshqa tashkilotlarida ham tekshirishni tashkil etadi, shuningdek, ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq maxsus tekshirish dalolatnomasini tuzadi hamda quyidagi hujjatlarni rasmiylashtiradi:

har bir jabrlanuvchiga alohida elektron axborot tizimi orqali tuzilgan N-1 shaklidagi dalolatnoma;

rejalar, sxemalar, voqea joyini koʻzdan kechirish bayonnomasi, baxtsiz hodisa yuz bergan joyning fotosuratlari va videotasvirlar (agar mavjud boʻlsa);

yoʻl-transport hodisasi yuz bergan joy sxemasi (agar baxtsiz hodisa yoʻl-transport hodisasi oqibatida sodir boʻlgan boʻlsa);

jabrlanuvchining (jabrlanuvchilarning) va baxtsiz hodisani koʻrgan guvohlar va boshqa aloqador shaxslarni soʻroq qilish bayonlari, shuningdek, mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya qilinishiga masʼul boʻlgan mansabdor shaxslarning tushuntirishlari, ekspert guruhi tuzish toʻgʻrisidagi qaror va boshqalar;

jabrlanuvchining (jabrlanuvchilarning) mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqlardan oʻtkazilgani, oʻqitilib, bilimlari tekshirilganini qayd qilish jurnallaridan yoki elektron dasturlardan olingan koʻchirmalar;

jabrlanuvchiga (jabrlanuvchilarga) yetkazilgan jarohatning xususiyati va ogʻirligi, oʻlimi sabablari toʻgʻrisidagi tibbiy xulosa yoki sud-tibbiy ekspertiza xulosasi;

ekspert guruhining (zarur boʻlganda) baxtsiz hodisa sabablari haqidagi xulosasi, laboratoriya va boshqa tadqiqotlar, tajribalar, tahlillar natijalari;

maxsus tekshirish komissiyasi tuzish haqidagi buyruq yoki farmoyish;

baxtsiz hodisaga aloqador tashkilotning ichki hujjatlaridan koʻchirmalar;

mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektorining tashkilotdagi mehnatni muhofaza qilish holatini tekshirish materiallari;

zarur boʻlgan hollarda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektorining xulosasi;

jabrlanuvchining (jabrlanuvchilarning) oʻrtacha oylik ish haqi toʻgʻrisida maʼlumotnoma — yetkazilgan zararni qoplash summasini hisoblab chiqish uchun;

boquvchi boʻlgan xodim vafot etgani munosabati bilan yetkazilgan ziyonning oʻrni qoplash toʻgʻrisidagi ish beruvchining buyrugʻi nusxasi — oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisa yuz berganda.

29. Maxsus tekshirish komissiyasi aʼzolari tekshirish davomida ish beruvchidan, tashkilot va uning tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari, guvohlar va boshqa shaxslardan yozma va ogʻzaki tushuntirishlar olishga haqli.

Maxsus tekshirish komissiyasi aʼzolari maxsus tekshirish oʻtkazayotgan komissiya dalolatnomasidan norozi boʻlganda, oʻzining alohida fikrini bildirib, maxsus tekshirish komissiyasi raisiga yoki ichki ishlar organiga yoxud sudga taqdim etishi mumkin.

30. Maxsus tekshirish komissiyasi aʼzolari jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) yoki ularning oila aʼzolari bilan uchrashuvlar tashkil etadi, zarur boʻlsa tegishli organlarga takliflar kiritadi yoki ijtimoiy tusdagi yordam masalalarini joyida hal qiladi, shuningdek, jabrlanuvchiga (jabrlanuvchilarga) yoki vafot etganning oila aʼzolariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan huquqlarini tushuntiradi.

31. Maxsus tekshirish komissiyasi raisi — mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori tekshirish yakunlangandan soʻng besh ish kuni ichida maxsus tekshirish materiallarini quyidagilarga yuborishi kerak:

baxtsiz hodisa yuz bergan joydagi hududiy ichki ishlar organiga;

baxtsiz hodisa yuz bergan tashkilotga;

agar jabrlangan xodim boshqa tashkilotdan yuborilgan boʻlsa, ushbu xodimni yuborgan tashkilotga;

agar baxtsiz hodisa nazorati ostidagi tashkilotda (obyektda) yuz bergan boʻlsa Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yoki Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi yoxud “Oʻzenergoinspeksiyasi”ga.

Baxtsiz hodisani maxsus tekshirish materiallari tegishli tashkilot va organlarga yuborilgandan soʻng mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori uch ish kuni ichida baxtsiz hodisa yuzasidan maʼlumotlarni elektron axborot tizimiga kiritishi lozim.

32. Baxtsiz hodisa yuz bergan tashkilot ish beruvchisi (yuqori turuvchi xoʻjalik organi rahbari) maxsus tekshirish materiallarini zudlik bilan koʻrib chiqishga, baxtsiz hodisani kelib chiqishi sabablarini bartaraf etish toʻgʻrisida maxsus tekshirish komissiyasi taklif qilgan chora-tadbirlarni bajarish haqida, shuningdek, mehnatni muhofaza qilish va xavfsizlik texnikasi boʻyicha lavozim vazifalarning bajarilmasligiga (buzilishiga) yoʻl qoʻygan shaxslarni javobgarlikka tortish haqida buyruq chiqarishga majbur.

Ish beruvchi maxsus tekshirish komissiyasi taklif qilgan chora-tadbirlarning bajarilgani haqida maxsus tekshirish komissiyasi raisi, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektoriga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining yoki Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining yoxud Oʻzenergoinspeksiyasining obyektlar nazorati ostida boʻlgan mahalliy organlariga yozma ravishda axborot yuboradi.

33. Maxsus tekshirish komissiyasi raisi baxtsiz hodisa sabablarini aniqlash uchun sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi, togʻ-kon sanoati, energetika, yongʻin xavfsizligi, sogʻliqni saqlash va boshqa sohalar boʻyicha ekspert va mutaxassislarni jalb etgan holda ularning xulosalarini olish huquqiga ega.

Maxsus tekshirish komissiyasi raisining soʻroviga asosan tegishli soha ekspert va mutaxassislari baxtsiz hodisa yuzasidan yetti ish kuni ichida oʻzlarining xulosalarini berishlari shart.

Jalb etilgan ekspert yoki mutaxassis asosli sabablarsiz belgilangan muddatda xulosani taqdim etmagan taqdirda, maxsus tekshirish komissiyasi raisi ushbu ekspert yoki mutaxassisni almashtirish hamda ularga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda chora koʻrish yuzasidan mazkur ekspert va mutaxassislarning ish beruvchisiga taqdimnoma kiritish huquqiga ega.

34. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori tashkilotdagi mehnatni muhofaza qilish holatini tekshirib, dalolatnoma rasmiylashtiradi va qonun buzilishi holatlari aniqlangan taqdirda, ularni bartaraf etish yuzasidan ish beruvchilarga (uning vakiliga) bajarilishi majburiy boʻlgan yozma koʻrsatma beradi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda choralar koʻradi.

5-bob. Elektron axborot tizimi orqali xabardor qilinmagan baxtsiz hodisalarni tekshirish va hisobga olish tartibi

35. Ish beruvchi tomonidan elektron axborot tizimi orqali xabarnoma yuborilmagan guruhli, oqibati oʻrtacha ogʻir yoki ogʻir va uch nafargacha xodim oʻlimi bilan tugagan baxtsiz hodisa quyidagilar asosida hududiy Bandlik organi buyrugʻiga muvofiq mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davlat texnik inspektori tomonidan tekshiriladi:

jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) yoki ularning yaqin qarindoshlari yoxud qonuniy manfaatlarini himoya qiluvchi shaxslarning murojaatlari;

ichki ishlar organlarining hamda boshqa tashkilotlarning murojaatlari;

ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlar orqali eʼlon qilingan maʼlumotlar.

36. Ish beruvchi tomonidan elektron axborot tizimi orqali xabarnoma yuborilmagan uch nafardan oʻn bir nafargacha xodimlarning oʻlimiga sabab boʻlgan baxtsiz hodisa Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi buyrugʻiga muvofiq quyidagilar asosida mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori tomonidan mustaqil tekshiriladi:

jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) yoki ularning yaqin qarindoshlari yoxud qonuniy manfaatlarini himoya qiluvchi shaxslarning murojaatlari;

ichki ishlar organlarining hamda boshqa tashkilotlarning murojaatlari;

ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlar orqali eʼlon qilingan maʼlumotlar.

37. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori zarurat boʻlganda, tegishli ekspert va mutaxassislarni (sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi, togʻ-kon sanoati, energetika, yongʻin xavfsizligi, sogʻliqni saqlash va boshqa) jalb qilgan holda ularning xulosalarini olish huquqiga ega.

Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektorining soʻroviga asosan tegishli soha ekspert va mutaxassislari baxtsiz hodisa yuzasidan yetti ish kuni ichida oʻzlarining xulosalarini berishlari shart.

38. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori ushbu Nizomning 4-bobida koʻrsatib oʻtilgan muddatda va tartibda baxtsiz hodisani tekshiradi va jalb etilgan ekspert va mutaxassislarning xulosalari asosida ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq dalolatnoma tuzadi hamda rasmiylashtirib, ushbu Nizomning 31-bandida koʻrsatilgan tashkilotlarga yuboradi.

Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori dalolatnoma tegishli organlarga yuborilgandan soʻng uch ish kuni ichida baxtsiz hodisa toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron axborot tizimiga kiritadi.

6-bob. Baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida hisobot va ularning kelib chiqishi sabablari tahlili

39. Ushbu Nizomning 28 va 38-bandlarida koʻrsatib oʻtilgan dalolatnoma va xulosalar bilan rasmiylashtirilgan baxtsiz hodisalar yuzasidan ish beruvchi tekshirish dalolatnomasini olgandan soʻng uch ish kuni ichida elektron axborot tizimi orqali ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq N-1 shaklidagi dalolatnomani tuzadi va bir ish kuni ichida ushbu dalolatnoma nusxasini jabrlanuvchiga (jabrlanuvchilarga) yoki ularning oila aʼzolariga yetkazadi.

40. Baxtsiz hodisalarni toʻgʻri va oʻz vaqtida tekshirish va hisobga olishni, shuningdek, baxtsiz hodisa kelib chiqishi sabablarini bartaraf etishga oid chora-tadbirlarning bajarilishini tashkilotning yuqori turuvchi xoʻjalik organi, kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi xavfli ishlab chiqarish obyektlarida, radiatsiyaviy xavfli obyektlarda va atom energiyasidan foydalanish obyektlarida, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi togʻ-kon tarmogʻi, geologiya hamda yer qaʼridan foydalanish sohasida, shu jumladan, neft-gaz tarmogʻida geologiya-qidiruv ishlarini, uglevodorod xomashyosining qazib olinishini, konchilikni, qattiq foydali qazilmalarning qayta ishlanishini hamda portlatish ishlarini amalga oshirishda sanoat xavfsizligi talablariga rioya etilishini, shuningdek, yerosti suvlaridan oqilona foydalanuvchi obyektlarda va Oʻzenergoinspeksiya energetika obyektlari va isteʼmolchilarning elektr qurilmalarida (keyingi oʻrinlarda — nazorat ostidagi obyektlar) nazorat qiladi.

41. Ish beruvchi N-1 shaklidagi dalolatnomani tuzishdan bosh tortsa, jabrlanuvchi yoki uning manfaatlarini himoya qiluvchi shaxs N-1 shaklidagi dalolatnoma mazmunidan norozi boʻlsa, tashkilot kasaba uyushmasi qoʻmitasiga yoki xodimlarining boshqa vakillik organiga murojaat qiladi.

Tashkilotning kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarining boshqa vakillik organi oʻn ish kuni ichida baxtsiz hodisaning kelib chiqishi sabablarini oʻrganib chiqadi, mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari buzilishini aniqlaydi, zarur deb hisoblasa, ish beruvchidan N-1 shaklidagi dalolatnomani tuzishni yoki qayta tuzishni talab qiladi.

Ish beruvchi bu talablarni bajarmasa, tashkilot kasaba uyushmasi qoʻmitasiga yoki xodimlarining boshqa vakillik organi, shuningdek, jabrlanuvchi yoki boshqa manfaatdor shaxs hududiy Bandlik organlarining Davlat mehnat inspeksiyasiga murojaat qiladi.

42. N-1 shaklidagi dalolatnoma tuzilmagani yoki notoʻgʻri tuzilgani aniqlangan hollarda, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori ish beruvchidan N-1 shaklidagi dalolatnomani tuzishni yoki qaytadan tuzishni talab qilish huquqiga ega. Ish beruvchi mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori xulosasini bajarishga majbur.

43. Ish beruvchi har bir baxtsiz hodisa yuzasidan tuzilgan N-1 shaklidagi dalolatnoma asosida uch ish kuni ichida elektron axborot tizimiga tegishli maʼlumotlarni kiritishi shart.

44. Ish beruvchi har bir baxtsiz hodisaning kelib chiqish sabablarini toʻliq va xolisona oʻrganishi, tahlil qilishi hamda uni mehnat jamoasida muhokama qilinishini taʼminlashi shart.

Ish beruvchi baxtsiz hodisani tekshirish va tahlil natijalariga koʻra mehnat faoliyati bilan bogʻliq jarohatlanishlarning oldini olishga qaratilgan tashkiliy, texnik, sanitariya-gigiyenik va profilaktika chora-tadbirlari kompleksini ishlab chiqishi hamda ularning belgilangan muddatlarda amalga oshirilishini taʼminlashi, shuningdek, ushbu chora-tadbirlarni amalga oshirish yuzasidan masʼul shaxslarni belgilashi shart.

45. Boshqaruv organlari oʻzlarining quyi tizimida sodir boʻlgan barcha baxtsiz hodisalarning hisobini va tahlilini yuritadi, uni oʻziga qarashli tashkilotlarga maʼlumot uchun yuboradi.

Tegishli kasaba uyushmasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishilgan holda, baxtsiz hodisalarning oldini olishga oid chora-tadbirlar ishlab chiqiladi va ularning bajarilishi nazorat qilinadi.

46. Oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisa yuqori turuvchi kasaba uyushmasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan birgalikda yuqori turuvchi xoʻjalik organlarida va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasining hamda Oʻzenergoinspeksiya hayʼatida (agar baxtsiz hodisa shu organ nazorati ostidagi obyektda yuz bergan boʻlsa) mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh) davlat texnik inspektori ishtirokida muhokama qilinadi.

47. Ikki va undan ziyod insonlarning oʻlimiga sabab boʻlgan baxtsiz hodisa hududiy Bandlik boshqarmalari hayʼat yigʻilishlarida, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi yoki Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi yoxud Oʻzenergoinspeksiyasi hayʼatida (agar baxtsiz hodisa shu organ nazorati ostidagi obyektda yuz bergan boʻlsa) mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori hamda tarmoq kasaba uyushmasi vakili ishtirokida koʻrib chiqiladi. Hayʼat va kengashlar chiqargan qaror bajarilishi majburiy hisoblanadi.

48. Hududiy ichki ishlar organlari Davlat mehnat inspeksiyasining soʻroviga asosan baxtsiz hodisa yuzasidan axborot berib turadi.

7-bob. Baxtsiz hodisalarni tekshirish, rasmiylashtirish va hisobga olish boʻyicha kelishmovchiliklarni koʻrib chiqish tartibi

49. Ish beruvchi tomonidan baxtsiz hodisa holatini tan olmaslik, baxtsiz hodisani tekshirish va tegishli dalolatnomani tuzishni rad etish jabrlanuvchi (uning qonuniy vakili yoki boshqa ishonchli shaxsi), oʻlim bilan tugagan baxtsiz hodisalar sodir boʻlganda, vafot etgan shaxsning qaramogʻida boʻlgan shaxslarning yoki ular bilan yaqin qarindoshlik munosabatlarida boʻlgan shaxslarning (ularning qonuniy vakili yoki boshqa ishonchli shaxsi) murojaatlari asosida mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori tomonidan koʻrib chiqiladi.

50. Baxtsiz hodisa yuzasidan ish beruvchi bilan jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) oʻrtasidagi kelishmovchilik hududiy Davlat mehnat inspeksiyasining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davlat texnik inspektori tomonidan koʻrib chiqiladi va hal qilinadi.

Ish beruvchi yoki jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) bilan hududiy Davlat mehnat inspeksiyasining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha davlat texnik inspektori oʻrtasidagi kelishmovchilik hududiy Davlat mehnat inspeksiyasining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bosh davlat texnik inspektori tomonidan koʻrib chiqiladi va hal qilinadi.

Ish beruvchi yoki jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) bilan hududiy Davlat mehnat inspeksiyasining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bosh davlat texnik inspektori oʻrtasidagi kelishmovchilik Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Davlat mehnat inspeksiyasining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bosh yoki katta davlat texnik inspektori tomonidan koʻrib chiqiladi va hal qilinadi.

51. Ish beruvchi yoki jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) bilan Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Davlat mehnat inspeksiyasining mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bosh yoki katta davlat texnik inspektori oʻrtasidagi kelishmovchilik qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sud tomonidan koʻrib chiqiladi va hal qilinadi.

52. Ish beruvchi yoki jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) ushbu Nizomning 49 — 51-bandlarida nazarda tutilgan kelishmovchiliklar boʻyicha bevosita sudga murojaat qilishlari mumkin.

53. Baxtsiz hodisa yuzasidan taqdim etilgan hujjatlar boʻyicha Ichki ishlar organlarining eʼtirozlari ushbu Nizomning 49 — 51-bandlarida keltirilgan izchillik tartibida koʻrib chiqiladi va hal qilinadi.

54. Baxtsiz hodisa yuzasidan kelishmovchiliklar, baxtsiz hodisani tekshirish yuzasidan toʻplangan hujjatlar hamda oʻrganish jarayonida qoʻshimcha ravishda toʻplangan hujjatlar, shuningdek, jabrlanuvchi va guvohlardan olingan tushuntirishlarga asosan oʻn besh ish kuni davomida koʻrib chiqiladi. Koʻrib chiqish yakunlangandan soʻng oʻn ish kuni ichida ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq xulosa tuzilib, tegishli tashkilotlarga yuboriladi.

8-bob. Yakunlovchi qoida

55. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish tartibi haqidagi nizomga 1-ILOVA

NAMUNA Baxtsiz hodisa (yengil, guruhiy, oqibati oʻrtacha ogʻir, ogʻir hamda oʻlim bilan tugagan) toʻgʻrisida XABARNOMA Tashkilot nomi Yuqori turuvchi organi Yuridik manzili Asosiy faoliyat turi Ish beruvchining familiyasi, ismi va otasining ismi Ish beruvchining telefon raqami Elektron pochta manzili STIR IFUT Baxtsiz hodisa sodir boʻlgan vaqt (soat, kun, oy, yil ) Baxtsiz hodisani turi (yengil, guruhiy, oqibati oʻrta ogʻir, ogʻir hamda oʻlim bilan tugagan) Jarohatlanganlar soni Vafot etganlar soni Jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) haqida maʼlumot (tugʻilgan kuni, oyi, yili, yashash manzili, lavozimi, umumiy ish staji, ushbu ishdagi ish staji) Jabrlanuvchini (jabrlanuvchilarni) yuborgan tashkilot nomi va yuridik manzili (boshqa tashkilotdan yuborilgan shaxslar boʻlsa toʻldiriladi). Baxtsiz hodisani qisqacha tavsifi (baxtsiz hodisa sodir boʻlgan boʻlim, sex, uchastka, jarohat yetkazgan asbob-uskuna va boshqa tafsilotlar) Xabarnoma yuborgan masʼul shaxs QR kod F.I.O.

Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish tartibi haqidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA Baxtsiz hodisa (yengil, guruhiy, oqibati oʻrtacha ogʻir, ogʻir hamda oʻlim bilan tugagan) oqibatida jabrlangan va tibbiyot muassasasiga murojaat qilgan shaxslar toʻgʻrisida XABARNOMA Tibbiyot muassasasi nomi Tibbiyot muassasaning yuridik manzili va telefon raqami Jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) haqida maʼlumot (F.I.O. tugʻilgan kuni, oyi, yili, yashash manzili, lavozimi) Murojaat qilgan vaqt (soat, kun, oy, yil ) Jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) faoliyat yuritayotgan tashkilot nomi va manzili Jarohatlanishning qisqacha tavsifi Jabrlanuvchiga (jabrlanuvchilarga) yetkazilgan jarohatning ogʻirlik darajasi (yengil, oʻrta ogʻir, ogʻir, oʻlim) Xabarnoma yuborgan masʼul shaxs QR kod F.I.O.

Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish tartibi haqidagi nizomga 3-ILOVA

NAMUNA “TASDIQLAYMAN” QR kod ____________________________ Tashkilot rahbari (F.I.O.) 20___ yil “____” “__________” N-1 shakl DALOLATNOMA _______ Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisa toʻgʻrisida 1. Tashkilotning nomi _____________________________________________________________________ 1.1. Tashkilotning manzili _________________________________________________________________ (viloyat, shahar, tuman, koʻcha, uy) 1.2. Mulkchilik shakli _____________________________________________________________________ (davlat, aksiyadorlik, xususiy va boshqa) 1.3. Baxtsiz hodisa yuz bergan joy ___________________________________________________________ (boʻlinma, sex) 2. Vazirlik, xoʻjalik boshqaruvi organi ______________________________________________________ 3. Xodimni yuborgan tashkilot ______________________________________________________________ (nomi, manzili, vazirlik _________________________________________________________________________________________ xoʻjalik boshqaruvi organi) 4. Jabrlanuvchining familiyasi, ismi va otasining ismi _______________________________________ _________________________________________________________________________________________ 5. Jinsi: erkak, ayol (tagiga chizilsin) 6. Yoshi (toʻliq yillar soni koʻrsatilsin) _____________________________________________________ 7. Kasbi, lavozimi ________________________________________________________________________ 7.1. Razryadi ______________________________________________________________________________ 8. Baxtsiz hodisa yuz berganda bajarilayotgan ish boʻyicha ish staji _______________________________ 9. Mehnat xavfsizligi boʻyicha yoʻl-yoʻriq berish, oʻqitish va bilimlarini tekshirish: 9.1. Kirish yoʻriqnomasi (sana) ______________________________________________________________ 9.2. Dastlabki yoʻl-yoʻriq (sana) _____________________________________________________________ 9.3. Davriy yoʻl-yoʻriq (sana) _______________________________________________________________ 9.4. Navbatdan tashqari yoʻl-yoʻriq (sana) _____________________________________________________ 9.5. Mehnat xavfsizligi boʻyicha oʻqitilgani (sana) ____________________________________________ 9.6. Mehnat xavfsizligi boʻyicha bilimlari tekshirilgani (sana) ________________________________ 9.7. Ish joyidagi stajirovkadan oʻtgani (sana) ________________________________________________ 9.8. Xavfliligi yuqori boʻlgan ishga kirayotganda oʻqitilib bilimlari tekshirilgani (sana) _________________________________________________________________________________________ 10. Dastlabki va yoki davriy tibbiy koʻrikdan oʻtgani ___________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 11. Baxtsiz hodisa yuz bergan sana va vaqt _____________________________________________________ (yil, kun, oy) _________________________________________________________________________________________ (ish boshlashdan toʻliq soatlar soni) 12. Baxtsiz hodisa sabablari _______________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 12.1. Jarohat yetkazilishga sabab boʻlgan asbob-uskuna __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 12.2. Jabrlanuvchining alkogolli ichimlikdan, giyohvandlik yoki toksik modda taʼsiridan mastlik holati ___________________________________________________________________________________ (tibbiy xulosaga binoan) 12.3. Tashxis ______________________________________________________________________________ (dastlabki, oxirgi) 13. Baxtsiz hodisa sabablarini bartaraf etish tadbirlari: T/r Tadbirlar nomi Bajarish muddati Bajaruvchi Bajarilishi haqida belgi _________________________________________________________________________________________ 14. Mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarning talablari buzilishiga yoʻl qoʻygan shaxslar _____________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi, korxona nomi) _________________________________________________________________________________________ (ular tomonidan buzilgan qonunlar, qoidalar va _________________________________________________________________________________________ normativ hujjatlarning moddalari, bandlari) 15. Baxtsiz hodisa guvohlari _______________________________________________________________ Dalolatnoma tuzildi ______________________________________________________________________ (yil, kun, oy) Izoh: 7-band. Agar jabrlanuvchi bir necha kasb egasi boʻlsa, unda baxtsiz hodisa yuz bergan vaqtidagi kasbi koʻrsatiladi. 8-band. Ish stajining toʻliq yillar soni koʻrsatiladi, agar ish staji bir yildan kam boʻlsa, unda oy va kunlar son koʻrsatiladi. 12-band. Baxtsiz hodisaning asosiy texnik va tashkiliy sabablari — asosiysi birinchi boʻlib, qolganlari ahamiyatiga qarab koʻrsatiladi. 12.1-band. Jarohat yetkazishga sabab boʻlgan asbob-uskunaning nomi, turi, rusumi, ishlab chiqarilgan yili, tayyorlangan korxona nomi koʻrsatiladi. Dalolatnomani tuzgan masʼul shaxs QR kod F.I.O.

Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish tartibi haqidagi nizomga 4-ILOVA

NAMUNA Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisani maxsus tekshirish DALOLATNOMASI 20 ____ yil “_____” _____________________ soat __________________________ daqiqada __________ ________________________________________________________________________________________ (jabrlanuvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) bilan yuz bergan __________________________________________________________________________ (guruhiy, oqibati oʻrta ogʻir, ogʻir, oʻlim bilan tugagan) ________________________________________________________________________________________ (kasbi, lavozimi, ish joyi, ________________________________________________________________________________________ tashkilot, yuqori turuvchi xoʻjalik organi, vazirlik, ________________________________________________________________________________________ xoʻjalik boshqaruvi organi nomi) ________________________________________________________________________________________ (buyruq) asosan quyidagi tarkibda tuzilgan komissiya: rais ____________________________________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi, ish joyi) ________________________________________________________________________________________ komissiya aʼzolari: _______________________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi, ish joyi) ________________________________________________________________________________________ taklif etilgan mutaxassislar ishtirokida __________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi, ish joyi) 20 ____ yil “________” ______________ dan 20 ____ yil “______” gacha mazkur baxtsiz hodisani maxsus tekshirdi va ushbu dalolatnomani tuzdi. 1-bob. Jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) haqida maʼlumotlar Familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili, kasbi, lavozimi, umumiy va kasb boʻyicha (shu jumladan, ushbu tashkilotdagi) ish staji, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitilib bilimlarini tekshirish vaqti, jabrlanuvchining oilaviy ahvoli, qaramogʻidagi oila aʼzolari haqidagi maʼlumotlar (familiyasi, ismi, otasining ismi) tugʻilgan yili, jabrlanuvchi bilan qarindoshlik munosabatlari). 2-bob. Baxtsiz hodisa sodir boʻlgan korxona, boʻlinma, sex, ish joyining tavsifi Baxtsiz hodisa yuz bergan joyni qisqacha tavsiflab, jabrlanuvchiga qaysi xavfli va zararli mehnat jarayoni omillari taʼsir qilgan boʻlishi mumkinligini koʻrsatish kerak. Agar baxtsiz hodisa obyektdagi halokat natijasida yuz bergan boʻlsa, dalolatnomaga quyidagilar qoʻshimcha qilib kiritiladi: obyekt tavsifi (qozonlar va koʻtarma inshootlar obyektlari uchun obyekt nomi va turi, uning asosiy oʻlchovlari, zavod bergan tartib raqami, tayyorlovchi zavod, tayyorlangan va oʻrnatilgan yili, soʻnggi tekshiruvdan oʻtgani, shuningdek, tayinlangan tekshiruvdan oʻtish muddati); halokat toifasi va tavsifi haqida maʼlumotlar; nobud boʻlgan mahsulotlar (natura ifodasida va soʻm hisobida), halokat natijasida yetkazilgan zarar (soʻm hisobida). 3-bob. Baxtsiz hodisaning shart-sharoitlari Baxtsiz hodisa yuz berishigacha nimalar boʻlgani, mehnat jarayoni qanday kechgani, bu jarayonga kim boshchilik qilganini koʻrsatish, jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) va baxtsiz hodisaga aloqador boʻlgan boshqa shaxslarning xatti-harakatlarini tavsiflash, voqealar izchilligini bayon qilish, jarohatlanishga sabab boʻlgan xavfli (zararli) mehnat jarayoni omili, mashina, asbob yoki uskunani koʻrsatish zarur. 4-bob. Baxtsiz hodisa sabablari Baxtsiz hodisaning asosiy texnik va tashkiliy sabablarini koʻrsatish, mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, lavozim yoʻriqnomalari, ishlarni bexatar bajarish boʻyicha meʼyor va yoʻriqnomalarning aniq qaysi talablari buzilganligini (tegishli moddalar, bandlarga havola qilingan holda), shuningdek, qaysi xavfli va zararli mehnat jarayoni omili belgilangan meʼyor va darajalardan oshib ketganligini koʻrsatish kerak. 5-bob. Baxtsiz hodisa sabablarini, aniqlangan mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari buzilishlarini bartaraf etish chora-tadbirlari Komissiya taklif etgan chora-tadbirlar quyidagilardan iborat boʻlishi kerak: baxtsiz hodisali halokat oqibatlarini bartaraf etish choralari; baxtsiz hodisa sabablarini bartaraf etish va yana shunday hodisa yuz berishining oldini olish choralari; ilova qilinayotgan shakldagi jadval yoki matnda chora-tadbirlar mazmuni, bajarish muddati va masʼul shaxslar koʻrsatilgan holda bayon qilinishi mumkin. Chora-tadbirlar Bajarish muddati Bajarilishiga masʼul 6-bob. Komissiyaning mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari buzilishiga yoʻl qoʻygan shaxslar toʻgʻrisidagi xulosasi Ushbu bobda xatti-harakatlari yoki harakatsizliklari baxtsiz hodisaga (baxtsiz hodisali halokatga) olib kelgan javobgar shaxslar nomini koʻrsatish, ular rioya qilmagan, belgilangan tartibda tasdiqlangan mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, lavozim yoʻriqnomalari va boshqa normativ hujjatlar moddalari, bandlari koʻrsatilishi kerak. Komissiya tomonidan javobgar shaxslarga nisbatan jazo choralari yuzasidan takliflar bildiriladi. Taklif etilgan jazo choralari jinoiy javobgarlikdan (vujudga kelgan taqdirda) ozod qilmaydi. Maxsus tekshirish dalolatnomasida baxtsiz hodisani mehnat faoliyati bilan bogʻliq yoki bogʻliq emasligi yuzasidan xulosa, komissiya aʼzolari jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) yoki ularning oila aʼzolari bilan uchrashganlari, moddiy yordam koʻrsatish va ijtimoiy tusdagi masalalarni joyida koʻrib chiqqanlari, mavjud qonunchilik hujjatlariga muvofiq ularning qonuniy huquqlarini tushuntirib berganlari yozilishi kerak. Maxsus tekshirish dalolatnomasining yakuniy qismida ushbu Nizomning 4-bobi 28-bandiga muvofiq ilova qilinayotgan hujjatlar roʻyxati koʻrsatiladi. Komissiya raisi ___________________________________________________ (F.I.O., sana, imzo) Komissiya aʼzolari ___________________________________________________ (F.I.O., sana, imzo)

Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish tartibi haqidagi nizomga 5-ILOVA

NAMUNA Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektorining baxtsiz hodisani tekshirish DALOLATNOMASI 20 ____ yil “_____” ______________________ soat __________________________ daqiqada __________ _________________________________________________________________________________________ (jabrlanuvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) bilan yuz bergan __________________________________________________________________________ (guruhiy, oqibati oʻrta ogʻir, ogʻir, oʻlim bilan tugagan) _________________________________________________________________________________________ (kasbi, lavozimi, ish joyi, _________________________________________________________________________________________ tashkilot, yuqori turuvchi xoʻjalik organi, vazirlik, ________________________________________________________________________________________ xoʻjalik boshqaruvi organi nomi) ________________________________________________________________________________________ (buyruq) Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori _________________________________________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi, ish joyi) _________________________________________________________________________________________ taklif etilgan mutaxassislar ishtirokida ___________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (F.I.O., lavozimi, ish joyi) 20 ____ yil “________” ______________ dan 20 ____ yil “______” gacha mazkur baxtsiz hodisani maxsus tekshirdi va ushbu dalolatnomani tuzdi. 1-bob. Jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) haqida maʼlumotlar Familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili, kasbi, lavozimi, umumiy va kasb boʻyicha (shu jumladan, ushbu tashkilotdagi) ish staji, mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitilib, bilimlarini tekshirish vaqti, jabrlanuvchining oilaviy ahvoli, qaramogʻidagi oila aʼzolari haqidagi maʼlumotlar (familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili, jabrlanuvchi bilan qarindoshlik munosabatlari). 2-bob. Baxtsiz hodisa sodir boʻlgan korxona, boʻlinma, sex, ish joyining tavsifi Baxtsiz hodisa yuz bergan joyni qisqacha tavsiflab, jabrlanuvchiga qaysi xavfli va zararli mehnat jarayoni omillari taʼsir qilgan boʻlishi mumkinligini koʻrsatish kerak. Agar baxtsiz hodisa obyektdagi halokat natijasida yuz bergan boʻlsa, dalolatnomaga quyidagilar qoʻshimcha qilib kiritiladi: obyekt tavsifi (qozonlar va koʻtarma inshootlar obyektlari uchun obyekt nomi va turi, uning asosiy oʻlchovlari, zavod bergan tartib raqami, tayyorlovchi zavod, tayyorlangan va oʻrnatilgan yili, soʻnggi tekshiruvdan oʻtgani, shuningdek, tayinlangan tekshiruvdan oʻtish muddati); halokat toifasi va tavsifi haqida maʼlumotlar; nobud boʻlgan mahsulotlar (natura ifodasida va soʻm hisobida), halokat natijasida yetkazilgan zarar (soʻm hisobida). 3-bob. Baxtsiz hodisaning shart-sharoitlari Baxtsiz hodisa yuz berishigacha nimalar boʻlgani, mehnat jarayoni qanday kechgani, bu jarayonga kim boshchilik qilganini koʻrsatish, jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) va baxtsiz hodisaga aloqador boʻlgan boshqa shaxslarning xatti-harakatlarini tavsiflash, voqealar izchilligini bayon qilish, jarohatlanishga sabab boʻlgan xavfli (zararli) mehnat jarayoni omili, mashina, asbob yoki uskunani koʻrsatish zarur. 4-bob. Baxtsiz hodisa sabablari Baxtsiz hodisaning asosiy texnik va tashkiliy sabablarini koʻrsatish, mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, lavozim yoʻriqnomalari, ishlarni bexatar bajarish boʻyicha meʼyor va yoʻriqnomalarning aniq qaysi talablari buzilganligini (tegishli moddalar, bandlarga havola qilingan holda), shuningdek, qaysi xavfli va zararli mehnat jarayoni omili belgilangan meʼyor va darajalardan oshib ketganligini koʻrsatish kerak. 5-bob. Baxtsiz hodisa sabablarini, aniqlangan mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari buzilishlarini bartaraf etish chora-tadbirlari Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori taklif etgan chora-tadbirlar quyidagilardan iborat boʻlishi kerak: baxtsiz hodisa bilan bogʻliq avariya oqibatlarini bartaraf etish choralari; baxtsiz hodisa sabablarini bartaraf etish va shu kabi hodisa yuz berishining oldini olish choralari; ilova qilinayotgan shakldagi jadval yoki matnda chora-tadbirlar mazmuni, bajarish muddati va masʼul shaxslar koʻrsatilgan holda bayon qilinishi mumkin. Chora-tadbirlar Bajarish muddati Bajarilishiga masʼul 6-bob. Mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablari buzilishiga yoʻl qoʻygan shaxslar toʻgʻrisida xulosa Ushbu bobda xatti-harakatlari yoki harakatsizliklari oqibatida baxtsiz hodisaga (baxtsiz hodisa bilan bogʻliq halokatga) olib kelishiga javobgar boʻlgan shaxslar nomini koʻrsatish, ular tomonidan rioya qilinmagan, belgilangan tartibda tasdiqlangan mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, lavozim yoʻriqnomalari va boshqa meʼyoriy hujjatlar talablari bajarilmagan moddalari, bandlari koʻrsatilishi kerak. Komissiya yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori tomonidan javobgar shaxslarga nisbatan jazo choralari yuzasidan takliflar bildiriladi. Taklif etilgan jazo choralari jinoiy javobgarlikdan (vujudga kelgan taqdirda) ozod qilmaydi. Maxsus tekshirish dalolatnomasida Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektorining baxtsiz hodisani mehnat faoliyati bilan bogʻliq yoki bogʻliq emasligi yuzasidan xulosasi, jabrlanuvchi (jabrlanuvchilar) yoki ularning oila aʼzolari bilan uchrashganlari, moddiy yordam koʻrsatish va ijtimoiy tusdagi masalalarni joyida koʻrib chiqqanlari, mavjud qonunchilikka muvofiq ularning qonuniy huquqlarini tushuntirib berganlari yozilishi kerak. Maxsus tekshirish dalolatnomasining yakuniy qismida ushbu Nizomning 4-bobi 28-bandiga muvofiq ilova qilinayotgan hujjatlar roʻyxati koʻrsatiladi. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori Imzo F.I.O.

Mehnat faoliyati bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida xabar berish, ularni tekshirish va hisobga olish tartibi haqidagi nizomga 6-ILOVA

NAMUNA Kelishmovchiliklar yuzasidan mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektorining XULOSASI 20 ___yil “___” _________ soat ______ daqiqadagi ____________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (jabrlanuvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) ________________________________________________________________________________________ (jabrlanuvchining lavozimi yoki kasbi, tashkilot nomi, ________________________________________________________________________________________ yuqori turuvchi organi nomi) ____ yildan ____ yilgacha oʻtkazilgan tekshirish materiallari asosida quyidagi xulosaga keldim, yaʼni _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori maxsus tekshirish oʻtkazgan komissiyaning yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh) davlat texnik inspektorining qanday xulosalari bilan kelisha olmasligini quyidagilarga muvofiq asoslab beradi: soʻroq qilinmagan yoxud oʻzining dastlabki koʻrsatmasiga oʻzgartirish kiritmoqchi boʻlgan baxtsiz hodisa guvohlaridan olingan qoʻshimcha tushuntirishlar; jabrlanuvchiga yetkazilgan jarohatlar tavsifi, oʻlimi sabablari toʻgʻrisida tibbiy xulosa; mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga amal qilinmagani uchun baxtsiz hodisa yuz berishiga sharoit yaratilgani; boshqa ekspert guruhlarining xulosasi; mazkur baxtsiz hodisaga aloqasi boʻlgan boshqa hujjatlar. Asoslab berganidan soʻng mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori maxsus tekshirish dalolatnomasi yoki xulosaning qaysi bobi ushbu baxtsiz hodisaga aloqasi boʻlgan qoʻshimcha axborot (hujjatlar) hisobga olinmagan holda bayon etilgan deb hisoblasa, shu bobni ifodalab berishi kerak. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektorining xulosasi, zarur hollarda N-1 shaklidagi dalolatnoma mazmunini baxtsiz hodisani qoʻshimcha tekshirish natijasida belgilangan maʼlumotlarga muvofiqlashtirib, qayta tuzish toʻgʻrisida ish beruvchiga qoʻyilgan talab bilan tugatiladi. Xulosa mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori tomonidan ushbu Nizomning 4-bobi boʻlimi 31-bandida koʻrsatilgan tashkilotlarga yuboriladi. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori Imzo F.I.O.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 22-sentabrdagi 505-son qaroriga 2-ILOVA

Xodimning mehnatda mayib boʻlishi va (yoki) kasb kasalligi tufayli hayotiga yoki sogʻligʻiga yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Qoidalar xodimning mehnatda mayib boʻlishi va (yoki) kasb kasalligi tufayli hayotiga yoki sogʻligʻiga yetkazilgan ziyonning (keyingi oʻrinlarda — sogʻliqqa yetkazilgan ziyon) oʻrnini qoplash tartibini belgilaydi.

Ushbu Qoidalarning amal qilishi ish beruvchilarga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat shartnomasi boʻyicha ishlagan yoki ishlayotgan hamda sogʻligʻiga ziyon yetkazilgan xodimlarga joriy etiladi.

Kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga, shuningdek, ichki ishlar va davlat bojxona xizmati organlarida, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatida, Milliy gvardiyasida xizmat oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga (xodimlarga) va ularga tenglashtirilgan boshqa shaxslarga nisbatan ushbu Qoidalarning maxsus qonunchilikka zid boʻlmagan qismi tatbiq etiladi.

Sudyalarga nisbatan ushbu Qoidalarning sudlar toʻgʻrisidagi qonunchilikda tartibga solinmagan qismi boʻyicha tatbiq etiladi.

Prokuratura organlari xodimlariga nisbatan ushbu Qoidalarning prokuratura organlari faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka zid boʻlmagan qismi tatbiq etiladi.

2. Ish beruvchi oʻz hududida ham, uning tashqarisida ham mehnat vazifalarini bajarishda, shuningdek, ish beruvchi tomonidan berilgan transportda ish joyiga borish yoki ishdan qaytish vaqtida mehnatda mayib boʻlishi tufayli xodimning hayotiga yoki sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon uchun moddiy javobgar boʻladi.

Ish beruvchi, agar xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon uning aybi bilan yetkazilmaganligini isbotlab berolmasa, mehnatda mayib boʻlish va (yoki) kasb kasalligi tufayli xodimga yetkazilgan ziyon oʻrnini qoplashi shart.

3. Ish beruvchi tomonidan ijtimoiy-iqtisodiy, tashkiliy, texnik, sanitariya-gigiyena, davolash-profilaktika tadbirlari hamda xavfsizlik va gigiyena talablariga javob beradigan qulay mehnat sharoitlari taʼminlanmagani, shuningdek, mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya qilmaslik tufayli xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon ish beruvchining aybi bilan sodir etilgan deb hisoblanadi.

4. Quyidagi hujjatlar xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon uchun ish beruvchining aybdorligini yoki javobgarligini isbotlovchi dalil hisoblanadi:

baxtsiz hodisani maxsus tekshirish dalolatnomasi;

baxtsiz hodisa va xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon toʻgʻrisida dalolatnoma;

sud qarori;

mehnatni muhofaza qilishga doir normativ-huquqiy hujjatlar, mehnatni muhofaza qilish masalalari boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya etilishining davlat nazoratini amalga oshiruvchi mehnatni muhofaza qilish boʻyicha (bosh, katta) davlat texnik inspektori yoxud boshqa mansabdor shaxslarning (organlarning) xulosasi;

kasb kasalligi toʻgʻrisida tibbiy xulosa;

aybdor shaxslarga maʼmuriy yoki intizomiy jazo berish toʻgʻrisidagi qaror;

kasaba uyushmasi yoki xodimlarining boshqa vakillik organi qarori.

Kelishmovchilik paydo boʻlganda yoki ish beruvchi ziyonni toʻlashni rad etganda, ushbu masala qonunchilikda belgilangan tartibda sud tomonidan hal qilinadi.

5. Agar jabrlanuvchining qoʻpol ehtiyotsizligi ziyonning kelib chiqishiga yoki koʻpayishiga sabab boʻlsa, oʻrni qoplanishi lozim boʻlgan ziyon miqdori jabrlanuvchining aybi darajasiga mutanosib ravishda kamaytirilishi mumkin, lekin bunday kamaytirish toʻlanishi lozim boʻlgan ziyon summasining ellik foizdan koʻp boʻlmasligi lozim.

Jabrlanuvchi tomonidan qoʻpol ehtiyotsizlik qilingan va ish beruvchining aybi boʻlmagan hamda ish beruvchining javobgarligi u aybliligidan yoki aybsizligidan qatʼi nazar, yuzaga keladigan hollarda, oʻrni qoplanishi lozim boʻlgan ziyon miqdori sud tomonidan ham kamaytirilishi mumkin. Bunda ziyonning oʻrnini qoplashni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Jabrlanuvchining aybdorligi darajasi korxona, muassasa, tashkilot kasaba uyushmasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi qarori bilan, mazkur masala boʻyicha kelishmovchilik paydo boʻlganda esa — sud tomonidan belgilanadi.

Aralash javobgarlik xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash chogʻidagi qoʻshimcha xarajatlarning oʻrnini qoplashga, bir yoʻla beriladigan nafaqani toʻlashga, shuningdek, boquvchi boʻlgan xodim vafot etgani munosabati bilan yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplashga tatbiq etilmaydi.

6. Jabrlanuvchining sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon tufayli kasbiy mehnat qobiliyatini yoʻqotish darajasi tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — TIEK) tomonidan belgilanadi.

Kasbiy mehnat qobiliyatini yoʻqotish darajasini belgilash bilan bir vaqtda TIEK asoslari mavjud boʻlganda, nogironlikning tegishli guruhi belgilanadi hamda jabrlanuvchining qoʻshimcha yordam turlariga boʻlgan muhtojligi aniqlanadi.

7. Ushbu Qoidalarga muvofiq xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon summasi, qoʻshimcha xarajatlarni qoplash hamda bir yoʻla toʻlanadigan nafaqa miqdori tashkilotning jamoa shartnomasiga asosan oshirilishi mumkin.

8. Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori oshirilganda, xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon yoki boquvchi vafot etgani munosabati bilan yetkazilgan ziyonning oʻrnini ish beruvchi tomonidan qoplash summasi belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining oshirilgan summasiga mutanosib ravishda koʻpaytiriladi.

9. Xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyondan keyin mehnat munosabatlarini toʻxtatishi sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlashdan ozod qilmaydi.

10. Quyidagilar xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyonni toʻlash manbalari hisoblanadi:

budjet tashkilotlari va muassasalari uchun — qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat budjeti mablagʻlari;

boshqa ish beruvchilar uchun — oʻz mablagʻlari.

2-bob. Xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon uchun jabrlanuvchiga toʻlanadigan ziyon miqdori

11. Xodimning sogʻligʻiga ziyon yetkazilganda jabrlanuvchining olgan yoxud olishi mumkin boʻlgan yoʻqotgan ish haqi (daromadi) toʻlanadi.

Xodimning sogʻligʻiga ziyon yetkazilgani munosabati bilan yoʻqotilgan ish haqining oʻrnini qoplash uchun toʻlanadigan oylik toʻlovlar miqdori jabrlanuvchi mehnatda mayib boʻlguniga qadar olgan oʻrtacha oylik ish haqiga nisbatan uning kasbiy mehnat qobiliyatining yoʻqotilishi darajasiga muvofiq boʻlgan foizli nisbatda belgilanadi.

Ziyonning oʻrnini qoplashga oid toʻlovni tayinlashda jabrlanuvchi oladigan ish haqi, stipendiya, pensiya va boshqa daromadlar hisobga olinmaydi. Bunda mehnatda mayib boʻlgan jabrlanganlarga — nogironligi boʻlgan shaxslarga yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash summasi qonunchilikda belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining ellik foizidan kam boʻlmasligi kerak.

12. Jabrlanuvchining yoʻqotgan ish haqi tarkibiga qoʻshimcha ravishda:

oʻrindoshlik asosida oladigan ish haqi; fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnomalar boʻyicha mehnat haqi;

tadbirkorlik faoliyatidan olinadigan daromadi (soliq inspeksiyasi maʼlumotlari asosida);

mualliflik haqi;

vaqtincha mehnatga layoqatsizligi hamda homiladorlik va tugʻruq taʼtillari davri uchun toʻlangan nafaqalar kiritiladi.

Barcha ish haqi turlari soliqlar ushlab qolingunga qadar hisoblangan summalarda hisobga olinadi.

Oʻqish davrida toʻlanadigan stipendiya (ziyonni qoplash toʻgʻrisida murojaat qiluvchining xohishiga koʻra) ish haqiga tenglashtiriladi.

13. Jabrlanuvchining yoʻqotgan ish haqi tarkibiga quyidagilar kiritilmaydi:

yuridik shaxslarning ustav fondlaridagi qoʻyilmalari yoki paylari boʻyicha ular tomonidan olinadigan dividendlar va foizlar, shuningdek, qimmatli qogʻozlar boʻyicha daromadlari;

bir martalik tusdagi toʻlovlar (foydalanilmagan taʼtil uchun pul kompensatsiyalari, mehnat shartnomasi toʻxtatilganda beriladigan yordam nafaqalari).

14. Oʻrtacha oylik ish haqi xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon yoki xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon tufayli mehnatga layoqatsizlikdan yoxud mehnatga layoqat darajasi pasayishidan (fuqaroning tanlovi boʻyicha) oldingi oxirgi oʻn ikki oy mobaynidagi ish (xizmat, muddatli harbiy xizmatdan tashqari) boʻyicha aniqlanadi. Kasb kasalligiga chalingan taqdirda, oʻrtacha oylik ish haqi ham bunday kasallikka sabab boʻlgan ishni toʻxtatishdan oldingi oxirgi oʻn ikki oy boʻyicha belgilanishi mumkin.

Oʻrtacha oylik ish haqi hisoblab chiqariladigan oylar sonidan (fuqaroning xohishiga koʻra) ish oyning birinchi kunidan boshlanmagani yoki toʻxtatilmaganligi munosabati bilan toʻliqsiz ish oylari hamda uch yoshgacha boʻlgan bolani parvarish qilish munosabati bilan beriladigan taʼtil oylari (shu jumladan, toʻliq boʻlmagan oylar), shuningdek, xodim nogironligi boʻlgan shaxs hisoblangan yoki sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon tufayli ziyon toʻlovini yuzaga keltirgan, I guruh nogironligi boʻlgan shaxs, oʻn sakkiz yoshgacha nogironligi boʻlgan bolani yoki davolash muassasasining oʻzganing parvarishiga muhtojlik haqidagi xulosasiga koʻra qariyalarni parvarish qilish mobaynidagi ish vaqti chiqarib tashlanadi. Bunda chiqarib tashlangan oylar bevosita boshqa oldingi oylar bilan almashtiriladi yoki ularni almashtirish imkoni boʻlmaganda hisoblashdan chiqarib tashlanadi. Bunday almashtirish, sogʻligʻiga yetkazilgan ziyondan yoki kasb kasalligiga chalinishdan oldingi ish joyidan qatʼi nazar, oxirgi ikki yil doirasida amalga oshiriladi.

15. Oʻn ikki oydagi ish uchun oʻrtacha oylik ish haqi ushbu Qoidalarning 14-bandida koʻrsatilgan ish haqining umumiy summasini oʻn ikkiga boʻlish yoʻli bilan hisoblab chiqariladi. Xodim sogʻligʻiga ziyon yetkazilgan vaqtda oʻn ikki oydan kam ishlagan taqdirda, oʻrtacha oylik ish haqi haqiqatda ishlagan umumiy ish haqini ishlagan oylar soniga boʻlish yoʻli bilan hisoblab chiqariladi.

Ish davri toʻliq oydan kam vaqtni tashkil qilgan taqdirda, sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash miqdori shartli oylik ish haqi (daromad) miqdoridan kelib chiqqan holda hisoblab chiqiladi. Bunda butun ishlangan vaqt davomida olingan ish haqi (daromad) kunlar soniga boʻlinadi, hosil boʻlgan summa bir yil uchun oʻrta hisobda hisoblab chiqilgan bir oydagi ish kunlari soniga koʻpaytiriladi.

Haqiqiy ish haqi miqdori toʻgʻrisidagi hujjatlarni olish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash miqdori murojaat qilingan vaqtda belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan kelib chiqqan holda hisoblab chiqiladi. Jabrlanuvchining oʻrtacha oylik ish haqi miqdori mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan koʻp boʻlmagan hollarda ham sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni miqdori xuddi shu tartibda hisoblab chiqiladi.

16. Voyaga yetmaganlarning sogʻligʻiga ziyon yetkazilgan taqdirda, ziyon uning ish haqi (daromadi) miqdoridan kelib chiqqan holda, ammo qonunchilik hujjatlarida belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining besh baravaridan kam boʻlmagan miqdorda toʻlanadi.

17. Agar bir ish beruvchida ishlangan davrda sogʻligʻiga ziyon takroran yetkazilgan taqdirda, oʻrtacha oylik ish haqi jabrlanuvchining xohishiga koʻra birinchi yoki sogʻligʻiga ziyon takroran yetkazilgandan oldingi tegishli davrlar boʻyicha hisoblab chiqiladi. Sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash miqdori kasbga doir mehnatga layoqatsizlikning umumiy foiziga qarab hisoblab chiqiladi.

Agar xodimning sogʻligʻiga turli ish beruvchilarda ishlaganda ziyon yetkazilgan boʻlsa, u holda ziyonning toʻlov miqdori har bir ish beruvchi tomonidan, tegishli sogʻliqqa yetkazilgan ziyon boʻyicha kasbga doir mehnatga layoqatsizlik foiziga qarab alohida aniqlanadi.

18. Chet ellarda ishlagan xodimlarning oʻrtacha oylik ish haqi (daromadi) chet elda ishlaganlik uchun toʻlovlarni chiqarib tashlagan va ushbu Qoidalarning 8-bandini hisobga olgan holda umumiy asoslarda hisoblab chiqiladi.

19. Ishlab chiqarish taʼlimini (amaliy mashgʻulotni) oʻtash davrida sogʻligʻiga ziyon yetkazilgan fuqarolarning oʻrtacha oylik ish haqi (daromadi) jabrlanuvchining qaysi kasb (mutaxassislik) boʻyicha oʻqiganligiga qarab, shu kasb (mutaxassislik) stavkasidan (maoshidan) kelib chiqqan holda (ammo 2 razryaddan past emas) hisoblab chiqiladi. Oʻqish (amaliy mashgʻulot) davomida ish haqi (daromad) olgan shaxslarga ularning xohishiga koʻra oʻrtacha oylik ish haqi (daromadi) shu davr uchun hisoblab chiqiladi. Jabrlanuvchilarning xohishiga koʻra oʻrtacha oylik ish haqi (daromadi) oʻqish davrida toʻlangan stipendiya boʻyicha ham hisoblab chiqilishi mumkin.

20. Sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon tufayli oʻzining roziligi bilan vaqtincha yengilroq, kam haq toʻlanadigan ishga oʻtkazilgan jabrlanuvchiga ish haqi mehnatga layoqati tiklangunga qadar sogʻligʻiga yetkazilgan ziyondan avvalgi oʻrtacha oylik ish haqidan (daromadidan) kam boʻlmagan miqdorda toʻlanadi.

21. Agar jabrlanuvchi sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon tufayli avvalgi ishini bajara olmagan taqdirda, ish beruvchi jabrlanuvchini uning xohishiga koʻra tibbiyot muassasaning xulosasiga muvofiq oʻz hisobidan yangi kasbga oʻqitishi shart.

Yangi kasbga oʻqitish davrida jabrlanuvchiga sogʻligʻiga ziyon yetkazilguniga qadar olgan oʻrtacha oylik ish haqi (daromadi) toʻlanadi. Mazkur davrda ziyonni qoplash summasi umumiy asoslarda toʻlanadi.

3-bob. Xodimning sogʻligʻiga ziyon yetkazilganda qoʻshimcha xarajatlarni kompensatsiya qilish

22. Xodimning sogʻligʻiga ziyon yetkazilgani uchun javobgar boʻlgan ish beruvchi bir yoʻla beriladigan nafaqa va oylik toʻlovlardan tashqari jabrlanuvchiga mehnatda mayib boʻlganlik yoki kasb kasalligi tufayli kelib chiqqan qoʻshimcha xarajatlarning oʻrnini qoplashi shart.

Qoʻshimcha xarajatlarga davolanish, protezlash, qoʻshimcha ovqatlanish, dori vositalarini sotib olish, sanatoriy-kurortda davolanish xarajatlari, shu jumladan, jabrlanuvchining, zarur hollarda esa uni kuzatib boruvchi shaxsning ham davolanish joyiga borish va qaytish yoʻlkira haqini toʻlash, oʻzgalarning parvarishi, maxsus transport vositalarini sotib olish va boshqa turdagi yordam uchun xarajatlar, agar u TIEK tomonidan ushbu turdagi yordamga muhtoj deb topilsa hamda ularni tegishli tashkilotlardan bepul olish huquqiga ega boʻlmasa, shuningdek, jabrlanuvchi va ish beruvchi oʻrtasida ziyonning oʻrnini qoplash boʻyicha nizo yuzaga kelgan hamda nizo jabrlanuvchining foydasiga hal boʻlgan taqdirda, koʻrsatilgan yuridik yordam uchun advokatga haq toʻlash xarajatlari kiradi.

Dorilarni sotib olish xarajatlari davolovchi shifokor yozib bergan belgilangan shakldagi retsept va sotib olingan dorilar koʻrsatilgan holdagi toʻlov cheki taqdim etilganidan keyin ish beruvchi tomonidan toʻlanadi.

I guruh nogironligi boʻlgan shaxslar uchun TIEKning uy sharoitida parvarishlash zarurati toʻgʻrisidagi xulosasi talab etilmaydi (ular maxsus tibbiy yordamga muhtoj boʻlgan hollar bundan mustasno).

Ushbu bandda koʻrsatilgan bir necha yordam turiga muhtoj boʻlgan jabrlanuvchiga har bir yordam turini olish bilan bogʻliq xarajatlarning oʻrni qoplanadi.

23. Maxsus tibbiy parvarishga muhtoj boʻlgan jabrlanuvchilar uchun qoʻshimcha xarajatlar har oyda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining ikki baravari miqdorida belgilanadi.

Uy sharoitida parvarish qilish bilan bogʻliq qoʻshimcha xarajatlar har oyda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining ellik foizi miqdorida belgilanadi.

Ham maxsus tibbiy parvarishga, ham uy sharoitidagi parvarishga muhtoj boʻlgan jabrlanuvchiga uy sharoitidagi parvarish bilan bogʻliq xarajatlar maxsus tibbiy parvarish xarajatlariga qoʻshimcha ravishda toʻlanadi.

Jabrlanuvchini parvarish qilish uchun qoʻshimcha xarajatlar ularning kim tomonidan amalga oshirilishidan qatʼi nazar toʻlanadi.

Maxsus transport vositalarini sotib olish xarajatlari ularning qiymati doirasida toʻlanadi.

Boshqa qoʻshimcha xarajatlar miqdori tegishli tashkilotlarning hisoblari va boshqa hujjatlar asosida yoxud jabrlanuvchi tomonidan ushbu xarajatlar vaqtidagi narxlarga muvofiq aniqlanadi.

24. Jabrlanuvchining sanatoriy-kurortda davolanishga muhtojligi haqida TIEK xulosasi mavjud boʻlgan taqdirda, unga har yilgi mehnat taʼtilidan tashqari davolanish uchun qoʻshimcha taʼtil beriladi. Davolanish uchun berilgan taʼtil vaqti uchun toʻlov har yilgi taʼtil toʻlovi uchun belgilangan qoidalarga muvofiq toʻlanadi. Davolanish davridagi zarar oʻrni umumiy asoslarda qoplanadi.

Sogʻligʻiga ziyon yetkazilgan xodim boshqa ishga oʻtganda, davolanish uchun berilgan qoʻshimcha taʼtil uchun toʻlov ziyon yetkazilgani uchun masʼul boʻlgan ish beruvchi tomonidan toʻlanadi.

Jabrlanuvchi, shuningdek, uni kuzatib boruvchi shaxsning yoʻl kira xarajatlarini toʻlash miqdori xizmat safari toʻgʻrisidagi normativ hujjatlarga muvofiq aniqlanadi.

25. Xodimning sogʻligʻiga ziyon yetkazilgani munosabati bilan ish beruvchi ziyonni boshqa turlaridan tashqari jabrlanuvchiga bir yoʻla beriladigan nafaqa toʻlaydi.

Xodimning sogʻligʻiga ziyon yetkazilgani munosabati bilan ish beruvchi tomonidan bir yoʻla toʻlanadigan nafaqa miqdori jamoa shartnomasida, agar u tuzilmagan boʻlsa, ish beruvchi va kasaba uyushmasi qoʻmitasi oʻrtasidagi kelishuvga binoan belgilanadi. Bunda xodimning sogʻligʻiga ziyon yetkazilgani munosabati bilan bir yoʻla toʻlanadigan nafaqa miqdori jabrlangan xodimning oʻrtacha oylik ish haqi asosida hisoblangan yillik ish haqidan kam boʻlmasligi kerak.

Yillik ish haqi miqdori ushbu Qoidalarning 14 va 15-bandlariga muvofiq hisoblab chiqilgan oʻrtacha oylik ish haqini oʻn ikkiga koʻpaytirish yoʻli bilan aniqlanadi.

4-bob. Boquvchi boʻlgan xodim vafot etgani munosabati bilan ziyonni toʻlash

26. Boquvchi boʻlgan xodim mehnat majburiyatlarini bajarishi bilan bogʻliq boʻlgan mehnatda mayib boʻlgani, kasb kasalligi yoki sogʻliqqa yetkazilgan boshqa shikast tufayli vafot etgan taqdirda, ish beruvchi quyidagi shaxslarga ziyonning oʻrnini qoplashi shart:

marhumning qaramogʻida boʻlgan mehnatga qobiliyatsiz shaxslarga, shuningdek, oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslarga yoki uning vafot etgan kuniga qadar undan taʼminot olish huquqiga ega boʻlgan shaxslarga;

marhumning vafotidan keyin tugʻilgan farzandiga;

ota-onasidan biriga (ota-onaning oʻrnini bosuvchi shaxsga), eriga (xotiniga) yoki boshqa oila aʼzosiga, agar u ishlamayotgan boʻlsa hamda marhumning oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan yoki bu yoshga toʻlgan boʻlsa-da, ammo tibbiy muassasalarning xulosasiga koʻra sogʻligʻi holati boʻyicha oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan bolalarini, aka-ukalarini, opa-singillarini yoki nabiralarini parvarish qilish bilan band boʻlsa.

Bolalarning qaramoqda ekanligi taxmin qilinadi va dalillar talab qilmaydi.

Quyidagilar mehnatga qobiliyatsiz deb hisoblanadi:

oʻn sakkiz yoshdan oshgan shaxslar, agar ularga shu yoshga toʻlguniga qadar nogironlik belgilangan boʻlsa;

oltmish yoshga toʻlgan erkaklar va ellik besh yoshga toʻlgan ayollar;

oʻziga nisbatan nogironlik belgilangan shaxslar.

Oila aʼzosining mehnatga qobiliyatsizligi yuz bergan vaqt (boquvchining vafotidan oldin yoki keyin) uning ziyonning oʻrni qoplanishiga boʻlgan huquqiga taʼsir qilmaydi.

Oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va undan katta oʻquvchilar kunduzgi taʼlim tashkilotlarida oʻqishni tugatguniga, lekin koʻpi bilan yigirma uch yoshga toʻlguniga qadar ziyonning oʻrni qoplanishiga boʻlgan huquqqa ega.

27. Vafot etgan boquvchining qaramogʻida boʻlgan va uning vafoti munosabati bilan yetkazilgan ziyonning oʻrni qoplanishiga doir huquqqa ega boʻlgan mehnatga qobiliyatsiz shaxslarga nisbatan ziyonning miqdori marhumning oʻrtacha oylik ish haqi miqdorida, uning oʻziga tegishli boʻlgan ulushni va uning qaramogʻida boʻlgan, ammo ziyonning oʻrni qoplanishiga doir huquqqa ega boʻlmagan mehnatga qobiliyatli shaxslarning ulushi chegirib tashlangan holda belgilanadi.

Ziyonning oʻrni qoplanishiga doir huquqqa ega boʻlgan shaxslarning har biriga nisbatan ziyonning oʻrnini qoplash miqdorini aniqlash uchun boquvchi ish haqining ushbu shaxslarning barchasiga toʻgʻri keladigan qismi ularning soniga boʻlinadi.

Marhumning qaramogʻida boʻlmagan, ammo ziyonning oʻrni qoplanishiga doir huquqqa ega boʻlgan mehnatga qobiliyatsiz shaxslar uchun uning miqdori quyidagi tartibda belgilanadi, agar:

taʼminot mablagʻi sud tartibida undirilgan boʻlsa, u holda ziyonning oʻrnini qoplash sud tomonidan tayinlangan miqdorda belgilanadi;

taʼminot mablagʻi sud tartibida undirilmagan boʻlsa, u holda ziyonning oʻrnini qoplash ularning moddiy ahvoli hamda marhumning hayotlik vaqtida ularga yordam koʻrsatish imkoniyati hisobga olingan holda belgilanadi.

Agar marhumning qaramogʻida boʻlgan shaxslar ham, uning qaramogʻida boʻlmagan shaxslar ham ziyonning oʻrni qoplanishiga doir huquqqa ega boʻlsa, avvalo marhumning qaramogʻida boʻlmagan shaxslarga ziyonning oʻrnini qoplash miqdori belgilanadi. Ular uchun belgilangan ziyonning oʻrnini qoplash summasi boquvchining ish haqidan chegirib tashlanadi, soʻngra ish haqining qolgan miqdoridan kelib chiqib, marhumning qaramogʻida boʻlgan shaxslarga ziyonning oʻrnini qoplash miqdori ushbu bandning birinchi va ikkinchi qismlarida nazarda tutilgan tartibda belgilanadi.

Boquvchini yoʻqotgani munosabati bilan ziyonning oʻrni qoplanishiga doir huquqqa ega boʻlgan shaxslarga tayinlangan boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasi, xuddi shuningdek, boshqa pensiya, ish haqi, stipendiya va oʻzga daromadlar ziyonning oʻrnini qoplash hisobiga kiritilmaydi. Bunda qaramoqdagi har bir shaxsga tegishli ziyonning oʻrnini qoplash summasi qonunchilikda belgilangan mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining ellik foizidan kam boʻlmasligi kerak.

Qonunchilik hujjatlarida belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori oshishi bilan qaramoqdagi har bir shaxs uchun ziyonning oʻrnini qoplash summasi ham mutanosib ravishda oshadi.

28. Boquvchi boʻlgan xodim vafot etgani munosabati bilan ziyon toʻlovi olishga huquqi boʻlganlardan har biriga belgilangan ziyon miqdori keyinchalik hisob-kitob qilinmaydi, quyidagi holatlar bundan mustasno:

marhumning vafotidan keyin farzandi tugʻilganda;

ota-onasidan biriga (ota-onaning oʻrnini bosuvchi shaxsga), eriga (xotiniga) yoki boshqa oila aʼzosiga, agar u ishlamayotgan boʻlsa hamda marhumning oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan yoki bu yoshga toʻlgan boʻlsa-da, ammo tibbiy muassasalarning xulosasiga koʻra sogʻligʻi holati boʻyicha oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan bolalarini, aka-ukalarini, opa-singillarini yoki nabiralarini parvarish qilish bilan band boʻlganda ziyon toʻlovlari belgilanganda yoki toʻxtatilganda;

marhumning qaramogʻida boʻlgan mehnatga qobiliyatsiz shaxslar, shuningdek, oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslar yoki uning vafot etgan kuniga qadar undan taʼminot olish huquqiga ega boʻlgan shaxslar soni oʻzgarganda.

Koʻrsatib oʻtilgan hollarda ziyonni toʻlash miqdori, uni undirish huquqiga ega boʻlgan shaxslar soni koʻpayishi yoki kamayishi hisobga olingan holda, ushbu Qoidalarning 27-bandiga muvofiq qayta hisoblab chiqiladi.

29. Boquvchi boʻlgan xodim vafot etganligi munosabati bilan ziyonni undirish huquqiga ega boʻlgan shaxslarga ish beruvchi marhumning oʻrtacha yillik ish haqining olti baravaridan kam boʻlmagan, ushbu shaxslar soniga boʻlingan summasida bir yoʻla beriladigan nafaqa toʻlaydi.

Nafaqaning miqdori jamoa shartnomasida, agar u tuzilmagan boʻlsa, ish beruvchi va kasaba uyushmasi qoʻmitasi oʻrtasidagi kelishuvga binoan belgilanadi.

Oʻrtacha yillik ish haqining olti baravari miqdori ushbu Qoidalarning 14 va 15-bandlariga muvofiq hisoblab chiqilgan marhumning oʻrtacha oylik ish haqini (daromadini) yetmish ikkiga koʻpaytirish yoʻli bilan aniqlanadi.

30. Sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon tufayli bir yoʻla beriladigan nafaqa olingandan keyin xodim mehnat faoliyati bilan bogʻliq holda jarohatlanishi oqibatida vafot etgan taqdirda, ish beruvchi marhumning oʻrtacha yillik ish haqining besh baravaridan kam boʻlmagan miqdorida bir yoʻla beriladigan nafaqa toʻlashi shart.

31. Xodim mehnat faoliyati bilan bogʻliq holda jarohatlanishi oqibatida vafot etgan taqdirda, ish beruvchi qoʻshimcha ravishda dafn etish uchun zarur xarajatlarni ushbu xarajatlarni qilgan shaxsga toʻlashi shart.

Dafn etish uchun zarur boʻlgan xarajatlar zararning oʻrnini qoplash hisobiga kirmaydi.

Ushbu bandning birinchi qismida nazarda tutilgan xarajatlardan tashqari qoʻshimcha xarajatlarni kompensatsiya qilish vafot etgan xodimning jasadini tashish, ish beruvchining boquvchi vafot etgani munosabati bilan yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash rad etilgani toʻgʻrisidagi qarori ustidan shikoyat qilish yoki nizo mazkur xarajatlarni qilgan shaxs foydasiga hal boʻlgan taqdirda toʻlanishi lozim boʻlgan toʻlovlarning miqdori xususida nizolashish bilan bogʻliq xarajatlarni (mutaxassislarning maslahatlari, koʻrsatilgan yuridik xizmat uchun advokatga haq toʻlash xarajatlari va boshqalar) oʻz ichiga oladi.

5-bob. Sogʻliqqa yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni koʻrib chiqish tartibi

32. Ish beruvchi sogʻligʻiga ziyon yetkazilgan xodimga, mehnat faoliyati bilan bogʻliq holda vafot etgan xodimning oila aʼzolariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq ziyonni undirishga boʻlgan huquqlarini va ushbu masalalar bilan ish beruvchiga murojaat qilish tartibini tushuntirishi hamda ziyonni toʻlash toʻgʻrisidagi talablarni berish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni olishda ariza beruvchiga koʻmaklashishi va tegishli hollarda ushbu hujjatlarni boshqa tashkilotlardan talab qilishi shart.

33. Sogʻliqqa yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash toʻgʻrisidagi ariza ish beruvchiga jabrlangan xodim tomonidan, u vafot etgan taqdirda esa ziyonning oʻrni qoplanishiga doir huquqqa ega boʻlgan manfaatdor shaxslar tomonidan beriladi. Arizaning nusxasi korxona kasaba uyushmasi qoʻmitasiga yoki xodimlarining boshqa vakillik organiga beriladi.

34. Ish beruvchi ariza kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida arizani koʻrib chiqishi va tegishli qaror qabul qilishi shart.

Sogʻliqqa yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi. Buyruq asoslangan boʻlishi zarur, unda ziyon toʻlovini oladigan shaxslar, oilaning har bir aʼzosi uchun uning miqdorlari va toʻlash muddatlari koʻrsatiladi.

Ish beruvchining xodimga sogʻligʻiga yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash toʻgʻrisidagi buyrugʻining koʻchirma nusxasi yoki ish beruvchining asoslantirilgan yozma rad javobi xodimga yoki ziyonning oʻrni qoplanishiga doir huquqqa ega boʻlgan manfaatdor shaxslarga ushbu buyruq qabul qilingan kundan eʼtiboran uch kun muddatda topshiriladi.

Xodim yoki ziyonning oʻrni qoplanishiga doir huquqqa ega boʻlgan manfaatdor shaxslar ish beruvchining qaroridan rozi boʻlmagan yoki ushbu bandning uchinchi xatboshisida belgilangan muddatda javob olmagan taqdirda, ular ushbu nizoni hal qilish uchun sudga murojaat qilishi mumkin.

35. Ziyonni toʻlash toʻgʻrisidagi arizaga TIEKning kasb boʻyicha mehnatga layoqatsizlik darajasi toʻgʻrisidagi hamda tegishli hollarda jabrlanuvchining qoʻshimcha yordam turlariga muhtojligi haqidagi xulosasi ilova qilinadi.

Boquvchisini yoʻqotganlik tufayli ziyonni toʻlash haqidagi arizaga fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organi (FHDY) tomonidan boquvchining vafoti toʻgʻrisida berilgan guvohnoma nusxasi ilova qilinadi.

Ziyon toʻlovlari muddatini uzaytirish uchun ham yuqorida qayd etilgan hujjatlar taqdim qilinadi.

TIEKda sogʻliqni tekshiruvdan oʻtkazish va qayta tekshiruvdan oʻtkazish ishlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

36. Tegishli hujjatlar boʻlmaganda hamda ularni tiklash imkoniyati boʻlmagan taqdirda, qaramogʻida boʻlganlik holati sud tomonidan belgilanadi.

37. Jabrlanuvchining yoki boshqa manfaatdor shaxslarning iltimosiga koʻra korxona kasaba uyushmasi qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi ish beruvchi bilan muzokaralarda jabrlanuvchi tomonidan qatnashish uchun oʻz vakilini ajratadi.

38. Jabrlanuvchi yoki boshqa manfaatdor shaxslar ish beruvchining qaroridan norozi boʻlgan yoki belgilangan muddatda arizasiga javob olinmagan taqdirda, ushbu nizoni hal etish uchun sudga murojaat qilishlari mumkin.

Korxonaning kasaba uyushma qoʻmitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi vakili jabrlanuvchi yoki boshqa manfaatdor shaxslarning roziligiga koʻra ariza bilan sudga murojaat qilishi va sud jarayonida qatnashishi mumkin.

Ziyonni toʻlash haqidagi ariza sudga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda beriladi.

39. Chet elda ishlagan davrda sogʻligʻiga ziyon yetkazilgan xodimlar va boquvchi boʻlgan xodim vafot etgan taqdirda, ularning oila aʼzolari tomonidan ziyon toʻlovini olish toʻgʻrisidagi ariza xodimni chet elga ishga yuborgan vakolatli davlat organi yoki xususiy bandlik agentligiga beriladi.

6-bob. Yuridik shaxs qayta tashkil etilganda yoki tugatilganda sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash summasini kapitallashtirish va toʻlash tartibi

40. Belgilangan tartibda xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon uchun javobgar deb eʼtirof etilgan yuridik shaxs qayta tashkil etilgan (qoʻshib yuborish, qoʻshib olish, birlashtirish, boʻlish, ajratib chiqarish, oʻzgartirish) taqdirda, sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash boʻyicha tegishli toʻlovlarni toʻlash majburiyati uchun uning huquqiy vorisi javob beradi. Sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash toʻgʻrisidagi ariza ham unga beriladi.

41. Xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon belgilangan tartibda qayta tashkil etish komissiyasi tomonidan tasdiqlangan taqdirda, javobgar boʻlgan qayta tashkil etilayotgan qishloq xoʻjaligi kooperativi (shirkat xoʻjaligi), fermer xoʻjaligi, yuridik shaxs tashkil etgan dehqon xoʻjaliklarida mablagʻlar mavjud boʻlmagan yoki yetarli boʻlmagan taqdirda, sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash summasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) tomonidan ushbu jamgʻarma mablagʻlaridan toʻlanadi.

Xodimning sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon uchun javobgar boʻlgan qishloq xoʻjaligi kooperativi (shirkat xoʻjaligi) fermer xoʻjaliklariga aylantirilganda Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlariga muvofiq sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash summasi, qayta tashkil etilayotgan qishloq xoʻjaligi kooperativida (shirkat xoʻjaligida) mablagʻ bor-yoʻqligidan qatʼi nazar, Pensiya jamgʻarmasi tomonidan ushbu jamgʻarma mablagʻlaridan toʻlanadi.

42. Sogʻliqqa yetkazilgan ziyon uchun javobgar boʻlgan yuridik shaxs tugatilgan taqdirda, tugatish komissiyasi sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash summasini bundan keyin toʻlash uchun zarur summani tugatilayotgan yuridik shaxs roʻyxatdan oʻtkazilgan joy boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi hisob varagʻiga oʻtkaziladi.

43. Agar jabrlanganga yoki ziyonni undirishga huquqi boʻlgan shaxslarga ziyon summasini toʻlash muayyan davrga belgilangan boʻlsa, u holda Pensiya jamgʻarmasiga oʻtkazish uchun mazkur summa yuridik shaxs tugatilgan kunda ushbu Qoidalarda belgilangan miqdorda, biroq kamida besh yil uchun hisoblab chiqariladi.

44. Agar yuridik shaxs tugatilgan kunda jabrlanuvchilarga yoki bunga huquqi boʻlgan shaxslarga ziyon summasini toʻlash muddatsiz belgilangan boʻlsa, u holda Pensiya jamgʻarmasiga toʻlash uchun mazkur summa Oʻzbekiston Respublikasida oʻrtacha umr koʻrish davomiyligi hisobga olingan holda yuridik shaxs tugatilgan kunda ushbu Qoidalarda belgilangan miqdorda, biroq kamida 5 yil uchun hisoblab chiqariladi.

Hisob-kitob qilish uchun qabul qilingan Oʻzbekiston Respublikasidagi oʻrtacha umr koʻrish davomiyligi Pensiya jamgʻarmasining manfaatdor organlari va tashkilotlari eʼtiboriga yetkaziladi.

45. Sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash uchun summalarni oʻtkazish tugatilayotgan yuridik shaxsning mablagʻlari yoki mol-mulki mavjud boʻlmagani yoki yetarli emasligi sababli mumkin boʻlmagan hollarda va sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash uchun summalarni oʻtkazish tugatilayotgan qishloq xoʻjaligi kooperativi (shirkat xoʻjaligi), fermer xoʻjaligi, dehqon xoʻjaligida mablagʻ yoʻqligi yoki yetarli emasligi tufayli mumkin boʻlmagan hollarda, bu tugatish komissiyasi tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlangan taqdirda, shuningdek, agar yuridik shaxs tugatilgandan keyin jabrlanganlarda yoki ziyon toʻlanishi huquqiga ega boʻlgan shaxslarda, ushbu Qoidalarga muvofiq ularni olish uchun qoʻshimcha yoki yangi huquqlar paydo boʻlganda, sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash summasi Pensiya jamgʻarmasi tomonidan ushbu jamgʻarma mablagʻlaridan toʻlanadi.

46. Pensiya jamgʻarmasi sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni olish huquqiga ega boʻlgan shaxslarning yashash joylari boʻyicha ziyon summasi ushbu Qoidalarga muvofiq hisoblab chiqilgan miqdorda toʻlanadi.

47. Yuridik shaxs qayta tashkil etilgan yoki tugatilgan taqdirda, ziyon summasini toʻlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilanadi.

7-bob. Sogʻliqqa yetkazilgan ziyonning oʻrnini qoplash summasini toʻlash tartibi va muddatlari

48. Sogʻliqqa yetkazilgan ziyon toʻlovlari quyidagi muddatlardan boshlab toʻlanadi:

jabrlanuvchilarga — ular sogʻliqqa yetkazilgan ziyon oqibatida kasb boʻyicha mehnatga layoqatini toʻliq yoki qisman yoʻqotgan kundan;

boquvchi boʻlgan xodim vafoti tufayli ziyon toʻlovini olish huquqiga ega boʻlgan shaxslarga — boquvchi boʻlgan xodim vafot etgan kunidan, ammo ziyon toʻlovini olish huquqiga ega boʻlingan vaqtdan.

49. Ziyonni undirish toʻgʻrisida ariza jabrlanuvchining sogʻligʻiga yetkazilgan ziyon tufayli kasb boʻyicha mehnatga layoqati yoʻqotilgandan yoki boquvchi boʻlgan xodim vafotidan uch yildan keyin berilgan taqdirda, ziyonning oʻrni bu haqida murojaat qilingan kundan boshlab ushbu Qoidalarning 52-bandida belgilangan muddatlarda amalga qoplanadi.

Ariza berilgan kun sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash toʻgʻrisida murojaat qilingan kun hisoblanadi.

Sogʻliqqa yetkazilgan ziyon toʻlovlarini olish muddati zarur hujjatlar taqdim etilishi boʻyicha avvalgi toʻlovlar muddati tugagan kundan boshlab uzaytiriladi.

50. Oʻrtacha oylik ish haqi (daromad) boʻyicha ziyonning oʻrni sogʻliqqa yetkazilgan ziyon tufayli jabrlanuvchi kasb boʻyicha mehnat layoqatini yoʻqotganlik belgilangan muddat uchun, qoʻshimcha xarajatlarni toʻlash esa ularga muhtojlik belgilangan muddat davomida qoplanadi.

51. Ish beruvchi jabrlanuvchini yoki manfaatdor shaxslarni sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni toʻlash miqdori qayta hisoblanishiga sabab boʻlgan maʼlumotlar bilan tilxat boʻyicha tanishtirishi shart, jabrlanuvchi yoki manfaatdor shaxslar esa, oʻz navbatida, ziyon toʻlovi miqdori qayta hisoblanishiga sabab boʻlgan oʻzgarishlar toʻgʻrisida yozma ravishda maʼlum qilishlari shart (mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori oshgan hollar bundan mustasno).

52. Joriy oy uchun ziyon toʻlovlari ushbu oy tugashidan kechikmay toʻlanadi.

Bir yoʻla toʻlanadigan nafaqa ziyonni undirish huquqi olingan kundan boshlab bir oy mobaynida toʻlanadi.

Sogʻliqqa yetkazilgan ziyon toʻlovlari summasini oluvchiga yetkazib berish va joʻnatish xarajatlari yetkazilgan ziyon uchun javobgar boʻlgan ish beruvchi hisobidan amalga oshiriladi.

Ushbu summalar oluvchilarning xohishiga koʻra ularning bankdagi hisob varagʻiga oʻtkazilishi mumkin.

53. Ziyonning belgilangan toʻlovlari quyidagi muddatlardan boshlab qayta hisoblab chiqiladi:

sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni qoplash miqdorini oshirish huquqi vujudga kelganda — tegishli holatlar yuzaga kelgan oydan keyingi oyning birinchi kunidan boshlab;

qoplash miqdorining kamaytirilishiga sabab boʻluvchi holatlar yuzaga kelganda — tegishli holatlar yuzaga kelgan oydan keyingi oyning birinchi kunidan boshlab.

54. Ziyonni undiruvchi shaxs keksalar yoki nogironligi boʻlgan shaxslar uyiga (pansionatga) joylashtirilgan taqdirda, unga ziyonni qoplash miqdori bilan u yerdagi parvarish qilish qiymati oʻrtasidagi farq toʻlanadi, ammo bu tayinlangan ziyon qoplanishi summasining yigirma besh foizidan kam boʻlmasligi kerak.

Agar koʻrsatib oʻtilgan shaxslarning qaramogʻida mehnatga layoqatsiz kishilar bor boʻlsa, sogʻliqqa yetkazilgan ziyon quyidagi tartibda qoplanadi: qaramogʻidagi mehnatga layoqatsiz bir kishi hisobiga — belgilangan qoplash summasining chorak qismi, ikki kishi hisobiga — uchdan bir qismi, uch va undan koʻp kishi hisobiga yarmi qoplanadi. Toʻlovning qolgan qismi keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar uyida (pansionatda) parvarish qilish qiymatini chegirib tashlagan holda, ammo ziyon qoplanishi miqdorining 25 foizidan kam boʻlmagan miqdorda jabrlanuvchining oʻziga toʻlanadi.

55. Sud hukmi bilan ozodlikdan mahrum etilib jazo muddatini oʻtash davrida qoplanishi kerak boʻlgan ziyon summasi oluvchining maxsus hisob varagʻiga oʻtkaziladi va unga ozodlikdan mahrum etilgan joydan chiqqandan keyin toʻlanadi.

56. Tayinlangan, ammo jabrlanuvchi yoki ziyonni undirish huquqiga ega boʻlgan shaxslar tomonidan oʻz vaqtida olinmagan toʻlov uni olish haqida murojaat qilingan oldingi uch yildan koʻp boʻlmagan vaqt uchun toʻlanadi.

Ziyon uchun javobgar boʻlgan ish beruvchining aybi bilan oʻz vaqtida olinmagan zararni qoplash summasi biron-bir muddat bilan chegaralanmagan holda oʻtgan davr uchun toʻlanadi.

57. Jabrlanuvchiga yoki boquvchi boʻlgan xodimning vafoti tufayli ziyonni undirish huquqiga ega boʻlgan shaxslarga tegishli boʻlgan va vafot etish tufayli ular tomonidan toʻliq olinmay qolgan ziyon undirish summasi umumiy asoslarda ularning merosxoʻrlariga toʻlanadi.

58. Jabrlanganlarga yoki ziyonni undirish huquqiga ega boʻlgan shaxslarga ortiqcha toʻlangan ziyon toʻlovi summasi, agar ular tomonidan suiisteʼmol qilish oqibatida (qasddan notoʻgʻri maʼlumotlar mavjud boʻlgan hujjatlar taqdim etilishi, boquvchisini yoʻqotgan taqdirda zarar summasini undirish tayinlangan oila tarkibidagi oʻzgarishlar toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim etilmasligi natijasida va boshqalar) yoxud sanoqdagi xato oqibatida asossiz toʻlangan boʻlsa, qaytarib olinishi mumkin.

Notoʻgʻri olingan ziyon toʻlovi summasi mehnatga haq toʻlash summasidan chegirib qolishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan kafolatlarga rioya qilingan holda qaytarib olinadi.

Sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni qoplash summasini toʻlash toʻxtatilgan taqdirda, ortiqcha toʻlangan summa boʻyicha qarzning qolgan qismi sud tartibida undiriladi.

59. Ziyon summasini toʻlash davrida ziyonni qoplash toʻgʻrisidagi tashkilot buyrugʻining nusxasi, ziyonni qoplash toʻgʻrisida sud qaror chiqargan boʻlsa ushbu sudning qarori, jabrlanuvchi va boshqa manfaatdor shaxslarning ziyonni qoplash toʻgʻrisidagi arizasi va boshqa barcha zarur hujjatlar bilan birgalikda ish beruvchining buxgalteriya xizmatida sogʻliqqa yetkazilgan ziyonni oluvchining alohida hujjatlar yigʻmajildida, ish beruvchi tugatilgan taqdirda esa — ish beruvchi roʻyxatdan oʻtkazilgan hududdagi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimlarida saqlanadi.

Ziyon summasini toʻlash toʻxtatilgandan ikki yil keyin koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar yigʻmajildlari ish beruvchining arxiviga yoki Pensiya jamgʻarmasiga doimiy saqlash uchun topshiriladi.

60. Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga doimiy yashash uchun joʻnab ketgan shaxslarga yetkazilgan ziyonning oʻrni Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq qoplanadi.

8-bob. Yakunlovchi qoida

61. Ushbu Qoidalar talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 22-sentabrdagi 505-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori va unga ilova .

2. Vazirlar Mahkamasining “Xodimlarga ularning mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq holda jarohatlanishi, kasb kasalliklariga chalinishi yoki salomatlikning boshqa xil shikastlanishi tufayli yetkazilgan zararni toʻlash qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 11-fevraldagi 60-son qarori hamda unga 1 va 2-ilovalar .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolarning pensiya taʼminoti tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 30-dekabrdagi PF-4161-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi tuzilmasini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 30-dekabrdagi PQ-1251-son hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasining tashkiliy tuzilmasini shakllantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 30-dekabrdagi PQ-1252-son qarorlari)” 2010-yil 24-martdagi 52-son qaroriga 1-ilovaning 30-bandi hamda 2-ilovaning 2-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2010-yil 5-iyuldagi 134-son qarori va unga ilova .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-dekabrdagi 1066-son qaroriga 6-ilovaning 1-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 54-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Byurokratik toʻsiqlarni yanada qisqartirish hamda davlat organlari va tashkilotlari faoliyatiga zamonaviy boshqaruv tamoyillarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-dekabrdagi PQ-4546-son qarori)” 2020-yil 7-iyuldagi 429-son qaroriga 1-ilovaning 5-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Kambagʻal va ishsiz fuqarolarni kasb-hunarga oʻqitish tizimini takomillashtirish hamda mehnat organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 5-apreldagi 183-son qaroriga 6-ilovaning 5-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 20-bandi .

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 129-bandi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Ijtimoiy himoyaga muhtoj ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa va moddiy yordamlarni tayinlash hamda toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash va ushbu sohaga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish orqali davlat xizmati sifatini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida” 2023-yil 23-martdagi 119-son qaroriga 3-ilovaning 3-bandi .

12. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarni ijtimoiy himoya qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlari takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2024-yil 29-oktabrdagi 714-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi .

13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksini amalga oshirishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qaroriga 13-ilovaning 1-bandi .

14. Vazirlar Mahkamasining “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilik hujjatlari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2025-yil 2-maydagi 289-son qaroriga 1-ilovaning 1-bandi .

15. Vazirlar Mahkamasining “Nogironlikni belgilash tizimi raqamlashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2025-yil 16-sentabrdagi 587-son qaroriga ilovaning 1-bandi .

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2025-yil 7-noyabrdagi 709-son qaroriga 1-ilovaning 3-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 22-sentabr,

505 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.09.2026-y., 09/26/505/0960-son)

lex.uz