UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 22-sentabr · Prezident farmonlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 22 сентябрь · Президент фармонлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 сентября 2026 г. · Указы Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 September 2026 · Presidential decrees

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ёқилғи-энергетика тармоғидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, тармоқда давлат бошқаруви ва хусусий сектор фаолияти чегараларини аниқ белгилаш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари бозорида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:

(а) мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва тармоқ барқарорлигини таъминлаш;

(б) ёқилғи-энергетика тармоғида натижага асосланган бошқарув тизимини йўлга қўйиш;

(в) давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларни «стратегия — тартибга солиш — назорат — ижро» тамойили асосида ўрнатиш;

(г) ёқилғи-энергетика тармоғининг инвестициявий жозибадорлиги ва сармоя киритиш шаффофлигини ошириш ҳамда ушбу йўналишда соғлом рақобат муҳитини яратиш;

(д) ёқилғи-энергетика тармоғида рақобатни ривожлантириш ҳамда барча учун тенг ҳуқуқ ва шарт-шароитлар яратиш орқали замонавий экотизимни жорий қилиш.

II. Ёқилғи-энергетика тармоғидаги институционал ислоҳотлар

2. Белгилансинки:

(а) Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари ва истеъмолчиларига шартномавий, хизмат кўрсатиш ва бошқа хўжалик муносабатлари бўйича индивидуал тусдаги рухсатномалар бериш амалиёти бекор қилинади;

(б) Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Регулятор) зиммасига электр энергияси билан бир қаторда табиий ва суюлтирилган газ таъминотида бозор тамойилларини босқичма-босқич шакллантириш ҳамда тартибга солиш вазифалари юклатилади;

(в) Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлашга қаратилган превентив назорат моделига асосланган вазифалар юклатилади;

(г) ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари тегишлилиги бўйича ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, узатиш, тақсимлаш, етказиб бериш ва сотиш бўйича хўжалик (тижорат) фаолиятини амалга ошириш вазифасини бажаради.

3. Қуйидагилар:

(а) Энергетика вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

(б) Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигининг янги фаолият йўналишлари 2-иловага мувофиқ;

(в) Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг қўшимча фаолият йўналишлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Вазирлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Регуляторнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

(а) Регулятор ходимларининг умумий чекланган сонини қўшимча 21 та штат бирлигига ошириш. Бунда қўшимча штат бирликларини молиялаштириш 2026 йилда Энергетика бозорини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади;

(б) Вазирлик ҳузуридаги Ёқилғи-энергетика соҳасини ислоҳ қилиш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офисининг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

(i) ёқилғи-энергетика тармоғида мавжуд ахборот тизимларининг функционал имкониятларини кенгайтириш, бунда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, тармоқнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш;

(ii) рақамли платформалар орқали энергия ресурсларига бўлган талаб ва таклиф прогнозлари, ёқилғи-энергетика баланси, ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш ва янгилаб бориш;

(iii) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда тармоқ корхоналарига кўмаклашиш, талаб этиладиган ер майдонларини ажратишда Вазирлик номидан ҳаракат қилиш, лойиҳаларни амалга ошириш ҳолатини мониторинг қилиш ва муаммоларни бартараф этиш;

(iv) касбий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда тармоқ корхоналари учун кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, шу жумладан, дуал таълимни жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

(v) рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ёрдамида ёқилғи-энергетика тармоғи ходимларини бошқариш, тармоқ корхоналарида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилишини баҳолаш ва мониторинг қилишни жорий этиш.

III. Ёқилғи-энергетика ресурсларини прогнозлаш ва стратегик режалаштириш

5. Вазирлик, Регулятор, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

(а) 2026 йил якунига қадар ҳудудлар ва тармоқларнинг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабидан келиб чиқиб, қуйидагиларни кўзда тутувчи 2050 йилга қадар истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш концепциясини тасдиқлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин ҳамда тасдиқланган Концепцияни эълон қилсин:

(i) ёқилғи-энергетика ресурслари салоҳияти;

(ii) демографик ўзгаришлар ва ҳудудларнинг ихтисослашуви ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг узоқ муддатли талаб прогнози;

(iii) ёқилғи-энергетика ресурслари диверсификацияси, муқобил энергия манбалари, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия, энергия сақлаш тизимлари ва атом энергетикасини ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболлари;

(iv) энергия самарадорлигини ошириш, замонавий рақамли ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, юқори самарадор, экологик тоза ва янги авлод энергетика технологияларига босқичма-босқич ўтиш механизмлари;

(v) республика истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш орқали энергетика хавфсизлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлаш;

(б) ҳар 5 йилда мазкур Концепцияни янгилаб, тегишли норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

(а) республика истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашни ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш мазкур Фармоннинг 4-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади. Бунда:

(i) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Вазирлик, Регулятор билан биргаликда ҳар йилнинг август ойига қадар тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳар йили янгиланадиган ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабнинг уч йиллик прогнозлари (кейинги ўринларда — Талаб прогнозлари) ишлаб чиқилади;

(ii) Вазирлик ва Регулятор томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йилнинг сентябрь ойига қадар Талаб прогнозлари асосида ҳар йили янгиланадиган истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича уч йиллик ривожлантириш режасини (кейинги ўринларда — Стратегик режа) тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

(iii) Талаб прогнозлари ва Стратегик режа Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йилнинг октябрь ойига қадар тасдиқланади ва эълон қилинади;

(б) ёқилғи-энергетика тармоғида истиқболли инвестиция лойиҳалари режасини ишлаб чиқиш ва уларнинг танлов ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш мазкур Фармоннинг 5-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади. Бунда:

(i) тасдиқланган Стратегик режа асосида Регулятор ва Вазирлик томонидан ҳар йилнинг ноябрь ойига қадар ҳар бир лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, лойиҳани амалга ошириш тамойиллари ва молиялаштириш манбалари, талаб этиладиган ер участкаси ҳамда инфратузилма тавсифи кўрсатилган ҳолда истиқболли инвестиция лойиҳаларининг уч йиллик режаси (кейинги ўринларда — Инвестиция режаси) Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

(ii) Инвестиция режаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йилнинг якунига қадар тасдиқланади ва эълон қилинади;

(iii) Инвестиция режасидаги лойиҳаларнинг танлов ҳужжатлари тўплами буюртмачи ёки давлат шериги томонидан, шунингдек, маҳаллий ва халқаро лойиҳа институтларини жалб қилган ҳолда тайёрланади ва очиқ эълон қилиб борилади;

(iv) лойиҳа ташаббускори (амалга оширувчи) қонунчиликда белгиланган тартибда танлов асосида аниқланади;

(v) Инвестиция режасига киритилган лойиҳалар учун талаб этиладиган ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилади;

(vi) буюртмачи (давлат шериги) Инвестиция режасига кўра инвестицияларни ўзлаштириш, лойиҳаларни белгиланган муддатда амалга ошириш ва ишга туширишга масъул ҳисобланади;

(в) инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш, лойиҳалар доирасида индивидуал хусусиятга эга имтиёзлар ва преференциялар бериш, Инвестиция режасига киритилмаган лойиҳаларни бошлаш қатъий тақиқланади;

(г) объектларни лойиҳа-смета ҳужжатларини параллел равишда ишлаб чиқиш ва молиялаштириш билан бир вақтда қуриш ва реконструкция қилишга (хусусий инвестициялар ҳисобидан қуриладиган объектлар бундан мустасно) рухсат берилмайди.

IV. Ёқилғи-энергетика тармоғида молиявий операциялар ва пул оқимларини бошқариш механизмларини ислоҳ қилиш

7. Белгилансинки, 2027 йил 1 июлдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси фаолиятининг шаффофлиги, тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида Ёқилғи-энергетика соҳасида идоралараро тариф комиссиясининг ягона рақамли платформаси (кейинги ўринларда — Рақамли платформа) жорий этилади. Бунда Рақамли платформа орқали:

(а) фаолияти тартибга солинадиган корхоналар томонидан тариф буюртмалари ҳамда тарифларни ҳисоблаш учун зарур бўлган молиявий, техник ва бошқа маълумотларни электрон шаклда қабул қилиш ва қайта ишлаш таъминланади;

(б) тариф ҳисоб-китоблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тарифларни шакллантириш тартиби асосида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади;

(в) тариф буюртмалари бўйича маълумотларни автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш, уларнинг истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича йиллик ривожлантириш режасига ва истиқболли инвестиция лойиҳалар режасига мувофиқлигини текшириш имкони яратилади;

(г) тариф буюртмаларини кўриб чиқиш, тузатишлар киритиш, келишиш ва қарор қабул қилиш жараёнлари рақамлаштирилади;

(д) қабул қилинаётган тариф қарорларининг тартибга солинадиган корхоналар молиявий барқарорлигига ҳамда Давлат бюджетига таъсирини баҳолаш имкони таъминланади;

(ж) тарифларни давлат томонидан тартибга солиш жараёни бўйича ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда қарор қабул қилиш жараёнининг шаффофлиги таъминланади;

(з) электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларидан ҳамда улгуржи қайта сотувчилардан келиб тушадиган пул маблағларини тақсимлаш тартибини шакллантириш, ҳар уч ойда қайта кўриб чиқиш ҳамда мониторингини юритиш тизими автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади;

(и) электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларидан ҳамда улгуржи қайта сотувчилардан келиб тушадиган пул маблағлари тақсимотидаги иштирокчилар учун маблағлар тақсимоти жараёнининг шаффофлиги таъминланади.

8. Белгилансинки:

(а) Рақамли платформани ишлаб чиқишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Регулятор — буюртмачи, «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ — пудратчи ҳисобланади;

(б) Рақамли платформани ишлаб чиқиш харажатлари «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» (iCRAFT) лойиҳаси доирасида Регуляторга рақамлаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

V. Ёқилғи-энергетика тармоғида кадрлар салоҳиятини тубдан ошириш

9. Бошқарув самарадорлиги агентлиги 2026 йил якунига қадар:

(а) Вазирлик, Регулятор ва Инспекция билан биргаликда марказий аппарат, тизим корхона ва ташкилотларининг ходимлари учун ёқилғи-энергетика, муқобил энергия манбалари, энергетик режалаштириш, диспетчерлик, маълумотлар таҳлили (дата анализ) ва бошқа йўналишлар бўйича илғор хорижий давлатларда стажировкаларни ташкил этсин. Бунда стажировка дастурининг аниқ мақсад ва натижаларга йўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратилади;

(б) Вазирлик ва ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари билан биргаликда номзодларни юқори ва ўрта бўғин раҳбарлик лавозимига тайинлашдан олдин ҳамда бир йилда бир марта юқори ва ўрта бўғин раҳбарларини шахсий-профессионал диагностикадан ўтказиш механизмини йўлга қўйсин.

10. Вазирлик 2030 йилга қадар:

(а) Регулятор, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Атом энергияси агентлиги ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда ёқилғи-энергетика тармоғида нуфузли хорижий университетларда таълим оладиган талабалар сонини босқичма-босқич йиллик 50 нафарга етказиш чораларини кўрсин;

(б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ёқилғи-энергетика тармоғида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича жами 50 миллион долларга тенг грант маблағларини жалб қилсин.

VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

11. Ёқилғи-энергетика тармоғини ислоҳ қилиш, норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва тармоқни рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

13. Вазирлик, Регулятор манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

14. Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж,А. Қўчқоров ва энергетика вазири Ш.Х. Ходжаев белгилансин.

15. Мазкур Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Р. Нарматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига 1-ИЛОВА

Энергетика вазирлигининг асосий фаолият йўналишлари

1. Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини ва ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарорлигини таъминлаш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларини ривожлантириш, шунингдек, истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритиш.

2. Ёқилғи-энергетика тармоғининг стратегик ривожланиш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларининг ишлаб чиқарилиши ва истеъмолини диверсификация қилиш режаларини ишлаб чиқиш ва улар ижросини мониторинг қилиш.

3. Ёқилғи-энергетика тармоғини техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сертификатлаштириш, шу жумладан, янги технологиялар ва халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш.

4. Ёқилғи-энергетика тармоғининг рақамли экотизимини яратиш, сунъий интеллект ёрдамида жараёнларни мунтазам таҳлил ва мониторинг қилиш.

5. Ёқилғи-энергетика тармоғида муҳандис-техник ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш.

6. Ёқилғи-энергетика соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий-техникавий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига 2-ИЛОВА

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигининг янги фаолият йўналишлари

1. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида бозор тамойилларини босқичма-босқич ташкил қилишни таъминлаш.

2. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ бозорларида рақобатни қўллаб-қувватлаш, бозорнинг жозибадорлигини ҳамда талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш.

3. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ бозорларининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқ ва шаффофликни таъминловчи қонун-қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш.

4. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ бозорлари иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш, уларнинг лицензия шартларига амал қилишини назорат қилиш.

5. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашдаги технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш.

6. Бозор конъюнктураси ва энергия ресурсларига бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишни режалаштириш ҳамда инфратузилмани яратишга қаратилган узоқ муддатли инвестиция сиёсатини шакллантиришда ва амалга оширишда иштирок этиш.

7. 2028 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида:

(а) тартибга солинадиган тарифлар ва тўловларни тасдиқлаш;

(б) истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хизматлар сифати устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқишнинг самарали тизимини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига 3-ИЛОВА

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг қўшимча фаолият йўналишлари

1. Қоидабузарликларни аниқлаш ва жазолашга йўналтирилган амалиёт билан бирга услубий кўмак кўрсатиш, қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлаш амалиётини жорий қилиш.

2. Хавфларни олдиндан баҳолаш, қоидабузарликлар сабабларини таҳлил қилиш ва уларни бартараф этишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга ошириш.

3. Ёқилғи энергетика тармоғидаги корхоналар ва истеъмолчилар учун қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларни содда, очиқ ва тушунарли шаклда эълон қилиш ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларини доимий амалга ошириш.

4. Назорат тадбирларини хавф даражасига асосланган ёндашув орқали ташкил этиш, огоҳлантириш ва камчиликларни ихтиёрий бартараф этиш учун муддат бериш амалиётини қўллаш.

5. Энергетика объектларини авариялар содир бўлиши, техник ҳолати ҳамда қонунчилик ва техник қоидалар талабларига риоя этиш кўрсаткичлари бўйича ҳар йили рейтинг баҳолашни амалга ошириш ҳамда очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида эълон қилиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига 4-ИЛОВА

Республика истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашни ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Вазирлик, Регулятор, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Истеъмолчиларнинг тармоқлар ва ҳудудлар кесимидаги ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабининг уч йиллик прогнозларини ишлаб чиқиш Ҳар йилнинг август ойига қадар 2-босқич Вазирлик, Регулятор, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича уч йиллик ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш Ҳар йилнинг август ойига қадар 3-босқич Вазирлар Маҳкамаси Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича уч йиллик ривожлантириш режасининг тасдиқланишини таъминлаш, эълон қилиш ва ижрога қаратиш Ҳар йилнинг октябрь ойига қадар 4-босқич Вазирлик, Регулятор, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича уч йиллик ривожлантириш режасининг бажарилишини мониторинг қилиш Доимий

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига 5-ИЛОВА

Ёқилғи-энергетика тармоғида истиқболли инвестиция лойиҳалари режасини ишлаб чиқиш уларнинг танлов ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Регулятор ва Вазирлик Ёқилғи-энергетика тармоғида истиқболли инвестиция лойиҳалари режасини (кейинги ўринларда — Инвестиция режаси) ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш Ҳар йилнинг ноябрь ойига қадар 2-босқич Вазирлар Маҳкамаси Инвестиция режасини тасдиқлаш, эълон қилиш ва ижрога қаратиш Ҳар йилнинг якунига қадар 3-босқич Буюртмачи (давлат шериги), лойиҳалаштириш институтлари Инвестиция режасидаги лойиҳаларнинг танлов ҳужжатлари тўпламини (танлов иштирокчиларига қўйиладиган малака талаблари, лойиҳанинг техник кўрсаткичлари, лойиҳани бошлашда рухсат этиш билан боғлиқ ҳужжатлар ва бошқаларни) тайёрлаш ва очиқ эълон қилиб бориш Инвестиция режасига асосан 4-босқич Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Инвестиция режасига киритилган лойиҳалар учун талаб этиладиган ер участкаларини тегишлилиги бўйича маҳаллий ҳокимликлар захирасига қайтариш ва лойиҳаолди ҳужжатларига мувофиқ Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш Инвестиция режасига асосан 5-босқич Буюртмачи (давлат шериги) Лойиҳа ташаббускорини (амалга оширувчини) қонунчиликда белгиланган тартибда тендер асосида аниқлаш Инвестиция режасига асосан 6-босқич Буюртмачи (давлат шериги) Инвестиция режасига кўра инвестицияларни ўзлаштириш, лойиҳаларни белгиланган муддатда амалга ошириш ва ишга туширилишини таъминлаш Инвестиция режасига асосан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига 6-ИЛОВА

Ёқилғи-энергетика тармоғини ислоҳ қилиш, норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва тармоқни рақамлаштириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш шакли Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Ёқилғи-энергетика тармоғида институционал ислоҳотларни амалга ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш 1. Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат органлари ва ташкилотлари функцияларини мақбуллаштириш. 1. Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат органлари ва ташкилотлари функцияларини таҳлил қилиш, такрорланувчи ва ортиқча функцияларни аниқлаш ва мақбуллаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Бир ой муддатда Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Ўзэнергоинспекция (Исоқжонов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) 2. Ёқилғи-энергетика тармоғидаги давлат органлари ва ташкилотларининг функция ва вазифаларини ўзгартириш ҳамда уларнинг низомларига ўзгартиришлар киритиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Уч ой муддатда 2. Вазирлик ва идораларнинг табиий ва суюлтирилган газ бозорларини тартибга солиш ваколатларини Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигига ўтказиш. 1. Электр энергияси ҳамда табиий ва суюлтирилган газ бозорларини иқтисодий тартибга солиш соҳасида Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ваколатларини кенгайтириш, қўшимча функция ва вазифалар юклашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Бир ой муддатда Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Энергетика вазирлиги (Ходжаев) 2. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Уч ой муддатда 3. Ўзэнергоинспекцияга қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлашга қаратилган «превентив назорат модели»га асосланган қўшимча вазифаларни юклаш. 1. Ўзэнергоинспекцияга қоидабузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш, хавфларни эрта аниқлашга қаратилган «превентив назорат модели»га асосланган қўшимча вазифаларни юклаш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Бир ой муддатда Ўзэнергоинспекция (Исоқжонов), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Адлия вазирлиги (Ташкулов) 2. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Уч ой муддатда 4. Халқаро молия институтлари билан ислоҳотларни мувофиқлаштириш. Жаҳон банки, ОТБ, ЕТТБ, XMK ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бозор модели, тариф сиёсати, клиринг ва маълумотлар базаси бўйича техник кўмак дастурларини жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар Доимий Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев) 5. Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мазкур Фармондан келиб чиқиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 1. Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Уч ой муддатда Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Адлия вазирлиги (Ташкулов) 2. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш. 3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Белгиланган тартибда 6. Ёқилғи-энергетика ресурслари бозорларида рақобат ва камситмаслик тамойилларини таъминлаш бўйича қоидаларни ишлаб чиқиш. 1. Халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда ёқилғи-энергетика тармоғининг ҳар бир йўналиши бўйича бозорни тартибга солувчи қоидаларни ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2027 йил апрель Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Турахужаев) 2. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2027 йил июнь 7. Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат хизматларини, шу жумладан, техник шартларни бериш ва келишиш жараёнларини соддалаштириш. 1. Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат хизматларини, шу жумладан, техник шартларни бериш ва келишишни тўлиқ проактив шаклга ўтказиш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Уч ой муддатда Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Ўзэнергоинспекция (Исоқжонов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) 2. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Белгиланган тартибда 8. «Яшил энергия» МЧЖни ислоҳ қилиш ҳамда унинг фаолиятидан олинадиган даромадларни энергия самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш. 1. «Яшил энергия» МЧЖ устав капиталидаги Энергетика вазирлигининг улушини Энергия самарадорлиги миллий агентлигига баланс қийматида ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар Бир ҳафта муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги (Муродов), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов), «Яшил энергия» МЧЖ (Насретдинов) 2. «Яшил энергия» МЧЖ устав капиталидаги тижорат банклари ҳамда уларга тегишли шўъба корхоналарининг улушларини Энергия самарадорлиги миллий агентлигига бозор қийматида баҳоланган қийматда мос равишда давлат улуши бўйича келгусида ҳисобланадиган дивидендлар ҳисобидан чегириш орқали реализация қилиш ҳамда мазкур шўъба корхоналари томонидан тижорат банкларига тўланадиган дивидендлар эвазига топшириш. Бир ой муддатда 3. 2027 йилдан бошлаб «Яшил энергия» МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши бўйича олинадиган дивидендларни республикада амалга ошириладиган энергия самарадорлиги тадбирларини молиялаштиришга йўналтириш. Доимий II. Ёқилғи-энергетика ресурсларини прогнозлаш ва стратегик режалаштириш 9. 2050 йилга қадар истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш. 1. 2050 йилга қадар истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича республика ишчи гуруҳини тузиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Икки ҳафта муддатда Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Ўзэнергоинспекция (Исоқжонов) 2. 2050 йилга қадар ҳудудлар ва тармоқларнинг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабини аниқлаш. 2026 йил октябрь 3. 2050 йилга қадар истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш. 2026 йил ноябрь 4. Концепцияни тасдиқлаш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил декабрь 10. Ёқилғи энергетика тармоғини 2035 йилгача рақамли трансформация қилиш стратегиясини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш: ёқилғи-энергетика тармоғини рақамли трансформация қилиш; соҳанинг ягона рақамли архитектураси ва ягона маълумотлар платформасини шакллантириш; сунъий интеллект ва илғор рақамли технологияларни жорий қилиш; тармоқ кўрсаткичларини онлайн прогнозлаш, мониторинг қилиш, риск-менежмент тизимини жорий этиш. 1. Соҳада рақамлаштириш бўйича амалга оширилган лойиҳалар ва мавжуд ахборот тизимлари хатловини ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил октябрь Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари 2. Ёқилғи энергетика тармоғини 2035 йилгача рақамли трансформация қилиш стратегиясини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Белгиланган тартибда III. Энергетика тизимида молиявий операциялар ва пул оқимларини бошқариш механизмларини ислоҳ қилиш 11. Электр энергиясининг улгуржи бозорида «ягона улгуржи нарх» механизмларини жорий этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. 1. Электр энергиясининг улгуржи бозорида «ягона улгуржи нарх» механизмларини жорий этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва асосли таклифлар тайёрлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Икки ой муддатда Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Энергетика вазирлиги (Ходжаев) 2. Ўрганишлар ижобий натижа берса, «ягона улгуржи нарх» механизмларини жорий қилиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Регулятор ва Энергетика вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқлаш. 2026 йил декабрь 12. Электр энергиясининг улгуржи савдо операциялари учун мўлжалланган савдо платформасини ишлаб чиқиш. 1. Электр энергияси бозори концепцияси ва қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда электр энергиясининг улгуржи савдо операциялари учун мўлжалланган савдо платформасини яратиш бўйича техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиқиш. Техник топшириқ 2026 йил ноябрь «Ўзэнергосотиш» АЖ (Обиджонов), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) 2. Техник топшириқ лойиҳасини белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. Белгиланган тартибда 3. «UZINFOCOM» МЧЖ билан савдо платформасини ишлаб чиқиш бўйича тегишли шартномаларни имзолаш. 2026 йил декабрь 4. Савдо платформасини синов тариқасида ишга тушириш. 2027 йил апрель IV. Истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлашда қулайликлар яратиш 13. Табиий газ ва электр энергияси истеъмолчилари учун оммавий оферта шартномасини жорий қилиш. 1. Табиий газ ва электр энергияси истеъмолчилари учун намунавий оммавий оферта шартномасини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил октябрь Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Исакулов), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (Ходжаев), Ўзэнергоинспекция (Исоқжонов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Турахужаев) 2. Намунавий оммавий оферта шартномасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил декабрь 3. Тасдиқланган намунавий оферта шартномасини Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш. 4. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг мобиль иловасида ҳар бир истеъмолчининг электр таъминотидаги узилишлари тарихини юритиш. 2027 йил январь 14. Электр таъминотидаги узилишлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаганлиги учун истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизмини жорий қилиш. 1. Электр таъминотидаги узилишлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаганлиги учун истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизми бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Турахужаев) 2. Ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Белгиланган тартибда 15. Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш бўйича чора-тадбирларни жадаллаштириш. 1. Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш учун тажрибали консультантларни жалб қилиш мақсадида халқаро молия институтлари билан музокаралар ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил ноябрь Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Мустафаев), Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Бадриддинов) 2. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида тажрибали консультантларни жалб қилиш. 2026 йил декабрь 3. Жалб қилинган консультантлар билан бирга табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш концепциясини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш: электрлаштириладиган истеъмолчилар, шунингдек, табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланиб келаётган истеъмолчилар учун электр энергиясининг имтиёзли тарифларини белгилаш; электрлаштириш натижасида алмаштириладиган энергия самарадорлиги юқори бўлган маиший техникаларни сотиб олишда қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш. 2027 йил февраль 4. Тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2027 йил апрель V. Ёқилғи-энергетика тармоғидаги кадрлар салоҳиятини ошириш 16. Ёқилғи-энергетика тармоғида кадрлар салоҳиятини ошириш. 1. Ёқилғи-энергетика тармоғида кадрларни бозор механизмларига ўтиш, рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш, дата-анализ (маълумотлар таҳлили) ва бошқа йўналишлар бўйича малакасини ошириш режасини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар Бир ой муддатда Энергетика вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Ўзэнергоинспекция (Исоқжонов), Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Хусаинов), ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари 2. Режага асосан илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида ривожланган давлатларга стажировкалар ташкил қилиш. Режа асосида 3. Стажировкада амалий кўникмаларга устуворлик бериш, олинган тажрибани маҳаллий шароитга мослаштириш ҳамда стажировка якунида тажриба ва билимларни амалиётга жорий этиш режаларини ишлаб чиқиш тизимини йўлга қўйиш. Режа асосида 4. Стажировка натижадорлиги бўйича доимий равишда мониторинг ва назоратни олиб бориш. Доимий 5. Режа асосида ҳудудларда тизимли ўқув-семинар ва тренинглар ташкил этиш. Режа асосида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сон Фармонига 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонининг 8-бандида :

(а) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

(б) олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада «28. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 28. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги 50 50 шу жумладан, директор ўринбосарлари сони 2 2 ».

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-57-сон қарорининг 11-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги «Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-166-сон Фармонида :

(а) 5-банднинг иккинчи — ўн биринчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги иккинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорларни босқичма-босқич ташкил қилишни таъминлаш;

электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотининг улгуржи ва чакана бозорларида рақобатни қўллаб-қувватлаш, бозорнинг жозибадорлигини ҳамда талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш;

электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорлари иштирокчилари учун тенг ҳуқуқ ва шаффофликни таъминловчи қонун-қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш;

электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорлари иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш, уларнинг лицензия шартларига амал қилишини назорат қилиш;

электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашдаги технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш;

бозор конъюнктураси ва энергия ресурсларига бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишни режалаштириш ҳамда инфратузилмани яратишга қаратилган узоқ муддатли инвестиция сиёсатини шакллантиришда ва амалга оширишда иштирок этиш;

2028 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида тартибга солинадиган тарифлар ва тўловларни тасдиқлаш;

2028 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хизматлар сифати устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқишнинг самарали тизимини жорий этиш»;

(б) 10-банднинг «г» кичик банди биринчи хатбошисидаги «30» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги «Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-28-сон қарорида:

(а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «30» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин;

(б) 3-банднинг учинчи хатбошисида «электр энергетикаси соҳасида» сўзлари «электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти соҳаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

(в) 1-иловада:

(i) 1 — 3-бандлардаги «Электр энергиясининг» сўзлари «Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти соҳаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) 4-бандда «Электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорлари» сўзлари «Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти соҳаларидаги бозор» сўзлари билан алмаштирилсин;

(iii) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. 2028 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти соҳаларида тартибга солинадиган тарифлар ва тўловларни белгилаш услубиётларини ишлаб чиқиш.

6. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашдаги технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 319-сон қарорида :

(а) 1-иловада :

(i) 2-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« намунали истеъмолчи — ЭҲНАТга уланган ва масофадан бошқариш имкониятига эга ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланган, электр энергияси учун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда электр энергиясидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш бўйича қоидабузарликларга йўл қўймаган истеъмолчи (маиший истеъмолчилар ва охирги икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаган истеъмолчилар бундан мустасно);

ўн биринчи — қирқ учинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — қирқ тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

(ii) 20-бандда :

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

(iii) 78-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тунги давр соатларида — белгиланган тариф;

ярим тиғиз давр соатларида — белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициент қўллаб амалга оширилади»;

(iv) 84-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«84. ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади. Бунда намунали истеъмолчининг шахсий ҳисобварағидаги маблағ тугаганда электр энергиясини етказиб бериш ЭҲНАТ орқали автоматик равишда тўхтатилади ҳамда маблағ келиб тушгандан сўнг автоматик равишда тикланади»;

(v) 88-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«88. Электр энергияси учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:

маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт, ЭҲНАТга уланган маиший истеъмолчилар бундан мустасно;

ЭҲНАТга уланган маиший истеъмолчилар қарздорлиги мавжуд бўлганда, дастур орқали дарҳол тармоқдан узилади;

истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади, намунали истеъмолчилар бундан мустасно;

намунали истеъмолчилар ҳисобот ойи учун шартномада белгиланган электр энергияси қийматининг 15 фоизини ҳисобот ойи бошлангунига қадар олдиндан тўлайди;

ҳисобот ойининг қолган қисми учун тўловлар истеъмолчи томонидан электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳисобот ойи давомида ихтиёрий равишда қисмларга бўлиб амалга оширилади;

истеъмолчининг шахсий ҳисобварағидаги маблағнинг тугаши ва шу муносабат билан электр энергиясини етказиб беришнинг автоматик тўхтатилиши тўлов интизомининг бузилиши ҳисобланмайди;

намунали истеъмолчида муддати ўтган қарздорлик юзага келганда, ЭҲНАТ билан маълумот алмашинуви унинг айби билан бузилганда, ҳисобга олиш ускунаси ишига аралашиш ёки электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланганда, намунавий истеъмолчи мақомини йўқотади;

15 фоизлик олдиндан тўлов тартибини қўллаш учун белгиланган талабларга истеъмолчи қайта мувофиқ бўлганда, мазкур тартиб кейинги ҳисобот ойидан автоматик равишда тикланади;

истеъмолчининг 15 фоизлик олдиндан тўлов тартибидан фойдаланиш ҳуқуқи ЭҲНАТ ва ҳисоб-китоб маълумотлари асосида автоматик равишда аниқланади. Бунда истеъмолчидан алоҳида мурожаат ёки қўшимча келишув тузиш талаб этилмайди;

истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно). Бунда тадбиркорлик рейтингида «юқори» ва «ўрта» тоифадаги корхоналарга олдиндан тўлов суммасининг 50 фоизини ҳисобот ойининг биринчи санасигача ва қолган қисмини ҳисобот ойининг ўн бешинчи санасигача бўлиб тўлашга рухсат берилади»;

(б) 2-иловада :

(i) 2-бандда :

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«намунали истеъмолчи — ТГНҲАТга уланган ва масофадан бошқариш имкониятига эга ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланган, табиий газ учун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газдан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш бўйича қоидабузарликларга йўл қўймаган истеъмолчи (маиший истеъмолчилар ва икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаган истеъмолчилар бундан мустасно)»;

йигирма олтинчи — ўттиз саккизинчи хатбошилар тегишинча йигирма еттинчи — ўттиз тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

(ii) 63-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Электрон шаклда тузилган табиий газни етказиб бериш шартномасини қоғоз шаклида расмийлаштириш ёки такроран қоғоз шаклида тузиш талаб этилмайди»;

(iii) 107-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

(iv) 111-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«111. Истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт, иссиқхона хўжаликлари ва намунали истеъмолчилар бундан мустасно.

Намунали истеъмолчилар ҳисобот ойи учун шартномада белгиланган табиий газ қийматининг 15 фоизини ҳисобот ойи бошлангунига қадар олдиндан тўлайди.

Ҳисобот ойининг қолган қисми учун тўловлар истеъмолчи томонидан табиий газга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ҳисобот ойи давомида ихтиёрий равишда қисмларга бўлиб амалга оширилади.

Истеъмолчининг шахсий ҳисобварағидаги маблағнинг тугаши ва шу муносабат билан табиий газни етказиб беришнинг автоматик тўхтатилиши тўлов интизомининг бузилиши ҳисобланмайди.

Намунали истеъмолчида муддати ўтган қарздорлик юзага келганда, ТГНҲАТ билан маълумот алмашинуви унинг айби билан бузилганда, ҳисобга олиш ускунаси ишига аралашиш ёки табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланганда, намунали истеъмолчи мақомини йўқотади.

15 фоизлик олдиндан тўлов тартибини қўллаш учун белгиланган талабларга истеъмолчи қайта мувофиқ бўлганда, мазкур тартиб кейинги ҳисобот ойидан автоматик равишда тикланади.

Истеъмолчининг 15 фоизлик олдиндан тўлов тартибидан фойдаланиш ҳуқуқи ТГНҲАТ ва ҳисоб-китоб маълумотлари асосида автоматик равишда аниқланади. Бунда истеъмолчидан алоҳида мурожаат ёки қўшимча келишув тузиш талаб этилмайди.

Иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 6 ойида (октябрь — март) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади. Бунда мазкур хатбошидаги қоида тегишли ойда олдинги давр учун қарздорлиги бўлмаган иссиқхона хўжаликларига татбиқ қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига асосан табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчилар учун етказиб берилган табиий газ тўловлари алоҳида тарифлар асосида амалга оширилади.

Маиший истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар маиший истеъмолчилар учун базавий меъёр бўйича белгиланган тариф асосида амалга оширилади»;

(v) 118-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

(vi) 119-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«119. Истеъмолчилар ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида беш кун олдин табиий газни етказиб бериш шартномасида кўрсатилган ойлик табиий газ ҳажми қиймати суммасининг 100 фоизи миқдорида газ таъминоти ташкилотининг ҳисобварағига тўловларни олдиндан амалга ошириши шарт, намунали истеъмолчилар ва иссиқхона хўжаликлари бундан мустасно».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 22 сентябрь,

ПФ-202-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2026 й., 06/26/202/0965-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

Farmoni

SXEMASI

SXEMASI

CHORA-TADBIRLAR REJASI

Yoqilgʻi-energetika tarmogʻini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Yoqilgʻi-energetika tarmogʻidagi islohotlarni yangi bosqichga olib chiqish, tarmoqda davlat boshqaruvi va xususiy sektor faoliyati chegaralarini aniq belgilash, investitsiya loyihalarini amalga oshirishda sogʻlom raqobat muhitini shakllantirish hamda yoqilgʻi-energetika resurslari bozorida ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsadlar

1. Quyidagilar ushbu Farmonni qabul qilishdan koʻzlangan asosiy maqsadlar etib belgilansin:

(a) mamlakat energetika xavfsizligini mustahkamlash va tarmoq barqarorligini taʼminlash;

(b) yoqilgʻi-energetika tarmogʻida natijaga asoslangan boshqaruv tizimini yoʻlga qoʻyish;

(v) davlat va xususiy sektor oʻrtasidagi munosabatlarni “strategiya — tartibga solish — nazorat — ijro” tamoyili asosida oʻrnatish;

(g) yoqilgʻi-energetika tarmogʻining investitsiyaviy jozibadorligi va sarmoya kiritish shaffofligini oshirish hamda ushbu yoʻnalishda sogʻlom raqobat muhitini yaratish;

(d) yoqilgʻi-energetika tarmogʻida raqobatni rivojlantirish hamda barcha uchun teng huquq va shart-sharoitlar yaratish orqali zamonaviy ekotizimni joriy qilish.

II. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻidagi institutsional islohotlar

2. Belgilansinki:

(a) Energetika vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan yoqilgʻi-energetika tarmogʻi korxonalari va isteʼmolchilariga shartnomaviy, xizmat koʻrsatish va boshqa xoʻjalik munosabatlari boʻyicha individual tusdagi ruxsatnomalar berish amaliyoti bekor qilinadi;

(b) Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Regulator) zimmasiga elektr energiyasi bilan bir qatorda tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotida bozor tamoyillarini bosqichma-bosqich shakllantirish hamda tartibga solish vazifalari yuklatiladi;

(v) Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) qoidabuzarliklarning oldini olish, profilaktika qilish, xavflarni erta aniqlashga qaratilgan preventiv nazorat modeliga asoslangan vazifalar yuklatiladi;

(g) yoqilgʻi-energetika tarmogʻi korxonalari tegishliligi boʻyicha yoqilgʻi-energetika resurslarini qazib olish, ishlab chiqarish, qayta ishlash, tashish, saqlash, uzatish, taqsimlash, yetkazib berish va sotish boʻyicha xoʻjalik (tijorat) faoliyatini amalga oshirish vazifasini bajaradi.

3. Quyidagilar:

(a) Energetika vazirligining asosiy faoliyat yoʻnalishlari 1-ilovaga muvofiq;

(b) Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligining yangi faoliyat yoʻnalishlari 2-ilovaga muvofiq;

(v) Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining qoʻshimcha faoliyat yoʻnalishlari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Vazirlik, Iqtisodiyot va moliya vazirligi va Regulatorning quyidagi takliflariga rozilik berilsin:

(a) Regulator xodimlarining umumiy cheklangan sonini qoʻshimcha 21 ta shtat birligiga oshirish. Bunda qoʻshimcha shtat birliklarini moliyalashtirish 2026-yilda Energetika bozorini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi, 2027-yildan boshlab har yili Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda nazarda tutiladi;

(b) Vazirlik huzuridagi Yoqilgʻi-energetika sohasini isloh qilish va davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish boʻyicha loyiha ofisining asosiy vazifalari etib quyidagilarni belgilash:

(i) yoqilgʻi-energetika tarmogʻida mavjud axborot tizimlarining funksional imkoniyatlarini kengaytirish, bunda sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish, tarmoqning yagona maʼlumotlar bazasini shakllantirish;

(ii) raqamli platformalar orqali energiya resurslariga boʻlgan talab va taklif prognozlari, yoqilgʻi-energetika balansi, yoqilgʻi-energetika tarmogʻini rivojlantirish boʻyicha qisqa va uzoq muddatli rejalarni ishlab chiqish va yangilab borish;

(iii) davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirishda tarmoq korxonalariga koʻmaklashish, talab etiladigan yer maydonlarini ajratishda Vazirlik nomidan harakat qilish, loyihalarni amalga oshirish holatini monitoring qilish va muammolarni bartaraf etish;

(iv) kasbiy va oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda tarmoq korxonalari uchun kadrlar tayyorlash, malakasini oshirish, shu jumladan, dual taʼlimni joriy etish yuzasidan takliflar tayyorlash;

(v) raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellekt yordamida yoqilgʻi-energetika tarmogʻi xodimlarini boshqarish, tarmoq korxonalarida eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlariga (KPI) erishilishini baholash va monitoring qilishni joriy etish.

III. Yoqilgʻi-energetika resurslarini prognozlash va strategik rejalashtirish

5. Vazirlik, Regulator, Iqtisodiyot va moliya vazirligi:

(a) 2026-yil yakuniga qadar hududlar va tarmoqlarning yoqilgʻi-energetika resurslariga boʻlgan talabidan kelib chiqib, quyidagilarni koʻzda tutuvchi 2050-yilga qadar isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energetika resurslari bilan barqaror taʼminlash konsepsiyasini tasdiqlashga oid normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin hamda tasdiqlangan Konsepsiyani eʼlon qilsin:

(i) yoqilgʻi-energetika resurslari salohiyati;

(ii) demografik oʻzgarishlar va hududlarning ixtisoslashuvi hamda iqtisodiyot tarmoqlarining uzoq muddatli talab prognozi;

(iii) yoqilgʻi-energetika resurslari diversifikatsiyasi, muqobil energiya manbalari, shu jumladan, qayta tiklanuvchi energiya, energiya saqlash tizimlari va atom energetikasini rivojlantirishning uzoq muddatli istiqbollari;

(iv) energiya samaradorligini oshirish, zamonaviy raqamli va innovatsion texnologiyalarni keng joriy etish, shuningdek, yuqori samarador, ekologik toza va yangi avlod energetika texnologiyalariga bosqichma-bosqich oʻtish mexanizmlari;

(v) respublika isteʼmolchilarini yoqilgʻi-energetika resurslari bilan barqaror taʼminlash orqali energetika xavfsizligi va mustaqilligini mustahkamlash;

(b) har 5 yilda mazkur Konsepsiyani yangilab, tegishli normativ huquqiy-hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritib borsin.

6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

(a) respublika isteʼmolchilarini yoqilgʻi-energetika resurslari bilan taʼminlashni rivojlantirish rejasini ishlab chiqish mazkur Farmonning 4-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi. Bunda:

(i) Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Vazirlik, Regulator bilan birgalikda har yilning avgust oyiga qadar tarmoqlar va hududlar kesimida har yili yangilanadigan yoqilgʻi-energetika resurslariga boʻlgan talabning uch yillik prognozlari (keyingi oʻrinlarda — Talab prognozlari) ishlab chiqiladi;

(ii) Vazirlik va Regulator tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda har yilning sentabr oyiga qadar Talab prognozlari asosida har yili yangilanadigan isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energetika resurslari bilan taʼminlash boʻyicha uch yillik rivojlantirish rejasini (keyingi oʻrinlarda — Strategik reja) tasdiqlashni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasi Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi;

(iii) Talab prognozlari va Strategik reja Vazirlar Mahkamasi tomonidan har yilning oktabr oyiga qadar tasdiqlanadi va eʼlon qilinadi;

(b) yoqilgʻi-energetika tarmogʻida istiqbolli investitsiya loyihalari rejasini ishlab chiqish va ularning tanlov hujjatlari toʻplamini tayyorlash mazkur Farmonning 5-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi. Bunda:

(i) tasdiqlangan Strategik reja asosida Regulator va Vazirlik tomonidan har yilning noyabr oyiga qadar har bir loyihaning asosiy texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlari, loyihani amalga oshirish tamoyillari va moliyalashtirish manbalari, talab etiladigan yer uchastkasi hamda infratuzilma tavsifi koʻrsatilgan holda istiqbolli investitsiya loyihalarining uch yillik rejasi (keyingi oʻrinlarda — Investitsiya rejasi) Vazirlar Mahkamasiga kiritiladi;

(ii) Investitsiya rejasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan har yilning yakuniga qadar tasdiqlanadi va eʼlon qilinadi;

(iii) Investitsiya rejasidagi loyihalarning tanlov hujjatlari toʻplami buyurtmachi yoki davlat sherigi tomonidan, shuningdek, mahalliy va xalqaro loyiha institutlarini jalb qilgan holda tayyorlanadi va ochiq eʼlon qilib boriladi;

(iv) loyiha tashabbuskori (amalga oshiruvchi) qonunchilikda belgilangan tartibda tanlov asosida aniqlanadi;

(v) Investitsiya rejasiga kiritilgan loyihalar uchun talab etiladigan yer uchastkalari qonunchilikda belgilangan tartibda ajratiladi;

(vi) buyurtmachi (davlat sherigi) Investitsiya rejasiga koʻra investitsiyalarni oʻzlashtirish, loyihalarni belgilangan muddatda amalga oshirish va ishga tushirishga masʼul hisoblanadi;

(v) investorlar bilan toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar olib borish, loyihalar doirasida individual xususiyatga ega imtiyozlar va preferensiyalar berish, Investitsiya rejasiga kiritilmagan loyihalarni boshlash qatʼiy taqiqlanadi;

(g) obyektlarni loyiha-smeta hujjatlarini parallel ravishda ishlab chiqish va moliyalashtirish bilan bir vaqtda qurish va rekonstruksiya qilishga (xususiy investitsiyalar hisobidan quriladigan obyektlar bundan mustasno) ruxsat berilmaydi.

IV. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida moliyaviy operatsiyalar va pul oqimlarini boshqarish mexanizmlarini isloh qilish

7. Belgilansinki, 2027-yil 1-iyuldan boshlab Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Idoralararo tarif komissiyasi faoliyatining shaffofligi, tezkorligi va samaradorligini taʼminlash maqsadida Yoqilgʻi-energetika sohasida idoralararo tarif komissiyasining yagona raqamli platformasi (keyingi oʻrinlarda — Raqamli platforma) joriy etiladi. Bunda Raqamli platforma orqali:

(a) faoliyati tartibga solinadigan korxonalar tomonidan tarif buyurtmalari hamda tariflarni hisoblash uchun zarur boʻlgan moliyaviy, texnik va boshqa maʼlumotlarni elektron shaklda qabul qilish va qayta ishlash taʼminlanadi;

(b) tarif hisob-kitoblari Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan tariflarni shakllantirish tartibi asosida avtomatlashtirilgan tarzda amalga oshiriladi;

(v) tarif buyurtmalari boʻyicha maʼlumotlarni avtomatlashtirilgan tarzda tahlil qilish, ularning isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energetika resurslari bilan taʼminlash boʻyicha yillik rivojlantirish rejasiga va istiqbolli investitsiya loyihalar rejasiga muvofiqligini tekshirish imkoni yaratiladi;

(g) tarif buyurtmalarini koʻrib chiqish, tuzatishlar kiritish, kelishish va qaror qabul qilish jarayonlari raqamlashtiriladi;

(d) qabul qilinayotgan tarif qarorlarining tartibga solinadigan korxonalar moliyaviy barqarorligiga hamda Davlat budjetiga taʼsirini baholash imkoni taʼminlanadi;

(j) tariflarni davlat tomonidan tartibga solish jarayoni boʻyicha yagona elektron maʼlumotlar bazasi shakllantiriladi hamda qaror qabul qilish jarayonining shaffofligi taʼminlanadi;

(z) elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz isteʼmolchilaridan hamda ulgurji qayta sotuvchilardan kelib tushadigan pul mablagʻlarini taqsimlash tartibini shakllantirish, har uch oyda qayta koʻrib chiqish hamda monitoringini yuritish tizimi avtomatlashtirilgan tarzda amalga oshiriladi;

(i) elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz isteʼmolchilaridan hamda ulgurji qayta sotuvchilardan kelib tushadigan pul mablagʻlari taqsimotidagi ishtirokchilar uchun mablagʻlar taqsimoti jarayonining shaffofligi taʼminlanadi.

8. Belgilansinki:

(a) Raqamli platformani ishlab chiqishda Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Regulator — buyurtmachi, “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator — “UZINFOCOM” MCHJ — pudratchi hisoblanadi;

(b) Raqamli platformani ishlab chiqish xarajatlari “Energetika islohotlari uchun innovatsion uglerod resurslarini qoʻllash” (iCRAFT) loyihasi doirasida Regulatorga raqamlashtirish uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.

V. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida kadrlar salohiyatini tubdan oshirish

9. Boshqaruv samaradorligi agentligi 2026-yil yakuniga qadar:

(a) Vazirlik, Regulator va Inspeksiya bilan birgalikda markaziy apparat, tizim korxona va tashkilotlarining xodimlari uchun yoqilgʻi-energetika, muqobil energiya manbalari, energetik rejalashtirish, dispetcherlik, maʼlumotlar tahlili (data analiz) va boshqa yoʻnalishlar boʻyicha ilgʻor xorijiy davlatlarda stajirovkalarni tashkil etsin. Bunda stajirovka dasturining aniq maqsad va natijalarga yoʻnaltirilganligiga alohida eʼtibor qaratiladi;

(b) Vazirlik va yoqilgʻi-energetika tarmogʻi korxonalari bilan birgalikda nomzodlarni yuqori va oʻrta boʻgʻin rahbarlik lavozimiga tayinlashdan oldin hamda bir yilda bir marta yuqori va oʻrta boʻgʻin rahbarlarini shaxsiy-professional diagnostikadan oʻtkazish mexanizmini yoʻlga qoʻysin.

10. Vazirlik 2030-yilga qadar:

(a) Regulator, Energiya samaradorligi milliy agentligi, Atom energiyasi agentligi va “El-yurt umidi” jamgʻarmasi bilan birgalikda yoqilgʻi-energetika tarmogʻida nufuzli xorijiy universitetlarda taʼlim oladigan talabalar sonini bosqichma-bosqich yillik 50 nafarga yetkazish choralarini koʻrsin;

(b) Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan birgalikda yoqilgʻi-energetika tarmogʻida kadrlar salohiyatini oshirish boʻyicha jami 50 million dollarga teng grant mablagʻlarini jalb qilsin.

VI. Farmon ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat

11. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻini isloh qilish, normativ-huquqiy bazani mustahkamlash va tarmoqni raqamlashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga 7-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

13. Vazirlik, Regulator manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu Farmondan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

14. Farmonning ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsan javobgar etib Bosh vazir oʻrinbosari J,A. Qoʻchqorov va energetika vaziri Sh.X. Xodjayev belgilansin.

15. Mazkur Farmon ijrosini muhokama qilib borish, masʼul tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoqilgʻi-energetika masalalari boʻyicha maslahatchisi B.R. Narmatov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 22-sentabrdagi PF-202-son Farmoniga 1-ILOVA

Energetika vazirligining asosiy faoliyat yoʻnalishlari

1. Oʻzbekiston Respublikasining energetika xavfsizligini va yoqilgʻi-energetika tarmogʻining barqarorligini taʼminlash, qayta tiklanuvchi va muqobil energiya manbalarini rivojlantirish, shuningdek, isteʼmolchilarning energiya resurslariga boʻlgan ehtiyojini qondirishga qaratilgan yagona davlat siyosatini yuritish.

2. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻining strategik rivojlanish hamda yoqilgʻi-energetika resurslarining ishlab chiqarilishi va isteʼmolini diversifikatsiya qilish rejalarini ishlab chiqish va ular ijrosini monitoring qilish.

3. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻini texnik jihatdan tartibga solish, metrologiya va sertifikatlashtirish, shu jumladan, yangi texnologiyalar va xalqaro standartlarni joriy qilish boʻyicha ishlarni muvofiqlashtirish.

4. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻining raqamli ekotizimini yaratish, sunʼiy intellekt yordamida jarayonlarni muntazam tahlil va monitoring qilish.

5. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida muhandis-texnik va boshqaruv kadrlarini tayyorlash, malakasini oshirish va qayta tayyorlash boʻyicha tizimli ishlarni tashkil qilish.

6. Yoqilgʻi-energetika sohasida fundamental, amaliy va innovatsion tadqiqotlar oʻtkazish hamda ilmiy-texnikaviy loyihalarni amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, shu jumladan, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini joriy etishni qoʻllab-quvvatlash.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 22-sentabrdagi PF-202-son Farmoniga 2-ILOVA

Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligining yangi faoliyat yoʻnalishlari

1. Elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotida bozor tamoyillarini bosqichma-bosqich tashkil qilishni taʼminlash.

2. Elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz bozorlarida raqobatni qoʻllab-quvvatlash, bozorning jozibadorligini hamda talab va taklifning mutanosibligini taʼminlash.

3. Elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz bozorlarining barcha ishtirokchilari uchun teng huquq va shaffoflikni taʼminlovchi qonun-qoidalarga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini oʻrnatish.

4. Elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz bozorlari ishtirokchilari faoliyatini litsenziyalash, ularning litsenziya shartlariga amal qilishini nazorat qilish.

5. Elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlashdagi texnologik yoʻqotishlarning ruxsat etilgan meʼyorlarini tasdiqlash.

6. Bozor konyunkturasi va energiya resurslariga boʻlgan ehtiyojdan kelib chiqqan holda ishlab chiqarish hajmlarini oshirishni rejalashtirish hamda infratuzilmani yaratishga qaratilgan uzoq muddatli investitsiya siyosatini shakllantirishda va amalga oshirishda ishtirok etish.

7. 2028-yildan boshlab elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotida:

(a) tartibga solinadigan tariflar va toʻlovlarni tasdiqlash;

(b) isteʼmolchilar huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, xizmatlar sifati ustidan monitoringni amalga oshirish hamda isteʼmolchilar murojaatlarini koʻrib chiqishning samarali tizimini joriy etish.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 22-sentabrdagi PF-202-son Farmoniga 3-ILOVA

Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining qoʻshimcha faoliyat yoʻnalishlari

1. Qoidabuzarliklarni aniqlash va jazolashga yoʻnaltirilgan amaliyot bilan birga uslubiy koʻmak koʻrsatish, qoidabuzarliklarning oldini olish, profilaktika qilish, xavflarni erta aniqlash amaliyotini joriy qilish.

2. Xavflarni oldindan baholash, qoidabuzarliklar sabablarini tahlil qilish va ularni bartaraf etishga qaratilgan profilaktik tadbirlarni amalga oshirish.

3. Yoqilgʻi energetika tarmogʻidagi korxonalar va isteʼmolchilar uchun qonunchilikda belgilangan majburiy talablarni sodda, ochiq va tushunarli shaklda eʼlon qilish hamda targʻibot-tashviqot tadbirlarini doimiy amalga oshirish.

4. Nazorat tadbirlarini xavf darajasiga asoslangan yondashuv orqali tashkil etish, ogohlantirish va kamchiliklarni ixtiyoriy bartaraf etish uchun muddat berish amaliyotini qoʻllash.

5. Energetika obyektlarini avariyalar sodir boʻlishi, texnik holati hamda qonunchilik va texnik qoidalar talablariga rioya etish koʻrsatkichlari boʻyicha har yili reyting baholashni amalga oshirish hamda ochiqlik va shaffoflik tamoyillari asosida eʼlon qilib borish.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 22-sentabrdagi PF-202-son Farmoniga 4-ILOVA

Respublika isteʼmolchilarini yoqilgʻi-energetika resurslari bilan taʼminlashni rivojlantirish rejasini ishlab chiqish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Vazirlik, Regulator, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Isteʼmolchilarning tarmoqlar va hududlar kesimidagi yoqilgʻi-energetika resurslariga boʻlgan talabining uch yillik prognozlarini ishlab chiqish Har yilning avgust oyiga qadar 2-bosqich Vazirlik, Regulator, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energetika resurslari bilan taʼminlash boʻyicha uch yillik rivojlantirish rejasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish Har yilning avgust oyiga qadar 3-bosqich Vazirlar Mahkamasi Isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energetika resurslari bilan taʼminlash boʻyicha uch yillik rivojlantirish rejasining tasdiqlanishini taʼminlash, eʼlon qilish va ijroga qaratish Har yilning oktabr oyiga qadar 4-bosqich Vazirlik, Regulator, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energetika resurslari bilan taʼminlash boʻyicha uch yillik rivojlantirish rejasining bajarilishini monitoring qilish Doimiy

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 22-sentabrdagi PF-202-son Farmoniga 5-ILOVA

Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida istiqbolli investitsiya loyihalari rejasini ishlab chiqish ularning tanlov hujjatlari toʻplamini tayyorlash

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Regulator va Vazirlik Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida istiqbolli investitsiya loyihalari rejasini (keyingi oʻrinlarda — Investitsiya rejasi) ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish Har yilning noyabr oyiga qadar 2-bosqich Vazirlar Mahkamasi Investitsiya rejasini tasdiqlash, eʼlon qilish va ijroga qaratish Har yilning yakuniga qadar 3-bosqich Buyurtmachi (davlat sherigi), loyihalashtirish institutlari Investitsiya rejasidagi loyihalarning tanlov hujjatlari toʻplamini (tanlov ishtirokchilariga qoʻyiladigan malaka talablari, loyihaning texnik koʻrsatkichlari, loyihani boshlashda ruxsat etish bilan bogʻliq hujjatlar va boshqalarni) tayyorlash va ochiq eʼlon qilib borish Investitsiya rejasiga asosan 4-bosqich Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Investitsiya rejasiga kiritilgan loyihalar uchun talab etiladigan yer uchastkalarini tegishliligi boʻyicha mahalliy hokimliklar zaxirasiga qaytarish va loyihaoldi hujjatlariga muvofiq Energetika vazirligiga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish Investitsiya rejasiga asosan 5-bosqich Buyurtmachi (davlat sherigi) Loyiha tashabbuskorini (amalga oshiruvchini) qonunchilikda belgilangan tartibda tender asosida aniqlash Investitsiya rejasiga asosan 6-bosqich Buyurtmachi (davlat sherigi) Investitsiya rejasiga koʻra investitsiyalarni oʻzlashtirish, loyihalarni belgilangan muddatda amalga oshirish va ishga tushirilishini taʼminlash Investitsiya rejasiga asosan

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 22-sentabrdagi PF-202-son Farmoniga 6-ILOVA

Yoqilgʻi-energetika tarmogʻini isloh qilish, normativ-huquqiy bazani mustahkamlash va tarmoqni raqamlashtirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish shakli Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida institutsional islohotlarni amalga oshirish va normativ-huquqiy bazani takomillashtirish 1. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida davlat organlari va tashkilotlari funksiyalarini maqbullashtirish. 1. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida davlat organlari va tashkilotlari funksiyalarini tahlil qilish, takrorlanuvchi va ortiqcha funksiyalarni aniqlash va maqbullashtirish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Bir oy muddatda Energetika vazirligi (Xodjayev), Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Mustafayev), Oʻzenergoinspeksiya (Isoqjonov), Adliya vazirligi (Tashkulov) 2. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻidagi davlat organlari va tashkilotlarining funksiya va vazifalarini oʻzgartirish hamda ularning nizomlariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Uch oy muddatda 2. Vazirlik va idoralarning tabiiy va suyultirilgan gaz bozorlarini tartibga solish vakolatlarini Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligiga oʻtkazish. 1. Elektr energiyasi hamda tabiiy va suyultirilgan gaz bozorlarini iqtisodiy tartibga solish sohasida Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi vakolatlarini kengaytirish, qoʻshimcha funksiya va vazifalar yuklashni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Bir oy muddatda Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Mustafayev), Energetika vazirligi (Xodjayev) 2. Hujjat loyihasini oʻrnatilgan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Uch oy muddatda 3. Oʻzenergoinspeksiyaga qoidabuzarliklarning oldini olish, profilaktika qilish, xavflarni erta aniqlashga qaratilgan “preventiv nazorat modeli”ga asoslangan qoʻshimcha vazifalarni yuklash. 1. Oʻzenergoinspeksiyaga qoidabuzarliklarning oldini olish, profilaktika qilish, xavflarni erta aniqlashga qaratilgan “preventiv nazorat modeli”ga asoslangan qoʻshimcha vazifalarni yuklash boʻyicha hujjat loyihasini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Bir oy muddatda Oʻzenergoinspeksiya (Isoqjonov), Energetika vazirligi (Xodjayev), Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Mustafayev), Adliya vazirligi (Tashkulov) 2. Hujjat loyihasini oʻrnatilgan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Uch oy muddatda 4. Xalqaro moliya institutlari bilan islohotlarni muvofiqlashtirish. Jahon banki, OTB, YETTB, XMK va boshqa xalqaro tashkilotlar bilan bozor modeli, tarif siyosati, kliring va maʼlumotlar bazasi boʻyicha texnik koʻmak dasturlarini jalb qilish. Amaliy chora-tadbirlar Doimiy Energetika vazirligi (Xodjayev), Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Mustafayev) 5. Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga mazkur Farmondan kelib chiqib, oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. 1. Oʻzbekiston Respublikasining “Elektr energetikasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi qonun loyihasini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Uch oy muddatda Energetika vazirligi (Xodjayev), Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Adliya vazirligi (Tashkulov) 2. Qonun loyihasini belgilangan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish hamda jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazish. 3. Qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Belgilangan tartibda 6. Yoqilgʻi-energetika resurslari bozorlarida raqobat va kamsitmaslik tamoyillarini taʼminlash boʻyicha qoidalarni ishlab chiqish. 1. Xalqaro konsultantlarni jalb qilgan holda yoqilgʻi-energetika tarmogʻining har bir yoʻnalishi boʻyicha bozorni tartibga soluvchi qoidalarni ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2027-yil aprel Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Mustafayev), Energetika vazirligi (Xodjayev), Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (Turaxujayev) 2. Hujjat loyihasini oʻrnatilgan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2027-yil iyun 7. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida davlat xizmatlarini, shu jumladan, texnik shartlarni berish va kelishish jarayonlarini soddalashtirish. 1. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida davlat xizmatlarini, shu jumladan, texnik shartlarni berish va kelishishni toʻliq proaktiv shaklga oʻtkazish boʻyicha tegishli hujjat loyihasini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Uch oy muddatda Energetika vazirligi (Xodjayev), Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Oʻzenergoinspeksiya (Isoqjonov), Adliya vazirligi (Tashkulov) 2. Hujjat loyihasini oʻrnatilgan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Belgilangan tartibda 8. “Yashil energiya” MCHJni isloh qilish hamda uning faoliyatidan olinadigan daromadlarni energiya samaradorligini oshirishga qaratilgan tadbirlarni moliyalashtirishga yoʻnaltirish. 1. “Yashil energiya” MCHJ ustav kapitalidagi Energetika vazirligining ulushini Energiya samaradorligi milliy agentligiga balans qiymatida oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar Bir hafta muddatda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (Murodov), Energetika vazirligi (Xodjayev), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Mustafayev), Energiya samaradorligi milliy agentligi (Badriddinov), “Yashil energiya” MCHJ (Nasretdinov) 2. “Yashil energiya” MCHJ ustav kapitalidagi tijorat banklari hamda ularga tegishli shoʻba korxonalarining ulushlarini Energiya samaradorligi milliy agentligiga bozor qiymatida baholangan qiymatda mos ravishda davlat ulushi boʻyicha kelgusida hisoblanadigan dividendlar hisobidan chegirish orqali realizatsiya qilish hamda mazkur shoʻba korxonalari tomonidan tijorat banklariga toʻlanadigan dividendlar evaziga topshirish. Bir oy muddatda 3. 2027-yildan boshlab “Yashil energiya” MCHJ ustav kapitalidagi davlat ulushi boʻyicha olinadigan dividendlarni respublikada amalga oshiriladigan energiya samaradorligi tadbirlarini moliyalashtirishga yoʻnaltirish. Doimiy II. Yoqilgʻi-energetika resurslarini prognozlash va strategik rejalashtirish 9. 2050-yilga qadar isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energetika resurslari bilan taʼminlash konsepsiyasini ishlab chiqish. 1. 2050-yilga qadar isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energetika resurslari bilan taʼminlash konsepsiyasini ishlab chiqish boʻyicha respublika ishchi guruhini tuzish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Ikki hafta muddatda Energetika vazirligi (Xodjayev), Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Mustafayev), Oʻzenergoinspeksiya (Isoqjonov) 2. 2050-yilga qadar hududlar va tarmoqlarning yoqilgʻi-energetika resurslariga boʻlgan talabini aniqlash. 2026-yil oktabr 3. 2050-yilga qadar isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energetika resurslari bilan taʼminlash konsepsiyasini ishlab chiqish. 2026-yil noyabr 4. Konsepsiyani tasdiqlash boʻyicha tegishli qaror loyihasini ishlab chiqish va oʻrnatilgan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil dekabr 10. Yoqilgʻi energetika tarmogʻini 2035-yilgacha raqamli transformatsiya qilish strategiyasini quyidagilarni nazarda tutgan holda ishlab chiqish: yoqilgʻi-energetika tarmogʻini raqamli transformatsiya qilish; sohaning yagona raqamli arxitekturasi va yagona maʼlumotlar platformasini shakllantirish; sunʼiy intellekt va ilgʻor raqamli texnologiyalarni joriy qilish; tarmoq koʻrsatkichlarini onlayn prognozlash, monitoring qilish, risk-menejment tizimini joriy etish. 1. Sohada raqamlashtirish boʻyicha amalga oshirilgan loyihalar va mavjud axborot tizimlari xatlovini oʻtkazish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil oktabr Energetika vazirligi (Xodjayev), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Shermatov), yoqilgʻi-energetika tarmogʻi korxonalari 2. Yoqilgʻi energetika tarmogʻini 2035-yilgacha raqamli transformatsiya qilish strategiyasini tasdiqlashni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Belgilangan tartibda III. Energetika tizimida moliyaviy operatsiyalar va pul oqimlarini boshqarish mexanizmlarini isloh qilish 11. Elektr energiyasining ulgurji bozorida “yagona ulgurji narx” mexanizmlarini joriy etish boʻyicha taklif ishlab chiqish. 1. Elektr energiyasining ulgurji bozorida “yagona ulgurji narx” mexanizmlarini joriy etish boʻyicha xorijiy tajribani oʻrganish va asosli takliflar tayyorlash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Ikki oy muddatda Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Mustafayev), Energetika vazirligi (Xodjayev) 2. Oʻrganishlar ijobiy natija bersa, “yagona ulgurji narx” mexanizmlarini joriy qilish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish va Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Regulator va Energetika vazirligining qoʻshma qarori bilan tasdiqlash. 2026-yil dekabr 12. Elektr energiyasining ulgurji savdo operatsiyalari uchun moʻljallangan savdo platformasini ishlab chiqish. 1. Elektr energiyasi bozori konsepsiyasi va qoidalari talablaridan kelib chiqqan holda elektr energiyasining ulgurji savdo operatsiyalari uchun moʻljallangan savdo platformasini yaratish boʻyicha texnik topshiriq loyihasini ishlab chiqish. Texnik topshiriq 2026-yil noyabr “Oʻzenergosotish” AJ (Obidjonov), Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Energetika vazirligi (Xodjayev), Raqamli texnologiyalar vazirligi (Shermatov) 2. Texnik topshiriq loyihasini belgilangan tartibda tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishish. Belgilangan tartibda 3. “UZINFOCOM” MCHJ bilan savdo platformasini ishlab chiqish boʻyicha tegishli shartnomalarni imzolash. 2026-yil dekabr 4. Savdo platformasini sinov tariqasida ishga tushirish. 2027-yil aprel IV. Isteʼmolchilarni yoqilgʻi-energiya resurslari bilan taʼminlashda qulayliklar yaratish 13. Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmolchilari uchun ommaviy oferta shartnomasini joriy qilish. 1. Tabiiy gaz va elektr energiyasi isteʼmolchilari uchun namunaviy ommaviy oferta shartnomasini ishlab chiqish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil oktabr Energetika vazirligi (Xodjayev), Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ (Isakulov), “Hududgaztaʼminot” AJ (Xodjayev), Oʻzenergoinspeksiya (Isoqjonov), Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (Turaxujayev) 2. Namunaviy ommaviy oferta shartnomasini tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil dekabr 3. Tasdiqlangan namunaviy oferta shartnomasini Energetika vazirligi va “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning rasmiy veb-saytlariga joylashtirish. 4. “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning mobil ilovasida har bir isteʼmolchining elektr taʼminotidagi uzilishlari tarixini yuritish. 2027-yil yanvar 14. Elektr taʼminotidagi uzilishlar belgilangan muddatlarda bartaraf etilmaganligi uchun isteʼmolchilarga kompensatsiya toʻlash mexanizmini joriy qilish. 1. Elektr taʼminotidagi uzilishlar belgilangan muddatlarda bartaraf etilmaganligi uchun isteʼmolchilarga kompensatsiya toʻlash mexanizmi boʻyicha tegishli hujjat loyihasini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Mustafayev), Energetika vazirligi (Xodjayev), Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (Turaxujayev) 2. Ishlab chiqilgan hujjat loyihasini manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishgan holda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Belgilangan tartibda 15. Tabiiy gaz yetib borishi qiyin boʻlgan hududlarni elektrlashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni jadallashtirish. 1. Tabiiy gaz yetib borishi qiyin boʻlgan hududlarni elektrlashtirish uchun tajribali konsultantlarni jalb qilish maqsadida xalqaro moliya institutlari bilan muzokaralar oʻtkazish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil noyabr Energetika vazirligi (Xodjayev), Iqtisodiyot va moliya vazirligi (Mustafayev), Energiya samaradorligi milliy agentligi (Badriddinov) 2. Xalqaro moliya institutlarining texnik koʻmagida tajribali konsultantlarni jalb qilish. 2026-yil dekabr 3. Jalb qilingan konsultantlar bilan birga tabiiy gaz yetib borishi qiyin boʻlgan hududlarni elektrlashtirish konsepsiyasini quyidagilarni nazarda tutgan holda ishlab chiqish: elektrlashtiriladigan isteʼmolchilar, shuningdek, tabiiy gaz taʼminoti mavjud boʻlmagan va isitish maqsadida elektr energiyasidan foydalanib kelayotgan isteʼmolchilar uchun elektr energiyasining imtiyozli tariflarini belgilash; elektrlashtirish natijasida almashtiriladigan energiya samaradorligi yuqori boʻlgan maishiy texnikalarni sotib olishda qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarini joriy etish. 2027-yil fevral 4. Tegishli hujjat loyihasini ishlab chiqib, belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2027-yil aprel V. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻidagi kadrlar salohiyatini oshirish 16. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida kadrlar salohiyatini oshirish. 1. Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida kadrlarni bozor mexanizmlariga oʻtish, raqamlashtirish, sunʼiy intellekt texnologiyalarini qoʻllash, data-analiz (maʼlumotlar tahlili) va boshqa yoʻnalishlar boʻyicha malakasini oshirish rejasini ishlab chiqish. Amaliy chora-tadbirlar Bir oy muddatda Energetika vazirligi (Xodjayev), Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi, Oʻzenergoinspeksiya (Isoqjonov), Boshqaruv samaradorligi agentligi (Xusainov), yoqilgʻi-energetika tarmogʻi korxonalari 2. Rejaga asosan ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish maqsadida rivojlangan davlatlarga stajirovkalar tashkil qilish. Reja asosida 3. Stajirovkada amaliy koʻnikmalarga ustuvorlik berish, olingan tajribani mahalliy sharoitga moslashtirish hamda stajirovka yakunida tajriba va bilimlarni amaliyotga joriy etish rejalarini ishlab chiqish tizimini yoʻlga qoʻyish. Reja asosida 4. Stajirovka natijadorligi boʻyicha doimiy ravishda monitoring va nazoratni olib borish. Doimiy 5. Reja asosida hududlarda tizimli oʻquv-seminar va treninglar tashkil etish. Reja asosida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 22-sentabrdagi PF-202-son Farmoniga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-maydagi “Elektr energiyasi va tabiiy gaz yetkazib berish hamda isteʼmol qilish sohasida toʻlov intizomini yanada mustahkamlash, shuningdek, ijro ishi yuritish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-5059-son Farmonining 8-bandida :

(a) beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

(b) oltinchi va yettinchi xatboshilar tegishincha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 25-yanvardagi “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishga doir birinchi navbatdagi tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-14-son Farmoniga 1-ilovada “28. Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi” boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 28. Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi 50 50 shu jumladan, direktor oʻrinbosarlari soni 2 2 ”.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 16-fevraldagi “2023-yilda qayta tiklanuvchi energiya manbalarini va energiya tejovchi texnologiyalarni joriy etishni jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-57-son qarorining 11-bandi uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 28-sentabrdagi “Energetika sohasini isloh qilishning navbatdagi bosqichini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-166-son Farmonida :

(a) 5-bandning ikkinchi — oʻn birinchi xatboshilari quyidagi mazmundagi ikkinchi — oʻninchi xatboshilar bilan almashtirilsin:

“Quyidagilar Agentlikning asosiy vazifalari etib belgilansin:

elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotida raqobatga asoslangan ulgurji va chakana bozorlarni bosqichma-bosqich tashkil qilishni taʼminlash;

elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotining ulgurji va chakana bozorlarida raqobatni qoʻllab-quvvatlash, bozorning jozibadorligini hamda talab va taklifning mutanosibligini taʼminlash;

elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotining raqobatga asoslangan ulgurji va chakana bozorlari ishtirokchilari uchun teng huquq va shaffoflikni taʼminlovchi qonun-qoidalarga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini oʻrnatish;

elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotining raqobatga asoslangan ulgurji va chakana bozorlari ishtirokchilari faoliyatini litsenziyalash, ularning litsenziya shartlariga amal qilishini nazorat qilish;

elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlashdagi texnologik yoʻqotishlarning ruxsat etilgan meʼyorlarini tasdiqlash;

bozor konyunkturasi va energiya resurslariga boʻlgan ehtiyojdan kelib chiqqan holda, ishlab chiqarish hajmlarini oshirishni rejalashtirish hamda infratuzilmani yaratishga qaratilgan uzoq muddatli investitsiya siyosatini shakllantirishda va amalga oshirishda ishtirok etish;

2028-yildan boshlab elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotida tartibga solinadigan tariflar va toʻlovlarni tasdiqlash;

2028-yildan boshlab elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminotida isteʼmolchilar huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, xizmatlar sifati ustidan monitoringni amalga oshirish hamda isteʼmolchilar murojaatlarini koʻrib chiqishning samarali tizimini joriy etish”;

(b) 10-bandning “g” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “30” raqami “50” raqami bilan almashtirilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 17-yanvardagi “Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-28-son qarorida:

(a) 2-bandning birinchi xatboshisidagi “30” raqami “50” raqami bilan almashtirilsin;

(b) 3-bandning uchinchi xatboshisida “elektr energetikasi sohasida” soʻzlari “elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminoti sohalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

(v) 1-ilovada:

(i) 1 — 3-bandlardagi “Elektr energiyasining” soʻzlari “Elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminoti sohalarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

(ii) 4-bandda “Elektr energiyasining raqobatga asoslangan ulgurji va chakana bozorlari” soʻzlari “Elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminoti sohalaridagi bozor” soʻzlari bilan almashtirilsin;

(iii) 5 va 6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. 2028-yildan boshlab elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz taʼminoti sohalarida tartibga solinadigan tariflar va toʻlovlarni belgilash uslubiyotlarini ishlab chiqish.

6. Elektr energiyasini ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlashdagi texnologik yoʻqotishlarning ruxsat etilgan meʼyorlarini tasdiqlash”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 10-iyuldagi 484-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilarni elektr energiyasi va tabiiy gaz tarmoqlaridan uzib qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 23-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi “Elektr energiyasi va tabiiy gazdan foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi 319-son qarorida :

(a) 1-ilovada :

(i) 2-band quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ namunali isteʼmolchi — EHNATga ulangan va masofadan boshqarish imkoniyatiga ega hisobga olish uskunasi bilan taʼminlangan, elektr energiyasi uchun muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud boʻlmagan hamda elektr energiyasidan foydalanish va uni hisobga olish boʻyicha qoidabuzarliklarga yoʻl qoʻymagan isteʼmolchi (maishiy isteʼmolchilar va oxirgi ikki oy davomida toʻlov intizomiga rioya qilmagan isteʼmolchilar bundan mustasno);

oʻn birinchi — qirq uchinchi xatboshilar tegishlicha oʻn ikkinchi — qirq toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

(ii) 20-bandda :

beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oltinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;

(iii) 78-bandning sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tungi davr soatlarida — belgilangan tarif;

yarim tigʻiz davr soatlarida — belgilangan tarifga nisbatan 1,5 baravar miqdorda kamayuvchi koeffitsiyent qoʻllab amalga oshiriladi”;

(iv) 84-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“84. EHNATga ulangan hisoblagichga ega boʻlgan isteʼmolchilarga elektr energiyasi oldindan toʻlangan toʻlov doirasida yetkazib beriladi. Bunda namunali isteʼmolchining shaxsiy hisobvaragʻidagi mablagʻ tugaganda elektr energiyasini yetkazib berish EHNAT orqali avtomatik ravishda toʻxtatiladi hamda mablagʻ kelib tushgandan soʻng avtomatik ravishda tiklanadi”;

(v) 88-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“88. Elektr energiyasi uchun toʻlov quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

maishiy isteʼmolchilar har oyning 10-sanasiga qadar oʻtgan oyda isteʼmol qilingan elektr energiyasi uchun toʻliq hisob-kitob qilishlari shart, EHNATga ulangan maishiy isteʼmolchilar bundan mustasno;

EHNATga ulangan maishiy isteʼmolchilar qarzdorligi mavjud boʻlganda, dastur orqali darhol tarmoqdan uziladi;

isteʼmolchilarga (maishiy isteʼmolchilardan tashqari) elektr energiyasi 100 foiz oldindan haq toʻlash asosida yetkazib beriladi, namunali isteʼmolchilar bundan mustasno;

namunali isteʼmolchilar hisobot oyi uchun shartnomada belgilangan elektr energiyasi qiymatining 15 foizini hisobot oyi boshlanguniga qadar oldindan toʻlaydi;

hisobot oyining qolgan qismi uchun toʻlovlar isteʼmolchi tomonidan elektr energiyasiga boʻlgan ehtiyojidan kelib chiqib, hisobot oyi davomida ixtiyoriy ravishda qismlarga boʻlib amalga oshiriladi;

isteʼmolchining shaxsiy hisobvaragʻidagi mablagʻning tugashi va shu munosabat bilan elektr energiyasini yetkazib berishning avtomatik toʻxtatilishi toʻlov intizomining buzilishi hisoblanmaydi;

namunali isteʼmolchida muddati oʻtgan qarzdorlik yuzaga kelganda, EHNAT bilan maʼlumot almashinuvi uning aybi bilan buzilganda, hisobga olish uskunasi ishiga aralashish yoki elektr energiyasidan noqonuniy foydalanish holati aniqlanganda, namunaviy isteʼmolchi maqomini yoʻqotadi;

15 foizlik oldindan toʻlov tartibini qoʻllash uchun belgilangan talablarga isteʼmolchi qayta muvofiq boʻlganda, mazkur tartib keyingi hisobot oyidan avtomatik ravishda tiklanadi;

isteʼmolchining 15 foizlik oldindan toʻlov tartibidan foydalanish huquqi EHNAT va hisob-kitob maʼlumotlari asosida avtomatik ravishda aniqlanadi. Bunda isteʼmolchidan alohida murojaat yoki qoʻshimcha kelishuv tuzish talab etilmaydi;

isteʼmol qilingan elektr energiyasi uchun elektr taʼminoti shartnomasida belgilangan muddatlarda toʻlanmagan qarzi boʻlgan yuridik shaxslarga elektr energiyasi yetkazib berish toʻxtatib qoʻyiladi (maxsus tartibga koʻra elektr energiyasi yetkazib beriladigan isteʼmolchilar bundan mustasno). Bunda tadbirkorlik reytingida “yuqori” va “oʻrta” toifadagi korxonalarga oldindan toʻlov summasining 50 foizini hisobot oyining birinchi sanasigacha va qolgan qismini hisobot oyining oʻn beshinchi sanasigacha boʻlib toʻlashga ruxsat beriladi”;

(b) 2-ilovada :

(i) 2-bandda :

quyidagi mazmundagi yigirma oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“namunali isteʼmolchi — TGNHATga ulangan va masofadan boshqarish imkoniyatiga ega hisobga olish uskunasi bilan taʼminlangan, tabiiy gaz uchun muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud boʻlmagan hamda tabiiy gazdan foydalanish va uni hisobga olish boʻyicha qoidabuzarliklarga yoʻl qoʻymagan isteʼmolchi (maishiy isteʼmolchilar va ikki oy davomida toʻlov intizomiga rioya qilmagan isteʼmolchilar bundan mustasno)”;

yigirma oltinchi — oʻttiz sakkizinchi xatboshilar tegishincha yigirma yettinchi — oʻttiz toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

(ii) 63-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Elektron shaklda tuzilgan tabiiy gazni yetkazib berish shartnomasini qogʻoz shaklida rasmiylashtirish yoki takroran qogʻoz shaklida tuzish talab etilmaydi”;

(iii) 107-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

(iv) 111-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“111. Isteʼmolchi tomonidan tabiiy gazni yetkazib berish uchun tuzilgan shartnoma asosida yetkazib beriladigan tabiiy gaz uchun 100 foiz oldindan toʻlov amalga oshirilishi shart, issiqxona xoʻjaliklari va namunali isteʼmolchilar bundan mustasno.

Namunali isteʼmolchilar hisobot oyi uchun shartnomada belgilangan tabiiy gaz qiymatining 15 foizini hisobot oyi boshlanguniga qadar oldindan toʻlaydi.

Hisobot oyining qolgan qismi uchun toʻlovlar isteʼmolchi tomonidan tabiiy gazga boʻlgan ehtiyojdan kelib chiqib, hisobot oyi davomida ixtiyoriy ravishda qismlarga boʻlib amalga oshiriladi.

Isteʼmolchining shaxsiy hisobvaragʻidagi mablagʻning tugashi va shu munosabat bilan tabiiy gazni yetkazib berishning avtomatik toʻxtatilishi toʻlov intizomining buzilishi hisoblanmaydi.

Namunali isteʼmolchida muddati oʻtgan qarzdorlik yuzaga kelganda, TGNHAT bilan maʼlumot almashinuvi uning aybi bilan buzilganda, hisobga olish uskunasi ishiga aralashish yoki tabiiy gazdan noqonuniy foydalanish holati aniqlanganda, namunali isteʼmolchi maqomini yoʻqotadi.

15 foizlik oldindan toʻlov tartibini qoʻllash uchun belgilangan talablarga isteʼmolchi qayta muvofiq boʻlganda, mazkur tartib keyingi hisobot oyidan avtomatik ravishda tiklanadi.

Isteʼmolchining 15 foizlik oldindan toʻlov tartibidan foydalanish huquqi TGNHAT va hisob-kitob maʼlumotlari asosida avtomatik ravishda aniqlanadi. Bunda isteʼmolchidan alohida murojaat yoki qoʻshimcha kelishuv tuzish talab etilmaydi.

Issiqxona xoʻjaliklariga hosil yilining dastlabki 6 oyida (oktabr — mart) yetkazib beriladigan tabiiy gaz uchun oldindan toʻlov 50 foiz miqdorida, qolgan qismi oy yakuniga qadar, keyingi oylardan boshlab esa har oyda 100 foiz oldindan toʻlov amalga oshiriladi. Bunda mazkur xatboshidagi qoida tegishli oyda oldingi davr uchun qarzdorligi boʻlmagan issiqxona xoʻjaliklariga tatbiq qilinadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlariga asosan tabiiy gazni sotishda narxni shakllantirishning alohida tartibi belgilanadigan isteʼmolchilar uchun yetkazib berilgan tabiiy gaz toʻlovlari alohida tariflar asosida amalga oshiriladi.

Maishiy isteʼmolchilarni issiqlik energiyasi bilan taʼminlash uchun tabiiy gazdan foydalanadigan idoraviy va munitsipal uy-joy fondidagi, yuridik shaxslar yotoqxonalaridagi, koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlaridagi lokal qozonxonalarga yetkazib beriladigan tabiiy gaz boʻyicha toʻlovlar va hisob-kitoblar maishiy isteʼmolchilar uchun bazaviy meʼyor boʻyicha belgilangan tarif asosida amalga oshiriladi”;

(v) 118-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

(vi) 119-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“119. Isteʼmolchilar hisob-kitob davri boshlanishidan kamida besh kun oldin tabiiy gazni yetkazib berish shartnomasida koʻrsatilgan oylik tabiiy gaz hajmi qiymati summasining 100 foizi miqdorida gaz taʼminoti tashkilotining hisobvaragʻiga toʻlovlarni oldindan amalga oshirishi shart, namunali isteʼmolchilar va issiqxona xoʻjaliklari bundan mustasno”.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 22-sentabr,

PF-202-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.09.2026-y., 06/26/202/0965-son)

lex.uz