UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 10-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 10 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 сентября 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 September 2026 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг

буйруғи

РЎЙХАТИ

Туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг « Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида »ги ва « Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПҚ-4513-сон «Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 10 сентябрдаги 4513-сон буйруғига ИЛОВА

Туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар

Т/р Тиббий кўрсатмалар Шошилинч кесарча кесиш амалиёти 1. Оғир қон кетиш билан кечадиган (кечаётган) йўлдош олдинда келишининг ҳар қандай тури 2. Оғир қон кетиши ёки ҳомиланинг брадикардияси билан кечадиган (кечаётган) зўрайиб борувчи нормал жойлашган йўлдошнинг барвақт кўчиши 3. Бачадон йиртилиши хавфи, бачадон йиртилиши бошланиши, бачадон йиртилиши содир бўлиши 4. Кардиотокографиянинг шубҳали тури билан кечадиган (кечаётган) ҳомила дистресс-синдроми (ҳомиланинг ноаниқ ҳолати) (3 дақиқа ва ундан кўп вақт давомида ҳомилада юрак уриши 70 тадан кам бўлган давомий брадикардия) 5. Ҳомила боши билан келганда киндик тизимчаси ёки ҳомиланинг қўли тушиб қолиши 6. Туғруқ пайтида эклампсия хуружи содир бўлиши 7. Агония ҳолати ёки 20 ҳафталик ҳомиладорлик муддатидан кейин аёлнинг тўсатдан ўлими (имкон бўлса кесарча кесиш амалиёти амалга оширилади) Кечиктириб бўлмайдиган кесарча кесиш амалиёти 8. Чаноқ-бош диспропорцияси 9. Допплерография маълумотларига кўра ҳомиланинг киндик артериясида зўрайиб борувчи қон айланиши бузилиши ёки кардиотокографиянинг шубҳали тури билан кечадиган (кечаётган) ҳомила дистресс-синдроми (ҳомиланинг ноаниқ ҳолати) Режалаштирилган кесарча кесиш амалиёти 10. Муддатига етган ҳомиладорликда қоғаноқ пардасининг муддатидан олдин ёрилиши (бунда ҳомиладор аёлда режали кесарча кесишга тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлиши лозим) 11. Режали кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тайёрланган ҳомиладор аёлда туғруқ жараёни бошланиши 12. Оғир преэклампсия, ҳомиладорлик даври ва туғруқ пайтида ҲЕЛЛП-синдроми (аёлнинг беқарор ҳолатида ва табиий туғруқ йўллари орқали туғдиришга шароит бўлмаганда) 13. Ҳомила дистресси (ҳомиланинг ноаниқ ҳолати) билан бирга кечмайдиган бачадон қисқариш фаолиятининг коррекция қилинмайдиган бузилишлари (туғруқ жараёни сустлиги, туғруқ жараёни дискоординацияси, бачадон бўйни дистоцияси) 14. Хориоамнионит ва туғруққа туғруқ йўлларининг тайёр эмаслиги Режали кесарча кесиш амалиёти 15. Йўлдошнинг тўлиқ олдинда келиши 16. Йўлдошнинг ўсиб кириши 17. Йўлдошнинг қон томирлари олдинда келиши 18. Анамнезда икки ва ундан ортиқ кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса 19. Анамнезда бачадон бўшлиғига кириб бориш билан миомектомия жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса 20. Анамнезда гистеротомия жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса: бачадон перфорацияси, най бурчаги соҳаси кесилиши, рудиментар шох кесилиши, анамнезда корпорал кесарча кесиш, Т-симон ёки J -симон кесма мавжуд бўлса 21. Бола туғилиши учун туғруқ йўлларида ҳосилалар (тўсиқлар) мавжуд бўлса: торайиш даражаси II ва ундан кўп бўлган анатомик тор чаноқ; тос суяклари деформацияси; табиий туғруқ йўллари орқали бола туғилишига тўсқинлик қиладиган, айниқса пастки сегментда жойлашган катта ўлчамдаги бачадон миомаси, аввал ўтказилган кесарча кесиш амалиётидан кейин қин ва бачадон бўйни чандиқли деформациялари, шу жумладан, аввалги туғруқларда III-IV даражали оралиқ йиртилишидан кейин; бачадон бўйни саратони (бундан бачадон бўйни саратонининг преинвазив ва микроинвазив шакллари мустасно) 22. Бошқа акушерлик хавф омиллари билан боғлиқ ҳолда ҳомиланинг тахминий вазни 4500 граммдан катта бўлганда 23. Ҳомила чаноқ билан келиши билан биргаликда: ҳомиланинг вазни 2500 грамм ёки ундан кам ёки 3500 грамм ёки ундан кўп бўлганда; бошқа тиббий кўрсатмалар билан боғлиқ ҳолда; аввал ўтказилган кесарча кесиш амалиётидан кейин бачадонда чандиқ бўлганда; ҳомила оёғи билан келганда 24. Ҳомиланинг барқарор кўндаланг жойлашиши 25. Нохуш оқибатларга олиб келадиган ҳомилалик елка дистоцияси анамнези (ўлик туғилиш, оғир гипоксия, энтсефалопатия, ҳомила ва (ёки) онада (қов суяклари бирикмаси) шикастланишлар мавжуд бўлганда 26. Туғруқдан 6 ҳафта олдин симптомлари (кўринадиган фаол генитал шикастланишлар, ачишиш, қичишиш, оғриқ) бўлган фаол бирламчи ёки такрорий генитал герпес 27. Туғруқдан аввал вирусли юкламаси >1000 нусха/мл бўлган ОИВ-инфекцияси, туғруқдан аввал вирусли юкламаси номаълум бўлган ёки ҳомиладор аёл ҳомиладорлик даврида вирусларга қарши терапияни қабул қилмаган бўлса ва (ёки) туғруқ пайтида антиретровирус профилактикаси ўтказилмаган бўлса 28. Гепатит С вируслари 29. Ҳомиланинг айрим ривожланиш аномалиялари (гастрошизис, омфалоцеле, катта ўлчамдаги думғаза-дум тератомаси) 30. Кучанишни (туғруқнинг иккинчи даврини) инкор қилишни талаб қиладиган соматик касалликлар (декомпенсацияланган юрак-қон томир касалликлари, асоратланган миопия, кўчириб ўтказилган буйрак ва бошқалар) 31. Қандли диабет бўлмаган аёлларда бошқа акушерлик хавф омиллари билан биргаликда 4500 граммдан катта ҳомила (ҳомиладорликнинг кечикиши, туғруқ индукциясига бўлган эҳтиёж, елка дистоцияси анамнези)

Туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар рўйхатига ИЛОВА

Намуна Ҳомиладор аёлнинг кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун ихтиёрий розилик АРИЗАСИ Туғилиш тарихи рақами: Тавсия этилган муолажа номи: Кесарча кесиш амалиёти (қорин ва бачадондаги кесма орқали бола/болаларнинг туғилиши) Анестезия: ушбу муолажа оғриқсизлантиришни талаб қилади (оғриқ сезмаслик учун). Бу муолажа олдидан анестезиолог томонидан сиз билан муҳокама қилинади. Тиббий мутахассиснинг аризаси: Мен аёлга муолажанинг (кесарча кесиш) моҳиятини тушунтирдим, хусусан: кесарча кесиш қорин ва бачадондаги кесма орқали бола/болалар туғилишини ўз ичига олади; қуйидаги рақамлар хавфни баҳолаш бўлиб, тахминий ва ҳозирда мавжуд маълумотларга асосланган. Кесарча кесиш амалиётининг хавфлари: Ҳомиладор аёлнинг ҳаёти учун хавфлар: оралиқ йиртиқлар (учинчи ёки тўртинчи даража); туғруқдан кейин бир йилдан ортиқ вақт ўтгач содир бўладиган пешоб тута олмаслик ёки пешоб йўлларининг шикастланиши; даволаш учун қайта касалхонага ётқизишни талаб қилиши мумкин бўлган яра инфекцияси; келажакдаги ҳомиладорлик ёки туғруқ пайтида бачадоннинг ёрилиши; шошилинч гистеректомия: бачадонни олиб ташлаш; келажакдаги ҳомиладорликда пласента ўсиб кириши; оралиқ/ қорин оғриғи; анестезия билан боғлиқ хавфлар. Ҳомила учун хавфлар: чақалоқ терисининг йиртилиши/кесилиши; чақалоқларда ортиқча вазн (семизлик) астма Мен бу аёлнинг шахсий шароитлари, хавф омиллари ва келажакдаги ҳомиладорлик режаларини ҳисобга олган ҳолда ўзи учун тегишли деб ҳисоблаган хавфларни муҳокама қилдим (батафсил маълумотларни келтиринг): Мен муқобил туғруқ усулларини муҳокама қилдим: ҲА/ЙЎҚ Мен кесарча кесиш амалиёти вақтида талаб қилиниши мумкин бўлган муолажаларни муҳокама қилдим (агар аёл рози бўлса, қуйидаги рўйхатдаги тегишли жойларни белгиланг): □ қон қуйиш; □ ичак, сийдик пуфаги ёки қон томирларига етказилган зарарни тиклаш; □ шошилинч гистеректомия (агар керак бўлса, ҳаётни сақлаб қолиш муолажаси сифатида). Қуйидаги қўшимча маълумотлар тақдим этилди (батафсил маълумотларни келтиринг): Менга ................................................... тақдим этилган маълумотларни муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш учун вақт ва имконият берилганлигини тасдиқлайман. Тиббий ходим: Ф.И.О., имзо: Сана: Лавозими: Алоқа учун маълумотлар: (агар бемор вариантларни муҳокама қилишни ёки қўшимча саволлар беришни хоҳласа) Бемор: Мен кесарча кесиш, текширув ёки даволанишга, шу жумладан зарур бўлиши мумкин бўлган қўшимча диагностика ва даволаш муолажаларига розиман/рози эмасман.* Мен муолажа давомида талабаларнинг қатнашиб туришларига розиман/рози эмасман.* Мен муолажа давомида талабаларнинг кўрикдан ўтказиш мумкинлигига розиман/рози эмасман.* (* зарурини белгиланг) Ф.И.О., Имзо: Алоқа учун маълумотлар: Сана: Муолажа/даволаниш кунида розилигини тасдиқлаш (тиббиёт ходими ва ҳомиладор аёл томонидан тўлдирилади) Тиббий ходим: Ф.И.О., Имзо: Сана: Лавозими: Бемор: Мен ҳали ҳам муолажа/даволаш давом этишини хоҳлаётганимни тасдиқлайман* Мен муолажа/даволанишга розилигимдан воз кечганимни тасдиқлайман* (* кераклисини тагига чизинг) Имзо: Сана: Алоқа учун маълумотлар:

Вазир Э. АДИЛОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 10 сентябрь,

4513-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2026 й., 10/26/3945/0969-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining

buyrugʻi

ROʻYXATI

Tugʻruqni qabul qilishda kesarcha kesish amaliyotini oʻtkazish uchun tibbiy koʻrsatmalar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Fuqarolar sogʻligʻini saqlash toʻgʻrisida ”gi va “ Fuqarolarning reproduktiv salomatligini saqlash toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 8-noyabrdagi PQ-4513-son “Reproduktiv yoshdagi ayollar, homiladorlar va bolalarga koʻrsatiladigan tibbiy yordam sifatini oshirish va koʻlamini yanada kengaytirish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Tugʻruqni qabul qilishda kesarcha kesish amaliyotini oʻtkazish uchun tibbiy koʻrsatmalar roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2026-yil 10-sentabrdagi 4513-son buyrugʻiga ILOVA

Tugʻruqni qabul qilishda kesarcha kesish amaliyotini oʻtkazish uchun tibbiy koʻrsatmalar

T/r Tibbiy koʻrsatmalar Shoshilinch kesarcha kesish amaliyoti 1. Ogʻir qon ketish bilan kechadigan (kechayotgan) yoʻldosh oldinda kelishining har qanday turi 2. Ogʻir qon ketishi yoki homilaning bradikardiyasi bilan kechadigan (kechayotgan) zoʻrayib boruvchi normal joylashgan yoʻldoshning barvaqt koʻchishi 3. Bachadon yirtilishi xavfi, bachadon yirtilishi boshlanishi, bachadon yirtilishi sodir boʻlishi 4. Kardiotokografiyaning shubhali turi bilan kechadigan (kechayotgan) homila distress-sindromi (homilaning noaniq holati) (3 daqiqa va undan koʻp vaqt davomida homilada yurak urishi 70 tadan kam boʻlgan davomiy bradikardiya) 5. Homila boshi bilan kelganda kindik tizimchasi yoki homilaning qoʻli tushib qolishi 6. Tugʻruq paytida eklampsiya xuruji sodir boʻlishi 7. Agoniya holati yoki 20 haftalik homiladorlik muddatidan keyin ayolning toʻsatdan oʻlimi (imkon boʻlsa kesarcha kesish amaliyoti amalga oshiriladi) Kechiktirib boʻlmaydigan kesarcha kesish amaliyoti 8. Chanoq-bosh disproportsiyasi 9. Dopplerografiya maʼlumotlariga koʻra homilaning kindik arteriyasida zoʻrayib boruvchi qon aylanishi buzilishi yoki kardiotokografiyaning shubhali turi bilan kechadigan (kechayotgan) homila distress-sindromi (homilaning noaniq holati) Rejalashtirilgan kesarcha kesish amaliyoti 10. Muddatiga yetgan homiladorlikda qogʻanoq pardasining muddatidan oldin yorilishi (bunda homilador ayolda rejali kesarcha kesishga tibbiy koʻrsatmalar mavjud boʻlishi lozim) 11. Rejali kesarcha kesish amaliyotini oʻtkazish uchun tayyorlangan homilador ayolda tugʻruq jarayoni boshlanishi 12. Ogʻir preeklampsiya, homiladorlik davri va tugʻruq paytida HELLP-sindromi (ayolning beqaror holatida va tabiiy tugʻruq yoʻllari orqali tugʻdirishga sharoit boʻlmaganda) 13. Homila distressi (homilaning noaniq holati) bilan birga kechmaydigan bachadon qisqarish faoliyatining korreksiya qilinmaydigan buzilishlari (tugʻruq jarayoni sustligi, tugʻruq jarayoni diskoordinatsiyasi, bachadon boʻyni distotsiyasi) 14. Xorioamnionit va tugʻruqqa tugʻruq yoʻllarining tayyor emasligi Rejali kesarcha kesish amaliyoti 15. Yoʻldoshning toʻliq oldinda kelishi 16. Yoʻldoshning oʻsib kirishi 17. Yoʻldoshning qon tomirlari oldinda kelishi 18. Anamnezda ikki va undan ortiq kesarcha kesish jarrohlik amaliyoti oʻtkazilgan boʻlsa 19. Anamnezda bachadon boʻshligʻiga kirib borish bilan miomektomiya jarrohlik amaliyoti oʻtkazilgan boʻlsa 20. Anamnezda gisterotomiya jarrohlik amaliyoti oʻtkazilgan boʻlsa: bachadon perforatsiyasi, nay burchagi sohasi kesilishi, rudimentar shox kesilishi, anamnezda korporal kesarcha kesish, T-simon yoki J -simon kesma mavjud boʻlsa 21. Bola tugʻilishi uchun tugʻruq yoʻllarida hosilalar (toʻsiqlar) mavjud boʻlsa: torayish darajasi II va undan koʻp boʻlgan anatomik tor chanoq; tos suyaklari deformatsiyasi; tabiiy tugʻruq yoʻllari orqali bola tugʻilishiga toʻsqinlik qiladigan, ayniqsa pastki segmentda joylashgan katta oʻlchamdagi bachadon miomasi, avval oʻtkazilgan kesarcha kesish amaliyotidan keyin qin va bachadon boʻyni chandiqli deformatsiyalari, shu jumladan, avvalgi tugʻruqlarda III-IV darajali oraliq yirtilishidan keyin; bachadon boʻyni saratoni (bundan bachadon boʻyni saratonining preinvaziv va mikroinvaziv shakllari mustasno) 22. Boshqa akusherlik xavf omillari bilan bogʻliq holda homilaning taxminiy vazni 4500 grammdan katta boʻlganda 23. Homila chanoq bilan kelishi bilan birgalikda: homilaning vazni 2500 gramm yoki undan kam yoki 3500 gramm yoki undan koʻp boʻlganda; boshqa tibbiy koʻrsatmalar bilan bogʻliq holda; avval oʻtkazilgan kesarcha kesish amaliyotidan keyin bachadonda chandiq boʻlganda; homila oyogʻi bilan kelganda 24. Homilaning barqaror koʻndalang joylashishi 25. Noxush oqibatlarga olib keladigan homilalik yelka distotsiyasi anamnezi (oʻlik tugʻilish, ogʻir gipoksiya, entsefalopatiya, homila va (yoki) onada (qov suyaklari birikmasi) shikastlanishlar mavjud boʻlganda 26. Tugʻruqdan 6 hafta oldin simptomlari (koʻrinadigan faol genital shikastlanishlar, achishish, qichishish, ogʻriq) boʻlgan faol birlamchi yoki takroriy genital gerpes 27. Tugʻruqdan avval virusli yuklamasi >1000 nusxa/ml boʻlgan OIV-infeksiyasi, tugʻruqdan avval virusli yuklamasi nomaʼlum boʻlgan yoki homilador ayol homiladorlik davrida viruslarga qarshi terapiyani qabul qilmagan boʻlsa va (yoki) tugʻruq paytida antiretrovirus profilaktikasi oʻtkazilmagan boʻlsa 28. Gepatit C viruslari 29. Homilaning ayrim rivojlanish anomaliyalari (gastroshizis, omfalotsele, katta oʻlchamdagi dumgʻaza-dum teratomasi) 30. Kuchanishni (tugʻruqning ikkinchi davrini) inkor qilishni talab qiladigan somatik kasalliklar (dekompensatsiyalangan yurak-qon tomir kasalliklari, asoratlangan miopiya, koʻchirib oʻtkazilgan buyrak va boshqalar) 31. Qandli diabet boʻlmagan ayollarda boshqa akusherlik xavf omillari bilan birgalikda 4500 grammdan katta homila (homiladorlikning kechikishi, tugʻruq induksiyasiga boʻlgan ehtiyoj, yelka distotsiyasi anamnezi)

Tugʻruqni qabul qilishda kesarcha kesish amaliyotini oʻtkazish uchun tibbiy koʻrsatmalar roʻyxatiga ILOVA

Namuna Homilador ayolning kesarcha kesish amaliyotini oʻtkazish uchun ixtiyoriy rozilik ARIZASI Tugʻilish tarixi raqami: Tavsiya etilgan muolaja nomi: Kesarcha kesish amaliyoti (qorin va bachadondagi kesma orqali bola/bolalarning tugʻilishi) Anesteziya: ushbu muolaja ogʻriqsizlantirishni talab qiladi (ogʻriq sezmaslik uchun). Bu muolaja oldidan anesteziolog tomonidan siz bilan muhokama qilinadi. Tibbiy mutaxassisning arizasi: Men ayolga muolajaning (kesarcha kesish) mohiyatini tushuntirdim, xususan: kesarcha kesish qorin va bachadondagi kesma orqali bola/bolalar tugʻilishini oʻz ichiga oladi; quyidagi raqamlar xavfni baholash boʻlib, taxminiy va hozirda mavjud maʼlumotlarga asoslangan. Kesarcha kesish amaliyotining xavflari: Homilador ayolning hayoti uchun xavflar: oraliq yirtiqlar (uchinchi yoki toʻrtinchi daraja); tugʻruqdan keyin bir yildan ortiq vaqt oʻtgach sodir boʻladigan peshob tuta olmaslik yoki peshob yoʻllarining shikastlanishi; davolash uchun qayta kasalxonaga yotqizishni talab qilishi mumkin boʻlgan yara infeksiyasi; kelajakdagi homiladorlik yoki tugʻruq paytida bachadonning yorilishi; shoshilinch gisterektomiya: bachadonni olib tashlash; kelajakdagi homiladorlikda plasenta oʻsib kirishi; oraliq/ qorin ogʻrigʻi; anesteziya bilan bogʻliq xavflar. Homila uchun xavflar: chaqaloq terisining yirtilishi/kesilishi; chaqaloqlarda ortiqcha vazn (semizlik) astma Men bu ayolning shaxsiy sharoitlari, xavf omillari va kelajakdagi homiladorlik rejalarini hisobga olgan holda oʻzi uchun tegishli deb hisoblagan xavflarni muhokama qildim (batafsil ma'lumotlarni keltiring): Men muqobil tugʻruq usullarini muhokama qildim: HA/YOʻQ Men kesarcha kesish amaliyoti vaqtida talab qilinishi mumkin boʻlgan muolajalarni muhokama qildim (agar ayol rozi boʻlsa, quyidagi roʻyxatdagi tegishli joylarni belgilang): □ qon quyish; □ ichak, siydik pufagi yoki qon tomirlariga yetkazilgan zararni tiklash; □ shoshilinch gisterektomiya (agar kerak boʻlsa, hayotni saqlab qolish muolajasi sifatida). Quyidagi qoʻshimcha maʼlumotlar taqdim etildi (batafsil maʼlumotlarni keltiring): Menga ................................................... taqdim etilgan maʼlumotlarni muhokama qilish va qaror qabul qilish uchun vaqt va imkoniyat berilganligini tasdiqlayman. Tibbiy xodim: F.I.O., imzo: Sana: Lavozimi: Aloqa uchun maʼlumotlar: (agar bemor variantlarni muhokama qilishni yoki qoʻshimcha savollar berishni xohlasa) Bemor: Men kesarcha kesish, tekshiruv yoki davolanishga, shu jumladan zarur boʻlishi mumkin boʻlgan qoʻshimcha diagnostika va davolash muolajalariga roziman/rozi emasman.* Men muolaja davomida talabalarning qatnashib turishlariga roziman/rozi emasman.* Men muolaja davomida talabalarning koʻrikdan oʻtkazish mumkinligiga roziman/rozi emasman.* (* zarurini belgilang) F.I.O., Imzo: Aloqa uchun maʼlumotlar: Sana: Muolaja/davolanish kunida roziligini tasdiqlash (tibbiyot xodimi va homilador ayol tomonidan toʻldiriladi) Tibbiy xodim: F.I.O., Imzo: Sana: Lavozimi: Bemor: Men hali ham muolaja/davolash davom etishini xohlayotganimni tasdiqlayman* Men muolaja/davolanishga roziligimdan voz kechganimni tasdiqlayman* (* keraklisini tagiga chizing) Imzo: Sana: Aloqa uchun maʼlumotlar:

Vazir E. ADILOV

Toshkent sh.,

2026-yil 10-sentabr,

4513-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.09.2026-y., 10/26/3945/0969-son)

lex.uz