📅 2026-yil 20-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 20-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 20 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 августа 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 August 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (70-сонли МҲМС) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисоби»ни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги ПҚ-282-сон «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (70-сонли МҲМС) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисоби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 20 августдаги 395 - сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (70-сонли МҲМС) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисоби»
Ўзбекистон Республикаси молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (70-сонли МҲМС) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисоби» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) мулкчилик шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (бундан Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар ва бюджет ташкилотлари мустасно) (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) томонидан биологик активлар, йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳосилдор ўсимликларда ўсиб турган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда биологик активларга тааллуқли давлат ёрдамини тан олиш, баҳолаш, молиявий ҳисоботларда тақдим этиш ва улар тўғрисидаги ахборотни ёритиб бериш қоидаларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қишлоқ хўжалиги фаолияти — ташкилот томонидан сотиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ёки қўшимча биологик активларга айлантириш учун биологик активларнинг биологик трансформациясини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотини йиғишни бошқариш;
биологик актив — жонли ҳайвон ёки ўсимлик;
биологик трансформация — биологик активдаги сифат ва миқдор жиҳатдан ўзгаришларга сабаб бўладиган ўсиш, дегенерация, ҳосил бериш, кўпайиш ва бошқа биологик жараёнлар;
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти — биологик активлардан олинган (йиғилган) маҳсулот;
ҳосилдор ўсимлик — қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқариш ёки етказиб беришда фойдаланиладиган, бир ҳисобот давридан ортиқ муддатда маҳсулот бериши кутиладиган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида сотилиши эҳтимоли кам бўладиган жонли ўсимлик (бундан унинг қўшимча маҳсулот ёки қолдиқ (чиқинди) сифатида сотилиши мустасно);
биологик активлар гуруҳи — ўхшаш хусусиятларга эга бўлган жонли ҳайвонлар ёки ўсимликлар жамланмаси;
ҳаққоний қиймат — баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нарх;
сотиш харажатлари — молиявий харажатлар ва фойда солиғини истисно қилган ҳолда, активни сотиш ёки ҳисобдан чиқариш билан бевосита боғлиқ қўшимча харажатлар;
давлат ёрдами — давлат томонидан қишлоқ хўжалиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган иқтисодий манфаат.
2. Мазкур Стандарт қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
биологик активларга (бундан ҳосилдор ўсимликлар мустасно);
йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига;
ҳосилдор ўсимликларда ўсиб турган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, улар йиғиб олингунга қадар;
қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ ва биологик активларга тааллуқли давлат ёрдамига.
3. Мазкур Стандарт қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
қишлоқ хўжалиги фаолиятида фойдаланиладиган ер участкаларига ҳамда уларга нисбатан эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларига;
ҳосилдор ўсимликларга;
ҳосилдор ўсимликларга тааллуқли давлат ёрдамига;
қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид номоддий активларга;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини йиғиб олингандан кейинги қайта ишлаш жараёнлари ва ушбу жараёнлар натижасида вужудга келадиган маҳсулотларга;
мазкур Стандартнинг қўлланиш доирасига кирмайдиган ҳамда тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ ҳисобга олинадиган активлар, мажбуриятлар ва хўжалик жараёнларига.
4. Мазкур Стандартнинг қўлланиш доирасига кирувчи биологик активларни, йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамда биологик активларга тааллуқли давлат ёрдамини тан олиш, баҳолаш, молиявий ҳисоботларда тақдим этиш ва улар тўғрисидаги ахборотни ёритиб бериш ушбу Стандартга мувофиқ амалга оширилади.
Молиявий ҳисоботларда ахборотни тақдим этиш ва ёритиб беришнинг умумий талаблари Ўзбекистон Республикаси молиявий ҳисоботининг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) «Молиявий ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш»га (рўйхат рақами 3923, 2026 йил 13 август) мувофиқ қўлланилади.
Мазкур Стандартнинг қўлланиш доирасига кирмайдиган объектлар улар учун белгиланган тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади.
5. Ҳосилдор ўсимликлар мазкур Стандартнинг қўлланиш доирасига кирмайди ҳамда асосий воситаларни ҳисобга олишга оид тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ асосий воситалар сифатида тан олинади ва баҳоланади.
Ҳосилдор ўсимликда ўсиб турган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тан олиш шартлари бажарилганда ҳосилдор ўсимликдан алоҳида биологик актив сифатида тан олинади ва йиғиб олингунга қадар мазкур Стандартга мувофиқ баҳоланади.
6. Ташкилот мазкур Стандартни қўллашда қишлоқ хўжалиги фаолиятининг тармоқ хусусиятларини (жумладан, пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа махсус йўналишларни) ҳисобга олади.
7. Ташкилот қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларни тан олиш, баҳолаш, молиявий ҳисоботларда тақдим этиш ҳамда улар тўғрисидаги ахборотни ёритиб беришда уларнинг ҳуқуқий шаклидан кўра иқтисодий мазмунини инобатга олиши лозим.
2-боб. Қишлоқ хўжалиги фаолияти объектларини таснифлаш
8. Ташкилот қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид ҳисоб объектларини уларнинг иқтисодий мазмуни, биологик хусусиятлари, ишлаб чиқариш мақсади, етилиш даражаси ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш тартибидан келиб чиққан ҳолда таснифлайди.
9. Мазкур Стандарт доирасида биологик активлар, йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда биологик активларга тааллуқли давлат ёрдами ҳисобга олиш объектлари ҳисобланади.
Биологик активлар ва йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг намунавий рўйхати ушбу Стандартнинг иловасида келтирилган.
Ҳосилдор ўсимликлар ҳамда йиғимдан кейинги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади.
10. Биологик активлар ташкилот томонидан уларнинг иқтисодий вазифасига кўра истеъмолга мўлжалланган ва маҳсулдор биологик активларга ажратилади.
Истеъмолга мўлжалланган биологик активлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олиш ёки биологик актив сифатида сотиш учун сақланадиган биологик активлардир.
Маҳсулдор биологик активлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини такрорий ёки даврий равишда олиш мақсадида сақланадиган биологик активлардир.
11. Биологик активлар етилиш даражасига кўра етилган ва етилмаган биологик активларга ажратилади.
Етилган биологик активлар йиғиб олиш, сотиш ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олиш учун тайёр ҳолатга келган биологик активлар ҳисобланади.
Етилмаган биологик активлар кейинги биологик трансформация жараёнида иқтисодий наф келтириши кутиладиган, бироқ етилган биологик актив мезонларига ҳали жавоб бермайдиган активлар ҳисобланади.
12. Ўсимликларга оид биологик активлар бир йиллик ўсимликлар, ҳосилдор ўсимликлар жумласига кирмайдиган кўп йиллик ўсимликлар ҳамда ҳосилдор ўсимликларда ўсаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича таснифланиши мумкин.
Ташкилот биологик активларни таснифлашда қишлоқ хўжалиги фаолиятининг тегишли йўналишига хос ишлаб чиқариш даврини ҳамда маҳсулотни етиштириш ва йиғиб олиш усулини ҳисобга олади.
13. Ҳайвонотчиликка оид биологик активлар фойдаланиш мақсадига кўра маҳсулот олиш учун сақланадиган ҳайвонларга, наслчилик учун сақланадиган ҳайвонларга ҳамда сотиш ёки сўйиш учун парваришланадиган ҳайвонларга таснифланиши мумкин. Мазкур биологик активлар етилиш даражасига кўра ёш ва етилган ҳайвонларга ажратилади.
Ташкилот ҳайвонотчиликка оид биологик активларни таснифлашда фаолият йўналишини, биологик активлардан фойдаланиш мақсадини ҳамда улардан маҳсулот олиш хусусиятларини ҳисобга олади.
14. Ташкилот биологик активлар тўғрисидаги ахборотни, агар у молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, қишлоқ хўжалиги фаолияти йўналишлари кесимида биологик активларни алоҳида гуруҳлайди.
Бунда биологик активлар, жумладан, пахтачилик, ғаллачилик ва бошқа дон экинлари, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва полизчилик, иссиқхона хўжалиги, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачилик йўналишлари бўйича ахборот шакллантирилиши мумкин.
15. Қуйидагилар ҳосилдор ўсимликлар ҳисобланмайди:
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олиш учун етиштириладиган ўсимликлар (масалан, ёғоч олиш мақсадида етиштириладиган дарахтлар);
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олиш учун парвариш қилинадиган ҳамда ҳосили билан бирга ўсимликнинг ўзини ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олиш ва сотиш мўлжалланган ўсимликлар;
бир йиллик экинлар.
16. Биологик активдан ажратиб олинган ёки биологик активнинг ҳаёт фаолияти тугатилиши натижасида олинган маҳсулот йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида мазкур Стандартга мувофиқ ҳисобга олинади.
17. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти йиғиб олинганидан кейин товар-моддий захира ёки бошқа тегишли актив сифатида тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ ҳисобга олинади.
Мазкур маҳсулотни йиғиб олинганидан кейин сақлаш, саралаш, ташиш, сотишга тайёрлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ активлар ҳамда жараёнлар тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади.
18. Ташкилот биологик активларни уларнинг ўхшаш биологик ва иқтисодий хусусиятлари, фойдаланиш мақсади, етилиш даражаси ҳамда қўлланиладиган баҳолаш усулига кўра гуруҳларга ажратади.
19. Биологик активлар фойдаланиш мақсадига кўра маҳсулдор ва истеъмол қилинадиган биологик активларга, етилиш даражасига кўра эса етилган ва етилмаган биологик активларга ажратилиши мумкин.
20. Ташкилот биологик активлар гуруҳларини молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга қишлоқ хўжалиги фаолияти йўналишлари, биологик активларнинг фойдаланиш мақсади ва етилиш даражаси, шунингдек уларга нисбатан қўлланилган баҳолаш асослари тўғрисидаги муҳим ва тушунарли ахборотни молиявий ҳисоботларда ёки уларга доир изоҳларда алоҳида тақдим этиш имконини берадиган тарзда шакллантиради.
21. Ташкилот қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ давлат ёрдамини уни олиш ва сақлаб қолиш шартларига кўра шартлар қўйилмаган ҳамда муайян шартлар қўйилган давлат ёрдамига ажратади.
Давлат ёрдами мақсадига ва йўналтирилишига кўра муайян биологик активларга ёки қишлоқ хўжалиги фаолияти турларига, шунингдек биологик активларни сотиб олиш, яратиш, сақлаш, тиклаш ёки ривожлантиришга тааллуқли давлат ёрдами сифатида таснифланиши мумкин.
22. Ташкилот биологик активларга тааллуқли давлат ёрдамини таснифлашда унинг ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, иқтисодий мазмунини, уни олиш ва ундан фойдаланиш шартларини, қайси биологик актив, биологик активлар гуруҳи ёки қишлоқ хўжалиги фаолияти турига тааллуқлилигини, шунингдек уни тўлиқ ёки қисман қайтариш шартлари мавжудлигини инобатга олади.
23. Мазкур Стандартда қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ давлат ёрдамига нисбатан белгиланган қоидалар фақат биологик активларга тааллуқли давлат ёрдамига нисбатан қўлланилади.
Ҳосилдор ўсимликлар ва бошқа активларга тааллуқли давлат ёрдами тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади.
24. Ташкилот қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш, қайта ишлаш ва реализация қилиш жараёнларини ягона ташкилий-иқтисодий занжир доирасида амалга оширишидан қатъи назар, биологик активлар ҳамда йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мазкур Стандартга мувофиқ ҳисобга олади.
Йиғимдан кейинги активлар ва жараёнлар ушбу Стандартнинг 17-бандига мувофиқ ҳисобга олинади.
25. Юридик шахс бўлган фермер хўжаликлари ва мазкур Стандарт татбиқ этиладиган бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ушбу Стандартда назарда тутилган соддалаштирилган қоидаларни қўллаганда биологик активларни, йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамда биологик активларга тааллуқли давлат ёрдамини ушбу бобда белгиланган таснифга мувофиқ алоҳида ҳисобга олади.
3-боб. Қишлоқ хўжалиги фаолияти объектларини тан олиш
1-§. Умумий қоидалар
26. Ташкилот биологик активни ёки йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини актив сифатида қуйидаги шартлар бажарилганда тан олади:
ўтган ҳодисалар натижасида ташкилот ушбу активни назорат қилса;
ушбу актив билан боғлиқ келгуси иқтисодий нафнинг ташкилотга келиб тушиши эҳтимоли юқори бўлса;
активнинг ҳаққоний қиймати ёки бошланғич қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлса.
Биологик актив устидан назорат ташкилотнинг ушбу активга эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ҳамда ундан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, насл ёки бошқа иқтисодий нафни олиш ҳуқуқига эгалиги билан тасдиқланади.
Биологик активнинг ҳаққоний қиймати ёки бошланғич қийматини ишончли баҳолаш имконияти мазкур Стандартда белгиланган баҳолаш усуллари ва маълумотлар асосида аниқланади.
27. Қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид ҳисоб объекти харид қилинганда, етиштирилганда, кўпайтирилганда, туғилганда, бепул олинганда, натура шаклидаги давлат ёрдами орқали олинганда ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ташкилот назоратига ўтганда, мазкур Стандартда белгиланган тан олиш шартлари бажарилган тақдирда тан олинади.
28. Қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид ҳисоб объектини тан олишда ташкилот унинг иқтисодий мазмуни ва биологик хусусиятларини, шунингдек унга нисбатан қўлланиладиган мазкур Стандарт ҳамда бошқа молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари талабларини инобатга олади.
2-§. Бир йиллик ўсимликлар ва бошқа ўсимликчилик объектларини тан олиш
29. Ташкилот томонидан етиштирилаётган бир йиллик экинлар, жумладан, ғалла, пахта, сабзавот, полиз, озуқабоп экинлар, тамаки ва бошқа экинлар биологик трансформацияси бошланган ҳамда мазкур Стандартнинг 26-бандида белгиланган тан олиш шартлари бажарилган санадан бошлаб биологик актив сифатида тан олинади.
30. Ҳосилдор ўсимликлар жумласига кирмайдиган кўп йиллик ўсимликлар, агар ўсимликнинг ўзи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олиш ёки биологик актив сифатида реализация қилиш учун етиштирилса, мазкур Стандартнинг 26-бандида белгиланган шартларнинг барчаси бажарилганда биологик актив сифатида тан олинади.
31. Бир йиллик экинлар ва ўсимлик шаклидаги бошқа биологик активлардан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти биологик активдан ажратиб олинган ёки биологик активнинг ҳаёт фаолияти тугатилган пайтда мазкур Стандартга мувофиқ алоҳида актив сифатида тан олинади ва баҳоланади.
Мазкур маҳсулотнинг йиғимдан кейинги ҳисоби бошқа тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ юритилади.
3-§. Ҳосилдор ўсимликлар ва улардан олинадиган маҳсулотни тан олиш
32. Ҳосилдор ўсимликнинг ўзи ва унда ўсиб турган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти алоҳида ҳисоб объектлари сифатида ҳисобга олинади.
33. Боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик маҳсулот берувчи ўсимликларга хос ишлаб чиқариш даври, ҳосилга кириш даври, маҳсулдорлик муддати ва қайта тикланиш хусусиятлари ҳосилдор ўсимликлар ҳамда улардан олинадиган маҳсулотни ҳисобга олишда инобатга олинади.
4-§. Ҳайвонотчиликка оид биологик активларни тан олиш
34. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик ва ҳайвонлар етиштиришнинг бошқа йўналишларидаги жонли ҳайвонлар мазкур Стандартнинг 26-бандида назарда тутилган тан олиш мезонларига жавоб берган тақдирда биологик актив сифатида тан олинади.
35. Биологик активларнинг кўпайиши натижасида ҳосил бўлган янги тирик объектлар, жумладан янги туғилган ҳайвонлар, жўжалар, балиқ личинкалари ҳамда ажралиб чиққан янги асалари оилалари мазкур Стандартнинг 26-бандида назарда тутилган тан олиш мезонларига жавоб берган санадан бошлаб алоҳида биологик актив сифатида тан олинади.
36. Биологик активнинг етилиш даражаси, ундан фойдаланиш мақсади ёки бошқа таснифлаш белгиси ўзгарганда, у тегишли биологик активлар гуруҳига қайта таснифланади. Бундай қайта таснифлаш биологик активнинг баланс қийматини ўзгартириш учун мустақил асос ҳисобланмайди.
37. Паррандачиликка оид биологик активлар уларнинг биологик ривожланиш босқичи ва фойдаланиш мақсадига кўра, жумладан, наслдор паррандалар, тухум йўналишидаги ва гўшт йўналишидаги паррандалар, бир кунлик жўжалар, парвариш қилинаётган ёш паррандалар ҳамда етилган паррандалар гуруҳларига ажратилиши мумкин.
38. Паррандадан олинган тухум, ундан фойдаланиш мақсадидан қатъи назар, паррандадан ажралган пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида тан олинади. Инкубация жараёнида тухумдан ҳосил бўлган жўжа ушбу Стандартнинг 26-бандида белгиланган шартлар бажарилганда биологик актив сифатида тан олинади.
39. Балиқчиликка оид биологик активлар уларнинг биологик ривожланиш босқичи ва фойдаланиш мақсадига кўра, жумладан, насл олиш учун сақланаётган балиқлар, личинкалар, чавоқлар, ўстирилаётган балиқлар ҳамда реализация қилиш учун етиштирилаётган балиқлар гуруҳларига ажратилиши мумкин.
40. Асаларичиликда асалари оиласи биологик активнинг ҳисоб бирлиги сифатида тан олинади. Асалари оиласининг табиий ёки сунъий бўлиниши натижасида ҳосил бўлган янги асалари оиласи мазкур Стандартнинг 26-бандида назарда тутилган тан олиш мезонларига жавоб берган тақдирда алоҳида биологик актив сифатида тан олинади.
41. Пиллачиликда ипак қурти мазкур Стандартнинг 26-бандида назарда тутилган тан олиш мезонларига жавоб берган тақдирда биологик актив сифатида тан олинади. Улардан етиштирилган пилла йиғим пайтида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида тан олинади.
42. Ҳайвонотчиликка оид биологик активларда биологик трансформация натижасида юзага келадиган ўсиш, етилиш, маҳсулдорликнинг ўзгариши, кўпайиш, емирилиш, нобуд бўлиш ва бошқа биологик ўзгаришлар биологик активларнинг тан олиниши, баҳоланиши ёки таснифланишига таъсир кўрсатган тақдирда, мазкур Стандартда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
43. Ташкилот ҳайвонотчиликка оид биологик активлардан олинган сут, тухум, жун, асал, мум, прополис, пилла, балиқчилик хўжаликларида етиштирилган балиқ ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб олиш пайтида алоҳида актив сифатида тан олади ва мазкур Стандартга мувофиқ баҳолайди.
Ушбу маҳсулотларнинг йиғимдан кейинги ҳисоби бошқа тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ юритилади.
5-§. Йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тан олиш
44. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти йиғим пайтида мазкур Стандартнинг 26-бандида назарда тутилган тан олиш мезонларига жавоб берган тақдирда актив сифатида тан олинади ва мазкур Стандартга мувофиқ баҳоланади.
45. Йиғим пайтида мазкур Стандартга мувофиқ тан олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти йиғимдан кейин тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ товар-моддий захира ёки бошқа тегишли актив сифатида ҳисобга олинади.
Бунда маҳсулотнинг кейинги ҳисоб учун бошланғич қиймати мазкур Стандартнинг 60-бандига мувофиқ аниқланади.
46. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг йиғимдан кейин агрокластерга, қайта ишловчи ташкилотга ёки бошқа харидорга бевосита топширилиши унинг мазкур Стандартнинг 44-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида тан олинишига таъсир кўрсатмайди.
Маҳсулотни ҳисобдан чиқариш ва уни реализация қилишдан олинадиган даромадни тан олиш шартнома шартлари, маҳсулот устидан назоратнинг харидорга ўтган пайти ҳамда қабул қилиш-топшириш ҳужжатларини инобатга олган ҳолда тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
6-§. Қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ давлат ёрдамини тан олиш
47. Қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ давлат ёрдами мазкур Стандарт доирасида фақат сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланадиган биологик активларга бевосита тааллуқли бўлган қисми бўйича тан олинади.
Сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланмайдиган биологик активларга, шунингдек мазкур Стандартнинг қўлланиш доирасига кирмайдиган бошқа активларга тааллуқли давлат ёрдами давлат ёрдамини ҳисобга олишга оид тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ ҳисобга олинади.
48. Сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланадиган биологик активларга тааллуқли шартсиз давлат ёрдами ташкилотда уни олиш ҳуқуқи юзага келган пайтда фойда ёки зарар таркибида даромад сифатида тан олинади.
49. Муайян шартлар қўйилган давлат ёрдами ушбу шартлар бажарилганда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда даромад сифатида тан олинади.
Агар давлат ёрдами шартлари муайян давр давомида босқичма-босқич бажарилса ва ташкилот бажарилган шартларга мутаносиб равишда давлат ёрдамининг тегишли қисмини сақлаб қолиш ҳуқуқига эга бўлса, давлат ёрдами шартларнинг бажарилишига мутаносиб равишда даромад сифатида тан олинади.
Давлат ёрдамини олиш ёки сақлаб қолиш учун ташкилотдан муайян қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширмаслик, биологик активни белгиланган муддат давомида сақлаш ёки бошқа шартларни бажариш талаб этилса, давлат ёрдами ушбу шартлар бажарилгунга қадар даромад сифатида тан олинмайди.
50. Давлат ёрдами муайян биологик активга, биологик активлар гуруҳига ёки қишлоқ хўжалиги фаолиятининг муайян йўналишига тааллуқли бўлса, ташкилот уни тегишли биологик актив ёки фаолият йўналиши бўйича алоҳида ҳисобга олади.
Давлат ёрдами бир нечта биологик активлар, биологик активлар гуруҳлари ёки қишлоқ хўжалиги фаолияти йўналишларига тааллуқли бўлса, унинг суммаси улар ўртасида ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида белгиланган асосли ва изчил қўлланиладиган усул бўйича тақсимланади.
51. Давлат ёрдами ҳосилдор ўсимликларга, қишлоқ хўжалиги техникасига, иншоотларга, суғориш тизимларига, инфратузилма объектларига ёки бошқа асосий воситаларга тааллуқли бўлса, бундай давлат ёрдами тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади.
52. Натура шаклида тақдим этилган давлат ёрдами сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланадиган биологик активга бевосита тааллуқли бўлса, бундай ёрдам бўйича даромад мазкур Стандартнинг 48 ва 49-бандларига мувофиқ тан олинади.
Натура шаклида олинган биологик актив мазкур Стандартга мувофиқ, мазкур Стандартнинг қўлланиш доирасига кирмайдиган бошқа актив эса тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ тан олинади ва баҳоланади.
53. Давлат ёрдами тан олинганидан кейин унинг шартлари бузилиши натижасида давлат ёрдамини тўлиқ ёки қисман қайтариш мажбурияти юзага келса, ташкилот қайтарилиши лозим бўлган суммани мажбурият сифатида тан олади.
Давлат ёрдамининг қайтарилиши давлат ёрдамини ҳисобга олишга оид тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ ҳисобга олинади.
4-боб. Қишлоқ хўжалиги фаолияти объектларини баҳолаш
1-§. Умумий қоидалар
54. Ташкилот биологик активлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолашда уларнинг хусусиятлари ва ҳолатини, биологик ривожланиш босқичини, бозор шароитларини ҳамда баҳолаш учун фойдаланиладиган ахборотнинг мавжудлиги ва ишончлилигини инобатга олади.
55. Биологик актив, агар мазкур Стандартда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, дастлабки тан олишда сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланади.
56. Биологик актив ҳар бир ҳисобот даври охирида сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда қайта баҳоланади (бундан мазкур Стандартнинг 57-бандига мувофиқ бошланғич қиймат бўйича баҳоланаётган биологик активлар мустасно).
57. Биологик активнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш мумкин деб ҳисобланади.
Ушбу фараз фақат биологик актив дастлаб тан олинганда, мазкур актив учун фаол бозор нархлари мавжуд бўлмаганда ҳамда ҳаққоний қийматни баҳолашнинг муқобил усулларининг натижалари етарли даражада ишончли бўлмаган тақдирда рад этилиши мумкин.
Бундай хулоса тегишли ҳисоб-китоблар ва тасдиқловчи ҳужжатлар билан асосланиши лозим.
Ушбу ҳолатда биологик актив бошланғич қийматда баҳоланади.
Мазкур биологик активнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш имконияти юзага келган пайтдан бошлаб у сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланади.
58. Биологик активнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини ишончли аниқлаш мумкин эмаслиги тўғрисида хулоса чиқаришдан олдин ташкилот мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, биологик активнинг ҳаққоний қийматини аниқлаш учун фаол бозордаги жорий нархлар, яқинда амалга оширилган битимлар нархлари, ўхшаш объектлар бўйича бозор маълумотлари, шартнома нархлари, тармоқ кўрсаткичлари ва статистик маълумотлардан, шунингдек кутилаётган пул оқимларининг жорий қийматига асосланган баҳолаш усулларидан фойдаланиш имкониятини баҳолайди.
59. Биологик активни сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда дастлаб тан олишдан, шунингдек ушбу қийматнинг кейинчалик ўзгаришидан юзага келган фойда ёки зарар у юзага келган ҳисобот даврининг фойдаси ёки зарари таркибида тан олинади.
60. Йиғим пайтида тан олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти йиғим санасида сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланади.
Мазкур қиймат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини кейинчалик тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ ҳисобга олишда унинг бошланғич қиймати ҳисобланади.
61. Ташкилот биологик активлар ва йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳаққоний қийматини баҳолашда қўлланиладиган баҳолаш усуллари, асосий тахминлар ва ахборот манбаларини бир хил турдаги ҳамда ўхшаш шароитдаги объектларга нисбатан қўллайди.
62. Сотиш харажатлари таркибига активни сотиш ёки ҳисобдан чиқариш билан бевосита боғлиқ қўшимча харажатлар киритилади.
Молиявий харажатлар ва фойда солиғи сотиш харажатлари таркибига киритилмайди.
63. Ташкилот биологик активлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолашда мавсумийлик, суғоришга боғлиқлик, табиий-иқлим ва биологик хавфлар, ҳудудий бозорлар ўртасидаги фарқлар, шунингдек маҳсулотни қабул қилиш ва топшириш шартларини ушбу омиллар баҳолаш натижасига таъсир кўрсатадиган ҳолларда инобатга олади.
64. Биологик актив илгари сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланган бўлса, ташкилот уни кейинги ҳисобот даврларида ҳам ушбу қийматда баҳолашни давом эттиради.
65. Ҳаққоний қиймат мазкур Стандартда тартибга солинмаган масалалар бўйича ҳаққоний қийматни баҳолашга оид тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти талабларига мувофиқ аниқланади.
2-§. Бир йиллик ўсимликлар ва бошқа ўсимликчилик объектларини баҳолаш
66. Бир йиллик ўсимликлар мазкур Стандартнинг умумий баҳолаш қоидаларига мувофиқ баҳоланади.
67. Бир йиллик ўсимликларнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда уларнинг тури, вегетация босқичи, биологик ва агротехник ҳолати, етиштириш шароити, суғоришга боғлиқлик даражаси, мавсумийлик, табиий-иқлим шароитлари, кутилаётган ҳосил миқдори ва сифати, жойлашган жойи ҳамда тегишли бозор маълумотлари ушбу омиллар бозор иштирокчилари томонидан нархни белгилашда ҳисобга олинадиган даражада инобатга олинади.
68. Бир йиллик ўсимлик дастлаб тан олинганда унинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлмаса, у мазкур Стандартнинг 57 ва 58-бандларига мувофиқ баҳоланади.
3-§. Ҳосилдор ўсимликлар ва улардан олинадиган маҳсулотни баҳолаш
69. Ҳосилдор ўсимликлардан йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти йиғим пайтида сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланади.
70. Ҳосилдор ўсимликлардан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда маҳсулотнинг тури, нави, етилиш даражаси, сифати, миқдори, тармоққа хос биологик ва ишлаб чиқариш хусусиятлари, табиий-иқлим шароитлари ҳамда йиғим пайтидаги тегишли бозор маълумотлари мазкур омиллар бозор иштирокчилари томонидан нархни белгилашда инобатга олинадиган бўлса, ҳисобга олинади.
71. Ҳосилдор ўсимликлар билан боғлиқ харажатлар ва улардан олинадиган маҳсулот билан боғлиқ харажатлар бухгалтерия ҳисобида алоҳида ҳисобга олинади.
Ҳосилдор ўсимликлар билан боғлиқ харажатлар тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ асосий воситалар билан боғлиқ харажатлар сифатида, улардан олинадиган маҳсулот билан боғлиқ харажатлар эса мазкур Стандартга мувофиқ қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид харажатлар сифатида акс эттирилади.
72. Ҳосилдор ўсимликларда ўсаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тури, нави, етилиш даражаси, сифати ёки бошқа хусусиятлари уларнинг ҳаққоний қийматига муҳим таъсир кўрсатса, ташкилот бир хил хусусиятларга эга маҳсулотларни алоҳида гуруҳларга ажратган ҳолда баҳолайди.
4-§. Ҳайвонотчиликка оид биологик активларни баҳолаш
73. Ҳайвонотчиликка оид биологик активлар мазкур Стандартнинг 55 — 58-бандларида белгиланган умумий баҳолаш қоидаларига мувофиқ баҳоланади.
74. Ҳайвонотчиликка оид биологик активларнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини аниқлашда ташкилот ҳайвоннинг зоти, ёши, тирик вазни, етилиш даражаси, маҳсулдорлик хусусияти, наслчилик аҳамияти ҳамда баҳолаш санасидаги бозор маълумотларини инобатга олади.
75. Маҳсулдор ҳайвонларнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда улардан келгусида олинадиган маҳсулот ҳажми, маҳсулот бериш даври ва маҳсулдорлик динамикаси, агар бозор иштирокчилари ушбу омилларни нархни белгилашда ҳисобга олса инобатга олинади.
Агар ҳайвонларнинг ҳаққоний қиймати даромад ёндашуви асосида баҳоланса, уларнинг тирик вазнининг кутилаётган ўсиши, қолган боқиш даври ҳамда улар билан боғлиқ келгусидаги пул оқимлари бозор иштирокчилари қабул қиладиган тахминлар асосида инобатга олинади.
76. Сотиш ёки сўйиш учун парвариш қилинаётган ҳайвонотчиликка оид биологик активларнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда уларнинг тирик вазни, тирик вазнининг кутилаётган ўсиши, боқиш даври, сотишгача бўлган кутилаётган муддат, ветеринария ҳолати ҳамда баҳолаш санасидаги тегишли бозор маълумотлари инобатга олинади.
Мазкур омиллар бозор иштирокчилари томонидан нархни белгилашда ҳисобга олинадиган бўлса, улар баҳолашда ҳам инобатга олинади.
77. Янги туғилган ҳайвонлар, жўжалар, чавоқлар, янги ташкил топган асалари оилалари ва бошқа шунга ўхшаш биологик активлар дастлабки тан олишда сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланади.
Уларнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда тури ёки зоти, ёши, биологик ривожланиш босқичи, етилиш даражаси, жойлашган жойи ҳамда тан олиш санасидаги тегишли бозор маълумотлари инобатга олинади.
Нобуд бўлиш хавфи бозор иштирокчилари ушбу хавфни нархни белгилашда ҳисобга оладиган даражада бўлганда баҳолашда акс эттирилади.
78. Паррандачиликка оид биологик активларни баҳолашда уларнинг иқтисодий вазифаси, биологик ривожланиш босқичи, нобуд бўлиш хавфи ҳамда жорий бозор маълумотлари инобатга олинади.
79. Балиқчиликка оид биологик активларни баҳолашда уларнинг биологик ўсиш босқичи, сув ҳавзаси ёки етиштириш муҳитининг хусусиятлари, нобуд бўлиш хавфи ҳамда жорий бозор маълумотлари инобатга олинади.
80. Асаларичиликка оид биологик активларни баҳолашда асалари оилаларининг сони, ҳолати ва маҳсулдорлиги, касаллик хавфи ҳамда улардан олинадиган маҳсулот ҳажмига таъсир қилувчи мавсумий ва табиий омиллар инобатга олинади.
81. Пиллачиликка оид биологик активларни баҳолашда уларнинг биологик даври, парваришлаш шароити, маҳсулот олиш муддати ҳамда тармоққа хос ишлаб чиқариш хусусиятлари инобатга олинади.
82. Ҳайвонотчиликка оид биологик активлардан олинадиган сут, тухум, жун, асал, пилла, етиштирилган ва йиғиб олинган балиқчилик объектлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йиғим пайтида сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланади.
Мазкур қиймат ушбу маҳсулотларни кейинчалик товар-моддий захира сифатида ҳисобга олишда уларнинг дастлабки қиймати ҳисобланади.
5-§. Йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш
83. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда ташкилот маҳсулотнинг тури, нави, сифати, етилиш даражаси, миқдори ҳамда баҳолаш санасидаги бозор маълумотларини инобатга олади.
84. Ўсимликчиликка оид йиғиб олинган маҳсулотларнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда фаол бозор нархлари, қабул қилиш нархлари, шартнома нархлари ва бошқа кузатиладиган бозор маълумотларидан фойдаланилади.
85. Ҳайвонотчиликка оид биологик активлардан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда маҳсулотнинг тури, сифати, миқдори, қабул қилиш ва реализация қилиш шартлари ҳамда баҳолаш санасидаги тегишли бозор маълумотлари инобатга олинади.
86. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда қўлланиладиган баҳолаш усуллари, асосий тахминлар ва ахборот манбалари бир хил турдаги ҳамда ўхшаш шароитдаги маҳсулотларга нисбатан қўлланилади.
Баҳолаш усули, асосий тахминлар ёки ахборот манбалари, агар бундай ўзгартириш сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматни ишончлироқ баҳолаш имконини берса, ўзгартирилиши мумкин.
6-§. Қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ давлат ёрдамини баҳолаш
87. Мазкур Стандарт доирасида тан олинадиган пул шаклидаги давлат ёрдами ташкилотнинг уни олиш ҳуқуқи юзага келган суммада баҳоланади.
Давлат ёрдамидан даромадни тан олиш мазкур Стандартнинг 48 ва 49-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
88. Натура шаклида олинган давлат ёрдами сифатидаги актив унинг хусусиятига кўра баҳоланади.
Бунда мазкур Стандарт доирасига кирадиган биологик актив мазкур Стандартнинг 55 — 58-бандларида мувофиқ, мазкур Стандартнинг қўлланиш доирасига кирмайдиган актив эса тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ баҳоланади.
Натура шаклида олинган давлат ёрдами бўйича даромад мазкур Стандартнинг 48 ва 49-бандларига мувофиқ тан олинади.
5-боб. Биологик активлар, йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ давлат ёрдамини молиявий ҳисоботда тақдим этиш ва уларга доир ахборотни ёритиб бериш
1-§. Умумий қоидалар
89. Мазкур Стандарт доирасига кирадиган биологик активлар, йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳосилдор ўсимликларда ўсиб турган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда биологик активларга тааллуқли давлат ёрдамини молиявий ҳисоботларда тақдим этиш ва улар тўғрисидаги ахборотни ёритиб беришда Ўзбекистон Республикаси молиявий ҳисоботининг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) «Молиявий ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш» (рўйхат рақами 3923, 2026 йил 13 август) талабларига риоя этилади.
90. Ташкилот мазкур Стандарт доирасидаги объектларни молиявий ҳисоботларда уларнинг иқтисодий мазмуни, муҳимлиги ҳамда молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун аҳамиятидан келиб чиқиб тегишли активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттиради.
91. Қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид ахборот молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, ташкилот ушбу ахборотни молиявий ҳисоботларда алоҳида тақдим этади ҳамда зарур ҳолларда молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
2-§. Биологик активларни молиявий ҳисоботда тақдим этиш ва уларга доир ахборотни ёритиб бериш
92. Биологик активлар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда уларнинг иқтисодий мазмуни, етилиш даражаси ва қўлланилган баҳолаш асосидан келиб чиқиб тегишли моддалар таркибида акс эттирилади.
93. Биологик активларнинг турли гуруҳларга мансублиги молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, ташкилот улар тўғрисидаги ахборотни биологик активлар гуруҳлари кесимида молиявий ҳисоботларда алоҳида тақдим этади.
94. Биологик активларни етилган ва етилмаган, маҳсулдор ва истеъмолга мўлжалланган активлар кесимида алоҳида тақдим этиш ёки улар тўғрисидаги ахборотни изоҳларда ёритиб бериш, агар бундай тасниф молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, амалга оширилади.
95. Ташкилот биологик активларнинг ҳар бир муҳим гуруҳи бўйича ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги баланс қиймати ўртасидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
Бундай ахборот, камида сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар натижасида юзага келган фойда ёки зарарни, харид қилиш, туғилиш ва кўпайиш натижасидаги кўпайишни, сотиш, бошқа чиқиб кетиш ёки ҳисобдан чиқариш, маҳсулотни йиғиб олиш, нобуд бўлиш, қайта таснифлаш ҳамда бошқа муҳим ўзгаришлар натижасидаги камайиш ёки кўпайишни ўз ичига олади.
96. Биологик активлар қийматидаги ўзгаришларни жисмоний ва нарх омиллари таъсирига ажратиб ёритиш молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, ташкилот бундай ахборотни алоҳида ёритиб беради.
Бунда жисмоний ўзгаришлар биологик активларнинг ўсиши, ҳосил бериши, кўпайиши, тирик вазнининг ортиши, етилиши ёки биологик ҳолатидаги бошқа ўзгаришларни англатади.
97. Ташкилот мазкур Стандартнинг 57-бандига мувофиқ бошланғич қийматда баҳоланадиган биологик активларнинг ҳар бир муҳим гуруҳи бўйича ҳисобот даврида тан олинган амортизация суммаси, қадрсизланишдан кўрилган зарарлар ва уларнинг тикланиши тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларда ёки уларга доир изоҳларда алоҳида тақдим этади ёки ёритиб беради.
98. Ташкилот мазкур Стандартнинг 57-бандига мувофиқ бошланғич қийматда баҳоланадиган биологик активларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича изоҳларда қуйидаги ахборотни ёритиб беради:
биологик активлар гуруҳининг тавсифини;
сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматни ишончли баҳолаш мумкин эмаслигининг сабабларини;
сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қиймат жойлашиши эҳтимоли юқори бўлган баҳолар оралиғини (имкони мавжуд бўлса);
қўлланилган амортизация усулини ҳамда фойдали хизмат муддатини ёки амортизация ставкасини;
ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги ялпи баланс қийматини, жамғарилган амортизация ҳамда жамғарилган қадрсизланиш зарарларини.
99. Ташкилот биологик активларнинг ҳар бир муҳим гуруҳи бўйича молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ушбу гуруҳнинг тавсифи ва гуруҳлаш мезонлари, қишлоқ хўжалиги фаолияти йўналиши, иқтисодий мақсади, қўлланилган баҳолаш асоси ва баҳолаш усули ҳамда ҳисобот санасидаги баланс қиймати тўғрисидаги ахборотни ёритиб беради.
100. Ташкилот биологик активларни баҳолашда қўлланилган баҳолаш усуллари, асосий тахминлар, бозор маълумотлари ҳамда бошқа муҳим ахборот манбалари тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
Агар ҳаққоний қийматни баҳолашда фаол бозор маълумотларидан фойдаланилмаган бўлса, ташкилот қўлланилган баҳолаш усули ва уни қўллаш сабабларини ҳам ёритиб беради.
101. Биологик активлар турли иқтисодий мақсадларда фойдаланилаётган ёки уларнинг бир қисми сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда, бошқа қисми эса бошланғич қийматда баҳоланаётган бўлса, ташкилот бундай биологик активлар тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларда ёки уларга доир изоҳларда алоҳида ёритиб беради.
Бунда тегишли биологик активлар гуруҳларининг тавсифи, иқтисодий мақсади ва қўлланилган баҳолаш асослари кўрсатилади.
102. Илгари бошланғич қиймат бўйича баҳоланган биологик активнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини кейинчалик ишончли аниқлаш имконияти юзага келса, ташкилот ушбу ҳолатни, унинг сабаблари ва молиявий ҳисоботга таъсири тўғрисидаги ахборотни изоҳларда ёритиб беради.
103. Ташкилот биологик активларга нисбатан қўлланиладиган муҳим чекловлар, гаровга қўйилган биологик активлар, уларни етиштириш, парваришлаш, сақлаш ёки реализация қилиш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ молиявий ва табиий таваккалчиликларни бошқариш стратегиялари тўғрисидаги ахборотни, агар бундай ахборот муҳим бўлса, ёритиб беради.
Шартномавий шартлар биологик активлар устидан назоратга, уларнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматига ёки улар билан боғлиқ молиявий натижаларга муҳим таъсир кўрсатса, ташкилот мазкур шартларнинг моҳияти ва молиявий таъсири тўғрисидаги ахборотни ҳам молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
104. Ташкилот қишлоқ хўжалиги фаолиятини агрокластер ёки бошқа ягона ташкилий-иқтисодий занжир доирасида амалга оширганда, биологик активлар ҳамда йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, топшириш, қайта ишлашга ўтказиш ёки реализация қилиш шартларининг уларнинг ҳаққоний қийматига ёки молиявий натижаларга муҳим таъсири бўлса, ушбу шартларнинг хусусияти ва молиявий таъсирини молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда алоҳида ёритиб беради.
3-§. Бир йиллик ўсимликлар ва бошқа ўсимликчиликка оид биологик активларни молиявий ҳисоботда тақдим этиш ва уларга доир ахборотни ёритиб бериш
105. Ташкилот бир йиллик экинлар ҳамда ҳосилдор ўсимликлар жумласига кирмайдиган кўп йиллик ўсимликлар тўғрисидаги муҳим ахборотни уларнинг турлари ёки қишлоқ хўжалиги фаолияти йўналишлари кесимида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тақдим этади ёки молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда алоҳида ёритиб беради.
106. Молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун аҳамиятли бўлса, ташкилот бир йиллик ўсимликчиликка оид биологик активларни пахтачилик, ғаллачилик ва бошқа дон экинлари, сабзавотчилик, полизчилик, тамакичилик, шакарқамиш етиштириш, иссиқхона хўжалиги ҳамда бошқа йўналишлар бўйича молиявий ҳисоботларда ёки уларга доир изоҳларда алоҳида тақдим этади ёки ёритиб беради.
107. Ташкилот мазкур Стандартнинг 95-бандига мувофиқ бир йиллик экинлар шаклидаги биологик активларнинг ҳар бир муҳим гуруҳи бўйича баланс қийматидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда алоҳида ёритиб беради.
Бунда сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар, биологик трансформация, нобуд бўлиш ва бошқа муҳим ҳодисаларнинг молиявий таъсири кўрсатилади.
108. Бир йиллик экинлар шаклидаги биологик активларнинг бир қисми сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда, бошқа қисми эса бошланғич қийматда баҳоланаётган бўлса, ташкилот бундай активларнинг ҳар бир муҳим гуруҳи бўйича қўлланилган баҳолаш асослари, ҳисобот санасидаги баланс қиймати ҳамда баҳолаш асосларидаги фарқнинг сабабларини молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда алоҳида ёритиб беради.
109. Бир йиллик ўсимликчиликка оид биологик активлардан олинадиган йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тегишли биологик активлар тўғрисидаги ахборотдан алоҳида ҳолда мазкур Стандарт талабларига мувофиқ молиявий ҳисоботларда тақдим этилади ёки уларга доир изоҳларда ёритиб берилади.
110. Бир йиллик ўсимликчиликка оид биологик активлар бўйича ҳосилдорлик, табиий-иқлим шароитлари, суғоришга боғлиқлик, касалликлар, зараркунандалар ёки бошқа омиллар уларнинг қиймати ва молиявий натижаларга муҳим таъсир кўрсатган бўлса, ташкилот бундай омилларнинг моҳияти ва таъсирини изоҳларда алоҳида ёритиб беради.
4-§. Ҳосилдор ўсимликлар ва улардан олинадиган маҳсулотни молиявий ҳисоботда тақдим этиш ва уларга доир ахборотни ёритиб бериш
111. Ҳосилдор ўсимликлар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ асосий воситалар таркибида тақдим этилади.
112. Ҳосилдор ўсимликларда ўсаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти йиғиб олингунга қадар мазкур Стандартга мувофиқ биологик актив сифатида ҳосилдор ўсимликлардан алоҳида ҳисобга олинади.
Агар бундай ахборот муҳим бўлса, у молиявий ҳисоботларда алоҳида тақдим этилади ёки молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда алоҳида ёритиб берилади.
113. Ташкилот ҳосилдор ўсимликлар бўйича асосий воситаларни ҳисобга олишга оид тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартида назарда тутилган ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда алоҳида ёритиб беради.
Ҳосилдор ўсимликларда ўсаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти биологик актив сифатида мазкур Стандартга мувофиқ ёритиб берилади. Улардан йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг йиғим пайтидаги баҳолашига доир ахборот мазкур Стандартга, йиғимдан кейинги ҳисоби ва тақдим этилишига доир ахборот эса тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ ёритиб берилади.
114. Ташкилот ҳосилдор ўсимликлар, уларда ўсаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги ахборотни улар учун белгиланган ҳисобга олиш ва баҳолаш тартибидаги фарқлар молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлган тақдирда молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда алоҳида ёритиб беради.
115. Ҳосилдор ўсимликларнинг турлари, шунингдек уларда ўсаётган ёки улардан йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари, навлари, сифати ёки бошқа хусусиятлари бўйича сезиларли фарқлар мавжуд бўлса ва бундай ахборот муҳим бўлса, ташкилот улар тўғрисидаги ахборотни алоҳида гуруҳлар кесимида молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
116. Ташкилот ҳосилдор ўсимликларда ўсиб турган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қийматига ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятининг молиявий натижаларига муҳим таъсир кўрсатган ҳосилдорликдаги ўзгаришлар, табиий ва иқлим омиллари тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
117. Ҳосилдор ўсимликлар ҳамда уларда ўсаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти билан боғлиқ харажатлар молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, ташкилот ушбу харажатларни ажратиб ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
118. Йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳаққоний қийматини аниқлашда қўлланилган баҳолаш усули, асосий тахминлар ёки маълумот манбалари ўзгартирилса ва бундай ўзгариш муҳим бўлса, ташкилот ўзгаришнинг хусусияти, сабаби ва унинг баҳолаш натижасига таъсирини молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
5-§. Ҳайвонотчиликка оид биологик активларни молиявий ҳисоботда тақдим этиш ва уларга доир ахборотни ёритиб бериш
119. Ҳайвонотчиликка оид биологик активлар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда уларнинг иқтисодий мақсади ва қўлланилган баҳолаш асосига мувофиқ тегишли моддалар таркибида акс эттирилади.
120. Молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, ташкилот маҳсулдор ҳайвонлар, боқувдаги ҳайвонлар, наслчилик учун сақланаётган ҳайвонлар, ёш ҳайвонлар, етилган ҳайвонлар, тухум йўналишидаги ва гўшт йўналишидаги паррандалар, балиқчилик объектлари, асалари оилалари ҳамда пиллачилик объектлари бўйича ахборотни молиявий ҳисоботларда алоҳида тақдим этади ёки молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
121. Ташкилот ҳайвонотчиликка оид биологик активлар тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга уларнинг маҳсулот олиш, сотиш ёки сўйиш учун боқиш, наслчилик ҳамда биологик ривожланишнинг тегишли босқичида сақлаш мақсадларини фарқлаш имконини берадиган тарзда тақдим этади.
122. Ташкилот чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик ва бошқа ҳайвонотчиликка оид биологик активлар бўйича молиявий ҳисобот изоҳларида ушбу объектларнинг тури, иқтисодий мақсади, қўлланилган баҳолаш усули ва ҳисобот санасидаги баланс қиймати тўғрисидаги ахборотни ёритиб беради.
123. Ташкилот мазкур Стандартнинг 95-бандига мувофиқ ҳайвонотчиликка оид биологик активларнинг ҳар бир муҳим гуруҳи бўйича ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги баланс қиймати ўртасидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
Бунда харид қилиш, туғилиш, кўпайиш, тирик вазннинг ўсиши, маҳсулдорликнинг ўзгариши, сотиш, ҳисобдан чиқариш, нобуд бўлиш ҳамда бошқа муҳим ҳодисалар натижасидаги ўзгаришлар алоҳида кўрсатилади.
124. Тирик вазн, маҳсулдорлик, насл бериш, биологик ривожланиш, соғлиқ ва ветеринария ҳолати, ем-хашак билан таъминланганлик, касалликлар, эпизоотиялар, нобуд бўлиш ёки бошқа биологик ўзгаришлар ҳайвонотчиликка оид биологик активларнинг баланс қийматига ёки молиявий натижаларга муҳим таъсир кўрсатса, ташкилот бундай ўзгаришларнинг хусусияти, сабаблари ва молиявий таъсири тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
125. Ҳайвонотчиликка оид биологик активлардан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан сут, тухум, жун, асал, пилла, балиқчилик хўжаликларида етиштирилган балиқ ва бошқа тегишли маҳсулотлар бўйича муҳим ахборот биологик активлар тўғрисидаги ахборотдан ажратилган ҳолда молиявий ҳисоботларда тақдим этилади ёки молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб берилади.
6-§. Йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини молиявий ҳисоботда тақдим этиш ва уларга доир ахборотни ёритиб бериш
126. Йиғим пайтида тан олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти йиғимдан кейин тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартига мувофиқ товар-моддий захира сифатида ҳисобга олинади. Ҳисобот санасида мавжуд бўлган бундай маҳсулот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда товар-моддий захиралар таркибида акс эттирилади.
127. Ташкилот йиғим пайтида тан олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳар бир муҳим тури ёки гуруҳи бўйича молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда маҳсулотнинг тури, нави, сифати, миқдори, қабул қилиш ёки топшириш нуқтаси, йиғим санасида сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда аниқланган қиймати ҳамда қўлланилган баҳолаш усули тўғрисидаги ахборотни ёритиб беради.
128. Молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига доир ахборот муҳим бўлса, ташкилот ушбу ахборотни ўсимликчилик маҳсулотлари, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари, ҳосилдор ўсимликлардан олинадиган маҳсулотлар ҳамда бошқа муҳим гуруҳлар кесимида молиявий ҳисоботларда алоҳида тақдим этади ёки молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
129. Ташкилот ҳисобот даврида йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йиғим санасида аниқланган умумий қийматини, шунингдек ҳар бир муҳим маҳсулот тури бўйича миқдорини тегишли ўлчов бирликларида молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
130. Ташкилот йиғим пайтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини дастлабки тан олиш натижасида юзага келган фойда ёки зарарнинг йиғма суммасини молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ёки унга доир изоҳларда алоҳида ёритиб беради.
Йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳаққоний қийматини аниқлашда қўлланилган баҳолаш усули, асосий фаразлар ёки маълумот манбалари ўзгартирилса ва бундай ўзгариш муҳим бўлса, ташкилот молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ўзгаришнинг хусусияти, сабаби ва унинг баҳолаш натижасига таъсирини ёритиб беради.
131. Йиғимдан кейинги сақлаш, саралаш, ташиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ жараёнлар тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади. Бироқ йиғим санасида мавжуд бўлган шартнома ёки топшириш шартлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматига муҳим таъсир кўрсатса, ташкилот ушбу шартлар тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
132. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қайта ишловчи ташкилотга ёки бошқа харидорга бевосита топширилиши билан боғлиқ шартлар унинг йиғим санасидаги сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашга муҳим таъсир кўрсатса, ташкилот баҳолашда инобатга олинган шартлар, қўлланилган баҳолаш усули ва муҳим ахборот манбалари тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
Бунда шартнома нархи бозор иштирокчилари уни нархни белгилашда инобатга оладиган даражадагина ҳисобга олинади.
133. Ташкилот йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига доир ахборотни ёритиб беришда қишлоқ хўжалиги фаолияти ва кейинги қайта ишлаш босқичи ўртасидаги чегарани аниқ сақлаши лозим.
7-§. Қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ давлат ёрдамини молиявий ҳисоботда тақдим этиш ва унга доир доир ахборотни ёритиб бериш
134. Мазкур Стандартда қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ давлат ёрдамига нисбатан белгиланган молиявий ҳисоботларда тақдим этиш ва молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб бериш қоидалари фақат сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланадиган биологик активларга бевосита тааллуқли давлат ёрдамига нисбатан қўлланилади. Бундай давлат ёрдами молиявий ҳисоботларда унинг иқтисодий мазмунига мувофиқ тегишли моддалар таркибида акс эттирилади.
135. Мазкур Стандартнинг 134-бандида назарда тутилган биологик активларга тааллуқли давлат ёрдами молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, ташкилот давлат ёрдамининг ҳисобот даври фойдаси ёки зарарига, активлар ва мажбуриятларга таъсирини, жумладан даромад сифатида тан олинган суммани ҳамда шартлар бажарилмаганлиги сабабли даромад сифатида тан олинмаган ёки қайтарилиши мумкин бўлган суммани молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
136. Давлат ёрдами бир нечта биологик активларга, биологик активлар гуруҳларига ёки қишлоқ хўжалиги фаолиятининг бир нечта йўналишларига тааллуқли бўлса, ташкилот ёрдам суммасини улар ўртасида тақсимлашда қўлланилган асос ҳамда усул тўғрисидаги муҳим ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
137. Давлат ёрдами пул ёки натура шаклида тақдим этилган бўлса, ташкилот унинг шакли, хусусияти ва молиявий ҳисоботларда акс эттирилиш тартиби тўғрисидаги муҳим ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
138. Давлат ёрдами молиявий ҳисоботнинг бир нечта моддаларида акс эттирилган бўлса ва бундай тақдим этиш молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, ташкилот давлат ёрдамининг тегишли моддалар ўртасида тақсимланиш асосларини ҳамда молиявий ҳисоботда акс эттирилиш тартибини молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
139. Ташкилот мазкур Стандарт доирасига кирадиган биологик активларга тааллуқли давлат ёрдамининг хусусияти, ҳисобот даврида тан олинган суммаси, шартли ёки шартсизлиги, қўллаш шартлари, шунингдек унинг қайси биологик актив, биологик активлар гуруҳи ёки қишлоқ хўжалиги фаолияти турига тааллуқлилиги тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
Агар давлат ёрдамининг турлари ёки тақдим этилиш шакллари бўйича фарқланиши молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, мазкур ахборот грантлар, субсидиялар, компенсациялар ва бошқа ёрдам турлари, шунингдек пул ҳамда натура шакллари кесимида молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда алоҳида ёритиб берилади.
140. Давлат ёрдамининг тури, тақдим этилиш шакли ёки қўллаш шартларида олдинги ҳисобот даврига нисбатан молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлган ўзгаришлар юз берган бўлса, ташкилот мазкур ўзгаришларнинг хусусияти, сабаблари ва молиявий ҳисоботга таъсири тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
141. Давлат ёрдами муайян биологик активга, биологик активлар гуруҳига ёки қишлоқ хўжалиги фаолиятининг муайян йўналишига бевосита тааллуқли бўлса, ташкилот мазкур давлат ёрдамининг тегишли биологик актив ёки фаолият йўналиши билан боғлиқлиги тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда алоҳида ёритиб беради.
142. Ташкилот ҳисобот даврида тан олинган давлат ёрдамининг умумий суммаси тўғрисидаги ахборотни, у молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлганда давлат ёрдамининг турлари ва мақсадлари кесимида молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
143. Давлат ёрдамига нисбатан бажарилмаган шартлар, чекловлар ёки уни қайтариш мажбурияти юзага келиши билан боғлиқ ноаниқликлар мавжуд бўлса, ташкилот бундай ҳолатларнинг моҳияти ва уларнинг молиявий ҳисоботга эҳтимолий таъсири тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
144. Натура шаклида олинган давлат ёрдамининг қийматини аниқлашда қўлланилган баҳолаш асоси, асосий тахминлар ёки ахборот манбалари молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, ташкилот ушбу ахборотни, шунингдек қийматни баҳолашдаги муҳим ноаниқликларни молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
145. Давлат ёрдами муайян биологик активларни ёки қишлоқ хўжалиги фаолиятининг муайян йўналишини қўллаб-қувватлаш учун мақсадли ажратилган бўлса, ташкилот молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда давлат ёрдамидан амалда фойдаланиш йўналишлари, мақсадли фойдаланиш шартларига риоя этилиши ҳамда мақсадли фойдаланишдан муҳим четланишлар тўғрисидаги ахборотни ёритиб беради.
146. Ташкилот биологик активларга тааллуқли давлат ёрдамининг мақсади, уни тан олиш ва баҳолашда қўлланилган ҳисоб сиёсатини, шунингдек молиявий ҳисоботда тақдим этиш усулини молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
147. Ташкилот давлат ёрдамини олгандан кейин ундан фойдаланиш шартларини бузса ва бунинг натижасида давлат ёрдамини тўлиқ ёки қисман қайтариш мажбурияти юзага келса, ташкилот ушбу ҳолатнинг моҳияти ва сабабларини, қайтарилиши лозим бўлган суммани, тан олинган мажбуриятни ҳамда унинг молиявий ҳисоботга таъсирини молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
6-боб. Фермер хўжаликлари учун бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби
1-§. Умумий қоидалар
148. Фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид бухгалтерия ҳисобини мазкур Стандартнинг умумий қоидаларига ҳамда ушбу бобда белгиланган соддалаштирилган талабларга мувофиқ юритади ва молиявий ҳисобот тузади.
149. Ушбу бобда назарда тутилган соддалаштирилган тартиб қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот юритиш ҳуқуқига эга бўлган фермер хўжаликлари томонидан ихтиёрий равишда қўлланилади.
Мазкур бобда алоҳида тартиб белгиланмаган масалалар бўйича мазкур Стандартнинг умумий қоидалари қўлланилади.
150. Соддалаштирилган тартибни қўллаш ушбу Стандартда белгиланган бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойилларига ҳамда молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ва таққосланувчанлигига қўйиладиган талабларнинг қўлланилишини истисно этмайди.
151. Соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби бирламчи ҳисоб ҳужжатлари ва ҳисоб регистрларининг шакли, реквизитлари ҳамда сонини, ҳисоб маълумотларини умумлаштириш усулларини, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда молиявий ҳисобот шакллари ва уларга доир ёритиб бериладиган ахборот ҳажмини соддалаштиришга татбиқ этилади.
Соддалаштирилган тартиб биологик активларни, йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамда биологик активларга тааллуқли давлат ёрдамини тан олиш, таснифлаш ва баҳолашга доир мазкур Стандартда белгиланган талабларни ўзгартирмайди.
Хўжалик жараёнларининг бирламчи ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши, ўз вақтида ва тўлиқ ҳисобга олиниши ҳамда молиявий ҳисоботларда ишончли акс эттирилиши таъминланиши шарт.
2-§. Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш
152. Фермер хўжалигида бухгалтерия ҳисоби хўжалик жараёнларининг ҳажми ва мураккаблиги, қишлоқ хўжалиги фаолиятининг тармоқ хусусиятлари, биологик активлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари, шунингдек молиявий ҳисоботни тузиш учун зарур бўлган ахборотдан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
153. Фермер хўжалиги бухгалтерия ҳисобини соддалаштирилган ҳисоб регистрларида, шу жумладан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда юритиши мумкин.
Бунда танланган ҳисоб юритиш шакли хўжалик жараёнларининг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг сақланишини, шунингдек молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва таққосланувчанлигини таъминлаши лозим.
154. Фермер хўжалигида амалга оширилган хўжалик жараёнлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
155. Электрон шаклдаги бошланғич ҳисоб ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ электрон имзо билан тасдиқланади ҳамда уларнинг бутлиги, ҳақиқийлиги ва белгиланган муддат давомида сақланиши таъминланади.
156. Фермер хўжалиги ўз фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига мувофиқ ишчи ҳисобварақлар режасини ишлаб чиқади ва уни ҳисоб сиёсатида тасдиқлайди.
Ишчи ҳисобварақлар режасида биологик активлар, йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳосилдор ўсимликлар, қишлоқ хўжалиги фаолиятидан олинган даромадлар ва ушбу фаолият билан боғлиқ харажатлар, шунингдек биологик активларга доир давлат ёрдами тегишли ҳисобварақлар ва субсчётларда алоҳида ҳисобга олиниши лозим.
157. Фермер хўжалиги бошлиғи қўлланиладиган ҳисоб регистрларининг шаклларини, шунингдек ҳисоб объектлари бўйича ахборотни шакллантириш ва умумлаштириш тартибини ҳисоб сиёсатида белгилайди.
Ҳужжатлар айланиши тартиби ва бухгалтерия ҳисобини юритиш учун масъул шахслар фермер хўжалиги бошлиғининг буйруғи ёки бошқа ички ташкилий ҳужжати билан белгиланади.
158. Фермер хўжалигида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш учун жавобгарлик фермер хўжалиги бошлиғи зиммасига юкланади.
159. Фермер хўжалиги томонидан қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби регистрлари қуйидаги талабларнинг бажарилишини таъминлаши керак:
хўжалик жараёнларини иккиёқлама ёзув усулида акс эттиришни;
синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларининг ўзаро мувофиқлигини;
хўжалик жараёнларини бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асосида ўз вақтида ва тўлиқ акс эттиришни;
фермер хўжалигини бошқариш, назорат қилиш ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, шунингдек молиявий ҳисоботларни тузиш учун зарур бўлган бухгалтерия ахборотини тегишли кўрсаткичлар бўйича жамлаш ва тизимлаштиришни.
160. Фермер хўжалиги бир вақтнинг ўзида қишлоқ хўжалиги фаолиятининг бир нечта йўналишларида, жумладан, экинчилик, боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ёки бошқа йўналишларда фаолият юритса, у ҳар бир муҳим фаолият йўналиши бўйича активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларни алоҳида аниқлаш имконини берадиган ҳисобни юритади.
161. Фермер хўжалиги биологик активлар, ҳосилдор ўсимликлар, йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, йиғимдан кейин қайта ишлашга ўтказилган маҳсулотлар ҳамда биологик активларга тааллуқли давлат ёрдами бўйича алоҳида ҳисоб юритади.
Бунда биологик активлар ва йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мазкур Стандартга, ҳосилдор ўсимликлар ҳамда йиғимдан кейин қайта ишлашга ўтказилган маҳсулотлар эса тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади.
162. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан бир қаторда уларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ёки реализация қилиш фаолиятини амалга оширган тақдирда биологик активлар ва йиғим пайтида олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан боғлиқ жараёнлар йиғимдан кейинги жараёнлардан алоҳида ҳисобга олинади.
Бунда биологик активлар ҳамда йиғим пайтида олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоби мазкур Стандартга мувофиқ, йиғимдан кейинги жараёнларнинг ҳисоби эса молиявий ҳисоботнинг тегишли миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
3-§. Фермер хўжаликларида биологик активлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолашнинг соддалаштирилган тартиби
163. Фермер хўжалиги биологик активлар ва йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мазкур Стандартнинг умумий баҳолаш қоидаларига мувофиқ баҳолайди.
Фаол бозор нархлари мавжуд бўлмаганда, фермер хўжалиги сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматни аниқлаш учун ушбу параграфда назарда тутилган соддалаштирилган баҳолаш усулларидан фойдаланиши мумкин.
Бунда қўлланилган усул ҳаққоний қийматнинг ишончли баҳоланишини таъминлаши лозим.
164. Биологик активнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини ишончли аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, фермер хўжалиги биологик активни мазкур Стандартнинг 57-бандида белгиланган тартибда баҳолайди.
165. Мазкур Стандартнинг 57-бандига асосан бошланғич қиймат бўйича баҳоланадиган биологик активнинг бошланғич қиймати уни сотиб олиш, етиштириш, боқиш, парваришлаш ёки кўпайтириш билан бевосита боғлиқ харажатлардан шакллантирилади.
Бундай харажатларга уруғлик ва кўчатлар, ем-хашак, минерал ва органик ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, суғориш, агротехник ва ветеринария хизматлари, бевосита меҳнат харажатлари ҳамда биологик активни белгиланган ҳолат ва жойга келтириш билан боғлиқ бошқа харажатлар киритилади.
Маъмурий ва сотиш харажатлари, меъёрдан ортиқ нобудгарчиликлар, фойдаланилмай қолган ишлаб чиқариш қувватлари билан боғлиқ харажатлар ҳамда биологик активни белгиланган ҳолат ва жойга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар унинг бошланғич қийматига киритилмайди.
166. Айрим харажатларни муайян биологик активлар ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бевосита киритиш имконияти бўлмаган тақдирда, фермер хўжалиги бундай харажатларни ҳисоб сиёсатида белгиланган асосли ва изчил қўлланиладиган усулга мувофиқ тақсимлайди.
167. Мазкур Стандартнинг 57-бандига мувофиқ бошланғич қийматда баҳоланадиган бир йиллик ўсимликларнинг бошланғич қийматига уларни етиштириш ва биологик трансформациясини таъминлаш билан бевосита боғлиқ харажатлар, шунингдек ушбу ўсимликларга тегишли бўлган асосли ва изчил тақсимланган билвосита харажатлар киритилади.
168. Мазкур Стандартнинг 57-бандига мувофиқ бошланғич қиймати бўйича баҳоланадиган ҳайвонотчиликка оид биологик активларнинг бошланғич қиймати уларни харид қилиш қиймати ва харид билан бевосита боғлиқ харажатлардан, шунингдек боқиш, парваришлаш, ем-хашак билан таъминлаш, ветеринария хизматлари, бевосита меҳнат харажатлари ҳамда уларни белгиланган ҳолат ва жойга келтириш билан боғлиқ бошқа харажатлардан шакллантирилади.
169. Фермер хўжалиги йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини йиғим санасида мазкур Стандартнинг умумий баҳолаш қоидаларига мувофиқ сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳолайди. Фаол бозор нархлари мавжуд бўлмаганда, ушбу қиймат мазкур Стандартда назарда тутилган бошқа баҳолаш усуллари ва мавжуд ишончли ахборот асосида аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг йиғим санасидаги сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда маҳсулотнинг тури, миқдори, сифати, нави, етилиш даражаси ва жойлашган жойи, шунингдек баҳолаш санасидаги тегишли бозор маълумотлари, агар мазкур омиллар бозор иштирокчилари томонидан нархни белгилашда инобатга олинса, ҳисобга олинади.
170. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини агрокластерга ёки бошқа харидорга бевосита топширганда, маҳсулотнинг миқдори, сифати, нави ва бошқа хусусиятларини қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари асосида аниқлайди.
Шартнома ёки қабул қилиш нархлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг йиғим санасидаги ҳаққоний қийматини акс эттирган тақдирдагина, улар маҳсулотнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини баҳолашда инобатга олинади.
171. Биологик активларга тааллуқли давлат ёрдами мазкур Стандартда белгиланган тартибда, унинг иқтисодий мазмуни, тақдим этилиш шакли ва қўллаш шартларидан келиб чиқиб ҳисобга олинади.
Пул шаклидаги давлат ёрдами олиниши лозим бўлган сумма бўйича, натура шаклида олинган актив эса тан олиш санасидаги ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади.
Натура шаклида давлат ёрдами сифатида олинган биологик активнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қиймати мазкур давлат ёрдамининг қийматини аниқлашда асос бўлади.
172. Ҳисобот даврида қўлланилаётган баҳолаш усули ўзгартирилса ва бундай ўзгариш молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлса, ўзгаришнинг сабаблари ва унинг молиявий ҳисоботга таъсири тўғрисидаги ахборот молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб берилади.
4-§. Фермер хўжаликларида молиявий ҳисоботларни тақдим этиш ва ахборотни ёритиб беришнинг соддалаштирилган тартиби
173. Фермер хўжалиги ҳисобот даври якуни бўйича соддалаштирилган молиявий ҳисобот тузади.
Соддалаштирилган молиявий ҳисобот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни (баланс), молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда мазкур Стандарт ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган изоҳларни ўз ичига олади.
174. Фермер хўжалиги томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботнинг шакли соддалаштирилиши мумкин.
Бунда соддалаштирилган шакл молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим бўлган ахборотнинг тўлиқ ва ишончли тақдим этилишини таъминлаши лозим.
175. Фермер хўжалиги биологик активларнинг ҳар бир муҳим гуруҳи бўйича уларнинг тури, иқтисодий мақсади, қўлланилган баҳолаш усули, баланс қиймати ҳамда ҳисобот давридаги муҳим ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларда ёки изоҳларда ёритиб беради.
176. Ҳайвонотчиликка оид биологик активлардан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги муҳим ахборот биологик активлар тўғрисидаги ахборотдан алоҳида ёритиб берилади.
177. Фермер хўжалиги йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича маҳсулот тури, миқдори, йиғим пайтидаги тан олинган қиймати ва қўлланилган баҳолаш усули тўғрисидаги ахборотни молиявий ҳисоботларда ёки изоҳларда ёритиб беради (агар муҳим бўлса).
178. Фермер хўжалигида ҳосилдор ўсимликлар мавжуд бўлса, ҳосилдор ўсимликлар ва улардан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги ахборот уларнинг иқтисодий мазмуни ва ҳисобга олиш тартибидаги фарқларни акс эттирадиган тарзда алоҳида ёритиб берилади.
179. Фермер хўжалиги биологик активларга тааллуқли давлат ёрдами бўйича молиявий ҳисоботларда ёки унга доир изоҳларда давлат ёрдамининг хусусияти, ҳисобот даврида тан олинган суммаси, уни олиш ва сақлаб қолиш шартлари, у тааллуқли бўлган биологик актив, биологик активлар гуруҳи ёки қишлоқ хўжалиги фаолияти йўналиши, шунингдек уни тан олишда қўлланилган ҳисоб сиёсати тўғрисидаги ахборотни ёритиб беради.
180. Фермер хўжалиги биологик активлар ёки йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматини аниқлашда ушбу бобда назарда тутилган соддалаштирилган баҳолаш усулидан фойдаланган бўлса, молиявий ҳисоботга доир изоҳларда қўлланилган баҳолаш усулини, уни танлаш сабабларини, асосий фаразларни ҳамда фойдаланилган муҳим ахборот манбаларини ёритиб беради. Натура шаклида олинган активнинг ҳаққоний қийматини аниқлашда баҳолаш усулидан фойдаланилган тақдирда, мазкур баҳолаш усули ҳамда фойдаланилган муҳим ахборот манбалари ҳам ёритиб берилади.
181. Фермер хўжалиги ҳисобот даврида биологик активлар ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини гуруҳлаш тартибини, баҳолаш усулини ёхуд давлат ёрдамига нисбатан қўлланилган ҳисоб сиёсатини ўзгартирса ва ушбу ўзгариш молиявий ҳисобот учун муҳим бўлса, у ўзгаришнинг моҳияти ва сабабларини, қўллаш санасини ҳамда молиявий ҳисоботга миқдорий таъсирини молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб беради.
Мазкур ўзгаришлар тегишли молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларида белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
Ўзгаришнинг молиявий таъсирини ишончли аниқлаш мумкин бўлмаса, фермер хўжалиги ушбу ҳолатни ва унинг сабабларини ёритиб беради.
182. Фермер хўжалиги агрокластер ёки бошқа харидорга маҳсулотни бевосита топширса ва маҳсулотни қабул қилиш ёки топшириш шартлари молиявий ҳисобот кўрсаткичларига муҳим таъсир кўрсатса, бундай таъсир молиявий ҳисоботларга доир изоҳларда ёритиб берилади.
183. Фермер хўжалигининг молиявий ҳисоботлари ундан фойдаланувчиларга биологик активлар, йиғим пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳосилдор ўсимликлар, биологик активларга тааллуқли давлат ёрдами ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятининг молиявий натижалари тўғрисида тушунарли, ишончли ва муҳим ахборот олиш имконини бериши лозим.
184. Молиявий ҳисоботларда муҳим ахборотнинг бошқа ахборот билан бирлаштириб юборилишига, нотўғри таснифланишига ёки етарли даражада ёритиб берилмаслигига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (70-сонли МҲМС) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисоби »га ИЛОВА
Биологик активлар Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Йиғимдан кейинги қайта ишлаш ёки тайёрлаш натижасида олинадиган маҳсулотлар Ҳайвонотчиликка оид биологик активлар Чорвачилик Сигир Сут Қатиқ, пишлоқ, сариёғ, қаймоқ ва бошқа сут маҳсулотлари Буқа Гўшт Гўшт ва гўшт маҳсулотлари Қўй Жун, тери, сут, гўшт Ип-калава, мўйна маҳсулотлари, газлама, гилам, пишлоқ, гўшт маҳсулотлари Эчки Сут, жун (момиқ), гўшт Пишлоқ, қатиқ, газлама, момиқ маҳсулотлари От Сут (қимиз учун), гўшт Қимиз, гўшт маҳсулотлари Туя Сут, жун, гўшт Туя сутидан тайёрланган маҳсулотлар, газлама, гўшт маҳсулотлари Қуён Гўшт, тери ва мўйна Гўшт маҳсулотлари, мўйна маҳсулотлари Чўчқа Гўшт Колбаса, дудланган гўшт, консервалар Паррандачилик Товуқ Гўшт, тухум Гўшт ва тухум маҳсулотлари Курка Гўшт, тухум Гўшт ва тухум маҳсулотлари Ўрдак Гўшт, тухум, пат Ёстиқ, кўрпа учун пат, гўшт маҳсулотлари Ғоз Гўшт, тухум Гўшт ва тухум маҳсулотлари Бедана Гўшт, тухум, тери, пат Гўшт, тухум ва чарм маҳсулотлари Туяқуш Гўшт, тухум, тери, пат Гўшт ва тухум маҳсулотлари, чарм ҳамда пат маҳсулотлари Асаларичилик Асалари оиласи Асал, асалари муми, гул чанги, асалари сути ва заҳри Қадоқланган асал, мум, косметика ва фармацевтика маҳсулотлари Ипакчилик Ипак қурти Пилла Ипак тола, ип ва газлама Балиқчилик Балиқлар (сазан, лаққа ва бошқалар) Тирик балиқ (овлаб олинган балиқ) Музлатилган балиқ, балиқ филеси, дудланган балиқ, консерва Ўсимликчиликка оид биологик активлар Боғдорчилик Олма дарахти Олма меваси Шарбат, мураббо, консерваланган мева, қуритилган мева (қоқ), сирка Нок дарахти Нок меваси Шарбат, мураббо, компот, консерваланган мева Беҳи дарахти Беҳи меваси Мураббо, шарбат, компот Лимон дарахти Лимон меваси Лимон шарбати, лимон эфир мойи, консерваланган маҳсулотлар Ўрик дарахти Ўрик меваси Қуритилган ўрик, мураббо, шарбат, компот Олхўри дарахти Олхўри меваси Қуритилган олхўри, мураббо, шарбат, компот Шафтоли дарахти Шафтоли меваси Консерва, шарбат, мураббо, қуритилган мева Гилос дарахти Гилос меваси Мураббо, шарбат, консерва, музлатилган мева Олча дарахти Олча меваси Мураббо, шарбат, консерва, шароб Анор дарахти Анор меваси Анор шарбати, экстракт, консерва Анжир дарахти Анжир меваси Қуритилган анжир, мураббо, консерва Хурмо дарахти Хурмо меваси Қуритилган хурмо, мураббо, шарбат Киви дарахти Киви меваси Шарбат, консерва, қуритилган мева Апельсин дарахти Апельсин меваси Шарбат, мураббо, эфир мойи Мандарин дарахти Мандарин меваси Шарбат, мураббо Ёнғоқ дарахти Ёнғоқ (пўстли) Ёнғоқ мағизи, ёнғоқ мойи, қандолат маҳсулотлари Бодом дарахти Бодом (пўстли) Бодом мағизи, бодом мойи, қандолат маҳсулотлари Писта дарахти Писта (пўстли) Писта мағизи, қандолат маҳсулотлари Малина дарахти Малина меваси Мураббо, шарбат, музлатилган мева Қорағат дарахти Қорағат меваси Мураббо, шарбат, музлатилган мева Узум дарахти (ток) Узум (ток меваси) Шароб, майиз (қуритилган узум), сирка, узум шарбати Экинчилик (дала, полиз, сабзавот ва бошқалар) Пахта Хом пахта (кўсакли пахта) Пахта толаси, чигит, пахта ёғи, кунжара Қанд лавлаги Қанд лавлаги илдизмеваси Шакар Тамаки Тамаки барги Ферментланган/қуритилган тамаки, тамаки маҳсулотлари Буғдой Буғдой дони Ун, нон маҳсулотлари, макарон Арпа Арпа дони Ёрма, солод (пиво учун), комбикорм Маккажўхори дон учун Маккажўхори дони Ун, ёрма, крахмал, комбикорм Шоли Шоли (шифт гуруч) Гуруч, гуруч уни, кепак Нўхат Нўхат дони Консерваланган нўхат, ун Мош Мош дони Консерваланган/қайнатилган маҳсулотлар Ловия Ловия дони Консерваланган ловия Ерёнғоқ Ерёнғоқ (дон) Ерёнғоқ ёғи, мағиз, қандолат маҳсулотлари Соя Соя дони Соя ёғи, соя уни, кунжара Кунгабоқар Кунгабоқар уруғи Кунгабоқар ёғи, кунжара Кунжут Кунжут уруғи Кунжут ёғи Помидор Помидор меваси Томат пастаси, шарбат, кетчуп, консерва Бодринг Бодринг меваси Тузланган/маринадланган бодринг, консерва Сабзи Сабзи илдизмеваси Шарбат, консерва, музлатилган маҳсулот Пиёз Бош кўк пиёз Қуритилган пиёз, пиёз кукуни Саримсоқпиёз Саримсоқ боши Қуритилган саримсоқ, саримсоқ кукуни Карам Карам боши Тузланган карам, маринадланган карам Кўкатлар Кўк барг маҳсулоти Қуритилган/музлатилган кўкатлар Редиска Редиска илдизмеваси Тозаланган/қадоқланган маҳсулот Ширин қалампир Ширин қалампир меваси Консерва, музлатилган маҳсулот Аччиқ қалампир Аччиқ қалампир меваси Қуритилган қалампир, аччиқ соуслар Бақлажон Бақлажон меваси Консерва, бақлажон икраси Ош лавлаги Ош лавлаги илдизмеваси Консерва, шарбат Шолғом Шолғом илдизмеваси Консерваланган маҳсулот Турп Турп илдизмеваси Тузланган/маринадланган маҳсулот Ширин маккажўхори Ширин маккажўхори бошоғи Консерваланган/музлатилган ширин маккажўхори Картошка Картошка тугунаги Чипс, крахмал, музлатилган картошка (фри), қуруқ пюре Тарвуз Тарвуз меваси Шарбат Қовун Қовун меваси Қуритилган қовун (қоқ), мураббо Қовоқ Қовоқ меваси Қовоқ пюреси, қовоқ уруғи ёғи Беда Беда ўти Пичан, брикетланган/гранулаланган ем Хашаки лавлаги Хашаки лавлаги илдизмеваси Чорва еми Оқ жўхори Оқ жўхори дони/пояси Комбикорм, силос Макка силос учун Яшил масса (поя-барг) Силос
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 август,
395-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRINING
BUYRUG'I
Oʻzbekiston Respublikasi moliyaviy hisobotning milliy standarti (70-sonli MHMS) “Qishloq xoʻjaligi faoliyati hisobi”ni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 15-sentabrdagi PQ-282-son “Moliyaviy hisob tizimini xalqaro talab va standartlarga muvofiq takomillashtirish chora tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliyaviy hisobotning milliy standarti (70-sonli MHMS) “Qishloq xoʻjaligi faoliyati hisobi” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq 2027-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 20-avgustdagi 395 - son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi moliyaviy hisobotning milliy standarti (70-sonli MHMS) “Qishloq xoʻjaligi faoliyati hisobi”
Oʻzbekiston Respublikasi moliyaviy hisobotning milliy standarti (70-sonli MHMS) “Qishloq xoʻjaligi faoliyati hisobi” (bundan buyon matnda Standart deb yuritiladi) mulkchilik shaklidan qatʼi nazar Oʻzbekiston Respublikasi hududida qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshiruvchi yuridik shaxslar (bundan Jamoat ahamiyatiga ega tashkilotlar va budjet tashkilotlari mustasno) (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) tomonidan biologik aktivlar, yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, hosildor oʻsimliklarda oʻsib turgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hamda biologik aktivlarga taalluqli davlat yordamini tan olish, baholash, moliyaviy hisobotlarda taqdim etish va ular toʻgʻrisidagi axborotni yoritib berish qoidalarini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Standartda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
qishloq xoʻjaligi faoliyati — tashkilot tomonidan sotish, qishloq xoʻjaligi mahsulotiga yoki qoʻshimcha biologik aktivlarga aylantirish uchun biologik aktivlarning biologik transformatsiyasini va qishloq xoʻjaligi mahsulotini yigʻishni boshqarish;
biologik aktiv — jonli hayvon yoki oʻsimlik;
biologik transformatsiya — biologik aktivdagi sifat va miqdor jihatdan oʻzgarishlarga sabab boʻladigan oʻsish, degeneratsiya, hosil berish, koʻpayish va boshqa biologik jarayonlar;
qishloq xoʻjaligi mahsuloti — biologik aktivlardan olingan (yigʻilgan) mahsulot;
hosildor oʻsimlik — qishloq xoʻjaligi mahsulotini ishlab chiqarish yoki yetkazib berishda foydalaniladigan, bir hisobot davridan ortiq muddatda mahsulot berishi kutiladigan va qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida sotilishi ehtimoli kam boʻladigan jonli oʻsimlik (bundan uning qoʻshimcha mahsulot yoki qoldiq (chiqindi) sifatida sotilishi mustasno);
biologik aktivlar guruhi — oʻxshash xususiyatlarga ega boʻlgan jonli hayvonlar yoki oʻsimliklar jamlanmasi;
haqqoniy qiymat — baholash sanasida bozor ishtirokchilari oʻrtasidagi odatdagi operatsiyada aktivni sotishdan olinishi yoki majburiyatni oʻtkazish uchun toʻlanishi mumkin boʻlgan narx;
sotish xarajatlari — moliyaviy xarajatlar va foyda soligʻini istisno qilgan holda, aktivni sotish yoki hisobdan chiqarish bilan bevosita bogʻliq qoʻshimcha xarajatlar;
davlat yordami — davlat tomonidan qishloq xoʻjaligi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash maqsadida qonunchilik hujjatlariga muvofiq taqdim etiladigan iqtisodiy manfaat.
2. Mazkur Standart quyidagilarga nisbatan tatbiq etiladi:
biologik aktivlarga (bundan hosildor oʻsimliklar mustasno);
yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga;
hosildor oʻsimliklarda oʻsib turgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga, ular yigʻib olingunga qadar;
qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq va biologik aktivlarga taalluqli davlat yordamiga.
3. Mazkur Standart quyidagilarga nisbatan tatbiq etilmaydi:
qishloq xoʻjaligi faoliyatida foydalaniladigan yer uchastkalariga hamda ularga nisbatan egalik qilish va foydalanish huquqlariga;
hosildor oʻsimliklarga;
hosildor oʻsimliklarga taalluqli davlat yordamiga;
qishloq xoʻjaligi faoliyatiga oid nomoddiy aktivlarga;
qishloq xoʻjaligi mahsulotini yigʻib olingandan keyingi qayta ishlash jarayonlari va ushbu jarayonlar natijasida vujudga keladigan mahsulotlarga;
mazkur Standartning qoʻllanish doirasiga kirmaydigan hamda tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq hisobga olinadigan aktivlar, majburiyatlar va xoʻjalik jarayonlariga.
4. Mazkur Standartning qoʻllanish doirasiga kiruvchi biologik aktivlarni, yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini hamda biologik aktivlarga taalluqli davlat yordamini tan olish, baholash, moliyaviy hisobotlarda taqdim etish va ular toʻgʻrisidagi axborotni yoritib berish ushbu Standartga muvofiq amalga oshiriladi.
Moliyaviy hisobotlarda axborotni taqdim etish va yoritib berishning umumiy talablari Oʻzbekiston Respublikasi moliyaviy hisobotining milliy standarti (1-sonli MHMS) “Moliyaviy hisobotlarda axborotlarni taqdim etish va yoritib berish”ga (roʻyxat raqami 3923, 2026-yil 13-avgust) muvofiq qoʻllaniladi.
Mazkur Standartning qoʻllanish doirasiga kirmaydigan obyektlar ular uchun belgilangan tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq hisobga olinadi.
5. Hosildor oʻsimliklar mazkur Standartning qoʻllanish doirasiga kirmaydi hamda asosiy vositalarni hisobga olishga oid tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq asosiy vositalar sifatida tan olinadi va baholanadi.
Hosildor oʻsimlikda oʻsib turgan qishloq xoʻjaligi mahsuloti tan olish shartlari bajarilganda hosildor oʻsimlikdan alohida biologik aktiv sifatida tan olinadi va yigʻib olingunga qadar mazkur Standartga muvofiq baholanadi.
6. Tashkilot mazkur Standartni qoʻllashda qishloq xoʻjaligi faoliyatining tarmoq xususiyatlarini (jumladan, paxtachilik, gʻallachilik, bogʻdorchilik, uzumchilik, sabzavotchilik, chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik, asalarichilik va boshqa maxsus yoʻnalishlarni) hisobga oladi.
7. Tashkilot qishloq xoʻjaligi faoliyatiga oid aktivlar, majburiyatlar, daromadlar va xarajatlarni tan olish, baholash, moliyaviy hisobotlarda taqdim etish hamda ular toʻgʻrisidagi axborotni yoritib berishda ularning huquqiy shaklidan koʻra iqtisodiy mazmunini inobatga olishi lozim.
2-bob. Qishloq xoʻjaligi faoliyati obyektlarini tasniflash
8. Tashkilot qishloq xoʻjaligi faoliyatiga oid hisob obyektlarini ularning iqtisodiy mazmuni, biologik xususiyatlari, ishlab chiqarish maqsadi, yetilish darajasi va moliyaviy hisobotlarda aks ettirish tartibidan kelib chiqqan holda tasniflaydi.
9. Mazkur Standart doirasida biologik aktivlar, yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hamda biologik aktivlarga taalluqli davlat yordami hisobga olish obyektlari hisoblanadi.
Biologik aktivlar va yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining namunaviy roʻyxati ushbu Standartning ilovasida keltirilgan.
Hosildor oʻsimliklar hamda yigʻimdan keyingi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq hisobga olinadi.
10. Biologik aktivlar tashkilot tomonidan ularning iqtisodiy vazifasiga koʻra isteʼmolga moʻljallangan va mahsuldor biologik aktivlarga ajratiladi.
Isteʼmolga moʻljallangan biologik aktivlar qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida yigʻib olish yoki biologik aktiv sifatida sotish uchun saqlanadigan biologik aktivlardir.
Mahsuldor biologik aktivlar qishloq xoʻjaligi mahsulotini takroriy yoki davriy ravishda olish maqsadida saqlanadigan biologik aktivlardir.
11. Biologik aktivlar yetilish darajasiga koʻra yetilgan va yetilmagan biologik aktivlarga ajratiladi.
Yetilgan biologik aktivlar yigʻib olish, sotish yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotini olish uchun tayyor holatga kelgan biologik aktivlar hisoblanadi.
Yetilmagan biologik aktivlar keyingi biologik transformatsiya jarayonida iqtisodiy naf keltirishi kutiladigan, biroq yetilgan biologik aktiv mezonlariga hali javob bermaydigan aktivlar hisoblanadi.
12. Oʻsimliklarga oid biologik aktivlar bir yillik oʻsimliklar, hosildor oʻsimliklar jumlasiga kirmaydigan koʻp yillik oʻsimliklar hamda hosildor oʻsimliklarda oʻsayotgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari boʻyicha tasniflanishi mumkin.
Tashkilot biologik aktivlarni tasniflashda qishloq xoʻjaligi faoliyatining tegishli yoʻnalishiga xos ishlab chiqarish davrini hamda mahsulotni yetishtirish va yigʻib olish usulini hisobga oladi.
13. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlar foydalanish maqsadiga koʻra mahsulot olish uchun saqlanadigan hayvonlarga, naslchilik uchun saqlanadigan hayvonlarga hamda sotish yoki soʻyish uchun parvarishlanadigan hayvonlarga tasniflanishi mumkin. Mazkur biologik aktivlar yetilish darajasiga koʻra yosh va yetilgan hayvonlarga ajratiladi.
Tashkilot hayvonotchilikka oid biologik aktivlarni tasniflashda faoliyat yoʻnalishini, biologik aktivlardan foydalanish maqsadini hamda ulardan mahsulot olish xususiyatlarini hisobga oladi.
14. Tashkilot biologik aktivlar toʻgʻrisidagi axborotni, agar u moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, qishloq xoʻjaligi faoliyati yoʻnalishlari kesimida biologik aktivlarni alohida guruhlaydi.
Bunda biologik aktivlar, jumladan, paxtachilik, gʻallachilik va boshqa don ekinlari, bogʻdorchilik, uzumchilik, sabzavotchilik va polizchilik, issiqxona xoʻjaligi, chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik, asalarichilik va pillachilik yoʻnalishlari boʻyicha axborot shakllantirilishi mumkin.
15. Quyidagilar hosildor oʻsimliklar hisoblanmaydi:
qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida yigʻib olish uchun yetishtiriladigan oʻsimliklar (masalan, yogʻoch olish maqsadida yetishtiriladigan daraxtlar);
qishloq xoʻjaligi mahsulotini olish uchun parvarish qilinadigan hamda hosili bilan birga oʻsimlikning oʻzini ham qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida yigʻib olish va sotish moʻljallangan oʻsimliklar;
bir yillik ekinlar.
16. Biologik aktivdan ajratib olingan yoki biologik aktivning hayot faoliyati tugatilishi natijasida olingan mahsulot yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida mazkur Standartga muvofiq hisobga olinadi.
17. Qishloq xoʻjaligi mahsuloti yigʻib olinganidan keyin tovar-moddiy zaxira yoki boshqa tegishli aktiv sifatida tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq hisobga olinadi.
Mazkur mahsulotni yigʻib olinganidan keyin saqlash, saralash, tashish, sotishga tayyorlash, qayta ishlash va realizatsiya qilish bilan bogʻliq aktivlar hamda jarayonlar tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq hisobga olinadi.
18. Tashkilot biologik aktivlarni ularning oʻxshash biologik va iqtisodiy xususiyatlari, foydalanish maqsadi, yetilish darajasi hamda qoʻllaniladigan baholash usuliga koʻra guruhlarga ajratadi.
19. Biologik aktivlar foydalanish maqsadiga koʻra mahsuldor va isteʼmol qilinadigan biologik aktivlarga, yetilish darajasiga koʻra esa yetilgan va yetilmagan biologik aktivlarga ajratilishi mumkin.
20. Tashkilot biologik aktivlar guruhlarini moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilarga qishloq xoʻjaligi faoliyati yoʻnalishlari, biologik aktivlarning foydalanish maqsadi va yetilish darajasi, shuningdek ularga nisbatan qoʻllanilgan baholash asoslari toʻgʻrisidagi muhim va tushunarli axborotni moliyaviy hisobotlarda yoki ularga doir izohlarda alohida taqdim etish imkonini beradigan tarzda shakllantiradi.
21. Tashkilot qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq davlat yordamini uni olish va saqlab qolish shartlariga koʻra shartlar qoʻyilmagan hamda muayyan shartlar qoʻyilgan davlat yordamiga ajratadi.
Davlat yordami maqsadiga va yoʻnaltirilishiga koʻra muayyan biologik aktivlarga yoki qishloq xoʻjaligi faoliyati turlariga, shuningdek biologik aktivlarni sotib olish, yaratish, saqlash, tiklash yoki rivojlantirishga taalluqli davlat yordami sifatida tasniflanishi mumkin.
22. Tashkilot biologik aktivlarga taalluqli davlat yordamini tasniflashda uning huquqiy shaklidan qatʼi nazar, iqtisodiy mazmunini, uni olish va undan foydalanish shartlarini, qaysi biologik aktiv, biologik aktivlar guruhi yoki qishloq xoʻjaligi faoliyati turiga taalluqliligini, shuningdek uni toʻliq yoki qisman qaytarish shartlari mavjudligini inobatga oladi.
23. Mazkur Standartda qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq davlat yordamiga nisbatan belgilangan qoidalar faqat biologik aktivlarga taalluqli davlat yordamiga nisbatan qoʻllaniladi.
Hosildor oʻsimliklar va boshqa aktivlarga taalluqli davlat yordami tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq hisobga olinadi.
24. Tashkilot qishloq xoʻjaligi mahsulotini yetishtirish, qayta ishlash va realizatsiya qilish jarayonlarini yagona tashkiliy-iqtisodiy zanjir doirasida amalga oshirishidan qatʼi nazar, biologik aktivlar hamda yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini mazkur Standartga muvofiq hisobga oladi.
Yigʻimdan keyingi aktivlar va jarayonlar ushbu Standartning 17-bandiga muvofiq hisobga olinadi.
25. Yuridik shaxs boʻlgan fermer xoʻjaliklari va mazkur Standart tatbiq etiladigan boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlari ushbu Standartda nazarda tutilgan soddalashtirilgan qoidalarni qoʻllaganda biologik aktivlarni, yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini hamda biologik aktivlarga taalluqli davlat yordamini ushbu bobda belgilangan tasnifga muvofiq alohida hisobga oladi.
3-bob. Qishloq xoʻjaligi faoliyati obyektlarini tan olish
1-§. Umumiy qoidalar
26. Tashkilot biologik aktivni yoki yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotini aktiv sifatida quyidagi shartlar bajarilganda tan oladi:
oʻtgan hodisalar natijasida tashkilot ushbu aktivni nazorat qilsa;
ushbu aktiv bilan bogʻliq kelgusi iqtisodiy nafning tashkilotga kelib tushishi ehtimoli yuqori boʻlsa;
aktivning haqqoniy qiymati yoki boshlangʻich qiymatini ishonchli baholash mumkin boʻlsa.
Biologik aktiv ustidan nazorat tashkilotning ushbu aktivga egalik qilish, foydalanish, tasarruf etish hamda undan olinadigan qishloq xoʻjaligi mahsuloti, nasl yoki boshqa iqtisodiy nafni olish huquqiga egaligi bilan tasdiqlanadi.
Biologik aktivning haqqoniy qiymati yoki boshlangʻich qiymatini ishonchli baholash imkoniyati mazkur Standartda belgilangan baholash usullari va maʼlumotlar asosida aniqlanadi.
27. Qishloq xoʻjaligi faoliyatiga oid hisob obyekti xarid qilinganda, yetishtirilganda, koʻpaytirilganda, tugʻilganda, bepul olinganda, natura shaklidagi davlat yordami orqali olinganda yoki qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa asoslar boʻyicha tashkilot nazoratiga oʻtganda, mazkur Standartda belgilangan tan olish shartlari bajarilgan taqdirda tan olinadi.
28. Qishloq xoʻjaligi faoliyatiga oid hisob obyektini tan olishda tashkilot uning iqtisodiy mazmuni va biologik xususiyatlarini, shuningdek unga nisbatan qoʻllaniladigan mazkur Standart hamda boshqa moliyaviy hisobotning milliy standartlari talablarini inobatga oladi.
2-§. Bir yillik oʻsimliklar va boshqa oʻsimlikchilik obyektlarini tan olish
29. Tashkilot tomonidan yetishtirilayotgan bir yillik ekinlar, jumladan, gʻalla, paxta, sabzavot, poliz, ozuqabop ekinlar, tamaki va boshqa ekinlar biologik transformatsiyasi boshlangan hamda mazkur Standartning 26-bandida belgilangan tan olish shartlari bajarilgan sanadan boshlab biologik aktiv sifatida tan olinadi.
30. Hosildor oʻsimliklar jumlasiga kirmaydigan koʻp yillik oʻsimliklar, agar oʻsimlikning oʻzi qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida yigʻib olish yoki biologik aktiv sifatida realizatsiya qilish uchun yetishtirilsa, mazkur Standartning 26-bandida belgilangan shartlarning barchasi bajarilganda biologik aktiv sifatida tan olinadi.
31. Bir yillik ekinlar va oʻsimlik shaklidagi boshqa biologik aktivlardan olinadigan qishloq xoʻjaligi mahsuloti biologik aktivdan ajratib olingan yoki biologik aktivning hayot faoliyati tugatilgan paytda mazkur Standartga muvofiq alohida aktiv sifatida tan olinadi va baholanadi.
Mazkur mahsulotning yigʻimdan keyingi hisobi boshqa tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq yuritiladi.
3-§. Hosildor oʻsimliklar va ulardan olinadigan mahsulotni tan olish
32. Hosildor oʻsimlikning oʻzi va unda oʻsib turgan qishloq xoʻjaligi mahsuloti alohida hisob obyektlari sifatida hisobga olinadi.
33. Bogʻdorchilik, uzumchilik va boshqa koʻp yillik mahsulot beruvchi oʻsimliklarga xos ishlab chiqarish davri, hosilga kirish davri, mahsuldorlik muddati va qayta tiklanish xususiyatlari hosildor oʻsimliklar hamda ulardan olinadigan mahsulotni hisobga olishda inobatga olinadi.
4-§. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlarni tan olish
34. Chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik, asalarichilik, pillachilik va hayvonlar yetishtirishning boshqa yoʻnalishlaridagi jonli hayvonlar mazkur Standartning 26-bandida nazarda tutilgan tan olish mezonlariga javob bergan taqdirda biologik aktiv sifatida tan olinadi.
35. Biologik aktivlarning koʻpayishi natijasida hosil boʻlgan yangi tirik obyektlar, jumladan yangi tugʻilgan hayvonlar, joʻjalar, baliq lichinkalari hamda ajralib chiqqan yangi asalari oilalari mazkur Standartning 26-bandida nazarda tutilgan tan olish mezonlariga javob bergan sanadan boshlab alohida biologik aktiv sifatida tan olinadi.
36. Biologik aktivning yetilish darajasi, undan foydalanish maqsadi yoki boshqa tasniflash belgisi oʻzgarganda, u tegishli biologik aktivlar guruhiga qayta tasniflanadi. Bunday qayta tasniflash biologik aktivning balans qiymatini oʻzgartirish uchun mustaqil asos hisoblanmaydi.
37. Parrandachilikka oid biologik aktivlar ularning biologik rivojlanish bosqichi va foydalanish maqsadiga koʻra, jumladan, nasldor parrandalar, tuxum yoʻnalishidagi va goʻsht yoʻnalishidagi parrandalar, bir kunlik joʻjalar, parvarish qilinayotgan yosh parrandalar hamda yetilgan parrandalar guruhlariga ajratilishi mumkin.
38. Parrandadan olingan tuxum, undan foydalanish maqsadidan qatʼi nazar, parrandadan ajralgan paytda qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida tan olinadi. Inkubatsiya jarayonida tuxumdan hosil boʻlgan joʻja ushbu Standartning 26-bandida belgilangan shartlar bajarilganda biologik aktiv sifatida tan olinadi.
39. Baliqchilikka oid biologik aktivlar ularning biologik rivojlanish bosqichi va foydalanish maqsadiga koʻra, jumladan, nasl olish uchun saqlanayotgan baliqlar, lichinkalar, chavoqlar, oʻstirilayotgan baliqlar hamda realizatsiya qilish uchun yetishtirilayotgan baliqlar guruhlariga ajratilishi mumkin.
40. Asalarichilikda asalari oilasi biologik aktivning hisob birligi sifatida tan olinadi. Asalari oilasining tabiiy yoki sunʼiy boʻlinishi natijasida hosil boʻlgan yangi asalari oilasi mazkur Standartning 26-bandida nazarda tutilgan tan olish mezonlariga javob bergan taqdirda alohida biologik aktiv sifatida tan olinadi.
41. Pillachilikda ipak qurti mazkur Standartning 26-bandida nazarda tutilgan tan olish mezonlariga javob bergan taqdirda biologik aktiv sifatida tan olinadi. Ulardan yetishtirilgan pilla yigʻim paytida qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida tan olinadi.
42. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlarda biologik transformatsiya natijasida yuzaga keladigan oʻsish, yetilish, mahsuldorlikning oʻzgarishi, koʻpayish, yemirilish, nobud boʻlish va boshqa biologik oʻzgarishlar biologik aktivlarning tan olinishi, baholanishi yoki tasniflanishiga taʼsir koʻrsatgan taqdirda, mazkur Standartda belgilangan tartibda buxgalteriya hisobida aks ettiriladi.
43. Tashkilot hayvonotchilikka oid biologik aktivlardan olingan sut, tuxum, jun, asal, mum, propolis, pilla, baliqchilik xoʻjaliklarida yetishtirilgan baliq va boshqa qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yigʻib olish paytida alohida aktiv sifatida tan oladi va mazkur Standartga muvofiq baholaydi.
Ushbu mahsulotlarning yigʻimdan keyingi hisobi boshqa tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq yuritiladi.
5-§. Yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotini tan olish
44. Qishloq xoʻjaligi mahsuloti yigʻim paytida mazkur Standartning 26-bandida nazarda tutilgan tan olish mezonlariga javob bergan taqdirda aktiv sifatida tan olinadi va mazkur Standartga muvofiq baholanadi.
45. Yigʻim paytida mazkur Standartga muvofiq tan olingan qishloq xoʻjaligi mahsuloti yigʻimdan keyin tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq tovar-moddiy zaxira yoki boshqa tegishli aktiv sifatida hisobga olinadi.
Bunda mahsulotning keyingi hisob uchun boshlangʻich qiymati mazkur Standartning 60-bandiga muvofiq aniqlanadi.
46. Qishloq xoʻjaligi mahsulotining yigʻimdan keyin agroklasterga, qayta ishlovchi tashkilotga yoki boshqa xaridorga bevosita topshirilishi uning mazkur Standartning 44-bandiga muvofiq qishloq xoʻjaligi mahsuloti sifatida tan olinishiga taʼsir koʻrsatmaydi.
Mahsulotni hisobdan chiqarish va uni realizatsiya qilishdan olinadigan daromadni tan olish shartnoma shartlari, mahsulot ustidan nazoratning xaridorga oʻtgan payti hamda qabul qilish-topshirish hujjatlarini inobatga olgan holda tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq amalga oshiriladi.
6-§. Qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq davlat yordamini tan olish
47. Qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq davlat yordami mazkur Standart doirasida faqat sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholanadigan biologik aktivlarga bevosita taalluqli boʻlgan qismi boʻyicha tan olinadi.
Sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholanmaydigan biologik aktivlarga, shuningdek mazkur Standartning qoʻllanish doirasiga kirmaydigan boshqa aktivlarga taalluqli davlat yordami davlat yordamini hisobga olishga oid tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq hisobga olinadi.
48. Sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholanadigan biologik aktivlarga taalluqli shartsiz davlat yordami tashkilotda uni olish huquqi yuzaga kelgan paytda foyda yoki zarar tarkibida daromad sifatida tan olinadi.
49. Muayyan shartlar qoʻyilgan davlat yordami ushbu shartlar bajarilganda moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda daromad sifatida tan olinadi.
Agar davlat yordami shartlari muayyan davr davomida bosqichma-bosqich bajarilsa va tashkilot bajarilgan shartlarga mutanosib ravishda davlat yordamining tegishli qismini saqlab qolish huquqiga ega boʻlsa, davlat yordami shartlarning bajarilishiga mutanosib ravishda daromad sifatida tan olinadi.
Davlat yordamini olish yoki saqlab qolish uchun tashkilotdan muayyan qishloq xoʻjaligi faoliyatini amalga oshirmaslik, biologik aktivni belgilangan muddat davomida saqlash yoki boshqa shartlarni bajarish talab etilsa, davlat yordami ushbu shartlar bajarilgunga qadar daromad sifatida tan olinmaydi.
50. Davlat yordami muayyan biologik aktivga, biologik aktivlar guruhiga yoki qishloq xoʻjaligi faoliyatining muayyan yoʻnalishiga taalluqli boʻlsa, tashkilot uni tegishli biologik aktiv yoki faoliyat yoʻnalishi boʻyicha alohida hisobga oladi.
Davlat yordami bir nechta biologik aktivlar, biologik aktivlar guruhlari yoki qishloq xoʻjaligi faoliyati yoʻnalishlariga taalluqli boʻlsa, uning summasi ular oʻrtasida tashkilotning hisob siyosatida belgilangan asosli va izchil qoʻllaniladigan usul boʻyicha taqsimlanadi.
51. Davlat yordami hosildor oʻsimliklarga, qishloq xoʻjaligi texnikasiga, inshootlarga, sugʻorish tizimlariga, infratuzilma obyektlariga yoki boshqa asosiy vositalarga taalluqli boʻlsa, bunday davlat yordami tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq hisobga olinadi.
52. Natura shaklida taqdim etilgan davlat yordami sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholanadigan biologik aktivga bevosita taalluqli boʻlsa, bunday yordam boʻyicha daromad mazkur Standartning 48 va 49-bandlariga muvofiq tan olinadi.
Natura shaklida olingan biologik aktiv mazkur Standartga muvofiq, mazkur Standartning qoʻllanish doirasiga kirmaydigan boshqa aktiv esa tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq tan olinadi va baholanadi.
53. Davlat yordami tan olinganidan keyin uning shartlari buzilishi natijasida davlat yordamini toʻliq yoki qisman qaytarish majburiyati yuzaga kelsa, tashkilot qaytarilishi lozim boʻlgan summani majburiyat sifatida tan oladi.
Davlat yordamining qaytarilishi davlat yordamini hisobga olishga oid tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq hisobga olinadi.
4-bob. Qishloq xoʻjaligi faoliyati obyektlarini baholash
1-§. Umumiy qoidalar
54. Tashkilot biologik aktivlar va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini baholashda ularning xususiyatlari va holatini, biologik rivojlanish bosqichini, bozor sharoitlarini hamda baholash uchun foydalaniladigan axborotning mavjudligi va ishonchliligini inobatga oladi.
55. Biologik aktiv, agar mazkur Standartda boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, dastlabki tan olishda sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholanadi.
56. Biologik aktiv har bir hisobot davri oxirida sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda qayta baholanadi (bundan mazkur Standartning 57-bandiga muvofiq boshlangʻich qiymat boʻyicha baholanayotgan biologik aktivlar mustasno).
57. Biologik aktivning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini ishonchli baholash mumkin deb hisoblanadi.
Ushbu faraz faqat biologik aktiv dastlab tan olinganda, mazkur aktiv uchun faol bozor narxlari mavjud boʻlmaganda hamda haqqoniy qiymatni baholashning muqobil usullarining natijalari yetarli darajada ishonchli boʻlmagan taqdirda rad etilishi mumkin.
Bunday xulosa tegishli hisob-kitoblar va tasdiqlovchi hujjatlar bilan asoslanishi lozim.
Ushbu holatda biologik aktiv boshlangʻich qiymatda baholanadi.
Mazkur biologik aktivning haqqoniy qiymatini ishonchli baholash imkoniyati yuzaga kelgan paytdan boshlab u sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholanadi.
58. Biologik aktivning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini ishonchli aniqlash mumkin emasligi toʻgʻrisida xulosa chiqarishdan oldin tashkilot mavjud imkoniyatlardan kelib chiqib, biologik aktivning haqqoniy qiymatini aniqlash uchun faol bozordagi joriy narxlar, yaqinda amalga oshirilgan bitimlar narxlari, oʻxshash obyektlar boʻyicha bozor maʼlumotlari, shartnoma narxlari, tarmoq koʻrsatkichlari va statistik maʼlumotlardan, shuningdek kutilayotgan pul oqimlarining joriy qiymatiga asoslangan baholash usullaridan foydalanish imkoniyatini baholaydi.
59. Biologik aktivni sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda dastlab tan olishdan, shuningdek ushbu qiymatning keyinchalik oʻzgarishidan yuzaga kelgan foyda yoki zarar u yuzaga kelgan hisobot davrining foydasi yoki zarari tarkibida tan olinadi.
60. Yigʻim paytida tan olingan qishloq xoʻjaligi mahsuloti yigʻim sanasida sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholanadi.
Mazkur qiymat qishloq xoʻjaligi mahsulotini keyinchalik tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq hisobga olishda uning boshlangʻich qiymati hisoblanadi.
61. Tashkilot biologik aktivlar va yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining haqqoniy qiymatini baholashda qoʻllaniladigan baholash usullari, asosiy taxminlar va axborot manbalarini bir xil turdagi hamda oʻxshash sharoitdagi obyektlarga nisbatan qoʻllaydi.
62. Sotish xarajatlari tarkibiga aktivni sotish yoki hisobdan chiqarish bilan bevosita bogʻliq qoʻshimcha xarajatlar kiritiladi.
Moliyaviy xarajatlar va foyda soligʻi sotish xarajatlari tarkibiga kiritilmaydi.
63. Tashkilot biologik aktivlar va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini baholashda mavsumiylik, sugʻorishga bogʻliqlik, tabiiy-iqlim va biologik xavflar, hududiy bozorlar oʻrtasidagi farqlar, shuningdek mahsulotni qabul qilish va topshirish shartlarini ushbu omillar baholash natijasiga taʼsir koʻrsatadigan hollarda inobatga oladi.
64. Biologik aktiv ilgari sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholangan boʻlsa, tashkilot uni keyingi hisobot davrlarida ham ushbu qiymatda baholashni davom ettiradi.
65. Haqqoniy qiymat mazkur Standartda tartibga solinmagan masalalar boʻyicha haqqoniy qiymatni baholashga oid tegishli moliyaviy hisobotning milliy standarti talablariga muvofiq aniqlanadi.
2-§. Bir yillik oʻsimliklar va boshqa oʻsimlikchilik obyektlarini baholash
66. Bir yillik oʻsimliklar mazkur Standartning umumiy baholash qoidalariga muvofiq baholanadi.
67. Bir yillik oʻsimliklarning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda ularning turi, vegetatsiya bosqichi, biologik va agrotexnik holati, yetishtirish sharoiti, sugʻorishga bogʻliqlik darajasi, mavsumiylik, tabiiy-iqlim sharoitlari, kutilayotgan hosil miqdori va sifati, joylashgan joyi hamda tegishli bozor maʼlumotlari ushbu omillar bozor ishtirokchilari tomonidan narxni belgilashda hisobga olinadigan darajada inobatga olinadi.
68. Bir yillik oʻsimlik dastlab tan olinganda uning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini ishonchli baholash mumkin boʻlmasa, u mazkur Standartning 57 va 58-bandlariga muvofiq baholanadi.
3-§. Hosildor oʻsimliklar va ulardan olinadigan mahsulotni baholash
69. Hosildor oʻsimliklardan yigʻib olingan qishloq xoʻjaligi mahsuloti yigʻim paytida sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholanadi.
70. Hosildor oʻsimliklardan olinadigan qishloq xoʻjaligi mahsulotining sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda mahsulotning turi, navi, yetilish darajasi, sifati, miqdori, tarmoqqa xos biologik va ishlab chiqarish xususiyatlari, tabiiy-iqlim sharoitlari hamda yigʻim paytidagi tegishli bozor maʼlumotlari mazkur omillar bozor ishtirokchilari tomonidan narxni belgilashda inobatga olinadigan boʻlsa, hisobga olinadi.
71. Hosildor oʻsimliklar bilan bogʻliq xarajatlar va ulardan olinadigan mahsulot bilan bogʻliq xarajatlar buxgalteriya hisobida alohida hisobga olinadi.
Hosildor oʻsimliklar bilan bogʻliq xarajatlar tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq asosiy vositalar bilan bogʻliq xarajatlar sifatida, ulardan olinadigan mahsulot bilan bogʻliq xarajatlar esa mazkur Standartga muvofiq qishloq xoʻjaligi faoliyatiga oid xarajatlar sifatida aks ettiriladi.
72. Hosildor oʻsimliklarda oʻsayotgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining turi, navi, yetilish darajasi, sifati yoki boshqa xususiyatlari ularning haqqoniy qiymatiga muhim taʼsir koʻrsatsa, tashkilot bir xil xususiyatlarga ega mahsulotlarni alohida guruhlarga ajratgan holda baholaydi.
4-§. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlarni baholash
73. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlar mazkur Standartning 55 — 58-bandlarida belgilangan umumiy baholash qoidalariga muvofiq baholanadi.
74. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlarning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini aniqlashda tashkilot hayvonning zoti, yoshi, tirik vazni, yetilish darajasi, mahsuldorlik xususiyati, naslchilik ahamiyati hamda baholash sanasidagi bozor maʼlumotlarini inobatga oladi.
75. Mahsuldor hayvonlarning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda ulardan kelgusida olinadigan mahsulot hajmi, mahsulot berish davri va mahsuldorlik dinamikasi, agar bozor ishtirokchilari ushbu omillarni narxni belgilashda hisobga olsa inobatga olinadi.
Agar hayvonlarning haqqoniy qiymati daromad yondashuvi asosida baholansa, ularning tirik vaznining kutilayotgan oʻsishi, qolgan boqish davri hamda ular bilan bogʻliq kelgusidagi pul oqimlari bozor ishtirokchilari qabul qiladigan taxminlar asosida inobatga olinadi.
76. Sotish yoki soʻyish uchun parvarish qilinayotgan hayvonotchilikka oid biologik aktivlarning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda ularning tirik vazni, tirik vaznining kutilayotgan oʻsishi, boqish davri, sotishgacha boʻlgan kutilayotgan muddat, veterinariya holati hamda baholash sanasidagi tegishli bozor maʼlumotlari inobatga olinadi.
Mazkur omillar bozor ishtirokchilari tomonidan narxni belgilashda hisobga olinadigan boʻlsa, ular baholashda ham inobatga olinadi.
77. Yangi tugʻilgan hayvonlar, joʻjalar, chavoqlar, yangi tashkil topgan asalari oilalari va boshqa shunga oʻxshash biologik aktivlar dastlabki tan olishda sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymat boʻyicha baholanadi.
Ularning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda turi yoki zoti, yoshi, biologik rivojlanish bosqichi, yetilish darajasi, joylashgan joyi hamda tan olish sanasidagi tegishli bozor maʼlumotlari inobatga olinadi.
Nobud boʻlish xavfi bozor ishtirokchilari ushbu xavfni narxni belgilashda hisobga oladigan darajada boʻlganda baholashda aks ettiriladi.
78. Parrandachilikka oid biologik aktivlarni baholashda ularning iqtisodiy vazifasi, biologik rivojlanish bosqichi, nobud boʻlish xavfi hamda joriy bozor maʼlumotlari inobatga olinadi.
79. Baliqchilikka oid biologik aktivlarni baholashda ularning biologik oʻsish bosqichi, suv havzasi yoki yetishtirish muhitining xususiyatlari, nobud boʻlish xavfi hamda joriy bozor maʼlumotlari inobatga olinadi.
80. Asalarichilikka oid biologik aktivlarni baholashda asalari oilalarining soni, holati va mahsuldorligi, kasallik xavfi hamda ulardan olinadigan mahsulot hajmiga taʼsir qiluvchi mavsumiy va tabiiy omillar inobatga olinadi.
81. Pillachilikka oid biologik aktivlarni baholashda ularning biologik davri, parvarishlash sharoiti, mahsulot olish muddati hamda tarmoqqa xos ishlab chiqarish xususiyatlari inobatga olinadi.
82. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlardan olinadigan sut, tuxum, jun, asal, pilla, yetishtirilgan va yigʻib olingan baliqchilik obyektlari hamda boshqa qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yigʻim paytida sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymat boʻyicha baholanadi.
Mazkur qiymat ushbu mahsulotlarni keyinchalik tovar-moddiy zaxira sifatida hisobga olishda ularning dastlabki qiymati hisoblanadi.
5-§. Yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini baholash
83. Qishloq xoʻjaligi mahsulotining sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda tashkilot mahsulotning turi, navi, sifati, yetilish darajasi, miqdori hamda baholash sanasidagi bozor maʼlumotlarini inobatga oladi.
84. Oʻsimlikchilikka oid yigʻib olingan mahsulotlarning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda faol bozor narxlari, qabul qilish narxlari, shartnoma narxlari va boshqa kuzatiladigan bozor maʼlumotlaridan foydalaniladi.
85. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlardan olinadigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda mahsulotning turi, sifati, miqdori, qabul qilish va realizatsiya qilish shartlari hamda baholash sanasidagi tegishli bozor maʼlumotlari inobatga olinadi.
86. Qishloq xoʻjaligi mahsulotining sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda qoʻllaniladigan baholash usullari, asosiy taxminlar va axborot manbalari bir xil turdagi hamda oʻxshash sharoitdagi mahsulotlarga nisbatan qoʻllaniladi.
Baholash usuli, asosiy taxminlar yoki axborot manbalari, agar bunday oʻzgartirish sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatni ishonchliroq baholash imkonini bersa, oʻzgartirilishi mumkin.
6-§. Qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq davlat yordamini baholash
87. Mazkur Standart doirasida tan olinadigan pul shaklidagi davlat yordami tashkilotning uni olish huquqi yuzaga kelgan summada baholanadi.
Davlat yordamidan daromadni tan olish mazkur Standartning 48 va 49-bandlariga muvofiq amalga oshiriladi.
88. Natura shaklida olingan davlat yordami sifatidagi aktiv uning xususiyatiga koʻra baholanadi.
Bunda mazkur Standart doirasiga kiradigan biologik aktiv mazkur Standartning 55 — 58-bandlarida muvofiq, mazkur Standartning qoʻllanish doirasiga kirmaydigan aktiv esa tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq baholanadi.
Natura shaklida olingan davlat yordami boʻyicha daromad mazkur Standartning 48 va 49-bandlariga muvofiq tan olinadi.
5-bob. Biologik aktivlar, yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari va qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq davlat yordamini moliyaviy hisobotda taqdim etish va ularga doir axborotni yoritib berish
1-§. Umumiy qoidalar
89. Mazkur Standart doirasiga kiradigan biologik aktivlar, yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, hosildor oʻsimliklarda oʻsib turgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hamda biologik aktivlarga taalluqli davlat yordamini moliyaviy hisobotlarda taqdim etish va ular toʻgʻrisidagi axborotni yoritib berishda Oʻzbekiston Respublikasi moliyaviy hisobotining milliy standarti (1-sonli MHMS) “Moliyaviy hisobotlarda axborotlarni taqdim etish va yoritib berish” (roʻyxat raqami 3923, 2026-yil 13-avgust) talablariga rioya etiladi.
90. Tashkilot mazkur Standart doirasidagi obyektlarni moliyaviy hisobotlarda ularning iqtisodiy mazmuni, muhimligi hamda moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun ahamiyatidan kelib chiqib tegishli aktivlar, majburiyatlar, daromadlar va xarajatlar tarkibida aks ettiradi.
91. Qishloq xoʻjaligi faoliyatiga oid axborot moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, tashkilot ushbu axborotni moliyaviy hisobotlarda alohida taqdim etadi hamda zarur hollarda moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
2-§. Biologik aktivlarni moliyaviy hisobotda taqdim etish va ularga doir axborotni yoritib berish
92. Biologik aktivlar moliyaviy holat toʻgʻrisidagi hisobotda ularning iqtisodiy mazmuni, yetilish darajasi va qoʻllanilgan baholash asosidan kelib chiqib tegishli moddalar tarkibida aks ettiriladi.
93. Biologik aktivlarning turli guruhlarga mansubligi moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, tashkilot ular toʻgʻrisidagi axborotni biologik aktivlar guruhlari kesimida moliyaviy hisobotlarda alohida taqdim etadi.
94. Biologik aktivlarni yetilgan va yetilmagan, mahsuldor va isteʼmolga moʻljallangan aktivlar kesimida alohida taqdim etish yoki ular toʻgʻrisidagi axborotni izohlarda yoritib berish, agar bunday tasnif moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, amalga oshiriladi.
95. Tashkilot biologik aktivlarning har bir muhim guruhi boʻyicha hisobot davri boshidagi va oxiridagi balans qiymati oʻrtasidagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
Bunday axborot, kamida sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatdagi oʻzgarishlar natijasida yuzaga kelgan foyda yoki zararni, xarid qilish, tugʻilish va koʻpayish natijasidagi koʻpayishni, sotish, boshqa chiqib ketish yoki hisobdan chiqarish, mahsulotni yigʻib olish, nobud boʻlish, qayta tasniflash hamda boshqa muhim oʻzgarishlar natijasidagi kamayish yoki koʻpayishni oʻz ichiga oladi.
96. Biologik aktivlar qiymatidagi oʻzgarishlarni jismoniy va narx omillari taʼsiriga ajratib yoritish moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, tashkilot bunday axborotni alohida yoritib beradi.
Bunda jismoniy oʻzgarishlar biologik aktivlarning oʻsishi, hosil berishi, koʻpayishi, tirik vaznining ortishi, yetilishi yoki biologik holatidagi boshqa oʻzgarishlarni anglatadi.
97. Tashkilot mazkur Standartning 57-bandiga muvofiq boshlangʻich qiymatda baholanadigan biologik aktivlarning har bir muhim guruhi boʻyicha hisobot davrida tan olingan amortizatsiya summasi, qadrsizlanishdan koʻrilgan zararlar va ularning tiklanishi toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarda yoki ularga doir izohlarda alohida taqdim etadi yoki yoritib beradi.
98. Tashkilot mazkur Standartning 57-bandiga muvofiq boshlangʻich qiymatda baholanadigan biologik aktivlarning har bir guruhi boʻyicha izohlarda quyidagi axborotni yoritib beradi:
biologik aktivlar guruhining tavsifini;
sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatni ishonchli baholash mumkin emasligining sabablarini;
sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymat joylashishi ehtimoli yuqori boʻlgan baholar oraligʻini (imkoni mavjud boʻlsa);
qoʻllanilgan amortizatsiya usulini hamda foydali xizmat muddatini yoki amortizatsiya stavkasini;
hisobot davri boshidagi va oxiridagi yalpi balans qiymatini, jamgʻarilgan amortizatsiya hamda jamgʻarilgan qadrsizlanish zararlarini.
99. Tashkilot biologik aktivlarning har bir muhim guruhi boʻyicha moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda ushbu guruhning tavsifi va guruhlash mezonlari, qishloq xoʻjaligi faoliyati yoʻnalishi, iqtisodiy maqsadi, qoʻllanilgan baholash asosi va baholash usuli hamda hisobot sanasidagi balans qiymati toʻgʻrisidagi axborotni yoritib beradi.
100. Tashkilot biologik aktivlarni baholashda qoʻllanilgan baholash usullari, asosiy taxminlar, bozor maʼlumotlari hamda boshqa muhim axborot manbalari toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
Agar haqqoniy qiymatni baholashda faol bozor maʼlumotlaridan foydalanilmagan boʻlsa, tashkilot qoʻllanilgan baholash usuli va uni qoʻllash sabablarini ham yoritib beradi.
101. Biologik aktivlar turli iqtisodiy maqsadlarda foydalanilayotgan yoki ularning bir qismi sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda, boshqa qismi esa boshlangʻich qiymatda baholanayotgan boʻlsa, tashkilot bunday biologik aktivlar toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarda yoki ularga doir izohlarda alohida yoritib beradi.
Bunda tegishli biologik aktivlar guruhlarining tavsifi, iqtisodiy maqsadi va qoʻllanilgan baholash asoslari koʻrsatiladi.
102. Ilgari boshlangʻich qiymat boʻyicha baholangan biologik aktivning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini keyinchalik ishonchli aniqlash imkoniyati yuzaga kelsa, tashkilot ushbu holatni, uning sabablari va moliyaviy hisobotga taʼsiri toʻgʻrisidagi axborotni izohlarda yoritib beradi.
103. Tashkilot biologik aktivlarga nisbatan qoʻllaniladigan muhim cheklovlar, garovga qoʻyilgan biologik aktivlar, ularni yetishtirish, parvarishlash, saqlash yoki realizatsiya qilish boʻyicha qabul qilingan majburiyatlar, shuningdek qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq moliyaviy va tabiiy tavakkalchiliklarni boshqarish strategiyalari toʻgʻrisidagi axborotni, agar bunday axborot muhim boʻlsa, yoritib beradi.
Shartnomaviy shartlar biologik aktivlar ustidan nazoratga, ularning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatiga yoki ular bilan bogʻliq moliyaviy natijalarga muhim taʼsir koʻrsatsa, tashkilot mazkur shartlarning mohiyati va moliyaviy taʼsiri toʻgʻrisidagi axborotni ham moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
104. Tashkilot qishloq xoʻjaligi faoliyatini agroklaster yoki boshqa yagona tashkiliy-iqtisodiy zanjir doirasida amalga oshirganda, biologik aktivlar hamda yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qabul qilish, topshirish, qayta ishlashga oʻtkazish yoki realizatsiya qilish shartlarining ularning haqqoniy qiymatiga yoki moliyaviy natijalarga muhim taʼsiri boʻlsa, ushbu shartlarning xususiyati va moliyaviy taʼsirini moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda alohida yoritib beradi.
3-§. Bir yillik oʻsimliklar va boshqa oʻsimlikchilikka oid biologik aktivlarni moliyaviy hisobotda taqdim etish va ularga doir axborotni yoritib berish
105. Tashkilot bir yillik ekinlar hamda hosildor oʻsimliklar jumlasiga kirmaydigan koʻp yillik oʻsimliklar toʻgʻrisidagi muhim axborotni ularning turlari yoki qishloq xoʻjaligi faoliyati yoʻnalishlari kesimida moliyaviy holat toʻgʻrisidagi hisobotda alohida taqdim etadi yoki moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda alohida yoritib beradi.
106. Moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun ahamiyatli boʻlsa, tashkilot bir yillik oʻsimlikchilikka oid biologik aktivlarni paxtachilik, gʻallachilik va boshqa don ekinlari, sabzavotchilik, polizchilik, tamakichilik, shakarqamish yetishtirish, issiqxona xoʻjaligi hamda boshqa yoʻnalishlar boʻyicha moliyaviy hisobotlarda yoki ularga doir izohlarda alohida taqdim etadi yoki yoritib beradi.
107. Tashkilot mazkur Standartning 95-bandiga muvofiq bir yillik ekinlar shaklidagi biologik aktivlarning har bir muhim guruhi boʻyicha balans qiymatidagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda alohida yoritib beradi.
Bunda sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatdagi oʻzgarishlar, biologik transformatsiya, nobud boʻlish va boshqa muhim hodisalarning moliyaviy taʼsiri koʻrsatiladi.
108. Bir yillik ekinlar shaklidagi biologik aktivlarning bir qismi sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda, boshqa qismi esa boshlangʻich qiymatda baholanayotgan boʻlsa, tashkilot bunday aktivlarning har bir muhim guruhi boʻyicha qoʻllanilgan baholash asoslari, hisobot sanasidagi balans qiymati hamda baholash asoslaridagi farqning sabablarini moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda alohida yoritib beradi.
109. Bir yillik oʻsimlikchilikka oid biologik aktivlardan olinadigan yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsuloti tegishli biologik aktivlar toʻgʻrisidagi axborotdan alohida holda mazkur Standart talablariga muvofiq moliyaviy hisobotlarda taqdim etiladi yoki ularga doir izohlarda yoritib beriladi.
110. Bir yillik oʻsimlikchilikka oid biologik aktivlar boʻyicha hosildorlik, tabiiy-iqlim sharoitlari, sugʻorishga bogʻliqlik, kasalliklar, zararkunandalar yoki boshqa omillar ularning qiymati va moliyaviy natijalarga muhim taʼsir koʻrsatgan boʻlsa, tashkilot bunday omillarning mohiyati va taʼsirini izohlarda alohida yoritib beradi.
4-§. Hosildor oʻsimliklar va ulardan olinadigan mahsulotni moliyaviy hisobotda taqdim etish va ularga doir axborotni yoritib berish
111. Hosildor oʻsimliklar moliyaviy holat toʻgʻrisidagi hisobotda tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq asosiy vositalar tarkibida taqdim etiladi.
112. Hosildor oʻsimliklarda oʻsayotgan qishloq xoʻjaligi mahsuloti yigʻib olingunga qadar mazkur Standartga muvofiq biologik aktiv sifatida hosildor oʻsimliklardan alohida hisobga olinadi.
Agar bunday axborot muhim boʻlsa, u moliyaviy hisobotlarda alohida taqdim etiladi yoki moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda alohida yoritib beriladi.
113. Tashkilot hosildor oʻsimliklar boʻyicha asosiy vositalarni hisobga olishga oid tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartida nazarda tutilgan axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda alohida yoritib beradi.
Hosildor oʻsimliklarda oʻsayotgan qishloq xoʻjaligi mahsuloti biologik aktiv sifatida mazkur Standartga muvofiq yoritib beriladi. Ulardan yigʻib olingan qishloq xoʻjaligi mahsulotining yigʻim paytidagi baholashiga doir axborot mazkur Standartga, yigʻimdan keyingi hisobi va taqdim etilishiga doir axborot esa tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq yoritib beriladi.
114. Tashkilot hosildor oʻsimliklar, ularda oʻsayotgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hamda yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari toʻgʻrisidagi axborotni ular uchun belgilangan hisobga olish va baholash tartibidagi farqlar moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlgan taqdirda moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda alohida yoritib beradi.
115. Hosildor oʻsimliklarning turlari, shuningdek ularda oʻsayotgan yoki ulardan yigʻib olingan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining turlari, navlari, sifati yoki boshqa xususiyatlari boʻyicha sezilarli farqlar mavjud boʻlsa va bunday axborot muhim boʻlsa, tashkilot ular toʻgʻrisidagi axborotni alohida guruhlar kesimida moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
116. Tashkilot hosildor oʻsimliklarda oʻsib turgan qishloq xoʻjaligi mahsulotining qiymatiga hamda qishloq xoʻjaligi faoliyatining moliyaviy natijalariga muhim taʼsir koʻrsatgan hosildorlikdagi oʻzgarishlar, tabiiy va iqlim omillari toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
117. Hosildor oʻsimliklar hamda ularda oʻsayotgan qishloq xoʻjaligi mahsuloti bilan bogʻliq xarajatlar moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, tashkilot ushbu xarajatlarni ajratib hisobga olish va moliyaviy hisobotlarda aks ettirish tartibi toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
118. Yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotining haqqoniy qiymatini aniqlashda qoʻllanilgan baholash usuli, asosiy taxminlar yoki maʼlumot manbalari oʻzgartirilsa va bunday oʻzgarish muhim boʻlsa, tashkilot oʻzgarishning xususiyati, sababi va uning baholash natijasiga taʼsirini moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
5-§. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlarni moliyaviy hisobotda taqdim etish va ularga doir axborotni yoritib berish
119. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlar moliyaviy holat toʻgʻrisidagi hisobotda ularning iqtisodiy maqsadi va qoʻllanilgan baholash asosiga muvofiq tegishli moddalar tarkibida aks ettiriladi.
120. Moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, tashkilot mahsuldor hayvonlar, boquvdagi hayvonlar, naslchilik uchun saqlanayotgan hayvonlar, yosh hayvonlar, yetilgan hayvonlar, tuxum yoʻnalishidagi va goʻsht yoʻnalishidagi parrandalar, baliqchilik obyektlari, asalari oilalari hamda pillachilik obyektlari boʻyicha axborotni moliyaviy hisobotlarda alohida taqdim etadi yoki moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
121. Tashkilot hayvonotchilikka oid biologik aktivlar toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilarga ularning mahsulot olish, sotish yoki soʻyish uchun boqish, naslchilik hamda biologik rivojlanishning tegishli bosqichida saqlash maqsadlarini farqlash imkonini beradigan tarzda taqdim etadi.
122. Tashkilot chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik, asalarichilik, pillachilik va boshqa hayvonotchilikka oid biologik aktivlar boʻyicha moliyaviy hisobot izohlarida ushbu obyektlarning turi, iqtisodiy maqsadi, qoʻllanilgan baholash usuli va hisobot sanasidagi balans qiymati toʻgʻrisidagi axborotni yoritib beradi.
123. Tashkilot mazkur Standartning 95-bandiga muvofiq hayvonotchilikka oid biologik aktivlarning har bir muhim guruhi boʻyicha hisobot davri boshidagi va oxiridagi balans qiymati oʻrtasidagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
Bunda xarid qilish, tugʻilish, koʻpayish, tirik vaznning oʻsishi, mahsuldorlikning oʻzgarishi, sotish, hisobdan chiqarish, nobud boʻlish hamda boshqa muhim hodisalar natijasidagi oʻzgarishlar alohida koʻrsatiladi.
124. Tirik vazn, mahsuldorlik, nasl berish, biologik rivojlanish, sogʻliq va veterinariya holati, yem-xashak bilan taʼminlanganlik, kasalliklar, epizootiyalar, nobud boʻlish yoki boshqa biologik oʻzgarishlar hayvonotchilikka oid biologik aktivlarning balans qiymatiga yoki moliyaviy natijalarga muhim taʼsir koʻrsatsa, tashkilot bunday oʻzgarishlarning xususiyati, sabablari va moliyaviy taʼsiri toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
125. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlardan olinadigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, jumladan sut, tuxum, jun, asal, pilla, baliqchilik xoʻjaliklarida yetishtirilgan baliq va boshqa tegishli mahsulotlar boʻyicha muhim axborot biologik aktivlar toʻgʻrisidagi axborotdan ajratilgan holda moliyaviy hisobotlarda taqdim etiladi yoki moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beriladi.
6-§. Yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini moliyaviy hisobotda taqdim etish va ularga doir axborotni yoritib berish
126. Yigʻim paytida tan olingan qishloq xoʻjaligi mahsuloti yigʻimdan keyin tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartiga muvofiq tovar-moddiy zaxira sifatida hisobga olinadi. Hisobot sanasida mavjud boʻlgan bunday mahsulot moliyaviy holat toʻgʻrisidagi hisobotda tovar-moddiy zaxiralar tarkibida aks ettiriladi.
127. Tashkilot yigʻim paytida tan olingan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining har bir muhim turi yoki guruhi boʻyicha moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda mahsulotning turi, navi, sifati, miqdori, qabul qilish yoki topshirish nuqtasi, yigʻim sanasida sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda aniqlangan qiymati hamda qoʻllanilgan baholash usuli toʻgʻrisidagi axborotni yoritib beradi.
128. Moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga doir axborot muhim boʻlsa, tashkilot ushbu axborotni oʻsimlikchilik mahsulotlari, chorvachilik va parrandachilik mahsulotlari, hosildor oʻsimliklardan olinadigan mahsulotlar hamda boshqa muhim guruhlar kesimida moliyaviy hisobotlarda alohida taqdim etadi yoki moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
129. Tashkilot hisobot davrida yigʻib olingan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining yigʻim sanasida aniqlangan umumiy qiymatini, shuningdek har bir muhim mahsulot turi boʻyicha miqdorini tegishli oʻlchov birliklarida moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
130. Tashkilot yigʻim paytida qishloq xoʻjaligi mahsulotini dastlabki tan olish natijasida yuzaga kelgan foyda yoki zararning yigʻma summasini moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda yoki unga doir izohlarda alohida yoritib beradi.
Yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotining haqqoniy qiymatini aniqlashda qoʻllanilgan baholash usuli, asosiy farazlar yoki maʼlumot manbalari oʻzgartirilsa va bunday oʻzgarish muhim boʻlsa, tashkilot moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda oʻzgarishning xususiyati, sababi va uning baholash natijasiga taʼsirini yoritib beradi.
131. Yigʻimdan keyingi saqlash, saralash, tashish, qayta ishlash va realizatsiya qilish bilan bogʻliq jarayonlar tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq hisobga olinadi. Biroq yigʻim sanasida mavjud boʻlgan shartnoma yoki topshirish shartlari qishloq xoʻjaligi mahsulotining sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatiga muhim taʼsir koʻrsatsa, tashkilot ushbu shartlar toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
132. Qishloq xoʻjaligi mahsulotining qayta ishlovchi tashkilotga yoki boshqa xaridorga bevosita topshirilishi bilan bogʻliq shartlar uning yigʻim sanasidagi sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashga muhim taʼsir koʻrsatsa, tashkilot baholashda inobatga olingan shartlar, qoʻllanilgan baholash usuli va muhim axborot manbalari toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
Bunda shartnoma narxi bozor ishtirokchilari uni narxni belgilashda inobatga oladigan darajadagina hisobga olinadi.
133. Tashkilot yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga doir axborotni yoritib berishda qishloq xoʻjaligi faoliyati va keyingi qayta ishlash bosqichi oʻrtasidagi chegarani aniq saqlashi lozim.
7-§. Qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq davlat yordamini moliyaviy hisobotda taqdim etish va unga doir doir axborotni yoritib berish
134. Mazkur Standartda qishloq xoʻjaligi faoliyati bilan bogʻliq davlat yordamiga nisbatan belgilangan moliyaviy hisobotlarda taqdim etish va moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib berish qoidalari faqat sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholanadigan biologik aktivlarga bevosita taalluqli davlat yordamiga nisbatan qoʻllaniladi. Bunday davlat yordami moliyaviy hisobotlarda uning iqtisodiy mazmuniga muvofiq tegishli moddalar tarkibida aks ettiriladi.
135. Mazkur Standartning 134-bandida nazarda tutilgan biologik aktivlarga taalluqli davlat yordami moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, tashkilot davlat yordamining hisobot davri foydasi yoki zarariga, aktivlar va majburiyatlarga taʼsirini, jumladan daromad sifatida tan olingan summani hamda shartlar bajarilmaganligi sababli daromad sifatida tan olinmagan yoki qaytarilishi mumkin boʻlgan summani moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
136. Davlat yordami bir nechta biologik aktivlarga, biologik aktivlar guruhlariga yoki qishloq xoʻjaligi faoliyatining bir nechta yoʻnalishlariga taalluqli boʻlsa, tashkilot yordam summasini ular oʻrtasida taqsimlashda qoʻllanilgan asos hamda usul toʻgʻrisidagi muhim axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
137. Davlat yordami pul yoki natura shaklida taqdim etilgan boʻlsa, tashkilot uning shakli, xususiyati va moliyaviy hisobotlarda aks ettirilish tartibi toʻgʻrisidagi muhim axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
138. Davlat yordami moliyaviy hisobotning bir nechta moddalarida aks ettirilgan boʻlsa va bunday taqdim etish moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, tashkilot davlat yordamining tegishli moddalar oʻrtasida taqsimlanish asoslarini hamda moliyaviy hisobotda aks ettirilish tartibini moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
139. Tashkilot mazkur Standart doirasiga kiradigan biologik aktivlarga taalluqli davlat yordamining xususiyati, hisobot davrida tan olingan summasi, shartli yoki shartsizligi, qoʻllash shartlari, shuningdek uning qaysi biologik aktiv, biologik aktivlar guruhi yoki qishloq xoʻjaligi faoliyati turiga taalluqliligi toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
Agar davlat yordamining turlari yoki taqdim etilish shakllari boʻyicha farqlanishi moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, mazkur axborot grantlar, subsidiyalar, kompensatsiyalar va boshqa yordam turlari, shuningdek pul hamda natura shakllari kesimida moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda alohida yoritib beriladi.
140. Davlat yordamining turi, taqdim etilish shakli yoki qoʻllash shartlarida oldingi hisobot davriga nisbatan moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlgan oʻzgarishlar yuz bergan boʻlsa, tashkilot mazkur oʻzgarishlarning xususiyati, sabablari va moliyaviy hisobotga taʼsiri toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
141. Davlat yordami muayyan biologik aktivga, biologik aktivlar guruhiga yoki qishloq xoʻjaligi faoliyatining muayyan yoʻnalishiga bevosita taalluqli boʻlsa, tashkilot mazkur davlat yordamining tegishli biologik aktiv yoki faoliyat yoʻnalishi bilan bogʻliqligi toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda alohida yoritib beradi.
142. Tashkilot hisobot davrida tan olingan davlat yordamining umumiy summasi toʻgʻrisidagi axborotni, u moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlganda davlat yordamining turlari va maqsadlari kesimida moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
143. Davlat yordamiga nisbatan bajarilmagan shartlar, cheklovlar yoki uni qaytarish majburiyati yuzaga kelishi bilan bogʻliq noaniqliklar mavjud boʻlsa, tashkilot bunday holatlarning mohiyati va ularning moliyaviy hisobotga ehtimoliy taʼsiri toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
144. Natura shaklida olingan davlat yordamining qiymatini aniqlashda qoʻllanilgan baholash asosi, asosiy taxminlar yoki axborot manbalari moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, tashkilot ushbu axborotni, shuningdek qiymatni baholashdagi muhim noaniqliklarni moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
145. Davlat yordami muayyan biologik aktivlarni yoki qishloq xoʻjaligi faoliyatining muayyan yoʻnalishini qoʻllab-quvvatlash uchun maqsadli ajratilgan boʻlsa, tashkilot moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda davlat yordamidan amalda foydalanish yoʻnalishlari, maqsadli foydalanish shartlariga rioya etilishi hamda maqsadli foydalanishdan muhim chetlanishlar toʻgʻrisidagi axborotni yoritib beradi.
146. Tashkilot biologik aktivlarga taalluqli davlat yordamining maqsadi, uni tan olish va baholashda qoʻllanilgan hisob siyosatini, shuningdek moliyaviy hisobotda taqdim etish usulini moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
147. Tashkilot davlat yordamini olgandan keyin undan foydalanish shartlarini buzsa va buning natijasida davlat yordamini toʻliq yoki qisman qaytarish majburiyati yuzaga kelsa, tashkilot ushbu holatning mohiyati va sabablarini, qaytarilishi lozim boʻlgan summani, tan olingan majburiyatni hamda uning moliyaviy hisobotga taʼsirini moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
6-bob. Fermer xoʻjaliklari uchun buxgalteriya hisobini yuritishning soddalashtirilgan tartibi
1-§. Umumiy qoidalar
148. Fermer xoʻjaliklari qishloq xoʻjaligi faoliyatiga oid buxgalteriya hisobini mazkur Standartning umumiy qoidalariga hamda ushbu bobda belgilangan soddalashtirilgan talablarga muvofiq yuritadi va moliyaviy hisobot tuzadi.
149. Ushbu bobda nazarda tutilgan soddalashtirilgan tartib qonunchilik hujjatlariga muvofiq soddalashtirilgan buxgalteriya hisobi va moliyaviy hisobot yuritish huquqiga ega boʻlgan fermer xoʻjaliklari tomonidan ixtiyoriy ravishda qoʻllaniladi.
Mazkur bobda alohida tartib belgilanmagan masalalar boʻyicha mazkur Standartning umumiy qoidalari qoʻllaniladi.
150. Soddalashtirilgan tartibni qoʻllash ushbu Standartda belgilangan buxgalteriya hisobining asosiy tamoyillariga hamda moliyaviy hisobotning ishonchliligi, toʻliqligi va taqqoslanuvchanligiga qoʻyiladigan talablarning qoʻllanilishini istisno etmaydi.
151. Soddalashtirilgan buxgalteriya hisobini yuritish tartibi birlamchi hisob hujjatlari va hisob registrlarining shakli, rekvizitlari hamda sonini, hisob maʼlumotlarini umumlashtirish usullarini, shuningdek qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda moliyaviy hisobot shakllari va ularga doir yoritib beriladigan axborot hajmini soddalashtirishga tatbiq etiladi.
Soddalashtirilgan tartib biologik aktivlarni, yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini hamda biologik aktivlarga taalluqli davlat yordamini tan olish, tasniflash va baholashga doir mazkur Standartda belgilangan talablarni oʻzgartirmaydi.
Xoʻjalik jarayonlarining birlamchi hisob hujjatlari bilan tasdiqlanishi, oʻz vaqtida va toʻliq hisobga olinishi hamda moliyaviy hisobotlarda ishonchli aks ettirilishi taʼminlanishi shart.
2-§. Fermer xoʻjaliklarida buxgalteriya hisobini tashkil etish
152. Fermer xoʻjaligida buxgalteriya hisobi xoʻjalik jarayonlarining hajmi va murakkabligi, qishloq xoʻjaligi faoliyatining tarmoq xususiyatlari, biologik aktivlar hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining turlari, shuningdek moliyaviy hisobotni tuzish uchun zarur boʻlgan axborotdan kelib chiqqan holda tashkil etiladi.
153. Fermer xoʻjaligi buxgalteriya hisobini soddalashtirilgan hisob registrlarida, shu jumladan axborot tizimlaridan foydalangan holda elektron shaklda yuritishi mumkin.
Bunda tanlangan hisob yuritish shakli xoʻjalik jarayonlarining toʻliq va oʻz vaqtida hisobga olinishini, buxgalteriya hisobi maʼlumotlarining saqlanishini, shuningdek moliyaviy hisobotning ishonchliligi va taqqoslanuvchanligini taʼminlashi lozim.
154. Fermer xoʻjaligida amalga oshirilgan xoʻjalik jarayonlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq rasmiylashtirilgan boshlangʻich hisob hujjatlari asosida buxgalteriya hisobida aks ettiriladi.
155. Elektron shakldagi boshlangʻich hisob hujjatlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiq elektron imzo bilan tasdiqlanadi hamda ularning butligi, haqiqiyligi va belgilangan muddat davomida saqlanishi taʼminlanadi.
156. Fermer xoʻjaligi oʻz faoliyatining xususiyatlaridan kelib chiqib, qonunchilik hujjatlarida belgilangan buxgalteriya hisobi hisobvaraqlari rejasiga muvofiq ishchi hisobvaraqlar rejasini ishlab chiqadi va uni hisob siyosatida tasdiqlaydi.
Ishchi hisobvaraqlar rejasida biologik aktivlar, yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, hosildor oʻsimliklar, qishloq xoʻjaligi faoliyatidan olingan daromadlar va ushbu faoliyat bilan bogʻliq xarajatlar, shuningdek biologik aktivlarga doir davlat yordami tegishli hisobvaraqlar va subschyotlarda alohida hisobga olinishi lozim.
157. Fermer xoʻjaligi boshligʻi qoʻllaniladigan hisob registrlarining shakllarini, shuningdek hisob obyektlari boʻyicha axborotni shakllantirish va umumlashtirish tartibini hisob siyosatida belgilaydi.
Hujjatlar aylanishi tartibi va buxgalteriya hisobini yuritish uchun masʼul shaxslar fermer xoʻjaligi boshligʻining buyrugʻi yoki boshqa ichki tashkiliy hujjati bilan belgilanadi.
158. Fermer xoʻjaligida buxgalteriya hisobini tashkil etish uchun javobgarlik fermer xoʻjaligi boshligʻi zimmasiga yuklanadi.
159. Fermer xoʻjaligi tomonidan qoʻllaniladigan buxgalteriya hisobi registrlari quyidagi talablarning bajarilishini taʼminlashi kerak:
xoʻjalik jarayonlarini ikkiyoqlama yozuv usulida aks ettirishni;
sintetik va analitik hisob maʼlumotlarining oʻzaro muvofiqligini;
xoʻjalik jarayonlarini boshlangʻich hisob hujjatlari asosida oʻz vaqtida va toʻliq aks ettirishni;
fermer xoʻjaligini boshqarish, nazorat qilish va xoʻjalik faoliyatini tahlil qilish, shuningdek moliyaviy hisobotlarni tuzish uchun zarur boʻlgan buxgalteriya axborotini tegishli koʻrsatkichlar boʻyicha jamlash va tizimlashtirishni.
160. Fermer xoʻjaligi bir vaqtning oʻzida qishloq xoʻjaligi faoliyatining bir nechta yoʻnalishlarida, jumladan, ekinchilik, bogʻdorchilik, uzumchilik, chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik yoki boshqa yoʻnalishlarda faoliyat yuritsa, u har bir muhim faoliyat yoʻnalishi boʻyicha aktivlar, majburiyatlar, daromadlar va xarajatlarni alohida aniqlash imkonini beradigan hisobni yuritadi.
161. Fermer xoʻjaligi biologik aktivlar, hosildor oʻsimliklar, yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, yigʻimdan keyin qayta ishlashga oʻtkazilgan mahsulotlar hamda biologik aktivlarga taalluqli davlat yordami boʻyicha alohida hisob yuritadi.
Bunda biologik aktivlar va yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari mazkur Standartga, hosildor oʻsimliklar hamda yigʻimdan keyin qayta ishlashga oʻtkazilgan mahsulotlar esa tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlariga muvofiq hisobga olinadi.
162. Fermer xoʻjaligi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish bilan bir qatorda ularni qabul qilish, saqlash, qayta ishlash yoki realizatsiya qilish faoliyatini amalga oshirgan taqdirda biologik aktivlar va yigʻim paytida olingan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari bilan bogʻliq jarayonlar yigʻimdan keyingi jarayonlardan alohida hisobga olinadi.
Bunda biologik aktivlar hamda yigʻim paytida olingan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining hisobi mazkur Standartga muvofiq, yigʻimdan keyingi jarayonlarning hisobi esa moliyaviy hisobotning tegishli milliy standartlariga muvofiq amalga oshiriladi.
3-§. Fermer xoʻjaliklarida biologik aktivlar va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini baholashning soddalashtirilgan tartibi
163. Fermer xoʻjaligi biologik aktivlar va yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini mazkur Standartning umumiy baholash qoidalariga muvofiq baholaydi.
Faol bozor narxlari mavjud boʻlmaganda, fermer xoʻjaligi sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatni aniqlash uchun ushbu paragrafda nazarda tutilgan soddalashtirilgan baholash usullaridan foydalanishi mumkin.
Bunda qoʻllanilgan usul haqqoniy qiymatning ishonchli baholanishini taʼminlashi lozim.
164. Biologik aktivning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini ishonchli aniqlash mumkin boʻlmagan taqdirda, fermer xoʻjaligi biologik aktivni mazkur Standartning 57-bandida belgilangan tartibda baholaydi.
165. Mazkur Standartning 57-bandiga asosan boshlangʻich qiymat boʻyicha baholanadigan biologik aktivning boshlangʻich qiymati uni sotib olish, yetishtirish, boqish, parvarishlash yoki koʻpaytirish bilan bevosita bogʻliq xarajatlardan shakllantiriladi.
Bunday xarajatlarga urugʻlik va koʻchatlar, yem-xashak, mineral va organik oʻgʻitlar, yoqilgʻi-moylash materiallari, sugʻorish, agrotexnik va veterinariya xizmatlari, bevosita mehnat xarajatlari hamda biologik aktivni belgilangan holat va joyga keltirish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar kiritiladi.
Maʼmuriy va sotish xarajatlari, meʼyordan ortiq nobudgarchiliklar, foydalanilmay qolgan ishlab chiqarish quvvatlari bilan bogʻliq xarajatlar hamda biologik aktivni belgilangan holat va joyga keltirish bilan bevosita bogʻliq boʻlmagan boshqa xarajatlar uning boshlangʻich qiymatiga kiritilmaydi.
166. Ayrim xarajatlarni muayyan biologik aktivlar yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlariga bevosita kiritish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, fermer xoʻjaligi bunday xarajatlarni hisob siyosatida belgilangan asosli va izchil qoʻllaniladigan usulga muvofiq taqsimlaydi.
167. Mazkur Standartning 57-bandiga muvofiq boshlangʻich qiymatda baholanadigan bir yillik oʻsimliklarning boshlangʻich qiymatiga ularni yetishtirish va biologik transformatsiyasini taʼminlash bilan bevosita bogʻliq xarajatlar, shuningdek ushbu oʻsimliklarga tegishli boʻlgan asosli va izchil taqsimlangan bilvosita xarajatlar kiritiladi.
168. Mazkur Standartning 57-bandiga muvofiq boshlangʻich qiymati boʻyicha baholanadigan hayvonotchilikka oid biologik aktivlarning boshlangʻich qiymati ularni xarid qilish qiymati va xarid bilan bevosita bogʻliq xarajatlardan, shuningdek boqish, parvarishlash, yem-xashak bilan taʼminlash, veterinariya xizmatlari, bevosita mehnat xarajatlari hamda ularni belgilangan holat va joyga keltirish bilan bogʻliq boshqa xarajatlardan shakllantiriladi.
169. Fermer xoʻjaligi yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotini yigʻim sanasida mazkur Standartning umumiy baholash qoidalariga muvofiq sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatda baholaydi. Faol bozor narxlari mavjud boʻlmaganda, ushbu qiymat mazkur Standartda nazarda tutilgan boshqa baholash usullari va mavjud ishonchli axborot asosida aniqlanadi.
Qishloq xoʻjaligi mahsulotining yigʻim sanasidagi sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda mahsulotning turi, miqdori, sifati, navi, yetilish darajasi va joylashgan joyi, shuningdek baholash sanasidagi tegishli bozor maʼlumotlari, agar mazkur omillar bozor ishtirokchilari tomonidan narxni belgilashda inobatga olinsa, hisobga olinadi.
170. Fermer xoʻjaligi qishloq xoʻjaligi mahsulotini agroklasterga yoki boshqa xaridorga bevosita topshirganda, mahsulotning miqdori, sifati, navi va boshqa xususiyatlarini qabul qilish-topshirish hujjatlari asosida aniqlaydi.
Shartnoma yoki qabul qilish narxlari qishloq xoʻjaligi mahsulotining yigʻim sanasidagi haqqoniy qiymatini aks ettirgan taqdirdagina, ular mahsulotning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini baholashda inobatga olinadi.
171. Biologik aktivlarga taalluqli davlat yordami mazkur Standartda belgilangan tartibda, uning iqtisodiy mazmuni, taqdim etilish shakli va qoʻllash shartlaridan kelib chiqib hisobga olinadi.
Pul shaklidagi davlat yordami olinishi lozim boʻlgan summa boʻyicha, natura shaklida olingan aktiv esa tan olish sanasidagi haqqoniy qiymati boʻyicha baholanadi.
Natura shaklida davlat yordami sifatida olingan biologik aktivning sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymati mazkur davlat yordamining qiymatini aniqlashda asos boʻladi.
172. Hisobot davrida qoʻllanilayotgan baholash usuli oʻzgartirilsa va bunday oʻzgarish moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlsa, oʻzgarishning sabablari va uning moliyaviy hisobotga taʼsiri toʻgʻrisidagi axborot moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beriladi.
4-§. Fermer xoʻjaliklarida moliyaviy hisobotlarni taqdim etish va axborotni yoritib berishning soddalashtirilgan tartibi
173. Fermer xoʻjaligi hisobot davri yakuni boʻyicha soddalashtirilgan moliyaviy hisobot tuzadi.
Soddalashtirilgan moliyaviy hisobot moliyaviy holat toʻgʻrisidagi hisobotni (balans), moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotni hamda mazkur Standart va qonunchilik hujjatlariga muvofiq zarur boʻlgan izohlarni oʻz ichiga oladi.
174. Fermer xoʻjaligi tomonidan taqdim etiladigan moliyaviy hisobotning shakli soddalashtirilishi mumkin.
Bunda soddalashtirilgan shakl moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilar uchun muhim boʻlgan axborotning toʻliq va ishonchli taqdim etilishini taʼminlashi lozim.
175. Fermer xoʻjaligi biologik aktivlarning har bir muhim guruhi boʻyicha ularning turi, iqtisodiy maqsadi, qoʻllanilgan baholash usuli, balans qiymati hamda hisobot davridagi muhim oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarda yoki izohlarda yoritib beradi.
176. Hayvonotchilikka oid biologik aktivlardan olinadigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari toʻgʻrisidagi muhim axborot biologik aktivlar toʻgʻrisidagi axborotdan alohida yoritib beriladi.
177. Fermer xoʻjaligi yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari boʻyicha mahsulot turi, miqdori, yigʻim paytidagi tan olingan qiymati va qoʻllanilgan baholash usuli toʻgʻrisidagi axborotni moliyaviy hisobotlarda yoki izohlarda yoritib beradi (agar muhim boʻlsa).
178. Fermer xoʻjaligida hosildor oʻsimliklar mavjud boʻlsa, hosildor oʻsimliklar va ulardan olinadigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari toʻgʻrisidagi axborot ularning iqtisodiy mazmuni va hisobga olish tartibidagi farqlarni aks ettiradigan tarzda alohida yoritib beriladi.
179. Fermer xoʻjaligi biologik aktivlarga taalluqli davlat yordami boʻyicha moliyaviy hisobotlarda yoki unga doir izohlarda davlat yordamining xususiyati, hisobot davrida tan olingan summasi, uni olish va saqlab qolish shartlari, u taalluqli boʻlgan biologik aktiv, biologik aktivlar guruhi yoki qishloq xoʻjaligi faoliyati yoʻnalishi, shuningdek uni tan olishda qoʻllanilgan hisob siyosati toʻgʻrisidagi axborotni yoritib beradi.
180. Fermer xoʻjaligi biologik aktivlar yoki yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatini aniqlashda ushbu bobda nazarda tutilgan soddalashtirilgan baholash usulidan foydalangan boʻlsa, moliyaviy hisobotga doir izohlarda qoʻllanilgan baholash usulini, uni tanlash sabablarini, asosiy farazlarni hamda foydalanilgan muhim axborot manbalarini yoritib beradi. Natura shaklida olingan aktivning haqqoniy qiymatini aniqlashda baholash usulidan foydalanilgan taqdirda, mazkur baholash usuli hamda foydalanilgan muhim axborot manbalari ham yoritib beriladi.
181. Fermer xoʻjaligi hisobot davrida biologik aktivlar yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini guruhlash tartibini, baholash usulini yoxud davlat yordamiga nisbatan qoʻllanilgan hisob siyosatini oʻzgartirsa va ushbu oʻzgarish moliyaviy hisobot uchun muhim boʻlsa, u oʻzgarishning mohiyati va sabablarini, qoʻllash sanasini hamda moliyaviy hisobotga miqdoriy taʼsirini moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beradi.
Mazkur oʻzgarishlar tegishli moliyaviy hisobotning milliy standartlarida belgilangan tartibda hisobga olinadi.
Oʻzgarishning moliyaviy taʼsirini ishonchli aniqlash mumkin boʻlmasa, fermer xoʻjaligi ushbu holatni va uning sabablarini yoritib beradi.
182. Fermer xoʻjaligi agroklaster yoki boshqa xaridorga mahsulotni bevosita topshirsa va mahsulotni qabul qilish yoki topshirish shartlari moliyaviy hisobot koʻrsatkichlariga muhim taʼsir koʻrsatsa, bunday taʼsir moliyaviy hisobotlarga doir izohlarda yoritib beriladi.
183. Fermer xoʻjaligining moliyaviy hisobotlari undan foydalanuvchilarga biologik aktivlar, yigʻim paytidagi qishloq xoʻjaligi mahsulotlari, hosildor oʻsimliklar, biologik aktivlarga taalluqli davlat yordami hamda qishloq xoʻjaligi faoliyatining moliyaviy natijalari toʻgʻrisida tushunarli, ishonchli va muhim axborot olish imkonini berishi lozim.
184. Moliyaviy hisobotlarda muhim axborotning boshqa axborot bilan birlashtirib yuborilishiga, notoʻgʻri tasniflanishiga yoki yetarli darajada yoritib berilmasligiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Oʻzbekiston Respublikasi moliyaviy hisobotning milliy standarti (70-sonli MHMS) “Qishloq xoʻjaligi faoliyati hisobi ”ga ILOVA
Biologik aktivlar Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari Yigʻimdan keyingi qayta ishlash yoki tayyorlash natijasida olinadigan mahsulotlar Hayvonotchilikka oid biologik aktivlar Chorvachilik Sigir Sut Qatiq, pishloq, sariyogʻ, qaymoq va boshqa sut mahsulotlari Buqa Goʻsht Goʻsht va goʻsht mahsulotlari Qoʻy Jun, teri, sut, goʻsht Ip-kalava, moʻyna mahsulotlari, gazlama, gilam, pishloq, goʻsht mahsulotlari Echki Sut, jun (momiq), goʻsht Pishloq, qatiq, gazlama, momiq mahsulotlari Ot Sut (qimiz uchun), goʻsht Qimiz, goʻsht mahsulotlari Tuya Sut, jun, goʻsht Tuya sutidan tayyorlangan mahsulotlar, gazlama, goʻsht mahsulotlari Quyon Goʻsht, teri va moʻyna Goʻsht mahsulotlari, moʻyna mahsulotlari Choʻchqa Goʻsht Kolbasa, dudlangan goʻsht, konservalar Parrandachilik Tovuq Goʻsht, tuxum Goʻsht va tuxum mahsulotlari Kurka Goʻsht, tuxum Goʻsht va tuxum mahsulotlari Oʻrdak Goʻsht, tuxum, pat Yostiq, koʻrpa uchun pat, goʻsht mahsulotlari Gʻoz Goʻsht, tuxum Goʻsht va tuxum mahsulotlari Bedana Goʻsht, tuxum, teri, pat Goʻsht, tuxum va charm mahsulotlari Tuyaqush Goʻsht, tuxum, teri, pat Goʻsht va tuxum mahsulotlari, charm hamda pat mahsulotlari Asalarichilik Asalari oilasi Asal, asalari mumi, gul changi, asalari suti va zahri Qadoqlangan asal, mum, kosmetika va farmatsevtika mahsulotlari Ipakchilik Ipak qurti Pilla Ipak tola, ip va gazlama Baliqchilik Baliqlar (sazan, laqqa va boshqalar) Tirik baliq (ovlab olingan baliq) Muzlatilgan baliq, baliq filesi, dudlangan baliq, konserva Oʻsimlikchilikka oid biologik aktivlar Bogʻdorchilik Olma daraxti Olma mevasi Sharbat, murabbo, konservalangan meva, quritilgan meva (qoq), sirka Nok daraxti Nok mevasi Sharbat, murabbo, kompot, konservalangan meva Behi daraxti Behi mevasi Murabbo, sharbat, kompot Limon daraxti Limon mevasi Limon sharbati, limon efir moyi, konservalangan mahsulotlar Oʻrik daraxti Oʻrik mevasi Quritilgan oʻrik, murabbo, sharbat, kompot Olxoʻri daraxti Olxoʻri mevasi Quritilgan olxoʻri, murabbo, sharbat, kompot Shaftoli daraxti Shaftoli mevasi Konserva, sharbat, murabbo, quritilgan meva Gilos daraxti Gilos mevasi Murabbo, sharbat, konserva, muzlatilgan meva Olcha daraxti Olcha mevasi Murabbo, sharbat, konserva, sharob Anor daraxti Anor mevasi Anor sharbati, ekstrakt, konserva Anjir daraxti Anjir mevasi Quritilgan anjir, murabbo, konserva Xurmo daraxti Xurmo mevasi Quritilgan xurmo, murabbo, sharbat Kivi daraxti Kivi mevasi Sharbat, konserva, quritilgan meva Apelsin daraxti Apelsin mevasi Sharbat, murabbo, efir moyi Mandarin daraxti Mandarin mevasi Sharbat, murabbo Yongʻoq daraxti Yongʻoq (poʻstli) Yongʻoq magʻizi, yongʻoq moyi, qandolat mahsulotlari Bodom daraxti Bodom (poʻstli) Bodom magʻizi, bodom moyi, qandolat mahsulotlari Pista daraxti Pista (poʻstli) Pista magʻizi, qandolat mahsulotlari Malina daraxti Malina mevasi Murabbo, sharbat, muzlatilgan meva Qoragʻat daraxti Qoragʻat mevasi Murabbo, sharbat, muzlatilgan meva Uzum daraxti (tok) Uzum (tok mevasi) Sharob, mayiz (quritilgan uzum), sirka, uzum sharbati Ekinchilik (dala, poliz, sabzavot va boshqalar) Paxta Xom paxta (koʻsakli paxta) Paxta tolasi, chigit, paxta yogʻi, kunjara Qand lavlagi Qand lavlagi ildizmevasi Shakar Tamaki Tamaki bargi Fermentlangan/quritilgan tamaki, tamaki mahsulotlari Bugʻdoy Bugʻdoy doni Un, non mahsulotlari, makaron Arpa Arpa doni Yorma, solod (pivo uchun), kombikorm Makkajoʻxori don uchun Makkajoʻxori doni Un, yorma, kraxmal, kombikorm Sholi Sholi (shift guruch) Guruch, guruch uni, kepak Noʻxat Noʻxat doni Konservalangan noʻxat, un Mosh Mosh doni Konservalangan/qaynatilgan mahsulotlar Loviya Loviya doni Konservalangan loviya Yeryongʻoq Yeryongʻoq (don) Yeryongʻoq yogʻi, magʻiz, qandolat mahsulotlari Soya Soya doni Soya yogʻi, soya uni, kunjara Kungaboqar Kungaboqar urugʻi Kungaboqar yogʻi, kunjara Kunjut Kunjut urugʻi Kunjut yogʻi Pomidor Pomidor mevasi Tomat pastasi, sharbat, ketchup, konserva Bodring Bodring mevasi Tuzlangan/marinadlangan bodring, konserva Sabzi Sabzi ildizmevasi Sharbat, konserva, muzlatilgan mahsulot Piyoz Bosh koʻk piyoz Quritilgan piyoz, piyoz kukuni Sarimsoqpiyoz Sarimsoq boshi Quritilgan sarimsoq, sarimsoq kukuni Karam Karam boshi Tuzlangan karam, marinadlangan karam Koʻkatlar Koʻk barg mahsuloti Quritilgan/muzlatilgan koʻkatlar Rediska Rediska ildizmevasi Tozalangan/qadoqlangan mahsulot Shirin qalampir Shirin qalampir mevasi Konserva, muzlatilgan mahsulot Achchiq qalampir Achchiq qalampir mevasi Quritilgan qalampir, achchiq souslar Baqlajon Baqlajon mevasi Konserva, baqlajon ikrasi Osh lavlagi Osh lavlagi ildizmevasi Konserva, sharbat Sholgʻom Sholgʻom ildizmevasi Konservalangan mahsulot Turp Turp ildizmevasi Tuzlangan/marinadlangan mahsulot Shirin makkajoʻxori Shirin makkajoʻxori boshogʻi Konservalangan/muzlatilgan shirin makkajoʻxori Kartoshka Kartoshka tugunagi Chips, kraxmal, muzlatilgan kartoshka (fri), quruq pyure Tarvuz Tarvuz mevasi Sharbat Qovun Qovun mevasi Quritilgan qovun (qoq), murabbo Qovoq Qovoq mevasi Qovoq pyuresi, qovoq urugʻi yogʻi Beda Beda oʻti Pichan, briketlangan/granulalangan yem Xashaki lavlagi Xashaki lavlagi ildizmevasi Chorva yemi Oq joʻxori Oq joʻxori doni/poyasi Kombikorm, silos Makka silos uchun Yashil massa (poya-barg) Silos
Vazir J. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2026-yil 20-avgust,
395-son