📅 2026-yil 28-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 28-avgust · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 28 август · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 августа 2026 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 August 2026 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
(Бевосита усул)
(Билвосита усул)
НАМУНАВИЙ ЖАДВАЛ
Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги ПҚ-282-сон «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/3-сон қарори (рўйхат рақами 3337, 2021 йил 27 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2021 й., 10/21/3337/1103-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 28 августдаги 14/9-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом тижорат банклари, микромолия банклари, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) томонидан ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек банкларнинг молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талабларни белгилайди.».
2. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . Ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари, танланган ҳисоб усуллари ва молиявий ҳисоботни тайёрлашга оид ёндашувларни белгилайди. Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ташкилий ва амалий тартиби, ички назорат, ҳужжатлар айланиши, бухгалтерия операцияларини расмийлаштириш ҳамда бошқа амалий масалалар банкнинг ички қоидалари билан тартибга солинади.».
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Банкларнинг молиявий ҳисоботлари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот;
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот (бевосита усул);
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот (билвосита усул);
молиявий ҳисоботларни тушунтирувчи изоҳлар.
Молиявий ҳисоботларда мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ ёритиб бериладиган ахборотнинг таркиби ва мазмуни МҲХСнинг тегишли стандартларига мос бўлиши лозим.
Банклар молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай аудиторлик хулосаси билан бирга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органларига тақдим этади.».
4. 1 — 4-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 — 4-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5 — 7-иловаларга мувофиқ таҳрирдаги 5 — 7-иловалар билан тўлдирилсин.
Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
(минг сўмда) Активлар Изоҳлар Жорий ҳисобот даври охирига Ўтган ҳисобот даври охирига 1. Пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентлари 2. Бошқа банклардаги (кредит ташкилотларидаги) маблағлар 3. Қарз қимматли қоғозларига киритилган инвестициялар 4. Улушли қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар 5. Амортизацияланган қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар 6. Тескари РЕПО операциялари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар 7. Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар 8. Дериватив молиявий активлар 9. Таъсир остидаги ташкилотлар ва қўшма корхоналардаги инвестициялар 10. Мижозларга берилган кредитлар ва бўнаклар, шу жумладан молиявий ижара 11. Асосий воситалар 12. Номоддий активлар 13. Фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар 14. Инвестиция кўчмас мулки 15. Қайта суғурта шартномаси активлари 16. Жорий даромад солиқ активлари 17. Кечиктирилган солиқ активлари 18. Солиқ мажбуриятлари бўйича бўнак тўловлари 19. Бошқа молиявий активлар 20. Гаров ҳисобидан ундириб олинган активлар 21. Бошқа активлар 22. Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва ҳисобдан чиқариладиган гуруҳлар 23. 24. Жами активлар (1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8 + 9 + 10 + 11 + 12 + 13 + 14 + 15 + 16 + 17 + 18 + 19 + 20 + 21 + 22 + 23) Мажбуриятлар 25. Давлат ва халқаро молия институтларига тўланадиган маблағлар 26. Марказий банкга тўланадиган маблағлар 27. Бошқа банкларнинг (кредит ташкилотларининг) маблағлари 28. Мижозларнинг маблағлари 29. Чиқарилган қарз қимматли қоғозлари 30. Бошқа қарз маблағлари 31. Субординацияланган қарз маблағлари 32. Ижара бўйича мажбуриятлар 33. Бошқа молиявий мажбуриятлар 34. Дериватив молиявий мажбуриятлар 35. Суғурта шартномалари бўйича мажбуриятлар 36. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти мажбуриятлари 37. Фойда солиғи бўйича жорий мажбуриятлар 38. Кечиктирилган солиқ мажбуриятлари 39. Банк бош офисидан келиб тушган маблағлар 40. Бошқа мажбуриятлар 41. 42. Жами мажбуриятлар (25 + 26 + 27 + 28 + 29 + 30 + 31 + 32 + 33 + 34 + 35 + 36 + 37 + 38 + 39 + 40 + 41) Хусусий капитал 43. Акциядорлик капитали 44. Эмиссион даромад 45. Хусусий капиталнинг бошқа компонентлари 46. Қўшилган капитал 47. Қўшимча тўланган капитал 48. Резерв капитали 49. Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активларни қайта баҳолаш резерви 50. Бошқа за х иралар 51. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) 52. Банк акциядорларига тегишли капитал (соф активлар) 53. Ғазначилик акциялари 54. Инвестицион қимматли қоғозларни қайта баҳолаш захираси 55. Назорат остида бўлмаган улушлар 56. 57. Жами хусусий капитал (43 + 44 + 45 + 46 + 47 + 48 + 49 + 50 + 51 + 52 + 53 + 54 + 55 + 56) 58. Жами хусусий капитал ва мажбуриятлар (42 + 57)
Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ФОЙДА ЁКИ ЗАРАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
(минг сўмда) Т/р Моддалар Изоҳлар Жорий ҳисобот даври Ўтган ҳисобот даври 1. Эффектив фоиз ставкаси усулида ҳисобланган фоизли даромадлар 2. Бошқа фоизли даромадлар 3. Эффектив фоиз ставкаси усулида ҳисобланган фоизли харажатлар 4. Бошқа фоизли харажатлар 5. Соф фоизли даромад (1 + 2 + 3 + 4) 6. Кредит операциялари бўйича кутилаётган йўқотишлар захираси 7. Фоизли активларни дастлабки тан олишда тузатишлардан фойда (зарар) 8. Кутилаётган йўқотишлар бўйича захира шакллантирилгандан сўнг соф фоизли даромад (5 + 6 + 7) 9. Комиссия даромадлари 10. Комиссия харажатлари 11. Соф қиймати фойда ва зарарлар орқали тан олинадиган қимматли қоғозларга оид харажатларни чегирилган ҳолдаги даромадлар 12. Дериватив қимматли қоғозлардан харажатларни чегирган ҳолдаги даромадлар 13. Хорижий валюта операцияларидан харажатлар чегирилган ҳолдаги даромадлар 14. Хорижий валютани қайта баҳолашдан харажатларни чегирган ҳолдаги даромадлар 15. Кредит ва бўнакларни дастлабки тан олишдаги зарар 16. Шўба корхона фойдасидаги улушлар 17. Шўба корхонани сотишдан (зарар)/фойда 18. Шўба корхона инвестицияларининг қадрсизланиши бўйича захира 19. Қарам корхоналарнинг молиявий натижаси 20. Кредитлар бўйича йўқотишлар учун захираларни тикланиши 21. Бошқа молиявий активлар бўйича йўқотишлар учун захираларни тикланиши 22. Кредит бўйича йўқотишлар учун захираларни яратилиши 23. Бошқа молиявий активлар бўйича йўқотишлар учун захираларни яратилиши 24. Бошқа молиявий бўлмаган активларнинг қадрсизланиши 25. Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активларнинг қадрсизланиши 26. Ундирилган активлар қийматидаги ўзгаришлар 27. Дивиденд даромади 28. Бошқа операцион даромадлар 29. Маъмурий ва бошқа операцион харажатлар 30. Ходимлар иш ҳ ақи харажатлари 31. Моддий ва номоддий активлар амортизацияси 32. Реклама харажатлари 33. Даромадларни жамғарма пенсия тизими иштирокчилари ва резерв фондига тақсимлаш 34. Суғурта операциялари даромади (қайта суғурта бизнесидан ташқари) 35. Суғурта операциялари харажатлари (қайта суғурта бизнесидан ташқари) 36. Суғурта шартномаларидан молия даромадлари (харажатлари) (соф) 37. Қайта суғурталаш бизнеси 38. Нобанк фаолиятдан олинган даромадлар 39. Нобанк фаолиятдан олинган сотиш харажатлари 40. Соф фоизсиз даромад (харажат) 41. 42. Солиқ тўлангунча фойда/зарар (8 + 9 + 10 + 11 + 12 + 13 + 14 + 15 + 16 + 17 + 18 + 19 + 20 + 21 + 22 + 23 + 24 + 25 + 26 + 27 + 28 + 29 + 30 + 31 + 32 + 33 + 34 + 35 + 36 + 37 + 38 + 39 + 40 + 41) 43. Фойда солиғи харажати (даромади) 44. Жорий йилдаги фойда/зарар (42 + 43) 45. Қимматли қоғозлар ва молиявий активларни қайта баҳолашдан келиб чиқадиган соф фойда (зарар) 46. Хеджларнинг ҳаққоний қийматидаги фойда (зарар) 47. Солиқ эффекти 48. Жорий йилдаги бошқа умумлашган фойда 49. Жорий йилдаги жами умумлашган фойда Фойданинг: 50. Банк акциядорларига тегишли қисми 51. Назорат қилинмайдиган улушларга тегишли қисми 52. Жорий йилдаги фойда/зарар (51 + 52) = 44 Жами умумлашган фойданинг: 53. Банк акциядорларига тегишли қисми 54. Назорат қилинмайдиган улушларга тегишли қисми 55. Жорий йилдаги жами умумлашган фойда (54 + 55) = 50 56. Банк акциядорлари учун ҳисобланадиган, ҳар бир акцияга тўғри келадиган фойда (ҳар бир акция учун сўмда)
Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА
«Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
БОШҚА УМУМЛАШГАН ДАРОМАД ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
(минг сўмда) Т/р Моддалар Жорий ҳисобот даври Ўтган ҳисобот даври 1. Қимматли қоғозлар ва молиявий активларни қайта баҳолашдан келиб чиқадиган соф фойда (зарар) 2. Тўғридан-тўғри бошқа умумий даромадда қайд этилган даромад солиғи 3. Чет элдаги бўлинмалар молиявий ҳисоботини қайта ҳисоблаш бўйича курс фарқлари 4. Ҳисобот даври учун бошқа умумлашган даромад 5. Ҳисобот даври учун жами умумлашган даромад (1 + 2 + 3 + 4) 6. Банк эгаларига тегишли фойда 7. Назорат қилинмайдиган улушга тегишли фойда 8. Ҳисобот даври учун соф фойда (6 + 7) 9. Банк эгаларига тегишли жами умумлашган даромад (зарар) 10. Назорат қилинмайдиган улуш эгаларига тегишли жами умумлашган даромад (зарар) 11. Ҳисобот даври учун умумлашган даромад (9 + 10) 12. Банк эгаларига тегишли фойда учун оддий акцияга тўғри келадиган даромад , асосий ва аралашган к ў ринишда ( с ў мда )
Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-ИЛОВА
«Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
ХУСУСИЙ КАПИТАЛДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
(минг сўмда) Т/р Моддалар Банк муассислари учун ҳисобланадиган Акциядорлик капитали Хусусий капиталнинг бошқа компонентлари Қўшилган капитал Бошқа умумлашган даромад орқали баҳоланадиган молиявий активларни қайта баҳолаш захираси Асосий воситаларни қайта баҳолаш бўйича резерв Эмиссион даромад Тақсимланмаган фойда (Қопланмаган зарар) Жами банк капитали Назорат қилинмайдиган улуш Жами капитал 1. Олдинги давр бошига қолдиқ 2. Давр фойдаси (зарари) 3. Асосий воситаларни қайта ба ҳ олаш учун захирани ўтказиш 4. Шўба корхоналарнинг улушини камайиши (ортиши) 5. Шўба корхоналарни сотилиши 6. Э ъ лон қилинган дивидендлар 7. Устав капитал и нинг ўзгариши 8. Акциялар эмиссияси 9. Ҳисобот даври бошига қолдиқ (1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8) 10. Давр фойдаси (зарари) 11. Акциялар эмиссияси 12. Устав капитал и нинг ўзгариши 13. Ўз акцияларни қайта сотиб олиш 14. Асосий воситаларни қайта ба ҳ олаш учун захирани ўтказиш 15. Шўба корхоналарнинг улушини камайиши (ортиши) 16. Шўба корхоналарни сотилиши 17. Субординар қарзни дастлабки тан олиниши 18. Э ъ лон қилинган дивидендлар 19. Ҳисобот даври охирига қолдиқ (9 + 10 + 11 + 12 + 13 + 14 + 15 + 16 + 17 + 18)
Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-ИЛОВА
«Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот
(минг сўмда) Т/р Моддалар Ж орий ҳисобот йили Ў тган ҳисобот йили Операцион фаолиятдаги пул оқимлари 1. Эффектив фоиз ставкаси усулида олинган фоизли даромадлар 2. Эффектив фоиз ставкаси усулида тўланган фоизли харажатлар 3. Олинган комиссион даромадлар 4. Тўланган комиссион харажатлар 5. Хорижий валютадаги операциялардан олинган даромадлар 6. Ҳосилавий қимматли қоғозлар билан операциялардан олинган даромадлар 7. Бошқа операцион даромадлар 8. Ходимлар учун қилинган харажатлар 9. Тўланган маъмурий ва бошқа операцион харажатлар 10. Суғурта фаолияти бўйича келиб тушган даромадлар 11. Суғурта фаолияти бўйича амалга оширилган тўловлар 12. Моддий ва номоддий активлар амортизацияси 13. Шўба корхоналарига киритилган инвестициялардан кутилган йўқотишлар учун захиралар 14. Тўланган фойда солиғи 15. Операцион активлар ва мажбуриятлардаги ўзгаришларга қадар операцион фаолиятдаги пул оқимлари (1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8 + 9 + 10 + 11 + 12 + 13 + 14) 16. Активлардаги соф ўсиш/камайиш: (17 + 18 + 19 + 20 + 21 + 22 + 23 + 24) 17. Бошқа банклардаги маблағлар 18. Мижозларга ажратилган кредитлар 19. Фойда ва зарар орқали баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларига киритилган инвестициялар 20. Фойда ва зарар орқали баҳоланадиган улушли қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар 21. Суғурта фаолияти бўйича активлар 22. Инвестицион қимматли қоғозлар 23. Тескари РЕПО битимлари бўйича харид қилинган қимматли қоғозлар 24. Бошқа активлар 25. Мажбуриятлардаги соф ўсиш/камайиш: (26 + 27 + 28 + 29 + 30 + 31 + 32) 26. Бошқа банкларнинг маблағлари 27. Мижозларнинг маблағлари 28. Бошқа молиявий мажбуриятлар 29. Бошқа номолиявий мажбуриятлар 30. Чиқарилган қарз қимматли қоғозлари 31. Жамғариб бориладиган пенсия мажбуриятлари 32. 33. Операцион фаолиятда фойдаланилган соф пул маблағлари (15 + 16 + 25) Инвестицион фаолиятдаги пул оқимлари 34. Асосий воситаларнинг сотиб олиниши 35. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши 36. Номоддий активларнинг сотиб олиниши 37. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши 38. Шўба корхоналардаги инвестицияларни сотиб олиш 39. Шўба корхоналар ва инвестицион қимматли қоғозлардан олинган дивиденд даромадлари 40. Инвестицион қимматли қоғозларни харид қилиш 41. Инвестицион қимматли қоғозларни сотиш ва чиқаришдан тушган маблағлар 42. Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланган акцияларни сотиб олиш 43. Қарз қимматли қоғозларини (облигацияларни) сотиб олиш 44. Қарз қимматли қоғозларини (облигацияларни) сўндириш 45. Шўба корхоналарни сотиб олиш 46. Шўба корхоналарни сотишдан тушган маблағлар 47. Мулк, жиҳозлар ва номоддий активлар учун тўланган авансларнинг қайтарилиши 48. Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланган молиявий активларни сотиб олиш 49. Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланган молиявий активларни сотиш 50. Ижара тўловлари 51. 52. Инвестицион фаолиятда фойдаланилган соф пул маблағлари (34 + 35 + 36 + 37 + 38 + 39 + 40 + 41 + 42 + 43 + 44 + 45 + 46 + 47 + 48 + 49 + 50 + 51) Молиявий фаолиятдаги пул оқимлари 53. Давлат ва халқаро молия институтларидан маблағларни жалб қилиш 54. Давлат ва халқаро молия институтларидан олинган маблағларни сўндириш 55. Марказий банкдан маблағларни жалб қилиш 56. Марказий банкдан олинган маблағларни сўндириш 57. Устав капиталини чиқариш 58. Миноритар акциядорлар томонидан капитални кўпайтириш 59. Бошқа қарз маблағларини жалб қилиш 60. Бошқа қарз маблағларини сўндириш 61. Субординар қарзни жалб қилиш 62. Субординар қарзни сўндириш 63. Қарз қимматли қоғозларини чиқариш 64. Қарз қимматли қоғозларини сўндириш 65. Ижара бўйича асосий суммани сўндириш 66. Тўланган дивидендлар 67. Ижара (лизинг) бўйича мажбуриятларни тўлаш 68. 69. Молиявий фаолиятдан олинган (фойдаланилган) соф пул маблағлари (53 + 54 + 55 + 56 + 57 + 58 + 59 + 60 + 61 + 62 + 63 + 64 + 65 + 66 + 67 + 68) 70. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларига курс фарқларининг таъсири 71. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларига эҳтимолий йўқотишлар захирасининг таъсири 72. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг соф ўсиши (33 + 52 + 69 + 70 + 71) 73. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг йил бошига қолдиғи 74. Пул маблағлари ва улар эквивалентларининг йил охирига қолдиғи (72 + 73)
Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 6-ИЛОВА
«Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот
(минг сўмда) Т/р Моддалар Жорий ҳисобот йили Ўтган ҳисобот йили Операцион фаолиятдаги пул оқимлари 1 . Солиқ тўланишидан олдинги фойда Тузатишлар (қуйидагилар учун): 2 . Кредит йўқотиш харажати 3 . Бошқа активларнинг қадрсизланишидан келиб чиқадиган зарар 4 . Ассоциациялашган ташкилотларга киритилган инвестицияларнинг қадрсизланиши 5 . Фоиз даромади келтирувчи активларни дастлабки э ъ тироф этишдаги зарар 6 . Хорижий валюта бўйича реализация қилинмаган соф даромад (зарар) 7 . Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инструментларни қайта баҳолашдан соф фойда ( зарар ) 8 . Амортизация ва эскириш 9 . Ассоциациялашган ташкилотлар зараридаги (фойдасидаги) улуш 10 . Фоиз даромади ҳисобланишидаги ўзгаришлар 11 . Фоиз харажати ҳисобланишидаги ўзгаришлар 12 . 13 . Операцион активлар ва мажбуриятлардаги ўзгаришларга қадар операцион фаолиятдаги пул оқимлари (1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8 + 9 + 10 + 11 + 12) Операцион активлардаги соф ўсиш (камайиш) 14 . Кредит ташкилотларидан олинадиган маблағлар 15 . Мижозларга берилган кредитлар 16 . Бошқа активлар 17 . Операцион мажбуриятлардаги соф ўсиш (камайиш) 18 . Марказий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари 19 . Кредит ташкилотлари олдидаги тўлов мажбуриятлари 20 . Мижозлар олдидаги тўлов мажбуриятлари 21 . Бошқа мажбуриятлар 22 . 23 . Солиқдан олдинги операцион фаолиятдан олинган (фойдаланилган) соф пул оқими (14 + 15 + 16 + 17 + 18 + 19 + 20 + 21 + 22) 24 . Тўланган даромад солиғи 25 . Операцион фаолиятдан олинган (фойдаланилган) соф пул маблағлари (23 + 24) Инвестицион фаолиятдаги пул оқимлари 26 . Инвестиция қимматли қоғозларини сотиб олиш 27 . Инвестиция қимматли қоғозларини сотиш ва қайтаришдан тушган маблағ 28 . Ассоциациялашган корхоналарнинг сотилишидан тушган маблағ 29 . Ассоциациялашган корхоналарга инвестиция киритиш 30 . Ассоциациялашган корхоналар ва инвестиция қимматли қоғозларидан олинган дивидендлар 31 . Асосий воситаларни сотиб олиш 32 . Асосий воситаларни сотишдан тушган маблағ 33 . 34 . Инвестицион фаолиятдан олинган (фойдаланилган) соф пул маблағлари (26 + 27 + 28 + 29 + 30 + 31 + 32 + 33) Молиялаштириш фаолиятдаги пул оқимлари 35 . Қарз қимматли қоғозлар чиқаришдан тушган маблағ 36 . Чиқарилган қарз қимматли қоғозларини тўлаш 37 . Бошқа олинган қарз маблағлари ва мижозлар олдидаги мажбуриятлардан тушган маблағ 38 . Бошқа олинган қарз маблағлари ва мижозлар олдидаги мажбуриятларни қайтариш 39 . Субординар қарзларни қайтариш 40 . Тўланган дивидендлар 41 . Миноритар улушларни харид қилиш 4 2. Молиявий фаолиятдан олинган (фойдаланилган) соф пул маблағлари (35 + 36 + 37 + 38 + 39 + 40 + 41 + 42) 4 3. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларига курс фарқларининг таъсири 4 4. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларига эҳтимолий йўқотишлар захирасининг таъсири 4 5. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг соф ўсиши (25 + 34 + 43 + 44 + 45) 4 6. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари йил бошига қолдиғ и 4 7. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари йил охирига қолдиғ и (46 + 47) 4 8 Олинган фоиз даромадлари 49. Т ў ланган фоиз харажатлари
Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 7-ИЛОВА
«Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Банкнинг ҳисоб сиёсатида молиявий операцияларни очиб беришда тегишли МҲХСни қўллаш бўйича
Т/р Банк операцияси / йўналиши Тегишли МҲХС Изоҳ Кредитлаш: истеъмол, ипотека, микроқарз ва корпоратив кредитлар 7-сон МҲХС, 9-сон МҲХС, зарур ҳолларда 32-сон БҲХС Кредит риски ва кутилаётган кредит зарарлари бўйича ёритиб бериладиган маълумотлар 7-сон МҲХС билан тартибга солинади. Кредитларни дастлабки тан олиш, бизнес модели ва белгиланган саналарда фақат асосий қарз суммаси тўловлари ва сўндирилмаган асосий қарз суммасига ҳисобланган фоиз тўловларидан иборат пул оқимлари мезони асосида таснифлаш, амортизацияланган қиймат, эффектив фоиз ставкаси, модификация, ҳисобдан чиқариш ва кутилаётган кредит зарарлари 9-сон МҲХС билан тартибга солинади. 32-сон БҲХС асосан молиявий актив ва мажбуриятларни тақдим этиш ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб қилиш масалаларини тартибга солади. Депозитлар, банклараро маблағлар ва бошқа жалб қилинган ресурслар 7-сон МҲХС, 9-сон МҲХС, 32-сон БҲХС 7-сон МҲХС ликвидлилик, фоиз ва бошқа молиявий рисклар бўйича ёритиб бериладиган маълумотларни белгилайди. 9-сон МҲХС бўйича депозит ва қарз маблағлари, одатда, амортизацияланган қийматда ҳисобга олинади. Бунда фоиз даромади ёки харажати эффектив фоиз ставкаси усули орқали ҳисобланади. 32-сон БҲХС мажбурият ёки капитал сифатида таснифлаш ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш бўйича талабларни белгилайди. Чиқарилган облигациялар, субординацияланган қарз ва гибрид инструментлар 9-сон МҲХС, 32-сон БҲХС, 33-сон БҲХС Мажбурият компоненти 9-сон МҲХС бўйича баҳоланади. Инструментнинг қарз ёки капитал эканлиги 32-сон БҲХС бўйича унинг шартномавий моҳиятига қараб аниқланади. Банкка нисбатан 33-сон БҲХС талаблари қўлланилган тақдирда, бир акцияга тўғри келадиган фойда кўрсаткичи ҳам ҳисобланади. Қимматли қоғозларга инвестициялар 7-сон МҲХС, 9-сон МҲХС, 13-сон МҲХС Ёритиб бериладиган маълумотлар 7-сон МҲХС билан тартибга солинади. 9-сон МҲХСга мувофиқ, қарз инструментлари бизнес модели ва пул оқимлари мезони асосида амортизацияланган қиймат, бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда ёки фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаш орқали ҳисобга олинади. Улушли инструментлар одатда фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда ҳисобга олинади; айрим нотижорат улушлар бўйича эса бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳолашнинг қайтариб бўлмайдиган танлови қўлланиши мумкин. Ҳаққоний қиймат 13-сон МҲХСга мувофиқ аниқланади. Дериватив молиявий инструментлар ва хеджлаш 7-сон МҲХС, 9-сон МҲХС, 13-сон МҲХС 39-сон БҲХС Дериватив ва хеджлаш муносабатлари бўйича рискларни (бозор, кредит, ликвидлилик) ошкор қилишда 7-сон МҲХС қўлланилади. Тан олиш, таснифлаш ва баҳолаш асослари, шунингдек хеджлаш ҳисобини юритишда 9-сон МҲХС қўлланилади. Ҳаққоний қийматни аниқлаш ва баҳолаш услубияти 13-сон МҲХС асосида амалга оширилади. Деривативлар, одатда, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда ҳисобга олинади. Макро-хеджлашнинг айрим жиҳатларида 39-сон БҲХСдан фойдаланиш имконияти сақланиб қолган. Кредит мажбуриятлари, фойдаланилмаган кредит линиялари, кафолатлар ва аккредитивлар 9-сон МҲХС, айрим ҳолатларда 37-сон БҲХС Молиявий кафолат шартномалари ва 9-сон МҲХС доирасидаги кредит мажбуриятлари бўйича кутилаётган кредит зарарлари тан олинади. Аккредитивнинг ҳуқуқий-иқтисодий мазмуни алоҳида таҳлил қилинади. 9-сон МҲХС доирасига кирмайдиган бошқа шартли мажбуриятлар 37-сон БҲХС доирасига тушиши мумкин. Комиссия ва хизмат даромадлари 9-сон МҲХС ва/ёки 15-сон МҲХС Кредит ёки молиявий инструментнинг эффектив фоиз ставкасининг ажралмас қисми бўлган комиссиялар 9-сон МҲХС бўйича инструментнинг амортизацияланган қийматига киритилади. Ҳисоб-китоб, инкассация, карталар, активларни бошқариш ва бошқа алоҳида хизматлар учун комиссиялар 15-сон МҲХС бўйича бажариш жавобгарликлари бажарилганда тан олинади. Комиссия даромадларининг бир қисми 9-сон МҲХС, бир қисми эса 15-сон МҲХС доирасига киради. Банкнинг бинолар, офислар, автомобиллар ва ускуналарни ижарага олиши 16-сон МҲХС, 36-сон БҲХС, зарур ҳолларда 37-сон БҲХС Банк ижарачи бўлса, одатда 16-сон МҲХС бўйича фойдаланиш ҳуқуқидаги актив ва ижара мажбуриятини тан олади. Фойдаланиш ҳуқуқидаги активнинг қадрсизланиши 36-сон БҲХС бўйича баҳоланади. Қисқа муддатли ва паст қийматли активлар бўйича истиснолар мавжуд бўлганда 37-сон БҲХС қўлланилади. Банк томонидан мижозларга молиявий ёки оператив ижара берилиши 7-сон МҲХС, 9-сон МҲХС, 16-сон МҲХС, Молиявий ижара бўйича соф инвестиция (дебиторлик қарзи) 9-сон МХХСнинг қадрсизланишга оид талабларига бўйсунгани сабабли, ушбу дебиторлик қарзи юзасидан кредит риски ва бошқа тегишли маълумотлар 7-сон МХХСга мувофиқ ошкор қилинади. Молиявий ижара бўйича кутилаётган кредит зарарлари бўйича баҳоланадиган резерв 9-сон МҲХС бўйича ҳисобланади. Молиявий ижара бўйича соф инвестиция 16-сон МҲХС бўйича тан олинади. Асосий воситалар 16-сон БҲХС, зарур ҳолларда 23-сон БҲХС, 36-сон БҲХС Дастлабки тан олиш, кейинги харажатлар, амортизация ва қайта баҳолаш 16-сон БҲХС бўйича амалга оширилади. Квалификацияланадиган активлар бўйича қарз харажатлари эса 23-сон БҲХС бўйича, қадрсизланиш 36-сон БҲХС бўйича ҳисобга олиниши мумкин. Инвестиция кўчмас мулки 13-сон МҲХС, 40-сон БҲХС Ҳаққоний қиймат модели танланса, баҳолаш 13-сон МҲХС тамойилларига мувофиқ амалга оширилади. Ижара даромадини олиш ёки капитал қиймати ошиши учун ушлаб турилган инвестиция кўчмас мулки 40-сон БҲХС доирасида ҳисобга олинади. Номоддий активлар ва дастурий таъминот 36-сон БҲХС, айрим булутли хизматларда 38-сон БҲХС ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитасининг қарорлари Қадрсизланиш 36-сон БҲХС бўйича баҳоланади. Дастурий таъминот, лицензия ва бошқа номоддий активларнинг тан олиниши, фойдали хизмат муддати ва амортизацияси 38-сон БҲХС билан тартибга солинади. Дастурий таъминот сифатидаги хизмат ёки булутли хизмат шартномалари ҳар доим ҳам номоддий активни юзага келтирмайди. Бундай ҳолатларда тегишли Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитасининг шарҳлари ва қарорлари ҳисобга олинади. Чет эл валютасидаги операциялар ва хорижий фаолият молиявий инструментлар Хорижий валютадаги операциялар функционал валютада тан олинади. Монетар моддалар ҳисобот санасидаги курс бўйича қайта ҳисобланади. Номонетар моддалар эса уларнинг баҳолаш базасига қараб тарихий ёки ҳаққоний қиймат санасидаги курсда ҳисобга олинади. Жорий ва кечиктирилган фойда солиғи 12-сон БҲХС, ноаниқ солиқ позицияларида 23-сон Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитасининг шарҳи Жорий солиқ, вақтинчалик фарқлар, солиқ зарарлари ва кечиктирилган солиқ активлари ёки мажбуриятлари 12-сон БҲХС бўйича ҳисобга олинади. Солиқ органи билан ноаниқлик мавжуд бўлса 23-сон Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитасининг шарҳи қўлланилади. Гаров ундириб олиниши натижасида банк балансига олинган актив Актив одатдаги фаолият доирасида сотиш учун мўлжалланган бўлса — 2-сон БҲХС, 5-сон МҲХС, 16-сон БҲХС 40-сон БҲХС Гаров ҳисобидан олинган актив уни ушлаб туриш мақсадига қараб таснифланади. 2-сон БҲХС фақат мулк банкнинг одатдаги фаолияти доирасида сотиш учун мўлжалланган бўлса қўлланади. Гаров ундириб олинишининг ўзи бундай таснифлаш учун асос бўлмайди. 5-сон МҲХС актив сотиш учун мавжуд деб таснифланганда ва уни сотиш юқори эҳтимолли бўлганда қўлланади. Актив банкнинг ўз фаолиятида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса 16-сон БҲХС, ижара даромадини олиш ёки капитал қийматининг ошишини таъминлаш мақсадида сақланса 40-сон БҲХС қўлланади. Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва ҳисобдан чиқариладиган гуруҳлар 5-сон МҲХС 5-сон МҲХС фақат актив ёки ҳисобдан чиқариладиган гуруҳнинг баланс қиймати асосан фойдаланиш орқали эмас, сотиш орқали қопланиши кутилса ва барча таснифлаш мезонлари бажарилса қўлланади. Баҳолаш баланс қиймати билан сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматнинг кичиги орқали ҳисобланади. Шўба корхоналар ва банк гуруҳини консолидация қилиш 9-сон МХХС 10-сон МҲХС, 12-сон МҲХС, алоҳида молиявий ҳисоботда — 27-сон БҲХС 10-сон МҲХС назорат моделини ва консолидация тартибини белгилайди. Шўба ташкилотлар, биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар, таъсир остидаги ташкилотлар ва консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотлардаги улушлар бўйича ёритиб бериладиган маълумотлар 12-сон МҲХСга мувофиқ тақдим этилади. Алоҳида молиявий ҳисоботда шўба ташкилотдаги инвестиция 27-сон БХХСга мувофиқ банкнинг танловига кўра таннарх усулида, 9-сон МХХСга мувофиқ ёки улушли иштирок усулида ҳисобга олиниши мумкин. Бизнес бирлашмалари, банк ёки компания сотиб олиш 3-сон МҲХС, 8-сон БҲХС Харид қилиш усули, идентификацияланадиган актив ва мажбуриятларнинг ҳаққоний қиймати, гудвил ёки манфаатли хариддан кўрилган фойда 3-сон МҲХС билан тартибга солинади. Умумий назорат остидаги ташкилотлар ёки бизнеслар бирлашмалари 3-сон МХХС доирасидан чиқарилган бўлиб, 8-сон БҲХС асосида ҳисоб сиёсати ишлаб чиқишни талаб қилади. Таъсир остидаги ташкилот ёритиб бериш — 12-сон МҲХС, алоҳида молиявий ҳисоботда — 27-сон БҲХС , консолидациялашган ҳисоботда — 28-сон БҲХС Улушлар бўйича маълумотлар 12-сон МҲХСга мувофиқ ёритиб берилади. алоҳида молиявий ҳисоботда — 27-сон БҲХСга мувофиқ таннарх, 9-сон МҲХС ёки улушли иштирок усулида, аҳамиятли таъсир мавжуд бўлганда консолидациялашган ҳисоботда — 28-сон БҲХС. Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар (биргаликдаги операциялар ва қўшма корхоналар) 11-сон МҲХС, 12-сон МҲХС, 27-сон БҲХС, 28-сон БҲХС, Биргаликдаги операция иштирокчиси ўз активлари, мажбуриятлари, тушумлари ва харажатларидаги улушини тан олади. 11-сон МҲХСга мувофиқ келишув тури аниқланади. Ёритиб бериладиган маълумотлар 12-сон МҲХСга мувофиқ тақдим этилади. Алоҳида молиявий ҳисоботда қўшма корхонадаги улуш 27-сон БҲХСга мувофиқ ҳисобга олинади. Қўшма корхонадаги улуш инвестиция сифатида тан олинади ва 28-сон БҲХСга мувофиқ улушли қатнашиш усулида ҳисобга олинади. Суғурта ва қайта суғурта шартномалари суғурта фаолияти доирасида сақланадиган молиявий активлар учун — 9-сон МҲХС, 15-сон МҲХС, 17-сон МҲХС Суғурта фаолияти билан боғлиқ молиявий активлар 9-сон МҲХСга мувофиқ ҳисобга олинади. Банк шартнома чиқарувчи эмас, балки агент сифатида иш юритганда, олинган комиссия 15-сон МҲХСга мувофиқ тушум сифатида тан олинади. Банк ёки унинг шўба суғурта компанияси суғурта шартномаларини чиқарса, 17-сон МҲХС қўлланилади. Қайта суғурта шартномалари ҳам ушбу стандарт доирасига киради. Ходимлар иш ҳақи, бонуслари ва пенсия мажбуриятлари акцияларга асосланган тўловларда 2-сон МҲХС, 19-сон БҲХС Акцияларга асосланган тўловлар 2-сон МҲХСга тегишли. Қисқа муддатли тўловлар, узоқ муддатли бонуслар, белгиланган бадаллар бўйича ва белгиланган тўловлар бўйича пенсия дастурлари 19-сон БҲХС бўйича ҳисобга олинади. Суд ишлари, даъволар, реструктуризация ва бошқа баҳоланган мажбуриятлар 9-сон МҲХС 37-сон БҲХС Ҳозирги мажбурият мавжуд, ресурслар чиқиб кетиши эҳтимолли ва суммани ишончли баҳолаш мумкин бўлса баҳоланган мажбурият тан олинади. Молиявий кафолат ва кредит мажбуриятларининг 9-сон МҲХС доирасидаги қисми 9-сон МҲХС бўйича, қолган шартли мажбуриятлар эса 37-сон БҲХС бўйича ҳисобга олинади. Давлат субсидиялари ва давлат кўмаги бозор ставкасидан паст фоизли маблағлар бўйича 9-сон МҲХС; 20-сон БҲХС; ёритиб бериш — 24-сон БҲХС Давлат банкига бозор ставкасидан паст фоизда берилган маблағ дастлаб 9-сон МҲХСга мувофиқ ҳаққоний қийматда тан олинади. Тушум билан бошланғич баланс қиймати ўртасидаги фарқ 20-сон БҲХСга мувофиқ давлат гранти сифатида ҳисобга олинади. Давлат грантлари ва харажатларни қоплашга мўлжалланган субсидиялар ҳам мазкур стандартга мувофиқ ҳисобга олинади . 24-сон БҲХС грантни ҳисобга олиш тартибини белгиламайди, у фақат давлат билан боғлиқ бўлган ташкилотлар билан операциялар бўйича ёритиб бериладиган маълумотларга тааллуқли. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш 1-сон БҲХС — 2026 йил ҳисоботлари учун; 18-сон МҲХС — 2027 йилдан 2026 йил 31 декабрда якунланадиган ҳисобот даври учун 1-сон БҲХС амалда қолади. 18-сон МҲХС 2027 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун мажбурий бўлиб, 1-сон БҲХСнинг тақдимот бўйича асосий талабларини алмаштиради. 18-сон МҲХС фойда ёки зарар ҳисоботида янги тоифалар ва мажбурий оралиқ натижаларни, шунингдек бошқарув томонидан белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ёритиб бериладиган маълумотларни жорий қилади. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот 7-сон БҲХС Операцион, инвестицион ва молиявий пул оқимлари таснифи, пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари таркиби, молиялаштириш мажбуриятларидаги ўзгаришларни очиб бериш 7-сон БҲХС бўйича амалга оширилади. Ҳисоб сиёсати, баҳолашлар ва хатолар 8-сон БҲХС МҲХСда аниқ талаб бўлмаган операциялар бўйича ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва олдинги давр хатоларини ретроспектив тузатиш 8-сон БҲХС билан тартибга солинади. Ҳисобот санасидан кейинги ҳодисалар 10-сон БҲХС Тузатувчи ва тузатмайдиган ҳодисаларни ажратиш, дивидендлар ва фаолиятнинг узлуксизлиги билан боғлиқ кейинги ҳодисаларни акс эттириш 10-сон БҲХС бўйича амалга оширилади. Молиявий инструментларни тақдим этиш ва ўзаро ҳисобга олиш 32-сон БҲХС Молиявий актив, молиявий мажбурият ва капитал инструментини ажратиш, мураккаб молиявий инструментлар ва актив ва мажбуриятларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш 32-сон БҲХСнинг мустақил йўналиши бўлиб, алоҳида қатор сифатида қўлланилади. Молиявий рисклар ва молиявий инструментлар бўйича ёритиб бериладиган маълумотлар 7-сон МҲХС 7-сон МҲХС кредит риски, кутилаётган кредит зарарлари, ликвидлилик риски, бозор риски, таъсирчанлик таҳлили, гаров, модификация, ҳисобдан чиқариш ва молиявий инструментлар тоифалари бўйича ёритиб бериладиган маълумотларни белгилайди. Стандарт банкларнинг молиявий инструментлари бўйича асосий ёритиб бериш талабларини белгилайди. Ҳаққоний қийматни баҳолаш 13-сон МҲХС 13-сон МҲХС қайси актив ёки мажбуриятни ҳаққоний қийматда ҳисобга олиш кераклигини белгиламайди, балки ҳаққоний қийматни қандай баҳолаш усулларини тартибга солади. Боғлиқ томонлар билан операциялар 24-сон БҲХС Назорат ёки муҳим таъсирга эга акциядорлар, давлат билан боғлиқ ташкилотлар (24-сон БҲХСнинг 25 — 27-бандларидаги қисман истисно ҳисобга олинган ҳолда), шўба, қўшма ва таъсир остидаги ташкилотлар, кузатув кенгаши, асосий бошқарув ходимлари ҳамда уларнинг яқин оила аъзолари билан операциялар ва қолдиқлар 24-сон БХХСга мувофиқ ошкор қилинади. Давлат билан боғлиқ банклар учун 24-сон БҲХСдаги давлат билан боғлиқ бўлган ташкилотлар бўйича истиснолар алоҳида таҳлил қилинади. Операцион сегментлар 8-сон МҲХС Сегментлар операцион қарорлар қабул қилувчи бошқарув органига тақдим этиладиган ички бошқарув ҳисоботлари асосида аниқланади. 8-сон МҲХС қарз ёки улуш инструментлари оммавий бозорда муомалада бўлган ёки уларни оммавий чиқариш жараёнидаги банкларга мажбурий татбиқ этилади. Оралиқ молиявий ҳисобот 34-сон БҲХС Ярим йиллик ёки чораклик молиявий ҳисоботлар, минимал таркиб, олдинги йиллик ҳисоботга нисбатан янгиланган маълумотлар ва бир хил ҳисоб сиёсатини қўллаш 34-сон БҲХС билан тартибга солинади. Бир акцияга тўғри келадиган фойда 33-сон БҲХС Оддий ва ўзгарувчан бир акцияга тўғри келадиган фойдани ҳисоблаш, эҳтимолий оддий акциялар ва ретроспектив тузатишлар 33-сон БҲХС бўйича амалга оширилади. Стандарт акциялари оммавий бозорда муомалада бўлган ёки уларни оммавий чиқариш жараёнидаги банкларга татбиқ этилади. Фаолиятнинг узлуксизлиги 1-сон БҲХС, 10-сон БҲХС 1-сон БҲХСда раҳбарият банкнинг фаолиятни узлуксиз давом эттириш қобилиятини баҳолайди. Муҳим ноаниқликлар мавжуд бўлса, улар очиб берилади. 10-сон БҲХСга мувофиқ, ҳисобот санасидан кейинги ҳодисалар молиявий ҳисоботга таъсир кўрсатиши мумкин. Гиперинфляция 29-сон БҲХС Фақат функционал валюта гиперинфляцион иқтисодиёт валютаси бўлганда қўлланади. Стандартнинг қўлланиши битта инфляция кўрсаткичига эмас, иқтисодий муҳитнинг барча белгиларига асосланади. Биринчи марта МҲХСга ўтиш 1-сон МҲХС Фақат банк биринчи марта МҲХСга тўлиқ ва аниқ мувофиқлик баёнотини берадиган молиявий ҳисоботни тайёрлаганда қўлланади. Кейинги ҳисобот даврларида стандарт қайта қўлланилмайди.
».
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 август,
14/9-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
Qarori
(Bevosita usul)
(Bilvosita usul)
NAMUNAVIY JADVAL
Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 15-sentabrdagi PQ-282-son “Moliyaviy hisob tizimini xalqaro talab va standartlarga muvofiq takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2021-yil 18-noyabrdagi 20/3-son qarori (roʻyxat raqami 3337, 2021-yil 27-noyabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.11.2021-y., 10/21/3337/1103-son) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 28-avgustdagi 14/9-son qaroriga ILOVA
Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Nizom tijorat banklari, mikromoliya banklari, shuningdek islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklar va mikromoliya banklari (bundan buyon matnda bank deb yuritiladi) tomonidan hisob siyosatini ishlab chiqish va joriy etish, shuningdek banklarning moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi.”.
2. Quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Hisob siyosati buxgalteriya hisobining asosiy prinsiplari, tanlangan hisob usullari va moliyaviy hisobotni tayyorlashga oid yondashuvlarni belgilaydi. Buxgalteriya hisobini yuritishning tashkiliy va amaliy tartibi, ichki nazorat, hujjatlar aylanishi, buxgalteriya operatsiyalarini rasmiylashtirish hamda boshqa amaliy masalalar bankning ichki qoidalari bilan tartibga solinadi.”.
3. 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Banklarning moliyaviy hisobotlari quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq moliyaviy holat toʻgʻrisidagi hisobot;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq foyda yoki zarar toʻgʻrisidagi hisobot;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq boshqa umumlashgan daromad toʻgʻrisidagi hisobot;
mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq xususiy kapitaldagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi hisobot;
mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobot (bevosita usul);
mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobot (bilvosita usul);
moliyaviy hisobotlarni tushuntiruvchi izohlar.
Moliyaviy hisobotlarda mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq yoritib beriladigan axborotning tarkibi va mazmuni MHXSning tegishli standartlariga mos boʻlishi lozim.
Banklar moliyaviy hisobotni hisobot yilidan keyingi yilning 15-iyunidan kechiktirmay auditorlik xulosasi bilan birga qonunchilik hujjatlarida belgilangan davlat organlariga taqdim etadi.”.
4. 1 — 4-ilovalar mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1 — 4-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
5. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 5 — 7-ilovalarga muvofiq tahrirdagi 5 — 7-ilovalar bilan toʻldirilsin.
Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA
“Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
MOLIYAVIY HOLAT TOʻGʻRISIDAGI HISOBOT
(ming soʻmda) Aktivlar Izohlar Joriy hisobot davri oxiriga Oʻtgan hisobot davri oxiriga 1. Pul mablagʻlari va pul mablagʻlari ekvivalentlari 2. Boshqa banklardagi (kredit tashkilotlaridagi) mablagʻlar 3. Qarz qimmatli qogʻozlariga kiritilgan investitsiyalar 4. Ulushli qimmatli qogʻozlarga kiritilgan investitsiyalar 5. Amortizatsiyalangan qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlar 6. Teskari REPO operatsiyalari boʻyicha sotib olingan qimmatli qogʻozlar 7. Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan qimmatli qogʻozlar 8. Derivativ moliyaviy aktivlar 9. Taʼsir ostidagi tashkilotlar va qoʻshma korxonalardagi investitsiyalar 10. Mijozlarga berilgan kreditlar va boʻnaklar, shu jumladan moliyaviy ijara 11. Asosiy vositalar 12. Nomoddiy aktivlar 13. Foydalanish huquqidagi aktivlar 14. Investitsiya koʻchmas mulki 15. Qayta sugʻurta shartnomasi aktivlari 16. Joriy daromad soliq aktivlari 17. Kechiktirilgan soliq aktivlari 18. Soliq majburiyatlari boʻyicha boʻnak toʻlovlari 19. Boshqa moliyaviy aktivlar 20. Garov hisobidan undirib olingan aktivlar 21. Boshqa aktivlar 22. Sotish uchun moʻljallangan uzoq muddatli aktivlar va hisobdan chiqariladigan guruhlar 23. 24. Jami aktivlar (1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8 + 9 + 10 + 11 + 12 + 13 + 14 + 15 + 16 + 17 + 18 + 19 + 20 + 21 + 22 + 23) Majburiyatlar 25. Davlat va xalqaro moliya institutlariga toʻlanadigan mablagʻlar 26. Markaziy bankga toʻlanadigan mablagʻlar 27. Boshqa banklarning (kredit tashkilotlarining) mablagʻlari 28. Mijozlarning mablagʻlari 29. Chiqarilgan qarz qimmatli qogʻozlari 30. Boshqa qarz mablagʻlari 31. Subordinatsiyalangan qarz mablagʻlari 32. Ijara boʻyicha majburiyatlar 33. Boshqa moliyaviy majburiyatlar 34. Derivativ moliyaviy majburiyatlar 35. Sugʻurta shartnomalari boʻyicha majburiyatlar 36. Jamgʻarib boriladigan pensiya taʼminoti majburiyatlari 37. Foyda soligʻi boʻyicha joriy majburiyatlar 38. Kechiktirilgan soliq majburiyatlari 39. Bank bosh ofisidan kelib tushgan mablagʻlar 40. Boshqa majburiyatlar 41. 42. Jami majburiyatlar (25 + 26 + 27 + 28 + 29 + 30 + 31 + 32 + 33 + 34 + 35 + 36 + 37 + 38 + 39 + 40 + 41) Xususiy kapital 43. Aksiyadorlik kapitali 44. Emission daromad 45. Xususiy kapitalning boshqa komponentlari 46. Qoʻshilgan kapital 47. Qoʻshimcha toʻlangan kapital 48. Rezerv kapitali 49. Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan moliyaviy aktivlarni qayta baholash rezervi 50. Boshqa za x iralar 51. Taqsimlanmagan foyda (qoplanmagan zarar) 52. Bank aksiyadorlariga tegishli kapital (sof aktivlar) 53. Gʻaznachilik aksiyalari 54. Investitsion qimmatli qogʻozlarni qayta baholash zaxirasi 55. Nazorat ostida boʻlmagan ulushlar 56. 57. Jami xususiy kapital (43 + 44 + 45 + 46 + 47 + 48 + 49 + 50 + 51 + 52 + 53 + 54 + 55 + 56) 58. Jami xususiy kapital va majburiyatlar (42 + 57)
Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA
“Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
FOYDA YOKI ZARAR TOʻGʻRISIDAGI HISOBOT
(ming soʻmda) Т/р Moddalar Izohlar Joriy hisobot davri Oʻtgan hisobot davri 1. Effektiv foiz stavkasi usulida hisoblangan foizli daromadlar 2. Boshqa foizli daromadlar 3. Effektiv foiz stavkasi usulida hisoblangan foizli xarajatlar 4. Boshqa foizli xarajatlar 5. Sof foizli daromad (1 + 2 + 3 + 4) 6. Kredit operatsiyalari boʻyicha kutilayotgan yoʻqotishlar zaxirasi 7. Foizli aktivlarni dastlabki tan olishda tuzatishlardan foyda (zarar) 8. Kutilayotgan yoʻqotishlar boʻyicha zaxira shakllantirilgandan soʻng sof foizli daromad (5 + 6 + 7) 9. Komissiya daromadlari 10. Komissiya xarajatlari 11. Sof qiymati foyda va zararlar orqali tan olinadigan qimmatli qogʻozlarga oid xarajatlarni chegirilgan holdagi daromadlar 12. Derivativ qimmatli qogʻozlardan xarajatlarni chegirgan holdagi daromadlar 13. Xorijiy valyuta operatsiyalaridan xarajatlar chegirilgan holdagi daromadlar 14. Xorijiy valyutani qayta baholashdan xarajatlarni chegirgan holdagi daromadlar 15. Kredit va boʻnaklarni dastlabki tan olishdagi zarar 16. Shoʻba korxona foydasidagi ulushlar 17. Shoʻba korxonani sotishdan (zarar)/foyda 18. Shoʻba korxona investitsiyalarining qadrsizlanishi boʻyicha zaxira 19. Qaram korxonalarning moliyaviy natijasi 20. Kreditlar boʻyicha yoʻqotishlar uchun zaxiralarni tiklanishi 21. Boshqa moliyaviy aktivlar boʻyicha yoʻqotishlar uchun zaxiralarni tiklanishi 22. Kredit boʻyicha yoʻqotishlar uchun zaxiralarni yaratilishi 23. Boshqa moliyaviy aktivlar boʻyicha yoʻqotishlar uchun zaxiralarni yaratilishi 24. Boshqa moliyaviy boʻlmagan aktivlarning qadrsizlanishi 25. Sotish uchun moʻljallangan uzoq muddatli aktivlarning qadrsizlanishi 26. Undirilgan aktivlar qiymatidagi oʻzgarishlar 27. Dividend daromadi 28. Boshqa operatsion daromadlar 29. Maʼmuriy va boshqa operatsion xarajatlar 30. Xodimlar ish h aqi xarajatlari 31. Moddiy va nomoddiy aktivlar amortizatsiyasi 32. Reklama xarajatlari 33. Daromadlarni jamgʻarma pensiya tizimi ishtirokchilari va rezerv fondiga taqsimlash 34. Sugʻurta operatsiyalari daromadi (qayta sugʻurta biznesidan tashqari) 35. Sugʻurta operatsiyalari xarajatlari (qayta sugʻurta biznesidan tashqari) 36. Sugʻurta shartnomalaridan moliya daromadlari (xarajatlari) (sof) 37. Qayta sugʻurtalash biznesi 38. Nobank faoliyatdan olingan daromadlar 39. Nobank faoliyatdan olingan sotish xarajatlari 40. Sof foizsiz daromad (xarajat) 41. 42. Soliq toʻlanguncha foyda/zarar (8 + 9 + 10 + 11 + 12 + 13 + 14 + 15 + 16 + 17 + 18 + 19 + 20 + 21 + 22 + 23 + 24 + 25 + 26 + 27 + 28 + 29 + 30 + 31 + 32 + 33 + 34 + 35 + 36 + 37 + 38 + 39 + 40 + 41) 43. Foyda soligʻi xarajati (daromadi) 44. Joriy yildagi foyda/zarar (42 + 43) 45. Qimmatli qogʻozlar va moliyaviy aktivlarni qayta baholashdan kelib chiqadigan sof foyda (zarar) 46. Xedjlarning haqqoniy qiymatidagi foyda (zarar) 47. Soliq effekti 48. Joriy yildagi boshqa umumlashgan foyda 49. Joriy yildagi jami umumlashgan foyda Foydaning: 50. Bank aksiyadorlariga tegishli qismi 51. Nazorat qilinmaydigan ulushlarga tegishli qismi 52. Joriy yildagi foyda/zarar (51 + 52) = 44 Jami umumlashgan foydaning: 53. Bank aksiyadorlariga tegishli qismi 54. Nazorat qilinmaydigan ulushlarga tegishli qismi 55. Joriy yildagi jami umumlashgan foyda (54 + 55) = 50 56. Bank aksiyadorlari uchun hisoblanadigan, har bir aksiyaga toʻgʻri keladigan foyda (har bir aksiya uchun soʻmda)
Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 3-ILOVA
“Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
BOSHQA UMUMLASHGAN DAROMAD TOʻGʻRISIDAGI HISOBOT
(ming soʻmda) Т/р Moddalar Joriy hisobot davri Oʻtgan hisobot davri 1. Qimmatli qogʻozlar va moliyaviy aktivlarni qayta baholashdan kelib chiqadigan sof foyda (zarar) 2. Toʻgʻridan-toʻgʻri boshqa umumiy daromadda qayd etilgan daromad soligʻi 3. Chet eldagi boʻlinmalar moliyaviy hisobotini qayta hisoblash boʻyicha kurs farqlari 4. Hisobot davri uchun boshqa umumlashgan daromad 5. Hisobot davri uchun jami umumlashgan daromad (1 + 2 + 3 + 4) 6. Bank egalariga tegishli foyda 7. Nazorat qilinmaydigan ulushga tegishli foyda 8. Hisobot davri uchun sof foyda (6 + 7) 9. Bank egalariga tegishli jami umumlashgan daromad (zarar) 10. Nazorat qilinmaydigan ulush egalariga tegishli jami umumlashgan daromad (zarar) 11. Hisobot davri uchun umumlashgan daromad (9 + 10) 12. Bank egalariga tegishli foyda uchun oddiy aksiyaga toʻgʻri keladigan daromad , asosiy va aralashgan k oʻ rinishda ( s oʻ mda )
Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 4-ILOVA
“Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
XUSUSIY KAPITALDAGI OʻZGARISHLAR TOʻGʻRISIDAGI HISOBOT
(ming soʻmda) Т/р Moddalar Bank muassislari uchun hisoblanadigan Aksiyadorlik kapitali Xususiy kapitalning boshqa komponentlari Qoʻshilgan kapital Boshqa umumlashgan daromad orqali baholanadigan moliyaviy aktivlarni qayta baholash zaxirasi Asosiy vositalarni qayta baholash boʻyicha rezerv Emission daromad Taqsimlanmagan foyda (Qoplanmagan zarar) Jami bank kapitali Nazorat qilinmaydigan ulush Jami kapital 1. Oldingi davr boshiga qoldiq 2. Davr foydasi (zarari) 3. Asosiy vositalarni qayta ba h olash uchun zaxirani oʻtkazish 4. Shoʻba korxonalarning ulushini kamayishi (ortishi) 5. Shoʻba korxonalarni sotilishi 6. E ʼ lon qilingan dividendlar 7. Ustav kapital i ning oʻzgarishi 8. Aksiyalar emissiyasi 9. Hisobot davri boshiga qoldiq (1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8) 10. Davr foydasi (zarari) 11. Aksiyalar emissiyasi 12. Ustav kapital i ning oʻzgarishi 13. Oʻz aksiyalarni qayta sotib olish 14. Asosiy vositalarni qayta ba h olash uchun zaxirani oʻtkazish 15. Shoʻba korxonalarning ulushini kamayishi (ortishi) 16. Shoʻba korxonalarni sotilishi 17. Subordinar qarzni dastlabki tan olinishi 18. E ʼ lon qilingan dividendlar 19. Hisobot davri oxiriga qoldiq (9 + 10 + 11 + 12 + 13 + 14 + 15 + 16 + 17 + 18)
Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 5-ILOVA
“Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobot
(ming soʻmda) Т/р Moddalar J oriy hisobot yili Oʻ tgan hisobot yili Operatsion faoliyatdagi pul oqimlari 1. Effektiv foiz stavkasi usulida olingan foizli daromadlar 2. Effektiv foiz stavkasi usulida toʻlangan foizli xarajatlar 3. Olingan komission daromadlar 4. Toʻlangan komission xarajatlar 5. Xorijiy valyutadagi operatsiyalardan olingan daromadlar 6. Hosilaviy qimmatli qogʻozlar bilan operatsiyalardan olingan daromadlar 7. Boshqa operatsion daromadlar 8. Xodimlar uchun qilingan xarajatlar 9. Toʻlangan maʼmuriy va boshqa operatsion xarajatlar 10. Sugʻurta faoliyati boʻyicha kelib tushgan daromadlar 11. Sugʻurta faoliyati boʻyicha amalga oshirilgan toʻlovlar 12. Moddiy va nomoddiy aktivlar amortizatsiyasi 13. Shoʻba korxonalariga kiritilgan investitsiyalardan kutilgan yoʻqotishlar uchun zaxiralar 14. Toʻlangan foyda soligʻi 15. Operatsion aktivlar va majburiyatlardagi oʻzgarishlarga qadar operatsion faoliyatdagi pul oqimlari (1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8 + 9 + 10 + 11 + 12 + 13 + 14) 16. Aktivlardagi sof oʻsish/kamayish: (17 + 18 + 19 + 20 + 21 + 22 + 23 + 24) 17. Boshqa banklardagi mablagʻlar 18. Mijozlarga ajratilgan kreditlar 19. Foyda va zarar orqali baholanadigan qarz qimmatli qogʻozlariga kiritilgan investitsiyalar 20. Foyda va zarar orqali baholanadigan ulushli qimmatli qogʻozlarga kiritilgan investitsiyalar 21. Sugʻurta faoliyati boʻyicha aktivlar 22. Investitsion qimmatli qogʻozlar 23. Teskari REPO bitimlari boʻyicha xarid qilingan qimmatli qogʻozlar 24. Boshqa aktivlar 25. Majburiyatlardagi sof oʻsish/kamayish: (26 + 27 + 28 + 29 + 30 + 31 + 32) 26. Boshqa banklarning mablagʻlari 27. Mijozlarning mablagʻlari 28. Boshqa moliyaviy majburiyatlar 29. Boshqa nomoliyaviy majburiyatlar 30. Chiqarilgan qarz qimmatli qogʻozlari 31. Jamgʻarib boriladigan pensiya majburiyatlari 32. 33. Operatsion faoliyatda foydalanilgan sof pul mablagʻlari (15 + 16 + 25) Investitsion faoliyatdagi pul oqimlari 34. Asosiy vositalarning sotib olinishi 35. Asosiy vositalarning chiqib ketishi 36. Nomoddiy aktivlarning sotib olinishi 37. Nomoddiy aktivlarning chiqib ketishi 38. Shoʻba korxonalardagi investitsiyalarni sotib olish 39. Shoʻba korxonalar va investitsion qimmatli qogʻozlardan olingan dividend daromadlari 40. Investitsion qimmatli qogʻozlarni xarid qilish 41. Investitsion qimmatli qogʻozlarni sotish va chiqarishdan tushgan mablagʻlar 42. Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholangan aksiyalarni sotib olish 43. Qarz qimmatli qogʻozlarini (obligatsiyalarni) sotib olish 44. Qarz qimmatli qogʻozlarini (obligatsiyalarni) soʻndirish 45. Shoʻba korxonalarni sotib olish 46. Shoʻba korxonalarni sotishdan tushgan mablagʻlar 47. Mulk, jihozlar va nomoddiy aktivlar uchun toʻlangan avanslarning qaytarilishi 48. Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholangan moliyaviy aktivlarni sotib olish 49. Boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholangan moliyaviy aktivlarni sotish 50. Ijara toʻlovlari 51. 52. Investitsion faoliyatda foydalanilgan sof pul mablagʻlari (34 + 35 + 36 + 37 + 38 + 39 + 40 + 41 + 42 + 43 + 44 + 45 + 46 + 47 + 48 + 49 + 50 + 51) Moliyaviy faoliyatdagi pul oqimlari 53. Davlat va xalqaro moliya institutlaridan mablagʻlarni jalb qilish 54. Davlat va xalqaro moliya institutlaridan olingan mablagʻlarni soʻndirish 55. Markaziy bankdan mablagʻlarni jalb qilish 56. Markaziy bankdan olingan mablagʻlarni soʻndirish 57. Ustav kapitalini chiqarish 58. Minoritar aksiyadorlar tomonidan kapitalni koʻpaytirish 59. Boshqa qarz mablagʻlarini jalb qilish 60. Boshqa qarz mablagʻlarini soʻndirish 61. Subordinar qarzni jalb qilish 62. Subordinar qarzni soʻndirish 63. Qarz qimmatli qogʻozlarini chiqarish 64. Qarz qimmatli qogʻozlarini soʻndirish 65. Ijara boʻyicha asosiy summani soʻndirish 66. Toʻlangan dividendlar 67. Ijara (lizing) boʻyicha majburiyatlarni toʻlash 68. 69. Moliyaviy faoliyatdan olingan (foydalanilgan) sof pul mablagʻlari (53 + 54 + 55 + 56 + 57 + 58 + 59 + 60 + 61 + 62 + 63 + 64 + 65 + 66 + 67 + 68) 70. Pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlariga kurs farqlarining taʼsiri 71. Pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlariga ehtimoliy yoʻqotishlar zaxirasining taʼsiri 72. Pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlarining sof oʻsishi (33 + 52 + 69 + 70 + 71) 73. Pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlarining yil boshiga qoldigʻi 74. Pul mablagʻlari va ular ekvivalentlarining yil oxiriga qoldigʻi (72 + 73)
Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 6-ILOVA
“Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobot
(ming soʻmda) Т/р Moddalar Joriy hisobot yili Oʻtgan hisobot yili Operatsion faoliyatdagi pul oqimlari 1 . Soliq toʻlanishidan oldingi foyda Tuzatishlar (quyidagilar uchun): 2 . Kredit yoʻqotish xarajati 3 . Boshqa aktivlarning qadrsizlanishidan kelib chiqadigan zarar 4 . Assotsiatsiyalashgan tashkilotlarga kiritilgan investitsiyalarning qadrsizlanishi 5 . Foiz daromadi keltiruvchi aktivlarni dastlabki e ʼ tirof etishdagi zarar 6 . Xorijiy valyuta boʻyicha realizatsiya qilinmagan sof daromad (zarar) 7 . Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan instrumentlarni qayta baholashdan sof foyda ( zarar ) 8 . Amortizatsiya va eskirish 9 . Assotsiatsiyalashgan tashkilotlar zararidagi (foydasidagi) ulush 10 . Foiz daromadi hisoblanishidagi oʻzgarishlar 11 . Foiz xarajati hisoblanishidagi oʻzgarishlar 12 . 13 . Operatsion aktivlar va majburiyatlardagi oʻzgarishlarga qadar operatsion faoliyatdagi pul oqimlari (1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8 + 9 + 10 + 11 + 12) Operatsion aktivlardagi sof oʻsish (kamayish) 14 . Kredit tashkilotlaridan olinadigan mablagʻlar 15 . Mijozlarga berilgan kreditlar 16 . Boshqa aktivlar 17 . Operatsion majburiyatlardagi sof oʻsish (kamayish) 18 . Markaziy bank oldidagi toʻlov majburiyatlari 19 . Kredit tashkilotlari oldidagi toʻlov majburiyatlari 20 . Mijozlar oldidagi toʻlov majburiyatlari 21 . Boshqa majburiyatlar 22 . 23 . Soliqdan oldingi operatsion faoliyatdan olingan (foydalanilgan) sof pul oqimi (14 + 15 + 16 + 17 + 18 + 19 + 20 + 21 + 22) 24 . Toʻlangan daromad soligʻi 25 . Operatsion faoliyatdan olingan (foydalanilgan) sof pul mablagʻlari (23 + 24) Investitsion faoliyatdagi pul oqimlari 26 . Investitsiya qimmatli qogʻozlarini sotib olish 27 . Investitsiya qimmatli qogʻozlarini sotish va qaytarishdan tushgan mablagʻ 28 . Assotsiatsiyalashgan korxonalarning sotilishidan tushgan mablagʻ 29 . Assotsiatsiyalashgan korxonalarga investitsiya kiritish 30 . Assotsiatsiyalashgan korxonalar va investitsiya qimmatli qogʻozlaridan olingan dividendlar 31 . Asosiy vositalarni sotib olish 32 . Asosiy vositalarni sotishdan tushgan mablagʻ 33 . 34 . Investitsion faoliyatdan olingan (foydalanilgan) sof pul mablagʻlari (26 + 27 + 28 + 29 + 30 + 31 + 32 + 33) Moliyalashtirish faoliyatdagi pul oqimlari 35 . Qarz qimmatli qogʻozlar chiqarishdan tushgan mablagʻ 36 . Chiqarilgan qarz qimmatli qogʻozlarini toʻlash 37 . Boshqa olingan qarz mablagʻlari va mijozlar oldidagi majburiyatlardan tushgan mablagʻ 38 . Boshqa olingan qarz mablagʻlari va mijozlar oldidagi majburiyatlarni qaytarish 39 . Subordinar qarzlarni qaytarish 40 . Toʻlangan dividendlar 41 . Minoritar ulushlarni xarid qilish 4 2. Moliyaviy faoliyatdan olingan (foydalanilgan) sof pul mablagʻlari (35 + 36 + 37 + 38 + 39 + 40 + 41 + 42) 4 3. Pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlariga kurs farqlarining taʼsiri 4 4. Pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlariga ehtimoliy yoʻqotishlar zaxirasining taʼsiri 4 5. Pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlarining sof oʻsishi (25 + 34 + 43 + 44 + 45) 4 6. Pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlari yil boshiga qoldigʻ i 4 7. Pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlari yil oxiriga qoldigʻ i (46 + 47) 4 8 Olingan foiz daromadlari 49. T oʻ langan foiz xarajatlari
Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 7-ILOVA
“Tijorat banklarining hisob siyosati va moliyaviy hisobotlariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Bankning hisob siyosatida moliyaviy operatsiyalarni ochib berishda tegishli MHXSni qoʻllash boʻyicha
T/r Bank operatsiyasi / yoʻnalishi Tegishli MHXS Izoh Kreditlash: isteʼmol, ipoteka, mikroqarz va korporativ kreditlar 7-son MHXS, 9-son MHXS, zarur hollarda 32-son BHXS Kredit riski va kutilayotgan kredit zararlari boʻyicha yoritib beriladigan maʼlumotlar 7-son MHXS bilan tartibga solinadi. Kreditlarni dastlabki tan olish, biznes modeli va belgilangan sanalarda faqat asosiy qarz summasi toʻlovlari va soʻndirilmagan asosiy qarz summasiga hisoblangan foiz toʻlovlaridan iborat pul oqimlari mezoni asosida tasniflash, amortizatsiyalangan qiymat, effektiv foiz stavkasi, modifikatsiya, hisobdan chiqarish va kutilayotgan kredit zararlari 9-son MHXS bilan tartibga solinadi. 32-son BHXS asosan moliyaviy aktiv va majburiyatlarni taqdim etish hamda oʻzaro hisob-kitob qilish masalalarini tartibga soladi. Depozitlar, banklararo mablagʻlar va boshqa jalb qilingan resurslar 7-son MHXS, 9-son MHXS, 32-son BHXS 7-son MHXS likvidlilik, foiz va boshqa moliyaviy risklar boʻyicha yoritib beriladigan maʻlumotlarni belgilaydi. 9-son MHXS boʻyicha depozit va qarz mablagʻlari, odatda, amortizatsiyalangan qiymatda hisobga olinadi. Bunda foiz daromadi yoki xarajati effektiv foiz stavkasi usuli orqali hisoblanadi. 32-son BHXS majburiyat yoki kapital sifatida tasniflash va oʻzaro hisob-kitob qilish boʻyicha talablarni belgilaydi. Chiqarilgan obligatsiyalar, subordinatsiyalangan qarz va gibrid instrumentlar 9-son MHXS, 32-son BHXS, 33-son BHXS Majburiyat komponenti 9-son MHXS boʻyicha baholanadi. Instrumentning qarz yoki kapital ekanligi 32-son BHXS boʻyicha uning shartnomaviy mohiyatiga qarab aniqlanadi. Bankka nisbatan 33-son BHXS talablari qoʻllanilgan taqdirda, bir aksiyaga toʻgʻri keladigan foyda koʻrsatkichi ham hisoblanadi. Qimmatli qogʻozlarga investitsiyalar 7-son MHXS, 9-son MHXS, 13-son MHXS Yoritib beriladigan maʼlumotlar 7-son MHXS bilan tartibga solinadi. 9-son MHXSga muvofiq, qarz instrumentlari biznes modeli va pul oqimlari mezoni asosida amortizatsiyalangan qiymat, boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda yoki foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholash orqali hisobga olinadi. Ulushli instrumentlar odatda foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda hisobga olinadi; ayrim notijorat ulushlar boʻyicha esa boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda baholashning qaytarib boʻlmaydigan tanlovi qoʻllanishi mumkin. Haqqoniy qiymat 13-son MHXSga muvofiq aniqlanadi. Derivativ moliyaviy instrumentlar va xedjlash 7-son MHXS, 9-son MHXS, 13-son MHXS 39-son BHXS Derivativ va xedjlash munosabatlari boʻyicha risklarni (bozor, kredit, likvidlilik) oshkor qilishda 7-son MHXS qoʻllaniladi. Tan olish, tasniflash va baholash asoslari, shuningdek xedjlash hisobini yuritishda 9-son MHXS qoʻllaniladi. Haqqoniy qiymatni aniqlash va baholash uslubiyati 13-son MHXS asosida amalga oshiriladi. Derivativlar, odatda, foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda hisobga olinadi. Makro-xedjlashning ayrim jihatlarida 39-son BHXSdan foydalanish imkoniyati saqlanib qolgan. Kredit majburiyatlari, foydalanilmagan kredit liniyalari, kafolatlar va akkreditivlar 9-son MHXS, ayrim holatlarda 37-son BHXS Moliyaviy kafolat shartnomalari va 9-son MHXS doirasidagi kredit majburiyatlari boʻyicha kutilayotgan kredit zararlari tan olinadi. Akkreditivning huquqiy-iqtisodiy mazmuni alohida tahlil qilinadi. 9-son MHXS doirasiga kirmaydigan boshqa shartli majburiyatlar 37-son BHXS doirasiga tushishi mumkin. Komissiya va xizmat daromadlari 9-son MHXS va/yoki 15-son MHXS Kredit yoki moliyaviy instrumentning effektiv foiz stavkasining ajralmas qismi boʻlgan komissiyalar 9-son MHXS boʻyicha instrumentning amortizatsiyalangan qiymatiga kiritiladi. Hisob-kitob, inkassatsiya, kartalar, aktivlarni boshqarish va boshqa alohida xizmatlar uchun komissiyalar 15-son MHXS boʻyicha bajarish javobgarliklari bajarilganda tan olinadi. Komissiya daromadlarining bir qismi 9-son MHXS, bir qismi esa 15-son MHXS doirasiga kiradi. Bankning binolar, ofislar, avtomobillar va uskunalarni ijaraga olishi 16-son MHXS, 36-son BHXS, zarur hollarda 37-son BHXS Bank ijarachi boʻlsa, odatda 16-son MHXS boʻyicha foydalanish huquqidagi aktiv va ijara majburiyatini tan oladi. Foydalanish huquqidagi aktivning qadrsizlanishi 36-son BHXS boʻyicha baholanadi. Qisqa muddatli va past qiymatli aktivlar boʻyicha istisnolar mavjud boʻlganda 37-son BHXS qoʻllaniladi. Bank tomonidan mijozlarga moliyaviy yoki operativ ijara berilishi 7-son MHXS, 9-son MHXS, 16-son MHXS, Moliyaviy ijara boʻyicha sof investitsiya (debitorlik qarzi) 9-son MXXSning qadrsizlanishga oid talablariga boʻysungani sababli, ushbu debitorlik qarzi yuzasidan kredit riski va boshqa tegishli maʼlumotlar 7-son MXXSga muvofiq oshkor qilinadi. Moliyaviy ijara boʻyicha kutilayotgan kredit zararlari boʻyicha baholanadigan rezerv 9-son MHXS boʻyicha hisoblanadi. Moliyaviy ijara boʻyicha sof investitsiya 16-son MHXS boʻyicha tan olinadi. Asosiy vositalar 16-son BHXS, zarur hollarda 23-son BHXS, 36-son BHXS Dastlabki tan olish, keyingi xarajatlar, amortizatsiya va qayta baholash 16-son BHXS boʻyicha amalga oshiriladi. Kvalifikatsiyalanadigan aktivlar boʻyicha qarz xarajatlari esa 23-son BHXS boʻyicha, qadrsizlanish 36-son BHXS boʻyicha hisobga olinishi mumkin. Investitsiya koʻchmas mulki 13-son MHXS, 40-son BHXS Haqqoniy qiymat modeli tanlansa, baholash 13-son MHXS tamoyillariga muvofiq amalga oshiriladi. Ijara daromadini olish yoki kapital qiymati oshishi uchun ushlab turilgan investitsiya koʻchmas mulki 40-son BHXS doirasida hisobga olinadi. Nomoddiy aktivlar va dasturiy taʻminot 36-son BHXS, ayrim bulutli xizmatlarda 38-son BHXS va Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlarini sharhlash qoʻmitasining qarorlari Qadrsizlanish 36-son BHXS boʻyicha baholanadi. Dasturiy taʼminot, litsenziya va boshqa nomoddiy aktivlarning tan olinishi, foydali xizmat muddati va amortizatsiyasi 38-son BHXS bilan tartibga solinadi. Dasturiy taʼminot sifatidagi xizmat yoki bulutli xizmat shartnomalari har doim ham nomoddiy aktivni yuzaga keltirmaydi. Bunday holatlarda tegishli Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlarini sharhlash qoʻmitasining sharhlari va qarorlari hisobga olinadi. Chet el valyutasidagi operatsiyalar va xorijiy faoliyat moliyaviy instrumentlar Xorijiy valyutadagi operatsiyalar funksional valyutada tan olinadi. Monetar moddalar hisobot sanasidagi kurs boʻyicha qayta hisoblanadi. Nomonetar moddalar esa ularning baholash bazasiga qarab tarixiy yoki haqqoniy qiymat sanasidagi kursda hisobga olinadi. Joriy va kechiktirilgan foyda soligʻi 12-son BHXS, noaniq soliq pozitsiyalarida 23-son Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlarini sharhlash qoʻmitasining sharhi Joriy soliq, vaqtinchalik farqlar, soliq zararlari va kechiktirilgan soliq aktivlari yoki majburiyatlari 12-son BHXS boʻyicha hisobga olinadi. Soliq organi bilan noaniqlik mavjud boʻlsa 23-son Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlarini sharhlash qoʻmitasining sharhi qoʻllaniladi. Garov undirib olinishi natijasida bank balansiga olingan aktiv Aktiv odatdagi faoliyat doirasida sotish uchun moʻljallangan boʻlsa — 2-son BHXS, 5-son MHXS, 16-son BHXS 40-son BHXS Garov hisobidan olingan aktiv uni ushlab turish maqsadiga qarab tasniflanadi. 2-son BHXS faqat mulk bankning odatdagi faoliyati doirasida sotish uchun moʻljallangan boʻlsa qoʻllanadi. Garov undirib olinishining oʻzi bunday tasniflash uchun asos boʻlmaydi. 5-son MHXS aktiv sotish uchun mavjud deb tasniflanganda va uni sotish yuqori ehtimolli boʻlganda qoʻllanadi. Aktiv bankning oʻz faoliyatida foydalanish uchun moʻljallangan boʻlsa 16-son BHXS, ijara daromadini olish yoki kapital qiymatining oshishini taʼminlash maqsadida saqlansa 40-son BHXS qoʻllanadi. Sotish uchun moʻljallangan uzoq muddatli aktivlar va hisobdan chiqariladigan guruhlar 5-son MHXS 5-son MHXS faqat aktiv yoki hisobdan chiqariladigan guruhning balans qiymati asosan foydalanish orqali emas, sotish orqali qoplanishi kutilsa va barcha tasniflash mezonlari bajarilsa qoʻllanadi. Baholash balans qiymati bilan sotish xarajatlari chegirilgan haqqoniy qiymatning kichigi orqali hisoblanadi. Shoʻba korxonalar va bank guruhini konsolidatsiya qilish 9-son MXXS 10-son MHXS, 12-son MHXS, alohida moliyaviy hisobotda — 27-son BHXS 10-son MHXS nazorat modelini va konsolidatsiya tartibini belgilaydi. Shoʻba tashkilotlar, birgalikdagi faoliyat boʻyicha kelishuvlar, taʼsir ostidagi tashkilotlar va konsolidatsiyalashmaydigan tuzilmaviy tashkilotlardagi ulushlar boʻyicha yoritib beriladigan maʼlumotlar 12-son MHXSga muvofiq taqdim etiladi. Alohida moliyaviy hisobotda shoʻba tashkilotdagi investitsiya 27-son BXXSga muvofiq bankning tanloviga koʻra tannarx usulida, 9-son MXXSga muvofiq yoki ulushli ishtirok usulida hisobga olinishi mumkin. Biznes birlashmalari, bank yoki kompaniya sotib olish 3-son MHXS, 8-son BHXS Xarid qilish usuli, identifikatsiyalanadigan aktiv va majburiyatlarning haqqoniy qiymati, gudvil yoki manfaatli xariddan koʻrilgan foyda 3-son MHXS bilan tartibga solinadi. Umumiy nazorat ostidagi tashkilotlar yoki bizneslar birlashmalari 3-son MXXS doirasidan chiqarilgan boʻlib, 8-son BHXS asosida hisob siyosati ishlab chiqishni talab qiladi. Taʼsir ostidagi tashkilot yoritib berish — 12-son MHXS, alohida moliyaviy hisobotda — 27-son BHXS , konsolidatsiyalashgan hisobotda — 28-son BHXS Ulushlar boʻyicha maʼlumotlar 12-son MHXSga muvofiq yoritib beriladi. alohida moliyaviy hisobotda — 27-son BHXSga muvofiq tannarx, 9-son MHXS yoki ulushli ishtirok usulida, ahamiyatli taʼsir mavjud boʻlganda konsolidatsiyalashgan hisobotda — 28-son BHXS. Birgalikdagi faoliyat boʻyicha kelishuvlar (birgalikdagi operatsiyalar va qoʻshma korxonalar) 11-son MHXS, 12-son MHXS, 27-son BHXS, 28-son BHXS, Birgalikdagi operatsiya ishtirokchisi oʻz aktivlari, majburiyatlari, tushumlari va xarajatlaridagi ulushini tan oladi. 11-son MHXSga muvofiq kelishuv turi aniqlanadi. Yoritib beriladigan maʼlumotlar 12-son MHXSga muvofiq taqdim etiladi. Alohida moliyaviy hisobotda qoʻshma korxonadagi ulush 27-son BHXSga muvofiq hisobga olinadi. Qoʻshma korxonadagi ulush investitsiya sifatida tan olinadi va 28-son BHXSga muvofiq ulushli qatnashish usulida hisobga olinadi. Sugʻurta va qayta sugʻurta shartnomalari sugʻurta faoliyati doirasida saqlanadigan moliyaviy aktivlar uchun — 9-son MHXS, 15-son MHXS, 17-son MHXS Sugʻurta faoliyati bilan bogʻliq moliyaviy aktivlar 9-son MHXSga muvofiq hisobga olinadi. Bank shartnoma chiqaruvchi emas, balki agent sifatida ish yuritganda, olingan komissiya 15-son MHXSga muvofiq tushum sifatida tan olinadi. Bank yoki uning shoʻba sugʻurta kompaniyasi sugʻurta shartnomalarini chiqarsa, 17-son MHXS qoʻllaniladi. Qayta sugʻurta shartnomalari ham ushbu standart doirasiga kiradi. Xodimlar ish haqi, bonuslari va pensiya majburiyatlari aksiyalarga asoslangan toʻlovlarda 2-son MHXS, 19-son BHXS Aksiyalarga asoslangan toʻlovlar 2-son MHXSga tegishli. Qisqa muddatli toʻlovlar, uzoq muddatli bonuslar, belgilangan badallar boʻyicha va belgilangan toʻlovlar boʻyicha pensiya dasturlari 19-son BHXS boʻyicha hisobga olinadi. Sud ishlari, daʼvolar, restrukturizatsiya va boshqa baholangan majburiyatlar 9-son MHXS 37-son BHXS Hozirgi majburiyat mavjud, resurslar chiqib ketishi ehtimolli va summani ishonchli baholash mumkin boʻlsa baholangan majburiyat tan olinadi. Moliyaviy kafolat va kredit majburiyatlarining 9-son MHXS doirasidagi qismi 9-son MHXS boʻyicha, qolgan shartli majburiyatlar esa 37-son BHXS boʻyicha hisobga olinadi. Davlat subsidiyalari va davlat koʻmagi bozor stavkasidan past foizli mablagʻlar boʻyicha 9-son MHXS; 20-son BHXS; yoritib berish — 24-son BHXS Davlat bankiga bozor stavkasidan past foizda berilgan mablagʻ dastlab 9-son MHXSga muvofiq haqqoniy qiymatda tan olinadi. Tushum bilan boshlangʻich balans qiymati oʻrtasidagi farq 20-son BHXSga muvofiq davlat granti sifatida hisobga olinadi. Davlat grantlari va xarajatlarni qoplashga moʻljallangan subsidiyalar ham mazkur standartga muvofiq hisobga olinadi . 24-son BHXS grantni hisobga olish tartibini belgilamaydi, u faqat davlat bilan bogʻliq boʻlgan tashkilotlar bilan operatsiyalar boʻyicha yoritib beriladigan maʼlumotlarga taalluqli. Moliyaviy hisobotni taqdim etish 1-son BHXS — 2026-yil hisobotlari uchun; 18-son MHXS — 2027-yildan 2026-yil 31-dekabrda yakunlanadigan hisobot davri uchun 1-son BHXS amalda qoladi. 18-son MHXS 2027-yil 1-yanvardan yoki undan keyin boshlanadigan yillik davrlar uchun majburiy boʻlib, 1-son BHXSning taqdimot boʻyicha asosiy talablarini almashtiradi. 18-son MHXS foyda yoki zarar hisobotida yangi toifalar va majburiy oraliq natijalarni, shuningdek boshqaruv tomonidan belgilangan samaradorlik koʻrsatkichlari boʻyicha yoritib beriladigan maʼlumotlarni joriy qiladi. Pul oqimlari toʻgʻrisidagi hisobot 7-son BHXS Operatsion, investitsion va moliyaviy pul oqimlari tasnifi, pul mablagʻlari va ularning ekvivalentlari tarkibi, moliyalashtirish majburiyatlaridagi oʻzgarishlarni ochib berish 7-son BHXS boʻyicha amalga oshiriladi. Hisob siyosati, baholashlar va xatolar 8-son BHXS MHXSda aniq talab boʻlmagan operatsiyalar boʻyicha hisob siyosatini ishlab chiqish, hisob baholaridagi oʻzgarishlar va oldingi davr xatolarini retrospektiv tuzatish 8-son BHXS bilan tartibga solinadi. Hisobot sanasidan keyingi hodisalar 10-son BHXS Tuzatuvchi va tuzatmaydigan hodisalarni ajratish, dividendlar va faoliyatning uzluksizligi bilan bogʻliq keyingi hodisalarni aks ettirish 10-son BHXS boʻyicha amalga oshiriladi. Moliyaviy instrumentlarni taqdim etish va oʻzaro hisobga olish 32-son BHXS Moliyaviy aktiv, moliyaviy majburiyat va kapital instrumentini ajratish, murakkab moliyaviy instrumentlar va aktiv va majburiyatlarni oʻzaro hisob-kitob qilish 32-son BHXSning mustaqil yoʻnalishi boʻlib, alohida qator sifatida qoʻllaniladi. Moliyaviy risklar va moliyaviy instrumentlar boʻyicha yoritib beriladigan maʼlumotlar 7-son MHXS 7-son MHXS kredit riski, kutilayotgan kredit zararlari, likvidlilik riski, bozor riski, taʼsirchanlik tahlili, garov, modifikatsiya, hisobdan chiqarish va moliyaviy instrumentlar toifalari boʻyicha yoritib beriladigan maʼlumotlarni belgilaydi. Standart banklarning moliyaviy instrumentlari boʻyicha asosiy yoritib berish talablarini belgilaydi. Haqqoniy qiymatni baholash 13-son MHXS 13-son MHXS qaysi aktiv yoki majburiyatni haqqoniy qiymatda hisobga olish kerakligini belgilamaydi, balki haqqoniy qiymatni qanday baholash usullarini tartibga soladi. Bogʻliq tomonlar bilan operatsiyalar 24-son BHXS Nazorat yoki muhim taʼsirga ega aksiyadorlar, davlat bilan bogʻliq tashkilotlar (24-son BHXSning 25 — 27-bandlaridagi qisman istisno hisobga olingan holda), shoʻba, qoʻshma va taʼsir ostidagi tashkilotlar, kuzatuv kengashi, asosiy boshqaruv xodimlari hamda ularning yaqin oila aʼzolari bilan operatsiyalar va qoldiqlar 24-son BXXSga muvofiq oshkor qilinadi. Davlat bilan bogʻliq banklar uchun 24-son BHXSdagi davlat bilan bogʻliq boʻlgan tashkilotlar boʻyicha istisnolar alohida tahlil qilinadi. Operatsion segmentlar 8-son MHXS Segmentlar operatsion qarorlar qabul qiluvchi boshqaruv organiga taqdim etiladigan ichki boshqaruv hisobotlari asosida aniqlanadi. 8-son MHXS qarz yoki ulush instrumentlari ommaviy bozorda muomalada boʻlgan yoki ularni ommaviy chiqarish jarayonidagi banklarga majburiy tatbiq etiladi. Oraliq moliyaviy hisobot 34-son BHXS Yarim yillik yoki choraklik moliyaviy hisobotlar, minimal tarkib, oldingi yillik hisobotga nisbatan yangilangan maʼlumotlar va bir xil hisob siyosatini qoʻllash 34-son BHXS bilan tartibga solinadi. Bir aksiyaga toʻgʻri keladigan foyda 33-son BHXS Oddiy va oʻzgaruvchan bir aksiyaga toʻgʻri keladigan foydani hisoblash, ehtimoliy oddiy aksiyalar va retrospektiv tuzatishlar 33-son BHXS boʻyicha amalga oshiriladi. Standart aksiyalari ommaviy bozorda muomalada boʻlgan yoki ularni ommaviy chiqarish jarayonidagi banklarga tatbiq etiladi. Faoliyatning uzluksizligi 1-son BHXS, 10-son BHXS 1-son BHXSda rahbariyat bankning faoliyatni uzluksiz davom ettirish qobiliyatini baholaydi. Muhim noaniqliklar mavjud boʻlsa, ular ochib beriladi. 10-son BHXSga muvofiq, hisobot sanasidan keyingi hodisalar moliyaviy hisobotga taʼsir koʻrsatishi mumkin. Giperinflyatsiya 29-son BHXS Faqat funksional valyuta giperinflyatsion iqtisodiyot valyutasi boʻlganda qoʻllanadi. Standartning qoʻllanishi bitta inflyatsiya koʻrsatkichiga emas, iqtisodiy muhitning barcha belgilariga asoslanadi. Birinchi marta MHXSga oʻtish 1-son MHXS Faqat bank birinchi marta MHXSga toʻliq va aniq muvofiqlik bayonotini beradigan moliyaviy hisobotni tayyorlaganda qoʻllanadi. Keyingi hisobot davrlarida standart qayta qoʻllanilmaydi.
”.
Rais T. ISHMETOV
Toshkent sh.,
2026 yil 28 avgust,
14/9-son