📅 2026-yil 26-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 26-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 26 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 августа 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 August 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сон «Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 210-сон « 2025 — 2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида »ги ҳамда 2025 йил 30 июлдаги 476-сон « Давлат харидларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 августдаги 396-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда :
ўн олтинчи хатбошидаги «бюджет ташкилотлари» деган сўзлар «ғазна ижроси билан қамраб олинган ташкилотлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн еттинчи хатбошидаги «ҳисоб-фактуралар» деган сўз «ҳисобварақ-фактуралар» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:
«7 1 . Буюртмачилар томонидан ҳар ойда такрор амалга ошириладиган харажатлар (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, иш ҳақи бўйича бўнак тўловлари, ижтимоий солиқ, коммунал тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, алоқа, интернет ва бошқа харажатлар) бўйича тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари «ЎРИМВ» АТда «яшил йўлак» орқали ғазначилик масъул ходимининг иштирокисиз автоматик тарзда тўлаб берилиши мумкин.».
3. 12 , 59 , 65 , 66 , 70 , 80 , 91 , 104 , 105 , 114 ва 218-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Даромадлар прогнозлари, тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар, ДМЖ ва БМЖ бюджетлари ҳисобини юритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ва туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлари томонидан «ЎРИМВ» АТда тегишли бюджетлар тасдиқланганидан сўнг ойлар кесимида даромадлар ва харажатларнинг йиллик ёйилмалари шакллантирилади.».
5. 29-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) бюджет маблағлари бўйича — ойлар кесимида тегишли иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва уларга ўзгартиришлар, шунингдек бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни;».
6. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлар харажатлар сметалари рўйхатга олинганидан сўнг «ЎРИМВ» АТга ойлар кесимида харажатлар сметалари ва уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни киритади.».
7. 38-банддан ва 7-бобнинг номидан «ва ҳисобга олишда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
8. 38 1 -банддан , 6-бобнинг номидан , 6-бобнинг биринчи — бешинчи параграфлари номидан , 8-бобнинг номидан , 8-бобнинг биринчи — учинчи параграфлари номидан ҳамда 11-бобнинг номидан «ва ҳисобга олиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
9. 43-банднинг биринчи хатбошисидан «(ҳисобга олишга)» ва «ёки ҳисобга олинади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
10. 45 , 67-бандлардан , 71 4 -банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан , 109 3 -банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан , 162 , 164 , 180-бандлардан «ёки ҳисобга олинади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
11. 46-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўтказиш ёки ҳисобга олишда» деган сўзлар «ўтказишда» деган сўз билан алмаштирилсин.
12. 48-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Камчиликлар бўлмаганида ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан ЮММР буюртмалари бюджетдан ажратиладиган маблағлар, БМЖ маблағлари ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича рўйхатдан ўтказилади.»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
13. 51-банддан «ёки ҳисобга олинганидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
14. 52-бандда :
биринчи хатбошидан «ёки ҳисобга олиниши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «танлов савдолари» ва «тутилади» деган сўзлар тегишли равишда «энг яхши таклифларни танлаш (бундан буён матнда танлаш деб юритилади) ва тендер» ва «тутилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 54 ва 55-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«54. Шартномалар томонларнинг электрон рақамли имзоларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилади, хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар бундан мустасно.
55. Агар шартномада иккинчи томоннинг хабарномасига кўра шартнома қўшимча келишувсиз бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган бўлса, ушбу шартнома бўйича юридик мажбуриятни бекор қилиш товарлар (пудратчиларнинг) мазкур шартнома шартларига мувофиқ шартнома бекор қилинишига қаршилиги йўқлиги тўғрисидаги ёзма ёки электрон хабарномаси асосида амалга оширилади.».
16. 57-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«57. Капитал қўйилма буюртмачилари юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатларни белгиланган тартибда махсус ахборот порталига жойлаштиради:»;
иккинчи хатбошидан «икки асл нусхада» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи ва бешинчи хатбошилардан «нусхаси» деган сўз чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошидаги «шартномаси нусхаси» деган сўзлар «суғурта полиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қурилишнинг бутун даври учун берилган) рухсати;»;
саккизинчи хатбошидаги «хулосасининг нусхаси» деган сўзлар «хулосаси» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» давлат муассасасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 60 — 62-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари капитал қўйилма буюртмачилари томонидан шартнома махсус ахборот портали орқали юборилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида шартномада кўрсатилган суммани шартномада кўрсатилган харажатларни қоплашга тегишли манбанинг (бюджетдан ажратиладиган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) мавжудлигини, томонларнинг зарур реквизитлари, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 57-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлигини текширади.
61. Шартномаларни мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги юзасидан текширишда камчиликлар бўлмаган ҳолларда шартномалар махсус ахборот портали орқали юборилганидан сўнг тўртинчи иш кунидан кечиктирмай ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
62. Мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ ҳолда махсус ахборот портали орқали юборилган шартномалар рўйхатдан ўтказилмасдан, «ЎРИМВ» АТда уни рўйхатдан ўтказмасдан қайтаришнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда қайтарилади.».
18. 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Қайтарилган шартномалар бўйича кўрсатилган барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилган ҳолларда, шунингдек махсус ахборот портали орқали қайта юборилган шартномаларда аввал кўрсатилмаган бошқа камчиликлар бўлмаганда ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан шартномани капитал қўйилма буюртмачиларига такроран қайтарилишига йўл қўйилмайди.».
19. 68-бандда :
биринчи хатбошидан «ёки ҳисобга олиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «ёки ҳисобга олинган шартноманинг нусхаси» деган сўзлар «асосий шартнома» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «келишувнинг иккита асли ва битта нусхаси» деган сўзлар «келишув» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидан «икки асл нусхада» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидан «нусхаси» деган сўз чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда кейинги молия йилларидаги қўшимча келишувлар асосий шартнома лотига боғланган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.».
20. 69-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Кафолат муддати тугаганидан сўнг тўланадиган объект қийматидан 5 фоиз кафолат суммаси бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали қўшимча келишув ёки мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шакл бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш асосида амалга оширилади:»;
иккинчи хатбошидан «ёки ҳисобга олинган» ва «нусхаси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидан «икки асл нусхада» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва олтинчи хатбошилардан «нусхаси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, қўшимча келишув асосий шартнома лотига боғланган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.».
21. 71-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71. Капитал қўйилма буюртмачиларининг буюртмачи хизматини сақлаб туришга маблағларни ўтказиш бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ҳар бир объект бўйича тасдиқланган манзилли рўйхатда мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида капитал қўйилма буюртмачиси томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этиладиган:»;
иккинчи хатбошидан «икки асл нусхада» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидан «икки асл нусхада» ва «(ҳисобга олишга)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
22. 71 2 -банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71 2 . «УзАСБО» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг мазкур Қоидаларнинг 57, 68 ёки 69-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни махсус ахборот порталига жойлаштиради. Ушбу маълумотлар «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланади.
Махсус ахборот портали маълумотлари асосида «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда шаклланган мазкур Қоидаларнинг 57, 68 ёки 69-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг қоғоз шаклидаги асл нусхалари ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.».
23. 72-банддан «ва ҳисобга олинган», «(ҳисобга олишга)» ва «(ҳисобга олиш)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
24. 73-банднинг биринчи хатбошисидаги «ёки ҳисобга олиниши» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
25. 75 ва 76-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«75. Шартномалар томонларнинг электрон рақамли имзоларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилади, хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар бундан мустасно.
76. Агар шартномада иккинчи томоннинг хабарномасига кўра шартнома қўшимча келишувсиз бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган бўлса, ушбу шартнома бўйича юридик мажбуриятни бекор қилиш товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) мазкур шартнома шартларига мувофиқ шартномани бекор қилинишига қаршилиги йўқлиги тўғрисидаги ёзма ёки электрон хабарномаси асосида амалга оширилади.».
26. 81-банддаги «ўтказиш ёки ҳисобга олишда» деган сўзлар «ўтказишда» деган сўз билан алмаштирилсин.
27. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«82. Буюртмачилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олишга битта товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи (пудратчи) билан харажатларнинг вазифа жиҳатидан таснифининг бир нечта коди бўйича шартномалар тузишда шартномаларда ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварағи ва улардан тўлов суммаси мажбурий тартибда алоҳида кўрсатилади. Мазкур шартномалар буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварақлари ва улар бўйича тўлов суммаларини назарда тутувчи асосий шартнома шаклида электрон тарзда юборилади.
Бунда, мазкур Қоидаларнинг 87-бандида санаб ўтилган ва рўйхатдан ўтказиш учун шартномаларга илова қилинадиган ҳужжатлар буюртмачилар томонидан махсус ахборот портали орқали асосий шартнома билан бирга электрон тарзда юборилади.».
28. 85 ва 118-бандларнинг биринчи хатбошисидан , 119-банддан , 123 1 -банднинг биринчи хатбошисидан ҳамда 160 , 173 , 177-бандлардан «ёки ҳисобга олиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
29. 86-банднинг учинчи хатбошисидан , 102 , 123 ва 189-бандлардан , 7 ва 9-иловаларнинг номларидан «(ҳисобга олишга)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
30. 87-бандда :
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«87. Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали шартнома билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда юборади:
Тўловлар жадвали;»;
тўртинчи хатбошидаги «экспертиза хулосаси» деган сўзлар «экспертиза хулосаси, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
31. 88-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«88. Қуйидаги ҳолларда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун мазкур Қоидаларнинг 87-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар махсус ахборот портали орқали электрон тарзда юборилади:
а) автотранспорт, машина, техника ва ускуналарни жорий, ўрта ва мукаммал таъмирлашда — нуқсон далолатномаси;
б) бино ва иншоотларни жорий ва ўрта таъмирлашда — лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида хулоса, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
с) бинолар, иншоотлар ва ички хўжалик йўлларини мукаммал таъмирлашда:
бинолар, иншоотлар ва ички хўжалик йўлларини мукаммал таъмирлаш манзилли рўйхати;
лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлиги бўйича хулоса.».
32. 92-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«92. Бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилида рўйхатдан ўтказиш буюртмачилар томонидан ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
илгари ғазначилик хизмати бўлинмасида рўйхатдан ўтказилган асосий шартнома;
қўшимча келишув (асосий шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда);
Тўловлар жадвали.
Бунда қўшимча келишувда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.
Кейинги молия йилларидаги қўшимча келишувлар асосий шартнома лотига боғланган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.».
33. 95-бандда :
биринчи хатбошидаги «ёки ҳисобга олиш» ва «ёки ҳисобга олинади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «ёки ҳисобга олинади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
34. 98 — 101-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«98. Буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 86-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этилганидан сўнг, ғазначилик хизмати бўлинмаларининг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига мазкур ҳужжатларни қабул қилиб олган санани кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди. Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, буюртмачиларнинг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига рўйхатдан ўтказилган Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмани қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди.
Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманинг ва Тўловлар жадвалининг биринчи асли буюртмачиларга қайтарилади, иккинчи асли ҳамда Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар нусхалари эса ғазначилик хизмати бўлинмаларида сақлаш учун қолади.
99. Ғазначилик хизмати бўлинмалари буюртмачилар томонидан шартнома ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида:
мазкур Қоидаларнинг 86 — 92-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлигини;
бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган шартномалардаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тегишли ой учун «ЎРИМВ» АТга киритиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархларидан юқори эмаслигини;
шартномаларда ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларда томонларнинг зарур реквизитлари, муҳр ва имзолари мавжудлигини;
муҳр изи ва имзоларнинг буюртмачилар томонидан тақдим этилган имзолар намуналари ва муҳр изи карточкасида кўрсатилган имзолар ва муҳр изига мослигини (ҳужжатлар қоғоз шаклда тақдим этилганда);
шартномаларда ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларда кўрсатилган суммани шартномада ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларда кўрсатилган харажатларни қоплашга тегишли манбанинг (бюджетдан ажратилган маблағлар, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва БМЖ маблағлари) мавжудлигини текширади.
100. Буюртмачиларнинг шартномалари ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги юзасидан текширишда камчиликлар бўлмаган ҳолларда шартномалар ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар тақдим этилганидан сўнг тўртинчи иш кунидан кечикмасдан ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
101. Мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ ҳолда махсус ахборот портали орқали юборилган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар рўйхатдан ўтказилмасдан, «ЎРИМВ» АТда уларни рўйхатдан ўтказмасдан қайтаришнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда қайтарилади. Бунда Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар қоғоз шаклда тақдим қилинган тақдирда мазкур Қоидаларнинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларни қайтариш варақасида уни рўйхатдан ўтказмасдан қайтаришнинг асосли сабабларини ёзма кўрсатган ҳолда қайтарилади.».
35. 103-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«103. Қайтарилган шартномалар ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмалар бўйича кўрсатилган барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилган ҳолларда, шунингдек қайта тақдим этилган шартномаларда ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларда аввал кўрсатилмаган бошқа камчиликлар бўлмаганда ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан буюртмачиларга шартномаларни ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларни такроран қайтарилишига йўл қўйилмайди.».
36. 106-банддан «ва ҳисобга олинган», «(ҳисобга олишга)» ва «(ҳисобга олиш)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
37. 107-банднинг биринчи хатбошисидан «ёки ҳисобга олинган» ва «ёки ҳисобга олиниши» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
38. 108-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўтказиш ёки ҳисобга олишда» деган сўзлар «ўтказишда» деган сўз билан алмаштирилсин.
39. 109-бандда :
биринчи хатбоши «қуйидаги тартибда» деган сўзлардан кейин «рўйхатдан ўтказади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидан «рўйхатдан ўтказади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича кейинги молия йилининг харажатлар сметасида мазкур қўшимча келишув бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар режалаштирилганлигини тасдиқловчи бюджет ташкилотларининг кафолат хати асосида.».
40. 111-банддан «ёки ҳисобга олинадиган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
41. 112-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«112. Лизинг шартномалари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига «УзАСБО» ДМ орқали Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртма юборади.».
42. 113-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан «ёки ҳисобга олиниши» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
43. 114 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«114 1 . «УзАСБО» ДМга уланган буюртмачиларнинг лизинг шартномалари бўйича юридик мажбуриятларини рўйхатдан ўтказиш мазкур Қоидаларнинг 109 2 ва 109 3 -бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.».
44. 115-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«115. Буюртмачиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу шартномалар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтганидан ва ҳисобга қўйилганидан сўнг ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бунда шартномаларда кўрсатилган суммалар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида рўйхатдан ўтказилади.».
45. 116-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«116. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномаларни (унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳам инобатга олиб) рўйхатдан ўтказиш учун буюртмачилар ғазначилик хизмати бўлинмаларига махсус ахборот портали орқали шартнома билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборади:»;
иккинчи хатбошидан «икки асл нусхада» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидан «нусхаси» деган сўз чиқариб ташлансин.
46. 117-бандда :
биринчи хатбошидан «ёки ҳисобга олиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «шартноманинг нусхаси» деган сўзлар «асосий шартнома» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «келишувнинг бир асли ва нусхаси» деган сўзлар «келишув» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидан «икки асл нусхада» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидан «нусхаси» деган сўз чиқариб ташлансин.
47. 126 , 159 ва 176-бандлардан «ва ҳисобга олинади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
48. 129-банддаги «ўтказиш ёки ҳисобга олишда» деган сўзлар «ўтказишда» деган сўз билан алмаштирилсин.
49. 161-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«161. Капитал қўйилма буюртмачилари томонидан «УзАСБО-Фактура» электрон тизими орқали юборилган ҳисобварақ-фактуралар асосида Молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда рўйхатга олинади. Уларнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумот капитал қўйилма буюртмачиларига автоматик тарзда юборилади.».
50. 163-банддан «ёки ҳисобга олинадиган» ва «ёки ҳисобга олинади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
51. 165-банддаги «ўтказиш ёки ҳисобга олишда» деган сўзлар «ўтказишда» деган сўз билан алмаштирилсин.
52. 166-банднинг тўртинчи хатбошисидан , 172-банддан ва 182-банднинг тўртинчи хатбошисидан «ёки ҳисобга олинган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
53. 178 ва 179-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«178. Буюртмачилар томонидан «УзАСБО-Фактура» электрон тизими орқали юборилган ҳисобварақ-фактуралар асосида Молиявий мажбуриятлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан «ЎРИМВ» АТда рўйхатга олинади. Уларнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумот буюртмачиларга автоматик тарзда юборилади.».
179. Буюртмачиларнинг «УзАСБО-Фактура» электрон тизими орқали «ЎРИМВ» АТга юборилган ҳисобварақ-фактураларининг тегишли шартномага мувофиқлиги бўйича текшириш орқали Молиявий мажбуриятлар «ЎРИМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.».
54. 181-банддаги «ўтказиш ёки ҳисобга олишда» деган сўзлар «ўтказишда» деган сўз билан алмаштирилсин.
55. 190 1 -банддан «(ҳисобга олишга)» ва «ёки ҳисобга олинмасдан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
56. Қуйидаги таҳрирдаги 190 4 -банд билан тўлдирилсин:
«190 4 . Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тегишли ой учун «ЎРИМВ» АТга киритиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархларидан юқори эканлиги аниқланган тақдирда ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан мазкур шартномалар рўйхатдан ўтказилмасдан қайтарилади.».
57. 205-банднинг иккинчи хатбошисидан «ёки ҳисобга олишни» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
58. 206-банднинг иккинчи хатбошисидан , 223 2 ва 233 2 -бандлардан «ёки ҳисобга олади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
59. Қуйидаги мазмундаги 214 1 -банд билан тўлдирилсин:
«214 1 . ДМЖ учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳамда трансфертлар уларнинг шахсий ғазна ҳисобварағидаги ўзлаштирилмаган маблағлар қолдиғини ва ҳар бир ой учун касса режасида назарда тутилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда ўтказиб берилади.».
60. 215-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«215. Бюджетлараро трансфертларни ўтказиш ғазначилик мемориал ордерлари асосида амалга оширилади. Бунда, ғазначилик мемориал ордерлари тегишли иқтисодиёт ва молия органи томонидан электрон ҳужжат шаклида ғазначилик хизмати бўлинмасига тақдим этилади.».
61. Қуйидаги мазмундаги 216 1 -банд билан тўлдирилсин:
«216 1 . Давлат бюджети маблағлари доирасида ажратиладиган ссуда ва кредит линиялари бўйича тўлов ҳужжатлари иқтисодиёт ва молия органлари томонидан « resurs.imv.uz » платформасида тегишли ссуда ва кредит шартномалари тўлиқ расмийлаштирилгандан (имзолангандан) сўнг шакллантирилади ҳамда «ЎРИМВ» АТга электрон тарзда юборилади.
«ЎРИМВ» АТга электрон тарзда келиб тушган тўлов ҳужжатлари бўйича тўловлар ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.».
62. 217-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«217. Маҳаллий бюджетдан ўз муддатида қайтарилмаган бюджет ссудалари ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича юқори бюджет олдидаги қарздорликларни сўзсиз ундириш учун маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек ДМЖ бюджетларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ундириш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли бошқармалари, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларининг сўровига асосан ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан электрон шаклда амалга оширилади.».
63. 219-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«219. Ғазначилик хизмати бўлинмалари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли бошқармалари, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларининг сўровига асосан бюджет маблағларини сўзсиз ундириш учун «ЎРИМВ» АТда ғазначилик мемориал ордери шакллантиради ва ғазначилик мемориал ордери «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда бажарилади.».
64. 223-бандда :
учинчи хатбошидан «Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидан «(вақтинчалик харажатлар сметасини ҳисобга олган ҳолда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
65. 232-банднинг биринчи хатбошисидан «(вақтинчалик сметаларни ҳисобга олган ҳолда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
66. 233-бандда :
иккинчи хатбошидан «(ҳисобга олишга)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар нусхаси;».
67. 234-банддан «ҳамда ҳисобга олинмаган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
68. 236-банднинг биринчи хатбошисидан «ва ҳисобга олинишига» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
69. 11-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
70. 13-илованинг номи ва матнидан «(ҳисобга олиш)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига 11-ИЛОВА
Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртмаларни қайтариш ВАРАҚАСИ Буюртмачи номи ___________________________________________ Шахсий ғазна ҳисобварағи ___________________________________ Буюртма рақами ва санаси ____________________ Етказиб берувчининг номи __________________________________ Буюртмани тақдим этиш санаси 20 __ й. «__» __________ Буюртма ни қайтариш санаси 20 __ й. «__» __________ Т/р Қайтарилиш сабаблари 1 . 2 . …
Масъул ходим __________ ______________________________ (имзо) ( Ф . И .О.) Бўлим бошлиғи __________ ______________________________ (имзо) ( Ф . И .О.) Буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачиси ходими _____________________________ ( Ф . И .О.) Қ айтариш варақасини олиш санаси ____________ __________ (кк.оо.йййй) (имзо) ».
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 август,
2026 йил 27 июнь
396-сон
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining 2025-yil 25-dekabrdagi OʻRQ-1107-son “Budjet jarayoni takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-apreldagi 210-son “ 2025 — 2030-yillarda davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi hamda 2025-yil 30-iyuldagi 476-son “ Davlat xaridlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishni kengaytirish hamda davlat xaridlari elektron tizimi operatorlari faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2016-yil 22-noyabrdagi 88-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2850, 2016-yil 22-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 51-son, 593-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 26-avgustdagi 396-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1-bandda :
oʻn oltinchi xatboshidagi “budjet tashkilotlari” degan soʻzlar “gʻazna ijrosi bilan qamrab olingan tashkilotlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn yettinchi xatboshidagi “hisob-fakturalar” degan soʻz “hisobvaraq-fakturalar” degan soʻz bilan almashtirilsin.
2. Quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:
“7 1 . Buyurtmachilar tomonidan har oyda takror amalga oshiriladigan xarajatlar (ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar, ish haqi boʻyicha boʻnak toʻlovlari, ijtimoiy soliq, kommunal toʻlovlar, oziq-ovqat, dori-darmon, aloqa, internet va boshqa xarajatlar) boʻyicha toʻlov topshiriqnomalari va gʻazna memorial orderlari “OʻRIMV” ATda “yashil yoʻlak” orqali gʻaznachilik masʼul xodimining ishtirokisiz avtomatik tarzda toʻlab berilishi mumkin.”.
3. 12 , 59 , 65 , 66 , 70 , 80 , 91 , 104 , 105 , 114 va 218-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
4. 28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“28. Daromadlar prognozlari, tasdiqlangan budjetdan ajratiladigan mablagʻlar, DMJ va BMJ budjetlari hisobini yuritish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligining sohalarni moliyalashtiruvchi tegishli boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari va tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari, DMJ va BMJ taqsimlovchi organlari tomonidan “OʻRIMV” ATda tegishli budjetlar tasdiqlanganidan soʻng oylar kesimida daromadlar va xarajatlarning yillik yoyilmalari shakllantiriladi.”.
5. 29-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) budjet mablagʻlari boʻyicha — oylar kesimida tegishli iqtisodiyot va moliya organlarida roʻyxatga olingan xarajatlar smetalari va ularga oʻzgartirishlar, shuningdek budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan tasarrufidagi budjet tashkilotlarining roʻyxatga olingan xarajatlar smetalari va ularga oʻzgartirishlar boʻyicha maʼlumotlarni;”.
6. 30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. DMJ va BMJ taqsimlovchi organlar xarajatlar smetalari roʻyxatga olinganidan soʻng “OʻRIMV” ATga oylar kesimida xarajatlar smetalari va ularga oʻzgartirishlar boʻyicha maʼlumotlarni kiritadi.”.
7. 38-banddan va 7-bobning nomidan “va hisobga olishda” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
8. 38 1 -banddan , 6-bobning nomidan , 6-bobning birinchi — beshinchi paragraflari nomidan , 8-bobning nomidan , 8-bobning birinchi — uchinchi paragraflari nomidan hamda 11-bobning nomidan “va hisobga olish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
9. 43-bandning birinchi xatboshisidan “(hisobga olishga)” va “yoki hisobga olinadi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
10. 45 , 67-bandlardan , 71 4 -bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridan , 109 3 -bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridan , 162 , 164 , 180-bandlardan “yoki hisobga olinadi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
11. 46-bandning ikkinchi xatboshisidagi “oʻtkazish yoki hisobga olishda” degan soʻzlar “oʻtkazishda” degan soʻz bilan almashtirilsin.
12. 48-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Kamchiliklar boʻlmaganida gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari tomonidan YUMMR buyurtmalari budjetdan ajratiladigan mablagʻlar, BMJ mablagʻlari hamda vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.”;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.
13. 51-banddan “yoki hisobga olinganidan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
14. 52-bandda :
birinchi xatboshidan “yoki hisobga olinishi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “tanlov savdolari” va “tutiladi” degan soʻzlar tegishli ravishda “eng yaxshi takliflarni tanlash (bundan buyon matnda tanlash deb yuritiladi) va tender” va “tutiladi, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
15. 54 va 55-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“54. Shartnomalar tomonlarning elektron raqamli imzolaridan foydalangan holda elektron shaklda tuziladi, xorijiy yetkazib beruvchilar bilan tuziladigan shartnomalar bundan mustasno.
55. Agar shartnomada ikkinchi tomonning xabarnomasiga koʻra shartnoma qoʻshimcha kelishuvsiz bekor qilinishi mumkinligi nazarda tutilgan boʻlsa, ushbu shartnoma boʻyicha yuridik majburiyatni bekor qilish tovarlar (pudratchilarning) mazkur shartnoma shartlariga muvofiq shartnoma bekor qilinishiga qarshiligi yoʻqligi toʻgʻrisidagi yozma yoki elektron xabarnomasi asosida amalga oshiriladi.”.
16. 57-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“57. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun quyidagi hujjatlarni belgilangan tartibda maxsus axborot portaliga joylashtiradi:”;
ikkinchi xatboshidan “ikki asl nusxada” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
uchinchi va beshinchi xatboshilardan “nusxasi” degan soʻz chiqarib tashlansin;
oltinchi xatboshidagi “shartnomasi nusxasi” degan soʻzlar “sugʻurta polisi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining qurilish-montaj ishlarini bajarishga (qurilishning butun davri uchun berilgan) ruxsati;”;
sakkizinchi xatboshidagi “xulosasining nusxasi” degan soʻzlar “xulosasi” degan soʻz bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshidagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi huzuridagi “Loyihalar va xaridlar samaradorligini oshirish markazi” davlat muassasasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. 60 — 62-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“60. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan shartnoma maxsus axborot portali orqali yuborilgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida shartnomada koʻrsatilgan summani shartnomada koʻrsatilgan xarajatlarni qoplashga tegishli manbaning (budjetdan ajratiladigan mablagʻlar, vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari va BMJ mablagʻlari) mavjudligini, tomonlarning zarur rekvizitlari, shuningdek mazkur Qoidalarning 57-bandida koʻrsatilgan hujjatlarning mavjudligini tekshiradi.
61. Shartnomalarni mazkur Qoidalar talablariga muvofiqligi yuzasidan tekshirishda kamchiliklar boʻlmagan hollarda shartnomalar maxsus axborot portali orqali yuborilganidan soʻng toʻrtinchi ish kunidan kechiktirmay gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi.
62. Mazkur Qoidalar talablariga nomuvofiq holda maxsus axborot portali orqali yuborilgan shartnomalar roʻyxatdan oʻtkazilmasdan, “OʻRIMV” ATda uni roʻyxatdan oʻtkazmasdan qaytarishning asosli sabablarini koʻrsatgan holda elektron shaklda qaytariladi.”.
18. 64-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“64. Qaytarilgan shartnomalar boʻyicha koʻrsatilgan barcha kamchiliklar toʻliq bartaraf etilgan hollarda, shuningdek maxsus axborot portali orqali qayta yuborilgan shartnomalarda avval koʻrsatilmagan boshqa kamchiliklar boʻlmaganda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan shartnomani kapital qoʻyilma buyurtmachilariga takroran qaytarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.”.
19. 68-bandda :
birinchi xatboshidan “yoki hisobga olish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “yoki hisobga olingan shartnomaning nusxasi” degan soʻzlar “asosiy shartnoma” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “kelishuvning ikkita asli va bitta nusxasi” degan soʻzlar “kelishuv” degan soʻz bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidan “ikki asl nusxada” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshidan “nusxasi” degan soʻz chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda keyingi moliya yillaridagi qoʻshimcha kelishuvlar asosiy shartnoma lotiga bogʻlangan holda roʻyxatdan oʻtkaziladi.”.
20. 69-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“69. Kafolat muddati tugaganidan soʻng toʻlanadigan obyekt qiymatidan 5 foiz kafolat summasi boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali qoʻshimcha kelishuv yoki mazkur Qoidalarning 9-ilovasiga muvofiq shakl boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma bilan birga quyidagi hujjatlarni taqdim etish asosida amalga oshiriladi:”;
ikkinchi xatboshidan “yoki hisobga olingan” va “nusxasi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshidan “ikki asl nusxada” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi va oltinchi xatboshilardan “nusxasi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda, qoʻshimcha kelishuv asosiy shartnoma lotiga bogʻlangan holda roʻyxatdan oʻtkaziladi.”.
21. 71-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“71. Kapital qoʻyilma buyurtmachilarining buyurtmachi xizmatini saqlab turishga mablagʻlarni oʻtkazish boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish har bir obyekt boʻyicha tasdiqlangan manzilli roʻyxatda mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida kapital qoʻyilma buyurtmachisi tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etiladigan:”;
ikkinchi xatboshidan “ikki asl nusxada” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshidan “ikki asl nusxada” va “(hisobga olishga)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
22. 71 2 -bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“71 2 . “UzASBO” DMga ulangan kapital qoʻyilma buyurtmachilari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yetkazib beruvchini tanlab shartnoma tuzganidan soʻng mazkur Qoidalarning 57, 68 yoki 69-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarni maxsus axborot portaliga joylashtiradi. Ushbu maʼlumotlar “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda shakllanadi.
Maxsus axborot portali maʼlumotlari asosida “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda shakllangan mazkur Qoidalarning 57, 68 yoki 69-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarning qogʻoz shaklidagi asl nusxalari gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilmaydi va kapital qoʻyilma buyurtmachilarida saqlanadi.”.
23. 72-banddan “va hisobga olingan”, “(hisobga olishga)” va “(hisobga olish)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
24. 73-bandning birinchi xatboshisidagi “yoki hisobga olinishi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
25. 75 va 76-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“75. Shartnomalar tomonlarning elektron raqamli imzolaridan foydalangan holda elektron shaklda tuziladi, xorijiy yetkazib beruvchilar bilan tuziladigan shartnomalar bundan mustasno.
76. Agar shartnomada ikkinchi tomonning xabarnomasiga koʻra shartnoma qoʻshimcha kelishuvsiz bekor qilinishi mumkinligi nazarda tutilgan boʻlsa, ushbu shartnoma boʻyicha yuridik majburiyatni bekor qilish tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib beruvchilarning (pudratchilarning) mazkur shartnoma shartlariga muvofiq shartnomani bekor qilinishiga qarshiligi yoʻqligi toʻgʻrisidagi yozma yoki elektron xabarnomasi asosida amalga oshiriladi.”.
26. 81-banddagi “oʻtkazish yoki hisobga olishda” degan soʻzlar “oʻtkazishda” degan soʻz bilan almashtirilsin.
27. 82-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“82. Buyurtmachilar tomonidan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) sotib olishga bitta tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) yetkazib beruvchi (pudratchi) bilan xarajatlarning vazifa jihatidan tasnifining bir nechta kodi boʻyicha shartnomalar tuzishda shartnomalarda har bir shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi va ulardan toʻlov summasi majburiy tartibda alohida koʻrsatiladi. Mazkur shartnomalar buyurtmachilar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali har bir shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari va ular boʻyicha toʻlov summalarini nazarda tutuvchi asosiy shartnoma shaklida elektron tarzda yuboriladi.
Bunda, mazkur Qoidalarning 87-bandida sanab oʻtilgan va roʻyxatdan oʻtkazish uchun shartnomalarga ilova qilinadigan hujjatlar buyurtmachilar tomonidan maxsus axborot portali orqali asosiy shartnoma bilan birga elektron tarzda yuboriladi.”.
28. 85 va 118-bandlarning birinchi xatboshisidan , 119-banddan , 123 1 -bandning birinchi xatboshisidan hamda 160 , 173 , 177-bandlardan “yoki hisobga olish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
29. 86-bandning uchinchi xatboshisidan , 102 , 123 va 189-bandlardan , 7 va 9-ilovalarning nomlaridan “(hisobga olishga)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
30. 87-bandda :
birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“87. Shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali shartnoma bilan birga quyidagi hujjatlarni elektron tarzda yuboradi:
Toʻlovlar jadvali;”;
toʻrtinchi xatboshidagi “ekspertiza xulosasi” degan soʻzlar “ekspertiza xulosasi, bundan qonunchilikda belgilangan hollar mustasno” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
31. 88-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“88. Quyidagi hollarda shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun mazkur Qoidalarning 87-bandida koʻrsatilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar maxsus axborot portali orqali elektron tarzda yuboriladi:
a) avtotransport, mashina, texnika va uskunalarni joriy, oʻrta va mukammal taʼmirlashda — nuqson dalolatnomasi;
b) bino va inshootlarni joriy va oʻrta taʼmirlashda — loyiha-smeta hujjatlarini belgilangan tartibda ekspertizadan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida xulosa, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno;
c) binolar, inshootlar va ichki xoʻjalik yoʻllarini mukammal taʼmirlashda:
binolar, inshootlar va ichki xoʻjalik yoʻllarini mukammal taʼmirlash manzilli roʻyxati;
loyiha-smeta hujjatlarining ekspertizadan oʻtkazilganligi boʻyicha xulosa.”.
32. 92-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“92. Bajarish muddati bir yildan ortiq muddatni tashkil etadigan shartnomalar boʻyicha yuridik majburiyatlarni keyingi moliya yilida roʻyxatdan oʻtkazish buyurtmachilar tomonidan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali taqdim etiladigan quyidagi hujjatlar asosida amalga oshiriladi:
ilgari gʻaznachilik xizmati boʻlinmasida roʻyxatdan oʻtkazilgan asosiy shartnoma;
qoʻshimcha kelishuv (asosiy shartnoma shartlariga oʻzgartirishlar kiritilgan hollarda);
Toʻlovlar jadvali.
Bunda qoʻshimcha kelishuvda tomonlar yuridik xizmatlarining yoki jalb qilingan advokatlarning imzosi boʻlishi shart.
Keyingi moliya yillaridagi qoʻshimcha kelishuvlar asosiy shartnoma lotiga bogʻlangan holda roʻyxatdan oʻtkaziladi.”.
33. 95-bandda :
birinchi xatboshidagi “yoki hisobga olish” va “yoki hisobga olinadi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshidagi “yoki hisobga olinadi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
34. 98 — 101-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“98. Buyurtmachilar tomonidan mazkur Qoidalarning 86-bandida koʻrsatilgan hujjatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etilganidan soʻng, gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarining masʼul xodimlari Toʻlovlar jadvalining ikki asliga mazkur hujjatlarni qabul qilib olgan sanani koʻrsatgan holda oʻz imzolarini qoʻyadi. Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma mazkur Qoidalar talablariga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng, buyurtmachilarning masʼul xodimlari Toʻlovlar jadvalining ikki asliga roʻyxatdan oʻtkazilgan Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmani qabul qilib olgan sanasini koʻrsatgan holda oʻz imzolarini qoʻyadi.
Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilganidan soʻng, Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmaning va Toʻlovlar jadvalining birinchi asli buyurtmachilarga qaytariladi, ikkinchi asli hamda Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar bilan birga taqdim etilgan hujjatlar nusxalari esa gʻaznachilik xizmati boʻlinmalarida saqlash uchun qoladi.
99. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari buyurtmachilar tomonidan shartnoma yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma taqdim etilgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida:
mazkur Qoidalarning 86 — 92-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarning mavjudligini;
budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ijtimoiy soha tashkilotlari tomonidan oziq-ovqat mahsulotlarini xarid qilish boʻyicha tuzilgan shartnomalardagi oziq-ovqat mahsulotlarining narxlari hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan tegishli oy uchun “OʻRIMV” ATga kiritiladigan oziq-ovqat mahsulotlarining oʻrtacha bozor narxlaridan yuqori emasligini;
shartnomalarda yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarda tomonlarning zarur rekvizitlari, muhr va imzolari mavjudligini;
muhr izi va imzolarning buyurtmachilar tomonidan taqdim etilgan imzolar namunalari va muhr izi kartochkasida koʻrsatilgan imzolar va muhr iziga mosligini (hujjatlar qogʻoz shaklda taqdim etilganda);
shartnomalarda yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarda koʻrsatilgan summani shartnomada yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarda koʻrsatilgan xarajatlarni qoplashga tegishli manbaning (budjetdan ajratilgan mablagʻlar, vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari va BMJ mablagʻlari) mavjudligini tekshiradi.
100. Buyurtmachilarning shartnomalari va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalari mazkur Qoidalar talablariga muvofiqligi yuzasidan tekshirishda kamchiliklar boʻlmagan hollarda shartnomalar yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar taqdim etilganidan soʻng toʻrtinchi ish kunidan kechikmasdan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi.
101. Mazkur Qoidalar talablariga nomuvofiq holda maxsus axborot portali orqali yuborilgan shartnomalar va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar roʻyxatdan oʻtkazilmasdan, “OʻRIMV” ATda ularni roʻyxatdan oʻtkazmasdan qaytarishning asosli sabablarini koʻrsatgan holda elektron shaklda qaytariladi. Bunda Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar qogʻoz shaklda taqdim qilingan taqdirda mazkur Qoidalarning 11-ilovasiga muvofiq shaklda Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarni qaytarish varaqasida uni roʻyxatdan oʻtkazmasdan qaytarishning asosli sabablarini yozma koʻrsatgan holda qaytariladi.”.
35. 103-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“103. Qaytarilgan shartnomalar va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalar boʻyicha koʻrsatilgan barcha kamchiliklar toʻliq bartaraf etilgan hollarda, shuningdek qayta taqdim etilgan shartnomalarda yoki Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarda avval koʻrsatilmagan boshqa kamchiliklar boʻlmaganda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan buyurtmachilarga shartnomalarni va Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarni takroran qaytarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.”.
36. 106-banddan “va hisobga olingan”, “(hisobga olishga)” va “(hisobga olish)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
37. 107-bandning birinchi xatboshisidan “yoki hisobga olingan” va “yoki hisobga olinishi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
38. 108-bandning ikkinchi xatboshisidagi “oʻtkazish yoki hisobga olishda” degan soʻzlar “oʻtkazishda” degan soʻz bilan almashtirilsin.
39. 109-bandda :
birinchi xatboshi “quyidagi tartibda” degan soʻzlardan keyin “roʻyxatdan oʻtkazadi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshidan “roʻyxatdan oʻtkazadi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari boʻyicha — vazirliklar va idoralarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari boʻyicha keyingi moliya yilining xarajatlar smetasida mazkur qoʻshimcha kelishuv boʻyicha yuridik va moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish va toʻlovlarni amalga oshirish uchun yetarli mablagʻlar rejalashtirilganligini tasdiqlovchi budjet tashkilotlarining kafolat xati asosida.”.
40. 111-banddan “yoki hisobga olinadigan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
41. 112-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“112. Lizing shartnomalari boʻyicha yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga “UzASBO” DM orqali Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtma yuboradi.”.
42. 113-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridan “yoki hisobga olinishi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
43. 114 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“114 1 . “UzASBO” DMga ulangan buyurtmachilarning lizing shartnomalari boʻyicha yuridik majburiyatlarini roʻyxatdan oʻtkazish mazkur Qoidalarning 109 2 va 109 3 -bandlarida belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.”.
44. 115-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“115. Buyurtmachilarning tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) import qilish boʻyicha shartnomalari, ularga kiritilgan oʻzgartish va qoʻshimchalar ushbu shartnomalar qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda vakolatli organlarda tegishli ekspertizadan oʻtganidan va hisobga qoʻyilganidan soʻng gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan roʻyxatdan oʻtkaziladi. Bunda shartnomalarda koʻrsatilgan summalar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida roʻyxatdan oʻtkaziladi.”.
45. 116-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“116. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) import qilish boʻyicha shartnomalarni (unga oʻzgartirish va qoʻshimchalarni ham inobatga olib) roʻyxatdan oʻtkazish uchun buyurtmachilar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga maxsus axborot portali orqali shartnoma bilan birga quyidagi hujjatlarni elektron shaklda yuboradi:”;
ikkinchi xatboshidan “ikki asl nusxada” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshidan “nusxasi” degan soʻz chiqarib tashlansin.
46. 117-bandda :
birinchi xatboshidan “yoki hisobga olish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
ikkinchi xatboshidagi “shartnomaning nusxasi” degan soʻzlar “asosiy shartnoma” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “kelishuvning bir asli va nusxasi” degan soʻzlar “kelishuv” degan soʻz bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidan “ikki asl nusxada” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshidan “nusxasi” degan soʻz chiqarib tashlansin.
47. 126 , 159 va 176-bandlardan “va hisobga olinadi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
48. 129-banddagi “oʻtkazish yoki hisobga olishda” degan soʻzlar “oʻtkazishda” degan soʻz bilan almashtirilsin.
49. 161-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“161. Kapital qoʻyilma buyurtmachilari tomonidan “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali yuborilgan hisobvaraq-fakturalar asosida Moliyaviy majburiyatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda roʻyxatga olinadi. Ularning roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot kapital qoʻyilma buyurtmachilariga avtomatik tarzda yuboriladi.”.
50. 163-banddan “yoki hisobga olinadigan” va “yoki hisobga olinadi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
51. 165-banddagi “oʻtkazish yoki hisobga olishda” degan soʻzlar “oʻtkazishda” degan soʻz bilan almashtirilsin.
52. 166-bandning toʻrtinchi xatboshisidan , 172-banddan va 182-bandning toʻrtinchi xatboshisidan “yoki hisobga olingan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
53. 178 va 179-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“178. Buyurtmachilar tomonidan “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali yuborilgan hisobvaraq-fakturalar asosida Moliyaviy majburiyatlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan “OʻRIMV” ATda roʻyxatga olinadi. Ularning roʻyxatga olinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot buyurtmachilarga avtomatik tarzda yuboriladi.”.
179. Buyurtmachilarning “UzASBO-Faktura” elektron tizimi orqali “OʻRIMV” ATga yuborilgan hisobvaraq-fakturalarining tegishli shartnomaga muvofiqligi boʻyicha tekshirish orqali Moliyaviy majburiyatlar “OʻRIMV” ATda elektron tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi, kamchiliklar aniqlanganida esa tegishli kamchiliklari koʻrsatilgan holda elektron tarzda buyurtmachilarga qaytariladi.”.
54. 181-banddagi “oʻtkazish yoki hisobga olishda” degan soʻzlar “oʻtkazishda” degan soʻz bilan almashtirilsin.
55. 190 1 -banddan “(hisobga olishga)” va “yoki hisobga olinmasdan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
56. Quyidagi tahrirdagi 190 4 -band bilan toʻldirilsin:
“190 4 . Budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ijtimoiy soha tashkilotlari tomonidan oziq-ovqat mahsulotlarini xarid qilish boʻyicha tuzilgan shartnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida oziq-ovqat mahsulotlarining narxlari hududiy iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan tegishli oy uchun “OʻRIMV” ATga kiritiladigan oziq-ovqat mahsulotlarining oʻrtacha bozor narxlaridan yuqori ekanligi aniqlangan taqdirda gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan mazkur shartnomalar roʻyxatdan oʻtkazilmasdan qaytariladi.”.
57. 205-bandning ikkinchi xatboshisidan “yoki hisobga olishni” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
58. 206-bandning ikkinchi xatboshisidan , 223 2 va 233 2 -bandlardan “yoki hisobga oladi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
59. Quyidagi mazmundagi 214 1 -band bilan toʻldirilsin:
“214 1 . DMJ uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar hamda transfertlar ularning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidagi oʻzlashtirilmagan mablagʻlar qoldigʻini va har bir oy uchun kassa rejasida nazarda tutilgan mablagʻlarni hisobga olgan holda oʻtkazib beriladi.”.
60. 215-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“215. Budjetlararo transfertlarni oʻtkazish gʻaznachilik memorial orderlari asosida amalga oshiriladi. Bunda, gʻaznachilik memorial orderlari tegishli iqtisodiyot va moliya organi tomonidan elektron hujjat shaklida gʻaznachilik xizmati boʻlinmasiga taqdim etiladi.”.
61. Quyidagi mazmundagi 216 1 -band bilan toʻldirilsin:
“216 1 . Davlat budjeti mablagʻlari doirasida ajratiladigan ssuda va kredit liniyalari boʻyicha toʻlov hujjatlari iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan “ resurs.imv.uz ” platformasida tegishli ssuda va kredit shartnomalari toʻliq rasmiylashtirilgandan (imzolangandan) soʻng shakllantiriladi hamda “OʻRIMV” ATga elektron tarzda yuboriladi.
“OʻRIMV” ATga elektron tarzda kelib tushgan toʻlov hujjatlari boʻyicha toʻlovlar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.”.
62. 217-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“217. Mahalliy budjetdan oʻz muddatida qaytarilmagan budjet ssudalari va oʻzaro hisob-kitoblar boʻyicha yuqori budjet oldidagi qarzdorliklarni soʻzsiz undirish uchun mablagʻlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, shuningdek DMJ budjetlaridan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga undirish Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli boshqarmalari, hududiy iqtisodiyot va moliya organlarining soʻroviga asosan gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan elektron shaklda amalga oshiriladi.”.
63. 219-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“219. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli boshqarmalari, hududiy iqtisodiyot va moliya organlarining soʻroviga asosan budjet mablagʻlarini soʻzsiz undirish uchun “OʻRIMV” ATda gʻaznachilik memorial orderi shakllantiradi va gʻaznachilik memorial orderi “OʻRIMV” ATda avtomatik tarzda bajariladi.”.
64. 223-bandda :
uchinchi xatboshidan “Moliyaviy majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga (hisobga olishga) buyurtma va” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshidan “(vaqtinchalik xarajatlar smetasini hisobga olgan holda)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
65. 232-bandning birinchi xatboshisidan “(vaqtinchalik smetalarni hisobga olgan holda)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
66. 233-bandda :
ikkinchi xatboshidan “(hisobga olishga)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tovarlar (ishlar, xizmatlar) yetkazib berilganligini tasdiqlovchi hisobvaraq-fakturalar nusxasi;”.
67. 234-banddan “hamda hisobga olinmagan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
68. 236-bandning birinchi xatboshisidan “va hisobga olinishiga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
69. 11-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
70. 13-ilovaning nomi va matnidan “(hisobga olish)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi budjet tizimi budjetlarining gʻazna ijrosi qoidalariga 11-ILOVA
Yuridik majburiyatlarni roʻyxatdan oʻtkazishga buyurtmalarni qaytarish VARAQASI Buyurtmachi nomi ___________________________________________ Shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ___________________________________ Buyurtma raqami va sanasi ____________________ Yetkazib beruvchining nomi __________________________________ Buyurtmani taqdim etish sanasi 20 __ y. “__” __________ Buyurtma ni qaytarish sanasi 20 __ y. “__” __________ T/r Qaytarilish sabablari 1 . 2 . …
Masʼul xodim __________ ______________________________ (imzo) ( F . I .O.) Boʻlim boshligʻi __________ ______________________________ (imzo) ( F . I .O.) Buyurtmachi yoki kapital qoʻyilma buyurtmachisi xodimi _____________________________ ( F . I .O.) Q aytarish varaqasini olish sanasi ____________ __________ (kk.oo.yyyy) (imzo) ”.
Vazir J. KUCHKAROV
Markaziy bank raisi T. ISHMETOV
Toshkent sh.,
2026-yil 26-avgust,
2026-yil 27-iyun
396-son