UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 29-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 29 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 сентября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 September 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришни янада жадаллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг « Давлат мулкини бошқариш тўғрисида » ва « Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-123-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришни янада жадаллаштириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат мулкига эгалик қилиш мезонлари белгилангани, шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан монополияга қарши курашиш органи, манфаатдор вазирликлар, қўмиталар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини таҳлил (инвентаризация) қилиб, сақлаб қолиниши, реализация қилиниши ёки тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши лозим бўлган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини белгилаши ҳамда уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши;

б) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари, давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Рақобат қўмитаси) ёки унинг ҳудудий бошқармасининг хулосаси олиниши;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-123-сон қарорига мувофиқ Рақобат қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 майга қадар давлат муассасалари фаолиятини таҳлил қилиб, давлат муассасаларини хусусийлаштириш ёки тугатиш бўйича таклифлар Давлат активларини бошқариш агентлигига киритиб борилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати бўйича монополияга қарши органнинг хулоса ва таклифларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида давлат мулкига эгалик қилиш мезонлари ва рақобатнинг ривожланганлик ҳолати тўғрисида Рақобат қўмитасининг ёки унинг ҳудудий бошқармасининг хулосасини олиш тартибини;

давлат муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш, уларни хусусийлаштириш, сақлаб қолиш ёки тугатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш тартибини.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарорига 1-ИЛОВА

Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати бўйича монополияга қарши органнинг хулоса ва таклифларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом монополияга қарши орган томонидан устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасаларининг давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мослигини, шунингдек, уларнинг фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолатини таҳлил қилиш якунларига кўра хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.

Бунда рақобатнинг ривожланганлик ҳолати юзасидан таҳлил устувор равишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида назарда тутилган давлат мулкига эгалик қилиш мезонларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, тегишли бозорда рақобатнинг ривожланганлик даражасидан келиб чиқиб ўтказилади.

2. Ушбу Низом талаблари хўжалик жамиятлари ва давлат муассасаларининг давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг қарорларида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат муассасаси — бошқарув вазифаларини, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга ошириш учун давлат органи ёки ташкилоти томонидан ташкил этилган ҳамда тўлиқ ёхуд қисман у томонидан молиялаштириладиган ташкилот;

давлат мулкига эгалик қилиш мезонлари — Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида назарда тутилган мезонлар;

монополияга қарши орган — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси;

хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объект — устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамияти ҳамда давлат муассасаси;

хулоса — хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объект фаолияти соҳасида рақобат етарлича ривожланганлигидан келиб чиқиб, монополияга қарши орган томонидан ушбу Низом талаблари асосида бериладиган хулоса;

таклиф — монополияга қарши орган томонидан давлат муассасаларининг давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мувофиқлиги, шунингдек, товар ва молия бозорларининг таҳлили натижаларига кўра рақобат муҳитига таъсиридан келиб чиқиб, ушбу Низом талаблари асосида бериладиган таклиф;

товар ва молия бозорларида рақобат ривожланганлик бўйича ўтказиладиган таҳлил (кейинги ўринларда — таҳлил) — Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини ёки устун музокара кучини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ўтказиладиган таҳлил.

2-боб. Хулоса бериш тартиби

4. Хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат акциялари пакетларини (улушларини) ва давлат муассасаларини ҳар йиллик хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш жараёни бошланишидан олдин Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий органлари томонидан тақдим қилинадиган хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектлар рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) асосида уларнинг фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати тўғрисида монополияга қарши орган ёки унинг ҳудудий органлари томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида хулоса берилади.

5. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳар йиллик давлат мулкини хусусийлаштириш дастурлари шакллантирилишида монополияга қарши органнинг хулосаси инобатга олинади.

6. Давлат активларини бошқариш агентлиги келгуси йил учун рўйхатни монополияга қарши органга ҳар йили 1 сентябрга қадар хулоса бериш учун юборади.

Рўйхатда хусусийлаштирилиши режалаштирилган объект ҳақидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

юридик манзили;

давлат акциялари пакети (улуши) миқдори (фоиз) ёки давлат улуши миқдори (фоиз);

давлат акциялари пакетига (улушига) нисбатан акциядор (иштирокчи) бўлган давлат ташкилоти ёки муассиси;

охирги календарь йилдаги маҳсулот сотишдан соф тушуми.

7. Монополияга қарши орган рўйхат тақдим этилгандан сўнг тегишли товар ва молия бозорида рақобат ривожланганини аниқлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юбориш орқали маълумотларни олади.

Маълумотлар давлат органлари ва ташкилотларининг электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда ҳам олиниши мумкин.

8. Монополияга қарши орган давлат органлари ва ташкилотларидан олинган маълумотлар билан бирга юборилган рўйхат асосида қуйидагиларни амалга оширади:

фаолият кўрсатиш ҳудуди ва уларни ҳудудий даражаси бўйича ажратиб чиқади;

ҳудудий органларга фаолият кўрсатиш ҳудуди доирасида таҳлил ўтказиш ва дастлабки хулоса бериш учун юборади.

9. Хулосалар хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектларнинг фаолияти соҳасида рақобат етарлича ривожланганлигидан келиб чиқиб берилади.

10. Монополияга қарши орган ва унинг ҳудудий органлари хусусийлаштирилиши режалаштирилган объектнинг рақобат муҳитига таъсири баҳолангандан сўнг берилган хулосаларни умумлаштирган ҳолда хусусийлаштириш дастурига киритиш бўйича рўйхат асосида якуний хулосани Давлат активларини бошқариш агентлигига юборади.

11. Тақдим этилган хулосалар асосида Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда хусусийлаштириш дастурларига киритилмаган объектлар ҳақидаги маълумотларни аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда монополияга қарши органга қайтаради.

12. Монополияга қарши орган маълумот олинган кундан бошлаб икки ой ичида хусусийлаштириш дастурига киритилмаган объектлар рўйхатини кўриб чиқади, қўшимча таҳлил ўтказади ва зарур ҳолларда тегишли таклифлар киритиши мумкин.

3-боб. Таклифларни ишлаб чиқиш тартиби

13. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан давлат муассасалари тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 15 январга қадар монополияга қарши органга тақдим этилади. Бунда давлат муассасалари тўғрисидаги маълумотларда қуйидагилар кўрсатилади:

номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

юридик манзили;

давлат улуши миқдори (фоиз);

муассиси;

тармоқ (соҳа) номи;

охирги календарь йилдаги маҳсулот сотишдан соф тушуми.

14. Монополияга қарши орган ва унинг ҳудудий органлари давлат муассасалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилгандан сўнг таҳлил ўтказади.

Таҳлил давлат органлари ва ташкилотларидан тегишли маълумотларни сўраб олиш орқали ўтказилади. Бунда давлат органлари ва ташкилотларидан олинган маълумотлар таклифлар тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Маълумотлар давлат органлари ва ташкилотларининг электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда ҳам олиниши мумкин.

15. Монополияга қарши орган томонидан электрон тарзда Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Davlat mulki» ахборот тизими орқали қуйидаги кўринишда таклифлар берилиши мумкин:

хусусийлаштириш;

тугатиш;

сақлаб қолиш.

16. Таклифлар қуйидаги мезонлар ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида шакллантирилади:

давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мос бўлмаган давлат муассасаларини хусусийлаштириш ёки тугатиш;

давлат муассасаларининг фаолияти соҳасида рақобат етарлича ривожланганлигидан келиб чиқиб, уларни хусусийлаштириш, тугатиш ёки сақлаб қолиш.

17. Монополияга қарши орган якуний таклифларни ҳар йили 1 майга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигига дастлабки тарзда кўриб чиқиши учун юборади.

18. Давлат активларини бошқариш агентлиги Вазирлар Маҳкамасига мазкур Низомнинг 15-бандида кўзда тутилган таклифларни кўриб чиқиш учун киритади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

19. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва монополияга қарши орган ўзларининг ахборот тизимлари орқали электрон равишда интеграциялашган ҳолда ахборот алмашишни йўлга қўйиш орқали хулоса ва таклиф бериш жараёнини амалга оширади.

20. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва монополияга қарши орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати бўйича монополияга қарши органнинг хулоса ва таклифларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектларнинг фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати тўғрисида монополияга қарши орган ёки унинг ҳудудий органлари томонидан хулоса бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамияти ҳамда давлат муассасаси (кейинги ўринларда — хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объект) рўйхатини (кейинги ўринларда — рўйхат) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига юборади. 1 сентябрга қадар 2-босқич Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — монополияга қарши орган) Рўйхат асосида товар ва молия бозорида рақобат ривожланганини аниқлаш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборади ёки электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда маълумотлар олади. Рўйхат келиб тушган кундан бошлаб 30 кун ичида 3-босқич Монополияга қарши орган Олинган маълумотлар асосида хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектлар рўйхати бўйича фаолият кўрсатиш ҳудуди ва уларни ҳудудий даражаси бўйича ажратиб чиқади ҳамда ҳудудий органларга таҳлил ўтказиш ва дастлабки хулоса бериш учун юборади. Маълумотлар олинган кундан бошлаб 15 кун ичида 4-босқич Монополияга қарши орган Хусусийлаштирилиши режалаштирилган объектнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолайди ва уларни хусусийлаштириш дастурига киритиш бўйича рўйхат асосида якуний хулосани Давлат активларини бошқариш агентлигига юборади. 1 декабрга қадар 5-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги Берилган хулосалар асосида хусусийлаштириш дастурларига киритилмаган объектлар ҳақидаги маълумотларни аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда монополияга қарши органга қайтаради. Хулоса келиб тушган кундан бошлаб 60 кун ичида 6-босқич Монополияга қарши орган Хусусийлаштириш дастурига киритилмаган объектлар рўйхатини кўриб чиқади, қўшимча таҳлил ўтказади ва зарур ҳолларда тегишли таклифлар киритади. Рўйхат келиб тушган кундан бошлаб 60 кун ичида

Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати бўйича монополияга қарши органнинг хулоса ва таклифларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Давлат муассасалари фаолиятини хусусийлаштириш, тугатиш ва сақлаб қолиш юзасидан таклиф бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат муассасалари тўғрисидаги маълумотларни (кейинги ўринларда — маълумот) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига юборади. 15 январга қадар 2-босқич Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — м онополияга қарши орган ) Маълумотлар асосида товар ва молия бозорида рақобат ривожланганини аниқлаш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига сўровномалар юборади ёки электрон маълумотлар базаларидан интеграциялашган ҳолда маълумотлар олади . Маълумот келиб тушган кундан бошлаб 30 кун ичида 3-босқич Монополияга қарши орган Олинган маълумотлар асосида давлат муассасалари фаолияти бўйича таҳлил ишларини ўтказади . 15 апрелга қадар 4-босқич Монополияга қарши орган Таҳлил якунларига кўра маълумотлар асосида д авлат муассасалари фаолиятини хусусийлаштириш, тугатиш ва сақлаб қолиш юзасидан таклифларни Давлат активлари ни бошқариш агентлигига юборади. 1 майга қадар 5-босқич Давлат активларини бошқариш агентлиги Таклифларни кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади . 1 сентябрга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Монополияга қарши орган устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамияти ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида назарда тутилган давлат мулкига эгалик қилиш мезонларидан бирортасига мувофиқ бўлмаган тақдирда рад этади».

2. Қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:

«10 1 . Монополияга қарши орган ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган тоифага кирмайдиган ёки ушбу тоифага кирсада, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида назарда тутилган давлат мулкига эгалик қилиш мезонларидан бирига ёки бир нечтасига мувофиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишни (қайта ташкил этишни), уларнинг фаолият турини ўзгартиришни, шунингдек, улар томонидан акциялар (улушлар) олишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:

беш ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъекти товар ёки молия бозорида фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат иштирокидаги корхона ва унинг аффилланган шахслари ташкил этилаётган бўлса;

ушбу хўжалик юритувчи субъект тегишли фаолият тури (лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитация қилиш, рухсатнома бериш) бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялайдиган, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берадиган, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ўтказиш ёки аккредитация қилиш ваколатлари берилган давлат муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари томонидан ташкил этилаётган ва ушбу фаолият тури билан шуғулланишни режалаштираётган бўлса;

муассиси ягона етказиб берувчи бўлган ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги корхона бўлган ва фаолияти муассиси товарларидан (ресурсларидан) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланадиган аффилланган шахсларни ташкил этиш режалаштираётган бўлса, ушбу аффилланган шахсларни рақобатчилари билан тенг шартлар асосида фаолият юритиш шароити таъминланган ҳолда бўлиб юбориш натижасида ташкил этиш бундан мустасно;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат ривожланган соҳаларда ўз асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган қўшимча фаолият билан шуғулланиши режалаштирилаётган бўлса;

давлат иштирокидаги корхоналар томонидан рақобат ривожланган соҳаларда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиши ёки ундаги улушни олиши режалаштирилаётган бўлса.

Ушбу банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 29 сентябрь,

520 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2026 й., 09/26/520/0983-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

Iqtisodiyotda davlat ishtirokini qisqartirishni yanada jadallashtirish va sogʻlom raqobat muhitini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida ” va “ Davlat mulkini xususiylashtirish toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat muassasalarini isloh qilishni jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi PQ-123-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, iqtisodiyotda davlat ishtirokini qisqartirishni yanada jadallashtirish hamda sogʻlom raqobat muhitini rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq davlat mulkiga egalik qilish mezonlari belgilangani, shuningdek, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan monopoliyaga qarshi kurashish organi, manfaatdor vazirliklar, qoʻmitalar va idoralar bilan birgalikda har yili davlat ishtirokidagi korxonalar faoliyatini tahlil (inventarizatsiya) qilib, saqlab qolinishi, realizatsiya qilinishi yoki tugatilishi yoxud qayta tashkil etilishi lozim boʻlgan davlat ishtirokidagi korxonalar roʻyxatini belgilashi hamda uni tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritilishi;

b) Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat mulkini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan xoʻjalik jamiyatlari, davlat muassasalari faoliyati sohasida raqobatning rivojlanganlik holati toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Raqobat qoʻmitasi) yoki uning hududiy boshqarmasining xulosasi olinishi;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat muassasalarini isloh qilishni jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi PQ-123-son qaroriga muvofiq Raqobat qoʻmitasi tomonidan tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda har yili 1-mayga qadar davlat muassasalari faoliyatini tahlil qilib, davlat muassasalarini xususiylashtirish yoki tugatish boʻyicha takliflar Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga kiritib borilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat aksiyalari paketi (ulushi) xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat muassasalari faoliyati sohasida raqobatning rivojlanganlik holati boʻyicha monopoliyaga qarshi organning xulosa va takliflarini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat aksiyalari paketi (ulushi) xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat muassasalari faoliyati sohasida davlat mulkiga egalik qilish mezonlari va raqobatning rivojlanganlik holati toʻgʻrisida Raqobat qoʻmitasining yoki uning hududiy boshqarmasining xulosasini olish tartibini;

davlat muassasalari faoliyatini tahlil qilish, ularni xususiylashtirish, saqlab qolish yoki tugatish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va koʻrib chiqish tartibini.

3. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-iyundagi 346-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalarni (ulushlarni) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-sentabrdagi 520-son qaroriga 1-ILOVA

Ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat aksiyalari paketi (ulushi) xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat muassasalari faoliyati sohasida raqobatning rivojlanganlik holati boʻyicha monopoliyaga qarshi organning xulosa va takliflarini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom monopoliyaga qarshi organ tomonidan ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat aksiyalari paketi (ulushi) xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat muassasalarining davlat mulkiga egalik qilish mezonlariga mosligini, shuningdek, ularning faoliyati sohasida raqobatning rivojlanganlik holatini tahlil qilish yakunlariga koʻra xulosa va takliflarni ishlab chiqish tartibini belgilaydi.

Bunda raqobatning rivojlanganlik holati yuzasidan tahlil ustuvor ravishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunining 10-moddasida nazarda tutilgan davlat mulkiga egalik qilish mezonlarini hisobga olgan holda, shuningdek, tegishli bozorda raqobatning rivojlanganlik darajasidan kelib chiqib oʻtkaziladi.

2. Ushbu Nizom talablari xoʻjalik jamiyatlari va davlat muassasalarining davlat aksiyalari paketi (ulushi) xususiylashtirilishi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Hukumatining qarorlarida nazarda tutilgan hollarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

davlat muassasasi — boshqaruv vazifalarini, ijtimoiy-madaniy vazifalarni yoki boshqa notijorat tusdagi vazifalarni amalga oshirish uchun davlat organi yoki tashkiloti tomonidan tashkil etilgan hamda toʻliq yoxud qisman u tomonidan moliyalashtiriladigan tashkilot;

davlat mulkiga egalik qilish mezonlari — Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunining 10-moddasida nazarda tutilgan mezonlar;

monopoliyaga qarshi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi;

xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan obyekt — ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat aksiyalari paketi (ulushi) xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan xoʻjalik jamiyati hamda davlat muassasasi;

xulosa — xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan obyekt faoliyati sohasida raqobat yetarlicha rivojlanganligidan kelib chiqib, monopoliyaga qarshi organ tomonidan ushbu Nizom talablari asosida beriladigan xulosa;

taklif — monopoliyaga qarshi organ tomonidan davlat muassasalarining davlat mulkiga egalik qilish mezonlariga muvofiqligi, shuningdek, tovar va moliya bozorlarining tahlili natijalariga koʻra raqobat muhitiga taʼsiridan kelib chiqib, ushbu Nizom talablari asosida beriladigan taklif;

tovar va moliya bozorlarida raqobat rivojlanganlik boʻyicha oʻtkaziladigan tahlil (keyingi oʻrinlarda — tahlil) — Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-maydagi 256-son qarori bilan tasdiqlangan Tovar yoki moliya bozorida xoʻjalik yurituvchi subyektning yoxud shaxslar guruhining ustun mavqeyini yoki ustun muzokara kuchini aniqlash va eʼtirof etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari asosida oʻtkaziladigan tahlil.

2-bob. Xulosa berish tartibi

4. Xoʻjalik jamiyatlarining ustav kapitalidagi davlat aksiyalari paketlarini (ulushlarini) va davlat muassasalarini har yillik xususiylashtirish dasturlarini ishlab chiqish jarayoni boshlanishidan oldin Davlat aktivlarini boshqarish agentligi yoki uning hududiy organlari tomonidan taqdim qilinadigan xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan obyektlar roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — roʻyxat) asosida ularning faoliyati sohasida raqobatning rivojlanganlik holati toʻgʻrisida monopoliyaga qarshi organ yoki uning hududiy organlari tomonidan ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida xulosa beriladi.

5. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan har yillik davlat mulkini xususiylashtirish dasturlari shakllantirilishida monopoliyaga qarshi organning xulosasi inobatga olinadi.

6. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi kelgusi yil uchun roʻyxatni monopoliyaga qarshi organga har yili 1-sentabrga qadar xulosa berish uchun yuboradi.

Roʻyxatda xususiylashtirilishi rejalashtirilgan obyekt haqidagi quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

nomi;

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

tashkiliy-huquqiy shakli;

yuridik manzili;

davlat aksiyalari paketi (ulushi) miqdori (foiz) yoki davlat ulushi miqdori (foiz);

davlat aksiyalari paketiga (ulushiga) nisbatan aksiyador (ishtirokchi) boʻlgan davlat tashkiloti yoki muassisi;

oxirgi kalendar yildagi mahsulot sotishdan sof tushumi.

7. Monopoliyaga qarshi organ roʻyxat taqdim etilgandan soʻng tegishli tovar va moliya bozorida raqobat rivojlanganini aniqlash maqsadida davlat organlari va tashkilotlariga soʻrovnomalar yuborish orqali maʼlumotlarni oladi.

Maʼlumotlar davlat organlari va tashkilotlarining elektron maʼlumotlar bazalaridan integratsiyalashgan holda ham olinishi mumkin.

8. Monopoliyaga qarshi organ davlat organlari va tashkilotlaridan olingan maʼlumotlar bilan birga yuborilgan roʻyxat asosida quyidagilarni amalga oshiradi:

faoliyat koʻrsatish hududi va ularni hududiy darajasi boʻyicha ajratib chiqadi;

hududiy organlarga faoliyat koʻrsatish hududi doirasida tahlil oʻtkazish va dastlabki xulosa berish uchun yuboradi.

9. Xulosalar xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan obyektlarning faoliyati sohasida raqobat yetarlicha rivojlanganligidan kelib chiqib beriladi.

10. Monopoliyaga qarshi organ va uning hududiy organlari xususiylashtirilishi rejalashtirilgan obyektning raqobat muhitiga taʼsiri baholangandan soʻng berilgan xulosalarni umumlashtirgan holda xususiylashtirish dasturiga kiritish boʻyicha roʻyxat asosida yakuniy xulosani Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga yuboradi.

11. Taqdim etilgan xulosalar asosida Davlat aktivlarini boshqarish agentligi ikki oy muddatda xususiylashtirish dasturlariga kiritilmagan obyektlar haqidagi maʼlumotlarni aniq sabablarini koʻrsatgan holda yozma ravishda monopoliyaga qarshi organga qaytaradi.

12. Monopoliyaga qarshi organ maʼlumot olingan kundan boshlab ikki oy ichida xususiylashtirish dasturiga kiritilmagan obyektlar roʻyxatini koʻrib chiqadi, qoʻshimcha tahlil oʻtkazadi va zarur hollarda tegishli takliflar kiritishi mumkin.

3-bob. Takliflarni ishlab chiqish tartibi

13. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan davlat muassasalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar har yili 15-yanvarga qadar monopoliyaga qarshi organga taqdim etiladi. Bunda davlat muassasalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarda quyidagilar koʻrsatiladi:

nomi;

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

tashkiliy-huquqiy shakli;

yuridik manzili;

davlat ulushi miqdori (foiz);

muassisi;

tarmoq (soha) nomi;

oxirgi kalendar yildagi mahsulot sotishdan sof tushumi.

14. Monopoliyaga qarshi organ va uning hududiy organlari davlat muassasalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etilgandan soʻng tahlil oʻtkazadi.

Tahlil davlat organlari va tashkilotlaridan tegishli maʼlumotlarni soʻrab olish orqali oʻtkaziladi. Bunda davlat organlari va tashkilotlaridan olingan maʼlumotlar takliflar tayyorlash uchun asos boʻlib xizmat qiladi.

Maʼlumotlar davlat organlari va tashkilotlarining elektron maʼlumotlar bazalaridan integratsiyalashgan holda ham olinishi mumkin.

15. Monopoliyaga qarshi organ tomonidan elektron tarzda Davlat aktivlarini boshqarish agentligining “Davlat mulki” axborot tizimi orqali quyidagi koʻrinishda takliflar berilishi mumkin:

xususiylashtirish;

tugatish;

saqlab qolish.

16. Takliflar quyidagi mezonlar hamda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida shakllantiriladi:

davlat mulkiga egalik qilish mezonlariga mos boʻlmagan davlat muassasalarini xususiylashtirish yoki tugatish;

davlat muassasalarining faoliyati sohasida raqobat yetarlicha rivojlanganligidan kelib chiqib, ularni xususiylashtirish, tugatish yoki saqlab qolish.

17. Monopoliyaga qarshi organ yakuniy takliflarni har yili 1-mayga qadar Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga dastlabki tarzda koʻrib chiqishi uchun yuboradi.

18. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Vazirlar Mahkamasiga mazkur Nizomning 15-bandida koʻzda tutilgan takliflarni koʻrib chiqish uchun kiritadi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va monopoliyaga qarshi organ oʻzlarining axborot tizimlari orqali elektron ravishda integratsiyalashgan holda axborot almashishni yoʻlga qoʻyish orqali xulosa va taklif berish jarayonini amalga oshiradi.

20. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va monopoliyaga qarshi organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

21. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat aksiyalari paketi (ulushi) xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat muassasalari faoliyati sohasida raqobatning rivojlanganlik holati boʻyicha monopoliyaga qarshi organning xulosa va takliflarini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan obyektlarning faoliyati sohasida raqobatning rivojlanganlik holati toʻgʻrisida monopoliyaga qarshi organ yoki uning hududiy organlari tomonidan xulosa berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat aksiyalari paketi (ulushi) xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan xoʻjalik jamiyati hamda davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan obyekt) roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda — roʻyxat) Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasiga yuboradi. 1-sentabrga qadar 2-bosqich Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — monopoliyaga qarshi organ) Roʻyxat asosida tovar va moliya bozorida raqobat rivojlanganini aniqlash maqsadida tegishli davlat organlari va tashkilotlariga soʻrovnomalar yuboradi yoki elektron maʼlumotlar bazalaridan integratsiyalashgan holda maʼlumotlar oladi. Roʻyxat kelib tushgan kundan boshlab 30 kun ichida 3-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Olingan maʼlumotlar asosida xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan obyektlar roʻyxati boʻyicha faoliyat koʻrsatish hududi va ularni hududiy darajasi boʻyicha ajratib chiqadi hamda hududiy organlarga tahlil oʻtkazish va dastlabki xulosa berish uchun yuboradi. Maʼlumotlar olingan kundan boshlab 15 kun ichida 4-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Xususiylashtirilishi rejalashtirilgan obyektning raqobat muhitiga taʼsirini baholaydi va ularni xususiylashtirish dasturiga kiritish boʻyicha roʻyxat asosida yakuniy xulosani Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga yuboradi. 1-dekabrga qadar 5-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Berilgan xulosalar asosida xususiylashtirish dasturlariga kiritilmagan obyektlar haqidagi maʼlumotlarni aniq sabablarini koʻrsatgan holda yozma ravishda monopoliyaga qarshi organga qaytaradi. Xulosa kelib tushgan kundan boshlab 60 kun ichida 6-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Xususiylashtirish dasturiga kiritilmagan obyektlar roʻyxatini koʻrib chiqadi, qoʻshimcha tahlil oʻtkazadi va zarur hollarda tegishli takliflar kiritadi. Roʻyxat kelib tushgan kundan boshlab 60 kun ichida

Ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat aksiyalari paketi (ulushi) xususiylashtirilishi rejalashtirilayotgan xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat muassasalari faoliyati sohasida raqobatning rivojlanganlik holati boʻyicha monopoliyaga qarshi organning xulosa va takliflarini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Davlat muassasalari faoliyatini xususiylashtirish, tugatish va saqlab qolish yuzasidan taklif berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Davlat muassasalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (keyingi oʻrinlarda — maʼlumot) Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasiga yuboradi. 15-yanvarga qadar 2-bosqich Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — m onopoliyaga qarshi organ ) Maʼlumotlar asosida tovar va moliya bozorida raqobat rivojlanganini aniqlash maqsadida tegishli davlat organlari va tashkilotlariga soʻrovnomalar yuboradi yoki elektron maʼlumotlar bazalaridan integratsiyalashgan holda maʼlumotlar oladi . Maʼlumot kelib tushgan kundan boshlab 30 kun ichida 3-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Olingan maʼlumotlar asosida davlat muassasalari faoliyati boʻyicha tahlil ishlarini oʻtkazadi . 15-aprelga qadar 4-bosqich Monopoliyaga qarshi organ Tahlil yakunlariga koʻra maʼlumotlar asosida d avlat muassasalari faoliyatini xususiylashtirish, tugatish va saqlab qolish yuzasidan takliflarni Davlat aktivlari ni boshqarish agentligiga yuboradi. 1-mayga qadar 5-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Takliflarni koʻrib chiqib, Vazirlar Mahkamasiga koʻrib chiqish uchun kiritadi . 1-sentabrga qadar

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-sentabrdagi 520-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-iyundagi 346-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalarni (ulushlarni) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Monopoliyaga qarshi organ ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi miqdori ellik foizdan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyati yoxud ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi miqdori xoʻjalik jamiyatining boshqa har bir aksiyadori (ishtirokchisi) ulushiga nisbatan koʻp boʻlgan xoʻjalik jamiyatini tashkil etishni (qayta tashkil etishni), ularning faoliyat turini oʻzgartirishni Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunining 10-moddasida nazarda tutilgan davlat mulkiga egalik qilish mezonlaridan birortasiga muvofiq boʻlmagan taqdirda rad etadi”.

2. Quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Monopoliyaga qarshi organ ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan toifaga kirmaydigan yoki ushbu toifaga kirsada, Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonunining 10-moddasida nazarda tutilgan davlat mulkiga egalik qilish mezonlaridan biriga yoki bir nechtasiga muvofiq boʻlgan davlat ishtirokidagi korxonalar va ularning affillangan shaxslarini tashkil etishni (qayta tashkil etishni), ularning faoliyat turini oʻzgartirishni, shuningdek, ular tomonidan aksiyalar (ulushlar) olishni quyidagi hollarda rad etadi, agar:

besh va undan ortiq xususiy tadbirkorlik subyekti tovar yoki moliya bozorida faoliyat yuritib kelayotgan, raqobat rivojlangan sohalarda davlat ishtirokidagi korxona va uning affillangan shaxslari tashkil etilayotgan boʻlsa;

ushbu xoʻjalik yurituvchi subyekt tegishli faoliyat turi (litsenziyalash, roʻyxatga olish, akkreditatsiya qilish, ruxsatnoma berish) boʻyicha respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, shu jumladan, faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalaydigan, ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni beradigan, maxsus elektron tizim orqali xabarnomalarni qabul qiluvchi, roʻyxatdan oʻtkazish yoki akkreditatsiya qilish vakolatlari berilgan davlat muassasalari, shuningdek, davlat maqsadli jamgʻarmalari tomonidan tashkil etilayotgan va ushbu faoliyat turi bilan shugʻullanishni rejalashtirayotgan boʻlsa;

muassisi yagona yetkazib beruvchi boʻlgan yoki bunday huquq berilgan yoxud ustun (monopol) mavqega ega davlat ishtirokidagi korxona boʻlgan va faoliyati muassisi tovarlaridan (resurslaridan) yoki tarmoq infratuzilmasidan foydalanish bilan bogʻliq boʻlgan hamda xususiy tadbirkorlik subyektlari bilan raqobatlashadigan faoliyat bilan shugʻullanadigan affillangan shaxslarni tashkil etish rejalashtirayotgan boʻlsa, ushbu affillangan shaxslarni raqobatchilari bilan teng shartlar asosida faoliyat yuritish sharoiti taʼminlangan holda boʻlib yuborish natijasida tashkil etish bundan mustasno;

davlat ishtirokidagi korxonalarning raqobat rivojlangan sohalarda oʻz asosiy faoliyatiga bogʻliq boʻlmagan qoʻshimcha faoliyat bilan shugʻullanishi rejalashtirilayotgan boʻlsa;

davlat ishtirokidagi korxonalar tomonidan raqobat rivojlangan sohalarda xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ustav fondida (ustav kapitalida) ishtirok etishi yoki undagi ulushni olishi rejalashtirilayotgan boʻlsa.

Ushbu bandning beshinchi va oltinchi xatboshilarida koʻrsatilgan talablar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlarida hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlarida nazarda tutilgan hollarga nisbatan tatbiq etilmaydi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 29-sentabr,

520 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.09.2026-y., 09/26/520/0983-son)

lex.uz