📅 2026-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 28 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 сентября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 September 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча кафолатлардан фойдаланишда давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, фуқароларнинг бандлик соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда 2026 йил 1 ноябрга қадар ушбу қарор доирасида:
давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида жисмоний шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиш ҳолатини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 519-сон қарорига 1-ИЛОВА
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган айрим тоифадаги ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
меҳнат шартномасини алоҳида асосларга кўра бекор қилиш — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандлари бўйича ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори асосида тугатилгани ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилгани ҳамда технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгаргани сабабли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш;
ариза берувчи — меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган 58 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган 53 ёшдан 55 ёшгача аёллар;
маҳаллий меҳнат органлари — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;
муддатидан олдин ёшга доир пенсия — меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ва маҳаллий меҳнат органлари томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга умумий асосларга кўра муддатидан икки йил олдин тайинланадиган пенсия.
3. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
4. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтади.
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.
Сўровномалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда сўровномалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари келиб тушганда, навбатдаги иш куни сўровномаларнинг маҳаллий меҳнат органига келиб тушган ва маҳаллий меҳнат органи томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
6. Сўровномани тўлдириш жараёнида:
ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интегрaциялашув платформасида автоматик тарзда шаклланади;
меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги буйруқ нусхаси (PDF, PNG ёки JPEG форматда) илова қилинади.
Агар ариза берувчининг меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлашмаган бўлса, меҳнат дафтарчасининг нусхаси (PDF, PNG ёки JPEG форматда) илова қилинади.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади. Бунда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Тўлдирилган сўровнома ЯИДХП орқали автоматик равишда ариза берувчининг яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборилади.
8. Маҳаллий меҳнат органи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида:
муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар мавжудлигини ҳамда иш берувчи томонидан ариза берган шахс билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) киритилганини текширади;
сўровнома бўйича асословчи ҳужжатлар ва маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади ва ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун келиши лозимлиги тўғрисида ЯИДХП ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон почта манзили) орқали хабардор қилади.
9. Ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, шунингдек, ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда, камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда уларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилади ва бу ҳақида ариза берувчи шу куннинг ўзида ЯИДХП ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон почта манзили) орқали хабардор қилинади.
10. Ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш (фуқаро бажаришга қодир бўлган, фуқаронинг олган маълумоти йўналиши ва ихтисослигига, малакасига, касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига, соғлиғининг ҳолатига кўра мос келадиган, яшаш жойини ўзгартиришини назарда тутмайдиган, унинг доимий яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини кафолатлайдиган иш) тўғрисида таклиф олиш учун бориши лозим.
Бунда маҳаллий меҳнат органи ариза берувчига мақбул келадиган ишни таклиф этади ва Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ариза берувчини у билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб уч ой давомида мақбул келадиган ишга жойлаштириш чораларини кўради.
11. Қуйидаги ҳолатларда ариза берувчи ишсиз деб эътироф этилмайди ва давлат хизматини кўрсатиш якунига етказилади:
таклиф этилган мақбул келадиган ишни иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида узрли сабабсиз икки марта рад этса;
маҳаллий меҳнат органи ходими ҳузурига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида узрли сабабсиз келмаса;
ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавоби олинмаган бўлса.
12. Ариза берувчига уч ойлик давр тугагач, мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, у ишсиз шахс деб эътироф этилади ва ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ тақдимнома расмийлаштирилади ҳамда ушбу тақдимномани бир иш кунида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ЯИДХП орқали юборади.
13. Маҳаллий меҳнат органи томонидан расмийлаштирилган тақдимнома муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун асос ҳисобланади.
14. Пенсия жамғармаси:
маҳаллий меҳнат органи томонидан юборилган тақдимнома асосида ариза берувчига Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (кейинги ўринларида — Низом) 116-бандига мувофиқ муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлайди;
«ЯММТ» ИДАКда мавжуд меҳнат стажи маълумотларини АТ «Халқ банки»нинг жамғариб бориладиган пенсия тизимидан, Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестридан олинган маълумотлар асосида текширади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) 14-моддасига мувофиқ талаб этиладиган иш стажи тасдиқланмаган тақдирда, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашни рад этади;
муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлангани ёки рад этилгани тўғрисида шу куннинг ўзида ариза берувчини ва тегишли маҳаллий меҳнат органини ЯИДХП орқали хабардор қилади.
15. Ариза берувчига муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланган тақдирда, унга тайинланган ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.
16. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия миқдори Қонун ҳамда Низомда белгиланган тартиб асосида ҳисоблаб чиқарилади.
17. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишни хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида рад этиш ҳуқуқига эга.
18. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Маҳаллий меҳнат органлари ва Пенсия жамғармаси давлат хизматини кўрсатиш жараёнида ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
20. Ариза берувчилар маҳаллий меҳнат органлари ва Пенсия жамғармасининг хатти-ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги юзасидан юқори турувчи ташкилотларга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга тақдимнома расмийлаштириш ва муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва уни яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборади. Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг 2-босқич Маҳаллий меҳнат органи 1. Муддатидан олдин пенсия тайинланиши учун талаб этиладиган меҳнат стажини тасдиқлайдиган маълумотлар мавжудлигини ва ариза берувчи билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан «ЯММТ» ИДАКга киритилганини текширади. Ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади. 2. Ариза берувчини маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида келиши лозимлиги тўғрисида ЯИДХП ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон почта манзили) орқали хабардор қилади. Мурожаат келиб тушгандан сўнг 2 иш куни ичида 3-босқич Ариза берувчи Маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун боради. Иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида 4-босқич Маҳаллий меҳнат органи Ариза берувчини мақбул келадиган ишга жойлаштириш чорасини кўради. Ариза берувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб уч ой давомида 5-босқич Маҳаллий меҳнат органи Уч ойлик давр тугагач, мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, ариза берувчини ишсиз шахс деб эътироф этади. Ариза берувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг уч ойлик давр тугагач, 11-кундан кечиктирмай 6-босқич Маҳаллий меҳнат органи Ариза берувчига тақдимнома расмийлаштиради ва Пенсия жамғармасига ЯИДХП орқали юборади. Ариза берувчи ишсиз деб эътироф этилгандан сўнг 1 иш кунида 7-босқич Пенсия жамғармаси Маҳаллий меҳнат органи томонидан юборилган тақдимнома асосида Низомнинг 116-бандига мувофиқ ариза берувчига муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлайди ёки «ЯММТ» ИДАКда мавжуд меҳнат стажи маълумотларини АТ «Халқ банки»нинг жамғариб бориладиган пенсия тизимидан, Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестридан олинган маълумотлар асосида текширади ҳамда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ талаб этиладиган иш стажи тасдиқланмаган тақдирда, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашни рад этади ва бу ҳақида ариза берувчига ЯИДХП орқали QR-кодли хабарнома юборади. Хабарноманинг нусхасини тегишли маҳаллий меҳнат органига ЯИДХП орқали тақдим этади. Низомда белгиланган муддатларда
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
НАМУНА Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга тақдимнома расмийлаштириш ва муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар 1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 2. Фамилияси 3. Исми 4. Отасининг исми 5. Туғилган йили ва санаси 6. Яшаш манзили 7. Маълумоти (умумий ўрта, касбий, профессионал, олий) 8. Тамомлаган таълим муассасасининг номи 9. Мутахассислиги (мавжуд бўлса) 10. Касби (мавжуд бўлса) 11. Охирги иш жойи 12. Умумий меҳнат стажи * 13. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар (буйруқ рақами, санаси) ** 14. Телефон рақами 15. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда, ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
НАМУНА Туман (шаҳар) к амбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга ТАҚДИМНОМА Электрон ҳужжатнинг идентификaция рақами Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири QR-код 4-шакл _______________туман (шаҳар) к амбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими 20___йил «___»____________ __________-сон Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ТАҚДИМНОМА ___________________________________________________________ ( Т уман (шаҳар) к амбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими номи) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси нинг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандлари , Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 49-моддасининг тўққизинчи қисмига асосан ___ ____ йил «____»______ ___ ____ да т уғилган _____________________________________ _______________________________ __ га (ишсизнинг Ф.И.О.) _______________________________________________________________________________ (паспорти ёки идентификa ци я ловчи ID-картаси маълумотлари) муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш масаласи кўриб чиқиш учун тақдим эт илмоқда . _________________________________________________ 20___ йил «___» ____________да (ишсизнинг Ф.И.О.) ________________________________________________________________ ___ ______ сабабли (ишдан бўшатилиш сабаби кўрсатилади) ишдан бўшатилган ва 20__ йил «___» ________________ дан ишсиз деб эътироф этилган. Т уман (шаҳар) к амбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи (Ф.И.О.) QR-код
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 сентябрдаги 519-сон қарорига 2-ИЛОВА
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга бўшаган иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
меҳнат шартномасини алоҳида асосларга кўра бекор қилиш — Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 100-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ишдан бўшатиш;
ариза берувчи — меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига кўрсатилган асосларга кўра бекор қилинган шахс;
маҳаллий меҳнат органлари — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари.
3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали маҳаллий меҳнат органлари томонидан ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
4. Давлат хизматидан фақат меҳнат шартномаси қуйидаги асосларга кўра бекор қилинганлар фойдалана олади:
ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этгани;
ходим иш берувчи билан бирга ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этгани;
ходим соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолати бўйича ўзига қарши кўрсатма мавжуд бўлмаган бошқа ишга ўтишни рад этгани ёки иш берувчида тегишли иш мавжуд эмаслиги;
технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгаргани, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаргани;
ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) ўз таъсисчилари (иштирокчилари) қарорига кўра тугатилгани ёхуд таъсис ҳужжатлари билан шунга ваколатли бўлган юридик шахс органининг қарорига кўра тугатилгани;
бажараётган ишига малакаси етарли эмаслиги оқибатида нолойиқ экани;
шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тиклангани;
суднинг ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга киргани сабабли.
Ушбу ҳуқуқ ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, шунингдек, ташкилотда бош бухгалтер лавозими мавжуд бўлмаган ҳолларда, бош бухгалтер вазифаларини амалга оширувчи ходимларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган кундан сўнг ўттиз календарь кун ичида ЯИДХП орқали мурожаат қилиши лозим.
6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловадаги шаклга мувофиқ сўровномани тўлдиради.
Бунда сўровнома тўлдириш жараёнида:
ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интегрaциялашув платформасида автоматик тарзда шаклланади;
меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги буйруқ нусхаси (PDF, PNG ёки JPEG форматда) илова қилинади.
7. Ариза берувчи сўровномани тўлдиргандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади. Бунда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Тўлдирилган сўровнома ЯИДХП орқали автоматик равишда ариза берувчининг яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборилади.
8. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган кундан сўнг ўттиз календарь кунлик муддат тугаганидан кейин юборилган мурожаат кўриб чиқилмайди.
9. Маҳаллий меҳнат органи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида ариза берувчи билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилганини текширади.
Агар меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилмаган бўлса, маҳаллий меҳнат органи иш берувчини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 166-моддаси талабларини бир иш куни ичида бажариши лозимлиги тўғрисида огоҳлантиради.
Огоҳлантиришдан бир иш куни ўтгандан сўнг ҳам иш берувчи томонидан ариза берувчи билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар бир иш кунида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилмаса, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига асосан иш берувчига нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланади.
10. Ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, шунингдек, ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда, камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда уларни бартараф этиши учун беш иш кунидан иборат муддат берилади ва бу ҳақида ариза берувчи шу куннинг ўзида ЯИДХП ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон почта манзили) орқали хабардор қилинади.
11. Ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, маҳаллий меҳнат органи ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади.
12. Маҳаллий меҳнат органи ариза берувчига у иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олингани тўғрисида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ расмийлаштирилган маълумотномани ЯИДХП орқали юборади.
13. Ариза берувчи маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома асосида учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишни хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида рад этиш ҳуқуқига эга.
15. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
16. Маҳаллий меҳнат органлари ариза берувчиларнинг электрон ҳисобини юритади ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
17. Ариза берувчилар маҳаллий меҳнат органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан юқори турувчи ташкилотларга ёхуд судга шикоят қилишга ҳақли.
18. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимлар бўшаган иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши учун маълумотнома олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва уни яшаш жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборади. Меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг 30 календарь кун ичида 2-босқич Маҳаллий меҳнат органи Ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни ва у билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилганини текширади. Мурожаат келиб тушгандан сўнг 1 иш куни ичида 3-босқич Маҳаллий меҳнат органи Ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади ва унга иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олингани тўғрисида ЯИДХП орқали QR-кодли маълумотнома юборади. Мурожаат келиб тушгандан сўнг 5 иш куни ичида 4-босқич Ариза берувчи Ариза берувчи маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома асосида учинчи ой учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақини олиш учун аввалги иш жойига мурожаат қилади. Маълумотномани олгандан кейин 5 иш куни ичида
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
НАМУНА Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга бўшаган иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши учун маълумотнома олиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар 1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 2. Фамилияси 3. Исми 4. Отасининг исми 5. Туғилган йили ва санаси 6. Яшаш манзили 7. Маълумоти (умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий) 8. Тамомлаган таълим муассасасининг номи 9. Мутахассислиги (мавжуд бўлса) 10. Касби (мавжуд бўлса) 11. Охирги иш жойи 13. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар (буйруқ рақами, санаси) * 14. Телефон рақами 15. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган ходимларга иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
НАМУНА М еҳнат шартномаси а лоҳида асосларга кўра бекор қилинган шахс иш қидирувчи сифатида рўйхатга олингани тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири (Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими номи) М АЪ ЛУМОТНОМА Фуқаро__________________________________________________нинг 20___ йил «____» _______________даги ____________-сон мурожаати __________________ туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиб, 20___ йил «____» ____________дан иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинди. Ушбу маълумотнома асосида ариза берувчи меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган иш жойидан учинчи ой учун ҳам ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади. _______________________________ ___________________________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О.) QR-код
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 сентябрь,
519-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilinganda, moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha kafolatlardan foydalanishda davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikaning hudud, soha va tarmoqlarida raqamli texnologiyalar joriy etilishini yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 16-sentabrdagi PQ-286-son qaroriga muvofiq, shuningdek, fuqarolarning bandlik sohasidagi davlat xizmatlaridan foydalanish jarayonini yanada soddalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilinganda, ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash uchun taqdimnoma rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan xodimlarga ish joyidan uchinchi oyga oʻrtacha oylik ish haqi toʻlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Raqamli texnologiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi bilan birgalikda 2026-yil 1-noyabrga qadar ushbu qaror doirasida:
davlat xizmatlarini koʻrsatishda ishtirok etuvchilarning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga ulanishini taʼminlasin;
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat xizmatlarini koʻrsatishning har bir bosqichida jismoniy shaxslar murojaatlarining koʻrib chiqilish holatini kuzatib borish imkoniyatini yaratsin.
3. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-sentabrdagi 519-son qaroriga 1-ILOVA
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilinganda, ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash uchun taqdimnoma rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilinganda, ishdan boʻshatilgan ayrim toifadagi xodimlarga muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash uchun taqdimnoma rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
mehnat shartnomasini alohida asoslarga koʻra bekor qilish — Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 161-moddasi ikkinchi qismining 1 va 2-bandlari boʻyicha tashkilot (uning alohida boʻlinmasi) oʻz muassislarining (ishtirokchilarining) yoki taʼsis hujjatlari bilan bunga vakolat berilgan yuridik shaxs organining qarori asosida tugatilgani yoxud yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan faoliyatning tugatilgani hamda texnologiyaning, ishlab chiqarish va mehnatni tashkil etishning oʻzgarishi, ishlar (mahsulot, xizmatlar) hajmining qisqarishi bilan bogʻliq boʻlgan tashkilot (uning alohida boʻlinmasi), yakka tartibdagi tadbirkor xodimlari sonining yoki shtatining oʻzgargani sababli mehnat shartnomasini ish beruvchining tashabbusiga koʻra bekor qilish;
ariza beruvchi — mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan, umumiy mehnat staji yigirma besh yildan kam boʻlmagan 58 yoshdan 60 yoshgacha erkaklar va umumiy mehnat staji yigirma yildan kam boʻlmagan 53 yoshdan 55 yoshgacha ayollar;
mahalliy mehnat organlari — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari;
muddatidan oldin yoshga doir pensiya — mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan va mahalliy mehnat organlari tomonidan belgilangan tartibda ishsiz deb eʼtirof etilgan, pensiya taʼminoti toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq pensiyaga chiqish uchun talab etiladigan umumiy mehnat stajiga ega boʻlgan shaxslarga umumiy asoslarga koʻra muddatidan ikki yil oldin tayinlanadigan pensiya.
3. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
4. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingandan soʻng Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali roʻyxatdan oʻtadi.
5. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.
Soʻrovnomalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda soʻrovnomalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari kelib tushganda, navbatdagi ish kuni soʻrovnomalarning mahalliy mehnat organiga kelib tushgan va mahalliy mehnat organi tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
Ariza beruvchidan soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
6. Soʻrovnomani toʻldirish jarayonida:
ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integrasiyalashuv platformasida avtomatik tarzda shakllanadi;
mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingani toʻgʻrisidagi buyruq nusxasi (PDF, PNG yoki JPEG formatda) ilova qilinadi.
Agar ariza beruvchining mehnat staji toʻgʻrisidagi maʼlumotlar toʻliq raqamlashmagan boʻlsa, mehnat daftarchasining nusxasi (PDF, PNG yoki JPEG formatda) ilova qilinadi.
7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi. Bunda soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
Toʻldirilgan soʻrovnoma YIDXP orqali avtomatik ravishda ariza beruvchining yashash joyidagi mahalliy mehnat organiga yuboriladi.
8. Mahalliy mehnat organi soʻrovnoma kelib tushgan kundan eʼtiboran ikki ish kuni ichida:
muddatidan oldin pensiya tayinlash uchun talab etiladigan hujjatlar mavjudligini hamda ish beruvchi tomonidan ariza bergan shaxs bilan mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga (keyingi oʻrinlarda — “YAMMT” IDAK) kiritilganini tekshiradi;
soʻrovnoma boʻyicha asoslovchi hujjatlar va maʼlumotlar mavjud boʻlgan taqdirda, ariza beruvchini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga oladi va oʻn kun ichida mahalliy mehnat organiga maqbul keladigan ish yuzasidan taklif olish uchun kelishi lozimligi toʻgʻrisida YIDXP yoki soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami (elektron pochta manzili) orqali xabardor qiladi.
9. Ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatidan foydalanish uchun maʼlumotlar va hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, shuningdek, hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar aniqlanganda, kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda ularni bartaraf etish uchun besh ish kunidan iborat muddat beriladi va bu haqida ariza beruvchi shu kunning oʻzida YIDXP yoki soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami (elektron pochta manzili) orqali xabardor qilinadi.
10. Ariza beruvchi ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida mahalliy mehnat organiga maqbul keladigan ish (fuqaro bajarishga qodir boʻlgan, fuqaroning olgan maʼlumoti yoʻnalishi va ixtisosligiga, malakasiga, kasbiy tayyorgarligiga, ish tajribasiga, sogʻligʻining holatiga koʻra mos keladigan, yashash joyini oʻzgartirishini nazarda tutmaydigan, uning doimiy yashash joyidan unchalik uzoq boʻlmagan hamda mehnatga haq toʻlashning belgilangan eng kam miqdoridan kam boʻlmagan ish haqini kafolatlaydigan ish) toʻgʻrisida taklif olish uchun borishi lozim.
Bunda mahalliy mehnat organi ariza beruvchiga maqbul keladigan ishni taklif etadi va Oʻzbekiston Respublikasining “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi Qonunining 49-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq ariza beruvchini u bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan kundan boshlab uch oy davomida maqbul keladigan ishga joylashtirish choralarini koʻradi.
11. Quyidagi holatlarda ariza beruvchi ishsiz deb eʼtirof etilmaydi va davlat xizmatini koʻrsatish yakuniga yetkaziladi:
taklif etilgan maqbul keladigan ishni ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida uzrli sababsiz ikki marta rad etsa;
mahalliy mehnat organi xodimi huzuriga maqbul keladigan ish yuzasidan taklif olish uchun ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida uzrli sababsiz kelmasa;
ishga joylashtirish uchun yuborilgan tashkilotdan rad javobi olinmagan boʻlsa.
12. Ariza beruvchiga uch oylik davr tugagach, maqbul keladigan ish topib berilmagan taqdirda, u ishsiz shaxs deb eʼtirof etiladi va ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq taqdimnoma rasmiylashtiriladi hamda ushbu taqdimnomani bir ish kunida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) YIDXP orqali yuboradi.
13. Mahalliy mehnat organi tomonidan rasmiylashtirilgan taqdimnoma muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash uchun asos hisoblanadi.
14. Pensiya jamgʻarmasi:
mahalliy mehnat organi tomonidan yuborilgan taqdimnoma asosida ariza beruvchiga Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi Nizomning (keyingi oʻrinlarida — Nizom) 116-bandiga muvofiq muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlaydi;
“YAMMT” IDAKda mavjud mehnat staji maʼlumotlarini AT “Xalq banki”ning jamgʻarib boriladigan pensiya tizimidan, Soliq qoʻmitasining markazlashtirilgan elektron reyestridan olingan maʼlumotlar asosida tekshiradi hamda Oʻzbekiston Respublikasining “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Qonuni (keyingi oʻrinlarda — Qonun) 14-moddasiga muvofiq talab etiladigan ish staji tasdiqlanmagan taqdirda, muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlashni rad etadi;
muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlangani yoki rad etilgani toʻgʻrisida shu kunning oʻzida ariza beruvchini va tegishli mahalliy mehnat organini YIDXP orqali xabardor qiladi.
15. Ariza beruvchiga muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlangan taqdirda, unga tayinlangan ishsizlik nafaqasini toʻlash keyingi oydan boshlab toʻxtatiladi.
16. Muddatidan oldin yoshga doir pensiya miqdori Qonun hamda Nizomda belgilangan tartib asosida hisoblab chiqariladi.
17. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishni xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida rad etish huquqiga ega.
18. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov undirilmaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Mahalliy mehnat organlari va Pensiya jamgʻarmasi davlat xizmatini koʻrsatish jarayonida ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlaydi.
20. Ariza beruvchilar mahalliy mehnat organlari va Pensiya jamgʻarmasining xatti-harakatlari yoxud harakatsizligi yuzasidan yuqori turuvchi tashkilotlarga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
21. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilinganda, ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash uchun taqdimnoma rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilinganda, ishdan boʻshatilgan xodimlarga taqdimnoma rasmiylashtirish va muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtadi, soʻrovnomani toʻldiradi va uni yashash joyidagi mahalliy mehnat organiga yuboradi. Mehnat shartnomasi bekor qilingandan soʻng 2-bosqich Mahalliy mehnat organi 1. Muddatidan oldin pensiya tayinlanishi uchun talab etiladigan mehnat stajini tasdiqlaydigan maʼlumotlar mavjudligini va ariza beruvchi bilan mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ish beruvchi tomonidan “YAMMT” IDAKga kiritilganini tekshiradi. Ariza beruvchini ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga oladi. 2. Ariza beruvchini mahalliy mehnat organiga maqbul keladigan ish yuzasidan taklif olish uchun ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida kelishi lozimligi toʻgʻrisida YIDXP yoki soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami (elektron pochta manzili) orqali xabardor qiladi. Murojaat kelib tushgandan soʻng 2 ish kuni ichida 3-bosqich Ariza beruvchi Mahalliy mehnat organiga maqbul keladigan ish yuzasidan taklif olish uchun boradi. Ish qidiruvchi shaxs sifatida roʻyxatga olingan kundan boshlab 10 kun ichida 4-bosqich Mahalliy mehnat organi Ariza beruvchini maqbul keladigan ishga joylashtirish chorasini koʻradi. Ariza beruvchi bilan mehnat shartnomasi bekor qilingan kundan boshlab uch oy davomida 5-bosqich Mahalliy mehnat organi Uch oylik davr tugagach, maqbul keladigan ish topib berilmagan taqdirda, ariza beruvchini ishsiz shaxs deb eʼtirof etadi. Ariza beruvchi bilan mehnat shartnomasi bekor qilingandan soʻng uch oylik davr tugagach, 11-kundan kechiktirmay 6-bosqich Mahalliy mehnat organi Ariza beruvchiga taqdimnoma rasmiylashtiradi va Pensiya jamgʻarmasiga YIDXP orqali yuboradi. Ariza beruvchi ishsiz deb eʼtirof etilgandan soʻng 1 ish kunida 7-bosqich Pensiya jamgʻarmasi Mahalliy mehnat organi tomonidan yuborilgan taqdimnoma asosida Nizomning 116-bandiga muvofiq ariza beruvchiga muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlaydi yoki “YAMMT” IDAKda mavjud mehnat staji maʼlumotlarini AT “Xalq banki”ning jamgʻarib boriladigan pensiya tizimidan, Soliq qoʻmitasining markazlashtirilgan elektron reyestridan olingan maʼlumotlar asosida tekshiradi hamda Qonunning 14-moddasiga muvofiq talab etiladigan ish staji tasdiqlanmagan taqdirda, muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlashni rad etadi va bu haqida ariza beruvchiga YIDXP orqali QR-kodli xabarnoma yuboradi. Xabarnomaning nusxasini tegishli mahalliy mehnat organiga YIDXP orqali taqdim etadi. Nizomda belgilangan muddatlarda
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilinganda, ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash uchun taqdimnoma rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
NAMUNA Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilinganda, ishdan boʻshatilgan xodimlarga taqdimnoma rasmiylashtirish va muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash boʻyicha davlat xizmatidan foydalanish uchun SOʻROVNOMA Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 2. Familiyasi 3. Ismi 4. Otasining ismi 5. Tugʻilgan yili va sanasi 6. Yashash manzili 7. Maʼlumoti (umumiy oʻrta, kasbiy, professional, oliy) 8. Tamomlagan taʼlim muassasasining nomi 9. Mutaxassisligi (mavjud boʻlsa) 10. Kasbi (mavjud boʻlsa) 11. Oxirgi ish joyi 12. Umumiy mehnat staji * 13. Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (buyruq raqami, sanasi) ** 14. Telefon raqami 15. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa)
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilinganda, ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash uchun taqdimnoma rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
NAMUNA Tuman (shahar) k ambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi tomonidan ishsiz deb eʼtirof etilgan va muddatidan oldin yoshga doir pensiyaga chiqish huquqiga ega boʻlgan fuqarolarga TAQDIMNOMA Elektron hujjatning identifikasiya raqami Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri QR-kod 4-shakl _______________tuman (shahar) k ambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi 20___yil “___”____________ __________-son Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga TAQDIMNOMA ___________________________________________________________ ( T uman (shahar) k ambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi nomi) Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksi ning 161-moddasi ikkinchi qismining 1 va 2-bandlari , Oʻzbekiston Respublikasining “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi Qonuni 49-moddasining toʻqqizinchi qismiga asosan ___ ____ yil “____”______ ___ ____ da t ugʻilgan _____________________________________ _______________________________ __ ga (ishsizning F.I.O.) _______________________________________________________________________________ (pasporti yoki identifika si ya lovchi ID-kartasi maʼlumotlari) muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash masalasi koʻrib chiqish uchun taqdim et ilmoqda . _________________________________________________ 20___ yil “___” ____________da (ishsizning F.I.O.) ________________________________________________________________ ___ ______ sababli (ishdan boʻshatilish sababi koʻrsatiladi) ishdan boʻshatilgan va 20__ yil “___” ________________ dan ishsiz deb eʼtirof etilgan. T uman (shahar) k ambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi boshligʻi (F.I.O.) QR-kod
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-sentabrdagi 519-son qaroriga 2-ILOVA
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan xodimlarga ish joyidan uchinchi oyga oʻrtacha oylik ish haqi toʻlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 100-moddasiga muvofiq mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan xodimlarga boʻshagan ish joyidan uchinchi oyga oʻrtacha oylik ish haqi toʻlash boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
mehnat shartnomasini alohida asoslarga koʻra bekor qilish — Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi 100-moddasida koʻrsatilgan asoslarga koʻra ishdan boʻshatish;
ariza beruvchi — mehnat shartnomasi Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 100-moddasiga koʻrsatilgan asoslarga koʻra bekor qilingan shaxs;
mahalliy mehnat organlari — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari.
3. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali mahalliy mehnat organlari tomonidan ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
4. Davlat xizmatidan faqat mehnat shartnomasi quyidagi asoslarga koʻra bekor qilinganlar foydalana oladi:
xodim yangi mehnat shartlari asosida ishlashni davom ettirishni rad etgani;
xodim ish beruvchi bilan birga ishlash uchun boshqa joyga koʻchishni rad etgani;
xodim sogʻligʻining holatiga koʻra tibbiy xulosaga muvofiq sogʻligʻining holati boʻyicha oʻziga qarshi koʻrsatma mavjud boʻlmagan boshqa ishga oʻtishni rad etgani yoki ish beruvchida tegishli ish mavjud emasligi;
texnologiyaning, ishlab chiqarish va mehnatni tashkil etishning oʻzgarishi sababli tashkilot xodimlarining soni yoki shtati oʻzgargani, ishlar (mahsulot, xizmatlar) hajmining qisqargani;
tashkilotning (uning alohida boʻlinmasining) oʻz taʼsischilari (ishtirokchilari) qaroriga koʻra tugatilgani yoxud taʼsis hujjatlari bilan shunga vakolatli boʻlgan yuridik shaxs organining qaroriga koʻra tugatilgani;
bajarayotgan ishiga malakasi yetarli emasligi oqibatida noloyiq ekani;
shu ishni ilgari bajarib kelgan xodimning ishga tiklangani;
sudning tashkilotni tugatish toʻgʻrisidagi qarori qonuniy kuchga kirgani sababli.
Ushbu huquq tashkilot rahbari, uning oʻrinbosarlari, bosh buxgalter, shuningdek, tashkilotda bosh buxgalter lavozimi mavjud boʻlmagan hollarda, bosh buxgalter vazifalarini amalga oshiruvchi xodimlarga nisbatan ham tatbiq etiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
5. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan kundan soʻng oʻttiz kalendar kun ichida YIDXP orqali murojaat qilishi lozim.
6. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun ushbu Reglamentga 2-ilovadagi shaklga muvofiq soʻrovnomani toʻldiradi.
Bunda soʻrovnoma toʻldirish jarayonida:
ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integrasiyalashuv platformasida avtomatik tarzda shakllanadi;
mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingani toʻgʻrisidagi buyruq nusxasi (PDF, PNG yoki JPEG formatda) ilova qilinadi.
7. Ariza beruvchi soʻrovnomani toʻldirgandan soʻng maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi. Bunda soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
Toʻldirilgan soʻrovnoma YIDXP orqali avtomatik ravishda ariza beruvchining yashash joyidagi mahalliy mehnat organiga yuboriladi.
8. Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan kundan soʻng oʻttiz kalendar kunlik muddat tugaganidan keyin yuborilgan murojaat koʻrib chiqilmaydi.
9. Mahalliy mehnat organi soʻrovnoma kelib tushgan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida ariza beruvchi bilan mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ish beruvchi tomonidan “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritilganini tekshiradi.
Agar mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ish beruvchi tomonidan “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritilmagan boʻlsa, mahalliy mehnat organi ish beruvchini Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 166-moddasi talablarini bir ish kuni ichida bajarishi lozimligi toʻgʻrisida ogohlantiradi.
Ogohlantirishdan bir ish kuni oʻtgandan soʻng ham ish beruvchi tomonidan ariza beruvchi bilan mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bir ish kunida “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritilmasa, Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 49-moddasiga asosan ish beruvchiga nisbatan maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanadi.
10. Ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatidan foydalanish uchun maʼlumotlar va hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, shuningdek, hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar aniqlanganda, kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda ularni bartaraf etishi uchun besh ish kunidan iborat muddat beriladi va bu haqida ariza beruvchi shu kunning oʻzida YIDXP yoki soʻrovnomada koʻrsatilgan telefon raqami (elektron pochta manzili) orqali xabardor qilinadi.
11. Ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatidan foydalanish uchun maʼlumotlar va hujjatlar toʻliq taqdim etilgan taqdirda, mahalliy mehnat organi ariza beruvchini ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga oladi.
12. Mahalliy mehnat organi ariza beruvchiga u ish qidiruvchi shaxs sifatida roʻyxatga olingani toʻgʻrisida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq rasmiylashtirilgan maʼlumotnomani YIDXP orqali yuboradi.
13. Ariza beruvchi mahalliy mehnat organi tomonidan berilgan maʼlumotnoma asosida uchinchi oy uchun ham avvalgi ish joyidan oʻrtacha oylik ish haqini olish huquqiga ega boʻladi.
14. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishni xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida rad etish huquqiga ega.
15. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov undirilmaydi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Mahalliy mehnat organlari ariza beruvchilarning elektron hisobini yuritadi va davlat xizmatini koʻrsatish jarayonida ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlaydi.
17. Ariza beruvchilar mahalliy mehnat organlari xodimlarining xatti-harakatlari yoki harakatsizligi yuzasidan yuqori turuvchi tashkilotlarga yoxud sudga shikoyat qilishga haqli.
18. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan xodimlarga ish joyidan uchinchi oyga oʻrtacha oylik ish haqi toʻlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan xodimlar boʻshagan ish joyidan uchinchi oyga oʻrtacha oylik ish haqi toʻlanishi uchun maʼlumotnoma olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtadi, soʻrovnomani toʻldiradi va uni yashash joyidagi mahalliy mehnat organiga yuboradi. Mehnat shartnomasi bekor qilingan kundan soʻng 30 kalendar kun ichida 2-bosqich Mahalliy mehnat organi Ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni va u bilan mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ish beruvchi tomonidan “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga kiritilganini tekshiradi. Murojaat kelib tushgandan soʻng 1 ish kuni ichida 3-bosqich Mahalliy mehnat organi Ariza beruvchini ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga oladi va unga ish qidiruvchi shaxs sifatida roʻyxatga olingani toʻgʻrisida YIDXP orqali QR-kodli maʼlumotnoma yuboradi. Murojaat kelib tushgandan soʻng 5 ish kuni ichida 4-bosqich Ariza beruvchi Ariza beruvchi mahalliy mehnat organi tomonidan berilgan maʼlumotnoma asosida uchinchi oy uchun ham oʻrtacha oylik ish haqini olish uchun avvalgi ish joyiga murojaat qiladi. Maʼlumotnomani olgandan keyin 5 ish kuni ichida
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan xodimlarga ish joyidan uchinchi oyga oʻrtacha oylik ish haqi toʻlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
NAMUNA Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan xodimlarga boʻshagan ish joyidan uchinchi oyga oʻrtacha oylik ish haqi toʻlanishi uchun maʼlumotnoma olish boʻyicha davlat xizmatidan foydalanish uchun SOʻROVNOMA Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 2. Familiyasi 3. Ismi 4. Otasining ismi 5. Tugʻilgan yili va sanasi 6. Yashash manzili 7. Maʼlumoti (umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional, oliy) 8. Tamomlagan taʼlim muassasasining nomi 9. Mutaxassisligi (mavjud boʻlsa) 10. Kasbi (mavjud boʻlsa) 11. Oxirgi ish joyi 13. Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (buyruq raqami, sanasi) * 14. Telefon raqami 15. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa)
Mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan xodimlarga ish joyidan uchinchi oyga oʻrtacha oylik ish haqi toʻlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
NAMUNA M yehnat shartnomasi a lohida asoslarga koʻra bekor qilingan shaxs ish qidiruvchi sifatida roʻyxatga olingani toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri (Tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi nomi) M Aʼ LUMOTNOMA Fuqaro__________________________________________________ning 20___ yil “____” _______________dagi ____________-son murojaati __________________ tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda va muddatlarda koʻrib chiqilib, 20___ yil “____” ____________dan ish qidiruvchi shaxs sifatida roʻyxatga olindi. Ushbu maʼlumotnoma asosida ariza beruvchi mehnat shartnomasi alohida asoslarga koʻra bekor qilingan ish joyidan uchinchi oy uchun ham oʻrtacha oylik ish haqini olish huquqiga ega boʻladi. _______________________________ ___________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O.) QR-kod
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 28-sentabr,
519-son