UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 29-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 29 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 сентября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 September 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

МЕТОДИКАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисобини юритишни такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари баланси шакли 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш схемаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқишни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари балансини шакллантириш, аҳоли бандлиги ва ишсизликни ҳисоблаш методикаси 4-иловага мувофиқ;

Ишсиз шахслар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси бир ой муддатда ушбу қарорга 2 ва 3-иловалардаги схемаларга мувофиқ тақдим этиладиган маъмурий маълумотларнинг шакллари тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.

Бунда вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари қабул қилувчи ташкилотларга «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиб борилади.

3. Белгилансинки, меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш ҳамда аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисоби қуйидаги тартибда юритилади:

якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар ёллаган ходимлар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда деҳқон хўжаликларида банд бўлганлар — Солиқ қўмитасининг ахборот базасида;

юридик шахсларда фаолият юритаётган шахсларнинг ҳисоби — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий — аппарат комплексида ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботлари — Солиқ қўмитасининг ахборот базасида. Бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолатлар ҳисобга олинади;

ҳунармандлар — «Ҳунарманд» уюшмасининг ахборот базасида;

хорижий давлатларга вақтинча меҳнат фаолиятини юритиш учун кетган шахслар — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот базаларида;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ажратилган фуқаролар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот базасида;

уй шароитида пилла етиштириш, ипак-мато, қўлда ипак гилам тўқиш билан шуғулланувчи ҳамда шахсий томорқа ер участкасида тут меваси ва кўчати етиштирувчи шахслар — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ахборот базасида;

расман рўйхатга олинган ишсиз шахслар — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Бандлик хизмати» ахборот базасида;

норасмий бандлар ва рўйхатга олинмаган ишсизлар ҳисоби ишчи кучи кузатувлари натижалари асосида — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот базасида.

4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти ҳар йили 1 июлга қадар меҳнат бозори талаблари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида иш берувчиларнинг ишчи касблар, мутахассисликлар ва малакаларга бўлган талабларини ўрганишга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари баланси шакли

Кўрсаткичлар номи Қатор рақами Ҳисоблаш Жами шундан: эркаклар аёллар шаҳар жойларда қишлоқ жойларда Доимий аҳолининг ўртача сони, минг киши 01 1. Меҳнат ресурслари 02 03-қатор+ 93-қатор 2. Ишчи кучи сони 03 04-қатор+ 76-қатор 3. Жами бандлар 04 05-қатор+ 26-қатор+ 46-қатор 3.1. Расмий бандлар (юридик шахсларда, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларида расмий бандлар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилганлар, касаначилар, ҳунармандлар ва бошқа расман ёлланиб ишловчиларни ҳисобга олган ҳолда) 05 06 — 24-қаторлар йиғиндиси улардан иқтисодий фаолият турлари бўйича: қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 06 тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш 07 ишлаб чиқариш саноати 08 электр энергияси, газ ва буғ таъминоти, ҳавони тозалаш ва совитиш 09 сув таъминоти ва оқова сув тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш 10 қурилиш 11 улгуржи ва чакана савдо, моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш 12 ташиш ва сақлаш 13 яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 14 ахборот ва алоқа 15 молия ва суғурта фаолияти 16 кўчмас мулк билан операциялар 17 профессионал, илмий ва техник фаолият 18 бошқариш бўйича фаолият ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш 19 давлат бошқаруви ва мудофаа, мажбурий ижтимоий таъминот 20 таълим 21 соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 22 санъат, кўнгилочар ва дам олиш 23 бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 24 3.2. Норасмий бандлар 25 26 — 44-қаторлар йиғиндиси шу жумладан: қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 26 тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш 27 ишлаб чиқариш саноати 28 электр энергияси, газ ва буғ таъминоти, ҳавони тозалаш ва совитиш 29 сув таъминоти ва оқова сув тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш 30 қурилиш 31 улгуржи ва чакана савдо, моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш 32 ташиш ва сақлаш 33 яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 34 ахборот ва алоқа 35 молия ва суғурта фаолияти 36 кўчмас мулк билан операциялар 37 профессионал, илмий ва техник фаолият 38 бошқариш бўйича фаолият ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш 39 давлат бошқаруви ва мудофаа, мажбурий ижтимоий таъминот 40 таълим 41 соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 42 санъат, кўнгилочар ва дам олиш 43 бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 44 3.3. Чет элга ишлаш учун кетганлар (меҳнат мигрантлари) 45 46-қатор+ 47-қатор шу жумладан: ташкиллаштирилган ҳолда юборилганлар 46 мустақил равишда кетганлар 47 Касб турлари бўйича бандлар 48 49 — 57-қаторлар йиғиндиси улардан: раҳбарлар 49 профессионал мутахассислар 50 мутахассислар ва техниклар 51 иш юритиш бўйича ёрдамчи ходимлар 52 савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари 53 қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, балиқчилик ва балиқшунослик соҳалари малакали ходимлари 54 саноат, қурилиш ва шу каби соҳаларнинг малакали ишчилари 55 саноат ускуналари ва дастгоҳлари йиғувчилари ва операторлари 56 малакасиз ишчилар 57 Ёш гуруҳлари бўйича бандлар 58 59 — 68-қаторлар йиғиндиси 16 — 19 ёш 59 20 — 24 ёш 60 25 — 29 ёш 61 30 ёш 62 31 — 34 ёш 63 35 — 39 ёш 64 40 — 44 ёш 65 45 — 49 ёш 66 50 — 54 ёш 67 55 — 60 ёш 68 Таълим даражаси бўйича бандлар 69 70 — 74-қаторлар йиғиндиси умумий ўрта 70 ўрта махсус 71 касбий 72 олий 73 олий таълимдан кейинги таълим 74 4. Ишсизлар 75 76-қатор+ 82 — 85-қаторлар йиғиндиси улардан: Айни вақтда иш бошлашга тайёр ва иш қидираётган шахслар, шундан: 76 77 — 81-қаторлар йиғиндиси молиявий маблағ излаётганлар, рухсатномалар ва лицензиялар олиш учун ариза берганлар 77 қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер, бино, техника, хомашё, асбоб-ускуна ва материалларни излаётганлар 78 давлат ёки хусусий бандлик хизматида рўйхатдан ўтган ёки шартнома тузганлар 79 иш берувчиларга тўғридан-тўғри мурожаат қилганлар, ишлаб чиқариш субъектларида, фермер хўжаликларида, заводларда, бозорларда ёки бошқа жамоат жойларида иш излаганлар 80 газеталарда, интернет ёки ижтимоий тармоқлар орқали иш излаганлар (эълон берган ёки эълон бўйича мурожаат қилган, резюмесини жойлаштирган ёки янгилаган) 81 Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш жараёнидагилар (айни вақтда давлат рўйхатидан ўтмаган, фаолият бошламаган, пул тушуми тушмаган ҳамда маблағ, инфратузилма ёки зарур материалларни шакллантираётганлар) 82 Яқин келажакда иш бошловчилар («иш билан банд бўлмаган», «иш қидирмаётган», «ҳозирда ишни бошлашга тайёр» ва уч ой ичида иш бошлашга келишган шахслар) 83 «Иш билан банд бўлмаган», «ҳозирда ишни бошлашга тайёр бўлмаган» ва «иш қидирмаётган» шахслар (бандликка кўмаклашиш дастурлари доирасида касбий-техник таълим ёки қайта тайёрлаш дастурлари иштирокчилари) 84 «Иш билан банд бўлмаган» шахслар (иш ҳақи ёки фойда олиш мақсадида чет элга чиқишга ҳаракат қилган, лекин ҳали ҳам кетиш имкониятини кутаётганлар) 85 Иш қидириш вақти давомийлиги бўйича ишсизлар сони, шундан: 86 87 — 91-қаторлар йиғиндиси 1 ойгача 87 3 ойгача 88 6 ойгача 89 1 йилгача 90 1 йилдан ортиқ 91 5. Ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли 92 93-94-қаторлар йиғиндиси улардан: 5.1. Ўрганилаётган даврда бандлар ва ишсизлар таркибига кирмайдиган меҳнат ёшидаги шахслар (ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар, ишлашни хоҳламайдиганлар, парваришга муҳтож уй хўжалиги аъзоларига қараётганлар, бола парваришида бандлар, соғлиги туфайли ишлай олмайдиганлар) 93 5.2 Потенциал ишчи кучи 94 95-96-қаторлар йиғиндиси улардан: иш қидираётган, ҳозирда ишни бошлашга тайёр бўлмаган, лекин қисқа муддат ичида иш бошлашга тайёр шахслар 95 иш қидирмаган, лекин ишлашни хоҳлайди ва айни пайтда ишга киришга тайёр, лекин иш топишга умидсиз бўлган шахслар 96 6. Ишчи кучи таклифи (ишга жойлаштиришга эҳтиёж) 97 98 — 103-қаторлар йиғиндиси улардан: ҳисобот даври бошидаги ишсизлар 98 таркибий ўзгаришлар натижасида ишдан бўшатилган шахслар 99 муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 100 жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган меҳнатга лаёқатли шахслар 101 чет элдан қайтадиган меҳнат мигрантлари 102 меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи таълим ташкилотлари битирувчилари 103 104 — 106-қаторлар йиғиндиси шу жумладан: умумтаълим мактаблари битирувчилари 104 академик лицейлар ва касбий таълим ташкилотлари битирувчилари 105 олий таълим ташкилотлари битирувчилари 106 7. Ишчи кучига талаб (иш ўринлари таклифи) 107 108 — 112-қаторлар йиғиндиси улардан: ҳисобот даври бошидаги бўш (вакант) иш ўринлари 108 янги ташкил этиладиган иш ўринлари 109 мавсумий ва вақтинча ишлар 110 табиий сабаблар билан бўшайдиган иш ўринлари (пенсия, ўлим, кўчиб кетиш) 111 ташкилий равишда чет элга ишга юбориладиганлар 112 8. Баланс (ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги фарқ) 113 97-қатор 107-қатор Маълумот учун: Аҳоли сони, минг киши 114 Бандлик даражаси 115 Ишсизлик даражаси 116 Норасмий бандлик даражаси 117

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш

Т/р Маълумотлар мазмуни Маълумотларни тақдим этувчи вазирлик лар , идоралар ва манбалар Маълумотни тақдим этиш муддати Қаерга тақдим этилади I. Меҳнат ресурслари ҳисобот балансини ишлаб чиқиш 1. Доимий аҳоли сони Миллий статистика қўмитаси Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. 14 — 65 ёшдаги фуқаролар (14 — 60 ёшдаги аёллар, 14 — 65 ёшдаги эркаклар) тўғрисидаги манзилли маълумотлар (ЖШШИР билан бирга) Ички ишлар вазирлиги Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 3. Олий ва касбий таълим ташкилотлари талабалари сони Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 4. Мактаб ўқувчилари сони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 5. 1. Иш ҳақи тўланадиган стажёрлар ва касбий тайёргарликдан ўтаётган фуқаролар сони. 2. И ш ҳақи тўланмайдиган стажёрлар ва касбий тайёргарликдан ўтаётган фуқаролар сони (яшаш жойи бўйича) . Ишчи кучи кузатувлари , Касбий таълим агентлиги Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 6. Икки ёшгача фарзанди бор аёллар сони Адлия вазирлиги Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 7. 1. Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ишловчи фуқаролар сони. 2. Ё шга доир имтиёзли пенсия олувчи пенсионерлар сони. 3. Ҳ исобот даврида пенсия тайинланган фуқаролар сони. «Ягона миллий меҳнат тиз и ми» идоралар ар о дастурий-аппарат комплек с и , Миллий статистика қўмитаси, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Ишчи кучи кузатувлари натижалари Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 8. 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаролар сони Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 9. Юридик шахсларда меҳнат шартномаси асосида ёлланиб ишлаётган фуқаролар сони Солиқ қўмитаси, «Ягона миллий меҳнат тиз и ми» идоралар ар о дастурий-аппарат комплек с и Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 10. Нотўлиқ иш кунида банд бўлган фуқаролар сони «Ягона миллий меҳнат тиз и ми» идоралар ар о дастурий-аппарат комплек с и , Ишчи кучи кузатувлари натижалари Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 11. Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишл овчи фуқаролар сони «Ягона миллий меҳнат тиз и ми» идоралар ар о дастурий-аппарат комплек с и , Ишчи кучи кузатувлари натижалари Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 12. 1. Юридик шахс мақомидаги деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларида банд бўлган фуқаролар сони. 2. Я кка тартибдаги тадбиркорлар сони (юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар) . 3. Ў зини ўзи банд қилган шахслар сони. Солиқ қўмитаси Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 13. Ҳунармандлар сони «Ҳунарманд» уюшмаси Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 14. Касаначилар сони Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси , Ишчи кучи кузатувлари натижалари Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 15. Кўчар ва кўчмас мулкдан даромад олувчи фуқаролар сони Солиқ қўмитаси Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 16. Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар сони Миграция агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ишчи кучи кузатувлари натижалари Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5 -санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 17. Иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган фуқаролар сони Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ишчи кучи кузатувлари натижалари Кейинги чоракнинг биринчи ойи 10 -санасига қадар Миллий статистика қўмитаси 18. Ўз хоҳишига кўра ишламаётган фуқаролар сони Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ишчи кучи кузатувлари натижалари Кейинги чоракнинг биринчи ойи 10 -санасига қадар Миллий статистика қўмитаси 19. 1. Ишга жойлаштиришга муҳтож банд бўлмаган фуқаролар сони. 2. И шсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтган фуқаролар сони. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ишчи кучи кузатувлари натижалари Кейинги чоракнинг биринчи ойи 10 -санасига қадар Миллий статистика қўмитаси 20. Ишга жойлаштирилган муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар сони Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Кейинги чоракнинг биринчи ойи 10 -санасига қадар Миллий статистика қўмитаси 21. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари баланси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Кейинги чоракнинг бир инчи ойи 10 -санасига қадар Миллий статистика қўмитаси , Иқтисодиёт ва молия вазирлиги II. Меҳнат ресурслари прогноз балансини ишлаб чиқиш 22. 1. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги таълим олувчилар сони ҳақида таълим ташкилотлари ҳамда туман ва шаҳарлар кесимидаги маълумот . Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ҳар йили 1 январ га қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , Миллий статистика қўмитаси 2. О лий, касбий ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг ушбу ўқув йили битирувчилари сони ҳақида таълим ташкилотлари кесимидаги маълумот . Ҳар йили 1 июл га қадар 2 3 . 1. Ёшга доир ва ногиронлик пенсиясига чиқ қан фуқаролар сони ҳақида маълумот . 2. И шловчи пенсионерлар сони ҳақида маълумот . Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги , Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси Ҳар йили 1 октябр га қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , Миллий статистика қўмитаси 24. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ажратилган фуқаролар сони Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳар йили 1 октябр га қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , Миллий статистика қўмитаси 25. Ижтимоий солиқ тўловчи фуқаролар сони ҳақида маълумот Солиқ қўмитаси Ҳар йили 1 октябр га қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , Миллий статистика қўмитаси 2 6. Кўрсатилган даврда банкротлик ва хўжалик юритувчи субъектларни қайта ташкил этиш натижасида бўша й диган ишчилар сони ҳақида маълумот «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси, вазирлик ва идоралар, иш берувчилар Ҳар ой якунида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , Миллий статистика қўмитаси 27 . Хорижга кетган ва қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони ҳақида маълумот Ички ишлар вазирлиги Ҳар йили 1 октябр га қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , Миллий статистика қўмитаси 28. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари динамикаси, ушбу субъектларда иқтисодиёт соҳалари бўйича банд бўлган фуқароларнинг ўртача сони ( 5 йиллик динамика ) Миллий статистика қўмитаси Ҳар йили 1 октябр га қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 29 . Туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳр и ҳокимликлари Ҳар йили 1 октябр га қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 3 0 . 1. Ишга жойлаштиришга муҳтож банд бўл ма ган аҳолининг ҳисобланган сони . 2. И ш қидирувчи сифатида меҳнат органларида рўйхатда турган фуқаролар сони . 3. И қтисодиётнинг норасмий секторида банд аҳолининг ҳисобланган сони . Ишчи кучи кузатувлари натижалари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ҳар йили 1 октябр га қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси 31. Меҳнат органлари йўлланмаси бўйича ишга жойлаштирилган фуқаролар сони Камбағалликни қисқартириш в а бандлик вазирлиги Ҳар йили 1 октябр га қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , Миллий статистика қўмитаси 3 2 . Б ўш иш ўринлари сони Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги нинг « osonish » электрон платформаси Ҳар ой якунида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги , Миллий статистика қўмитаси 33. И ш берувчиларнинг ишчи касблар, мутахассисликлар ва малакаларга бўлган талаб и ҳақида маълумот Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ўтказиладиган социологик тадқиқотлар натижалари Ҳ ар йили августга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқишни ташкил қилиш

Босқичлар Тадбирлар Муддатлар Ижро учун масъуллар I. Маълумотлар базасини шакллантириш тадбирлари I босқич Тақдим этиладиган маъмурий маълумотларнинг шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уни вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига келишиш учун юбориш Ҳар йили 1 мартга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги II босқич Ишчи кучи кузатувлари ва меҳнат бозорини ўрганиш натижалари асосида йил якунлари бўйича кўрсаткичларни шакллантириш Ҳар йили 5 январга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги III босқич Иш берувчиларнинг ишчи касблар, мутахассисликлар ва малакаларга бўлган талабини ўрганиш юзасидан тадқиқ этиш натижалари асосида кўрсаткичларни шакллантириш Ҳар йили 1 августга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги IV босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тасдиқланган шаклларга мувофиқ маълумотларни киритиш Белгиланган муддатларда Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари II. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот балансини ишлаб чиқиш тадбирлари V босқич Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарларнинг меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги III. Меҳнат ресурсларининг прогноз балансини ишлаб чиқиш тадбирлари VI босқич Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг кейинги йил учун меҳнат ресурслари прогноз балансини ишлаб чиқиш Ҳар йили 1 ноябрга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги VII босқич Меҳнат ресурслари прогноз балансининг параметрлари асосида туманлар ва шаҳарларнинг кейинги йил учун меҳнат ресурслари прогноз балансини ишлаб чиқиш Ҳар йили 1 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари IV. Меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини амалда қўллаш VIII босқич Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури, меҳнат ресурслари прогноз баланси кўрсаткичларига мувофиқ аҳолини, биринчи навбатда, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишсизлар ва меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи ёшлар бандлигини таъминлаш. Доимий Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари балансини шакллантириш, аҳоли бандлиги ва ишсизликни ҳисоблаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Методика Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқиш, аҳоли бандлиги ва ишсизликни ҳисоблаш, шунингдек, ишчи кучи кузатувларини ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантиришда, аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисобини юритишда мутасадди вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотларидан ҳамда ишчи кучи кузатувларини ўтказиш натижаларидан фойдаланилади.

3. Ушбу Методикада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

доимий аҳоли — рўйхатдан ўтказилаётган вақтда муайян аҳоли пункти ёки ҳудудда доимий истиқомат қилаётган аҳолидан иборат бўлиб, бунга ушбу ҳудудда доимий рўйхатда турган, лекин вақтинча яшамайдиган аҳоли ҳам киритилади;

ишсизлар — ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, иш излаётган ва иш таклиф этилса, ишлашга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар. Бунда:

а) ишсизлар ҳисобот даврига нисбатан қуйидаги учта асосий мезон бўйича аниқланади:

сўров ҳафтаси давомида ишламаган;

бир ой давомида иш қидираётган;

икки ҳафтадан кўп бўлмаган муддат ичида, шу жумладан, ишсизликни аниқлаш учун фойдаланиладиган даврда (кузатув ҳафтасида) ишни бошлашга тайёр;

б) меҳнат бозори ҳолатини кузатиш учун ишсизликнинг қуйидаги кўрсаткичлари ҳам қўлланади:

меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишсизлик даражаси;

16 — 30 ёшдаги ишсизлик даражаси (ёшлар ишсизлиги);

ишсизликдан холи ҳудуд — ишсизлик даражаси табиий ишсизлик меъёридан ошмаган, шунингдек, меҳнат бозори барқарор бўлган маъмурий-ҳудудий бирлик;

ишчи кучи — инсоннинг меҳнат қилишга қаратилган ақлий ва жисмоний қобилиятлари йиғиндиси;

ишчи кучи кузатувлари — халқаро стандартларга мувофиқ аҳолининг меҳнат бозорида иштирокини баҳолаш, аҳоли бандлиги ва ишсизлик даражасини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида ўтказиладиган расмий танланма статистик кузатувлар;

ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли — меҳнатга лаёқатли ёшдаги, меҳнат билан банд деб ҳисобланмайдиган, шунингдек, ишсиз ҳам бўлмаган, яъни ишлаш имкони ва (ёки) истагида бўлмаган шахслар бўлиб, унинг таркибига қуйидагилар киради:

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ўқувчилар ва талабалар;

иш ҳақи тўланмайдиган стажёрлар ва касбий тайёргарликдан ўтаётган шахслар;

уй бекалари ва бола парвариши билан банд бўлган ишламаётган аёллар;

парваришга муҳтож уй хўжалиги аъзоларига қаровчи шахслар;

соғлиғи туфайли ишлай олмайдиганлар, ишлашга имкони йўқлар;

ўз ихтиёрига кўра ишламайдиганлар;

ўз эҳтиёжи учун маҳсулот етиштираётганлар ва тайёрлайдиганлар;

потенциал ишчи кучи;

меҳнат билан банд аҳоли — кузатув ҳафтаси давомида иш ҳақи (даромад ёки фойда) олиш учун маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ камида икки соат давом этадиган ҳар қандай меҳнат фаолиятини амалга оширган, меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар;

меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли — ўн олти ёшдан пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган меҳнатга лаёқатли доимий аҳоли;

меҳнат ресурслари — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда банд бўлган, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта шахслар;

меҳнат ресурслари баланси — меҳнат ресурсларининг сонини ва таркибини, шунингдек, уларнинг банд бўлган, банд бўлмаган ва иқтисодий жиҳатдан фаол бўлмаган аҳолига тақсимланишини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими;

расмий равишда рўйхатга олинган ишсизлар — ўн олти ёшдан пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган иш ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулот билан банд бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, уни бошлашга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органлари) мурожаат қилган ва маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли (таълим ташкилотларида таълим олаётганлар бундан мустасно) ишсиз шахслар;

табиий ишсизлик — иқтисодий ўсиш ва иш ўринлари етарли бўлган шароитда ҳам меҳнат бозорининг табиий жараёнлари натижасида юзага келадиган, иш қидириш ёки кутиш (фрикцион) ва таркибий (структуравий) ўзгаришлар ёки миграция билан боғлиқ бўлган ишсизлик даражаси.

2-боб. Меҳнат ресурслари балансини шакллантириш, аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисобини юритиш тартиби

4. Меҳнат ресурслари сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:

LR = WAPM + WTP , бунда:

LR — меҳнат ресурслари;

WAPM — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли;

WTP — ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар.

5. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони (WAPM) меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар) сонидан меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар сонини чиқариб ташлаш орқали аниқланади:

WAPM = Mp (16 – 59) + Wp (16 – 54) – Ip – PP , бунда:

Mp (16 — 59) — 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар;

Wp (16 — 54) — 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар;

Ip — меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

PP — имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги пенсионерлар.

Ахборот манбаи:

Mp (16 — 59), Wp (16 — 54) — статистика органларининг маълумотлари;

Ip — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотлари;

PP — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари.

6. Меҳнат ресурсларининг бандлик даражаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ERLR = E / LR * 100, бунда:

ERLR — меҳнат ресурсларининг бандлик даражаси;

E — меҳнат билан бандлар;

LR — меҳнат ресурслари сони.

7. Ишчи кучи сони меҳнат билан бандлар сонига ишсизлар сонини қўшган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

LF = E+U, бунда:

LF – ишчи кучи;

E – меҳнат билан бандлар;

U – ишсизлар.

8. Ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли сони меҳнат ресурслари сонидан меҳнат билан бандлар ва ишсизлар сонини айириш орқали қуйидаги формула бўйича аниқланади:

OLF = LR – E – U , бунда:

OLF — ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли сони;

LR — меҳнат ресурслари сони;

E — меҳнат билан бандлар;

U — ишсизлар.

9. Меҳнат билан бандлар сони иқтисодиётнинг расмий ва норасмий секторида меҳнат билан бандлар ва меҳнат мигрантлари сонини қўшган ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

E = EOs + EIs + LM , бунда:

E –меҳнат билан бандлар;

Eos — иқтисодиётнинг расмий секторида меҳнат билан бандлар;

EIs — иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар;

LM — меҳнат мигрантлари (республикадан ташқарида меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида ишловчилардан ташқари);

Ахборот манбаи:

Eos — солиқ органлари ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлари;

EIs — ишчи кучи кузатувлари маълумотлари;

LM — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ишчи кучи кузатувлари асосида шакллантирилган маълумотлар.

10. Қуйидагилар меҳнат билан банд фуқаролар ҳисобланади:

меҳнат шартномаси бўйича ҳақ эвазига тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаётган ёхуд касаначилик билан шуғулланаётган, шунингдек, ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан, вақтинча ишга эга, бўлган фуқаролар;

касаллиги, таътилда бўлиши, касбга тайёрлашда, қайта тайёрлашда ёки малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб турилганлиги муносабати билан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойида бўлмаган ходимнинг иш ўрни сақланиб қоладиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар;

ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган фуқаролар;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида, божхона органларида ва бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган идораларда хизматни ўтаётган фуқаролар;

ўзини иш билан мустақил равишда таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан, ҳунармандлар, оилавий корхоналарнинг иштирокчилари, деҳқон хўжаликларининг, ишлаб чиқариш кооперативларининг аъзолари, фермер хўжаликларининг аъзолари, ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича, шу жумладан, фуқаровий-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни амалга оширувчи бошқа шахслар;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинча меҳнат қилаётган фуқаролар;

ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларида, шу жумладан, диний ташкилотларда ишлаётган фуқаролар.

Меҳнат билан бандлар сонига қуйидагилар ҳам киради:

пул ёки натура шаклидаги иш ҳақи эвазига ишлаётган шогирдлар, стажёрлар ёки касбий-техник таълим дастурлари иштирокчилари;

асосан сотиш ёки айирбошлаш учун мўлжалланган товарларни ишлаб чиқариш учун ўзининг уй хўжалиги ёки хусусий корхонасида ишлайдиган шахслар, гарчи маҳсулотнинг бир қисми уй хўжалиги ёки оила томонидан истеъмол қилинса ҳам;

мавсумий ишларда банд бўлган шахслар, агар улар ўз вазифалари ва мажбуриятларининг бир қисмини мавсумдан ташқари вақтда ҳам бажаришда давом этаётган бўлса, меҳнатига ҳақ тўланишидан қатъи назар, ҳисобга олинади;

уй хўжалиги ёки оилага (иқтисодий бирликка) тўланадиган иш ҳақи ёки фойда учун ишлаётган қуйидаги фуқаролар:

бирга ёки бошқа уй хўжалигида яшовчи оила аъзоси томонидан бошқариладиган иқтисодий бирликларда ишловчилар;

бирга ёки бошқа уй хўжалигида яшовчи оила аъзоси ишлайдиган иш жойида унинг ўрнига муайян вазифаларини ёки мажбуриятларини бажараётган фуқаролар.

Меҳнат билан бандлар сонига қуйидагилар киритилмайди:

кейинчалик ишсизлик нафақаси каби давлат ижтимоий нафақаларини олиш учун зарур бўлган ишларни бажараётган шахслар;

меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлмаган ижтимоий нафақаларни пул ёки натура шаклида олаётган шахслар;

мавсумий ишларда банд бўлган шахслар мавсумдан ташқари вақт давомида, агар улар ўз ишининг вазифалари ва мажбуриятларини бажаришни тўхтатсалар;

иш жойида вақтинча бўлмагани (масалан, касаллик ёки жароҳатлар туфайли таътил, ўқув таътили, йиллик таътиллар, қонуний туғуруқ таътиллари) ёки иш вақтининг қайта ташкил этилиши (масалан, сменали иш, мослашувчан иш вақти ва қўшимча иш учун компенсация қилинган дам олиш вақти) сабабларига кўра, ўша ташкилотда ишлашга қайтиш ҳуқуқини сақлаб қолган шахслар, агар уларнинг ишда бўлмаган даврининг умумий узунлиги белгиланган чегарадан ошиб кетган бўлса ва (ёки) ҳақ тўланиши тасдиқланмаса;

ўзи ишлаган ташкилотда ишлашга қайтиш кафолатисиз номаълум муддатга иш жойида бўлмаган шахслар.

11. Расмий бандлар сони Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидаги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлари асосида аниқланади.

12. Расмий бандлар жумласига қуйидагилар киради:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромад ҳисобланган жисмоний шахслар;

ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий солиқ тўловидан озод этилган ташкилотлар ходимлари;

якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжалиги ва уларнинг аъзолари, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар.

Расмий бандлик ҳолатини таҳлил қилиш учун расмий бандларнинг жами бандларга нисбатан улуши ўрганилади.

13. Норасмий бандлар жумласига солиқ органларида ҳисобда турмаган қуйидаги шахслар киради:

ижтимоий солиқ тўламасдан, ҳақиқатда деҳқон хўжаликларида меҳнат қилаётган деҳқон хўжаликлари аъзолари;

уйда пулли хизматлар кўрсатиш бўйича меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан, ёлланиб ишловчи (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, автомобиль ҳайдовчилар, қоровуллар ва бошқалар) шахслар;

юридик ёки жисмоний шахсларда ижтимоий солиқ тўловисиз ва меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан, ёлланиб ишловчи жисмоний шахслар (қурувчилар, юк ташувчилар, фаррошлар, ишчилар ва бошқалар), шу жумладан, уларнинг оила аъзолари.

14. Норасмий бандлик мезонларига қуйидагилар киради:

ҳафтасига камида икки соат иқтисодиётнинг норасмий секторида ҳақ тўланадиган ҳар қандай фаолият тури билан бандлик;

бандлик мунтазамлиги — иқтисодиётнинг норасмий секторидаги бандликдан тушадиган ҳар ҳафталик даромаднинг мавжудлиги;

шахсий ёрдамчи хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган уй хўжалиги бошқарувидаги ер майдонининг мавжудлиги.

15. Норасмий бандлар сони ушбу Методикага иловага мувофиқ Ишчи кучи кузатувларини ўтказиш тартиби асосида аниқланади. Бунда норасмий бандлар сонини аниқлаш бир йилда тўрт маротаба ўтказилади.

16. Норасмий бандлар сонини аниқлаш учун:

а) иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги кузатув ўтказиладиганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

RDIi = NIi : NI * 100 , бунда:

RDIi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи кузатув ўтказилганлар салмоғи;

NIi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи кузатув ўтказилганлар сони;

NI — меҳнатга лаёқатли ёшдаги кузатув ўтказилганлар сони, ҳаммаси;

б) олинган салмоқ кўрсаткичи бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:

EIsi = WAPM * RDIi : 100 , бунда:

EIsi — иқтисодиётнинг норасмий секторида иқтисодий фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчилар сони;

WAPM — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони;

в) иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандларнинг умумий сонини аниқлаш учун иқтисодий фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар сони тўғрисидаги маълумотлар жамланади:

EIs = Σ 1 i EIsi, 1 , бунда:

EIs — иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар сони, ҳаммаси.

17. Мустақил равишда иш қидираётганлар сони ишсизларнинг ҳисобланган сонидан ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича маҳаллий меҳнат органларида расман ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар сонини чиқариб ташлаш орқали қуйидаги формула бўйича аниқланади:

US = U — UO, бунда:

US — меҳнат билан банд бўлмаганлар, мустақил равишда иш қидираётганлар;

U — ишсизлар;

UO — ишсизларни аниқлаш пайтида расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар.

18. Ишсизлар сони меҳнат ресурслари сонидан меҳнат билан бандлар сонини ва ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли сонини чиқариб ташлаган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

U = LR – E – OLF , бунда:

U — ишсизлар;

LR — меҳнат ресурслари;

E — меҳнат билан бандлар;

OLF — ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли сони.

19. Маҳаллий меҳнат органлари расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар бўйича ахборот олиш манбаи ҳисобланади.

20. Ишсизлик даражаси ишсизларнинг ишчи кучига нисбатан улуши ҳисобланиб, қуйидаги формула бўйича аниқланади:

LU = U / LF * 100, бунда:

LU — ишсизлик даражаси;

U — ишсизлар;

LF — ишчи кучи.

3-боб. Ишчи кучи кузатувларини ўтказиш тартиби

21. Ишчи кучи кузатувлари ушбу Методикага иловага мувофиқ тартиб бўйича ишчи кучи кузатувлари танлаб олинган уй хўжаликлари аъзоларидан сўровнома ўтказиш орқали ўтказилади.

22. Ишчи кучи кузатувлари сўровномаси Вазирлик ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан маҳаллий меҳнат органлари ходимлари ва ҳоким ёрдамчиларини интервьюерликка жалб қилган ҳолда ўтказилади. Зарурат бўлган ҳолатларда, Вазирликнинг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов шартномаси асосида бошқа ташкилотларнинг махсус тайёрланган мутахассислари жалб этилиши мумкин.

Ишчи кучи кузатувларини ўтказиш Вазирлик томонидан мувофиқлаштирилади.

23. Ишчи кучи кузатувлари Вазирлик томонидан Миллий статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган махсус анкета сўровномаси орқали электрон шаклда ўтказилади.

24. Ишчи кучи кузатувлари сўровномасини ўтказиш сифати учун жавобгарлик уй хўжаликларида сўровномани ўтказган интервьюерларга юкланади.

25. Сўровномани ўтказиш, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

уй хўжаликлари бўйича анкета сўровномасини ўтказиш — бир йилда тўрт маротаба (ҳар чоракда);

кузатув натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва жадвалларни тайёрлаш — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар.

4-боб. Меҳнат ресурслари ҳисоботи ва прогноз балансини ишлаб чиқиш

26. Ушбу Методикага мувофиқ тўпланган маълумотлар асосида меҳнат ресурсларини баҳолаш (ҳисоб-китоб), ҳисобот ва прогноз баланслари ишлаб чиқилади.

27. Баҳолаш (ҳисоб-китоб) баланси Вазирлик томонидан Миллий статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар чоракда шакллантирилади.

28. Баҳолаш (ҳисоб-китоб) баланси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, зарур ҳолларда иш ўринларини ташкил этиш параметрларига тузатишлар киритиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

29. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси Вазирлик томонидан Миллий статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқилади.

30. Меҳнат ресурслари прогноз баланси Вазирлик томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили кейинги календарь йил учун ишлаб чиқилади.

31. Меҳнат ресурсларининг прогноз балансини ишлаб чиқишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

ишчи кучи ва меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг турли тоифаларини (ўқувчи ва талабалар, 2 ёшгача фарзанди бор аёллар ва бошқалар) шакллантирадиган келгусидаги демографик жараёнлар динамикаси;

ишсизларнинг амалдаги ва кутилаётган сони;

меҳнат билан бандлар сонининг белгиланган параметрлари, меҳнат билан бандликнинг ўсиши ва инвестиция дастурлари, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг мўлжалланган натижалари муносабати билан меҳнат билан бандликнинг ўсиши ва унинг таркибий ўзгариши;

иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, меҳнат бозоридаги иш берувчиларнинг ишчилар, мутахассислар ва малакаларга талабларидан, уларнинг келгусидаги режаларини ўрганишлар асосида шакллантирилган кутилмалар;

таълим ташкилотлари битирувчиларини ишга жойлаштириш;

меҳнат ресурслари балансининг прогноз кўрсаткичларига мувофиқ таълим ташкилотларида кадрларни касбга тайёрлаш йўналишларини қайта ихтисослаштириш.

32. Меҳнат ресурслари прогноз балансидан ҳудудларнинг демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, янги иш ўринлари ташкил этишга эҳтиёжни ҳамда келгусида аҳоли бандлиги дастурлари параметрларини аниқлашда вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фойдаланилади.

5-боб. Ҳудудни «ишсизликдан холи ҳудуд» деб эътироф этиш тартиби, мезонлари ва уни бекор қилиш шартлари

33. Ҳудудни «ишсизликдан холи ҳудуд» деб ҳисоблашдаги асосий мезон ишсизлик даражаси табиий ишсизлик меъёридан ошмаслигидир.

Бунда қуйидаги ҳолатда ҳудуд «ишсизликдан холи ҳудуд» ҳисобланади:

расмий ишсизлик даражаси 3,5 фоиздан ошмаса;

иш қидираётган шахслар сонига нисбатан бўш иш ўринлари улуши камида 80 фоизни ташкил этса.

34. Ҳудудни «ишсизликдан холи ҳудуд» деб ҳисоблашда ҳар чоракда ўтказиладиган ишчи кучи кузатувлари натижалари, Вазирликнинг «Бандлик хизмати» ахборот тизими, «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси, солиқ ва статистика органларининг маълумотлари асос бўлади.

35. «Ишсизликдан холи ҳудуд» деб ҳисобланган ҳудудда ишсизлик даражаси 3,5 фоиздан ошса ва бўш иш ўринларининг улуши рўйхатдан ўтган иш қидираётган шахслар сонига нисбатан 80 фоиздан камайиб кетса, ушбу ҳудуд ишчи кучи кузатувлари ўтказилган чорак якуни билан «ишсизликдан холи ҳудуд» ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари балансини шакллантириш, аҳоли бандлиги ва ишсизликни ҳисоблаш методикасига ИЛОВА

Ишчи кучи кузатувларини ўтказиш тартиби

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Тартиб Халқаро меҳнат ташкилотининг (кейинги ўринларда — ХМТ) тавсиялари асосида аҳолининг меҳнат бозорида иштирокини баҳолаш, аҳоли бандлиги ва ишсизлик даражасини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида ишчи кучи кузатувларини (кейинги ўринларда — кузатув) ташкил этиш ва уни ўтказиш тадбирларини белгилайди.

Кузатувни ўтказиш тартиби доимий равишда ХМТнинг сўнгги тавсиялари билан такомиллаштириб борилади.

Кузатув натижалари асосида меҳнат ресурсларининг чораклик баҳолаш (ҳисоб-китоб), ҳисобот ва прогноз баланслари ҳамда норасмий секторда банд бўлган фуқароларнинг ва ишсизларнинг сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

анкета — кузатувларни ўтказиш учун аниқ белгиланган саволлар рўйхатини ўз ичига олган, электрон шаклда тўлдириладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжат;

интервьюер — кузатув жараёнида танлашга тушган уй хўжаликларининг аъзоларидан сўровнома (интервью) ўтказувчи;

репрезентативлик — тадқиқот ўтказилаётган бирликнинг хусусиятларини акс эттирувчи танлов белгиси. Бунда репрезентативликни таъминлаш учун танловда иштирок этувчилар таркибига фақат шу гуруҳга оид бўлганлар киритилади ва ўрганилади;

респондент — сўровнома (интервью) саволларига жавоб берадиган, ўрганилаётган уй хўжалигининг бошлиғи ёки бошқа энг кўп маълумотга эга бўлган аъзоси;

супервайзер — ҳудудларда кузатувларни ўтказиш учун интервьюерларни махсус тайёргарликдан ўтказиш, кузатув жараёнларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун жалб қилинадиган, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ёки унинг ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг (кейинги ўринларда — Институт) ходими;

уй хўжалиги бошлиғи — уй хўжалиги аъзоларининг хоҳиши бўйича танланади, бунда уй хўжалиги бошлиғи энг ёши катта аъзоси ёки хўжалик юритувчи ёхуд уй хўжалигига энг кўп даромад келтирувчи аъзоси бўлиши мумкин;

уй хўжалиги — битта турар жойда ёки унинг бир қисмида биргаликда яшайдиган, ўзини яшаш учун барча зарур нарсалар билан таъминлайдиган, умумий хўжалик юритадиган, маблағларни тўлиқ ёки қисман бирлаштирадиган ва сарфлайдиган шахслар жамоаси. Бу шахслар қариндошлик муносабатларида бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Уй хўжалиги битта шахсдан иборат бўлиши мумкин.

3. Кузатув ҳар чоракнинг охирги ойида (март, июнь, сентябрь, декабрь) Вазирлик томонидан ўтказилади.

4. Кузатув жараёнида уй хўжаликлари кузатув бирликлари ҳисобланади. Уй хўжаликларининг 15 ёш ва ундан ошган аъзолари кузатув объектлари ҳисобланади. Уй хўжаликлари таркибига аниқлик киритиш учун 14 ёшгача бўлган уй хўжалиги аъзолари учун баъзи саволлар сўралиши мумкин.

5. Ҳар бир уй хўжалигида кузатув жараёнида мазкур манзилда доимий истиқомат қилувчи, жумладан, сўров ўтказилаётган пайтда доимий яшаш манзилидан ташқарига вақтинча чиққан, Қуролли кучлар сафида хизмат қилаётган, тиббиёт муассасаларида даволанаётган, туристик мақсадларда саёҳат қилаётган, бошқа шаҳарда таълим олаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида даромад олиш мақсадида меҳнат қилаётган шахслар ҳисобга олинади.

6. Уй хўжаликлари таркибида суд қарорига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар ҳисобга киритилмайди.

2-боб. Ишчи кучи кузатувларини ўтказиш

7. Кузатув танланма асосида уй хўжалиги аъзоларидан сўровнома (интервью) ўтказиш орқали амалга оширилади.

8. Сўровнома (интервью) ўтказиладиган уй хўжаликлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида маълумотларнинг намунавийлигини таъминлайдиган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича мутаносиб танлаб олишда 0,5 фоиздан кам бўлмаган уй хўжаликларини қамраб олиш орқали сараланади.

9. Кузатув натижаларининг намунавий аниқлик даражаси қуйидагича бўлиши лозим:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида — ҳар бирида аниқлиги 95 фоизгача;

кузатув объектлари бўйича — танлаб олишнинг жами йиғиндиси бўйича аниқлиги 90 фоизгача;

аҳоли пункти турлари (шаҳар, қишлоқ ва бошқалар) бўйича — аниқлиги 90 фоизгача.

10. Кузатув ўтказишда уй хўжаликлари икки босқичда танлаб олинади:

а) биринчи босқичда — кузатув ўтказилиши лозим бўлган туманлар (шаҳарлар) ва маҳаллалар танлаб олинади. Бунда маҳаллаларни танлаб олишда улардаги уй хўжаликлари (аҳоли) сони нисбатан кўп бўлган маҳаллаларга устуворлик берилади.

Ушбу жараён ҳар чоракда бир маротаба такрорланади ҳамда маҳаллаларнинг кетма-кетлиги кейинги чоракларда такрорланмаслиги лозим;

б) иккинчи босқичда — танлаб олинган маҳаллалардан сўровнома (интервью) ўтказиладиган уй хўжаликлари саралаб олинади. Бунда интервьюер томонидан кузатув жараёнида танлаб олишга тушган уй хўжаликлари рўйхати (уй хўжалиги манзили, уй хўжалиги бошлиғининг исми, фамилияси ва отасининг исми) электрон тарзда шакллантирилади.

3-боб. Кузатувни ташкил этиш

11. Кузатув ташкилий ва молиявий жиҳатдан Вазирлик томонидан таъминланади.

12. Кузатув Институт томонидан методик таъминланади.

13. Институт қуйидагиларни таъминлайди:

кузатув анкетасини электрон дастурга юклаш;

кузатув ўтказиладиган маҳаллаларни танлаш;

интервьюерлар учун кўрсатма материалларини тайёрлаш;

интервьюерлар ишини танланма асосда текшириш;

ҳар бир ҳудудда кузатув ўтказиш учун масъул–супервайзерларни тайинлаш;

маълумотлар базасини шакллантириш ва қайта ишлаш;

кузатув натижалари бўйича меҳнат ресурслари балансини шакллантириш.

14. Ҳудудга масъул этиб бириктирилган супервайзер:

интервьюерларнинг рўйхатини шакллантиради ва уларни тайёрлайди;

ўрганиладиган уй хўжаликларининг аҳоли яшаш пуктлари (маҳаллалар) кўрсатилган интервьюерлар маршрут варағини шакллантиради;

кузатувларни ўтказишда меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

ўтказиладиган кузатувлар тўғрисида аҳолига маълумот беради;

анкеталарни электрон шаклда тўлдириш жараёнида интервьюерлар ишини назорат қилади ва уларга услубий кўмак беради.

4-боб. Кузатув анкетаси таркиби

15. Кузатув анкетаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тасдиқланган, давлат тилидаги (Қорақалпоғистон Республикасида ўзбек ёки қорақалпоқ тилида) савол ва жавоб вариантлари мавжуд электрон шаклдаги сўровнома;

ўрганиладиган уй хўжаликларининг манзили кўрсатилган интервьюерлар маршрут варағи;

уй хўжаликларига ташриф варақаси;

алоҳида саволлар анкетасини кодлаштириш бўйича қўлланма;

бошқа зарур кўрсатма ва методик материаллар.

5-боб. Интервьюерларга қўйиладиган талаблар

16. Интервьюерлар сифатида уй хўжаликларидан сўровнома ўтказиш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимлари, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари жалб этилади.

Зарурат бўлган ҳолатларда, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида бошқа ташкилотларнинг махсус тайёрланган мутахассислари жалб этилиши мумкин.

17. Уй хўжаликларига ташриф буюрганда интервьюер қуйидагиларга амал қилиши керак:

озода кийинган бўлиши;

сўровнома ўтказиш учун барча зарур электрон анжомларга (планшет, телефон) эга бўлиши;

респондентлар билан хушмуомала ва сабрли бўлиши;

кузатув натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши.

6-боб. Кузатувларни ўтказиш

18. Кузатув интервьюернинг маршрут варағида қайд этилган уй хўжаликларида бевосита бўлиши ва респондент билан сўровнома (интервью) ўтказиши орқали амалга оширилади.

19. Ахборотлар тўплами фақат интервьюерлар томонидан маълумотларни электрон анкетага киритиш орқали шакллантирилади.

20. Барча кузатув бирликлари бўйича анкета саволларига жавоблар уй хўжалиги бошқа аъзоларининг бандлигини аниқлашда ўзини лаёқатли ҳисоблайдиган 18 ёшдан кичик бўлмаган уй хўжалиги аъзосидан олинади.

21. Интервьюерлар уй хўжаликларига ташриф буюрганда қуйидагиларни амалга оширади:

ташриф варақасини тўлдиради;

анкетага мувофиқ ёши белгиланган шахслар билан сўровномалар ўтказади ҳамда респондентларнинг жавобларини электрон анкетага киритади;

жавобларнинг бирламчи мантиқий назоратини (турли саволларга жавоблардаги қарама-қаршиликларни аниқлаш) амалга оширади.

22. Супервайзер:

кузатувга жалб қилинадиган интервьюерларга махсус ўқув-машғулот (йўриқнома) ўтади;

интервьюерлар ишларини бошқаради ва улар учун белгиланган иш ҳажмининг бажарилишини назорат қилади;

интервьюерлар томонидан электрон шаклда тўлдирилган анкеталарнинг тўлиқлиги ва сифатини назорат қилади;

танлов асосида кузатув ўтказилаётган уй хўжалигига ташриф буюради ва сўровнома жараёнини назорат қилади;

электрон шаклда тўлдирилган анкеталарни электрон дастур орқали қабул қилиб олади, нотўғри ва ишончсиз тўлдирилган анкеталарни рад қилади;

кузатув ўтказиш жараёнида респондентларга анкетанинг алоҳида саволлари бўйича тушунтиришлар беради.

7-боб. Кузатув натижаларини қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш

23. Кузатув натижалари анкетада акс эттирилган шахсий маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишни тақиқловчи шартлар бўйича қайта ишланиши шарт.

24. Кузатув натижалари анкета сўровларида олинган шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш шартларида қайта ишланади.

25. Анкета сўровлари маълумотлари Институт томонидан махсус электрон дастурда умумлаштирилади (маҳалла, туман, шаҳар ва ҳудуд кесимида).

26. Ахборот тизимидаги маълумотлар уй хўжалигининг ҳар бир аъзоси бўйича зарур демографик ва бандлик мақоми кўрсаткичларини ўзида акс эттирган маълумотлар ҳисобланади.

27. Кузатув натижалари бўйича ахборот-таҳлилий ишлар ҳудудлар бўйича таҳлилий ҳисобот ва тезкор балансларни шакллантириш орқали Институт томонидан амалга оширилади.

28. Кузатув натижаларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.

29. Тўлдирилган электрон анкеталар базаси Институтда ўн йил мобайнида сақланади ва ушбу муддат тугагач белгиланган тартибда йўқ қилинади.

8-боб. Кузатувлар ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш

30. Кузатувлар ўтказиш ишлари Вазирлик томонидан мувофиқлаштирилади.

31. Кузатувлар ўтказиш мобайнида олинадиган маълумотларнинг тўғрилиги ва сифатлилигини таъминлаш мақсадида Вазирлик ва Институтдан супервайзер сифатида жалб қилинган ходимлар томонидан уй хўжаликларига ташриф буюрган ҳолда текширувлар амалга оширилади, бунда ҳар чоракда кузатув ўтказилган уй хўжаликларининг қарийб 5 фоизи танланма асосида текширилади.

32. Кузатувларни ўтказиш ҳудудлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ишсиз шахслар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ҳудудларда ишсиз шахслар ва норасмий бандларнинг ҳисобини юритиш ва бандлик ҳолатини таҳлил қилиб бориш учун уларнинг электрон базасини яратиш орқали манзилли рўйхатларини шакллантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуини белгилайди.

2. Ишсиз шахслар ва норасмий бандларни аниқлаш ҳамда уларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш (кейинги ўринларда — ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш) маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) томонидан хатлов ўтказиш орқали амалга оширилади.

3. Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхати Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинган ҳолда ишлаб чиқиладиган «balans.mehnat.uz» электрон платформаси орқали шакллантирилади.

2-боб. Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш

4. Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхати ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ шакллантирилади.

5. Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш учун ушбу Низомга 2-иловада келтирилган вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган маъмурий маълумотлар асосий манба ҳисобланади. Бунда:

вазирлик ва идоралар маъмурий маълумотларни ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этади;

вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари асосида Вазирлик «balans.mehnat.uz» электрон платформаси орқали ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради ва юритади ҳамда ҳар чорак якуни билан маълумотларни янгилаб боради.

6. «Balans.mehnat.uz» электрон платформасида маъмурий маълумотлар қайта ишланади. Бунда қуйидаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар маъмурий маълумотлар асосида автоматик тарзда тоифаларга ажратилади:

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларда ишловчи ёки уларнинг штатида ҳисобда турувчи шахслар;

таълим ташкилотларида (олий ва касбий таълим ташкилотлари, мактаблар) таҳсил олаётганлар;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлган шахслар (пенсия туридан қатъи назар);

ногиронлиги бўлган шахслар;

икки ёшгача фарзанди бор аёллар;

ҳомиладорлик ва туғиш таътилидагилар;

фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва ходимлари;

деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва аъзолари;

оилавий корхоналарнинг иштирокчилари;

шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлганлар;

ўзларига ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида банд бўлганлар;

якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар ёллаган ходимлар;

ўзини ўзи банд қилган шахслар;

ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда касаначилик асосида уй меҳнати билан банд бўлганлар;

уй шароитида пилла етиштириш, ипак мато, қўлда ипак гилам тўқиш билан шуғулланувчи ҳамда шахсий томорқа ер участкасида тут меваси ва кўчати етиштирувчи шахслар;

ҳунармандлар;

муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар;

суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинганлар;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинча меҳнат қилаётганлар;

касб-ҳунарга ўқиётганлар;

камбағал ва камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларнинг норасмий банд ва рўйхатга олинмаган ишсиз аъзолари;

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар.

7. Ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ тоифаларга ажратилмаган шахсларнинг бандлик ҳолати, номаълум бўлганлар сифатида ажратиб олинади ва уларнинг манзилли рўйхати ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар маҳаллалар кесимида шакллантирилади.

3-боб. Бандлик ҳолати номаълум бўлган шахсларни аниқлаш

8. Бандлик ҳолати номаълум бўлган шахсларнинг манзилли рўйхати маҳаллалар кесимида шакллантирилади ва икки иш кунида «Onlayn mahalla» электрон платформаси орқали, электрон тарзда ҳоким ёрдамчиларига юборилади.

9. Ҳоким ёрдамчилари ҳар чоракда бир марта ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг якунига қадар ўзларига бириктирилган маҳаллаларда ишсиз ва норасмий бандларни аниқлаш учун манзилли рўйхатдаги ҳар бир фуқаронинг яшаш манзилига борган ҳолда хатлов ўтказади.

10. Ҳоким ёрдамчилари хатлов натижасида аниқланган ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, улар тўғрисидаги маълумотларни «Onlayn mahalla» электрон платформасига киритади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

11. Ҳар чоракда бир марта ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг якунига қадар республикадаги барча маҳаллалар кесимида ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхати тўлиқ шакллантирилади ва «balans.mehnat.uz» электрон платформасига «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади.

12. Вазирлик ва идоралар ўзларига тегишли маъмурий маълумотларни ушбу Низомда белгиланган муддатларда ва тўлиқ тақдим этиш учун масъул ҳисобланади.

13. Вазирлик ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.

Ишсиз шахслар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Вазирлик ва идоралар Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш учун маъмурий маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этади. Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар 2-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган маъмурий маълумотларни «balans.mehnat.uz» электрон платформасида янгилаб боради. Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар 3-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Бандлик ҳолати номаълум бўлган шахсларнинг манзилли рўйхатини маҳаллалар кесимида «Onlayn mahalla» электрон платформаси орқали, электрон тарзда ҳоким ёрдамчиларига юборади. Маълумотлар шакллантирилгандан сўнг бир кун ичида 4-босқич Ҳоким ёрдамчилари Ишсиз ва норасмий бандларни аниқлаш учун тақдим этилган манзилли рўйхат асосида ҳар бир фуқаронинг яшаш манзилига борган ҳолда хатлов ўтказади. Хатлов натижасида аниқланган ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, улар тўғрисидаги маълумотларни «Onlayn mahalla» электрон платформасига киритади. Ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг якунига қадар 5-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги «Balans.mehnat.uz» электрон платформаси орқали республика бўйича ишсизлар ва норасмий бандларнинг ҳисобини шакллантиради. Ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг якунига қадар

Ишсиз шахслар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш учун вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган маъмурий маълумотлар

Т/р Ташкилот номи Ахборот тизими номи Тақдим этиладиган маълумотлар 1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси Юридик шахсларда фаолият юритаётганлар Касаначилик асосида меҳнат шартномаси билан фаолият юритаётганлар «Бандлик хизмати» ахборот тизими Ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда касаначилик (уй меҳнати) билан банд бўлганлар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз фуқаролар «Onlayn mahalla» электрон платформаси Шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлганлар Ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда касаначилик (уй меҳнати) билан банд бўлганлар 2. Миграция агентлиги «Xorijda ish» ахборот тизими Хорижий давлатларга вақтинча меҳнат фаолиятини юритиш учун ташкиллаштирилган тарзда юборилган шахслар 2. Ички ишлар вазирлиги Мигрaция ва персоналлаштириш департаменти ахборот тизими 14 — 65 ёшдаги фуқаролар (14 — 60 ёшдаги аёллар, 14 — 65 ёшдаги эркаклар) тўғрисидаги манзилли маълумотлар (ЖШШИР билан бирга) 3. Адлия вазирлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими Икки ёшгача фарзанди бор аёллар 4. Солиқ қўмитаси Солиқ қўмитасининг ахборот тизими Якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар ёллаган ходимлар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда деҳқон хўжаликларида банд бўлганлар 5. Ички ишлар вазирлиги «Пробация хизмати» ахборот тизими, Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганлар ва озод этилганлар «Узоқ муддатга кетган шахслар» ахборот базаси Миграцияга кетган ва қайтган шахслар 6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Олий таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизими, «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизими, «Диплом» ахборот тизими Олий ва касбий таълим ташкилотлари талаба ва ўқувчилари ҳамда битирувчиларига берилган диплом маълумотлари 7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги « ERP.UZ » ахборот тизими Умумий ўрта таълим ташкилотларининг юқори синф ўқувчилари ва меҳнат бозорига кириб келувчи мактаб битирувчилари 8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизими Ҳомиладорлик ва туғиш таътилидагилар 9. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги « Ягона миллий ижтимоий ҳимоя » ахборот тизими Ногиронлик расмийлаштирилганлар 10. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси «Пенсия» ахборот тизими Пенсия олувчилар Муддатидан олдин пенсияга чиққанлар 11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ажратилган фуқаролар 12. «Ҳунарманд» уюшмаси «Ҳунарманд» уюшмасининг ахборот тизими «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари 13. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ахборот тизими Уй шароитида пилла етиштириш, ипак мато, қўлда ипак гилам тўқиш билан шуғулланувчи ҳамда шахсий томорқа ер участкасида тут меваси ва кўчати етиштирувчи шахслар

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 97-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 25-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарорига 2-илованинг 5-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 67-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 469-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий статистика фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2025 йил 6 октябрдаги 627-сон қарорига 3-илованинг 25-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сон қарорига 1-илованинг 26-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 29 сентябрь,

522 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2026 й., 09/26/522/0988-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

SXEMASI

METODIKASI

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasida aholi bandligi va ishsizlik hisobini yuritishni takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 24-fevraldagi PQ-75-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari balansi shakli 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari hisobot va prognoz balansini ishlab chiqish uchun maʼlumotlarni shakllantirish sxemasi 2-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari hisobot va prognoz balansini ishlab chiqishni tashkil etish sxemasi 3-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari balansini shakllantirish, aholi bandligi va ishsizlikni hisoblash metodikasi 4-ilovaga muvofiq;

Ishsiz shaxslar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi bir oy muddatda ushbu qarorga 2 va 3-ilovalardagi sxemalarga muvofiq taqdim etiladigan maʼmuriy maʼlumotlarning shakllari tegishli vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda ishlab chiqilishini va tasdiqlanishini taʼminlasin.

Bunda vazirlik va idoralarning maʼmuriy maʼlumotlari qabul qiluvchi tashkilotlarga “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etib boriladi.

3. Belgilansinki, mehnat resurslari hisobot va prognoz balansini ishlab chiqish uchun maʼlumotlarni shakllantirish hamda aholi bandligi va ishsizlik hisobi quyidagi tartibda yuritiladi:

yakka tartibdagi tadbirkorlar va ular yollagan xodimlar, shuningdek, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar hamda dehqon xoʻjaliklarida band boʻlganlar — Soliq qoʻmitasining axborot bazasida;

yuridik shaxslarda faoliyat yuritayotgan shaxslarning hisobi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy — apparat kompleksida hamda jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi hisobotlari — Soliq qoʻmitasining axborot bazasida. Bunda mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan kam boʻlmagan holatlar hisobga olinadi;

hunarmandlar — “Hunarmand” uyushmasining axborot bazasida;

xorijiy davlatlarga vaqtincha mehnat faoliyatini yuritish uchun ketgan shaxslar — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi va Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining axborot bazalarida;

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari ajratilgan fuqarolar — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining axborot bazasida;

uy sharoitida pilla yetishtirish, ipak-mato, qoʻlda ipak gilam toʻqish bilan shugʻullanuvchi hamda shaxsiy tomorqa yer uchastkasida tut mevasi va koʻchati yetishtiruvchi shaxslar — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yengil sanoatni rivojlantirish agentligining axborot bazasida;

rasman roʻyxatga olingan ishsiz shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining “Bandlik xizmati” axborot bazasida;

norasmiy bandlar va roʻyxatga olinmagan ishsizlar hisobi ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari asosida — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining axborot bazasida.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Kambagʻallik va mehnat bozori tadqiqotlari instituti har yili 1-iyulga qadar mehnat bozori talablari asosida kadrlar tayyorlash boʻyicha takliflar ishlab chiqish maqsadida ish beruvchilarning ishchi kasblar, mutaxassisliklar va malakalarga boʻlgan talablarini oʻrganishga qaratilgan sotsiologik tadqiqotlar oʻtkazsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-sentabrdagi 522-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari balansi shakli

Koʻrsatkichlar nomi Qator raqami Hisoblash Jami shundan: erkaklar ayollar shahar joylarda qishloq joylarda Doimiy aholining oʻrtacha soni, ming kishi 01 1. Mehnat resurslari 02 03-qator+ 93-qator 2. Ishchi kuchi soni 03 04-qator+ 76-qator 3. Jami bandlar 04 05-qator+ 26-qator+ 46-qator 3.1. Rasmiy bandlar (yuridik shaxslarda, yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlarida rasmiy bandlar, shuningdek, oʻzini oʻzi band qilganlar, kasanachilar, hunarmandlar va boshqa rasman yollanib ishlovchilarni hisobga olgan holda) 05 06 — 24-qatorlar yigʻindisi ulardan iqtisodiy faoliyat turlari boʻyicha: qishloq, oʻrmon va baliq xoʻjaligi 06 togʻ-kon sanoati va ochiq konlarni ishlash 07 ishlab chiqarish sanoati 08 elektr energiyasi, gaz va bugʻ taʼminoti, havoni tozalash va sovitish 09 suv taʼminoti va oqova suv tizimi, chiqindilarni yigʻish va utilizatsiya qilish 10 qurilish 11 ulgurji va chakana savdo, motorli transport vositalari va mototsikllarni taʼmirlash 12 tashish va saqlash 13 yashash va ovqatlanish boʻyicha xizmatlar 14 axborot va aloqa 15 moliya va sugʻurta faoliyati 16 koʻchmas mulk bilan operatsiyalar 17 professional, ilmiy va texnik faoliyat 18 boshqarish boʻyicha faoliyat va yordamchi xizmatlar koʻrsatish 19 davlat boshqaruvi va mudofaa, majburiy ijtimoiy taʼminot 20 taʼlim 21 sogʻliqni saqlash va ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish 22 sanʼat, koʻngilochar va dam olish 23 boshqa turdagi xizmatlar koʻrsatish 24 3.2. Norasmiy bandlar 25 26 — 44-qatorlar yigʻindisi shu jumladan: qishloq, oʻrmon va baliq xoʻjaligi 26 togʻ-kon sanoati va ochiq konlarni ishlash 27 ishlab chiqarish sanoati 28 elektr energiyasi, gaz va bugʻ taʼminoti, havoni tozalash va sovitish 29 suv taʼminoti va oqova suv tizimi, chiqindilarni yigʻish va utilizatsiya qilish 30 qurilish 31 ulgurji va chakana savdo, motorli transport vositalari va mototsikllarni taʼmirlash 32 tashish va saqlash 33 yashash va ovqatlanish boʻyicha xizmatlar 34 axborot va aloqa 35 moliya va sugʻurta faoliyati 36 koʻchmas mulk bilan operatsiyalar 37 professional, ilmiy va texnik faoliyat 38 boshqarish boʻyicha faoliyat va yordamchi xizmatlar koʻrsatish 39 davlat boshqaruvi va mudofaa, majburiy ijtimoiy taʼminot 40 taʼlim 41 sogʻliqni saqlash va ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish 42 sanʼat, koʻngilochar va dam olish 43 boshqa turdagi xizmatlar koʻrsatish 44 3.3. Chet elga ishlash uchun ketganlar (mehnat migrantlari) 45 46-qator+ 47-qator shu jumladan: tashkillashtirilgan holda yuborilganlar 46 mustaqil ravishda ketganlar 47 Kasb turlari boʻyicha bandlar 48 49 — 57-qatorlar yigʻindisi ulardan: rahbarlar 49 professional mutaxassislar 50 mutaxassislar va texniklar 51 ish yuritish boʻyicha yordamchi xodimlar 52 savdo va xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari 53 qishloq va oʻrmon xoʻjaligi, baliqchilik va baliqshunoslik sohalari malakali xodimlari 54 sanoat, qurilish va shu kabi sohalarning malakali ishchilari 55 sanoat uskunalari va dastgohlari yigʻuvchilari va operatorlari 56 malakasiz ishchilar 57 Yosh guruhlari boʻyicha bandlar 58 59 — 68-qatorlar yigʻindisi 16 — 19 yosh 59 20 — 24 yosh 60 25 — 29 yosh 61 30 yosh 62 31 — 34 yosh 63 35 — 39 yosh 64 40 — 44 yosh 65 45 — 49 yosh 66 50 — 54 yosh 67 55 — 60 yosh 68 Taʼlim darajasi boʻyicha bandlar 69 70 — 74-qatorlar yigʻindisi umumiy oʻrta 70 oʻrta maxsus 71 kasbiy 72 oliy 73 oliy taʼlimdan keyingi taʼlim 74 4. Ishsizlar 75 76-qator+ 82 — 85-qatorlar yigʻindisi ulardan: Ayni vaqtda ish boshlashga tayyor va ish qidirayotgan shaxslar, shundan: 76 77 — 81-qatorlar yigʻindisi moliyaviy mablagʻ izlayotganlar, ruxsatnomalar va litsenziyalar olish uchun ariza berganlar 77 qishloq xoʻjaligini yuritish uchun yer, bino, texnika, xomashyo, asbob-uskuna va materiallarni izlayotganlar 78 davlat yoki xususiy bandlik xizmatida roʻyxatdan oʻtgan yoki shartnoma tuzganlar 79 ish beruvchilarga toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat qilganlar, ishlab chiqarish subyektlarida, fermer xoʻjaliklarida, zavodlarda, bozorlarda yoki boshqa jamoat joylarida ish izlaganlar 80 gazetalarda, internet yoki ijtimoiy tarmoqlar orqali ish izlaganlar (eʼlon bergan yoki eʼlon boʻyicha murojaat qilgan, rezyumesini joylashtirgan yoki yangilagan) 81 Tadbirkorlik faoliyatini tashkil etish jarayonidagilar (ayni vaqtda davlat roʻyxatidan oʻtmagan, faoliyat boshlamagan, pul tushumi tushmagan hamda mablagʻ, infratuzilma yoki zarur materiallarni shakllantirayotganlar) 82 Yaqin kelajakda ish boshlovchilar (“ish bilan band boʻlmagan”, “ish qidirmayotgan”, “hozirda ishni boshlashga tayyor” va uch oy ichida ish boshlashga kelishgan shaxslar) 83 “Ish bilan band boʻlmagan”, “hozirda ishni boshlashga tayyor boʻlmagan” va “ish qidirmayotgan” shaxslar (bandlikka koʻmaklashish dasturlari doirasida kasbiy-texnik taʼlim yoki qayta tayyorlash dasturlari ishtirokchilari) 84 “Ish bilan band boʻlmagan” shaxslar (ish haqi yoki foyda olish maqsadida chet elga chiqishga harakat qilgan, lekin hali ham ketish imkoniyatini kutayotganlar) 85 Ish qidirish vaqti davomiyligi boʻyicha ishsizlar soni, shundan: 86 87 — 91-qatorlar yigʻindisi 1 oygacha 87 3 oygacha 88 6 oygacha 89 1 yilgacha 90 1 yildan ortiq 91 5. Ishchi kuchi tarkibidan tashqari aholi 92 93-94-qatorlar yigʻindisi ulardan: 5.1. Oʻrganilayotgan davrda bandlar va ishsizlar tarkibiga kirmaydigan mehnat yoshidagi shaxslar (ishlab chiqarishdan ajralgan holda oʻqiyotganlar, ishlashni xohlamaydiganlar, parvarishga muhtoj uy xoʻjaligi aʼzolariga qarayotganlar, bola parvarishida bandlar, sogʻligi tufayli ishlay olmaydiganlar) 93 5.2 Potensial ishchi kuchi 94 95-96-qatorlar yigʻindisi ulardan: ish qidirayotgan, hozirda ishni boshlashga tayyor boʻlmagan, lekin qisqa muddat ichida ish boshlashga tayyor shaxslar 95 ish qidirmagan, lekin ishlashni xohlaydi va ayni paytda ishga kirishga tayyor, lekin ish topishga umidsiz boʻlgan shaxslar 96 6. Ishchi kuchi taklifi (ishga joylashtirishga ehtiyoj) 97 98 — 103-qatorlar yigʻindisi ulardan: hisobot davri boshidagi ishsizlar 98 tarkibiy oʻzgarishlar natijasida ishdan boʻshatilgan shaxslar 99 muddatli harbiy xizmatdan boʻshatilgan shaxslar 100 jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etiladigan mehnatga layoqatli shaxslar 101 chet eldan qaytadigan mehnat migrantlari 102 mehnat bozoriga ilk bor kirib keluvchi taʼlim tashkilotlari bitiruvchilari 103 104 — 106-qatorlar yigʻindisi shu jumladan: umumtaʼlim maktablari bitiruvchilari 104 akademik litseylar va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilari 105 oliy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilari 106 7. Ishchi kuchiga talab (ish oʻrinlari taklifi) 107 108 — 112-qatorlar yigʻindisi ulardan: hisobot davri boshidagi boʻsh (vakant) ish oʻrinlari 108 yangi tashkil etiladigan ish oʻrinlari 109 mavsumiy va vaqtincha ishlar 110 tabiiy sabablar bilan boʻshaydigan ish oʻrinlari (pensiya, oʻlim, koʻchib ketish) 111 tashkiliy ravishda chet elga ishga yuboriladiganlar 112 8. Balans (ishchi kuchiga talab va taklif oʻrtasidagi farq) 113 97-qator 107-qator Maʼlumot uchun: Aholi soni, ming kishi 114 Bandlik darajasi 115 Ishsizlik darajasi 116 Norasmiy bandlik darajasi 117

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-sentabrdagi 522-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari hisobot va prognoz balansini ishlab chiqish uchun maʼlumotlarni shakllantirish

T/r Maʼlumotlar mazmuni Maʼlumotlarni taqdim etuvchi vazirlik lar , idoralar va manbalar Maʼlumotni taqdim etish muddati Qayerga taqdim etiladi I. Mehnat resurslari hisobot balansini ishlab chiqish 1. Doimiy aholi soni Milliy statistika qoʻmitasi Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. 14 — 65 yoshdagi fuqarolar (14 — 60 yoshdagi ayollar, 14 — 65 yoshdagi erkaklar) toʻgʻrisidagi manzilli maʼlumotlar (JSHSHIR bilan birga) Ichki ishlar vazirligi Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 3. Oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari talabalari soni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 4. Maktab oʻquvchilari soni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 5. 1. Ish haqi toʻlanadigan stajyorlar va kasbiy tayyorgarlikdan oʻtayotgan fuqarolar soni. 2. I sh haqi toʻlanmaydigan stajyorlar va kasbiy tayyorgarlikdan oʻtayotgan fuqarolar soni (yashash joyi boʻyicha) . Ishchi kuchi kuzatuvlari , Kasbiy taʼlim agentligi Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 6. Ikki yoshgacha farzandi bor ayollar soni Adliya vazirligi Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 7. 1. Mehnatga layoqatli yoshdan katta ishlovchi fuqarolar soni. 2. Yo shga doir imtiyozli pensiya oluvchi pensionerlar soni. 3. H isobot davrida pensiya tayinlangan fuqarolar soni. “Yagona milliy mehnat tiz i mi” idoralar ar o dasturiy-apparat komplek s i , Milliy statistika qoʻmitasi, Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi, Ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 8. 1 va 2-guruh nogironligi boʻlgan fuqarolar soni Ijtimoiy himoya milliy agentligi Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 9. Yuridik shaxslarda mehnat shartnomasi asosida yollanib ishlayotgan fuqarolar soni Soliq qoʻmitasi, “Yagona milliy mehnat tiz i mi” idoralar ar o dasturiy-apparat komplek s i Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 10. Notoʻliq ish kunida band boʻlgan fuqarolar soni “Yagona milliy mehnat tiz i mi” idoralar ar o dasturiy-apparat komplek s i , Ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 11. Oʻrindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishl ovchi fuqarolar soni “Yagona milliy mehnat tiz i mi” idoralar ar o dasturiy-apparat komplek s i , Ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 12. 1. Yuridik shaxs maqomidagi dehqon va shaxsiy yordamchi xoʻjaliklarida band boʻlgan fuqarolar soni. 2. Ya kka tartibdagi tadbirkorlar soni (yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchilar) . 3. Oʻ zini oʻzi band qilgan shaxslar soni. Soliq qoʻmitasi Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 13. Hunarmandlar soni “Hunarmand” uyushmasi Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 14. Kasanachilar soni Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Soliq qoʻmitasi , Ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 15. Koʻchar va koʻchmas mulkdan daromad oluvchi fuqarolar soni Soliq qoʻmitasi Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 16. Chet elda mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan fuqarolar soni Migratsiya agentligi, Ichki ishlar vazirligi, Ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari Keyingi chorakning birinchi oyi 5 -sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 17. Iqtisodiyotning norasmiy sektorida band boʻlgan fuqarolar soni Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari Keyingi chorakning birinchi oyi 10 -sanasiga qadar Milliy statistika qoʻmitasi 18. Oʻz xohishiga koʻra ishlamayotgan fuqarolar soni Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari Keyingi chorakning birinchi oyi 10 -sanasiga qadar Milliy statistika qoʻmitasi 19. 1. Ishga joylashtirishga muhtoj band boʻlmagan fuqarolar soni. 2. I shsiz sifatida rasmiy roʻyxatdan oʻtgan fuqarolar soni. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari Keyingi chorakning birinchi oyi 10 -sanasiga qadar Milliy statistika qoʻmitasi 20. Ishga joylashtirilgan muddatli harbiy xizmatdan boʻshatilgan va jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan shaxslar soni Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Keyingi chorakning birinchi oyi 10 -sanasiga qadar Milliy statistika qoʻmitasi 21. Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari balansi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Keyingi chorakning bir inchi oyi 10 -sanasiga qadar Milliy statistika qoʻmitasi , Iqtisodiyot va moliya vazirligi II. Mehnat resurslari prognoz balansini ishlab chiqish 22. 1. Mehnatga layoqatli yoshdagi taʼlim oluvchilar soni haqida taʼlim tashkilotlari hamda tuman va shaharlar kesimidagi maʼlumot . Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Har yili 1 yanvar ga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi , Milliy statistika qoʻmitasi 2. O liy, kasbiy va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining ushbu oʻquv yili bitiruvchilari soni haqida taʼlim tashkilotlari kesimidagi maʼlumot . Har yili 1 iyul ga qadar 2 3 . 1. Yoshga doir va nogironlik pensiyasiga chiq qan fuqarolar soni haqida maʼlumot . 2. I shlovchi pensionerlar soni haqida maʼlumot . Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi , Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi Har yili 1 oktabr ga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi , Milliy statistika qoʻmitasi 24. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari ajratilgan fuqarolar soni Qishloq xoʻjaligi vazirligi Har yili 1 oktabr ga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi , Milliy statistika qoʻmitasi 25. Ijtimoiy soliq toʻlovchi fuqarolar soni haqida maʼlumot Soliq qoʻmitasi Har yili 1 oktabr ga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi , Milliy statistika qoʻmitasi 2 6. Koʻrsatilgan davrda bankrotlik va xoʻjalik yurituvchi subyektlarni qayta tashkil etish natijasida boʻsha y digan ishchilar soni haqida maʼlumot “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi, vazirlik va idoralar, ish beruvchilar Har oy yakunida Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi , Milliy statistika qoʻmitasi 27 . Xorijga ketgan va qaytib kelgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari soni haqida maʼlumot Ichki ishlar vazirligi Har yili 1 oktabr ga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi , Milliy statistika qoʻmitasi 28. Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik subyektlari dinamikasi, ushbu subyektlarda iqtisodiyot sohalari boʻyicha band boʻlgan fuqarolarning oʻrtacha soni ( 5 yillik dinamika ) Milliy statistika qoʻmitasi Har yili 1 oktabr ga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 29 . Tuman va shaharlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning asosiy prognoz koʻrsatkichlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahr i hokimliklari Har yili 1 oktabr ga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 3 0 . 1. Ishga joylashtirishga muhtoj band boʻl ma gan aholining hisoblangan soni . 2. I sh qidiruvchi sifatida mehnat organlarida roʻyxatda turgan fuqarolar soni . 3. I qtisodiyotning norasmiy sektorida band aholining hisoblangan soni . Ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Har yili 1 oktabr ga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi 31. Mehnat organlari yoʻllanmasi boʻyicha ishga joylashtirilgan fuqarolar soni Kambagʻallikni qisqartirish v a bandlik vazirligi Har yili 1 oktabr ga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi , Milliy statistika qoʻmitasi 3 2 . B oʻsh ish oʻrinlari soni Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi ning “ osonish ” elektron platformasi Har oy yakunida Iqtisodiyot va moliya vazirligi , Milliy statistika qoʻmitasi 33. I sh beruvchilarning ishchi kasblar, mutaxassisliklar va malakalarga boʻlgan talab i haqida maʼlumot Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan sotsiologik tadqiqotlar natijalari H ar yili avgustga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-sentabrdagi 522-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari hisobot va prognoz balansini ishlab chiqishni tashkil qilish

Bosqichlar Tadbirlar Muddatlar Ijro uchun masʼullar I. Maʼlumotlar bazasini shakllantirish tadbirlari I bosqich Taqdim etiladigan maʼmuriy maʼlumotlarning shakllarini ishlab chiqish hamda uni vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga kelishish uchun yuborish Har yili 1-martga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi II bosqich Ishchi kuchi kuzatuvlari va mehnat bozorini oʻrganish natijalari asosida yil yakunlari boʻyicha koʻrsatkichlarni shakllantirish Har yili 5-yanvarga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi III bosqich Ish beruvchilarning ishchi kasblar, mutaxassisliklar va malakalarga boʻlgan talabini oʻrganish yuzasidan tadqiq etish natijalari asosida koʻrsatkichlarni shakllantirish Har yili 1-avgustga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi IV bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga tasdiqlangan shakllarga muvofiq maʼlumotlarni kiritish Belgilangan muddatlarda Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari II. Mehnat resurslarining hisobot balansini ishlab chiqish tadbirlari V bosqich Oʻzbekiston Respublikasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman va shaharlarning mehnat resurslari balansini ishlab chiqish Har chorakda hisobot choragidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi III. Mehnat resurslarining prognoz balansini ishlab chiqish tadbirlari VI bosqich Oʻzbekiston Respublikasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining keyingi yil uchun mehnat resurslari prognoz balansini ishlab chiqish Har yili 1-noyabrga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi VII bosqich Mehnat resurslari prognoz balansining parametrlari asosida tumanlar va shaharlarning keyingi yil uchun mehnat resurslari prognoz balansini ishlab chiqish Har yili 1-dekabrga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari IV. Mehnat resurslari hisobot va prognoz balansini amalda qoʻllash VIII bosqich Aholi bandligini taʼminlash dasturi, mehnat resurslari prognoz balansi koʻrsatkichlariga muvofiq aholini, birinchi navbatda, mehnatga layoqatli yoshdagi ishsizlar va mehnat bozoriga ilk bor kirib keluvchi yoshlar bandligini taʼminlash. Doimiy Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman va shaharlar hokimliklari, vazirlik va idoralar, korxona va tashkilotlar

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-sentabrdagi 522-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari balansini shakllantirish, aholi bandligi va ishsizlikni hisoblash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Metodika Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari hisobot va prognoz balansini ishlab chiqish, aholi bandligi va ishsizlikni hisoblash, shuningdek, ishchi kuchi kuzatuvlarini oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Mehnat resurslari hisobot va prognoz balansini ishlab chiqish uchun maʼlumotlarni shakllantirishda, aholi bandligi va ishsizlik hisobini yuritishda mutasaddi vazirlik va idoralarning maʼmuriy maʼlumotlaridan hamda ishchi kuchi kuzatuvlarini oʻtkazish natijalaridan foydalaniladi.

3. Ushbu Metodikada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

doimiy aholi — roʻyxatdan oʻtkazilayotgan vaqtda muayyan aholi punkti yoki hududda doimiy istiqomat qilayotgan aholidan iborat boʻlib, bunga ushbu hududda doimiy roʻyxatda turgan, lekin vaqtincha yashamaydigan aholi ham kiritiladi;

ishsizlar — haq toʻlanadigan ishga yoki daromad keltiruvchi mashgʻulotga ega boʻlmagan, ish izlayotgan va ish taklif etilsa, ishlashga tayyor boʻlgan mehnatga layoqatli yoshdagi shaxslar. Bunda:

a) ishsizlar hisobot davriga nisbatan quyidagi uchta asosiy mezon boʻyicha aniqlanadi:

soʻrov haftasi davomida ishlamagan;

bir oy davomida ish qidirayotgan;

ikki haftadan koʻp boʻlmagan muddat ichida, shu jumladan, ishsizlikni aniqlash uchun foydalaniladigan davrda (kuzatuv haftasida) ishni boshlashga tayyor;

b) mehnat bozori holatini kuzatish uchun ishsizlikning quyidagi koʻrsatkichlari ham qoʻllanadi:

mehnatga layoqatli yoshdagi ishsizlik darajasi;

16 — 30 yoshdagi ishsizlik darajasi (yoshlar ishsizligi);

ishsizlikdan xoli hudud — ishsizlik darajasi tabiiy ishsizlik meʼyoridan oshmagan, shuningdek, mehnat bozori barqaror boʻlgan maʼmuriy-hududiy birlik;

ishchi kuchi — insonning mehnat qilishga qaratilgan aqliy va jismoniy qobiliyatlari yigʻindisi;

ishchi kuchi kuzatuvlari — xalqaro standartlarga muvofiq aholining mehnat bozorida ishtirokini baholash, aholi bandligi va ishsizlik darajasini oʻrganish maqsadida aholi oʻrtasida oʻtkaziladigan rasmiy tanlanma statistik kuzatuvlar;

ishchi kuchi tarkibidan tashqari aholi — mehnatga layoqatli yoshdagi, mehnat bilan band deb hisoblanmaydigan, shuningdek, ishsiz ham boʻlmagan, yaʼni ishlash imkoni va (yoki) istagida boʻlmagan shaxslar boʻlib, uning tarkibiga quyidagilar kiradi:

ishlab chiqarishdan ajralgan holda taʼlim olayotgan oʻquvchilar va talabalar;

ish haqi toʻlanmaydigan stajyorlar va kasbiy tayyorgarlikdan oʻtayotgan shaxslar;

uy bekalari va bola parvarishi bilan band boʻlgan ishlamayotgan ayollar;

parvarishga muhtoj uy xoʻjaligi aʼzolariga qarovchi shaxslar;

sogʻligʻi tufayli ishlay olmaydiganlar, ishlashga imkoni yoʻqlar;

oʻz ixtiyoriga koʻra ishlamaydiganlar;

oʻz ehtiyoji uchun mahsulot yetishtirayotganlar va tayyorlaydiganlar;

potensial ishchi kuchi;

mehnat bilan band aholi — kuzatuv haftasi davomida ish haqi (daromad yoki foyda) olish uchun mahsulot ishlab chiqarish yoki xizmatlar koʻrsatish bilan bogʻliq kamida ikki soat davom etadigan har qanday mehnat faoliyatini amalga oshirgan, mehnatga layoqatli yoshdagi shaxslar;

mehnatga layoqatli yoshdagi aholi — oʻn olti yoshdan pensiya taʼminoti huquqini olish yoshigacha boʻlgan mehnatga layoqatli doimiy aholi;

mehnat resurslari — mehnatga layoqatli yoshdagi mehnatga layoqatli aholi hamda band boʻlgan, mehnatga layoqatli yoshdan kichik va katta shaxslar;

mehnat resurslari balansi — mehnat resurslarining sonini va tarkibini, shuningdek, ularning band boʻlgan, band boʻlmagan va iqtisodiy jihatdan faol boʻlmagan aholiga taqsimlanishini aks ettiruvchi koʻrsatkichlar tizimi;

rasmiy ravishda roʻyxatga olingan ishsizlar — oʻn olti yoshdan pensiya taʼminoti huquqini olish yoshigacha boʻlgan, haq toʻlanadigan ish yoki ish haqi (mehnat daromadi) keltiradigan mashgʻulot bilan band boʻlmagan, ish qidirayotgan va ish taklif etilsa, uni boshlashga tayyor boʻlgan yoxud kasbga tayyorlashdan, qayta tayyorlashdan oʻtishga yoki malakasini oshirishga tayyor boʻlgan, ishga joylashishda koʻmak olish uchun tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlariga (keyingi oʻrinlarda — mahalliy mehnat organlari) murojaat qilgan va mahalliy mehnat organlari tomonidan ish qidirayotgan shaxs sifatida roʻyxatga olingan mehnatga layoqatli (taʼlim tashkilotlarida taʼlim olayotganlar bundan mustasno) ishsiz shaxslar;

tabiiy ishsizlik — iqtisodiy oʻsish va ish oʻrinlari yetarli boʻlgan sharoitda ham mehnat bozorining tabiiy jarayonlari natijasida yuzaga keladigan, ish qidirish yoki kutish (friksion) va tarkibiy (strukturaviy) oʻzgarishlar yoki migratsiya bilan bogʻliq boʻlgan ishsizlik darajasi.

2-bob. Mehnat resurslari balansini shakllantirish, aholi bandligi va ishsizlik hisobini yuritish tartibi

4. Mehnat resurslari soni mehnatga layoqatli yoshdagi aholi soni va mehnatga layoqatli yoshdan kichik va katta yoshdagi ishlovchilar soni yigʻindisi sifatida quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

LR = WAPM + WTP , bunda:

LR — mehnat resurslari;

WAPM — mehnatga layoqatli yoshdagi mehnatga layoqatli aholi;

WTP — ishlayotgan oʻsmirlar va pensionerlar.

5. Mehnatga layoqatli yoshdagi mehnatga layoqatli aholi soni (WAPM) mehnatga layoqatli yoshdagi aholi (16 yoshdan 60 yoshgacha boʻlgan erkaklar va 16 yoshdan 55 yoshgacha boʻlgan ayollar) sonidan mehnatga layoqatli yoshdagi I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek, imtiyozli shartlarda pensiya olayotgan mehnatga layoqatli yoshdagi shaxslar sonini chiqarib tashlash orqali aniqlanadi:

WAPM = Mp (16 – 59) + Wp (16 – 54) – Ip – PP , bunda:

Mp (16 — 59) — 16 yoshdan 60 yoshgacha boʻlgan erkaklar;

Wp (16 — 54) — 16 yoshdan 55 yoshgacha boʻlgan ayollar;

Ip — mehnatga layoqatli yoshdagi I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar;

PP — imtiyozli shartlarda pensiya olayotgan mehnatga layoqatli yoshdagi pensionerlar.

Axborot manbai:

Mp (16 — 59), Wp (16 — 54) — statistika organlarining maʼlumotlari;

Ip — Ijtimoiy himoya milliy agentligi maʼlumotlari;

PP — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi maʼlumotlari.

6. Mehnat resurslarining bandlik darajasi quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

ERLR = E / LR * 100, bunda:

ERLR — mehnat resurslarining bandlik darajasi;

E — mehnat bilan bandlar;

LR — mehnat resurslari soni.

7. Ishchi kuchi soni mehnat bilan bandlar soniga ishsizlar sonini qoʻshgan holda quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

LF = E+U, bunda:

LF – ishchi kuchi;

E – mehnat bilan bandlar;

U – ishsizlar.

8. Ishchi kuchi tarkibidan tashqari aholi soni mehnat resurslari sonidan mehnat bilan bandlar va ishsizlar sonini ayirish orqali quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

OLF = LR – E – U , bunda:

OLF — ishchi kuchi tarkibidan tashqari aholi soni;

LR — mehnat resurslari soni;

E — mehnat bilan bandlar;

U — ishsizlar.

9. Mehnat bilan bandlar soni iqtisodiyotning rasmiy va norasmiy sektorida mehnat bilan bandlar va mehnat migrantlari sonini qoʻshgan holda quyidagi formula boʻyicha hisoblab chiqiladi:

E = EOs + EIs + LM , bunda:

E –mehnat bilan bandlar;

Eos — iqtisodiyotning rasmiy sektorida mehnat bilan bandlar;

EIs — iqtisodiyotning norasmiy sektorida mehnat bilan bandlar;

LM — mehnat migrantlari (respublikadan tashqarida mehnat qilayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasining chet ellardagi diplomatik vakolatxonalarida ishlovchilardan tashqari);

Axborot manbai:

Eos — soliq organlari va “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi maʼlumotlari;

EIs — ishchi kuchi kuzatuvlari maʼlumotlari;

LM — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi, Ichki ishlar vazirligi hamda ishchi kuchi kuzatuvlari asosida shakllantirilgan maʼlumotlar.

10. Quyidagilar mehnat bilan band fuqarolar hisoblanadi:

mehnat shartnomasi boʻyicha haq evaziga toʻliq yoki toʻliqsiz ish vaqti shartlari asosida ishlayotgan yoxud kasanachilik bilan shugʻullanayotgan, shuningdek, haq toʻlanadigan boshqa ishga, shu jumladan, vaqtincha ishga ega, boʻlgan fuqarolar;

kasalligi, taʼtilda boʻlishi, kasbga tayyorlashda, qayta tayyorlashda yoki malaka oshirishda ekanligi, ishlab chiqarish toʻxtatib turilganligi munosabati bilan, shuningdek, qonunchilik hujjatlariga muvofiq vaqtincha ish joyida boʻlmagan xodimning ish oʻrni saqlanib qoladigan boshqa hollarda vaqtincha ish joyida boʻlmagan fuqarolar;

haq toʻlanadigan lavozimga saylangan yoki tayinlangan fuqarolar;

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiyasi, Davlat xavfsizlik xizmati tizimida, bojxona organlarida va boshqa harbiy xizmat nazarda tutilgan idoralarda xizmatni oʻtayotgan fuqarolar;

oʻzini ish bilan mustaqil ravishda taʼminlayotgan fuqarolar, shu jumladan, hunarmandlar, oilaviy korxonalarning ishtirokchilari, dehqon xoʻjaliklarining, ishlab chiqarish kooperativlarining aʼzolari, fermer xoʻjaliklarining aʼzolari, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar sifatida roʻyxatga olingan shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar, shuningdek, xizmatlar koʻrsatish (ishlarni bajarish) boʻyicha, shu jumladan, fuqaroviy-huquqiy tusdagi shartnomalar boʻyicha shaxsiy mehnati bilan ishtirok etishga asoslangan faoliyatni amalga oshiruvchi boshqa shaxslar;

Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida vaqtincha mehnat qilayotgan fuqarolar;

oʻz faoliyatini qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirayotgan nodavlat notijorat tashkilotlarida, shu jumladan, diniy tashkilotlarda ishlayotgan fuqarolar.

Mehnat bilan bandlar soniga quyidagilar ham kiradi:

pul yoki natura shaklidagi ish haqi evaziga ishlayotgan shogirdlar, stajyorlar yoki kasbiy-texnik taʼlim dasturlari ishtirokchilari;

asosan sotish yoki ayirboshlash uchun moʻljallangan tovarlarni ishlab chiqarish uchun oʻzining uy xoʻjaligi yoki xususiy korxonasida ishlaydigan shaxslar, garchi mahsulotning bir qismi uy xoʻjaligi yoki oila tomonidan isteʼmol qilinsa ham;

mavsumiy ishlarda band boʻlgan shaxslar, agar ular oʻz vazifalari va majburiyatlarining bir qismini mavsumdan tashqari vaqtda ham bajarishda davom etayotgan boʻlsa, mehnatiga haq toʻlanishidan qatʼi nazar, hisobga olinadi;

uy xoʻjaligi yoki oilaga (iqtisodiy birlikka) toʻlanadigan ish haqi yoki foyda uchun ishlayotgan quyidagi fuqarolar:

birga yoki boshqa uy xoʻjaligida yashovchi oila aʼzosi tomonidan boshqariladigan iqtisodiy birliklarda ishlovchilar;

birga yoki boshqa uy xoʻjaligida yashovchi oila aʼzosi ishlaydigan ish joyida uning oʻrniga muayyan vazifalarini yoki majburiyatlarini bajarayotgan fuqarolar.

Mehnat bilan bandlar soniga quyidagilar kiritilmaydi:

keyinchalik ishsizlik nafaqasi kabi davlat ijtimoiy nafaqalarini olish uchun zarur boʻlgan ishlarni bajarayotgan shaxslar;

mehnat faoliyatiga bogʻliq boʻlmagan ijtimoiy nafaqalarni pul yoki natura shaklida olayotgan shaxslar;

mavsumiy ishlarda band boʻlgan shaxslar mavsumdan tashqari vaqt davomida, agar ular oʻz ishining vazifalari va majburiyatlarini bajarishni toʻxtatsalar;

ish joyida vaqtincha boʻlmagani (masalan, kasallik yoki jarohatlar tufayli taʼtil, oʻquv taʼtili, yillik taʼtillar, qonuniy tugʻuruq taʼtillari) yoki ish vaqtining qayta tashkil etilishi (masalan, smenali ish, moslashuvchan ish vaqti va qoʻshimcha ish uchun kompensatsiya qilingan dam olish vaqti) sabablariga koʻra, oʻsha tashkilotda ishlashga qaytish huquqini saqlab qolgan shaxslar, agar ularning ishda boʻlmagan davrining umumiy uzunligi belgilangan chegaradan oshib ketgan boʻlsa va (yoki) haq toʻlanishi tasdiqlanmasa;

oʻzi ishlagan tashkilotda ishlashga qaytish kafolatisiz nomaʼlum muddatga ish joyida boʻlmagan shaxslar.

11. Rasmiy bandlar soni Soliq qoʻmitasining maʼlumotlar bazasidagi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi maʼlumotlari asosida aniqlanadi.

12. Rasmiy bandlar jumlasiga quyidagilar kiradi:

jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq hisobotida mehnatga haq toʻlash tarzida daromad hisoblangan jismoniy shaxslar;

harbiy xizmatchilar, ichki ishlar organlari xodimlari hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy soliq toʻlovidan ozod etilgan tashkilotlar xodimlari;

yakka tartibdagi tadbirkorlar, dehqon xoʻjaligi va ularning aʼzolari, shuningdek, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar.

Rasmiy bandlik holatini tahlil qilish uchun rasmiy bandlarning jami bandlarga nisbatan ulushi oʻrganiladi.

13. Norasmiy bandlar jumlasiga soliq organlarida hisobda turmagan quyidagi shaxslar kiradi:

ijtimoiy soliq toʻlamasdan, haqiqatda dehqon xoʻjaliklarida mehnat qilayotgan dehqon xoʻjaliklari aʼzolari;

uyda pulli xizmatlar koʻrsatish boʻyicha mehnat munosabatlarini rasmiylashtirmasdan, yollanib ishlovchi (enagalar, uy xizmatchilari, uy oshpazlari, avtomobil haydovchilar, qorovullar va boshqalar) shaxslar;

yuridik yoki jismoniy shaxslarda ijtimoiy soliq toʻlovisiz va mehnat munosabatlarini rasmiylashtirmasdan, yollanib ishlovchi jismoniy shaxslar (quruvchilar, yuk tashuvchilar, farroshlar, ishchilar va boshqalar), shu jumladan, ularning oila aʼzolari.

14. Norasmiy bandlik mezonlariga quyidagilar kiradi:

haftasiga kamida ikki soat iqtisodiyotning norasmiy sektorida haq toʻlanadigan har qanday faoliyat turi bilan bandlik;

bandlik muntazamligi — iqtisodiyotning norasmiy sektoridagi bandlikdan tushadigan har haftalik daromadning mavjudligi;

shaxsiy yordamchi xoʻjaligini yuritish uchun foydalaniladigan uy xoʻjaligi boshqaruvidagi yer maydonining mavjudligi.

15. Norasmiy bandlar soni ushbu Metodikaga ilovaga muvofiq Ishchi kuchi kuzatuvlarini oʻtkazish tartibi asosida aniqlanadi. Bunda norasmiy bandlar sonini aniqlash bir yilda toʻrt marotaba oʻtkaziladi.

16. Norasmiy bandlar sonini aniqlash uchun:

a) iqtisodiyotning norasmiy sektorida faoliyatning tegishli turi bilan shugʻullanuvchi shaxslar sonining mehnatga layoqatli yoshdagi kuzatuv oʻtkaziladiganlarning umumiy sonidagi salmogʻi quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

RDIi = NIi : NI * 100 , bunda:

RDIi — iqtisodiyotning norasmiy sektorida faoliyatning tegishli turi bilan shugʻullanuvchi kuzatuv oʻtkazilganlar salmogʻi;

NIi — iqtisodiyotning norasmiy sektorida faoliyatning tegishli turi bilan shugʻullanuvchi kuzatuv oʻtkazilganlar soni;

NI — mehnatga layoqatli yoshdagi kuzatuv oʻtkazilganlar soni, hammasi;

b) olingan salmoq koʻrsatkichi boʻyicha iqtisodiyotning norasmiy sektorida faoliyatning tegishli turi bilan shugʻullanuvchi aholi sonining hisobi quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

EIsi = WAPM * RDIi : 100 , bunda:

EIsi — iqtisodiyotning norasmiy sektorida iqtisodiy faoliyatning tegishli turi bilan shugʻullanuvchilar soni;

WAPM — mehnatga layoqatli yoshdagi mehnatga layoqatli aholi soni;

v) iqtisodiyotning norasmiy sektorida mehnat bilan bandlarning umumiy sonini aniqlash uchun iqtisodiy faoliyatning har bir turi boʻyicha iqtisodiyotning norasmiy sektorida mehnat bilan bandlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar jamlanadi:

EIs = Σ 1 i EIsi, 1 , bunda:

EIs — iqtisodiyotning norasmiy sektorida mehnat bilan bandlar soni, hammasi.

17. Mustaqil ravishda ish qidirayotganlar soni ishsizlarning hisoblangan sonidan hisobot davri oxiridagi holati boʻyicha mahalliy mehnat organlarida rasman ishsiz sifatida roʻyxatdan oʻtkazilgan shaxslar sonini chiqarib tashlash orqali quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

US = U — UO, bunda:

US — mehnat bilan band boʻlmaganlar, mustaqil ravishda ish qidirayotganlar;

U — ishsizlar;

UO — ishsizlarni aniqlash paytida rasman roʻyxatdan oʻtkazilgan ishsizlar.

18. Ishsizlar soni mehnat resurslari sonidan mehnat bilan bandlar sonini va ishchi kuchi tarkibidan tashqari aholi sonini chiqarib tashlagan holda quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

U = LR – E – OLF , bunda:

U — ishsizlar;

LR — mehnat resurslari;

E — mehnat bilan bandlar;

OLF — ishchi kuchi tarkibidan tashqari aholi soni.

19. Mahalliy mehnat organlari rasman roʻyxatdan oʻtkazilgan ishsizlar boʻyicha axborot olish manbai hisoblanadi.

20. Ishsizlik darajasi ishsizlarning ishchi kuchiga nisbatan ulushi hisoblanib, quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

LU = U / LF * 100, bunda:

LU — ishsizlik darajasi;

U — ishsizlar;

LF — ishchi kuchi.

3-bob. Ishchi kuchi kuzatuvlarini oʻtkazish tartibi

21. Ishchi kuchi kuzatuvlari ushbu Metodikaga ilovaga muvofiq tartib boʻyicha ishchi kuchi kuzatuvlari tanlab olingan uy xoʻjaliklari aʼzolaridan soʻrovnoma oʻtkazish orqali oʻtkaziladi.

22. Ishchi kuchi kuzatuvlari soʻrovnomasi Vazirlik huzuridagi Kambagʻallik va mehnat bozori tadqiqotlari instituti tomonidan mahalliy mehnat organlari xodimlari va hokim yordamchilarini intervyuyerlikka jalb qilgan holda oʻtkaziladi. Zarurat boʻlgan holatlarda, Vazirlikning Bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻlov shartnomasi asosida boshqa tashkilotlarning maxsus tayyorlangan mutaxassislari jalb etilishi mumkin.

Ishchi kuchi kuzatuvlarini oʻtkazish Vazirlik tomonidan muvofiqlashtiriladi.

23. Ishchi kuchi kuzatuvlari Vazirlik tomonidan Milliy statistika qoʻmitasi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadigan maxsus anketa soʻrovnomasi orqali elektron shaklda oʻtkaziladi.

24. Ishchi kuchi kuzatuvlari soʻrovnomasini oʻtkazish sifati uchun javobgarlik uy xoʻjaliklarida soʻrovnomani oʻtkazgan intervyuyerlarga yuklanadi.

25. Soʻrovnomani oʻtkazish, maʼlumotlarni qayta ishlash va tahlil qilish quyidagi muddatlarda amalga oshiriladi:

uy xoʻjaliklari boʻyicha anketa soʻrovnomasini oʻtkazish — bir yilda toʻrt marotaba (har chorakda);

kuzatuv natijalari boʻyicha tahliliy maʼlumotnoma va jadvallarni tayyorlash — hisobot davridan keyingi oyning 10-sanasiga qadar.

4-bob. Mehnat resurslari hisoboti va prognoz balansini ishlab chiqish

26. Ushbu Metodikaga muvofiq toʻplangan maʼlumotlar asosida mehnat resurslarini baholash (hisob-kitob), hisobot va prognoz balanslari ishlab chiqiladi.

27. Baholash (hisob-kitob) balansi Vazirlik tomonidan Milliy statistika qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda har chorakda shakllantiriladi.

28. Baholash (hisob-kitob) balansi asosida aholi bandligini taʼminlash, zarur hollarda ish oʻrinlarini tashkil etish parametrlariga tuzatishlar kiritish boʻyicha aniq chora-tadbirlar ishlab chiqiladi.

29. Mehnat resurslarining hisobot balansi Vazirlik tomonidan Milliy statistika qoʻmitasi bilan birgalikda har yili ishlab chiqiladi.

30. Mehnat resurslari prognoz balansi Vazirlik tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda har yili keyingi kalendar yil uchun ishlab chiqiladi.

31. Mehnat resurslarining prognoz balansini ishlab chiqishda quyidagilar hisobga olinadi:

ishchi kuchi va mehnat bilan band boʻlmagan aholining turli toifalarini (oʻquvchi va talabalar, 2 yoshgacha farzandi bor ayollar va boshqalar) shakllantiradigan kelgusidagi demografik jarayonlar dinamikasi;

ishsizlarning amaldagi va kutilayotgan soni;

mehnat bilan bandlar sonining belgilangan parametrlari, mehnat bilan bandlikning oʻsishi va investitsiya dasturlari, tarmoqlar va hududlarni rivojlantirish dasturlarini amalga oshirishning moʻljallangan natijalari munosabati bilan mehnat bilan bandlikning oʻsishi va uning tarkibiy oʻzgarishi;

iqtisodiyotdagi tarkibiy oʻzgarishlar, mehnat bozoridagi ish beruvchilarning ishchilar, mutaxassislar va malakalarga talablaridan, ularning kelgusidagi rejalarini oʻrganishlar asosida shakllantirilgan kutilmalar;

taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarini ishga joylashtirish;

mehnat resurslari balansining prognoz koʻrsatkichlariga muvofiq taʼlim tashkilotlarida kadrlarni kasbga tayyorlash yoʻnalishlarini qayta ixtisoslashtirish.

32. Mehnat resurslari prognoz balansidan hududlarning demografik xususiyatlarini hisobga olgan holda, yangi ish oʻrinlari tashkil etishga ehtiyojni hamda kelgusida aholi bandligi dasturlari parametrlarini aniqlashda vazirliklar, idoralar va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan foydalaniladi.

5-bob. Hududni “ishsizlikdan xoli hudud” deb eʼtirof etish tartibi, mezonlari va uni bekor qilish shartlari

33. Hududni “ishsizlikdan xoli hudud” deb hisoblashdagi asosiy mezon ishsizlik darajasi tabiiy ishsizlik meʼyoridan oshmasligidir.

Bunda quyidagi holatda hudud “ishsizlikdan xoli hudud” hisoblanadi:

rasmiy ishsizlik darajasi 3,5 foizdan oshmasa;

ish qidirayotgan shaxslar soniga nisbatan boʻsh ish oʻrinlari ulushi kamida 80 foizni tashkil etsa.

34. Hududni “ishsizlikdan xoli hudud” deb hisoblashda har chorakda oʻtkaziladigan ishchi kuchi kuzatuvlari natijalari, Vazirlikning “Bandlik xizmati” axborot tizimi, “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi, soliq va statistika organlarining maʼlumotlari asos boʻladi.

35. “Ishsizlikdan xoli hudud” deb hisoblangan hududda ishsizlik darajasi 3,5 foizdan oshsa va boʻsh ish oʻrinlarining ulushi roʻyxatdan oʻtgan ish qidirayotgan shaxslar soniga nisbatan 80 foizdan kamayib ketsa, ushbu hudud ishchi kuchi kuzatuvlari oʻtkazilgan chorak yakuni bilan “ishsizlikdan xoli hudud” hisoblanmaydi.

Oʻzbekiston Respublikasining mehnat resurslari balansini shakllantirish, aholi bandligi va ishsizlikni hisoblash metodikasiga ILOVA

Ishchi kuchi kuzatuvlarini oʻtkazish tartibi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Tartib Xalqaro mehnat tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — XMT) tavsiyalari asosida aholining mehnat bozorida ishtirokini baholash, aholi bandligi va ishsizlik darajasini oʻrganish maqsadida aholi oʻrtasida ishchi kuchi kuzatuvlarini (keyingi oʻrinlarda — kuzatuv) tashkil etish va uni oʻtkazish tadbirlarini belgilaydi.

Kuzatuvni oʻtkazish tartibi doimiy ravishda XMTning soʻnggi tavsiyalari bilan takomillashtirib boriladi.

Kuzatuv natijalari asosida mehnat resurslarining choraklik baholash (hisob-kitob), hisobot va prognoz balanslari hamda norasmiy sektorda band boʻlgan fuqarolarning va ishsizlarning sifat tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar shakllantiriladi.

2. Ushbu Tartibda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

anketa — kuzatuvlarni oʻtkazish uchun aniq belgilangan savollar roʻyxatini oʻz ichiga olgan, elektron shaklda toʻldiriladigan va belgilangan tartibda tasdiqlangan hujjat;

intervyuyer — kuzatuv jarayonida tanlashga tushgan uy xoʻjaliklarining aʼzolaridan soʻrovnoma (intervyu) oʻtkazuvchi;

reprezentativlik — tadqiqot oʻtkazilayotgan birlikning xususiyatlarini aks ettiruvchi tanlov belgisi. Bunda reprezentativlikni taʼminlash uchun tanlovda ishtirok etuvchilar tarkibiga faqat shu guruhga oid boʻlganlar kiritiladi va oʻrganiladi;

respondent — soʻrovnoma (intervyu) savollariga javob beradigan, oʻrganilayotgan uy xoʻjaligining boshligʻi yoki boshqa eng koʻp maʼlumotga ega boʻlgan aʼzosi;

supervayzer — hududlarda kuzatuvlarni oʻtkazish uchun intervyuyerlarni maxsus tayyorgarlikdan oʻtkazish, kuzatuv jarayonlarini muvofiqlashtirish va nazorat qilish uchun jalb qilinadigan, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) yoki uning huzuridagi Kambagʻallik va mehnat bozori tadqiqotlari institutining (keyingi oʻrinlarda — Institut) xodimi;

uy xoʻjaligi boshligʻi — uy xoʻjaligi aʼzolarining xohishi boʻyicha tanlanadi, bunda uy xoʻjaligi boshligʻi eng yoshi katta aʼzosi yoki xoʻjalik yurituvchi yoxud uy xoʻjaligiga eng koʻp daromad keltiruvchi aʼzosi boʻlishi mumkin;

uy xoʻjaligi — bitta turar joyda yoki uning bir qismida birgalikda yashaydigan, oʻzini yashash uchun barcha zarur narsalar bilan taʼminlaydigan, umumiy xoʻjalik yuritadigan, mablagʻlarni toʻliq yoki qisman birlashtiradigan va sarflaydigan shaxslar jamoasi. Bu shaxslar qarindoshlik munosabatlarida boʻlishi yoki boʻlmasligi mumkin. Uy xoʻjaligi bitta shaxsdan iborat boʻlishi mumkin.

3. Kuzatuv har chorakning oxirgi oyida (mart, iyun, sentabr, dekabr) Vazirlik tomonidan oʻtkaziladi.

4. Kuzatuv jarayonida uy xoʻjaliklari kuzatuv birliklari hisoblanadi. Uy xoʻjaliklarining 15 yosh va undan oshgan aʼzolari kuzatuv obyektlari hisoblanadi. Uy xoʻjaliklari tarkibiga aniqlik kiritish uchun 14 yoshgacha boʻlgan uy xoʻjaligi aʼzolari uchun baʼzi savollar soʻralishi mumkin.

5. Har bir uy xoʻjaligida kuzatuv jarayonida mazkur manzilda doimiy istiqomat qiluvchi, jumladan, soʻrov oʻtkazilayotgan paytda doimiy yashash manzilidan tashqariga vaqtincha chiqqan, Qurolli kuchlar safida xizmat qilayotgan, tibbiyot muassasalarida davolanayotgan, turistik maqsadlarda sayohat qilayotgan, boshqa shaharda taʼlim olayotgan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida va uning tashqarisida daromad olish maqsadida mehnat qilayotgan shaxslar hisobga olinadi.

6. Uy xoʻjaliklari tarkibida sud qaroriga muvofiq jazoni ijro etish muassasalarida jazoni oʻtayotgan shaxslar hisobga kiritilmaydi.

2-bob. Ishchi kuchi kuzatuvlarini oʻtkazish

7. Kuzatuv tanlanma asosida uy xoʻjaligi aʼzolaridan soʻrovnoma (intervyu) oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

8. Soʻrovnoma (intervyu) oʻtkaziladigan uy xoʻjaliklari respublikaning barcha tuman (shahar)larida maʼlumotlarning namunaviyligini taʼminlaydigan har bir tuman (shahar) boʻyicha mutanosib tanlab olishda 0,5 foizdan kam boʻlmagan uy xoʻjaliklarini qamrab olish orqali saralanadi.

9. Kuzatuv natijalarining namunaviy aniqlik darajasi quyidagicha boʻlishi lozim:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri miqyosida — har birida aniqligi 95 foizgacha;

kuzatuv obyektlari boʻyicha — tanlab olishning jami yigʻindisi boʻyicha aniqligi 90 foizgacha;

aholi punkti turlari (shahar, qishloq va boshqalar) boʻyicha — aniqligi 90 foizgacha.

10. Kuzatuv oʻtkazishda uy xoʻjaliklari ikki bosqichda tanlab olinadi:

a) birinchi bosqichda — kuzatuv oʻtkazilishi lozim boʻlgan tumanlar (shaharlar) va mahallalar tanlab olinadi. Bunda mahallalarni tanlab olishda ulardagi uy xoʻjaliklari (aholi) soni nisbatan koʻp boʻlgan mahallalarga ustuvorlik beriladi.

Ushbu jarayon har chorakda bir marotaba takrorlanadi hamda mahallalarning ketma-ketligi keyingi choraklarda takrorlanmasligi lozim;

b) ikkinchi bosqichda — tanlab olingan mahallalardan soʻrovnoma (intervyu) oʻtkaziladigan uy xoʻjaliklari saralab olinadi. Bunda intervyuyer tomonidan kuzatuv jarayonida tanlab olishga tushgan uy xoʻjaliklari roʻyxati (uy xoʻjaligi manzili, uy xoʻjaligi boshligʻining ismi, familiyasi va otasining ismi) elektron tarzda shakllantiriladi.

3-bob. Kuzatuvni tashkil etish

11. Kuzatuv tashkiliy va moliyaviy jihatdan Vazirlik tomonidan taʼminlanadi.

12. Kuzatuv Institut tomonidan metodik taʼminlanadi.

13. Institut quyidagilarni taʼminlaydi:

kuzatuv anketasini elektron dasturga yuklash;

kuzatuv oʻtkaziladigan mahallalarni tanlash;

intervyuyerlar uchun koʻrsatma materiallarini tayyorlash;

intervyuyerlar ishini tanlanma asosda tekshirish;

har bir hududda kuzatuv oʻtkazish uchun masʼul–supervayzerlarni tayinlash;

maʼlumotlar bazasini shakllantirish va qayta ishlash;

kuzatuv natijalari boʻyicha mehnat resurslari balansini shakllantirish.

14. Hududga masʼul etib biriktirilgan supervayzer:

intervyuyerlarning roʻyxatini shakllantiradi va ularni tayyorlaydi;

oʻrganiladigan uy xoʻjaliklarining aholi yashash puktlari (mahallalar) koʻrsatilgan intervyuyerlar marshrut varagʻini shakllantiradi;

kuzatuvlarni oʻtkazishda mehnat organlari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;

oʻtkaziladigan kuzatuvlar toʻgʻrisida aholiga maʼlumot beradi;

anketalarni elektron shaklda toʻldirish jarayonida intervyuyerlar ishini nazorat qiladi va ularga uslubiy koʻmak beradi.

4-bob. Kuzatuv anketasi tarkibi

15. Kuzatuv anketasi quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri tomonidan tasdiqlangan, davlat tilidagi (Qoraqalpogʻiston Respublikasida oʻzbek yoki qoraqalpoq tilida) savol va javob variantlari mavjud elektron shakldagi soʻrovnoma;

oʻrganiladigan uy xoʻjaliklarining manzili koʻrsatilgan intervyuyerlar marshrut varagʻi;

uy xoʻjaliklariga tashrif varaqasi;

alohida savollar anketasini kodlashtirish boʻyicha qoʻllanma;

boshqa zarur koʻrsatma va metodik materiallar.

5-bob. Intervyuyerlarga qoʻyiladigan talablar

16. Intervyuyerlar sifatida uy xoʻjaliklaridan soʻrovnoma oʻtkazish uchun tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari xodimlari, mahallalarda tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchilari jalb etiladi.

Zarurat boʻlgan holatlarda, fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida boshqa tashkilotlarning maxsus tayyorlangan mutaxassislari jalb etilishi mumkin.

17. Uy xoʻjaliklariga tashrif buyurganda intervyuyer quyidagilarga amal qilishi kerak:

ozoda kiyingan boʻlishi;

soʻrovnoma oʻtkazish uchun barcha zarur elektron anjomlarga (planshet, telefon) ega boʻlishi;

respondentlar bilan xushmuomala va sabrli boʻlishi;

kuzatuv natijasida olingan maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi.

6-bob. Kuzatuvlarni oʻtkazish

18. Kuzatuv intervyuyerning marshrut varagʻida qayd etilgan uy xoʻjaliklarida bevosita boʻlishi va respondent bilan soʻrovnoma (intervyu) oʻtkazishi orqali amalga oshiriladi.

19. Axborotlar toʻplami faqat intervyuyerlar tomonidan maʼlumotlarni elektron anketaga kiritish orqali shakllantiriladi.

20. Barcha kuzatuv birliklari boʻyicha anketa savollariga javoblar uy xoʻjaligi boshqa aʼzolarining bandligini aniqlashda oʻzini layoqatli hisoblaydigan 18 yoshdan kichik boʻlmagan uy xoʻjaligi aʼzosidan olinadi.

21. Intervyuyerlar uy xoʻjaliklariga tashrif buyurganda quyidagilarni amalga oshiradi:

tashrif varaqasini toʻldiradi;

anketaga muvofiq yoshi belgilangan shaxslar bilan soʻrovnomalar oʻtkazadi hamda respondentlarning javoblarini elektron anketaga kiritadi;

javoblarning birlamchi mantiqiy nazoratini (turli savollarga javoblardagi qarama-qarshiliklarni aniqlash) amalga oshiradi.

22. Supervayzer:

kuzatuvga jalb qilinadigan intervyuyerlarga maxsus oʻquv-mashgʻulot (yoʻriqnoma) oʻtadi;

intervyuyerlar ishlarini boshqaradi va ular uchun belgilangan ish hajmining bajarilishini nazorat qiladi;

intervyuyerlar tomonidan elektron shaklda toʻldirilgan anketalarning toʻliqligi va sifatini nazorat qiladi;

tanlov asosida kuzatuv oʻtkazilayotgan uy xoʻjaligiga tashrif buyuradi va soʻrovnoma jarayonini nazorat qiladi;

elektron shaklda toʻldirilgan anketalarni elektron dastur orqali qabul qilib oladi, notoʻgʻri va ishonchsiz toʻldirilgan anketalarni rad qiladi;

kuzatuv oʻtkazish jarayonida respondentlarga anketaning alohida savollari boʻyicha tushuntirishlar beradi.

7-bob. Kuzatuv natijalarini qayta ishlash va ulardan foydalanish

23. Kuzatuv natijalari anketada aks ettirilgan shaxsiy maʼlumotlardan ruxsatsiz foydalanishni taqiqlovchi shartlar boʻyicha qayta ishlanishi shart.

24. Kuzatuv natijalari anketa soʻrovlarida olingan shaxsiy maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlash shartlarida qayta ishlanadi.

25. Anketa soʻrovlari maʼlumotlari Institut tomonidan maxsus elektron dasturda umumlashtiriladi (mahalla, tuman, shahar va hudud kesimida).

26. Axborot tizimidagi maʼlumotlar uy xoʻjaligining har bir aʼzosi boʻyicha zarur demografik va bandlik maqomi koʻrsatkichlarini oʻzida aks ettirgan maʼlumotlar hisoblanadi.

27. Kuzatuv natijalari boʻyicha axborot-tahliliy ishlar hududlar boʻyicha tahliliy hisobot va tezkor balanslarni shakllantirish orqali Institut tomonidan amalga oshiriladi.

28. Kuzatuv natijalaridan faqat xizmat maqsadlarida foydalaniladi.

29. Toʻldirilgan elektron anketalar bazasi Institutda oʻn yil mobaynida saqlanadi va ushbu muddat tugagach belgilangan tartibda yoʻq qilinadi.

8-bob. Kuzatuvlar oʻtkazish ishlarini muvofiqlashtirish

30. Kuzatuvlar oʻtkazish ishlari Vazirlik tomonidan muvofiqlashtiriladi.

31. Kuzatuvlar oʻtkazish mobaynida olinadigan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va sifatliligini taʼminlash maqsadida Vazirlik va Institutdan supervayzer sifatida jalb qilingan xodimlar tomonidan uy xoʻjaliklariga tashrif buyurgan holda tekshiruvlar amalga oshiriladi, bunda har chorakda kuzatuv oʻtkazilgan uy xoʻjaliklarining qariyb 5 foizi tanlanma asosida tekshiriladi.

32. Kuzatuvlarni oʻtkazish hududlar boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari tomonidan muvofiqlashtiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-sentabrdagi 522-son qaroriga 5-ILOVA

Ishsiz shaxslar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom hududlarda ishsiz shaxslar va norasmiy bandlarning hisobini yuritish va bandlik holatini tahlil qilib borish uchun ularning elektron bazasini yaratish orqali manzilli roʻyxatlarini shakllantirish boʻyicha amalga oshiriladigan chora-tadbirlar majmuini belgilaydi.

2. Ishsiz shaxslar va norasmiy bandlarni aniqlash hamda ularning manzilli roʻyxatini shakllantirish (keyingi oʻrinlarda — ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish) mahallalarda tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimlarining yordamchilari (keyingi oʻrinlarda — hokim yordamchilari) tomonidan xatlov oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

3. Ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan tegishli vazirlik va idoralarning axborot tizimlari bilan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilingan holda ishlab chiqiladigan “balans.mehnat.uz” elektron platformasi orqali shakllantiriladi.

2-bob. Ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish

4. Ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxati ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq shakllantiriladi.

5. Ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish uchun ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan vazirlik va idoralar tomonidan taqdim etiladigan maʼmuriy maʼlumotlar asosiy manba hisoblanadi. Bunda:

vazirlik va idoralar maʼmuriy maʼlumotlarni har chorak yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasiga qadar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etadi;

vazirlik va idoralarning maʼmuriy maʼlumotlari asosida Vazirlik “balans.mehnat.uz” elektron platformasi orqali ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantiradi va yuritadi hamda har chorak yakuni bilan maʼlumotlarni yangilab boradi.

6. “Balans.mehnat.uz” elektron platformasida maʼmuriy maʼlumotlar qayta ishlanadi. Bunda quyidagi shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar maʼmuriy maʼlumotlar asosida avtomatik tarzda toifalarga ajratiladi:

tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, tashkilotlarda ishlovchi yoki ularning shtatida hisobda turuvchi shaxslar;

taʼlim tashkilotlarida (oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari, maktablar) tahsil olayotganlar;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq pensiya taʼminoti huquqiga ega boʻlgan shaxslar (pensiya turidan qatʼi nazar);

nogironligi boʻlgan shaxslar;

ikki yoshgacha farzandi bor ayollar;

homiladorlik va tugʻish taʼtilidagilar;

fermer xoʻjaliklarining rahbarlari va xodimlari;

dehqon xoʻjaliklarining rahbarlari va aʼzolari;

oilaviy korxonalarning ishtirokchilari;

shaxsiy tomorqa yer uchastkalarida band boʻlganlar;

oʻzlariga ajratilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarida band boʻlganlar;

yakka tartibdagi tadbirkorlar va ular yollagan xodimlar;

oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar;

ishlab chiqarish kooperativlarida hamda kasanachilik asosida uy mehnati bilan band boʻlganlar;

uy sharoitida pilla yetishtirish, ipak mato, qoʻlda ipak gilam toʻqish bilan shugʻullanuvchi hamda shaxsiy tomorqa yer uchastkasida tut mevasi va koʻchati yetishtiruvchi shaxslar;

hunarmandlar;

muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan shaxslar;

sudning hukmi bilan ozodlikdan mahrum etish yoki axloq tuzatish ishlari tarzidagi jazoga hukm qilinganlar;

Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida vaqtincha mehnat qilayotganlar;

kasb-hunarga oʻqiyotganlar;

kambagʻal va kambagʻallikka tushish xavfi boʻlgan oilalarning norasmiy band va roʻyxatga olinmagan ishsiz aʼzolari;

tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari tomonidan ishsiz deb eʼtirof etilgan fuqarolar.

7. Ushbu Nizomning 6-bandiga muvofiq toifalarga ajratilmagan shaxslarning bandlik holati, nomaʼlum boʻlganlar sifatida ajratib olinadi va ularning manzilli roʻyxati har chorak yakuni bilan keyingi oyning 10-sanasiga qadar mahallalar kesimida shakllantiriladi.

3-bob. Bandlik holati nomaʼlum boʻlgan shaxslarni aniqlash

8. Bandlik holati nomaʼlum boʻlgan shaxslarning manzilli roʻyxati mahallalar kesimida shakllantiriladi va ikki ish kunida “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali, elektron tarzda hokim yordamchilariga yuboriladi.

9. Hokim yordamchilari har chorakda bir marta hisobot choragidan keyingi oyning yakuniga qadar oʻzlariga biriktirilgan mahallalarda ishsiz va norasmiy bandlarni aniqlash uchun manzilli roʻyxatdagi har bir fuqaroning yashash manziliga borgan holda xatlov oʻtkazadi.

10. Hokim yordamchilari xatlov natijasida aniqlangan ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirib, ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritadi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

11. Har chorakda bir marta hisobot choragidan keyingi oyning yakuniga qadar respublikadagi barcha mahallalar kesimida ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxati toʻliq shakllantiriladi va “balans.mehnat.uz” elektron platformasiga “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilinadi.

12. Vazirlik va idoralar oʻzlariga tegishli maʼmuriy maʼlumotlarni ushbu Nizomda belgilangan muddatlarda va toʻliq taqdim etish uchun masʼul hisoblanadi.

13. Vazirlik oʻz faoliyatini amalga oshirish jarayonida olingan maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlaydi.

Ishsiz shaxslar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vazirlik va idoralar Ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish uchun maʼmuriy maʼlumotlarni “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etadi. Har chorak yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasiga qadar 2-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Vazirlik va idoralar tomonidan taqdim etilgan maʼmuriy maʼlumotlarni “balans.mehnat.uz” elektron platformasida yangilab boradi. Har chorak yakuni bilan keyingi oyning 10-sanasiga qadar 3-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Bandlik holati nomaʼlum boʻlgan shaxslarning manzilli roʻyxatini mahallalar kesimida “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali, elektron tarzda hokim yordamchilariga yuboradi. Maʼlumotlar shakllantirilgandan soʻng bir kun ichida 4-bosqich Hokim yordamchilari Ishsiz va norasmiy bandlarni aniqlash uchun taqdim etilgan manzilli roʻyxat asosida har bir fuqaroning yashash manziliga borgan holda xatlov oʻtkazadi. Xatlov natijasida aniqlangan ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirib, ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritadi. Har chorakda bir marta, hisobot choragidan keyingi oyning yakuniga qadar 5-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi “Balans.mehnat.uz” elektron platformasi orqali respublika boʻyicha ishsizlar va norasmiy bandlarning hisobini shakllantiradi. Har chorakda bir marta, hisobot choragidan keyingi oyning yakuniga qadar

Ishsiz shaxslar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Ishsizlar va norasmiy bandlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish uchun vazirlik va idoralar tomonidan taqdim etiladigan maʼmuriy maʼlumotlar

T/r Tashkilot nomi Axborot tizimi nomi Taqdim etiladigan maʼlumotlar 1. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi Yuridik shaxslarda faoliyat yuritayotganlar Kasanachilik asosida mehnat shartnomasi bilan faoliyat yuritayotganlar “Bandlik xizmati” axborot tizimi Ishlab chiqarish kooperativlarida hamda kasanachilik (uy mehnati) bilan band boʻlganlar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari tomonidan roʻyxatga olingan ishsiz fuqarolar “Onlayn mahalla” elektron platformasi Shaxsiy tomorqa yer uchastkalarida band boʻlganlar Ishlab chiqarish kooperativlarida hamda kasanachilik (uy mehnati) bilan band boʻlganlar 2. Migratsiya agentligi “Xorijda ish” axborot tizimi Xorijiy davlatlarga vaqtincha mehnat faoliyatini yuritish uchun tashkillashtirilgan tarzda yuborilgan shaxslar 2. Ichki ishlar vazirligi Migrasiya va personallashtirish departamenti axborot tizimi 14 — 65 yoshdagi fuqarolar (14 — 60 yoshdagi ayollar, 14 — 65 yoshdagi erkaklar) toʻgʻrisidagi manzilli maʼlumotlar (JSHSHIR bilan birga) 3. Adliya vazirligi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi Ikki yoshgacha farzandi bor ayollar 4. Soliq qoʻmitasi Soliq qoʻmitasining axborot tizimi Yakka tartibdagi tadbirkorlar va ular yollagan xodimlar, shuningdek, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar hamda dehqon xoʻjaliklarida band boʻlganlar 5. Ichki ishlar vazirligi “Probatsiya xizmati” axborot tizimi, Sud hukmi bilan ozodlikdan mahrum etilganlar va ozod etilganlar “Uzoq muddatga ketgan shaxslar” axborot bazasi Migratsiyaga ketgan va qaytgan shaxslar 6. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish” axborot tizimi, “Professional taʼlim jarayonlarini boshqarish” axborot tizimi, “Diplom” axborot tizimi Oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari talaba va oʻquvchilari hamda bitiruvchilariga berilgan diplom maʼlumotlari 7. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi “ ERP.UZ ” axborot tizimi Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining yuqori sinf oʻquvchilari va mehnat bozoriga kirib keluvchi maktab bitiruvchilari 8. Sogʻliqni saqlash vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligining axborot tizimi Homiladorlik va tugʻish taʼtilidagilar 9. Ijtimoiy himoya milliy agentligi “ Yagona milliy ijtimoiy himoya ” axborot tizimi Nogironlik rasmiylashtirilganlar 10. Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi “Pensiya” axborot tizimi Pensiya oluvchilar Muddatidan oldin pensiyaga chiqqanlar 11. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligining axborot tizimi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari ajratilgan fuqarolar 12. “Hunarmand” uyushmasi “Hunarmand” uyushmasining axborot tizimi “Hunarmand” uyushmasi aʼzolari 13. “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi axborot tizimi Uy sharoitida pilla yetishtirish, ipak mato, qoʻlda ipak gilam toʻqish bilan shugʻullanuvchi hamda shaxsiy tomorqa yer uchastkasida tut mevasi va koʻchati yetishtiruvchi shaxslar

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-sentabrdagi 522-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari roʻyxati

1. Vazirlar Mahkamasining “Ishga joylashtirishga muhtoj aholi sonini aniqlash, shu jumladan, uy xoʻjaliklarini mehnat bilan bandlik masalalari boʻyicha oʻrganishlar oʻtkazish, shuningdek, mehnat resurslari, bandlik va aholini ishga joylashtirish balansini shakllantirish metodikasini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 22-dekabrdagi 1011-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining davlat xavfsizligi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-martdagi PF-5379-son Farmoni)” 2018-yil 29-maydagi 396-son qaroriga ilovaning 97-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiyotni rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirishga oid davlat siyosati tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 14-dekabrdagi 777-son qaroriga 1-ilovaning 25-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida faoliyatni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 23-dekabrdagi 806-son qaroriga 2-ilovaning 5-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 67-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 469-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Rasmiy statistika faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida” 2025-yil 6-oktabrdagi 627-son qaroriga 3-ilovaning 25-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2025-yil 7-noyabrdagi 709-son qaroriga 1-ilovaning 26-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 29-sentabr,

522 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.09.2026-y., 09/26/522/0988-son)

lex.uz