📅 2026-yil 30-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 30-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 30 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 сентября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 September 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
РЎЙХАТИ
Ўзбекистонда спелеотуризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарори ижросини таъминлаш, мамлакатнинг спелеотуризм имкониятидан самарали фойдаланиш, туристик инфратузилмани босқичма-босқич ривожлантириш, табиий ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда ушбу соҳада давлат органлари фаолиятининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Туризм қўмитаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятлари ҳокимликларининг республиканинг спелеотуризм имконияти юқори бўлган ҳудудларида, тажриба-синов тариқасида, спелеотуризмни ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида спелеотуризмни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида спелеотуризмни ривожлантириш имконияти юқори бўлган объектлар рўйхати (кейинги ўринларда — объектлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
объектларда замонавий туристик инфратузилмани шакллантириш ҳамда туристлар оқимини ошириш чора-тадбирлари 2026 — 2028 йиллар мобайнида босқичма-босқич амалга оширилади;
мазкур объектларда туристик инфратузилмани барпо этиш учун зарур бўлган ер участкаларини ажратиш, уларни ижара ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
маданий мерос объектлари ҳисобланган объектларда қурилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари Маданий мерос агентлиги билан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда жойлашган объектларда эса Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан мажбурий тартибда келишилган, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловлар ва тақиқларга қатъий риоя қилган ҳолда, тегишли рухсатлар олингандан сўнг бажарилади.
4. Туризм қўмитаси:
а) 2026 йил якунига қадар республиканинг спелеотуризм имкониятидан фойдаланиш ва уларни тизимли равишда тарғиб қилиш мақсадида объектларнинг туристик имкониятларини акс эттирувчи медиамаҳсулотлар ишлаб чиқиб, уларнинг Миллий туризм ягона платформасига жойлаштирилишини таъминласин;
б) 2027 йилдан бошлаб:
ҳар йили, заруратга кўра, манфаатдор вазирлик, идоралар ва туризм соҳаси субъектлари билан биргаликда республикадаги мавжуд спелеология йўналишида халқаро илмий экспедицияларни ташкил этсин;
туристлар учун энг жозибадор бўлган объектлар бўйича маълумотлар базасини шакллантирсин ҳамда уларни Миллий туризм ягона платформаси орқали олиш имкониятини яратсин.
5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туризм қўмитаси, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:
2026-2027 йилларда объектларда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва уларга инвестицияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;
2027 йилдан бошлаб ҳар йили хорижий ва маҳаллий инвесторлар иштирокида инвестиция форумлари, тақдимотлар, бизнес учрашувлар ҳамда музокараларни ташкил этсин.
6. Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари 2027-2028 йиллар мобайнида ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ белгиланган объектлар ҳудудларида:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган экологик ва санитария талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, зарур муҳандислик-коммуникация ҳамда туристик инфратузилма объектларини, шу жумладан, дам олиш масканлари ва санитар-гигиеник шохобчаларни ташкил этсин;
Туризм қўмитаси билан биргаликда аҳоли томонидан оилавий меҳмон уйларини ташкил этишга кўмаклашсин ҳамда уларнинг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўлга қўйсин.
7. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
уч ой муддатда Туризм қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда объектларга саёҳатларни ташкил қилишда туристлар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари ҳамда тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
2027 йилдан бошлаб ҳар йили икки маротаба манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда 2027-2028 йилларда объектларда ўқув-амалий машғулотлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйсин.
8. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига спелеотуризм йўлга қўйиладиган ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда объектларга саёҳатларни ташкил қилишда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экологик назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
9. Ўзбекистоннинг спелеотуризм имкониятларини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш мақсадида:
а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Туризм қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
2027 йил май-июнь ойларида Халқаро спелеологлар иттифоқи, минтақавий иттифоқ ва ассоциациялар экспертлари, етакчи олимлари ва спелеолог тадқиқотчилари, шунингдек, Европа Иттифоқи, Грузия, Россия, Хитой ва Вьетнамдаги экскурсия ўтказиладиган объектларга эгалик қилувчи ташкилотлар вакиллари иштирокини таъминлаган ҳолда, спелеотуризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро илмий-амалий конференция ташкил этсин;
2027 йилдан бошлаб ҳар йили спелеология, геология, гидрология ва биоспелеология бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда устувор илмий лойиҳалар учун халқаро грантлар жалб қилсин.
Бунда илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ҳар уч йилда қайта кўриб чиқилади ҳамда уларнинг натижалари Миллий туризм ягона платформасида жамланади;
б) Туризм қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги билан биргаликда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ҳомийлик хайриялари ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан нуфузли хорижий телеканаллар учун Ўзбекистоннинг спелеотуризм имкониятини намойиш этувчи ҳужжатли фильмлар яратсин.
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига мамлакатимизнинг спелеотуризм имкониятини намойиш этиш мақсадида тайёрланган медиаматериалларни халқаро ва маҳаллий телеканаллар орқали мунтазам равишда намойиш этиб бориш тавсия этилсин.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Туризм қўмитаси, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда спелеотуризмни ривожлантириш учун танлаб олинган объектларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиб борилишини таъминласин. Бунда ушбу бандда назарда тутилган тадбирлар халқаро грантлар, хусусий инвестициялар, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 сентябрдаги 530-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида спелеотуризмни ривожлантириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Спелеотуризм объектларини хатловдан ўтказиш ва ягона электрон реестрни шакллантириш. 1. Республика ҳудудидаги спелеотуризмни ривожлантириш учун устувор аҳамиятга эга объектларни хатловдан ўтказиш. 2026 йил декабрь Туризм қўмитаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Фанлар академияси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 2. Объектларнинг географик координаталари, туристик имконияти, техник ҳолати ва ҳуқуқий мақоми бўйича маълумотларни йиғиш. 2027 йил январь 3. Ҳар бир объектнинг электрон паспортини шакллантириш. 2027 йил февраль 4. Ягона электрон реестрини шакллантириш ҳамда Миллий туризм платформаси билан интеграция қилиш. 2027 йил март 2. Спелеотуризм объектларини рақамли паспортлаштириш. 1. Спелеотуризм объектларини фото ва видеотасвирга олиш ишларини ташкил қилиш. 2027 йил март Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Объектларнинг 3D моделлари ва виртуал кўринишларини ишлаб чиқиш. 2027 йил июнь 3. QR-кодлар асосида ахборот бериш тизимини жорий этиш. 2027 йил август 4. Рақамли паспортларни Миллий туризм платформасига жойлаштириш. 2027 йил сентябрь 3. Устувор спелеотуризм объектлари бўйича бошқарув режаларини ишлаб чиқиш. 1. Объектларнинг туристик, табиий ва экологик ҳолатини комплекс баҳолаш. 2027 йил март Туризм қўмитаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси 2. Ҳар бир объект бўйича бошқарув режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2027 йил июнь 3. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2027 йил август 4. Тасдиқланган бошқарув режаларини амалиётга жорий этиш. 2027 йил декабрь 4. Спелеотуристик маршрутларни шакллантириш. 1. Спелеотуристик маршрутларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2027 йил апрель Туризм қўмитаси, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари 2. Навигация ва йўналтирувчи белгиларни ўрнатиш. 2027 йил июль 3. Электрон хариталарни ишлаб чиқиш ва Миллий туризм платформасига интеграция қилиш. 2027 йил сентябрь 4. Маршрутлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш. 2027 йил декабрь 5. Туристик инфратузилмани ривожлантириш. 1. Инфратузилма объектларини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш. 2027 йил июль Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда келишиш. 2027 йил сентябрь 3. Автотураргоҳлар, санитар-гигиеник шохобчалар, дам олиш майдонлари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини барпо этиш. 2027-2028 йиллар давомида 4. Яратилган инфратузилма объектларини фойдаланишга топшириш. 2029 йил январь 6. Спелеотуризм объектларида туристлар хавфсизлигини таъминлаш. 1. Спелеотуризм объектларида туристлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона талаблар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш. 2026 йил октябрь Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Хавфсизлик талабларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда тасдиқлаш. 2026 йил ноябрь 3. Огоҳлантирувчи ва йўналтирувчи белгиларни, эвакуация чизмаларини ҳамда ахборот стендларини ўрнатиш. 2027 йил март 4. Қутқарув хизматлари билан ҳамкорлик механизмларини жорий этиш ва амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш. 2027 йил июнь 5. Хавфсизлик чора-тадбирларини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2027 йил декабрь 7. Халқаро спелеологик экспедициялар ва илмий тадқиқотларни ташкил этиш. 1. Халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Туризм қўмитаси 2. Қўшма халқаро спелеологик экспедицияларни ташкил қилиш. 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 3. Экспедициялар натижалари асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий хулосалар тайёрлаш. экспедициялар якунидан кейин уч ой муддатда 4. Илмий натижаларни ягона электрон маълумотлар базасига киритиш. ҳар йили декабрь ойида 5. Илмий мақолалар ва таҳлилий материалларни нашр этиш. ҳар йили декабрь ойида 8. Спелеотуризм соҳаси учун мутахассислар ва гидларни тайёрлаш. 1. Спелеотуризм бўйича ўқув дастурлари ва малака талабларини ишлаб чиқиш. 2027 йил февраль Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Гидлар ва йўриқчилар учун ўқув курсларини ташкил этиш. 2027 йил апрель 3. Малакани баҳолаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш. 2027 йил июнь 4. Малака ошириш курсларини мунтазам ташкил этиш. 2028 йилдан бошлаб ҳар йили 5. Тайёрланган мутахассислар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш. ҳар йили декабрь ойида 9. Спелеотуризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш. 1. Инвестиция салоҳияти юқори бўлган лойиҳалар портфелини шакллантириш. 2027 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Туризм қўмитаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Инвестиция таклифлари ва тақдимот материалларини тайёрлаш. 2027 йил май 3. Халқаро ва маҳаллий инвестиция форумлари, «B2B» учрашувлари ҳамда «road-show» тадбирларини ташкил этиш. 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 4. Тузилган инвестиция битимлари ижросини мониторинг қилиш. ҳар ярим йилда 5. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижаларини баҳолаш. ҳар йили декабрь ойида 10. Ўзбекистоннинг спелеотуризм имкониятини халқаро даражада тарғиб қилиш. 1. Спелеотуризм объектлари бўйича ҳужжатли фильмлар, фото ва видеоматериаллар тайёрлаш. 2027 йил март Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Кинематография агентлиги 2. Медиаматериалларни халқаро оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформаларда тарқатиш. 2027 йил июнь 3. Халқаро туристик кўргазмалар, ярмаркалар ва форумларда Ўзбекистоннинг миллий экспозицияси билан иштирок этиш. 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 4. Тарғибот тадбирлари самарадорлигини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. ҳар йил ноябрь ойида 5. Туристлар оқими динамикасини таҳлил қилиш ва натижаларини умумлаштириш. ҳар йили декабрь ойида 11. Спелеотуризм объектларининг экологик ҳолатини мониторинг қилиш. 1. Спелеотуризм объектларининг экологик ҳолати ҳамда антропоген юкламасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш. 2027 йил февраль Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Туризм қўмитаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Устувор объектларда экологик мониторинг ишларини ташкил этиш. 2027 йил июнь 3. Мониторинг натижалари асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2027 йил ноябрь 4. Мониторинг натижаларини ягона электрон маълумотлар базасига киритиш. 2027 йил декабрь доимий 12. Спелеотуризм соҳасида рақамли хизматларни жорий этиш. 1. Спелеотуризм объектлари учун рақамли хизматларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2027 йил март Рақамли технологиялар вазирлиги, Туризм қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Онлайн банд қилиш, электрон гид ҳамда QR-код орқали ахборот бериш хизматларини жорий қилиш. 2027 йил июль 3. Рақамли хизматларни Миллий туризм платформаси билан интеграция қилиш. 2027 йил сентябрь 4. Рақамли хизматларни синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш. 2027 йил ноябрь 5. Рақамли хизматлар самарадорлигини баҳолаш. ҳар йили декабрь ойида 13. Маҳаллий аҳолини спелеотуризм хизматларига кенг жалб қилиш. 1. Маҳаллий аҳолини туризм хизматларида иштирок этиш имкониятларини таҳлил қилиш. 2027 йил март Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари, Туризм қўмитаси 2. Оилавий меҳмон уйлари, маҳаллий гидлик ва сервис хизматларини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш. 2027-2028 йиллар 3. Тадбиркорлик субъектларига ахборот ва маслаҳат кўмагини кўрсатиш. 2027 йилдан бошлаб доимий 4. Яратилган иш ўринлари ҳамда хизматлар ҳажмини баҳолаш. ҳар йили ноябрь ойида 5. Натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаб бориш. ҳар йили декабрь ойида 14. Спелеотуризм объектларини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш. 1. Халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2027 йил апрель Туризм қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари 2. Устувор объектларни халқаро экспертлар иштирокида баҳолаш. 2027 йил сентябрь 3. Объектларни халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. 2028 йил март 4. Чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини баҳолаш ва якуний ҳисобот тайёрлаш. 2028 йил декабрь 15. Ушбу «Йўл харитаси» ижросини мониторинг қилиш ва баҳолаш. 1. «Йўл харитаси» чора-тадбирларининг бажарилиш ҳолатини таҳлил қилиш. ҳар ярим йилда Туризм қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари 2. Муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан муҳокамалар ўтказиш. ҳар ярим йилда 3. «Йўл харитаси» ижроси бўйича умумлаштирилган ҳисобот тайёрлаш. ҳар йили 15 январга қадар 4. Ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. ҳар йили 20 январга қадар 5. «Йўл харитаси»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш. ҳар йили февраль ойида
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 сентябрдаги 530-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида спелеотуризмни ривожлантириш имконияти юқори бўлган объектлар
Т/р Объект номи Жойлашган ҳудуди 1. Пешағор ғори Жиззах вилояти Зомин тумани (Моргузар тоғларида Туркистон тизмасининг шимоли-ғарбий тармоғи) 2. Яхдон ғори Самарқанд вилояти Ургут тумани (Чорчинор маҳалласи, туман марказидан 7 километр узоқликда) 3. Омонқўтон ғори Самарқанд вилояти Ургут тумани (туманнинг жануби-шарқий қисми, Ҳисор давлат қўриқхонаси, Зарафшон тоғ тизмаси) 4. Киев ғори Самарқанд вилояти Ургут тумани (Камангарон қишлоғи яқинида, Қирқтоғ массивида — Зарафшон тоғ тизмаси) 5. Ҳазрати Довуд ғори Самарқанд вилояти Нуробод тумани (туман марказидан 30 км жануби-шарқдаги Оқсой қишлоғи) 6. Қоронғи юлдуз ғори Сурхондарё вилояти Бойсун тумани (Дарбанд қишлоғи атрофи, Ҳисор тоғ тизмаси) 7. Бойбулоқ ғори Сурхондарё вилояти Бойсун тумани (Дарбанд қишлоғи атрофи, Ҳисор тоғ тизмаси) 8. Тешиктош ғори Сурхондарё вилояти Бойсун тумани (Дарбанд қишлоғи атрофи, Ҳисор тоғ тизмаси) 9. Хўжаикон туз кони Сурхондарё вилояти Шеробод тумани (Хўжаикон қишлоғи, Хўжаикон массиви ҳудудида) 10. Амир Темур ғори Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани (Ҳисор тоғ тизмаси этакларида, Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 сентябрь,
530-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
ROʻYXATI
Oʻzbekistonda speleoturizmni jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish va turizm sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 21-noyabrdagi PQ-348-son qarori ijrosini taʼminlash, mamlakatning speleoturizm imkoniyatidan samarali foydalanish, turistik infratuzilmani bosqichma-bosqich rivojlantirish, tabiiy va madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish hamda ushbu sohada davlat organlari faoliyatining oʻzaro muvofiqligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Turizm qoʻmitasi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Madaniy meros agentligi, Jizzax, Samarqand, Surxondaryo hamda Qashqadaryo viloyatlari hokimliklarining respublikaning speleoturizm imkoniyati yuqori boʻlgan hududlarida, tajriba-sinov tariqasida, speleoturizmni tashkil etish va rivojlantirish chora-tadbirlarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasida speleoturizmni rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasida speleoturizmni rivojlantirish imkoniyati yuqori boʻlgan obyektlar roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — obyektlar) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
obyektlarda zamonaviy turistik infratuzilmani shakllantirish hamda turistlar oqimini oshirish chora-tadbirlari 2026 — 2028-yillar mobaynida bosqichma-bosqich amalga oshiriladi;
mazkur obyektlarda turistik infratuzilmani barpo etish uchun zarur boʻlgan yer uchastkalarini ajratish, ularni ijara yoki doimiy foydalanish huquqi asosida berish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi;
madaniy meros obyektlari hisoblangan obyektlarda qurilish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va obodonlashtirish ishlari Madaniy meros agentligi bilan, muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda joylashgan obyektlarda esa Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi bilan majburiy tartibda kelishilgan, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida belgilangan cheklovlar va taqiqlarga qatʼiy rioya qilgan holda, tegishli ruxsatlar olingandan soʻng bajariladi.
4. Turizm qoʻmitasi:
a) 2026-yil yakuniga qadar respublikaning speleoturizm imkoniyatidan foydalanish va ularni tizimli ravishda targʻib qilish maqsadida obyektlarning turistik imkoniyatlarini aks ettiruvchi mediamahsulotlar ishlab chiqib, ularning Milliy turizm yagona platformasiga joylashtirilishini taʼminlasin;
b) 2027-yildan boshlab:
har yili, zaruratga koʻra, manfaatdor vazirlik, idoralar va turizm sohasi subyektlari bilan birgalikda respublikadagi mavjud speleologiya yoʻnalishida xalqaro ilmiy ekspeditsiyalarni tashkil etsin;
turistlar uchun eng jozibador boʻlgan obyektlar boʻyicha maʼlumotlar bazasini shakllantirsin hamda ularni Milliy turizm yagona platformasi orqali olish imkoniyatini yaratsin.
5. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Turizm qoʻmitasi, Jizzax, Samarqand, Surxondaryo hamda Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda:
2026-2027-yillarda obyektlarda xususiy sektor ishtirokini kengaytirish va ularga investitsiyalarni jalb qilish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirsin;
2027-yildan boshlab har yili xorijiy va mahalliy investorlar ishtirokida investitsiya forumlari, taqdimotlar, biznes uchrashuvlar hamda muzokaralarni tashkil etsin.
6. Jizzax, Samarqand, Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari 2027-2028-yillar mobaynida ushbu qarorga 2-ilovaga muvofiq belgilangan obyektlar hududlarida:
qonunchilik hujjatlarida belgilangan ekologik va sanitariya talablariga qatʼiy rioya qilgan holda, zarur muhandislik-kommunikatsiya hamda turistik infratuzilma obyektlarini, shu jumladan, dam olish maskanlari va sanitar-gigiyenik shoxobchalarni tashkil etsin;
Turizm qoʻmitasi bilan birgalikda aholi tomonidan oilaviy mehmon uylarini tashkil etishga koʻmaklashsin hamda ularning faoliyatini qonunchilik hujjatlariga muvofiq yoʻlga qoʻysin.
7. Favqulodda vaziyatlar vazirligi:
uch oy muddatda Turizm qoʻmitasi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi bilan birgalikda obyektlarga sayohatlarni tashkil qilishda turistlar xavfsizligini taʼminlash qoidalari hamda tartibini belgilovchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqib, belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
2027-yildan boshlab har yili ikki marotaba manfaatdor vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda 2027-2028-yillarda obyektlarda oʻquv-amaliy mashgʻulotlar oʻtkazish amaliyotini yoʻlga qoʻysin.
8. Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasiga speleoturizm yoʻlga qoʻyiladigan hududlarda ekologik barqarorlikni taʼminlash hamda obyektlarga sayohatlarni tashkil qilishda atrof-muhitga salbiy taʼsirni kamaytirish maqsadida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat ekologik nazoratini amalga oshirish tavsiya etilsin.
9. Oʻzbekistonning speleoturizm imkoniyatlarini xalqaro maydonda keng targʻib qilish maqsadida:
a) Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Turizm qoʻmitasi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:
2027-yil may-iyun oylarida Xalqaro speleologlar ittifoqi, mintaqaviy ittifoq va assotsiatsiyalar ekspertlari, yetakchi olimlari va speleolog tadqiqotchilari, shuningdek, Yevropa Ittifoqi, Gruziya, Rossiya, Xitoy va Vyetnamdagi ekskursiya oʻtkaziladigan obyektlarga egalik qiluvchi tashkilotlar vakillari ishtirokini taʼminlagan holda, speleoturizmni rivojlantirishga qaratilgan xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya tashkil etsin;
2027-yildan boshlab har yili speleologiya, geologiya, gidrologiya va biospeleologiya boʻyicha ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish hamda ustuvor ilmiy loyihalar uchun xalqaro grantlar jalb qilsin.
Bunda ilmiy tadqiqotlarning ustuvor yoʻnalishlari har uch yilda qayta koʻrib chiqiladi hamda ularning natijalari Milliy turizm yagona platformasida jamlanadi;
b) Turizm qoʻmitasi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi bilan birgalikda Turizmni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, homiylik xayriyalari hamda tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari hisobidan nufuzli xorijiy telekanallar uchun Oʻzbekistonning speleoturizm imkoniyatini namoyish etuvchi hujjatli filmlar yaratsin.
10. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi hamda Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga mamlakatimizning speleoturizm imkoniyatini namoyish etish maqsadida tayyorlangan mediamateriallarni xalqaro va mahalliy telekanallar orqali muntazam ravishda namoyish etib borish tavsiya etilsin.
11. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Turizm qoʻmitasi, Jizzax, Samarqand, Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda speleoturizmni rivojlantirish uchun tanlab olingan obyektlarda amalga oshiriladigan loyihalarning 2027-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlariga kiritib borilishini taʼminlasin. Bunda ushbu bandda nazarda tutilgan tadbirlar xalqaro grantlar, xususiy investitsiyalar, Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtirilishi mumkin.
12. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi raisi A.Oʻ. Aqqulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-sentabrdagi 530-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida speleoturizmni rivojlantirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Speleoturizm obyektlarini xatlovdan oʻtkazish va yagona elektron reyestrni shakllantirish. 1. Respublika hududidagi speleoturizmni rivojlantirish uchun ustuvor ahamiyatga ega obyektlarni xatlovdan oʻtkazish. 2026-yil dekabr Turizm qoʻmitasi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 2. Obyektlarning geografik koordinatalari, turistik imkoniyati, texnik holati va huquqiy maqomi boʻyicha maʼlumotlarni yigʻish. 2027-yil yanvar 3. Har bir obyektning elektron pasportini shakllantirish. 2027-yil fevral 4. Yagona elektron reyestrini shakllantirish hamda Milliy turizm platformasi bilan integratsiya qilish. 2027-yil mart 2. Speleoturizm obyektlarini raqamli pasportlashtirish. 1. Speleoturizm obyektlarini foto va videotasvirga olish ishlarini tashkil qilish. 2027-yil mart Turizm qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Obyektlarning 3D modellari va virtual koʻrinishlarini ishlab chiqish. 2027-yil iyun 3. QR-kodlar asosida axborot berish tizimini joriy etish. 2027-yil avgust 4. Raqamli pasportlarni Milliy turizm platformasiga joylashtirish. 2027-yil sentabr 3. Ustuvor speleoturizm obyektlari boʻyicha boshqaruv rejalarini ishlab chiqish. 1. Obyektlarning turistik, tabiiy va ekologik holatini kompleks baholash. 2027-yil mart Turizm qoʻmitasi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Madaniy meros agentligi, Fanlar akademiyasi 2. Har bir obyekt boʻyicha boshqaruv rejasi loyihasini ishlab chiqish. 2027-yil iyun 3. Manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 2027-yil avgust 4. Tasdiqlangan boshqaruv rejalarini amaliyotga joriy etish. 2027-yil dekabr 4. Speleoturistik marshrutlarni shakllantirish. 1. Speleoturistik marshrutlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2027-yil aprel Turizm qoʻmitasi, Jizzax, Samarqand, Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari 2. Navigatsiya va yoʻnaltiruvchi belgilarni oʻrnatish. 2027-yil iyul 3. Elektron xaritalarni ishlab chiqish va Milliy turizm platformasiga integratsiya qilish. 2027-yil sentabr 4. Marshrutlardan foydalanish samaradorligini baholash. 2027-yil dekabr 5. Turistik infratuzilmani rivojlantirish. 1. Infratuzilma obyektlarini joylashtirish sxemalarini ishlab chiqish. 2027-yil iyul Jizzax, Samarqand, Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari 2. Loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash va belgilangan tartibda kelishish. 2027-yil sentabr 3. Avtoturargohlar, sanitar-gigiyenik shoxobchalar, dam olish maydonlari va muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini barpo etish. 2027-2028-yillar davomida 4. Yaratilgan infratuzilma obyektlarini foydalanishga topshirish. 2029-yil yanvar 6. Speleoturizm obyektlarida turistlar xavfsizligini taʼminlash. 1. Speleoturizm obyektlarida turistlar xavfsizligini taʼminlash boʻyicha yagona talablar va yoʻriqnomalarni ishlab chiqish. 2026-yil oktabr Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Turizm qoʻmitasi, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Xavfsizlik talablarini manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish hamda tasdiqlash. 2026-yil noyabr 3. Ogohlantiruvchi va yoʻnaltiruvchi belgilarni, evakuatsiya chizmalarini hamda axborot stendlarini oʻrnatish. 2027-yil mart 4. Qutqaruv xizmatlari bilan hamkorlik mexanizmlarini joriy etish va amaliy oʻquv mashgʻulotlarini tashkil etish. 2027-yil iyun 5. Xavfsizlik chora-tadbirlarini baholash va takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2027-yil dekabr 7. Xalqaro speleologik ekspeditsiyalar va ilmiy tadqiqotlarni tashkil etish. 1. Xalqaro ilmiy tashkilotlar bilan hamkorlik dasturlarini ishlab chiqish. 2026-yil dekabr Fanlar akademiyasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Turizm qoʻmitasi 2. Qoʻshma xalqaro speleologik ekspeditsiyalarni tashkil qilish. 2027-yildan boshlab har yili 3. Ekspeditsiyalar natijalari asosida ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish hamda ilmiy xulosalar tayyorlash. ekspeditsiyalar yakunidan keyin uch oy muddatda 4. Ilmiy natijalarni yagona elektron maʼlumotlar bazasiga kiritish. har yili dekabr oyida 5. Ilmiy maqolalar va tahliliy materiallarni nashr etish. har yili dekabr oyida 8. Speleoturizm sohasi uchun mutaxassislar va gidlarni tayyorlash. 1. Speleoturizm boʻyicha oʻquv dasturlari va malaka talablarini ishlab chiqish. 2027-yil fevral Turizm qoʻmitasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Gidlar va yoʻriqchilar uchun oʻquv kurslarini tashkil etish. 2027-yil aprel 3. Malakani baholash va sertifikatlash tizimini joriy etish. 2027-yil iyun 4. Malaka oshirish kurslarini muntazam tashkil etish. 2028-yildan boshlab har yili 5. Tayyorlangan mutaxassislar faoliyati samaradorligini tahlil qilish. har yili dekabr oyida 9. Speleoturizm sohasiga investitsiyalarni jalb qilish. 1. Investitsiya salohiyati yuqori boʻlgan loyihalar portfelini shakllantirish. 2027-yil mart Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Turizm qoʻmitasi, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Investitsiya takliflari va taqdimot materiallarini tayyorlash. 2027-yil may 3. Xalqaro va mahalliy investitsiya forumlari, “B2B” uchrashuvlari hamda “road-show” tadbirlarini tashkil etish. 2027-yildan boshlab har yili 4. Tuzilgan investitsiya bitimlari ijrosini monitoring qilish. har yarim yilda 5. Investitsiya loyihalarini amalga oshirish natijalarini baholash. har yili dekabr oyida 10. Oʻzbekistonning speleoturizm imkoniyatini xalqaro darajada targʻib qilish. 1. Speleoturizm obyektlari boʻyicha hujjatli filmlar, foto va videomateriallar tayyorlash. 2027-yil mart Turizm qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Kinematografiya agentligi 2. Mediamateriallarni xalqaro ommaviy axborot vositalari va raqamli platformalarda tarqatish. 2027-yil iyun 3. Xalqaro turistik koʻrgazmalar, yarmarkalar va forumlarda Oʻzbekistonning milliy ekspozitsiyasi bilan ishtirok etish. 2027-yildan boshlab har yili 4. Targʻibot tadbirlari samaradorligini tahlil qilish va takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. har yil noyabr oyida 5. Turistlar oqimi dinamikasini tahlil qilish va natijalarini umumlashtirish. har yili dekabr oyida 11. Speleoturizm obyektlarining ekologik holatini monitoring qilish. 1. Speleoturizm obyektlarining ekologik holati hamda antropogen yuklamasini baholash mezonlarini ishlab chiqish. 2027-yil fevral Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Turizm qoʻmitasi, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Ustuvor obyektlarda ekologik monitoring ishlarini tashkil etish. 2027-yil iyun 3. Monitoring natijalari asosida atrof-muhitni muhofaza qilish chora-tadbirlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2027-yil noyabr 4. Monitoring natijalarini yagona elektron maʼlumotlar bazasiga kiritish. 2027-yil dekabr doimiy 12. Speleoturizm sohasida raqamli xizmatlarni joriy etish. 1. Speleoturizm obyektlari uchun raqamli xizmatlarni joriy etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2027-yil mart Raqamli texnologiyalar vazirligi, Turizm qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Onlayn band qilish, elektron gid hamda QR-kod orqali axborot berish xizmatlarini joriy qilish. 2027-yil iyul 3. Raqamli xizmatlarni Milliy turizm platformasi bilan integratsiya qilish. 2027-yil sentabr 4. Raqamli xizmatlarni sinovdan oʻtkazish va amaliyotga joriy etish. 2027-yil noyabr 5. Raqamli xizmatlar samaradorligini baholash. har yili dekabr oyida 13. Mahalliy aholini speleoturizm xizmatlariga keng jalb qilish. 1. Mahalliy aholini turizm xizmatlarida ishtirok etish imkoniyatlarini tahlil qilish. 2027-yil mart Jizzax, Samarqand, Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari, Turizm qoʻmitasi 2. Oilaviy mehmon uylari, mahalliy gidlik va servis xizmatlarini rivojlantirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2027-2028-yillar 3. Tadbirkorlik subyektlariga axborot va maslahat koʻmagini koʻrsatish. 2027-yildan boshlab doimiy 4. Yaratilgan ish oʻrinlari hamda xizmatlar hajmini baholash. har yili noyabr oyida 5. Natijalari boʻyicha tahliliy hisobotlar tayyorlab borish. har yili dekabr oyida 14. Speleoturizm obyektlarini xalqaro standartlar asosida rivojlantirish. 1. Xalqaro standartlar va ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. 2027-yil aprel Turizm qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar, Jizzax, Samarqand, Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari 2. Ustuvor obyektlarni xalqaro ekspertlar ishtirokida baholash. 2027-yil sentabr 3. Obyektlarni xalqaro standartlar talablariga muvofiqlashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqib, tasdiqlash. 2028-yil mart 4. Chora-tadbirlarni amalga oshirish, ularning natijalarini baholash va yakuniy hisobot tayyorlash. 2028-yil dekabr 15. Ushbu “Yoʻl xaritasi” ijrosini monitoring qilish va baholash. 1. “Yoʻl xaritasi” chora-tadbirlarining bajarilish holatini tahlil qilish. har yarim yilda Turizm qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar, Jizzax, Samarqand, Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari 2. Muammolarni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan muhokamalar oʻtkazish. har yarim yilda 3. “Yoʻl xaritasi” ijrosi boʻyicha umumlashtirilgan hisobot tayyorlash. har yili 15-yanvarga qadar 4. Hisobotni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. har yili 20-yanvarga qadar 5. “Yoʻl xaritasi”ga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha takliflar tayyorlash. har yili fevral oyida
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-sentabrdagi 530-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida speleoturizmni rivojlantirish imkoniyati yuqori boʻlgan obyektlar
T/r Obyekt nomi Joylashgan hududi 1. Peshagʻor gʻori Jizzax viloyati Zomin tumani (Morguzar togʻlarida Turkiston tizmasining shimoli-gʻarbiy tarmogʻi) 2. Yaxdon gʻori Samarqand viloyati Urgut tumani (Chorchinor mahallasi, tuman markazidan 7 kilometr uzoqlikda) 3. Omonqoʻton gʻori Samarqand viloyati Urgut tumani (tumanning janubi-sharqiy qismi, Hisor davlat qoʻriqxonasi, Zarafshon togʻ tizmasi) 4. Kiyev gʻori Samarqand viloyati Urgut tumani (Kamangaron qishlogʻi yaqinida, Qirqtogʻ massivida — Zarafshon togʻ tizmasi) 5. Hazrati Dovud gʻori Samarqand viloyati Nurobod tumani (tuman markazidan 30 km janubi-sharqdagi Oqsoy qishlogʻi) 6. Qorongʻi yulduz gʻori Surxondaryo viloyati Boysun tumani (Darband qishlogʻi atrofi, Hisor togʻ tizmasi) 7. Boybuloq gʻori Surxondaryo viloyati Boysun tumani (Darband qishlogʻi atrofi, Hisor togʻ tizmasi) 8. Teshiktosh gʻori Surxondaryo viloyati Boysun tumani (Darband qishlogʻi atrofi, Hisor togʻ tizmasi) 9. Xoʻjaikon tuz koni Surxondaryo viloyati Sherobod tumani (Xoʻjaikon qishlogʻi, Xoʻjaikon massivi hududida) 10. Amir Temur gʻori Qashqadaryo viloyati Yakkabogʻ tumani (Hisor togʻ tizmasi etaklarida, Hisor davlat qoʻriqxonasi hududida)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 30-sentabr,
530-son