UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 3-sentabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 3 сентябрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 сентября 2026 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 September 2026 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

қарори

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида »ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 майдаги ПФ-78-сон «Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/2-сон қарори (рўйхат рақами 3412, 2023 йил 11 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2023 й., 10/23/3412/0021-сон) билан тасдиқланган Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 3 сентябрдаги 23/6-сон қарорига ИЛОВА

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«активнинг жами қиймати — активнинг ташкилотлар балансида акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг мазкур актив бўйича яратилган захира чегирилмаган миқдори;

муддати ўтган қарздорлик — қарздор томонидан шартномада кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаган (лозим даражада бажарилмаган), шу жумладан тўловлар камида бир кунга кечиктирилган ташкилотлар олдидаги мажбурият;».

2. Қуйидаги мазмундаги 1 1 ва 1 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«1 1 . Мазкур Низом талабларига мувофиқ қуйидаги активлар сифати бўйича таснифланади:

кредит, микрокредит, микроқарз (бундан буён матнда кредит деб юритилади), лизинг, факторинг;

қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар;

мазкур бандда белгиланган активлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган ва (ёки) ундирилмаган фоизли ва фоизсиз даромадлар, жарима ва пенялар;

банкларга жойлаштирилган маблағлар;

гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда ундириб олинган мулклар;

балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятларнинг, шу жумладан кафолатларнинг микромолия ташкилоти томонидан бажарилиши натижасида вужудга келган активлар;

исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик — фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) (бундан буён матнда исломий молиялаштиришга оид хизматлар деб юритилади);

кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган бошқа активлар ва балансдан ташқари ҳисобварақлар.

1 2 . Қуйидаги активларга нисбатан мазкур Низом талаблари қўлланилмайди:

сотиб олинган давлат қимматли қоғозларига;

ҳосилавий инструментларга;

ташкилотларнинг номоддий активларига;

ташкилотларнинг молиявий ва (ёки) молиявий бўлмаган ташкилотлар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ва (ёки) акцияларга қилинган инвестицияларига.».

3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ташкилотларнинг активлари сифатига кўра қуйидаги тоифаларга таснифланади:

«стандарт»;

«субстандарт»;

«қониқарсиз»;

«шубҳали»;

«умидсиз».

«Қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларга таснифланган активлар муаммоли активлар ҳисобланади.».

4. Қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:

«4 1 . Мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатаётган ташкилотлар балансидаги муаммоли активларнинг жами активлардаги улуши ўн фоиз ва ундан юқори бўлмаслиги лозим.».

5. 5-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 91 кун ва ундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «қониқарсиз»;»;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги «91» ва «180» рақамлари тегишли равишда «181» ва «365» рақамлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «181» рақами «366» рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активнинг сифати «умидсиз» деб таснифланиши мумкин:

қарздор томонидан қарзни тўлиқ ёки қисман қайтарилиши бўйича ташкилотнинг асосли кутилмалари мавжуд бўлмаса ёки актив қайтмаслигидан далолат берувчи омиллар мавжуд бўлса;

қарздор фаолияти тугатилган (тугатилаётган) бўлса ва (ёки) қарздор суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган бўлса.».

6. 6-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар қуйидагича таснифланади:»;

олтинчи хатбошидан «дивиденд ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

7. 7-банддаги «олти ой» деган сўзлар «бир йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятларнинг, шу жумладан кафолатларнинг микромолия ташкилоти томонидан бажарилиши натижасида вужудга келган активлар «умидсиз» деб таснифланади.

9. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган активлар бўйича қарздорнинг молиявий қийинчиликларга дуч келиши ёки бундай қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли муносабати билан унга қуйидаги енгилликлардан камида биттаси тақдим этилган бўлса, бундай активлар реструктуризация қилинган активлар деб ҳисобланади:

актив бўйича тўловлар, жумладан асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловларни тўлаш муддати узайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 9 3 -банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳолат мустасно;

асосий қарз, фоиз ва (ёки) бошқа тўловлар бўйича имтиёзли давр тақдим этилиши ва (ёки) узайтирилиши, шу жумладан актив бўйича асосий қарз ва фоизлар тўлови маълум муддат оралиғида фақат фоиз тўланадиган шаклга ўзгартирилиши;

фоиз ставкасининг пасайтирилиши ёки устама миқдорининг камайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 9 3 -банди тўртинчи хатбошисида келтирилган ҳолатлар мустасно;

гаровга қўйилган мол-мулкларнинг қисман ёки тўлиқ гаровдан чиқарилиши ёки кредитнинг таъминланганлик даражаси пасайтирилиши, бундан мазкур Низомнинг 9 3 -банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлар мустасно;

активнинг қарздорнинг акцияларига (улушларига) конвертация қилиниши;

«стандарт» деб таснифланмаган активнинг қайта молиялаштирилиши. Бунда қайта молиялаштирилган актив деб қайта молиялаштириш доирасида қарздорга берилган янги актив ҳамда мазкур актив ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сўндирилган амалдаги актив ҳисобланади;

тўланиши лозим бўлган фоиз ва (ёки) бошқа тўловларнинг капитализация қилиниши;

асосий қарз, фоизлар, устама ва (ёки) бошқа тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;

гаровга қўйилган мол-мулкни ташкилот балансига қабул қилиш эвазига актив бўйича тўловлардан қисман воз кечилиши;

қарздорнинг бошқа қарздорга ўзгартирилиши, бундан вафот этган қарздорнинг мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига ўтиши мустасно.».

9. Қуйидаги мазмундаги 9 1 — 9 4 -бандлар билан тўлдирилсин:

«9 1 . Активни реструктуризация қилиш тўғрисида қарор ташкилотнинг тегишли ваколатли органи томонидан амалга оширилган таҳлил асосида қабул қилиниши, ташкилотнинг ички ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ҳамда ушбу қарорга тасдиқловчи ҳужжатлар ва таҳлилий маълумотлар илова қилиниши лозим.

9 2 . Актив сифатининг ҳақиқий таснифини яшириш ҳамда ушбу актив бўйича зарарлар тан олинишини кечиктириш мақсадида реструктуризация қилишга йўл қўйилмайди.

9 3 . Қуйидаги ҳолларда шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилиши ушбу Низом мақсадларида активнинг реструктуризация қилиниши ҳисобланмайди:

мижозни молиялаштиришни бошлаш муддати ўзгариши ҳисобига тўлов графигининг ўзгартирилиши;

активни қайтариш жадвалида асосий қарз, фоизлар, устамалар ва (ёки) бошқа тўловлар тўланадиган ой ичида тўлов санасининг ўзгартирилиши;

шартномада белгиланган ўзгарувчан фоиз ставкаси пасайиши муносабати билан, шунингдек, ташкилотларнинг ташаббуси билан фоиз ставкасининг ёки устама миқдорининг камайтирилиши;

активнинг бир қисми қайтарилганлиги муносабати билан гаровга қўйилган мол-мулкларнинг қисман ёки тўлиқ гаровдан чиқарилиши;

кредитнинг таъминланганлик даражаси (кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи) ташкилотнинг ички ҳужжатларида белгиланган чегарагача пасайтирилиши;

таъминот турининг ўша сифатдаги (ликвидлилик, қиймат) ёки юқорироқ сифатдаги таъминот турига ўзгартирилиши;

активнинг фойдаланилмаган қисми камайтирилиши.

9 4 . Қуйида келтирилган ҳолатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, қарздор молиявий қийинчиликларга дуч келган ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд бўлган деб ҳисобланади:

енгиллик тақдим этиш санасида қарздорда ташкилот ва (ёки) бошқа кредит ташкилоти томонидан берилган актив (активлар) бўйича 30 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги;

қарздорда сўнгги 6 ой ичида умумий ҳисобда 60 кун ва ундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги;

ташкилот томонидан енгиллик тақдим этилмаган тақдирда қарздор кейинги 6 ой ичида ўзининг молиявий мажбуриятларини бажара олмаслиги ёки лозим даражада бажара олмаслиги эҳтимолининг мавжудлиги;

ташкилотнинг ички кредит рейтинг тизимига мувофиқ (агар мавжуд бўлса) сўнгги 6 ой ичида қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик ҳолатига учраш эҳтимоли ошганлиги;

қарздор томонидан ташкилот билан тузилган шартномада белгиланган шартларга риоя этилмаслиги натижасида ташкилотда қарздордан активни муддатидан олдин сўндиришни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги;

қарздорнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи муҳим ҳодисалар юз берган бўлса, шу жумладан қарздорнинг қимматли қоғозлари хорижий ва (ёки) маҳаллий уюшган (тартибга солинадиган) молия бозорида савдо қилишга рухсат этилган листинг рўйхатидан листинг талабларига номувофиқлик ёки молиявий сабаблар туфайли чиқарилиши ёки чиқарилиш жараёнида бўлиши;

ташкилотнинг ички ҳужжатларига мувофиқ қарздор молиявий қийинчиликларга дуч келганлигини ёки молиявий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд эканлигини ифодаловчи бошқа ҳолатлар.».

10. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Реструктуризация қилинган активлар сифати қуйидагича таснифланади:

асосий қарз ва (ёки) фоизлар ёхуд бошқа тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлик бўлмаганда ёки уларни қайтариш 30 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «субстандарт»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 31 кун ва ундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «қониқарсиз»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 91 кун ва ундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилганда — «шубҳали»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни ёхуд бошқа тўловларни қайтариш 181 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилганда — «умидсиз».

Мазкур Низомнинг 5-банди саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, реструктуризация қилинган активнинг сифати «умидсиз» деб таснифланиши мумкин.».

11. 12-банддаги «активларнинг шартлари қайта қўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши» деган сўзлар «реструктуризация қилинган актив деб ҳисобламаслик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -параграф билан тўлдирилсин:

« 2 1 -§. Активга «фоизларни ўстирмаслик» мақомини бериш

12 1 . 2027 йил 1 январдан бошлаб муаммоли деб таснифланган активларга мазкур Низом мақсадларида «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилади. Бунда фоизларни ўстирмаслик деганда ҳисобланган фоиз даромадини тўлиқ олиш ва (ёки) активнинг асосий суммасини қайтариш эҳтимоли мавжуд бўлмаганда, актив бўйича фоизларни ҳамда бошқа даромадларни, шу жумладан жарима ва пеняларни балансда ҳисоблашни тўхтатиш тушунилади.

12 2 . Активга «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилганидан сўнг барча ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли ва бошқа даромадлар тескари бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилган ҳолда, балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилади. Фоизли ва бошқа даромадлар балансдан ташқари ҳисобварақларга ўтказилганидан сўнг, кейинги фоизлар (даромадлар) ҳисобланиши фақат мазкур ҳисобварақларда кредит шартномасида белгиланган муддат давомида амалга оширилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор ва кафилнинг мажбуриятлари бекор бўладиган ҳолатлар мустасно.

12 3 . Активга «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилиши қарздорни ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловларни, шу жумладан ташкилотнинг балансдан ташқари ҳисобварақларида ҳисобга олинган фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.

12 4 . Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 141-моддасига мувофиқ суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича жарима, пеня ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.

Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.

12 5 . Судгача санация даврида ташкилотлар қарздор билан тузилган келишувга асосан келишувда белгиланган муддатга ва фаолиятини тиклашга қаратилган санация режасини бажариш шарти билан кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлашни тўхтатиб туриши, кейинчалик санация режасига мувофиқ реструктуризация қилиши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чораларини кўриши мумкин .

Суд санацияси даврида санация режасига мувофиқ ва кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) розилиги билан суд ажрими асосида қарздорнинг кредитлари бўйича фоизларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлаш тўхтатиб турилиши, кейинчалик санация режасида белгиланган тартибда реструктуризация қилиниши ёхуд кредитни реструктуризация қилишнинг бошқа чоралари кўрилиши мумкин .

12 6 . Балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобланган фоизли ва бошқа даромадлар ташкилотга ҳақиқатда кирим қилинган санада, шу жумладан ташкилотнинг айланма кассасига ва (ёки) мижознинг тегишли ҳисобварағига маблағ келиб тушганда, ташкилотнинг даромади сифатида тан олинади.

12 7 . Актив мазкур Низом талабларига мувофиқ «стандарт» ёки «субстандарт» деб қайта таснифланганидан сўнг, унинг «фоизларни ўстирмаслик» мақоми бекор қилинади.».

13. 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Ташкилотлар актив сифатига қараб, активнинг жами қийматига нисбатан қуйидаги миқдорларда ташкилот харажатлари ҳисобидан захира шакллантириши лозим:

«стандарт» деб таснифланганда бир фоиз;

«субстандарт» деб таснифланганда ўн фоиз;

«қониқарсиз» деб таснифланганда йигирма беш фоиз;

«шубҳали» деб таснифланганда эллик фоиз;

«умидсиз» деб таснифланганда юз фоиз.

14. Қуйидаги ҳолларда актив у бўйича шакллантирилган захира ҳисобига «Балансдан ташқари ҳисобварақлар»га ўтказилиши лозим:

қарздорга онлайн кредит фрод ҳолати натижасида расмийлаштирилиши оқибатида мазкур қарздор жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушганда;

актив сифати «умидсиз» деб таснифланган санадан эътиборан уч иш куни ичида.

Активнинг «Балансдан ташқари ҳисобварақлар»га ўтказилиши унинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди ҳамда улар бўйича тўловлар бекор қилинишини билдирмайди. Мазкур активлар «Балансдан ташқари ҳисобварақлар»га ўтказилган пайтдан бошлаб уч йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида ушбу ҳисобварақда акс эттирилиши ҳамда ташкилот томонидан уларни ундириш бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозим.».

14. Қуйидаги мазмундаги 14 1 -банд билан тўлдирилсин:

«14 1 . «Балансдан ташқари ҳисобварақлар»да ҳисобга олинган активлар қуйидаги ҳолатларда ташкилотнинг юқори бошқарув органи қарорига асосан ҳисобдан чиқарилиши мумкин:

ташкилот активдан воз кечса;

актив «Балансдан ташқари ҳисобварақлар»га ўтказилгандан кейин 3 йил давомида тўланмаса;

қарздор вафот этса ва унинг қарзини қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган бошқа шахс мавжуд бўлмаса;

суднинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қонуний кучга кирган қарори бўлса;

юридик шахс бўлган қарздор тугатилган бўлса.».

15. 15-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

16. 20 ва 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Қуйидаги ҳолларда актив сифати «стандарт» деб қайта таснифланиши мумкин:

«субстандарт» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кейинги тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда;

«қониқарсиз» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кетма-кет 2 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда;

«шубҳали» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари ёхуд бошқа тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўланганда ва активни қайтариш графиги бўйича кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда.

21. Активлар сифати улар реструктуризация қилиниши билан дарҳол олдинги таснифланган тоифадан яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас.

«Субстандарт», «қониқарсиз» ёки «шубҳали» деб таснифланган активлар реструктуризация қилинганидан кейин активни қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, уларнинг сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин.

Активлар реструктуризация қилинганидан кейин улар бўйича асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддатларга кечиктирилган тақдирда, ушбу активларнинг сифатини «стандарт» деб қайта таснифлаш мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.».

17. 22-бандда :

биринчи хатбошидаги ««Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағида» деган сўзлар ««Балансдан ташқари ҳисобварақлар»да» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши «фоизлари» деган сўздан кейин «ёхуд бошқа тўловлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

18. 26-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «балансдан ташқари моддалар» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

19. 43-банд «ҳайдовчилик гувоҳномаси» деган сўзлардан кейин «ёки уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

20. 7-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

21. 11 7 ва 11 8 -иловаларнинг матнидаги «балансдан ташқари активлар» ва «шартлари қайта кўрилганлиги» деган сўзлар тегишли равишда «балансдан ташқари ҳисобварақлардаги мажбуриятлар» ва «реструктуризация қилинганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА

«Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

_______________________________ томонидан (ташкилотнинг номи) берилган кредитлар ва кўрсатилган лизинг хизматлари тўғрисида маълумот

минг сўмда Т/р Асосий ссуда ҳисобрақами (20 талик) Ҳудуд коди Туман/шаҳар коди Қарздорнинг тўлиқ номи Қарздорнинг СТИР/ЖШШИР (юридик шахс ва ЯТТ учун - СТИР, жисмоний шахс учун - ЖШШИР) Субъект тури: 1- юридик шахс, 2-ЯТТ, 3- ўзини ўзи банд қилган шахс, 4- жисмоний шахс Микромолия ташкилотига алоқадорлик (ҳа, йўқ) Ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳи рақами КАДР базасида рўйхатга олинган шартнома уникал рақами (18 талик) (бўш катак қолмасин) Кредит шартнома рақами Кредит шартнома санаси Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) берилган сана Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) қайтариш санаси Кредит муддати (ойлар сони) Имтиёзли давр (ойлар сони) Тўлов график усули (1-аннуитет; 2-дифференциал) Кредит шартнома суммаси Ҳақиқатда ажратилган кредит суммаси (номинал) 1 2 3 4 5 6 7* 8* 9* 10 11 12 13 14 15* 16 17 18 19

Кредит (истеъмол, микрокредит, микроқарз, лизинг) қолдиғи шундан, муддатли кредит ҳисобрақами (20 талик) муддатли кредит қолдиғи муддати ўтган кредит ҳисобрақами (20 талик) муддати ўтган кредит қолдиғи муддати ўтган қолдиқ шаклланган сана (КК.ОО.ЙЙЙЙ) шартлари ўзгартирилган кредит ҳисобрақами (20 талик) шартлари ўзгартирилган кредит қолдиғи шартлари ўзгартирилган сана (КК.ОО.ЙЙЙЙ) шартлари ўзгартирилгандан сўнг кредитни охирги сўндирилиш санаси (КК.ОО.ЙЙЙЙ) суд жараёнидаги кредит ҳисобрақами (20 талик) суд жараёнидаги кредит қолдиғи суд жараёнига ўтказилган сана (КК.ОО.ЙЙЙЙ) Балансдан ташқари кредит ҳисобрақами (20 талик) Балансдан ташқари кредитлар (95413) қолдиғи Балансдан ташқарига ўтказилган сана (КК.ОО.ЙЙЙЙ) 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35

Йиллик фоиз ставкаси Муддати ўтган кредит учун фоиз ставкаси (фоизда) Кредит бўйича ҳисобланган жами фоизлар ҳисобланган фоизлар (16307, 16309, 16323) муддати ўтган фоизлар (16377) муддати ўтган фоиз шаклланган сана (КК.ОО.ЙЙЙЙ) муддати узайтирилган фоизлар ҳисобдан чиқарилган фоизлар (91501) ҳисобдан чиқарилган фоизлар шаклланган сана (КК.ОО.ЙЙЙЙ) Жами ҳисобланган пеня шундан, кредит сифати таснифи ҳисобланган пеня шаклланган сана (КК.ОО.ЙЙЙЙ) асосий қарз бўйича ҳисобланган фоизлар бўйича пеня бўйича 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47* 48* 49*

Эҳтимолий йўқотишларга қарши жами шакллантирилган захира шундан, Кредит тури: 1-истеъмол; 2-микрокредит; 3-микроқарз; 4-лизинг Таъминот тури: 0-таъминланмаган; 1-кўчмас мулк; 2-транспорт; 3-қимматликлар; 4-бошқалар Гаровга қўйилган мулкнинг гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш рақами Таъминотнинг қиймати Муддати ўтган асосий қарз шундан, қарздорлик муддати Тўлов муддати 30 кунгача бўлган активлар шундан, асосий қарз бўйича яратилган захира ҳисобланган фоизлар бўйича яратилган захира пеня бўйича яратилган захира 1 — 30 кун 31 — 90 кун 91 — 180 кун 181 — 365 кун 366 кун ва ундан юқори Кредит асосий қарздорлигининг соф қолдиғи Кредит фоиз қарздорлигининг соф қолдиғи 50 51* 52* 53* 54* 55 56 57 58* 59* 60* 61* 62* 63* 64* 65* 66*

Раис Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 3 сентябрь,

23/6 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.10.2026 й., 10/26/3412-2/0999-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

qarori

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 7-maydagi PF-78-son “Toʻlovga qobiliyatsizlik institutini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2022-yil 6-dekabrdagi 28/2-son qarori (roʻyxat raqami 3412, 2023-yil 11-yanvar) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.01.2023-y., 10/23/3412/0021-son) bilan tasdiqlangan Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 3-sentabrdagi 23/6-son qaroriga ILOVA

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishli ravishda ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

ikkinchi va uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“aktivning jami qiymati — aktivning tashkilotlar balansida aks ettirilgan asosiy qarzi va unga hisoblangan foizlari, penya, komission va boshqa foizsiz toʻlovlari qoldigʻining mazkur aktiv boʻyicha yaratilgan zaxira chegirilmagan miqdori;

muddati oʻtgan qarzdorlik — qarzdor tomonidan shartnomada koʻrsatilgan muddat va shartlarda bajarilmagan (lozim darajada bajarilmagan), shu jumladan toʻlovlar kamida bir kunga kechiktirilgan tashkilotlar oldidagi majburiyat;”.

2. Quyidagi mazmundagi 1 1 va 1 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“1 1 . Mazkur Nizom talablariga muvofiq quyidagi aktivlar sifati boʻyicha tasniflanadi:

kredit, mikrokredit, mikroqarz (bundan buyon matnda kredit deb yuritiladi), lizing, faktoring;

qarz qimmatli qogʻozlariga qilingan investitsiyalar;

mazkur bandda belgilangan aktivlar boʻyicha olinishi lozim boʻlgan hisoblangan va (yoki) undirilmagan foizli va foizsiz daromadlar, jarima va penyalar;

banklarga joylashtirilgan mablagʻlar;

garovga olingan mulkka egalik huquqini qoʻllagan holda undirib olingan mulklar;

balansdan tashqari hisobvaraqlardagi majburiyatlarning, shu jumladan kafolatlarning mikromoliya tashkiloti tomonidan bajarilishi natijasida vujudga kelgan aktivlar;

islomiy ijara, foydani taqsimlashga asoslangan moliyalashtirish (muzoraba), nasiya savdoga asoslangan moliyalashtirish (murobaha), sherikchilik — foyda va zararlarni taqsimlashga asoslangan moliyalashtirish (mushoraka), oldindan toʻlovga asoslangan moliyalashtirish (salam) (bundan buyon matnda islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlar deb yuritiladi);

kredit tavakkalchiligi mavjud boʻlgan boshqa aktivlar va balansdan tashqari hisobvaraqlar.

1 2 . Quyidagi aktivlarga nisbatan mazkur Nizom talablari qoʻllanilmaydi:

sotib olingan davlat qimmatli qogʻozlariga;

hosilaviy instrumentlarga;

tashkilotlarning nomoddiy aktivlariga;

tashkilotlarning moliyaviy va (yoki) moliyaviy boʻlmagan tashkilotlar ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushlar va (yoki) aksiyalarga qilingan investitsiyalariga.”.

3. 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Tashkilotlarning aktivlari sifatiga koʻra quyidagi toifalarga tasniflanadi:

“standart”;

“substandart”;

“qoniqarsiz”;

“shubhali”;

“umidsiz”.

“Qoniqarsiz”, “shubhali” va “umidsiz” toifalarga tasniflangan aktivlar muammoli aktivlar hisoblanadi.”.

4. Quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:

“4 1 . Mazkur Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan mablagʻlar hisobidan faoliyat koʻrsatayotgan tashkilotlar balansidagi muammoli aktivlarning jami aktivlardagi ulushi oʻn foiz va undan yuqori boʻlmasligi lozim.”.

5. 5-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“asosiy qarz va (yoki) foizlarni yoxud boshqa toʻlovlarni qaytarish 91 kun va undan ortiq, lekin 180 kundan oshmagan muddatga kechiktirilganda — “qoniqarsiz”;”;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

beshinchi xatboshidagi “91” va “180” raqamlari tegishli ravishda “181” va “365” raqamlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “181” raqami “366” raqami bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Quyida keltirilgan omillardan hech boʻlmaganda bittasi mavjud boʻlsa, aktivning sifati “umidsiz” deb tasniflanishi mumkin:

qarzdor tomonidan qarzni toʻliq yoki qisman qaytarilishi boʻyicha tashkilotning asosli kutilmalari mavjud boʻlmasa yoki aktiv qaytmasligidan dalolat beruvchi omillar mavjud boʻlsa;

qarzdor faoliyati tugatilgan (tugatilayotgan) boʻlsa va (yoki) qarzdor sudning qaroriga asosan toʻlovga qobiliyatsiz deb topilgan boʻlsa.”.

6. 6-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Qarz qimmatli qogʻozlariga qilingan investitsiyalar quyidagicha tasniflanadi:”;

oltinchi xatboshidan “dividend yoki” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oʻninchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin.

7. 7-banddagi “olti oy” degan soʻzlar “bir yil” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 8 va 9-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Balansdan tashqari hisobvaraqlardagi majburiyatlarning, shu jumladan kafolatlarning mikromoliya tashkiloti tomonidan bajarilishi natijasida vujudga kelgan aktivlar “umidsiz” deb tasniflanadi.

9. Mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan aktivlar boʻyicha qarzdorning moliyaviy qiyinchiliklarga duch kelishi yoki bunday qiyinchiliklarga duch kelish ehtimoli munosabati bilan unga quyidagi yengilliklardan kamida bittasi taqdim etilgan boʻlsa, bunday aktivlar restrukturizatsiya qilingan aktivlar deb hisoblanadi:

aktiv boʻyicha toʻlovlar, jumladan asosiy qarz, foiz va (yoki) boshqa toʻlovlarni toʻlash muddati uzaytirilishi, bundan mazkur Nizomning 9 3 -bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilarida keltirilgan holat mustasno;

asosiy qarz, foiz va (yoki) boshqa toʻlovlar boʻyicha imtiyozli davr taqdim etilishi va (yoki) uzaytirilishi, shu jumladan aktiv boʻyicha asosiy qarz va foizlar toʻlovi maʼlum muddat oraligʻida faqat foiz toʻlanadigan shaklga oʻzgartirilishi;

foiz stavkasining pasaytirilishi yoki ustama miqdorining kamaytirilishi, bundan mazkur Nizomning 9 3 -bandi toʻrtinchi xatboshisida keltirilgan holatlar mustasno;

garovga qoʻyilgan mol-mulklarning qisman yoki toʻliq garovdan chiqarilishi yoki kreditning taʼminlanganlik darajasi pasaytirilishi, bundan mazkur Nizomning 9 3 -bandi beshinchi va oltinchi xatboshilarida keltirilgan holatlar mustasno;

aktivning qarzdorning aksiyalariga (ulushlariga) konvertatsiya qilinishi;

“standart” deb tasniflanmagan aktivning qayta moliyalashtirilishi. Bunda qayta moliyalashtirilgan aktiv deb qayta moliyalashtirish doirasida qarzdorga berilgan yangi aktiv hamda mazkur aktiv hisobidan toʻliq yoki qisman soʻndirilgan amaldagi aktiv hisoblanadi;

toʻlanishi lozim boʻlgan foiz va (yoki) boshqa toʻlovlarning kapitalizatsiya qilinishi;

asosiy qarz, foizlar, ustama va (yoki) boshqa toʻlovlarning bir qismi yoki barchasidan voz kechilishi;

garovga qoʻyilgan mol-mulkni tashkilot balansiga qabul qilish evaziga aktiv boʻyicha toʻlovlardan qisman voz kechilishi;

qarzdorning boshqa qarzdorga oʻzgartirilishi, bundan vafot etgan qarzdorning majburiyati uning huquqiy vorisiga oʻtishi mustasno.”.

9. Quyidagi mazmundagi 9 1 — 9 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“9 1 . Aktivni restrukturizatsiya qilish toʻgʻrisida qaror tashkilotning tegishli vakolatli organi tomonidan amalga oshirilgan tahlil asosida qabul qilinishi, tashkilotning ichki hujjatlariga muvofiq rasmiylashtirilishi hamda ushbu qarorga tasdiqlovchi hujjatlar va tahliliy maʼlumotlar ilova qilinishi lozim.

9 2 . Aktiv sifatining haqiqiy tasnifini yashirish hamda ushbu aktiv boʻyicha zararlar tan olinishini kechiktirish maqsadida restrukturizatsiya qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

9 3 . Quyidagi hollarda shartnoma shartlariga oʻzgartirishlar kiritilishi ushbu Nizom maqsadlarida aktivning restrukturizatsiya qilinishi hisoblanmaydi:

mijozni moliyalashtirishni boshlash muddati oʻzgarishi hisobiga toʻlov grafigining oʻzgartirilishi;

aktivni qaytarish jadvalida asosiy qarz, foizlar, ustamalar va (yoki) boshqa toʻlovlar toʻlanadigan oy ichida toʻlov sanasining oʻzgartirilishi;

shartnomada belgilangan oʻzgaruvchan foiz stavkasi pasayishi munosabati bilan, shuningdek, tashkilotlarning tashabbusi bilan foiz stavkasining yoki ustama miqdorining kamaytirilishi;

aktivning bir qismi qaytarilganligi munosabati bilan garovga qoʻyilgan mol-mulklarning qisman yoki toʻliq garovdan chiqarilishi;

kreditning taʼminlanganlik darajasi (kreditning garovga nisbati koʻrsatkichi) tashkilotning ichki hujjatlarida belgilangan chegaragacha pasaytirilishi;

taʼminot turining oʻsha sifatdagi (likvidlilik, qiymat) yoki yuqoriroq sifatdagi taʼminot turiga oʻzgartirilishi;

aktivning foydalanilmagan qismi kamaytirilishi.

9 4 . Quyida keltirilgan holatlardan hech boʻlmaganda bittasi mavjud boʻlsa, qarzdor moliyaviy qiyinchiliklarga duch kelgan yoki moliyaviy qiyinchiliklarga duch kelishi ehtimoli mavjud boʻlgan deb hisoblanadi:

yengillik taqdim etish sanasida qarzdorda tashkilot va (yoki) boshqa kredit tashkiloti tomonidan berilgan aktiv (aktivlar) boʻyicha 30 kun va undan ortiq muddati oʻtgan qarzdorlik mavjudligi;

qarzdorda soʻnggi 6 oy ichida umumiy hisobda 60 kun va undan ortiq muddati oʻtgan qarzdorlik mavjudligi;

tashkilot tomonidan yengillik taqdim etilmagan taqdirda qarzdor keyingi 6 oy ichida oʻzining moliyaviy majburiyatlarini bajara olmasligi yoki lozim darajada bajara olmasligi ehtimolining mavjudligi;

tashkilotning ichki kredit reyting tizimiga muvofiq (agar mavjud boʻlsa) soʻnggi 6 oy ichida qarzdorning toʻlovga qobiliyatsizlik holatiga uchrash ehtimoli oshganligi;

qarzdor tomonidan tashkilot bilan tuzilgan shartnomada belgilangan shartlarga rioya etilmasligi natijasida tashkilotda qarzdordan aktivni muddatidan oldin soʻndirishni talab qilish huquqi vujudga kelganligi;

qarzdorning moliyaviy holatiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi muhim hodisalar yuz bergan boʻlsa, shu jumladan qarzdorning qimmatli qogʻozlari xorijiy va (yoki) mahalliy uyushgan (tartibga solinadigan) moliya bozorida savdo qilishga ruxsat etilgan listing roʻyxatidan listing talablariga nomuvofiqlik yoki moliyaviy sabablar tufayli chiqarilishi yoki chiqarilish jarayonida boʻlishi;

tashkilotning ichki hujjatlariga muvofiq qarzdor moliyaviy qiyinchiliklarga duch kelganligini yoki moliyaviy qiyinchiliklarga duch kelishi ehtimoli mavjud ekanligini ifodalovchi boshqa holatlar.”.

10. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Restrukturizatsiya qilingan aktivlar sifati quyidagicha tasniflanadi:

asosiy qarz va (yoki) foizlar yoxud boshqa toʻlovlar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlik boʻlmaganda yoki ularni qaytarish 30 kundan oshmagan muddatga kechiktirilganda — “substandart”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni yoxud boshqa toʻlovlarni qaytarish 31 kun va undan ortiq, lekin 90 kundan oshmagan muddatga kechiktirilganda — “qoniqarsiz”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni yoxud boshqa toʻlovlarni qaytarish 91 kun va undan ortiq, lekin 180 kundan oshmagan muddatga kechiktirilganda — “shubhali”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni yoxud boshqa toʻlovlarni qaytarish 181 kun va undan ortiq muddatga kechiktirilganda — “umidsiz”.

Mazkur Nizomning 5-bandi sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilarida keltirilgan omillardan hech boʻlmaganda bittasi mavjud boʻlsa, restrukturizatsiya qilingan aktivning sifati “umidsiz” deb tasniflanishi mumkin.”.

11. 12-banddagi “aktivlarning shartlari qayta qoʻrib chiqilmagan deb hisoblanishi” degan soʻzlar “restrukturizatsiya qilingan aktiv deb hisoblamaslik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. Quyidagi mazmundagi 2 1 -paragraf bilan toʻldirilsin:

“ 2 1 -§. Aktivga “foizlarni oʻstirmaslik” maqomini berish

12 1 . 2027 yil 1-yanvardan boshlab muammoli deb tasniflangan aktivlarga mazkur Nizom maqsadlarida “foizlarni oʻstirmaslik” maqomi beriladi. Bunda foizlarni oʻstirmaslik deganda hisoblangan foiz daromadini toʻliq olish va (yoki) aktivning asosiy summasini qaytarish ehtimoli mavjud boʻlmaganda, aktiv boʻyicha foizlarni hamda boshqa daromadlarni, shu jumladan jarima va penyalarni balansda hisoblashni toʻxtatish tushuniladi.

12 2 . Aktivga “foizlarni oʻstirmaslik” maqomi berilganidan soʻng barcha hisoblangan, lekin olinmagan foizli va boshqa daromadlar teskari buxgalteriya oʻtkazmasi amalga oshirilgan holda, balansdan tashqari hisobvaraqlarga oʻtkaziladi. Foizli va boshqa daromadlar balansdan tashqari hisobvaraqlarga oʻtkazilganidan soʻng, keyingi foizlar (daromadlar) hisoblanishi faqat mazkur hisobvaraqlarda kredit shartnomasida belgilangan muddat davomida amalga oshiriladi, bundan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qarzdor va kafilning majburiyatlari bekor boʻladigan holatlar mustasno.

12 3 . Aktivga “foizlarni oʻstirmaslik” maqomi berilishi qarzdorni hisoblangan foizlar va boshqa toʻlovlarni, shu jumladan tashkilotning balansdan tashqari hisobvaraqlarida hisobga olingan foizlar va boshqa toʻlovlarni toʻlash majburiyatidan ozod etmaydi.

12 4 . Oʻzbekiston Respublikasi “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Qonunining 141-moddasiga muvofiq sud tomonidan qarzdorni bankrot deb topish va tugatishga doir ish yuritishni boshlash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan paytdan eʼtiboran qarzdorning barcha turdagi qarzlari boʻyicha jarima, penya va foizlarni hisoblash tugatiladi.

Kredit boʻyicha qarzdorlikni undirish toʻgʻrisida sudning hal qiluv qarori chiqarilganda sud qarorida koʻrsatilgan, kredit boʻyicha undiriladigan summaga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 327-moddasi birinchi va ikkinchi qismlarida hamda 734-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan foizlar, shuningdek neustoyka hisoblanishi toʻxtatiladi.

12 5 . Sudgacha sanatsiya davrida tashkilotlar qarzdor bilan tuzilgan kelishuvga asosan kelishuvda belgilangan muddatga va faoliyatini tiklashga qaratilgan sanatsiya rejasini bajarish sharti bilan kreditlar boʻyicha foizlarni hisoblash va (yoki) toʻlashni toʻxtatib turishi, keyinchalik sanatsiya rejasiga muvofiq restrukturizatsiya qilishi yoxud kreditni restrukturizatsiya qilishning boshqa choralarini koʻrishi mumkin .

Sud sanatsiyasi davrida sanatsiya rejasiga muvofiq va kreditorlar yigʻilishi (qoʻmitasi) roziligi bilan sud ajrimi asosida qarzdorning kreditlari boʻyicha foizlarni hisoblash va (yoki) toʻlash toʻxtatib turilishi, keyinchalik sanatsiya rejasida belgilangan tartibda restrukturizatsiya qilinishi yoxud kreditni restrukturizatsiya qilishning boshqa choralari koʻrilishi mumkin .

12 6 . Balansdan tashqari hisobvaraqlarda hisoblangan foizli va boshqa daromadlar tashkilotga haqiqatda kirim qilingan sanada, shu jumladan tashkilotning aylanma kassasiga va (yoki) mijozning tegishli hisobvaragʻiga mablagʻ kelib tushganda, tashkilotning daromadi sifatida tan olinadi.

12 7 . Aktiv mazkur Nizom talablariga muvofiq “standart” yoki “substandart” deb qayta tasniflanganidan soʻng, uning “foizlarni oʻstirmaslik” maqomi bekor qilinadi.”.

13. 13 va 14-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Tashkilotlar aktiv sifatiga qarab, aktivning jami qiymatiga nisbatan quyidagi miqdorlarda tashkilot xarajatlari hisobidan zaxira shakllantirishi lozim:

“standart” deb tasniflanganda bir foiz;

“substandart” deb tasniflanganda oʻn foiz;

“qoniqarsiz” deb tasniflanganda yigirma besh foiz;

“shubhali” deb tasniflanganda ellik foiz;

“umidsiz” deb tasniflanganda yuz foiz.

14. Quyidagi hollarda aktiv u boʻyicha shakllantirilgan zaxira hisobiga “Balansdan tashqari hisobvaraqlar”ga oʻtkazilishi lozim:

qarzdorga onlayn kredit frod holati natijasida rasmiylashtirilishi oqibatida mazkur qarzdor jabrlanuvchi deb eʼtirof etilganligi toʻgʻrisidagi surishtiruvchi, tergovchi, prokurorning qarori yoki sudning ajrimi kelib tushganda;

aktiv sifati “umidsiz” deb tasniflangan sanadan eʼtiboran uch ish kuni ichida.

Aktivning “Balansdan tashqari hisobvaraqlar”ga oʻtkazilishi uning qisman yoki toʻliq qaytarilishi mumkinligini inkor etmaydi hamda ular boʻyicha toʻlovlar bekor qilinishini bildirmaydi. Mazkur aktivlar “Balansdan tashqari hisobvaraqlar”ga oʻtkazilgan paytdan boshlab uch yildan kam boʻlmagan muddat mobaynida ushbu hisobvaraqda aks ettirilishi hamda tashkilot tomonidan ularni undirish boʻyicha tegishli choralar koʻrilishi lozim.”.

14. Quyidagi mazmundagi 14 1 -band bilan toʻldirilsin:

“14 1 . “Balansdan tashqari hisobvaraqlar”da hisobga olingan aktivlar quyidagi holatlarda tashkilotning yuqori boshqaruv organi qaroriga asosan hisobdan chiqarilishi mumkin:

tashkilot aktivdan voz kechsa;

aktiv “Balansdan tashqari hisobvaraqlar”ga oʻtkazilgandan keyin 3 yil davomida toʻlanmasa;

qarzdor vafot etsa va uning qarzini qaytarish majburiyatini oʻz zimmasiga oladigan boshqa shaxs mavjud boʻlmasa;

sudning qarzdorni toʻlovga qobiliyatsiz deb topish toʻgʻrisida qonuniy kuchga kirgan qarori boʻlsa;

yuridik shaxs boʻlgan qarzdor tugatilgan boʻlsa.”.

15. 15-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

16. 20 va 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Quyidagi hollarda aktiv sifati “standart” deb qayta tasniflanishi mumkin:

“substandart” deb tasniflangan aktivning asosiy qarzi va (yoki) foizlari yoxud boshqa toʻlovlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklar toʻliq toʻlanganda va aktivni qaytarish grafigi boʻyicha keyingi toʻlov oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanganda;

“qoniqarsiz” deb tasniflangan aktivning asosiy qarzi va (yoki) foizlari yoxud boshqa toʻlovlar boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklar toʻliq toʻlanganda va aktivni qaytarish grafigi boʻyicha ketma-ket 2 ta toʻlov oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanganda;

“shubhali” deb tasniflangan aktivning asosiy qarzi va (yoki) foizlari yoxud boshqa toʻlovlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklar toʻliq toʻlanganda va aktivni qaytarish grafigi boʻyicha ketma-ket 3 ta toʻlov oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanganda.

21. Aktivlar sifati ular restrukturizatsiya qilinishi bilan darhol oldingi tasniflangan toifadan yaxshiroq toifada tasniflanishi mumkin emas.

“Substandart”, “qoniqarsiz” yoki “shubhali” deb tasniflangan aktivlar restrukturizatsiya qilinganidan keyin aktivni qaytarish grafigiga asosan kamida ketma-ket 3 ta toʻlov toʻliq va oʻz vaqtida toʻlangan taqdirda, ularning sifati “standart” deb tasniflanishi mumkin.

Aktivlar restrukturizatsiya qilinganidan keyin ular boʻyicha asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati mazkur Nizomning 10-bandida koʻrsatilgan muddatlarga kechiktirilgan taqdirda, ushbu aktivlarning sifatini “standart” deb qayta tasniflash mazkur Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi.”.

17. 22-bandda :

birinchi xatboshidagi ““Koʻzda tutilmagan holatlar” hisobvaragʻida” degan soʻzlar ““Balansdan tashqari hisobvaraqlar”da” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi “foizlari” degan soʻzdan keyin “yoxud boshqa toʻlovlar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

18. 26-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “balansdan tashqari moddalar” degan soʻzlar “balansdan tashqari hisobvaraqlardagi majburiyatlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

19. 43-band “haydovchilik guvohnomasi” degan soʻzlardan keyin “yoki ularning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

20. 7-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

21. 11 7 va 11 8 -ilovalarning matnidagi “balansdan tashqari aktivlar” va “shartlari qayta koʻrilganligi” degan soʻzlar tegishli ravishda “balansdan tashqari hisobvaraqlardagi majburiyatlar” va “restrukturizatsiya qilinganligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Mikromoliya tashkilotlari, faktoring tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA

“Mikromoliya tashkilotlari va lombardlar faoliyatini muvofiqlashtirish va tartibga solish toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

_______________________________ tomonidan (tashkilotning nomi) berilgan kreditlar va koʻrsatilgan lizing xizmatlari toʻgʻrisida maʼlumot

ming soʻmda T/r Asosiy ssuda hisobraqami (20 talik) Hudud kodi Tuman/shahar kodi Qarzdorning toʻliq nomi Qarzdorning STIR/JShShIR (yuridik shaxs va YATT uchun - STIR, jismoniy shaxs uchun - JShShIR) Subyekt turi: 1- yuridik shaxs, 2-YATT, 3- oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, 4- jismoniy shaxs Mikromoliya tashkilotiga aloqadorlik (ha, yoʻq) Oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhi raqami KADR bazasida roʻyxatga olingan shartnoma unikal raqami (18 talik) (boʻsh katak qolmasin) Kredit shartnoma raqami Kredit shartnoma sanasi Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) berilgan sana Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) qaytarish sanasi Kredit muddati (oylar soni) Imtiyozli davr (oylar soni) Toʻlov grafik usuli (1-annuitet; 2-differensial) Kredit shartnoma summasi Haqiqatda ajratilgan kredit summasi (nominal) 1 2 3 4 5 6 7* 8* 9* 10 11 12 13 14 15* 16 17 18 19

Kredit (isteʼmol, mikrokredit, mikroqarz, lizing) qoldigʻi shundan, muddatli kredit hisobraqami (20 talik) muddatli kredit qoldigʻi muddati oʻtgan kredit hisobraqami (20 talik) muddati oʻtgan kredit qoldigʻi muddati oʻtgan qoldiq shakllangan sana (KK.OO.YYYY) shartlari oʻzgartirilgan kredit hisobraqami (20 talik) shartlari oʻzgartirilgan kredit qoldigʻi shartlari oʻzgartirilgan sana (KK.OO.YYYY) shartlari oʻzgartirilgandan soʻng kreditni oxirgi soʻndirilish sanasi (KK.OO.YYYY) sud jarayonidagi kredit hisobraqami (20 talik) sud jarayonidagi kredit qoldigʻi sud jarayoniga oʻtkazilgan sana (KK.OO.YYYY) Balansdan tashqari kredit hisobraqami (20 talik) Balansdan tashqari kreditlar (95413) qoldigʻi Balansdan tashqariga oʻtkazilgan sana (KK.OO.YYYY) 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35

Yillik foiz stavkasi Muddati oʻtgan kredit uchun foiz stavkasi (foizda) Kredit boʻyicha hisoblangan jami foizlar hisoblangan foizlar (16307, 16309, 16323) muddati oʻtgan foizlar (16377) muddati oʻtgan foiz shakllangan sana (KK.OO.YYYY) muddati uzaytirilgan foizlar hisobdan chiqarilgan foizlar (91501) hisobdan chiqarilgan foizlar shakllangan sana (KK.OO.YYYY) Jami hisoblangan penya shundan, kredit sifati tasnifi hisoblangan penya shakllangan sana (KK.OO.YYYY) asosiy qarz boʻyicha hisoblangan foizlar boʻyicha penya boʻyicha 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47* 48* 49*

Ehtimoliy yoʻqotishlarga qarshi jami shakllantirilgan zaxira shundan, Kredit turi: 1-isteʼmol; 2-mikrokredit; 3-mikroqarz; 4-lizing Taʼminot turi: 0-taʼminlanmagan; 1-koʻchmas mulk; 2-transport; 3-qimmatliklar; 4-boshqalar Garovga qoʻyilgan mulkning garov reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish raqami Taʼminotning qiymati Muddati oʻtgan asosiy qarz shundan, qarzdorlik muddati Toʻlov muddati 30 kungacha boʻlgan aktivlar shundan, asosiy qarz boʻyicha yaratilgan zaxira hisoblangan foizlar boʻyicha yaratilgan zaxira penya boʻyicha yaratilgan zaxira 1 — 30 kun 31 — 90 kun 91 — 180 kun 181 — 365 kun 366 kun va undan yuqori Kredit asosiy qarzdorligining sof qoldigʻi Kredit foiz qarzdorligining sof qoldigʻi 50 51* 52* 53* 54* 55 56 57 58* 59* 60* 61* 62* 63* 64* 65* 66*

Rais T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2026-yil 3-sentabr,

23/6 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.10.2026-y., 10/26/3412-2/0999-son)

lex.uz