UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 6-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 6 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 октября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 October 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

РЎЙХАТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

Одам савдосидан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва уларни жамиятга интеграция қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 3 августдаги ПФ-146-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳузуридаги Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази (кейинги ўринларда — Марказ) бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган умумий сони 11 та штат бирлигидан иборат этиб белгилансин. Бунда:

Марказнинг тузилмаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан тасдиқланади ҳамда Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларига тенглаштирилади;

Марказнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари учун штат бирликлари сони қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.

Марказга 1 та хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.

2. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 ноябрга қадар мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими такомиллаштирилиши ва заруратга кўра унинг бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.

4. Ички ишлар вазирлиги доимий равишда одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ихтисослашган муассасаларга етиб бориши учун ҳамроҳлик хизматини (кузатиб борувчи) ташкил қилиб борсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сон қарорига 1-ИЛОВА

Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган ва одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахсларнинг (кейинги ўринларда — одам савдосидан жабрланган шахслар) хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

дастлабки идентификация — жисмоний шахсни одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида маълумотларни олишга, ўрганишга ва баҳолашга қаратилган чора-тадбирлар;

ихтисослашган муассасалар — Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази, шунингдек, Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳудудий марказлари;

одам савдосидан жабрланган шахсларни идентификация қилиш — жисмоний шахсларга нисбатан амалга ошириладиган, уларга нисбатан одам савдоси сифатида малакаланадиган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги тўғрисида ёки содир этиш нияти ҳақида маълумотлар олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;

якуний идентификация — жисмоний шахсни одам савдосидан жабрланган деб тан олиш ёки тан олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

3. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари) ҳамда ихтисослашган муассасалар томонидан амалга оширилади.

4. Одам савдосидан жабрланган шахслар ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун «Инсон» марказлари ёки ихтисослашган муассасаларга қуйидаги давр мобайнида мурожаат қилиши мумкин:

одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида эътироф этилгандан сўнг бир ой ичида;

одам савдосидан жабрланган деб тан олингандан сўнг бир йилгача бўлган муддат ичида.

5. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш ушбу Регламентга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Одам савдосидан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш

1-§. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш

6. Одам савдосидан жабрланган шахслар «Инсон» марказлари ёки ихтисослашган муассасаларнинг хизматларидан фойдаланиш учун тўғридан тўғри «Инсон» марказларига, ихтисослашган муассасаларга, маҳалладаги ижтимоий ходимга ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»га мурожаат қилиши мумкин.

Бунда 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони» орқали келиб тушган мурожаатлар одам савдосидан жабрланган шахсларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ижтимоий хизматларни кўрсатиш учун «Инсон» марказларига ёхуд ихтисослашган муассасаларга, зарур ҳолларда, мурожаатчининг розилиги асосида ички ишлар органлари ёки тез тиббий ёрдам хизматларига йўналтирилади.

7. Келиб тушган мурожаатлар асосида одам савдосидан жабрланган шахслар «Инсон» марказлари ёки ихтисослашган муассасаларнинг масъул ходими томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда дастлабки идентификациядан ўтказилади.

8. «Инсон» марказлари ёки ихтисослашган муассасалар томонидан одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида эътироф этилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг розилиги асосида, ички ишлар органларига тақдим этилади.

9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар уларнинг шахсини тасдиқлаш учун ушбу шахслар тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар органларига тақдим этилган ҳолда ижтимоий хизматлар билан қамраб олинади.

Бунда Инсон» марказлари ва ихтисослашган муассасалар томонидан ушбу шахсларга уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилгунига қадар қуйидаги хизматлар кўрсатилиши мумкин:

шошилинч тиббий ёрдам олишга кўмаклашиш;

психологик хизматлар;

ҳуқуқий хизматлар;

шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, йўқотилган ва яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларини қайта тиклашга кўмаклашиш;

ихтисослашган муассасаларда касбга ўқитиш курсларига жалб этиш.

10. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларни тўлиқ ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш мақсадида Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, ихтисослашган муассасаларга қуйидаги ваколатлар берилади:

а) одам савдосидан жабрланган шахсларнинг чет давлат фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслигини аниқлаш тўғрисида сўровномалар киритиш;

б) одам савдосидан жабрланган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, архив маълумотлари ва бошқа ахборот манбалари орқали уларнинг шахси ва ҳуқуқий мақомини аниқлаш бўйича чоралар кўриш;

в) одам савдосидан жабрланган шахсларнинг:

фуқаролиги аниқланган тақдирда, уларнинг келиб чиққан давлатига ихтиёрий равишда қайтишига кўмаклашиш ёки қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишининг ҳуқуқий асосларини расмийлаштириш чораларини кўриш;

фуқаролиги аниқланмаган ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан уларни фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида тан олиш ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга ошириш.

11. «Инсон» марказлари ва ихтисослашган муассасалар одам савдосидан жабрланган шахсларнинг мурожаати асосида уларнинг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжларини баҳолайди ва ижтимоий хизматларга йўналтиради.

12. Одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари томонидан дастлабки ёки якуний идентификациядан ўтган шахс ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган тақдирда, у ҳақидаги маълумотлар тегишинча идентификацияни амалга оширган ташкилот ёки Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссия (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия) томонидан ўзларининг электрон ахборот тизимлари орқали «Инсон» марказларига ёхуд ихтисослашган муассасаларга юборилади.

2-§. «Инсон» марказлари томонидан одам савдосидан жабрланганларнинг хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

13. Ижтимоий ва бошқа хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган одам савдосидан жабрланган шахс ва унинг оила аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳамда ижтимоий хизматларга муҳтожлиги бир иш куни ичида «Инсон» марказлари томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) орқали Агентлик томонидан белгиланган тартибда баҳоланади ҳамда баҳолаш натижаси асосида улар тегишли хизматларга йўналтирилади.

14. Сўровнома натижасида одам савдосидан жабрланган шахсларга «Инсон» марказлари томонидан қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

шошилинч тиббий ёрдам олишга кўмаклашиш;

психологик хизматлар;

ҳуқуқий хизматлар;

зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, йўқотилган ва яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларини қайта тиклашга кўмаклашиш;

касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган шахсларни ҳудудлардаги касбий кўникмалар марказларида касбга ўргатиш учун йўлланма бериш;

бандлигини таъминлаш бўйича туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига йўлланма бериш;

«Инсон» марказлари ва ихтисослашган муассасалар томонидан кўрсатилмайдиган бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга кўмаклашиш.

Одам савдосидан жабрланган шахсларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ «Инсон» марказлари томонидан бошқа хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

15. Одам савдосидан жабрланган шахсларга кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТга киритиб борилади.

3-§. Одам савдосидан жабрланган шахсларни ихтисослашган муассасаларга жойлаштириш

16. Реабилитация хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган одам савдосидан жабрланган шахслар ҳақидаги маълумотлар дастлабки идентификацияни амалга оширган одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари, шу жумладан, «Инсон» марказлари ҳамда ҳудудий комиссия томонидан ихтисослашган муассасаларга юборилади. Бунда:

одам савдосидан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳамда одам савдосидан жабрланган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтисослашган муассаса хизматидан фойдаланиш истагини билдирган вояга етмаган шахслар ўзлари яшайдиган ҳудудга яқин жойлашган ихтисослашган муассасага;

одам савдосидан жабрланган эркаклар, чет эл фуқаролари ва махсус дастурлар асосида Ўзбекистон Республикасига олиб келинган репатриантлар фақат Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига юборилади.

Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган шахслар яшайдиган ҳудудга яқин жойлашган ихтисослашган муассасада бўш ўрин мавжуд бўлмаган тақдирда, уларнинг хоҳишига кўра бошқа ихтисослашган муассасага жойлаштирилади.

17. Ихтисослашган муассасаларга жойлаштириш учун шахсни одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган ёки одам савдосидан жабрланган деб топилгани асос ҳисобланади.

18. Ихтисослашган муассасаларга одам савдосидан жабрланган шахслар билан бирга қуйидаги шахслар ҳам жойлаштирилиши мумкин:

одам савдосидан жабрланган шахсларнинг вояга етмаган фарзандлари;

одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахснинг бир нафар қонуний вакили;

одам савдосидан жабрланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга қараб турувчи бир нафар ҳамроҳлик қилувчи шахс.

19. Мазкур Регламентнинг 16-бандига мувофиқ маълумотлар ихтисослашган муассасаларга тақдим этилган кундан сўнг бир кун ичида одам савдосидан жабрланган шахслар ихтисослашган муассасаларга юборилиши лозим.

20. Одам савдосидан жабрланган шахснинг ихтисослашган муассасаларга бориши ва яшаш жойига қайтиши билан боғлиқ транспорт харажатлари «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда қопланади:

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига келиб-кетиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;

Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳудудий марказларига келиб-кетиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида.

21. Одам савдосидан жабрланган шахсларни ихтисослашган муассасага юбориш жараёнида уларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки хавфсизлигига таҳдид мавжуд бўлган ҳолатларда, ушбу шахсларнинг хоҳишига кўра ички ишлар ходими ҳамроҳлигида муассасага олиб борилади. Бунда:

шахснинг ички ишлар ходими ҳамроҳлигида муассасага олиб бориш зарурияти уни идентификация қилган орган томонидан сўровнома ўтказиш жараёнида аниқланади;

шахснинг ички ишлар ходими ҳамроҳлигида муассасага олиб бориш уни идентификация қилган органнинг талабномасига мувофиқ тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органи томонидан амалга оширилади.

Мазкур бандга мувофиқ одам савдосидан жабрланган шахсларга ҳамроҳлик қилган ички ишлар органлари ходимларининг транспорт харажатлари ходимларнинг хизмат сафари харажатларини қоплаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаб берилади.

22. Ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилган шахслар ушбу ҳудуддаги туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси ёки туман (шаҳар) марказий шифохонаси томонидан кўпи билан 3 кун ичида юқумли ёки руҳий касалликлар мавжудлиги, стационар ёхуд амбулатор даволаниш эҳтиёжини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказилади. Бунда:

тиббий кўрик тегишли ихтисослашган муассаса томонидан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси ёки туман (шаҳар) марказий шифохонасига киритилган талабнома асосида амалга оширилади;

тиббий кўрикни амалга ошириш даврида ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилган шахслар махсус хонада сақланади.

23. Қуйидаги касалликлар мавжуд бўлган шахслар ҳудудий марказларга жойлаштирилмайди:

беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ҳамда хулқий бузилишлар билан кечадиган руҳий касалликлар, хусусан, тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик касалликлари;

жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

юқумли тери ва соч касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

таносил касалликлари (ОИВ инфекцияси бундан мустасно).

24. Ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилган шахсларда хавфли юқумли ёки руҳий касалликлар, стационар даволаниш эҳтиёжи мавжудлиги аниқланганида даволаниш учун тегишли даволаш-профилактика муассасасига йўналтирилади. Бунда тегишли марказлар томонидан зарур ҳолларда масофадан туриб хизматлар кўрсатилади ҳамда ушбу муассасалардан чиқарилгандан сўнг уларнинг розилиги асосида ихтисослашган муассасаларга жойлаштириш чоралари кўрилади.

25. Ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилган шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра хулоса «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ЯМИҲ» АТ орқали ихтисослашган муассасаларга юборилади.

Хулоса шакли Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

4-§. Ихтисослашган муассасаларда одам савдосидан жабрланганларнинг хизматларга бўлган эҳтиёжини баҳолаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш

26. Ихтисослашган муассасалар одам савдосидан жабрланган шахслар билан улар етиб келган куннинг ўзида ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди.

Ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномасининг намунавий шакли Агентлик томонидан тасдиқланади.

27. Ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилган одам савдосидан жабрланган шахслар 6 ойгача хавфсиз бошпана, озиқ-овқат ва гигиеник воситалар таъминланади.

28. Одам савдосидан жабрланган шахсларга реабилитация давридаги керакли тиббий хизматлар ихтисослашган муассасалар жойлашган ҳудуддаги тиббиёт муассасаси томонидан бепул кўрсатилади.

Бунда, одам савдосидан жабрланган шахсларга тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳақидаги маълумотлар тегишли тиббиёт муассасасидан юборилган маълумотлар асосида «ЯМИҲ» АТ шакллантирилади.

29. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ҳолати ижтимоий ходим, ҳуқуқшунос ва психологдан иборат мультидисциплинар гуруҳ томонидан сўровнома орқали комплекс баҳолашдан ўтказилиб, баҳолаш натижалари бўйича якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури ишлаб чиқилади.

Сўровнома ва якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурининг намунавий шакли Агентлик томонидан тасдиқланади.

30. Ихтисослашган муассасаларда одам савдосидан жабрланган шахсларга якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига мувофиқ қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

тиббий хизмат олишга кўмаклашиш;

психологик ва ҳуқуқий хизматлар;

зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, йўқотилган ва яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларини қайта тиклашга кўмаклашиш;

касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган шахсларни ҳудудлардаги касбий кўникмалар марказларида касбга ўргатиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига электрон буюртма бериш;

ихтисослашган муассасаларда касбга ўқитиш курсларига жалб этиш;

бандлигини таъминлаш бўйича туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига йўлланма бериш;

одам савдосидан жабрланган шахсларнинг вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги мактабгача ёки умумий ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштиришни ташкил этиш;

касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш даврида уларнинг вояга етмаган фарзандларига тарбиячи бириктириш;

реабилитация даврида мутахассис зарур бўлган ҳолларда таржимон, суицидолог, психотерапевт, болалар психологи, тиббий руҳшунослар ва бошқа мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш.

Ихтисослашган муассасалар томонидан одам савдосидан жабрланган шахсларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ижтимоий хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

31. Ихтисослашган муассасалар томонидан заруратга кўра, уларга жойлаштирилган шахсларнинг вояга етмаган фарзандларини мактабгача ёки умумий ўрта таълим муассасаларига олиб бориш ва олиб келиш хизмати кўрсатилиши мумкин.

3-боб. Одам савдосидан жабрланган шахсларни ихтисослашган муассасалардан чиқариш тартиби

32. Қуйидагилар одам савдосидан жабрланган шахсларни ихтисослашган муассасалардан чиқаришга асос бўлади:

якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурида белгиланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш якунланганлиги;

одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ихтисослашган муассасалардан чиқариш ҳақидаги аризаси;

ихтисослашган муассасаларнинг ички тартиб-қоидаларини ва ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси шартларини одам савдосидан жабрланган шахслар томонидан мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилиши;

одам савдосидан жабрланганлик ҳолати бўйича мурожаат қилган шахснинг яшаш жойи мавжуд бўлмаганлиги сабабли ихтисослашган муассасага вақтинчалик жойлаштирилган шахс дастлабки ёки якуний идентификация натижасида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган ёки одам савдосидан жабрланган деб топиш идентификация қилувчи орган томонидан рад этилганда;

одам савдосидан жабрланган шахсларга суд ҳукми билан озодлик маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланганда;

одам савдосидан жабрланган шахслар вафот этганда.

33. Реабилитация даврида одам савдосидан жабрланган шахсларнинг соғлиғи ёмонлашиши, шунингдек, руҳий ҳолатининг бузилиши натижасида даволаш-профилактика муассасасига стационар даволаниш учун вақтинча жойлаштирилганда, уларнинг ихтисослашган муассасалардаги жойи вақтинча сақлаб турилади ва даволаниб чиққанларидан сўнг қайта рўйхатдан ўтказишни талаб этмаган ҳолда жойлаштирилади.

Мазкур муддат ихтисослашган муассаса раҳбарининг қарорига асосан шахснинг даволаш-профилактика муассасасидан чиқиш санаси бўйича белгиланади.

34. Ихтисослашган муассасалардан чиқарилган шахсларнинг яшаш жойи мавжуд бўлмаса, ушбу шахслар белгиланган тартибда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун мўлжалланган марказларга жойлаштирилиши ҳамда тегишли ижтимоий ва бошқа хизматлар билан қамраб олиниши мумкин.

4-боб. Ихтисослашган муассасалардан чиқарилган шахсларнинг ҳолатини мониторинг қилиш

35. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг розилигига кўра улар ихтисослашган муассасалардан чиқарилган куни якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури ахборот тизими орқали яшаш жойидаги «Инсон» марказларига 6 ойгача давомида мониторингни амалга ошириш учун юборилади.

Бунда одам савдосидан жабрланган шахслар якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастуридаги хизматлар якунланмасдан марказдан чиқарилганида, тегишли якунланмаган хизматлар уларнинг яшаш жойидаги «Инсон» марказлари томонидан кўрсатилади.

36. Мониторингни амалга ошириш шакли, тартиби ва муддатлари одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хоҳишига кўра белгиланади ва «ЯМИҲ» АТга киритиб борилади.

37. «Инсон» марказлари мониторинг давомида аниқланган маълумотлар асосида одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ҳолатини, ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжини ўрганиб боради ҳамда зарур ҳолларда қўшимча хизматлар таклиф этади.

Мониторинг ўтказиш сўровномаси Агентлик томонидан тасдиқланади.

38. «Инсон» марказлари томонидан мониторинг ва кўрсатилган хизматлар натижалари, амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар «ЯИМҲ» АТ орқали тегишли ихтисослашган муассасаларга юборилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

39. Одам савдосидан жабрланган шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг сифати учун «Инсон» марказлари ва ихтисослашган муассасалар раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

40. Ҳудудий комиссия томонидан якуний идентификацияни амалга ошириш жараёнида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсни одам савдосидан жабрланган деб топиш рад этилган ҳолатларда, «Инсон» марказларига ёки ихтисослашган муассасалар томонидан ушбу шахсларга хизмат кўрсатиш тўхтатилади.

41. «Инсон» марказлари ва ихтисослашган муассасалар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган шахсга доир маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

42. «Инсон» марказлари, ихтисослашган муассасалар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу Регламент талабларига риоя этилиши устидан назоратни Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция амалга оширади.

43. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига ИЛОВА

Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Одам савдосидан жабрланган шахслар «Инсон» марказлари ёки ихтисослашган муассасаларнинг хизматларидан фойдаланиш учун тўғридан тўғри «Инсон» марказларига, ихтисослашган муассасаларга, маҳалладаги ижтимоий ходимга ёки 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»га мурожаат қилинади. Ўз ихтиёрига кўра 2-босқич «Инсон» марказлари ёки ихтисослашган муассасалар 1. Шахсларни дастлабки идентификациядан ўтказади. 2. Дастлабки идентификация натижасида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида эътироф этилган шахслар ҳақидаги маълумотларни, уларнинг розилигига кўра, ички ишлар органларига юборилади. 5 сутка ичида 3-босқич «Инсон» марказлари 1. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган одам савдосидан жабрланганларнинг ҳолати ҳамда ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжи сўровнома асосида баҳоланади. 2. Сўровнома натижасида одам савдосидан жабрланганларга ижтимоий хизматлар белгиланади. Бир иш куни ичида Ихтисослашган муассасалар Одам савдосидан жабрланганлар билан ижтимоий хизматлар кўрсатиш шартномаси имзоланади. Жойлаштирилган куннинг ўзида Ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилади. 3 кун 1. Одам савдосидан жабрланганларнинг ҳолати ижтимоий ходим, ҳуқуқшунос ва психологдан иборат мультидисциплинар гуруҳ томонидан баҳоланади. 2. Баҳолаш натижалари асосида якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури ишлаб чиқилади. 5 иш куни 4-босқич «Инсон» марказлари Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга белгиланган ижтимоий хизматлар кўрсатилишини таъминлайди. 1 ойгача Одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахсларга белгиланган ижтимоий хизматлар кўрсатилишини таъминлайди. Мурожаатига мувофиқ Ихтисослашган муассасалар Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурида белгиланган ижтимоий хизматлар кўрсатилишини таъминлайди. 1 ойгача Одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахсларга якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурида белгиланган ижтимоий хизматлар кўрсатилишини таъминлайди. 6 ойгача 5-босқич «Инсон» марказлари Реабилитация хизматлари якунланганидан сўнг ихтисослашган муассасалардан чиқарилган ва мониторингга розилик билдирган шахсларнинг ҳолатини мониторинг қилади ва заруратга кўра тегишли хизматлар кўрсатилишини таъминлайди. 6 ойгача

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорида :

а) 2-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат ва дори воситалари билан таъминлаш»;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг одам савдосидан жабрланган шахсларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган ҳудудий марказларининг одам савдосидан жабрланган шахсларга реабилитация хизматларини кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш»;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин».

в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 2-иловада :

илова белгисидаги «2-илова» сўзлари «илова» сўзи билан алмаштирилсин;

8-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат ва дори воситалари билан таъминлаш»;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг одам савдосидан жабрланган шахсларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган ҳудудий марказларининг одам савдосидан жабрланган шахсларга реабилитация хизматларини кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш»;

9-бандда :

«а» кичик бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат ва дори воситалари билан таъминлаш соҳасида:»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«белгиланган тартибда тиббий хизматлар кўрсатилишини ташкил этади»;

қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:

«е) Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг одам савдосидан жабрланган шахсларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган ҳудудий марказларининг одам савдосидан жабрланган шахсларга реабилитация хизматларини кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

ихтисослаштирилган ҳудудий марказлар фаолиятини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради;

ихтисослаштирилган ҳудудий марказларда одам савдосидан жабрланган шахслар билан ишлаш бўйича ягона ёндашув ва хизмат кўрсатиш сифатини таъминлайди, реабилитация, ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнларини мониторинг қилади;

ихтисослаштирилган ҳудудий марказлар томонидан одам савдосидан жабрланган шахсларга кўрсатилган хизматлар натижадорлигини таҳлил қилади, мавжуд муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

одам савдосидан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш соҳасида ихтисослаштирилган ҳудудий марказлар ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш чораларини кўради, ўқув-семинарлар, супервизия, методик тавсиялар ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқишни таъминлайди»;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни Марказга жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади»;

13 , 14 , 16 — 19 , 21 — 23 ва 25-бандлар кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги 119-сон қарорида :

а) 2-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1 1 -иловага мувофиқ»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) қуйидаги мазмундаги 1 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига 1 1 -ИЛОВА

18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом 18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда — ногиронлиги бўлган шахслар)нинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақаси (кейинги ўринларда — парваришлаш нафақаси)ни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Парваришлаш нафақаси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;

нафақа олувчи — ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган тартибда васий сифатида тайинланган шахс;

молиявий агент — парваришлаш нафақасини нафақа олувчининг ижтимоий картасига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки.

3. Парваришлаш нафақаси нафақа олувчининг ваколатли органга қилган мурожаатига асосан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) орқали инсон омилисиз автоматик тарзда тайинланади ҳамда ҳар ойда тўлаб борилади.

4. Парваришлаш нафақаси нафақа олувчи томонидан мурожаат қилинган кундан бошлаб, ногиронлик ва нафақа олувчига белгиланган васийлик муддатининг бутун даври давомида тўлаб борилади. Бунда нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса, унга парваришлаш нафақаси унинг яшаш гувоҳномаси (ID-карта ёки паспорт) амал қиладиган муддат давомида тўланади.

5. Парваришлаш нафақасини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

6. Парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Парваришлаш нафақасини тайинлаш

7. Нафақа олувчи парваришлаш нафақасини олиш учун ваколатли органга бевосита борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади. Бунда ваколатли органнинг масъул ходими ёки ижтимоий ходим томонидан «ЯМИҲ» АТ орқали нафақа олувчининг номидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон тарзда тўлдирилади. Бунда:

сўровномани тўлдириш жараёнида нафақа олувчи томонидан ваколатли органнинг масъул ходими ёки ижтимоий ходимга ногиронлик бўлган шахсга васийлик тайинлаш тўғрисидаги қарор тақдим этилиши талаб этилади;

нафақа олувчи томонидан ногиронлиги бўлган шахсга васий тайинлаш тўғрисидаги қарор тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли органнинг масъул ходими ёки ижтимоий ходим томонидан сўровномани тўлдириш рад этилади ҳамда бир иш куни ичида нафақа олувчига рад этиш асослари баён этилган жавоб хати берилади.

8. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатнинг тўғрилигига ваколатли органнинг масъул ходими ёки ижтимоий ходим, унинг ҳақиқийлигига эса нафақа олувчи жавобгар ҳисобланади.

9. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг нафақа олувчи унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва уни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Face-ID, Моbil-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

10. Сўровнома нафақа олувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг унда кўрсатилган қуйидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТда автоматик равишда ўрганилади:

ногиронлиги бўлган шахснинг ногиронлиги ва чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ногиронлиги бўлган шахснинг «Ғамхўрлик» марказига жойлаштирилганлиги ёки «Янги кун» кундузги қараб туриш, уй шароитида қараб туриш ва кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматларининг биридан фойдаланаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

11. Нафақа олувчининг парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш бўйича мурожаатини кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.

12. Қуйидаги ҳолларда парваришлаш нафақасини тайинлаш рад этилади:

сўровномада кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахснинг ногиронлиги ва унга чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар аниқланмаса;

сўровномада кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахс «Ғамхўрлик» марказига жойлаштирилганлиги ёки «Янги кун» кундузги қараб туриш, уй шароитида қараб туриш ва кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматларининг биридан фойдаланаётганлиги аниқланганда.

Парваришлаш нафақасини тайинлашни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

13. Сўровномага мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган маълумотлар ўрганилгандан сўнг, «ЯМИҲ» АТда нафақа тайинланади ёки нафақа тайинлаш рад этилади ҳамда нафақа олувчининг сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига қуйидагиларни назарда тутувчи СМС-хабарнома юборилади:

тайинланган парваришлаш нафақаси тўловларини амалга оширувчи ва унинг номига расмийлаштирилган ижтимоий картани (агар ижтимоий карта расмийлаштирилмаган бўлса) тақдим этувчи молиявий агент тўғрисидаги маълумотлар;

нафақа тайинлашни рад этиш асослари.

3-боб. Парваришлаш нафақасини тўлаш

14. Тайинланган парваришлаш нафақаси бўйича тўловлар молиявий агент томонидан нафақа олувчининг ижтимоий картасига ўтказилади.

15. Парваришлаш нафақаси тўловини амалга ошириш учун нафақа олувчининг ижтимоий картаси мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу шахсга парваришлаш нафақасини тайинлаш билан бир вақтда унга ижтимоий карта расмийлаштириш мақсадида «ЯМИҲ» АТ орқали унинг маълумотлари молиявий агентга юборилади.

16. Жорий ой давомида тайинланган парваришлаш нафақалари бўйича тўловларни амалга ошириш учун тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳамда тегишли маблағлар «ЯМИҲ» АТ орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар молиявий агентга тақдим этилади ва молиялаштирилади.

Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келганда, тўлов рўйхат (ведомост)лари ва зарур маблағлар кейинги икки иш куни мобайнида молиявий агентга тақдим этилиши ва молиялаштирилиши мумкин.

17. Молиявий агент томонидан бир иш куни давомида тақдим этилган тўлов рўйхат (ведомост)ларига асосан нафақа олувчиларнинг ижтимоий карталарига парваришлаш нафақалари ўтказилиши таъминланади.

18. Тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун тайинланган парваришлаш нафақасининг нафақа олувчига тўланадиган миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:

тайинланган парваришлаш нафақаси миқдорини тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;

бир кун учун тўлов суммаси тўлов амалга оширилиши лозим бўлган тегишли ойнинг қолган календарь кунлари сонига кўпайтирилади.

19. Қуйидаги ҳолларда парваришлаш нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади:

ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига қайта кўрикдан ўтиш учун бормаган бўлса;

нафақа олувчи томонидан парваришлаш нафақасини тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида ариза берилганда.

Тайинланган парваришлаш нафақасини тўлаш қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади.

Парваришлаш нафақасини тўлаш ушбу бандда кўрсатилган асослар бўйича тўхтатиб турилган тақдирда, нафақа олувчи ваколатли органга келиб шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ҳамда тўхтатиш асослари бекор қилинганлигига оид маълумотларни кўрсатган ҳолда мурожаат қилгандан сўнг бир иш куни ичида қайта тикланади.

Бунда мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат бўйича шахс:

бир ой ичида тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси кўригидан ўтса ҳамда унга қайта ногиронлик белгиланиб, чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган тақдирда, парваришлаш нафақаси тўхтатиб турилган кундан эътиборан қайта тикланади;

бир ойдан кўп вақт ўтганидан сўнг тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси кўригидан ўтса ҳамда унга қайта ногиронлик белгиланиб, чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган тақдирда, парваришлаш нафақаси ногиронлик қайта белгиланган кундан эътиборан қайта тикланади.

20. Қуйидаги ҳолларда парваришлаш нафақасини тўлаш тўхтатилади:

ногиронлиги бўлган шахс ёки нафақа олувчи вафот этганда;

нафақа олувчи озодликдан маҳрум этилганда;

васийлик тугатилганда ёхуд васийлик ва ҳомийлик органи томонидан нафақа олувчи белгиланган тартибда васий сифатидаги мажбуриятларни бажаришдан озод қилинганда ёки четлаштирилганда;

ногиронлиги бўлган шахс ёки нафақа олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда;

ногиронлиги бўлган шахс «Ғамхўрлик» марказига жойлаштирилганда;

ногиронлиги бўлган шахс «Янги кун» кундузги қараб туриш хизмати, уй шароитида қараб туриш хизмати ёки кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматларининг биридан фойдаланишни бошлаганда;

нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб бир ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганида (бундан парвариши билан банд бўлган ногиронлиги бўлган шахс билан бирга чиқиб кетган ҳолат мустасно);

нафақа олувчи суриштирув ва тергов органларидан ҳамда суддан яшириниб юрганда ёки уни жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахс сифатида қидирув эълон қилинганда ёки бедарак йўқолганда.

21. Ушбу Низомнинг 19 ва 20-бандларида назарда тутилган парваришлаш нафақасини тўлашнинг тўхтатилиши ёки тўхтатиб турилиши ёхуд қайта тикланишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлганда, тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади ёхуд қайта тикланади.

22. Нафақа олувчига тўланиши лозим бўлган ва унинг вафот этиши муносабати билан олинмай қолган парваришлаш нафақаси суммаси мерос таркибига киритилмайди.

23. Ногиронлиги бўлган шахс ёки нафақа олувчи вафот этганлиги тўғрисидаги маълумотлар «ЯМИҲ» АТга келиб тушган ой учун тўлов рўйхат (ведомост)лари шакллантирилганда ёки парваришлаш нафақаси бўйича тўлов нафақа олувчининг ижтимоий картасига кирим қилинган тақдирда, парваришлаш нафақаси қайтарилмайди.

4-боб. Якунловчи қоидалар

24. Ушбу Низомга мувофиқ парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш учун зарур бўлган ва ваколатли органга ахборот тизимлари орқали юбориладиган маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун жавобгарлик ушбу маълумотларни юборган вазирлик ёки идорага юклатилади.

25. Парваришлаш нафақаси тўловининг тўхтатилиши ёки тўхтатиб турилишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда, нафақа олувчи бу ҳақда ваколатли органга хабар берилиши шарт.

26. Нафақа олувчига у томонидан қилинган қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, мазкур Низомнинг 25-бандида назарда тутилган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик натижасида ёки ҳисоблашдаги ёхуд бошқа техник хато оқибатида ортиқча тўланган маблағлар кейинги ойларда тўланадиган парваришлаш нафақасидан ушлаб қолинади.

Бунда ортиқча тўланган парваришлаш нафақаси суммаси ушлаб қолингандан сўнг нафақа олувчига тўланиши лозим бўлган парваришлаш нафақасининг миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмас.

27. Нафақа олувчи ортиқча тўланган парваришлаш нафақаси суммаларини ушлаб қолинишидан норози бўлган тақдирда ёки парваришлаш нафақаси тўхтатилганда, аниқланган қарздорлик нафақа олувчидан суд тартибида ундирилади.

28. Парваришлаш нафақасини тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан нафақа олувчи томонидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилиниши мумкин.

29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш

Босқичлар Субъектлар Механизм Бажариш муддатлари 1-босқич 18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакил (кейинги ўринларда — қонуний вакил) 18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақаси (кейинги ўринларда — парваришлаш нафақаси)ни тайинлаш юзасидан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки тегишли ижтимоий ходимга мурожаат қилади. Хоҳишига кўра 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки тегишли ижтимоий ходим «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ)да қонуний вакил номидан сўровнома тўлдиради. Мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Қонуний вакил Маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Face-ID, Моbil-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 4-босқич «ЯМИҲ» АТ Сўровномада кўрсатилган маълумотларни белгиланган тартибда ўрганиш натижасида қонуний вакилга парваришлаш нафақаси тайинланади ёки мазкур нафақани тайинлаш рад этилади. Сўровнома тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда 5-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жорий ой давомида тайинланган парваришлаш нафақалари бўйича тўловларни амалга ошириш учун тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳамда тегишли маблағлар «ЯМИҲ» АТ орқали молиявий агентга тақдим этилади ва молиялаштирилади. Ҳар ой кейинги ойнинг 5-санасига қадар 6-босқич Молиявий агент Тақдим этилган тўлов рўйхат (ведомост)ларига асосан нафақа олувчиларнинг ижтимоий карталарига парваришлаш нафақалари ўтказилиши таъминланади. Бир иш куни давомида

18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга парваришлаш нафақасини тайинлаш бўйича

I. Мурожаат қилувчи (Қонуний вакил) тўғрисида маълумотлар 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Туғилган санаси: 5. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами: 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 7. Маҳалла фуқаролар йиғини номи: 8. Телефон рақами: 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 10. Васийлик ёки ҳомийлик белгилашга доир ваколатли органнинг қарори рақами: 11. Ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахсга васийлик ёки ҳомийлик белгилашга доир ваколатли органнинг қарори*: II. 18 ёш ва ундан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган ногиронлиги бўлган шахснинг маълумотлари 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Туғилган санаси: 5. Паспорт (идентификация ID-карта) серияси ва рақами: 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 7. Ногиронлик маълумотлари ва ташхиси: 8. Ногиронлиги бўлган шахснинг «Ғамхўрлик» марказларига ёки «Янги кун» кундузги қараб туриш хизмати, уй шароитида қараб туриш хизмати, кичик ҳажмли «Мадад» уйлари хизматларидан бирига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар:

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомда :

а) 7-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни бир инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасидан ёки ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказларидан бошқа шу турдаги муассасага ўтказиш юзасидан хулоса беради;»;

б) 2-илованинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 4. Кўришида нуқсонлар: а) Иккала кўзнинг кўрлиги H 54.0 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ҳамда қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти б) Микрофтальм (иккала кўз-OU) Микрокорнеа (иккала кўз-OU) Анофтальм (иккала кўз-OU) Q11 Q13.4 Тиббий кўрсатмалар коррекциядан сўнг боланинг кўриш ўткирлиги 0,2 гача бўлганда кўп тармоқли ихтисослаштирилган, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига, кўриш ўткирлиги 0,4 гача бўлганда инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти в) Тўр пардасининг ривожланишидаги туғма нуқсонлар (иккала кўз-OU) H 33-35 г) Ретинобластома (иккала кўз-OU) C 69.2 H 35.8 Бир кўзнинг кўрлиги, иккинчи кўз кўришининг пасайиши H 54.1 д) Колобома (иккала кўз-OU) Q13.0 Q12.2 Q10.3 Q14.2 Q14.8 е) Претинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси) (иккала кўз-OU) H 35.1 ж) Кўриш нервининг атрофияси (иккала кўз-OU) H 47.2 з) Кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси (иккала кўз-OU) Q14.2 и) Альбинизм Е70.3 к) Аниридия (иккала кўз-OU) Q13.1 л) Катаракта (иккала кўз-OU) H 26.0 Q12.0 м) Кўз гавҳарининг бошқа касалликлари Афакия ёки туғма афакия (иккала кўз-OU) H 27 H 27.0 Q12.3 н) Кўз гавҳари силжиши (иккала кўз-OU) Q12.1 о) кўз гавҳарининг чиқиши (иккала кўз-OU) H 27.1 п) Глаукома (туғма, иккиламчи) (иккала кўз-OU) H 40 — 42 р) Туғма миопиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU) H 52.1 с) Гиперметропиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU) H 52.0 т) Нистагм ва кўзнинг беихтиёр ҳаракатлари H 55 » ;

б) 3-илованинг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 3. Кўришида нуқсонлар: а) Иккала кўзнинг кўрлиги H 54.0 Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати б) Микрофтальм (иккала кўз-OU) Микрокорнеа (иккала кўз-OU) Анофтальм (иккала кўз-OU) Q11 Q13.4 Тиббий кўрсатмалар коррекциядан сўнг боланинг кўриш ўткирлиги 0,2 гача бўлганда ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати, кўриш ўткирлиги 0,4 гача бўлганда Бошланғич таянч коррекцион, инклюзив таълим синфларига эга умумтаълим муассасаси. в) Тўр пардасининг ривожланишидаги туғма нуқсонлар (иккала кўз-OU) H 33-35 г) Тўр пардасининг хавфли ўсмаси (ретинобластома) (иккала кўз-OU) C 69.2 H 35.8 д) Бир кўзнинг кўрлиги, иккинчи кўз кўришининг пасайиши H 54.1 д) Колобома (иккала кўз-OU) Q13.0 Q12.2 Q10.3 Q14.2 Q14.8 ж) Преретинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси) (иккала кўз-OU) H 35.1 з) Кўриш нервининг атрофияси (иккала кўз-OU) H 47.2 и) Кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси (иккала кўз-OU) Q14.2 к) Альбинизм Е70.3 л) Аниридия (иккала кўз-OU) Q13.1 м) Катаракта (иккала кўз-OU) H 26.0 Q12.0 н) Кўз гавҳарининг бошқа касалликлари Афакия ёки туғма афакия (иккала кўз-OU) H 27 H 27.0 Q12.3 о) Кўз гавҳари туғма силжиши (иккала кўз-OU) Q12.1 п) Кўз гавҳарининг чиқиши (иккала кўз-OU) H 27.1 р) Глаукома (туғма, иккиламчи) (иккала кўз-OU) H 40 — 42 с) Туғма миопиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU) H 52.1 т) Гиперметропиянинг юқори даражаси (иккала кўз-OU) H 52.0 у) Нистагм ва кўзнинг беихтиёр ҳаракатлари H 55 » ;

б) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

«Эрта аралашув» хизматига психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар

Т/р Касаллик номи Халқаро касалликлар таснифи (ХКТ-10) Изоҳ I. Муддатидан олдин туғилган болалар 1. Бошқа рукнларда таснифланмаган, туғилганда жисмининг кам вазн ва ҳомиладорлик муддатининг қисқарганлиги билан боғлиқ бўлган, бузилишлар P07 Муддатдан олдин туғилган чақалоқ II. Нерв системаси туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 2. Анэнцефалия ва шунга ўхшаш ривожланиш нуқсонлари Q00 3. Энцефалоцеле Q01 4. Микроцефалия Q02 5. Туғма гидроцефалия Q03 6. Миянинг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) Q04 7. Spina bifida (умуртқа каналининг тўлиқсиз ёпилиши) Q05 8. Орқа миянинг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) Q06 9. Нерв системасининг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) Q07 10. Бошқа рукнларда таснифланмаган, гестация ҳолатига нисбатан кам вазнда туғилганлар P05 Туғилгандаги тана вазни 1500 г дан кам 12. Болалар церебрал фалажи G80 Анамнезида оғир перинатал патология мавжуд бўлган ҳамда болалар серебрал фалажи ривожланиш хавфи юқори бўлган болалар. 13. Гемиплегия G81 14. Параплегия ва тетраплегия G82 15. Бошқа паралитик синдромлар G83 16. Кутилган нормал физиологик ривожланишнинг йўқлиги R62 Болалар ривожланишининг бузилишлари III. Бошқа туғма аномалия (ривожи нуқсон)лари 17. Нейрофиброматоз (бехатар) Q85.0 18. Бир неча системаларни қамраб олувчи бошқа аниқланган туғма аномалия (ривожи нуқсон)лари синдромлари Q87 IV. Бошқа рукнларда таснифланмаган хромосом аномалиялар 19. Даун синдроми Q90 20. Бошқа рукнларда таснифланмаган, моносомиялар ва аутосомлар бир қисмининг йўқолиши Q93 21. Тернер синдроми Q96 22. Бошқа рукнларда таснифланмаган, жинсий хромосомаларнинг бошқа аномалиялари, эркак фенотипи Q98 23. Бошқа рукнларда таснифланмаган, хромосомалар бошқа аномалиялари Q99 V. Кўришида нуқсонлар (икки кўзида) 24. Иккала кўзнинг кўрлиги H 54.0 25. Микрофтальм (иккала кўз-OU) Q11 26. Микрокорнеа (иккала кўз-OU) 27. Анофтальм (иккала кўз-OU) 28. Тўр пардасининг хавфли ўсмаси (ретинобластома) (иккала кўз-OU) C69.2 H 35.8 29. Преретинопатия (чала туғилган болалар ретинопатияси) (иккала кўз-OU) H 35.1 30. Альбинизм Е70.3 31. Нистагм ва кўзнинг беихтиёр ҳаракатлари H 55 VI. Эшитишида нуқсонлар 32. Икки томонлама нейросенсор карлик Отологик ва аудиологик имплантатларнинг борлиги (кохлеар имплантациядан кейин) H 90.3 Z96.2 33. Икки томонлама нейросенсор карлик H 90.3 34. Эшитишнинг бузилишига олиб келувчи, қулоқ туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) Q16 35. Икки томонлама аралаш кондуктив ва нейросенсор карлик H 90.6 VII. Нутқдаги нуқсон 36. Танглай ёриғи (бўри оғиз) Танглай ва лаб ёриғи (бўри оғиз қуён лаб билан) Очиқ манқалик ва ёпиқ манқалик Q35 Q37 R49.2 37. Нутқ ва тил ривожининг специфик бузилишлари F80 Нутқ ривожланишининг кечикиши (алалия) 38. Дизартрия и анартрия R47.1 VIII. Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари 39. Кифоз ва лордоз M40 40. Сколиоз М41 41. Спинал мушак атрофияси ва унга яқин синдромлар G12 42. Мушакларнинг бирламчи шикастланишлари G71 43. Тизза бўғими туғма аномалияси Q74.1 44. Туғма кўп сонли артрогрипоз Q74.3 45. Оёқ-қўл(лар)нинг бошқа аниқланган туғма аномалиялари Q74.8 46. Аниқланмаган оёқ-қўл(лар) туғма аномалиялари Q74.9 47. Найсимон суяклар ва умуртқа поғонасининг ўсиш дефекти билан кечувчи остеохондродисплазияси Q77 48. Цереброваскуляр касалликларининг оқибатлари I69 49. Товон туғма деформацияси Q66 Товоннинг валгус (варус) деформацияси; ясси товонлик; маймоқлик 50. Сон туғма деформациялари Q65 Чаноқ-сон бўғими дисплазияси 51. Тўш-ўмров-сўрғичсимон мускули туғма деформацияси Q68.0 Бўйиннинг туғма қийшиқлиги IX. Психологик ривожланишнинг бузилишлари 52. Аутизмга хавф F84.0 Психоневролог хулосаси 53. Психологик ривожланишнинг аралаш специфик бузилишларига хавф F83 X. Ривожланишда орқада қолиш хавфи (анамнезда) 54. Перинатал даврда юзага келадиган бошқа бузилишлар P90 — P96 55. Аниқланмаган энцефалопатия G93.4 56. Бош миянинг бошқа аниқланган шикастланишлари G93.8 57. Туғма гипотонус P94.2 58. Перинатал даврда юзага келган, бронх-ўпка дисплазияси P27.1 59. Чақалоқдаги аниқланмаган респиратор бузилиш P28.9 60. Ҳаддан зиёд гемолиз сабабли келиб чиққан неонатал сариқлик P58 61. Бошқа ва аниқланмаган сабаблар келтириб чиқарган неонатал сариқлик P59 62. Оқсил-энергетик етишмовчилиги сабаб бўлган, ривожланишнинг кечикиши E40-46 63. Реанимация ва интенсив терапия бўлимида даволаш (3 кундан ортиқ) 64. Она, ҳомиладорлик, туғруқ ва туғдириш ҳолатлари келтириб чиқарган, ҳомила ва чақалоқнинг шикастланишлари P00-P04 65. Ҳомиладорлик давомийлиги ва ҳомила ўсиши билан боғлиқ бўлган бузилишлар P05-P08 66. Туғруқ травмаси P10-P15 67. Перинатал давр учун хос бўлган, нафас ва юрак-томир бузилишлари P20-P29 XI. Қалқонсимон без касалликлари 68. Диффуз буқоқли туғма гипотиреоз E03.0 XII. Наслий моддалар алмашинуви касалликлари 69. Классик фенилкетонурия E70.0 70. Сфинголипидлар алмашинуви бузилишлари ва липидлар тўпланишининг бошқа бузилишлари E75 71. Кистозли фиброз E84 » .

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарори билан тасдиқланган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низомда :

а) қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:

«10 1 . Мазкур Низомнинг 14 ва 15-иловаларида кўрсатилган ёрдам бўйича талаб қилинадиган маблағлар олдинги ойдаги туман (шаҳар) «Саҳоват ва кўмак» жамғармасига келиб тушган тушум доирасида чегириб қолинади ва қолган маблағларнинг тақсимоти ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Бунда мазкур Низомнинг 14 ва 15-иловаларидаги ёрдам бўйича чегириб қолинган маблағлар ҳисоби туман (шаҳар)лар кесимида алоҳида юритилади»;

б) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «1 — 13-иловаларига» сўзлари «1 — 15-иловаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «уч босқичда амалга оширилади» сўзларидан кейин «, ушбу Низомнинг 14 ва 15-иловаларида кўрсатилган ёрдамлар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари:

«Маҳалла еттилиги»нинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорларига асосан ёрдамлар бўйича тегишли маблағлар мазкур Низомнинг 1 — 13-иловаларига;

Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш маркази бошлиғининг тавсияномасига асосан мазкур Низомнинг 14-иловасига;

одам савдосидан жабрланганларга реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассаса раҳбарининг тавсияномасига асосан Низомнинг 15-иловасига мувофиқ паспортларда назарда тутилган тартибда ўтказиб берилади»;

е) 44-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ушбу Низомнинг 21-бандида белгиланган тартибда ёрдамлар бўйича маблағларни молиялаштириш».

ж) қуйидаги мазмундаги 14 ва 15-иловалар билан тўлдирилсин:

««Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг йўқотилган, муддати ўтган ёки яроқсиз ҳолатга келган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарни) қайта расмийлаштириш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш

1. Ижтимоий ёрдам номи: Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг йўқотилган, муддати ўтган ёки яроқсиз ҳолатга келган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарни) қайта расмийлаштириш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи миқдорида 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш маркази бошлиғининг шахсни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этиш тўғрисидаги қарори; Давлат хизматлари маркази ёки ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилган идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун давлат божини тўлаш бўйича тўлов ҳужжати. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Шахснинг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс деб эътироф этилганлиги 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам идентификацияловчи ID-картасини олиш учун белгиланган давлат божи миқдорини ижтимоий ёрдам олувчи томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатида қайд этилган ғазна ҳисобварағига ўтказиш орқали кўрсатилади.

«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 15-ИЛОВА

Одам савдосидан жабрланган шахсларни реабилитация марказларига бориш ва келиш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш

1. Ижтимоий ёрдам номи: Одам савдосидан жабрланган шахсларни реабилитация марказларига бориш ва келиш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига бориш ва келиш учун ҳар бир шахсга — БҲМнинг 1 баравари; Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги ҳудудий марказларига бориш ва келиш учун ҳар бир шахсга — БҲМнинг ярим баравари. 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган ёки одам савдосидан жабрланган шахс деб тан олинган ҳамда одам савдосидан жабрланганларга реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассасаларга юборилган жисмоний шахслар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар (жабрланган шахснинг вояга етмаган фарзандлари, вояга етмаган жабрланганларнинг бир нафар қонуний вакили, шунингдек I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қараб турувчи бир нафар ҳамроҳлик қилувчи шахслар). 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Одам савдосидан жабрланганларга реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассаса раҳбарининг тавсияномаси. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: дастлабки идентификация натижасида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс сифатида ёки якуний идентификация натижасида одам савдосидан жабрланган шахс деб тан олиниши; одам савдосидан жабрланганларга реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассасага етиб келиши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Одам савдосидан жабрланганларга реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассасага ҳар бир жойлаштирилган давр учун бир маротаба. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчи одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган ёки одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахснинг ижтимоий картаси ёки банк пластик картасига ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: Мазкур ижтимоий ёрдамни олувчи шахслар реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган муассаса жойлашган ҳудудга 50 километрдан узоқ бўлмаган ҳудудда яшаган ҳолларда уларга тавсиянома шакллантирилмайди ҳамда бориш ва келиш харажатлари тўлаб берилмайди. ».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарорида :

а) 2 ва 3-бандлардаги «Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази» сўзлари тегишли келишикдаги «Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 3 1 ва 3 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«3 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-256-сон Фармони билан жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болалар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказларига бошқалардан алоҳида жойлаштирилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3 2 . Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

жинсий зўравонликдан жабрланган боланинг ҳаётий вазияти «Инсон» марказлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 14 июлдаги 440-сон қарорида белгиланган тартибда баҳоланади;

баҳолаш натижалари асосида жинсий зўравонликдан жабрланган бола ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйилганда, тегишли «Инсон» марказининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан тасдиқланган намунадаги қарори билан ҳудудий марказларга бошқалардан алоҳида жойлаштирилиши мумкин»;

в) 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлар «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 1-иловада :

1-банд «ижтимоий хизматларни кўрсатиш» сўзларидан олдин «, шунингдек, жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болаларга» сўзлари билан тўлдирилсин;

4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига, шунингдек, жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болаларга ижтимоий хизматлар «Инсон» марказлари, Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг ҳудудий марказлари (кейинги ўринларда — ҳудудий марказлар) томонидан кўрсатилади. Бунда жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болаларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш улар учун ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режасига мувофиқ ташкил этилади»;

4-боб номи «вояга етмаган фарзандларини» сўзларидан кейин «, шунингдек, жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болаларни» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . Жинсий зўравонликдан жабрланган болалар қонунчиликда белгиланган тартибда ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уларни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйилганда, тегишли «Инсон» марказининг қарори билан ҳудудий марказларга бошқалардан алоҳида жойлаштирилиши мумкин.

Бунда ҳудудий марказларга жойлаштирилган жинсий зўравонликдан жабрланган болаларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш, уларнинг ҳудудий марказларда бўлиш тартиби ва муддатлари улар учун ишлаб чиқилган ҳимоя қилиш режасига асосан мазкур бобда белгиланган тартибда ташкил этилади»;

илованинг номидаги «Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази» сўзлари тегишли келишикдаги «Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 5 майдаги 294-сон қарорида :

а) 2-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик (ҳомийлик) тайинланган бола(лар)ни васийлик (ҳомийлик)ка берган ёки васийлик (ҳомийлик)ка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, васийлик (ҳомийлик)ка берилган бола(лар)га (кейинги ўринларда — васийлик ёки ҳомийликка берилган Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги болалар)»;

б) 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига» сўзлари «васийлик ёки ҳомийликка берилган Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги болаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик (ҳомийлик) тайинланган бола(лар)ни васийлик (ҳомийлик)ка берган ёки васийлик (ҳомийлик)ка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, васийлик (ҳомийлик)ка берилган бола(лар)га (кейинги ўринларда — васийлик ёки ҳомийликка берилган Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги болалар) нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда:

ушбу Низом асосида васийлик ёки ҳомийликка берилган Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги болаларга ижтимоий ёрдамлар уларнинг оиласи бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режада назарда тутилган тақдирда кўрсатилади;

васийлик ёки ҳомийликка берилган Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги болаларга реестрга киритилган оила фарзандларига ижтимоий ёрдам кўрсатишда алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди»;

14-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Ушбу Низомга 2, 5 ва 13-иловаларга мувофиқ ижтимоий ёрдамларни кўрсатишда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг тегишли ўқув курсларига мунтазам қатнашиши индивидуал ривожланиш режаси ёки индивидуал интеграция режасини шакллантирган «Инсон» маркази масъул ходимлари томонидан ўқув курслари тугагунга қадар ҳар ойда камида бир марта мониторинг қилиб борилади»;

иккинчи хатбошидаги «Низомга 5 ва 13-иловаларга» сўзлари «Низомга 2, 5 ва 13-иловаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган тадбирлар бўйича биринчи ой учун тўлов амалга оширилади ва кейинги ойлар учун тўловлар етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг тегишли ўқув курсларида ўқиганлиги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тасдиқланган тақдирда амалга оширилади»;

21-банднинг тўртинчи хатбошиси «турли хил ракурсдан олинган» сўзлари чиқариб ташлансин;

23-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ваучердан у шаклланган санадан бошлаб ўн икки ой давомида ваучерда белгиланган маблағ доирасида бир неча марта фойдаланиш мумкин»;

27-банднинг иккинчи хатбошиси «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун товарлар» бўлими» сўзларидан кейин «ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан юритиладиган электрон савдо майдончалари» сўзлари билан тўлдирилсин;

32-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «турли хил ракурсдан олинган» сўзлари чиқариб ташлансин;

37-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

39-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «васийлик ёки ҳомийликдаги Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига» сўзлари «васийлик ёки ҳомийликка берилган Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги болаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илова «Изоҳ» қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«*Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомийлик тайинланган бола(лар)ни ҳомийликка берган ёки ҳомийликка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, ҳомийликка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

3-илова «Изоҳ» қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«*Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомийлик тайинланган бола(лар)ни ҳомийликка берган ёки ҳомийликка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, ҳомийликка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

4-илова «Изоҳ» қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«*Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик (ҳомийлик) тайинланган бола(лар)ни васийлик (ҳомийлик)ка берган ёки васийлик (ҳомийлик)ка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, васийлик (ҳомийлик)ка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

5-иловада :

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрлаш курсларига мунтазам қатнашиш»;

9-позиция учинчи устунининг учинчи хатбошисидаги «давомийлигидан қатъий назар 6 ойгача» сўзлари «давомида 12 ойгача» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Изоҳ» қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«*Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомийлик тайинланган бола(лар)ни ҳомийликка берган ёки ҳомийликка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, ҳомийликка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

6-иловада :

6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома.»;

«Изоҳ» қисмида :

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«*Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомийлик тайинланган бола(лар)ни ҳомийликка берган ёки ҳомийликка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса ҳомийликка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ушбу паспортнинг 4 ва 5-позициялари назарда тутилган талабларга кўра, олий таълимда таҳсил олаётган талабаларга фақат бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача бўлган миқдорда ахборот технологиялари воситалари харид қилиш учун кўрсатилиши мумкин. Бунда:

харид қилинадиган ахборот технологиялари воситаларининг турлари ва уларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг энг юқори миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади;

харид қилинадиган ахборот технологиялари воситалари Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ваучер асосида харид қилинади;

ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган шахснинг олий таълим муассасасида таълим олаётганлиги «Олий таълим жараёнларини бошқариш (HEMIS)» ахборот тизими орқали текширилади, агар ахборот тизимлари орқали текшириш имкони бўлмаганда олий таълим ташкилотининг маълумотномасига асосан хизмат кўрсатилади»;

7-иловада :

номидаги «Халқаро имтиҳон» сўзлари «Миллий ва халқаро имтиҳон» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-позициянинг учинчи устунида:

биринчи хатбошидаги «Халқаро имтиҳон» сўзлари «Миллий ва халқаро имтиҳон» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда барча фанлар бўйича миллий имтиҳонлар ҳамда қуйидаги халқаро имтиҳон тизимлари харажатлари қопланади:»;

6-позициянинг учинчи устуни матнидаги «халқаро имтиҳон» сўзлари «миллий ва халқаро имтиҳон» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-позициянинг учинчи устуни учинчи хатбошисидаги «халқаро имтиҳон» сўзлари «миллий ва халқаро имтиҳон» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Халқаро имтиҳонда икки маротаба, миллий имтиҳонда эса ҳар бир фан бўйича (5 тагача) икки маротаба»;

«Изоҳ» қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«*Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомийлик тайинланган бола(лар)ни ҳомийликка берган ёки ҳомийликка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, ҳомийликка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

8-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Васийлик ёки ҳомийлик белгиланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар»;

«Изоҳ» қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик (ҳомийлик) тайинланган бола(лар)ни васийлик (ҳомийлик)ка берган ёки васийлик (ҳомийлик)ка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, васийлик (ҳомийлик)ка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

9-илова «Изоҳ» қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«*Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик (ҳомийлик) тайинланган бола(лар)ни васийлик (ҳомийлик)ка берган ёки васийлик (ҳомийлик)ка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, васийлик (ҳомийлик)ка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

10-илованинг 7-позицияси учинчи устуни учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг давлат ҳисобидан берилган турар жойларини ёки мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бошқа турар жойларини жиҳозлаш учун ишлатилади»;

11-илова «Изоҳ» қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«*Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик (ҳомийлик) тайинланган бола(лар)ни васийлик (ҳомийлик)ка берган ёки васийлик (ҳомийлик)ка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, васийлик (ҳомийлик)ка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

12-илова «Изоҳ» қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«*Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан васийлик (ҳомийлик) тайинланган бола(лар)ни васийлик (ҳомийлик)ка берган ёки васийлик (ҳомийлик)ка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, васийлик (ҳомийлик)ка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

13-илова «Изоҳ» қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«*Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомийлик тайинланган бола(лар)ни ҳомийликка берган ёки ҳомийликка олган оилаларнинг бири (иккаласи) Ижтимоий реестрга киритилган бўлса, ҳомийликка берилган бола(лар)га ҳам кўрсатилиши мумкин»;

14-илованинг 9-позицияси учинчи устуни тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«уй-жойнинг яшаш хоналарини кенгайтириш ва қўшимча хона қуриш учун»;

15 ва 16-иловалардан «турли хил ракурсдан олинган» сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 июлдаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандидаги «16-санасига қадар» сўзлари «26-санасига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарорида :

а) 2-бандда :

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларида ташкил этиладиган психоижтимоий реабилитация хизматларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш, методик қўллаб-қувватлаш»;

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 2-иловада :

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ижтимоий хизматлар доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга психоижтимоий ҳамда таълим, спорт, маиший ва санъат соҳаларига оид педагогик хизматлар кўрсатилади.

Бунда психоижтимоий хизматлар Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларида ташкил этиладиган психоижтимоий реабилитация хоналарида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан кўрсатилади.

Профессионал тутинган оилага жойлаштирилган болаларнинг оилаларига заруратга кўра «Меҳрли оила» хизмати кўрсатилади»;

6-бандда :

биринчи хатбошидан «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази (кейинги ўринларда — Интеграция маркази) ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари,» сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бўлиши»;

10-банддаги «Интеграция маркази» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази (кейинги ўринларда — Интеграция маркази)» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда мазкур Низомнинг 5-банди биринчи хатбошисида белгиланган хизматларнинг турлари, хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлиги ушбу хизматларни кўрсатиш муддатларидан келиб чиқиб белгиланади»;

18-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

2-иловада :

1-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қисқа муддатли ижтимоий хизмат»;

изоҳ қисми чиқариб ташлансин;

2а-иловада :

1-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Узоқ муддатли ижтимоий хизмат»;

изоҳ қисми чиқариб ташлансин;

в) 3-илованинг 23-банди биринчи хатбошисидаги «бола манфаатига» сўзлари «боланинг энг устун манфаатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 3 1 -иловада :

5-банднинг иккинчи хатбошис и қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари учун уй-жойларни харид қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғига асосан Интеграция маркази томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;

21-банддан «ҳамда таълим, спорт, маиший ва санъат соҳаларига оид қўшимча машғулотлар» сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат муассасаларини такомиллаштириш ва янги ижтимоий хизматларни ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2026 йил 21 майдаги 271-сон қарорида :

а) 2-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«д) ногиронлиги бўлган шахслар учун «Мурувват» интернат уйлари «Ғамхўрлик» марказлари сифатида ташкил этилгунга қадар:

уларга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахслар тоифаси ва ташхисига кўра ушбу марказлардан чиқарилишига йўл қўйилмайди;

ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйларига жойлаштирилган болалар 18 ёшга кирганда, истисно тариқасида, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этиладиган маълумотларга асосан Агентлик ҳузуридаги Апелляция кенгашининг қарорига мувофиқ бўш ўринлар мавжуд бўлган ногиронлиги бўлган шахслар учун «Ғамхўрлик» марказларига кўчирилади;»;

б) 1-иловада :

4-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) оилавий шифокор томонидан ривожланишида орқада қолиш хавфи мавжудлиги ҳақида хулоса берилган бир ёшгача бўлган болалар. Бунда тиббий ҳужжатлар шакллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланади;»;

39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«39. Ваучер бўйича кўрсатилган «Эрта аралашув» хизматининг ҳар бир соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 13 фоизи миқдорида субсидия суммаси ажратилади.

Боланинг эрта аралашув хизматидан бир ҳафта давомида олти соатгача (бир кунда 2 соатгача, бир ойда 24 соатгача) фойдаланилган қисми ваучер асосида қоплаб берилади. Бунда:

бир кун учун ваучер асосида субсидия бола давоматининг ҳисоби қайд қилинганда тўлиқ бир соат учун, бола давоматининг ҳисоби бир соатдан камида 10 дақиқа ўтиб қайд қилинганда икки соат учун тўлиқ ажратилади;

вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида ташкил этилган эрта аралашув хизмати учун ажратиладиган субсидия миқдорини белгилашда 1,1 нисбатда, Тошкент шаҳрида эса 1,3 нисбатда кўпайтирувчи коэффициент қўлланади.»;

40-банддаги «уч кундан» сўзлари «6 соатдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-иловада :

16-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) уй шароитида қараб туриш хизмати бўйича қуйидаги ташхисларнинг бири қўйилган ногиронлиги бўлган шахслар:

деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03);

чуқур ақлий заифлик (F73);

болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 4 ёки 5 даража) + оғир даражадаги ақлий заифлик G80+F72;

цереброваскуляр касалликларининг оқибатлар+ спастик тетраплегия ёки бўшашган тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 4 ёки 5 -даража) + оғир даражадаги ақлий заифлик I69.2+G82.3 /G 82.4+F72;

тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 4 ёки 5 даража) + оғир даражадаги ақлий заифлик G 82+ F72;

эпилепсия эпилептик статус оғир даражадаги ақлий заифлик G40/ G41+F72 (Тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик);»;

3-иловада :

II-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«II. «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати ва уй шароитида қараб туриш хизмати бўйича:

1. Амбулатор-поликлиника муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган беморнинг тиббий картасидан батафсил кўчирма.

2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси психиатр хонаси (руҳий-асаб касалликлари диспансери)дан олинган беморнинг амбулатор картасидан кўчирма»;

III-боб номидан «ва «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизмати жойлаштириш» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги IV-боб билан тўлдирилсин:

«IV. «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизмати бўйича:

1. Амбулатор-поликлиника муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган беморнинг тиббий картасидан батафсил кўчирма.

2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси психиатр хонаси (руҳий-асаб касалликлари диспансери)дан олинган беморнинг амбулатор картасидан кўчирма.

3. Ногиронлиги бўлган шахсга васий тайинлаш тўғрисидаги қарор.

4. Шахсни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги суд қарори»;

«Изоҳ» қисмининг иккинчи хатбошисидан «навбатсиз жойлаштириладиган» сўзлари чиқариб ташлансин;

4-иловада :

1-позициянинг «Қарши тиббий кўрсатмалар» устуни қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

«8. Соматик касалликлари декомпенсация даври ва оғир даража кечиши»;

2-позициянинг «Қарши тиббий кўрсатмалар» устуни қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

«8. Соматик касалликлари декомпенсация даври ва оғир даража кечиши»;

4-позициянинг «Ногиронлиги бўлган шахсга қўйилган ташхис (Халқаро касалликлар таснифи ХКТ-10)» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Деменция (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).

2. Чуқур ақлий заифлик (F73).

3. Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 4 ёки 5 даража) + оғир даражадаги ақлий заифлик G80+F72.

4. Цереброваскуляр касалликларининг оқибатлар+ спастик тетраплегия ёки бўшашган тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 4 ёки 5 -даража) + оғир даражадаги ақлий заифлик I69.2+G82.3 /G 82.4+F72.

5. Тетраплегия (GMFCS классификациясига кўра 4 ёки 5 даража) + оғир даражадаги ақлий заифлик G 82+ F72.

6. Эпилепсия эпилептик статус оғир даражадаги ақлий заифлик G40/ G41+F72 (Тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик)»;

5-позициянинг «Қарши тиббий кўрсатмалар» устуни қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

«8. Соматик касалликлари декомпенсация даври ва оғир даража кечиши»;

г) 3-илова қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . Қуйидаги мақсадларда ногиронлиги бўлган шахслар ҳудудий бошқармаларнинг ташаббуси асосида бир Марказдан бошқасига кўчирилиши мумкин:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг оила аъзолари ёки бошқа қариндошлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун улар яшайдиган яқин ҳудудга кўчириш;

Марказлар фаолиятини такомиллаштириш жараёнида улардаги ўринларнинг мақбуллаштирилиши.

Ногиронлиги бўлган шахсни мазкур бандга мувофиқ бир Марказдан бошқасига кўчиришда ҳудудий бошқармалар томонидан уни бир Марказдан бошқасига кўчиришга асос бўладиган ҳужжат ва маълумотлар ахборот модули орқали Апелляция кенгашига киритилади.

Апелляция кенгаши томонидан ногиронлиги бўлган шахсни бир Марказдан бошқасига кўчириш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда, ҳудудий бошқармалар томонидан уч иш куни ичида ушбу шахсларнинг оила аъзолари (мавжуд бўлганда) бу тўғрисида хабардор қилинади»;

д) 4-илова қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:

«23 1 . Қуйидаги мақсадларда ногиронлиги бўлган болалар ҳудудий бошқармаларнинг ташаббуси асосида бир Марказдан бошқасига кўчирилиши мумкин:

ногиронлиги бўлган болаларнинг оила аъзолари ёки бошқа қариндошлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш учун улар яшайдиган яқин ҳудудга кўчириш;

Марказлар фаолиятини такомиллаштириш жараёнида улардаги ўринларнинг мақбуллаштирилиши.

Ногиронлиги бўлган болани мазкур бандга мувофиқ бир Марказдан бошқасига кўчиришда ҳудудий бошқармалар томонидан уни бир Марказдан бошқасига кўчиришга асос бўладиган ҳужжат ва маълумотлар ахборот модули орқали Апелляция кенгашига киритилади.

Апелляция кенгаши томонидан ногиронлиги бўлган шахсни бир Марказдан бошқасига кўчириш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда, ҳудудий бошқармалар томонидан уч иш куни ичида ушбу шахсларнинг оила аъзолари (мавжуд бўлганда) бу тўғрисида хабардор қилинади»;

е) 7-иловада :

34-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ҳар бир ногиронлиги бўлган шахснинг ҳақиқатда яшаган кунлари тўғрисидаги далолатнома тадбиркор ҳамда тегишли туман (шаҳар)даги «Инсон» маркази томонидан расмийлаштирилиб, тасдиқланади»;

38-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда субсидиянинг миқдори «Мадад» уйлари хизматига қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатда яшаган кунлари сонидан келиб чиққан ҳолда ахборот модули орқали автоматик равишда ҳисобланади»;

қуйидаги мазмундаги 40 1 -банд билан тўлдирилсин:

«40 1 . Ушбу бобда назарда тутилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг давоматини биометрик идентификация қилиш, давоматни ҳисобга олиш ва шу билан боғлиқ тартиблар фақат мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган «Мадад» уйларида ташкил этиладиган «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизматига нисбатан татбиқ этилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 6 октябрь,

539-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

SOʻROVNOMA

ROʻYXATI

PASPORTI

PASPORTI

Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish tizimini samarali yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni aniqlash va ularni jamiyatga integratsiya qilish tizimini tubdan takomillashtirishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2026-yil 3-avgustdagi PF-146-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) huzuridagi Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) boshqaruv va ishlab chiqarish xodimlarining cheklangan umumiy soni 11 ta shtat birligidan iborat etib belgilansin. Bunda:

Markazning tuzilmasi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori tomonidan tasdiqlanadi hamda Markaz xodimlari mehnatiga haq toʻlash shartlari Ijtimoiy himoya milliy agentligining hududiy boshqarmalari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash shartlariga tenglashtiriladi;

Markazning texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlari uchun shtat birliklari soni qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan meʼyorlarga muvofiq belgilanadi.

Markazga 1 ta xizmat avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratiladi.

2. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash va ularga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Ijtimoiy himoya milliy agentligi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2026-yil 1-noyabrga qadar mazkur qarorda nazarda tutilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi takomillashtirilishi va zaruratga koʻra uning boshqa axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

4. Ichki ishlar vazirligi doimiy ravishda odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ixtisoslashgan muassasalarga yetib borishi uchun hamrohlik xizmatini (kuzatib boruvchi) tashkil qilib borsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori M.P. Olloyorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 6-oktabrdagi 539-son qaroriga 1-ILOVA

Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash va ularga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan va odam savdosidan jabrlangan deb tan olingan shaxslarning (keyingi oʻrinlarda — odam savdosidan jabrlangan shaxslar) xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash va ularga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

dastlabki identifikatsiya — jismoniy shaxsni odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs deb tan olish toʻgʻrisida qaror qabul qilish maqsadida maʼlumotlarni olishga, oʻrganishga va baholashga qaratilgan chora-tadbirlar;

ixtisoslashgan muassasalar — Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markazi, shuningdek, Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Qashqadaryo, Samarqand va Fargʻona viloyati hududiy markazlari;

odam savdosidan jabrlangan shaxslarni identifikatsiya qilish — jismoniy shaxslarga nisbatan amalga oshiriladigan, ularga nisbatan odam savdosi sifatida malakalanadigan xatti-harakatlar sodir etilganligi toʻgʻrisida yoki sodir etish niyati haqida maʼlumotlar olishga qaratilgan chora-tadbirlar majmui;

yakuniy identifikatsiya — jismoniy shaxsni odam savdosidan jabrlangan deb tan olish yoki tan olishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish.

3. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash va ularga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazlari) hamda ixtisoslashgan muassasalar tomonidan amalga oshiriladi.

4. Odam savdosidan jabrlangan shaxslar ijtimoiy xizmatlardan foydalanish uchun “Inson” markazlari yoki ixtisoslashgan muassasalarga quyidagi davr mobaynida murojaat qilishi mumkin:

odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida eʼtirof etilgandan soʻng bir oy ichida;

odam savdosidan jabrlangan deb tan olingandan soʻng bir yilgacha boʻlgan muddat ichida.

5. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash va ularga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish ushbu Reglamentga ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish

1-§. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning murojaatlarini qabul qilish

6. Odam savdosidan jabrlangan shaxslar “Inson” markazlari yoki ixtisoslashgan muassasalarning xizmatlaridan foydalanish uchun toʻgʻridan toʻgʻri “Inson” markazlariga, ixtisoslashgan muassasalarga, mahalladagi ijtimoiy xodimga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni”ga murojaat qilishi mumkin.

Bunda 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni” orqali kelib tushgan murojaatlar odam savdosidan jabrlangan shaxslarning talab va ehtiyojlaridan kelib chiqib, ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish uchun “Inson” markazlariga yoxud ixtisoslashgan muassasalarga, zarur hollarda, murojaatchining roziligi asosida ichki ishlar organlari yoki tez tibbiy yordam xizmatlariga yoʻnaltiriladi.

7. Kelib tushgan murojaatlar asosida odam savdosidan jabrlangan shaxslar “Inson” markazlari yoki ixtisoslashgan muassasalarning masʼul xodimi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda dastlabki identifikatsiyadan oʻtkaziladi.

8. “Inson” markazlari yoki ixtisoslashgan muassasalar tomonidan odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida eʼtirof etilgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ularning roziligi asosida, ichki ishlar organlariga taqdim etiladi.

9. Shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarga ega boʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ularning shaxsini tasdiqlash uchun ushbu shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ichki ishlar organlariga taqdim etilgan holda ijtimoiy xizmatlar bilan qamrab olinadi.

Bunda Inson” markazlari va ixtisoslashgan muassasalar tomonidan ushbu shaxslarga ularning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar rasmiylashtirilguniga qadar quyidagi xizmatlar koʻrsatilishi mumkin:

shoshilinch tibbiy yordam olishga koʻmaklashish;

psixologik xizmatlar;

huquqiy xizmatlar;

shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarni rasmiylashtirish, shuningdek, yoʻqotilgan va yaroqsiz holga kelgan hujjatlarini qayta tiklashga koʻmaklashish;

ixtisoslashgan muassasalarda kasbga oʻqitish kurslariga jalb etish.

10. Shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarga ega boʻlmagan shaxslarni toʻliq ijtimoiy xizmatlar bilan qamrab olish maqsadida Agentlik va uning hududiy boʻlinmalari, shuningdek, ixtisoslashgan muassasalarga quyidagi vakolatlar beriladi:

a) odam savdosidan jabrlangan shaxslarning chet davlat fuqaroligiga mansubligi yoki mansub emasligini aniqlash toʻgʻrisida soʻrovnomalar kiritish;

b) odam savdosidan jabrlangan shaxslarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar, arxiv maʼlumotlari va boshqa axborot manbalari orqali ularning shaxsi va huquqiy maqomini aniqlash boʻyicha choralar koʻrish;

v) odam savdosidan jabrlangan shaxslarning:

fuqaroligi aniqlangan taqdirda, ularning kelib chiqqan davlatiga ixtiyoriy ravishda qaytishiga koʻmaklashish yoki qonunchilikka muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlishining huquqiy asoslarini rasmiylashtirish choralarini koʻrish;

fuqaroligi aniqlanmagan yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga nisbatan ularni fuqaroligi boʻlmagan shaxs sifatida tan olish va Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasini rasmiylashtirish bilan bogʻliq tadbirlarni belgilangan tartibda amalga oshirish.

11. “Inson” markazlari va ixtisoslashgan muassasalar odam savdosidan jabrlangan shaxslarning murojaati asosida ularning ijtimoiy xizmatlarga boʻlgan ehtiyojlarini baholaydi va ijtimoiy xizmatlarga yoʻnaltiradi.

12. Odam savdosiga qarshi kurashishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi davlat organlari tomonidan dastlabki yoki yakuniy identifikatsiyadan oʻtgan shaxs ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagini bildirgan taqdirda, u haqidagi maʼlumotlar tegishincha identifikatsiyani amalga oshirgan tashkilot yoki Odam savdosiga qarshi kurashish va munosib mehnat masalalari boʻyicha hududiy komissiya (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiya) tomonidan oʻzlarining elektron axborot tizimlari orqali “Inson” markazlariga yoxud ixtisoslashgan muassasalarga yuboriladi.

2-§. “Inson” markazlari tomonidan odam savdosidan jabrlanganlarning xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash va ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish

13. Ijtimoiy va boshqa xizmatlardan foydalanish istagini bildirgan odam savdosidan jabrlangan shaxs va uning oila aʼzolarining ijtimoiy-iqtisodiy holati hamda ijtimoiy xizmatlarga muhtojligi bir ish kuni ichida “Inson” markazlari tomonidan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali (keyingi oʻrinlarda — “YAMIH” AT) orqali Agentlik tomonidan belgilangan tartibda baholanadi hamda baholash natijasi asosida ular tegishli xizmatlarga yoʻnaltiriladi.

14. Soʻrovnoma natijasida odam savdosidan jabrlangan shaxslarga “Inson” markazlari tomonidan quyidagi xizmatlar koʻrsatiladi:

shoshilinch tibbiy yordam olishga koʻmaklashish;

psixologik xizmatlar;

huquqiy xizmatlar;

zarur hujjatlarni rasmiylashtirish, shuningdek, yoʻqotilgan va yaroqsiz holga kelgan hujjatlarini qayta tiklashga koʻmaklashish;

kasb-hunar oʻrganish istagini bildirgan shaxslarni hududlardagi kasbiy koʻnikmalar markazlarida kasbga oʻrgatish uchun yoʻllanma berish;

bandligini taʼminlash boʻyicha tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlariga yoʻllanma berish;

“Inson” markazlari va ixtisoslashgan muassasalar tomonidan koʻrsatilmaydigan boshqa turdagi xizmatlardan foydalanishga koʻmaklashish.

Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq “Inson” markazlari tomonidan boshqa xizmatlar ham koʻrsatilishi mumkin.

15. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga koʻrsatilgan xizmatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “YAMIH” ATga kiritib boriladi.

3-§. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni ixtisoslashgan muassasalarga joylashtirish

16. Reabilitatsiya xizmatlaridan foydalanish istagini bildirgan odam savdosidan jabrlangan shaxslar haqidagi maʼlumotlar dastlabki identifikatsiyani amalga oshirgan odam savdosiga qarshi kurashishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi davlat organlari, shu jumladan, “Inson” markazlari hamda hududiy komissiya tomonidan ixtisoslashgan muassasalarga yuboriladi. Bunda:

odam savdosidan jabrlangan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari hamda odam savdosidan jabrlangan va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ixtisoslashgan muassasa xizmatidan foydalanish istagini bildirgan voyaga yetmagan shaxslar oʻzlari yashaydigan hududga yaqin joylashgan ixtisoslashgan muassasaga;

odam savdosidan jabrlangan erkaklar, chet el fuqarolari va maxsus dasturlar asosida Oʻzbekiston Respublikasiga olib kelingan repatriantlar faqat Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markaziga yuboriladi.

Mazkur bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan shaxslar yashaydigan hududga yaqin joylashgan ixtisoslashgan muassasada boʻsh oʻrin mavjud boʻlmagan taqdirda, ularning xohishiga koʻra boshqa ixtisoslashgan muassasaga joylashtiriladi.

17. Ixtisoslashgan muassasalarga joylashtirish uchun shaxsni odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan yoki odam savdosidan jabrlangan deb topilgani asos hisoblanadi.

18. Ixtisoslashgan muassasalarga odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan birga quyidagi shaxslar ham joylashtirilishi mumkin:

odam savdosidan jabrlangan shaxslarning voyaga yetmagan farzandlari;

odam savdosidan jabrlangan voyaga yetmagan shaxsning bir nafar qonuniy vakili;

odam savdosidan jabrlangan I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga qarab turuvchi bir nafar hamrohlik qiluvchi shaxs.

19. Mazkur Reglamentning 16-bandiga muvofiq maʼlumotlar ixtisoslashgan muassasalarga taqdim etilgan kundan soʻng bir kun ichida odam savdosidan jabrlangan shaxslar ixtisoslashgan muassasalarga yuborilishi lozim.

20. Odam savdosidan jabrlangan shaxsning ixtisoslashgan muassasalarga borishi va yashash joyiga qaytishi bilan bogʻliq transport xarajatlari “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan quyidagi miqdorlarda qoplanadi:

Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markaziga kelib-ketish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida;

Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Qashqadaryo, Samarqand va Fargʻona viloyati hududiy markazlariga kelib-ketish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida.

21. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni ixtisoslashgan muassasaga yuborish jarayonida ularning hayoti, sogʻligʻi yoki xavfsizligiga tahdid mavjud boʻlgan holatlarda, ushbu shaxslarning xohishiga koʻra ichki ishlar xodimi hamrohligida muassasaga olib boriladi. Bunda:

shaxsning ichki ishlar xodimi hamrohligida muassasaga olib borish zaruriyati uni identifikatsiya qilgan organ tomonidan soʻrovnoma oʻtkazish jarayonida aniqlanadi;

shaxsning ichki ishlar xodimi hamrohligida muassasaga olib borish uni identifikatsiya qilgan organning talabnomasiga muvofiq tegishli tuman (shahar) ichki ishlar organi tomonidan amalga oshiriladi.

Mazkur bandga muvofiq odam savdosidan jabrlangan shaxslarga hamrohlik qilgan ichki ishlar organlari xodimlarining transport xarajatlari xodimlarning xizmat safari xarajatlarini qoplash boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda qoplab beriladi.

22. Ixtisoslashgan muassasalarga joylashtirilgan shaxslar ushbu hududdagi tuman (shahar) koʻp tarmoqli markaziy poliklinikasi yoki tuman (shahar) markaziy shifoxonasi tomonidan koʻpi bilan 3 kun ichida yuqumli yoki ruhiy kasalliklar mavjudligi, statsionar yoxud ambulator davolanish ehtiyojini aniqlash uchun tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. Bunda:

tibbiy koʻrik tegishli ixtisoslashgan muassasa tomonidan tuman (shahar) koʻp tarmoqli markaziy poliklinikasi yoki tuman (shahar) markaziy shifoxonasiga kiritilgan talabnoma asosida amalga oshiriladi;

tibbiy koʻrikni amalga oshirish davrida ixtisoslashgan muassasalarga joylashtirilgan shaxslar maxsus xonada saqlanadi.

23. Quyidagi kasalliklar mavjud boʻlgan shaxslar hududiy markazlarga joylashtirilmaydi:

bemorning oʻzi va atrofdagilar uchun xavfli boʻlgan qoʻpol hamda xulqiy buzilishlar bilan kechadigan ruhiy kasalliklar, xususan, tez-tez (har oyda 5-martadan koʻp) tutqanoq sodir boʻladigan epilepsiya, muntazam tutqanoqlarga, epileptik maqomga, kun oxiriga borib boʻshashuvchanlikka, disforiyalarga moyillik kasalliklari;

jarayonning faol bosqichidagi sil kasalligi;

yuqumli teri va soch kasalliklari;

oʻtkir yuqumli kasalliklar;

salbiy jarayondagi, yomon holatda oʻtadigan shish kasalliklari va retsidivlari;

tanosil kasalliklari (OIV infeksiyasi bundan mustasno).

24. Ixtisoslashgan muassasalarga joylashtirilgan shaxslarda xavfli yuqumli yoki ruhiy kasalliklar, statsionar davolanish ehtiyoji mavjudligi aniqlanganida davolanish uchun tegishli davolash-profilaktika muassasasiga yoʻnaltiriladi. Bunda tegishli markazlar tomonidan zarur hollarda masofadan turib xizmatlar koʻrsatiladi hamda ushbu muassasalardan chiqarilgandan soʻng ularning roziligi asosida ixtisoslashgan muassasalarga joylashtirish choralari koʻriladi.

25. Ixtisoslashgan muassasalarga joylashtirilgan shaxslarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalariga koʻra xulosa “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali “YAMIH” AT orqali ixtisoslashgan muassasalarga yuboriladi.

Xulosa shakli Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.

4-§. Ixtisoslashgan muassasalarda odam savdosidan jabrlanganlarning xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini baholash va ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish

26. Ixtisoslashgan muassasalar odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan ular yetib kelgan kunning oʻzida ijtimoiy xizmat koʻrsatish shartnomasini imzolaydi.

Ijtimoiy xizmat koʻrsatish shartnomasining namunaviy shakli Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.

27. Ixtisoslashgan muassasalarga joylashtirilgan odam savdosidan jabrlangan shaxslar 6 oygacha xavfsiz boshpana, oziq-ovqat va gigiyenik vositalar taʼminlanadi.

28. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga reabilitatsiya davridagi kerakli tibbiy xizmatlar ixtisoslashgan muassasalar joylashgan hududdagi tibbiyot muassasasi tomonidan bepul koʻrsatiladi.

Bunda, odam savdosidan jabrlangan shaxslarga tibbiyot muassasasi tomonidan koʻrsatiladigan tibbiy xizmatlar haqidagi maʼlumotlar tegishli tibbiyot muassasasidan yuborilgan maʼlumotlar asosida “YAMIH” AT shakllantiriladi.

29. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning holati ijtimoiy xodim, huquqshunos va psixologdan iborat multidissiplinar guruh tomonidan soʻrovnoma orqali kompleks baholashdan oʻtkazilib, baholash natijalari boʻyicha yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturi ishlab chiqiladi.

Soʻrovnoma va yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturining namunaviy shakli Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.

30. Ixtisoslashgan muassasalarda odam savdosidan jabrlangan shaxslarga yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturiga muvofiq quyidagi xizmatlar koʻrsatiladi:

tibbiy xizmat olishga koʻmaklashish;

psixologik va huquqiy xizmatlar;

zarur hujjatlarni rasmiylashtirish, shuningdek, yoʻqotilgan va yaroqsiz holga kelgan hujjatlarini qayta tiklashga koʻmaklashish;

kasb-hunar oʻrganish istagini bildirgan shaxslarni hududlardagi kasbiy koʻnikmalar markazlarida kasbga oʻrgatish uchun Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga elektron buyurtma berish;

ixtisoslashgan muassasalarda kasbga oʻqitish kurslariga jalb etish;

bandligini taʼminlash boʻyicha tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlariga yoʻllanma berish;

odam savdosidan jabrlangan shaxslarning voyaga yetmagan farzandlarini eng yaqin hududdagi maktabgacha yoki umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga vaqtincha joylashtirishni tashkil etish;

kasbga oʻqitish, ish bilan taʼminlash davrida ularning voyaga yetmagan farzandlariga tarbiyachi biriktirish;

reabilitatsiya davrida mutaxassis zarur boʻlgan hollarda tarjimon, suitsidolog, psixoterapevt, bolalar psixologi, tibbiy ruhshunoslar va boshqa mutaxassislarni shartnoma asosida jalb etish.

Ixtisoslashgan muassasalar tomonidan odam savdosidan jabrlangan shaxslarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa ijtimoiy xizmatlar ham koʻrsatilishi mumkin.

31. Ixtisoslashgan muassasalar tomonidan zaruratga koʻra, ularga joylashtirilgan shaxslarning voyaga yetmagan farzandlarini maktabgacha yoki umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga olib borish va olib kelish xizmati koʻrsatilishi mumkin.

3-bob. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni ixtisoslashgan muassasalardan chiqarish tartibi

32. Quyidagilar odam savdosidan jabrlangan shaxslarni ixtisoslashgan muassasalardan chiqarishga asos boʻladi:

yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturida belgilangan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish yakunlanganligi;

odam savdosidan jabrlangan shaxslarning ixtisoslashgan muassasalardan chiqarish haqidagi arizasi;

ixtisoslashgan muassasalarning ichki tartib-qoidalarini va ijtimoiy xizmat koʻrsatish shartnomasi shartlarini odam savdosidan jabrlangan shaxslar tomonidan muntazam yoki bir marta qoʻpol ravishda buzilishi;

odam savdosidan jabrlanganlik holati boʻyicha murojaat qilgan shaxsning yashash joyi mavjud boʻlmaganligi sababli ixtisoslashgan muassasaga vaqtinchalik joylashtirilgan shaxs dastlabki yoki yakuniy identifikatsiya natijasida odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan yoki odam savdosidan jabrlangan deb topish identifikatsiya qiluvchi organ tomonidan rad etilganda;

odam savdosidan jabrlangan shaxslarga sud hukmi bilan ozodlik mahrum qilish tarzidagi jazo tayinlanganda;

odam savdosidan jabrlangan shaxslar vafot etganda.

33. Reabilitatsiya davrida odam savdosidan jabrlangan shaxslarning sogʻligʻi yomonlashishi, shuningdek, ruhiy holatining buzilishi natijasida davolash-profilaktika muassasasiga statsionar davolanish uchun vaqtincha joylashtirilganda, ularning ixtisoslashgan muassasalardagi joyi vaqtincha saqlab turiladi va davolanib chiqqanlaridan soʻng qayta roʻyxatdan oʻtkazishni talab etmagan holda joylashtiriladi.

Mazkur muddat ixtisoslashgan muassasa rahbarining qaroriga asosan shaxsning davolash-profilaktika muassasasidan chiqish sanasi boʻyicha belgilanadi.

34. Ixtisoslashgan muassasalardan chiqarilgan shaxslarning yashash joyi mavjud boʻlmasa, ushbu shaxslar belgilangan tartibda muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar uchun moʻljallangan markazlarga joylashtirilishi hamda tegishli ijtimoiy va boshqa xizmatlar bilan qamrab olinishi mumkin.

4-bob. Ixtisoslashgan muassasalardan chiqarilgan shaxslarning holatini monitoring qilish

35. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning roziligiga koʻra ular ixtisoslashgan muassasalardan chiqarilgan kuni yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturi axborot tizimi orqali yashash joyidagi “Inson” markazlariga 6 oygacha davomida monitoringni amalga oshirish uchun yuboriladi.

Bunda odam savdosidan jabrlangan shaxslar yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturidagi xizmatlar yakunlanmasdan markazdan chiqarilganida, tegishli yakunlanmagan xizmatlar ularning yashash joyidagi “Inson” markazlari tomonidan koʻrsatiladi.

36. Monitoringni amalga oshirish shakli, tartibi va muddatlari odam savdosidan jabrlangan shaxslarning xohishiga koʻra belgilanadi va “YAMIH” ATga kiritib boriladi.

37. “Inson” markazlari monitoring davomida aniqlangan maʼlumotlar asosida odam savdosidan jabrlangan shaxslarning holatini, ijtimoiy xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini oʻrganib boradi hamda zarur hollarda qoʻshimcha xizmatlar taklif etadi.

Monitoring oʻtkazish soʻrovnomasi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.

38. “Inson” markazlari tomonidan monitoring va koʻrsatilgan xizmatlar natijalari, amalga oshirilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “YAIMH” AT orqali tegishli ixtisoslashgan muassasalarga yuboriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

39. Odam savdosidan jabrlangan shaxslarga koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlarning sifati uchun “Inson” markazlari va ixtisoslashgan muassasalar rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.

40. Hududiy komissiya tomonidan yakuniy identifikatsiyani amalga oshirish jarayonida odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxsni odam savdosidan jabrlangan deb topish rad etilgan holatlarda, “Inson” markazlariga yoki ixtisoslashgan muassasalar tomonidan ushbu shaxslarga xizmat koʻrsatish toʻxtatiladi.

41. “Inson” markazlari va ixtisoslashgan muassasalar oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan shaxsga doir maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

42. “Inson” markazlari, ixtisoslashgan muassasalar, davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan ushbu Reglament talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya amalga oshiradi.

43. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash va ularga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga ILOVA

Odam savdosidan jabrlangan shaxslarning xizmatlarga boʻlgan ehtiyojini aniqlash va ularga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Odam savdosidan jabrlangan shaxslar “Inson” markazlari yoki ixtisoslashgan muassasalarning xizmatlaridan foydalanish uchun toʻgʻridan toʻgʻri “Inson” markazlariga, ixtisoslashgan muassasalarga, mahalladagi ijtimoiy xodimga yoki 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni”ga murojaat qilinadi. Oʻz ixtiyoriga koʻra 2-bosqich “Inson” markazlari yoki ixtisoslashgan muassasalar 1. Shaxslarni dastlabki identifikatsiyadan oʻtkazadi. 2. Dastlabki identifikatsiya natijasida odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida eʼtirof etilgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni, ularning roziligiga koʻra, ichki ishlar organlariga yuboriladi. 5 sutka ichida 3-bosqich “Inson” markazlari 1. Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagini bildirgan odam savdosidan jabrlanganlarning holati hamda ijtimoiy xizmatlarga boʻlgan ehtiyoji soʻrovnoma asosida baholanadi. 2. Soʻrovnoma natijasida odam savdosidan jabrlanganlarga ijtimoiy xizmatlar belgilanadi. Bir ish kuni ichida Ixtisoslashgan muassasalar Odam savdosidan jabrlanganlar bilan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish shartnomasi imzolanadi. Joylashtirilgan kunning oʻzida Ixtisoslashgan muassasalarga joylashtirilgan shaxslar tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi. 3 kun 1. Odam savdosidan jabrlanganlarning holati ijtimoiy xodim, huquqshunos va psixologdan iborat multidissiplinar guruh tomonidan baholanadi. 2. Baholash natijalari asosida yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturi ishlab chiqiladi. 5 ish kuni 4-bosqich “Inson” markazlari Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarga belgilangan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishini taʼminlaydi. 1 oygacha Odam savdosidan jabrlangan deb tan olingan shaxslarga belgilangan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishini taʼminlaydi. Murojaatiga muvofiq Ixtisoslashgan muassasalar Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarga yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturida belgilangan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishini taʼminlaydi. 1 oygacha Odam savdosidan jabrlangan deb tan olingan shaxslarga yakka tartibdagi ijtimoiy reabilitatsiya dasturida belgilangan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishini taʼminlaydi. 6 oygacha 5-bosqich “Inson” markazlari Reabilitatsiya xizmatlari yakunlanganidan soʻng ixtisoslashgan muassasalardan chiqarilgan va monitoringga rozilik bildirgan shaxslarning holatini monitoring qiladi va zaruratga koʻra tegishli xizmatlar koʻrsatilishini taʼminlaydi. 6 oygacha

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 6-oktabrdagi 539-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2008-yil 5-noyabrdagi 240-son qarorida :

a) 2-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“odam savdosidan jabrlanganlar, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotganlarni qulay yashash va shaxsiy gigiyena shart-sharoitlari, shuningdek, oziq-ovqat va dori vositalari bilan taʼminlash”;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining odam savdosidan jabrlangan shaxslarga xizmat koʻrsatishga ixtisoslashtirilgan hududiy markazlarining odam savdosidan jabrlangan shaxslarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini muvofiqlashtirish”;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha Respublika reabilitatsiya markazi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.

v) 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

g) 2-ilovada :

ilova belgisidagi “2-ilova” soʻzlari “ilova” soʻzi bilan almashtirilsin;

8-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“odam savdosidan jabrlanganlarni, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotganlarni qulay yashash va shaxsiy gigiyena shart-sharoitlari, shuningdek, oziq-ovqat va dori vositalari bilan taʼminlash”;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining odam savdosidan jabrlangan shaxslarga xizmat koʻrsatishga ixtisoslashtirilgan hududiy markazlarining odam savdosidan jabrlangan shaxslarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini muvofiqlashtirish”;

9-bandda :

“a” kichik bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) odam savdosidan jabrlanganlarni, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotganlarni qulay yashash va shaxsiy gigiyena shart-sharoitlari, shuningdek, oziq-ovqat va dori vositalari bilan taʼminlash sohasida:”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“belgilangan tartibda tibbiy xizmatlar koʻrsatilishini tashkil etadi”;

quyidagi mazmundagi “e” kichik band bilan toʻldirilsin:

“e) Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining odam savdosidan jabrlangan shaxslarga xizmat koʻrsatishga ixtisoslashtirilgan hududiy markazlarining odam savdosidan jabrlangan shaxslarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini muvofiqlashtirish sohasida:

ixtisoslashtirilgan hududiy markazlar faoliyatini uslubiy jihatdan muvofiqlashtiradi;

ixtisoslashtirilgan hududiy markazlarda odam savdosidan jabrlangan shaxslar bilan ishlash boʻyicha yagona yondashuv va xizmat koʻrsatish sifatini taʼminlaydi, reabilitatsiya, ijtimoiy, psixologik, huquqiy va tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish jarayonlarini monitoring qiladi;

ixtisoslashtirilgan hududiy markazlar tomonidan odam savdosidan jabrlangan shaxslarga koʻrsatilgan xizmatlar natijadorligini tahlil qiladi, mavjud muammolarni aniqlaydi hamda ularni bartaraf etish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi;

odam savdosidan jabrlangan shaxslarni reabilitatsiya qilish sohasida ixtisoslashtirilgan hududiy markazlar xodimlarining kasbiy salohiyatini oshirish choralarini koʻradi, oʻquv-seminarlar, superviziya, metodik tavsiyalar va amaliy qoʻllanmalarni ishlab chiqishni taʼminlaydi”;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Odam savdosidan jabrlanganlarni, odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotganlarni Markazga joylashtirish hamda ularga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadigan tartibga muvofiq amalga oshiriladi”;

13 , 14 , 16 — 19 , 21 — 23 va 25-bandlar kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi “Ijtimoiy himoyaga muhtoj ayrim toifadagi shaxslarga nafaqa va moddiy yordamlarni tayinlash hamda toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash va ushbu sohaga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish orqali davlat xizmati sifatini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida”gi 119-son qarorida :

a) 2-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1 1 -ilovaga muvofiq”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) quyidagi mazmundagi 1 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 23-martdagi 119-son qaroriga 1 1 -ILOVA

18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom 18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — nogironligi boʻlgan shaxslar)ning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasi (keyingi oʻrinlarda — parvarishlash nafaqasi)ni tayinlash va toʻlash tartibini belgilaydi.

Parvarishlash nafaqasi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashaydigan xorijiy davlat fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga tayinlanadi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari;

nafaqa oluvchi — nogironligi boʻlgan shaxslarga belgilangan tartibda vasiy sifatida tayinlangan shaxs;

moliyaviy agent — parvarishlash nafaqasini nafaqa oluvchining ijtimoiy kartasiga oʻtkazishga masʼul boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan tijorat banki.

3. Parvarishlash nafaqasi nafaqa oluvchining vakolatli organga qilgan murojaatiga asosan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “YAMIH” AT) orqali inson omilisiz avtomatik tarzda tayinlanadi hamda har oyda toʻlab boriladi.

4. Parvarishlash nafaqasi nafaqa oluvchi tomonidan murojaat qilingan kundan boshlab, nogironlik va nafaqa oluvchiga belgilangan vasiylik muddatining butun davri davomida toʻlab boriladi. Bunda nafaqa oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashovchi chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxs boʻlsa, unga parvarishlash nafaqasi uning yashash guvohnomasi (ID-karta yoki pasport) amal qiladigan muddat davomida toʻlanadi.

5. Parvarishlash nafaqasini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

6. Parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Parvarishlash nafaqasini tayinlash

7. Nafaqa oluvchi parvarishlash nafaqasini olish uchun vakolatli organga bevosita borgan holda yoki ijtimoiy xodim orqali murojaat qiladi. Bunda vakolatli organning masʼul xodimi yoki ijtimoiy xodim tomonidan “YAMIH” AT orqali nafaqa oluvchining nomidan mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnoma elektron tarzda toʻldiriladi. Bunda:

soʻrovnomani toʻldirish jarayonida nafaqa oluvchi tomonidan vakolatli organning masʼul xodimi yoki ijtimoiy xodimga nogironlik boʻlgan shaxsga vasiylik tayinlash toʻgʻrisidagi qaror taqdim etilishi talab etiladi;

nafaqa oluvchi tomonidan nogironligi boʻlgan shaxsga vasiy tayinlash toʻgʻrisidagi qaror taqdim etilmagan taqdirda, vakolatli organning masʼul xodimi yoki ijtimoiy xodim tomonidan soʻrovnomani toʻldirish rad etiladi hamda bir ish kuni ichida nafaqa oluvchiga rad etish asoslari bayon etilgan javob xati beriladi.

8. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatning toʻgʻriligiga vakolatli organning masʼul xodimi yoki ijtimoiy xodim, uning haqiqiyligiga esa nafaqa oluvchi javobgar hisoblanadi.

9. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng nafaqa oluvchi unga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va uni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Face-ID, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

10. Soʻrovnoma nafaqa oluvchi tomonidan tasdiqlanganidan soʻng unda koʻrsatilgan quyidagi maʼlumotlar “YAMIH” ATda avtomatik ravishda oʻrganiladi:

nogironligi boʻlgan shaxsning nogironligi va chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

nogironligi boʻlgan shaxsning “Gʻamxoʻrlik” markaziga joylashtirilganligi yoki “Yangi kun” kunduzgi qarab turish, uy sharoitida qarab turish va kichik hajmli “Madad” uylari xizmatlarining biridan foydalanayotganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

11. Nafaqa oluvchining parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash boʻyicha murojaatini koʻrib chiqqanlik uchun toʻlov undirilmaydi.

12. Quyidagi hollarda parvarishlash nafaqasini tayinlash rad etiladi:

soʻrovnomada koʻrsatilgan nogironligi boʻlgan shaxsning nogironligi va unga chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aniqlanmasa;

soʻrovnomada koʻrsatilgan nogironligi boʻlgan shaxs “Gʻamxoʻrlik” markaziga joylashtirilganligi yoki “Yangi kun” kunduzgi qarab turish, uy sharoitida qarab turish va kichik hajmli “Madad” uylari xizmatlarining biridan foydalanayotganligi aniqlanganda.

Parvarishlash nafaqasini tayinlashni boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Soʻrovnomaga muvofiq ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlar oʻrganilgandan soʻng, “YAMIH” ATda nafaqa tayinlanadi yoki nafaqa tayinlash rad etiladi hamda nafaqa oluvchining soʻrovnomada koʻrsatilgan mobil aloqa vositasiga quyidagilarni nazarda tutuvchi SMS-xabarnoma yuboriladi:

tayinlangan parvarishlash nafaqasi toʻlovlarini amalga oshiruvchi va uning nomiga rasmiylashtirilgan ijtimoiy kartani (agar ijtimoiy karta rasmiylashtirilmagan boʻlsa) taqdim etuvchi moliyaviy agent toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

nafaqa tayinlashni rad etish asoslari.

3-bob. Parvarishlash nafaqasini toʻlash

14. Tayinlangan parvarishlash nafaqasi boʻyicha toʻlovlar moliyaviy agent tomonidan nafaqa oluvchining ijtimoiy kartasiga oʻtkaziladi.

15. Parvarishlash nafaqasi toʻlovini amalga oshirish uchun nafaqa oluvchining ijtimoiy kartasi mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu shaxsga parvarishlash nafaqasini tayinlash bilan bir vaqtda unga ijtimoiy karta rasmiylashtirish maqsadida “YAMIH” AT orqali uning maʼlumotlari moliyaviy agentga yuboriladi.

16. Joriy oy davomida tayinlangan parvarishlash nafaqalari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish uchun toʻlov roʻyxat (vedomost)lari hamda tegishli mablagʻlar “YAMIH” AT orqali Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan keyingi oyning 5-sanasiga qadar moliyaviy agentga taqdim etiladi va moliyalashtiriladi.

Ushbu bandda koʻrsatilgan muddatning oxirgi kuni bayram va dam olish kunlariga toʻgʻri kelganda, toʻlov roʻyxat (vedomost)lari va zarur mablagʻlar keyingi ikki ish kuni mobaynida moliyaviy agentga taqdim etilishi va moliyalashtirilishi mumkin.

17. Moliyaviy agent tomonidan bir ish kuni davomida taqdim etilgan toʻlov roʻyxat (vedomost)lariga asosan nafaqa oluvchilarning ijtimoiy kartalariga parvarishlash nafaqalari oʻtkazilishi taʼminlanadi.

18. Toʻliq boʻlmagan oy kunlari uchun tayinlangan parvarishlash nafaqasining nafaqa oluvchiga toʻlanadigan miqdori quyidagi tartibda aniqlanadi:

tayinlangan parvarishlash nafaqasi miqdorini tegishli oyning kalendar kunlari soniga boʻlish yoʻli bilan bir kun uchun toʻlov summasi aniqlanadi;

bir kun uchun toʻlov summasi toʻlov amalga oshirilishi lozim boʻlgan tegishli oyning qolgan kalendar kunlari soniga koʻpaytiriladi.

19. Quyidagi hollarda parvarishlash nafaqasini toʻlash toʻxtatib turiladi:

nogironligi boʻlgan shaxs uzrsiz sabablarga koʻra belgilangan muddatda tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasiga qayta koʻrikdan oʻtish uchun bormagan boʻlsa;

nafaqa oluvchi tomonidan parvarishlash nafaqasini toʻlashni toʻxtatib turish toʻgʻrisida ariza berilganda.

Tayinlangan parvarishlash nafaqasini toʻlash qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa hollarda ham toʻxtatib turiladi.

Parvarishlash nafaqasini toʻlash ushbu bandda koʻrsatilgan asoslar boʻyicha toʻxtatib turilgan taqdirda, nafaqa oluvchi vakolatli organga kelib shaxsini tasdiqlovchi hujjatni hamda toʻxtatish asoslari bekor qilinganligiga oid maʼlumotlarni koʻrsatgan holda murojaat qilgandan soʻng bir ish kuni ichida qayta tiklanadi.

Bunda mazkur bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan holat boʻyicha shaxs:

bir oy ichida tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi koʻrigidan oʻtsa hamda unga qayta nogironlik belgilanib, chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan taqdirda, parvarishlash nafaqasi toʻxtatib turilgan kundan eʼtiboran qayta tiklanadi;

bir oydan koʻp vaqt oʻtganidan soʻng tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyasi koʻrigidan oʻtsa hamda unga qayta nogironlik belgilanib, chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan taqdirda, parvarishlash nafaqasi nogironlik qayta belgilangan kundan eʼtiboran qayta tiklanadi.

20. Quyidagi hollarda parvarishlash nafaqasini toʻlash toʻxtatiladi:

nogironligi boʻlgan shaxs yoki nafaqa oluvchi vafot etganda;

nafaqa oluvchi ozodlikdan mahrum etilganda;

vasiylik tugatilganda yoxud vasiylik va homiylik organi tomonidan nafaqa oluvchi belgilangan tartibda vasiy sifatidagi majburiyatlarni bajarishdan ozod qilinganda yoki chetlashtirilganda;

nogironligi boʻlgan shaxs yoki nafaqa oluvchi doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketganda;

nogironligi boʻlgan shaxs “Gʻamxoʻrlik” markaziga joylashtirilganda;

nogironligi boʻlgan shaxs “Yangi kun” kunduzgi qarab turish xizmati, uy sharoitida qarab turish xizmati yoki kichik hajmli “Madad” uylari xizmatlarining biridan foydalanishni boshlaganda;

nafaqa oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib bir oydan ortiq vaqt mobaynida Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelmaganida (bundan parvarishi bilan band boʻlgan nogironligi boʻlgan shaxs bilan birga chiqib ketgan holat mustasno);

nafaqa oluvchi surishtiruv va tergov organlaridan hamda suddan yashirinib yurganda yoki uni jinoiy jazoni oʻtashdan boʻyin tovlayotgan shaxs sifatida qidiruv eʼlon qilinganda yoki bedarak yoʻqolganda.

21. Ushbu Nizomning 19 va 20-bandlarida nazarda tutilgan parvarishlash nafaqasini toʻlashning toʻxtatilishi yoki toʻxtatib turilishi yoxud qayta tiklanishiga olib keladigan holatlar paydo boʻlganda, tegishli holatlar paydo boʻlgan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan boshlab toʻxtatiladi yoki toʻxtatib turiladi yoxud qayta tiklanadi.

22. Nafaqa oluvchiga toʻlanishi lozim boʻlgan va uning vafot etishi munosabati bilan olinmay qolgan parvarishlash nafaqasi summasi meros tarkibiga kiritilmaydi.

23. Nogironligi boʻlgan shaxs yoki nafaqa oluvchi vafot etganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “YAMIH” ATga kelib tushgan oy uchun toʻlov roʻyxat (vedomost)lari shakllantirilganda yoki parvarishlash nafaqasi boʻyicha toʻlov nafaqa oluvchining ijtimoiy kartasiga kirim qilingan taqdirda, parvarishlash nafaqasi qaytarilmaydi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Ushbu Nizomga muvofiq parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash uchun zarur boʻlgan va vakolatli organga axborot tizimlari orqali yuboriladigan maʼlumotlarning toʻgʻriligi hamda haqqoniyligi uchun javobgarlik ushbu maʼlumotlarni yuborgan vazirlik yoki idoraga yuklatiladi.

25. Parvarishlash nafaqasi toʻlovining toʻxtatilishi yoki toʻxtatib turilishiga olib keladigan holatlar paydo boʻlgan taqdirda, nafaqa oluvchi bu haqda vakolatli organga xabar berilishi shart.

26. Nafaqa oluvchiga u tomonidan qilingan qasddan notoʻgʻri hujjatlarni taqdim etish, mazkur Nizomning 25-bandida nazarda tutilgan holatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etmaslik natijasida yoki hisoblashdagi yoxud boshqa texnik xato oqibatida ortiqcha toʻlangan mablagʻlar keyingi oylarda toʻlanadigan parvarishlash nafaqasidan ushlab qolinadi.

Bunda ortiqcha toʻlangan parvarishlash nafaqasi summasi ushlab qolingandan soʻng nafaqa oluvchiga toʻlanishi lozim boʻlgan parvarishlash nafaqasining miqdori minimal isteʼmol xarajatlaridan kam boʻlishi mumkin emas.

27. Nafaqa oluvchi ortiqcha toʻlangan parvarishlash nafaqasi summalarini ushlab qolinishidan norozi boʻlgan taqdirda yoki parvarishlash nafaqasi toʻxtatilganda, aniqlangan qarzdorlik nafaqa oluvchidan sud tartibida undiriladi.

28. Parvarishlash nafaqasini tayinlash yoki tayinlashni rad etish toʻgʻrisidagi qaror yuzasidan nafaqa oluvchi tomonidan boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organga yoki bevosita sudga shikoyat qilinishi mumkin.

29. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash

Bosqichlar Subyektlar Mexanizm Bajarish muddatlari 1-bosqich 18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakil (keyingi oʻrinlarda — qonuniy vakil) 18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasi (keyingi oʻrinlarda — parvarishlash nafaqasi)ni tayinlash yuzasidan “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga yoki tegishli ijtimoiy xodimga murojaat qiladi. Xohishiga koʻra 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi yoki tegishli ijtimoiy xodim “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “YAMIH” AT)da qonuniy vakil nomidan soʻrovnoma toʻldiradi. Murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Qonuniy vakil Maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Face-ID, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 4-bosqich “YAMIH” AT Soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarni belgilangan tartibda oʻrganish natijasida qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasi tayinlanadi yoki mazkur nafaqani tayinlash rad etiladi. Soʻrovnoma tasdiqlangandan soʻng avtomatik ravishda 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Joriy oy davomida tayinlangan parvarishlash nafaqalari boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish uchun toʻlov roʻyxat (vedomost)lari hamda tegishli mablagʻlar “YAMIH” AT orqali moliyaviy agentga taqdim etiladi va moliyalashtiriladi. Har oy keyingi oyning 5-sanasiga qadar 6-bosqich Moliyaviy agent Taqdim etilgan toʻlov roʻyxat (vedomost)lariga asosan nafaqa oluvchilarning ijtimoiy kartalariga parvarishlash nafaqalari oʻtkazilishi taʼminlanadi. Bir ish kuni davomida

18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning parvarishi bilan band boʻlgan qonuniy vakilga parvarishlash nafaqasini tayinlash boʻyicha

I. Murojaat qiluvchi (Qonuniy vakil) toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Tugʻilgan sanasi: 5. Pasport (identifikatsiya ID-karta) seriyasi va raqami: 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 7. Mahalla fuqarolar yigʻini nomi: 8. Telefon raqami: 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 10. Vasiylik yoki homiylik belgilashga doir vakolatli organning qarori raqami: 11. Aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxsga vasiylik yoki homiylik belgilashga doir vakolatli organning qarori*: II. 18 yosh va undan katta chuqur darajadagi aqliy zaiflik tashxisi qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxsning maʼlumotlari 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Tugʻilgan sanasi: 5. Pasport (identifikatsiya ID-karta) seriyasi va raqami: 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 7. Nogironlik maʼlumotlari va tashxisi: 8. Nogironligi boʻlgan shaxsning “Gʻamxoʻrlik” markazlariga yoki “Yangi kun” kunduzgi qarab turish xizmati, uy sharoitida qarab turish xizmati, kichik hajmli “Madad” uylari xizmatlaridan biriga joylashtirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:

3. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-yanvardagi 46-son qarori bilan tasdiqlangan Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 7-bandning yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni bir inklyuziv sharoitda taʼlim olishi uchun umumtaʼlim muassasasidan yoki nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlaridan boshqa shu turdagi muassasaga oʻtkazish yuzasidan xulosa beradi;”;

b) 2-ilovaning 4-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 4. Koʻrishida nuqsonlar: a) Ikkala koʻzning koʻrligi N54.0 Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan hamda qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkiloti b) Mikroftalm (ikkala koʻz-OU) Mikrokornea (ikkala koʻz-OU) Anoftalm (ikkala koʻz-OU) Q11 Q13.4 Tibbiy koʻrsatmalar korreksiyadan soʻng bolaning koʻrish oʻtkirligi 0, 2 gacha boʻlganda koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan, qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotiga, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha boʻlganda inklyuziv guruhlarga ega maktabgacha taʼlim tashkiloti v) Toʻr pardasining rivojlanishidagi tugʻma nuqsonlar (ikkala koʻz-OU) N33-35 g) Retinoblastoma (ikkala koʻz-OU) C69.2 N35.8 Bir koʻzning koʻrligi, ikkinchi koʻz koʻrishining pasayishi N54.1 d) Koloboma (ikkala koʻz-OU) Q13.0 Q12.2 Q10.3 Q14.2 Q14.8 e) Pretinopatiya (chala tugʻilgan bolalar retinopatiyasi) (ikkala koʻz-OU) N35.1 j) Koʻrish nervining atrofiyasi (ikkala koʻz-OU) N47.2 z) Koʻrish nervi disk va makulasining ogʻir darajadagi gipoplaziyasi (ikkala koʻz-OU) Q14.2 i) Albinizm E70.3 k) Aniridiya (ikkala koʻz-OU) Q13.1 l) Katarakta (ikkala koʻz-OU) N26.0 Q12.0 m) Koʻz gavharining boshqa kasalliklari Afakiya yoki tugʻma afakiya (ikkala koʻz-OU) N27 N27.0 Q12.3 n) Koʻz gavhari siljishi (ikkala koʻz-OU) Q12.1 o) koʻz gavharining chiqishi (ikkala koʻz-OU) N27.1 p) Glaukoma (tugʻma, ikkilamchi) (ikkala koʻz-OU) N40 — 42 r) Tugʻma miopiyaning yuqori darajasi (ikkala koʻz-OU) N52.1 s) Gipermetropiyaning yuqori darajasi (ikkala koʻz-OU) N52.0 t) Nistagm va koʻzning beixtiyor harakatlari N55

”;

b) 3-ilovaning 3-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 3. Koʻrishida nuqsonlar: a) Ikkala koʻzning koʻrligi N54.0 Ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati b) Mikroftalm (ikkala koʻz-OU) Mikrokornea (ikkala koʻz-OU) Anoftalm (ikkala koʻz-OU) Q11 Q13.4 Tibbiy koʻrsatmalar korreksiyadan soʻng bolaning koʻrish oʻtkirligi 0,2 gacha boʻlganda ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internati, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha boʻlganda Boshlangʻich tayanch korreksion, inklyuziv taʼlim sinflariga ega umumtaʼlim muassasasi. v) Toʻr pardasining rivojlanishidagi tugʻma nuqsonlar (ikkala koʻz-OU) N33-35 g) Toʻr pardasining xavfli oʻsmasi (retinoblastoma) (ikkala koʻz-OU) C69.2 N35.8 d) Bir koʻzning koʻrligi, ikkinchi koʻz koʻrishining pasayishi N54.1 d) Koloboma (ikkala koʻz-OU) Q13.0 Q12.2 Q10.3 Q14.2 Q14.8 j) Preretinopatiya (chala tugʻilgan bolalar retinopatiyasi) (ikkala koʻz-OU) N35.1 z) Koʻrish nervining atrofiyasi (ikkala koʻz-OU) N47.2 i) Koʻrish nervi disk va makulasining ogʻir darajadagi gipoplaziyasi (ikkala koʻz-OU) Q14.2 k) Albinizm E70.3 l) Aniridiya (ikkala koʻz-OU) Q13.1 m) Katarakta (ikkala koʻz-OU) N26.0 Q12.0 n) Koʻz gavharining boshqa kasalliklari Afakiya yoki tugʻma afakiya (ikkala koʻz-OU) N27 N27.0 Q12.3 o) Koʻz gavhari tugʻma siljishi (ikkala koʻz-OU) Q12.1 p) Koʻz gavharining chiqishi (ikkala koʻz-OU) N27.1 r) Glaukoma (tugʻma, ikkilamchi) (ikkala koʻz-OU) N40 — 42 s) Tugʻma miopiyaning yuqori darajasi (ikkala koʻz-OU) N52.1 t) Gipermetropiyaning yuqori darajasi (ikkala koʻz-OU) N52.0 u) Nistagm va koʻzning beixtiyor harakatlari N55

”;

b) 4-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Psixologik-tibbiy-pedagogik komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

“Erta aralashuv” xizmatiga psixologik-tibbiy-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar

T/r Kasallik nomi Xalqaro kasalliklar tasnifi (XKT-10) Izoh I. Muddatidan oldin tugʻilgan bolalar 1. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, tugʻilganda jismining kam vazn va homiladorlik muddatining qisqarganligi bilan bogʻliq boʻlgan, buzilishlar P07 Muddatdan oldin tugʻilgan chaqaloq II. Nerv sistemasi tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 2. Anensefaliya va shunga oʻxshash rivojlanish nuqsonlari Q00 3. Ensefalotsele Q01 4. Mikrotsefaliya Q02 5. Tugʻma gidrotsefaliya Q03 6. Miyaning boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) Q04 7. Spina bifida (umurtqa kanalining toʻliqsiz yopilishi) Q05 8. Orqa miyaning boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) Q06 9. Nerv sistemasining boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) Q07 10. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, gestatsiya holatiga nisbatan kam vaznda tugʻilganlar P05 Tugʻilgandagi tana vazni 1500 g dan kam 12. Bolalar serebral falaji G80 Anamnezida ogʻir perinatal patologiya mavjud boʻlgan hamda bolalar serebral falaji rivojlanish xavfi yuqori boʻlgan bolalar. 13. Gemiplegiya G81 14. Paraplegiya va tetraplegiya G82 15. Boshqa paralitik sindromlar G83 16. Kutilgan normal fiziologik rivojlanishning yoʻqligi R62 Bolalar rivojlanishining buzilishlari III. Boshqa tugʻma anomaliya (rivoji nuqson)lari 17. Neyrofibromatoz (bexatar) Q85.0 18. Bir necha sistemalarni qamrab oluvchi boshqa aniqlangan tugʻma anomaliya (rivoji nuqson)lari sindromlari Q87 IV. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan xromosom anomaliyalar 19. Daun sindromi Q90 20. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, monosomiyalar va autosomlar bir qismining yoʻqolishi Q93 21. Terner sindromi Q96 22. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, jinsiy xromosomalarning boshqa anomaliyalari, erkak fenotipi Q98 23. Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, xromosomalar boshqa anomaliyalari Q99 V. Koʻrishida nuqsonlar (ikki koʻzida) 24. Ikkala koʻzning koʻrligi N54.0 25. Mikroftalm (ikkala koʻz-OU) Q11 26. Mikrokornea (ikkala koʻz-OU) 27. Anoftalm (ikkala koʻz-OU) 28. Toʻr pardasining xavfli oʻsmasi (retinoblastoma) (ikkala koʻz-OU) C69.2 N35.8 29. Preretinopatiya (chala tugʻilgan bolalar retinopatiyasi) (ikkala koʻz-OU) N35.1 30. Albinizm E70.3 31. Nistagm va koʻzning beixtiyor harakatlari N55 VI. Eshitishida nuqsonlar 32. Ikki tomonlama neyrosensor karlik Otologik va audiologik implantatlarning borligi (koxlear implantatsiyadan keyin) H90.3 Z96.2 33. Ikki tomonlama neyrosensor karlik H90.3 34. Eshitishning buzilishiga olib keluvchi, quloq tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) Q16 35. Ikki tomonlama aralash konduktiv va neyrosensor karlik H90.6 VII. Nutqdagi nuqson 36. Tanglay yorigʻi (boʻri ogʻiz) Tanglay va lab yorigʻi (boʻri ogʻiz quyon lab bilan) Ochiq manqalik va yopiq manqalik Q35 Q37 R49.2 37. Nutq va til rivojining spetsifik buzilishlari F80 Nutq rivojlanishining kechikishi (alaliya) 38. Dizartriya i anartriya R47.1 VIII. Tayanch-harakat apparati nuqsonlari 39. Kifoz va lordoz M40 40. Skolioz M41 41. Spinal mushak atrofiyasi va unga yaqin sindromlar G12 42. Mushaklarning birlamchi shikastlanishlari G71 43. Tizza boʻgʻimi tugʻma anomaliyasi Q74.1 44. Tugʻma koʻp sonli artrogripoz Q74.3 45. Oyoq-qoʻl(lar)ning boshqa aniqlangan tugʻma anomaliyalari Q74.8 46. Aniqlanmagan oyoq-qoʻl(lar) tugʻma anomaliyalari Q74.9 47. Naysimon suyaklar va umurtqa pogʻonasining oʻsish defekti bilan kechuvchi osteoxondrodisplaziyasi Q77 48. Serebrovaskulyar kasalliklarining oqibatlari I69 49. Tovon tugʻma deformatsiyasi Q66 Tovonning valgus (varus) deformatsiyasi; yassi tovonlik; maymoqlik 50. Son tugʻma deformatsiyalari Q65 Chanoq-son boʻgʻimi displaziyasi 51. Toʻsh-oʻmrov-soʻrgʻichsimon muskuli tugʻma deformatsiyasi Q68.0 Boʻyinning tugʻma qiyshiqligi IX. Psixologik rivojlanishning buzilishlari 52. Autizmga xavf F84.0 Psixonevrolog xulosasi 53. Psixologik rivojlanishning aralash spetsifik buzilishlariga xavf F83 X. Rivojlanishda orqada qolish xavfi (anamnezda) 54. Perinatal davrda yuzaga keladigan boshqa buzilishlar P90 — P96 55. Aniqlanmagan ensefalopatiya G93.4 56. Bosh miyaning boshqa aniqlangan shikastlanishlari G93.8 57. Tugʻma gipotonus P94.2 58. Perinatal davrda yuzaga kelgan, bronx-oʻpka displaziyasi P27.1 59. Chaqaloqdagi aniqlanmagan respirator buzilish P28.9 60. Haddan ziyod gemoliz sababli kelib chiqqan neonatal sariqlik P58 61. Boshqa va aniqlanmagan sabablar keltirib chiqargan neonatal sariqlik P59 62. Oqsil-energetik yetishmovchiligi sabab boʻlgan, rivojlanishning kechikishi E40-46 63. Reanimatsiya va intensiv terapiya boʻlimida davolash (3 kundan ortiq) 64. Ona, homiladorlik, tugʻruq va tugʻdirish holatlari keltirib chiqargan, homila va chaqaloqning shikastlanishlari P00-P04 65. Homiladorlik davomiyligi va homila oʻsishi bilan bogʻliq boʻlgan buzilishlar P05-P08 66. Tugʻruq travmasi P10-P15 67. Perinatal davr uchun xos boʻlgan, nafas va yurak-tomir buzilishlari P20-P29 XI. Qalqonsimon bez kasalliklari 68. Diffuz buqoqli tugʻma gipotireoz E03.0 XII. Nasliy moddalar almashinuvi kasalliklari 69. Klassik fenilketonuriya E70.0 70. Sfingolipidlar almashinuvi buzilishlari va lipidlar toʻplanishining boshqa buzilishlari E75 71. Kistozli fibroz E84

”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 313-son qarori bilan tasdiqlangan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida nizomda :

a) quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Mazkur Nizomning 14 va 15-ilovalarida koʻrsatilgan yordam boʻyicha talab qilinadigan mablagʻlar oldingi oydagi tuman (shahar) “Sahovat va koʻmak” jamgʻarmasiga kelib tushgan tushum doirasida chegirib qolinadi va qolgan mablagʻlarning taqsimoti ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi. Bunda mazkur Nizomning 14 va 15-ilovalaridagi yordam boʻyicha chegirib qolingan mablagʻlar hisobi tuman (shahar)lar kesimida alohida yuritiladi”;

b) 12-bandning birinchi xatboshisidagi “1 — 13-ilovalariga” soʻzlari “1 — 15-ilovalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 14-bandning birinchi xatboshisidagi “uch bosqichda amalga oshiriladi” soʻzlaridan keyin “, ushbu Nizomning 14 va 15-ilovalarida koʻrsatilgan yordamlar bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari:

“Mahalla yettiligi”ning ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarga yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi qarorlariga asosan yordamlar boʻyicha tegishli mablagʻlar mazkur Nizomning 1 — 13-ilovalariga;

Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markazi boshligʻining tavsiyanomasiga asosan mazkur Nizomning 14-ilovasiga;

odam savdosidan jabrlanganlarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasa rahbarining tavsiyanomasiga asosan Nizomning 15-ilovasiga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan tartibda oʻtkazib beriladi”;

e) 44-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ushbu Nizomning 21-bandida belgilangan tartibda yordamlar boʻyicha mablagʻlarni moliyalashtirish”.

j) quyidagi mazmundagi 14 va 15-ilovalar bilan toʻldirilsin:

““Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA

Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning yoʻqotilgan, muddati oʻtgan yoki yaroqsiz holatga kelgan biometrik pasportlarini (identifikatsiya ID-kartalarni) qayta rasmiylashtirish xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish

1. Ijtimoiy yordam nomi: Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarning yoʻqotilgan, muddati oʻtgan yoki yaroqsiz holatga kelgan biometrik pasportlarini (identifikatsiya ID-kartalarni) qayta rasmiylashtirish xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 89 foizi miqdorida 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Vaqtinchalik boshpana va ijtimoiy tiklanish markazi boshligʻining shaxsni muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi qarori; Davlat xizmatlari markazi yoki ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari yoxud Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali taqdim etilgan identifikatsiyalovchi ID-kartasini berganlik uchun davlat bojini toʻlash boʻyicha toʻlov hujjati. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Shaxsning muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxs deb eʼtirof etilganligi 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam identifikatsiyalovchi ID-kartasini olish uchun belgilangan davlat boji miqdorini ijtimoiy yordam oluvchi tomonidan taqdim etilgan toʻlov hujjatida qayd etilgan gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazish orqali koʻrsatiladi.

“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 15-ILOVA

Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni reabilitatsiya markazlariga borish va kelish xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish

1. Ijtimoiy yordam nomi: Odam savdosidan jabrlangan shaxslarni reabilitatsiya markazlariga borish va kelish xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markaziga borish va kelish uchun har bir shaxsga — BHMning 1 baravari; Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Qashqadaryo, Samarqand va Fargʻona viloyatlaridagi hududiy markazlariga borish va kelish uchun har bir shaxsga — BHMning yarim baravari. 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan yoki odam savdosidan jabrlangan shaxs deb tan olingan hamda odam savdosidan jabrlanganlarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasalarga yuborilgan jismoniy shaxslar va ularga hamrohlik qiluvchi shaxslar (jabrlangan shaxsning voyaga yetmagan farzandlari, voyaga yetmagan jabrlanganlarning bir nafar qonuniy vakili, shuningdek I guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga qarab turuvchi bir nafar hamrohlik qiluvchi shaxslar). 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Odam savdosidan jabrlanganlarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasa rahbarining tavsiyanomasi. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: dastlabki identifikatsiya natijasida odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxs sifatida yoki yakuniy identifikatsiya natijasida odam savdosidan jabrlangan shaxs deb tan olinishi; odam savdosidan jabrlanganlarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasaga yetib kelishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Odam savdosidan jabrlanganlarga reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasaga har bir joylashtirilgan davr uchun bir marotaba. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam boʻyicha tegishli mablagʻlar yordam oluvchi odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan yoki odam savdosidan jabrlangan deb tan olingan shaxsning ijtimoiy kartasi yoki bank plastik kartasiga oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: Mazkur ijtimoiy yordamni oluvchi shaxslar reabilitatsiya xizmatlarini koʻrsatishga ixtisoslashgan muassasa joylashgan hududga 50 kilometrdan uzoq boʻlmagan hududda yashagan hollarda ularga tavsiyanoma shakllantirilmaydi hamda borish va kelish xarajatlari toʻlab berilmaydi.

”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tizimini yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 25-iyundagi 354-son qarorida :

a) 2 va 3-bandlardagi “Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) quyidagi mazmundagi 3 1 va 3 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“3 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2026 — 2030-yillarga moʻljallangan Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2025-yil 24-dekabrdagi PF-256-son Farmoni bilan jinsiy zoʻravonlikdan jabrlanganligi tufayli oilasidan olingan bolalar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining hududiy markazlariga boshqalardan alohida joylashtirilishi mumkinligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

3 2 . Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

jinsiy zoʻravonlikdan jabrlangan bolaning hayotiy vaziyati “Inson” markazlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining “Bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash, himoya qilish rejasini ishlab chiqish hamda uni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2025-yil 14-iyuldagi 440-son qarorida belgilangan tartibda baholanadi;

baholash natijalari asosida jinsiy zoʻravonlikdan jabrlangan bola ota-onasidan (ularning biridan) yoki uni oʻz qaramogʻiga olgan boshqa shaxslardan olib qoʻyilganda, tegishli “Inson” markazining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan tasdiqlangan namunadagi qarori bilan hududiy markazlarga boshqalardan alohida joylashtirilishi mumkin”;

v) 5-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlar “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 1-ilovada :

1-band “ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish” soʻzlaridan oldin “, shuningdek, jinsiy zoʻravonlikdan jabrlanganligi tufayli oilasidan olingan bolalarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

4-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga, shuningdek, jinsiy zoʻravonlikdan jabrlanganligi tufayli oilasidan olingan bolalarga ijtimoiy xizmatlar “Inson” markazlari, Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazining hududiy markazlari (keyingi oʻrinlarda — hududiy markazlar) tomonidan koʻrsatiladi. Bunda jinsiy zoʻravonlikdan jabrlanganligi tufayli oilasidan olingan bolalarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish ular uchun ishlab chiqilgan himoya qilish rejasiga muvofiq tashkil etiladi”;

4-bob nomi “voyaga yetmagan farzandlarini” soʻzlaridan keyin “, shuningdek, jinsiy zoʻravonlikdan jabrlanganligi tufayli oilasidan olingan bolalarni” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Jinsiy zoʻravonlikdan jabrlangan bolalar qonunchilikda belgilangan tartibda ota-onasidan (ularning biridan) yoki ularni oʻz qaramogʻiga olgan boshqa shaxslardan olib qoʻyilganda, tegishli “Inson” markazining qarori bilan hududiy markazlarga boshqalardan alohida joylashtirilishi mumkin.

Bunda hududiy markazlarga joylashtirilgan jinsiy zoʻravonlikdan jabrlangan bolalarga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish, ularning hududiy markazlarda boʻlish tartibi va muddatlari ular uchun ishlab chiqilgan himoya qilish rejasiga asosan mazkur bobda belgilangan tartibda tashkil etiladi”;

ilovaning nomidagi “Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Ayollar va bolalarni reabilitatsiya qilish respublika markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash hamda ularga ijtimoiy yordam koʻrsatish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 5-maydagi 294-son qarorida :

a) 2-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan vasiylik (homiylik) tayinlangan bola(lar)ni vasiylik (homiylik)ka bergan yoki vasiylik (homiylik)ka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, vasiylik (homiylik)ka berilgan bola(lar)ga (keyingi oʻrinlarda — vasiylik yoki homiylikka berilgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi bolalar)”;

b) 3-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “vasiylik yoki homiylikdagi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga” soʻzlari “vasiylik yoki homiylikka berilgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi bolalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovada :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ijtimoiy yordamlar koʻrsatish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom talablari ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan vasiylik (homiylik) tayinlangan bola(lar)ni vasiylik (homiylik)ka bergan yoki vasiylik (homiylik)ka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, vasiylik (homiylik)ka berilgan bola(lar)ga (keyingi oʻrinlarda — vasiylik yoki homiylikka berilgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi bolalar) nisbatan ham tatbiq etiladi. Bunda:

ushbu Nizom asosida vasiylik yoki homiylikka berilgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi bolalarga ijtimoiy yordamlar ularning oilasi boʻyicha ishlab chiqilgan individual rejada nazarda tutilgan taqdirda koʻrsatiladi;

vasiylik yoki homiylikka berilgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi bolalarga reyestrga kiritilgan oila farzandlariga ijtimoiy yordam koʻrsatishda alohida murojaat qilish talab etilmaydi”;

14-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Ushbu Nizomga 2, 5 va 13-ilovalarga muvofiq ijtimoiy yordamlarni koʻrsatishda yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning tegishli oʻquv kurslariga muntazam qatnashishi individual rivojlanish rejasi yoki individual integratsiya rejasini shakllantirgan “Inson” markazi masʼul xodimlari tomonidan oʻquv kurslari tugagunga qadar har oyda kamida bir marta monitoring qilib boriladi”;

ikkinchi xatboshidagi “Nizomga 5 va 13-ilovalarga” soʻzlari “Nizomga 2, 5 va 13-ilovalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida nazarda tutilgan tadbirlar boʻyicha birinchi oy uchun toʻlov amalga oshiriladi va keyingi oylar uchun toʻlovlar yetim bola yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolaning tegishli oʻquv kurslarida oʻqiganligi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan tasdiqlangan taqdirda amalga oshiriladi”;

21-bandning toʻrtinchi xatboshisi “turli xil rakursdan olingan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

23-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda vaucherdan u shakllangan sanadan boshlab oʻn ikki oy davomida vaucherda belgilangan mablagʻ doirasida bir necha marta foydalanish mumkin”;

27-bandning ikkinchi xatboshisi “Ijtimoiy himoya” ATning “Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalar uchun tovarlar” boʻlimi” soʻzlaridan keyin “yoki tadbirkorlik subyektlari tomonidan yuritiladigan elektron savdo maydonchalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

32-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “turli xil rakursdan olingan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

37-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

39-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “vasiylik yoki homiylikdagi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga” soʻzlari “vasiylik yoki homiylikka berilgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi bolalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilova “Izoh” qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“*Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan homiylik tayinlangan bola(lar)ni homiylikka bergan yoki homiylikka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, homiylikka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

3-ilova “Izoh” qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“*Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan homiylik tayinlangan bola(lar)ni homiylikka bergan yoki homiylikka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, homiylikka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

4-ilova “Izoh” qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“*Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan vasiylik (homiylik) tayinlangan bola(lar)ni vasiylik (homiylik)ka bergan yoki vasiylik (homiylik)ka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, vasiylik (homiylik)ka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

5-ilovada :

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirish uchun tayyorlash kurslariga muntazam qatnashish”;

9-pozitsiya uchinchi ustunining uchinchi xatboshisidagi “davomiyligidan qatʼiy nazar 6 oygacha” soʻzlari “davomida 12 oygacha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Izoh” qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“*Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan homiylik tayinlangan bola(lar)ni homiylikka bergan yoki homiylikka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, homiylikka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

6-ilovada :

6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Toʻlov-kontrakt asosida taʼlim berish toʻgʻrisidagi shartnoma.”;

“Izoh” qismida :

birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“*Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan homiylik tayinlangan bola(lar)ni homiylikka bergan yoki homiylikka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa homiylikka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Ushbu pasportning 4 va 5-pozitsiyalari nazarda tutilgan talablarga koʻra, oliy taʼlimda tahsil olayotgan talabalarga faqat bir marotaba bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravarigacha boʻlgan miqdorda axborot texnologiyalari vositalari xarid qilish uchun koʻrsatilishi mumkin. Bunda:

xarid qilinadigan axborot texnologiyalari vositalarining turlari va ularni xarid qilish uchun ajratiladigan mablagʻlarning eng yuqori miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan tasdiqlanadi;

xarid qilinadigan axborot texnologiyalari vositalari Yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq vaucher asosida xarid qilinadi;

ijtimoiy yordam koʻrsatiladigan shaxsning oliy taʼlim muassasasida taʼlim olayotganligi “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish (HEMIS)” axborot tizimi orqali tekshiriladi, agar axborot tizimlari orqali tekshirish imkoni boʻlmaganda oliy taʼlim tashkilotining maʼlumotnomasiga asosan xizmat koʻrsatiladi”;

7-ilovada :

nomidagi “Xalqaro imtihon” soʻzlari “Milliy va xalqaro imtihon” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

birinchi xatboshidagi “Xalqaro imtihon” soʻzlari “Milliy va xalqaro imtihon” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda barcha fanlar boʻyicha milliy imtihonlar hamda quyidagi xalqaro imtihon tizimlari xarajatlari qoplanadi:”;

6-pozitsiyaning uchinchi ustuni matnidagi “xalqaro imtihon” soʻzlari “milliy va xalqaro imtihon” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni uchinchi xatboshisidagi “xalqaro imtihon” soʻzlari “milliy va xalqaro imtihon” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xalqaro imtihonda ikki marotaba, milliy imtihonda esa har bir fan boʻyicha (5 tagacha) ikki marotaba”;

“Izoh” qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“*Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan homiylik tayinlangan bola(lar)ni homiylikka bergan yoki homiylikka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, homiylikka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

8-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vasiylik yoki homiylik belgilangan yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar”;

“Izoh” qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan vasiylik (homiylik) tayinlangan bola(lar)ni vasiylik (homiylik)ka bergan yoki vasiylik (homiylik)ka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, vasiylik (homiylik)ka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

9-ilova “Izoh” qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“*Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan vasiylik (homiylik) tayinlangan bola(lar)ni vasiylik (homiylik)ka bergan yoki vasiylik (homiylik)ka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, vasiylik (homiylik)ka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

10-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning davlat hisobidan berilgan turar joylarini yoki mulk huquqi asosida oʻziga tegishli boshqa turar joylarini jihozlash uchun ishlatiladi”;

11-ilova “Izoh” qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“*Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan vasiylik (homiylik) tayinlangan bola(lar)ni vasiylik (homiylik)ka bergan yoki vasiylik (homiylik)ka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, vasiylik (homiylik)ka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

12-ilova “Izoh” qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“*Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan vasiylik (homiylik) tayinlangan bola(lar)ni vasiylik (homiylik)ka bergan yoki vasiylik (homiylik)ka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, vasiylik (homiylik)ka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

13-ilova “Izoh” qismining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“*Mazkur yordam, istisno tariqasida, ota-onasi uch oydan ortiq muddatga chet davlatga vaqtincha chiqib ketayotganligi munosabati bilan homiylik tayinlangan bola(lar)ni homiylikka bergan yoki homiylikka olgan oilalarning biri (ikkalasi) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan boʻlsa, homiylikka berilgan bola(lar)ga ham koʻrsatilishi mumkin”;

14-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustuni toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“uy-joyning yashash xonalarini kengaytirish va qoʻshimcha xona qurish uchun”;

15 va 16-ilovalardan “turli xil rakursdan olingan” soʻzlari chiqarib tashlansin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 1-iyuldagi 405-son qarori bilan tasdiqlangan Nogironligi boʻlgan shaxslar bandligini taʼminlashga koʻmaklashish, ularning bandligini taʼminlash hamda mehnat qilishini qoʻllab-quvvatlashni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 29-bandidagi “16-sanasiga qadar” soʻzlari “26-sanasiga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga ijtimoiy xizmatlarni tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 9-fevraldagi 48-son qarorida :

a) 2-bandda :

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Hududiy ijtimoiy xizmatlar markazlarida tashkil etiladigan psixoijtimoiy reabilitatsiya xizmatlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish, monitoring qilish, metodik qoʻllab-quvvatlash”;

sakkizinchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 2-ilovada :

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Mazkur Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan ijtimoiy xizmatlar doirasida ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarga psixoijtimoiy hamda taʼlim, sport, maishiy va sanʼat sohalariga oid pedagogik xizmatlar koʻrsatiladi.

Bunda psixoijtimoiy xizmatlar Hududiy ijtimoiy xizmatlar markazlarida tashkil etiladigan psixoijtimoiy reabilitatsiya xonalarida nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan koʻrsatiladi.

Professional tutingan oilaga joylashtirilgan bolalarning oilalariga zaruratga koʻra “Mehrli oila” xizmati koʻrsatiladi”;

6-bandda :

birinchi xatboshidan “Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi (keyingi oʻrinlarda — Integratsiya markazi) hamda uning mintaqaviy boʻlinmalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi-toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi-uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

9-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda litsenziyalar yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar boʻlishi”;

10-banddagi “Integratsiya markazi” soʻzlari “Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi (keyingi oʻrinlarda — Integratsiya markazi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda mazkur Nizomning 5-bandi birinchi xatboshisida belgilangan xizmatlarning turlari, xizmat koʻrsatish muddatlari, vaqti va davriyligi ushbu xizmatlarni koʻrsatish muddatlaridan kelib chiqib belgilanadi”;

18-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;

2-ilovada :

1-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qisqa muddatli ijtimoiy xizmat”;

izoh qismi chiqarib tashlansin;

2a-ilovada :

1-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Uzoq muddatli ijtimoiy xizmat”;

izoh qismi chiqarib tashlansin;

v) 3-ilovaning 23-bandi birinchi xatboshisidagi “bola manfaatiga” soʻzlari “bolaning eng ustun manfaatlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 3 1 -ilovada :

5-bandning ikkinchi xatboshis i quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kichik hajmli ijtimoiy koʻmak markazlari uchun uy-joylarni xarid qilish Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktorining buyrugʻiga asosan Integratsiya markazi tomonidan Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi”;

21-banddan “hamda taʼlim, sport, maishiy va sanʼat sohalariga oid qoʻshimcha mashgʻulotlar” soʻzlari chiqarib tashlansin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Ruhiy holati buzilgan nogironligi boʻlgan shaxslar uchun internat muassasalarini takomillashtirish va yangi ijtimoiy xizmatlarni tashkil etishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi 2026-yil 21-maydagi 271-son qarorida :

a) 2-bandning “d” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“d) nogironligi boʻlgan shaxslar uchun “Muruvvat” internat uylari “Gʻamxoʻrlik” markazlari sifatida tashkil etilgunga qadar:

ularga qabul qilingan nogironligi boʻlgan shaxslar toifasi va tashxisiga koʻra ushbu markazlardan chiqarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi;

nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Muruvvat” internat uylariga joylashtirilgan bolalar 18 yoshga kirganda, istisno tariqasida, Agentlikning hududiy boshqarmalari tomonidan taqdim etiladigan maʼlumotlarga asosan Agentlik huzuridagi Apellyatsiya kengashining qaroriga muvofiq boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlgan nogironligi boʻlgan shaxslar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlariga koʻchiriladi;”;

b) 1-ilovada :

4-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) oilaviy shifokor tomonidan rivojlanishida orqada qolish xavfi mavjudligi haqida xulosa berilgan bir yoshgacha boʻlgan bolalar. Bunda tibbiy hujjatlar shakllari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi;”;

39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“39. Vaucher boʻyicha koʻrsatilgan “Erta aralashuv” xizmatining har bir soati uchun bazaviy hisoblash miqdorining 13 foizi miqdorida subsidiya summasi ajratiladi.

Bolaning erta aralashuv xizmatidan bir hafta davomida olti soatgacha (bir kunda 2 soatgacha, bir oyda 24 soatgacha) foydalanilgan qismi vaucher asosida qoplab beriladi. Bunda:

bir kun uchun vaucher asosida subsidiya bola davomatining hisobi qayd qilinganda toʻliq bir soat uchun, bola davomatining hisobi bir soatdan kamida 10 daqiqa oʻtib qayd qilinganda ikki soat uchun toʻliq ajratiladi;

viloyatlar markazlari va Nukus shahrida tashkil etilgan erta aralashuv xizmati uchun ajratiladigan subsidiya miqdorini belgilashda 1,1 nisbatda, Toshkent shahrida esa 1,3 nisbatda koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllanadi.”;

40-banddagi “uch kundan” soʻzlari “6 soatdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovada :

16-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) uy sharoitida qarab turish xizmati boʻyicha quyidagi tashxislarning biri qoʻyilgan nogironligi boʻlgan shaxslar:

demensiya (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03);

chuqur aqliy zaiflik (F73);

bolalar serebral falaji (BSF) (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4 yoki 5 daraja) + ogʻir darajadagi aqliy zaiflik G80+F72;

serebrovaskulyar kasalliklarining oqibatlar+ spastik tetraplegiya yoki boʻshashgan tetraplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4 yoki 5 -daraja) + ogʻir darajadagi aqliy zaiflik I69.2+G82.3 /G 82.4+F72;

tetraplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4 yoki 5 daraja) + ogʻir darajadagi aqliy zaiflik G 82+ F72;

epilepsiya epileptik status ogʻir darajadagi aqliy zaiflik G40/ G41+F72 (Tez-tez, har oyda 5-martadan koʻp tutqanoq xurujlari sodir boʻladigan epilepsiya, seriyali tutqanoq xurujlariga, epileptik statusga, namozshomsimon ong xiralashish holatlariga, disforiyalarga moyillik);”;

3-ilovada :

II-bob quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“II. “Yangi kun” kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmati va uy sharoitida qarab turish xizmati boʻyicha:

1. Ambulator-poliklinika muassasasining bosh vrachi tomonidan imzolangan bemorning tibbiy kartasidan batafsil koʻchirma.

2. Tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi psixiatr xonasi (ruhiy-asab kasalliklari dispanseri)dan olingan bemorning ambulator kartasidan koʻchirma”;

III-bob nomidan “va “Ijtimoiy taʼtil” qisqa muddatli joylashtirish xizmati joylashtirish” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi IV-bob bilan toʻldirilsin:

“IV. “Ijtimoiy taʼtil” qisqa muddatli joylashtirish xizmati boʻyicha:

1. Ambulator-poliklinika muassasasining bosh vrachi tomonidan imzolangan bemorning tibbiy kartasidan batafsil koʻchirma.

2. Tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi psixiatr xonasi (ruhiy-asab kasalliklari dispanseri)dan olingan bemorning ambulator kartasidan koʻchirma.

3. Nogironligi boʻlgan shaxsga vasiy tayinlash toʻgʻrisidagi qaror.

4. Shaxsni muomalaga layoqatsiz deb topish toʻgʻrisidagi sud qarori”;

“Izoh” qismining ikkinchi xatboshisidan “navbatsiz joylashtiriladigan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

4-ilovada :

1-pozitsiyaning “Qarshi tibbiy koʻrsatmalar” ustuni quyidagi mazmundagi 8-band bilan toʻldirilsin:

“8. Somatik kasalliklari dekompensatsiya davri va ogʻir daraja kechishi”;

2-pozitsiyaning “Qarshi tibbiy koʻrsatmalar” ustuni quyidagi mazmundagi 8-band bilan toʻldirilsin:

“8. Somatik kasalliklari dekompensatsiya davri va ogʻir daraja kechishi”;

4-pozitsiyaning “Nogironligi boʻlgan shaxsga qoʻyilgan tashxis (Xalqaro kasalliklar tasnifi XKT-10)” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Demensiya (F00.0-G30, F02.0, F02.1, F02.2, F02.3, F03).

2. Chuqur aqliy zaiflik (F73).

3. Bolalar serebral falaji (BSF) (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4 yoki 5 daraja) + ogʻir darajadagi aqliy zaiflik G80+F72.

4. Serebrovaskulyar kasalliklarining oqibatlar+ spastik tetraplegiya yoki boʻshashgan tetraplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4 yoki 5 -daraja) + ogʻir darajadagi aqliy zaiflik I69.2+G82.3 /G 82.4+F72.

5. Tetraplegiya (GMFCS klassifikatsiyasiga koʻra 4 yoki 5 daraja) + ogʻir darajadagi aqliy zaiflik G 82+ F72.

6. Epilepsiya epileptik status ogʻir darajadagi aqliy zaiflik G40/ G41+F72 (Tez-tez, har oyda 5-martadan koʻp tutqanoq xurujlari sodir boʻladigan epilepsiya, seriyali tutqanoq xurujlariga, epileptik statusga, namozshomsimon ong xiralashish holatlariga, disforiyalarga moyillik)”;

5-pozitsiyaning “Qarshi tibbiy koʻrsatmalar” ustuni quyidagi mazmundagi 8-band bilan toʻldirilsin:

“8. Somatik kasalliklari dekompensatsiya davri va ogʻir daraja kechishi”;

g) 3-ilova quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Quyidagi maqsadlarda nogironligi boʻlgan shaxslar hududiy boshqarmalarning tashabbusi asosida bir Markazdan boshqasiga koʻchirilishi mumkin:

nogironligi boʻlgan shaxslarning oila aʼzolari yoki boshqa qarindoshlari bilan aloqalarini mustahkamlash uchun ular yashaydigan yaqin hududga koʻchirish;

Markazlar faoliyatini takomillashtirish jarayonida ulardagi oʻrinlarning maqbullashtirilishi.

Nogironligi boʻlgan shaxsni mazkur bandga muvofiq bir Markazdan boshqasiga koʻchirishda hududiy boshqarmalar tomonidan uni bir Markazdan boshqasiga koʻchirishga asos boʻladigan hujjat va maʼlumotlar axborot moduli orqali Apellyatsiya kengashiga kiritiladi.

Apellyatsiya kengashi tomonidan nogironligi boʻlgan shaxsni bir Markazdan boshqasiga koʻchirish boʻyicha qaror qabul qilingan taqdirda, hududiy boshqarmalar tomonidan uch ish kuni ichida ushbu shaxslarning oila aʼzolari (mavjud boʻlganda) bu toʻgʻrisida xabardor qilinadi”;

d) 4-ilova quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:

“23 1 . Quyidagi maqsadlarda nogironligi boʻlgan bolalar hududiy boshqarmalarning tashabbusi asosida bir Markazdan boshqasiga koʻchirilishi mumkin:

nogironligi boʻlgan bolalarning oila aʼzolari yoki boshqa qarindoshlari bilan aloqalarini mustahkamlash uchun ular yashaydigan yaqin hududga koʻchirish;

Markazlar faoliyatini takomillashtirish jarayonida ulardagi oʻrinlarning maqbullashtirilishi.

Nogironligi boʻlgan bolani mazkur bandga muvofiq bir Markazdan boshqasiga koʻchirishda hududiy boshqarmalar tomonidan uni bir Markazdan boshqasiga koʻchirishga asos boʻladigan hujjat va maʼlumotlar axborot moduli orqali Apellyatsiya kengashiga kiritiladi.

Apellyatsiya kengashi tomonidan nogironligi boʻlgan shaxsni bir Markazdan boshqasiga koʻchirish boʻyicha qaror qabul qilingan taqdirda, hududiy boshqarmalar tomonidan uch ish kuni ichida ushbu shaxslarning oila aʼzolari (mavjud boʻlganda) bu toʻgʻrisida xabardor qilinadi”;

e) 7-ilovada :

34-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda har bir nogironligi boʻlgan shaxsning haqiqatda yashagan kunlari toʻgʻrisidagi dalolatnoma tadbirkor hamda tegishli tuman (shahar)dagi “Inson” markazi tomonidan rasmiylashtirilib, tasdiqlanadi”;

38-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda subsidiyaning miqdori “Madad” uylari xizmatiga qabul qilingan nogironligi boʻlgan shaxslarning haqiqatda yashagan kunlari sonidan kelib chiqqan holda axborot moduli orqali avtomatik ravishda hisoblanadi”;

quyidagi mazmundagi 40 1 -band bilan toʻldirilsin:

“40 1 . Ushbu bobda nazarda tutilgan nogironligi boʻlgan shaxslarning davomatini biometrik identifikatsiya qilish, davomatni hisobga olish va shu bilan bogʻliq tartiblar faqat mazkur Nizomning 4-bobida nazarda tutilgan “Madad” uylarida tashkil etiladigan “Ijtimoiy taʼtil” qisqa muddatli joylashtirish xizmatiga nisbatan tatbiq etiladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 6-oktabr,

539-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.10.2026-y., 09/26/539/1004-son)

lex.uz