UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 9 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 октября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 October 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-364-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг солиқ мажбуриятларига масъулиятли муносабатини шакллантириш ҳамда маҳаллаларнинг жамоатчилик билан ҳамкорлигини кучайтириш орқали солиқ йиғилувчанлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари;

энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш бўйича зарур маълумот ва якуний натижаларни шакллантириш тартибини белгилаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси:

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда доимий равишда маҳаллаларда учрашувлар ўтказиб, энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни баҳолаш мезонлари ва уларни аниқлаш тартибини тушунтириш, кўрсаткичларни яхшилаш бўйича доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиб борсин;

Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка тушунтириш чораларини кўрсин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Солиқ қўмитаси раиси Ф.Ж. Пулатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 548-сон қарорига ИЛОВА

Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тадбиркорлик субъектлари — ушбу Низом доирасида иштирок этувчи фаол ҳолатдаги якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда юридик шахслар, шу жумладан, фермер хўжалиги, микрофирма ва кичик корхоналар;

энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) ахборот тизимлари орқали мазкур Низомга мувофиқ ғолиб деб топилган маҳаллалар.

3. Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали ушбу Низомда белгиланган мезонлар асосида Солиқ қўмитаси томонидан аниқланади.

2-боб. Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари

4. Ҳар бир мезон бўйича уларга вазн коэффициентларини қўллаган ҳолда рейтинг баллари белгиланади. Барча мезонлар бўйича тўпланган жами рейтинг баллари йиғиндисидан маҳалланинг умумий рейтинги шакллантирилади.

Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари 10 баллдан — 40 баллгача тизимда баҳоланади.

5. Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган тадбиркорлик субъектлари сони;

ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори;

ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар сони;

ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори;

маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси.

Ҳар бир маҳалла фаолиятини баҳолаш мезонларининг умумий вазни 100 га тенг бўлади.

6. Ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган тадбиркорлик субъектлари сони қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бу ерда T m/1000 — ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари сони, T m — маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари сони, F m — маҳалладаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар сони.

Агар маҳалладаги доимий яшовчи фуқаролар сони 1 000 нафардан кам бўлган тақдирда, юқоридаги нисбат шартлари қўлланилмайди ва ҳақиқатда яшовчи фуқаролар сони асос қилиб олинади.

Кейинги босқичда ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари сонининг туман (шаҳар) миқёсидаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган тадбиркорлик субъектлари сонига нисбати ҳисобланиб, натижа 100 га кўпайтирилади ва маҳалла кўрсаткичи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Бу ерда M k — маҳалла кўрсаткичи, Т ts/1000 — туман (шаҳар) миқёсидаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган тадбиркорлик субъектлари сони;

T ts — туман (шаҳар)даги тадбиркорлик субъектлари сони, F ts — туман (шаҳар)даги фуқаролар сони.

Якуний босқичда белгиланган вазн коэффициенти маҳалланинг аниқланган кўрсаткичига кўпайтирилади ва ушбу мезон бўйича якуний балл белгиланади.

Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Бунда B m — якуний балл.

Мазкур мезон вазни — 10 балл.

7. Ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган барча солиқлар миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бу ерда ST m/1000 — ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори, ST m — маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари тўлаган солиғи суммаси, F m — маҳалладаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар сони.

Кейинги босқичда ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқ суммасининг туман (шаҳар) миқёсидаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган тадбиркорлик субъектлари тўлаган солиқ суммасига нисбати ҳисобланиб, натижа 100 га кўпайтирилади ва маҳалла кўрсаткичи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Бу ерда M k — маҳалла кўрсаткичи, SТ ts/1000 — туман (шаҳар) миқёсидаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган тадбиркорлик субъектлари тўлаган солиқ суммаси;

ST ts — туман (шаҳар)даги тадбиркорлик субъектлари тўлаган солиқ суммаси, F ts — туман (шаҳар)даги фуқаролар сони.

Якуний босқичда белгиланган вазн коэффициенти маҳалланинг аниқланган кўрсаткичига кўпайтирилади ва ушбу мезон бўйича якуний балл белгиланади.

Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Бунда B m — якуний балл.

Мазкур мезон вазни — 20 балл.

8. Ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар сони қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бу ерда DS m/1000 — ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар сони, DS m — маҳалладаги даромад солиғини тўловчилар сони, F m — маҳалладаги фуқаролар сони.

Кейинги босқичда ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар сонининг туман (шаҳар) миқёсидаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар сонига нисбати ҳисобланиб, натижа 100 га кўпайтирилади ва маҳалла кўрсаткичи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Бу ерда M k — маҳалла кўрсаткичи, DS ts/1000 — туман (шаҳар) миқёсидаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар сони;

DS ts — туман (шаҳар)даги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар сони, F ts — туман (шаҳар)даги фуқаролар сони.

Якуний босқичда белгиланган вазн коэффициенти маҳалланинг аниқланган кўрсаткичига кўпайтирилади ва ушбу мезон бўйича якуний балл белгиланади.

Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Бунда B m — якуний балл.

Мазкур мезон вазни — 10 балл.

9. Ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги ўзини ўзи банд қилган шахслар сони қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бу ерда OʻB m/1000 — ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги ўзини ўзи банд қилган шахслар сони, SOʻB m — маҳалладаги ўзини ўзи банд қилган шахслар сони, F m — маҳалладаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар сони.

Кейинги босқичда ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги ўзини ўзи банд қилган шахслар сонининг туман (шаҳар) миқёсидаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар сонига нисбати ҳисобланиб, натижа 100 га кўпайтирилади ва маҳалла кўрсаткичи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Бу ерда M k — маҳалла кўрсаткичи, OʻB ts/1000 — туман (шаҳар) миқёсидаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар сони;

OʻB ts — туман (шаҳар)даги ўзини ўзи банд қилган шахслар сони, F ts — туман (шаҳар)даги фуқаролар сони.

Якуний босқичда белгиланган вазн коэффициенти маҳалланинг аниқланган кўрсаткичига кўпайтирилади ва ушбу мезон бўйича якуний балл белгиланади.

Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Бунда B m — якуний балл.

Мазкур мезон вазни — 10 балл.

10. Ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланган барча солиқлар миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бу ерда OʻBS m/1000 — ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланган солиқ суммаси, OʻBS m — маҳалладаги ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлаган солиқ суммаси, F m — маҳалладаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар сони.

Кейинги босқичда ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган маҳалладаги ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланган солиқ суммасининг туман (шаҳар) миқёсидаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлаган солиқ суммасига нисбати ҳисобланиб, натижа 100 га кўпайтирилади ва маҳалла кўрсаткичи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Бу ерда M k — маҳалла кўрсаткичи, OʻBS ts/1000 — туман (шаҳар) миқёсидаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланган солиқ суммаси;

OʻBS ts — туман (шаҳар)даги ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланган солиқ суммаси, F ts — туман (шаҳар)даги фуқаролар сони.

Якуний босқичда белгиланган вазн коэффициенти маҳалланинг аниқланган кўрсаткичига кўпайтирилади ва ушбу мезон бўйича якуний балл белгиланади.

Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Бунда B m — якуний балл.

Мазкур мезон вазни — 10 балл.

11. Маҳалладаги жисмоний шахслар томонидан жами тўланган мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бунда JT m — маҳалладаги жисмоний шахслар томонидан жами тўлаган мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси, S m — маҳалладаги жисмоний шахслар тўлаган мол-мулк ва ер солиғи суммаси, O m — маҳалладаги жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича ортиқча тўлов суммаси, U m — маҳалладаги жисмоний шахслардан ундирилиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиғи суммаси.

Белгиланган вазн коэффициенти маҳалланинг аниқланган бажарилиш фоизига кўпайтирилади ва ушбу мезон бўйича якуний балл белгиланади.

Ушбу кўрсаткич қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Бунда B m — якуний балл.

Мазкур мезон вазни — 40 балл.

12. Аҳоли сони, тадбиркорлик субъектлари сони, жисмоний шахслар, ўзини ўзи банд қилганлар шахслар сони ҳамда тўланган солиқлар миқдорлари Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида ҳисобот йилнинг 1 январь ҳолатига кўра мавжуд маълумотлардан фойдаланиб ҳисобланади.

13. Ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган мезонлар асосида ҳисобот йили якунлари бўйича маълумотлар шакллантирилади ва бунда ҳисобот даври учун 1 февралга қадар тақдим этилган қайта ҳисоботлар (тузатишлар) ҳисобга олинади.

3-боб. Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш тартиби

14. Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидаги жисмоний шахслар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори, солиқ йиғилувчанлиги, солиқ ҳисоботи кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда баҳоланади.

15. Баҳолаш мазкур Низомда назарда тутилган ҳисоблаш формулалари асосида Солиқ қўмитасининг ахборот тизими орқали ҳар бир маҳалла кесимида автоматик равишда ҳисобланади.

16. Ҳисобланган баллар ва рейтинг натижалари маҳаллалар кесимида шакллантирилади ҳамда баҳолаш натижаларига кўра рейтинг баллари 90 баллдан юқори бўлган маҳаллалар энг яхши солиқ тўловчи маҳалла деб топилади.

17. Балларни ҳисоблашда охирги 200-ўрин учун номзод маҳаллаларнинг тўплаган баллари тенг бўлган тақдирда, устуворлик фуқаролар томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси бўйича кўрсаткичи юқори бўлган маҳаллаларга берилади.

18. Мезонлар орасида умуман балл олиш имкони бўлмаган мезон учун белгиланган балл миқдори бошқа мезонларга тенг тақсимланади.

19. Маҳаллалар томонидан тўпланиб бораётган баллар ҳамда рейтингда эгаллаган ўринлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг «Рақамли маҳалла» платформаси орқали онлайн тарзда кузатиб борилади.

20. Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар фаолияти йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг январь ойида баҳоланади.

21. Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар рўйхати кейинги йилнинг 1 февралига қадар шакллантирилади ҳамда 10 февралгача Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

4-боб. Якунловчи қоида

22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 9 октябрь,

548 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2026 й., 09/26/548/1009-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

Eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalarni aniqlash mezonlari va tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Soliqlarning yigʻiluvchanlik darajasini oshirish va faol soliq toʻlovchilarni ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 28-noyabrdagi PQ-364-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlarining soliq majburiyatlariga masʼuliyatli munosabatini shakllantirish hamda mahallalarning jamoatchilik bilan hamkorligini kuchaytirish orqali soliq yigʻiluvchanligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalarni aniqlash mezonlari va tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalarni aniqlash mezonlari;

eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalarni aniqlash boʻyicha zarur maʼlumot va yakuniy natijalarni shakllantirish tartibini belgilash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi:

Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi bilan birgalikda doimiy ravishda mahallalarda uchrashuvlar oʻtkazib, eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalarni baholash mezonlari va ularni aniqlash tartibini tushuntirish, koʻrsatkichlarni yaxshilash boʻyicha doimiy ravishda amaliy yordam koʻrsatib borsin;

Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi hamda Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng jamoatchilikka tushuntirish choralarini koʻrsin.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Soliq qoʻmitasi raisi F.J. Pulatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 548-son qaroriga ILOVA

Eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalarni aniqlash mezonlari va tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalarni aniqlash mezonlari va tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

tadbirkorlik subyektlari — ushbu Nizom doirasida ishtirok etuvchi faol holatdagi yakka tartibdagi tadbirkorlar, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar hamda yuridik shaxslar, shu jumladan, fermer xoʻjaligi, mikrofirma va kichik korxonalar;

eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalar — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) axborot tizimlari orqali mazkur Nizomga muvofiq gʻolib deb topilgan mahallalar.

3. Eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalar Soliq qoʻmitasining axborot tizimlari orqali ushbu Nizomda belgilangan mezonlar asosida Soliq qoʻmitasi tomonidan aniqlanadi.

2-bob. Eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalarni aniqlash mezonlari

4. Har bir mezon boʻyicha ularga vazn koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda reyting ballari belgilanadi. Barcha mezonlar boʻyicha toʻplangan jami reyting ballari yigʻindisidan mahallaning umumiy reytingi shakllantiriladi.

Eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalarni aniqlash mezonlari 10 balldan — 40 ballgacha tizimda baholanadi.

5. Eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalar quyidagi mezonlar asosida aniqlanadi:

har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan tadbirkorlik subyektlari soni;

har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlangan soliqlar miqdori;

har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini toʻlovchilar soni;

har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar soni va ular tomonidan toʻlangan soliqlar miqdori;

mahalla fuqarolari tomonidan mol-mulk va yer soliqlarining toʻlanganlik darajasi.

Har bir mahalla faoliyatini baholash mezonlarining umumiy vazni 100 ga teng boʻladi.

6. Har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan tadbirkorlik subyektlari soni quyidagi formula asosida hisoblanadi:

Bu yerda T m/1000 — har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi tadbirkorlik subyektlari soni, T m — mahalladagi tadbirkorlik subyektlari soni, F m — mahalladagi doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan fuqarolar soni.

Agar mahalladagi doimiy yashovchi fuqarolar soni 1 000 nafardan kam boʻlgan taqdirda, yuqoridagi nisbat shartlari qoʻllanilmaydi va haqiqatda yashovchi fuqarolar soni asos qilib olinadi.

Keyingi bosqichda har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi tadbirkorlik subyektlari sonining tuman (shahar) miqyosidagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan tadbirkorlik subyektlari soniga nisbati hisoblanib, natija 100 ga koʻpaytiriladi va mahalla koʻrsatkichi quyidagi formula yordamida aniqlanadi:

Bu yerda M k — mahalla koʻrsatkichi, T ts/1000 — tuman (shahar) miqyosidagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan tadbirkorlik subyektlari soni;

T ts — tuman (shahar)dagi tadbirkorlik subyektlari soni, F ts — tuman (shahar)dagi fuqarolar soni.

Yakuniy bosqichda belgilangan vazn koeffitsiyenti mahallaning aniqlangan koʻrsatkichiga koʻpaytiriladi va ushbu mezon boʻyicha yakuniy ball belgilanadi.

Ushbu koʻrsatkich quyidagi formula orqali hisoblanadi:

Bunda B m — yakuniy ball.

Mazkur mezon vazni — 10 ball.

7. Har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlangan barcha soliqlar miqdori quyidagi formula asosida hisoblanadi:

Bu yerda ST m/1000 — har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlangan soliqlar miqdori, ST m — mahalladagi tadbirkorlik subyektlari toʻlagan soligʻi summasi, F m — mahalladagi doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan fuqarolar soni.

Keyingi bosqichda har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlangan soliq summasining tuman (shahar) miqyosidagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan tadbirkorlik subyektlari toʻlagan soliq summasiga nisbati hisoblanib, natija 100 ga koʻpaytiriladi va mahalla koʻrsatkichi quyidagi formula yordamida aniqlanadi:

Bu yerda M k — mahalla koʻrsatkichi, ST ts/1000 — tuman (shahar) miqyosidagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan tadbirkorlik subyektlari toʻlagan soliq summasi;

ST ts — tuman (shahar)dagi tadbirkorlik subyektlari toʻlagan soliq summasi, F ts — tuman (shahar)dagi fuqarolar soni.

Yakuniy bosqichda belgilangan vazn koeffitsiyenti mahallaning aniqlangan koʻrsatkichiga koʻpaytiriladi va ushbu mezon boʻyicha yakuniy ball belgilanadi.

Ushbu koʻrsatkich quyidagi formula orqali hisoblanadi:

Bunda B m — yakuniy ball.

Mazkur mezon vazni — 20 ball.

8. Har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini toʻlovchilar soni quyidagi formula asosida hisoblanadi:

Bu yerda DS m/1000 — har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini toʻlovchilar soni, DS m — mahalladagi daromad soligʻini toʻlovchilar soni, F m — mahalladagi fuqarolar soni.

Keyingi bosqichda har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini toʻlovchilar sonining tuman (shahar) miqyosidagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini toʻlovchilar soniga nisbati hisoblanib, natija 100 ga koʻpaytiriladi va mahalla koʻrsatkichi quyidagi formula yordamida aniqlanadi:

Bu yerda M k — mahalla koʻrsatkichi, DS ts/1000 — tuman (shahar) miqyosidagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini toʻlovchilar soni;

DS ts — tuman (shahar)dagi jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini toʻlovchilar soni, F ts — tuman (shahar)dagi fuqarolar soni.

Yakuniy bosqichda belgilangan vazn koeffitsiyenti mahallaning aniqlangan koʻrsatkichiga koʻpaytiriladi va ushbu mezon boʻyicha yakuniy ball belgilanadi.

Ushbu koʻrsatkich quyidagi formula orqali hisoblanadi:

Bunda B m — yakuniy ball.

Mazkur mezon vazni — 10 ball.

9. Har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar soni quyidagi formula asosida hisoblanadi:

Bu yerda OʻB m/1000 — har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar soni, SOʻB m — mahalladagi oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar soni, F m — mahalladagi doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan fuqarolar soni.

Keyingi bosqichda har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar sonining tuman (shahar) miqyosidagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar soniga nisbati hisoblanib, natija 100 ga koʻpaytiriladi va mahalla koʻrsatkichi quyidagi formula yordamida aniqlanadi:

Bu yerda M k — mahalla koʻrsatkichi, OʻB ts/1000 — tuman (shahar) miqyosidagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar soni;

OʻB ts — tuman (shahar)dagi oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar soni, F ts — tuman (shahar)dagi fuqarolar soni.

Yakuniy bosqichda belgilangan vazn koeffitsiyenti mahallaning aniqlangan koʻrsatkichiga koʻpaytiriladi va ushbu mezon boʻyicha yakuniy ball belgilanadi.

Ushbu koʻrsatkich quyidagi formula orqali hisoblanadi:

Bunda B m — yakuniy ball.

Mazkur mezon vazni — 10 ball.

10. Har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan toʻlangan barcha soliqlar miqdori quyidagi formula asosida hisoblanadi:

Bu yerda OʻBS m/1000 — har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan toʻlangan soliq summasi, OʻBS m — mahalladagi oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar toʻlagan soliq summasi, F m — mahalladagi doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan fuqarolar soni.

Keyingi bosqichda har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan mahalladagi oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan toʻlangan soliq summasining tuman (shahar) miqyosidagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar toʻlagan soliq summasiga nisbati hisoblanib, natija 100 ga koʻpaytiriladi va mahalla koʻrsatkichi quyidagi formula yordamida aniqlanadi:

Bu yerda M k — mahalla koʻrsatkichi, OʻBS ts/1000 — tuman (shahar) miqyosidagi har 1 000 nafar aholiga toʻgʻri keladigan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan toʻlangan soliq summasi;

OʻBS ts — tuman (shahar)dagi oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan toʻlangan soliq summasi, F ts — tuman (shahar)dagi fuqarolar soni.

Yakuniy bosqichda belgilangan vazn koeffitsiyenti mahallaning aniqlangan koʻrsatkichiga koʻpaytiriladi va ushbu mezon boʻyicha yakuniy ball belgilanadi.

Ushbu koʻrsatkich quyidagi formula orqali hisoblanadi:

Bunda B m — yakuniy ball.

Mazkur mezon vazni — 10 ball.

11. Mahalladagi jismoniy shaxslar tomonidan jami toʻlangan mol-mulk va yer soliqlarining toʻlanganlik darajasi quyidagi formula asosida hisoblanadi:

Bunda JT m — mahalladagi jismoniy shaxslar tomonidan jami toʻlagan mol-mulk va yer soliqlarining toʻlanganlik darajasi, S m — mahalladagi jismoniy shaxslar toʻlagan mol-mulk va yer soligʻi summasi, O m — mahalladagi jismoniy shaxslarning mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha ortiqcha toʻlov summasi, U m — mahalladagi jismoniy shaxslardan undirilishi lozim boʻlgan mol-mulk va yer soligʻi summasi.

Belgilangan vazn koeffitsiyenti mahallaning aniqlangan bajarilish foiziga koʻpaytiriladi va ushbu mezon boʻyicha yakuniy ball belgilanadi.

Ushbu koʻrsatkich quyidagi formula orqali hisoblanadi:

Bunda B m — yakuniy ball.

Mazkur mezon vazni — 40 ball.

12. Aholi soni, tadbirkorlik subyektlari soni, jismoniy shaxslar, oʻzini oʻzi band qilganlar shaxslar soni hamda toʻlangan soliqlar miqdorlari Soliq qoʻmitasining axborot tizimlarida hisobot yilning 1-yanvar holatiga koʻra mavjud maʼlumotlardan foydalanib hisoblanadi.

13. Ushbu Nizomning 5-bandida belgilangan mezonlar asosida hisobot yili yakunlari boʻyicha maʼlumotlar shakllantiriladi va bunda hisobot davri uchun 1-fevralga qadar taqdim etilgan qayta hisobotlar (tuzatishlar) hisobga olinadi.

3-bob. Eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalarni aniqlash tartibi

14. Soliq qoʻmitasining maʼlumotlar bazasidagi jismoniy shaxslar, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar hamda tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlangan soliqlar miqdori, soliq yigʻiluvchanligi, soliq hisoboti koʻrsatkichlaridan foydalangan holda baholanadi.

15. Baholash mazkur Nizomda nazarda tutilgan hisoblash formulalari asosida Soliq qoʻmitasining axborot tizimi orqali har bir mahalla kesimida avtomatik ravishda hisoblanadi.

16. Hisoblangan ballar va reyting natijalari mahallalar kesimida shakllantiriladi hamda baholash natijalariga koʻra reyting ballari 90 balldan yuqori boʻlgan mahallalar eng yaxshi soliq toʻlovchi mahalla deb topiladi.

17. Ballarni hisoblashda oxirgi 200-oʻrin uchun nomzod mahallalarning toʻplagan ballari teng boʻlgan taqdirda, ustuvorlik fuqarolar tomonidan mol-mulk va yer soliqlarining toʻlanganlik darajasi boʻyicha koʻrsatkichi yuqori boʻlgan mahallalarga beriladi.

18. Mezonlar orasida umuman ball olish imkoni boʻlmagan mezon uchun belgilangan ball miqdori boshqa mezonlarga teng taqsimlanadi.

19. Mahallalar tomonidan toʻplanib borayotgan ballar hamda reytingda egallagan oʻrinlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining “Raqamli mahalla” platformasi orqali onlayn tarzda kuzatib boriladi.

20. Eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalar faoliyati yilda bir marta, hisobot yilidan keyingi yilning yanvar oyida baholanadi.

21. Eng yaxshi soliq toʻlovchi mahallalar roʻyxati keyingi yilning 1-fevraliga qadar shakllantiriladi hamda 10-fevralgacha Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

22. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 9-oktabr,

548 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.10.2026-y., 09/26/548/1009-son)

lex.uz