📅 2026-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 9 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 октября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 October 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХEМАСИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
ЛОЙИҲА ПАСПОРТИ
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартибини белгилаш тўғрисида
Республикада лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада яхшилаш орқали лимон етиштириш билан шуғулланадиган хонадонлар сонини кўпайтириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
лимончиликка ихтисослашган мавжуд маҳаллаларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби;
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларни танлаб олиш тартиби;
лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби.
2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда «Туронбанк» АТБ билан биргаликда уч ой муддатда лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган маҳаллаларни автоматик равишда аниқлаш бўйича «Online mahalla» электрон платформасида техник имкониятлар яратилишини таъминласин.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 550-сон қарорига ИЛОВА
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларга нисбатан татбиқ этилади.
Лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида бажарилади.
Ушбу Низом талаблари маҳаллаларда илгари бошқа давлат дастурлари доирасида қурилган (таъмирланган) ва техник ҳолати яхши, шунингдек, тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ қурилиши (таъмирланиши) режалаштирилган муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
лимончиликка ихтисослашган маҳалла — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган, ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган нисбатларда лимон етиштирувчи хонадонлар мавжуд бўлган маҳаллалар;
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари — ичимлик суви объектлари, ички автомобиль йўллари, электр энергияси таъминоти объектлари;
электрон платформа — лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритишда фойдаланиладиган «Online mahalla» электрон платформаси.
3. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда қуйидаги инфратузилма объектларидан бирини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш назарда тутилади:
ичимлик суви объектлари;
ички йўллар;
электр энергияси таъминоти объектлари.
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган маҳаллалардаги лимон етиштирувчи хонадонлар сонидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг лимончиликка ихтисослашгани қуйидаги нисбатларда аниқланади:
а) 1 000 хонадонгача бўлган маҳаллада лимон етиштирувчи хонадонлар камида 20 фоизни;
б) 1 000 — 2 000 хонадонгача бўлган маҳаллада лимон етиштирувчи хонадонлар камида 15 фоизни;
в) 2 000 ва ундан кўп хонадонли маҳаллада лимон етиштирувчи хонадонлар камида 10 фоизни ташкил этиши керак.
5. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемада амалга оширилади.
2-боб. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш
6. Туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарорига асосан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) тузилади.
Бунда лимон етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ишчи гуруҳга «Туронбанк» АТБ розилиги билан унинг вакили жалб этилади.
7. Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларни ҳамда лимон етиштирувчи хонадонларни ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
«Online mahalla» электрон платформасига хатлов натижалари юзасидан тегишли маълумотларни киритиб бориш;
лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган маҳаллалар тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқиш ва тегишли далолатномани (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштириш;
«Online mahalla» электрон платформасига киритиладиган маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлигини таъминлаш.
8. Ишчи гуруҳ лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш мақсадида календарь йилнинг 1 февралига қадар маҳаллаларда лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказади ва уларнинг доимий ҳисобини «Online mahalla» электрон платформасида юритиб боради.
9. Ишчи гуруҳ лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни қуйидаги талаблар асосида ўрганади:
маҳалладаги хонадонлар сонидан келиб чиққан ҳолда, ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган нисбатларда хонадонларнинг лимон етиштириш билан шуғулланиши;
лимон етиштирилаётган майдонга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани;
ҳар бир хонадонда лимон етиштириш майдони камида 0,01 гектарни ташкил этиши;
ҳар 0,01 гектар майдонга тўғри келадиган кўчатлар сони камида 8 тани (камида 2 ёшни) ташкил этиши.
10. Хатлов натижаларига асосан лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонлар тўғрисидаги маълумотлар календарь йилнинг 1 мартига қадар «Online mahalla» электрон платформасига киритилади.
«Online mahalla» электрон платформасига лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказиш бўйича маълумотлар ишчи гуруҳнинг ишчи органи бўлган туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда «Туронбанк» АТБ томонидан киритилади.
3-боб. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларни танлаб олиш
11. Лимончиликка ихтисослашган (лимон етиштирувчи хонадонлар сонини икки бараварга кўпайтирган) маҳаллалар хатлов натижалари асосида «Online mahalla» электрон платформаси орқали ушбу Низомнинг 9-бандида келтирилган талабларга кўра инсон омилисиз автоматик равишда танлаб олинади.
Танлаб олинган маҳаллалар ишчи гуруҳ томонидан календарь йилнинг 15 мартига қадар кўриб чиқилади ва далолатнома расмийлаштирилади.
12. Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига мувофиқ ташкил этиладиган Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда — инфратузилма бўйича ишчи гуруҳ) календарь йилнинг 15 апрелига қадар лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга доир эҳтиёжни ўрганади ҳамда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги лойиҳа (объект) паспортини ишлаб чиқади.
Бунда лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасига бўлган эҳтиёжи ва уларнинг техник ҳолати ҳамда объект хизмат кўрсатадиган (қамраб олинадиган) аҳоли сонидан (келгусида аҳолисини ўсишини инобатга олган ҳолда) келиб чиқиб, қуйидаги талаблар асосида ўрганилади:
а) марказлашган ичимлик суви объектлари:
аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси пастлиги (50 фоиздан паст);
ичимлик суви график асосида етказилиши ёки таъминотдаги узилишларнинг мавжудлиги;
аҳолининг санитария қоидаларига жавоб бермайдиган сув сақлаш иншоотларидан фойдаланиши;
тармоқ ва иншоотлар эскирганлик даражасининг (сув сизиб чиқиши, авариявий ҳолатлар сабабли сув йўқотишлари) юқорилиги (60 — 70 фоиз);
б) ички йўллар:
ички йўлларга асфальт (цемент-бетон) қопламаси ётқизилмагани, қаттиқ қопламали йўллар даражасининг пастлиги;
ички йўллар техник ҳолатининг ёмонлиги (реконструкция ва таъмирталаблиги) ёки талабга жавоб бермаслиги;
в) электр энергияси таъминоти объектлари:
ҳудудда электр энергияси таъминотида узилишларнинг мавжудлиги, электр тармоғида юкламаларнинг юқорилиги;
электр энергиясини етказиб бериш сифати ва қувватининг пастлиги, авариявий ҳолатлар ҳамда электр энергияси йўқотишларининг юқорилиги;
электр тармоқлари, подстанциялар ва трансформатор пунктларининг техник ҳолати ёмонлашгани ва эскиргани.
13. Инфратузилма бўйича ишчи гуруҳ календарь йилнинг 1 майига қадар ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳалар (объектлар)нинг манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) шакллантириб, кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўн кун муддатда манзилли рўйхат тўғри шакллантирилганини ҳамда лойиҳалар паспортларида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини кўриб чиқиб, ичимлик суви объектларининг манзилли рўйхатини «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамда электр энергияси таъминоти объектларининг манзилли рўйхатини «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга келишиш учун юборади.
Бунда лимончиликка ихтисослашган маҳаллалардаги ички автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш лойиҳалари (объектлари) бўйича манзилли рўйхатни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бошқармалари кўриб чиқиб, келишади.
15. Манзилли рўйхатлар белгиланган тартибда келишилганидан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари уларни календарь йилнинг 20 майига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.
4-боб. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этилган манзилли рўйхатни кўриб чиқиб, уни календарь йилнинг 1 июнига қадар Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисига тасдиқлаш учун киритади.
17. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари:
ичимлик суви таъминоти объектлари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасидаги маблағлар;
электр энергияси тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарорида белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;
ички автомобиль йўллари маҳаллий бюджет маблағларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларини ушбу Низомга асосан йўналтириш юзасидан таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланади.
18. Вазирлар Маҳкамаси манзилли рўйхатни Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида белгиланган муддатларда тасдиқланишини таъминлайди.
19. Манзилли рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида тасдиқланганидан сўнг лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти объектлари ва электр энергияси тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳаларга (объектларга) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида маблағлар ажратилади.
Ички автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш лойиҳалари (объектлари) бўйича манзилли рўйхат Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ижро учун юборилади.
20. Лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра ажратилган маблағлар объектларни қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари учун етарли бўлмаган тақдирда, қўшимча харажатлар тегишлича маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланиши мумкин.
21. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб:
ичимлик суви таъминоти объектлари бўйича — «Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» ДМ;
ички автомобиль йўллари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДМ;
электр энергияси таъминоти бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий филиаллари белгиланади.
22. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларига бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда давлат харидлари тартиб-таомиллари бўйича аниқланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этиш
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар номи Бажариш муддатлари I босқич Туман (шаҳар) ҳокимликлари Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳни тузади. Белгиланган тартибда II босқич Ишчи гуруҳ Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказади ва уларнинг ҳисобини юритади. Календарь йилнинг 1 февралига қадар III босқич Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими, «Туронбанк» АТБ Хатлов натижаларига кўра лимон етиштирувчи маҳаллалар ва хонадонлар тўғрисидаги маълумотларни «Online mahalla» электрон платформасига жойлаштиради. Календарь йилнинг 1 мартига қадар IV босқич «Online mahalla» электрон платформаси 1. Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар хатловдан ўтказиш натижалари асосида белгиланган талабларга кўра инсон омилисиз автоматик равишда танлаб олинади. Хатлов натижаларидан сўнг Ишчи гуруҳ 2. Танлаб олинган маҳаллаларни кўриб чиқади ва далолатномани расмийлаштиради. Календарь йилнинг 15 мартига қадар V босқич Инфратузилма бўйича ишчи гуруҳ 1. Маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга доир эҳтиёжни ўрганади ҳамда лойиҳа (объект) паспортини ишлаб чиқади. Календарь йилнинг 15 апрелига қадар 2. Белгиланган шаклда лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳалар (объектлар)нинг манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) шакллантириб, кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади. Календарь йилнинг 1 майига қадар VI босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Манзилли рўйхат тўғри шакллантирилганини ҳамда лойиҳалар паспортларида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини кўриб чиқиб, ичимлик суви объектларининг манзилли рўйхатини «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамда электр энергияси таъминоти объектларининг манзилли рўйхатини «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга келишиш учун юборади. Бунда лимончиликка ихтисослашган маҳаллалардаги ички автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш лойиҳалари (объектлари) бўйича манзилли рўйхатни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бошқармалари кўриб чиқиб, келишади. 10 кун муддатда VII босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Манзилли рўйхатни белгиланган тартибда келишилгандан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади. Календарь йилнинг 20 майига қадар VIII босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тақдим этилган манзилли рўйхатни кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисига тасдиқлаш учун киритади. Календарь йилнинг 1 июнига қадар IX босқич Вазирлар Маҳкамаси Манзилли рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида тасдиқланишини таъминлайди. Белгиланган муддатларда X босқич Манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг, лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларга: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1. Ичимлик суви таъминоти объектлари ва электр энергияси тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳаларга (объектларга) белгиланган тартибда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида маблағлар ажратади. Бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. И чки автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминлайди. Уч ой муддатда
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллалар ва лимон етиштирувчи хонадонларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳининг
1. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими, ишчи гуруҳнинг ишчи органи 3. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими 4. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъул ходими 5. Лавозими бўйича — маҳалла фуқаролар йиғини раиси 6. Лавозими бўйича — Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали масъул ходими
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Вилоят номи: Туман (шаҳар) номи: Маҳалла номи: Хонадонлар сони: Шундан, лимончиликка ихтисослашган: Инфратузилма лойиҳаси (объекти) номи: Лойиҳанинг бошланиш ва якунланиш муддати: Лойиҳанинг умумий қиймати: Лойиҳа амалга оширилаётган тармоқ: Буюртмачи номи: Лойиҳани амалга ошириш натижасида яратиладиган қувватлар:
Лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Т/р Лойиҳа (объект) номи Амалга ошириш муддати Ўлчов бирлиги Лойиҳа қуввати Талаб этиладиган маблағ, млн сўм Эришиладиган натижа Изоҳ 1. 2. 3. ...
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 октябрь,
550 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NAMUNAVIY TARKIBI
LOYIHA PASPORTI
MANZILLI ROʻYXAT
Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash tartibini belgilash toʻgʻrisida
Respublikada limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarning muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini yanada yaxshilash orqali limon yetishtirish bilan shugʻullanadigan xonadonlar sonini koʻpaytirish va ularga qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
limonchilikka ixtisoslashgan mavjud mahallalarni xatlovdan oʻtkazish va ularning hisobini yuritish tartibi;
muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash uchun limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarni tanlab olish tartibi;
limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash tartibi.
2. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Kadastr agentligi hamda “Turonbank” ATB bilan birgalikda uch oy muddatda limon yetishtiruvchi xonadonlar sonini ikki baravarga koʻpaytirgan mahallalarni avtomatik ravishda aniqlash boʻyicha “Online mahalla” elektron platformasida texnik imkoniyatlar yaratilishini taʼminlasin.
3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi limon yetishtiruvchi xonadonlar sonini ikki baravarga koʻpaytirgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlari uchun har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlari doirasida mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 550-son qaroriga ILOVA
Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash tartibini belgilaydi.
Mazkur Nizom talablari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hududida limon yetishtiruvchi xonadonlar sonini ikki baravarga koʻpaytirgan limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarga nisbatan tatbiq etiladi.
Limon yetishtiruvchi xonadonlar sonini ikki baravarga koʻpaytirgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlari har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini amalga oshirish uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida bajariladi.
Ushbu Nizom talablari mahallalarda ilgari boshqa davlat dasturlari doirasida qurilgan (taʼmirlangan) va texnik holati yaxshi, shuningdek, tasdiqlangan davlat dasturlariga muvofiq qurilishi (taʼmirlanishi) rejalashtirilgan muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
limonchilikka ixtisoslashgan mahalla — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hududida joylashgan, ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan nisbatlarda limon yetishtiruvchi xonadonlar mavjud boʻlgan mahallalar;
muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlari — ichimlik suvi obyektlari, ichki avtomobil yoʻllari, elektr energiyasi taʼminoti obyektlari;
elektron platforma — limon yetishtiruvchi xonadonlarni xatlovdan oʻtkazish va ularning hisobini yuritishda foydalaniladigan “Online mahalla” elektron platformasi.
3. Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda quyidagi infratuzilma obyektlaridan birini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash nazarda tutiladi:
ichimlik suvi obyektlari;
ichki yoʻllar;
elektr energiyasi taʼminoti obyektlari.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hududida joylashgan mahallalardagi limon yetishtiruvchi xonadonlar sonidan kelib chiqqan holda, ularning limonchilikka ixtisoslashgani quyidagi nisbatlarda aniqlanadi:
a) 1 000 xonadongacha boʻlgan mahallada limon yetishtiruvchi xonadonlar kamida 20 foizni;
b) 1 000 — 2 000 xonadongacha boʻlgan mahallada limon yetishtiruvchi xonadonlar kamida 15 foizni;
v) 2 000 va undan koʻp xonadonli mahallada limon yetishtiruvchi xonadonlar kamida 10 foizni tashkil etishi kerak.
5. Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlari ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemada amalga oshiriladi.
2-bob. Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarni xatlovdan oʻtkazish va ularning hisobini yuritish
6. Tuman (shahar) hokimining tegishli qaroriga asosan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalar va limon yetishtiruvchi xonadonlarni xatlovdan oʻtkazish va ularning hisobini yuritish boʻyicha doimiy faoliyat yurituvchi ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) tuziladi.
Bunda limon yetishtiruvchilarni qoʻllab-quvvatlash va ularning hisobini yuritish maqsadida ishchi guruhga “Turonbank” ATB roziligi bilan uning vakili jalb etiladi.
7. Quyidagilar ishchi guruhning asosiy vazifalari hisoblanadi:
limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarni hamda limon yetishtiruvchi xonadonlarni ushbu Nizomda belgilangan talablar asosida xatlovdan oʻtkazish va ularning hisobini yuritish;
“Online mahalla” elektron platformasiga xatlov natijalari yuzasidan tegishli maʼlumotlarni kiritib borish;
limon yetishtiruvchi xonadonlar sonini ikki baravarga koʻpaytirgan mahallalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻrib chiqish va tegishli dalolatnomani (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) rasmiylashtirish;
“Online mahalla” elektron platformasiga kiritiladigan maʼlumotlarning toʻgʻri va haqqoniyligini taʼminlash.
8. Ishchi guruh limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash maqsadida kalendar yilning 1-fevraliga qadar mahallalarda limon yetishtiruvchi xonadonlarni xatlovdan oʻtkazadi va ularning doimiy hisobini “Online mahalla” elektron platformasida yuritib boradi.
9. Ishchi guruh limonchilikka ixtisoslashgan mahallalar va limon yetishtiruvchi xonadonlarni quyidagi talablar asosida oʻrganadi:
mahalladagi xonadonlar sonidan kelib chiqqan holda, ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan nisbatlarda xonadonlarning limon yetishtirish bilan shugʻullanishi;
limon yetishtirilayotgan maydonga boʻlgan huquqning davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani;
har bir xonadonda limon yetishtirish maydoni kamida 0,01 gektarni tashkil etishi;
har 0,01 gektar maydonga toʻgʻri keladigan koʻchatlar soni kamida 8 tani (kamida 2 yoshni) tashkil etishi.
10. Xatlov natijalariga asosan limonchilikka ixtisoslashgan mahallalar va limon yetishtiruvchi xonadonlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kalendar yilning 1-martiga qadar “Online mahalla” elektron platformasiga kiritiladi.
“Online mahalla” elektron platformasiga limonchilikka ixtisoslashgan mahallalar va limon yetishtiruvchi xonadonlarni xatlovdan oʻtkazish boʻyicha maʼlumotlar ishchi guruhning ishchi organi boʻlgan tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi hamda “Turonbank” ATB tomonidan kiritiladi.
3-bob. Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarni tanlab olish
11. Limonchilikka ixtisoslashgan (limon yetishtiruvchi xonadonlar sonini ikki baravarga koʻpaytirgan) mahallalar xatlov natijalari asosida “Online mahalla” elektron platformasi orqali ushbu Nizomning 9-bandida keltirilgan talablarga koʻra inson omilisiz avtomatik ravishda tanlab olinadi.
Tanlab olingan mahallalar ishchi guruh tomonidan kalendar yilning 15-martiga qadar koʻrib chiqiladi va dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
12. Dalolatnoma rasmiylashtirilgandan soʻng Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-apreldagi 206-son qaroriga muvofiq tashkil etiladigan Loyihalar portfeliga kiritiladigan infratuzilma loyihalarining dastlabki roʻyxatini shakllantirish boʻyicha tuman (shahar) ishchi guruhlari (keyingi oʻrinlarda — infratuzilma boʻyicha ishchi guruh) kalendar yilning 15-apreliga qadar limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlashga doir ehtiyojni oʻrganadi hamda ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi loyiha (obyekt) pasportini ishlab chiqadi.
Bunda limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarning muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasiga boʻlgan ehtiyoji va ularning texnik holati hamda obyekt xizmat koʻrsatadigan (qamrab olinadigan) aholi sonidan (kelgusida aholisini oʻsishini inobatga olgan holda) kelib chiqib, quyidagi talablar asosida oʻrganiladi:
a) markazlashgan ichimlik suvi obyektlari:
aholining ichimlik suvi bilan taʼminlanganlik darajasi pastligi (50 foizdan past);
ichimlik suvi grafik asosida yetkazilishi yoki taʼminotdagi uzilishlarning mavjudligi;
aholining sanitariya qoidalariga javob bermaydigan suv saqlash inshootlaridan foydalanishi;
tarmoq va inshootlar eskirganlik darajasining (suv sizib chiqishi, avariyaviy holatlar sababli suv yoʻqotishlari) yuqoriligi (60 — 70 foiz);
b) ichki yoʻllar:
ichki yoʻllarga asfalt (sement-beton) qoplamasi yotqizilmagani, qattiq qoplamali yoʻllar darajasining pastligi;
ichki yoʻllar texnik holatining yomonligi (rekonstruksiya va taʼmirtalabligi) yoki talabga javob bermasligi;
v) elektr energiyasi taʼminoti obyektlari:
hududda elektr energiyasi taʼminotida uzilishlarning mavjudligi, elektr tarmogʻida yuklamalarning yuqoriligi;
elektr energiyasini yetkazib berish sifati va quvvatining pastligi, avariyaviy holatlar hamda elektr energiyasi yoʻqotishlarining yuqoriligi;
elektr tarmoqlari, podstansiyalar va transformator punktlarining texnik holati yomonlashgani va eskirgani.
13. Infratuzilma boʻyicha ishchi guruh kalendar yilning 1-mayiga qadar ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash boʻyicha loyihalar (obyektlar)ning manzilli roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda — manzilli roʻyxat) shakllantirib, koʻrib chiqish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga yuboradi.
14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari oʻn kun muddatda manzilli roʻyxat toʻgʻri shakllantirilganini hamda loyihalar pasportlarida keltirilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini koʻrib chiqib, ichimlik suvi obyektlarining manzilli roʻyxatini “Oʻzsuvtaʼminot” AJ hamda elektr energiyasi taʼminoti obyektlarining manzilli roʻyxatini “Hududiy elektr tarmoqlari” AJga kelishish uchun yuboradi.
Bunda limonchilikka ixtisoslashgan mahallalardagi ichki avtomobil yoʻllarini qurish-taʼmirlash loyihalari (obyektlari) boʻyicha manzilli roʻyxatni Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining hududiy boshqarmalari koʻrib chiqib, kelishadi.
15. Manzilli roʻyxatlar belgilangan tartibda kelishilganidan soʻng, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari ularni kalendar yilning 20-mayiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi.
4-bob. Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash
16. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi taqdim etilgan manzilli roʻyxatni koʻrib chiqib, uni kalendar yilning 1-iyuniga qadar Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisiga tasdiqlash uchun kiritadi.
17. Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlari:
ichimlik suvi taʼminoti obyektlari Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasidagi mablagʻlar;
elektr energiyasi tarmoqlarini qurish-taʼmirlash ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 18-dekabrdagi PQ-4929-son qarorida belgilangan tartibda ajratiladigan budjet ssudasi mablagʻlari;
ichki avtomobil yoʻllari mahalliy budjet mablagʻlarining orttirib bajarilgan qismi hisobidan moliyalashtiriladi. Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalarini ushbu Nizomga asosan yoʻnaltirish yuzasidan takliflar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahri Kengashlari tomonidan koʻrib chiqilib, tasdiqlanadi.
18. Vazirlar Mahkamasi manzilli roʻyxatni Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-apreldagi 206-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisida belgilangan muddatlarda tasdiqlanishini taʼminlaydi.
19. Manzilli roʻyxat Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisida tasdiqlanganidan soʻng limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda ichimlik suvi taʼminoti obyektlari va elektr energiyasi tarmoqlarini qurish-taʼmirlash ishlari boʻyicha loyihalarga (obyektlarga) belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida mablagʻlar ajratiladi.
Ichki avtomobil yoʻllarini qurish-taʼmirlash loyihalari (obyektlari) boʻyicha manzilli roʻyxat Vazirlar Mahkamasi tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga ijro uchun yuboriladi.
20. Loyiha-smeta hujjatlariga koʻra ajratilgan mablagʻlar obyektlarni qurish, taʼmirlash va obodonlashtirish ishlari uchun yetarli boʻlmagan taqdirda, qoʻshimcha xarajatlar tegishlicha mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan qoplanishi mumkin.
21. Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlari boʻyicha buyurtmachi etib:
ichimlik suvi taʼminoti obyektlari boʻyicha — “Suv taʼminoti va kanalizatsiya obyektlarini qurish boʻyicha injiniring kompaniyasi” DM;
ichki avtomobil yoʻllari boʻyicha — Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi huzuridagi “Mintaqaviy yoʻllarga buyurtmachi xizmati” DM;
elektr energiyasi taʼminoti boʻyicha — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ hududiy filiallari belgilanadi.
22. Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlariga bosh loyiha va bosh pudrat tashkilotlari belgilangan tartibda davlat xaridlari tartib-taomillari boʻyicha aniqlanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlarini tashkil etish
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar nomi Bajarish muddatlari I bosqich Tuman (shahar) hokimliklari Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalar va limon yetishtiruvchi xonadonlarni xatlovdan oʻtkazish va ularning hisobini yuritish boʻyicha doimiy faoliyat yurituvchi ishchi guruhni tuzadi. Belgilangan tartibda II bosqich Ishchi guruh Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalar va limon yetishtiruvchi xonadonlarni xatlovdan oʻtkazadi va ularning hisobini yuritadi. Kalendar yilning 1-fevraliga qadar III bosqich Tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi, “Turonbank” ATB Xatlov natijalariga koʻra limon yetishtiruvchi mahallalar va xonadonlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Online mahalla” elektron platformasiga joylashtiradi. Kalendar yilning 1-martiga qadar IV bosqich “Online mahalla” elektron platformasi 1. Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalar xatlovdan oʻtkazish natijalari asosida belgilangan talablarga koʻra inson omilisiz avtomatik ravishda tanlab olinadi. Xatlov natijalaridan soʻng Ishchi guruh 2. Tanlab olingan mahallalarni koʻrib chiqadi va dalolatnomani rasmiylashtiradi. Kalendar yilning 15-martiga qadar V bosqich Infratuzilma boʻyicha ishchi guruh 1. Mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlashga doir ehtiyojni oʻrganadi hamda loyiha (obyekt) pasportini ishlab chiqadi. Kalendar yilning 15-apreliga qadar 2. Belgilangan shaklda limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash boʻyicha loyihalar (obyektlar)ning manzilli roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda — manzilli roʻyxat) shakllantirib, koʻrib chiqish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga yuboradi. Kalendar yilning 1-mayiga qadar VI bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Manzilli roʻyxat toʻgʻri shakllantirilganini hamda loyihalar pasportlarida keltirilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini koʻrib chiqib, ichimlik suvi obyektlarining manzilli roʻyxatini “Oʻzsuvtaʼminot” AJ hamda elektr energiyasi taʼminoti obyektlarining manzilli roʻyxatini “Hududiy elektr tarmoqlari” AJga kelishish uchun yuboradi. Bunda limonchilikka ixtisoslashgan mahallalardagi ichki avtomobil yoʻllarini qurish-taʼmirlash loyihalari (obyektlari) boʻyicha manzilli roʻyxatni Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining hududiy boshqarmalari koʻrib chiqib, kelishadi. 10 kun muddatda VII bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Manzilli roʻyxatni belgilangan tartibda kelishilgandan soʻng Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi. Kalendar yilning 20-mayiga qadar VIII bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Taqdim etilgan manzilli roʻyxatni koʻrib chiqib, Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisiga tasdiqlash uchun kiritadi. Kalendar yilning 1-iyuniga qadar IX bosqich Vazirlar Mahkamasi Manzilli roʻyxat Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-apreldagi 206-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisida tasdiqlanishini taʼminlaydi. Belgilangan muddatlarda X bosqich Manzilli roʻyxat tasdiqlangandan soʻng, limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarga: Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1. Ichimlik suvi taʼminoti obyektlari va elektr energiyasi tarmoqlarini qurish-taʼmirlash ishlari boʻyicha loyihalarga (obyektlarga) belgilangan tartibda Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida mablagʻlar ajratadi. Bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. I chki avtomobil yoʻllarini qurish-taʼmirlash loyihalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan moliyalashtirilishini taʼminlaydi. Uch oy muddatda
Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalar va limon yetishtiruvchi xonadonlarni xatlovdan oʻtkazish va ularning hisobini yuritish hamda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash ishlarini tashkil etish boʻyicha ishchi guruhining
1. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari — tuman iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi masʼul xodimi, ishchi guruhning ishchi organi 3. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi masʼul xodimi 4. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi masʼul xodimi 5. Lavozimi boʻyicha — mahalla fuqarolar yigʻini raisi 6. Lavozimi boʻyicha — Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiali masʼul xodimi
Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Viloyat nomi: Tuman (shahar) nomi: Mahalla nomi: Xonadonlar soni: Shundan, limonchilikka ixtisoslashgan: Infratuzilma loyihasi (obyekti) nomi: Loyihaning boshlanish va yakunlanish muddati: Loyihaning umumiy qiymati: Loyiha amalga oshirilayotgan tarmoq: Buyurtmachi nomi: Loyihani amalga oshirish natijasida yaratiladigan quvvatlar:
Limonchilikka ixtisoslashgan mahallalarda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
T/r Loyiha (obyekt) nomi Amalga oshirish muddati Oʻlchov birligi Loyiha quvvati Talab etiladigan mablagʻ, mln soʻm Erishiladigan natija Izoh 1. 2. 3. ...
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 9-oktabr,
550 -son