📅 2026-yil 17-sentabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 17-sentabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 17 сентябрь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 сентября 2026 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 September 2026 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3254, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3254/1045-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 17 сентябрдаги 24/2-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«банкнинг ички ҳужжатларида белгиланадиган ваколат, вазифалар ва жавобгарликнинг аниқ тарзда тақсимланиши;».
2. 3-бандда :
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Кенгаш ва бошқарув аъзолари ўз фаолиятини виждонан, оқилона, банк ва унинг акциядорлари манфаатлари ҳамда мақсадларига эришишни кўзлаб амалга ошириши, шунингдек масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавобгарликни ва жонкуярликни намоён қилиши ҳамда содиқлик билан хизмат қилиши лозим.
Кенгаш ва бошқарув аъзоларининг ўз фаолиятини виждонан ва оқилона амалга оширишига, масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавобгарликни ва жонкуярликни намоён қилишига қуйидагилар киради:»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кенгаш ва бошқарув аъзоларининг ўз фаолиятини банк ва унинг акциядорлари манфаатлари ҳамда мақсадларига эришишни кўзлаб амалга оширишига ҳамда содиқлик билан хизмат қилишига қуйидагилар киради:».
3. 5-бандда :
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«банкнинг ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни содир этмаслиги;»;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. 8-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«объектив ва мустақил қарорлар қабул қилиш имконияти мавжудлиги;
банк фаолияти устидан холис назоратни таъминлаш учун кенгашнинг етарлича мустақил аъзолари мавжудлиги;»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
5. 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қўмиталарнинг таркиби, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилашда ҳар бир қўмита зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олиниши лозим.».
6. 15-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Кенгаш қўмиталарнинг мустақил ва холис фаолият юритишини таъминлаши зарур.
Кенгаш қўмиталар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда ваколатларнинг мувозанатли тақсимланишига эришиш мақсадида банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган даврийликда қўмиталар таркибини қайта кўриб чиқиши, шу жумладан уларнинг аъзолари ва раисларини ротация қилиш масаласини кўриб чиқиши керак.».
7. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ички назорат тизимини самарали ташкил этиш мақсадида кенгаш аудит қўмитасини ташкил этиши зарур. Қўмитанинг кўпчилик аъзолари банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кенгашдаги аъзолиги мустасно. Аудит қўмитасининг раиси кенгашнинг мустақил аъзоси бўлиши ва кенгаш раиси бўлмаслиги лозим.».
8. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кенгаш таваккалчиликларни бошқариш қўмитасини банкнинг таваккалчиликлар соҳаси (риск-проифили), фаолиятининг кўлами ҳамда мураккаблигини инобатга олган ҳолда ташкил этиши мумкин, бунда мазкур қўмитани ташкил этиш тизимли аҳамиятга молик банклар учун мажбурий ҳисобланади. Мазкур қўмитанинг (агар ташкил этилган бўлса) кўпчилик аъзолари банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кенгашдаги аъзолиги мустасно. Таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг раиси кенгашнинг мустақил аъзоси бўлиши ва кенгаш раиси бўлмаслиги лозим.».
9. Қуйидаги мазмундаги 8 1 -боб билан тўлдирилсин:
«8 1 -боб. Раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва ривожлантириш
50 1 . Банкларда раҳбар ходимлар, шу жумладан кенгаш, бошқарув аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар лавозимлари бўйича кадрлар захирасини шакллантириш ва ривожлантириш режаси (бундан буён матнда кадрлар захираси режаси деб юритилади) ишлаб чиқилиши лозим.
50 2 . Кадрлар захираси режаси банк бошқарувининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кенгаш, бошқарув ва муҳим аҳамиятга эга ходимлар ва (ёки) бошқа раҳбарлик лавозимлари учун салоҳиятли номзодларни аввалдан аниқлаш, шунингдек мазкур номзодларни ва ушбу лавозимларда амалда фаолият юритаётган раҳбар ходимларнинг кўникмаларини ривожлантириш ва доимий равишда баҳолашга оид тартибларни ўз ичига олиши керак.
50 3 . Кадрлар захираси режаси кенгаш томонидан тасдиқланади.
Кадрлар захираси режаси бир йилда камида бир маротаба ва (ёки) банкнинг стратегиясида, ташкилий тузилмасида, унинг раҳбар ходимлари таркиби ёки лавозимларга қўйиладиган малака талабларида сезиларли ўзгаришлар юз берганда қайта кўриб чиқилиши ва заруратга кўра янгиланиши лозим.
Кенгаш кадрлар захираси режаси ишлаб чиқилишига ва самарали амалга оширилишини таъминлашга ҳамда унинг устидан назоратни амалга оширишга масъул ҳисобланади.
50 4 . Кадрлар захираси режаси камида қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
кадрлар захираси режасида қамраб олинувчи раҳбарлик лавозимлари рўйхати;
ҳар бир раҳбарлик лавозими бўйича зарур билим, тажриба, компетенциялар ва малака талаблари таснифи ҳамда ушбу лавозимлар учун номзодларни аниқлаш, уларни баҳолаш ҳамда банкнинг стратегик мақсадлари ва фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда раҳбарлик лавозимларига номзодларнинг мувозанатли таркибини таъминлаш мезонлари;
раҳбарлик лавозимлари учун номзодларни ҳамда ушбу лавозимларни эгаллаб турган раҳбар ходимларни доимий ривожлантириш, шунингдек уларнинг салоҳияти ва тегишли лавозим талабларига мувофиқлигини даврий (бир йилда камида бир маротаба) баҳолаб бориш бўйича чора-тадбирлар;
кутилмаган ҳолатлар рўй берганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар.
50 5 . Кутилмаган ҳолатлар деганда раҳбар ходимлар лавозимни тарк этиши ёки ўз вазифаларини бажариш имкониятини йўқотиши ёхуд бошқа олдиндан билиш (тахмин қилиш) имконияти бўлмаган ҳолатлар тушунилади. Бунда вакант лавозимлар имкон қадар қисқа муддатларда тўлдирилиши лозим.».
10. 53-бандда :
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кенгаш аъзоларини танлаш, баҳолаш ва тайинлаш тартиби, номзодларга қўйиладиган малака талаблари ҳамда кенгаш таркибини шакллантириш тамойиллари;»;
ўн учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«корпоратив бошқарувга оид ички меъёрий ҳужжатлари: одоб-ахлоқ қоидалари (стандартлари, кодекси ва бошқалар), маълумотларни ошкор қилиш бўйича банк сиёсати, банкнинг дивидендлар тўлаш сиёсати, шунингдек, кенгаш, бошқарув аъзолари ҳамда банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларини мукофотлаш сиёсати ва бошқалар;»;
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«банк фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сезиларли таваккалчиликлар ва уларни бошқариш бўйича асосий чоралар тўғрисидаги маълумотлар;
йиллик ҳисобот якунлари бўйича кенгаш ва бошқарувнинг ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотлар;»;
ўн бешинчи — йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 сентябрь,
24/2-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
Qarori
Tijorat banklarida korporativ boshqaruv toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2020-yil 25-maydagi 12/8-son qarori (roʻyxat raqami 3254, 2020-yil 30-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3254/1045-son) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarida korporativ boshqaruv toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 17-sentabrdagi 24/2-son qaroriga ILOVA
Tijorat banklarida korporativ boshqaruv toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bankning ichki hujjatlarida belgilanadigan vakolat, vazifalar va javobgarlikning aniq tarzda taqsimlanishi;”.
2. 3-bandda :
birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Kengash va boshqaruv aʼzolari oʻz faoliyatini vijdonan, oqilona, bank va uning aksiyadorlari manfaatlari hamda maqsadlariga erishishni koʻzlab amalga oshirishi, shuningdek masʼuliyatni his qilgan holda javobgarlikni va jonkuyarlikni namoyon qilishi hamda sodiqlik bilan xizmat qilishi lozim.
Kengash va boshqaruv aʼzolarining oʻz faoliyatini vijdonan va oqilona amalga oshirishiga, masʼuliyatni his qilgan holda javobgarlikni va jonkuyarlikni namoyon qilishiga quyidagilar kiradi:”;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Kengash va boshqaruv aʼzolarining oʻz faoliyatini bank va uning aksiyadorlari manfaatlari hamda maqsadlariga erishishni koʻzlab amalga oshirishiga hamda sodiqlik bilan xizmat qilishiga quyidagilar kiradi:”.
3. 5-bandda :
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“bankning ishchanlik obroʻsiga salbiy taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan har qanday xatti-harakatlarni sodir etmasligi;”;
sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin.
4. 8-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“obyektiv va mustaqil qarorlar qabul qilish imkoniyati mavjudligi;
bank faoliyati ustidan xolis nazoratni taʼminlash uchun kengashning yetarlicha mustaqil aʼzolari mavjudligi;”;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.
5. 11-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qoʻmitalarning tarkibi, vakolatlari va faoliyatini tashkil etish tartibini belgilashda har bir qoʻmita zimmasiga yuklatilgan vazifa va funksiyalarning oʻziga xos xususiyatlari inobatga olinishi lozim.”.
6. 15-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Kengash qoʻmitalarning mustaqil va xolis faoliyat yuritishini taʼminlashi zarur.
Kengash qoʻmitalar faoliyatining samaradorligini oshirish hamda vakolatlarning muvozanatli taqsimlanishiga erishish maqsadida bankning ichki hujjatlarida belgilangan davriylikda qoʻmitalar tarkibini qayta koʻrib chiqishi, shu jumladan ularning aʼzolari va raislarini rotatsiya qilish masalasini koʻrib chiqishi kerak.”.
7. 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Ichki nazorat tizimini samarali tashkil etish maqsadida kengash audit qoʻmitasini tashkil etishi zarur. Qoʻmitaning koʻpchilik aʼzolari bankka aloqador shaxslar boʻlmasligi kerak, bundan ularning kengashdagi aʼzoligi mustasno. Audit qoʻmitasining raisi kengashning mustaqil aʼzosi boʻlishi va kengash raisi boʻlmasligi lozim.”.
8. 19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Kengash tavakkalchiliklarni boshqarish qoʻmitasini bankning tavakkalchiliklar sohasi (risk-proifili), faoliyatining koʻlami hamda murakkabligini inobatga olgan holda tashkil etishi mumkin, bunda mazkur qoʻmitani tashkil etish tizimli ahamiyatga molik banklar uchun majburiy hisoblanadi. Mazkur qoʻmitaning (agar tashkil etilgan boʻlsa) koʻpchilik aʼzolari bankka aloqador shaxslar boʻlmasligi kerak, bundan ularning kengashdagi aʼzoligi mustasno. Tavakkalchiliklarni boshqarish qoʻmitasining raisi kengashning mustaqil aʼzosi boʻlishi va kengash raisi boʻlmasligi lozim.”.
9. Quyidagi mazmundagi 8 1 -bob bilan toʻldirilsin:
“8 1 -bob. Rahbar kadrlar zaxirasini shakllantirish va rivojlantirish
50 1 . Banklarda rahbar xodimlar, shu jumladan kengash, boshqaruv aʼzolari hamda muhim ahamiyatga ega xodimlar lavozimlari boʻyicha kadrlar zaxirasini shakllantirish va rivojlantirish rejasi (bundan buyon matnda kadrlar zaxirasi rejasi deb yuritiladi) ishlab chiqilishi lozim.
50 2 . Kadrlar zaxirasi rejasi bank boshqaruvining uzluksizligini taʼminlash maqsadida kengash, boshqaruv va muhim ahamiyatga ega xodimlar va (yoki) boshqa rahbarlik lavozimlari uchun salohiyatli nomzodlarni avvaldan aniqlash, shuningdek mazkur nomzodlarni va ushbu lavozimlarda amalda faoliyat yuritayotgan rahbar xodimlarning koʻnikmalarini rivojlantirish va doimiy ravishda baholashga oid tartiblarni oʻz ichiga olishi kerak.
50 3 . Kadrlar zaxirasi rejasi kengash tomonidan tasdiqlanadi.
Kadrlar zaxirasi rejasi bir yilda kamida bir marotaba va (yoki) bankning strategiyasida, tashkiliy tuzilmasida, uning rahbar xodimlari tarkibi yoki lavozimlarga qoʻyiladigan malaka talablarida sezilarli oʻzgarishlar yuz berganda qayta koʻrib chiqilishi va zaruratga koʻra yangilanishi lozim.
Kengash kadrlar zaxirasi rejasi ishlab chiqilishiga va samarali amalga oshirilishini taʼminlashga hamda uning ustidan nazoratni amalga oshirishga masʼul hisoblanadi.
50 4 . Kadrlar zaxirasi rejasi kamida quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:
kadrlar zaxirasi rejasida qamrab olinuvchi rahbarlik lavozimlari roʻyxati;
har bir rahbarlik lavozimi boʻyicha zarur bilim, tajriba, kompetensiyalar va malaka talablari tasnifi hamda ushbu lavozimlar uchun nomzodlarni aniqlash, ularni baholash hamda bankning strategik maqsadlari va faoliyatining xususiyatlarini hisobga olgan holda rahbarlik lavozimlariga nomzodlarning muvozanatli tarkibini taʼminlash mezonlari;
rahbarlik lavozimlari uchun nomzodlarni hamda ushbu lavozimlarni egallab turgan rahbar xodimlarni doimiy rivojlantirish, shuningdek ularning salohiyati va tegishli lavozim talablariga muvofiqligini davriy (bir yilda kamida bir marotaba) baholab borish boʻyicha chora-tadbirlar;
kutilmagan holatlar roʻy berganda amalga oshiriladigan chora-tadbirlar.
50 5 . Kutilmagan holatlar deganda rahbar xodimlar lavozimni tark etishi yoki oʻz vazifalarini bajarish imkoniyatini yoʻqotishi yoxud boshqa oldindan bilish (taxmin qilish) imkoniyati boʻlmagan holatlar tushuniladi. Bunda vakant lavozimlar imkon qadar qisqa muddatlarda toʻldirilishi lozim.”.
10. 53-bandda :
quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“kengash aʼzolarini tanlash, baholash va tayinlash tartibi, nomzodlarga qoʻyiladigan malaka talablari hamda kengash tarkibini shakllantirish tamoyillari;”;
oʻn uchinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn toʻrtinchi — yigirmanchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“korporativ boshqaruvga oid ichki meʼyoriy hujjatlari: odob-axloq qoidalari (standartlari, kodeksi va boshqalar), maʼlumotlarni oshkor qilish boʻyicha bank siyosati, bankning dividendlar toʻlash siyosati, shuningdek, kengash, boshqaruv aʼzolari hamda bankning muhim ahamiyatga ega xodimlarini mukofotlash siyosati va boshqalar;”;
quyidagi mazmundagi oʻn beshinchi va oʻn oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“bank faoliyatiga taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan sezilarli tavakkalchiliklar va ularni boshqarish boʻyicha asosiy choralar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
yillik hisobot yakunlari boʻyicha kengash va boshqaruvning oʻz faoliyati natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;”;
oʻn beshinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn yettinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin.
Rais T. ISHMETOV
Toshkent sh.,
2026 yil 17 sentabr,
24/2-son