📅 2026-yil 10-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 10-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 10 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 октября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 October 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-228-сон Фармони ижросини таъминлаш, архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ҳамда келишишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;
архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш ва хулоса бериш;
архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати ва тўлов миқдорлари.
2. Белгилансинки, архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.
3. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини йўлга қўйсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Адлия вазирлиги:
2027 йил 1 мартдан бошлаб архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 октябрдаги 559-сон қарорига ИЛОВА
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қуйидаги архив органлари ва муассасалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади:
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи давлат органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари бўйича — тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва Ўзбекистон миллий архивлари;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, вилоят, туман ва шаҳар бўйсунувидаги давлат муассасалари ва ташкилотлари бўйича — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архив иши ҳудудий бошқармалари.
Бунда давлат архивининг жамлаш зонасига кирувчи ташкилотларга давлат хизмати тегишли ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
3. Махфий ва фойдаланиш чекланган бошқа маълумотларни ўз ичига олган архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Регламентнинг 2-бандида кўрсатилган ваколатли органларга тўғридан-тўғри тақдим этилади.
4. Давлат архивларининг архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлари лойиҳалари (кейинги ўринларда — ҳужжат лойиҳаси) экспертизадан ўтказилмайди.
5. Ваколатли органларда қуйидаги ҳужжатлар лойиҳалари экспертизадан ўтказилади:
а) ташкилотнинг архив иши ва иш юритиш фаолиятини тартибга солувчи қуйидаги ички ҳужжатлари лойиҳалари:
сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатларнинг рўйхати;
иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича йўриқнома;
ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси;
Идоравий архив тўғрисидаги низом;
Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссияси тўғрисидаги низом;
Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом;
б) қуйидаги ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати:
доимий сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати;
алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати;
сақлаш муддати 10 йилдан ортиқ бўлган вақтинча сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати;
шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати;
ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатнома.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
7. Ариза берувчи шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Давлат органлари ва ташкилотлари сўровномада кўрсатилган маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминлайди.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар Word ёки PDF форматда бўлиши керак.
8. Ариза берувчидан Регламентга 2-иловадаги сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
9. Ариза тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчилар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
10. Давлат хизмати кўрсатилгани учун Регламентга 3-иловага мувофиқ тўлов ундирилади.
Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи тўланади.
11. Ундирилган тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
12. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
аризада, унга илова қилинган ҳужжатларда ёлғон ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда;
Регламентга 2-иловадаги сўровномада кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
давлат хизмати кўрсатилиши учун тўлов тўланмаганда;
тақдим этилган ҳужжат лойиҳаси архив иши соҳасидаги ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаганда (қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилади);
ариза берувчи томонидан Регламентнинг 17-бандида белгиланган муддатда ҳужжатлар қайта тақдим этилмаганда;
аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича ваколатли орган томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
13. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
14. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида тегишли ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда тегишли ваколатли органга юборилади.
Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш бошқа ваколатли органга тааллуқли бўлганда, сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида тегишли ваколатли органга тўланган тўлов суммаси билан бирга юборилади.
15. Ваколатли орган Регламентга 3-иловада кўрсатилган муддатлар мобайнида ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказади.
16. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, камчиликларни кўрсатган ҳолда Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда рад этиш ҳақидаги хабарнома ёки ҳужжат лойиҳаси келишилгани (тасдиқлангани) ҳақида Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда билдиришнома Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) электрон шаклда юборилади.
17. Ариза берувчи хабарнома юборилган санадан бошлаб ўттиз иш куни ичида унда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда тўлов тўламасдан қайта ариза бериши мумкин.
Мазкур бандда белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган аризалар янги берилган ҳисобланади ва умумий тартибда кўриб чиқилади.
18. Давлат хизматлари маркази хабарнома ёки билдиришнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга хабарнома ёки билдиришномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
19. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари ҳисобланмаган ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи давлат органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларида тузилган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхатлари, шунингдек, барча ташкилотларнинг ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатномаси экспертизаси натижаси бўйича Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда хулоса берилади.
20. Экспертиза натижасида келишилган ҳужжат лойиҳасига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилганда, у умумий тартибда қайтадан экспертизадан ўтказилиши шарт.
21. Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш натижаси ваколатли органнинг тегишлича Марказий эксперт-текшириш комиссияси, Эксперт-текширув комиссияси, Эксперт-текширув услубий комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома комиссия аъзолари ва котиби томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Баённома асосида ҳужжат лойиҳаси келишилгани тўғрисидаги билдиришнома ёки рад этилгани ҳақида хабарнома ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
3-боб. Ҳужжат лойиҳалари бўйича берилган хулоса ва билдиришномалар реестрини юритиш тартиби
22. Ваколатли орган томонидан тақдим этилган ҳужжат лойиҳаси экспертизадан ўтказилгани тўғрисида хулоса ва келишилгани (тасдиқлангани) тўғрисида билдиришномалар реестри юритилади ҳамда унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
хулоса ёки билдиришнома берилган сана ва тартиб рақами.
23. Реестр электрон шаклда юритилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
24. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари бажарилиши бўйича ваколатли органларнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
26. Ариза берувчилар ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
27. Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи (Давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа юридик шахслар) Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Марказ ходими сўровномани тўлдириб, тегишли ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. 2. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган («Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон миллий архивлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архив иши ҳудудий бошқармалари) 1. Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказади. 2. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, камчиликларни кўрсатган ҳолда рад этиш ҳақидаги хабарномани ёки ҳужжат лойиҳаси келишилгани (тасдиқлангани) ҳақида билдиришномани Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборади. Регламентга 3-иловада кўрсатилган муддатларда 4-босқич Давлат хизматлари маркази Давлат хизматлари маркази хабарнома ёки билдиришномани ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 10 дақиқа ичида
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
НАМУНА Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш учун СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар 1. Юридик шахснинг СТИРи: 2. Юридик шахснинг номи: Адлия вазирлиги 3. Юридик шахснинг почта манзили: 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) : 5. Телефон рақами: II. Қўшимча маълумотлар 6. Экспертизадан ўтказиладиган ҳужжат тури: III. Илова қилинадиган ҳужжатлар 7. Ҳужжат лойиҳаси 8. Қиёсий жадвал (амалда бўлган сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатларнинг рўйхати учун)
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш муддатлари ва тўлов миқдорлари
Т/р Ҳужжат лойиҳаси тури Хизмат кўрсатиш муддати Тўлов миқдори (базавий ҳисоблаш миқдори) Давлат хизматини кўрсатишга масъул ваколатли орган 1. Сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатларнинг рўйхати 30 иш куни 10 баравар «Ўзархив» агентлиги 2. Иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича йўриқнома 15 иш куни 2 баравар «Ўзархив» агентлиги, Архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивлари 3. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси 5 баравар 4. Идоравий архив тўғрисидаги низом 10 иш куни 1 баравар 5. Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссияси тўғрисидаги низом 6. Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом 7. Доимий сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати 15 иш куни 2 баравар Архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивлари 8. Алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати 9. Сақлаш муддати 10 йилдан ортиқ бўлган вақтинча сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати 10. Шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар йиғмажилдларининг архив рўйхати 11. Ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатнома
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
НАМУНА Ҳужжат лойиҳаси келишилиши рад этилгани тўғрисида ___-сон ХАБАРНОМА 20 ___ йил «___» _______ «__________» шаҳри Ҳужжат лойиҳасининг ҳужжатнинг номи ва қисқача мазмуни: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаган орган: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш жараёнида фойдаланилган қонунчилик ҳужжатлари ва меъёрий-услубий ҳужжатлар: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ҳужжат лойиҳаси бўйича таклиф (тавсиялар) ва эътирозлар: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О. QR-код (матрик штрихли код)
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
НАМУНА Ҳужжат лойиҳаси келишилгани (тасдиқлангани) тўғрисида ___-сон БИЛДИРИШНОМА 20 __ йил «___»_______ «__________» шаҳри Ариза берувчи __________________ томонидан тақдим этилган ______________________________ ҳужжат лойиҳаси (номи) ваколатли орган ____________________ ҳузуридаги Марказий эксперт-текшириш комиссияси, Эксперт-текширув комиссияси, Эксперт-текширув услубий комиссиясининг 20 __ йил «___» _______ даги «___»-сон баённомасига асосан келишилди (тасдиқланди). Ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О. QR-код (матрик штрихли код)
Архив иши ва иш юритишга оид ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
НАМУНА Ҳужжат лойиҳаси экспертизадан ўтказилгани тўғрисида ___-сон ХУЛОСА 20 ___ йил «___» _______ «__________» шаҳри Ҳужжат лойиҳасининг ҳужжатнинг номи ва қисқача мазмуни: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаган орган: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш жараёнида фойдаланилган қонунчилик ҳужжатлари ва меъёрий-услубий ҳужжатлар: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ҳужжат лойиҳаси бўйича таклиф (тавсиялар) ва эътирозлар: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О. QR-код (матрик штрихли код)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 октябрь,
559-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Arxiv ishi sohasini raqamlashtirish va sohada boshqaruv samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 24-noyabrdagi PF-228-son Farmoni ijrosini taʼminlash, arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish hamda kelishishni tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Maʼmuriy reglament) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish uchun arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish;
arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini kelishish va xulosa berish;
arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha arizalarni koʻrib chiqish muddati va toʻlov miqdorlari.
2. Belgilansinki, arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatiladi.
3. Adliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
Maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmati YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish imkoniyatini yoʻlga qoʻysin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Adliya vazirligi:
2027-yil 1-martdan boshlab arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish jarayonlariga sunʼiy intellekt texnologiyalarini bosqichma-bosqich joriy etish choralarini koʻrsin;
davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning belgilangan tartibiga rioya etilishi boʻyicha ularning faoliyati yuzasidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 10-oktabrdagi 559-son qaroriga ILOVA
Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) davlat organlari va tashkilotlari hamda boshqa yuridik shaxslarning (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchilar) arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlari loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmati davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq quyidagi arxiv organlari va muassasalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy arxiv fondi hujjatlarini doimiy saqlovchi davlat organlari, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari boʻyicha — tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi va Oʻzbekiston milliy arxivlari;
mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalarining tegishli hududiy boʻlinmalari, viloyat, tuman va shahar boʻysunuvidagi davlat muassasalari va tashkilotlari boʻyicha — tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri arxiv ishi hududiy boshqarmalari.
Bunda davlat arxivining jamlash zonasiga kiruvchi tashkilotlarga davlat xizmati tegishli vakolatli organ tomonidan koʻrsatiladi.
3. Maxfiy va foydalanish cheklangan boshqa maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq Reglamentning 2-bandida koʻrsatilgan vakolatli organlarga toʻgʻridan-toʻgʻri taqdim etiladi.
4. Davlat arxivlarining arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlari loyihalari (keyingi oʻrinlarda — hujjat loyihasi) ekspertizadan oʻtkazilmaydi.
5. Vakolatli organlarda quyidagi hujjatlar loyihalari ekspertizadan oʻtkaziladi:
a) tashkilotning arxiv ishi va ish yuritish faoliyatini tartibga soluvchi quyidagi ichki hujjatlari loyihalari:
saqlash muddati koʻrsatilgan sohaviy hujjatlarning roʻyxati;
ish yuritish va ijro nazoratini tashkil etish boʻyicha yoʻriqnoma;
hujjatlar yigʻmajildlari nomenklaturasi;
Idoraviy arxiv toʻgʻrisidagi nizom;
Arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi markaziy ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom;
Arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom;
b) quyidagi hujjatlar yigʻmajildlarining arxiv roʻyxati:
doimiy saqlanadigan hujjatlar yigʻmajildlarining arxiv roʻyxati;
alohida qimmatli va noyob hujjatlar yigʻmajildlarining arxiv roʻyxati;
saqlash muddati 10 yildan ortiq boʻlgan vaqtincha saqlanadigan hujjatlar yigʻmajildlarining arxiv roʻyxati;
shaxsiy tarkib boʻyicha hujjatlar yigʻmajildlarining arxiv roʻyxati;
hujjatlarni yoʻq qilishga ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnoma.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
6. Ariza beruvchilar davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.
7. Ariza beruvchi shaxsan yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
Davlat organlari va tashkilotlari soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarni “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etilishini taʼminlaydi.
Arizaga ilova qilinadigan hujjatlar Word yoki PDF formatda boʻlishi kerak.
8. Ariza beruvchidan Reglamentga 2-ilovadagi soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
9. Ariza toʻldirilganidan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchilar YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
10. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun Reglamentga 3-ilovaga muvofiq toʻlov undiriladi.
Bunda davlat xizmatidan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan toʻlov summasining 90 foizi toʻlanadi.
11. Undirilgan toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
0,5 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Davlat xizmatini koʻrsatish uchun toʻlov toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
12. Davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
arizada, unga ilova qilingan hujjatlarda yolgʻon yoki qalbaki maʼlumotlar koʻrsatilganligi aniqlanganda;
Reglamentga 2-ilovadagi soʻrovnomada koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etilmaganda;
davlat xizmati koʻrsatilishi uchun toʻlov toʻlanmaganda;
taqdim etilgan hujjat loyihasi arxiv ishi sohasidagi hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq boʻlmaganda (qonunchilik hujjatlarining aniq normalari koʻrsatiladi);
ariza beruvchi tomonidan Reglamentning 17-bandida belgilangan muddatda hujjatlar qayta taqdim etilmaganda;
arizani koʻrib chiqish natijasi boʻyicha vakolatli organ tomonidan koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
13. Ariza beruvchilar davlat xizmatidan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi va toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.
14. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, tegishli soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqa mobaynida tegishli vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda tegishli vakolatli organga yuboriladi.
Hujjat loyihasini ekspertizadan oʻtkazish boshqa vakolatli organga taalluqli boʻlganda, soʻrovnoma qabul qilingan kundan boshlab 2 ish kuni ichida tegishli vakolatli organga toʻlangan toʻlov summasi bilan birga yuboriladi.
15. Vakolatli organ Reglamentga 3-ilovada koʻrsatilgan muddatlar mobaynida hujjat loyihasini ekspertizadan oʻtkazadi.
16. Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilganda, kamchiliklarni koʻrsatgan holda Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shaklda rad etish haqidagi xabarnoma yoki hujjat loyihasi kelishilgani (tasdiqlangani) haqida Reglamentga 5-ilovaga muvofiq shaklda bildirishnoma Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat qilganda) yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga (YIDXP orqali murojaat qilganda) elektron shaklda yuboriladi.
17. Ariza beruvchi xabarnoma yuborilgan sanadan boshlab oʻttiz ish kuni ichida unda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda toʻlov toʻlamasdan qayta ariza berishi mumkin.
Mazkur bandda belgilangan muddat oʻtgandan keyin berilgan arizalar yangi berilgan hisoblanadi va umumiy tartibda koʻrib chiqiladi.
18. Davlat xizmatlari markazi xabarnoma yoki bildirishnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga (mavjud boʻlsa) yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga xabarnoma yoki bildirishnomani elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda berishi shart.
19. Davlat arxivlarining asosiy jamlash manbalari hisoblanmagan tashkilotlarning, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy arxiv fondi hujjatlarini doimiy saqlovchi davlat organlari, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlarida tuzilgan hujjatlar yigʻmajildlarining arxiv roʻyxatlari, shuningdek, barcha tashkilotlarning hujjatlarni yoʻq qilishga ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnomasi ekspertizasi natijasi boʻyicha Reglamentga 6-ilovaga muvofiq shaklda xulosa beriladi.
20. Ekspertiza natijasida kelishilgan hujjat loyihasiga oʻzgartirish yoki qoʻshimchalar kiritilganda, u umumiy tartibda qaytadan ekspertizadan oʻtkazilishi shart.
21. Hujjat loyihasini ekspertizadan oʻtkazish natijasi vakolatli organning tegishlicha Markaziy ekspert-tekshirish komissiyasi, Ekspert-tekshiruv komissiyasi, Ekspert-tekshiruv uslubiy komissiyasining bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi. Bayonnoma komissiya aʼzolari va kotibi tomonidan imzolanadi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Bayonnoma asosida hujjat loyihasi kelishilgani toʻgʻrisidagi bildirishnoma yoki rad etilgani haqida xabarnoma vakolatli organ rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
3-bob. Hujjat loyihalari boʻyicha berilgan xulosa va bildirishnomalar reyestrini yuritish tartibi
22. Vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan hujjat loyihasi ekspertizadan oʻtkazilgani toʻgʻrisida xulosa va kelishilgani (tasdiqlangani) toʻgʻrisida bildirishnomalar reyestri yuritiladi hamda unda quyidagi maʼlumotlar qayd etiladi:
tashkilotning nomi, joylashgan yeri (pochta manzili), soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);
xulosa yoki bildirishnoma berilgan sana va tartib raqami.
23. Reyestr elektron shaklda yuritiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.
25. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari Reglament talablari bajarilishi boʻyicha vakolatli organlarning faoliyati ustidan davlat xizmatlarini koʻrsatish davomida, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.
26. Ariza beruvchilar vakolatli organ xodimlarining xatti-harakatlari ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.
27. Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi (Davlat organlari va tashkilotlari, boshqa yuridik shaxslar) Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Markaz xodimi soʻrovnomani toʻldirib, tegishli vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi. 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ (“Oʻzarxiv” agentligi, Oʻzbekiston milliy arxivlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri arxiv ishi hududiy boshqarmalari) 1. Hujjat loyihasini ekspertizadan oʻtkazadi. 2. Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilganda, kamchiliklarni koʻrsatgan holda rad etish haqidagi xabarnomani yoki hujjat loyihasi kelishilgani (tasdiqlangani) haqida bildirishnomani Davlat xizmatlari markaziga yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi. Reglamentga 3-ilovada koʻrsatilgan muddatlarda 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Davlat xizmatlari markazi xabarnoma yoki bildirishnomani ariza beruvchining elektron manziliga (mavjud boʻlsa) yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 10 daqiqa ichida
Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
NAMUNA Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish uchun SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Yuridik shaxsning STIRi: 2. Yuridik shaxsning nomi: Adliya vazirligi 3. Yuridik shaxsning pochta manzili: 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) : 5. Telefon raqami: II. Qoʻshimcha maʼlumotlar 6. Ekspertizadan oʻtkaziladigan hujjat turi: III. Ilova qilinadigan hujjatlar 7. Hujjat loyihasi 8. Qiyosiy jadval (amalda boʻlgan saqlash muddati koʻrsatilgan sohaviy hujjatlarning roʻyxati uchun)
Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish muddatlari va toʻlov miqdorlari
T/r Hujjat loyihasi turi Xizmat koʻrsatish muddati Toʻlov miqdori (bazaviy hisoblash miqdori) Davlat xizmatini koʻrsatishga masʼul vakolatli organ 1. Saqlash muddati koʻrsatilgan sohaviy hujjatlarning roʻyxati 30 ish kuni 10 baravar “Oʻzarxiv” agentligi 2. Ish yuritish va ijro nazoratini tashkil etish boʻyicha yoʻriqnoma 15 ish kuni 2 baravar “Oʻzarxiv” agentligi, Arxiv ishi hududiy boshqarmalari, Oʻzbekiston milliy arxivlari 3. Hujjatlar yigʻmajildlari nomenklaturasi 5 baravar 4. Idoraviy arxiv toʻgʻrisidagi nizom 10 ish kuni 1 baravar 5. Arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi markaziy ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom 6. Arxiv ishi va ish yuritish sohasidagi ekspert komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom 7. Doimiy saqlanadigan hujjatlar yigʻmajildlarining arxiv roʻyxati 15 ish kuni 2 baravar Arxiv ishi hududiy boshqarmalari, Oʻzbekiston milliy arxivlari 8. Alohida qimmatli va noyob hujjatlar yigʻmajildlarining arxiv roʻyxati 9. Saqlash muddati 10 yildan ortiq boʻlgan vaqtincha saqlanadigan hujjatlar yigʻmajildlarining arxiv roʻyxati 10. Shaxsiy tarkib boʻyicha hujjatlar yigʻmajildlarining arxiv roʻyxati 11. Hujjatlarni yoʻq qilishga ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnoma
Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
NAMUNA Hujjat loyihasi kelishilishi rad etilgani toʻgʻrisida ___-son XABARNOMA 20 ___ yil “___” _______ “__________” shahri Hujjat loyihasining hujjatning nomi va qisqacha mazmuni: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Hujjat loyihasini tasdiqlagan organ: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Hujjat loyihasini ekspertizadan oʻtkazish jarayonida foydalanilgan qonunchilik hujjatlari va meʼyoriy-uslubiy hujjatlar: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Hujjat loyihasi boʻyicha taklif (tavsiyalar) va eʼtirozlar: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Vakolatli organ rahbarining F.I.O. QR-kod (matrik shtrixli kod)
Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
NAMUNA Hujjat loyihasi kelishilgani (tasdiqlangani) toʻgʻrisida ___-son BILDIRISHNOMA 20 __ yil “___”_______ “__________” shahri Ariza beruvchi __________________ tomonidan taqdim etilgan ______________________________ hujjat loyihasi (nomi) vakolatli organ ____________________ huzuridagi Markaziy ekspert-tekshirish komissiyasi, Ekspert-tekshiruv komissiyasi, Ekspert-tekshiruv uslubiy komissiyasining 20 __ yil “___” _______ dagi “___”-son bayonnomasiga asosan kelishildi (tasdiqlandi). Vakolatli organ rahbarining F.I.O. QR-kod (matrik shtrixli kod)
Arxiv ishi va ish yuritishga oid hujjatlar loyihalarini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
NAMUNA Hujjat loyihasi ekspertizadan oʻtkazilgani toʻgʻrisida ___-son XULOSA 20 ___ yil “___” _______ “__________” shahri Hujjat loyihasining hujjatning nomi va qisqacha mazmuni: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Hujjat loyihasini tasdiqlagan organ: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Hujjat loyihasini ekspertizadan oʻtkazish jarayonida foydalanilgan qonunchilik hujjatlari va meʼyoriy-uslubiy hujjatlar: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Hujjat loyihasi boʻyicha taklif (tavsiyalar) va eʼtirozlar: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Vakolatli organ rahbarining F.I.O. QR-kod (matrik shtrixli kod)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 10-oktabr,
559-son