📅 2026-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 9-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 9 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 октября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 October 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ДАСТУРИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олишни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегиясини тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш маълумотларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларига асосан 2026 йил 15 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони 1-иловага мувофиқ ташкил этгани;
Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш тадбири (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш тадбири) 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 15 октябрь — 30 ноябрь саналарида ўтказилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш дастури 3-иловага ҳамда Бизнесни рўйхатга олиш саволнома шакллари 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) 6-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2026 йилда бизнесни рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) намунавий таркиби 6а ва 6б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин;
б) Республика комиссиясининг вазифалари этиб белгилансин:
рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий, методологик ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширишни мувофиқлаштириш;
маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, статистик регистрлар билан таққослаш ва якуний натижаларни эълон қилиш масалаларига доир таклифларни кўриб чиқиш;
давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
рўйхатга олиш натижаларидан статистик регистрларни янгилаш, танланма кузатувлар асосларини шакллантириш, миллий ҳисоблар ва ҳудудий таҳлилларда фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳудудий комиссиялар вазифаларини тақсимлаш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Бунда Миллий статистика қўмитаси Республика комиссиясининг ишчи органи этиб белгилансин.
4. Ҳудудий комиссиялар томонидан:
рўйхатга олувчи ходимлар таркиби тасдиқланишини;
рўйхатга олувчи ходимларнинг ўқиши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинча бинолар ёки хоналар ажратилишини;
рўйхатга олувчи ходимлар фаолиятини таъминлаш учун заруратга кўра, транспорт воситалари тақдим этилишини;
рўйхатга олишнинг хавфсиз ўтказилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиришни таъминласин.
5. Рўйхатга олиш тадбири доирасида рўйхатга олинадиган иқтисодий бирликларнинг тоифалари ва уларни рўйхатга олиш усуллари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Белгилансинки:
маҳаллалар ҳудудида рўйхатга олувчилар сифатида ҳоким ёрдамчилари жалб этилади ва уларнинг планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилади, ҳоким ёрдамчилари мавжуд бўлмаган маҳаллаларда «маҳалла еттилиги» ходимлари орасидан жалб этилади;
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда уларнинг тизим ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ўз тизимида фаолият юритаётган барча корхона ва ташкилотларнинг тўлиқ рўйхатдан ўтишини ташкил этади;
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси томонидан чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаларининг hisobot.stat.uz ахборот тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтиши ташкил этилади;
Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналари, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари қошидаги мамлакатимизда фаолият юритаётган чет эл корхона ва ташкилотларининг hisobot.stat.uz ахборот тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтиши ташкил этилади.
7. Миллий статистика қўмитаси:
2026 йил 13 октябрга қадар «Аҳолини рўйхатга олиш ахборот тизими»ни (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш ахборот тизими) бизнесни рўйхатга олиш саволномаларини қўшган ҳолда такомиллаштириш, синовдан ўтказиш ва унинг узлуксиз ишлашини;
2026 йил 13 октябрдан бошлаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда рўйхатга олиш ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича рўйхатга олишга жалб этиладиган ҳоким ёрдамчилари ва бошқа шахслар учун амалий ўқув-семинарлари ташкил этилишини;
2026 йил 13 октябрга қадар рўйхатга олиш жараёнида юзага келадиган саволларга жавоб бериш ҳамда респондентларни қўллаб-қувватлаш учун «1851» қисқа рақамли колл марказ фаолиятини ташкил этишни;
2026 йил 15 октябрга қадар рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини рўйхатга олишга жалб этиладиган ҳоким ёрдамчилари ва бошқа шахсларнинг планшет қурилмаларига ўрнатишни;
рўйхатга олишнинг тарғибот ишларини профессионал даражада ташкил этиш мақсадида, Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа) маблағлари доирасида етарли тажрибага эга «PR» компанияни ёллаш чораларини кўришни;
Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудлар бўйича рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида 2027 йил 1 сентябрга қадар эълон қилинишини таъминласин.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
рўйхатга олиш тадбирида иштирок этган ҳоким ёрдамчилари ва рўйхатга олувчи сифатида жалб қилинган бошқа ходимларнинг ҳар бири, уларга бириктирилган ҳудудда иқтисодий бирликларни рўйхатга олишнинг тўлиқ қамрови таъминлангандан сўнг, Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа маблағлари ҳисобидан бир марталик рағбатлантирилади;
кутилмаган ҳолатлар сабабли рўйхатдаги ходимлар ўрнига бошқа ходимлар рўйхатга олувчи сифатида жалб этилганда, улар ҳам бир марталик рағбатлантирилади;
рағбатлантириш тўловлари Миллий статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади;
рўйхатга олиш тадбирига жалб этиладиган шахслар учун уларнинг асосий иш жойи, лавозими ва ойлик иш ҳақи сақланади.
9. Миллий статистика қўмитаси рўйхатга олиш тадбирида тўпланадиган маълумотларнинг сифатини таъминлаш мақсадида 2026 йил октябрь ойида:
Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти орқали тадбиркорлик субъектлари учун рўйхатдан ўтиш ва рўйхатга олиш ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича амалий ўқув семинарларини масофавий шаклда ташкил этсин;
Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этиладиган амалий ўқув семинарларига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш ҳамда палатага аъзо бўлган барча тадбиркорлик субъектларининг тўлиқ рўйхатдан ўтиши чораларини кўрсин.
10. Миллий статистика қўмитасига рўйхатга олиш маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш жараёнида фойдаланиш учун ўзларида мавжуд маълумотлар базаларини тақдим этадиган вазирлик ва идоралар ҳамда улар томонидан электрон шаклда тақдим этиладиган маъмурий маълумотлар рўйхати ва муддатлари 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
11. Ички ишлар вазирлиги рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш тадбирига жалб этиладиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминласин. Бу борада Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида Миллий гвардия ички ишлар органларига кўмаклашсин.
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, бирламчи маълумотларни қайта ишлаш ва якуний маълумотларни чоп этиш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг 2026-2027 йиллар учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштиришни таъминласин.
13. Миллий статистика қўмитаси бир ҳафта муддатда Республика комиссияси таркибига киритилган вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва дастлабки маълумотларни эълон қилиш даврига қадар фаолият юритадиган Республика штабини ташкил этсин ва унинг ишчи органи этиб Миллий статистика қўмитасининг Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси белгилансин.
Республика комиссияси таркибига киритилган вазирлик ва идоралар Республика штаби аъзоларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин ҳамда Республика штаби раҳбарининг тавсиясига асосан уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўрсин.
14. Бизнесни рўйхатга олиш жараёнларини сифатли ташкил этиш учун жалб этиладиган мутахассисларни Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа доирасида моддий қўллаб-қувватлаш тартиби 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
15. Миллий статистика қўмитасига рўйхатга олиш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, кейинчалик статистика дастурида белгиланган ишларни самарали ташкил этиш мақсадида, Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан ҳудудий статистика бошқармаларига амалдаги меъёрлардан ошмаган ҳолда биттадан электромобил сотиб олишга рухсат берилсин.
Бунда фойдаланишда бўлган, маънан ва жисмонан эскирган автотранспорт воситаларининг белгиланган тартибда сотилиши ва ҳисобдан чиқарилиши таъминлансин.
16. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Миллий статистика қўмитаси раиси Б.С. Ҳамраев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 1-ИЛОВА
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони
(2026 йил 15 январь ҳолатига)
Т/р Маъмурий-ҳудудий бирликлар номи Аҳоли сони, киши Ўзбекистон Республикаси 39 047 321 1. Қорақалпоғистон Республикаси 2 149 932 вилоятлар: 2. Андижон 3 531 777 3. Бухоро 2 104 874 4. Жиззах 1 524 055 5. Қашқадарё 3 692 323 6. Навоий 1 184 591 7. Наманган 3 149 161 8. Самарқанд 4 404 575 9. Сурхондарё 2 984 084 10. Сирдарё 954 361 11. Тошкент 3 763 093 12. Фарғона 4 238 911 13. Хоразм 2 140 746 14. Тошкент ш. 3 224 838
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
рўйхатга олиш санаси — иқтисодий бирлик тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ҳисобга олиш амалга ошириладиган аниқ пайт, яъни 2026 йил 1 октябрь соат 00:00;
иқтисодий бирлик — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган, унинг давлат рўйхатидан ўтган ёки ўтмаганлигидан, ташкилий-ҳуқуқий, мулкчилик шаклидан ҳамда резидентлик мақомидан қатъи назар, статистик кузатувга олиниши лозим бўлган субъект;
иқтисодий бирликлар қуйидагиларни қамраб олади:
юридик шахслар, шу жумладан, йирик, ўрта ва кичик корхона ва микрофирмалар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар;
юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари;
юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш билан шуғулланувчилар;
ўзини ўзи банд қилганлар;
рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектлар;
хорижий юридик шахсларнинг Ўзбекистондаги доимий муассасалари, филиаллари ва бошқа ишлаб чиқариш субъектлари;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган хорижий ташкилотлар ва ваколатхоналар;
зарур ҳолларда халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотларнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган бирликлари;
респондент — рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган ва ушбу фаолият тўғрисида маълумот тақдим этадиган иқтисодий бирлик ёки унинг номидан маълумот бериш ваколатига эга бўлган жисмоний шахс;
рўйхатга олувчи ходимлар — рўйхатга олишга жалб этилган, махсус ўқувдан ўтган статистика органлари ходимлари ва уларга вақтинча жалб этилган мутахассислар, ҳоким ёрдамчилари ва зарурат юзага келган ҳолларда «маҳалла еттилиги» ходимлари.
3. Рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган иқтисодий бирликлар тўғрисидаги маълумотларни олиш, уларнинг сони, таркиби, иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимоти ва фаолият ҳолатини баҳолаш, рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари таҳлили натижасида республика ҳамда ҳудудлар даражасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни режалаштириш жараёнларини ишончли маълумотлар билан таъминлаш, норасмий ва яширин иқтисодиёт кўламини баҳолаш мақсадида ташкил этилади.
4. Рўйхатга олиш 2026 йилнинг 15 октябридан 30 ноябрига қадар 40 иш куни давомида ўтказилади.
Иқтисодий бирликлар фаолиятига доир маълумотларни тўплаш жараёнида рўйхатга олиш санасидан кейинги ўзгаришлар ҳисобга олинмайди.
Жумладан, рўйхатга олиш саволнома шакллари рўйхатга олиш санасидан кейин ташкил этилган иқтисодий бирликларга нисбатан тўлдирилмайди, бироқ рўйхатга олиш санасидан кейин фаолияти тўхтатилган, тугатилган ва тугатиш жараёнида бўлган иқтисодий бирликларга нисбатан тўлдирилади.
5. Рўйхатга олишга доир маълумотлар қуйидаги усулларда тўпланиши мумкин:
рўйхатга олувчи ходимлар томонидан иқтисодий бирликлар фаолият кўрсатаётган ҳудуд, жой ва бошқа биноларга ташриф буюрган ҳолда респондентлар билан сўров ўтказиш ва уларнинг оғзаки жавоблари асосида маълумотларни планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатга олиш саволномаларига киритиш;
респондентлар томонидан рўйхатга олиш саволномаларини рўйхатга олиш ахборот тизимлари (hisobot.stat.uz, census.stat.uz) орқали махсус дастурий таъминот ёрдамида мустақил тўлдириш;
рўйхатга олиш саволнома шаклларини тўлдириб тақдим этмаган, юзма-юз сўровларда иштирок этишни рад этган ёки рўйхатга олиш даврида уни фаолият кўрсатаётган жойида (бинода) топиш имконияти бўлмаган респондентлар бўйича рўйхатга олиш саволнома шаклларини маҳалла фуқаролар йиғинидаги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари маълумотлари ёки маъмурий маълумотлар асосида тўлдириш;
рўйхатга олиш ахборот тизимлари ва планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатга олишда саволлар сони ва мазмунини сақлаган ҳолда Миллий статистика қўмитаси томонидан веб-сайт ва планшет қурилмалари орқали тўлдиришда қулайлик яратиш мақсадида улар таҳририй ўзгартириш ва қайта гуруҳларга ажратилиши мумкин.
6. Иқтисодий бирликлар ўзининг (доимий ёки вақтинча) фаолият кўрсатиш жойи бўйича рўйхатга олинади. Бунда иқтисодий бирлик асосий ёки қўшимча фаолиятини амалга оширадиган ўзига тегишли, хусусий ёки ижарага олинган бино, хона, майдон, савдо жойи (раста), очиқ савдо жойи ва бошқа нотурар жой фаолият кўрсатиш жойи ҳисобланади.
Бу жой иқтисодий бирлик рўйхатдан ўтган (рўйхатга қўйилган) манзил билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин.
7. Рўйхатга олиш саволнома шакллари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш дастурига (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш дастури) киритилган саволлардан иборат бўлади.
2-боб. Рўйхатга олишни амалга оширувчи иштирокчилар
8. Рўйхатга олиш қуйидаги иштирокчилар томонидан амалга оширилади:
рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси);
статистика органлари — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси (кейинги ўринларда — Миллий статистика қўмитаси), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туман (шаҳар) статистика бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий статистика органлари);
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан республикада бизнесни рўйхатга олиш жараёнларига масъул этиб белгиланган бошқа вазирлик ва идоралар, шунингдек, ҳоким ёрдамчилари ва рўйхатга олувчи сифатида жалб этилган бошқа ходимлар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари.
9. Миллий статистика қўмитаси рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи сифатида қуйидагиларни амалга оширади:
рўйхатга олиш ишларини режалаштириш ҳамда мувофиқлаштириш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан назоратни олиб бориш;
рўйхатга олиш бўйича услубий қўлланмалар ҳамда йўриқнома материалларини белгиланган тартибда тайёрлаш ва тасдиқлаш;
рўйхатга олиш учун молиявий ҳамда моддий-техник таъминотни амалга ошириш;
рўйхатга олиш ҳужжатларини чоп этиш, моддий-техник таъминот воситаларини тайёрлаш (харид қилиш) ва уларнинг республика ҳудудларига ўз вақтида етказилишини ташкил этиш;
рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини белгилаш, ҳудудий статистика органлари ходимларини ўқитишни ташкил этиш;
рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда 2026 йилги рўйхатга олиш тадбири тўғрисида респондентларни хабардор қилиш ишларини (жумладан, СМС-хабарнома орқали хабардор қилиш, реклама, аудио ва видеоматериаллари, нашрлар ва бошқаларни тайёрлаш орқали) мувофиқлаштириш;
респондентлар фаолиятига доир маълумотларни қайта ишлаш, рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини шакллантириш дастурини ишлаб чиқиш, ушбу маълумотларни тарқатиш ва сақлаш тартибини белгилаш.
10. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия:
рўйхатга олувчи ходимларнинг хавфсизлигини;
рўйхатга олувчи ходимларнинг ички ишлар органлари ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар бўйича кузатиб борилишини ташкил этишни;
рўйхатга олиш даврида ҳудудларда тинчлик ва жамоат тартибини таъминлайди.
3-боб. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ишларини ташкил этиш
11. Рўйхатга олишда қамраб олинадиган иқтисодий бирликларнинг дастлабки рўйхати 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Миллий статистика қўмитаси томонидан шакллантирилади.
Иқтисодий бирликлар рўйхати:
юридик шахслар, шу жумладан, йирик, ўрта ва кичик корхона ҳамда микрофирмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар бўйича — корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлари асосида;
юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш билан шуғулланувчилар рўйхати — Адлия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида;
ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхати — Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида;
хорижий юридик шахсларнинг Ўзбекистондаги доимий муассасалари, филиаллари ва бошқа ишлаб чиқариш субъектлари — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган хорижий ташкилотлар ва ваколатхоналар — Ташқи ишлар вазирлиги маълумотлари асосида;
маҳсулотлар (товар, хизматлар) сотиб олиш, сотиш ва етказиб беришга ихтисослашган маҳаллий ва халқаро электрон тижорат платформалари (маркетплейслар), уларга интеграция қилинган сотувчилар ҳамда «боғловчи-оператор» сифатида масофавий хизмат кўрсатишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари (агрегаторлар) рўйхати — Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотлари асосида шакллантирилади.
Рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектлар рўйхатга олувчи ходимлар томонидан рўйхатга олиш давомида аниқланади.
Иқтисодий бирликлар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда маҳаллалар кесимида электрон кўринишда тузилади.
Дастлабки рўйхат рўйхатга олиш жараёнида аниқланган, унга киритилмаган иқтисодий бирликлар тўғрисидаги маълумотлар билан белгиланган тартибда тўлдириб ва аниқлаштириб борилади.
12. Ҳудудлар кесимида шакллантирилган иқтисодий бирликлар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига ҳамда ҳудудий статистика органларига етказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари рўйхатнинг ўз ҳудудидаги ҳар бир маҳаллага етказилишини таъминлайди.
Туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ўз ҳудудидаги деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари) (кейинги ўринларда — бозорлар) ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхати ҳудудий статистика органларига етказилади.
13. Жойларда иқтисодий бирликларни рўйхатга олиш қуйидагича ташкил этилади:
бозорлар ва улар ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар, ўзини ўзи банд қилган шахсларни ҳамда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларни рўйхатга олиш ишлари — ҳудудий статистика органлари ходимлари томонидан;
маҳалла ҳудуди доирасидаги юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларни ҳамда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларни рўйхатга олиш ишлари (бозорлар ҳудудидан ташқари) — ушбу маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ва бошқа жалб этилган ходимлар томонидан амалга оширилади.
Рўйхатга олишга вақтинчалик жалб этилган ҳоким ёрдамчилари рўйхати туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан маҳаллалар кесимида тузилади ҳамда ҳудудий статистика органларига тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари рўйхатга олувчи ходимлар рўйхатини ўз ҳудудлари бўйича умумлаштиради, тасдиқлайди ва Республика комиссиясига тақдим этади.
Ҳудудий статистика бошқармалари томонидан бошқарма ҳамда туман (шаҳар) статистика бўлимлари ходимлари таркибидан ҳар бир туман ва шаҳар бозорлари бўйича рўйхатга олувчи ходимлар рўйхати шакллантирилади ҳамда Миллий статистика қўмитасига тақдим этилади.
Миллий статистика қўмитаси рўйхатга олишга жалб этилган статистика органлари ходимлари рўйхатини умумлаштиради, тасдиқлайди ва Республика комиссиясига тақдим этади.
Ҳудудлар бўйича тузилган, тасдиқланган ва умумлаштирилган ҳолда келишиш учун киритиладиган рўйхатга олувчи ходимлар рўйхати Республика комиссияси раиси ўринбосари томонидан тасдиқланади.
14. Кутилмаган ҳолатлар (касаллик, бахтсиз ҳодиса, юклатилган вазифаларни бажармаслик ва бошқалар) юзага келганда, рўйхатга олувчи ходимлар бошқа малакали ходимлар билан алмаштирилади.
Рўйхатга олувчи ходимлар бошқа ходимга туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан келишилган ҳолда алмаштирилади.
4-боб. Рўйхатга олишда иштирок этадиган рўйхатга олувчи ходимлар тоифалари
15. Рўйхатга олиш ишларига қуйидаги тоифадаги ходимлар жалб қилинади:
республика даражасида — Миллий статистика қўмитаси, вазирлик ва идоралар ходимлари, шунингдек, Республика комиссияси таркибига киритилган шахслар;
ҳудудий даражада — ҳудудий статистика органлари ходимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари вакиллари.
16. Туман ва шаҳар ҳокимликлари маҳалла ҳудудида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчилари таркибидан рўйхатга олувчи ходимлар рўйхатини шакллантиради.
Рўйхатга олувчи ходимлар рўйхати 2026 йил 13 октябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
17. Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари орасидан ҳар бир ҳудудга иккитадан супервайзер тайинланади.
Супервайзерлар 2026 йил 31 декабрга қадар ўзларига бириктирилган ҳудудларда амалга ошириладиган ишлар учун масъул ҳисобланади.
18. Рўйхатга олувчи ходимларни ўқитиш жараёнига ҳудудий статистика органларининг малакали мутахассислари жалб этилади.
19. Ҳудудий статистика бошқармаларига рўйхатга олишда иштирок этиш учун жалб этиладиган мутахассисларни ҳудудлар бўйича тақсимлаш, ҳар бир ҳудуд бўйича рўйхатга олинадиган иқтисодий бирликлар сонидан келиб чиққан ҳолда Миллий статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Бунда ҳудудий статистика бошқармаларига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этилган мутахассисларга юкламалар кўпайган тақдирда, ажратилган маблағлар ҳисобидан колл марказ мутахассисларидан жалб этилишига рухсат берилади.
20. Бозорлар ҳудудида ва уларга тегишли бўлган жойларда рўйхатга олишга вақтинча жалб этиладиган статистика органлари ходимлари рўйхати ҳудудий статистика бошқармалари раҳбарлари томонидан шакллантирилади.
21. Рўйхатга олувчи ходимлар махсус ўқув жараёнидан ўтади ва унда қуйидагилар ўргатилади:
рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари, унга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, рўйхатга олувчи ходимларнинг мажбуриятлари ва ахлоқий қоидалари;
меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома;
планшетларга ўрнатилган рўйхатга олишнинг дастурий таъминоти билан ишлаш ва амалиёт машғулотлари;
муаммоли масалалар муҳокамаси, хатолар таҳлили ва юзага келадиган қийинчиликларни тушунтириш.
22. Рўйхатга олиш тадбирида иштирок этган ҳоким ёрдамчилари ва рўйхатга олувчи сифатида жалб қилинган бошқа ходимларни рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартиб ва миқдорда амалга оширилади ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Миллий статистика қўмитаси ва рўйхатга олувчи сифатида жалб қилинган бошқа ходимлар мансуб бўлган ташкилотларнинг марказлашган ҳолда тузилган ва тасдиқланган далолатномаси асосида расмийлаштирилади.
5-боб. Рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш
23. Рўйхатга олишда респондентлар сўрови 2026 йилнинг 15 октябрь — 30 ноябрь кунлари қуйидаги тартибда ташкил этилади:
рўйхатга олувчи ходимлар иқтисодий бирликларни уларнинг фаолият кўрсатаётган манзилида рўйхатга олади;
рўйхатга олиш ахборот тизимлари орқали рўйхатга олишда юридик шахслар (йирик, ўрта ва кичик корхона ҳамда микрофирмалар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар), шунингдек, чет эл юридик шахсларининг доимий муассасалари, доимий ваколатхоналари, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари ҳисобланган иқтисодий бирликлар hisobot.stat.uz ахборот тизими орқали ўзлари рўйхатдан ўтади;
ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар рўйхатга олиш ахборот тизими (census.stat.uz) орқали мустақил рўйхатдан ўтади. Бунда туман ва шаҳар ҳудудий комиссиялари, солиқ органлари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан уларнинг мустақил рўйхатдан ўтиши таъминланади.
24. Рўйхатга олишнинг тўлиқ даври тугагандан сўнг ўн кун давомида ҳар бир маҳалла ва бозор ҳудудидаги, планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров ўтказилган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача бўлган қисми танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.
25. Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда уларнинг тизим ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ўз тизимида фаолият юритаётган барча корхона ва ташкилотларни тўлиқ рўйхатдан ўтиши юзасидан назорат ўрнатади.
26. Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан сўров ўтказиш ва бириктирилган ҳудудларни айланиб чиқиш соат 9:00 дан 18:00 гача амалга оширилади.
Жойларда респондентларнинг иш вақтининг бошланиши, тугаши ва умумий давомийлигини (кундузги, кечки, тунги вақт) ҳисобга олган ҳолда рўйхатга олувчи ходимлар айрим респондентлар билан сўровни бошлаш ёки тугатиш вақтини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.
27. Рўйхатга олиш давомида рўйхатга олувчи ходимлар қуйидагиларга амал қилиши шарт:
сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек, рўйхатга олишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг шахсига ва фаолиятига доир маълумотларнинг махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;
шахсга ва фаолиятга доир маълумотларни йиғиш жараёнларида рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;
рўйхатга олиш саволнома шаклларида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериши, рўйхатга олиш саволнома шаклларида мавжуд бўлмаган саволларни бермаслиги;
рўйхатга олиш саволнома шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;
шахсга ва фаолиятга доир маълумотларни аниқ ёзиб бориши ва уларни бузиб кўрсатмаслиги, респондент талаби бўйича у ҳақида тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан таништириши;
сўров ўтказишда хушмуомала бўлиши, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги ёки уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек, ўзлари ишлайдиган идора обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;
шахсга ва фаолиятга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ҳамда уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги.
28. Рўйхатга олиш саволнома шаклларини тўлдириш иқтисодий бирликнинг тоифасини аниқлашдан бошланади.
Иқтисодий бирликлар қуйидагича таснифланади:
йирик корхоналар;
ўрта корхоналар;
кичик корхона ва микрофирмалар;
фермер ва деҳқон хўжаликлари;
нодавлат нотижорат ташкилотлар;
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш билан шуғулланувчилар);
ўзини ўзи банд қилган шахслар;
рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектлар;
доимий муассасалар ва ваколатхоналар.
Рўйхатга олувчи ходимлар ўзига бириктирилган ҳудудда жойлашган бозорларда рўйхатга олиш ишларини ушбу муассасаларнинг маъмурияти билан биргаликда амалга оширади.
29. Рўйхатга олиш даврида иқтисодий бирликнинг ваколатга эга шахси бўлмаганда, унга ва унинг фаолиятига доир маълумотлар ушбу иқтисодий бирликнинг ходими ёки вақтинча ёлланиб ишловчи шахс томонидан маълум қилинади.
Респондент рўйхатга олиш саволнома шаклларини тўлдириб тақдим этмаган, юзма-юз сўровларда иштирок этишни рад этган ёки рўйхатга олишни ўтказиш даврида уни фаолият кўрсатаётган жойида (бинода) топиш имконияти бўлмаган тақдирда, ушбу респондент бўйича рўйхатга олиш саволнома шакллари маҳалла фуқаролар йиғинларидаги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги, рўйхатга олиш органларидаги ёки маъмурий маълумотлар асосида тўлдирилади.
Агар рўйхатга олувчи ходимлар ўз ҳудудида рўйхатдан ўтмаган ҳолда фаолият кўрсатаётган иқтисодий бирликларга дуч келса, уларни ҳам рўйхатга олади.
30. Сўров давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин. Бунда рўйхатга олувчи ходимлар ушбу ҳудудда яшовчи ёки шу ҳудуднинг респондентлари билан эркин мулоқот қила оладиган шахслар орасидан танланади.
Респондент билан мулоқотни таъминлаш мақсадида, агар респондент сўров ўтказиладиган тилни билмаса, рўйхатга олувчи ходим респондент гаплашадиган чет тилини биладиган шахсларни (волонтёр сифатида талабалар ёки чет тилини биладиган бошқа шахслар) жалб этиши мумкин.
Бунда волонтёр сифатида жалб этилган талабалар ёки чет тилини биладиган бошқа шахслар ҳам респондентларга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.
31. Рўйхатга олувчи ходимлар мустақил равишда иш режасини тузади, ўзига бириктирилган ҳудуддаги барча жой, бино, иншоот, майдонларни ҳисобга олган ҳолда сўров ўтказиш учун қулай бўлган йўналишни кунлик белгилайди. Бу йўналиш шундай тартибда тузилиши керакки, бунда бириктирилган ҳудудни айланиб чиқиш ва у ерда фаолият кўрсатаётган респондентлардан сўров ўтказиш имконини бериши керак.
Рўйхатга олувчи ходимлар иш режасини тузишда қуйидагиларни ҳисобга олиши зарур:
кам вақт сарф этиб ва қисқа масофани босиб, максимал миқдорда ҳудудни айланиб, рўйхатга олиш ишларини ўтказиш;
жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудларга Миллий гвардия ёки ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда ташриф буюрган ҳолда зарур хавфсизлик чораларини кўриш.
32. Рўйхатга олувчи ходимлар рўйхатга олиш бўйича берилган кўрсатмаларни ўз вақтида ва аниқ бажариши шарт.
Рўйхатга олувчи ходимлар иш жараёнларида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг сабаблари бўйича ўзининг бевосита раҳбарига хабар беради ҳамда имкон қадар мустақил равишда ушбу муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўради.
Рўйхатга олувчи ходимлар, зарурат туғилганда, оилавий аҳволи, соғлиғи ва бошқалар билан боғлиқ кутилмаган ҳолатлар ҳақида ўзининг бевосита раҳбарига ўз вақтида хабар бериши керак.
6-боб. Рўйхатга олишнинг респондентларга доир маълумотларини ҳимоя қилиш тартиби
33. Респондентларнинг шахси ва фаолиятига доир маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимоя қилинади.
34. Рўйхатга олувчи ходимлар респондентларга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.
35. Рўйхатга олиш саволномалари тўлдирилгандан сўнг, респондентларга доир маълумотларга фақатгина ваколатли статистика органлари ходимлари кириш ҳуқуқига эга бўлади.
36. Миллий статистика қўмитаси респондентларга доир маълумотларни қайта ишлашда қуйидагиларни таъминлайди:
респондентларга доир маълумотларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган бўлинмаларни ёки мансабдор шахсларни белгилаш;
умумий фойдаланиладиган алоқа тармоғи орқали шахсий маълумотлар узатилаётганда уларни ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
респондентларга доир маълумотларни қайта ишлашда уларни ҳимоя қилиш;
респондентларга доир маълумотлар қайта ишланаётган биноларда махсус кириш тартибини жорий этиш;
респондентларга доир маълумотларга кириш ҳуқуқини уларни қайта ишлашда айрим шахслар доираси бўйича чеклаш;
респондентларга доир маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган дастурий-техник воситаларни ёнғин ва хавфсизлик сигнализацияси билан жиҳозланган хоналарга жойлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олиш ахборот тизимларини ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш;
маълумотларни ҳимоя қилиш чоралари кўрилмасдан дастурий-техник воситалардан фойдаланилишига йўл қўймаслик;
иқтисодий бирликларнинг турли манзилларда жойлашган бош офис ва филиаллар бўйича такрорланишларга маъмурий маълумотлар асосида аниқлик киритиш;
респондентларга доир маълумотларни қайта ишлаш жараёнларида уларни ҳимоя қилиш бўйича бошқа чораларни кўриш.
7-боб. Респондентларга доир маълумотларни қайта ишлаш, рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини шакллантириш
37. Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонунининг 28 ва 30-моддаларига мувофиқ, жисмоний ёки юридик шахсларни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини берувчи индивидуал маълумотлар махфий ҳисобланади ва ошкор этилмаслиги ҳамда тарқатилмаслиги лозим.
Респондентларга доир маълумотлар Миллий статистика қўмитаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ қайта ишланади.
Маълумотларни қайта ишлаш жараёнида респондентларнинг шахсига доир маълумотлар уларнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатга келтирилади (эгасизлантирилади).
Рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини қайта ишлаш мақсадида, Миллий статистика қўмитаси томонидан рўйхатга олиш маълумотларини қайта ишловчи мутахассислар жалб қилинади.
38. Рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотлари респондентларнинг рўйхатга олиш ахборот тизимлари ва планшет қурилмалари ёрдамида тўпланган маълумотларини қайта ишлашда олинган жамланган маълумотлари асосида шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кесимида рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотлари 2027 йил 1 июнгача тайёрланади.
39. Респондентларнинг шахси ва фаолиятига доир маълумотларни қайта ишлаш жараёнларида ҳамда рўйхатга олиш натижаларини таҳлил қилиш мақсадида Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Кадастр агентлиги ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идораларнинг маъмурий маълумотлар манбаларидаги мавжуд ахборотлардан фойдаланилиши мумкин.
8-боб. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини эълон қилиш, тақдим этиш ва сақлаш
40. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
41. Нашр қилинган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотлар ва очиқ манбаларда жойлаштирилмаган якуний маълумотлар фойдаланувчиларнинг сўровларига биноан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилган ҳолда шакллантирилади ҳамда уларни тақдим этиш шартнома асосида, мазкур ишларни бажариш ташаббуси билан чиққан жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
42. Агар фойдаланувчилар томонидан сўралган маълумотлар муайян респондентнинг шахсий маълумотларининг махфийлигини таъминлашга хавф туғдирса, яъни махфийликка таъсир қилса, бу маълумотларни тақдим этиш рад этилади.
43. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари Миллий статистика қўмитаси билан тузилган келишувлар ҳамда расмий статистика маълумотлари алмашинуви асосида халқаро ташкилотларга ва хорижий давлатлар статистика идораларига тақдим этилади.
44. Электрон маълумотлар базалари ва бошқа доимий сақлаш муддатига эга ҳужжатлар, шунингдек, рўйхатга олишнинг йиғмаҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартиб ва муддатларга мувофиқ, «Ўзархив» агентлиги тизимига кирувчи тегишли ҳудудий давлат архивларига сақлаш учун топширилади.
9-боб. Якунловчи қоида
45. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш
Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олиш жараёнларида респондентларга доир маълумотларни тўплашда фойдаланиладиган саволлар рўйхати бизнесни рўйхатга олиш дастури ҳисобланади.
Рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
1. Респондентларнинг асосий идентификация, манзил ва алоқа маълумотларига оид саволлар:
субъектнинг (ёки у тегишли бўлган корхонанинг) юридик номи;
субъектнинг (ёки у тегишли бўлган корхонанинг) юридик номидан фарқ қиладиган савдо номининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги;
субъектнинг савдо (бренд) номи;
қайси турга мансублиги;
ҳуқуқий мақоми;
молиявий ҳисоб-китоблар ва бухгалтерия ҳужжатларини юритиши, уларни юритиш усуллари/воситалари, бухгалтерия ҳисоби юритилувчи тизимлар;
Ўзбекистонда нечта жойда (филиал/шуъба) фаолият юритиши;
таркибидаги алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган субъектлар сони;
фаолият юритаётган манзиллари, КТУТ рақами билан;
бизнес мақсадларида интернетдан фойдаланиши ёки фойдаланмаслиги;
амалдаги телефон рақами.
2. Респондентларнинг фаолиятига оид саволлар:
қачон фаолиятини бошлаган;
фаолиятини энг яхши тавсифлайдиган йўналишлар номи;
асосий фаолият (асосий фаолият, жой ёки касб) тури;
субъектда сотилаётган маҳсулотларнинг ким томонидан етиштирилиши, йиғилиши, тайёрланиши ёки ишлаб чиқарилиши;
асосан қайси тоифадаги мижозларга хизмат кўрсатиши;
қўшимча фаолият турларининг мавжудлиги, уларнинг сони;
қайси ташқи савдо фаолиятларини мунтазам амалга ошириши.
3. Респондентларда бандлик масалаларига оид саволлар:
2025 йилда барча ёлланган ва ёлланмаган ишловчиларнинг ўртача сони;
доимий ишловчи ходимлар (меҳнат дафтарчаси ушбу субъектда юритиладиганлар) сони;
ишловчи мулкдорлар ва оила аъзолари (иш ҳақи рўйхатида эмас, фойда ҳисобидан маблағ оладиганлар) сони;
ташқи ўриндошлар ва фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишловчи ходимлар сони;
мавсумий ишчилар/кунбай шартнома асосида ишловчилар сони;
ходимлар орасида чет эл фуқароларининг мавжудлиги, уларнинг сони.
4. Респондентларнинг харажат ва айланмаларига тегишли саволлар:
2025 йилдаги жами харажатлари қиймати;
2025 йилдаги жами айланма (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятларидан) қиймати.
5. Респондентларга оид бошқа маълумотларга тегишли саволлар:
субъект (ёки у тегишли бўлган корхона) мулкдорларининг мавжудлиги ва уларнинг сони;
асосий мулкдор/раҳбарнинг жинси, ёш оралиғи;
субъектни (ёки у тегишли бўлган корхонани) молиялаштиришнинг келиб чиқиш манбаи;
ташкилот (корхонанинг) СТИР;
жисмоний шахснинг ЖШШИР;
субъектнинг Ўзбекистон Республикасининг рўйхатга олиш органлари ёки солиқ органларида расман рўйхатдан ўтганлиги;
келгусида қайси усулда сўровдан ўтишни афзал кўриши;
респондентнинг исми, лавозими, телефон рақами.
6. Иқтисодий кузатув бўйича респондентлар фаолиятига оид саволлар:
2025 йил учун билдирилган асосий фаолиятининг тавсифи;
2025 йилда асосий фаолиятдан ташқари бошқа фаолият турининг мавжуд бўлган ёки мавжуд бўлмагани;
2025 йилдаги энг йирик қўшимча фаолият тури;
2025 йилдаги операцион даромадларнинг қанчаси электрон тижорат, туризм ва рақамли иқтисодиёт ҳиссасига тўғри келиши;
2025 йилда ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) ва унинг йиллик ҳажми;
2025 йилдаги жами харажатлари ҳажми, тоифалари кесимида;
2025 йилда киритилган инвестициялар қиймати, шу жумладан, турлари бўйича;
2025 йилда жами айланма (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятларидан) қиймати, шундан қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, савдо, хизмат кўрсатиш фаолиятидан олинган ва бошқа даромад турлари кесимида;
ишлаб чиқариш хомашёси ва материаллари захиралари, қайта сотиш учун сотиб олинган товарлар захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳамда тайёр маҳсулот қолдиғи қиймати;
қандай турдаги асосий воситалар ёки ишлаб чиқариш объектларининг мавжудлиги;
қандай транспорт воситаларидан мунтазам фойдаланиши;
фойдаланган ўз транспорт воситаларининг тури ва сони;
омборхоналардан фойдаланиши, уларнинг қаерда жойлашгани;
фойдаланиладиган омборхоналар сони ва умумий ҳажми, қандай турдаги омборхона ҳамда сақлаш жойларидан фойдаланиши.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 4-ИЛОВА
Тақдим этилган барча маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади. Эълон қилинадиган натижаларда ташкилотингизни идентификация қилиш имкони бўлмайди. БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ САВОЛНОМАСИ Респондент тоифаси: Йирик, ўрта ва кичик корхоналар ва микрофирмалар (филиал ва бўлинмалари билан бирга), нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, хорижий корхоналарнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари ва ваколатхоналари, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар, ҳунармандлар, импорт товарлари сотувчилари), ўзини ўзи банд қилган шахслар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган жисмоний шахслар Саволнома ID рақами: □ □□□ □□□□□ Тўлдирилган сана: □□ □□ □□□□ Тўлдириш усули □ юзма-юз I БЎЛИМ. АСОСИЙ ИДЕНТИФИКАЦИЯ, МАНЗИЛ ВА АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ 1.1 Субъектнинг (ёки у тегишли бўлган корхонанинг) юридик номини кўрсатинг. Юридик номи бўлмаса, иқтисодий бирлик эгасининг Ф.И.О.ни кўрсатинг. ______________________ 1.2 Ушбу субъектнинг (ёки у тегишли бўлган корхонанинг) юридик номидан фарқ қиладиган савдо номи борми? □ Йўқ ______ □ Ҳа 1.3 Субъектингизнинг савдо (бренд) номини кўрсатинг. ______________________ 1.4 Ушбу субъект қайси турга киради? □ Алоҳида мустақил корхона, ташкилот ёки мустақил фаолият юритувчи жисмоний шахс □ Корхонанинг бош офиси □ Корхона/ташкилотнинг филиали ёки бўлинмаси □ Бошқа бренд/тармоқ номи остида (Франшиза шартномаси асосида) фаолият юритувчи мустақил корхона 1.5 Субъектнинг ҳуқуқий мақоми қандай? □ Масъулияти чекланган жамият □ Акциядорлик жамияти □ Хусусий ёки оилавий корхона □ Ширкат □ Кооперация □ Нотижорат ташкилот (масалан, ННТ) □ Давлат ёки махсус қонунчилик ҳужжати асосида ташкил этилган ташкилот □ Бошқа, номаълум ёки кўрсатилмаган (хорижий корхоналар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари, ваколатхоналар ва бошқа юридик ташкилотлар) □ Якка тартибдаги тадбиркор (жисмоний шахс кўринишидаги бошқа тадбиркорлик тоифалари ҳисобланадиган деҳқон хўжалиги, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар ва импорт товарлари сотувчилари билан бирга) □ Ўзини ўзи банд қилган шахс □ Норасмий (рўйхатдан ўтган ҳуқуқий мақоми йўқ) 1.5a Ушбу субъект молиявий ҳисоб-китоблар ёки бухгалтерия ҳужжатларини юритадими? □ Ҳа _________ □ Йўқ 1.5b Бухгалтерия ҳисоб-китоблари ва молиявий ҳужжатлар қайси усуллар/воситалар орқали юритилади? □ Тўлиқ бухгалтерия ҳисоби юритилади (фойда ва зарар тўғрисидаги ҳисобот ҳамда бухгалтерия баланси) □ Норасмий молиявий ёзувлар компьютерда юритилади (Excel/Word) □ Норасмий молиявий ёзувлар юритилади (қоғозда қўлёзма қайдлар) 1.5c Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича тизимни танланг □ 1C:Бухгалтерия □ 1UZ □ UzASBO □ Paynet Xolis □ бошқа _________________ 1.5d Субъект ўз фаолиятида қандай тўлов усулларидан фойдаланади? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ нақд пул орқали □ банк пластик картаси орқали (POS терминал) □ банк пластик картаси орқали (Р2Р, тўлов иловалари, QR код) □ ҳисобрақамга пул ўтказиш орқали (банк ўтказмаси) □ бошқа 1.6 Субъект Ўзбекистонда нечта жойда (филиал/шуъба) фаолият юритади? (Бош офис филиал/шуъбалари сони 10 тадан ортиқ бўлган ҳолларда уларнинг рўйхати ва манзилларини рўйхатга олувчига тақдим этади) _______________ 1.7 Корхона таркибидаги нечта субъект (филиал/шуъба) алоҳида юридик шахс мақомига эга? (фақат бош офис учун) ______ 1.8 Субъект (бош офис, филиал ёки шуъба) фаолият юритаётган манзил(лар)ни киритинг. KTUT: _____________ ▾ Ҳудуд: ___________________ ▾ Туман/шаҳар: _____________ ▾ Маҳалла: _________________ ▾ Кўча ва уй рақами: __________________ 1.9 Субъект бизнес мақсадларида интернетдан фойдаланадими? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Ҳа, ижтимоий тармоқларда мулоқот учун фойдаланади (facebook, telegram, instagram, whatsapp ва бошқалар) □ Ҳа, ижтимоий тармоқларда савдо учун фойдаланади (facebook, telegram, instagram, whatsapp ва бошқалар) □ Ҳа, маълумотлар жойлаштирилган веб-саҳифадан фойдаланади □ Ҳа, интернет орқали савдо қилишга мўлжалланган веб-саҳифадан фойдаланади (uzum, yandex, olx ва бошқалар) □ Йўқ, веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар мавжуд эмас 1.10 Субъектнинг амалдаги телефон рақамини киритинг. +998 __ ___ __ __ Намуна: +998 90 123 45 67 II БЎЛИМ. ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ 2.1 Субъект қачон фаолият бошлаганини кўрсатинг. _____ йил 2.2 Қуйидаги гуруҳлардан қайси бири ушбу субъект фаолиятини энг яхши тавсифлайди? □ Етиштириш, йиғиш, деҳқончилик, чорвачилик, ўрмончилик ва балиқчилик □ Қазиб олиш, ишлаб чиқариш ёки маҳсулот тайёрлаш (саноат ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва саноат характеридаги хизматлар) □ Қурилиш □ Савдо □ Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари □ Молиявий хизматлар (банк, суғурта ва микромолия фаолияти) □ Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш (таъмирлаш ва ювиш хизматлари) □ Транспорт, сақлаш ва етказиб бериш хизматлари □ Яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари (меҳмонхоналар, ресторан, кафе, бар, ошхона, кейтеринг ва шу кабилар) □ Кўчмас мулк билан боғлиқ ва ижара хизматлари (тураржой ва нотураржой бинолари ва ускуналар ижараси) □ Таълим хизматлари □ Соғлиқни сақлаш хизматлари □ Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар □ Шахсий хизматлар □ Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар □ Ҳуқуқ ва бухгалтерия, бош компаниялар, илмий тадқиқотлар ишланмалари, реклама, ветеринария, профессионал, илмий ва техник хизматлари □ Ишга жойлаштириш, туристик операторлар, биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафт, давлат бошқаруви, маъмурий-бошқарув ва ёрдамчи хизматлар □ Бошқа хизматлар кўрсатиш (ижод, санъат ва кўнгил очиш, кутубхона, архив, музей, маданият, спорт, кўнгил очиш ва дам олишни ташкил қилиш соҳасидаги хизматлар ва бошқалар) 2.3 Субъектнинг асосий фаолиятини кўрсатинг (асосий фаолият ёки касб). ( Асосий фаолият — энг кўп қўшилган қиймат яратадиган фаолият туридир. Қўшилган қийматни аниқлаш имкони бўлмаса, корхонанинг энг юқори айланмага эга бўлган фаолият тури унинг асосий фаолияти ҳисобланади) _________________________________ ▾ (фаолият классификациялари асосида фаолият тури номи танланади) 2.3a Ушбу субъектда сотилаётган маҳсулотлар ходимларнинг ўзи томонидан етиштириладими (йиғиладими, тайёрланадими ёки ишлаб чиқариладими)? □ Йўқ, маҳсулотлар асосан сотиб олиниб, қайта сотилади □ Ҳа, сотилаётган маҳсулотлар субъект томонидан етиштирилади (йиғилади, тайёрланади ёки ишлаб чиқарилади) 2.4 Ушбу субъект асосан қайси тоифадаги мижозларга хизмат кўрсатади? □ Асосан аҳоли / уй хўжаликлари □ Асосан бошқа корхоналар (шу жумладан, давлат ва бошқа ташкилотлар) □ Аҳоли / уй хўжаликлари ва бошқа корхоналар (деярли тенг улушда) 2.5 Субъектда асосий фаолиятидан фарқ қиладиган нечта қўшимча фаолият турлари бор? □ қўшимча фаолият мавжуд эмас (0) □ қўшимча 1 та □ қўшимча 2 та □ қўшимча 3 та ёки ундан ортиқ 2.6 Субъект бевосита қайси ташқи савдо фаолиятларини мунтазам амалга оширади? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Импорт: _ □ Товарлар _ □ Хизматлар □ Экспорт: _ □ Товарлар _ □ Хизматлар □ Импорт ҳам, экспорт ҳам йўқ III БЎЛИМ. БАНДЛИК Жами шундан, аёллар 3.1 2025 йилда ушбу субъектдаги барча ёлланган ва ёлланмаган ишловчиларнинг ўртача сони қанча бўлган? шундан: □ □ □ □ □ □ □ □ 3.2 субъектдаги доимий ишловчи ходимлар сонини киритинг (меҳнат дафтарчаси ушбу субъектда юритиладиганлар). □ □ □ □ □ □ □ □ 3.3 ишловчи мулкдорлар ва оила аъзолари сонини киритинг (иш ҳақи рўйхатида эмас, фойда ҳисобидан маблағ оладиганлар). □ □ □ □ □ □ □ □ 3.4 ташқи ўриндошлар ва фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишловчи ходимлар сонини киритинг. □ □ □ □ □ □ □ □ 3.5 мавсумий ишчилар/кунбай ишловчилар сонини киритинг. □ □ □ □ □ □ □ □ 3.6 ходимларингиз орасида чет эл фуқаролари мавжудми? □ Ҳа □ Йўқ 3.7 Агар 3.6 «Ҳа» бўлса, унда сонини киритинг. □ □ □ □ □ □ □ □ IV БЎЛИМ. ХАРАЖАТЛАР ВА АЙЛАНМА 4.1 2025 йилдаги жами харажатларингиз қийматини киритинг. (ишлаб чиқариш таннархи, давр, молиявий ва фавқулодда харажатлар) _______ млн сўм 4.2 2025 йилдаги жами айланмангиз қийматини киритинг (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятларидан жами). _______ млн сўм V БЎЛИМ. СУБЪЕКТГА ОИД БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР 5.1 Ушбу субъектнинг (ёки у тегишли бўлган корхонанинг) нечта мулкдори бор? □ 1 нафар мулкдор □ 2 нафар мулкдор □ 3 нафар ёки ундан ортиқ мулкдор □ Мулкдор бошқа ташкилот ёки корхона (ёки давлат): жисмоний шахс эмас □ Татбиқ этилмайди (масалан, диний ташкилот) □ Номаълум ёки кўрсатилмаган 5.2 Асосий мулкдор/раҳбарнинг жинси? □ Аёл ____ □ Эркак 5.3 Асосий мулкдор/раҳбарнинг ёш оралиғи қандай? □ 24 ёш ёки ундан кичик □ 25 — 39 ёш □ 40 — 54 ёш □ 55 ёш ва ундан катта □ Кўрсатилмаган (номаълум ёки жавоб бермаган) 5.4 Ушбу субъектнинг (ёки у тегишли бўлган корхонани) устав фонди шаклланиш манбаи қандай? □ 100% маҳаллий мулк □ 100% хорижий мулк □ Қисман маҳаллий ва қисман хорижий мулк □ Номаълум ёки кўрсатилмаган 5.4a Ташкилот (ёки корхона)нинг СТИРни киритинг. СТИР: □ □ □ □ □ □ □ □ □ 5.4b Жисмоний шахснинг ЖШШИРни киритинг. ЖШШИР: □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ 5.4c Субъект (ёки у тегишли бўлган корхона) Ўзбекистон Республикасининг рўйхатга олиш органлари ёки солиқ органларида расман рўйхатдан ўтганми? □ Ҳа _______ □ Йўқ □ Билмайман (ёки умуман маълум эмас) 5.5 Келгусида субъект қайси усулда сўровдан ўтишни афзал кўради? □ Онлайн: электрон почта ҳаволаси орқали интернет саволнома □ Телефон орқали □ Юзма-юз интервью 5.5a Респондентнинг исми. ___________________________________ 5.5b Респондентнинг лавозими. □ Эгаси / директор / раҳбар / энг юқори лавозимли ходим □ Ўрта бўғин раҳбар/бош ҳисобчи/бошқарувчи □ Оддий ёки кичик лавозимли ходим (ёрдамчи ҳисобчи) □ Юқоридаги вариантлардан ҳеч бири ёки жавоб беришдан бош тортди 5.5c Респондентнинг телефон рақами. +998 __ ___ __ __
2026 йилги бизнесни рўйхатга олиш доирасида маълумотларни йиғиш динамик рақамли саволнома асосида амалга оширилади.
Унинг асосий мақсадлари:
1) расмий ва норасмий бизнес ҳамжамиятини, шунингдек, уй хўжаликларига кирмайдиган бошқа фаолият субъектларини тўлиқ рўйхатга олиш;
2) уларнинг асосий хусусиятларини қайд этишдан иборат.
Рақамли саволнома замонавий усуллар ва автоматлаштириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланади. Жумладан, олдиндан юкланган маълумотлардан фойдаланиш, GPS координаталарини қайд этиш, динамик йўналтириш, истисно ҳолатларни бошқариш, автоматлаштирилган текширувлар ва огоҳлантиришлар шулар жумласидандир.
Рақамли саволнома маълумотларни йиғиш самарадорлиги, сифати ва натижаларни тайёрлаш тезкорлигини сезиларли даражада оширади. Рақамли маълумотларнинг дарҳол мавжуд бўлиши маълумотларни йиғиш жараёнида янада самарали ва сифатли назоратни амалга ошириш имконини беради.
Ушбу қоғоз шаклидаги саволнома иқтисодий бирликларни рўйхатга олиш жараёнида йиғиладиган асосий ўзгарувчиларни ва улар қандай тартибда йиғилишини кўрсатиш учун мўлжалланган.
Қоғоз шаклидаги ушбу версия фақат тушунтириш бериш ва ўқув мақсадларида фойдаланилади ҳамда рақамли саволномадаги барча функционал имкониятлар ва истисно ҳолатларни бошқариш механизмларини тўлиқ қамраб олмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 4а-ИЛОВА
Тақдим этилган барча маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади. Эълон қилинадиган натижаларда ташкилотингизни идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар ошкор этилмайди. БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ САВОЛНОМАСИГА ИЛОВА ИҚТИСОДИЙ КУЗАТУВ САВОЛНОМАСИ Респондент тоифаси: Йирик, ўрта ва кичик корхоналар ва микрофирмалар (филиал ва бўлинмалари билан бирга), фермер ва деҳқон хўжаликлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, хорижий корхоналарнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари ва ваколатхоналари, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар, ҳунармандлар, импорт товарлари сотувчилари) ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган жисмоний шахслар Саволнома ID рақами: □ □□□ □□□□□ Тўлдирилган сана: □□ □□ □□□□ Тўлдириш усули: □ юзма-юз □ интернет тармоғи орқали (web/e-stat) I БЎЛИМ. КОРХОНАНИНГ ТАВСИФИ ВА ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ 1.1 2025 йил учун асосий фаолият тури коди тўғри кўрсатилганми? Асосий фаолият — энг кўп қўшилган қиймат яратадиган фаолият туридир. Қўшилган қийматни аниқлаш имкони бўлмаса, корхонанинг энг юқори айланмага эга бўлган фаолият тури унинг асосий фаолияти ҳисобланади. ___________________ ▼ 1.2 2025 йилда асосий фаолиятдан ташқари бошқа бир ёки бир нечта фаолият турлари мавжудми? □ Ҳа ____ □ Йўқ 1.3 2025 йил учун энг йирик қўшимча фаолият турини кўрсатинг. ___________________ ▼ 1.4 2025 йилда операцион тушум/даромадларнинг неча фоизи (%) электрон тижоратдан (интернет савдодан) олинган? Веб-сайт, мобил илова, онлайн маркетплейс ёки ижтимоий тармоқ орқали буюртма қилинган сотувларни киритинг. Масалан, Uzum Market, корхона веб-сайти, Telegram ёки Instagram орқали. ____% 1.5 2025 йилда операцион тушум/даромадларнинг неча фоизи (%) туризмдан (туристларга тўғридан-тўғри сотувлардан) олинган? Маҳаллий ёки хорижий туристларга бевосита сотилган товарлар ёки хизматларни киритинг. Масалан, Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа туристик ҳудудларда меҳмонхона хизматлари, тур хизматлари, транспорт, овқатланиш ёки сувенирлар. ____% 1.6 2025 йилда операцион тушум/даромадларнинг неча фоизи (%) рақамли иқтисодиёт (АКТ билан боғлиқ хизматлар) дан олинган? Дастурий таъминот ишлаб чиқиш, АТ хизматлари, телекоммуникация, рақамли платформалар, онлайн контент ва рақамли тарзда кўрсатиладиган бошқа хизматлардан тушган даромадларни киритинг. Масалан, мобил иловалар, веб-сайт яратиш ёки булутли хизматлар. ____% 1.7 2025 йилда ўз эҳтиёжларингиз учун электр энергияси ишлаб чиқарганмисиз? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Ҳа, қайта тикланувчи энергия манбаларидан □ Қуёш панели □ Шамол турбинаси □ Сув турбинаси □ Ҳа, ёқилғида ишлайдиган генератордан □ Йўқ 1.8 2025 йилда ўз эҳтиёжларингиз учун (ёки тармоққа узатиш учун) қанча киловатт-соат (кВт•соат) электр энергияси ишлаб чиқаргансиз? ___ кВт соат 1.9 Корхона ўз эҳтиёжи учун (ишлаб чиқаришда) сув ишлаб чиқарганми? □ Йўқ □ Ҳа, қудуқлар ёки булоқлар орқали □ Ҳа, очиқ сув манбалари (дарёлар ёки кўллар) орқали □ Ҳа, атмосфера ҳавосидан сув ҳосил қилиш орқали 1.10 2025 йилда ўз эҳтиёжи учун қанча метр куб (1000 литр) сув ишлаб чиқарилган? ___ м 3 1.11 2025 йилда ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар) қиймати қанча (1.8 — электр энергияси ва 1.10- сувдан ташқари)? ______ млн сўм II БЎЛИМ. ХАРАЖАТЛАР ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР 2.1 2025 йилдаги жами харажатларингиз қийматини киритинг. _____ млн сўм 2.2 2025 йилда юзага келган харажат тоифаларини ва уларнинг жами қийматини кўрсатинг. (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Иш ҳақи — ______ млн сўм □ Ижтимоий суғурта ва меҳнат билан боғлиқ бошқа харажатлар — ______ млн сўм □ Ишлаб чиқаришда фойдаланилган хомашё ва материаллар — ______ млн сўм □ Қайта сотиш учун харид қилинган товарлар — _________ млн сўм □ Ер ва бинолар ижараси/лизинги харажатлари — ______ млн сўм □ Ускуналар (транспорт, техника ва ҳ.к.) ижараси/лизинги харажатлари — ______ млн сўм □ Электр энергияси, газ, сув ва бошқа коммунал хизматлар — ______ млн сўм □ Ёқилғи харажатлари — ______ млн сўм □ Транспорт хизматлари харажатлари (фақат транспорт компаниялари билан ишласангиз кўрсатинг) — ______ млн сўм □ Бошқа логистика хизматлари (омбор ва ҳ.к.) — ______ млн сўм □ Курьерлик хизматлари — ______ млн сўм □ Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари — ______ млн сўм □ Алоқа ва интернет харажатлари — ______ млн сўм □ Юридик, бухгалтерия, консалтинг ва бошқа профессионал хизматлар — ______ млн сўм □ Суғурта харажатлари — ______ млн сўм □ Реклама ва маркетинг харажатлари — ______ млн сўм □ Қўриқлаш ва тозалаш хизматлари — ______ млн сўм □ Банк хизматлари тўловлари ва бошқа молиявий харажатлар — ______ млн сўм □ Активлар амортизацияси (моддий/номоддий активлар) — ______ млн сўм □ Бошқа операцион харажатлар — ______ млн сўм □ Кредитлар ва лизинг бўйича фоизлар — ______ млн сўм □ Солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар — ______ млн сўм 2.3 2025 йилда киритилган инвестицияларнинг жами қиймати қанча бўлган? (Асосий капиталга ва ишлаб чиқарилмаган номолиявий активларга киритилган инвестициялар) ______ млн сўм 2.4 2025 йилда қандай турдаги инвестицияларни амалга оширгансиз? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Ер сотиб олиш ______ млн сўм □ Ерни яхшилаш ишлари ______ млн сўм □ Бино ва иншоотлар қуриш_____ млн сўм □ Транспорт воситалари, шу жумладан, автомобиллар, кемалар ёки самолётлар ______ млн сўм □ Машина, ускуналар, ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлари ______ млн сўм □ Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ______ млн сўм □ Бошқа номоддий активлар, шу жумладан, бренд номлари, патентлар ёки лицензиялар ______ млн сўм □ Юқорида кўрсатилмаган бошқа асосий капиталга инвестициялар ______ млн сўм III БЎЛИМ. ДАРОМАДЛАР 3.1 2025 йилдаги жами айланмангизни киритинг (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятларидан жами) шундан: ____ млн сўм 3.1a қишлоқ хўжалиги (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик, ўрмон хўжалиги ва бошқалар) ____ млн сўм 3.1b саноат (тоғ-кон саноати, қайта ишлаш саноати, электр энергияси, газ, сув билан таъминлаш ва бошқа саноат фаолиятлари) ____ млн сўм 3.1d қурилиш (бинолар ва иншоотлар қурилиши, ихтисослаштирилган қурилиш ишлари, таъмирлаш ва бошқа қурилиш фаолиятлари) ____ млн сўм 3.1e савдо фаолияти (товарларни сотиб олинган ҳолатида ўзгартирмасдан сотиш) ____ млн сўм 3.1f хизмат кўрсатиш фаолияти (барча турдаги хизматлар, шу жумладан, бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадни ҳам қўшган ҳолда) ____ млн сўм 3.2 2025 йил учун олинган бошқа даромад турларини танланг ва уларнинг қийматини киритинг. (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Активларни сотишдан тушган даромад ______ млн сўм □ Фоиз даромадлари ______ млн сўм □ Дивиденд кўринишидаги даромадлар ______ млн сўм □ Бошқа молиявий активлар ёки инвестициялардан даромад ______ млн сўм □ Валюта курси фарқидан фойда ______ млн сўм □ Суғурта тўловлари ва компенсациялар ______ млн сўм □ Давлат субсидиялари _____ млн сўм □ Маҳаллий ташкилотлардан олинган грантлар ______ млн сўм □ Халқаро ташкилотлардан олинган грантлар ______ млн сўм □ Олинган хайрия ёки ихтиёрий бадаллар ____ млн сўм □ Бошқа томонлардан олинган компенсациялар (жарима, пенялар) ___ млн сўм □ Асосий фаолиятга боғлиқ бўлмаган роялти, лицензия ёки интеллектуал мулкдан даромад ______ млн сўм □ Бошқа операцион бўлмаган даромад ______ млн сўм IV БЎЛИМ. ЗАХИРАЛАР 2025 йил бошига 2025 йил охирига 4.1 Ишлаб чиқариш хомашёси ва материаллари захиралари қиймати ____ млн сўм ____ млн сўм 4.2 Қайта сотиш учун сотиб олинган товарлар захиралари қиймати ____ млн сўм ____ млн сўм 4.3 Тугалланмаган ишлаб чиқариш қиймати (яримтайёр маҳсулотлар, тугалланмаган қурилиш ишлари ва бошқалар) ____ млн сўм ____ млн сўм 4.4 Тайёр маҳсулот қолдиғи қиймати (қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасидаги тайёр маҳсулотларни ҳам қўшган ҳолда) ____ млн сўм ____ млн сўм V БЎЛИМ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР, ТРАНСПОРТ ВА ОМБОРЛАР 5.1 Субъектда қандай турдаги асосий воситалар ёки ишлаб чиқариш объектлари (кредит ёки лизингга олинганини қўшган ҳолда) мавжуд? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Ер, бинолар ва иншоотлар □ Транспорт воситалари □ Бошқа ускуналар, машиналар ва асбоблар □ Мавжуд эмас 5.2 Субъект қандай турдаги транспорт хизматларидан мунтазам фойдаланади? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Транспорт/логистика компаниялари транспорт хизматларидан (ижарани ҳам қўшган ҳолда) □ Такси/курьер хизматларидан □ Ходимларнинг шахсий транспортидан □ Фойдаланилмайди 5.3 Ўз транспорт воситаларингиздан фойдалансангиз, уларнинг тури ва сонини кўрсатинг. (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) Енгил автомобиль □ □ □ Юк автомобили □ □ □ Қурилиш махсус техникаси □ □ □ Қишлоқ хўжалиги техникаси □ □ □ Автобус/микроавтобус □ □ □ Мотоцикл/скутер/ курьер транспорти □ □ □ Бошқа: __________ □ □ □ 5.3а Қишлоқ хўжалиги техникаси мавжуд бўлса, унинг турларини ва сонини кўрсатинг. (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) Ўз балансида Балансда бўлмаган (кредит, лизинг ва бошқа тарзда олинганлар) Тракторлар □ □ □ □ □ □ Сеялкалар □ □ □ □ □ □ Трактор тиркамалари □ □ □ □ □ □ Трактор омочлари □ □ □ □ □ □ Культиваторлар □ □ □ □ □ □ Трактор ўргичлар □ □ □ □ □ □ Трактор хаскашлар □ □ □ □ □ □ Пахта териш машиналари □ □ □ □ □ □ Ғалла ўриб — йиғадиган комбайнлар □ □ □ □ □ □ Озуқа ўриб — йиғувчи комбайнлар □ □ □ □ □ □ Текислагичлар □ □ □ □ □ □ Ариқ ва канал қазгичлар □ □ □ □ □ □ Трактор пуркагичлари ва чанглатгичлари □ □ □ □ □ □ 5.4 Субъект омборхонадан фойдаланадими? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Ҳа, ўз омборхонасидан □ Ҳа, ижарага олинган омборхонадан □ Йўқ, фойдаланилмайди 5.4а Агар 5.4-саволга « Ҳа» бўлса: у қаерда жойлашган? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Корхона ҳудудида (фақат ўз омборхонаси учун) □ Бозор ёки бошқа бизнес объекти ҳудудида □ Уйдаги сақлаш жойида □ Бошқа жойда 5.5 Фойдаланиладиган омборхоналар сони ва умумий майдонини кўрсатинг. ____ та ____ м 2 жами 5.6 Қандай турдаги омборхона ёки сақлаш жойидан фойдаланасиз? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) □ Ёпиқ омбордан □ Очиқ сақлаш майдонидан □ Совиткич/музлаткич омборидан □ Контейнер ёки вақтинча сақлаш жойидан □ Бизнес объекти ичидаги сақлаш хонаси, ертўла ёки бошқа жойдан
2026 йилги бизнесни рўйхатга олиш доирасида маълумотларни йиғиш динамик рақамли саволнома асосида амалга оширилади.
Унинг асосий мақсадлари:
1) расмий ва норасмий бизнес ҳамжамиятини, шунингдек, уй хўжаликларига кирмайдиган бошқа фаолият субъектларини тўлиқ рўйхатга олиш;
2) уларнинг асосий хусусиятларини қайд этишдан иборат.
Рақамли саволнома замонавий усуллар ва автоматлаштириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланади. Жумладан, олдиндан юкланган маълумотлардан фойдаланиш, GPS координаталарини қайд этиш, динамик йўналтириш, истисно ҳолатларни бошқариш, автоматлаштирилган текширувлар ва огоҳлантиришлар шулар жумласидандир.
Рақамли саволнома маълумотларни йиғиш самарадорлиги, сифати ва натижаларни тайёрлаш тезкорлигини сезиларли даражада оширади. Рақамли маълумотларнинг дарҳол мавжуд бўлиши маълумотларни йиғиш жараёнида янада самарали ва сифатли назоратни амалга ошириш имконини беради.
Ушбу қоғоз шаклидаги саволнома иқтисодий бирликларни рўйхатга олиш жараёнида йиғиладиган асосий ўзгарувчиларни ва улар қандай тартибда йиғилишини кўрсатиш учун мўлжалланган.
Қоғоз шаклидаги ушбу версия фақат тушунтириш бериш ва ўқув мақсадларида фойдаланилади ҳамда рақамли саволномадаги барча функционал имкониятлар ва истисно ҳолатларни бошқариш механизмларини тўлиқ қамраб олмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизмлари Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Бизнесни рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар 1. Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш) бўйича ташкилий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 1. Рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларнинг лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш. 2026 йил 13 октябрь Миллий статистика қўмитаси 2. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишнинг респондентларга доир маълумотларига ишлов бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. 2026 йил 13 октябрь Миллий статистика қўмитаси II. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш 2. Рўйхатга олиш учун жалб этиладиган барча тоифадаги иқтисодий бирликлар рўйхатини шакллантириш. 1. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри базаси маълумотлари асосида юридик шахслар рўйхатини шакллантириш. 2026 йил 13 октябрь Миллий статистика қўмитаси 2. Маъмурий маълумотлар асосида ҳудудлар кесимида рўйхатга олиш учун жалб этиладиган барча тоифадаги иқтисодий бирликлар рўйхатини шакллантириш. 2026 йил 13 октябрь 3. Тайёрланган рўйхатларнинг туман, шаҳар ҳокимликлари, маҳаллалар ва статистика органларига етказилишини ташкил этиш. 2026 йил 13 октябрь 3. Рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар рўйхатини шакллантириш. 1. Рўйхатга олиш тадбирида рўйхатга олувчи сифатида иштирок этадиган ҳоким ёрдамчилари ва статистика органлари ходимлари рўйхатини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган рўйхатларни умумлаштириш ва келишиш ҳамда тасдиқлаш учун Республика комиссиясига тақдим этиш. 3. Ҳудудлар бўйича шакллантирилган ва келишиш учун киритилган рўйхатга олувчилар рўйхатини тасдиқлаш. 2026 йил 13 октябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Миллий статистика қўмитаси, Республика комиссияси 4. Аҳолини рўйхатга олиш ахборот тизими»ни (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш ахборот тизими) бизнесни рўйхатга олиш саволномаларини қўшган ҳолда такомиллаштиришни, синовдан ўтказишни ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш. 1. Хавфсизлиги таъминланган ҳолда, Интернет жаҳон ахборот тармоғи (кейинги ўринларда — интернет тармоғи) орқали ва планшет қурилмалари ёрдамида респондентларга доир маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва натижаларини чиқариш имкониятини берувчи мавжуд рўйхатга олиш ахборот тизимини такомиллаштириш ва синовдан ўтказиш. 2026 йил 13 октябрга қадар Миллий статистика қўмитаси 2. Рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини ишлаб чиқиш. 3. Рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш. 2026 йил октябрь-ноябрь 5. Рўйхатга олувчилар сифатида жалб этилган ҳоким ёрдамчилари ва бошқа шахсларни бир марталик рағбатлантириш. Рўйхатга олувчилар сифатида жалб этилган ҳоким ёрдамчилари ва бошқа шахсларни бир марталик рағбатлантиришни ташкил этиш. 2026 йил 10 декабрь Миллий статистика қўмитаси 6. Рўйхатга олиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Рўйхатга олишни ўтказишга жалб қилинадиган ходимларни ўқитиш учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинча бинолар ёки хоналар ажратиш. 2026 йил октябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 2. Рўйхатга олишга вақтинча жалб этилган ходимлар фаолиятини ташкил этиш учун зарур транспорт воситалари билан таъминлаш. 2026 йил октябрь-ноябрь 3. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг қилиш. Доимий 7. Рўйхатга олиш жараёнларини техник қўллаб-қувватлаш. 1. Рўйхатга олиш ахборот тизими учун зарур бўладиган сервер қувватларини аниқлаш ва «Электрон ҳукумат» дата маркази зарур сервер қувватларидан фойдаланиш. 2026 йил 13 октябрь Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Рўйхатга олиш жараёнида мурожаатлар билан ишлаш ва респондентларни қўллаб-қувватлаш учун «Колл марказ» ташкил этиш. 2026 йил 13 октябрга қадар 3. Жараён давомида интернет алоқа каналини ажратиш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш. 2026 йил 13 октябрдан бошлаб 8. Рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини планшет қурилмаларига ўрнатишни ташкил этиш. 1. Рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини ҳоким ёрдамчилари ва бошқа жалб қилинадиган ходимларнинг планшет қурилмаларига ўрнатишни таъминлаш. 2026 йил 15 октябрга қадар Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Махсус мобил иловани ишлатиш тартиби бўйича фойдаланиш қўлланмасини ишлаб чиқиш ва фойдаланувчиларга техник кўмак кўрсатиш. 2026 йил 13 октябрь 9. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бўйича статистика органлари ходимларини ўқитиш. 1. Ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий статистика органлари ходимларини ўқитиш. 3. Ҳудудий статистика органларидан танланган тренерларни ўқитиш. 2026 йил октябрь Миллий статистика қўмитаси 10. Рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимларни ўқитиш. 1. Ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Ҳоким ёрдамчилари ва бошқа жалб қилинадиган ходимларни ўқитиш. 2026 йил октябрь Миллий статистика қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 11. Рўйхатга олишнинг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш. 1. Ташкилотчилар томонидан тақдим этиладиган видеороликлар ва ижтимоий рекламалар тайёрлаш ҳамда уларни телевидениеда намойиш этиш ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва бошқа ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш. 2026 йил октябрь-ноябрь Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 2. Рўйхатга олиш жараёни ҳақида мобил алоқа операторлари орқали аҳолининг барча қатламига СМС-хабарнома юбориш. 2026 йил октябрь-ноябрь Рақамли технологиялар вазирлиги Миллий статистика қўмитаси 3. Рўйхатга олишнинг тарғибот ишларини профессионал даражада ташкил этиш мақсадида, тадбирни интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар, телеграм ва инстаграм саҳифаларида кенг ёритиш бўйича тажрибага эга PR компаниялар бўйича ўрганиш ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритиш. 2026 йил октябрь 12. Ҳоким ёрдамчиларини рўйхатга олишга тайёрлаш ва уларни рағбатлантириш. 1. Ҳоким ёрдамчилари бўйича мавжуд бўш иш ўринларининг малакали мутахассислар билан тўлдирилиши ва уларни ўқитиш жараёнларидаги иштирокини ташкил этиш. 2026 йил 13 октябрга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 2. Ҳоким ёрдамчилари ва рўйхатга олувчи сифатида жалб қилинган бошқа шахсларни рўйхатга олиш тадбиридаги иштирокини 2026 йил IV чорак якунлари бўйича уларнинг энг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)ни баҳолаш ва рағбатлантириш тўловларини амалга оширишда инобатга олиш. 2027 йил 1 чорак 3. Маҳаллаларда рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишда ҳаққонийлик ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиниши учун ҳоким ёрдамчиларининг масъулиятини белгилаб қўйиш. Рўйхатга олиш даврида 13. Тадбиркорлик субъектлари орасида рўйхатга олиш тадбирини кенг тарғиб қилиш. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти орқали тадбиркорлик субъектлари учун рўйхатдан ўтиш ва рўйхатга олиш ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича амалий ўқув-семинарларини, шу жумладан, масофавий шаклда ташкил этиш. 2026 йил 15 октябрга қадар Миллий статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, туман (шаҳар) ҳокимликлари III. Рўйхатга олишни ўтказиш 14. Рўйхатга олиш ишларининг сифатли ўтказилишини ташкил этиш. Планшет қурилмалари орқали рўйхатга олиш ишларининг респондентлар фаолият кўрсатаётган (бўлиб турган) турар жой ва нотурар жойларга, бинолар, майдонлар ва бозорларга ташриф буюрган ҳолда сўров ўтказиш орқали сифатли ўтказилишини ташкил этиш. 2026 йил 15 октябрь — 30 ноябрь Республика комиссияси, Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 15. Рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этувчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш. 1. Жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар рўйхатларини шакллантириш ва ҳудудий статистика органларига тақдим этиш. 2026 йил 13 октябрга қадар Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия 2. Рўйхатга олиш жараёнларида жамоат тартибини сақлаш мақсадида рўйхатга олувчи ходимларга бир нафар ходим бириктириш. 3. Рўйхатга олиш ишларига жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш. 4. Ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш. 2026 йил октябрь-ноябрь IV. Моддий-техник ва молиявий таъминот 16. Рўйхатга олишнинг харажатлар ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш. Рўйхатга олиш харажатлари ҳисоб-китобини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш: иш ҳақи ва рағбатлантириш харажатлари; асосий воситалар харид қилиш ва махсус рўйхатга олиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш учун харажатлар; ходимларни ўқитиш харажатлари; хизмат сафари ва транспорт харажатлари; меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш харажатлари; видеоролик, ижтимоий реклама ва тарқатма материаллар тайёрлаш харажатлари; рўйхатга олиш натижаларини чоп этиш харажатлари; кутилмаган ва бошқа харажатлар. 2026-2027 йиллар давомида Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар 17. Рўйхатга олиш жараёнларида зарур бўладиган моддий-техник воситалар, ҳужжатлар ва бошқа зарур воситалар харид қилиш ҳамда ҳудудларга етказиш. 1. «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида моддий-техник ва бошқа зарур воситаларни заруратга кўра харид қилиш. 2. Харид қилинган моддий-техник ва бошқа зарур воситаларни ҳудудларга етказиб бериш. 2026 йил якунига қадар Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари V. Рўйхатга олишнинг якунлари 18. Рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш. 1. Интернет тармоғи орқали ва планшет қурилмалари ёрдамида йиғилган респондентларга доир бирламчи маълумотларни умумлаштириш. 2. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кесимида рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини шакллантириш. 2027 йил 1 июнга қадар Миллий статистика қўмитаси 19. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини тайёрлаш. 1. Махсус ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда рўйхатга олишнинг натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш. 2. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотлар базасини шакллантириш. 3. Республика ва ҳудудлар даражасида таҳлилий маълумотлар ва жадвалларни тайёрлаш. 2027 йил 1 август Миллий статистика қўмитаси 20. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини эълон қилиш ва ҳужжатларни сақлаш. 1. Якуний маълумотларни эълон қилиш. 2. Якуний маълумотларни расмий нашр эттириш ва тарқатиш. 2027 йил 1 сентябрь Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзархив» агентлиги 3. Рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини ҳамда бошқа ҳужжатларини архивда сақлашга тайёрлаш. 2028 йил 1 июль 4. Доимий сақлаш муддатига эга ҳужжатларни давлат архивига топшириш. Белгиланган муддатларда
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2026 йилда бизнесни рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси
1. Ж.А. Қўчқоров — Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика комиссияси раиси 2. Ғ.Ғ. Мирзаев — Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси 3. Б.С. Ҳамраев — Миллий статистика қўмитаси раиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари 4. Б.Х. Ташматов — Миллий гвардия қўмондони 5. А.А. Ташпулатов — ички ишлар вазири 6. А.Ж. Ташкулов — адлия вазири 7. Ш.Х. Шерматов — рақамли технологиялар вазири 8. Б.Э. Захидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири 9. И.Р. Махкамов — транспорт вазири 10. И.Ю. Абдурахмонов — қишлоқ хўжалиги вазири 11. Ф.Ж. Пулатов — Солиқ қўмитаси раиси 12. Д.А. Вахабов — Савдо-саноат палатаси раиси 13. С.А. Турдиев — Кадастр агентлиги директори 14. У.М. Юсупов — «Ўзархив» агентлиги директори 15. А.А. Хаитов — Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси 16. А.К. Кўчимов — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори 17. М.А. Сафаров — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари 18. О.Н. Мирзаев — «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси директори 19. З.М. Зияев — Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари, Республика комиссияси котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 6а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2026 йилда бизнесни рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий комиссияларининг
(лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Комиссия раиси (лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, Комиссия раиси ўринбосари (лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари, Комиссия раиси ўринбосари (лавозими бўйича) — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Миллий гвардия бошқармалари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармалари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Рақамли технологиялар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири, вилоятлар транспорт бошқармалари ва Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиқлари (лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри солиқ бошқармалари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермерлари кенгаши раислари (лавозими бўйича) — Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги ҳудудий телерадиокомпаниялар директорлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 6б-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2026 йилда бизнесни рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) ҳудудий комиссияларининг
(лавозими бўйича) — туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси (лавозими бўйича) — туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари (лавозими бўйича) — туман (шаҳар) статистика бўлимлари бошлиқлари, Комиссия раиси ўринбосари (лавозими бўйича) — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари (лавозими бўйича) — туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари бошлиқлари (лавозими бўйича) — туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари (лавозими бўйича) — туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошлиқлари (лавозими бўйича) — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари бошлиқлари (лавозими бўйича) — туман (шаҳар) солиқ инспекциялари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари (лавозими бўйича) — Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 7-ИЛОВА
Рўйхатга олиш тадбири доирасида рўйхатга олинадиган иқтисодий бирликларнинг тоифалари ва уларни рўйхатга олиш усуллари
Т/р Рўйхатга олинадиган иқтисодий бирликлар тоифалари Рўйхатга олиш усуллари Кимлар томонидан ўтказилади 1. Юридик шахслар (йирик, ўрта ва кичик корхона ҳамда микрофирмалар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар), шунингдек, чет эл юридик шахсларининг доимий муассасалари, доимий ваколатхоналари, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари 4-иловадаги саволнома — планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров Ҳоким ёрдамчилари 4а-иловадаги саволнома — hisobot.stat.uz ахборот тизими орқали ўзлари мустақил рўйхатдан ўтиш Респондентлар 2. Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар рўйхатга олиш ахборот тизими (census.stat.uz) орқали 4-иловадаги саволнома асосида мустақил рўйхатдан ўтиш Респондентлар 3. Рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган субъектлар планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров 4 ва 4а-иловалардаги саволномалар асосида Ҳоким ёрдамчилари ва статистика органлари ходимлари 4. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров 4 ва 4а-иловалардаги саволномалар асосида Ҳоким ёрдамчилари 5. Деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари) ҳамда улар ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар (2-бандда кўзда тутилган мустақил рўйхатдан ўтган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар бундан мустасно) планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров 4 ва 4а-иловалардаги саволномалар асосида Статистика органлари ходимлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 8-ИЛОВА
Миллий статистика қўмитасига рўйхатга олиш маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш жараёнида фойдаланиш учун тақдим этиладиган маъмурий маълумотлар рўйхати ва муддатлари
Т/р Маъмурий маълумотлар мазмуни Тақдим этишга масъул идоралар Маълумотлар даврийлиги Тақдим этиш муддати 1. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, импорт товар сотувчилар) рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ёки юритган санаси, манзили (ҳудуд, туман, МФЙ, кўча, уй рақами), телефон рақами, фаолият коди, фаолият ҳолати маълумотлари Адлия вазирлиги 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 12 октябрь Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисидаги» ҳисобот шакли асосида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан адлия органларига тақдим этилган молиялаштириш манбалари, маблағларнинг сарфланиши тўғрисида субъектлар кесимида маълумотлар 2025 йил учун 2026 йил 12 октябрь, келгусида интеграция орқали доимий 2. Рўйхатдан ўтган юридик (йирик, ўрта, кичик, микрофирма) ва жисмоний шахслар, шу жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахсларга оид (рўйхатдан ўтган санаси, рўйхатдан ўтган ва фаолият кўрсатаётган манзили (ҳудуд, туман, МФЙ, кўча, уй рақами), телефон рақами, фаолият коди) маълумотлар Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 сентябрь ва 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 12 октябрь Рўйхатдан ўтган юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолиятига оид (соф тушуми, даромадлари, харажатлари (таннарх, давр ва молиявий харажатлар), товар-моддий захиралар қиймати (ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, товарлар ва тайёр маҳсулот қиймати бўйича ҳисобот даври бошига ва охирига), тўланган даромад, фойда солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ходимларнинг ўртача сони ва иш ҳақи), респондентлар кесимида, тўлиқ маълумотлар базаси 2025 йил январь — декабрь 2026 йил 12 октябрь 3. Маҳаллалар чегаралари ҳамда ҳар бир жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер участкалари контурлари кўрсатилган ҳолда янгиланган электрон хариталар, шунингдек, ушбу ер участкалари бўйича идентификаторлар, тоифалари ва бошқа зарур маълумотлар базаси Кадастр агентлиги 2026 йил 1 сентябрь ва 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 12 октябрь 4. Электр энергияси ва газ истеъмолчилари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга оид (номи, манзили, телефон рақами, фойдаланган электр энергияси ва газ истеъмоли ҳажми), ҳудудлар ва истеъмолчилар кесимида тўлиқ маълумотлар базаси «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти 2025 йил январь — декабрь, 2026 йил январь — сентябрь 2026 йил 12 октябрь 5. «Яшил энергия» ахборот тизимига киритилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси (қувват) бўйича маълумотлар базаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 2025 йил январь — декабрь, 2026 йил январь-сентябрь 2026 йил 12 октябрь 6. «Paynet Xolis» тизимига уланган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 12 октябрь 7. Ичимлик суви истеъмолчилари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга оид (номи, манзили, телефон рақами, фойдаланган сув истеъмоли ҳажми), ҳудудлар ва истеъмолчилар кесимида, тўлиқ маълумотлар базаси «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти 2025 йил январь — декабрь, 2026 йил январь — сентябрь 2026 йил 12 октябрь 8. Маҳсулотлар (товар, хизматлар) сотиб олиш, сотиш ва етказиб беришга ихтисослашган маҳаллий ва халқаро электрон тижорат платформалари (маркетплейслар), уларга интеграция қилинган сотувчилар ҳамда «боғловчи-оператор» сифатида масофавий хизматни кўрсатишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари (агрегаторлар) фаолиятига оид (номи, манзили (ҳудуд, туман, МФЙ, кўча, уй рақами), телефон рақами), респондентлар кесимида тўлиқ маълумотлар базаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 12 октябрь
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига 9-ИЛОВА
Бизнесни рўйхатга олиш жараёнларини сифатли ташкил этиш учун жалб этиладиган мутахассисларни Жаҳон банки иштирокидаги лойиҳа доирасида моддий қўллаб-қувватлаш тартиби
Т/р Жалб этиладиган мутахассислар Юклатилган вазифалар Тўлов миқдори ва шакли 1. Рўйхатга олишни амалга ошириш учун жалб қилинган ҳоким ёрдамчилари (агар маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозим вакант бўлса, «маҳалла еттилиги»нинг бошқа аъзолари). Расмий фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар бўйича саволнома шаклини тўлдириш ва рўйхатга олиш. Ҳар бир тўлдирилган ва қабул қилинган саволнома шакли учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,45 фоизи миқдорида (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари) бир марталик тўлов. Норасмий (рўйхатдан ўтмаган ҳолда) фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар бўйича саволнома шаклини тўлдириш ва рўйхатга олиш. Ҳар бир тўлдирилган ва қабул қилинган саволнома шакли учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,6 фоизи миқдорида (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари) бир марталик тўлов. 2. Рўйхатга олишни амалга ошириш учун жами 910 нафар жалб этилган ҳудудий статистика органлари ходимлари. Тегишли ҳудуддаги бозор ва савдо мажмуаларида рўйхатга олишни амалга ошириш. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик тўлов. 3. Рўйхатга олувчиларни ўқитиш учун 208 нафар жалб этилган мутахассислар (тренерлар). Ҳар бир туман ва шаҳарларда рўйхатга олувчиларни ташкилий, ҳуқуқий, услубий ва амалий жиҳатдан ўқитиш ва рўйхатга олишга тайёрлаш. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик тўлов. 4. Ҳудудларга бириктирилган жами 28 нафар супервайзерлар. Тегишли ҳудудда рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш, тренерларни тайёрлаш ва жараёнларни мувофиқлаштириш. Ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдорда. 5. Ҳудудий статистика бошқармаларига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этилган 70 нафар мутахассис. Ҳудудий статистика бошқармаларига рўйхатга олиш жараёнларида кўмаклашиш ҳамда тегишли ҳудуддаги бозор ва савдо мажмуаларида рўйхатга олишни амалга ошириш. Ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида. 6. Колл-марказларга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этилган 100 нафар мутахассис. Телефон алоқаси орқали тезкор ахборот-консультация ва техник қўллаб-қувватлаш хизматини кўрсатиш. Ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида. 7. Маълумотларни қайта ишлаш ва таҳрирлаш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб қилинган 45 нафар мутахассис. Рўйхатга олиш маълумотларини қайта ишлаш, таҳрирлаш ва якуний маълумотларни эълон қилишга тайёрлаш. Ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 октябрь,
557 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
DASTURI
CHORA-TADBIRLAR REJASI
TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olishni oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Rasmiy statistika toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Statistikani rivojlantirish — 2030” milliy strategiyasini tasdiqlash hamda roʻyxatga olish maʼlumotlaridan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 10-sentabrdagi PF-190-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish natijalariga asosan 2026-yil 15-yanvar holatiga Oʻzbekiston Respublikasi aholisi soni 1-ilovaga muvofiq tashkil etgani;
Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olish tadbiri (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish tadbiri) 2026-yil 1-oktabr holatiga 2026-yil 15-oktabr — 30-noyabr sanalarida oʻtkazilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olish dasturi 3-ilovaga hamda Biznesni roʻyxatga olish savolnoma shakllari 4 va 4a-ilovalarga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish hamda natijalarini eʼlon qilish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Quyidagilar:
a) Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Respublika komissiyasi) 6-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasida 2026-yilda biznesni roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha hududiy komissiyalarning (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiyalar) namunaviy tarkibi 6a va 6b-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin;
b) Respublika komissiyasining vazifalari etib belgilansin:
roʻyxatga olish tadbiriga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy, metodologik hamda raqamli texnologiyalardan foydalanish boʻyicha chora-tadbirlarni oʻz vaqtida hamda sifatli amalga oshirishni muvofiqlashtirish;
maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash, statistik registrlar bilan taqqoslash va yakuniy natijalarni eʼlon qilish masalalariga doir takliflarni koʻrib chiqish;
davlat organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, tadbirkorlik subyektlari va boshqa manfaatdor tashkilotlar oʻrtasida oʻzaro hamkorlikni tashkil etish;
roʻyxatga olish natijalaridan statistik registrlarni yangilash, tanlanma kuzatuvlar asoslarini shakllantirish, milliy hisoblar va hududiy tahlillarda foydalanish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
hududiy komissiyalar vazifalarini taqsimlash va ular faoliyatini muvofiqlashtirish.
Bunda Milliy statistika qoʻmitasi Respublika komissiyasining ishchi organi etib belgilansin.
4. Hududiy komissiyalar tomonidan:
roʻyxatga oluvchi xodimlar tarkibi tasdiqlanishini;
roʻyxatga oluvchi xodimlarning oʻqishi uchun yaroqli boʻlgan mebellar va aloqa vositalari bilan jihozlangan vaqtincha binolar yoki xonalar ajratilishini;
roʻyxatga oluvchi xodimlar faoliyatini taʼminlash uchun zaruratga koʻra, transport vositalari taqdim etilishini;
roʻyxatga olishning xavfsiz oʻtkazilishi boʻyicha ishlarni muvofiqlashtirishni taʼminlasin.
5. Roʻyxatga olish tadbiri doirasida roʻyxatga olinadigan iqtisodiy birliklarning toifalari va ularni roʻyxatga olish usullari 7-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Belgilansinki:
mahallalar hududida roʻyxatga oluvchilar sifatida hokim yordamchilari jalb etiladi va ularning planshet qurilmalaridan foydalangan holda roʻyxatga olish tadbiri oʻtkaziladi, hokim yordamchilari mavjud boʻlmagan mahallalarda “mahalla yettiligi” xodimlari orasidan jalb etiladi;
davlat organlari va tashkilotlari, shuningdek, ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari hamda ularning tizim tashkilotlari, xoʻjalik birlashmalari oʻz tizimida faoliyat yuritayotgan barcha korxona va tashkilotlarning toʻliq roʻyxatdan oʻtishini tashkil etadi;
Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Soliq qoʻmitasi tomonidan chet el yuridik shaxslarining Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasalarining hisobot.stat.uz axborot tizimi orqali onlayn roʻyxatdan oʻtishi tashkil etiladi;
Tashqi ishlar vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiya qilingan chet davlatlar doimiy vakolatxonalari, xalqaro, hukumatlararo tashkilotlar va chet davlatlar hukumat tashkilotlari vakolatxonalari qoshidagi mamlakatimizda faoliyat yuritayotgan chet el korxona va tashkilotlarining hisobot.stat.uz axborot tizimi orqali onlayn roʻyxatdan oʻtishi tashkil etiladi.
7. Milliy statistika qoʻmitasi:
2026-yil 13-oktabrga qadar “Aholini roʻyxatga olish axborot tizimi”ni (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish axborot tizimi) biznesni roʻyxatga olish savolnomalarini qoʻshgan holda takomillashtirish, sinovdan oʻtkazish va uning uzluksiz ishlashini;
2026-yil 13-oktabrdan boshlab Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi bilan birgalikda roʻyxatga olish axborot tizimidan foydalanish boʻyicha roʻyxatga olishga jalb etiladigan hokim yordamchilari va boshqa shaxslar uchun amaliy oʻquv-seminarlari tashkil etilishini;
2026-yil 13-oktabrga qadar roʻyxatga olish jarayonida yuzaga keladigan savollarga javob berish hamda respondentlarni qoʻllab-quvvatlash uchun “1851” qisqa raqamli koll markaz faoliyatini tashkil etishni;
2026-yil 15-oktabrga qadar roʻyxatga olish axborot tizimining maxsus mobil ilovasini roʻyxatga olishga jalb etiladigan hokim yordamchilari va boshqa shaxslarning planshet qurilmalariga oʻrnatishni;
roʻyxatga olishning targʻibot ishlarini professional darajada tashkil etish maqsadida, Jahon banki ishtirokida amalga oshirilayotgan “Oʻzbekistonda statistika tizimi salohiyatini mustahkamlash” loyihasi (keyingi oʻrinlarda — Jahon banki ishtirokidagi loyiha) mablagʻlari doirasida yetarli tajribaga ega “PR” kompaniyani yollash choralarini koʻrishni;
Oʻzbekiston Respublikasi va hududlar boʻyicha roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlari Milliy statistika qoʻmitasining rasmiy veb-saytida 2027-yil 1-sentabrga qadar eʼlon qilinishini taʼminlasin.
8. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
roʻyxatga olish tadbirida ishtirok etgan hokim yordamchilari va roʻyxatga oluvchi sifatida jalb qilingan boshqa xodimlarning har biri, ularga biriktirilgan hududda iqtisodiy birliklarni roʻyxatga olishning toʻliq qamrovi taʼminlangandan soʻng, Jahon banki ishtirokidagi loyiha mablagʻlari hisobidan bir martalik ragʻbatlantiriladi;
kutilmagan holatlar sababli roʻyxatdagi xodimlar oʻrniga boshqa xodimlar roʻyxatga oluvchi sifatida jalb etilganda, ular ham bir martalik ragʻbatlantiriladi;
ragʻbatlantirish toʻlovlari Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi;
roʻyxatga olish tadbiriga jalb etiladigan shaxslar uchun ularning asosiy ish joyi, lavozimi va oylik ish haqi saqlanadi.
9. Milliy statistika qoʻmitasi roʻyxatga olish tadbirida toʻplanadigan maʼlumotlarning sifatini taʼminlash maqsadida 2026-yil oktabr oyida:
Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar instituti orqali tadbirkorlik subyektlari uchun roʻyxatdan oʻtish va roʻyxatga olish axborot tizimidan foydalanish boʻyicha amaliy oʻquv seminarlarini masofaviy shaklda tashkil etsin;
Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda tashkil etiladigan amaliy oʻquv seminarlariga tadbirkorlik subyektlarini keng jalb qilish hamda palataga aʼzo boʻlgan barcha tadbirkorlik subyektlarining toʻliq roʻyxatdan oʻtishi choralarini koʻrsin.
10. Milliy statistika qoʻmitasiga roʻyxatga olish maʼlumotlarini yigʻish va tahlil qilish jarayonida foydalanish uchun oʻzlarida mavjud maʼlumotlar bazalarini taqdim etadigan vazirlik va idoralar hamda ular tomonidan elektron shaklda taqdim etiladigan maʼmuriy maʼlumotlar roʻyxati va muddatlari 8-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
11. Ichki ishlar vazirligi roʻyxatga olish davrida roʻyxatga olish tadbiriga jalb etiladigan shaxslarning xavfsizligini taʼminlasin. Bu borada Toshkent, Nukus shaharlari va viloyatlar markazlarida Milliy gvardiya ichki ishlar organlariga koʻmaklashsin.
12. Iqtisodiyot va moliya vazirligi roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish, uni oʻtkazish, birlamchi maʼlumotlarni qayta ishlash va yakuniy maʼlumotlarni chop etish bilan bogʻliq xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasining 2026-2027-yillar uchun Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida moliyalashtirishni taʼminlasin.
13. Milliy statistika qoʻmitasi bir hafta muddatda Respublika komissiyasi tarkibiga kiritilgan vazirlik va idoralar mutaxassislaridan iborat roʻyxatga olish tadbiriga tayyorgarlik koʻrish, uni oʻtkazish va dastlabki maʼlumotlarni eʼlon qilish davriga qadar faoliyat yuritadigan Respublika shtabini tashkil etsin va uning ishchi organi etib Milliy statistika qoʻmitasining Roʻyxatga olish jarayonlarini tashkil etish va oʻtkazish boshqarmasi belgilansin.
Respublika komissiyasi tarkibiga kiritilgan vazirlik va idoralar Respublika shtabi aʼzolariga yuklatilgan vazifalarni oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlasin hamda Respublika shtabi rahbarining tavsiyasiga asosan ularni moddiy ragʻbatlantirish choralarini koʻrsin.
14. Biznesni roʻyxatga olish jarayonlarini sifatli tashkil etish uchun jalb etiladigan mutaxassislarni Jahon banki ishtirokidagi loyiha doirasida moddiy qoʻllab-quvvatlash tartibi 9-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
15. Milliy statistika qoʻmitasiga roʻyxatga olish jarayonlariga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish, shuningdek, keyinchalik statistika dasturida belgilangan ishlarni samarali tashkil etish maqsadida, Jahon banki ishtirokidagi loyiha doirasida ajratilgan mablagʻlar hisobidan hududiy statistika boshqarmalariga amaldagi meʼyorlardan oshmagan holda bittadan elektromobil sotib olishga ruxsat berilsin.
Bunda foydalanishda boʻlgan, maʼnan va jismonan eskirgan avtotransport vositalarining belgilangan tartibda sotilishi va hisobdan chiqarilishi taʼminlansin.
16. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Milliy statistika qoʻmitasi raisi B.S. Hamrayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 1-ILOVA
Aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olish natijalariga asosan Oʻzbekiston Respublikasi aholisi soni
(2026-yil 15-yanvar holatiga)
T/r Maʼmuriy-hududiy birliklar nomi Aholi soni, kishi Oʻzbekiston Respublikasi 39 047 321 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2 149 932 viloyatlar: 2. Andijon 3 531 777 3. Buxoro 2 104 874 4. Jizzax 1 524 055 5. Qashqadaryo 3 692 323 6. Navoiy 1 184 591 7. Namangan 3 149 161 8. Samarqand 4 404 575 9. Surxondaryo 2 984 084 10. Sirdaryo 954 361 11. Toshkent 3 763 093 12. Fargʻona 4 238 911 13. Xorazm 2 140 746 14. Toshkent sh. 3 224 838
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olish tadbiriga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olish tadbiriga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish) tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
roʻyxatga olish sanasi — iqtisodiy birlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish va hisobga olish amalga oshiriladigan aniq payt, yaʼni 2026-yil 1-oktabr soat 00:00;
iqtisodiy birlik — Oʻzbekiston Respublikasi hududida tovarlar ishlab chiqarish, ishlar bajarish yoki xizmatlar koʻrsatish bilan bogʻliq iqtisodiy faoliyatni amalga oshirayotgan, uning davlat roʻyxatidan oʻtgan yoki oʻtmaganligidan, tashkiliy-huquqiy, mulkchilik shaklidan hamda rezidentlik maqomidan qatʼi nazar, statistik kuzatuvga olinishi lozim boʻlgan subyekt;
iqtisodiy birliklar quyidagilarni qamrab oladi:
yuridik shaxslar, shu jumladan, yirik, oʻrta va kichik korxona va mikrofirmalar, fermer va dehqon xoʻjaliklari, nodavlat notijorat tashkilotlar;
yuridik shaxslarning alohida boʻlinmalari, filiallari va vakolatxonalari;
yuridik shaxs tashkil etmagan tadbirkorlik subyektlari, shu jumladan, yakka tartibdagi tadbirkorlar, dehqon xoʻjaliklari, hunarmandlar, oilaviy tadbirkorlar, tovarlarni import qilish va chakana sotish bilan shugʻullanuvchilar;
oʻzini oʻzi band qilganlar;
roʻyxatdan oʻtmasdan faoliyat yuritayotgan subyektlar;
xorijiy yuridik shaxslarning Oʻzbekistondagi doimiy muassasalari, filiallari va boshqa ishlab chiqarish subyektlari;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan xorijiy tashkilotlar va vakolatxonalar;
zarur hollarda xalqaro va hukumatlararo tashkilotlarning Oʻzbekistonda faoliyat yuritayotgan birliklari;
respondent — roʻyxatga olish sanasida Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat yuritayotgan va ushbu faoliyat toʻgʻrisida maʼlumot taqdim etadigan iqtisodiy birlik yoki uning nomidan maʼlumot berish vakolatiga ega boʻlgan jismoniy shaxs;
roʻyxatga oluvchi xodimlar — roʻyxatga olishga jalb etilgan, maxsus oʻquvdan oʻtgan statistika organlari xodimlari va ularga vaqtincha jalb etilgan mutaxassislar, hokim yordamchilari va zarurat yuzaga kelgan hollarda “mahalla yettiligi” xodimlari.
3. Roʻyxatga olish Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan iqtisodiy birliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish, ularning soni, tarkibi, iqtisodiyot tarmoqlari boʻyicha taqsimoti va faoliyat holatini baholash, roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlari tahlili natijasida respublika hamda hududlar darajasida ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishni rejalashtirish jarayonlarini ishonchli maʼlumotlar bilan taʼminlash, norasmiy va yashirin iqtisodiyot koʻlamini baholash maqsadida tashkil etiladi.
4. Roʻyxatga olish 2026-yilning 15-oktabridan 30-noyabriga qadar 40 ish kuni davomida oʻtkaziladi.
Iqtisodiy birliklar faoliyatiga doir maʼlumotlarni toʻplash jarayonida roʻyxatga olish sanasidan keyingi oʻzgarishlar hisobga olinmaydi.
Jumladan, roʻyxatga olish savolnoma shakllari roʻyxatga olish sanasidan keyin tashkil etilgan iqtisodiy birliklarga nisbatan toʻldirilmaydi, biroq roʻyxatga olish sanasidan keyin faoliyati toʻxtatilgan, tugatilgan va tugatish jarayonida boʻlgan iqtisodiy birliklarga nisbatan toʻldiriladi.
5. Roʻyxatga olishga doir maʼlumotlar quyidagi usullarda toʻplanishi mumkin:
roʻyxatga oluvchi xodimlar tomonidan iqtisodiy birliklar faoliyat koʻrsatayotgan hudud, joy va boshqa binolarga tashrif buyurgan holda respondentlar bilan soʻrov oʻtkazish va ularning ogʻzaki javoblari asosida maʼlumotlarni planshet qurilmalari yordamida roʻyxatga olish savolnomalariga kiritish;
respondentlar tomonidan roʻyxatga olish savolnomalarini roʻyxatga olish axborot tizimlari (hisobot.stat.uz, census.stat.uz) orqali maxsus dasturiy taʼminot yordamida mustaqil toʻldirish;
roʻyxatga olish savolnoma shakllarini toʻldirib taqdim etmagan, yuzma-yuz soʻrovlarda ishtirok etishni rad etgan yoki roʻyxatga olish davrida uni faoliyat koʻrsatayotgan joyida (binoda) topish imkoniyati boʻlmagan respondentlar boʻyicha roʻyxatga olish savolnoma shakllarini mahalla fuqarolar yigʻinidagi, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari maʼlumotlari yoki maʼmuriy maʼlumotlar asosida toʻldirish;
roʻyxatga olish axborot tizimlari va planshet qurilmalari yordamida roʻyxatga olishda savollar soni va mazmunini saqlagan holda Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan veb-sayt va planshet qurilmalari orqali toʻldirishda qulaylik yaratish maqsadida ular tahririy oʻzgartirish va qayta guruhlarga ajratilishi mumkin.
6. Iqtisodiy birliklar oʻzining (doimiy yoki vaqtincha) faoliyat koʻrsatish joyi boʻyicha roʻyxatga olinadi. Bunda iqtisodiy birlik asosiy yoki qoʻshimcha faoliyatini amalga oshiradigan oʻziga tegishli, xususiy yoki ijaraga olingan bino, xona, maydon, savdo joyi (rasta), ochiq savdo joyi va boshqa noturar joy faoliyat koʻrsatish joyi hisoblanadi.
Bu joy iqtisodiy birlik roʻyxatdan oʻtgan (roʻyxatga qoʻyilgan) manzil bilan mos kelishi yoki mos kelmasligi ham mumkin.
7. Roʻyxatga olish savolnoma shakllari Vazirlar Mahkamasi qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olish dasturiga (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish dasturi) kiritilgan savollardan iborat boʻladi.
2-bob. Roʻyxatga olishni amalga oshiruvchi ishtirokchilar
8. Roʻyxatga olish quyidagi ishtirokchilar tomonidan amalga oshiriladi:
roʻyxatga olishni tashkil etish va oʻtkazishda vazirlik va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining harakatlarini muvofiqlashtirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Respublika komissiyasi);
statistika organlari — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy statistika qoʻmitasi), Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar statistika boshqarmalari, tuman (shahar) statistika boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — hududiy statistika organlari);
Vazirlar Mahkamasining ushbu qarori bilan respublikada biznesni roʻyxatga olish jarayonlariga masʼul etib belgilangan boshqa vazirlik va idoralar, shuningdek, hokim yordamchilari va roʻyxatga oluvchi sifatida jalb etilgan boshqa xodimlar;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar hokimliklari.
9. Milliy statistika qoʻmitasi roʻyxatga olish sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi sifatida quyidagilarni amalga oshiradi:
roʻyxatga olish ishlarini rejalashtirish hamda muvofiqlashtirish, ularning amalga oshirilishi yuzasidan nazoratni olib borish;
roʻyxatga olish boʻyicha uslubiy qoʻllanmalar hamda yoʻriqnoma materiallarini belgilangan tartibda tayyorlash va tasdiqlash;
roʻyxatga olish uchun moliyaviy hamda moddiy-texnik taʼminotni amalga oshirish;
roʻyxatga olish hujjatlarini chop etish, moddiy-texnik taʼminot vositalarini tayyorlash (xarid qilish) va ularning respublika hududlariga oʻz vaqtida yetkazilishini tashkil etish;
roʻyxatga oluvchi xodimlarni tanlab olish va oʻqitish tartibini belgilash, hududiy statistika organlari xodimlarini oʻqitishni tashkil etish;
roʻyxatga oluvchi xodimlar guvohnomasi shaklini ishlab chiqish va tasdiqlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy teleradiokompaniyasi va Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan hamkorlikda 2026-yilgi roʻyxatga olish tadbiri toʻgʻrisida respondentlarni xabardor qilish ishlarini (jumladan, SMS-xabarnoma orqali xabardor qilish, reklama, audio va videomateriallari, nashrlar va boshqalarni tayyorlash orqali) muvofiqlashtirish;
respondentlar faoliyatiga doir maʼlumotlarni qayta ishlash, roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlarini shakllantirish dasturini ishlab chiqish, ushbu maʼlumotlarni tarqatish va saqlash tartibini belgilash.
10. Ichki ishlar vazirligi va Milliy gvardiya:
roʻyxatga oluvchi xodimlarning xavfsizligini;
roʻyxatga oluvchi xodimlarning ichki ishlar organlari xodimlari hamrohligida jinoyatchilik koʻp uchraydigan hududlar boʻyicha kuzatib borilishini tashkil etishni;
roʻyxatga olish davrida hududlarda tinchlik va jamoat tartibini taʼminlaydi.
3-bob. Roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish ishlarini tashkil etish
11. Roʻyxatga olishda qamrab olinadigan iqtisodiy birliklarning dastlabki roʻyxati 2026-yil 1-oktabr holatiga Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan shakllantiriladi.
Iqtisodiy birliklar roʻyxati:
yuridik shaxslar, shu jumladan, yirik, oʻrta va kichik korxona hamda mikrofirmalar, nodavlat notijorat tashkilotlar boʻyicha — korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri maʼlumotlari asosida;
yuridik shaxs tashkil etmagan tadbirkorlik subyektlari, shu jumladan, yakka tartibdagi tadbirkorlar, dehqon xoʻjaliklari, hunarmandlar, oilaviy tadbirkorlar, tovarlarni import qilish va chakana sotish bilan shugʻullanuvchilar roʻyxati — Adliya vazirligi va Soliq qoʻmitasi maʼlumotlari asosida;
oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar roʻyxati — Soliq qoʻmitasi maʼlumotlari asosida;
xorijiy yuridik shaxslarning Oʻzbekistondagi doimiy muassasalari, filiallari va boshqa ishlab chiqarish subyektlari — Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Soliq qoʻmitasi maʼlumotlari asosida;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan xorijiy tashkilotlar va vakolatxonalar — Tashqi ishlar vazirligi maʼlumotlari asosida;
mahsulotlar (tovar, xizmatlar) sotib olish, sotish va yetkazib berishga ixtisoslashgan mahalliy va xalqaro elektron tijorat platformalari (marketpleyslar), ularga integratsiya qilingan sotuvchilar hamda “bogʻlovchi-operator” sifatida masofaviy xizmat koʻrsatishga ixtisoslashgan tadbirkorlik subyektlari (agregatorlar) roʻyxati — Istiqbolli loyihalar milliy agentligi va Raqamli texnologiyalar vazirligi maʼlumotlari asosida shakllantiriladi.
Roʻyxatdan oʻtmasdan faoliyat yuritayotgan subyektlar roʻyxatga oluvchi xodimlar tomonidan roʻyxatga olish davomida aniqlanadi.
Iqtisodiy birliklar roʻyxati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar (shaharlar) hamda mahallalar kesimida elektron koʻrinishda tuziladi.
Dastlabki roʻyxat roʻyxatga olish jarayonida aniqlangan, unga kiritilmagan iqtisodiy birliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan belgilangan tartibda toʻldirib va aniqlashtirib boriladi.
12. Hududlar kesimida shakllantirilgan iqtisodiy birliklar roʻyxati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar hokimliklariga hamda hududiy statistika organlariga yetkaziladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar hokimliklari roʻyxatning oʻz hududidagi har bir mahallaga yetkazilishini taʼminlaydi.
Tuman va shahar hokimliklari tomonidan oʻz hududidagi dehqon (oziq-ovqat) bozorlari, ixtisoslashtirilgan va buyum bozorlari (savdo komplekslari) (keyingi oʻrinlarda — bozorlar) hududida tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan yuridik va jismoniy shaxslar hamda oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar roʻyxati hududiy statistika organlariga yetkaziladi.
13. Joylarda iqtisodiy birliklarni roʻyxatga olish quyidagicha tashkil etiladi:
bozorlar va ular hududida tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan yuridik va jismoniy shaxslar, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarni hamda roʻyxatdan oʻtmasdan faoliyat yuritayotgan subyektlarni roʻyxatga olish ishlari — hududiy statistika organlari xodimlari tomonidan;
mahalla hududi doirasidagi yuridik shaxslar va yuridik shaxs tashkil etmagan holda tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan, oʻzini oʻzi band qilgan jismoniy shaxslarni hamda roʻyxatdan oʻtmasdan faoliyat yuritayotgan subyektlarni roʻyxatga olish ishlari (bozorlar hududidan tashqari) — ushbu mahalla hududida faoliyat yuritayotgan hokim yordamchilari va boshqa jalb etilgan xodimlar tomonidan amalga oshiriladi.
Roʻyxatga olishga vaqtinchalik jalb etilgan hokim yordamchilari roʻyxati tuman va shahar hokimliklari tomonidan mahallalar kesimida tuziladi hamda hududiy statistika organlariga taqdim etiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari roʻyxatga oluvchi xodimlar roʻyxatini oʻz hududlari boʻyicha umumlashtiradi, tasdiqlaydi va Respublika komissiyasiga taqdim etadi.
Hududiy statistika boshqarmalari tomonidan boshqarma hamda tuman (shahar) statistika boʻlimlari xodimlari tarkibidan har bir tuman va shahar bozorlari boʻyicha roʻyxatga oluvchi xodimlar roʻyxati shakllantiriladi hamda Milliy statistika qoʻmitasiga taqdim etiladi.
Milliy statistika qoʻmitasi roʻyxatga olishga jalb etilgan statistika organlari xodimlari roʻyxatini umumlashtiradi, tasdiqlaydi va Respublika komissiyasiga taqdim etadi.
Hududlar boʻyicha tuzilgan, tasdiqlangan va umumlashtirilgan holda kelishish uchun kiritiladigan roʻyxatga oluvchi xodimlar roʻyxati Respublika komissiyasi raisi oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadi.
14. Kutilmagan holatlar (kasallik, baxtsiz hodisa, yuklatilgan vazifalarni bajarmaslik va boshqalar) yuzaga kelganda, roʻyxatga oluvchi xodimlar boshqa malakali xodimlar bilan almashtiriladi.
Roʻyxatga oluvchi xodimlar boshqa xodimga tuman va shahar hokimliklari tomonidan hududiy statistika organlari bilan kelishilgan holda almashtiriladi.
4-bob. Roʻyxatga olishda ishtirok etadigan roʻyxatga oluvchi xodimlar toifalari
15. Roʻyxatga olish ishlariga quyidagi toifadagi xodimlar jalb qilinadi:
respublika darajasida — Milliy statistika qoʻmitasi, vazirlik va idoralar xodimlari, shuningdek, Respublika komissiyasi tarkibiga kiritilgan shaxslar;
hududiy darajada — hududiy statistika organlari xodimlari, vazirlik va idoralarning hududiy boʻlinmalari xodimlari va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar hokimliklari vakillari.
16. Tuman va shahar hokimliklari mahalla hududida faoliyat yurituvchi hokim yordamchilari tarkibidan roʻyxatga oluvchi xodimlar roʻyxatini shakllantiradi.
Roʻyxatga oluvchi xodimlar roʻyxati 2026-yil 13-oktabriga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar hokimliklari tomonidan tasdiqlanadi.
17. Milliy statistika qoʻmitasi markaziy apparati xodimlari orasidan har bir hududga ikkitadan supervayzer tayinlanadi.
Supervayzerlar 2026-yil 31-dekabrga qadar oʻzlariga biriktirilgan hududlarda amalga oshiriladigan ishlar uchun masʼul hisoblanadi.
18. Roʻyxatga oluvchi xodimlarni oʻqitish jarayoniga hududiy statistika organlarining malakali mutaxassislari jalb etiladi.
19. Hududiy statistika boshqarmalariga roʻyxatga olishda ishtirok etish uchun jalb etiladigan mutaxassislarni hududlar boʻyicha taqsimlash, har bir hudud boʻyicha roʻyxatga olinadigan iqtisodiy birliklar sonidan kelib chiqqan holda Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi.
Bunda hududiy statistika boshqarmalariga fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma asosida jalb etilgan mutaxassislarga yuklamalar koʻpaygan taqdirda, ajratilgan mablagʻlar hisobidan koll markaz mutaxassislaridan jalb etilishiga ruxsat beriladi.
20. Bozorlar hududida va ularga tegishli boʻlgan joylarda roʻyxatga olishga vaqtincha jalb etiladigan statistika organlari xodimlari roʻyxati hududiy statistika boshqarmalari rahbarlari tomonidan shakllantiriladi.
21. Roʻyxatga oluvchi xodimlar maxsus oʻquv jarayonidan oʻtadi va unda quyidagilar oʻrgatiladi:
roʻyxatga olishning maqsad va vazifalari, unga tayyorgarlik koʻrish hamda uni oʻtkazishni tartibga soluvchi asosiy normativ-huquqiy hujjatlar, roʻyxatga oluvchi xodimlarning majburiyatlari va axloqiy qoidalari;
mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnoma;
planshetlarga oʻrnatilgan roʻyxatga olishning dasturiy taʼminoti bilan ishlash va amaliyot mashgʻulotlari;
muammoli masalalar muhokamasi, xatolar tahlili va yuzaga keladigan qiyinchiliklarni tushuntirish.
22. Roʻyxatga olish tadbirida ishtirok etgan hokim yordamchilari va roʻyxatga oluvchi sifatida jalb qilingan boshqa xodimlarni ragʻbatlantirish Vazirlar Mahkamasi qarori bilan belgilangan tartib va miqdorda amalga oshiriladi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oʻzbekiston Mahallalari uyushmasi, Milliy statistika qoʻmitasi va roʻyxatga oluvchi sifatida jalb qilingan boshqa xodimlar mansub boʻlgan tashkilotlarning markazlashgan holda tuzilgan va tasdiqlangan dalolatnomasi asosida rasmiylashtiriladi.
5-bob. Roʻyxatga olish ishlarini tashkil etish
23. Roʻyxatga olishda respondentlar soʻrovi 2026-yilning 15-oktabr — 30-noyabr kunlari quyidagi tartibda tashkil etiladi:
roʻyxatga oluvchi xodimlar iqtisodiy birliklarni ularning faoliyat koʻrsatayotgan manzilida roʻyxatga oladi;
roʻyxatga olish axborot tizimlari orqali roʻyxatga olishda yuridik shaxslar (yirik, oʻrta va kichik korxona hamda mikrofirmalar, fermer va dehqon xoʻjaliklari, nodavlat notijorat tashkilotlar), shuningdek, chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalari, doimiy vakolatxonalari, xalqaro, hukumatlararo tashkilotlar va hukumat tashkilotlari vakolatxonalari hisoblangan iqtisodiy birliklar hisobot.stat.uz axborot tizimi orqali oʻzlari roʻyxatdan oʻtadi;
oʻzini oʻzi band qilgan jismoniy shaxslar roʻyxatga olish axborot tizimi (census.stat.uz) orqali mustaqil roʻyxatdan oʻtadi. Bunda tuman va shahar hududiy komissiyalari, soliq organlari va hokim yordamchilari tomonidan ularning mustaqil roʻyxatdan oʻtishi taʼminlanadi.
24. Roʻyxatga olishning toʻliq davri tugagandan soʻng oʻn kun davomida har bir mahalla va bozor hududidagi, planshet qurilmalari yordamida yuzma-yuz soʻrov oʻtkazilgan iqtisodiy birliklarning 5 foizigacha boʻlgan qismi tanlanma ravishda nazorat kuzatuvi asosida oʻrganiladi.
25. Davlat organlari va tashkilotlari, shuningdek, ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari hamda ularning tizim tashkilotlari, xoʻjalik birlashmalari oʻz tizimida faoliyat yuritayotgan barcha korxona va tashkilotlarni toʻliq roʻyxatdan oʻtishi yuzasidan nazorat oʻrnatadi.
26. Roʻyxatga oluvchi xodimlar tomonidan soʻrov oʻtkazish va biriktirilgan hududlarni aylanib chiqish soat 9:00 dan 18:00 gacha amalga oshiriladi.
Joylarda respondentlarning ish vaqtining boshlanishi, tugashi va umumiy davomiyligini (kunduzgi, kechki, tungi vaqt) hisobga olgan holda roʻyxatga oluvchi xodimlar ayrim respondentlar bilan soʻrovni boshlash yoki tugatish vaqtini mustaqil belgilash huquqiga ega.
27. Roʻyxatga olish davomida roʻyxatga oluvchi xodimlar quyidagilarga amal qilishi shart:
soʻrov oʻtkazishdan oldin oʻzini tanishtirishi, tashrif maqsadini tushuntirishi, shuningdek, roʻyxatga olishda ishtirok etishning muhimligi, respondentlarning shaxsiga va faoliyatiga doir maʼlumotlarning maxfiyligi taʼminlanishi va soʻrov taxminan qancha vaqt davom etishi toʻgʻrisida maʼlumot berishi;
shaxsga va faoliyatga doir maʼlumotlarni yigʻish jarayonlarida roʻyxatga olish dasturida belgilangan savollar roʻyxatiga rioya etishi, ularning mazmuni buzilishiga yoʻl qoʻymasligi;
roʻyxatga olish savolnoma shakllarida keltirilgan ketma-ketlik boʻyicha savollar berishi, roʻyxatga olish savolnoma shakllarida mavjud boʻlmagan savollarni bermasligi;
roʻyxatga olish savolnoma shakllarini toʻldirish boʻyicha yoʻriqnomada keltirilgan tushuntirishlardan tashqari respondentga qulaylik yaratish maqsadida qoʻshimcha ravishda tushuntirishlar berishi;
shaxsga va faoliyatga doir maʼlumotlarni aniq yozib borishi va ularni buzib koʻrsatmasligi, respondent talabi boʻyicha u haqida toʻldirilgan roʻyxatga olish varaqlari bilan tanishtirishi;
soʻrov oʻtkazishda xushmuomala boʻlishi, boshqa shaxslarning oʻz majburiyatlarini bajarishiga toʻsqinlik qilmasligi yoki ularning hayoti, sogʻligʻi va mol-mulkiga xavf solmasligi, shuningdek, oʻzlari ishlaydigan idora obroʻsiga putur yetkazadigan harakatlardan saqlanishi;
shaxsga va faoliyatga doir maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi hamda ularning mazmunini oshkor qilmasligi.
28. Roʻyxatga olish savolnoma shakllarini toʻldirish iqtisodiy birlikning toifasini aniqlashdan boshlanadi.
Iqtisodiy birliklar quyidagicha tasniflanadi:
yirik korxonalar;
oʻrta korxonalar;
kichik korxona va mikrofirmalar;
fermer va dehqon xoʻjaliklari;
nodavlat notijorat tashkilotlar;
yuridik shaxs tashkil etmagan holda tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan jismoniy shaxslar (yakka tartibdagi tadbirkorlar, dehqon xoʻjaliklari, hunarmandlar, oilaviy tadbirkorlar, tovarlarni import qilish va chakana sotish bilan shugʻullanuvchilar);
oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar;
roʻyxatdan oʻtmasdan faoliyat yuritayotgan subyektlar;
doimiy muassasalar va vakolatxonalar.
Roʻyxatga oluvchi xodimlar oʻziga biriktirilgan hududda joylashgan bozorlarda roʻyxatga olish ishlarini ushbu muassasalarning maʼmuriyati bilan birgalikda amalga oshiradi.
29. Roʻyxatga olish davrida iqtisodiy birlikning vakolatga ega shaxsi boʻlmaganda, unga va uning faoliyatiga doir maʼlumotlar ushbu iqtisodiy birlikning xodimi yoki vaqtincha yollanib ishlovchi shaxs tomonidan maʼlum qilinadi.
Respondent roʻyxatga olish savolnoma shakllarini toʻldirib taqdim etmagan, yuzma-yuz soʻrovlarda ishtirok etishni rad etgan yoki roʻyxatga olishni oʻtkazish davrida uni faoliyat koʻrsatayotgan joyida (binoda) topish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, ushbu respondent boʻyicha roʻyxatga olish savolnoma shakllari mahalla fuqarolar yigʻinlaridagi, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridagi, roʻyxatga olish organlaridagi yoki maʼmuriy maʼlumotlar asosida toʻldiriladi.
Agar roʻyxatga oluvchi xodimlar oʻz hududida roʻyxatdan oʻtmagan holda faoliyat koʻrsatayotgan iqtisodiy birliklarga duch kelsa, ularni ham roʻyxatga oladi.
30. Soʻrov davlat tilida oʻtkaziladi. Davlat tilini bilmaydigan respondentlar ona tilida yoki erkin ravishda tanlangan muloqot tilida soʻrovdan oʻtkazilishi mumkin. Bunda roʻyxatga oluvchi xodimlar ushbu hududda yashovchi yoki shu hududning respondentlari bilan erkin muloqot qila oladigan shaxslar orasidan tanlanadi.
Respondent bilan muloqotni taʼminlash maqsadida, agar respondent soʻrov oʻtkaziladigan tilni bilmasa, roʻyxatga oluvchi xodim respondent gaplashadigan chet tilini biladigan shaxslarni (volontyor sifatida talabalar yoki chet tilini biladigan boshqa shaxslar) jalb etishi mumkin.
Bunda volontyor sifatida jalb etilgan talabalar yoki chet tilini biladigan boshqa shaxslar ham respondentlarga doir maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlash zarurligi toʻgʻrisida ogohlantiriladi.
31. Roʻyxatga oluvchi xodimlar mustaqil ravishda ish rejasini tuzadi, oʻziga biriktirilgan hududdagi barcha joy, bino, inshoot, maydonlarni hisobga olgan holda soʻrov oʻtkazish uchun qulay boʻlgan yoʻnalishni kunlik belgilaydi. Bu yoʻnalish shunday tartibda tuzilishi kerakki, bunda biriktirilgan hududni aylanib chiqish va u yerda faoliyat koʻrsatayotgan respondentlardan soʻrov oʻtkazish imkonini berishi kerak.
Roʻyxatga oluvchi xodimlar ish rejasini tuzishda quyidagilarni hisobga olishi zarur:
kam vaqt sarf etib va qisqa masofani bosib, maksimal miqdorda hududni aylanib, roʻyxatga olish ishlarini oʻtkazish;
jinoyatchilik koʻp uchraydigan hududlarga Milliy gvardiya yoki ichki ishlar organlari xodimlari bilan birgalikda tashrif buyurgan holda zarur xavfsizlik choralarini koʻrish.
32. Roʻyxatga oluvchi xodimlar roʻyxatga olish boʻyicha berilgan koʻrsatmalarni oʻz vaqtida va aniq bajarishi shart.
Roʻyxatga oluvchi xodimlar ish jarayonlarida yuzaga keladigan muammolar va ularning sabablari boʻyicha oʻzining bevosita rahbariga xabar beradi hamda imkon qadar mustaqil ravishda ushbu muammolarni bartaraf qilish choralarini koʻradi.
Roʻyxatga oluvchi xodimlar, zarurat tugʻilganda, oilaviy ahvoli, sogʻligʻi va boshqalar bilan bogʻliq kutilmagan holatlar haqida oʻzining bevosita rahbariga oʻz vaqtida xabar berishi kerak.
6-bob. Roʻyxatga olishning respondentlarga doir maʼlumotlarini himoya qilish tartibi
33. Respondentlarning shaxsi va faoliyatiga doir maʼlumotlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda himoya qilinadi.
34. Roʻyxatga oluvchi xodimlar respondentlarga doir maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlash zarurligi toʻgʻrisida ogohlantiriladi.
35. Roʻyxatga olish savolnomalari toʻldirilgandan soʻng, respondentlarga doir maʼlumotlarga faqatgina vakolatli statistika organlari xodimlari kirish huquqiga ega boʻladi.
36. Milliy statistika qoʻmitasi respondentlarga doir maʼlumotlarni qayta ishlashda quyidagilarni taʼminlaydi:
respondentlarga doir maʼlumotlarni himoya qilish uchun masʼul boʻlgan boʻlinmalarni yoki mansabdor shaxslarni belgilash;
umumiy foydalaniladigan aloqa tarmogʻi orqali shaxsiy maʼlumotlar uzatilayotganda ularni himoya qilish boʻyicha ishlarni tashkil qilish;
respondentlarga doir maʼlumotlarni qayta ishlashda ularni himoya qilish;
respondentlarga doir maʼlumotlar qayta ishlanayotgan binolarda maxsus kirish tartibini joriy etish;
respondentlarga doir maʼlumotlarga kirish huquqini ularni qayta ishlashda ayrim shaxslar doirasi boʻyicha cheklash;
respondentlarga doir maʼlumotlarni qayta ishlashga moʻljallangan dasturiy-texnik vositalarni yongʻin va xavfsizlik signalizatsiyasi bilan jihozlangan xonalarga joylashtirish;
Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq roʻyxatga olish axborot tizimlarini himoya qilish vositalarini qoʻllash;
maʼlumotlarni himoya qilish choralari koʻrilmasdan dasturiy-texnik vositalardan foydalanilishiga yoʻl qoʻymaslik;
iqtisodiy birliklarning turli manzillarda joylashgan bosh ofis va filiallar boʻyicha takrorlanishlarga maʼmuriy maʼlumotlar asosida aniqlik kiritish;
respondentlarga doir maʼlumotlarni qayta ishlash jarayonlarida ularni himoya qilish boʻyicha boshqa choralarni koʻrish.
7-bob. Respondentlarga doir maʼlumotlarni qayta ishlash, roʻyxatga olishning dastlabki maʼlumotlarini shakllantirish
37. Oʻzbekiston Respublikasining “Rasmiy statistika toʻgʻrisida”gi Qonunining 28 va 30-moddalariga muvofiq, jismoniy yoki yuridik shaxslarni bevosita yoki bilvosita identifikatsiyalash imkonini beruvchi individual maʼlumotlar maxfiy hisoblanadi va oshkor etilmasligi hamda tarqatilmasligi lozim.
Respondentlarga doir maʼlumotlar Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan belgilangan tartibga muvofiq qayta ishlanadi.
Maʼlumotlarni qayta ishlash jarayonida respondentlarning shaxsiga doir maʼlumotlar ularning shaxsini aniqlash imkoni boʻlmagan holatga keltiriladi (egasizlantiriladi).
Roʻyxatga olishning birlamchi maʼlumotlarini qayta ishlash maqsadida, Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan roʻyxatga olish maʼlumotlarini qayta ishlovchi mutaxassislar jalb qilinadi.
38. Roʻyxatga olishning dastlabki maʼlumotlari respondentlarning roʻyxatga olish axborot tizimlari va planshet qurilmalari yordamida toʻplangan maʼlumotlarini qayta ishlashda olingan jamlangan maʼlumotlari asosida shakllantiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar kesimida roʻyxatga olishning dastlabki maʼlumotlari 2027-yil 1-iyungacha tayyorlanadi.
39. Respondentlarning shaxsi va faoliyatiga doir maʼlumotlarni qayta ishlash jarayonlarida hamda roʻyxatga olish natijalarini tahlil qilish maqsadida Adliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oʻzbekiston fermerlari kengashi, Kadastr agentligi va boshqa tegishli vazirlik hamda idoralarning maʼmuriy maʼlumotlar manbalaridagi mavjud axborotlardan foydalanilishi mumkin.
8-bob. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlarini eʼlon qilish, taqdim etish va saqlash
40. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlari Milliy statistika qoʻmitasining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
41. Nashr qilingan maʼlumotlardan tashqari qoʻshimcha maʼlumotlar va ochiq manbalarda joylashtirilmagan yakuniy maʼlumotlar foydalanuvchilarning soʻrovlariga binoan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga rioya qilgan holda shakllantiriladi hamda ularni taqdim etish shartnoma asosida, mazkur ishlarni bajarish tashabbusi bilan chiqqan jismoniy va yuridik shaxslarning mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
42. Agar foydalanuvchilar tomonidan soʻralgan maʼlumotlar muayyan respondentning shaxsiy maʼlumotlarining maxfiyligini taʼminlashga xavf tugʻdirsa, yaʼni maxfiylikka taʼsir qilsa, bu maʼlumotlarni taqdim etish rad etiladi.
43. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlari Milliy statistika qoʻmitasi bilan tuzilgan kelishuvlar hamda rasmiy statistika maʼlumotlari almashinuvi asosida xalqaro tashkilotlarga va xorijiy davlatlar statistika idoralariga taqdim etiladi.
44. Elektron maʼlumotlar bazalari va boshqa doimiy saqlash muddatiga ega hujjatlar, shuningdek, roʻyxatga olishning yigʻmahujjatlari Oʻzbekiston Respublikasining “Arxiv ishi toʻgʻrisida”gi Qonuni va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan tartib va muddatlarga muvofiq, “Oʻzarxiv” agentligi tizimiga kiruvchi tegishli hududiy davlat arxivlariga saqlash uchun topshiriladi.
9-bob. Yakunlovchi qoida
45. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olish
Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olish jarayonlarida respondentlarga doir maʼlumotlarni toʻplashda foydalaniladigan savollar roʻyxati biznesni roʻyxatga olish dasturi hisoblanadi.
Roʻyxatga olish dasturi quyidagi savollarni oʻz ichiga oladi:
1. Respondentlarning asosiy identifikatsiya, manzil va aloqa maʼlumotlariga oid savollar:
subyektning (yoki u tegishli boʻlgan korxonaning) yuridik nomi;
subyektning (yoki u tegishli boʻlgan korxonaning) yuridik nomidan farq qiladigan savdo nomining mavjudligi yoki mavjud emasligi;
subyektning savdo (brend) nomi;
qaysi turga mansubligi;
huquqiy maqomi;
moliyaviy hisob-kitoblar va buxgalteriya hujjatlarini yuritishi, ularni yuritish usullari/vositalari, buxgalteriya hisobi yuritiluvchi tizimlar;
Oʻzbekistonda nechta joyda (filial/shuʼba) faoliyat yuritishi;
tarkibidagi alohida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan subyektlar soni;
faoliyat yuritayotgan manzillari, KTUT raqami bilan;
biznes maqsadlarida internetdan foydalanishi yoki foydalanmasligi;
amaldagi telefon raqami.
2. Respondentlarning faoliyatiga oid savollar:
qachon faoliyatini boshlagan;
faoliyatini eng yaxshi tavsiflaydigan yoʻnalishlar nomi;
asosiy faoliyat (asosiy faoliyat, joy yoki kasb) turi;
subyektda sotilayotgan mahsulotlarning kim tomonidan yetishtirilishi, yigʻilishi, tayyorlanishi yoki ishlab chiqarilishi;
asosan qaysi toifadagi mijozlarga xizmat koʻrsatishi;
qoʻshimcha faoliyat turlarining mavjudligi, ularning soni;
qaysi tashqi savdo faoliyatlarini muntazam amalga oshirishi.
3. Respondentlarda bandlik masalalariga oid savollar:
2025-yilda barcha yollangan va yollanmagan ishlovchilarning oʻrtacha soni;
doimiy ishlovchi xodimlar (mehnat daftarchasi ushbu subyektda yuritiladiganlar) soni;
ishlovchi mulkdorlar va oila aʼzolari (ish haqi roʻyxatida emas, foyda hisobidan mablagʻ oladiganlar) soni;
tashqi oʻrindoshlar va fuqarolik-huquqiy tusda tuzilgan shartnomalar asosida ishlovchi xodimlar soni;
mavsumiy ishchilar/kunbay shartnoma asosida ishlovchilar soni;
xodimlar orasida chet el fuqarolarining mavjudligi, ularning soni.
4. Respondentlarning xarajat va aylanmalariga tegishli savollar:
2025-yildagi jami xarajatlari qiymati;
2025-yildagi jami aylanma (qishloq xoʻjaligi, qurilish, sanoat, savdo va xizmat koʻrsatish faoliyatlaridan) qiymati.
5. Respondentlarga oid boshqa maʼlumotlarga tegishli savollar:
subyekt (yoki u tegishli boʻlgan korxona) mulkdorlarining mavjudligi va ularning soni;
asosiy mulkdor/rahbarning jinsi, yosh oraligʻi;
subyektni (yoki u tegishli boʻlgan korxonani) moliyalashtirishning kelib chiqish manbai;
tashkilot (korxonaning) STIR;
jismoniy shaxsning JSHSHIR;
subyektning Oʻzbekiston Respublikasining roʻyxatga olish organlari yoki soliq organlarida rasman roʻyxatdan oʻtganligi;
kelgusida qaysi usulda soʻrovdan oʻtishni afzal koʻrishi;
respondentning ismi, lavozimi, telefon raqami.
6. Iqtisodiy kuzatuv boʻyicha respondentlar faoliyatiga oid savollar:
2025-yil uchun bildirilgan asosiy faoliyatining tavsifi;
2025-yilda asosiy faoliyatdan tashqari boshqa faoliyat turining mavjud boʻlgan yoki mavjud boʻlmagani;
2025-yildagi eng yirik qoʻshimcha faoliyat turi;
2025-yildagi operatsion daromadlarning qanchasi elektron tijorat, turizm va raqamli iqtisodiyot hissasiga toʻgʻri kelishi;
2025-yilda oʻz ehtiyojlari uchun ishlab chiqarilgan mahsulot (ish, xizmat) va uning yillik hajmi;
2025-yildagi jami xarajatlari hajmi, toifalari kesimida;
2025-yilda kiritilgan investitsiyalar qiymati, shu jumladan, turlari boʻyicha;
2025-yilda jami aylanma (qishloq xoʻjaligi, qurilish, sanoat, savdo va xizmat koʻrsatish faoliyatlaridan) qiymati, shundan qishloq xoʻjaligi, sanoat, qurilish, savdo, xizmat koʻrsatish faoliyatidan olingan va boshqa daromad turlari kesimida;
ishlab chiqarish xomashyosi va materiallari zaxiralari, qayta sotish uchun sotib olingan tovarlar zaxiralari, tugallanmagan ishlab chiqarish hamda tayyor mahsulot qoldigʻi qiymati;
qanday turdagi asosiy vositalar yoki ishlab chiqarish obyektlarining mavjudligi;
qanday transport vositalaridan muntazam foydalanishi;
foydalangan oʻz transport vositalarining turi va soni;
omborxonalardan foydalanishi, ularning qayerda joylashgani;
foydalaniladigan omborxonalar soni va umumiy hajmi, qanday turdagi omborxona hamda saqlash joylaridan foydalanishi.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 4-ILOVA
Taqdim etilgan barcha maʼlumotlar maxfiy saqlanadi va faqat statistik maqsadlarda foydalaniladi. Eʼlon qilinadigan natijalarda tashkilotingizni identifikatsiya qilish imkoni boʻlmaydi. BIZNESNI ROʻYXATGA OLISH SAVOLNOMASI Respondent toifasi: Yirik, oʻrta va kichik korxonalar va mikrofirmalar (filial va boʻlinmalari bilan birga), nodavlat va notijorat tashkilotlar, xorijiy korxonalarning Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasalari va vakolatxonalari, yuridik shaxs tashkil etmagan holda tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan jismoniy shaxslar (yakka tartibdagi tadbirkorlar, dehqon xoʻjaliklari, oilaviy tadbirkorlar, hunarmandlar, import tovarlari sotuvchilari), oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar va roʻyxatdan oʻtmasdan faoliyat yuritayotgan jismoniy shaxslar Savolnoma ID raqami: □ □□□ □□□□□ Toʻldirilgan sana: □□ □□ □□□□ Toʻldirish usuli □ yuzma-yuz I BOʻLIM. ASOSIY IDENTIFIKATSIYA, MANZIL VA ALOQA MAʼLUMOTLARI 1.1 Subyektning (yoki u tegishli boʻlgan korxonaning) yuridik nomini koʻrsating. Yuridik nomi boʻlmasa, iqtisodiy birlik egasining F.I.O.ni koʻrsating. ______________________ 1.2 Ushbu subyektning (yoki u tegishli boʻlgan korxonaning) yuridik nomidan farq qiladigan savdo nomi bormi? □ Yoʻq ______ □ Ha 1.3 Subyektingizning savdo (brend) nomini koʻrsating. ______________________ 1.4 Ushbu subyekt qaysi turga kiradi? □ Alohida mustaqil korxona, tashkilot yoki mustaqil faoliyat yurituvchi jismoniy shaxs □ Korxonaning bosh ofisi □ Korxona/tashkilotning filiali yoki boʻlinmasi □ Boshqa brend/tarmoq nomi ostida (Franshiza shartnomasi asosida) faoliyat yurituvchi mustaqil korxona 1.5 Subyektning huquqiy maqomi qanday? □ Masʼuliyati cheklangan jamiyat □ Aksiyadorlik jamiyati □ Xususiy yoki oilaviy korxona □ Shirkat □ Kooperatsiya □ Notijorat tashkilot (masalan, NNT) □ Davlat yoki maxsus qonunchilik hujjati asosida tashkil etilgan tashkilot □ Boshqa, nomaʼlum yoki koʻrsatilmagan (xorijiy korxonalar va tashkilotlarning Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasalari, vakolatxonalar va boshqa yuridik tashkilotlar) □ Yakka tartibdagi tadbirkor (jismoniy shaxs koʻrinishidagi boshqa tadbirkorlik toifalari hisoblanadigan dehqon xoʻjaligi, hunarmandlar, oilaviy tadbirkorlar va import tovarlari sotuvchilari bilan birga) □ Oʻzini oʻzi band qilgan shaxs □ Norasmiy (roʻyxatdan oʻtgan huquqiy maqomi yoʻq) 1.5a Ushbu subyekt moliyaviy hisob-kitoblar yoki buxgalteriya hujjatlarini yuritadimi? □ Ha _________ □ Yoʻq 1.5b Buxgalteriya hisob-kitoblari va moliyaviy hujjatlar qaysi usullar/vositalar orqali yuritiladi? □ Toʻliq buxgalteriya hisobi yuritiladi (foyda va zarar toʻgʻrisidagi hisobot hamda buxgalteriya balansi) □ Norasmiy moliyaviy yozuvlar kompyuterda yuritiladi (Excel/Word) □ Norasmiy moliyaviy yozuvlar yuritiladi (qogʻozda qoʻlyozma qaydlar) 1.5c Buxgalteriya hisobini yuritish boʻyicha tizimni tanlang □ 1C:Buxgalteriya □ 1UZ □ UzASBO □ Paynet Xolis □ boshqa _________________ 1.5d Subyekt oʻz faoliyatida qanday toʻlov usullaridan foydalanadi? (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ naqd pul orqali □ bank plastik kartasi orqali (POS terminal) □ bank plastik kartasi orqali (R2R, toʻlov ilovalari, QR kod) □ hisobraqamga pul oʻtkazish orqali (bank oʻtkazmasi) □ boshqa 1.6 Subyekt Oʻzbekistonda nechta joyda (filial/shuʼba) faoliyat yuritadi? (Bosh ofis filial/shuʼbalari soni 10 tadan ortiq boʻlgan hollarda ularning roʻyxati va manzillarini roʻyxatga oluvchiga taqdim etadi) _______________ 1.7 Korxona tarkibidagi nechta subyekt (filial/shuʼba) alohida yuridik shaxs maqomiga ega? (faqat bosh ofis uchun) ______ 1.8 Subyekt (bosh ofis, filial yoki shuʼba) faoliyat yuritayotgan manzil(lar)ni kiriting. KTUT: _____________ ▾ Hudud: ___________________ ▾ Tuman/shahar: _____________ ▾ Mahalla: _________________ ▾ Koʻcha va uy raqami: __________________ 1.9 Subyekt biznes maqsadlarida internetdan foydalanadimi? (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Ha, ijtimoiy tarmoqlarda muloqot uchun foydalanadi (facebook, telegram, instagram, whatsapp va boshqalar) □ Ha, ijtimoiy tarmoqlarda savdo uchun foydalanadi (facebook, telegram, instagram, whatsapp va boshqalar) □ Ha, maʼlumotlar joylashtirilgan veb-sahifadan foydalanadi □ Ha, internet orqali savdo qilishga moʻljallangan veb-sahifadan foydalanadi (uzum, yandex, olx va boshqalar) □ Yoʻq, veb-sayt va ijtimoiy tarmoqlar mavjud emas 1.10 Subyektning amaldagi telefon raqamini kiriting. +998 __ ___ __ __ Namuna: +998 90 123 45 67 II BOʻLIM. FAOLIYAT TOʻGʻRISIDA MAʼLUMOT 2.1 Subyekt qachon faoliyat boshlaganini koʻrsating. _____ yil 2.2 Quyidagi guruhlardan qaysi biri ushbu subyekt faoliyatini eng yaxshi tavsiflaydi? □ Yetishtirish, yigʻish, dehqonchilik, chorvachilik, oʻrmonchilik va baliqchilik □ Qazib olish, ishlab chiqarish yoki mahsulot tayyorlash (sanoat ishlab chiqarish mahsulotlari va sanoat xarakteridagi xizmatlar) □ Qurilish □ Savdo □ Aloqa va axborotlashtirish xizmatlari □ Moliyaviy xizmatlar (bank, sugʻurta va mikromoliya faoliyati) □ Avtomobillarga texnik xizmat koʻrsatish (taʼmirlash va yuvish xizmatlari) □ Transport, saqlash va yetkazib berish xizmatlari □ Yashash va umumiy ovqatlanish xizmatlari (mehmonxonalar, restoran, kafe, bar, oshxona, keytering va shu kabilar) □ Koʻchmas mulk bilan bogʻliq va ijara xizmatlari (turarjoy va noturarjoy binolari va uskunalar ijarasi) □ Taʼlim xizmatlari □ Sogʻliqni saqlash xizmatlari □ Kompyuterlar va maishiy tovarlarni taʼmirlash boʻyicha xizmatlar □ Shaxsiy xizmatlar □ Meʼmorchilik, muhandislik izlanishlari, texnik sinovlar va tahlil sohasidagi xizmatlar □ Huquq va buxgalteriya, bosh kompaniyalar, ilmiy tadqiqotlar ishlanmalari, reklama, veterinariya, professional, ilmiy va texnik xizmatlari □ Ishga joylashtirish, turistik operatorlar, binolarga xizmat koʻrsatish va landshaft, davlat boshqaruvi, maʼmuriy-boshqaruv va yordamchi xizmatlar □ Boshqa xizmatlar koʻrsatish (ijod, sanʼat va koʻngil ochish, kutubxona, arxiv, muzey, madaniyat, sport, koʻngil ochish va dam olishni tashkil qilish sohasidagi xizmatlar va boshqalar) 2.3 Subyektning asosiy faoliyatini koʻrsating (asosiy faoliyat yoki kasb). ( Asosiy faoliyat — eng koʻp qoʻshilgan qiymat yaratadigan faoliyat turidir. Qoʻshilgan qiymatni aniqlash imkoni boʻlmasa, korxonaning eng yuqori aylanmaga ega boʻlgan faoliyat turi uning asosiy faoliyati hisoblanadi) _________________________________ ▾ (faoliyat klassifikatsiyalari asosida faoliyat turi nomi tanlanadi) 2.3a Ushbu subyektda sotilayotgan mahsulotlar xodimlarning oʻzi tomonidan yetishtiriladimi (yigʻiladimi, tayyorlanadimi yoki ishlab chiqariladimi)? □ Yoʻq, mahsulotlar asosan sotib olinib, qayta sotiladi □ Ha, sotilayotgan mahsulotlar subyekt tomonidan yetishtiriladi (yigʻiladi, tayyorlanadi yoki ishlab chiqariladi) 2.4 Ushbu subyekt asosan qaysi toifadagi mijozlarga xizmat koʻrsatadi? □ Asosan aholi / uy xoʻjaliklari □ Asosan boshqa korxonalar (shu jumladan, davlat va boshqa tashkilotlar) □ Aholi / uy xoʻjaliklari va boshqa korxonalar (deyarli teng ulushda) 2.5 Subyektda asosiy faoliyatidan farq qiladigan nechta qoʻshimcha faoliyat turlari bor? □ qoʻshimcha faoliyat mavjud emas (0) □ qoʻshimcha 1 ta □ qoʻshimcha 2 ta □ qoʻshimcha 3 ta yoki undan ortiq 2.6 Subyekt bevosita qaysi tashqi savdo faoliyatlarini muntazam amalga oshiradi? (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Import: _ □ Tovarlar _ □ Xizmatlar □ Eksport: _ □ Tovarlar _ □ Xizmatlar □ Import ham, eksport ham yoʻq III BOʻLIM. BANDLIK Jami shundan, ayollar 3.1 2025-yilda ushbu subyektdagi barcha yollangan va yollanmagan ishlovchilarning oʻrtacha soni qancha boʻlgan? shundan: □ □ □ □ □ □ □ □ 3.2 subyektdagi doimiy ishlovchi xodimlar sonini kiriting (mehnat daftarchasi ushbu subyektda yuritiladiganlar). □ □ □ □ □ □ □ □ 3.3 ishlovchi mulkdorlar va oila aʼzolari sonini kiriting (ish haqi roʻyxatida emas, foyda hisobidan mablagʻ oladiganlar). □ □ □ □ □ □ □ □ 3.4 tashqi oʻrindoshlar va fuqarolik-huquqiy tusda tuzilgan shartnomalar asosida ishlovchi xodimlar sonini kiriting. □ □ □ □ □ □ □ □ 3.5 mavsumiy ishchilar/kunbay ishlovchilar sonini kiriting. □ □ □ □ □ □ □ □ 3.6 xodimlaringiz orasida chet el fuqarolari mavjudmi? □ Ha □ Yoʻq 3.7 Agar 3.6 “Ha” boʻlsa, unda sonini kiriting. □ □ □ □ □ □ □ □ IV BOʻLIM. XARAJATLAR VA AYLANMA 4.1 2025-yildagi jami xarajatlaringiz qiymatini kiriting. (ishlab chiqarish tannarxi, davr, moliyaviy va favqulodda xarajatlar) _______ mln soʻm 4.2 2025-yildagi jami aylanmangiz qiymatini kiriting (qishloq xoʻjaligi, qurilish, sanoat, savdo va xizmat koʻrsatish faoliyatlaridan jami). _______ mln soʻm V BOʻLIM. SUBYEKTGA OID BOSHQA MAʼLUMOTLAR 5.1 Ushbu subyektning (yoki u tegishli boʻlgan korxonaning) nechta mulkdori bor? □ 1 nafar mulkdor □ 2 nafar mulkdor □ 3 nafar yoki undan ortiq mulkdor □ Mulkdor boshqa tashkilot yoki korxona (yoki davlat): jismoniy shaxs emas □ Tatbiq etilmaydi (masalan, diniy tashkilot) □ Nomaʼlum yoki koʻrsatilmagan 5.2 Asosiy mulkdor/rahbarning jinsi? □ Ayol ____ □ Erkak 5.3 Asosiy mulkdor/rahbarning yosh oraligʻi qanday? □ 24 yosh yoki undan kichik □ 25 — 39 yosh □ 40 — 54 yosh □ 55 yosh va undan katta □ Koʻrsatilmagan (nomaʼlum yoki javob bermagan) 5.4 Ushbu subyektning (yoki u tegishli boʻlgan korxonani) ustav fondi shakllanish manbai qanday? □ 100% mahalliy mulk □ 100% xorijiy mulk □ Qisman mahalliy va qisman xorijiy mulk □ Nomaʼlum yoki koʻrsatilmagan 5.4a Tashkilot (yoki korxona)ning STIRni kiriting. STIR: □ □ □ □ □ □ □ □ □ 5.4b Jismoniy shaxsning JSHSHIRni kiriting. JSHSHIR: □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ 5.4c Subyekt (yoki u tegishli boʻlgan korxona) Oʻzbekiston Respublikasining roʻyxatga olish organlari yoki soliq organlarida rasman roʻyxatdan oʻtganmi? □ Ha _______ □ Yoʻq □ Bilmayman (yoki umuman maʼlum emas) 5.5 Kelgusida subyekt qaysi usulda soʻrovdan oʻtishni afzal koʻradi? □ Onlayn: elektron pochta havolasi orqali internet savolnoma □ Telefon orqali □ Yuzma-yuz intervyu 5.5a Respondentning ismi. ___________________________________ 5.5b Respondentning lavozimi. □ Egasi / direktor / rahbar / eng yuqori lavozimli xodim □ Oʻrta boʻgʻin rahbar/bosh hisobchi/boshqaruvchi □ Oddiy yoki kichik lavozimli xodim (yordamchi hisobchi) □ Yuqoridagi variantlardan hech biri yoki javob berishdan bosh tortdi 5.5c Respondentning telefon raqami. +998 __ ___ __ __
2026-yilgi biznesni roʻyxatga olish doirasida maʼlumotlarni yigʻish dinamik raqamli savolnoma asosida amalga oshiriladi.
Uning asosiy maqsadlari:
1) rasmiy va norasmiy biznes hamjamiyatini, shuningdek, uy xoʻjaliklariga kirmaydigan boshqa faoliyat subyektlarini toʻliq roʻyxatga olish;
2) ularning asosiy xususiyatlarini qayd etishdan iborat.
Raqamli savolnoma zamonaviy usullar va avtomatlashtirish imkoniyatlaridan toʻliq foydalanadi. Jumladan, oldindan yuklangan maʼlumotlardan foydalanish, GPS koordinatalarini qayd etish, dinamik yoʻnaltirish, istisno holatlarni boshqarish, avtomatlashtirilgan tekshiruvlar va ogohlantirishlar shular jumlasidandir.
Raqamli savolnoma maʼlumotlarni yigʻish samaradorligi, sifati va natijalarni tayyorlash tezkorligini sezilarli darajada oshiradi. Raqamli maʼlumotlarning darhol mavjud boʻlishi maʼlumotlarni yigʻish jarayonida yanada samarali va sifatli nazoratni amalga oshirish imkonini beradi.
Ushbu qogʻoz shaklidagi savolnoma iqtisodiy birliklarni roʻyxatga olish jarayonida yigʻiladigan asosiy oʻzgaruvchilarni va ular qanday tartibda yigʻilishini koʻrsatish uchun moʻljallangan.
Qogʻoz shaklidagi ushbu versiya faqat tushuntirish berish va oʻquv maqsadlarida foydalaniladi hamda raqamli savolnomadagi barcha funksional imkoniyatlar va istisno holatlarni boshqarish mexanizmlarini toʻliq qamrab olmaydi.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 4a-ILOVA
Taqdim etilgan barcha maʼlumotlar maxfiy saqlanadi va faqat statistik maqsadlarda foydalaniladi. Eʼlon qilinadigan natijalarda tashkilotingizni identifikatsiya qilish imkonini beruvchi maʼlumotlar oshkor etilmaydi. BIZNESNI ROʻYXATGA OLISH SAVOLNOMASIGA ILOVA IQTISODIY KUZATUV SAVOLNOMASI Respondent toifasi: Yirik, oʻrta va kichik korxonalar va mikrofirmalar (filial va boʻlinmalari bilan birga), fermer va dehqon xoʻjaliklari, nodavlat va notijorat tashkilotlar, xorijiy korxonalarning Oʻzbekiston Respublikasidagi doimiy muassasalari va vakolatxonalari, yuridik shaxs tashkil etmagan holda tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan jismoniy shaxslar (yakka tartibdagi tadbirkorlar, dehqon xoʻjaliklari, oilaviy tadbirkorlar, hunarmandlar, import tovarlari sotuvchilari) va roʻyxatdan oʻtmasdan faoliyat yuritayotgan jismoniy shaxslar Savolnoma ID raqami: □ □□□ □□□□□ Toʻldirilgan sana: □□ □□ □□□□ Toʻldirish usuli: □ yuzma-yuz □ internet tarmogʻi orqali (web/e-stat) I BOʻLIM. KORXONANING TAVSIFI VA IQTISODIY FAOLIYAT TURLARI 1.1 2025-yil uchun asosiy faoliyat turi kodi toʻgʻri koʻrsatilganmi? Asosiy faoliyat — eng koʻp qoʻshilgan qiymat yaratadigan faoliyat turidir. Qoʻshilgan qiymatni aniqlash imkoni boʻlmasa, korxonaning eng yuqori aylanmaga ega boʻlgan faoliyat turi uning asosiy faoliyati hisoblanadi. ___________________ ▼ 1.2 2025-yilda asosiy faoliyatdan tashqari boshqa bir yoki bir nechta faoliyat turlari mavjudmi? □ Ha ____ □ Yoʻq 1.3 2025-yil uchun eng yirik qoʻshimcha faoliyat turini koʻrsating. ___________________ ▼ 1.4 2025-yilda operatsion tushum/daromadlarning necha foizi (%) elektron tijoratdan (internet savdodan) olingan? Veb-sayt, mobil ilova, onlayn marketpleys yoki ijtimoiy tarmoq orqali buyurtma qilingan sotuvlarni kiriting. Masalan, Uzum Market, korxona veb-sayti, Telegram yoki Instagram orqali. ____% 1.5 2025-yilda operatsion tushum/daromadlarning necha foizi (%) turizmdan (turistlarga toʻgʻridan-toʻgʻri sotuvlardan) olingan? Mahalliy yoki xorijiy turistlarga bevosita sotilgan tovarlar yoki xizmatlarni kiriting. Masalan, Samarqand, Buxoro, Xiva va boshqa turistik hududlarda mehmonxona xizmatlari, tur xizmatlari, transport, ovqatlanish yoki suvenirlar. ____% 1.6 2025-yilda operatsion tushum/daromadlarning necha foizi (%) raqamli iqtisodiyot (AKT bilan bogʻliq xizmatlar) dan olingan? Dasturiy taʼminot ishlab chiqish, AT xizmatlari, telekommunikatsiya, raqamli platformalar, onlayn kontent va raqamli tarzda koʻrsatiladigan boshqa xizmatlardan tushgan daromadlarni kiriting. Masalan, mobil ilovalar, veb-sayt yaratish yoki bulutli xizmatlar. ____% 1.7 2025-yilda oʻz ehtiyojlaringiz uchun elektr energiyasi ishlab chiqarganmisiz? (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Ha, qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan □ Quyosh paneli □ Shamol turbinasi □ Suv turbinasi □ Ha, yoqilgʻida ishlaydigan generatordan □ Yoʻq 1.8 2025-yilda oʻz ehtiyojlaringiz uchun (yoki tarmoqqa uzatish uchun) qancha kilovatt-soat (kVt•soat) elektr energiyasi ishlab chiqargansiz? ___ kVt soat 1.9 Korxona oʻz ehtiyoji uchun (ishlab chiqarishda) suv ishlab chiqarganmi? □ Yoʻq □ Ha, quduqlar yoki buloqlar orqali □ Ha, ochiq suv manbalari (daryolar yoki koʻllar) orqali □ Ha, atmosfera havosidan suv hosil qilish orqali 1.10 2025-yilda oʻz ehtiyoji uchun qancha metr kub (1000 litr) suv ishlab chiqarilgan? ___ m 3 1.11 2025-yilda oʻz ehtiyoji uchun ishlab chiqarilgan mahsulot (ish, xizmatlar) qiymati qancha (1.8 — elektr energiyasi va 1.10- suvdan tashqari)? ______ mln soʻm II BOʻLIM. XARAJATLAR VA INVESTITSIYALAR 2.1 2025-yildagi jami xarajatlaringiz qiymatini kiriting. _____ mln soʻm 2.2 2025-yilda yuzaga kelgan xarajat toifalarini va ularning jami qiymatini koʻrsating. (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Ish haqi — ______ mln soʻm □ Ijtimoiy sugʻurta va mehnat bilan bogʻliq boshqa xarajatlar — ______ mln soʻm □ Ishlab chiqarishda foydalanilgan xomashyo va materiallar — ______ mln soʻm □ Qayta sotish uchun xarid qilingan tovarlar — _________ mln soʻm □ Yer va binolar ijarasi/lizingi xarajatlari — ______ mln soʻm □ Uskunalar (transport, texnika va h.k.) ijarasi/lizingi xarajatlari — ______ mln soʻm □ Elektr energiyasi, gaz, suv va boshqa kommunal xizmatlar — ______ mln soʻm □ Yoqilgʻi xarajatlari — ______ mln soʻm □ Transport xizmatlari xarajatlari (faqat transport kompaniyalari bilan ishlasangiz koʻrsating) — ______ mln soʻm □ Boshqa logistika xizmatlari (ombor va h.k.) — ______ mln soʻm □ Kuryerlik xizmatlari — ______ mln soʻm □ Taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatish xarajatlari — ______ mln soʻm □ Aloqa va internet xarajatlari — ______ mln soʻm □ Yuridik, buxgalteriya, konsalting va boshqa professional xizmatlar — ______ mln soʻm □ Sugʻurta xarajatlari — ______ mln soʻm □ Reklama va marketing xarajatlari — ______ mln soʻm □ Qoʻriqlash va tozalash xizmatlari — ______ mln soʻm □ Bank xizmatlari toʻlovlari va boshqa moliyaviy xarajatlar — ______ mln soʻm □ Aktivlar amortizatsiyasi (moddiy/nomoddiy aktivlar) — ______ mln soʻm □ Boshqa operatsion xarajatlar — ______ mln soʻm □ Kreditlar va lizing boʻyicha foizlar — ______ mln soʻm □ Soliqlar, yigʻimlar va boshqa majburiy toʻlovlar — ______ mln soʻm 2.3 2025-yilda kiritilgan investitsiyalarning jami qiymati qancha boʻlgan? (Asosiy kapitalga va ishlab chiqarilmagan nomoliyaviy aktivlarga kiritilgan investitsiyalar) ______ mln soʻm 2.4 2025-yilda qanday turdagi investitsiyalarni amalga oshirgansiz? (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Yer sotib olish ______ mln soʻm □ Yerni yaxshilash ishlari ______ mln soʻm □ Bino va inshootlar qurish_____ mln soʻm □ Transport vositalari, shu jumladan, avtomobillar, kemalar yoki samolyotlar ______ mln soʻm □ Mashina, uskunalar, ishlab chiqarish va xoʻjalik jihozlari ______ mln soʻm □ Ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari ______ mln soʻm □ Boshqa nomoddiy aktivlar, shu jumladan, brend nomlari, patentlar yoki litsenziyalar ______ mln soʻm □ Yuqorida koʻrsatilmagan boshqa asosiy kapitalga investitsiyalar ______ mln soʻm III BOʻLIM. DAROMADLAR 3.1 2025-yildagi jami aylanmangizni kiriting (qishloq xoʻjaligi, qurilish, sanoat, savdo va xizmat koʻrsatish faoliyatlaridan jami) shundan: ____ mln soʻm 3.1a qishloq xoʻjaligi (dehqonchilik, chorvachilik, baliqchilik, oʻrmon xoʻjaligi va boshqalar) ____ mln soʻm 3.1b sanoat (togʻ-kon sanoati, qayta ishlash sanoati, elektr energiyasi, gaz, suv bilan taʼminlash va boshqa sanoat faoliyatlari) ____ mln soʻm 3.1d qurilish (binolar va inshootlar qurilishi, ixtisoslashtirilgan qurilish ishlari, taʼmirlash va boshqa qurilish faoliyatlari) ____ mln soʻm 3.1e savdo faoliyati (tovarlarni sotib olingan holatida oʻzgartirmasdan sotish) ____ mln soʻm 3.1f xizmat koʻrsatish faoliyati (barcha turdagi xizmatlar, shu jumladan, bino va inshootlarni ijaraga berishdan olingan daromadni ham qoʻshgan holda) ____ mln soʻm 3.2 2025-yil uchun olingan boshqa daromad turlarini tanlang va ularning qiymatini kiriting. (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Aktivlarni sotishdan tushgan daromad ______ mln soʻm □ Foiz daromadlari ______ mln soʻm □ Dividend koʻrinishidagi daromadlar ______ mln soʻm □ Boshqa moliyaviy aktivlar yoki investitsiyalardan daromad ______ mln soʻm □ Valyuta kursi farqidan foyda ______ mln soʻm □ Sugʻurta toʻlovlari va kompensatsiyalar ______ mln soʻm □ Davlat subsidiyalari _____ mln soʻm □ Mahalliy tashkilotlardan olingan grantlar ______ mln soʻm □ Xalqaro tashkilotlardan olingan grantlar ______ mln soʻm □ Olingan xayriya yoki ixtiyoriy badallar ____ mln soʻm □ Boshqa tomonlardan olingan kompensatsiyalar (jarima, penyalar) ___ mln soʻm □ Asosiy faoliyatga bogʻliq boʻlmagan royalti, litsenziya yoki intellektual mulkdan daromad ______ mln soʻm □ Boshqa operatsion boʻlmagan daromad ______ mln soʻm IV BOʻLIM. ZAXIRALAR 2025-yil boshiga 2025-yil oxiriga 4.1 Ishlab chiqarish xomashyosi va materiallari zaxiralari qiymati ____ mln soʻm ____ mln soʻm 4.2 Qayta sotish uchun sotib olingan tovarlar zaxiralari qiymati ____ mln soʻm ____ mln soʻm 4.3 Tugallanmagan ishlab chiqarish qiymati (yarimtayyor mahsulotlar, tugallanmagan qurilish ishlari va boshqalar) ____ mln soʻm ____ mln soʻm 4.4 Tayyor mahsulot qoldigʻi qiymati (qishloq xoʻjaligi va qurilish sohasidagi tayyor mahsulotlarni ham qoʻshgan holda) ____ mln soʻm ____ mln soʻm V BOʻLIM. ASOSIY VOSITALAR, TRANSPORT VA OMBORLAR 5.1 Subyektda qanday turdagi asosiy vositalar yoki ishlab chiqarish obyektlari (kredit yoki lizingga olinganini qoʻshgan holda) mavjud? (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Yer, binolar va inshootlar □ Transport vositalari □ Boshqa uskunalar, mashinalar va asboblar □ Mavjud emas 5.2 Subyekt qanday turdagi transport xizmatlaridan muntazam foydalanadi? (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Transport/logistika kompaniyalari transport xizmatlaridan (ijarani ham qoʻshgan holda) □ Taksi/kuryer xizmatlaridan □ Xodimlarning shaxsiy transportidan □ Foydalanilmaydi 5.3 Oʻz transport vositalaringizdan foydalansangiz, ularning turi va sonini koʻrsating. (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) Yengil avtomobil □ □ □ Yuk avtomobili □ □ □ Qurilish maxsus texnikasi □ □ □ Qishloq xoʻjaligi texnikasi □ □ □ Avtobus/mikroavtobus □ □ □ Mototsikl/skuter/ kuryer transporti □ □ □ Boshqa: __________ □ □ □ 5.3a Qishloq xoʻjaligi texnikasi mavjud boʻlsa, uning turlarini va sonini koʻrsating. (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) Oʻz balansida Balansda boʻlmagan (kredit, lizing va boshqa tarzda olinganlar) Traktorlar □ □ □ □ □ □ Seyalkalar □ □ □ □ □ □ Traktor tirkamalari □ □ □ □ □ □ Traktor omochlari □ □ □ □ □ □ Kultivatorlar □ □ □ □ □ □ Traktor oʻrgichlar □ □ □ □ □ □ Traktor xaskashlar □ □ □ □ □ □ Paxta terish mashinalari □ □ □ □ □ □ Gʻalla oʻrib — yigʻadigan kombaynlar □ □ □ □ □ □ Ozuqa oʻrib — yigʻuvchi kombaynlar □ □ □ □ □ □ Tekislagichlar □ □ □ □ □ □ Ariq va kanal qazgichlar □ □ □ □ □ □ Traktor purkagichlari va changlatgichlari □ □ □ □ □ □ 5.4 Subyekt omborxonadan foydalanadimi? (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Ha, oʻz omborxonasidan □ Ha, ijaraga olingan omborxonadan □ Yoʻq, foydalanilmaydi 5.4a Agar 5.4-savolga “ Ha” boʻlsa: u qayerda joylashgan? (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Korxona hududida (faqat oʻz omborxonasi uchun) □ Bozor yoki boshqa biznes obyekti hududida □ Uydagi saqlash joyida □ Boshqa joyda 5.5 Foydalaniladigan omborxonalar soni va umumiy maydonini koʻrsating. ____ ta ____ m 2 jami 5.6 Qanday turdagi omborxona yoki saqlash joyidan foydalanasiz? (Bir nechta javob tanlanishi mumkin) □ Yopiq ombordan □ Ochiq saqlash maydonidan □ Sovitkich/muzlatkich omboridan □ Konteyner yoki vaqtincha saqlash joyidan □ Biznes obyekti ichidagi saqlash xonasi, yertoʻla yoki boshqa joydan
2026-yilgi biznesni roʻyxatga olish doirasida maʼlumotlarni yigʻish dinamik raqamli savolnoma asosida amalga oshiriladi.
Uning asosiy maqsadlari:
1) rasmiy va norasmiy biznes hamjamiyatini, shuningdek, uy xoʻjaliklariga kirmaydigan boshqa faoliyat subyektlarini toʻliq roʻyxatga olish;
2) ularning asosiy xususiyatlarini qayd etishdan iborat.
Raqamli savolnoma zamonaviy usullar va avtomatlashtirish imkoniyatlaridan toʻliq foydalanadi. Jumladan, oldindan yuklangan maʼlumotlardan foydalanish, GPS koordinatalarini qayd etish, dinamik yoʻnaltirish, istisno holatlarni boshqarish, avtomatlashtirilgan tekshiruvlar va ogohlantirishlar shular jumlasidandir.
Raqamli savolnoma maʼlumotlarni yigʻish samaradorligi, sifati va natijalarni tayyorlash tezkorligini sezilarli darajada oshiradi. Raqamli maʼlumotlarning darhol mavjud boʻlishi maʼlumotlarni yigʻish jarayonida yanada samarali va sifatli nazoratni amalga oshirish imkonini beradi.
Ushbu qogʻoz shaklidagi savolnoma iqtisodiy birliklarni roʻyxatga olish jarayonida yigʻiladigan asosiy oʻzgaruvchilarni va ular qanday tartibda yigʻilishini koʻrsatish uchun moʻljallangan.
Qogʻoz shaklidagi ushbu versiya faqat tushuntirish berish va oʻquv maqsadlarida foydalaniladi hamda raqamli savolnomadagi barcha funksional imkoniyatlar va istisno holatlarni boshqarish mexanizmlarini toʻliq qamrab olmaydi.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish hamda natijalarini eʼlon qilish boʻyicha
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmlari Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Biznesni roʻyxatga olishni oʻtkazish boʻyicha tashkiliy-huquqiy tadbirlar 1. Oʻzbekiston Respublikasida biznesni roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish) boʻyicha tashkiliy-metodik hujjatlarni ishlab chiqish. 1. Roʻyxatga olish jarayonlariga vaqtincha jalb etiladigan xodimlarning lavozim majburiyatlarini ishlab chiqish. 2026-yil 13-oktabr Milliy statistika qoʻmitasi 2. Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olishning respondentlarga doir maʼlumotlariga ishlov berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqish. 2026-yil 13-oktabr Milliy statistika qoʻmitasi II. Roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish 2. Roʻyxatga olish uchun jalb etiladigan barcha toifadagi iqtisodiy birliklar roʻyxatini shakllantirish. 1. Korxonalar va tashkilotlarning yagona davlat registri bazasi maʼlumotlari asosida yuridik shaxslar roʻyxatini shakllantirish. 2026-yil 13-oktabr Milliy statistika qoʻmitasi 2. Maʼmuriy maʼlumotlar asosida hududlar kesimida roʻyxatga olish uchun jalb etiladigan barcha toifadagi iqtisodiy birliklar roʻyxatini shakllantirish. 2026-yil 13-oktabr 3. Tayyorlangan roʻyxatlarning tuman, shahar hokimliklari, mahallalar va statistika organlariga yetkazilishini tashkil etish. 2026-yil 13-oktabr 3. Roʻyxatga olish ishlariga jalb etiladigan xodimlar roʻyxatini shakllantirish. 1. Roʻyxatga olish tadbirida roʻyxatga oluvchi sifatida ishtirok etadigan hokim yordamchilari va statistika organlari xodimlari roʻyxatini shakllantirish hamda tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan roʻyxatlarni umumlashtirish va kelishish hamda tasdiqlash uchun Respublika komissiyasiga taqdim etish. 3. Hududlar boʻyicha shakllantirilgan va kelishish uchun kiritilgan roʻyxatga oluvchilar roʻyxatini tasdiqlash. 2026-yil 13-oktabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, Milliy statistika qoʻmitasi, Respublika komissiyasi 4. Aholini roʻyxatga olish axborot tizimi”ni (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatga olish axborot tizimi) biznesni roʻyxatga olish savolnomalarini qoʻshgan holda takomillashtirishni, sinovdan oʻtkazishni va uning uzluksiz ishlashini taʼminlash. 1. Xavfsizligi taʼminlangan holda, Internet jahon axborot tarmogʻi (keyingi oʻrinlarda — internet tarmogʻi) orqali va planshet qurilmalari yordamida respondentlarga doir maʼlumotlarni toʻplash, qayta ishlash, tahlil qilish va natijalarini chiqarish imkoniyatini beruvchi mavjud roʻyxatga olish axborot tizimini takomillashtirish va sinovdan oʻtkazish. 2026-yil 13-oktabrga qadar Milliy statistika qoʻmitasi 2. Roʻyxatga olish axborot tizimining maxsus mobil ilovasini ishlab chiqish. 3. Roʻyxatga olish davrida roʻyxatga olish axborot tizimining uzluksiz ishlashini taʼminlash. 2026-yil oktabr-noyabr 5. Roʻyxatga oluvchilar sifatida jalb etilgan hokim yordamchilari va boshqa shaxslarni bir martalik ragʻbatlantirish. Roʻyxatga oluvchilar sifatida jalb etilgan hokim yordamchilari va boshqa shaxslarni bir martalik ragʻbatlantirishni tashkil etish. 2026-yil 10-dekabr Milliy statistika qoʻmitasi 6. Roʻyxatga olish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Roʻyxatga olishni oʻtkazishga jalb qilinadigan xodimlarni oʻqitish uchun yaroqli boʻlgan mebellar va aloqa vositalari bilan jihozlangan vaqtincha binolar yoki xonalar ajratish. 2026-yil oktabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 2. Roʻyxatga olishga vaqtincha jalb etilgan xodimlar faoliyatini tashkil etish uchun zarur transport vositalari bilan taʼminlash. 2026-yil oktabr-noyabr 3. Amalga oshirilgan ishlar boʻyicha monitoring qilish. Doimiy 7. Roʻyxatga olish jarayonlarini texnik qoʻllab-quvvatlash. 1. Roʻyxatga olish axborot tizimi uchun zarur boʻladigan server quvvatlarini aniqlash va “Elektron hukumat” data markazi zarur server quvvatlaridan foydalanish. 2026-yil 13-oktabr Milliy statistika qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Roʻyxatga olish jarayonida murojaatlar bilan ishlash va respondentlarni qoʻllab-quvvatlash uchun “Koll markaz” tashkil etish. 2026-yil 13-oktabrga qadar 3. Jarayon davomida internet aloqa kanalini ajratish va uning uzluksiz ishlashini taʼminlash. 2026-yil 13-oktabrdan boshlab 8. Roʻyxatga olish axborot tizimining maxsus mobil ilovasini planshet qurilmalariga oʻrnatishni tashkil etish. 1. Roʻyxatga olish axborot tizimining maxsus mobil ilovasini hokim yordamchilari va boshqa jalb qilinadigan xodimlarning planshet qurilmalariga oʻrnatishni taʼminlash. 2026-yil 15-oktabrga qadar Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Maxsus mobil ilovani ishlatish tartibi boʻyicha foydalanish qoʻllanmasini ishlab chiqish va foydalanuvchilarga texnik koʻmak koʻrsatish. 2026-yil 13-oktabr 9. Roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish masalalari boʻyicha statistika organlari xodimlarini oʻqitish. 1. Oʻqitish dasturini ishlab chiqish hamda tasdiqlash. 2. Milliy statistika qoʻmitasi markaziy apparati va hududiy statistika organlari xodimlarini oʻqitish. 3. Hududiy statistika organlaridan tanlangan trenerlarni oʻqitish. 2026-yil oktabr Milliy statistika qoʻmitasi 10. Roʻyxatga olishga jalb etiladigan xodimlarni oʻqitish. 1. Oʻqitish dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Hokim yordamchilari va boshqa jalb qilinadigan xodimlarni oʻqitish. 2026-yil oktabr Milliy statistika qoʻmitasi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 11. Roʻyxatga olishning targʻibot-tashviqot ishlarini tashkil etish. 1. Tashkilotchilar tomonidan taqdim etiladigan videoroliklar va ijtimoiy reklamalar tayyorlash hamda ularni televideniyeda namoyish etish hamda ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirish va boshqa axborot-targʻibot ishlarini amalga oshirish. 2026-yil oktabr-noyabr Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi 2. Roʻyxatga olish jarayoni haqida mobil aloqa operatorlari orqali aholining barcha qatlamiga SMS-xabarnoma yuborish. 2026-yil oktabr-noyabr Raqamli texnologiyalar vazirligi Milliy statistika qoʻmitasi 3. Roʻyxatga olishning targʻibot ishlarini professional darajada tashkil etish maqsadida, tadbirni internet saytlari, ijtimoiy tarmoqlar, telegram va instagram sahifalarida keng yoritish boʻyicha tajribaga ega PR kompaniyalar boʻyicha oʻrganish oʻtkazish va Vazirlar Mahkamasiga asoslangan taklif kiritish. 2026-yil oktabr 12. Hokim yordamchilarini roʻyxatga olishga tayyorlash va ularni ragʻbatlantirish. 1. Hokim yordamchilari boʻyicha mavjud boʻsh ish oʻrinlarining malakali mutaxassislar bilan toʻldirilishi va ularni oʻqitish jarayonlaridagi ishtirokini tashkil etish. 2026-yil 13-oktabrga qadar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi 2. Hokim yordamchilari va roʻyxatga oluvchi sifatida jalb qilingan boshqa shaxslarni roʻyxatga olish tadbiridagi ishtirokini 2026-yil IV chorak yakunlari boʻyicha ularning eng asosiy samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI)ni baholash va ragʻbatlantirish toʻlovlarini amalga oshirishda inobatga olish. 2027-yil 1 chorak 3. Mahallalarda roʻyxatga olish tadbirlarini oʻtkazishda haqqoniylik va shaffoflik tamoyillariga rioya qilinishi uchun hokim yordamchilarining masʼuliyatini belgilab qoʻyish. Roʻyxatga olish davrida 13. Tadbirkorlik subyektlari orasida roʻyxatga olish tadbirini keng targʻib qilish. Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar instituti orqali tadbirkorlik subyektlari uchun roʻyxatdan oʻtish va roʻyxatga olish axborot tizimidan foydalanish boʻyicha amaliy oʻquv-seminarlarini, shu jumladan, masofaviy shaklda tashkil etish. 2026-yil 15-oktabrga qadar Milliy statistika qoʻmitasi, Savdo-sanoat palatasi, tuman (shahar) hokimliklari III. Roʻyxatga olishni oʻtkazish 14. Roʻyxatga olish ishlarining sifatli oʻtkazilishini tashkil etish. Planshet qurilmalari orqali roʻyxatga olish ishlarining respondentlar faoliyat koʻrsatayotgan (boʻlib turgan) turar joy va noturar joylarga, binolar, maydonlar va bozorlarga tashrif buyurgan holda soʻrov oʻtkazish orqali sifatli oʻtkazilishini tashkil etish. 2026-yil 15-oktabr — 30-noyabr Respublika komissiyasi, Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 15. Roʻyxatga olish jarayonlarida ishtirok etuvchi xodimlarning xavfsizligini taʼminlash. 1. Jinoyatchilik koʻp uchraydigan hududlar roʻyxatlarini shakllantirish va hududiy statistika organlariga taqdim etish. 2026-yil 13-oktabrga qadar Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya 2. Roʻyxatga olish jarayonlarida jamoat tartibini saqlash maqsadida roʻyxatga oluvchi xodimlarga bir nafar xodim biriktirish. 3. Roʻyxatga olish ishlariga jalb etilgan shaxslarning xavfsizligini taʼminlash. 4. Hududlarda tinchlik va osoyishtalikni, jamoat tartibini, fuqarolar xavfsizligini taʼminlash. 2026-yil oktabr-noyabr IV. Moddiy-texnik va moliyaviy taʼminot 16. Roʻyxatga olishning xarajatlar hisob-kitobini ishlab chiqish. Roʻyxatga olish xarajatlari hisob-kitobini quyidagilarni hisobga olgan holda ishlab chiqish: ish haqi va ragʻbatlantirish xarajatlari; asosiy vositalar xarid qilish va maxsus roʻyxatga olish axborot tizimini ishlab chiqish uchun xarajatlar; xodimlarni oʻqitish xarajatlari; xizmat safari va transport xarajatlari; meʼyoriy va uslubiy hujjatlarni ishlab chiqish va chop etish xarajatlari; videorolik, ijtimoiy reklama va tarqatma materiallar tayyorlash xarajatlari; roʻyxatga olish natijalarini chop etish xarajatlari; kutilmagan va boshqa xarajatlar. 2026-2027-yillar davomida Milliy statistika qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, tegishli vazirlik va idoralar 17. Roʻyxatga olish jarayonlarida zarur boʻladigan moddiy-texnik vositalar, hujjatlar va boshqa zarur vositalar xarid qilish hamda hududlarga yetkazish. 1. “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonun talablari asosida moddiy-texnik va boshqa zarur vositalarni zaruratga koʻra xarid qilish. 2. Xarid qilingan moddiy-texnik va boshqa zarur vositalarni hududlarga yetkazib berish. 2026-yil yakuniga qadar Milliy statistika qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, tegishli vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari V. Roʻyxatga olishning yakunlari 18. Roʻyxatga olishning dastlabki maʼlumotlarini tayyorlash. 1. Internet tarmogʻi orqali va planshet qurilmalari yordamida yigʻilgan respondentlarga doir birlamchi maʼlumotlarni umumlashtirish. 2. Oʻzbekiston Respublikasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri, tumanlar va shaharlar kesimida roʻyxatga olishning dastlabki maʼlumotlarini shakllantirish. 2027-yil 1-iyunga qadar Milliy statistika qoʻmitasi 19. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlarini tayyorlash. 1. Maxsus axborot tizimidan foydalangan holda roʻyxatga olishning natijalarini qayta ishlash va tahlil qilish. 2. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlar bazasini shakllantirish. 3. Respublika va hududlar darajasida tahliliy maʼlumotlar va jadvallarni tayyorlash. 2027-yil 1-avgust Milliy statistika qoʻmitasi 20. Roʻyxatga olishning yakuniy maʼlumotlarini eʼlon qilish va hujjatlarni saqlash. 1. Yakuniy maʼlumotlarni eʼlon qilish. 2. Yakuniy maʼlumotlarni rasmiy nashr ettirish va tarqatish. 2027-yil 1-sentabr Milliy statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, “Oʻzarxiv” agentligi 3. Roʻyxatga olishning dastlabki va yakuniy maʼlumotlarini hamda boshqa hujjatlarini arxivda saqlashga tayyorlash. 2028-yil 1-iyul 4. Doimiy saqlash muddatiga ega hujjatlarni davlat arxiviga topshirish. Belgilangan muddatlarda
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida 2026-yilda biznesni roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha respublika komissiyasi
1. J.A. Qoʻchqorov — Bosh vazir oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri, Respublika komissiyasi raisi 2. Gʻ.Gʻ. Mirzayev — Bosh vazir oʻrinbosari — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi raisi 3. B.S. Hamrayev — Milliy statistika qoʻmitasi raisi, Respublika komissiyasi raisi oʻrinbosari 4. B.X. Tashmatov — Milliy gvardiya qoʻmondoni 5. A.A. Tashpulatov — ichki ishlar vaziri 6. A.J. Tashkulov — adliya vaziri 7. Sh.X. Shermatov — raqamli texnologiyalar vaziri 8. B.E. Zaxidov — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri 9. I.R. Maxkamov — transport vaziri 10. I.Yu. Abduraxmonov — qishloq xoʻjaligi vaziri 11. F.J. Pulatov — Soliq qoʻmitasi raisi 12. D.A. Vaxabov — Savdo-sanoat palatasi raisi 13. S.A. Turdiyev — Kadastr agentligi direktori 14. U.M. Yusupov — “Oʻzarxiv” agentligi direktori 15. A.A. Xaitov — Oʻzbekiston fermerlari kengashi raisi 16. A.K. Koʻchimov — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktori 17. M.A. Safarov — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi oʻrinbosari 18. O.N. Mirzayev — “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi direktori 19. Z.M. Ziyayev — Milliy statistika qoʻmitasi raisi oʻrinbosari, Respublika komissiyasi kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 6a-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida 2026-yilda biznesni roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hududiy komissiyalarining
(lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari, Komissiya raisi (lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining birinchi oʻrinbosari, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, Komissiya raisi oʻrinbosari (lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar statistika boshqarmalari boshliqlari, Komissiya raisi oʻrinbosari (lavozimi boʻyicha) — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boshqarmalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha Milliy gvardiya boshqarmalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari hamda Toshkent viloyati va Toshkent shahri ichki ishlar bosh boshqarmalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahri adliya boshqarmalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Raqamli texnologiyalar vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hududiy boshqarmalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri, viloyatlar va Toshkent shahri kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi transport vaziri, viloyatlar transport boshqarmalari va Toshkent shahri transport va yoʻl-transport infratuzilmasini rivojlantirish bosh boshqarmasi boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri soliq boshqarmalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Savdo-sanoat palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hududiy boshqarmalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Kadastr agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar hamda Toshkent shahri boshqarmalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar fermerlari kengashi raislari (lavozimi boʻyicha) — Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi tizimidagi hududiy teleradiokompaniyalar direktorlari
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 6b-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida 2026-yilda biznesni roʻyxatga olish tadbirini oʻtkazishni tashkil etish boʻyicha tuman (shahar) hududiy komissiyalarining
(lavozimi boʻyicha) — tuman (shahar) hokimi, Komissiya raisi (lavozimi boʻyicha) — tuman (shahar) hokimining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari, Komissiya raisi oʻrinbosari (lavozimi boʻyicha) — tuman (shahar) statistika boʻlimlari boshliqlari, Komissiya raisi oʻrinbosari (lavozimi boʻyicha) — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimlari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — tuman (shahar) adliya boʻlimlari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — tuman (shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — tuman (shahar) soliq inspeksiyalari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Savdo-sanoat palatasining tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari (lavozimi boʻyicha) — Kadastr agentligi tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 7-ILOVA
Roʻyxatga olish tadbiri doirasida roʻyxatga olinadigan iqtisodiy birliklarning toifalari va ularni roʻyxatga olish usullari
T/r Roʻyxatga olinadigan iqtisodiy birliklar toifalari Roʻyxatga olish usullari Kimlar tomonidan oʻtkaziladi 1. Yuridik shaxslar (yirik, oʻrta va kichik korxona hamda mikrofirmalar, fermer va dehqon xoʻjaliklari, nodavlat notijorat tashkilotlar), shuningdek, chet el yuridik shaxslarining doimiy muassasalari, doimiy vakolatxonalari, xalqaro, hukumatlararo tashkilotlar va hukumat tashkilotlari vakolatxonalari 4-ilovadagi savolnoma — planshet qurilmalari yordamida yuzma-yuz soʻrov Hokim yordamchilari 4a-ilovadagi savolnoma — hisobot.stat.uz axborot tizimi orqali oʻzlari mustaqil roʻyxatdan oʻtish Respondentlar 2. Oʻzini oʻzi band qilgan jismoniy shaxslar roʻyxatga olish axborot tizimi (census.stat.uz) orqali 4-ilovadagi savolnoma asosida mustaqil roʻyxatdan oʻtish Respondentlar 3. Roʻyxatdan oʻtmasdan faoliyat koʻrsatayotgan subyektlar planshet qurilmalari yordamida yuzma-yuz soʻrov 4 va 4a-ilovalardagi savolnomalar asosida Hokim yordamchilari va statistika organlari xodimlari 4. Yuridik shaxs tashkil etmagan holda tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan jismoniy shaxslar planshet qurilmalari yordamida yuzma-yuz soʻrov 4 va 4a-ilovalardagi savolnomalar asosida Hokim yordamchilari 5. Dehqon (oziq-ovqat) bozorlari, ixtisoslashtirilgan va buyum bozorlari (savdo komplekslari) hamda ular hududida tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan yuridik va jismoniy shaxslar hamda oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar (2-bandda koʻzda tutilgan mustaqil roʻyxatdan oʻtgan oʻzini oʻzi band qilgan jismoniy shaxslar bundan mustasno) planshet qurilmalari yordamida yuzma-yuz soʻrov 4 va 4a-ilovalardagi savolnomalar asosida Statistika organlari xodimlari
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 8-ILOVA
Milliy statistika qoʻmitasiga roʻyxatga olish maʼlumotlarini yigʻish va tahlil qilish jarayonida foydalanish uchun taqdim etiladigan maʼmuriy maʼlumotlar roʻyxati va muddatlari
T/r Maʼmuriy maʼlumotlar mazmuni Taqdim etishga masʼul idoralar Maʼlumotlar davriyligi Taqdim etish muddati 1. Yuridik shaxs tashkil etmagan holda tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan jismoniy shaxslarning (yakka tartibdagi tadbirkorlar, dehqon xoʻjaliklari, hunarmandlar, oilaviy tadbirkorlar, import tovar sotuvchilar) roʻyxatdan oʻtgan va faoliyat yuritayotgan yoki yuritgan sanasi, manzili (hudud, tuman, MFY, koʻcha, uy raqami), telefon raqami, faoliyat kodi, faoliyat holati maʼlumotlari Adliya vazirligi 2026-yil 1-oktabr holatiga 2026-yil 12-oktabr Adliya vazirligi tomonidan tasdiqlangan “Nodavlat notijorat tashkilotining faoliyati toʻgʻrisidagi” hisobot shakli asosida nodavlat notijorat tashkilotlar tomonidan adliya organlariga taqdim etilgan moliyalashtirish manbalari, mablagʻlarning sarflanishi toʻgʻrisida subyektlar kesimida maʼlumotlar 2025-yil uchun 2026-yil 12-oktabr, kelgusida integratsiya orqali doimiy 2. Roʻyxatdan oʻtgan yuridik (yirik, oʻrta, kichik, mikrofirma) va jismoniy shaxslar, shu jumladan, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga oid (roʻyxatdan oʻtgan sanasi, roʻyxatdan oʻtgan va faoliyat koʻrsatayotgan manzili (hudud, tuman, MFY, koʻcha, uy raqami), telefon raqami, faoliyat kodi) maʼlumotlar Soliq qoʻmitasi 2026-yil 1-sentabr va 2026-yil 1 oktabr holatiga 2026-yil 12-oktabr Roʻyxatdan oʻtgan yuridik va jismoniy shaxslar, shu jumladan, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar faoliyatiga oid (sof tushumi, daromadlari, xarajatlari (tannarx, davr va moliyaviy xarajatlar), tovar-moddiy zaxiralar qiymati (ishlab chiqarish zaxiralari, tugallanmagan ishlab chiqarish, tovarlar va tayyor mahsulot qiymati boʻyicha hisobot davri boshiga va oxiriga), toʻlangan daromad, foyda soligʻi, yagona ijtimoiy toʻlov, xodimlarning oʻrtacha soni va ish haqi), respondentlar kesimida, toʻliq maʼlumotlar bazasi 2025-yil yanvar — dekabr 2026-yil 12-oktabr 3. Mahallalar chegaralari hamda har bir jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli yer uchastkalari konturlari koʻrsatilgan holda yangilangan elektron xaritalar, shuningdek, ushbu yer uchastkalari boʻyicha identifikatorlar, toifalari va boshqa zarur maʼlumotlar bazasi Kadastr agentligi 2026-yil 1-sentabr va 2026-yil 1 oktabr holatiga 2026-yil 12-oktabr 4. Elektr energiyasi va gaz isteʼmolchilari boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslarga oid (nomi, manzili, telefon raqami, foydalangan elektr energiyasi va gaz isteʼmoli hajmi), hududlar va isteʼmolchilar kesimida toʻliq maʼlumotlar bazasi “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyati, “Hududgaztaʼminot” aksiyadorlik jamiyati 2025-yil yanvar — dekabr, 2026-yil yanvar — sentabr 2026-yil 12-oktabr 5. “Yashil energiya” axborot tizimiga kiritilgan qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalari oʻrnatilgan va ular tomonidan ishlab chiqarilayotgan elektr energiyasi (quvvat) boʻyicha maʼlumotlar bazasi Energetika vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 2025-yil yanvar — dekabr, 2026-yil yanvar-sentabr 2026-yil 12-oktabr 6. “Paynet Xolis” tizimiga ulangan jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasi Soliq qoʻmitasi 2026-yil 1-oktabr holatiga 2026-yil 12-oktabr 7. Ichimlik suvi isteʼmolchilari boʻlgan yuridik va jismoniy shaxslarga oid (nomi, manzili, telefon raqami, foydalangan suv isteʼmoli hajmi), hududlar va isteʼmolchilar kesimida, toʻliq maʼlumotlar bazasi “Oʻzsuvtaʼminot” aksiyadorlik jamiyati 2025-yil yanvar — dekabr, 2026-yil yanvar — sentabr 2026-yil 12-oktabr 8. Mahsulotlar (tovar, xizmatlar) sotib olish, sotish va yetkazib berishga ixtisoslashgan mahalliy va xalqaro elektron tijorat platformalari (marketpleyslar), ularga integratsiya qilingan sotuvchilar hamda “bogʻlovchi-operator” sifatida masofaviy xizmatni koʻrsatishga ixtisoslashgan tadbirkorlik subyektlari (agregatorlar) faoliyatiga oid (nomi, manzili (hudud, tuman, MFY, koʻcha, uy raqami), telefon raqami), respondentlar kesimida toʻliq maʼlumotlar bazasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Soliq qoʻmitasi 2026-yil 1-oktabr holatiga 2026-yil 12-oktabr
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-oktabrdagi 557-son qaroriga 9-ILOVA
Biznesni roʻyxatga olish jarayonlarini sifatli tashkil etish uchun jalb etiladigan mutaxassislarni Jahon banki ishtirokidagi loyiha doirasida moddiy qoʻllab-quvvatlash tartibi
T/r Jalb etiladigan mutaxassislar Yuklatilgan vazifalar Toʻlov miqdori va shakli 1. Roʻyxatga olishni amalga oshirish uchun jalb qilingan hokim yordamchilari (agar mahallada hokim yordamchisi lavozim vakant boʻlsa, “mahalla yettiligi”ning boshqa aʼzolari). Rasmiy faoliyat yuritayotgan iqtisodiy birliklar boʻyicha savolnoma shaklini toʻldirish va roʻyxatga olish. Har bir toʻldirilgan va qabul qilingan savolnoma shakli uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 0,45 foizi miqdorida (soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlardan tashqari) bir martalik toʻlov. Norasmiy (roʻyxatdan oʻtmagan holda) faoliyat yuritayotgan iqtisodiy birliklar boʻyicha savolnoma shaklini toʻldirish va roʻyxatga olish. Har bir toʻldirilgan va qabul qilingan savolnoma shakli uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 0,6 foizi miqdorida (soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlardan tashqari) bir martalik toʻlov. 2. Roʻyxatga olishni amalga oshirish uchun jami 910 nafar jalb etilgan hududiy statistika organlari xodimlari. Tegishli hududdagi bozor va savdo majmualarida roʻyxatga olishni amalga oshirish. Mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 2 baravari miqdorida bir martalik toʻlov. 3. Roʻyxatga oluvchilarni oʻqitish uchun 208 nafar jalb etilgan mutaxassislar (trenerlar). Har bir tuman va shaharlarda roʻyxatga oluvchilarni tashkiliy, huquqiy, uslubiy va amaliy jihatdan oʻqitish va roʻyxatga olishga tayyorlash. Mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 2 baravari miqdorida bir martalik toʻlov. 4. Hududlarga biriktirilgan jami 28 nafar supervayzerlar. Tegishli hududda roʻyxatga olish ishlarini tashkil etish, trenerlarni tayyorlash va jarayonlarni muvofiqlashtirish. Har oy mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 10 baravarigacha miqdorda. 5. Hududiy statistika boshqarmalariga fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma asosida jalb etilgan 70 nafar mutaxassis. Hududiy statistika boshqarmalariga roʻyxatga olish jarayonlarida koʻmaklashish hamda tegishli hududdagi bozor va savdo majmualarida roʻyxatga olishni amalga oshirish. Har oy mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 5 baravari miqdorida. 6. Koll-markazlarga fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma asosida jalb etilgan 100 nafar mutaxassis. Telefon aloqasi orqali tezkor axborot-konsultatsiya va texnik qoʻllab-quvvatlash xizmatini koʻrsatish. Har oy mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 2 baravari miqdorida. 7. Maʼlumotlarni qayta ishlash va tahrirlash uchun fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma asosida jalb qilingan 45 nafar mutaxassis. Roʻyxatga olish maʼlumotlarini qayta ishlash, tahrirlash va yakuniy maʼlumotlarni eʼlon qilishga tayyorlash. Har oy mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 7 baravari miqdorida.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 9-oktabr,
557 -son