UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 14-oktabr · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 14 октябрь · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 октября 2026 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 October 2026 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

РЎЙХАТИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва чорвачилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Яйлов ерларидан самарали фойдаланишнинг замонавий моделларини жорий этиш, чўл-яйлов ўсимликлари қопламини тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш, яйловларни диверсификация қилиш ва деградацияга учрашининг олдини олиш, шунингдек, соҳага аҳоли ва хусусий секторни кенг жалб этиш ҳамда чорвачилик соҳасини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Қуйидагилар яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир устувор йўналишлар этиб белгилансин:

(а) деградацияга учраган яйлов ерлари майдонини 2026 йил якунига қадар 10 фоизга, 2027 йил якунига қадар камида 20 фоизга қисқартириш;

(б) яйлов ерларидан фойдаланишда аҳоли ва бизнес учун манфаатли шаффоф механизмларни жорий этиш;

(в) чорва молларини суғориш инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 2026 — 2028 йилларда 323 та янги қудуқ қазиш;

(г) халқаро тажрибалар ҳамда рақамли технологияларни жорий қилиш орқали яйлов ерларидан самарали фойдаланиш;

(д) яйлов ерларида илғор технологияларни синовдан ўтказиш, маҳаллий аҳолига чорвачилик билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

(ж) яйлов ерлари ҳолатини баҳолаш ва бошқаришнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимини жорий этиш;

(з) яйлов суғуртаси тизимини жорий этиш;

(и) яйловлардаги қудуқлардан жамоавий фойдаланишни ташкил қилиш.

II. Яйлов ерларидан фойдаланишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

(а) мазкур қарорда белгиланган суғориш иншоотларини (қудуқларни) барпо этиш мақсадлари учун 2027-2028 йилларда Давлат бюджетидан 50 миллиард сўмдан маблағ ажратилади ва ушбу қудуқлар ҳудудий яйлов хўжаликлари балансига берилади. Бунда ҳудудий яйлов хўжаликлари қудуқларни балансига қабул қилгандан сўнг чорвачилик субъектларига жамоавий фойдаланиш шарти билан беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида ижарага бериши мумкин;

(б) қудуқни ижарага олувчи қудуқдан оқилона фойдаланиш, тўғри эксплуатация қилиш, ўз муддатида таъмирлаш ва соз ҳолатда сақлаш, коммунал тўловларни вақтида тўлаш учун масъул ва жавобгар ҳисобланади.

3. Қуйидагилар:

(а) 2026 — 2028 йилларда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан уруғчилик майдонларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

(б) 2026 — 2028 йилларда ҳудудларда чорва молларини сув билан таъминлаш учун суғориш иншоотларини барпо этишнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Чорва озуқа базасини муҳофаза қилиш, табиий офат ва қурғоқчилик натижасида яйлов хўжаликларининг иқтисодий зарарларини камайтириш мақсадида 2028 йил 1 январдан бошлаб яйловларни суғурталаш тизими жорий қилинсин. Бунда:

(а) ёнғин ва бошқа табиий хавфлар натижасида яйлов маҳсулдорлигининг пасайиши билан боғлиқ хатарлар суғурталанади;

(б) суғурта мукофотининг 50 фоизи яйловдан фойдаланувчилар томонидан ва қолган 50 фоизи Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади;

(в) суғурта мукофоти ва товонининг миқдори «E-yaylov» электрон платформаси ва «Қишлоқ хўжалиги суғуртаси» ахборот тизимларининг маълумотларидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

5. Белгилансинки:

(а) яйлов хўжаликларига доимий фойдаланишга берилган ерларга 2026 йил 1 октябрдан бошлаб ҳисобланган ижара тўловлари, ижара ҳуқуқини олиш учун тўланадиган маблағлар оператор харажатлари чегириб ташланган ҳолда тўлиғича ҳудудий яйлов хўжаликларига ўтказилади;

(б) ҳудудий яйлов хўжаликларига келиб тушган маблағлар тегишли ҳудуддаги халқ депутатлари кенгашлари ҳамда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Чорвачилик агентлиги) билан келишилган ҳолда деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш, озуқабоп экинлар экиш, уруғчиликни ташкил этиш, сув чиқариш қудуқларини таъмирлаш ва янгидан қазиш, ҳудудий яйлов хўжаликларининг моддий-техника базани мустаҳкамлаш тадбирларига йўналтирилади.

III. Яйлов ерлари ҳисобини юритиш, яйлов деградациясининг олдини олиш ва уларни қайта тиклаш

6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Кадастр агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги ва Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг (кейинги ўринларда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) яйловларда деградация жараёнларининг олдини олиш ва улардан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш бўйича янги механизмларни жорий этиш тўғрисидаги қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

(а) ҳар бир яйлов участкасининг чегараси, умумий майдони, рельефи, ҳосилдорлиги, сув билан таъминланганлик даражаси, деградация даражаси, норма ва нормативлари ва бошқа зарурий маълумотларни ўз ичига олган электрон яйлов паспортини «E-yaylov» электрон платформасида шакллантириш ва уни доимий янгилаб бориш;

(б) замонавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда яйлов нормаси ва нормативига амал қилинишини назорат қилиш тизимини жорий қилиш;

(в) ҳудудий яйлов хўжаликлари ва яйлов ерларидан фойдаланувчиларнинг яйловлар деградациясининг олдини олиш тадбирлари ва яйловлардан самарали фойдаланиш ҳолатини муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаб бориш.

7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2027 йил 1 январдан бошлаб:

(а) бир бош йирик шохли ва бир бош майда шохли мол учун тўғри келадиган майдон меъёрлари (яйлов нормаси) геоботаник таҳлил, кутиладиган ёғингарчилик ва деградация даражаси асосида ҳудудлар кесимида беш гектардан ошмаган миқдорда Чорвачилик агентлиги томонидан тасдиқланади;

(б) яйлов майдонларининг деградация даражаси ва яйлов ерларидан самарали фойдаланишнинг мониторинги «Ўзбеккосмос» агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан олинган маълумотлар ва «E-yaylov» электрон платформасида инсон омилисиз сунъий интеллект маълумотлари базаси ёрдамида баҳолаб борилади;

(в) чорва сони мувофиқ бўлмаган ва ўтлатиш қоидаларини қўпол равишда бузган ижарага олувчилар билан ижара шартномаларини бекор қилиш бўйича ижарага берувчи томонидан судларга даъво аризалари ва ҳужжатлар «E-yaylov» электрон платформаси ва Олий суднинг ахборот тизимлари комплексини тўғридан-тўғри интеграция қилиш орқали автоматик тарзда юборилади;

(г) давлат дастурлари, шу жумладан, халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига қурилиб фойдаланишга топшириладиган сув қудуқларидан жамоавий фойдаланиш тизими жорий қилинади;

(д) яйловларда ўтказилган геоботаник тадқиқотлар натижаларига кўра яйловлар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади. Бунда:

(i) «яшил» ҳудудларда ўтлатиш нормаларига риоя қилинган ҳолда ўтлатишга рухсат берилади;

(ii) «сариқ» ҳудудларда мажбурий тартибда алмашлаб ўтлатиш жорий қилинади;

(iii) «қизил» ҳудудларда чорва молларини ўтлатишга камида 3 йил муддатга мораторий эълон қилинади;

(ж) яйлов хўжаликларида сунъий йўлдош кузатув тизими жорий қилинади.

8. Чорвачилик агентлиги:

(а) «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти билан биргаликда ҳар йили яйловлар алмашинишининг тақвим режасини тасдиқласин;

(б) «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси билан биргаликда яйловлардаги қудуқлар тасдиқланган энг мақбул жойлашув ҳудудида барпо этилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин;

(в) 2027 йил 1 январга қадар тендер асосида катта тўртлик консалтинг компанияларидан бирини жалб этган ҳолда 2027 — 2031 йилларда яйлов ерларидан самарали фойдаланишга доир стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2027 йил 1 мартга қадар тажриба тариқасида Қашқадарё вилоятининг Нишон ва Ғузор туманларидаги мавжуд барча яйловларда сунъий йўлдош кузатув тизимини жорий қилсин. Бунда сунъий йўлдош кузатув тизимини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қопланишига рухсат берилади.

10. Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлигининг маҳаллий аҳоли томонидан уй шароитида боқиладиган чорва молларини ўтлатиш учун бўш турган яйлов ерларида жамоат яйловларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда:

(а) жамоат яйловлари халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қарорига асосан ҳудудий яйлов хўжаликлари томонидан 49 йил муддатга маҳалла фуқаролар йиғинларига бепул ижарага берилади. Ижарага берилган яйлов ер майдонларига солиқ солишнинг ноль ставкаси қўлланади;

(б) жамоат яйловларидан фуқаролар бепул фойдаланади;

(в) жамоат яйловларидан фойдаланиш ва уларни сақлашда чорвачилик хўжаликлари яйловлари учун белгиланган қоидалар, норма ва нормативларга амал қилинади;

(г) жамоат яйловларидан фақат мазкур ҳудудда доимий яшовчи маҳаллий аҳоли эҳтиёжлари учун уй шароитида боқиладиган чорва молларини ўтлатиш мақсадида фойдаланилади ҳамда ушбу ерларни тўлиқ ёки қисман муайян шахсларга бириктириб бериш, иккиламчи ижарага бериш, фойдаланувчилар ўртасида ер участкаларини чегаралаш ва бўлиб олиш тақиқланади;

(д) ҳудудий яйлов хўжаликлари жамоат яйловлари учун ажратиладиган ер майдонлари чегарасини белгилайди ҳамда ушбу яйловлардан оқилона фойдаланишни ташкил этади;

(ж) ҳудудий яйлов хўжаликлари бўлмаган ёки уларга тегишли яйловлар етарли бўлмаган жойларда жамоат яйловлари мазкур бандда назарда тутилган тартибда маҳаллий ҳокимликлар ва ўрмон хўжаликлари тасарруфида бўлган яйловларда ташкил этилади;

(з) жамоат яйловларидан фойдаланишда ҳар бир хонадонга тўғри келадиган чорва моли сонининг чекланган миқдори маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан мустақил белгиланади.

11. 2026 йилда маҳаллий аҳоли томонидан уй шароитида боқиладиган чорва молларини ўтлатиш учун бўш турган ерларда жамоат яйловларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда Чорвачилик агентлиги халқ депутатлари туман кенгашлари қарорларига асосан 2026 йил 10 ноябрга қадар мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ жамоат яйловларини ташкил қилиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ер ижараси шартномаларини расмийлаштириш чораларини кўрсин.

12. Яйлов ерларини белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида ҳисобга олган ҳолда йирик чорва мажмуалари ва озуқа захираси омборлари қуриладиган яйлов ер участкалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда Чорвачилик агентлиги икки ой муддатда рўйхатга мувофиқ яйлов ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарсин.

13. Белгилансинки, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:

(а) яйловларда тик қудуқларни «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси томонидан бериладиган гидрогеологик хулосаларга кўра Чорвачилик агентлиги томонидан тасдиқланадиган қудуқларнинг энг мақбул жойлашув харитаси асосида қазишга рухсат этилади;

(б) ҳудудий яйлов хўжаликлари учун уруғчилик майдонларини ташкил этиш мақсадида яйлов ерлари Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказига тўғридан-тўғри 10 йилгача муддатга ижара ҳуқуқи асосида берилади.

14. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг Генетика ва уруғшунослик лабораториясини таъмирлаш, лаборатория асбоб-ускуналари ва жиҳозларини харид қилиш ишларини Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришга рухсат берилсин.

15. Чорвачилик агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси билан биргаликда 2026 йил 1 декабрга қадар:

(а) яйловларда мавжуд тик қудуқларни тўлиқ хатловдан ўтказсин ва яйловларда қудуқлардан жамоавий фойдаланишни, яроқсиз ҳолдаги яйловларни қайта фойдаланишга киритишни назарда тутувчи қудуқларнинг энг мақбул жойлашув харитасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

(б) хатлов натижаларига кўра суғориш иншоотлари, жумладан, мавжуд қудуқлардан самарали фойдаланиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

16. Қашқадарё вилоятида чорва озуқасини кўпайтириш, яйловлар деградациясининг олдини олиш мақсадида «Қашқадарё агростар» МЧЖ томонидан Нишон тумани «Нишон» МФЙ ҳудудида 1 332 гектар ер майдонида замонавий пивот суғориш тизими жорий этилаётганлиги, туманнинг яйлов майдонларида чорва озуқа экинларининг янги валда, изен, қандим, чўғон ва бошқа турлари экилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бунда:

(а) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Қашқадарё агростар» МЧЖ билан биргаликда мазкур майдонлардан самарали фойдаланиш, ушбу тажрибани дастлабки босқичда Нишон туманининг бошқа ҳудудларида ҳамда Муборак ва Деҳқонобод туманларида илғор агротехнологиялар асосида кенгайтириш чораларини кўрсин;

(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун республика бюджетининг 2026 йил II чорак якунлари билан даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан «Uzagrostar xolding» компаниясига «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ устав фондида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг улушини ошириш ҳисобига қўшимча 15 миллиард сўм маблағлар ажратилишини таъминласин.

17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Чорвачилик агентлиги, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти, Кадастр агентлиги ҳамда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда «E-yaylov» электрон платформасида очиқ, шаффоф ва бепул фойдаланиладиган қуйидаги маълумотлар базасини шакллантириб, расмий веб-саҳифасида эълон қилиб борсин:

(а) инфратузилмаларнинг жойлашуви, чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонлари;

(б) яйловларда чорва молларини ўтлатиш нормалари, қоидалари ва яйловлардан алмашиб фойдаланишга доир хариталар;

(в) геоботаник тадқиқотларнинг натижаларига кўра тоифаланган ва мораторий эълон қилинган ҳудудлар.

18. Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссиясининг (Ж. Ходжаев) (кейинги ўринларда — Республика комиссия):

(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-15-сон Фармонининг 5-бандига мувофиқ;

(б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 июлдаги «Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-225-сон қарорнинг 8-бандига мувофиқ ҳудудий яйлов хўжаликларига тегишли яйловларни тўғридан-тўғри ижарага бериш ваколати 2026 йил якунига қадар узайтирилсин.

19. Чорвачилик агентлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 18-бандига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифлари асосида яйлов ерларини тўғридан-тўғри ижарага бериш бўйича қарор лойиҳасини Республика комиссиясига (Ж. Ходжаев) киритсин.

20. Бухоро вилояти ҳокимлиги Чорвачилик агентлиги, Кадастр агентлиги билан биргаликда Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани «Навбаҳор» МФЙ ҳудудида жойлашган Жарқоқ чўлидан 100 гектар ер участкасини уруғликларни апробациядан ўтказиш майдони ташкил қилиш мақсадида Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтига белгиланган тартибда ажратсин.

21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Чорвачилик агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда деградацияга учраган яйлов ерлари майдонларининг 2026 йил 10 фоиз, 2027 йил 20 фоиз қисмида деградациянинг олдини олиш, ҳосилдорликни ошириш ва қайта тиклаш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқиб, тасдиқласин.

22. Бош прокуратура мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.

23. 2026 — 2028 йилларда яйлов ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил этишга доир вазифалар бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

24. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун 2027-2028 йилларда Давлат бюджети параметрларида тегишли маблағларни назарда тутсин.

25. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

(а) Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар мазкур қарорнинг 4-бандига мувофиқ яйлов суғуртасини жорий қилиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;

(б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

26. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари — Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори О.А. Бутаев белгилансин.

27. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-374-сон қарорига 1-ИЛОВА

2026 — 2028 йилларда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан уруғчилик майдонларини ташкил этишнинг

(гектар) Т/р Ҳудудлар номи Янгидан ташкил этиладиган уруғчилик майдони Шундан: 2026 йил 2027 йил 2028 йил 1. Қорақалпоғистон Республикаси 750 200 250 300 2. Бухоро вилояти 1 150 300 400 450 3. Жиззах вилояти 1 150 250 400 500 4. Қашқадарё вилояти 1 900 500 600 800 5. Навоий вилояти 2 700 500 1 000 1 200 6. Самарқанд вилояти 800 100 300 400 7. Сурхондарё вилояти 950 200 300 450 Жами: 9 400 2 050 3 250 4 100

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-374-сон қарорига 2-ИЛОВА

2026 — 2028 йилларда ҳудудларда чорва молларини сув билан таъминлаш учун суғориш иншоотларини барпо этишнинг

(дона) Т/р Ҳудудлар номи Янги қудуқлар сони Шундан: 2026 йил 2027 йил 2028 йил сони гектар сони гектар сони гектар сони гектар 1. Қорақалпоғистон Республикаси 56 168 000 32 96 000 12 36 000 12 36 000 2. Бухоро вилояти 51 153 000 31 93 000 11 33 000 9 27 000 3. Жиззах вилояти 21 63 000 10 30 000 11 33 000 4. Қашқадарё вилояти 52 156 000 28 84 000 12 36 000 12 36 000 5. Навоий вилояти 103 309 000 70 210 000 17 51 000 16 48 000 6. Самарқанд вилояти 21 63 000 10 30 000 11 33 000 7. Сурхондарё вилояти 19 57 000 9 27 000 10 30 000 Жами 323 969 000 161 483 000 81 243 000 81 243 000

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-374-сон қарорига 3-ИЛОВА

2026 йилда маҳаллий аҳоли томонидан уй шароитида боқиладиган чорва молларини ўтлатиш учун бўш турган ерларда жамоат яйловларини ташкил этишнинг

Т/р Ҳудуд номи Жамоат яйловлари ташкил қилинадиган маҳаллалар сони Ер майдони, минг гектар 1. Қорақалпоғистон Республикаси 21 44,3 2. Бухоро вилояти 6 90,8 3. Жиззах вилояти 90 38,6 4. Қашқадарё вилояти 104 99 5. Навоий вилояти 77 219,5 6. Самарқанд вилояти 56 43 7. Сурхондарё вилояти 116 92,1 Жами 470 627,3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-374-сон қарорига 4-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида ҳисобга олган ҳолда йирик чорва мажмуалари ва озуқа захираси омборлари қуриладиган яйлов ер участкалари

Т/р Ҳудуд номи Туман Маҳалла номи Лойиҳа амалга ошириладиган майдон (гектар) Боқиладиган чорва сони Чорва мажмуаси қуриладиган ер участкаси контури 1. Навоий вилояти Кармана тумани «Малик» МФЙ 50 5 000 1 129қ 2. Кармана тумани «Малик» МФЙ 10 1 000 1 131 3. Конимех тумани «Маданият» ОФЙ 5 2 250 3 192 4. Конимех тумани «Саржал» ОФЙ 5 6 000 4 343 5. Томди тумани «Аяққудуқ» ОФЙ 5 2 000 2 882 6. Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Себистон» МФЙ 5 400 110қ 7. Каттақўрғон тумани «Мойбулоқ» МФЙ 5 2 000 117қ 8. Нуробод тумани «Чорвадор» МФЙ 5 450 8 556қ 9. Нуробод тумани «Олға» МФЙ 5 1 300 8 575қ 10. Пахтачи тумани «Қарнаб» МФЙ 5 400 7 041қ 11. Пахтачи тумани «Қарнаб» МФЙ 5 4 600 6 916қ 12. Қўшработ тумани «Озод» МФЙ 5 250 2 271қ 13. Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани «Саховат» МФЙ 10 20 000 9 919қ 14. Қумқўрғон тумани «Тебат» МФЙ 5 5 000 10 041қ 15. Термиз тумани «Гулбаҳор» МФЙ 5 5 000 9қ Жами 130 55 650

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 октябрдаги ПҚ-374-сон қарорига 5-ИЛОВА

2026 — 2028 йилларда яйлов ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил этишга доир вазифалар бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Молиялаштириш манбаи Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Норматив-ҳуқуқий ва методологик базани шакллантириш ва такомиллаштириш 1. Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Ҳар йилги геоботаник таҳлиллар, шунингдек, ёғингарчилик, деградация даражасидан келиб чиқиб, яйловларда чорва молларига тўғри келадиган майдоннинг меъёри Чорвачилик агентлиги томонидан тасдиқланишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. Маблағ талаб қилинмайди 2026 йил ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Чорвачилик агентлиги 2. Яйловларда деградация жараёнларининг олдини олиш ва яйловлардан янада самарали фойдаланишни мониторинг қилишнинг янги механизмларини жорий этиш. Яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича қуйидаги тартибларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш: яйловларнинг паспортини шакллантириш; яйлов учун ўтлатишнинг энг кўп миқдорини белгилаш; чорва моллари учун тўғри келадиган майдон нормасини аниқлаш; яйловлар деградациясининг олдини олиш ва улардан самарали фойдаланишни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб бориш. Маблағ талаб қилинмайди 2026 йил ноябрь Чорвачилик агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Кадастр агентлиги, «Ўзгидромет», «Ўзбеккосмос» агентлиги 3. Жамоат яйловларини ташкил қилиш бўйича ташаббускорлар билан тузиладиган намунавий шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш. 1. Жамоат яйловлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. 2. Жамоат яйловларида деградациянинг олдини олиш бўйича вазифаларни амалга ошириш. 3. Жамоат яйловларида алмашлаб ўтлатиш қоидаларини белгилаш. Маблағ талаб қилинмайди 2026 йил октябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 4. Қудуқлардан жамоавий фойдаланиш тартиби ва уларни бошқаришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Маблағ талаб қилинмайди 2026 йил ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Кадастр агентлиги 5. «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Яйловларни суғурталаш бўйича АҚШ ва Австралия тажрибасини ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганиш. Маблағ талаб қилинмайди 2026 йил 1 ноябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси Яйловларни суғурталаш амалиётини йўлга қўйиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. 2026 йил 1 декабрь «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2027 йил 1 январь II. Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш ва деградациянинг олдини олиш чоралари 6. Яйловларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш. 1. «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ томонидан яйловларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар 2026-2027 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, заруратга кўра бошқа давлат ташкилот ва идоралари 2. Геоботаник тадқиқотлар натижаларига кўра яйловларнинг деградацияга учраганлик даражасини аниқлаш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш. 2026-2027 йиллар 3. Яйловлардан фойдаланишда яйловларнинг ўсимлик билан қопланганлик даражаси ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичларига кўра уларни «яшил» , «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш. Бунда ҳар бир тоифанинг алоҳида белгилари ва хусусиятларига қараб таснифлаш. 2027 йил март 4. Яйловларда ўтказиладиган геоботаник тадқиқотлар натижалари ва ундаги барча маълумотлар Чорвачилик агентлигининг «E-yaylov» электрон платформасига интеграция қилиб борилишини таъминлаш. 2026-2027 йиллар 7. Яйловлардан самарали фойдаланишда яйловдан фойдаланувчилар ва мавжуд инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш. 1. Яйловлардан самарали фойдаланиш мақсадида фойдаланувчиларнинг хўжалик фаолиятини белгилаш. Бунда чорвачилик, яйлов уруғчилиги, доривор ўсимликлар билан шуғулланувчи ва бошқа мақсадларда фаолият олиб бораётган субъектларнинг рўйхатини шакллантириш. Маблағ талаб этилмайди 2026 йил декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 2. Яйловларда мавжуд инфратузилма объектлари, жумладан, қўра-қўтонлар, чўпон уйлари, сув иншоотлари, омборхоналар ва бошқаларни инвентаризациядан ўтказиш. Доимий 8. Яйловлардан самарали фойдаланишда қатъий чораларни белгилаш. 1. Яйловлардан фойдаланишда «қизил» тоифага мансуб ҳудудларда чорва молларини ўтлатишга камида 3 йил муддатга мораторий эълон қилиш. Бунда мораторий эълон қилинган ҳудудларда чорва молларини ўтлатган субъектларга тегишли чораларни кўриш. Маблағ талаб этилмайди Зарур ҳолларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти 2. Мораторий эълон қилинган ҳудудларда яйловларни қайта тиклаш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириб бориш. Доимий 9. Хатловдан ўтказилган яйлов ер майдонларини ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаларининг ер балансига мувофиқлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январь ПФ-15-сонли Фармонига 1-иловага мувофиқ ҳамда хатлов натижалари бўйича аниқланган яйлов ер майдонларини ҳудудий яйлов хўжалиги бошқармаларининг ер ҳисобига ўтказиб бериш чорасини кўриш. Маблағ талаб этилмайди 2027 йил январь Чорвачилик агентлиги, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 10. Деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш чораларини кўриш. 1. Деградацияга учраган яйловларни аниқлаш. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар 2026 — 2027 йиллар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази 2. Деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш мақсадида яйловдан фойдаланувчилар томонидан яйловлардан алмашлаб фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини мониторинг қилиб бориш. Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда ташаббускорлар маблағлари Доимий 3. Деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш. 2026 йил ноябрь 4. Яйловдан фойдаланувчи субъектлар томонидан ҳар йили яйлов ер майдонининг камида 10 фоиз қисмида деградациянинг олдини олиш, ҳосилдорликни ошириш ва қайта тиклаш чораларини кўриб бориш. Доимий 11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Чорвачилик агентлиги билан биргаликда яйлов ер майдонларининг 2026 йил 10 фоиз, 2027 йил 20 фоиз қисмида деградациянинг олдини олиш, ҳосилдорликни ошириш ва қайта тиклаш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. Республикадаги 2,5 млн гектар яйловларнинг: 1 105 минг гектарида полосали яйлов иҳотазорлари ташкил қилиш; 785 минг гектарида дрон орқали уруғ сепиш; 70 минг гектарида чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини ташкил қилиш; 540 минг гектарида ярим ой шаклидаги чуқурчалар ташкил қилиш. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари 2026 йил ноябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Чорвачилик агентлиги III. Ч ўл-яйлов ўсимликлари уруғчилигини ривожлантириш 12. Яйловларни қайта тиклаш, ҳосилдорлигини ошириш мақсадида чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини кенгайтириб бориш. 1. Мавжуд уруғчилик майдонларини хатловдан ўтказиш. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар 2026 йил декабрь Чорвачилик агентлиги, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти 2. Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ҳар йили чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини кенгайтириб бориш. Чорвачилик тармоқларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда тегишли яйлов ижарачиларининг маблағлари 2026 — 2028 йиллар 3. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти томонидан чўл-яйлов ўсимликларининг истиқболли навлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. Доимий 4. Яйловдан фойдаланувчилар томонидан чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилик майдонларини ташкил этиб бориш. Доимий 13. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини такомиллаштириш. Институтнинг Генетика ва уруғшунослик лаборатория-сини таъмирлаш ва жиҳозлаш. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари 2027 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик агентлиги, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти 14. Яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш. 1. Яйлов хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий мамлакатларга амалий ташриф уюштириш ва келишув шартномаларини имзолаш. 2. Яйлов хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистон шароитида яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича замонавий илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш. Давлат бюджети маблағлари ва халқаро молия институти маблағлари 2026-2027 йиллар Чорвачилик агентлиги, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази 15. Об-ҳаво ва иқлимга оид маълумотларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида сифатли тақдим этиб бориш. Об-ҳаво ва иқлимга оид ойлик ва чораклик маълумотларни яйловдан фойдаланувчиларга ўз вақтида етказиш тизимини йўлга қўйиш. Яйловдан фойдаланувчилар маблағлари Доимий Ўзгидромет агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 14 октябрь,

ПҚ-374-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 07/26/374/1036-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

PROGNOZ KOʻRSATKICHLARI

PROGNOZ KOʻRSATKICHLARI

PROGNOZ KOʻRSATKICHLARI

ROʻYXATI

“YOʻL XARITASI”

Yaylov yerlaridan samarali foydalanish va chorvachilik xoʻjaliklarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Yaylov yerlaridan samarali foydalanishning zamonaviy modellarini joriy etish, choʻl-yaylov oʻsimliklari qoplamini tiklash va hosildorligini oshirish, yaylovlarni diversifikatsiya qilish va degradatsiyaga uchrashining oldini olish, shuningdek, sohaga aholi va xususiy sektorni keng jalb etish hamda chorvachilik sohasini davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni kuchaytirish maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsadlar

1. Quyidagilar yaylov yerlaridan samarali foydalanish va ularni muhofaza qilishga doir ustuvor yoʻnalishlar etib belgilansin:

(a) degradatsiyaga uchragan yaylov yerlari maydonini 2026-yil yakuniga qadar 10 foizga, 2027-yil yakuniga qadar kamida 20 foizga qisqartirish;

(b) yaylov yerlaridan foydalanishda aholi va biznes uchun manfaatli shaffof mexanizmlarni joriy etish;

(v) chorva mollarini sugʻorish infratuzilmasini yaxshilash maqsadida 2026 — 2028-yillarda 323 ta yangi quduq qazish;

(g) xalqaro tajribalar hamda raqamli texnologiyalarni joriy qilish orqali yaylov yerlaridan samarali foydalanish;

(d) yaylov yerlarida ilgʻor texnologiyalarni sinovdan oʻtkazish, mahalliy aholiga chorvachilik bilan shugʻullanish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;

(j) yaylov yerlari holatini baholash va boshqarishning eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) tizimini joriy etish;

(z) yaylov sugʻurtasi tizimini joriy etish;

(i) yaylovlardagi quduqlardan jamoaviy foydalanishni tashkil qilish.

II. Yaylov yerlaridan foydalanishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash

2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

(a) mazkur qarorda belgilangan sugʻorish inshootlarini (quduqlarni) barpo etish maqsadlari uchun 2027-2028-yillarda Davlat budjetidan 50 milliard soʻmdan mablagʻ ajratiladi va ushbu quduqlar hududiy yaylov xoʻjaliklari balansiga beriladi. Bunda hududiy yaylov xoʻjaliklari quduqlarni balansiga qabul qilgandan soʻng chorvachilik subyektlariga jamoaviy foydalanish sharti bilan begʻaraz foydalanish huquqi asosida ijaraga berishi mumkin;

(b) quduqni ijaraga oluvchi quduqdan oqilona foydalanish, toʻgʻri ekspluatatsiya qilish, oʻz muddatida taʼmirlash va soz holatda saqlash, kommunal toʻlovlarni vaqtida toʻlash uchun masʼul va javobgar hisoblanadi.

3. Quyidagilar:

(a) 2026 — 2028-yillarda Buxoro choʻl-yaylov ozuqabop oʻsimliklar urugʻchiligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi tomonidan urugʻchilik maydonlarini tashkil etishning prognoz koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq;

(b) 2026 — 2028-yillarda hududlarda chorva mollarini suv bilan taʼminlash uchun sugʻorish inshootlarini barpo etishning prognoz koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Chorva ozuqa bazasini muhofaza qilish, tabiiy ofat va qurgʻoqchilik natijasida yaylov xoʻjaliklarining iqtisodiy zararlarini kamaytirish maqsadida 2028-yil 1-yanvardan boshlab yaylovlarni sugʻurtalash tizimi joriy qilinsin. Bunda:

(a) yongʻin va boshqa tabiiy xavflar natijasida yaylov mahsuldorligining pasayishi bilan bogʻliq xatarlar sugʻurtalanadi;

(b) sugʻurta mukofotining 50 foizi yaylovdan foydalanuvchilar tomonidan va qolgan 50 foizi Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan belgilangan tartibda qoplanadi;

(v) sugʻurta mukofoti va tovonining miqdori “E-yaylov” elektron platformasi va “Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi” axborot tizimlarining maʼlumotlaridan foydalangan holda shakllantiriladi.

5. Belgilansinki:

(a) yaylov xoʻjaliklariga doimiy foydalanishga berilgan yerlarga 2026-yil 1-oktabrdan boshlab hisoblangan ijara toʻlovlari, ijara huquqini olish uchun toʻlanadigan mablagʻlar operator xarajatlari chegirib tashlangan holda toʻligʻicha hududiy yaylov xoʻjaliklariga oʻtkaziladi;

(b) hududiy yaylov xoʻjaliklariga kelib tushgan mablagʻlar tegishli hududdagi xalq deputatlari kengashlari hamda Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Chorvachilik agentligi) bilan kelishilgan holda degradatsiyaga uchragan yaylovlarni qayta tiklash, ozuqabop ekinlar ekish, urugʻchilikni tashkil etish, suv chiqarish quduqlarini taʼmirlash va yangidan qazish, hududiy yaylov xoʻjaliklarining moddiy-texnika bazani mustahkamlash tadbirlariga yoʻnaltiriladi.

III. Yaylov yerlari hisobini yuritish, yaylov degradatsiyasining oldini olish va ularni qayta tiklash

6. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Kadastr agentligi, Gidrometeorologiya xizmati agentligi va Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligining (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzbekkosmos” agentligi) yaylovlarda degradatsiya jarayonlarining oldini olish va ulardan samarali foydalanishni monitoring qilish boʻyicha yangi mexanizmlarni joriy etish toʻgʻrisidagi quyidagi takliflariga rozilik berilsin:

(a) har bir yaylov uchastkasining chegarasi, umumiy maydoni, relyefi, hosildorligi, suv bilan taʼminlanganlik darajasi, degradatsiya darajasi, norma va normativlari va boshqa zaruriy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan elektron yaylov pasportini “E-yaylov” elektron platformasida shakllantirish va uni doimiy yangilab borish;

(b) zamonaviy axborot vositalaridan foydalangan holda yaylov normasi va normativiga amal qilinishini nazorat qilish tizimini joriy qilish;

(v) hududiy yaylov xoʻjaliklari va yaylov yerlaridan foydalanuvchilarning yaylovlar degradatsiyasining oldini olish tadbirlari va yaylovlardan samarali foydalanish holatini muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) asosida baholab borish.

7. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2027-yil 1-yanvardan boshlab:

(a) bir bosh yirik shoxli va bir bosh mayda shoxli mol uchun toʻgʻri keladigan maydon meʼyorlari (yaylov normasi) geobotanik tahlil, kutiladigan yogʻingarchilik va degradatsiya darajasi asosida hududlar kesimida besh gektardan oshmagan miqdorda Chorvachilik agentligi tomonidan tasdiqlanadi;

(b) yaylov maydonlarining degradatsiya darajasi va yaylov yerlaridan samarali foydalanishning monitoringi “Oʻzbekkosmos” agentligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi va boshqa masʼul tashkilotlarning maʼlumotlar bazalaridan olingan maʼlumotlar va “E-yaylov” elektron platformasida inson omilisiz sunʼiy intellekt maʼlumotlari bazasi yordamida baholab boriladi;

(v) chorva soni muvofiq boʻlmagan va oʻtlatish qoidalarini qoʻpol ravishda buzgan ijaraga oluvchilar bilan ijara shartnomalarini bekor qilish boʻyicha ijaraga beruvchi tomonidan sudlarga daʼvo arizalari va hujjatlar “E-yaylov” elektron platformasi va Oliy sudning axborot tizimlari kompleksini toʻgʻridan-toʻgʻri integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda yuboriladi;

(g) davlat dasturlari, shu jumladan, xalqaro moliya tashkilotlari mablagʻlari hisobiga qurilib foydalanishga topshiriladigan suv quduqlaridan jamoaviy foydalanish tizimi joriy qilinadi;

(d) yaylovlarda oʻtkazilgan geobotanik tadqiqotlar natijalariga koʻra yaylovlar “yashil”, “sariq” va “qizil” toifalarga ajratiladi. Bunda:

(i) “yashil” hududlarda oʻtlatish normalariga rioya qilingan holda oʻtlatishga ruxsat beriladi;

(ii) “sariq” hududlarda majburiy tartibda almashlab oʻtlatish joriy qilinadi;

(iii) “qizil” hududlarda chorva mollarini oʻtlatishga kamida 3 yil muddatga moratoriy eʼlon qilinadi;

(j) yaylov xoʻjaliklarida sunʼiy yoʻldosh kuzatuv tizimi joriy qilinadi.

8. Chorvachilik agentligi:

(a) “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash instituti bilan birgalikda har yili yaylovlar almashinishining taqvim rejasini tasdiqlasin;

(b) “Oʻzbekgidrogeologiya” davlat muassasasi bilan birgalikda yaylovlardagi quduqlar tasdiqlangan eng maqbul joylashuv hududida barpo etilishi ustidan doimiy monitoring olib borsin;

(v) 2027-yil 1-yanvarga qadar tender asosida katta toʻrtlik konsalting kompaniyalaridan birini jalb etgan holda 2027 — 2031-yillarda yaylov yerlaridan samarali foydalanishga doir strategiya loyihasini ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

9. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Qashqadaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda 2027-yil 1-martga qadar tajriba tariqasida Qashqadaryo viloyatining Nishon va Gʻuzor tumanlaridagi mavjud barcha yaylovlarda sunʼiy yoʻldosh kuzatuv tizimini joriy qilsin. Bunda sunʼiy yoʻldosh kuzatuv tizimini joriy etish bilan bogʻliq xarajatlar Chorvachilik tarmoqlarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan belgilangan tartibda qoplanishiga ruxsat beriladi.

10. Adliya vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Chorvachilik agentligining mahalliy aholi tomonidan uy sharoitida boqiladigan chorva mollarini oʻtlatish uchun boʻsh turgan yaylov yerlarida jamoat yaylovlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin. Bunda:

(a) jamoat yaylovlari xalq deputatlari tuman va shahar kengashlarining qaroriga asosan hududiy yaylov xoʻjaliklari tomonidan 49 yil muddatga mahalla fuqarolar yigʻinlariga bepul ijaraga beriladi. Ijaraga berilgan yaylov yer maydonlariga soliq solishning nol stavkasi qoʻllanadi;

(b) jamoat yaylovlaridan fuqarolar bepul foydalanadi;

(v) jamoat yaylovlaridan foydalanish va ularni saqlashda chorvachilik xoʻjaliklari yaylovlari uchun belgilangan qoidalar, norma va normativlarga amal qilinadi;

(g) jamoat yaylovlaridan faqat mazkur hududda doimiy yashovchi mahalliy aholi ehtiyojlari uchun uy sharoitida boqiladigan chorva mollarini oʻtlatish maqsadida foydalaniladi hamda ushbu yerlarni toʻliq yoki qisman muayyan shaxslarga biriktirib berish, ikkilamchi ijaraga berish, foydalanuvchilar oʻrtasida yer uchastkalarini chegaralash va boʻlib olish taqiqlanadi;

(d) hududiy yaylov xoʻjaliklari jamoat yaylovlari uchun ajratiladigan yer maydonlari chegarasini belgilaydi hamda ushbu yaylovlardan oqilona foydalanishni tashkil etadi;

(j) hududiy yaylov xoʻjaliklari boʻlmagan yoki ularga tegishli yaylovlar yetarli boʻlmagan joylarda jamoat yaylovlari mazkur bandda nazarda tutilgan tartibda mahalliy hokimliklar va oʻrmon xoʻjaliklari tasarrufida boʻlgan yaylovlarda tashkil etiladi;

(z) jamoat yaylovlaridan foydalanishda har bir xonadonga toʻgʻri keladigan chorva moli sonining cheklangan miqdori mahalla fuqarolar yigʻinlari tomonidan mustaqil belgilanadi.

11. 2026-yilda mahalliy aholi tomonidan uy sharoitida boqiladigan chorva mollarini oʻtlatish uchun boʻsh turgan yerlarda jamoat yaylovlarini tashkil etishning prognoz koʻrsatkichlari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin. Bunda Chorvachilik agentligi xalq deputatlari tuman kengashlari qarorlariga asosan 2026-yil 10-noyabrga qadar mazkur qarorga 3-ilovaga muvofiq jamoat yaylovlarini tashkil qilish boʻyicha mahalla fuqarolar yigʻinlari bilan yer ijarasi shartnomalarini rasmiylashtirish choralarini koʻrsin.

12. Yaylov yerlarini belgilangan tartibda qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar sifatida hisobga olgan holda yirik chorva majmualari va ozuqa zaxirasi omborlari quriladigan yaylov yer uchastkalari roʻyxati 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin. Bunda Chorvachilik agentligi ikki oy muddatda roʻyxatga muvofiq yaylov yer uchastkalarini elektron onlayn auksion savdolariga chiqarsin.

13. Belgilansinki, 2026-yil 1-noyabrdan boshlab:

(a) yaylovlarda tik quduqlarni “Oʻzbekgidrogeologiya” davlat muassasasi tomonidan beriladigan gidrogeologik xulosalarga koʻra Chorvachilik agentligi tomonidan tasdiqlanadigan quduqlarning eng maqbul joylashuv xaritasi asosida qazishga ruxsat etiladi;

(b) hududiy yaylov xoʻjaliklari uchun urugʻchilik maydonlarini tashkil etish maqsadida yaylov yerlari Buxoro choʻl-yaylov ozuqabop oʻsimliklar urugʻchiligi ilmiy-ishlab chiqarish markaziga toʻgʻridan-toʻgʻri 10 yilgacha muddatga ijara huquqi asosida beriladi.

14. Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot institutining Genetika va urugʻshunoslik laboratoriyasini taʼmirlash, laboratoriya asbob-uskunalari va jihozlarini xarid qilish ishlarini Qishloq xoʻjaligi fanlari akademiyasi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida ilm-fan va innovatsiyalarni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtirishga ruxsat berilsin.

15. Chorvachilik agentligi Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzbekgidrogeologiya” davlat muassasasi bilan birgalikda 2026-yil 1-dekabrga qadar:

(a) yaylovlarda mavjud tik quduqlarni toʻliq xatlovdan oʻtkazsin va yaylovlarda quduqlardan jamoaviy foydalanishni, yaroqsiz holdagi yaylovlarni qayta foydalanishga kiritishni nazarda tutuvchi quduqlarning eng maqbul joylashuv xaritasini ishlab chiqib, tasdiqlasin;

(b) xatlov natijalariga koʻra sugʻorish inshootlari, jumladan, mavjud quduqlardan samarali foydalanish yuzasidan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

IV. Qaror ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat

16. Qashqadaryo viloyatida chorva ozuqasini koʻpaytirish, yaylovlar degradatsiyasining oldini olish maqsadida “Qashqadaryo agrostar” MCHJ tomonidan Nishon tumani “Nishon” MFY hududida 1 332 gektar yer maydonida zamonaviy pivot sugʻorish tizimi joriy etilayotganligi, tumanning yaylov maydonlarida chorva ozuqa ekinlarining yangi valda, izen, qandim, choʻgʻon va boshqa turlari ekilayotganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin. Bunda:

(a) Qashqadaryo viloyati hokimligi “Qashqadaryo agrostar” MCHJ bilan birgalikda mazkur maydonlardan samarali foydalanish, ushbu tajribani dastlabki bosqichda Nishon tumanining boshqa hududlarida hamda Muborak va Dehqonobod tumanlarida ilgʻor agrotexnologiyalar asosida kengaytirish choralarini koʻrsin;

(b) Iqtisodiyot va moliya vazirligi mazkur bandning “a” kichik bandida belgilangan tadbirlarni moliyalashtirish uchun respublika budjetining 2026-yil II chorak yakunlari bilan daromadlar rejasining orttirib bajarilgan qismi hisobidan “Uzagrostar xolding” kompaniyasiga “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ ustav fondida Iqtisodiyot va moliya vazirligining ulushini oshirish hisobiga qoʻshimcha 15 milliard soʻm mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.

17. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Chorvachilik agentligi, “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti, Kadastr agentligi hamda Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi bilan birgalikda “E-yaylov” elektron platformasida ochiq, shaffof va bepul foydalaniladigan quyidagi maʼlumotlar bazasini shakllantirib, rasmiy veb-sahifasida eʼlon qilib borsin:

(a) infratuzilmalarning joylashuvi, choʻl-yaylov oʻsimliklari urugʻchilik maydonlari;

(b) yaylovlarda chorva mollarini oʻtlatish normalari, qoidalari va yaylovlardan almashib foydalanishga doir xaritalar;

(v) geobotanik tadqiqotlarning natijalariga koʻra toifalangan va moratoriy eʼlon qilingan hududlar.

18. Yaylov yerlaridan samarali foydalanishni tashkil etish va ularni muhofaza qilish, qorakoʻlchilik, teri va jun sanoati sohalarini yanada rivojlantirish boʻyicha respublika komissiyasining (J. Xodjayev) (keyingi oʻrinlarda — Respublika komissiya):

(a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-yanvardagi “Yaylovlarni muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanishning zamonaviy mexanizmlarini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-15-son Farmonining 5-bandiga muvofiq;

(b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 17-iyuldagi “Moʻgʻulistonga oliy darajadagi tashrif davomida qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalarida erishilgan kelishuvlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-225-son qarorning 8-bandiga muvofiq hududiy yaylov xoʻjaliklariga tegishli yaylovlarni toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga berish vakolati 2026-yil yakuniga qadar uzaytirilsin.

19. Chorvachilik agentligi bir oy muddatda mazkur qarorning 18-bandiga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining takliflari asosida yaylov yerlarini toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga berish boʻyicha qaror loyihasini Respublika komissiyasiga (J. Xodjayev) kiritsin.

20. Buxoro viloyati hokimligi Chorvachilik agentligi, Kadastr agentligi bilan birgalikda Buxoro viloyati Qorovulbozor tumani “Navbahor” MFY hududida joylashgan Jarqoq choʻlidan 100 gektar yer uchastkasini urugʻliklarni aprobatsiyadan oʻtkazish maydoni tashkil qilish maqsadida Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot institutiga belgilangan tartibda ajratsin.

21. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Chorvachilik agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda degradatsiyaga uchragan yaylov yerlari maydonlarining 2026-yil 10 foiz, 2027-yil 20 foiz qismida degradatsiyaning oldini olish, hosildorlikni oshirish va qayta tiklash boʻyicha kompleks dasturlar ishlab chiqib, tasdiqlasin.

22. Bosh prokuratura mazkur qarorda belgilangan vazifalar ijrosi yuzasidan chora-tadbirlar sifatli va oʻz vaqtida amalga oshirilishi ustidan taʼsirchan nazorat oʻrnatsin hamda har chorakda amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga axborot kiritib borsin.

23. 2026 — 2028-yillarda yaylov yerlaridan samarali va maqsadli foydalanishni tashkil etishga doir vazifalar boʻyicha “yoʻl xaritasi” 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

24. Iqtisodiyot va moliya vazirligi mazkur qarorning 2-bandida belgilangan tadbirlarni moliyalashtirish uchun 2027-2028-yillarda Davlat budjeti parametrlarida tegishli mablagʻlarni nazarda tutsin.

25. Qishloq xoʻjaligi vazirligi:

(a) Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasi bilan birgalikda 2027-yil 1-yanvarga qadar mazkur qarorning 4-bandiga muvofiq yaylov sugʻurtasini joriy qilish tartibini nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini;

(b) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisidagi takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

26. Mazkur qaror ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsan javobgar etib Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Xodjayev hamda qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari — Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi direktori O.A. Butayev belgilansin.

27. Qaror ijrosini nazorat qilish va ijro uchun masʼul tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining agrar rivojlanish masalalari boʻyicha maslahatchisi Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 14-oktabrdagi PQ-374-son qaroriga 1-ILOVA

2026 — 2028-yillarda Buxoro choʻl-yaylov ozuqabop oʻsimliklar urugʻchiligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi tomonidan urugʻchilik maydonlarini tashkil etishning

(gektar) T/r Hududlar nomi Yangidan tashkil etiladigan urugʻchilik maydoni Shundan: 2026-yil 2027-yil 2028-yil 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 750 200 250 300 2. Buxoro viloyati 1 150 300 400 450 3. Jizzax viloyati 1 150 250 400 500 4. Qashqadaryo viloyati 1 900 500 600 800 5. Navoiy viloyati 2 700 500 1 000 1 200 6. Samarqand viloyati 800 100 300 400 7. Surxondaryo viloyati 950 200 300 450 Jami: 9 400 2 050 3 250 4 100

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 14-oktabrdagi PQ-374-son qaroriga 2-ILOVA

2026 — 2028-yillarda hududlarda chorva mollarini suv bilan taʼminlash uchun sugʻorish inshootlarini barpo etishning

(dona) T/r Hududlar nomi Yangi quduqlar soni Shundan: 2026-yil 2027-yil 2028-yil soni gektar soni gektar soni gektar soni gektar 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 56 168 000 32 96 000 12 36 000 12 36 000 2. Buxoro viloyati 51 153 000 31 93 000 11 33 000 9 27 000 3. Jizzax viloyati 21 63 000 10 30 000 11 33 000 4. Qashqadaryo viloyati 52 156 000 28 84 000 12 36 000 12 36 000 5. Navoiy viloyati 103 309 000 70 210 000 17 51 000 16 48 000 6. Samarqand viloyati 21 63 000 10 30 000 11 33 000 7. Surxondaryo viloyati 19 57 000 9 27 000 10 30 000 Jami 323 969 000 161 483 000 81 243 000 81 243 000

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 14-oktabrdagi PQ-374-son qaroriga 3-ILOVA

2026-yilda mahalliy aholi tomonidan uy sharoitida boqiladigan chorva mollarini oʻtlatish uchun boʻsh turgan yerlarda jamoat yaylovlarini tashkil etishning

T/r Hudud nomi Jamoat yaylovlari tashkil qilinadigan mahallalar soni Yer maydoni, ming gektar 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 21 44,3 2. Buxoro viloyati 6 90,8 3. Jizzax viloyati 90 38,6 4. Qashqadaryo viloyati 104 99 5. Navoiy viloyati 77 219,5 6. Samarqand viloyati 56 43 7. Surxondaryo viloyati 116 92,1 Jami 470 627,3

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 14-oktabrdagi PQ-374-son qaroriga 4-ILOVA

Qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi yerlar sifatida hisobga olgan holda yirik chorva majmualari va ozuqa zaxirasi omborlari quriladigan yaylov yer uchastkalari

T/r Hudud nomi Tuman Mahalla nomi Loyiha amalga oshiriladigan maydon (gektar) Boqiladigan chorva soni Chorva majmuasi quriladigan yer uchastkasi konturi 1. Navoiy viloyati Karmana tumani “Malik” MFY 50 5 000 1 129q 2. Karmana tumani “Malik” MFY 10 1 000 1 131 3. Konimex tumani “Madaniyat” OFY 5 2 250 3 192 4. Konimex tumani “Sarjal” OFY 5 6 000 4 343 5. Tomdi tumani “Ayaqquduq” OFY 5 2 000 2 882 6. Samarqand viloyati Kattaqoʻrgʻon tumani “Sebiston” MFY 5 400 110q 7. Kattaqoʻrgʻon tumani “Moybuloq” MFY 5 2 000 117q 8. Nurobod tumani “Chorvador” MFY 5 450 8 556q 9. Nurobod tumani “Olgʻa” MFY 5 1 300 8 575q 10. Paxtachi tumani “Qarnab” MFY 5 400 7 041q 11. Paxtachi tumani “Qarnab” MFY 5 4 600 6 916q 12. Qoʻshrabot tumani “Ozod” MFY 5 250 2 271q 13. Surxondaryo viloyati Qumqoʻrgʻon tumani “Saxovat” MFY 10 20 000 9 919q 14. Qumqoʻrgʻon tumani “Tebat” MFY 5 5 000 10 041q 15. Termiz tumani “Gulbahor” MFY 5 5 000 9q Jami 130 55 650

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 14-oktabrdagi PQ-374-son qaroriga 5-ILOVA

2026 — 2028-yillarda yaylov yerlaridan samarali va maqsadli foydalanishni tashkil etishga doir vazifalar boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Moliyalashtirish manbai Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Normativ-huquqiy va metodologik bazani shakllantirish va takomillashtirish 1. Yer kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. Har yilgi geobotanik tahlillar, shuningdek, yogʻingarchilik, degradatsiya darajasidan kelib chiqib, yaylovlarda chorva mollariga toʻgʻri keladigan maydonning meʼyori Chorvachilik agentligi tomonidan tasdiqlanishini nazarda tutuvchi qonun loyihasini ishlab chiqish va kiritish. Mablagʻ talab qilinmaydi 2026-yil noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Fanlar akademiyasi, Chorvachilik agentligi 2. Yaylovlarda degradatsiya jarayonlarining oldini olish va yaylovlardan yanada samarali foydalanishni monitoring qilishning yangi mexanizmlarini joriy etish. Yaylovlardan samarali foydalanish boʻyicha quyidagi tartiblarni ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritish: yaylovlarning pasportini shakllantirish; yaylov uchun oʻtlatishning eng koʻp miqdorini belgilash; chorva mollari uchun toʻgʻri keladigan maydon normasini aniqlash; yaylovlar degradatsiyasining oldini olish va ulardan samarali foydalanishni eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholab borish. Mablagʻ talab qilinmaydi 2026-yil noyabr Chorvachilik agentligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Kadastr agentligi, “Oʻzgidromet”, “Oʻzbekkosmos” agentligi 3. Jamoat yaylovlarini tashkil qilish boʻyicha tashabbuskorlar bilan tuziladigan namunaviy shartnoma loyihasini ishlab chiqish. 1. Jamoat yaylovlari ishtirokchilarining huquq va majburiyatlarini belgilash. 2. Jamoat yaylovlarida degradatsiyaning oldini olish boʻyicha vazifalarni amalga oshirish. 3. Jamoat yaylovlarida almashlab oʻtlatish qoidalarini belgilash. Mablagʻ talab qilinmaydi 2026-yil oktabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Chorvachilik agentligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 4. Quduqlardan jamoaviy foydalanish tartibi va ularni boshqarishni nazarda tutuvchi hujjat loyihasini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. Mablagʻ talab qilinmaydi 2026-yil noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Chorvachilik agentligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Kadastr agentligi 5. “Qishloq xoʻjaligi tavakkalchiliklarini sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi Qonunga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. Yaylovlarni sugʻurtalash boʻyicha AQSH va Avstraliya tajribasini ishchi guruh tuzgan holda oʻrganish. Mablagʻ talab qilinmaydi 2026-yil 1-noyabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasi Yaylovlarni sugʻurtalash amaliyotini yoʻlga qoʻyish boʻyicha taklif ishlab chiqish. 2026-yil 1-dekabr “Qishloq xoʻjaligi tavakkalchiliklarini sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi Qonunga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2027-yil 1-yanvar II. Yaylov yerlaridan samarali foydalanish va degradatsiyaning oldini olish choralari 6. Yaylovlarda geobotanik tadqiqotlarni oʻtkazish. 1. “Oʻzdaverloyiha” DILI tomonidan yaylovlarda geobotanik tadqiqotlarni oʻtkazish. Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar 2026-2027-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Chorvachilik agentligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, “Oʻzdaverloyiha” DILI, Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot instituti, zaruratga koʻra boshqa davlat tashkilot va idoralari 2. Geobotanik tadqiqotlar natijalariga koʻra yaylovlarning degradatsiyaga uchraganlik darajasini aniqlash va ularning elektron xaritalarini yaratish. 2026-2027-yillar 3. Yaylovlardan foydalanishda yaylovlarning oʻsimlik bilan qoplanganlik darajasi hamda hosildorlik koʻrsatkichlariga koʻra ularni “yashil” , “sariq” va “qizil” toifalarga ajratish. Bunda har bir toifaning alohida belgilari va xususiyatlariga qarab tasniflash. 2027-yil mart 4. Yaylovlarda oʻtkaziladigan geobotanik tadqiqotlar natijalari va undagi barcha maʼlumotlar Chorvachilik agentligining “E-yaylov” elektron platformasiga integratsiya qilib borilishini taʼminlash. 2026-2027-yillar 7. Yaylovlardan samarali foydalanishda yaylovdan foydalanuvchilar va mavjud infratuzilmalar roʻyxatini shakllantirish. 1. Yaylovlardan samarali foydalanish maqsadida foydalanuvchilarning xoʻjalik faoliyatini belgilash. Bunda chorvachilik, yaylov urugʻchiligi, dorivor oʻsimliklar bilan shugʻullanuvchi va boshqa maqsadlarda faoliyat olib borayotgan subyektlarning roʻyxatini shakllantirish. Mablagʻ talab etilmaydi 2026-yil dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Chorvachilik agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 2. Yaylovlarda mavjud infratuzilma obyektlari, jumladan, qoʻra-qoʻtonlar, choʻpon uylari, suv inshootlari, omborxonalar va boshqalarni inventarizatsiyadan oʻtkazish. Doimiy 8. Yaylovlardan samarali foydalanishda qatʼiy choralarni belgilash. 1. Yaylovlardan foydalanishda “qizil” toifaga mansub hududlarda chorva mollarini oʻtlatishga kamida 3 yil muddatga moratoriy eʼlon qilish. Bunda moratoriy eʼlon qilingan hududlarda chorva mollarini oʻtlatgan subyektlarga tegishli choralarni koʻrish. Mablagʻ talab etilmaydi Zarur hollarda Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Chorvachilik agentligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, “Oʻzdaverloyiha” DILI, Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot instituti 2. Moratoriy eʼlon qilingan hududlarda yaylovlarni qayta tiklash boʻyicha tegishli tadbirlarni amalga oshirib borish. Doimiy 9. Xatlovdan oʻtkazilgan yaylov yer maydonlarini hududiy yaylov xoʻjaliklari boshqarmalarining yer balansiga muvofiqlashtirish va davlat roʻyxatidan oʻtkazish choralarini koʻrish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-yanvar PF-15-sonli Farmoniga 1-ilovaga muvofiq hamda xatlov natijalari boʻyicha aniqlangan yaylov yer maydonlarini hududiy yaylov xoʻjaligi boshqarmalarining yer hisobiga oʻtkazib berish chorasini koʻrish. Mablagʻ talab etilmaydi 2027-yil yanvar Chorvachilik agentligi, Kadastr agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 10. Degradatsiyaga uchragan yaylovlarni qayta tiklash choralarini koʻrish. 1. Degradatsiyaga uchragan yaylovlarni aniqlash. Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar 2026 — 2027-yillar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Chorvachilik agentligi, “Oʻzdaverloyiha” DILI, Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot instituti, Buxoro choʻl-yaylov ozuqabop oʻsimliklari urugʻchiligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi 2. Degradatsiyaga uchragan yaylovlarni qayta tiklash maqsadida yaylovdan foydalanuvchilar tomonidan yaylovlardan almashlab foydalanish qoidalariga rioya etilishini monitoring qilib borish. Chorvachilik tarmoqlarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hamda tashabbuskorlar mablagʻlari Doimiy 3. Degradatsiyaga uchragan yaylovlarni qayta tiklash boʻyicha tegishli tavsiyalar ishlab chiqish. 2026-yil noyabr 4. Yaylovdan foydalanuvchi subyektlar tomonidan har yili yaylov yer maydonining kamida 10 foiz qismida degradatsiyaning oldini olish, hosildorlikni oshirish va qayta tiklash choralarini koʻrib borish. Doimiy 11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Chorvachilik agentligi bilan birgalikda yaylov yer maydonlarining 2026-yil 10 foiz, 2027-yil 20 foiz qismida degradatsiyaning oldini olish, hosildorlikni oshirish va qayta tiklash boʻyicha kompleks dasturlar ishlab chiqib, tasdiqlash. Respublikadagi 2,5 mln gektar yaylovlarning: 1 105 ming gektarida polosali yaylov ihotazorlari tashkil qilish; 785 ming gektarida dron orqali urugʻ sepish; 70 ming gektarida choʻl-yaylov oʻsimliklari urugʻchilik maydonlarini tashkil qilish; 540 ming gektarida yarim oy shaklidagi chuqurchalar tashkil qilish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari 2026-yil noyabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Chorvachilik agentligi III. Ch oʻl-yaylov oʻsimliklari urugʻchiligini rivojlantirish 12. Yaylovlarni qayta tiklash, hosildorligini oshirish maqsadida choʻl-yaylov oʻsimliklari urugʻchilik maydonlarini kengaytirib borish. 1. Mavjud urugʻchilik maydonlarini xatlovdan oʻtkazish. Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar 2026-yil dekabr Chorvachilik agentligi, Buxoro choʻl-yaylov ozuqabop oʻsimliklari urugʻchiligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot instituti 2. Buxoro choʻl-yaylov ozuqabop oʻsimliklari urugʻchiligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi tomonidan har yili choʻl-yaylov oʻsimliklari urugʻchilik maydonlarini kengaytirib borish. Chorvachilik tarmoqlarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hamda tegishli yaylov ijarachilarining mablagʻlari 2026 — 2028-yillar 3. Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan choʻl-yaylov oʻsimliklarining istiqbolli navlari boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish. Doimiy 4. Yaylovdan foydalanuvchilar tomonidan choʻl-yaylov oʻsimliklari urugʻchilik maydonlarini tashkil etib borish. Doimiy 13. Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot institutining faoliyatini takomillashtirish. Institutning Genetika va urugʻshunoslik laboratoriya-sini taʼmirlash va jihozlash. Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi fanlari akademiyasi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida ilm-fan va innovatsiyalarni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari 2027-yil mart Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Chorvachilik agentligi, Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot instituti 14. Yaylovlardan samarali foydalanish boʻyicha xorijiy davlatlar tajribalarini oʻrganish. 1. Yaylov xoʻjaligi sohasi rivojlangan xorijiy mamlakatlarga amaliy tashrif uyushtirish va kelishuv shartnomalarini imzolash. 2. Yaylov xoʻjaligi sohasi rivojlangan xorijiy mamlakatlar bilan Oʻzbekiston sharoitida yaylovlardan samarali foydalanish boʻyicha zamonaviy ilmiy-tadqiqot yoʻnalishlari boʻyicha hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Davlat budjeti mablagʻlari va xalqaro moliya instituti mablagʻlari 2026-2027-yillar Chorvachilik agentligi, Qorakoʻlchilik va choʻl ekologiyasi ilmiy-tadqiqot instituti, Buxoro choʻl-yaylov ozuqabop oʻsimliklari urugʻchiligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi 15. Ob-havo va iqlimga oid maʼlumotlarni amaldagi qonunchilikka muvofiq oʻz vaqtida sifatli taqdim etib borish. Ob-havo va iqlimga oid oylik va choraklik maʼlumotlarni yaylovdan foydalanuvchilarga oʻz vaqtida yetkazish tizimini yoʻlga qoʻyish. Yaylovdan foydalanuvchilar mablagʻlari Doimiy Oʻzgidromet agentligi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 14-oktabr,

PQ-374-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.10.2026-y., 07/26/374/1036-son)

lex.uz