UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 14-oktabr · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 14 октябрь · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 октября 2026 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 October 2026 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 30 сентябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 2 октябрда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда болаларни, айниқса, зўравонликдан жабрланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Богота ҳаракатлар чақирувига қўшилди ва Болаларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш бўйича глобал альянс аъзолигига қабул қилинди. 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди.

Шу билан бирга бугунги кунда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш, уларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш, процессуал ҳаракатлар жараёнларида уларнинг малакали юридик ёрдам олиш имкониятини таъминлаш, шунингдек боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноий қилмишлар учун жавобгарликни кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига болаларга нисбатан зўравонлик, шу жумладан жинсий зўравонлик, шунингдек боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноий қилмишлар учун жавобгарликни кучайтиришни ҳамда вояга етмаганларга нисбатан янги мажбурлов чораларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаганлар учун қўшимча процессуал кафолатларни белгилашга, шу жумладан вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ ишлар бўйича васийлик ва ҳомийлик органлари вакилларининг иштирокини таъминлашга, қонуний вакилларнинг иштирок этишига ва уларни алмаштиришга ҳамда вояга етмаганлар иштирокида айрим процессуал ҳаракатларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаганлик ва уларни тарбиялаш ҳамда уларга таълим бериш жараёнида зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш, аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ахборотни тақдим этмаганлик, Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг қарорларини ижро этмаганлик, шунингдек болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига вояга етмаганларга нисбатан жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш тартибини уларни таълим ташкилотларига, тарбия муассасаларига ва ижтимоий хизматлар кўрсатувчи муассасаларга жойлаштириш билан боғлиқ ҳолда такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шу билан бирга бошқа қонун ҳужжатларига вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси механизмларини, тазйиқ ва зўравонлик масалалари бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришни, қонунчиликнинг айрим қоидаларини ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг тугатилишига мувофиқлаштиришни, болага нисбатан зўравонлик содир этган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асосини белгилашни, шунингдек зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларни давлат ҳисобидан юридик ёрдам билан таъминлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур Қонун болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга, таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ташкилотларнинг ва бошқа соҳалардаги ташкилотларнинг масъулиятини оширишга, болаларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг ва жиноятларнинг олдини олишга, содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга, шунингдек болаларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар, № 5, 643, 647-моддалар, № 8, 968-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1156-модда, № 11, 1236-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 3, 249, 250, 253-моддалар, № 4, 353, 354, 361-моддалар, № 6, 621, 622, 626-моддалар, № 7, 747-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 50-модданинг :

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш йигирма йилдан ортиқ, лекин йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга белгиланади ва фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш (118-модданинг тўртинчи қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки унинг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг тўртинчи қисми), терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун тайинланиши мумкин»;

олтинчи қисмидаги «мумкин эмас» деган сўзлар «мумкин эмас, бундан боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан содир этилган жиноятлар мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 51-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш (118-модданинг тўртинчи қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки унинг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг тўртинчи қисми), терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланади»;

3) 57 1 -модданинг матни «(97-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлардан кейин «ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш (118-модданинг тўртинчи қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки унинг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (119-модданинг тўртинчи қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 64-модданинг еттинчи қисми «ушбу Кодекснинг» деган сўзлардан кейин «118-моддаси учинчи қисми «а» бандида ва тўртинчи қисмида, 119-моддаси учинчи қисми «а» бандида ва тўртинчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 69-модданинг олтинчи қисми «ушбу Кодекснинг» деган сўзлардан кейин «118-моддаси учинчи қисми «а» бандида ва тўртинчи қисмида, 119-моддаси учинчи қисми «а» бандида ва тўртинчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 72-модданинг еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда шартли ҳукм қилиш боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди»;

7) 73-модда тўртинчи қисмининг «г» банди «ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик» деган сўзлардан кейин «боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятларни қасддан содир этганлик» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

8) 88-модданинг :

биринчи қисми :

«в» бандидаги «махсус ўқув-тарбия муассасасига» деган сўзлар «таълим ташкилотига, тарбия муассасасига ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасага» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги «г» банд билан тўлдирилсин:

«г) назорат остига бериш»;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вояга етмаган шахсларнинг таълим ташкилотида, тарбия муассасасида ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасада назорат остида бўлиш муддати ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади»;

9) 104-модда иккинчи қисми диспозициясининг «а» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан»;

10) 105-модда иккинчи қисми диспозициясининг «б» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан»;

11) 118-модда тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади»;

12) 119-модда тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади»;

13) 129-модда иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги мазмундаги «б 1 » банд билан тўлдирилсин:

«б 1 ) бир гуруҳ шахслар томонидан»;

14) 276 10 -модда :

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

учинчи қисмининг санкциясидаги «беш» деган сўз «етти» деган сўз билан алмаштирилсин.

2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-моддалар, № 12, 1280, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда, № 6, 727-модда, № 8, 968, 969-моддалар, № 9, 1042-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 4, 353, 354-моддалар, № 6, 622, 626-моддалар, № 7, 750-модда, № 8, 926-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 55-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Жинсий зўравонликка оид жиноят ишлари бўйича вояга етмаган жабрланувчига ушбу Кодекснинг 50-моддасида белгиланган тартибда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чоралари кўрилади»;

2) 60-модда :

иккинчи қисми «васийлар, ҳомийлар» деган сўзлардан кейин «васийлик ва ҳомийлик органининг вакиллари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Вояга етмаган шахсга нисбатан унинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси, ҳомийси ёки бошқа қариндошлари томонидан содир этилган жиноятлар бўйича ишни судга қадар юритишда ҳамда суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органининг вакили иштирок этади»;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 66-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Жинсий зўравонликка оид жиноят ишлари бўйича вояга етмаган гувоҳга ушбу Кодекснинг 50-моддасида белгиланган тартибда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чоралари кўрилади»;

4) 91-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

«8) вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик содир этиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича вояга етмаган жабрланувчини ёки гувоҳни сўроқ қилиш»;

5) 121-модда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Вояга етмаган шахсга нисбатан унинг ота-онаси, уни фарзандликка олувчи, унинг васийси, ҳомийси ёки бошқа қариндоши томонидан содир этилган зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштироки жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланиши шарт»;

иккинчи — ўнинчи қисмлари тегишинча учинчи — ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми «жабрланувчи вакилининг» деган сўзлардан кейин «васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми «жабрланувчи вакилига» деган сўзлардан кейин «васийлик ва ҳомийлик органининг вакилига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи қисмидаги «қонуний вакил, педагог ва (ёки) психолог» деган сўзлар «қонуний вакили, педагог ва (ёки) психолог иштирокида, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда васийлик ва ҳомийлик органининг вакили» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи қисми «қонуний вакили» деган сўзлардан кейин «васийлик ва ҳомийлик органининг вакили» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 123-модда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Жинсий зўравонликка оид жиноят ишлари бўйича вояга етмаган жабрланувчи ва гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўртасида юзлаштириш ўтказиш суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими билан амалга оширилади»;

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

7) 549-модданинг учинчи қисми «асос бўлса» деган сўзлардан кейин «ёки ушбу Кодекс 60-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233, 1236, 1237-моддалар, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 6-моддалар, № 2, 131, 133-моддалар, № 3, 249, 250, 253-моддалар, № 4, 351, 353, 354, 355, 356, 359, 361, 364-моддалар, № 5, 496, 497, 499-моддалар, № 6, 621, 622, 626-моддалар, № 7, 747, 749-моддалар, № 8, 926-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 41 1 -модда :

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 47-модда :

номидаги «тарбиялаш, уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик» деган сўзлар «тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, уларга ғамхўрлик кўрсатмаслик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ёки вояга етмаган болаларга ғамхўрлик кўрсатмаслик, яъни зарур имкониятлар, билим ва кўникмаларга, шу жумладан бунинг учун тегишли хизматлардан (тиббий, таълим, ижтимоий ва бошқа хизматлардан) фойдаланиш имкониятига эга бўлган ота-оналар (улар ўрнини босувчи ёки болага қараб турган шахслар) томонидан қасддан уларнинг асосий эҳтиёжларини қаноатлантирмаслик вояга етмаган боланинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ва ахлоқий ривожланиши бузилишига олиб келса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

бешинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

олтинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

еттинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

3) 47 3 -модда :

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

4) 188 3 -модда :

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

5) қуйидаги мазмундаги 189 3 -модда билан тўлдирилсин:

«189 3 -модда. Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган, ушбу Кодекснинг 189 ва 189 1 -моддаларида назарда тутилмаган ахборот маҳсулотини тайёрлаш, тақдим этиш ва (ёки) тарқатиш, шу жумладан уни сотиш (шу жумладан обуна бўйича тарқатиш), ижарага, прокатга бериш, ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан тарқатиш, бериш, оммавий намойиш қилиш, оммавий ижро этиш (шу жумладан эфир ёки кабель узатуви, томошабоп тадбирлар воситасида), телекоммуникация тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш, —

болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

6) қуйидаги мазмундаги 198 10 -модда билан тўлдирилсин:

«198 10 -модда. Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик ёки ижро этишга тўсқинлик қилиш

Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик ёки ижро этишга тўсқинлик қилиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

7) 245-модданинг биринчи қисмидаги :

«47-моддасининг иккинчи — еттинчи қисмларида» деган сўзлар «47» рақами билан алмаштирилсин;

«190» рақами «189 3 , 190» рақамлари билан алмаштирилсин;

«198 9 » рақами «198 9 , 198 10 » рақамлари билан алмаштирилсин;

8) 247-модданинг матнидаги «ушбу Кодекс 47-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида» деган сўзлар «ушбу Кодекс 47-моддасининг олтинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 248-модда :

биринчи қисмидаги «47-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг 4-бандидаги «47-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

10) 248 1 -модданинг биринчи қисмидаги «47-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

11) 282-модда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу Кодекснинг 41 1 -моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган тақдирда, икки сутка ичида прокурор томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича далиллар билан бирга бир сутка ичида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига юборилади»;

иккинчи — бешинчи қисмлари тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

«7) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган, ушбу Кодекснинг 41 1 -моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақида прокурорнинг қарори».

4-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 4, 136-модда, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 10, 605-модда; 2019 йил, № 3, 165-модда, № 5, 267-модда, № 8, 469-модда, № 9, 588, 592-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 2, 104-модда, № 3, 187-модда, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 818, 823, 828-моддалар, № 12, 1285-модда; 2026 йил, № 1, 3, 5-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

1) 15-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари:

уларнинг зиммасига жабрланувчидан узр сўраш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш ёхуд назорат остига бериш мажбуриятини юклатиш — суд томонидан;

вояга етмаганларнинг қонунчиликка мувофиқ жойлаштирилиши белгиланган таълим ташкилотига, тарбия муассасасига ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасага уларни жойлаштириш — тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ҳамда ички ишлар органлари томонидан ижро этилади»;

2) қуйидаги мазмундаги 196 1 -модда билан тўлдирилсин:

«196 1 -модда. Назорат остига бериш

Суд ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахсни ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ёхуд вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар раҳбарларига назорат остига бериши мумкин.

Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс назорат остида бўлиб турган даврида ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, суд унга нисбатан белгиланган назорат остида бўлиш чорасини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 88-моддаси биринчи қисми «в» бандида назарда тутилган мажбурлов чорасига ўзгартириши мумкин»;

3) 197-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«197-модда. Таълим ташкилотларига, тарбия муассасасига ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасага жойлаштириш

Вояга етмаган шахслар қонунчиликка мувофиқ жойлаштирилиши белгиланган таълим ташкилотларига, тарбия муассасаларига ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасаларга қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади.

Вояга етмаган шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ жойлаштирилиши белгиланган таълим ташкилотларида, тарбия муассасаларида ва ижтимоий хизмат кўрсатувчи муассасаларда бўлиши тартиби ва шарт-шароитлари, улардаги ўқув жараёнларини ва тарбиявий таъсирга оид ишларни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади».

5-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-263-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 343-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 5, 267-модда, № 9, 592-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 1, 5-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда; 2024 йил, № 8, 823-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 6-модданинг саккизинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини ёки бошқа болалар муассасаларини ўзбошимчалик билан тарк этган ёхуд» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 11-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3) 12-модда :

биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи қисмининг :

учинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

саккизинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

4) 13-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган муассасаларнинг фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширади»;

5) 14-модда чиқариб ташлансин;

6) 16-модда биринчи қисмининг :

тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

7) 17 1 -модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

8) 19-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

9) 20-модда биринчи қисмининг :

тўртинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи хатбошисидаги «ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келганлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

10) 24-модданинг иккинчи қисмидаги «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси ёки ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида» деган сўзлар «Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 5-боб чиқариб ташлансин.

6-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-378-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-445-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 509-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда; 2020 йил, № 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 9, 964-модда; 2026 йил, № 5, 497-модда) 27-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Оммавий қабуллар вақтида давлат органининг раҳбарига ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахсига келиб тушган ҳамда жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларга, шунингдек хотин-қизларга ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатчининг жавоб хати юбормаслик ҳақидаги талаби мавжуд бўлган мурожаатларга ёзма жавоб ёки электрон шаклдаги жавоб талаб этилмайди».

7-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ЎРҚ-406-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 271-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 1, 5-модда; 2024 йил, № 9, 964-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда; 2026 йил, № 6, 626-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 22-модданинг :

тўртинчи қисмидаги «ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмидаги «ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 27-модда иккинчи қисмининг :

еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

саккизинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошисидаги «ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

8-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 588, 591-моддалар, № 10, 674-модда, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 7, 537-модда; 2024 йил, № 3, 244-модда, № 9, 958, 964-моддалар; 2024 йил, № 12, 1291-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда; 2026 йил, № 1, 2-модда, № 4, 355-модда, № 5, 499-модда, № 8, 927-модда) 16-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

йигирма иккинчи хатбошидаги «вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўттизинчи хатбошидаги «яшаш, тарбияланиш ва таълим олиш учун алоҳида шароитларга муҳтож бўлган вояга етмаганлар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

9-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-798-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, 10-сонга илова; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 7, 627-модда, № 9, 964-модда; 2025 йил № 2, 193-модда, № 6, 730-модда, № 11, 1233-модда, № 12, 1321, 1329-моддалар; 2026 йил, № 6, 621-модда, № 7, 747-модда) 161-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:

«5 1 ) болани тарбиялаш ва унга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган таълим ташкилоти ходимининг болага нисбатан зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши».

10-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 16 июнда қабул қилинган «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги ЎРҚ-848-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 6, 447-модда; 2026 йил, № 4, 358-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 9-модда қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

«6) зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болалар — улар тегишли процессуал ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан»;

2) 11-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда кўрсатилади».

11-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги ЎРҚ-917-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 2, 117-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 12-модда биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 20-модданинг биринчи қисмидаги «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3) 27-модданинг :

номидаги «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисмидаги «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмидаги «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

12-модда . Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

13-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

14-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 14 октябрь,

ЎРҚ-1180-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 03/26/1180/1032-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2026-yil 30-sentabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2026-yil 2-oktabrda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda bolalarni, ayniqsa, zoʻravonlikdan jabrlangan bolalarni ijtimoiy himoya qilish tizimini takomillashtirishga qaratilgan izchil chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Xususan, Oʻzbekiston Respublikasi Bogota harakatlar chaqiruviga qoʻshildi va Bolalarga nisbatan zoʻravonlikka chek qoʻyish boʻyicha global alyans aʼzoligiga qabul qilindi. 2026 — 2030-yillarga moʻljallangan Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish strategiyasi tasdiqlandi.

Shu bilan birga bugungi kunda bolalarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari himoyasini yanada kuchaytirish, ularni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish mexanizmlarini takomillashtirish, protsessual harakatlar jarayonlarida ularning malakali yuridik yordam olish imkoniyatini taʼminlash, shuningdek bolaning oʻlimiga sabab boʻlgan jinoiy qilmishlar uchun javobgarlikni kuchaytirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga bolalarga nisbatan zoʻravonlik, shu jumladan jinsiy zoʻravonlik, shuningdek bolaning oʻlimiga sabab boʻlgan jinoiy qilmishlar uchun javobgarlikni kuchaytirishni hamda voyaga yetmaganlarga nisbatan yangi majburlov choralarini belgilashni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda. Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksiga voyaga yetmaganlar uchun qoʻshimcha protsessual kafolatlarni belgilashga, shu jumladan voyaga yetmaganlarga nisbatan zoʻravonlik bilan bogʻliq ishlar boʻyicha vasiylik va homiylik organlari vakillarining ishtirokini taʼminlashga, qonuniy vakillarning ishtirok etishiga va ularni almashtirishga hamda voyaga yetmaganlar ishtirokida ayrim protsessual harakatlarni oʻtkazishning oʻziga xos xususiyatlarini belgilashga qaratilgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Bundan tashqari Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga bolalarni tarbiyalash majburiyatlarini bajarmaganlik va ularni tarbiyalash hamda ularga taʼlim berish jarayonida zoʻravonlik sodir etganlik uchun javobgarlikni kuchaytirish, aniqlangan huquqbuzarliklar haqidagi axborotni taqdim etmaganlik, Bolalar masalalari boʻyicha komissiyalarning qarorlarini ijro etmaganlik, shuningdek bolalarni ularning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzganlik uchun javobgarlik belgilanishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda. Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-ijroiya kodeksiga voyaga yetmaganlarga nisbatan jinoyat-huquqiy taʼsir choralarini amalga oshirish tartibini ularni taʼlim tashkilotlariga, tarbiya muassasalariga va ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchi muassasalarga joylashtirish bilan bogʻliq holda takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Shu bilan birga boshqa qonun hujjatlariga voyaga yetmaganlar oʻrtasida huquqbuzarliklar profilaktikasi mexanizmlarini, tazyiq va zoʻravonlik masalalari boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish tartibini takomillashtirishni, qonunchilikning ayrim qoidalarini ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarining tugatilishiga muvofiqlashtirishni, bolaga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan xodim bilan mehnat shartnomasini bekor qilishning qoʻshimcha asosini belgilashni, shuningdek zoʻravonlikdan jabrlangan yoki zoʻravonlikka guvoh boʻlgan bolalarni davlat hisobidan yuridik yordam bilan taʼminlashni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Mazkur Qonun bolalarni zoʻravonlikdan himoya qilishga, taʼlim, sogʻliqni saqlash, aholini ijtimoiy himoya qilish boʻyicha tashkilotlarning va boshqa sohalardagi tashkilotlarning masʼuliyatini oshirishga, bolalarga nisbatan maʼmuriy huquqbuzarliklarning va jinoyatlarning oldini olishga, sodir etilgan huquqbuzarliklar uchun javobgarlikning muqarrarligini taʼminlashga, shuningdek bolalarning huquqlarini, erkinliklarini va qonuniy manfaatlarini taʼminlashga xizmat qiladi.

1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2012-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 1, 3-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 314-modda, № 12, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 12, 656-modda; 2007-yil, № 4, 158, 166-moddalar, № 6, 248-modda, № 9, 416, 422-moddalar, № 12, 607-modda; 2008-yil, № 4, 187, 188, 189-moddalar, № 7, 352-modda, № 9, 485, 487, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 128-modda, № 9, 329, 334, 335, 337-moddalar, № 12, 470-modda; 2010-yil, № 5, 176, 179-moddalar, № 9, 341-modda, № 12, 471, 477-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430-modda, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 471-modda, № 9, 592-modda, № 11, 787-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 204-modda, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, № 3, 217-modda, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 966, 968, 973-moddalar, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 466-moddalar, № 6, 575-modda, № 10, 981-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 187, 188-moddalar, № 4, 265-modda, № 5, 319-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 111-modda, № 3, 245-modda, № 8, 818-modda, № 9, 954, 964-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-moddalar, № 11, 1186-modda, № 12, 1280, 1287-moddalar; 2025-yil, № 2, 196-modda, № 3, 376, 377-moddalar, № 5, 643, 647-moddalar, № 8, 968-modda, № 9, 1042-modda, № 10, 1156-modda, № 11, 1236-modda; 2026-yil, № 1, 5-modda, № 3, 249, 250, 253-moddalar, № 4, 353, 354, 361-moddalar, № 6, 621, 622, 626-moddalar, № 7, 747-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 50-moddaning :

uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Uzoq muddatli ozodlikdan mahrum qilish yigirma yildan ortiq, lekin yigirma besh yildan koʻp boʻlmagan muddatga belgilanadi va faqat javobgarlikni ogʻirlashtiradigan holatlarda qasddan odam oʻldirish (97-moddaning ikkinchi qismi), oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan shaxsning nomusiga tegish (118-moddaning toʻrtinchi qismi), oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan shaxsga nisbatan zoʻrlik ishlatib, qoʻrqitib yoki uning ojizligidan foydalanib, jinsiy ehtiyojni gʻayritabiiy usulda qondirish (119-moddaning toʻrtinchi qismi), terrorizm (155-moddaning uchinchi qismi) uchun tayinlanishi mumkin”;

oltinchi qismidagi “mumkin emas” degan soʻzlar “mumkin emas, bundan bolaning oʻlimiga sabab boʻlgan qasddan sodir etilgan jinoyatlar mustasno” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 51-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Umrbod ozodlikdan mahrum qilish jazosi javobgarlikni ogʻirlashtiradigan holatlarda qasddan odam oʻldirish (97-moddaning ikkinchi qismi), oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan shaxsning nomusiga tegish (118-moddaning toʻrtinchi qismi), oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan shaxsga nisbatan zoʻrlik ishlatib, qoʻrqitib yoki uning ojizligidan foydalanib, jinsiy ehtiyojni gʻayritabiiy usulda qondirish (119-moddaning toʻrtinchi qismi), terrorizm (155-moddaning uchinchi qismi) uchun belgilanadi”;

3) 57 1 -moddaning matni “(97-moddaning ikkinchi qismi)” degan soʻzlardan keyin “oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan shaxsning nomusiga tegish (118-moddaning toʻrtinchi qismi), oʻn toʻrt yoshga toʻlmagan shaxsga nisbatan zoʻrlik ishlatib, qoʻrqitib yoki uning ojizligidan foydalanib, jinsiy ehtiyojni gʻayritabiiy usulda qondirish (119-moddaning toʻrtinchi qismi)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 64-moddaning yettinchi qismi “ushbu Kodeksning” degan soʻzlardan keyin “118-moddasi uchinchi qismi “a” bandida va toʻrtinchi qismida, 119-moddasi uchinchi qismi “a” bandida va toʻrtinchi qismida” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

5) 69-moddaning oltinchi qismi “ushbu Kodeksning” degan soʻzlardan keyin “118-moddasi uchinchi qismi “a” bandida va toʻrtinchi qismida, 119-moddasi uchinchi qismi “a” bandida va toʻrtinchi qismida” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

6) 72-moddaning yettinchi qismi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda shartli hukm qilish bolaning oʻlimiga sabab boʻlgan qasddan jinoyat sodir etgan shaxsga nisbatan qoʻllanilmaydi”;

7) 73-modda toʻrtinchi qismining “g” bandi “yoki unga nisbatan uyatsiz-buzuq harakatlar qilganlik” degan soʻzlardan keyin “bolaning oʻlimiga sabab boʻlgan jinoyatlarni qasddan sodir etganlik” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

8) 88-moddaning :

birinchi qismi :

“v” bandidagi “maxsus oʻquv-tarbiya muassasasiga” degan soʻzlar “taʼlim tashkilotiga, tarbiya muassasasiga va ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi muassasaga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi “g” band bilan toʻldirilsin:

“g) nazorat ostiga berish”;

ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Voyaga yetmagan shaxslarning taʼlim tashkilotida, tarbiya muassasasida va ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi muassasada nazorat ostida boʻlish muddati va shartlari Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligi bilan belgilanadi”;

9) 104-modda ikkinchi qismi dispozitsiyasining “a” bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) voyaga yetmagan shaxsga yoki homiladorligi aybdorga ayon boʻlgan ayolga nisbatan”;

10) 105-modda ikkinchi qismi dispozitsiyasining “b” bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) voyaga yetmagan shaxsga yoki homiladorligi aybdorga ayon boʻlgan ayolga nisbatan”;

11) 118-modda toʻrtinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻn besh yildan yigirma besh yilgacha ozodlikdan mahrum qilish yoki umrbod ozodlikdan mahrum qilish jazosi bilan jazolanadi”;

12) 119-modda toʻrtinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“oʻn besh yildan yigirma besh yilgacha ozodlikdan mahrum qilish yoki umrbod ozodlikdan mahrum qilish jazosi bilan jazolanadi”;

13) 129-modda ikkinchi qismining dispozitsiyasi quyidagi mazmundagi “b 1 ” band bilan toʻldirilsin:

“b 1 ) bir guruh shaxslar tomonidan”;

14) 276 10 -modda :

birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining bir yuz ellik baravaridan ikki yuz ellik baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatdan toʻrt yuz soatgacha majburiy jamoat ishlari yoxud uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoki uch yildan besh yilgacha ozodlikni cheklash yoki uch yildan besh yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi”;

ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“uch yuz oltmish soatdan toʻrt yuz sakson soatgacha majburiy jamoat ishlari yoki uch yildan besh yilgacha ozodlikni cheklash yoki besh yildan yetti yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi”;

uchinchi qismining sanksiyasidagi “besh” degan soʻz “yetti” degan soʻz bilan almashtirilsin.

2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2013-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 2, 5-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 12, 269-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 11, 23-moddalar, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 12, 418-modda; 2006-yil, № 6, 261-modda; 2007-yil, № 4, 166-modda, № 6, 248, 249-moddalar, № 9, 422-modda, № 12, 594, 595, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 177, 187-moddalar, № 9, 482, 484, 487-moddalar, № 12, 636, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 136-modda, № 9, 335-modda, № 12, 469, 470-moddalar; 2010-yil, № 6, 231-modda, № 9, 334, 336, 337, 342-moddalar, № 12, 477-modda; 2011-yil, № 4, 103, 104-moddalar, № 9, 252-modda, № 12/2, 363-modda; 2012-yil, № 1, 3-modda, № 9/2, 244-modda, № 12, 336-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 385-modda; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 5-moddalar, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430, 431-moddalar, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469-modda, № 9, 589, 592-moddalar, № 10, 671-modda, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 881, 891-moddalar; 2020-yil, № 3, 204-modda, № 5, 296-modda, № 12, 689-modda; 2021-yil, № 1, 5, 11, 13, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 973-modda, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 216-modda, № 4, 337-modda, № 6, 575-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185-moddalar, № 4, 265, 269-moddalar, № 5, 319-modda, № 9, 713-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 115-modda, № 9, 964-modda, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-moddalar, № 12, 1280, 1286, 1292-moddalar; 2025-yil, № 1, 8-modda, № 2, 196, 201-moddalar, № 3, 376-modda, № 6, 727-modda, № 8, 968, 969-moddalar, № 9, 1042-modda; 2026-yil, № 1, 5-modda, № 4, 353, 354-moddalar, № 6, 622, 626-moddalar, № 7, 750-modda, № 8, 926-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 55-modda quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Jinsiy zoʻravonlikka oid jinoyat ishlari boʻyicha voyaga yetmagan jabrlanuvchiga ushbu Kodeksning 50-moddasida belgilangan tartibda davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatadigan advokatning ishtirok etishini taʼminlash choralari koʻriladi”;

2) 60-modda :

ikkinchi qismi “vasiylar, homiylar” degan soʻzlardan keyin “vasiylik va homiylik organining vakillari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Voyaga yetmagan shaxsga nisbatan uning ota-onasi, farzandlikka oluvchisi, vasiysi, homiysi yoki boshqa qarindoshlari tomonidan sodir etilgan jinoyatlar boʻyicha ishni sudga qadar yuritishda hamda sud muhokamasi jarayonlaridagi barcha protsessual harakatlarni amalga oshirishda vasiylik va homiylik organining vakili ishtirok etadi”;

uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;

3) 66-modda quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Jinsiy zoʻravonlikka oid jinoyat ishlari boʻyicha voyaga yetmagan guvohga ushbu Kodeksning 50-moddasida belgilangan tartibda davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatadigan advokatning ishtirok etishini taʼminlash choralari koʻriladi”;

4) 91-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi mazmundagi 8-band bilan toʻldirilsin:

“8) voyaga yetmaganlarga nisbatan zoʻravonlik sodir etish bilan bogʻliq jinoyatlar boʻyicha voyaga yetmagan jabrlanuvchini yoki guvohni soʻroq qilish”;

5) 121-modda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Voyaga yetmagan shaxsga nisbatan uning ota-onasi, uni farzandlikka oluvchi, uning vasiysi, homiysi yoki boshqa qarindoshi tomonidan sodir etilgan zoʻravonlik bilan bogʻliq ishlar yuzasidan voyaga yetmagan guvohni yoki jabrlanuvchini soʻroq qilishda vasiylik va homiylik organi vakilining ishtiroki jinoyat ishini yuritayotgan surishtiruvchi, tergovchi, prokuror yoki sud tomonidan taʼminlanishi shart”;

ikkinchi — oʻninchi qismlari tegishincha uchinchi — oʻn birinchi qismlar deb hisoblansin;

uchinchi qismi “jabrlanuvchi vakilining” degan soʻzlardan keyin “vasiylik va homiylik organi vakilining” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

toʻrtinchi qismi “jabrlanuvchi vakiliga” degan soʻzlardan keyin “vasiylik va homiylik organining vakiliga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

sakkizinchi qismidagi “qonuniy vakil, pedagog va (yoki) psixolog” degan soʻzlar “qonuniy vakili, pedagog va (yoki) psixolog ishtirokida, shuningdek ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan hollarda vasiylik va homiylik organining vakili” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oʻninchi qismi “qonuniy vakili” degan soʻzlardan keyin “vasiylik va homiylik organining vakili” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

6) 123-modda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Jinsiy zoʻravonlikka oid jinoyat ishlari boʻyicha voyaga yetmagan jabrlanuvchi va gumon qilinuvchi, ayblanuvchi yoki sudlanuvchi oʻrtasida yuzlashtirish oʻtkazish surishtiruvchining, tergovchining yoki prokurorning qarori yoxud sudning ajrimi bilan amalga oshiriladi”;

ikkinchi va uchinchi qismlari tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin;

7) 549-moddaning uchinchi qismi “asos boʻlsa” degan soʻzlardan keyin “yoki ushbu Kodeks 60-moddasining uchinchi qismida nazarda tutilgan hollar mavjud boʻlgan taqdirda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar, № 8, 968, 971-moddalar, № 11, 1233, 1236, 1237-moddalar, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-moddalar; 2026-yil, № 1, 2, 6-moddalar, № 2, 131, 133-moddalar, № 3, 249, 250, 253-moddalar, № 4, 351, 353, 354, 355, 356, 359, 361, 364-moddalar, № 5, 496, 497, 499-moddalar, № 6, 621, 622, 626-moddalar, № 7, 747, 749-moddalar, № 8, 926-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 41 1 -modda :

birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha miqdorda jarima solishga yoki oʻn sutkagacha muddatga maʼmuriy qamoqqa olishga sabab boʻladi”;

ikkinchi qismining sanksiyasidagi “besh baravaridan yetti baravarigacha” degan soʻzlar “oʻn besh baravaridan yigirma baravarigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 47-modda :

nomidagi “tarbiyalash, ularga taʼlim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik” degan soʻzlar “tarbiyalash borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik, ularga gʻamxoʻrlik koʻrsatmaslik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan voyaga yetmagan bolalarni tarbiyalash borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik, shu jumladan voyaga yetmagan bolalarning maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etishiga olib kelishi yoki voyaga yetmagan bolalarga gʻamxoʻrlik koʻrsatmaslik, yaʼni zarur imkoniyatlar, bilim va koʻnikmalarga, shu jumladan buning uchun tegishli xizmatlardan (tibbiy, taʼlim, ijtimoiy va boshqa xizmatlardan) foydalanish imkoniyatiga ega boʻlgan ota-onalar (ular oʻrnini bosuvchi yoki bolaga qarab turgan shaxslar) tomonidan qasddan ularning asosiy ehtiyojlarini qanoatlantirmaslik voyaga yetmagan bolaning sogʻligʻi, jismoniy, aqliy va axloqiy rivojlanishi buzilishiga olib kelsa, —

bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

uchinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

toʻrtinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

beshinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma baravarigacha miqdorda jarima solishga yoki oʻn besh sutkagacha muddatga maʼmuriy qamoqqa olishga sabab boʻladi”;

oltinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

yettinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga yoki oʻn besh sutkagacha muddatga maʼmuriy qamoqqa olishga sabab boʻladi”;

3) 47 3 -modda :

birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan yigirma besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

uchinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

4) 188 3 -modda :

birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha miqdorda jarima solishga yoki oʻn besh sutkagacha muddatga maʼmuriy qamoqqa olishga sabab boʻladi”;

ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha miqdorda jarima solishga yoki oʻn besh sutkagacha muddatga maʼmuriy qamoqqa olishga sabab boʻladi”;

5) quyidagi mazmundagi 189 3 -modda bilan toʻldirilsin:

“189 3 -modda. Bolalar oʻrtasida tarqatilishi taqiqlangan axborotdan ularni himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzish

Bolalar oʻrtasida tarqatilishi taqiqlangan, ushbu Kodeksning 189 va 189 1 -moddalarida nazarda tutilmagan axborot mahsulotini tayyorlash, taqdim etish va (yoki) tarqatish, shu jumladan uni sotish (shu jumladan obuna boʻyicha tarqatish), ijaraga, prokatga berish, axborot-kutubxona muassasalari fondlaridan tarqatish, berish, ommaviy namoyish qilish, ommaviy ijro etish (shu jumladan efir yoki kabel uzatuvi, tomoshabop tadbirlar vositasida), telekommunikatsiya tarmoqlariga, shuningdek Internet jahon axborot tarmogʻiga joylashtirish, —

bolalarning sogʻligʻiga zarar yetkazuvchi axborot mahsulotini musodara qilib, fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravari, mansabdor shaxslarga esa — ellik baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;

6) quyidagi mazmundagi 198 10 -modda bilan toʻldirilsin:

“198 10 -modda. Bolalar masalalari boʻyicha komissiyalarning qarorlarini ijro etmaslik yoki ijro etishga toʻsqinlik qilish

Bolalar masalalari boʻyicha komissiyalarning qarorlarini ijro etmaslik yoki ijro etishga toʻsqinlik qilish, —

fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — besh baravaridan yetti baravarigacha miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;

7) 245-moddaning birinchi qismidagi :

“47-moddasining ikkinchi — yettinchi qismlarida” degan soʻzlar “47” raqami bilan almashtirilsin;

“190” raqami “189 3 , 190” raqamlari bilan almashtirilsin;

“198 9 ” raqami “198 9 , 198 10 ” raqamlari bilan almashtirilsin;

8) 247-moddaning matnidagi “ushbu Kodeks 47-moddasining birinchi va oltinchi qismlarida” degan soʻzlar “ushbu Kodeks 47-moddasining oltinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 248-modda :

birinchi qismidagi “47-moddasining birinchi qismida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

ikkinchi qismining 4-bandidagi “47-moddasining birinchi qismida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

10) 248 1 -moddaning birinchi qismidagi “47-moddasining birinchi qismida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

11) 282-modda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Ushbu Kodeksning 41 1 -moddasida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarlik voyaga yetmagan shaxsga nisbatan sodir etilgan taqdirda, ikki sutka ichida prokuror tomonidan huquqbuzarlik holatida jinoyat alomatlari mavjud emasligi toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan keyin bayonnoma boshqa hujjatlar va ish boʻyicha dalillar bilan birga bir sutka ichida jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudiga yuboriladi”;

ikkinchi — beshinchi qismlari tegishincha uchinchi — oltinchi qismlar deb hisoblansin;

toʻrtinchi qismi quyidagi mazmundagi 7-band bilan toʻldirilsin:

“7) voyaga yetmagan shaxsga nisbatan sodir etilgan, ushbu Kodeksning 41 1 -moddasida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarlikda jinoyat alomatlari mavjud emasligi haqida prokurorning qarori”.

4-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1997-yil 25-aprelda qabul qilingan 409-I-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-ijroiya kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1997-yil, № 6, 175-modda; 2003-yil, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 6, 248-modda, № 9, 422-modda, № 12, 595-modda; 2008-yil, № 4, 187-modda, № 12, 636, 641-moddalar; 2009-yil, № 4, 136-modda, № 12, 470-modda; 2010-yil, № 9, 334-modda; 2012-yil, № 9/1, 238-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 310-modda; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 10, 605-modda; 2019-yil, № 3, 165-modda, № 5, 267-modda, № 8, 469-modda, № 9, 588, 592-moddalar, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 6, 337-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 11, 1061-modda, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda; 2023-yil, № 2, 104-modda, № 3, 187-modda, № 4, 269-modda; 2024-yil, № 2, 115-modda, № 8, 818, 823, 828-moddalar, № 12, 1285-modda; 2026-yil, № 1, 3, 5-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:

1) 15-moddaning uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Voyaga yetmaganlarga nisbatan majburlov choralari:

ularning zimmasiga jabrlanuvchidan uzr soʻrash, yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash yoki uning oqibatlarini bartaraf etish yoxud nazorat ostiga berish majburiyatini yuklatish — sud tomonidan;

voyaga yetmaganlarning qonunchilikka muvofiq joylashtirilishi belgilangan taʼlim tashkilotiga, tarbiya muassasasiga va ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi muassasaga ularni joylashtirish — tasarrufida taʼlim tashkilotlari mavjud boʻlgan vazirliklar, idoralar hamda ichki ishlar organlari tomonidan ijro etiladi”;

2) quyidagi mazmundagi 196 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“196 1 -modda. Nazorat ostiga berish

Sud oʻn toʻrt yoshdan oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan voyaga yetmagan shaxsni ota-onasiga yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga yoxud voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklarning profilaktikasini amalga oshiruvchi organlar hamda muassasalar rahbarlariga nazorat ostiga berishi mumkin.

Oʻn toʻrt yoshdan oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan voyaga yetmagan shaxs nazorat ostida boʻlib turgan davrida huquqbuzarlik sodir etgan taqdirda, sud unga nisbatan belgilangan nazorat ostida boʻlish chorasini Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 88-moddasi birinchi qismi “v” bandida nazarda tutilgan majburlov chorasiga oʻzgartirishi mumkin”;

3) 197-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“197-modda. Taʼlim tashkilotlariga, tarbiya muassasasiga va ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi muassasaga joylashtirish

Voyaga yetmagan shaxslar qonunchilikka muvofiq joylashtirilishi belgilangan taʼlim tashkilotlariga, tarbiya muassasalariga va ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi muassasalarga qonunchilikda belgilangan tartibda joylashtiriladi.

Voyaga yetmagan shaxslarning qonunchilikka muvofiq joylashtirilishi belgilangan taʼlim tashkilotlarida, tarbiya muassasalarida va ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi muassasalarda boʻlishi tartibi va shart-sharoitlari, ulardagi oʻquv jarayonlarini va tarbiyaviy taʼsirga oid ishlarni tashkil etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligi bilan belgilanadi”.

5-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2010-yil 29-sentabrda qabul qilingan “Voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklarning profilaktikasi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-263-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2010-yil, № 9, 343-modda; 2016-yil, № 12, 383-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 7, 431-modda; 2019-yil, № 5, 267-modda, № 9, 592-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 1, 5-modda; 2023-yil, № 4, 265-modda; 2024-yil, № 8, 823-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 6-moddaning sakkizinchi xatboshisidagi “ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarini yoki boshqa bolalar muassasalarini oʻzboshimchalik bilan tark etgan yoxud” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

2) 11-modda birinchi qismining yettinchi xatboshisidagi “yoki ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalariga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

3) 12-modda :

birinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

uchinchi qismining :

uchinchi xatboshisidagi “ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarini” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

yettinchi va sakkizinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;

sakkizinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

4) 13-modda birinchi qismining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“voyaga yetmaganlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari himoya qilinishini taʼminlash vazifalarini amalga oshirayotgan muassasalarning faoliyatini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni amalga oshiradi”;

5) 14-modda chiqarib tashlansin;

6) 16-modda birinchi qismining :

toʻqqizinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

oʻninchi — oʻn beshinchi xatboshilari tegishincha toʻqqizinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

7) 17 1 -modda birinchi qismining beshinchi xatboshisidagi “yoki ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan qaytib kelgan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

8) 19-modda birinchi qismining toʻrtinchi xatboshisidagi “yoki ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan qaytib kelgan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

9) 20-modda birinchi qismining :

toʻrtinchi xatboshisidagi “ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarida yoki” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi “yoki ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan qaytib kelganlar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

10) 24-moddaning ikkinchi qismidagi “Ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasasi yoki ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazida” degan soʻzlar “Ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 5-bob chiqarib tashlansin.

6-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 3-dekabrda qabul qilingan “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-378-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasining 2017-yil 11-sentabrda qabul qilingan OʻRQ-445-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2017-yil, № 9, 509-modda; 2018-yil, № 1, 5-modda; 2020-yil, № 3, 199-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2024-yil, № 9, 964-modda; 2026-yil, № 5, 497-modda) 27-moddasining oltinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ommaviy qabullar vaqtida davlat organining rahbariga yoki vakolat berilgan boshqa mansabdor shaxsiga kelib tushgan hamda joyida hal etilgan ogʻzaki murojaatlarga, shuningdek xotin-qizlarga va bolalarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik holatlari boʻyicha murojaatchining javob xati yubormaslik haqidagi talabi mavjud boʻlgan murojaatlarga yozma javob yoki elektron shakldagi javob talab etilmaydi”.

7-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yil 14-sentabrda qabul qilingan “Yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-406-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2016-yil, № 9, 271-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda; 2018-yil, № 7, 431-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 1, 5-modda; 2024-yil, № 9, 964-modda; 2025-yil, № 12, 1329-modda; 2026-yil, № 6, 626-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 22-moddaning :

toʻrtinchi qismidagi “va ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

beshinchi qismidagi “va ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

2) 27-modda ikkinchi qismining :

yettinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilari tegishincha yettinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

yettinchi xatboshisidagi “va ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

8-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yil 16-sentabrda qabul qilingan “Ichki ishlar organlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-407-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2016-yil, № 9, 272-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda; 2019-yil, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda, № 9, 588, 591-moddalar, № 10, 674-modda, № 12, 891-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 466-modda, № 6, 570-modda, № 10, 984-modda; 2023-yil, № 7, 537-modda; 2024-yil, № 3, 244-modda, № 9, 958, 964-moddalar; 2024-yil, № 12, 1291-modda; 2025-yil, № 12, 1329-modda; 2026-yil, № 1, 2-modda, № 4, 355-modda, № 5, 499-modda, № 8, 927-modda) 16-moddasining birinchi qismiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

yigirma ikkinchi xatboshidagi “voyaga yetmaganlarni ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalariga joylashtirish” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

oʻttizinchi xatboshidagi “yashash, tarbiyalanish va taʼlim olish uchun alohida sharoitlarga muhtoj boʻlgan voyaga yetmaganlar uchun moʻljallangan ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalariga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

9-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 28-oktabrda qabul qilingan OʻRQ-798-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, 10-songa ilova; 2023-yil, № 4, 265-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 7, 627-modda, № 9, 964-modda; 2025-yil № 2, 193-modda, № 6, 730-modda, № 11, 1233-modda, № 12, 1321, 1329-moddalar; 2026-yil, № 6, 621-modda, № 7, 747-modda) 161-moddasining ikkinchi qismi quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:

“5 1 ) bolani tarbiyalash va unga taʼlim berish borasidagi majburiyatlar oʻz zimmasiga yuklatilgan taʼlim tashkiloti xodimining bolaga nisbatan zoʻravonlik sodir etganlik uchun javobgarlikka tortilishi”.

10-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2023-yil 16-iyunda qabul qilingan “Davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-848-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2023-yil, № 6, 447-modda; 2026-yil, № 4, 358-modda) quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 9-modda quyidagi mazmundagi 6-band bilan toʻldirilsin:

“6) zoʻravonlikdan jabrlangan yoki zoʻravonlikka guvoh boʻlgan bolalar — ular tegishli protsessual harakatlarga jalb etilgan vaqtdan eʼtiboran”;

2) 11-modda quyidagi mazmundagi sakkizinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Zoʻravonlikdan jabrlangan yoki zoʻravonlikka guvoh boʻlgan bolalarga davlat hisobidan yuridik yordam Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksida nazarda tutilgan tartibda koʻrsatiladi”.

11-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 29-fevralda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Bola huquqlari boʻyicha vakili (Bolalar ombudsmani) toʻgʻrisida”gi OʻRQ-917-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2024-yil, № 2, 117-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 12-modda birinchi qismining oʻn beshinchi xatboshisidagi “ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalariga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

2) 20-moddaning birinchi qismidagi “ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalariga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

3) 27-moddaning :

nomidagi “ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

birinchi qismidagi “ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

ikkinchi qismidagi “ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarining” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

uchinchi qismidagi “ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalariga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi qismidagi “ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarining” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

12-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

13-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

14-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 14-oktabr,

OʻRQ-1180-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.10.2026-y., 03/26/1180/1032-son)

lex.uz