UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 13-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 13 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 октября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 October 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ХАБАРНОМА

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСи

СЎРОВНОМАСИ

ҚАЙД ВАРАҒИ

МАЪЛУМОТНОМА

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги 563-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида :

а) 2-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) илованинг 34-бандида :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорида :

а) 1-илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Бозор фаолияти акциядорлик жамияти шаклида ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади»;

б) 2-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Савдо комплекси фаолияти юридик шахс томонидан унга доимий фойдаланиш, ижара ёки мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади. Савдо комплекси фаолият кўрсатиши шарти билан тегишли бўлган ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Кўрсатиб ўтилган юридик шахс акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лазерли нур тарқатгичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 20 февралдаги 50-сон қарорида :

а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагилар тақиқлансин:

а) халқаро стандартлар бўйича хавфлилик даражаси 3R, 3B ва 4-классга (синфга) мансуб бўлган лазер нурли кўрсаткичлар сифатида фойдаланиладиган портатив лазерли нур тарқатгичларни (ТИФ ТН коди 9013200000) ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, ўтказиш ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш;

б) жисмоний шахслар томонидан фойдаланиши мумкин бўлган лазерли кўрсаткичлар нурини:

кўчаларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортида, бошқа жамоат жойларида одамлар ва ҳайвонларнинг юзига (кўзига) йўналтириш;

оммавий тадбирлар, жумладан, концерт-томоша тадбирлари, спорт мусобақалари ўтказилаётган майдонлар ва иншоотларда уларнинг иштирокчилари, томошабинлар ёки бошқа шахсларнинг юзига (кўзига) қаратиш;

турар ва нотурар жойларнинг деразаларига, ҳар қандай турдаги транспорт воситаларига (ҳаво кемаси, темир йўл транспорти, автомототранспорт ва бошқалар) ва уларни бошқараётган шахсларга йўналтириш;

видеокузатув камералари ва хавфсизлик тизимларига йўналтириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги лазерли кўрсаткичларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, фойдаланиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, ўтказиш ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда сотиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар»;

б) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 13-бандда :

«е» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «уч минг» сўзлари «беш юз» сўзлари билан алмаштирилсин;

«ж» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мазкур партияга бирлашиш хоҳишини билдирган, камида саккизта ҳудудий субъектларда (вилоятларда), шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган изчил кетма-кетликда рақамланган рўйхати ва сайлаб қўйиладиган органларнинг аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (рўйхат ва маълумотларда шахсни тасдиқловчи ҳужжати, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами кўрсатилади), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан, рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги партия олий органининг қарори»;

б) 27-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг асл нусхалари ариза берувчиларга қайтарилмайди».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорида :

а) 1-иловада :

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун Истеъмолчилар юридик шахслар учун — солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР), жисмоний шахслар учун — биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ёки (ЖШШИР)ни ёхуд кадастр рақамини тақдим этади.

Шартномани тузиш учун зарур бўлган қуйидаги маълумотлар Етказиб берувчи томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади:

кўп квартирали уйда хонанинг мулкдори (фойдаланиш) ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва ушбу ҳуқуқ вужудга келган сана;

тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (нотурар хонанинг мулкдори учун)»;

108-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

109-банднинг биринчи хатбошисидаги «янги эгаси эса нотурар жой хонасидан фойдаланиш бошлангунга қадар иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланиш юзасидан янги шартнома тузади» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-иловада :

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«I гуруҳ истеъмолчиси шартнома тузиш мақсадида ИСКХ ташкилотига уланиш учун янги қурилган турар жойнинг лойиҳа (техник) ҳужжатини тақдим этиши шарт.

Шартнома тузиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар, шунингдек, ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув ҳажмини аниқлаш мақсадида зарур бўлган доимий ва вақтинчалик истиқомат қилувчилар сони тўғрисидаги маълумотлар ИСКХ ташкилоти томонидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ёки истеъмолчининг яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан мустақил равишда сўраб олинади.

18-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шартномани тузиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар ИСКХ ташкилоти томонидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади»;

24-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шартномани тузиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар ИСКХ ташкилоти томонидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 20-бандда :

учинчи хатбошидаги «умумий овқатланиш бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) қуйидаги мазмундаги 20 1 ва 20 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«20 1 . Ошхонани ижарага олишда таклиф этилаётган нарх талабгор томонидан ихтиёрий равишда белгиланади.

Бунда талабгор томонидан таклиф этилаётган нарх белгиланган бошланғич нархдан кам бўлмаслиги ҳамда таклиф этилаётган нархнинг 25 фоизи миқдорида закалат пули тўланган бўлиши лозим.

20 2 . Ошхона танловда энг юқори нарх таклифини билдирган талабгорга ижарага берилади».

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимликлар карантини остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди бешинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида :

а) 2-иловада :

21-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг ўқув ташкилотларига тақдим этадиган талабномалари асосида хорижий ҳамкорлар билан фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича амалга ошираётган лойиҳалари доирасида танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар учун камида уч йиллик ҳайдовчилик стажига эгалиги бўйича талаб қўлланилмайди ҳамда имтиҳонларни топширишларига рухсат берилади. Бунда талабномалар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан ўқув ташкилотларига талабгорларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилган ҳолда тақдим этилади»;

29-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Ушбу Низомнинг 21-банди учинчи хатбошисида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно»;

б) 3-иловада :

9-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги талабномалари асосида хорижий ҳамкорлар билан фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар учун мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган камида уч йиллик ҳайдовчилик стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш бўйича талаб қўлланилмайди»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги 11 3 -банд билан тўлдирилсин:

«11 3 . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг ўқув ташкилотларига тақдим этадиган талабномалари асосида ўқув ташкилотларида «D» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича тайёрланадиган ва фақат хорижий ҳамкорлар билан фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролардан ташкил топган ўқув гуруҳлари учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 48 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда, аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 8 соатгача режалаштирилади.

Бунда ўқиш муддати 5 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва аудиториядаги дарс юкламаси — 200 соатдан, «D» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 60 соатдан кам бўлмаслиги лозим».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 948-сон қарори билан тасдиқланган Идоралараро коллегиал органлар тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, тегишли электрон реестрга киритилган шахсларни коллегиал органларнинг аъзоси сифатида киритиш».

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хизмат турар жойи ижарага олувчига текин фойдаланишга берилади».

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида :

а) «в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан:

маҳалладаги майдони 5 000 метр квадратгача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағлар баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда, тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига;

маҳалладаги майдони 5 000 метр квадрат ва ундан катта бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағларнинг бошланғич нархидан ошган қисмининг 10 фоизи ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳамда объект жойлашган маҳалланинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига тенг улушларда»;

б) қуйидаги мазмундаги «в 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:

«в 1 ) Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари аризаси асосида сотилган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағларнинг бошланғич нархидан ошган қисмининг 10 фоизи Савдо-саноат палатасига».

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 451-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 15-банд «уч иш куни мобайнида» сўзларидан кейин «узрсиз сабабларга кўра» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 23-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«дуал таълим асосида малака ошириш»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:

«21. Атомчилар шаҳарчаси».

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошисидаги «мебелидан фойдаланганлик учун тўлов ноль ставка бўйича белгиланади» сўзлари «мебели текин фойдаланиш ҳуқуқи билан берилади» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди «а» кичик бандида :

а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«соф фойдадан дивидендлар ҳисоблаш тақиқланади»;

б) тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида» 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорида :

а) қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:

«3. Белгилансинки, тадбиркорлик субъекти ўзи эгаллаб турган бино ёки иншоотнинг ташқи томонида жойлаштирган номи ва фаолият тури (ихтисослиги) тўғрисидаги ахборот (пешлавҳа, ахборот воситалари ва конструкциялари), шу жумладан, фирма номи, товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси сони ва ўлчамидан қатъи назар, ташқи реклама объекти ҳисобланмайди ҳамда ушбу ахборот воситаси учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди»;

б) 9 6 -бандда :

«е» кичик бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

«ж» кичик бандда :

иккинчи хатбоши «махсус веб-сайтларга жойлаштиради» сўзларидан кейин «ва тадбиркор жойлашган манзилга (юридик манзилига) ёзма хабарнома юборади» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши «махсус веб-сайтларга жойлаштиради» сўзларидан кейин «ва тадбиркор жойлашган манзилга (юридик манзилига) қарорнинг ёзма кўчирма нусхасини юборади» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 9 8 -банд билан тўлдирилсин:

«9 8 . Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ҳуқуқини берувчи паспорт эгаси томонидан уни ихтиёрий равишда бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза юборилиши мумкин.

Бунда электрон тизимда реклама жойининг паспорти автоматик равишда бекор қилинади ва тегишли маълумотлар солиқ органларига юборилади»;

г) қуйидаги мазмундаги 9 9 -банд билан тўлдирилсин:

«9 9 . Белгилансинки, қисқа муддатли ташқи реклама объектларини жойлаштириш муддати қурилиш объектлари учун қурилиш якунлангунига қадар, байрам ва бошқа тадбирлар учун эса 30 календарь кундан ошмаган муддатга реклама жойининг паспортида белгиланади»;

д) қуйидаги мазмундаги 9 10 ва 9 11 -бандлар билан тўлдирилсин:

«9 10 . Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ реклама муносабатларини тартибга соладиган ҳудудий «дизайн-код»ларни ишлаб чиқиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорлар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган ҳолда, шу жумладан, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштириш орқали белгиланган тартибда қабул қилинади ва ушбу қарорлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради. Бунда «дизайн-код»ларни ишлаб чиқиш ва уларга ўзгартириш киритиш юзасидан қабул қилинган қарорларда расмий рўйхатдан ўтган товар (хизмат кўрсатиш) белгисидан фойдаланиш имконияти назарда тутилади.

9 11 . Тошкент шаҳри ҳокимлиги Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2026 йил 10 декабрга қадар Тошкент шаҳрининг «дизайн-коди» қоидаларининг тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида кенг муҳокама қилинишини таъминласин ва билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳрининг «дизайн-коди» қоидаларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига киритсин»;

е) 1-илованинг 6-боби ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ж) 7-илова қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:

«9 1 . Юридик шахсларнинг мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган автотранспорт воситаларига ўзига тегишли товар белгиси, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотлари соддалаштирилган тартибда жойлаштирилади.

Бунда юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш учун хабарномани ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Хабарнома ЯИДХПда қабул қилинган вақтдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департамент хабардор қилинган ҳисобланади ва электрон тизим томонидан реклама жойининг паспорти автоматик равишда шакллантирилади.

Хабарномада нотўғри маълумотлар, шунингдек, ўзгаларга тегишли товар белгилари тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда, шакллантирилган реклама жойининг паспорти автоматик равишда бекор қилинади ва бу ҳақида юридик шахсга асослантирилган хат юборилади.

Юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш ҳуқуқини берувчи реклама жойи паспортини расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди»;

з) 8-иловада :

2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ушбу Низомда кўрсатилган холларда мажбурий демонтаж қилинишидан олдин, демонтаж қилиш куни ва вақти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг веб-сайтларида демонтаж қилиш кунидан икки кун олдин (ушбу Низомнинг 9-банди бундан мустасно) жойлаштирилади ва демонтаж қилинадиган ташқи реклама ва объектларнинг мулкдорлари (эгалари, фойдаланувчилари) тегишли тартибда ёзма хабардор қилинади»;

4-банднинг биринчи хатбошиси «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимида» сўзларидан кейин «шунингдек, мулкдори номаълум бўлган ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ўзида» сўзлари билан тўлдирилсин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш учун очиқ танловлар асосида махсус ташкилотларни ёллаш ҳуқуқига эга.

Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш ишлари ҳафтанинг иш кунларида соат 09.00 дан 18.00 гача бўлган вақт оралиғида амалга оширилиши мумкин.

Ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) мажбурий тартибда демонтаж қилинганида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки махсус ташкилот томонидан ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мулкдори иштирокида далолатнома расмийлаштирилади ва «Ташқи реклама» рақамли мониторинг электрон тизимида ушбу ҳақида маълумот жойлаштирилади.

Мулкдори номаълум бўлган ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) мажбурий тартибда демонтаж қилишда ёки ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мулкдори далолатномага имзо қўйишдан бош тортганда, маҳалла фуқаролар йиғини раиси далолатномага бу ҳақида имзо қўяди.

Далолатномада ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мажбурий тартибда демонтаж қилинган санаси, вақти, демонтаж қилиш сабаби, ҳолат бўйича қисқача маълумот, фото суратлар ҳамда сақлаш учун юборилган жой манзили кўрсатилиши шарт.

Мулкдори номаълум бўлган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш ва ундан кейинги ҳолати бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки махсус ташкилот жавобгар бўлмайди».

12-банд «ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ўрнатганлиги,» сўзларидан кейин «шунингдек, демонтаж қилганлиги ва (ёки) демонтаж қилишга кўрсатма (буйруқ) берганлиги» сўзлари билан тўлдирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди иккинчи хатбошисидаги «белгиланган тартибда» сўзлари «рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилда 9 ноябрдаги 699-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-илованинг «Ишлаб чиқариш самарадорлиги» позицияси «Кўрсаткичлар» устунидаги «Бино ва иншоотлар майдони» ва «Нусха олиш ва кўчириш техникалари мавжудлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 4-илованинг «Иш тажрибаси» позициясининг «Кўрсаткичлар» устунидаги «Қурилиш-монтаж ишлари юзасидан жиноий жавобгарликка тортилганлик ҳолати (ҳар бир ҳолат учун минус 5 жарима балл)» сўзлари чиқариб ташлансин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« коррупцияга оид жиноятлар — Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси учинчи қисмининг «д» бандида, 168-моддаси тўртинчи қисмининг «г» бандида, 192 9 , 192 10 -моддаларида, 192 11 -моддаси иккинчи қисмининг «в» бандида, 205-моддаси иккинчи қисмининг «в» бандида, 206-моддаси иккинчи қисмининг «в» бандида, 208-моддасининг иккинчи қисмида, 209-моддаси иккинчи қисмининг «в» бандида, 210, 211, 212, 213, 214, 214 1 , 214 2 -моддаларида ва 301-моддаси иккинчи қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятлар, шунингдек, ушбу Кодекснинг 243-моддасида назарда тутилган жиноят, агар мазкур жиноят коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса».

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «автоматлаштирилган дастури (кейинги ўринларда — Дастур)» сўзлари «автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим)» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Солиқ хавфини бошқариш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш, унинг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқиш, ахборотни тўплаш ва қайта ишлаш, солиқ хавфини таҳлил қилиш ва баҳолаш, солиқ хавфини бошқаришга доир чора-тадбирларни, солиқ хавфи мезонларини ва текширувчи ходимлар юкламасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 140-моддаси бешинчи қисми бўйича солиқ тўловчиларни аниқлашга доир шартларни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) томонидан амалга оширилади»;

в) 5-банддаги «дастурий маҳсулотни қўллаш» сўзлари «Тизим» сўзи билан алмаштирилсин;

г) 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Солиқ хавфи даражаси мезонлари Солиқ қўмитаси томонидан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда белгиланади ва солиқ хавфидан келиб чиқиб доимий равишда такомиллаштириб борилади»;

д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Солиқ хавфи даражаси ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган кўрсаткичлар ва мезонларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлиги «балл» тизимида баҳоланади.

Автоматлаштирилган тизим орқали солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфлари тадбиркорлик субъектлари тоифаси бўйича сегментланган ҳолда аниқланади.

Солиқ хавфи мезонлари келиб чиқиш сабабларига қараб, ҳуқуқбузарлик аломатлари ҳақида хабар берувчи 4 та асосий, яъни рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиш, солиқ ҳисоботларини топширмаслик, солиқларни тўламаслик ёки солиқ базасини яшириш хавф гуруҳлари таркибига киритилади.

Ҳар бир хавф гуруҳи, ўз навбатида, кичик хавф гуруҳларидан, кичик хавф гуруҳлари эса хавфлар реестридан, хавфлар реестри солиқ хавфи мезонларидан таркиб топади.

Солиқ хавфи мезонлари солиқ хавфини аниқлаш натижаларига кўра «суммали» ва «суммасиз» турларга ажратилади.

Солиқ хавфи мезонлари турлари бўйича ажратилган баллар автоматик равишда улар таркибига кирувчи хавф гуруҳлари ўртасида, ҳар бир хавф гуруҳи учун ажратилган баллар эса ушбу гуруҳ таркибидаги солиқ хавфи мезонлари ўртасида аниқланган умумий солиқ хавфи суммасига (субъектлар сонига) мутаносиб тарзда тақсимланади»;

е) 12-банддаги «Дастур» сўзи «Тизим» сўзи билан алмаштирилсин;

ж) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Тадбиркорлик субъектлари солиқ хавфи даражасини баҳолашда тоифаларга ажратилади.

Автоматлаштирилган тизимда солиқ тўловчилар томонидан тўпланган баллар инсон омилисиз умумлаштирилиб, тадбиркорлик субъектлари тоифаси бўйича (баллар миқдори тенг бўлганда тўланмаган солиқ суммаси бўйича) юқоридан камайиш тартибида сараланади.

Амалга оширилган баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида солиқ тўловчи томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:

хавфи юқори — Тизим орқали солиқ тўловчиларни сегментлашда тадбиркорлик субъектлари тоифаси бўйича баҳоланган тадбиркорлик субъекти баллари умумий йиғиндисининг 10 фоиз қисмини ташкил этувчи энг юқори хавф даражаси балларига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари;

хавфи ўртача — Тизим орқали солиқ тўловчиларни сегментлашда тадбиркорлик субъектлари тоифаси бўйича баҳоланган тадбиркорлик субъекти баллари умумий йиғиндисининг хавфи юқори бўлган 10 фоиз қисмини истисно этган ҳолда, 40 фоиз қисмини ташкил этувчи энг юқори хавф даражаси балларига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари;

хавфи паст — баҳоланган тадбиркорлик субъектининг хавф даражаси баллари паст бўлган тадбиркорлик субъектлари»;

з) 14-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Тизим маълумотлари асосида жорий солиқ даври учун ҳар бир текшириш тури бўйича текширувларнинг чегаравий сони ва солиқ текширувлари режаси Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади ҳамда шу асосда солиқ текширувлари тайинланади.

Солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома уларнинг шахсий кабинетига юборилади. Бунда камчиликлар бир ой ичида бартараф этилса, солиқ текшируви ўтказилмайди»;

и) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Солиқ тўловчининг солиқ хавфи даражаси солиқ хавфини бошқариш тизими асосида бир йилда камида бир маротаба аниқланади».

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 январдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатининг 156-позицияси чиқариб ташлансин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 30 мартдаги 170-сон қарорининг 7-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари «акциядорлик жамияти» сўзларидан кейин «ва «Навоийуран» ДК» сўзлари билан тўлдирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 8 июндаги 355-сон қарорида :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;

б) 2-банднинг биринчи — учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат ташкилотига, шунингдек, хўжалик жамияти ёки нодавлат нотижорат ташкилотига (кейинги ўринларда — ташкилот) давлат мулки сифатида бириктирилган республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига бериш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш тартиби;

республика мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига бериш бўйича қарор қабул қилиш тартиби»;

в) 3-банддаги «бир давлат ташкилотидан» сўзлари «бир ташкилотдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) иловада:

номидаги , 3 , 6 , 8 , 17 ва 25-бандлардаги , 2 ва 3-бобнинг номидаги , 15-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «давлат ташкилотидан» сўзлари «ташкилотдан» сўзи билан алмаштирилсин;

1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Мазкур Низом давлат ташкилотига тегишли республика мулки объект(лар)ини, шунингдек, хўжалик жамияти ёки нодавлат нотижорат ташкилотига бириктирилган республика мулки бўлган кўчмас мулк объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

республика мулки объект(лар)и — давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари (мулкий комплекс (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва уларнинг қисмлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар, шунингдек, хўжалик жамияти ёки нодавлат нотижорат ташкилотга давлат мулки сифатида бириктирилган республика мулки бўлган кўчмас мулк объектлари;

ташкилот — давлат органлари, давлат муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилот ва хўжалик жамияти;

давлат ташкилоти — давлат органлари, давлат муассасалари ва бошқа давлат ташкилотлари»;

4-банднинг биринчи хатбошисидаги «кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситалари бир давлат ташкилотидан» сўзлари «мулки объектлари бир ташкилотдан» сўзи билан алмаштирилсин;

5-банддаги «Қурилиши тугалланмаган объектлар бир давлат ташкилотидан» сўзлари «Республика мулки бўлган қурилиши тугалланмаган объектлар бир ташкилотдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банддаги «кўчмас мулк объектлари ва автомототранспорт воситалари бир давлат ташкилотидан» сўзлари «мулки объектлари бир ташкилотдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда :

биринчи хатбошидаги , «а» ва «ж» кичик бандлардаги «давлат ташкилотидан» сўзлари «ташкилотдан» сўзи билан алмаштирилсин;

«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат ташкилотининг» ва «давлат ташкилотидан» сўзлари тегишлича «ташкилотнинг» ва «ташкилотдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Республика мулки объекти тегишли бўлган ташкилотнинг юқори турувчи ташкилоти (хўжалик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилоти учун тегишлича бошқарув ёки раҳбар органи) ёки қабул қилувчи давлат ташкилотининг юқори турувчи ташкилоти томонидан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз берилиши белгиланган объект тўғрисидаги маълумотлар Агентликка тақдим этилади»;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Агентлик ушбу Низомнинг 11-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан кейин уч кун ичида республика мулки объект(лар)ини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш бўйича тегишли қарор қабул қилиш мақсадида хулоса олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида давлат мулки объектларини бир ташкилотдан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи билан беғараз бериш назарда тутилган ҳолларда хулоса талаб этилмайди»;

Низомга 1-иловада :

номидаги «объектлари бир давлат ташкилотидан» сўзлари «объектларини бир ташкилотдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

«1-босқич» позициясида:

«Субъектлар» устунидаги «Давлат ташкилоти» сўзлари «Ташкилот» сўзи билан алмаштирилсин;

«Тадбирлар» устунидаги «давлат ташкилотига» сўзлари «ташкилотга» сўзи билан алмаштирилсин»;

«2-босқич» позициясининг «Субъектлар» ва «Тадбирлар» устунларидаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«3-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «Молия вазирлигининг» ва «давлат ташкилотига» сўзлари тегишлича «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» ва «ташкилотга» сўзлари билан алмаштирилсин»;

«4-босқич» позициясининг «Субъектлар» устунидаги «Давлат ташкилоти» сўзлари «Ташкилот» сўзи билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 14-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) 20-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан ҳар олти ойда операторга тақдим этиладиган риэлторлар, риэлторлик ташкилотлари, кўчмас мулк бўйича агентлар ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларининг ягона реестридан келиб чиқиб шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ риэлторлик ташкилотлари савдо платформасида аккредитациядан ўтказилади. Рўйхат савдо платформасида очиқ маълумотлар сифатида эълон қилинади. Оператор ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилган рўйхатдаги маълумотлар юзасидан жавобгар ҳисобланмайди»;

б) 20-банднинг биринчи хатбошиси «эълон қилади» сўзларидан кейин «давлат мулкини бошқариш соҳасидаги ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 16-бандида :

а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан маҳалладаги майдони 5 000 метр квадрат ва ундан юқори бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағларнинг бошланғич нархидан ошган қисмининг 5 фоизи»;

б) учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :

а) 3-илованинг 9-позицияси учинчи устунидаги «е» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«I тоифадаги лицензия учун — олий маълумот ёки лицензияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада сўнгги 10 йил давомида камида икки йил иш стажига эга бўлган 2 нафар мутахассис (санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, тасвирий ва амалий санъат безаги, архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш, архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш, археолог, тарихшунос, тасвирий ва амалий санъати (монументал ва ҳайкалтарошлик безаги) асосий иш жойи бўйича ишлаши»;

б) 9-илованинг 10-позицияси учинчи устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (5 иш куни ичида)» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 15-илованинг 9-позицияси учинчи устунидаги «ж» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомда :

а) 30-илованинг 10-позицияси учинчи устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Мавжуд эмас» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 31-илованинг 10-позицияси учинчи устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Мавжуд эмас» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 39-иловада :

5-позициянинг учинчи устунидаги «д» кичик банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

9-позициянинг учинчи устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;

10-позициянинг учинчи устунидаги «д» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 59-илованинг 8-позицияси учинчи устуни «в» кичик бандидаги «18» рақами «9» рақами билан алмаштирилсин;

д) 63-илованинг 8-позицияси учинчи устунидаги «12» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :

а) 7-илова 9-позициясининг учинчи устунидаги «в» кичик банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) 18-илова 9-позициясининг учинчи устуни «в» кичик бандидаги «канцелярия столи; стул;» сўзлари чиқариб ташлансин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 9-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорати тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ (буйруқ тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали реал вақт режимида текширилади) ёки шартнома нусхалари;

буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ва пудрат ташкилотининг ички назорат мутахассисларининг сертификатлари (бунда сертификат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали реал вақт режимида текширилади, маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳужжатлар илова қилинади)».

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтаришнинг маъмурий регламентида :

а) 16-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра маблағларини дарахт кўчатларини экишга йўналтириш мақсадида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Яшил хайрия жамғармасига ўтказиши мумкин»;

б) илованинг «7-босқич» позицияси «Чора-тадбирлар» устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра маблағларини дарахт кўчатларини экишга йўналтириш мақсадида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Яшил хайрия жамғармасига ўтказиши мумкин».

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Жисмоний шахс ўз ихтиёрига кўра маблағларини дарахт кўчатларини экишга йўналтириш мақсадида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Яшил хайрия жамғармасига ўтказиши мумкин»;

б) илованинг «6-босқич» позицияси «Чора-тадбирлар» устуни қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра маблағларини дарахт кўчатларини экишга йўналтириш мақсадида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Яшил хайрия жамғармасига ўтказиши мумкин».

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатномани ҳамда ветеринария сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 58-банди учинчи хатбошисидаги «ўн саккиз» сўзлари «тўққиз» сўзи билан алмаштирилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарорида :

а) 8-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«электрон тизим «E-auksion» электрон савдо платформаси, ЯИДХП ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг электрон тизими, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги маълумотлар базаларига интеграция қилинади»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ташқи реклама объектларининг жойлаштирилиши бўйича жамоатчилик назорати «Халқ назорати» электрон портали орқали йўлга қўйилади»;

олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 10-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

в) қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин;

«10 1 . Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) тадбиркорлик субъекти ўзи эгаллаб турган бино ёки иншоотнинг ташқи томонида жойлаштирган номи ва фаолият тури (ихтисослиги) тўғрисидаги ахборот (пешлавҳа, ахборот воситалари ва конструкциялари), шу жумладан, фирма номи, товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси сони ва ўлчамидан қатъи назар, ташқи реклама объекти ҳисобланмайди ҳамда ушбу ахборот воситаси учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди.

б) юридик шахсларнинг мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган автотранспорт воситаларига ўзига тегишли товар белгиси, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотлари соддалаштирилган тартибда жойлаштирилади.

Бунда юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш учун хабарномани ЯИДХП ахборот тизими орқали электрон шаклда юборади. Хабарнома ЯИДХП ахборот тизимида қабул қилинган вақтдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳрида Департаменти хабардор қилинган ҳисобланади ва тизим томонидан реклама жойининг паспорти автоматик равишда шакллантирилади.

Хабарномада нотўғри маълумотлар, шунингдек, ўзгаларга тегишли товар белгилари тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда, шакллантирилган реклама жойининг паспорти автоматик равишда бекор қилинади ва бу ҳақида юридик шахсга асослантирилган хат юборилади.

Юридик шахслар автотранспорт воситаларига ўзига тегишли бўлган товар белгисини, фаолият турига тегишли ёзувлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари (кўрсатадиган хизматлари) ҳақидаги реклама маълумотларини жойлаштириш ҳуқуқини берувчи реклама жойи паспортини расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди».

35. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 июндаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Талабгор адвокатлик тузилмасига қабул қилингандан сўнг адвокатлик гувоҳномасини олиш учун аризани «Юридик ёрдам» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда адлия органига юборади»;

б) 5-бандда :

биринчи хатбоши «ахборот тизими» сўзларидан кейин «ёхуд ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши «ахборот тизими» сўзларидан кейин «ёхуд ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Талабгор ўз электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки One-ID тизимидан фойдаланган ҳолда, адвокатлик гувоҳномасини олиш учун ахборот тизимидан ёхуд ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ҳамда электрон шаклда ариза тўлдиради»;

г) 10-банднинг иккинчи хатбошиси «ахборот тизими» сўзларидан кейин «ёхуд ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;

д) 15-банднинг биринчи хатбошиси «ахборот тизими» сўзларидан кейин «ёхуд ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;

е) 21-бандда :

биринчи хатбоши «ахборот тизими» сўзларидан кейин «ёхуд ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши «ахборот тизимига» сўзларидан кейин «ёхуд ЯИДХПга» сўзлари билан тўлдирилсин;

ж) 23-банднинг олтинчи хатбошиси «ахборот тизими» сўзларидан кейин «ёхуд ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;

з) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Адвокатлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорда йиғим ундирилади (адвокатлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда қайта расмийлаштириш ҳоллари бундан мустасно) ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — адлия органининг ҳисобварағига йўналтирилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — адлия органининг ҳисобварағига йўналтирилади.

Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади»;

и) 26-банд «ахборот тизимига» сўзларидан кейин «ёхуд ЯИДХПга» сўзлари билан тўлдирилсин;

й) 1-иловада :

«1-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни «(кейинги ўринларда — ахборот тизими)» сўзларидан кейин «ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзлари билан тўлдирилсин;

«2-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги 3-банд «ахборот тизими» сўзларидан кейин «ёхуд ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;

«3-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги 2-банд «ахборот тизими» сўзларидан кейин «ёхуд ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Нодавлат нотижорат ташкилотининг банк ҳисобварағига ташқи манбалардан пул маблағлари келиб тушганда унга хизмат кўрсатувчи банк уч иш куни ичида бу ҳақда тегишли рўйхатдан ўтказувчи органни мазкур Низомга 5-иловада келтирилган шаклда электрон тарзда хабардор қилади»;

б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Нодавлат нотижорат ташкилоти ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк келиб тушиш санасидан камида йигирма кун олдин рўйхатдан ўтказувчи органга Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон портали (кейинги ўринларда — портал) орқали мазкур Низомга 2-иловада келтирилган электрон шаклда мурожаатнома (кейинги ўринларда — мурожаатнома) тақдим этади»;

в) 9-банддаги «ёзма ёки» сўзлари «портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 10-бандда :

тўққизинчи хатбошидаги «ёзма ёки» сўзлари «портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда ўзгаришлар бўлган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга бир иш куни ичида ушбу ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда электрон шаклда хабар беради»;

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

д) 11-банддаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон порталида» сўзлари «порталда» сўзи билан алмаштирилсин;

е) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Мурожаатномани кўриб чиқиш жараёнида ҳужжатларда ўзгаришлар бўлган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга бир иш куни ичида ушбу ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда электрон шаклда хабар беради»;

ж) 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ёзма ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

з) 17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ёзма ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

и) 30-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон порталида» сўзлари «порталда» сўзи билан алмаштирилсин;

й) қуйидаги мазмундаги 31 1 -банд билан тўлдирилсин:

«31 1 . Ташқи манбалардан олинган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот ҳар чоракда нодавлат нотижорат ташкилотининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ёки порталда эълон қилиб борилади»;

к) Низомга 1-иловада :

«1-босқич» позициясининг «Амалга ошириш механизми» устуни 1 ва 2-бандларидаги «ёзма ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

«2-босқич» позициясининг «Амалга ошириш механизми» устуни иккинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «ёзма ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

л) қуйидаги мазмундаги 5-илова билан тўлдирилсин:

«Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Нодавлат нотижорат ташкилотининг банк ҳисобварағига ташқи манбалардан пул маблағлари келиб тушганлиги тўғрисида

Т/р Банк номи Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи орган номи Нодавлат нотижорат ташкилоти (олувчи) номи Нодавлат нотижорат ташкилоти СТИРи Ташқи манба (жўнатувчи) номи / давлати Пул маблағи келиб тушган банк ҳисобварағи Пул маблағи миқдори / валюта номи Пул маблағи келиб тушиш санаси

37. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 8-бандда :

биринчи — учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 1-бандда :

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«сув фонди ер участкаларини ижарага беришга»;

саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 18-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ижарага олувчи кетма-кет уч ва ундан ортиқ маротаба ижара шартнома шартларини, шу жумладан, ижара тўловларини бажармаганда — у бир йил муддатга давлат мулкини ижарага бериш бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларида иштирок этишдан четлатилади.

Бунда:

савдолардан четлатилган ижарачилар реестри «online-ijara.uz» ахборот тизимида юритилади ва «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция орқали тақдим этилади, оператор ушбу ижарачиларни давлат мулкини ижарага бериш бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларида иштирокини чеклайди;

ижарага олувчи реестрга кирган санадан бошлаб 12 ой ўтгандан сўнг ижарага олувчи автоматик равишда реестрдан чиқарилади»;

иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) қуйидаги мазмундаги 3 1 -боб билан тўлдирилсин:

«3 1 -боб. Давлат мулкини юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорлик субъектларига текин фойдаланишга бериш тартиби

30 1 . Майдони 10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектларини юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга бериш ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда, ушбу тадбиркорлик субъектларига баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотишга рухсат этилади.

30 2 . Инновацион ривожланиш агентлиги ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг юқори интенсивлигини талаб қиладиган технологик маҳсулотлар, шу жумладан, электроника ва алоқа ускуналари, шунингдек, баъзи фармацевтика препаратлари, кимёвий маҳсулотлар ва машиналарни ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларини (кейинги ўринларда — юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорлик субъектлар) аниқлаб, реестрини шакллантиради ва Марказга тақдим этиб боради.

30 3 . Марказ 10 минг метр квадратгача бўлган бўш турган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантиради ва доимий равишда янгилаб боради.

30 4 . Марказ Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорлик субъектлари реестри тақдим этилгандан сўнг ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар:

юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини Саноатни жадал ривожлантириш бўйича лойиҳа офисларига;

давлат мулкида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг юқори интенсивлигини талаб қиладиган технологик маҳсулотлар, шу жумладан, электроника ва алоқа ускуналари, шунингдек, баъзи фармацевтика препаратлари, кимёвий маҳсулотлар ва машиналарни ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш шарти билан 5 йил муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш тўғрисидаги таклифини юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорлик субъектларига юборади.

30 5 . Юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорлик субъектлари мурожаати ҳамда Саноатни жадал ривожлантириш бўйича лойиҳа офисларининг тавсиясига асосан Марказ уч иш куни ичида юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини 5 йил муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш ҳақидаги текин фойдаланиш шартномасини «online-ijara.uz» ахборот тизими орқали расмийлаштириб беради.

Бунда юқори технологияли маҳсулот яратадиган бир нечта тадбиркорлик субъектлари битта бинони (бино қисмини) танлаган тақдирда, биринчи мурожаат қилган тадбиркорлик субъектига устунлик берилади.

Юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги Марказнинг хулосасига асосан уларга ушбу давлат мулкини устувор равишда баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш бўйича таклиф берилади»;

г) 38-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тс2 = (Эс2/Эс1)*(Ай/Им)»;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Ай — аввалги йилдаги тузилган шартномасидаги белгиланган йиллик ижара миқдори».

39. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низомда :

а) 10-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат кўчмас мулк объектларини, автомототранспорт воситаларини ҳамда бошқа асосий воситаларни бир ташкилот тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида Давактив агентлиги директори қарорини қабул қилади (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно)»;

б) 15-бандда :

10-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10) юқори турувчи манфаатдор давлат органлари, шунингдек, Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг розилигига мувофиқ идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат кўчмас мулк объектларини, автомототранспорт воситаларини ҳамда бошқа асосий воситаларини бир ташкилот тасарруфидан бошқа бир давлат ташкилоти тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисида Давактив агентлиги директори қарорини қабул қилиш (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно)»;

қуйидаги мазмундаги 29-кичик банд билан тўлдирилсин:

«29) давлат мулкини хусусийлаштириш дастурларига киритилган активлар (кўчмас мулк, улуш, акция пакетлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатда Давактив агентлигига топширилмаган активларни бир томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномаси (Депо топшириқнома) асосида Давактив агентлигига расмийлаштириш бўйича тегишли рўйхатга олувчи органларга буюртмалар бериш».

40. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 80-банднинг биринчи хатбошиси «туман (шаҳар) ҳокимлиги» сўзларидан кейин «(Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат муассасаси)» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 104-банд «туман (шаҳар) ҳокимлиги» сўзларидан кейин «(Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат муассасаси)» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 105-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ушбу Низом кучга киргунга қадар қоғоз шаклида берилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери йўқолганда, унинг дубликати мулкдор ёки унинг ҳуқуқий ворисининг (меросхўрининг) тегишли аризасига асосан мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда икки ҳафта ичида берилади.

Дубликат олиш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади»;

г) 7-илованинг 5-босқич позицияси «Субъектлар» устуни «Туман (шаҳар) ҳокимлиги» сўзларидан кейин «(Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат муассасаси)» сўзлари билан тўлдирилсин;

д) 9-илова «Туман (шаҳар) ҳокими» сўзларидан кейин «(Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат муассасаси директори)» сўзлари билан тўлдирилсин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 217-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда ҳаммом-кирхона хизматларини аутсорсинг шартлари асосида кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 39-бандидаги «ноль» қиймат бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин.

42. Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 18 апрелдаги 218-сон қарорида :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш ёки меҳмонхона ҳудудида қўшимча хизматларни жорий этиш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомларни тасдиқлаш ҳақида»;

б) 1-банднинг иккинчи хатбошиси «(реконструкция қилиш бундан мустасно)» сўзларидан кейин «ёки 2026 йил 15 октябрдан 2027 йил 31 декабрга қадар меҳмонхона ҳудудида қўшимча хизматлар жорий этиш» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 2 1 ва 2 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«2 1 . 2026 йил 15 октябрдан бошлаб 2027 йил 31 декабрга қадар меҳмонхона ҳудудида қўшимча хизматлар ташкил этилгани учун қуйидаги миқдорларда субсидиялар ажратилади:

ёпиқ турдаги сузиш ҳавзасини қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 1 миллиард сўмдан ошмаган қисми;

очиқ турдаги сузиш ҳавзасини қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 200 миллион сўмдан ошмаган қисми;

конференция залини ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 150 миллион сўмдан ошмаган қисми;

тренажёр (фитнес) зали ва/ёки индивидуал муолажалар учун СПА ҳудудни ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 100 миллион сўмдан ошмаган қисми.

2 2 . Ушбу қарорнинг 1-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддатларда инвесторларнинг янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш ёки меҳмонхона ҳудудида қўшимча хизматларни жорий этиш харажатларининг ҳар бири бўйича мазкур қарорнинг 2 ва 2 1 -бандларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан бир марталик субсидия ажратилади»;

д) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Қуйидагилар:

Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;

Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзаларини қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ;

Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

е) 1-илованинг илова белгисидаги «илова» сўзи «1-илова» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) қуйидаги мазмундаги 2 ва 3-иловалар билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 218-сон қарорига 2-ИЛОВА

Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзаларини қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Сурхондарё вилоятида 2026 йил 15 октябрдан 2027 йил 31 декабрга қадар инвесторлар томонидан меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

инвестор — меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш ва уни жиҳозлаш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўз маблағлари, қарз ёки жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилувчи инвестиция фаолияти субъекти;

ёпиқ сузиш ҳавзаси — бино ичида жойлашган, об-ҳаводан қатъи назар йил давомида фойдаланиш имконини берадиган сунъий сув ҳавзаси (ёпиқ бассейн);

очиқ сузиш ҳавзаси — очиқ ҳавода жойлашган сунъий сув ҳавзаси (очиқ бассейн);

субсидия — инвесторларга очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан бир марта ажратиладиган маблағлар.

3. Субсидия мувофиқлик сертификатига эга тоифасиз, 1 юлдузли ёки 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналар ҳудудида 2026 йил 15 октябрдан 2026 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатда ташкил этилган очиқ ёки ёпиқ турдаги сузиш ҳавзасини қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.

4. Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:

ёпиқ турдаги сузиш ҳавзасини қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 1 миллиард сўмдан ошмаган қисми;

очиқ турдаги сузиш ҳавзасини қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 200 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш.

5. Инвестор субсидия олиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;

очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзасини (бассейн) ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари аввал қопланмаган бўлиши.

6. Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.

2-боб. Субсидия олиш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби

7. Инвестор субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — қўмита) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда очиқ ёки ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаларини қуриш ва жиҳозлар учун сарфланган харажатлар электрон ҳисоб-фактураларини илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

8. Инвесторга тегишли кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар қўмита томонидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиниб, ўрганилади.

9. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида унинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини, жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради.

10. Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, қўмита ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилган ҳолда, аризани кўриб чиқиш муддатини ўн иш кунигача узайтириши мумкин.

11. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг, бир иш кунида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси (мавжуд бўлса) ва жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган инвестор (юридик шахс) номи ва СТИРи ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида қўмита томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.

12. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:

аризада ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмагани;

ариза берувчи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги;

меҳмонхона Сурхондарё вилояти ҳудудидан ташқарида жойлашгани;

сузиш ҳавзаси меҳмонхона ҳудудидан ташқарида жойлашгани.

Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

13. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан икки ой давомида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

14. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

15. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.

3-боб. Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби

16. Субсидия Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун кўзда тутиладиган маблағлар доирасида ажратилади.

17. Субсидия ажратиш учун қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлигига инвесторлар тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг ҳисоб-китоби кўрсатилган буюртманомани тақдим этади.

18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ҳамда маблағлар қўмитанинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ажратилишини таъминлайди.

19. Маблағлар келиб тушганидан сўнг беш иш кунида қўмита уларни инвесторнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.

20. Йил якунида қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари тегишли молия йили якунига қадар Давлат бюджетига қайтарилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

21. Субсидия бериш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган инвесторлар рўйхати қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгилаб борилади ҳамда ойлар ва инвесторлар кесимида акс эттирилади.

22. Инвестор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.

23. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторга етказилиши учун масъул ҳисобланади.

24. Меҳмонхона ва сузиш ҳавзаси субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши лозим.

Қўмита мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя этилиши ҳамда субсидиядан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритади. Ушбу талабга риоя этилмаган тақдирда, қўмита Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритади ҳамда субсидия сифатида ажратилган маблағларнинг белгиланган тартибда инвестордан Давлат бюджетига қайтариш чораларини кўради.

25. Инвесторлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзаларини қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА

Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзаларини қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторларга Давлат бюджетидан субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Инвестор Туризм қўмитасига субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза тақдим этади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Туризм қўмитаси 1. Аризани ўрганиб чиқади. Ўн иш кунида 2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади. Бир иш кунида 3-босқич Инвестор Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этади ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Икки ойдан кўп бўлмаган муддатда 4-босқич Туризм қўмитаси 1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади. Беш иш кунида 2. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади. Бир иш кунида 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Буюртманомани кўриб чиқади ва субсидия маблағларини Туризм қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади. Уч иш кунида 6-босқич Туризм қўмитаси Инвесторнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. Беш иш кунида

Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ сузиш ҳавзаларини қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига Субсидия олиш тўғрисида АРИЗА _________________________________________________________________________________________ (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) _________________________________________________________________________________________ (манзил, телефон, факс, электрон почта) _____________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган _________________________________________________________________________________________ (рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи) _____________________________________________________________________ манзилида жойлашган (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) меҳмонхона ҳудудида очиқ ёки ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаларини қуриш ва уни жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратишингизни сўрайман. Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами: _____________________________________________ Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили): ___________________________________________ СТИР: ___________________________________________________________________________________ Электрон почта манзили: ___________________________________________________________________ Банк ҳисобварағи: _________________________________________________________________________ Илова: ______ варақда ___________________________________ _______ (ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.) (имзо) 20___ йил _______________

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 апрелдаги 218-сонли қарорига 3-ИЛОВА

Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Сурхондарё вилоятида 2026 йил 15 октябрдан 2027 йил 31 декабрга қадар инвесторлар томонидан меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

инвестор — меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўз маблағлари, қарз ёки жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилувчи инвестиция фаолияти субъекти;

конференция зали — бизнес ва ишбилармонлик, илмий ёки расмий тадбирларни ўтказиш учун махсус жиҳозланган хона;

соғломлаштириш хизматлари — тренажёр (фитнес) зали ва/ёки индивидуал муолажалар учун СПА ҳудуд;

субсидия — инвесторларга конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан бир марта ажратиладиган маблағлар.

3. Субсидия мувофиқлик сертификатига эга тоифасиз, 1 юлдузли ёки 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналар ҳудудида 2026 йил 15 октябрдан 2027 йил 31 декабрга қадар бўлган муддатда ташкил этилган конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.

4. Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:

конференция зали ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 150 миллион сўмдан ошмаган қисмини;

тренажёр (фитнес) зали ва/ёки индивидуал муолажалар учун СПА ҳудудни ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 100 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш.

5. Инвестор субсидия олиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;

банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;

ушбу меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлари аввал қопланмаган бўлиши.

6. Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.

2-боб. Субсидия олиш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби

7. Инвестор субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — қўмита) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ҳамда жиҳозлаш учун сарфланган харажатлар электрон ҳисоб-фактураларини илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

8. Инвесторга тегишли кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар қўмита томонидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиниб, ўрганилади.

9. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида унинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради.

10. Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, қўмита ариза берувчини ёзма шаклда ёки электрон ахборот тизими орқали хабардор қилган ҳолда, аризани кўриб чиқиш муддатини ўн иш кунигача узайтириши мумкин.

11. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг, бир иш кунида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси (мавжуд бўлса) ва жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, субсидия олаётган инвестор (юридик шахс) номи ва СТИРи ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида қўмита томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.

12. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:

аризада ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмагани;

ариза берувчи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги;

меҳмонхона Сурхондарё вилояти ҳудудидан ташқарида жойлашгани;

конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматлари меҳмонхона ҳудудидан ташқарида жойлашгани.

Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

13. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан икки ой давомида қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

14. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

15. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.

3-боб. Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби

16. Субсидия Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун кўзда тутиладиган маблағлар доирасида ажратилади.

17. Субсидия ажратиш учун қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлигига инвесторлар тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг ҳисоб-китоби кўрсатилган буюртманомани тақдим этади.

18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ҳамда маблағларни қўмитанинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ажратилишини таъминлайди.

19. Маблағлар келиб тушганидан сўнг беш иш кунида қўмита уларни инвесторнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.

20. Йил якунида қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари тегишли молия йили якунига қадар Давлат бюджетига қайтарилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

21. Субсидия бериш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган инвесторлар рўйхати қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумот ҳар ой якуни бўйича янгилаб борилади ҳамда ойлар ва инвесторлар кесимида акс эттирилади.

22. Инвестор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.

23. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторга етказилиши учун масъул ҳисобланади.

24. Меҳмонхона, конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматлари субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши лозим.

Қўмита мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган талабларга риоя этилиши ҳамда субсидиядан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритади. Ушбу талабга риоя этилмаган тақдирда, қўмита Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритади ҳамда субсидия сифатида ажратилган маблағларнинг белгиланган тартибда инвестордан Давлат бюджетига қайтариш чораларини кўради.

25. Инвесторлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА

Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун инвесторларга Давлат бюджетидан субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Инвестор Туризм қўмитасига субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза тақдим этади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Туризм қўмитаси 1. Аризани ўрганиб чиқади. Ўн иш кунида 2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади. Бир иш кунида 3-босқич Инвестор Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Икки ойдан кўп бўлмаган муддатда 4-босқич Туризм қўмитаси 1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади. Беш иш кунида 2. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади. Бир иш кунида 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Буюртманомани кўриб чиқади ва субсидия маблағларини Туризм қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади. Уч иш кунида 6-босқич Туризм қўмитаси Инвесторнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. Беш иш кунида

Сурхондарё вилоятида жойлашган меҳмонхонада конференция зали ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига Субсидия олиш тўғрисида АРИЗА _________________________________________________________________________________________ (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) _________________________________________________________________________________________ (манзил, телефон, факс, электрон почта) _____________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган ________________________________________________________________________________________ (рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи) _____________________________________________________________________ манзилида жойлашган (вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами) меҳмонхонада конференция ва/ёки соғломлаштириш хизматларини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратишингизни сўрайман. Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами: _____________________________________________ Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили): __________________________________________ СТИР: __________________________________________________________________________________ Электрон почта манзили: __________________________________________________________________ Банк ҳисобварағи: ________________________________________________________________________ Илова: ______ варақда. ___________________________________ _______ (ариза берувчининг лавозими, ФИО) (имзо) 20___ йил _______________ » .

43.Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларида :

а) 2-банднинг ўн саккизинчи хатбошисидаги «ва ахборот объектлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 60-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Тадбиркорлик субъекти томонидан ўзи эгаллаб турган бино ёки иншоотнинг ташқи томонида жойлаштирилган, унинг номи ва фаолият турини (ихтисослигини) акс эттирувчи ахборот воситалари ва конструкциялари (пешлавҳалар) учун алоҳида ҳисоблагич ўрнатиш талаб этилмайди»;

в) 81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«81. Ташқи реклама конструкциялари (конструкцияси, видеоэкранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад ва бошқа техник воситалар), иллюминациялар ва лампалар шодаси учун фойдаланилган электр энергияси II тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга уч баравар оширилган коэффициентга мувофиқ Ташқи реклама конструкциялари ўрнатилган қуввати миқдорини 24 соат фойдаланиши ҳисобидан ёки алоҳида ҳисоблагич ўрнатиш орқали ҳисоб-китоб амалга оширилади (бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектининг номи ва фаолият турини (ихтисослигини) акс эттирувчи ахборот воситалари ва конструкциялари (пешлавҳалар) бундан мустасно)»;

г) 171-банддаги «ва ахборот объектлари» сўзлари чиқариб ташлансин.

46. Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий рақамли маркировкалаш лозим бўлган товарларнинг чакана савдосини тартибга солиш тўғрисида» 2024 йил 3 августдаги 478-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

47. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« иш кўриб чиқилаётган ҳудуд — давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи шахсга тегишли фуқаролик, маъмурий, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки муайян ишда суд томонидан қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётган ёки кўриб чиқилиши мумкин бўлган ҳудуд (республика, вилоят, туман ёки шаҳар)»;

б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кам таъминланган шахслар, агар улар муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига мурожаат этса, фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар, маъмурий ишлар бўйича ариза берувчилар, маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар ҳамда жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек, маҳкумлар бўлса»;

в) 4-бандда :

биринчи хатбоши «жисмоний шахсларга» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди,» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш»;

иккинчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишлича учинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

г) 43-банд «маъмурий, жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларда,» сўзларидан кейин «муайян ишда суд томонидан қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги ишларда,» сўзлари билан тўлдирилсин;

д) 1-илованинг 10-позицияси учинчи устуни қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги ишлар».

49. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Аутсорсерга давлат МТТларининг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебель текин фойдаланишга берилади».

50. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергетикаси соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 1-илова 5-позициясининг учинчи устунидаги «м» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 2-илова 5-позициясининг учинчи устунидаги «з» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 3-илова 5-позициясининг учинчи устунидаги «з» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 4-илова 5-позициясининг учинчи устунидаги «к» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

д) 8-илова 8-позициясининг учинчи устунидаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.

51. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 8-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Турар жой мулкдори ёки ижарага олувчи томонидан ёхуд уларнинг ўзаро келишуви асосида солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентида белгиланган тартибда бекор қилинади;

б) 9-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Таълим муассасаси томонидан талабалар турар жойида яшаш шартномаси бекор қилиниши натижасида фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги композит тарзда бекор қилинади»;

в) қуйидаги мазмундаги 54 1 -банд билан тўлдирилсин:

«54 1 . Фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали бекор қилинади:

а) фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш ҳақидаги мурожаатига асосан;

б) турар жой мулкдорининг фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш ҳақидаги мурожаатига асосан»;

г) 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«56. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг яшаш жойи ва турар жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш уларнинг ота-онасининг (ёлғиз отасининг ёки онасининг), тутинган ота-онасининг ёки васийларининг (ҳомийларининг) яшаш жойи ва турар жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш билан бир вақтда амалга оширилади»;

д) қуйидаги мазмундаги 64 1 — 64 4 -бандлар билан тўлдирилсин:

«64 1 . Фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш юзасидан ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ схема асосида мурожаат қилинади.

64 2 . Турар жой мулкдори фуқаронинг ёки фуқаро ўзининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилганда, ушбу Низомнинг 57 ёки 58-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.

Ҳужжатларни қабул қилган давлат хизматлари маркази масъул ходими ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади ва фуқарони турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисида ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ электрон сўровномани (аризани) шакллантиради, электрон сўровномага (аризага) тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар киритилади.

Турар жой мулкдори фуқаронинг ёки фуқаро ўзининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилганда мустақил равишда ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисидаги электрон сўровнома тўлдирилади. Бунда сўровнома тўлдириш жараёнида ариза берувчи ва/ёки рўйхатдан ўтказилганлиги бекор бўлаётган фуқаро тўғрисидаги маълумотлар электрон платформа орқали автоматик тарзда шаклланади.

Мурожаат қилувчи электрон сўровномани (аризани) идентификация ва верификация қилиш воситалари («Face-ID» тизими) орқали тасдиқлайди.

Мурожаат қилувчи электрон сўровномани (аризани) ҳар қандай босқичда қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Мурожаат (сўровнома) қайтариб олинганда кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

64 3 . Фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган мурожаат (сўровнома) тизим орқали реал вақт режимида фуқаронинг турган жойи манзили ёки мулкдорнинг кўчмас мулки жойлашган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Аризани рад этишга асос бўлувчи ҳолатлар аниқланмаганда, ваколатли орган томонидан ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код билан ҳимояланган, фуқарони турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинганлиги тўғрисида қайд варағи расмийлаштиради.

64 4 . Турар жой мулкдорининг мурожаатига асосан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинган фуқаро ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.

Ваколатли орган ёки давлат хизматлари маркази масъул ходими ушбу Низомга 12 ва 13-иловаларга мувофиқ қайд варағи ва/ёки маълумотномани мурожаат қилувчига электрон ёки унинг хоҳишига кўра қоғоз шаклида тақдим этади.

ЯИДХП орқали турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш бўйича мурожаат қилган фуқаронинг шахсий кабинетига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қайд варағи ва/ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотнома автоматик тарзда юборилади»;

е) қуйидаги мазмундаги 10 — 13-иловалар билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш учун: ваколатли органга ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади; Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали сўровнома тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Кадастр агентлиги Адлия вазирлиги Сўровнома ваколатли органга келиб тушганда: кўрсатилган турар жойнинг кадастр маълумотлари мавжудлигини; ўн олти ёшга тўлмаган бола аризада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги маълумот ва қариндошлик даражасини ўрганади. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган Сўровнома келиб тушганда: Ички ишлар вазирлигининг «E-xabar berish» автоматлаштирилган ахборот тизимидан сўровномага киритилган маълумотлар тўғрилигини, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилганлигини текширади; рад этиш учун асослар аниқланганда, сўровномани рад қилади; сўровномани рад этиш учун асослар аниқланмаганда, «E-xabar berish» автоматлаштирилган ахборот тизимида фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилади; турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинганлигига оид қайд варағи ва/ёки маълумотномани QR-кодни (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлайди. Бир иш кунида 4-босқич Ваколатли орган, Давлат хизматлари маркази 1. Қайд варағи ва/ёки маълумотномани ариза берувчига (унинг хоҳишига кўра) қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади. Реал вақт режимида Ариза берувчи 2. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, шахсий кабинетга юборилган QR-код қўйилган қайд варағи ва/ёки маълумотномани мустақил равишда олади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш

Фуқаронинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлигини электрон шаклда бекор қилиш I. Мурожаат қилувчи (жисмоний шахс) тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинаётган манзил 7. Электрон почта манзили ва/ёки телефон рақами II. Мурожаат қилувчи (юридик шахс) тўғрисида маълумот: 1. Номи: 2. СТИРи: 3. Турар жой жойлашган манзил ва кадастр рақами: III. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинаётган фуқаро (жисмоний шахс) тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинаётган манзил 7. Электрон почта манзили ва/ёки телефон рақами IV. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинаётган ўн олти ёшга тўлмаган бола (болалар) тўғрисида маълумот 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинаётган манзил

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилингани тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинганлиги тўғрисида ҚАЙД ВАРАҒИ ЖШШИР___________________________ Қайд варағи рақами ________________ Ф.И.О. _____________________________ Туғилган санаси ___________________ ___________________________________ _________________________________ ___________________________________ Бекор қилиш сабаби: _______________ _________________________________ Турган жойи бўйича рўйхатдан Рўйхатдан ўтказилганлиги бекор ўтказилганлиги бекор қилинган қилинган манзили _________________ сана _______________________________ _________________________________ ___________________________________ _________________________________ Ҳужжат рақами _____________________ _________________________________ ___________________________________ _________________________________ (паспорт, ID-карта, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ҳарбий ҳужжатлар) Қайд варағи берган орган ________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ (Туман (шаҳар) ИИБ, ИИО ФМБ МваПБ ёки МваПГ)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА

Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва персоналлаштириш департаменти Т/р Ҳужжат яратилган сана: Ариза рақами: Ҳужжат берилган: ЖШШИР: Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлар тўғрисида ____-сон МАЪЛУМОТНОМА 20__ йил «___» ________ ҳолатига кўра Ушбу манзил бўйича: _________________________________________________________________ Кадастр рақами: _____________________________________________________________________ Рўйхатдан ўтган шахслар сони: ________________________________________________________ Рўйхатдан ўтган шахслар: _____________________________________________________________ Т/р Ф.И.О. Туғилган сана Рўйхатга қўйилган сана ЖШШИР 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. » .

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги 563-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 апрелдаги 127-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига илованинг 9-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги 981-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига илованинг 6-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги 981-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2020 йил 19 ноябрдаги 731-сон қарори.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 13 октябрь,

563-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 09/26/563/1041-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

XABARNOMA

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

SXEMASi

SOʻROVNOMASI

QAYD VARAGʻI

MAʼLUMOTNOMA

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

[Koʻchirma]

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni 18-moddasiga muvofiq, shuningdek, qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 13-oktabrdagi 563-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Yuridik va jismoniy shaxslarni roʻyxatdan oʻtkazishni hamda ular tomonidan savdo faoliyati amalga oshirilishini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2002-yil 26-noyabrdagi 407-son qarorida :

a) 2-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) ilovaning 34-bandida :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Bozorlar va savdo komplekslari faoliyatini tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2012-yil 28-avgustdagi 253-son qarorida :

a) 1-ilovaning 7-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Bozor faoliyati aksiyadorlik jamiyati shaklida yoki masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklida tashkil etiladi”;

b) 2-ilovaning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Savdo kompleksi faoliyati yuridik shaxs tomonidan unga doimiy foydalanish, ijara yoki mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkasida qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etiladi. Savdo kompleksi faoliyat koʻrsatishi sharti bilan tegishli boʻlgan yer uchastkasidan boshqa maqsadlarda foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi. Koʻrsatib oʻtilgan yuridik shaxs aksiyadorlik jamiyati yoki masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklida tashkil etiladi”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududida lazerli nur tarqatgichlarni ishlatishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 20-fevraldagi 50-son qarorida :

a) 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasi hududida quyidagilar taqiqlansin:

a) xalqaro standartlar boʻyicha xavflilik darajasi 3R, 3B va 4-klassga (sinfga) mansub boʻlgan lazer nurli koʻrsatkichlar sifatida foydalaniladigan portativ lazerli nur tarqatgichlarni (TIF TN kodi 9013200000) ishlab chiqarish, tayyorlash, saqlash, tashish, joʻnatish, Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqish, oʻtkazish yoki Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish hamda ulardan foydalanish;

b) jismoniy shaxslar tomonidan foydalanishi mumkin boʻlgan lazerli koʻrsatkichlar nurini:

koʻchalarda, xiyobonlarda, istirohat bogʻlarida, jamoat transportida, boshqa jamoat joylarida odamlar va hayvonlarning yuziga (koʻziga) yoʻnaltirish;

ommaviy tadbirlar, jumladan, konsert-tomosha tadbirlari, sport musobaqalari oʻtkazilayotgan maydonlar va inshootlarda ularning ishtirokchilari, tomoshabinlar yoki boshqa shaxslarning yuziga (koʻziga) qaratish;

turar va noturar joylarning derazalariga, har qanday turdagi transport vositalariga (havo kemasi, temir yoʻl transporti, avtomototransport va boshqalar) va ularni boshqarayotgan shaxslarga yoʻnaltirish;

videokuzatuv kameralari va xavfsizlik tizimlariga yoʻnaltirish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi, Davlat xavfsizlik xizmatining Chegara qoʻshinlari hamda Ichki ishlar vazirligi lazerli koʻrsatkichlarni qonunga xilof ravishda ishlab chiqarish, tayyorlash, foydalanish, saqlash, tashish, joʻnatish, Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqish, oʻtkazish yoki Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish hamda sotish holatlarini aniqlash va bartaraf etish, aybdor shaxslarni javobgarlikka tortish boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrsinlar”;

b) 4-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Taʼlim va ilm-fan vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-martdagi 57-son qarori bilan tasdiqlangan Nodavlat notijorat tashkilotlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 13-bandda :

“e” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “uch ming” soʻzlari “besh yuz” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“j” kichik bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mazkur partiyaga birlashish xohishini bildirgan, kamida sakkizta hududiy subyektlarda (viloyatlarda), shu jumladan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Toshkent shahrida yashayotgan kamida yigirma ming nafar Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining oʻzlari imzo qoʻygan izchil ketma-ketlikda raqamlangan roʻyxati va saylab qoʻyiladigan organlarning aʼzolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (roʻyxat va maʼlumotlarda shaxsni tasdiqlovchi hujjati, familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi, turar joyi va ish joyi, telefon raqami koʻrsatiladi), rahbar organ aʼzolariga vakolatlar, shu jumladan, roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida yoxud munozaralar kelib chiqqan taqdirda sudda partiya nomidan ishtirok etish huquqi berilganligi toʻgʻrisidagi partiya oliy organining qarori”;

b) 27-bandning birinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:

“NNTni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi ariza va unga ilova qilingan hujjatlarning asl nusxalari ariza beruvchilarga qaytarilmaydi”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Kommunal xizmatlar koʻrsatish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2014-yil 15-iyuldagi 194-son qarorida :

a) 1-ilovada :

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Issiqlik taʼminoti shartnomasini tuzish uchun Isteʼmolchilar yuridik shaxslar uchun — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini (STIR), jismoniy shaxslar uchun — biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari yoki (JSHSHIR)ni yoxud kadastr raqamini taqdim etadi.

Shartnomani tuzish uchun zarur boʻlgan quyidagi maʼlumotlar Yetkazib beruvchi tomonidan mustaqil ravishda “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi:

koʻp kvartirali uyda xonaning mulkdori (foydalanish) huquqini tasdiqlovchi hujjat va ushbu huquq vujudga kelgan sana;

tadbirkorlik subyekti boʻlmagan yuridik shaxs davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnoma (noturar xonaning mulkdori uchun)”;

108-bandning birinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

ikkinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin;

109-bandning birinchi xatboshisidagi “yangi egasi esa noturar joy xonasidan foydalanish boshlangunga qadar issiqlik taʼminoti xizmatlaridan foydalanish yuzasidan yangi shartnoma tuzadi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 2-ilovada :

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“I guruh isteʼmolchisi shartnoma tuzish maqsadida ISKX tashkilotiga ulanish uchun yangi qurilgan turar joyning loyiha (texnik) hujjatini taqdim etishi shart.

Shartnoma tuzish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha maʼlumotlar, shuningdek, hisobga olish asboblari bilan taʼminlanmagan isteʼmolchilar tomonidan sarflangan suv hajmini aniqlash maqsadida zarur boʻlgan doimiy va vaqtinchalik istiqomat qiluvchilar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ISKX tashkiloti tomonidan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali yoki isteʼmolchining yashash joyi boʻyicha ichki ishlar organlaridan mustaqil ravishda soʻrab olinadi.

18-bandning toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shartnomani tuzish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha maʼlumotlar ISKX tashkiloti tomonidan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”;

24-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shartnomani tuzish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha maʼlumotlar ISKX tashkiloti tomonidan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 2-maydagi 132-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus, kasbiy taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlanishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 20-bandda :

uchinchi xatboshidagi “umumiy ovqatlanish boʻyicha” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) quyidagi mazmundagi 20 1 va 20 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“20 1 . Oshxonani ijaraga olishda taklif etilayotgan narx talabgor tomonidan ixtiyoriy ravishda belgilanadi.

Bunda talabgor tomonidan taklif etilayotgan narx belgilangan boshlangʻich narxdan kam boʻlmasligi hamda taklif etilayotgan narxning 25 foizi miqdorida zakalat puli toʻlangan boʻlishi lozim.

20 2 . Oshxona tanlovda eng yuqori narx taklifini bildirgan talabgorga ijaraga beriladi”.

7. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 29-yanvardagi 65-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻsimliklar karantini ostidagi mahsulotlar uchun karantin ruxsatnomasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi beshinchi va oltinchi xatboshilari chiqarib tashlansin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-maydagi 408-son qarorida :

a) 2-ilovada :

21-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining oʻquv tashkilotlariga taqdim etadigan talabnomalari asosida xorijiy hamkorlar bilan fuqarolarni xorijda ishga joylashtirish boʻyicha amalga oshirayotgan loyihalari doirasida tanlovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan fuqarolar uchun kamida uch yillik haydovchilik stajiga egaligi boʻyicha talab qoʻllanilmaydi hamda imtihonlarni topshirishlariga ruxsat beriladi. Bunda talabnomalar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi tomonidan oʻquv tashkilotlariga talabgorlarning toʻliq roʻyxati koʻrsatilgan holda taqdim etiladi”;

29-band quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Ushbu Nizomning 21-bandi uchinchi xatboshisida belgilangan holatlar bundan mustasno”;

b) 3-ilovada :

9-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi talabnomalari asosida xorijiy hamkorlar bilan fuqarolarni xorijda ishga joylashtirish boʻyicha amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida tanlovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan fuqarolar uchun mazkur bandning ikkinchi xatboshisida belgilangan kamida uch yillik haydovchilik staji mavjudligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etish boʻyicha talab qoʻllanilmaydi”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi 11 3 -band bilan toʻldirilsin:

“11 3 . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligining oʻquv tashkilotlariga taqdim etadigan talabnomalari asosida oʻquv tashkilotlarida “D” toifali avtotransport vositalari haydovchilari mutaxassisligi boʻyicha tayyorlanadigan va faqat xorijiy hamkorlar bilan fuqarolarni xorijda ishga joylashtirish boʻyicha amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida tanlovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan fuqarolardan tashkil topgan oʻquv guruhlari uchun oʻquv yuklamasining hajmi haftasiga 48 soatgacha, oʻquv yuklamasining bajarilishidan kelib chiqqan holda, auditoriyada oʻtkaziladigan nazariy va amaliy mashgʻulotlarning kundalik hajmi 8 soatgacha rejalashtiriladi.

Bunda oʻqish muddati 5 haftadan kam boʻlmasligi va auditoriyadagi dars yuklamasi — 200 soatdan, “D” toifali avtotransport vositalarini amaliy boshqarish — 60 soatdan kam boʻlmasligi lozim”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-noyabrdagi 948-son qarori bilan tasdiqlangan Idoralararo kollegial organlar toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etishda aybdor deb topilib, tegishli elektron reyestrga kiritilgan shaxslarni kollegial organlarning aʼzosi sifatida kiritish”.

10. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-fevraldagi 170-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat uy-joy fondidagi turar joylarni ijaraga berish va hisobini yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 21-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Xizmat turar joyi ijaraga oluvchiga tekin foydalanishga beriladi”.

11. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 404-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi budjetdan tashqari Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandida :

a) “v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan:

mahalladagi maydoni 5 000 metr kvadratgacha boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushadigan mablagʻlar baholash va sotish xarajatlari chegirilgan holda, tegishli mahallalarning Mahallaning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini hal etish jamgʻarmalariga;

mahalladagi maydoni 5 000 metr kvadrat va undan katta boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlarning boshlangʻich narxidan oshgan qismining 10 foizi hokim yordamchilari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga hamda obyekt joylashgan mahallaning Mahallaning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini hal etish jamgʻarmasiga teng ulushlarda”;

b) quyidagi mazmundagi “v 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:

“v 1 ) Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalari arizasi asosida sotilgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlarning boshlangʻich narxidan oshgan qismining 10 foizi Savdo-sanoat palatasiga”.

12. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 31-maydagi 451-son qarori bilan tasdiqlangan Loyihalash va qurilish sohasidagi mutaxassislarning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 15-band “uch ish kuni mobaynida” soʻzlaridan keyin “uzrsiz sabablarga koʻra” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 23-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“dual taʼlim asosida malaka oshirish”;

beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.

13. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-iyundagi 461-son qarori bilan tasdiqlangan “Business city” zamonaviy ishbilarmonlik markazlari roʻyxati quyidagi mazmundagi 21-band bilan toʻldirilsin:

“21. Atomchilar shaharchasi”.

14. Vazirlar Mahkamasining “Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 25-iyuldagi 626-son qarorining 5-bandi uchinchi xatboshisidagi “mebelidan foydalanganlik uchun toʻlov nol stavka boʻyicha belgilanadi” soʻzlari “mebeli tekin foydalanish huquqi bilan beriladi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandi “a” kichik bandida :

a) quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“sof foydadan dividendlar hisoblash taqiqlanadi”;

b) toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklama bozorini tartibga solish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qarorida :

a) quyidagi mazmundagi 3-band bilan toʻldirilsin:

“3. Belgilansinki, tadbirkorlik subyekti oʻzi egallab turgan bino yoki inshootning tashqi tomonida joylashtirgan nomi va faoliyat turi (ixtisosligi) toʻgʻrisidagi axborot (peshlavha, axborot vositalari va konstruksiyalari), shu jumladan, firma nomi, tovar yoki xizmat koʻrsatish belgisi soni va oʻlchamidan qatʼi nazar, tashqi reklama obyekti hisoblanmaydi hamda ushbu axborot vositasi uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish talab etilmaydi”;

b) 9 6 -bandda :

“e” kichik bandda:

sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

“j” kichik bandda :

ikkinchi xatboshi “maxsus veb-saytlarga joylashtiradi” soʻzlaridan keyin “va tadbirkor joylashgan manzilga (yuridik manziliga) yozma xabarnoma yuboradi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshi “maxsus veb-saytlarga joylashtiradi” soʻzlaridan keyin “va tadbirkor joylashgan manzilga (yuridik manziliga) qarorning yozma koʻchirma nusxasini yuboradi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) quyidagi mazmundagi 9 8 -band bilan toʻldirilsin:

“9 8 . Tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) oʻrnatish huquqini beruvchi pasport egasi tomonidan uni ixtiyoriy ravishda bekor qilish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali elektron ariza yuborilishi mumkin.

Bunda elektron tizimda reklama joyining pasporti avtomatik ravishda bekor qilinadi va tegishli maʼlumotlar soliq organlariga yuboriladi”;

g) quyidagi mazmundagi 9 9 -band bilan toʻldirilsin:

“9 9 . Belgilansinki, qisqa muddatli tashqi reklama obyektlarini joylashtirish muddati qurilish obyektlari uchun qurilish yakunlanguniga qadar, bayram va boshqa tadbirlar uchun esa 30 kalendar kundan oshmagan muddatga reklama joyining pasportida belgilanadi”;

d) quyidagi mazmundagi 9 10 va 9 11 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“9 10 . Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq reklama munosabatlarini tartibga soladigan hududiy “dizayn-kod”larni ishlab chiqish va ularga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisidagi qarorlar keng jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazilgan holda, shu jumladan, Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portalida joylashtirish orqali belgilangan tartibda qabul qilinadi va ushbu qarorlar rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi. Bunda “dizayn-kod”larni ishlab chiqish va ularga oʻzgartirish kiritish yuzasidan qabul qilingan qarorlarda rasmiy roʻyxatdan oʻtgan tovar (xizmat koʻrsatish) belgisidan foydalanish imkoniyati nazarda tutiladi.

9 11 . Toshkent shahri hokimligi Savdo-sanoat palatasi va boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda 2026-yil 10-dekabrga qadar Toshkent shahrining “dizayn-kodi” qoidalarining tadbirkorlik subyektlari va ommaviy axborot vositalari ishtirokida keng muhokama qilinishini taʼminlasin va bildirilgan takliflarni inobatga olgan holda, Toshkent shahrining “dizayn-kodi” qoidalariga oʻzgartirish kiritish boʻyicha takliflarni xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashiga kiritsin”;

e) 1-ilovaning 6-bobi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

j) 7-ilova quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:

“9 1 . Yuridik shaxslarning mulk yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan avtotransport vositalariga oʻziga tegishli tovar belgisi, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlari soddalashtirilgan tartibda joylashtiriladi.

Bunda yuridik shaxslar avtotransport vositalariga oʻziga tegishli boʻlgan tovar belgisini, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlarini joylashtirish uchun xabarnomani YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. Xabarnoma YIDXPda qabul qilingan vaqtdan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departament xabardor qilingan hisoblanadi va elektron tizim tomonidan reklama joyining pasporti avtomatik ravishda shakllantiriladi.

Xabarnomada notoʻgʻri maʼlumotlar, shuningdek, oʻzgalarga tegishli tovar belgilari taqdim etilganligi aniqlangan taqdirda, shakllantirilgan reklama joyining pasporti avtomatik ravishda bekor qilinadi va bu haqida yuridik shaxsga asoslantirilgan xat yuboriladi.

Yuridik shaxslar avtotransport vositalariga oʻziga tegishli boʻlgan tovar belgisini, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlarini joylashtirish huquqini beruvchi reklama joyi pasportini rasmiylashtirish uchun yigʻim undirilmaydi”;

z) 8-ilovada :

2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari tomonidan ushbu Nizomda koʻrsatilgan xollarda majburiy demontaj qilinishidan oldin, demontaj qilish kuni va vaqti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ularning veb-saytlarida demontaj qilish kunidan ikki kun oldin (ushbu Nizomning 9-bandi bundan mustasno) joylashtiriladi va demontaj qilinadigan tashqi reklama va obyektlarning mulkdorlari (egalari, foydalanuvchilari) tegishli tartibda yozma xabardor qilinadi”;

4-bandning birinchi xatboshisi “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimida” soʻzlaridan keyin “shuningdek, mulkdori nomaʼlum boʻlgan tashqi reklama va axborot obyektlarining (konstruksiyalarining) oʻzida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari noqonuniy oʻrnatilgan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) majburiy tartibda demontaj qilish uchun ochiq tanlovlar asosida maxsus tashkilotlarni yollash huquqiga ega.

Tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) majburiy tartibda demontaj qilish ishlari haftaning ish kunlarida soat 09.00 dan 18.00 gacha boʻlgan vaqt oraligʻida amalga oshirilishi mumkin.

Tashqi reklama va axborot obyekti (konstruksiyasi) majburiy tartibda demontaj qilinganida, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari yoki maxsus tashkilot tomonidan tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) mulkdori ishtirokida dalolatnoma rasmiylashtiriladi va “Tashqi reklama” raqamli monitoring elektron tizimida ushbu haqida maʼlumot joylashtiriladi.

Mulkdori nomaʼlum boʻlgan tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) majburiy tartibda demontaj qilishda yoki tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) mulkdori dalolatnomaga imzo qoʻyishdan bosh tortganda, mahalla fuqarolar yigʻini raisi dalolatnomaga bu haqida imzo qoʻyadi.

Dalolatnomada tashqi reklama va axborot obyektining (konstruksiyasining) majburiy tartibda demontaj qilingan sanasi, vaqti, demontaj qilish sababi, holat boʻyicha qisqacha maʼlumot, foto suratlar hamda saqlash uchun yuborilgan joy manzili koʻrsatilishi shart.

Mulkdori nomaʼlum boʻlgan tashqi reklama va axborot obyektlarini (konstruksiyalarini) majburiy tartibda demontaj qilish va undan keyingi holati boʻyicha mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari yoki maxsus tashkilot javobgar boʻlmaydi”.

12-band “tashqi reklama va axborot obyektlari (konstruksiyalari) oʻrnatganligi,” soʻzlaridan keyin “shuningdek, demontaj qilganligi va (yoki) demontaj qilishga koʻrsatma (buyruq) berganligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarori bilan tasdiqlangan Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 32-bandi ikkinchi xatboshisidagi “belgilangan tartibda” soʻzlari “roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori bilan tasdiqlanadigan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining 2020-yilda 9-noyabrdagi 699-son qarori bilan tasdiqlangan Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari reytingini hisoblash va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-ilovaning “Ishlab chiqarish samaradorligi” pozitsiyasi “Koʻrsatkichlar” ustunidagi “Bino va inshootlar maydoni” va “Nusxa olish va koʻchirish texnikalari mavjudligi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 4-ilovaning “Ish tajribasi” pozitsiyasining “Koʻrsatkichlar” ustunidagi “Qurilish-montaj ishlari yuzasidan jinoiy javobgarlikka tortilganlik holati (har bir holat uchun minus 5 jarima ball)” soʻzlari chiqarib tashlansin.

19. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 829-son qarori bilan tasdiqlangan Korrupsiyaga oid huquqbuzarlik haqida xabar bergan yoki korrupsiyaga qarshi kurashishga boshqa tarzda koʻmaklashgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ korrupsiyaga oid jinoyatlar — Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 167-moddasi uchinchi qismining “d” bandida, 168-moddasi toʻrtinchi qismining “g” bandida, 192 9 , 192 10 -moddalarida, 192 11 -moddasi ikkinchi qismining “v” bandida, 205-moddasi ikkinchi qismining “v” bandida, 206-moddasi ikkinchi qismining “v” bandida, 208-moddasining ikkinchi qismida, 209-moddasi ikkinchi qismining “v” bandida, 210, 211, 212, 213, 214, 214 1 , 214 2 -moddalarida va 301-moddasi ikkinchi qismining “b” bandida nazarda tutilgan jinoyatlar, shuningdek, ushbu Kodeksning 243-moddasida nazarda tutilgan jinoyat, agar mazkur jinoyat korrupsiyaga oid jinoyatlarni sodir etish natijasida olingan daromadlarni legallashtirish bilan bogʻliq holda sodir etilgan boʻlsa”.

20. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qarori bilan tasdiqlangan Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va ularni soliq xavfi darajasi boʻyicha toifalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “avtomatlashtirilgan dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur)” soʻzlari “avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Soliq xavfini boshqarish tizimini joriy etish va takomillashtirish, uning strategiya va taktikasini ishlab chiqish, axborotni toʻplash va qayta ishlash, soliq xavfini tahlil qilish va baholash, soliq xavfini boshqarishga doir chora-tadbirlarni, soliq xavfi mezonlarini va tekshiruvchi xodimlar yuklamasini ishlab chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 140-moddasi beshinchi qismi boʻyicha soliq toʻlovchilarni aniqlashga doir shartlarni belgilash Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) tomonidan amalga oshiriladi”;

v) 5-banddagi “dasturiy mahsulotni qoʻllash” soʻzlari “Tizim” soʻzi bilan almashtirilsin;

g) 9-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Soliq xavfi darajasi mezonlari Soliq qoʻmitasi tomonidan quyidagilarni inobatga olgan holda belgilanadi va soliq xavfidan kelib chiqib doimiy ravishda takomillashtirib boriladi”;

d) 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Soliq xavfi darajasi oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan koʻrsatkichlar va mezonlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligi “ball” tizimida baholanadi.

Avtomatlashtirilgan tizim orqali soliq toʻlovchilarning soliq xavflari tadbirkorlik subyektlari toifasi boʻyicha segmentlangan holda aniqlanadi.

Soliq xavfi mezonlari kelib chiqish sabablariga qarab, huquqbuzarlik alomatlari haqida xabar beruvchi 4 ta asosiy, yaʼni roʻyxatdan oʻtmasdan faoliyat yuritish, soliq hisobotlarini topshirmaslik, soliqlarni toʻlamaslik yoki soliq bazasini yashirish xavf guruhlari tarkibiga kiritiladi.

Har bir xavf guruhi, oʻz navbatida, kichik xavf guruhlaridan, kichik xavf guruhlari esa xavflar reyestridan, xavflar reyestri soliq xavfi mezonlaridan tarkib topadi.

Soliq xavfi mezonlari soliq xavfini aniqlash natijalariga koʻra “summali” va “summasiz” turlarga ajratiladi.

Soliq xavfi mezonlari turlari boʻyicha ajratilgan ballar avtomatik ravishda ular tarkibiga kiruvchi xavf guruhlari oʻrtasida, har bir xavf guruhi uchun ajratilgan ballar esa ushbu guruh tarkibidagi soliq xavfi mezonlari oʻrtasida aniqlangan umumiy soliq xavfi summasiga (subyektlar soniga) mutanosib tarzda taqsimlanadi”;

e) 12-banddagi “Dastur” soʻzi “Tizim” soʻzi bilan almashtirilsin;

j) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Tadbirkorlik subyektlari soliq xavfi darajasini baholashda toifalarga ajratiladi.

Avtomatlashtirilgan tizimda soliq toʻlovchilar tomonidan toʻplangan ballar inson omilisiz umumlashtirilib, tadbirkorlik subyektlari toifasi boʻyicha (ballar miqdori teng boʻlganda toʻlanmagan soliq summasi boʻyicha) yuqoridan kamayish tartibida saralanadi.

Amalga oshirilgan baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida soliq toʻlovchi tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:

xavfi yuqori — Tizim orqali soliq toʻlovchilarni segmentlashda tadbirkorlik subyektlari toifasi boʻyicha baholangan tadbirkorlik subyekti ballari umumiy yigʻindisining 10 foiz qismini tashkil etuvchi eng yuqori xavf darajasi ballariga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari;

xavfi oʻrtacha — Tizim orqali soliq toʻlovchilarni segmentlashda tadbirkorlik subyektlari toifasi boʻyicha baholangan tadbirkorlik subyekti ballari umumiy yigʻindisining xavfi yuqori boʻlgan 10 foiz qismini istisno etgan holda, 40 foiz qismini tashkil etuvchi eng yuqori xavf darajasi ballariga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari;

xavfi past — baholangan tadbirkorlik subyektining xavf darajasi ballari past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari”;

z) 14-band quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Tizim maʼlumotlari asosida joriy soliq davri uchun har bir tekshirish turi boʻyicha tekshiruvlarning chegaraviy soni va soliq tekshiruvlari rejasi Soliq qoʻmitasi tomonidan belgilanadi hamda shu asosda soliq tekshiruvlari tayinlanadi.

Soliq xavfi oʻrta boʻlgan soliq toʻlovchilarga aniqlangan xavflar toʻgʻrisida xabarnoma ularning shaxsiy kabinetiga yuboriladi. Bunda kamchiliklar bir oy ichida bartaraf etilsa, soliq tekshiruvi oʻtkazilmaydi”;

i) 15-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Soliq toʻlovchining soliq xavfi darajasi soliq xavfini boshqarish tizimi asosida bir yilda kamida bir marotaba aniqlanadi”.

21. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-yanvardagi 30-son qarori bilan tasdiqlangan Madaniyat va sanʼat sohasida davlat-xususiy sheriklik asosida beriladigan davlat mulki obyektlarining roʻyxatining 156-pozitsiyasi chiqarib tashlansin.

22. Vazirlar Mahkamasining “Navoiyuran” davlat korxonasi, “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” aksiyadorlik jamiyati va “Navoiy kon-metallurgiya kombinati jamgʻarmasi” davlat muassasasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 30-martdagi 170-son qarorining 7-bandi birinchi va ikkinchi xatboshilari “aksiyadorlik jamiyati” soʻzlaridan keyin “va “Navoiyuran” DK” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

23. Vazirlar Mahkamasining “Respublika mulki obyektlarini bir davlat tashkilotidan boshqa bir davlat tashkilotiga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 8-iyundagi 355-son qarorida :

a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”;

b) 2-bandning birinchi — uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi davlat tashkilotiga, shuningdek, xoʻjalik jamiyati yoki nodavlat notijorat tashkilotiga (keyingi oʻrinlarda — tashkilot) davlat mulki sifatida biriktirilgan respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga berish boʻyicha hujjatlarni tayyorlash tartibi;

respublika mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga berish boʻyicha qaror qabul qilish tartibi”;

v) 3-banddagi “bir davlat tashkilotidan” soʻzlari “bir tashkilotdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) ilovada:

nomidagi , 3 , 6 , 8 , 17 va 25-bandlardagi , 2 va 3-bobning nomidagi , 15-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “davlat tashkilotidan” soʻzlari “tashkilotdan” soʻzi bilan almashtirilsin;

1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mazkur Nizom davlat tashkilotiga tegishli respublika mulki obyekt(lar)ini, shuningdek, xoʻjalik jamiyati yoki nodavlat notijorat tashkilotiga biriktirilgan respublika mulki boʻlgan koʻchmas mulk obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

respublika mulki obyekt(lar)i — davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi bilan tegishli boʻlgan koʻchmas mulk obyektlari (mulkiy kompleks (korxona), binolar va inshootlar, qurilishi tugallanmagan obyektlar va ularning qismlari), avtomototransport vositalari hamda boshqa asosiy vositalar, shuningdek, xoʻjalik jamiyati yoki nodavlat notijorat tashkilotga davlat mulki sifatida biriktirilgan respublika mulki boʻlgan koʻchmas mulk obyektlari;

tashkilot — davlat organlari, davlat muassasalari, nodavlat notijorat tashkilot va xoʻjalik jamiyati;

davlat tashkiloti — davlat organlari, davlat muassasalari va boshqa davlat tashkilotlari”;

4-bandning birinchi xatboshisidagi “koʻchmas mulk obyektlari va avtomototransport vositalari bir davlat tashkilotidan” soʻzlari “mulki obyektlari bir tashkilotdan” soʻzi bilan almashtirilsin;

5-banddagi “Qurilishi tugallanmagan obyektlar bir davlat tashkilotidan” soʻzlari “Respublika mulki boʻlgan qurilishi tugallanmagan obyektlar bir tashkilotdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-banddagi “koʻchmas mulk obyektlari va avtomototransport vositalari bir davlat tashkilotidan” soʻzlari “mulki obyektlari bir tashkilotdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandda :

birinchi xatboshidagi , “a” va “j” kichik bandlardagi “davlat tashkilotidan” soʻzlari “tashkilotdan” soʻzi bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “davlat tashkilotining” va “davlat tashkilotidan” soʻzlari tegishlicha “tashkilotning” va “tashkilotdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Respublika mulki obyekti tegishli boʻlgan tashkilotning yuqori turuvchi tashkiloti (xoʻjalik jamiyati va nodavlat notijorat tashkiloti uchun tegishlicha boshqaruv yoki rahbar organi) yoki qabul qiluvchi davlat tashkilotining yuqori turuvchi tashkiloti tomonidan operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berilishi belgilangan obyekt toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Agentlikka taqdim etiladi”;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Agentlik ushbu Nizomning 11-bandida qayd etilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilgan kundan keyin uch kun ichida respublika mulki obyekt(lar)ini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish boʻyicha tegishli qaror qabul qilish maqsadida xulosa olish uchun taqdim etilgan hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan qoʻshimcha mablagʻlar nazarda tutilgan hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi, bunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi hujjatlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlarida davlat mulki obyektlarini bir tashkilotdan boshqa bir davlat tashkilotiga operativ boshqaruv huquqi bilan begʻaraz berish nazarda tutilgan hollarda xulosa talab etilmaydi”;

Nizomga 1-ilovada :

nomidagi “obyektlari bir davlat tashkilotidan” soʻzlari “obyektlarini bir tashkilotdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“1-bosqich” pozitsiyasida:

“Subyektlar” ustunidagi “Davlat tashkiloti” soʻzlari “Tashkilot” soʻzi bilan almashtirilsin;

“Tadbirlar” ustunidagi “davlat tashkilotiga” soʻzlari “tashkilotga” soʻzi bilan almashtirilsin”;

“2-bosqich” pozitsiyasining “Subyektlar” va “Tadbirlar” ustunlaridagi tegishli kelishikdagi “Moliya vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“3-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunidagi “Moliya vazirligining” va “davlat tashkilotiga” soʻzlari tegishlicha “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” va “tashkilotga” soʻzlari bilan almashtirilsin”;

“4-bosqich” pozitsiyasining “Subyektlar” ustunidagi “Davlat tashkiloti” soʻzlari “Tashkilot” soʻzi bilan almashtirilsin.

24. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchma savdoni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 14-bandning uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

b) 20-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

25. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-band quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda rieltorlik faoliyati sohasidagi vakolatli davlat organi tomonidan har olti oyda operatorga taqdim etiladigan rieltorlar, rieltorlik tashkilotlari, koʻchmas mulk boʻyicha agentlar va rieltorlik faoliyati sohasidagi professional jamoat birlashmalarining yagona reyestridan kelib chiqib shakllantiriladigan roʻyxatga muvofiq rieltorlik tashkilotlari savdo platformasida akkreditatsiyadan oʻtkaziladi. Roʻyxat savdo platformasida ochiq maʼlumotlar sifatida eʼlon qilinadi. Operator vakolatli davlat organi tomonidan taqdim etilgan roʻyxatdagi maʼlumotlar yuzasidan javobgar hisoblanmaydi”;

b) 20-bandning birinchi xatboshisi “eʼlon qiladi” soʻzlaridan keyin “davlat mulkini boshqarish sohasidagi vakolatli davlat organi bilan kelishilgan holatlar bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

26. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-fevraldagi 72-son qarori bilan tasdiqlangan Hokim yordamchilari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandida :

a) quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“hokim yordamchilarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan mahalladagi maydoni 5 000 metr kvadrat va undan yuqori boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan mablagʻlarning boshlangʻich narxidan oshgan qismining 5 foizi”;

b) uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.

27. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 3-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “e” kichik bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“I toifadagi litsenziya uchun — oliy maʼlumot yoki litsenziyalovchi organ tomonidan ustaning malakasini tasdiqlovchi maʼlumotga ega boʻlgan va sohada soʻnggi 10 yil davomida kamida ikki yil ish stajiga ega boʻlgan 2 nafar mutaxassis (sanʼat asarlari va meʼmoriy yodgorliklarni taʼmirlash, tasviriy va amaliy sanʼat bezagi, arxitektura yodgorliklarini rekonstruksiya va restavratsiya qilish, arxitektura nazariyasi, tarixi, arxitektura yodgorliklarini tiklash, arxeolog, tarixshunos, tasviriy va amaliy sanʼati (monumental va haykaltaroshlik bezagi) asosiy ish joyi boʻyicha ishlashi”;

b) 9-ilovaning 10-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish boʻyicha taklif qilinayotgan quvvatlarni ishga tushirishning iqtisodiy jihatdan maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasi (5 ish kuni ichida)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 15-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “j” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

28. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisida yagona nizomda :

a) 30-ilovaning 10-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Mavjud emas” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 31-ilovaning 10-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Mavjud emas” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 39-ilovada :

5-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “d” kichik bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

9-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “d” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

g) 59-ilovaning 8-pozitsiyasi uchinchi ustuni “v” kichik bandidagi “18” raqami “9” raqami bilan almashtirilsin;

d) 63-ilovaning 8-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “12” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin.

29. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 7-ilova 9-pozitsiyasining uchinchi ustunidagi “v” kichik bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

b) 18-ilova 9-pozitsiyasining uchinchi ustuni “v” kichik bandidagi “kanselyariya stoli; stul;” soʻzlari chiqarib tashlansin.

30. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Qurilish-montaj ishlarini boshlash uchun obyektga ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 9-bandi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“buyurtmachining texnik nazorati, loyiha tashkilotining mualliflik nazorati va pudrat tashkilotining ichki nazorati tayinlanganligi toʻgʻrisidagi buyruq (buyruq toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali real vaqt rejimida tekshiriladi) yoki shartnoma nusxalari;

buyurtmachining texnik nazorati, loyiha tashkilotining mualliflik nazorati va pudrat tashkilotining ichki nazorat mutaxassislarining sertifikatlari (bunda sertifikat Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi orqali real vaqt rejimida tekshiriladi, maʼlumotlar mavjud boʻlmagan taqdirda hujjatlar ilova qilinadi)”.

31. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-maydagi 255-son qarori bilan tasdiqlangan Sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir qismini jismoniy shaxslarga qaytarishning maʼmuriy reglamentida :

a) 16-band quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda jismoniy shaxsning ixtiyoriga koʻra mablagʻlarini daraxt koʻchatlarini ekishga yoʻnaltirish maqsadida Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Yashil xayriya jamgʻarmasiga oʻtkazishi mumkin”;

b) ilovaning “7-bosqich” pozitsiyasi “Chora-tadbirlar” ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda jismoniy shaxsning ixtiyoriga koʻra mablagʻlarini daraxt koʻchatlarini ekishga yoʻnaltirish maqsadida Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Yashil xayriya jamgʻarmasiga oʻtkazishi mumkin”.

32. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-avgustdagi 484-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi boʻylab amalga oshirilgan ichki sayohatlar xarajatlarining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 16-bandning birinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:

“Jismoniy shaxs oʻz ixtiyoriga koʻra mablagʻlarini daraxt koʻchatlarini ekishga yoʻnaltirish maqsadida Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Yashil xayriya jamgʻarmasiga oʻtkazishi mumkin”;

b) ilovaning “6-bosqich” pozitsiyasi “Chora-tadbirlar” ustuni quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda jismoniy shaxsning ixtiyoriga koʻra mablagʻlarini daraxt koʻchatlarini ekishga yoʻnaltirish maqsadida Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Yashil xayriya jamgʻarmasiga oʻtkazishi mumkin”.

33. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-apreldagi 148-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat veterinariya xizmati nazorati ostidagi tovarlar eksporti, importi va tranziti uchun ruxsatnomani hamda veterinariya sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 58-bandi uchinchi xatboshisidagi “oʻn sakkiz” soʻzlari “toʻqqiz” soʻzi bilan almashtirilsin.

34. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklama va ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-avgustdagi 428-son qarorida :

a) 8-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“elektron tizim “E-auksion” elektron savdo platformasi, YIDXP axborot tizimi, Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining elektron tizimi, Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati hamda Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi maʼlumotlar bazalariga integratsiya qilinadi”;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“tashqi reklama obyektlarining joylashtirilishi boʻyicha jamoatchilik nazorati “Xalq nazorati” elektron portali orqali yoʻlga qoʻyiladi”;

oltinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 10-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

v) quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin;

“10 1 . Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

a) tadbirkorlik subyekti oʻzi egallab turgan bino yoki inshootning tashqi tomonida joylashtirgan nomi va faoliyat turi (ixtisosligi) toʻgʻrisidagi axborot (peshlavha, axborot vositalari va konstruksiyalari), shu jumladan, firma nomi, tovar yoki xizmat koʻrsatish belgisi soni va oʻlchamidan qatʼi nazar, tashqi reklama obyekti hisoblanmaydi hamda ushbu axborot vositasi uchun reklama joyining pasportini rasmiylashtirish talab etilmaydi.

b) yuridik shaxslarning mulk yoki boshqa ashyoviy huquq asosida tegishli boʻlgan avtotransport vositalariga oʻziga tegishli tovar belgisi, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlari soddalashtirilgan tartibda joylashtiriladi.

Bunda yuridik shaxslar avtotransport vositalariga oʻziga tegishli boʻlgan tovar belgisini, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlarini joylashtirish uchun xabarnomani YIDXP axborot tizimi orqali elektron shaklda yuboradi. Xabarnoma YIDXP axborot tizimida qabul qilingan vaqtdan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari va Toshkent shahrida Departamenti xabardor qilingan hisoblanadi va tizim tomonidan reklama joyining pasporti avtomatik ravishda shakllantiriladi.

Xabarnomada notoʻgʻri maʼlumotlar, shuningdek, oʻzgalarga tegishli tovar belgilari taqdim etilganligi aniqlangan taqdirda, shakllantirilgan reklama joyining pasporti avtomatik ravishda bekor qilinadi va bu haqida yuridik shaxsga asoslantirilgan xat yuboriladi.

Yuridik shaxslar avtotransport vositalariga oʻziga tegishli boʻlgan tovar belgisini, faoliyat turiga tegishli yozuvlar va ishlab chiqaradigan mahsulotlari (koʻrsatadigan xizmatlari) haqidagi reklama maʼlumotlarini joylashtirish huquqini beruvchi reklama joyi pasportini rasmiylashtirish uchun yigʻim undirilmaydi”.

35. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 1-iyundagi 226-son qarori bilan tasdiqlangan Advokatlik guvohnomasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Talabgor advokatlik tuzilmasiga qabul qilingandan soʻng advokatlik guvohnomasini olish uchun arizani “Yuridik yordam” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda adliya organiga yuboradi”;

b) 5-bandda :

birinchi xatboshi “axborot tizimi” soʻzlaridan keyin “yoxud YIDXP” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshi “axborot tizimi” soʻzlaridan keyin “yoxud YIDXP” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 8-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Talabgor oʻz elektron raqamli imzosidan (keyingi oʻrinlarda — ERI) yoki One-ID tizimidan foydalangan holda, advokatlik guvohnomasini olish uchun axborot tizimidan yoxud YIDXPdan roʻyxatdan oʻtadi hamda elektron shaklda ariza toʻldiradi”;

g) 10-bandning ikkinchi xatboshisi “axborot tizimi” soʻzlaridan keyin “yoxud YIDXP” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

d) 15-bandning birinchi xatboshisi “axborot tizimi” soʻzlaridan keyin “yoxud YIDXP” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

e) 21-bandda :

birinchi xatboshi “axborot tizimi” soʻzlaridan keyin “yoxud YIDXP” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshi “axborot tizimiga” soʻzlaridan keyin “yoxud YIDXPga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

j) 23-bandning oltinchi xatboshisi “axborot tizimi” soʻzlaridan keyin “yoxud YIDXP” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

z) 24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Advokatlik guvohnomasini qayta rasmiylashtirish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorda yigʻim undiriladi (advokatlik guvohnomasining amal qilish muddati tugaganda qayta rasmiylashtirish hollari bundan mustasno) va quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) axborot tizimi orqali murojaat etilganda:

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — adliya organining hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — adliya organining hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.

Yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi”;

i) 26-band “axborot tizimiga” soʻzlaridan keyin “yoxud YIDXPga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

y) 1-ilovada :

“1-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustuni “(keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi)” soʻzlaridan keyin “yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“2-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi 3-band “axborot tizimi” soʻzlaridan keyin “yoxud YIDXP” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“3-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi 2-band “axborot tizimi” soʻzlaridan keyin “yoxud YIDXP” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

36. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-oktabrdagi 527-son qarori bilan tasdiqlangan Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish hamda tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Nodavlat notijorat tashkilotining bank hisobvaragʻiga tashqi manbalardan pul mablagʻlari kelib tushganda unga xizmat koʻrsatuvchi bank uch ish kuni ichida bu haqda tegishli roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni mazkur Nizomga 5-ilovada keltirilgan shaklda elektron tarzda xabardor qiladi”;

b) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Nodavlat notijorat tashkiloti tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk kelib tushish sanasidan kamida yigirma kun oldin roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga Nodavlat notijorat tashkilotlari elektron portali (keyingi oʻrinlarda — portal) orqali mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan elektron shaklda murojaatnoma (keyingi oʻrinlarda — murojaatnoma) taqdim etadi”;

v) 9-banddagi “yozma yoki” soʻzlari “portal orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 10-bandda :

toʻqqizinchi xatboshidagi “yozma yoki” soʻzlari “portal orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Xabarnoma va unga ilova qilingan hujjatlarda oʻzgarishlar boʻlgan taqdirda, nodavlat notijorat tashkiloti bu haqda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bir ish kuni ichida ushbu oʻzgarishlar bilan bogʻliq maʼlumotlarni ilova qilgan holda elektron shaklda xabar beradi”;

oʻn birinchi xatboshi oʻn ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

d) 11-banddagi “Nodavlat notijorat tashkilotlari elektron portalida” soʻzlari “portalda” soʻzi bilan almashtirilsin;

e) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Murojaatnomani koʻrib chiqish jarayonida hujjatlarda oʻzgarishlar boʻlgan taqdirda, nodavlat notijorat tashkiloti bu haqda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bir ish kuni ichida ushbu oʻzgarishlar bilan bogʻliq maʼlumotlarni ilova qilgan holda elektron shaklda xabar beradi”;

j) 15-bandning ikkinchi xatboshisidagi “yozma yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

z) 17-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “yozma yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

i) 30-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Nodavlat notijorat tashkilotlari elektron portalida” soʻzlari “portalda” soʻzi bilan almashtirilsin;

y) quyidagi mazmundagi 31 1 -band bilan toʻldirilsin:

“31 1 . Tashqi manbalardan olingan pul mablagʻlari va mol-mulkdan foydalanish toʻgʻrisidagi axborot har chorakda nodavlat notijorat tashkilotining rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarida yoki portalda eʼlon qilib boriladi”;

k) Nizomga 1-ilovada :

“1-bosqich” pozitsiyasining “Amalga oshirish mexanizmi” ustuni 1 va 2-bandlaridagi “yozma yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“2-bosqich” pozitsiyasining “Amalga oshirish mexanizmi” ustuni ikkinchi va oltinchi xatboshilaridagi “yozma yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

l) quyidagi mazmundagi 5-ilova bilan toʻldirilsin:

“Nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan tashqi manbalardan pul mablagʻlari va mol-mulk olinishini kelishish hamda tashqi manbalardan moliyalashtiriladigan loyihalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Nodavlat notijorat tashkilotining bank hisobvaragʻiga tashqi manbalardan pul mablagʻlari kelib tushganligi toʻgʻrisida

T/r Bank nomi Nodavlat notijorat tashkilotini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi Nodavlat notijorat tashkiloti (oluvchi) nomi Nodavlat notijorat tashkiloti STIRi Tashqi manba (joʻnatuvchi) nomi / davlati Pul mablagʻi kelib tushgan bank hisobvaragʻi Pul mablagʻi miqdori / valyuta nomi Pul mablagʻi kelib tushish sanasi

37. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-noyabrdagi 622-son qarori bilan tasdiqlangan Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlarni Oilaviy mehmon uylari, xostellar, oʻtovli va chodirli oromgohlar yagona reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 7-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 8-bandda :

birinchi — uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin.

38. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-dekabrdagi 660-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat mulkini ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 1-bandda :

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“suv fondi yer uchastkalarini ijaraga berishga”;

sakkizinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 18-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Ijaraga oluvchi ketma-ket uch va undan ortiq marotaba ijara shartnoma shartlarini, shu jumladan, ijara toʻlovlarini bajarmaganda — u bir yil muddatga davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha oʻtkaziladigan auksion savdolarida ishtirok etishdan chetlatiladi.

Bunda:

savdolardan chetlatilgan ijarachilar reyestri “online-ijara.uz” axborot tizimida yuritiladi va “E-auksion” elektron savdo platformasiga integratsiya orqali taqdim etiladi, operator ushbu ijarachilarni davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha oʻtkaziladigan auksion savdolarida ishtirokini cheklaydi;

ijaraga oluvchi reyestrga kirgan sanadan boshlab 12 oy oʻtgandan soʻng ijaraga oluvchi avtomatik ravishda reyestrdan chiqariladi”;

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

v) quyidagi mazmundagi 3 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“3 1 -bob. Davlat mulkini yuqori texnologiyali mahsulot yaratadigan tadbirkorlik subyektlariga tekin foydalanishga berish tartibi

30 1 . Maydoni 10 ming metr kvadratgacha boʻlgan davlat mulki obyektlarini yuqori texnologiyali mahsulot yaratadigan tadbirkorlik subyektlariga 5 yil muddatga toʻgʻridan-toʻgʻri tekin foydalanishga berish hamda shartnoma shartlari bajarilgan taqdirda, ushbu tadbirkorlik subyektlariga baholangan qiymatda toʻgʻridan-toʻgʻri sotishga ruxsat etiladi.

30 2 . Innovatsion rivojlanish agentligi har chorak yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasiga qadar ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarining yuqori intensivligini talab qiladigan texnologik mahsulotlar, shu jumladan, elektronika va aloqa uskunalari, shuningdek, baʼzi farmatsevtika preparatlari, kimyoviy mahsulotlar va mashinalarni ishlab chiqarish bilan shugʻullanadigan tadbirkorlik subyektlarini (keyingi oʻrinlarda — yuqori texnologiyali mahsulot yaratadigan tadbirkorlik subyektlar) aniqlab, reyestrini shakllantiradi va Markazga taqdim etib boradi.

30 3 . Markaz 10 ming metr kvadratgacha boʻlgan boʻsh turgan davlat mulki obyektlari roʻyxatini shakllantiradi va doimiy ravishda yangilab boradi.

30 4 . Markaz Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan yuqori texnologiyali mahsulot yaratadigan tadbirkorlik subyektlari reyestri taqdim etilgandan soʻng har oy yakuni bilan keyingi oyning 10 sanasiga qadar:

yuqori texnologiyali mahsulot yaratadigan tadbirkorlik subyektlari roʻyxatini Sanoatni jadal rivojlantirish boʻyicha loyiha ofislariga;

davlat mulkida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarining yuqori intensivligini talab qiladigan texnologik mahsulotlar, shu jumladan, elektronika va aloqa uskunalari, shuningdek, baʼzi farmatsevtika preparatlari, kimyoviy mahsulotlar va mashinalarni ishlab chiqarish faoliyatini tashkil etish sharti bilan 5 yil muddatga tekin foydalanish huquqi asosida ajratib berish toʻgʻrisidagi taklifini yuqori texnologiyali mahsulot yaratadigan tadbirkorlik subyektlariga yuboradi.

30 5 . Yuqori texnologiyali mahsulot yaratadigan tadbirkorlik subyektlari murojaati hamda Sanoatni jadal rivojlantirish boʻyicha loyiha ofislarining tavsiyasiga asosan Markaz uch ish kuni ichida yuqori texnologiyali mahsulot yaratadigan tadbirkorlik subyektlariga davlat mulkini 5 yil muddatga tekin foydalanish huquqi asosida berish haqidagi tekin foydalanish shartnomasini “online-ijara.uz” axborot tizimi orqali rasmiylashtirib beradi.

Bunda yuqori texnologiyali mahsulot yaratadigan bir nechta tadbirkorlik subyektlari bitta binoni (bino qismini) tanlagan taqdirda, birinchi murojaat qilgan tadbirkorlik subyektiga ustunlik beriladi.

Yuqori texnologiyali mahsulot yaratadigan tadbirkorlik subyektlari tomonidan shartnoma shartlari toʻliq bajarilganligi toʻgʻrisidagi Markazning xulosasiga asosan ularga ushbu davlat mulkini ustuvor ravishda baholangan qiymatda toʻgʻridan-toʻgʻri sotib olish boʻyicha taklif beriladi”;

g) 38-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ts2 = (Es2/Es1)*(Ay/Im)”;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Ay — avvalgi yildagi tuzilgan shartnomasidagi belgilangan yillik ijara miqdori”.

39. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-yanvardagi 23-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 10-bandning “b” kichik bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yuqori turuvchi manfaatdor davlat organlari, shuningdek, Davlat budjetidan qoʻshimcha mablagʻlar nazarda tutilgan hollarda, Iqtisodiyot va moliya vazirligining roziligiga muvofiq idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, davlat koʻchmas mulk obyektlarini, avtomototransport vositalarini hamda boshqa asosiy vositalarni bir tashkilot tasarrufidan boshqa bir davlat tashkiloti tasarrufiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish toʻgʻrisida Davaktiv agentligi direktori qarorini qabul qiladi (qonunchilik hujjatlariga muvofiq xususiylashtirilmaydigan obyektlar bundan mustasno)”;

b) 15-bandda :

10-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10) yuqori turuvchi manfaatdor davlat organlari, shuningdek, Davlat budjetidan qoʻshimcha mablagʻlar nazarda tutilgan hollarda Iqtisodiyot va moliya vazirligining roziligiga muvofiq idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, davlat koʻchmas mulk obyektlarini, avtomototransport vositalarini hamda boshqa asosiy vositalarini bir tashkilot tasarrufidan boshqa bir davlat tashkiloti tasarrufiga operativ boshqaruv huquqi asosida begʻaraz berish toʻgʻrisida Davaktiv agentligi direktori qarorini qabul qilish (qonunchilik hujjatlariga muvofiq xususiylashtirilmaydigan obyektlar bundan mustasno)”;

quyidagi mazmundagi 29-kichik band bilan toʻldirilsin:

“29) davlat mulkini xususiylashtirish dasturlariga kiritilgan aktivlar (koʻchmas mulk, ulush, aksiya paketlari) qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatda Davaktiv agentligiga topshirilmagan aktivlarni bir tomonlama topshirish-qabul qilish dalolatnomasi (Depo topshiriqnoma) asosida Davaktiv agentligiga rasmiylashtirish boʻyicha tegishli roʻyxatga oluvchi organlarga buyurtmalar berish”.

40. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 124-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat uy-joy fondidan foydalanish va uni tasarruf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 80-bandning birinchi xatboshisi “tuman (shahar) hokimligi” soʻzlaridan keyin “(Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat muassasasi)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 104-band “tuman (shahar) hokimligi” soʻzlaridan keyin “(Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat muassasasi)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 105-band quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Ushbu Nizom kuchga kirgunga qadar qogʻoz shaklida berilgan mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderi yoʻqolganda, uning dublikati mulkdor yoki uning huquqiy vorisining (merosxoʻrining) tegishli arizasiga asosan mazkur Nizomga 9-ilovaga muvofiq shaklda ikki hafta ichida beriladi.

Dublikat olish toʻgʻrisidagi arizaga davlat xizmatlari markazidan hujjat topilmaganligi haqida maʼlumotnoma ilova qilinadi”;

g) 7-ilovaning 5-bosqich pozitsiyasi “Subyektlar” ustuni “Tuman (shahar) hokimligi” soʻzlaridan keyin “(Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat muassasasi)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

d) 9-ilova “Tuman (shahar) hokimi” soʻzlaridan keyin “(Toshkent shahrida — “Toshkent shahar uy-joylarga davlat orderlari va maʼlumotnomalar berish markazi” davlat muassasasi direktori)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

41. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-apreldagi 217-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tarkibiga kiradigan vazirlik va idoralarda hammom-kirxona xizmatlarini autsorsing shartlari asosida koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 39-bandidagi “nol” qiymat boʻyicha” soʻzlari chiqarib tashlansin.

42. Vazirlar Mahkamasining “Surxondaryo viloyatida yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 18-apreldagi 218-son qarorida :

a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Surxondaryo viloyatida yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash yoki mehmonxona hududida qoʻshimcha xizmatlarni joriy etish uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomlarni tasdiqlash haqida”;

b) 1-bandning ikkinchi xatboshisi “(rekonstruksiya qilish bundan mustasno)” soʻzlaridan keyin “yoki 2026-yil 15-oktabrdan 2027-yil 31-dekabrga qadar mehmonxona hududida qoʻshimcha xizmatlar joriy etish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) quyidagi mazmundagi 2 1 va 2 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“2 1 . 2026-yil 15-oktabrdan boshlab 2027-yil 31-dekabrga qadar mehmonxona hududida qoʻshimcha xizmatlar tashkil etilgani uchun quyidagi miqdorlarda subsidiyalar ajratiladi:

yopiq turdagi suzish havzasini qurish va jihozlash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha, lekin 1 milliard soʻmdan oshmagan qismi;

ochiq turdagi suzish havzasini qurish va jihozlash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha, lekin 200 million soʻmdan oshmagan qismi;

konferensiya zalini tashkil etish hamda jihozlash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha, lekin 150 million soʻmdan oshmagan qismi;

trenajyor (fitnes) zali va/yoki individual muolajalar uchun SPA hududni tashkil etish hamda jihozlash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha, lekin 100 million soʻmdan oshmagan qismi.

2 2 . Ushbu qarorning 1-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan muddatlarda investorlarning yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash yoki mehmonxona hududida qoʻshimcha xizmatlarni joriy etish xarajatlarining har biri boʻyicha mazkur qarorning 2 va 2 1 -bandlarida belgilangan miqdorlarda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan bir martalik subsidiya ajratiladi”;

d) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Quyidagilar:

Surxondaryo viloyatida yangi mehmonxona qurish va uni jihozlash uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1-ilovaga muvofiq;

Surxondaryo viloyatida joylashgan mehmonxona hududida ochiq yoki yopiq suzish havzalarini qurish va uni jihozlash uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 2-ilovaga muvofiq;

Surxondaryo viloyatida joylashgan mehmonxonada konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va uni jihozlash uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

e) 1-ilovaning ilova belgisidagi “ilova” soʻzi “1-ilova” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) quyidagi mazmundagi 2 va 3-ilovalar bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-apreldagi 218-son qaroriga 2-ILOVA

Surxondaryo viloyatida joylashgan mehmonxona hududida ochiq yoki yopiq suzish havzalarini qurish va uni jihozlash uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Surxondaryo viloyatida 2026-yil 15-oktabrdan 2027-yil 31-dekabrga qadar investorlar tomonidan mehmonxona hududida ochiq yoki yopiq suzish havzasini qurish va uni jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

investor — mehmonxona hududida ochiq yoki yopiq suzish havzasini qurish va uni jihozlash maqsadida investitsiya faoliyati obyektlariga oʻz mablagʻlari, qarz yoki jalb qilingan boshqa investitsiya resurslarini investitsiya qiluvchi investitsiya faoliyati subyekti;

yopiq suzish havzasi — bino ichida joylashgan, ob-havodan qatʼi nazar yil davomida foydalanish imkonini beradigan sunʼiy suv havzasi (yopiq basseyn);

ochiq suzish havzasi — ochiq havoda joylashgan sunʼiy suv havzasi (ochiq basseyn);

subsidiya — investorlarga ochiq yoki yopiq suzish havzasini qurish va uni jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida Davlat budjetidan bir marta ajratiladigan mablagʻlar.

3. Subsidiya muvofiqlik sertifikatiga ega toifasiz, 1 yulduzli yoki 2 yulduzli toifaga ega mehmonxonalar hududida 2026-yil 15-oktabrdan 2026-yil 31-dekabrga qadar boʻlgan muddatda tashkil etilgan ochiq yoki yopiq turdagi suzish havzasini qurish va uni jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun ajratiladi.

4. Subsidiya quyidagi miqdorlarda ajratiladi:

yopiq turdagi suzish havzasini qurish va jihozlash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha, lekin 1 milliard soʻmdan oshmagan qismi;

ochiq turdagi suzish havzasini qurish va jihozlash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha, lekin 200 million soʻmdan oshmagan qismini qoplash.

5. Investor subsidiya olish uchun quyidagi talablarga javob berishi lozim:

Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida nazarda tutilgan soliq va yigʻimlar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlmasligi;

bankrotlik yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi;

ochiq yoki yopiq suzish havzasini (basseyn) tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlari avval qoplanmagan boʻlishi.

6. Subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ajratiladi.

2-bob. Subsidiya olish uchun ariza taqdim etish va uni koʻrib chiqish tartibi

7. Investor subsidiya olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — qoʻmita) ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi ariza hamda ochiq yoki yopiq turdagi suzish havzalarini qurish va jihozlar uchun sarflangan xarajatlar elektron hisob-fakturalarini ilova qilgan holda murojaat qiladi.

8. Investorga tegishli koʻchmas mulkka doir huquqni belgilaydigan hujjatlar qoʻmita tomonidan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinib, oʻrganiladi.

9. Qoʻmita ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida uning ushbu Nizomda belgilangan talablarga muvofiqligini, joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi va natijasi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiradi.

10. Arizani koʻrib chiqishda qoʻshimcha oʻrganishlar oʻtkazish talab etilsa, qoʻmita ariza beruvchini yozma shaklda yoki elektron axborot tizimi orqali xabardor qilgan holda, arizani koʻrib chiqish muddatini oʻn ish kunigacha uzaytirishi mumkin.

11. Qoʻmita arizani oʻrganib chiqib, bir ish kunida subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida (rad etish asoslari aniq koʻrsatilgan holda) qaror qabul qiladi hamda qarorning elektron nusxasini qaror qabul qilingan kundan soʻng, bir ish kunida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qarorda subsidiya miqdori, mehmonxona nomi, yulduz toifasi (mavjud boʻlsa) va joylashgan joyi (pochta manzili) va uning kadastr raqami, subsidiya olayotgan investor (yuridik shaxs) nomi va STIRi hamda tijorat bankidagi hisobvaragʻi koʻrsatiladi.

Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi qaror qabul qilingan kundan soʻng bir ish kunida qoʻmita tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboriladi.

12. Subsidiya berish quyidagi asoslarga koʻra rad etiladi:

arizada ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻliq koʻrsatilmagani;

ariza beruvchi ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan talablarga javob bermasligi;

mehmonxona Surxondaryo viloyati hududidan tashqarida joylashgani;

suzish havzasi mehmonxona hududidan tashqarida joylashgani.

Subsidiya berishni ushbu bandda koʻrsatilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Ariza beruvchi subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini olgan kundan boshlab koʻpi bilan ikki oy davomida qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etishi hamda ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

14. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kunida qayta koʻrib chiqiladi. Bunda subsidiya berishni yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Ushbu Nizomning 13-bandida koʻrsatilgan muddat tugagandan soʻng taqdim etilgan ariza yangi berilgan deb hisoblanadi.

3-bob. Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi

16. Subsidiya Davlat budjeti parametrlarida mazkur tadbirlar uchun koʻzda tutiladigan mablagʻlar doirasida ajratiladi.

17. Subsidiya ajratish uchun qoʻmita Iqtisodiyot va moliya vazirligiga investorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va ajratilishi lozim boʻlgan mablagʻlarning hisob-kitobi koʻrsatilgan buyurtmanomani taqdim etadi.

18. Iqtisodiyot va moliya vazirligi buyurtmanomani uch ish kunida koʻrib chiqadi hamda mablagʻlar qoʻmitaning tegishli gʻazna hisobvaraqlariga ajratilishini taʼminlaydi.

19. Mablagʻlar kelib tushganidan soʻng besh ish kunida qoʻmita ularni investorning tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi.

20. Yil yakunida qoʻmitaning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida foydalanilmay qolgan budjet mablagʻlari tegishli moliya yili yakuniga qadar Davlat budjetiga qaytariladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Subsidiya berish uchun Davlat budjetidan mablagʻ ajratilgan investorlar roʻyxati qoʻmitaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar toʻgʻrisidagi maʼlumot har oy yakuni boʻyicha yangilab boriladi hamda oylar va investorlar kesimida aks ettiriladi.

22. Investor subsidiya olish uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligi uchun masʼul hisoblanadi.

23. Qoʻmita subsidiya berish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish, monitoring qilish va Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning investorga yetkazilishi uchun masʼul hisoblanadi.

24. Mehmonxona va suzish havzasi subsidiya ajratilgan davrdan boshlab besh yildan kam boʻlmagan muddatda faoliyat yuritishi lozim.

Qoʻmita mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan talablarga rioya etilishi hamda subsidiyadan maqsadli foydalanilishi yuzasidan monitoring yuritadi. Ushbu talabga rioya etilmagan taqdirda, qoʻmita Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasiga taqdimnoma kiritadi hamda subsidiya sifatida ajratilgan mablagʻlarning belgilangan tartibda investordan Davlat budjetiga qaytarish choralarini koʻradi.

25. Investorlar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Surxondaryo viloyatida joylashgan mehmonxona hududida ochiq yoki yopiq suzish havzalarini qurish va jihozlash uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA

Surxondaryo viloyatida joylashgan mehmonxona hududida ochiq yoki yopiq suzish havzalarini qurish va jihozlash uchun investorlarga Davlat budjetidan subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Investor Turizm qoʻmitasiga subsidiya olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza taqdim etadi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Arizani oʻrganib chiqadi. Oʻn ish kunida 2. Subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Bir ish kunida 3-bosqich Investor Subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olganda, qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etadi va ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni (maʼlumotlarni) ilova qilgan holda, Turizm qoʻmitasiga takroran YIDXP orqali murojaat qiladi. Ikki oydan koʻp boʻlmagan muddatda 4-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Ariza takroran taqdim etilganda, uni qayta koʻrib chiqadi. Besh ish kunida 2. Subsidiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida buyurtmanoma yuboradi. Bir ish kunida 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Buyurtmanomani koʻrib chiqadi va subsidiya mablagʻlarini Turizm qoʻmitasining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Uch ish kunida 6-bosqich Turizm qoʻmitasi Investorning tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. Besh ish kunida

Surxondaryo viloyatida joylashgan mehmonxona hududida ochiq yoki yopiq suzish havzalarini qurish va jihozlash uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga Subsidiya olish toʻgʻrisida ARIZA _________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga muvofiq ariza beruvchining toʻliq nomi) _________________________________________________________________________________________ (manzil, telefon, faks, elektron pochta) _____________________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan _________________________________________________________________________________________ (roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi) _____________________________________________________________________ manzilida joylashgan (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) mehmonxona hududida ochiq yoki yopiq turdagi suzish havzalarini qurish va uni jihozlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratishingizni soʻrayman. Muvofiqlik sertifikati olingan sana va raqami: _____________________________________________ Yuridik shaxsning joylashgan joyi (pochta manzili): ___________________________________________ STIR: ___________________________________________________________________________________ Elektron pochta manzili: ___________________________________________________________________ Bank hisobvaragʻi: _________________________________________________________________________ Ilova: ______ varaqda ___________________________________ _______ (ariza beruvchining lavozimi, F.I.O.) (imzo) 20___ yil _______________

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 18-apreldagi 218-sonli qaroriga 3-ILOVA

Surxondaryo viloyatida joylashgan mehmonxonada konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va uni jihozlash uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Surxondaryo viloyatida 2026-yil 15-oktabrdan 2027-yil 31-dekabrga qadar investorlar tomonidan mehmonxonada konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

investor — mehmonxonada konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va jihozlash maqsadida investitsiya faoliyati obyektlariga oʻz mablagʻlari, qarz yoki jalb qilingan boshqa investitsiya resurslarini investitsiya qiluvchi investitsiya faoliyati subyekti;

konferensiya zali — biznes va ishbilarmonlik, ilmiy yoki rasmiy tadbirlarni oʻtkazish uchun maxsus jihozlangan xona;

sogʻlomlashtirish xizmatlari — trenajyor (fitnes) zali va/yoki individual muolajalar uchun SPA hudud;

subsidiya — investorlarga konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida Davlat budjetidan bir marta ajratiladigan mablagʻlar.

3. Subsidiya muvofiqlik sertifikatiga ega toifasiz, 1 yulduzli yoki 2 yulduzli toifaga ega mehmonxonalar hududida 2026-yil 15-oktabrdan 2027-yil 31-dekabrga qadar boʻlgan muddatda tashkil etilgan konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun ajratiladi.

4. Subsidiya quyidagi miqdorlarda ajratiladi:

konferensiya zali tashkil etish hamda jihozlash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha, lekin 150 million soʻmdan oshmagan qismini;

trenajyor (fitnes) zali va/yoki individual muolajalar uchun SPA hududni tashkil etish hamda jihozlash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha, lekin 100 million soʻmdan oshmagan qismini qoplash.

5. Investor subsidiya olish uchun quyidagi talablarga javob berishi lozim:

Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida nazarda tutilgan soliq va yigʻimlar boʻyicha qarzdorligi boʻlmasligi;

bankrotlik yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi;

ushbu mehmonxonada konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va jihozlash bilan bogʻliq xarajatlari avval qoplanmagan boʻlishi.

6. Subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ajratiladi.

2-bob. Subsidiya olish uchun ariza taqdim etish va uni koʻrib chiqish tartibi

7. Investor subsidiya olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — qoʻmita) ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi ariza hamda konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish hamda jihozlash uchun sarflangan xarajatlar elektron hisob-fakturalarini ilova qilgan holda murojaat qiladi.

8. Investorga tegishli koʻchmas mulkka doir huquqni belgilaydigan hujjatlar qoʻmita tomonidan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinib, oʻrganiladi.

9. Qoʻmita ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida uning ushbu Nizomda belgilangan talablarga muvofiqligini joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi va natijasi boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiradi.

10. Arizani koʻrib chiqishda qoʻshimcha oʻrganishlar oʻtkazish talab etilsa, qoʻmita ariza beruvchini yozma shaklda yoki elektron axborot tizimi orqali xabardor qilgan holda, arizani koʻrib chiqish muddatini oʻn ish kunigacha uzaytirishi mumkin.

11. Qoʻmita arizani oʻrganib chiqib, bir ish kunida subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida (rad etish asoslari aniq koʻrsatilgan holda) qaror qabul qiladi hamda qarorning elektron nusxasini qaror qabul qilingan kundan soʻng, bir ish kunida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qarorda subsidiya miqdori, mehmonxona nomi, yulduz toifasi (mavjud boʻlsa) va joylashgan joyi (pochta manzili) va uning kadastr raqami, subsidiya olayotgan investor (yuridik shaxs) nomi va STIRi hamda tijorat bankidagi hisobvaragʻi koʻrsatiladi.

Subsidiya berish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi qaror qabul qilingan kundan soʻng bir ish kunida qoʻmita tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboriladi.

12. Subsidiya berish quyidagi asoslarga koʻra rad etiladi:

arizada ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻliq koʻrsatilmagani;

ariza beruvchi ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan talablarga javob bermasligi;

mehmonxona Surxondaryo viloyati hududidan tashqarida joylashgani;

konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlari mehmonxona hududidan tashqarida joylashgani.

Subsidiya berishni ushbu bandda koʻrsatilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Ariza beruvchi subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini olgan kundan boshlab koʻpi bilan ikki oy davomida qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etishi hamda ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

14. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kunida qayta koʻrib chiqiladi. Bunda subsidiya berishni yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Ushbu Nizomning 13-bandida koʻrsatilgan muddat tugagandan soʻng taqdim etilgan ariza yangi berilgan deb hisoblanadi.

3-bob. Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi

16. Subsidiya Davlat budjeti parametrlarida mazkur tadbirlar uchun koʻzda tutiladigan mablagʻlar doirasida ajratiladi.

17. Subsidiya ajratish uchun qoʻmita Iqtisodiyot va moliya vazirligiga investorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va ajratilishi lozim boʻlgan mablagʻlarning hisob-kitobi koʻrsatilgan buyurtmanomani taqdim etadi.

18. Iqtisodiyot va moliya vazirligi buyurtmanomani uch ish kunida koʻrib chiqadi hamda mablagʻlarni qoʻmitaning tegishli gʻazna hisobvaraqlariga ajratilishini taʼminlaydi.

19. Mablagʻlar kelib tushganidan soʻng besh ish kunida qoʻmita ularni investorning tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi.

20. Yil yakunida qoʻmitaning shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida foydalanilmay qolgan budjet mablagʻlari tegishli moliya yili yakuniga qadar Davlat budjetiga qaytariladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Subsidiya berish uchun Davlat budjetidan mablagʻ ajratilgan investorlar roʻyxati qoʻmitaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar toʻgʻrisidagi maʼlumot har oy yakuni boʻyicha yangilab boriladi hamda oylar va investorlar kesimida aks ettiriladi.

22. Investor subsidiya olish uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligi uchun masʼul hisoblanadi.

23. Qoʻmita subsidiya berish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish, monitoring qilish va Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning investorga yetkazilishi uchun masʼul hisoblanadi.

24. Mehmonxona, konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlari subsidiya ajratilgan davrdan boshlab besh yildan kam boʻlmagan muddatda faoliyat yuritishi lozim.

Qoʻmita mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan talablarga rioya etilishi hamda subsidiyadan maqsadli foydalanilishi yuzasidan monitoring yuritadi. Ushbu talabga rioya etilmagan taqdirda, qoʻmita Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasiga taqdimnoma kiritadi hamda subsidiya sifatida ajratilgan mablagʻlarning belgilangan tartibda investordan Davlat budjetiga qaytarish choralarini koʻradi.

25. Investorlar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Surxondaryo viloyatida joylashgan mehmonxonada konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va uni jihozlash uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA

Surxondaryo viloyatida joylashgan mehmonxonada konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va jihozlash uchun investorlarga Davlat budjetidan subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Investor Turizm qoʻmitasiga subsidiya olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza taqdim etadi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Arizani oʻrganib chiqadi. Oʻn ish kunida 2. Subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Bir ish kunida 3-bosqich Investor Subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olganda, qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish va ularning bartaraf etilganini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni (maʼlumotlarni) ilova qilgan holda, Turizm qoʻmitasiga takroran YIDXP orqali murojaat qiladi. Ikki oydan koʻp boʻlmagan muddatda 4-bosqich Turizm qoʻmitasi 1. Ariza takroran taqdim etilganda, uni qayta koʻrib chiqadi. Besh ish kunida 2. Subsidiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida buyurtmanoma yuboradi. Bir ish kunida 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Buyurtmanomani koʻrib chiqadi va subsidiya mablagʻlarini Turizm qoʻmitasining tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Uch ish kunida 6-bosqich Turizm qoʻmitasi Investorning tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. Besh ish kunida

Surxondaryo viloyatida joylashgan mehmonxonada konferensiya zali va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va uni jihozlash uchun investorlarga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga Subsidiya olish toʻgʻrisida ARIZA _________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga muvofiq ariza beruvchining toʻliq nomi) _________________________________________________________________________________________ (manzil, telefon, faks, elektron pochta) _____________________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan ________________________________________________________________________________________ (roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi) _____________________________________________________________________ manzilida joylashgan (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, bino raqami) mehmonxonada konferensiya va/yoki sogʻlomlashtirish xizmatlarini tashkil etish va jihozlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratishingizni soʻrayman. Muvofiqlik sertifikati olingan sana va raqami: _____________________________________________ Yuridik shaxsning joylashgan joyi (pochta manzili): __________________________________________ STIR: __________________________________________________________________________________ Elektron pochta manzili: __________________________________________________________________ Bank hisobvaragʻi: ________________________________________________________________________ Ilova: ______ varaqda. ___________________________________ _______ (ariza beruvchining lavozimi, FIO) (imzo) 20___ yil _______________ ” .

43.Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori bilan tasdiqlangan Elektr energiyasi va tabiiy gazdan foydalanish qoidalarida :

a) 2-bandning oʻn sakkizinchi xatboshisidagi “va axborot obyektlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 60-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻzi egallab turgan bino yoki inshootning tashqi tomonida joylashtirilgan, uning nomi va faoliyat turini (ixtisosligini) aks ettiruvchi axborot vositalari va konstruksiyalari (peshlavhalar) uchun alohida hisoblagich oʻrnatish talab etilmaydi”;

v) 81-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“81. Tashqi reklama konstruksiyalari (konstruksiyasi, videoekranlar, elektron displeylar, media fasad va boshqa texnik vositalar), illyuminatsiyalar va lampalar shodasi uchun foydalanilgan elektr energiyasi II tarif guruhiga asosan belgilangan tarifga uch baravar oshirilgan koeffitsiyentga muvofiq Tashqi reklama konstruksiyalari oʻrnatilgan quvvati miqdorini 24 soat foydalanishi hisobidan yoki alohida hisoblagich oʻrnatish orqali hisob-kitob amalga oshiriladi (budjet va budjetdan mablagʻ oluvchi tashkilotlar hamda tadbirkorlik subyektining nomi va faoliyat turini (ixtisosligini) aks ettiruvchi axborot vositalari va konstruksiyalari (peshlavhalar) bundan mustasno)”;

g) 171-banddagi “va axborot obyektlari” soʻzlari chiqarib tashlansin.

46. Vazirlar Mahkamasining “Majburiy raqamli markirovkalash lozim boʻlgan tovarlarning chakana savdosini tartibga solish toʻgʻrisida” 2024-yil 3-avgustdagi 478-son qarorining 3-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

47. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 21-noyabrdagi 774-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat hisobidan yuridik yordam koʻrsatadigan advokatlarni jalb etish va ularga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ ish koʻrib chiqilayotgan hudud — davlat hisobidan yuridik yordam oluvchi shaxsga tegishli fuqarolik, maʼmuriy, jinoyat, maʼmuriy huquqbuzarlik yoki muayyan ishda sud tomonidan qoʻllanilgan qonunning Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga muvofiqligi toʻgʻrisidagi ish koʻrib chiqilayotgan yoki koʻrib chiqilishi mumkin boʻlgan hudud (respublika, viloyat, tuman yoki shahar)”;

b) 3-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kam taʼminlangan shaxslar, agar ular muayyan ishda sud tomonidan oʻziga nisbatan qoʻllanilgan qonunning Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga muvofiqligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy sudiga murojaat etsa, fuqarolik ishlari boʻyicha daʼvogarlar yoki javobgarlar, maʼmuriy ishlar boʻyicha ariza beruvchilar, maʼmuriy qamoq tarzidagi maʼmuriy jazo nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarlikni sodir etgan shaxslar hamda jinoyat ishlari boʻyicha gumon qilinuvchilar, ayblanuvchilar, sudlanuvchilar, shuningdek, mahkumlar boʻlsa”;

v) 4-bandda :

birinchi xatboshi “jismoniy shaxslarga” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy sudi,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“muayyan ishda sud tomonidan oʻziga nisbatan qoʻllanilgan qonunning Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga muvofiqligini aniqlash”;

ikkinchi — yigirma uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

g) 43-band “maʼmuriy, jinoiy va maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlarda,” soʻzlaridan keyin “muayyan ishda sud tomonidan qoʻllanilgan qonunning Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga muvofiqligini aniqlash toʻgʻrisidagi ishlarda,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

d) 1-ilovaning 10-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ qonunning Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga muvofiqligini aniqlash toʻgʻrisidagi ishlar”.

49. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-yanvardagi 1-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida autsorsing usulida sogʻlom ovqatlantirishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 37-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Autsorserga davlat MTTlarining ishlab chiqarish xonalari, asbob-uskunalari, idish-tovoqlari va mebel tekin foydalanishga beriladi”.

50. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-fevraldagi 91-son qarori bilan tasdiqlangan Elektr energetikasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 1-ilova 5-pozitsiyasining uchinchi ustunidagi “m” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 2-ilova 5-pozitsiyasining uchinchi ustunidagi “z” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) 3-ilova 5-pozitsiyasining uchinchi ustunidagi “z” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

g) 4-ilova 5-pozitsiyasining uchinchi ustunidagi “k” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

d) 8-ilova 8-pozitsiyasining uchinchi ustunidagi “15” raqami “10” raqami bilan almashtirilsin.

51. Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 5-maydagi 224-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 8-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Turar joy mulkdori yoki ijaraga oluvchi tomonidan yoxud ularning oʻzaro kelishuvi asosida soliq organlarida hisobga qoʻyilgan ijara shartnomasi bekor qilinishi natijasida fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk ijara yoki tekin foydalanish shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentida belgilangan tartibda bekor qilinadi;

b) 9-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Taʼlim muassasasi tomonidan talabalar turar joyida yashash shartnomasi bekor qilinishi natijasida fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi kompozit tarzda bekor qilinadi”;

v) quyidagi mazmundagi 54 1 -band bilan toʻldirilsin:

“54 1 . Fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi quyidagi hollarda davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali bekor qilinadi:

a) fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish haqidagi murojaatiga asosan;

b) turar joy mulkdorining fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish haqidagi murojaatiga asosan”;

g) 56-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“56. Oʻn olti yoshga toʻlmagan fuqarolarning yashash joyi va turar joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish ularning ota-onasining (yolgʻiz otasining yoki onasining), tutingan ota-onasining yoki vasiylarining (homiylarining) yashash joyi va turar joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish bilan bir vaqtda amalga oshiriladi”;

d) quyidagi mazmundagi 64 1 — 64 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“64 1 . Fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish yuzasidan ushbu Nizomga 10-ilovaga muvofiq sxema asosida murojaat qilinadi.

64 2 . Turar joy mulkdori fuqaroning yoki fuqaro oʻzining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun davlat xizmatlari markazlariga murojaat qilganda, ushbu Nizomning 57 yoki 58-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etiladi.

Hujjatlarni qabul qilgan davlat xizmatlari markazi masʼul xodimi hujjatlarning haqiqiyligini tekshiradi va fuqaroni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish toʻgʻrisida ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq elektron soʻrovnomani (arizani) shakllantiradi, elektron soʻrovnomaga (arizaga) taqdim etilgan hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritiladi.

Turar joy mulkdori fuqaroning yoki fuqaro oʻzining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun YIDXP orqali murojaat qilganda mustaqil ravishda ushbu Nizomga 11-ilovaga muvofiq fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish toʻgʻrisidagi elektron soʻrovnoma toʻldiriladi. Bunda soʻrovnoma toʻldirish jarayonida ariza beruvchi va/yoki roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor boʻlayotgan fuqaro toʻgʻrisidagi maʼlumotlar elektron platforma orqali avtomatik tarzda shakllanadi.

Murojaat qiluvchi elektron soʻrovnomani (arizani) identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari (“Face-ID” tizimi) orqali tasdiqlaydi.

Murojaat qiluvchi elektron soʻrovnomani (arizani) har qanday bosqichda qaytarib olish huquqiga ega. Murojaat (soʻrovnoma) qaytarib olinganda koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.

64 3 . Fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish boʻyicha belgilangan tartibda tasdiqlangan murojaat (soʻrovnoma) tizim orqali real vaqt rejimida fuqaroning turgan joyi manzili yoki mulkdorning koʻchmas mulki joylashgan hududga xizmat koʻrsatuvchi vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.

Arizani rad etishga asos boʻluvchi holatlar aniqlanmaganda, vakolatli organ tomonidan ushbu Nizomga 12-ilovaga muvofiq shakldagi QR-kod bilan himoyalangan, fuqaroni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinganligi toʻgʻrisida qayd varagʻi rasmiylashtiradi.

64 4 . Turar joy mulkdorining murojaatiga asosan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilingan fuqaro YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qilinadi.

Vakolatli organ yoki davlat xizmatlari markazi masʼul xodimi ushbu Nizomga 12 va 13-ilovalarga muvofiq qayd varagʻi va/yoki maʼlumotnomani murojaat qiluvchiga elektron yoki uning xohishiga koʻra qogʻoz shaklida taqdim etadi.

YIDXP orqali turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish boʻyicha murojaat qilgan fuqaroning shaxsiy kabinetiga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan qayd varagʻi va/yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma avtomatik tarzda yuboriladi”;

e) quyidagi mazmundagi 10 — 13-ilovalar bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish uchun: vakolatli organga yoki Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi; Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali soʻrovnoma toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Kadastr agentligi Adliya vazirligi Soʻrovnoma vakolatli organga kelib tushganda: koʻrsatilgan turar joyning kadastr maʼlumotlari mavjudligini; oʻn olti yoshga toʻlmagan bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, uning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi maʼlumot va qarindoshlik darajasini oʻrganadi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ Soʻrovnoma kelib tushganda: Ichki ishlar vazirligining “E-xabar berish” avtomatlashtirilgan axborot tizimidan soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini, Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi tugatilganligini tekshiradi; rad etish uchun asoslar aniqlanganda, soʻrovnomani rad qiladi; soʻrovnomani rad etish uchun asoslar aniqlanmaganda, “E-xabar berish” avtomatlashtirilgan axborot tizimida fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qiladi; turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinganligiga oid qayd varagʻi va/yoki maʼlumotnomani QR-kodni (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlaydi. Bir ish kunida 4-bosqich Vakolatli organ, Davlat xizmatlari markazi 1. Qayd varagʻi va/yoki maʼlumotnomani ariza beruvchiga (uning xohishiga koʻra) qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etadi. Real vaqt rejimida Ariza beruvchi 2. YIDXP orqali murojaat qilinganda, shaxsiy kabinetga yuborilgan QR-kod qoʻyilgan qayd varagʻi va/yoki maʼlumotnomani mustaqil ravishda oladi.

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish

Fuqaroning turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligini elektron shaklda bekor qilish I. Murojaat qiluvchi (jismoniy shaxs) toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinayotgan manzil 7. Elektron pochta manzili va/yoki telefon raqami II. Murojaat qiluvchi (yuridik shaxs) toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Nomi: 2. STIRi: 3. Turar joy joylashgan manzil va kadastr raqami: III. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinayotgan fuqaro (jismoniy shaxs) toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinayotgan manzil 7. Elektron pochta manzili va/yoki telefon raqami IV. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinayotgan oʻn olti yoshga toʻlmagan bola (bolalar) toʻgʻrisida maʼlumot 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinayotgan manzil

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilingani toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va personallashtirish departamenti Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinganligi toʻgʻrisida QAYD VARAGʻI JSHSHIR___________________________ Qayd varagʻi raqami ________________ F.I.O. _____________________________ Tugʻilgan sanasi ___________________ ___________________________________ _________________________________ ___________________________________ Bekor qilish sababi: _______________ _________________________________ Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan Roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor oʻtkazilganligi bekor qilingan qilingan manzili _________________ sana _______________________________ _________________________________ ___________________________________ _________________________________ Hujjat raqami _____________________ _________________________________ ___________________________________ _________________________________ (pasport, ID-karta, tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma, harbiy hujjatlar) Qayd varagʻi bergan organ ________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ (Tuman (shahar) IIB, IIO FMB MvaPB yoki MvaPG)

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini yashash va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganligini bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA

Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganlar toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va personallashtirish departamenti T/r Hujjat yaratilgan sana: Ariza raqami: Hujjat berilgan: JSHSHIR: Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganlar toʻgʻrisida ____-son MAʼLUMOTNOMA 20__ yil “___” ________ holatiga koʻra Ushbu manzil boʻyicha: _________________________________________________________________ Kadastr raqami: _____________________________________________________________________ Roʻyxatdan oʻtgan shaxslar soni: ________________________________________________________ Roʻyxatdan oʻtgan shaxslar: _____________________________________________________________ T/r F.I.O. Tugʻilgan sana Roʻyxatga qoʻyilgan sana JSHSHIR 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. ” .

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 13-oktabrdagi 563-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Yakka tartibda uy-joy qurish (rekonstruksiya qilish)ni amalga oshirishga ruxsatnomalarni rasmiylashtirishning, loyihalarni vakolatli organlarda bir joyning oʻzida kelishishning soddalashtirilgan tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 30-apreldagi 127-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlarini koʻrsatish mexanizmlarini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 1-fevraldagi PQ-2750-son qarori)” 2017-yil 1-maydagi 252-son qaroriga ilovaning 9-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent viloyatining ayrim aholi punktlarida shaharsozlik faoliyatini amalga oshirishni tartibga solishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi 981-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga davlat xizmatlari koʻrsatishning milliy tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PF-5278-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PQ-3430-son qarori)” 2018-yil 22-yanvardagi 40-son qaroriga ilovaning 6-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Toshkent viloyatining ayrim aholi punktlarida shaharsozlik faoliyatini amalga oshirishni tartibga solishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi 981-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2020-yil 19-noyabrdagi 731-son qarori.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 13-oktabr,

563-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.10.2026-y., 09/26/563/1041-son)

lex.uz