UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 19-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 19 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 октября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 October 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Сино илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига мувофиқ буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Сино илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ибн Сино жамоат фонди ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг:

Абу Али ибн Синонинг илмий меросини чуқур ўрганиш, уни замонавий тиббиёт таълими ва илмий тадқиқотлар билан узвий боғлиқ ҳолда тарғиб қилиш ҳамда 2030 йилда нишонланадиган аллома таваллудининг 1050 йиллиги тадбирларига муносиб тайёргарлик кўриш;

алломанинг хорижда сақланаётган қўлёзмаларини жамлаш, ўзбек тилига таржима қилиш, уларнинг электрон платформасини яратиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш ишларини тизимли йўлга қўйиш;

Абу Али ибн Синонинг илмий меросига бағишланган халқаро симпозиумлар, конференциялар ва конгрессларни доимий равишда ўтказиб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Синонинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин:

а) 2026 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида «Ибн Сино — Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккурининг буюк намояндаси» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш;

б) олий тиббиёт таълим ташкилотлари, илмий марказлар, кутубхоналар ҳамда даволаш-профилактика муассасаларида Абу Али ибн Сино меросига бағишланган илмий-амалий анжуманлар, кўргазмалар, очиқ маърузалар ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;

в) алломанинг тиббиёт ва бошқа фанларга оид илмий меросини тадқиқ этиш ва нашрга тайёрлаш, шу жумладан:

хорижий мамлакатларга Абу Али ибн Сино илмий меросини ўрганиш бўйича илмий экспедициялар ташкил этиш, алломанинг хорижда сақланаётган қўлёзмаларини жамлаш;

тиббиётга оид «Мўъжаз ал-Қонун», «Қонунча» ҳамда фалсафага оид «Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот», «Донишнома», «Китоб аш-Шифо», «Шарқ фалсафаси» асарларини ўзбек тилига таржима қилиш, уларнинг босма ва электрон нашрларини тайёрлаш;

алломанинг фалсафий таълимоти, унинг жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида медиамаҳсулотлар яратиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш ишларини тизимли йўлга қўйиш;

г) тиббиёт ва фармацевтика соҳасини илм-фан натижалари билан ривожлантириш, халқ табобати анъаналарини тиклаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда Абу Али ибн Синонинг бой илмий меросини чуқур ўрганишга муносиб ҳисса қўшган олим ва тадқиқотчиларни рағбатлантириш мақсадида «Ибн Сино» халқаро мукофотини таъсис этиш.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузурида давлат муассасаси шаклида Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. Қуйидагилар:

а) Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Абу Али ибн Сино тиббиёти билан боғлиқ тадқиқотлар ўтказиш, натижаларини замонавий табобатда қўллаш, ушбу соҳадаги олимларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш ва мувофиқлаштиришга кўмаклашиш;

Абу Али ибн Синонинг тиббиётга оид ва илмий-маънавий мероси билан боғлиқ илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий нашрларни йўлга қўйиш;

Абу Али ибн Синонинг хорижда сақланаётган қўлёзмаларини жамлаш, ўзбек тилига таржима қилиш, уларнинг электрон платформасини яратиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш ишларини тизимли йўлга қўйиш;

Абу Али ибн Синонинг илмий меросига бағишланган ўқув материалларини тайёрлаш, халқаро симпозиумлар ва конференцияларни ташкил этиш ҳамда халқаро симпозиумлар ва конференцияларда иштирок этиш;

маҳаллий ва халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этиш;

тиббиёт ходимлари ва тиббиёт тарихига қизиқувчилар учун ўқув курслари ҳамда маҳорат дарсларини йўлга қўйиш;

б) Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Бухоро давлат тиббиёт институтининг бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро молия институтлари грантлари;

кўрсатиладиган пулли хизматлардан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Таълим ва илм-фан вазирлиги билан биргаликда:

Марказ уставининг тасдиқланиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, Марказ тузилмаси ва штат бирликлари тасдиқланишини таъминласин;

Марказни Бухоро давлат тиббиёт институтининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин;

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов ҳамда Фанлар академияси президенти Ш.А. Аюпов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 575-сон қарорига ИЛОВА

Буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Синонинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ташкилий чора-тадбирлар 1. Тошкент шаҳрида «Ибн Сино — Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккурининг буюк намояндаси» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш. 1. Халқаро илмий конференцияни ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш. 2. Халқаро илмий конференция дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Халқаро илмий конференцияни юқори савияда ташкил этиш. 4. Конференцияни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. 2026 йил октябрь Ижрочиларнинг ўз маблағлари Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Тиббиёт олий таълим ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларида тизимли равишда Абу Али ибн Сино меросига бағишланган маъруза ва кўргазмалар ўтказиш. 1. Абу Али ибн Сино меросига бағишланган маъруза ва кўргазмалар ўтказиш режасини тузиш. 2. Тақдимот материалларини тайёрлаш. 3. Тадбирларни тизимли равишда ўтказиб бориш. 2026 йил октябрь ойидан бошлаб доимий Ижрочиларнинг ўз маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази 3. Буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Синонинг 2030 йилда 1050 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш. 1. Абу Али ибн Синонинг юбилей санасини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2029 йил август - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бухоро вилояти ҳокимлиги 2. Алломанинг 1050 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш. 2029 йил октябрь 4. «Ибн Сино» халқаро мукофотини таъсис этиш чораларини кўриш. Абу Али ибн Синонинг бой илмий меросини чуқур ўрганишга муносиб ҳисса қўшган олим ва тадқиқотчиларни рағбатлантириш мақсадида «Ибн Сино» халқаро мукофотини таъсис этиш юзасидан таклиф киритиш. 2028 йил октябрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди, Фанлар академияси, Таълим ва илм-фан вазирлиги II. Илмий-тадқиқот ва нашр ишлари 5. Хорижий фондларда сақланаётган Абу Али ибн Сино асарлари қўлёзмалари, тиббиётга оид асарлари, нашрлари ва таржималарини аниқлаш ҳамда уларнинг электрон платформасини яратиш. 1. Хорижий ва республика архив ҳамда кутубхоналарида сақланаётган аллома асарлари мониторингини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш. 2. Ибн Сино қўлёзмалари, манбалари, тиббиётга оид асарлари нашрларини аниқлаш. 2026 йил октябрь Ижрочиларнинг ўз маблағлари Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази 3. Ибн Сино қўлёзмалари, манбалари, тиббиётга оид асарлари, нашрларнинг рақамли нусхаларини ягона базада жамлаш. 2030 йилга қадар 6. Ибн Сино жамоат фонди фаолиятини такомиллаштириш. 1. Ибн Сино жамоат фонди уставини қайта кўриб чиқиш. 2. Васийлик кенгаши томонидан фонд фаолиятига оид масалаларнинг камида ҳар чоракда бир маротаба муҳокама қилинишини таъминлаш. 3. Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан эълон қилинадиган илмий-тадқиқот лойиҳаларида Ибн Сино жамоат фондида фаолият юритаётган олимларнинг ҳам иштирок этишига кўмаклашиш. 2026 йил октябрь - Ибн Сино жамоат фонди Васийлик кенгаши (келишув асосида), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги 7. Абу Али ибн Синонинг тиббиётга ва бошқа фанларга оид асарларини илмий-оммабоп шаклда тайёрлаш ва чоп этиш. 1. Таржима ва илмий таҳрир гуруҳларини шакллантириш. 2. Тиббиётга оид «Мўъжаз ал-Қонун» ва «Қонунча» асарини араб тилидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш. 3. «Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот», «Донишнома», «Китаб аш-Шифо», «Шарқ фалсафаси» каби фалсафага оид асарларини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш. 4. Асарларнинг босма ва электрон нашрларини тайёрлаш. 2026 — 2030 йиллар Ижрочиларнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази III. Тарғибот ишлари 8. Абу Али ибн Синонинг тиббиётга оид меросига бағишланган халқаро симпозиумлар, конференциялар ва конгрессларни мунтазам ўтказиш. 1. Ҳар йилги илмий тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Хорижий шерик ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 2026 йил октябрь ойидан бошлаб Ижрочиларга ажратилган маблағлар, грантлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази 3. Тадбирларда илмий жамоатчилик иштирокини таъминлаш. доимий 9. Алломанинг тиббиёт, фармакология, профилактика ва тиббий ахлоққа оид қарашлари ҳақида медиамаҳсулотлар яратиш. 1. Манбаларга асосланган сценарийлар тайёрлаш. 2. Ҳужжатли фильмлар ва рақамли контент яратиш. 3. Маҳаллий ва хорижий медиамаконда намойиш этиш. 2026 — 2030 йиллар Ижрочиларга ажратилган маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди, Ўзбекистон МТРК, Республика Маънавият ва маърифат маркази 10. Абу Али ибн Синонинг тиббиётга оид мероси бўйича кўчма китоб ва қўлёзмалар кўргазмалари ҳамда нашрлар тақдимотларини ташкил этиш. 1. Кўргазма концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Нашрлар ва рақамли материаллар тақдимотини ташкил этиш. 3. Республика ҳудудлари ва хорижда намойиш этиш. 2026 — 2030 йиллар Ижрочиларнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ташқи ишлар вазирлиги 11. Абу Али ибн Синонинг тиббиётга оид мероси асосида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш тизимини такомиллаштириш. 1. «Халқаро ибн Сино соғломлаштириш марши» ва «Ибн Сино мадҳияси» тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш. 2. Соғлом турмуш тарзи тамойилларига бағишланган туркум видеороликларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш. 3. «Маънавий ва жисмоний соғлом авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори» ғояси асосида тизимли тарғибот ишларини ташкил этиш. 2026 — 2030 йиллар Ижрочиларнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Абу Али ибн Сино илмий-тадқиқот маркази, Ибн Сино жамоат фонди, Фанлар академияси, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси 12. Абу Али ибн Синонинг энг йирик ва машҳур илмий асари — «Тиб қонунлари»га бағишланган маҳобатли монумент барпо этиш. 1. Соҳа мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш. 2026 йил октябрь Ижрочиларнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Бадиий академия, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Ишчи гуруҳ томонидан Абу Али ибн Синонинг энг йирик ва машҳур илмий асари — «Тиб қонунлари»га бағишланган маҳобатли монумент лойиҳаси эскизини тайёрлаш. 3. Белгиланган тартибда монумент лойиҳаси эскизини тасдиқлаш. 2027 йил март 4. Тасдиқланган монумент лойиҳасини Бухоро вилоятининг белгиланган ҳудудида барпо этиш. 2028 йил март 13. Ўрта асрларнинг буюк қомусий олими, табиб, файласуф, мусиқашунос ва астроном, дунёга машҳур «Тиб қонунлари» тиббиёт энциклопедияси муаллифи Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Синонинг (980 — 1037 йй.) болалиги ҳақида фильм ишлаб чиқариш. 1. Лойиҳа доирасида «Ҳусайн» бадиий фильмини суратга олиш. Бунда туркум доирасида Ҳусайн ибн Абдуллоҳнинг табобатга муҳаббати, устозларга садоқати ва инсонпарварлиги орқали болалар учун юксак ахлоқий намуна бўлиб хизмат қиладиган фильм яратиш. 2026 йил октябрь Ижрочиларнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Кинематография агентлиги, Болалар контентини ривожлантириш маркази, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент давлат тиббиёт университети, Ибн Сино жамоат фонди 2. «Ҳусайн» бадиий фильмининг монтаж қилиш, овоз бериш, мусиқий безак ва рангларга ишлов бериш ишларини якунлаб, намойишга тайёрлаш. 2027 йил июнь 3. Фильм тарғибот материалларини тайёрлаш ҳамда болалар ва ёшлар, тиббиёт ходимлари, талабалар ҳамда соҳа вакиллари иштирокида премьерасини ташкил этиш. 2027 йил июнь 4. Фильмни кинотеатрлар, телеканаллар ва рақамли платформалар орқали томошабинларга етказиш, таълим муассасаларида унинг намойишларини ҳамда ижодкорлар билан учрашувларни ўтказиш. 2027 йил сентябрь 5. Фильмнинг хорижий тиллардаги субтитрли нусхаларини тайёрлаб, халқаро кинофестивалларга тақдим этиш ҳамда хорижий дистрибьюторлар ва стриминг платформалари билан уни намойиш қилиш бўйича музокаралар олиб бориш. 2028 йил март 14. Абу Али ибн Синонинг асарларини ёшлар учун содда ва тушунарли шаклда ёритувчи контентлар тайёрлаш. 1. Ҳар бир контентнинг сценарийсини белгиланган тартибда тайёрлаш. Бунда сунъий интеллект ҳамда сўнгги технологиялардан фойдаланиш орқали Абу Али ибн Синонинг асарларини тиббиёт ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, унинг «Шайх ур-раис» («Олимлар орасида биринчи») шарафли унвонига сазовор бўлиш сабабларини ёшлар учун содда ва тушунарли шаклда ёритишни назарда тутиш. 2027 йил давомида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси Ёшлар ишлари агентлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази (келишув асосида) 2. Белгиланган сценарийлар асосида қисқа контентлар туркумини тайёрлаш. 2028 йил давомида 3. Ушбу роликларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш орқали ёш авлодга илм-фан ва тиббиёт соҳасида Абу Али ибн Сино меросининг аҳамиятини етказиш. 2029 йил давомида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 19 октябрь,

575 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2026 й., 09/26/575/1048-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

“YOʻL XARITASI”

Buyuk tabib va qomusiy olim Abu Ali ibn Sino ilmiy merosini chuqur oʻrganish va uni keng targʻib qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahallani rivojlantirish va jamiyatni yuksaltirish” yilida ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha islohotlar dasturlari va “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha davlat dasturi toʻgʻrisida” 2026-yil 16-fevraldagi PF-22-son Farmoniga muvofiq buyuk tabib va qomusiy olim Abu Ali ibn Sino ilmiy merosini chuqur oʻrganish va uni keng targʻib qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Sogʻliqni saqlash vazirligi, Taʼlim va ilm-fan vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Fanlar akademiyasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Ibn Sino jamoat fondi hamda Buxoro viloyati hokimligining:

Abu Ali ibn Sinoning ilmiy merosini chuqur oʻrganish, uni zamonaviy tibbiyot taʼlimi va ilmiy tadqiqotlar bilan uzviy bogʻliq holda targʻib qilish hamda 2030-yilda nishonlanadigan alloma tavalludining 1050-yilligi tadbirlariga munosib tayyorgarlik koʻrish;

allomaning xorijda saqlanayotgan qoʻlyozmalarini jamlash, oʻzbek tiliga tarjima qilish, ularning elektron platformasini yaratish va xalqaro miqyosda targʻib qilish ishlarini tizimli yoʻlga qoʻyish;

Abu Ali ibn Sinoning ilmiy merosiga bagʻishlangan xalqaro simpoziumlar, konferensiyalar va kongresslarni doimiy ravishda oʻtkazib borish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Buyuk tabib va qomusiy olim Abu Ali ibn Sinoning ilmiy merosini chuqur oʻrganish va uni keng targʻib qilish boʻyicha 2030-yilgacha moʻljallangan “yoʻl xaritasi” ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

a) 2026-yil oktabr oyida Toshkent shahrida “Ibn Sino — Gʻarb va Sharq falsafiy tafakkurining buyuk namoyandasi” mavzusida xalqaro ilmiy konferensiya oʻtkazish;

b) oliy tibbiyot taʼlim tashkilotlari, ilmiy markazlar, kutubxonalar hamda davolash-profilaktika muassasalarida Abu Ali ibn Sino merosiga bagʻishlangan ilmiy-amaliy anjumanlar, koʻrgazmalar, ochiq maʼruzalar va maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar tashkil etish;

v) allomaning tibbiyot va boshqa fanlarga oid ilmiy merosini tadqiq etish va nashrga tayyorlash, shu jumladan:

xorijiy mamlakatlarga Abu Ali ibn Sino ilmiy merosini oʻrganish boʻyicha ilmiy ekspeditsiyalar tashkil etish, allomaning xorijda saqlanayotgan qoʻlyozmalarini jamlash;

tibbiyotga oid “Moʻjaz al-Qonun”, “Qonuncha” hamda falsafaga oid “Al-Ishorat va at-tanbihot”, “Donishnoma”, “Kitob ash-Shifo”, “Sharq falsafasi” asarlarini oʻzbek tiliga tarjima qilish, ularning bosma va elektron nashrlarini tayyorlash;

allomaning falsafiy taʼlimoti, uning jahon ilm-fani taraqqiyotiga qoʻshgan hissasi haqida mediamahsulotlar yaratish va xalqaro miqyosda targʻib qilish ishlarini tizimli yoʻlga qoʻyish;

g) tibbiyot va farmatsevtika sohasini ilm-fan natijalari bilan rivojlantirish, xalq tabobati anʼanalarini tiklash, sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish hamda Abu Ali ibn Sinoning boy ilmiy merosini chuqur oʻrganishga munosib hissa qoʻshgan olim va tadqiqotchilarni ragʻbatlantirish maqsadida “Ibn Sino” xalqaro mukofotini taʼsis etish.

3. Sogʻliqni saqlash vazirligi, Taʼlim va ilm-fan vazirligi hamda Fanlar akademiyasining Buxoro davlat tibbiyot instituti huzurida davlat muassasasi shaklida Abu Ali ibn Sino ilmiy-tadqiqot markazini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

4. Quyidagilar:

a) Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:

Abu Ali ibn Sino tibbiyoti bilan bogʻliq tadqiqotlar oʻtkazish, natijalarini zamonaviy tabobatda qoʻllash, ushbu sohadagi olimlarning ilmiy faoliyatini ragʻbatlantirish va muvofiqlashtirishga koʻmaklashish;

Abu Ali ibn Sinoning tibbiyotga oid va ilmiy-maʼnaviy merosi bilan bogʻliq ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish hamda ilmiy nashrlarni yoʻlga qoʻyish;

Abu Ali ibn Sinoning xorijda saqlanayotgan qoʻlyozmalarini jamlash, oʻzbek tiliga tarjima qilish, ularning elektron platformasini yaratish va xalqaro miqyosda targʻib qilish ishlarini tizimli yoʻlga qoʻyish;

Abu Ali ibn Sinoning ilmiy merosiga bagʻishlangan oʻquv materiallarini tayyorlash, xalqaro simpoziumlar va konferensiyalarni tashkil etish hamda xalqaro simpoziumlar va konferensiyalarda ishtirok etish;

mahalliy va xalqaro ilmiy loyihalarda ishtirok etish;

tibbiyot xodimlari va tibbiyot tarixiga qiziquvchilar uchun oʻquv kurslari hamda mahorat darslarini yoʻlga qoʻyish;

b) Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Buxoro davlat tibbiyot institutining budjetdan tashqari mablagʻlari;

xalqaro moliya institutlari grantlari;

koʻrsatiladigan pulli xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Sogʻliqni saqlash vazirligi ikki oy muddatda:

a) Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Taʼlim va ilm-fan vazirligi bilan birgalikda:

Markaz ustavining tasdiqlanishi va uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini, Markaz tuzilmasi va shtat birliklari tasdiqlanishini taʼminlasin;

Markazni Buxoro davlat tibbiyot institutining binosiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirsin hamda uning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash choralarini koʻrsin;

b) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarini ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri E.E. Adilov hamda Fanlar akademiyasi prezidenti Sh.A. Ayupov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-oktabrdagi 575-son qaroriga ILOVA

Buyuk tabib va qomusiy olim Abu Ali ibn Sinoning ilmiy merosini chuqur oʻrganish va uni keng targʻib qilish boʻyicha 2030-yilgacha moʻljallangan

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Tashkiliy chora-tadbirlar 1. Toshkent shahrida “Ibn Sino — Gʻarb va Sharq falsafiy tafakkurining buyuk namoyandasi” mavzusida xalqaro ilmiy konferensiya oʻtkazish. 1. Xalqaro ilmiy konferensiyani oʻtkazish yuzasidan ishchi guruh tuzish. 2. Xalqaro ilmiy konferensiya dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Xalqaro ilmiy konferensiyani yuqori saviyada tashkil etish. 4. Konferensiyani ommaviy axborot vositalarida keng yoritish. 2026-yil oktabr Ijrochilarning oʻz mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ibn Sino jamoat fondi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi, Toshkent shahri hokimligi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Tibbiyot oliy taʼlim tashkilotlari va tibbiyot muassasalarida tizimli ravishda Abu Ali ibn Sino merosiga bagʻishlangan maʼruza va koʻrgazmalar oʻtkazish. 1. Abu Ali ibn Sino merosiga bagʻishlangan maʼruza va koʻrgazmalar oʻtkazish rejasini tuzish. 2. Taqdimot materiallarini tayyorlash. 3. Tadbirlarni tizimli ravishda oʻtkazib borish. 2026-yil oktabr oyidan boshlab doimiy Ijrochilarning oʻz mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ibn Sino jamoat fondi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 3. Buyuk tabib va qomusiy olim Abu Ali ibn Sinoning 2030-yilda 1050-yilligini keng nishonlashga tayyorgarlik koʻrish. 1. Abu Ali ibn Sinoning yubiley sanasini munosib nishonlashga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha ishchi guruh tuzish. 2029-yil avgust - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ibn Sino jamoat fondi, Tashqi ishlar vazirligi, Taʼlim va ilm-fan vazirligi, Fanlar akademiyasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Buxoro viloyati hokimligi 2. Allomaning 1050-yilligini keng nishonlash boʻyicha hujjat loyihasini belgilangan tartibda ishlab chiqish. 2029-yil oktabr 4. “Ibn Sino” xalqaro mukofotini taʼsis etish choralarini koʻrish. Abu Ali ibn Sinoning boy ilmiy merosini chuqur oʻrganishga munosib hissa qoʻshgan olim va tadqiqotchilarni ragʻbatlantirish maqsadida “Ibn Sino” xalqaro mukofotini taʼsis etish yuzasidan taklif kiritish. 2028-yil oktabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ibn Sino jamoat fondi, Fanlar akademiyasi, Taʼlim va ilm-fan vazirligi II. Ilmiy-tadqiqot va nashr ishlari 5. Xorijiy fondlarda saqlanayotgan Abu Ali ibn Sino asarlari qoʻlyozmalari, tibbiyotga oid asarlari, nashrlari va tarjimalarini aniqlash hamda ularning elektron platformasini yaratish. 1. Xorijiy va respublika arxiv hamda kutubxonalarida saqlanayotgan alloma asarlari monitoringini oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh tarkibini shakllantirish. 2. Ibn Sino qoʻlyozmalari, manbalari, tibbiyotga oid asarlari nashrlarini aniqlash. 2026-yil oktabr Ijrochilarning oʻz mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Abu Ali ibn Sino ilmiy-tadqiqot markazi 3. Ibn Sino qoʻlyozmalari, manbalari, tibbiyotga oid asarlari, nashrlarning raqamli nusxalarini yagona bazada jamlash. 2030-yilga qadar 6. Ibn Sino jamoat fondi faoliyatini takomillashtirish. 1. Ibn Sino jamoat fondi ustavini qayta koʻrib chiqish. 2. Vasiylik kengashi tomonidan fond faoliyatiga oid masalalarning kamida har chorakda bir marotaba muhokama qilinishini taʼminlash. 3. Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan eʼlon qilinadigan ilmiy-tadqiqot loyihalarida Ibn Sino jamoat fondida faoliyat yuritayotgan olimlarning ham ishtirok etishiga koʻmaklashish. 2026-yil oktabr - Ibn Sino jamoat fondi Vasiylik kengashi (kelishuv asosida), Sogʻliqni saqlash vazirligi, Taʼlim va ilm-fan vazirligi 7. Abu Ali ibn Sinoning tibbiyotga va boshqa fanlarga oid asarlarini ilmiy-ommabop shaklda tayyorlash va chop etish. 1. Tarjima va ilmiy tahrir guruhlarini shakllantirish. 2. Tibbiyotga oid “Moʻjaz al-Qonun” va “Qonuncha” asarini arab tilidan oʻzbek tiliga ilmiy-izohli tarjima qilish. 3. “Al-Ishorat va at-tanbihot”, “Donishnoma”, “Kitab ash-Shifo”, “Sharq falsafasi” kabi falsafaga oid asarlarini oʻzbek tiliga ilmiy-izohli tarjima qilish. 4. Asarlarning bosma va elektron nashrlarini tayyorlash. 2026 — 2030-yillar Ijrochilarning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Fanlar akademiyasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Abu Ali ibn Sino ilmiy-tadqiqot markazi III. Targʻibot ishlari 8. Abu Ali ibn Sinoning tibbiyotga oid merosiga bagʻishlangan xalqaro simpoziumlar, konferensiyalar va kongresslarni muntazam oʻtkazish. 1. Har yilgi ilmiy tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Xorijiy sherik tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 2026-yil oktabr oyidan boshlab Ijrochilarga ajratilgan mablagʻlar, grantlar, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari Fanlar akademiyasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ibn Sino jamoat fondi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi, Abu Ali ibn Sino ilmiy-tadqiqot markazi 3. Tadbirlarda ilmiy jamoatchilik ishtirokini taʼminlash. doimiy 9. Allomaning tibbiyot, farmakologiya, profilaktika va tibbiy axloqqa oid qarashlari haqida mediamahsulotlar yaratish. 1. Manbalarga asoslangan ssenariylar tayyorlash. 2. Hujjatli filmlar va raqamli kontent yaratish. 3. Mahalliy va xorijiy mediamakonda namoyish etish. 2026 — 2030-yillar Ijrochilarga ajratilgan mablagʻlar Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ibn Sino jamoat fondi, Oʻzbekiston MTRK, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 10. Abu Ali ibn Sinoning tibbiyotga oid merosi boʻyicha koʻchma kitob va qoʻlyozmalar koʻrgazmalari hamda nashrlar taqdimotlarini tashkil etish. 1. Koʻrgazma konsepsiyasini ishlab chiqish. 2. Nashrlar va raqamli materiallar taqdimotini tashkil etish. 3. Respublika hududlari va xorijda namoyish etish. 2026 — 2030-yillar Ijrochilarning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ibn Sino jamoat fondi, Fanlar akademiyasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi, Tashqi ishlar vazirligi 11. Abu Ali ibn Sinoning tibbiyotga oid merosi asosida aholi, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish tizimini takomillashtirish. 1. “Xalqaro ibn Sino sogʻlomlashtirish marshi” va “Ibn Sino madhiyasi” toʻgʻrisidagi nizomlarni ishlab chiqish. 2. Sogʻlom turmush tarzi tamoyillariga bagʻishlangan turkum videoroliklarni tayyorlash va ommaviy axborot vositalarida keng targʻib qilish. 3. “Maʼnaviy va jismoniy sogʻlom avlod — Uchinchi Renessans poydevori” gʻoyasi asosida tizimli targʻibot ishlarini tashkil etish. 2026 — 2030-yillar Ijrochilarning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi, Abu Ali ibn Sino ilmiy-tadqiqot markazi, Ibn Sino jamoat fondi, Fanlar akademiyasi, Taʼlim va ilm-fan vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi 12. Abu Ali ibn Sinoning eng yirik va mashhur ilmiy asari — “Tib qonunlari”ga bagʻishlangan mahobatli monument barpo etish. 1. Soha mutaxassislaridan iborat tarkibda ishchi guruh tuzish. 2026-yil oktabr Ijrochilarning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Badiiy akademiya, Buxoro viloyati hokimligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Ishchi guruh tomonidan Abu Ali ibn Sinoning eng yirik va mashhur ilmiy asari — “Tib qonunlari”ga bagʻishlangan mahobatli monument loyihasi eskizini tayyorlash. 3. Belgilangan tartibda monument loyihasi eskizini tasdiqlash. 2027-yil mart 4. Tasdiqlangan monument loyihasini Buxoro viloyatining belgilangan hududida barpo etish. 2028-yil mart 13. Oʻrta asrlarning buyuk qomusiy olimi, tabib, faylasuf, musiqashunos va astronom, dunyoga mashhur “Tib qonunlari” tibbiyot ensiklopediyasi muallifi Abu Ali Husayn ibn Abdulloh ibn Sinoning (980 — 1037 yy.) bolaligi haqida film ishlab chiqarish. 1. Loyiha doirasida “Husayn” badiiy filmini suratga olish. Bunda turkum doirasida Husayn ibn Abdullohning tabobatga muhabbati, ustozlarga sadoqati va insonparvarligi orqali bolalar uchun yuksak axloqiy namuna boʻlib xizmat qiladigan film yaratish. 2026-yil oktabr Ijrochilarning mazkur maqsadlar uchun nazarda tutilgan budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Kinematografiya agentligi, Bolalar kontentini rivojlantirish markazi, Buxoro viloyati hokimligi, Navoiy viloyati hokimligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Toshkent davlat tibbiyot universiteti, Ibn Sino jamoat fondi 2. “Husayn” badiiy filmining montaj qilish, ovoz berish, musiqiy bezak va ranglarga ishlov berish ishlarini yakunlab, namoyishga tayyorlash. 2027-yil iyun 3. Film targʻibot materiallarini tayyorlash hamda bolalar va yoshlar, tibbiyot xodimlari, talabalar hamda soha vakillari ishtirokida premyerasini tashkil etish. 2027-yil iyun 4. Filmni kinoteatrlar, telekanallar va raqamli platformalar orqali tomoshabinlarga yetkazish, taʼlim muassasalarida uning namoyishlarini hamda ijodkorlar bilan uchrashuvlarni oʻtkazish. 2027-yil sentabr 5. Filmning xorijiy tillardagi subtitrli nusxalarini tayyorlab, xalqaro kinofestivallarga taqdim etish hamda xorijiy distribyutorlar va striming platformalari bilan uni namoyish qilish boʻyicha muzokaralar olib borish. 2028-yil mart 14. Abu Ali ibn Sinoning asarlarini yoshlar uchun sodda va tushunarli shaklda yorituvchi kontentlar tayyorlash. 1. Har bir kontentning ssenariysini belgilangan tartibda tayyorlash. Bunda sunʼiy intellekt hamda soʻnggi texnologiyalardan foydalanish orqali Abu Ali ibn Sinoning asarlarini tibbiyot rivojiga qoʻshgan hissasi, shuningdek, uning “Shayx ur-rais” (“Olimlar orasida birinchi”) sharafli unvoniga sazovor boʻlish sabablarini yoshlar uchun sodda va tushunarli shaklda yoritishni nazarda tutish. 2027-yil davomida Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi Yoshlar ishlari agentligi, Ommaviy axborot vositalari uchun kontent tayyorlash markazi (kelishuv asosida) 2. Belgilangan ssenariylar asosida qisqa kontentlar turkumini tayyorlash. 2028-yil davomida 3. Ushbu roliklarni ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirish orqali yosh avlodga ilm-fan va tibbiyot sohasida Abu Ali ibn Sino merosining ahamiyatini yetkazish. 2029-yil davomida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 19-oktabr,

575 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.10.2026-y., 09/26/575/1048-son)

lex.uz