UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 19-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 19 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 октября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 October 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш бўйича ихчам хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сон Фармонига мувофиқ 2027 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини рақамлаштириш ҳисобидан замонавий хизматлар орқали ихчам бошқарув тизимини жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2026 йил октябрь — декабрь ойларида тажриба-синов тариқасида Пенсия жамғармасининг Андижон вилояти Андижон шаҳри ва Олтинкўл тумани, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри, Хоразм вилояти Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда Шовот ва Янгиариқ туманлари, шунингдек, Сирдарё вилояти туман (шаҳар) бўлимларининг (кейинги ўринларда — тажриба ҳудудлари) пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш (кейинги ўринларда — пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш) билан боғлиқ вазифалари ва функциялари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларига ўтказилсин.

3. Белгилансинки:

2026 йил октябрь — декабрь ойларида тажриба ҳудудларининг ҳудудий бошқармаларида ҳар бир туман (шаҳар) учун пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича 3 кишидан иборат комиссия, шунингдек, туман (шаҳар) бўлимларида фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимлар фаолияти ташкил этилади;

пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича 3 кишидан иборат комиссия таркибига тажриба ҳудудларида ишловчи раҳбарлар ва уларнинг ходимлари жалб қилинади;

тажриба ҳудудларида фуқароларга пенсия таъминотига оид хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади;

4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Пенсия жамғармаси билан биргаликда:

2026 йил 25 октябрга қадар тажриба ҳудудларининг ҳудудий бошқармалари ва фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони, асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини тасдиқласин;

ушбу тажрибани таҳлил қилиб бориш, тажриба ҳудудларининг ҳудудий бошқармалари ва фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг фаолиятини мониторинг қилиш мақсадида Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратида ишчи гуруҳни ташкил этсин ҳамда унинг вазифаларини белгиласин;

янги жорий этиладиган тизимнинг моҳияти ва самарали фаолият кўрсатиши бўйича ўқув-семинарлар ташкил этсин;

2026 йил 15 декабрга қадар тажриба лойиҳасини амалга оширишнинг таҳлили натижаларини ҳисобга олган ҳолда, 2027 йил 1 январдан бошлаб республиканинг барча ҳудудида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларида ҳар бир туман ва шаҳарлардаги бизнес жараёнларни ва функцияларни қамраб олувчи ихчам хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этишни назарда тутувчи тегишли ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Пенсия жамғармаси «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиб турган пенсионерларнинг пенсия тўловларини олиш ҳуқуқини тасдиқлашда «MyID» ахборот тизими орқали шахсни тасдиқлаш жараёнидан ўтиб фойдаланиш имконини яратсин.

6. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2027 йил 1 январга «маҳалла еттилиги» билан биргаликда фуқароларнинг меҳнат дафтарчаси маълумотларини туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали рақамлаштириш бўйича тарғибот ишларини янада жадаллаштирсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 576-сон қарорига 1-ИЛОВА

Тажриба ҳудудларида фуқароларга пенсия таъминотига оид хизматлар кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Фуқаро (пенсионер) Фуқаро қуйидаги хизматлардан фойдаланиш учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимидаги фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходимига ариза (алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда, проактив шаклда пенсия тайинлаш бундан мустасно) билан мурожаат қилади: пенсияни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш (ўзгартириш); пенсияни тўлаш, тўлашни тиклаш ёки давом эттириш; пенсионер вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияни тўлаш; хорижий давлатга доимий яшаш учун жўнаб кетишдан аввал пенсия тўлаш; уй-жой коммунал хизматлари тўловлари бўйича ҳар ой компенсация пулини олиш; автобензин сотиб олиш бўйича ҳар ой компенсация пулини олиш; пенсиядан чегирма қилиш; пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш; пенсия гувоҳномасини олиш. Бунда аризага рақамлашмаган маълумот ва ҳужжатлар илова қилинади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Туман (шаҳар) бўлимларида фуқароларга хизмат кўрсатувчи ходим 1. Фуқаронинг аризаси ва унга илова қилинган рақамлашмаган маълумот ва ҳужжатларни қабул қилади, шунингдек, «Face-ID» орқали электрон рўйхатга олади. 2. Фуқаронинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг қабул қилгани бўйича тилхат беради. Ариза қабул қилинган вақтда 3. Фуқаролардан қабул қилган рақамлашмаган маълумот ва ҳужжатларни (сканер қилиб) ахборот тизими орқали ҳудудий бошқармадаги Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича комиссияга юборади. Ариза берилгандан кунда 4. Ҳудудий бошқармадаги Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича комиссиянинг тегишли қарорига мувофиқ ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асослангани ва ишончлилиги юзасидан ўрганиш ўтказади. 5. Фуқаролардан қабул қилган рақамлашмаган маълумот ва ҳужжатлар ҳамда ўтказилган ўрганиш далолатномасининг асл нусхасини «Ўзбекистон почтаси» АЖ курьерлик хизмати орқали ҳудудий бошқармадаги Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича комиссияга юборади. Ҳар ҳафта охирги иш кунида 3-босқич Ҳудудий бошқармадаги Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш бўйича комиссия 1. Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларни интерактив ва проактив шаклда амалга оширади. 1 — 10 иш кунида 2. Фуқаронинг аризаси бўйича рақамлашмаган маълумот ва ҳужжатларни қабул қилади ҳамда маълумотларни ахборот тизимига киритади. Қабул қилинган кунда 3. Пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларнинг асослангани ва ишончлилиги юзасидан ўрганиш тўғрисида қарор қабул қилади. 5 — 10 иш кунида 4. Заруратга кўра танлов асосида жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказади. Зарур ҳолларда 5. Фуқароларга қайтариш керак бўлган тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини почта орқали юборади. Қарор қабул қилгандан сўнг 10 кунда 6. Пенсия, компенсация ва бошқа тўловлар учун тўлов қайдномаларини шакллантиради, ахборот тизими орқали тижорат банкларига юборади. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар 4-босқич Ҳудудий бошқарма Ахборот тизимида автоматик равишда ҳисоблаш имкони бўлмаган ўтган давр учун қўшимча тўловларни киритади ва тасдиқлайди. Зарур ҳолларда

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 576-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-бандда :

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« яшаш жойи — шахс мулкдор сифатида, ижара (иккиламчи ижара), текин фойдаланиш шартномаси бўйича ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра доимий равишда (асосан) яшайдиган ҳамда ўзи яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган уй, квартира, хизмат турар жойи, махсус уй (ётоқхона, вақтинча уй-жой фонди уйи ёки ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, шунингдек, болалар уйи ёки бошқа махсус мақсадли уй) ёхуд бошқа турар жой»;

қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« турган жойи — шахс қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган асосларда вақтинча яшайдиган жойлаштириш воситаси, даволаш муассасаси ёки шахснинг яшаш жойи ҳисобланмайдиган турар жой».

2. 4-банд «шартлар ва меъёрлар асосида» сўзларидан кейин «яшаш жойидаги, яшаш жойи мавжуд бўлмаганда эса турган жойидаги» сўзлари билан тўлдирилсин.

3. 10-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Шунингдек, қуйидаги хизматлар фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда проактив шаклда кўрсатилади:

ногиронлик пенсиясини олувчиларга ногиронлик гуруҳи қайта белгиланган ёки муддати узайтирилганда, пенсия тўловини давом эттириш;

I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда, пенсияни қайта ҳисоблаш;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгарганда пенсия тўловини давом эттириш;

100 ёшга тўлган фуқароларга ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида қўшимча тўловни тайинлаш ва тўлаш;

фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) муддати тугаши сабабли ёки муддатидан олдин янгиланиши муносабати билан пенсия тўловини давом эттириш»;

тўртинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Ахборот тизимида рақамлаштирилмаган маълумотлар ёки ҳужжатлар пенсияни тайинлаш ва/ёки қайта ҳисоблаш учун ҳам асл нусхада, ҳам тасдиқланган кўчирма нусхада тақдим этилиши мумкин, фақат асл нусхаларда тақдим этиладиган маълумотномалар (иш ҳақи ва бошқа маълумотномалар) бундан мустасно».

5. 39-банднинг тўртинчи хатбошиси , 41-банднинг ўнинчи ва ўн бешинчи хатбошилари , 42-банднинг учинчи хатбошиси , 43-банднинг тўртинчи хатбошиси , 44-банднинг тўртинчи хатбошиси , 45-банднинг биринчи хатбошиси , 46-банднинг бешинчи хатбошиси , 153-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи» сўзлари «яшаш жойи» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«56. Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

2021 йил 1 июндан бошлаб пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда, иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

Бунда маълумотномада ишга қабул қилиш тўғрисидаги, иш (лавозим) бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги ва асослари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномасининг тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Маълумотнома ташкилот ёки архив раҳбари, шунингдек, маълумотномани тайёрлаган ходим томонидан имзоланади ва маълумотномани берган ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади.

Иш стажини архив маълумотларини тақдим этмасдан аниқлашда:

2005 йилдан аввалги давр учун — «ЯММТ» ИДАКда мавжуд тасдиқланган маълумотлардан;

2005 — 2016 йиллар даври учун — жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан, бунда иш берувчи юридик шахс томонидан фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига календарь йил учун камида бир маротаба мажбурий бадаллар ўтказилган тақдирда, меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарчасида) мазкур иш берувчи юридик шахсда ушбу календарь йилда ишлаганлиги ҳақида мавжуд ёзувлар асосида инобатга олинади.

Мисол: фуқаронинг 2014 йил мартдан 2015 йил февралга қадар туман тиббиёт бирлашмасида ишлаган даври меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарчасида) мавжуд бўлиб, 2014 йил декабрь ойида ушбу ташкилотдан фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий бадаллар ўтказилган. Бунда фуқаронинг 2014 йил март — декабрь ойларида туман тиббиёт бирлашмасида ишлаган даври иш стажида инобатга олинади.

2016 — 2018 йиллар даври учун — фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан келиб чиқиб фойдаланилади.

Фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри ёки иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрида маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу банднинг еттинчи хатбошисида белгиланган тартибда иш стажи инобатга олинади».

7. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти Агентлик томонидан Пенсия жамғармасига ахборот тизими орқали юборилган электрон маълумотлар асосида аниқланади.

Агентлик автоматик тарзда фуқаронинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турганлиги тўғрисидаги электрон маълумотларни Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юборади.

Агентлик томонидан ахборот тизими орқали юборилган фуқаронинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турганлиги тўғрисидаги электрон кўринишдаги маълумотлар фуқарога пенсия ҳисоблашда иш стаж сифатида инобатга олиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Фуқаронинг 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб турган даврини пенсияни ҳисоблашда иш стажи сифатида инобатга олиш учун электрон тиббий хулоса асос ҳисобланади».

8. 77 ва 78-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«77. Иш ҳақи ҳисобланган иш ҳақи суммасидан олинади.

Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида аниқлашга йўл қўйилмайди. Штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини боса олмайди.

Иш ҳақини архив маълумотларини тақдим этмасдан аниқлашда:

2005 — 2016 йиллар даври учун — жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;

2016 — 2018 йиллар даври учун — фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан фойдаланилади.

Ушбу банднинг тўртинчи — олтинчи ва ушбу Низомнинг 56-банди олтинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар қисман мавжуд бўлганда ёки ноаниқ маълумотлар мавжуд бўлганда, Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.

Иш ҳақини аниқлаш учун қуйидаги ҳолларда минтақавий коэффициент ҳисобга олинмасдан, қонунчилик ҳужжатларида тегишли даврлар учун белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари қабул қилинади:

2005 йил 1 январга қадар бўлган давр учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қисман ёки умуман мавжуд бўлмаганда;

2005 йил 1 январдан кейинги давр учун иш стажи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли иш стажи суд тартибида белгиланганда.

78. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет беш йил учун ойлик иш ҳақи олинади.

Бунда фуқаронинг охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет беш йил учун иш ҳақининг энг юқори миқдори ахборот тизимидаги ёки фуқаро томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан автоматик равишда аниқланади».

9. 79-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврида ушбу Низомнинг 27-банди «д» — «и» кичик бандларида кўрсатилган даврлар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўташ вақти, шахс меҳнат фаолиятини амалга оширмасдан, меҳнатда майибланиш ва касб касаллигига чалиниш оқибатида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бўлиб қолган вақт мавжуд бўлган тақдирда, ушбу даврлар мазкур Низомнинг 27-банди «а» — «г» ва «к» кичик бандларида кўрсатилган даврларга алмаштирилиши керак».

10. 102-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) ушбу Низомнинг 101-банди «а» ёки «б» кичик бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 101-банди «з» — «л» кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан энг юқори миқдордаги бири қўшиб ҳисобланади;

б) ушбу Низомнинг 101-банди «в», «г» ёки «д» кичик бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 101-банди «е» — «л» кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан энг юқори миқдордаги бири қўшиб ҳисобланади».

11. 105 1 -банд қуйидаги мазмундаги «л» кичик банд билан тўлдирилсин:

«л) Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида фарзандлари (эр ёки хотинлари) ҳалок бўлган ота-оналар (бевалар)».

12. 105 2 -банднинг тўртинчи хатбошисидаги «в» — «к» кичик бандларида» сўзлари «в» — «л» кичик бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. 105 3 -банднинг биринчи хатбошисидаги «а» — «ж» ва «и» кичик бандларидаги» сўзлари «а» — «ж», «и» ва «л» кичик бандларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. 108-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«108. Комиссия бошқа зарур ҳужжатлар билан биргаликда пенсия ва/ёки компенсация пул тўловини тайинлаш тўғрисидаги ариза тушгандан кейин ўн кун ичида тегишли қарор қабул қилади (пенсия ва/ёки компенсация пул тўловини тайинлаш, пенсия ва/ёки компенсация пул тўловини тайинлашни рад этиш, тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганини текшириш ва бошқалар тўғрисида).

Қуйидаги комиссия қарорлари ҳудудий бошқармаларнинг Ички назорат, пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси томонидан уч кун муддатда ахборот тизимида келишилгандан сўнг қабул қилинади:

Қонуннинг 10 — 14-моддаларида белгиланган пенсияларни тайинлаш ҳақидаги;

пенсия миқдорининг ошишига олиб келган ҳолларда пенсияни қайта ҳисоблаш ҳақидаги;

Назорат қилувчи органлар ҳамда Пенсия жамғармасининг ички аудит хизмати ходимлари томонидан аниқланган пенсиядан ортиқча тўловни ундириш учун қўлланилган чегирмалар ёпилиши ҳақидаги.

Ҳужжатлар ёки электрон маълумотларда, ҳисоб-китобларда хато ёки камчиликлар аниқланганда, қарор масъул ходим томонидан уларни бартараф этиш учун қайтарилади».

15. 119-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«119. Пенсия жамғармаси масъул ходими пенсия олувчининг сўровига асосан ахборот тизимидаги маълумотлар асосида ушбу Низомга 23-иловага мувофиқ шаклда пенсия гувоҳномасини расмийлаштиради. Пенсия гувоҳномасини расмийлаштириш учун пенсия олувчининг тегишли фотосурати ахборот тизими орқали чоп этилади. Пенсия гувоҳномасининг электрон шакли фуқаронинг ЯИДХПдаги ёки Агентликнинг «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетида автоматик тарзда шаклланади. Пенсия гувоҳномасининг электрон нусхаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий қабул қилинади.

Пенсия гувоҳномаси бланки қатъий ҳисобда турувчи расмий ҳужжат ҳисобланади ва Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи томонидан тайинланган масъул ходимда сақланади.

Пенсия гувоҳномаси берилишининг ҳисоби ахборот тизими орқали масъул ходим томонидан юритилади».

16. 125-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«125. Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда, пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсияни ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаш проактив шаклда ушбу Низомнинг 125 1 -бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда ногиронлик пенсиясини қайта ҳисоблаш ахборот тизимда автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.

Бўлим бошлиғи электрон шаклда рўйхатдан ўтган пенсияни қайта ҳисоблаш тўғрисидаги аризани илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда тегишли ҳудуд мутахассисига ижро учун юборади.

Ариза керакли ҳужжатлар билан бирга рўйхатга олинганидан сўнг масъул ходим пенсиянинг янги ҳисоб-китобини (қайта ҳисоблашни) амалга оширади ва комиссияга қарор қабул қилиш учун тақдим қилади».

17. 140-банднинг иккинчи хатбошисидаги «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги» сўзлари «яшаш ёки турган жойидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. 144-бандда :

биринчи хатбошидаги «шуъба мутахассиси» сўзлари «масъул ходим» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қайдномалар ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича электрон шаклда тузилади»;

бешинчи хатбошидаги «Қайдноманинг ҳар бир варағида» сўзлари «Қайдномада» сўзи билан алмаштирилсин.

19. 146 2 -бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

20. 146 3 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«146 3 . Қайднома пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиалининг бошқарувчиси (БХМ раҳбари), бош бухгалтери (штат бирлиги мавжуд бўлса) ва масъул бўлим бошлиғи томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.

Қайдномаларни расмийлаштиришда ҳар қандай тузатишларга йўл қўйилмайди.

Қайдномалар ва уларга илова қилинган электрон ҳужжатларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида сайёр кассаларга ахборот тизими орқали жўнатишдан аввал масъул бўлим бошлиғи қайдноманинг тасдиқланганини текшириши лозим.

Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) етказиб бериш участкасининг жойлашган жойини ҳисобга олган ҳолда, пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ етказиб бериш (топшириш) амалга оширилади.

Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ уларни етказиб бериш (топшириш) санасида масъул бўлим қайдномаларни ахборот тизимида расмийлаштириб, тегишли сайёр касса ходимига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборади.

Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш)да сайёр касса ходими ушбу Низомнинг 140 1 -бандида белгиланган тартибда пенсия тўловини амалга оширади.

Пенсия тўловини амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолда пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали томонидан Пенсия жамғармаси тегишли бўлимига ахборот тизими орқали етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби кўрсатилган ҳолда жорий тўлов ойининг 27-санасидан кечиктирмасдан маълумот берилади.

Пенсия ва бошқа тўловлар етказиб берилмаган (топширилмаган) ҳолларда сайёр касса ходими етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби тўғрисида далолатнома тузади. Ушбу далолатномада пенсия олувчининг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, пенсия ва бошқа тўловлар қайси ой учун етказиб берилмагани (топширилмагани), шунингдек, етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби кўрсатилади».

21. 146 4 -банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

22. 146 5 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«146 5 . Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиалида операция куни якунлангандан сўнг масъул бўлим ходими қайдномаларни кўриб чиқади ҳамда жорий операция кунида етказиб берилган (топширилган) суммаларни ҳисоблаб чиқади. Операция кунида барча қайдномалар бўйича етказиб берилган (топширилган) умумий сумма масъул бўлим ходими томонидан касса ҳужжатларига киритилади. Қайдномалар тўғри расмийлаштирилгани, етказиб берилган (топширилган) суммаларнинг ҳисоби ва уларнинг касса ҳужжатларидаги ёзувларга мос келиши масъул бўлим ходими томонидан кунлик текширилади.

Жорий тўлов ойи учун пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) тугаганда, сайёр касса ходими қайдномаларни тўлдиришда қуйидагиларни амалга оширади:

қайдномадаги «Етказиб бериш санаси ёки етказиб берилмаганлик сабаби» устунида етказиб берилган (топширилган) сана (кун, ой) ёки етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабаби (коди)ни рақамлар билан кўрсатади;

етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабабини (коди) ушбу Низомнинг 146 6 -бандида назарда тутилган тартибда тўлдиради;

қайдномадаги пенсия ва бошқа тўловлар етказиб берилмагани (топширилмагани) сабаби кўрсатилган (коди қўйилган) етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсия ва бошқа тўловларнинг сони ва уларнинг суммасини ҳисоблаб чиқади ҳамда ахборот тизимида тасдиқлайди.

Қайдномалар сайёр касса ходими томонидан масъул бўлим бошлиғига текшириш ва тасдиқлаш учун юборилади».

23. 146 7 -банднинг учинчи хатбошиси «имзоси ва банк муҳри изининг мавжудлиги» сўзлари «томонидан тасдиқланганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. 147-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«147. Пенсия ва бошқа тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича тўланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли органи томонидан апостил қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенциянинг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) (кейинги ўринларда — Минск конвенцияси) иштирокчи давлатлари — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар бундан мустасно.

Бунда ишончнома берган шахс Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига ишончнома орқали пенсия ва бошқа тўловни тўлаш бошланган ойдан бошлаб бир йилда камида бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсионернинг келиши имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиғи туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинганда, Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари тайинланган пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун пенсионер турган жойга чиқиш ҳуқуқига эга.

Хорижий давлатда бўлган пенсия ва бошқа тўловларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахс Ўзбекистон Республикасининг ташқарисига чиққан ёки пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ойдан бошлаб ҳар уч ойда бир марта «MyID» биометрик идентификация тизими орқали пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши лозим. Бунда пенсионер Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиққан ойдан бошлаб бир йилда камида бир марта Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига келиб ёки ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган тартибда пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқласа, пенсия ва бошқа тўловни тўлаш кейинги 12 ойга давом эттирилади.

Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.

Минск конвенциясининг иштирокчи давлатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан ижтимоий таъминот (пенсия таъминоти) тўғрисида шартномага эга давлатларда (кейинги ўринларда — ҳамкор давлатлар) бўлиб турган пенсионерларнинг хорижий давлат ҳудудида яшаш жойи мавжуд эмаслиги, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслиги Пенсия жамғармаси томонидан ҳамкор давлатларнинг ваколатли органига сўров юбориш орқали аниқланади. Сўровга ҳамкор давлатларнинг ваколатли органи томонидан берилган жавоб Пенсия жамғармасига келиб тушгунига қадар пенсия тўлови тўхтатиб турилади. Агар пенсионернинг хорижий давлат ҳудудида яшаш жойи мавжуд эмаслиги, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслиги аниқланса, жавоб келиб тушган кундан бошлаб Қонуннинг 59-моддасида белгиланган муддат асосида пенсия тўлови ариза талаб этмасдан проактив шаклда тикланади.

Ишончли вакил ҳамда хорижий давлатда бўлган нақд пулсиз шаклда пенсия олувчи шахс пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.

Ишончнома пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади. Бунда пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмаси ишонч билдирилган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот бўлинмасининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.

Пенсия олувчиларга хизмат кўрсатувчи Пенсия жамғармаси бўлими ходими ва пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали ходимига ишончнома орқали пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) қатъий тақиқланади».

25. 153-банддаги «вақтинча турган жойи» сўзлари «турган жойи» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. 155-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан» сўзлари «ўқув йилининг 1 сентябридан» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. 156-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бироқ пенсия ҳамда компенсация пул тўлови ушбу Низомда белгиланган асослар бўйича тўхтатилиб, фуқаро вафот этгунга қадар тикланмаган ҳолларда тўланмайди».

28. 157-бандда :

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

29. 159-бандда :

учинчи хатбошидаги «ёки хорижий давлатда бўлган нақд пулсиз шаклда» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ҳар ойнинг 25-санасида Пенсия жамғармаси бўлими Ўзбекистон Республикасининг ташқарисига чиқиб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганлиги учун пенсия тўлови тўхтатилган, бироқ бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб кирган пенсионерлар ҳақидаги электрон маълумотни Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади ҳамда уларнинг пенсия тўлови ариза талаб этмасдан проактив шаклда тикланади»;

ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн бешинчи хатбошисидаги «ҳолатларда пенсионер» сўзлари «ҳолатларда» сўзи билан алмаштирилсин.

30. 159 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«159 1 . Пенсионер пенсия тўлашни тўхтатиб туришни сўраб Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёхуд ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Пенсия тўлашни тўхтатиб туриш ушбу Низомга 25-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Пенсионер Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келганида Давлат хизматлари маркази ходими пенсионернинг номидан, пенсионер ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мустақил равишда ушбу Низомга 27-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг мурожаатчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди».

31. 163-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«163. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия ёки 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия олувчиларга қўшимча тўлов (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) пенсионер Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида бевосита келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берилган кундаги пенсия ёки қўшимча тўлов миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади».

32. 164-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«164. Олти ой аввал пенсия:

ариза ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — Миграция бўлинмалари) томонидан автоматлаштирилган ахборот манзил тизимидан (кейинги ўринларда — манзил тизими) олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаросига;

ариза, хорижий давлатнинг визаси (агар бу зарур бўлса) бўлганда ва Миграция бўлинмалари томонидан манзил тизимидан олинган «Яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилганлиги» тўғрисидаги маълумотлар асосида хорижий фуқарога;

ариза, хорижий давлатнинг визаси (агар бу зарур бўлса) бўлганда ва Миграция бўлинмалари томонидан манзил тизимидан олинган маълумотлар асосида фуқаролиги бўлмаган шахсга тўланади».

33. 165-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«165. Олти ой аввал пенсия тўлаш нақд пул шаклида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали бир марталик тўлов қайдномаси асосида амалга оширилади».

34. 168-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«шахснинг Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги яшаш жойини тасдиқлайдиган ҳужжат»;

тўртинчи хатбошидаги «доимий яшаш жойига» сўзлари чиқариб ташлансин.

35. 169-бандда :

биринчи хатбошидаги «доимий» сўзи чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда хорижий давлатнинг ваколатли органи (мансабдор шахси) томонидан берилган ҳужжат пенсионер доимий (асосан) яшайдиган давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилиниши керак, бундай муассаса бўлмаган тақдирда эса, пенсионер доимий (асосан) яшайдиган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлиги, ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасаси ёки дипломатик ваколатхонаси томонидан легализация қилиниши, кейинчалик, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида тасдиқланиши керак».

36. 175-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мутахассислар — ишчи гуруҳ аъзоси»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пенсия жамғармаси бўлимида мазкур лавозимлар вакант бўлган тақдирда, ишчи гуруҳ таркибига ушбу лавозим бўйича тегишли вазифаларни бажариш юкланган ходим киритилади».

37. 180-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганлиги ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши «фуқаро» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганлиги,» сўзлари билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Пенсия жамғармаси бўлими пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) тўғрисида тегишли қарор қабул қилади» сўзлари «пенсияни тўлаш ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатиб турилади (тўхтатилади)» сўзлари билан алмаштирилсин.

38. 181-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«181. Масъул ходим Пенсия жамғармаси «Ишонч телефони»га келиб тушган ёки ёзма равишда пенсия ва бошқа тўловлар етказилиши бўйича қилинган мурожаатларга асосан ёхуд пенсия ва компенсация тўловлари қайдномаларга электрон имзо қўйиш орқали тўланган фуқаро яшаётган ҳудудга бориб, фуқаро билан учрашган ҳолда (кейинги ўринларда — ўрганиш) ўрганиш ўтказади. Мазкур мурожаат ҳамда пенсия ва компенсация тўловлари электрон имзо қўйиш орқали тўланган фуқаролар бўйича ўтказилган ўрганишда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, ушбу фуқаро яшаётган ҳудуд (кўча, уй ёки маҳалла фуқаролар йиғини) тўлиқ ўрганилади.

Бунда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича ҳар ойда Пенсия жамғармаси ва тижорат банкининг ҳудудий филиаллари ўртасида икки томонлама солиштирма далолатнома имзоланади».

39. 187-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«187. Ахборот тизимида қуйидагилар Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи томонидан логин ва пароль билан ҳимояланган шахсий кабинетда электрон тарзда расмийлаштирилади, юритилади ва сақланади:

пенсия олувчиларнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди;

пенсияни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш;

пенсияни қайта ҳисоблаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш;

уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш;

пенсия тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза ёки сўровномани рўйхатга олиш;

пенсия тайинлашни рад этиш, қўшимча текшириш ўтказиш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги комиссия қарори;

пенсия олувчининг яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш;

комиссия ёки ижро ҳужжатларига асосан пенсиядан чегирма қилиш тўғрисида қарорларни рўйхатга олиш;

пенсия олувчиларга берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш.

Пенсияларни проактив шаклда тайинлаш, ногиронлик пенсиясини проактив шаклда қайта ҳисоблаш ва компенсация пул тўловини проактив шаклда тайинлаш ахборот тизимида автоматик тарзда рўйхатга олинади. Бунда шахснинг маълумотлари вазирлик ва идоралар томонидан ахборот тизими томонидан юборилган сўровга мувофиқ олинган маълумотлар асосида шаклланади.

Аризалар ахборот тизимида рўйхатга олишда, автоматик тарзда рақамланади.

Ахборот тизимида шахснинг аризасини расмийлаштиришда қуйидаги маълумотлар бўлим бошлиғи томонидан киритилади:

ариза берувчининг шахсга доир ва идентификация қилиш мумкин бўлган маълумотлари, шу жумладан, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

аризанинг мазмуни ва ариза тақдим қилинган сана;

аризачининг мобил телефон рақами.

Бўлим бошлиғи иш юритувидаги пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларининг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши ва юритилиши тартибига риоя қилиниши учун жавобгардир.

Ахборот тизимида пенсияни тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ барча жараёнлар ходимнинг шахсий кабинетида унинг юзини биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали амалга оширилади ҳамда ҳар бир тасдиқланган жараён учун жавобгар ҳисобланади».

40. 187 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«187 1 . Пенсия ёки компенсация пул тўловларини тайинлаш учун почта орқали юборилган ариза ва ҳужжатлар бўлим бошлиғи томонидан қабул қилинади ва ахборот тизимида расмийлаштирилиб, рўйхатдан ўтказилади.

Шахс пенсия ёки компенсация пул тўловини тайинлашни сўраб Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита келиб мурожаат қилганда, бўлим бошлиғи у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва кўрсатмалар асосида ахборот тизимида шахс тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳолда ушбу Низомга 22 ва 24-иловаларга мувофиқ шаклдаги аризани шакллантиради.

Аризада келтирилган маълумотлар пенсия ёки компенсация пул тўловини тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан текширилади. Аризадаги маълумотларда хато ёки камчиликлар аниқланган тақдирда, бўлим бошлиғи мазкур хато ёки камчиликларни бартараф этган ҳолда аризани қайта шакллантиради.

Шахс аризадаги маълумотлар тўғри шакллантирилганини билдирганидан сўнг бўлим бошлиғи ариза шахс томонидан берилганини тасдиқлаш мақсадида шахснинг юзини биометрик идентификациядан (Face-ID ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа электрон тасдиқлаш усулидан) ўтказган ҳолда электрон маълумотларни олади.

Олинган электрон маълумотларни солиштириш мақсадида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимига электрон сўров юборади.

Миграция ва персоналлаштириш департаменти ахборот тизими орқали келиб тушган электрон сўровга асосан пенсия ёки компенсация пул тўлови тайинлаш учун мурожаат қилган шахс юзининг биометрик маълумотларини ахборот тизимидаги мавжуд шахс юзининг биометрик электрон маълумотлари билан солиштиради ҳамда электрон маълумотлар ўзаро мос келгани ёки мос келмагани тўғрисидаги электрон маълумотларни Пенсия жамғармасига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали юборади.

Пенсия ёки компенсация пул тўловини тайинлаш учун мурожаат қилган шахс юзининг биометрик электрон маълумотлари Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимидаги мавжуд ушбу шахс юзининг биометрик маълумотлари билан мос келганда, ариза берувчи юзининг биометрик электрон маълумотлари Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимидаги маълумотлар билан тасдиқлангани тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланади.

Бўлим бошлиғи шахснинг аризасини ахборот тизимига юкланганидан сўнг ариза автоматик тарзда ахборот тизимида қайд этилади.

Ариза қуйидаги ҳолларда шахс томонидан имзо қўйиш, шу жумладан, факсимил имзо қўйиш орқали тасдиқланади:

ариза берувчи шахс юзининг биометрик электрон маълумотлари махсус қурилма орқали олиниб, Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимидаги мавжуд пенсия олувчи юзининг биометрик электрон маълумотлари билан мос келмагани тўғрисида электрон маълумот келиб тушганда;

ариза берилаётган Пенсия жамғармаси бўлимида интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд бўлмаганда;

ариза берилаётган Пенсия жамғармаси бўлимида интернет тармоғи тезлиги тизимдаги пенсия олувчи юзининг биометрик электрон маълумотларини электрон шаклда солиштириш учун талаб этиладиган тезликдан кам бўлганда;

ногиронлиги бўлган шахслар ва ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни соғлиғининг ҳолатига кўра шахснинг юзини биометрик идентификациядан (Face-ID ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа электрон тасдиқлаш усулидан) ўтказиш имкони бўлмаганда.

Бўлим бошлиғи тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини шахсга қайтаради.

Шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи мавжуд бўлмаса, ушбу Низомда белгиланган қоидалар асосида комиссия тегишли қарорни қабул қилади ва пенсия тайинлаш учун тақдим қилинган ҳужжатлар билан бирга пенсия тайинлашни рад қилиш тўғрисидаги қарор ҳамда хабарномани шахсга қайтаради ёки юборади.

Шахс томонидан пенсия ва компенсация пул тўловларини тайинлаш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар почта орқали юборилганда, бўлим бошлиғи шахснинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ахборот тизимига киритади ва расмийлаштиради.

Бунда юборилган ҳужжатларнинг асл нусхалари пенсия ва компенсация пул тўловларини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг қайтарилади.

Проактив шаклда тайинланган ёки электрон аризага мувофиқ электрон маълумотлар асосида шакллантирилган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари ахборот тизимида электрон шаклда сақланиб, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўрови ёки фуқаронинг аризаси асосида чоп этилади. Фуқаро томонидан қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар реестрда сақланади».

41. 187 2 -банддаги «шуъба мутахассиси» сўзлари «масъул ходим» сўзлари билан, «ушбу Низомнинг 77-бандида» сўзлари «ушбу Низомнинг 56 ва 77-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин.

42. 187 4 -банддаги «шуъба мутахассиси» сўзлари «масъул ходим» сўзлари билан алмаштирилсин.

43. 187 5 -бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижродаги пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларини сақлаш бўйича жавобгарлик, шунингдек, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларининг Пенсия жамғармаси бўлими архивидан берилиши ва қайтарилишини назорат қилиш Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи асосида масъул ходимга юклатилади»;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

44. 190-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«190. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида пенсионернинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, пенсионер (қонуний вакил) яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш ҳақида ўзи учун энг қулай бўлган Давлат хизматлари маркази орқали ёхуд ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда, ушбу Низомга 38-иловада белгиланган схема бўйича ушбу Низомга 39-иловада белгиланган сўровномани тўлдириб мурожаат қилади.

Пенсионернинг мурожаатига асосан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг автоматлаштирилган ахборот манзил тизимидан олинган маълумотлар асосида, фуқаронинг аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш тўғрисида автоматик равишда электрон сўров юборилади.

Аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими келиб тушган электрон сўровга асосан электрон кўринишдаги пенсия ишини ахборот тизими орқали ўша куннинг ўзида янги яшаш жойидаги бўлимга юборади. Пенсия ҳужжатларининг қоғоз шаклидаги тикилган йиғмажилди мавжуд бўлган тақдирда, у уч иш куни ичида почта алоқаси орқали жўнатилади.

Аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими (аввал ҳисобни юритган бўлим) томонидан кўчиб кетаётган пенсионерга у ҳисобдан чиққунга қадар бир ой олдинги пенсия ва бошқа тўловларни тўлайди (тўлов тўхтатилган ҳамда пенсионер тўловни тиклаш масаласи бўйича мурожаат қилмаган ҳолатлар бундан мустасно).

Пенсия ва бошқа тўловлар тўланган муддат пенсионер ва бошқа тўловларнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига киритилади.

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан расмийлаштирилади».

45. 191 2 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«191 2 . Пенсия олувчининг янги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлими пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг:

тайинланганига ва/ёки қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланганига уч йил бўлмаган пенсия ишлари бўйича назорат тариқасида пенсия олувчининг аввалги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қабул қилинган комиссия қарори асосида ахборот тизимида ҳисоб-китобларни (пенсия миқдори, ўртача иш ҳақи, меҳнат стажи ҳисоб-китоби ва бошқалар) қайтадан амалга оширади;

тайинланганига ва/ёки қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланганига уч йил ва ундан ортиқ бўлган пенсия ишлари бўйича қайтадан ҳисоб-китоблар амалга оширилмасдан, тўловлар амалдаги миқдорда давом эттирилади.

Пенсия ва бошқа тўловлар пенсионерга аввалги яшаш жойи бўйича тўлов тўхтатилган муддатдан бошлаб, лекин унинг томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этилган санадан олдинги Қонуннинг 59-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида тўланиши бошланади».

46. 192-банддаги «доимий яшаш жойига» сўзлари «доимий яшаш учун» сўзлари билан алмаштирилсин.

47. 194-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«194. Пенсия жамғармаси бўлимида сақланаётган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари уларни олиш ҳуқуқи бўлган ходимларга бўлим масъул ходим томонидан берилади. Бунда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари архивга қайтарилишини назорат қилиш масъул ходимга юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Пенсия жамғармаси ўртасида ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетган ҳамда вафот этган пенсионерлар рўйхати ҳар куни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади. Масъул мутахассис ушбу рўйхатга асосан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетган ҳамда вафот этган пенсионерларнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдларини ахборот тизимида ёпиш ишларини амалга оширади».

48. 196-бандда :

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пенсиядан чегирмалар бўйича ижро ҳужжатлари ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назорат Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғига юкланади».

49. 196 2 -банддаги «шуъба» сўзи «масъул ходим»сўзлари билан алмаштирилсин.

50. 196 5 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«196 5 . Ижро ҳужжати бўйича ундирилиш тамомланиши (кўрсатилган сумманинг тўлиқ ундирилиши, ижро ҳужжатини юборган орган томонидан қайтариб олиниши ёки суд томонидан белгиланган муддат бўйича алиментларнинг ундирилиши) юзасидан Пенсия жамғармаси масъул ходими пенсионернинг Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали амалга оширилган чегирмаларнинг тўғрилигини текширади.

Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи чегирмалар ёпилишининг асослилигини ва ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.

Ундириш тўлиқ амалга оширилган ижро ҳужжатлари ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади».

51. 23-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 23-ИЛОВА

Пенсия гувоҳномаси (намуна)

».

52. Қуйидаги мазмундаги 38 ва 39-иловалар билан тўлдирилсин:

«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 38-ИЛОВА

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Мурожаат қилувчи (шахс ёки унинг қонуний вакили) 1. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш юзасидан Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилади. 2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш бўйича сўровнома шаклини тўлдиради. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари марказлари 1. Сўровномани тўлдириб, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари автоматлаштирилган ахборот манзил тизимидан пенсионернинг яшаш жойи ҳақидаги маълумотни олади. 2. Сўровномани электрон шаклда фуқаронинг аввалги яшаш жойидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) бўлимига юборади. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг Ягона интерактив давлат хизматлари портали 3. Сўровномани фуқаронинг аввалги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборади. Автоматик тарзда, 5 дақиқа ичида 0 3-босқич Пенсия жамғармаси бўлими 1. Қонуний вакил шахснинг васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон шаклда сўров юборади. 2. Кўчиб кетаётган пенсионерга ҳисобдан чиққунга қадар бир ой олдинги пенсия ва бошқа тўловларни тўлайди (тўлов тўхтатилган ҳамда пенсионер тўловни тиклаш масаласи бўйича мурожаат қилмаган ҳолатлар бундан мустасно). 3. Ахборот тизимида электрон шаклдаги пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини пенсионернинг янги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юбориб, ҳисобдан чиқаришни расмийлаштиради. 4. Пенсионернинг янги яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини почта орқали юборади. Сўровнома келиб тушганидан сўнг 30 дақиқа ичида 3 иш кунида 0 4-босқич Пенсия жамғармаси бўлими 1. Ахборот тизимида келиб тушган электрон шаклдаги пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини қабул қилиб расмийлаштиради. 2. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди келиб тушганлиги ҳақидаги электрон шаклдаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади. 3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаатчининг мобил телефон рақамига пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди келиб тушганлиги ҳақида СМС-хабар юборади. Электрон шаклдаги пенсияга оид ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг 5 дақиқа ичида Автоматик тарзда 0 5-босқич Давлат хизматлари марказлари Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди келиб тушганлиги тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади. Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 39-ИЛОВА

Пенсия ишини ҳисобдан чиқариш бўйича

I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 7. Яшаш жойи 8. Маҳалла фуқаролар йиғини номи 9. Пенсия тайинланган аввалги туман/шаҳар бўлими 10. Аввалги яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини номи 11. Телефон рақами 12. Пенсия тури Ёшга доир □ Ногиронлик □ Боқувчисини йўқотганлик □ II. Мурожаат қонуний вакил томонидан берилганда Қонуний вакил ҳақида маълумотлар: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Туғилган санаси 5. Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами 6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами 7. Яшаш жойи 8. Вакиллик учун асос (ҳужжат) 9. Телефон рақами ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 19 октябрь,

576-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2026 й., 09/26/576/1049-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

Fuqarolarga davlat pensiyalarini tayinlash boʻyicha ixcham xizmat koʻrsatish tizimini bosqichma-bosqich joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi hamda budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi tomonidan zamonaviy xizmatlarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 26-iyundagi PF-105-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi hamda budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi tomonidan zamonaviy xizmatlarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 26-iyundagi PF-105-son Farmoniga muvofiq 2027-yil 1-yanvardan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) tuman (shahar) boʻlimlari faoliyatini raqamlashtirish hisobidan zamonaviy xizmatlar orqali ixcham boshqaruv tizimini joriy etish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. 2026-yil oktabr — dekabr oylarida tajriba-sinov tariqasida Pensiya jamgʻarmasining Andijon viloyati Andijon shahri va Oltinkoʻl tumani, Samarqand viloyati Samarqand shahri, Xorazm viloyati Urganch va Xiva shaharlari hamda Shovot va Yangiariq tumanlari, shuningdek, Sirdaryo viloyati tuman (shahar) boʻlimlarining (keyingi oʻrinlarda — tajriba hududlari) pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash, qayta hisoblash, pensiya turini oʻzgartirish hamda toʻlashni tashkil etish (keyingi oʻrinlarda — pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash hamda toʻlash) bilan bogʻliq vazifalari va funksiyalari Pensiya jamgʻarmasining hududiy boshqarmalariga oʻtkazilsin.

3. Belgilansinki:

2026-yil oktabr — dekabr oylarida tajriba hududlarining hududiy boshqarmalarida har bir tuman (shahar) uchun pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash hamda toʻlash boʻyicha 3 kishidan iborat komissiya, shuningdek, tuman (shahar) boʻlimlarida fuqarolarga xizmat koʻrsatuvchi xodimlar faoliyati tashkil etiladi;

pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash hamda toʻlash boʻyicha 3 kishidan iborat komissiya tarkibiga tajriba hududlarida ishlovchi rahbarlar va ularning xodimlari jalb qilinadi;

tajriba hududlarida fuqarolarga pensiya taʼminotiga oid xizmatlar koʻrsatish Oʻzbekiston Respublikasining “Fuqarolarning davlat pensiya taʼminoti toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablari asosida ushbu qarorga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi;

4. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Pensiya jamgʻarmasi bilan birgalikda:

2026-yil 25-oktabrga qadar tajriba hududlarining hududiy boshqarmalari va fuqarolarga xizmat koʻrsatuvchi xodimlarning soni, asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlarini tasdiqlasin;

ushbu tajribani tahlil qilib borish, tajriba hududlarining hududiy boshqarmalari va fuqarolarga xizmat koʻrsatuvchi xodimlarning faoliyatini monitoring qilish maqsadida Pensiya jamgʻarmasining ijro etuvchi apparatida ishchi guruhni tashkil etsin hamda uning vazifalarini belgilasin;

yangi joriy etiladigan tizimning mohiyati va samarali faoliyat koʻrsatishi boʻyicha oʻquv-seminarlar tashkil etsin;

2026-yil 15-dekabrga qadar tajriba loyihasini amalga oshirishning tahlili natijalarini hisobga olgan holda, 2027-yil 1-yanvardan boshlab respublikaning barcha hududida Pensiya jamgʻarmasining hududiy boshqarmalarida har bir tuman va shaharlardagi biznes jarayonlarni va funksiyalarni qamrab oluvchi ixcham xizmat koʻrsatish ofislarini tashkil etishni nazarda tutuvchi tegishli hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

5. Pensiya jamgʻarmasi “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator — “UZINFOCOM” MCHJ bilan birgalikda bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti hisobidan Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida boʻlib turgan pensionerlarning pensiya toʻlovlarini olish huquqini tasdiqlashda “MyID” axborot tizimi orqali shaxsni tasdiqlash jarayonidan oʻtib foydalanish imkonini yaratsin.

6. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 2027-yil 1-yanvarga “mahalla yettiligi” bilan birgalikda fuqarolarning mehnat daftarchasi maʼlumotlarini tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari orqali raqamlashtirish boʻyicha targʻibot ishlarini yanada jadallashtirsin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-oktabrdagi 576-son qaroriga 1-ILOVA

Tajriba hududlarida fuqarolarga pensiya taʼminotiga oid xizmatlar koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Fuqaro (pensioner) Fuqaro quyidagi xizmatlardan foydalanish uchun Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimidagi fuqarolarga xizmat koʻrsatuvchi xodimiga ariza (alohida murojaat talab etmagan holda, proaktiv shaklda pensiya tayinlash bundan mustasno) bilan murojaat qiladi: pensiyani tayinlash, qayta hisoblash, pensiyaning bir turidan boshqa turiga oʻtkazish (oʻzgartirish); pensiyani toʻlash, toʻlashni tiklash yoki davom ettirish; pensioner vafoti munosabati bilan olinmay qolgan pensiyani toʻlash; xorijiy davlatga doimiy yashash uchun joʻnab ketishdan avval pensiya toʻlash; uy-joy kommunal xizmatlari toʻlovlari boʻyicha har oy kompensatsiya pulini olish; avtobenzin sotib olish boʻyicha har oy kompensatsiya pulini olish; pensiyadan chegirma qilish; pensiyaga boʻlgan huquqni tasdiqlash; pensiya guvohnomasini olish. Bunda arizaga raqamlashmagan maʼlumot va hujjatlar ilova qilinadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Tuman (shahar) boʻlimlarida fuqarolarga xizmat koʻrsatuvchi xodim 1. Fuqaroning arizasi va unga ilova qilingan raqamlashmagan maʼlumot va hujjatlarni qabul qiladi, shuningdek, “Face-ID” orqali elektron roʻyxatga oladi. 2. Fuqaroning arizasi va unga ilova qilingan hujjatlarning qabul qilgani boʻyicha tilxat beradi. Ariza qabul qilingan vaqtda 3. Fuqarolardan qabul qilgan raqamlashmagan maʼlumot va hujjatlarni (skaner qilib) axborot tizimi orqali hududiy boshqarmadagi Pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash hamda toʻlash boʻyicha komissiyaga yuboradi. Ariza berilgandan kunda 4. Hududiy boshqarmadagi Pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash hamda toʻlash boʻyicha komissiyaning tegishli qaroriga muvofiq ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning asoslangani va ishonchliligi yuzasidan oʻrganish oʻtkazadi. 5. Fuqarolardan qabul qilgan raqamlashmagan maʼlumot va hujjatlar hamda oʻtkazilgan oʻrganish dalolatnomasining asl nusxasini “Oʻzbekiston pochtasi” AJ kuryerlik xizmati orqali hududiy boshqarmadagi Pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash hamda toʻlash boʻyicha komissiyaga yuboradi. Har hafta oxirgi ish kunida 3-bosqich Hududiy boshqarmadagi Pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash hamda toʻlash boʻyicha komissiya 1. Pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash, qayta hisoblash, pensiya turini oʻzgartirish hamda toʻlashni tashkil etish bilan bogʻliq vazifalarni interaktiv va proaktiv shaklda amalga oshiradi. 1 — 10 ish kunida 2. Fuqaroning arizasi boʻyicha raqamlashmagan maʼlumot va hujjatlarni qabul qiladi hamda maʼlumotlarni axborot tizimiga kiritadi. Qabul qilingan kunda 3. Pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash yoki tayinlashni rad etish, shuningdek, taqdim etilgan hujjatlarning asoslangani va ishonchliligi yuzasidan oʻrganish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 5 — 10 ish kunida 4. Zaruratga koʻra tanlov asosida joylarga chiqqan holda oʻrganishlar oʻtkazadi. Zarur hollarda 5. Fuqarolarga qaytarish kerak boʻlgan tegishli hujjatlarning asl nusxalarini pochta orqali yuboradi. Qaror qabul qilgandan soʻng 10 kunda 6. Pensiya, kompensatsiya va boshqa toʻlovlar uchun toʻlov qaydnomalarini shakllantiradi, axborot tizimi orqali tijorat banklariga yuboradi. Har oyning 5-sanasiga qadar 4-bosqich Hududiy boshqarma Axborot tizimida avtomatik ravishda hisoblash imkoni boʻlmagan oʻtgan davr uchun qoʻshimcha toʻlovlarni kiritadi va tasdiqlaydi. Zarur hollarda

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-oktabrdagi 576-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 13-oktabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2-bandda :

oʻn beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ yashash joyi — shaxs mulkdor sifatida, ijara (ikkilamchi ijara), tekin foydalanish shartnomasi boʻyicha yoki qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa asoslarga koʻra doimiy ravishda (asosan) yashaydigan hamda oʻzi yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan uy, kvartira, xizmat turar joyi, maxsus uy (yotoqxona, vaqtincha uy-joy fondi uyi yoki nogironlar, faxriylar, yolgʻiz qariyalar uchun ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlari, shuningdek, bolalar uyi yoki boshqa maxsus maqsadli uy) yoxud boshqa turar joy”;

quyidagi mazmundagi yigirma beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ turgan joyi — shaxs qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan asoslarda vaqtincha yashaydigan joylashtirish vositasi, davolash muassasasi yoki shaxsning yashash joyi hisoblanmaydigan turar joy”.

2. 4-band “shartlar va meʼyorlar asosida” soʻzlaridan keyin “yashash joyidagi, yashash joyi mavjud boʻlmaganda esa turgan joyidagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

3. 10-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Shuningdek, quyidagi xizmatlar fuqaroning murojaatini talab etmagan holda proaktiv shaklda koʻrsatiladi:

nogironlik pensiyasini oluvchilarga nogironlik guruhi qayta belgilangan yoki muddati uzaytirilganda, pensiya toʻlovini davom ettirish;

I guruh nogironligi belgilanganda, pensiyani qayta hisoblash;

boquvchisini yoʻqotganlik pensiyasini oluvchi oila aʼzolari soni oʻzgarganda pensiya toʻlovini davom ettirish;

100 yoshga toʻlgan fuqarolarga axborot tizimlaridan olingan maʼlumotlar asosida qoʻshimcha toʻlovni tayinlash va toʻlash;

fuqarolik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) muddati tugashi sababli yoki muddatidan oldin yangilanishi munosabati bilan pensiya toʻlovini davom ettirish”;

toʻrtinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.

4. 22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Axborot tizimida raqamlashtirilmagan maʼlumotlar yoki hujjatlar pensiyani tayinlash va/yoki qayta hisoblash uchun ham asl nusxada, ham tasdiqlangan koʻchirma nusxada taqdim etilishi mumkin, faqat asl nusxalarda taqdim etiladigan maʼlumotnomalar (ish haqi va boshqa maʼlumotnomalar) bundan mustasno”.

5. 39-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 41-bandning oʻninchi va oʻn beshinchi xatboshilari , 42-bandning uchinchi xatboshisi , 43-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 44-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 45-bandning birinchi xatboshisi , 46-bandning beshinchi xatboshisi , 153-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi” soʻzlari “yashash joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. 56-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“56. Mehnat daftarchasi (elektron mehnat daftarchasi) ish stajini tasdiqlaydigan asosiy hujjat hisoblanadi.

2021-yil 1-iyundan boshlab pensiya tayinlash uchun murojaat qilgan shaxsning 2005-yil 1-yanvardan avvalgi davrlar uchun ish staji mehnat daftarchasidagi (elektron mehnat daftarchasidagi) mavjud yozuvlar asosida qoʻshimcha tasdiqlovchi hujjatlar talab etilmasdan belgilanadi.

Mehnat daftarchasi mavjud boʻlmaganda, shuningdek, mehnat daftarchasida zarur yozuvlar boʻlmagan yoki mehnat faoliyati davrlari toʻgʻrisida notoʻgʻri va noaniq yozuvlar mavjud boʻlgan hollarda, ish stajini tasdiqlash uchun (band shaxsning ish stajidan tashqari) maʼlumotnomalar, buyruqlardan koʻchirmalar, shaxsiy hisobvaraqlar va ish haqi berish uchun qaydnomalar, mehnat shartnomalari (kontraktlar), arxiv maʼlumotnomalari va mehnat faoliyati davrlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mavjud boʻlgan boshqa hujjatlar qabul qilinadi.

Bunda maʼlumotnomada ishga qabul qilish toʻgʻrisidagi, ish (lavozim) boʻyicha oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi va asoslari koʻrsatilgan holda mehnat shartnomasining toʻxtatilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi kerak. Maʼlumotnoma tashkilot yoki arxiv rahbari, shuningdek, maʼlumotnomani tayyorlagan xodim tomonidan imzolanadi va maʼlumotnomani bergan tashkilot yoki arxivning muhri bilan tasdiqlanadi.

Ish stajini arxiv maʼlumotlarini taqdim etmasdan aniqlashda:

2005-yildan avvalgi davr uchun — “YAMMT” IDAKda mavjud tasdiqlangan maʼlumotlardan;

2005 — 2016-yillar davri uchun — jamgʻarib boriladigan pensiya tizimiga majburiy badallar toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan, bunda ish beruvchi yuridik shaxs tomonidan fuqaroning shaxsiy jamgʻarib boriladigan pensiya hisobvaragʻiga kalendar yil uchun kamida bir marotaba majburiy badallar oʻtkazilgan taqdirda, mehnat daftarchasida (elektron mehnat daftarchasida) mazkur ish beruvchi yuridik shaxsda ushbu kalendar yilda ishlaganligi haqida mavjud yozuvlar asosida inobatga olinadi.

Misol: fuqaroning 2014-yil martdan 2015-yil fevralga qadar tuman tibbiyot birlashmasida ishlagan davri mehnat daftarchasida (elektron mehnat daftarchasida) mavjud boʻlib, 2014-yil dekabr oyida ushbu tashkilotdan fuqaroning shaxsiy jamgʻarib boriladigan pensiya hisobvaragʻiga majburiy badallar oʻtkazilgan. Bunda fuqaroning 2014-yil mart — dekabr oylarida tuman tibbiyot birlashmasida ishlagan davri ish stajida inobatga olinadi.

2016 — 2018-yillar davri uchun — fuqarolarning Pensiya jamgʻarmasiga oʻtkazilgan sugʻurta badallarini yakka tartibda hisobga olishning markazlashtirilgan elektron reyestri maʼlumotlaridan;

2019-yil 1-yanvardan keyingi davr uchun — fuqarolarning ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishning markazlashtirilgan elektron reyestri maʼlumotlaridan kelib chiqib foydalaniladi.

Fuqarolarning Pensiya jamgʻarmasiga oʻtkazilgan sugʻurta badallarini yakka tartibda hisobga olishning markazlashtirilgan elektron reyestri yoki ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishning markazlashtirilgan elektron reyestrida maʼlumotlar mavjud boʻlmagan taqdirda, ushbu bandning yettinchi xatboshisida belgilangan tartibda ish staji inobatga olinadi”.

7. 61-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 80 yoshga toʻlgan keksalarga qarab turish vaqti Agentlik tomonidan Pensiya jamgʻarmasiga axborot tizimi orqali yuborilgan elektron maʼlumotlar asosida aniqlanadi.

Agentlik avtomatik tarzda fuqaroning I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 80 yoshga toʻlgan keksalarga qarab turganligi toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlarni Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimiga yuboradi.

Agentlik tomonidan axborot tizimi orqali yuborilgan fuqaroning I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga yoki 80 yoshga toʻlgan keksalarga qarab turganligi toʻgʻrisidagi elektron koʻrinishdagi maʼlumotlar fuqaroga pensiya hisoblashda ish staj sifatida inobatga olish uchun asos boʻlib hisoblanadi.

Fuqaroning 18 yoshgacha nogironligi boʻlgan bolaga qarab turgan davrini pensiyani hisoblashda ish staji sifatida inobatga olish uchun elektron tibbiy xulosa asos hisoblanadi”.

8. 77 va 78-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“77. Ish haqi hisoblangan ish haqi summasidan olinadi.

Ish haqini guvohlar koʻrsatmasi asosida aniqlashga yoʻl qoʻyilmaydi. Shtat jadvalidan koʻchirmalar va jamoat tashkilotlarining aʼzolik biletlari haqiqiy ish haqini tasdiqlaydigan hujjat oʻrnini bosa olmaydi.

Ish haqini arxiv maʼlumotlarini taqdim etmasdan aniqlashda:

2005 — 2016-yillar davri uchun — jamgʻarib boriladigan pensiya tizimiga majburiy badallar toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan;

2016 — 2018-yillar davri uchun — fuqarolarning Pensiya jamgʻarmasiga oʻtkazilgan sugʻurta badallarini yakka tartibda hisobga olishning markazlashtirilgan elektron reyestri maʼlumotlaridan;

2019-yil 1-yanvardan keyingi davr uchun — fuqarolar ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishning markazlashtirilgan elektron reyestri maʼlumotlaridan foydalaniladi.

Ushbu bandning toʻrtinchi — oltinchi va ushbu Nizomning 56-bandi oltinchi — oʻn birinchi xatboshilarida koʻrsatilgan davrlar uchun arxiv maʼlumotlaridan faqat tizimlarda zarur maʼlumotlar qisman mavjud boʻlganda yoki noaniq maʼlumotlar mavjud boʻlganda, Pensiya jamgʻarmasi boʻlimining soʻrovi yoki fuqaroning murojaati asosida foydalaniladi.

Ish haqini aniqlash uchun quyidagi hollarda mintaqaviy koeffitsiyent hisobga olinmasdan, qonunchilik hujjatlarida tegishli davrlar uchun belgilangan pensiyani hisoblashning bazaviy miqdorlari qabul qilinadi:

2005-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davr uchun ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qisman yoki umuman mavjud boʻlmaganda;

2005-yil 1-yanvardan keyingi davr uchun ish staji toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mavjud boʻlmaganligi sababli ish staji sud tartibida belgilanganda.

78. Pensiyani hisoblab chiqarish uchun ishdagi tanaffuslar mavjudligidan qatʼi nazar, oxirgi oʻn yillik mehnat faoliyati davomidagi ketma-ket besh yil uchun oylik ish haqi olinadi.

Bunda fuqaroning oxirgi oʻn yillik mehnat faoliyati davomidagi ketma-ket besh yil uchun ish haqining eng yuqori miqdori axborot tizimidagi yoki fuqaro tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarga asosan avtomatik ravishda aniqlanadi”.

9. 79-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mehnat faoliyatining oxirgi oʻn yillik davrida ushbu Nizomning 27-bandi “d” — “i” kichik bandlarida koʻrsatilgan davrlar, shuningdek, muddatli harbiy xizmatni oʻtash vaqti, shaxs mehnat faoliyatini amalga oshirmasdan, mehnatda mayiblanish va kasb kasalligiga chalinish oqibatida I yoki II guruh nogironligi boʻlgan shaxs boʻlib qolgan vaqt mavjud boʻlgan taqdirda, ushbu davrlar mazkur Nizomning 27-bandi “a” — “g” va “k” kichik bandlarida koʻrsatilgan davrlarga almashtirilishi kerak”.

10. 102-bandning “a” va “b” kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) ushbu Nizomning 101-bandi “a” yoki “b” kichik bandlarida nazarda tutilgan ustama haq bilan bir vaqtda ushbu Nizomning 101-bandi “z” — “l” kichik bandlarida koʻrsatilgan ustama haqlardan eng yuqori miqdordagi biri qoʻshib hisoblanadi;

b) ushbu Nizomning 101-bandi “v”, “g” yoki “d” kichik bandlarida nazarda tutilgan ustama haq bilan bir vaqtda ushbu Nizomning 101-bandi “e” — “l” kichik bandlarida koʻrsatilgan ustama haqlardan eng yuqori miqdordagi biri qoʻshib hisoblanadi”.

11. 105 1 -band quyidagi mazmundagi “l” kichik band bilan toʻldirilsin:

“l) Afgʻonistondagi harbiy harakatlar chogʻida farzandlari (er yoki xotinlari) halok boʻlgan ota-onalar (bevalar)”.

12. 105 2 -bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “v” — “k” kichik bandlarida” soʻzlari “v” — “l” kichik bandlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. 105 3 -bandning birinchi xatboshisidagi “a” — “j” va “i” kichik bandlaridagi” soʻzlari “a” — “j”, “i” va “l” kichik bandlaridagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. 108-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“108. Komissiya boshqa zarur hujjatlar bilan birgalikda pensiya va/yoki kompensatsiya pul toʻlovini tayinlash toʻgʻrisidagi ariza tushgandan keyin oʻn kun ichida tegishli qaror qabul qiladi (pensiya va/yoki kompensatsiya pul toʻlovini tayinlash, pensiya va/yoki kompensatsiya pul toʻlovini tayinlashni rad etish, taqdim etilgan hujjatlarning asoslanganini tekshirish va boshqalar toʻgʻrisida).

Quyidagi komissiya qarorlari hududiy boshqarmalarning Ichki nazorat, pensiya va boshqa toʻlovlarni tayinlash monitoringi shuʼbasi tomonidan uch kun muddatda axborot tizimida kelishilgandan soʻng qabul qilinadi:

Qonunning 10 — 14-moddalarida belgilangan pensiyalarni tayinlash haqidagi;

pensiya miqdorining oshishiga olib kelgan hollarda pensiyani qayta hisoblash haqidagi;

Nazorat qiluvchi organlar hamda Pensiya jamgʻarmasining ichki audit xizmati xodimlari tomonidan aniqlangan pensiyadan ortiqcha toʻlovni undirish uchun qoʻllanilgan chegirmalar yopilishi haqidagi.

Hujjatlar yoki elektron maʼlumotlarda, hisob-kitoblarda xato yoki kamchiliklar aniqlanganda, qaror masʼul xodim tomonidan ularni bartaraf etish uchun qaytariladi”.

15. 119-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“119. Pensiya jamgʻarmasi masʼul xodimi pensiya oluvchining soʻroviga asosan axborot tizimidagi maʼlumotlar asosida ushbu Nizomga 23-ilovaga muvofiq shaklda pensiya guvohnomasini rasmiylashtiradi. Pensiya guvohnomasini rasmiylashtirish uchun pensiya oluvchining tegishli fotosurati axborot tizimi orqali chop etiladi. Pensiya guvohnomasining elektron shakli fuqaroning YIDXPdagi yoki Agentlikning “Ijtimoiy karta” mobil ilovasidagi shaxsiy kabinetida avtomatik tarzda shakllanadi. Pensiya guvohnomasining elektron nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi hududida majburiy qabul qilinadi.

Pensiya guvohnomasi blanki qatʼiy hisobda turuvchi rasmiy hujjat hisoblanadi va Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻi tomonidan tayinlangan masʼul xodimda saqlanadi.

Pensiya guvohnomasi berilishining hisobi axborot tizimi orqali masʼul xodim tomonidan yuritiladi”.

16. 125-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“125. Pensioner pensiya miqdorini qayta hisoblab chiqish uchun asos paydo boʻlgan taqdirda, pensiya miqdorini qayta hisoblab chiqish toʻgʻrisida Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga ariza bilan murojaat qilish huquqiga ega.

I va II guruh nogironlik pensiyasi tayinlanganidan keyin kamida 1 yil ish stajiga ega boʻlsa, ish staji va ish haqi inobatga olingan holda pensiyani har ikki yilda bir marotaba qayta hisoblash proaktiv shaklda ushbu Nizomning 125 1 -bandida belgilangan tartibda amalga oshiriladi. Bunda nogironlik pensiyasini qayta hisoblash axborot tizimda avtomatik tarzda roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Boʻlim boshligʻi elektron shaklda roʻyxatdan oʻtgan pensiyani qayta hisoblash toʻgʻrisidagi arizani ilova qilingan hujjatlar bilan birgalikda tegishli hudud mutaxassisiga ijro uchun yuboradi.

Ariza kerakli hujjatlar bilan birga roʻyxatga olinganidan soʻng masʼul xodim pensiyaning yangi hisob-kitobini (qayta hisoblashni) amalga oshiradi va komissiyaga qaror qabul qilish uchun taqdim qiladi”.

17. 140-bandning ikkinchi xatboshisidagi “doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyidagi” soʻzlari “yashash yoki turgan joyidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. 144-bandda :

birinchi xatboshidagi “shuʼba mutaxassisi” soʻzlari “masʼul xodim” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qaydnomalar har bir fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari boʻyicha elektron shaklda tuziladi”;

beshinchi xatboshidagi “Qaydnomaning har bir varagʻida” soʻzlari “Qaydnomada” soʻzi bilan almashtirilsin.

19. 146 2 -bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

20. 146 3 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“146 3 . Qaydnoma pensiyani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilot yoki tijorat banki filialining boshqaruvchisi (BXM rahbari), bosh buxgalteri (shtat birligi mavjud boʻlsa) va masʼul boʻlim boshligʻi tomonidan axborot tizimida tasdiqlanadi.

Qaydnomalarni rasmiylashtirishda har qanday tuzatishlarga yoʻl qoʻyilmaydi.

Qaydnomalar va ularga ilova qilingan elektron hujjatlarni fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari kesimida sayyor kassalarga axborot tizimi orqali joʻnatishdan avval masʼul boʻlim boshligʻi qaydnomaning tasdiqlanganini tekshirishi lozim.

Pensiya va boshqa toʻlovlarni yetkazib berish (topshirish) yetkazib berish uchastkasining joylashgan joyini hisobga olgan holda, pensiya va boshqa toʻlovlarni yetkazib berish (topshirish) jadvaliga muvofiq yetkazib berish (topshirish) amalga oshiriladi.

Pensiya va boshqa toʻlovlarni yetkazib berish (topshirish) jadvaliga muvofiq ularni yetkazib berish (topshirish) sanasida masʼul boʻlim qaydnomalarni axborot tizimida rasmiylashtirib, tegishli sayyor kassa xodimiga axborot tizimi orqali elektron shaklda yuboradi.

Pensiya va boshqa toʻlovlarni yetkazib berish (topshirish)da sayyor kassa xodimi ushbu Nizomning 140 1 -bandida belgilangan tartibda pensiya toʻlovini amalga oshiradi.

Pensiya toʻlovini amalga oshirishning imkoni boʻlmagan holda pensiyani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilot yoki tijorat banki filiali tomonidan Pensiya jamgʻarmasi tegishli boʻlimiga axborot tizimi orqali yetkazib berilmaganlik (topshirilmaganlik) sababi koʻrsatilgan holda joriy toʻlov oyining 27-sanasidan kechiktirmasdan maʼlumot beriladi.

Pensiya va boshqa toʻlovlar yetkazib berilmagan (topshirilmagan) hollarda sayyor kassa xodimi yetkazib berilmaganlik (topshirilmaganlik) sababi toʻgʻrisida dalolatnoma tuzadi. Ushbu dalolatnomada pensiya oluvchining pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildining raqami, familiyasi, ismi, otasining ismi, pensiya va boshqa toʻlovlar qaysi oy uchun yetkazib berilmagani (topshirilmagani), shuningdek, yetkazib berilmaganlik (topshirilmaganlik) sababi koʻrsatiladi”.

21. 146 4 -band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

22. 146 5 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“146 5 . Pensiyani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilot yoki tijorat banki filialida operatsiya kuni yakunlangandan soʻng masʼul boʻlim xodimi qaydnomalarni koʻrib chiqadi hamda joriy operatsiya kunida yetkazib berilgan (topshirilgan) summalarni hisoblab chiqadi. Operatsiya kunida barcha qaydnomalar boʻyicha yetkazib berilgan (topshirilgan) umumiy summa masʼul boʻlim xodimi tomonidan kassa hujjatlariga kiritiladi. Qaydnomalar toʻgʻri rasmiylashtirilgani, yetkazib berilgan (topshirilgan) summalarning hisobi va ularning kassa hujjatlaridagi yozuvlarga mos kelishi masʼul boʻlim xodimi tomonidan kunlik tekshiriladi.

Joriy toʻlov oyi uchun pensiya va boshqa toʻlovlarni yetkazib berish (topshirish) tugaganda, sayyor kassa xodimi qaydnomalarni toʻldirishda quyidagilarni amalga oshiradi:

qaydnomadagi “Yetkazib berish sanasi yoki yetkazib berilmaganlik sababi” ustunida yetkazib berilgan (topshirilgan) sana (kun, oy) yoki yetkazib berilmagan (topshirilmagan)lik sababi (kodi)ni raqamlar bilan koʻrsatadi;

yetkazib berilmagan (topshirilmagan)lik sababini (kodi) ushbu Nizomning 146 6 -bandida nazarda tutilgan tartibda toʻldiradi;

qaydnomadagi pensiya va boshqa toʻlovlar yetkazib berilmagani (topshirilmagani) sababi koʻrsatilgan (kodi qoʻyilgan) yetkazib berilmagan (topshirilmagan) pensiya va boshqa toʻlovlarning soni va ularning summasini hisoblab chiqadi hamda axborot tizimida tasdiqlaydi.

Qaydnomalar sayyor kassa xodimi tomonidan masʼul boʻlim boshligʻiga tekshirish va tasdiqlash uchun yuboriladi”.

23. 146 7 -bandning uchinchi xatboshisi “imzosi va bank muhri izining mavjudligi” soʻzlari “tomonidan tasdiqlanganligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. 147-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“147. Pensiya va boshqa toʻlovlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq rasmiylashtirilgan ishonchnoma boʻyicha toʻlanishi mumkin. Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisida rasmiylashtirilgan ishonchnomaga ushbu hujjat rasmiylashtirilgan davlatning vakolatli organi tomonidan apostil qoʻyilishi lozim, bundan Fuqarolik, oilaviy va jinoyat ishlari boʻyicha huquqiy yordam va huquqiy munosabatlar toʻgʻrisidagi konvensiyaning (Minsk shahri, 1993-yil 22-yanvar) (keyingi oʻrinlarda — Minsk konvensiyasi) ishtirokchi davlatlari — Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligiga aʼzo davlatlar bundan mustasno.

Bunda ishonchnoma bergan shaxs Pensiya jamgʻarmasi boʻlimlaridan biriga ishonchnoma orqali pensiya va boshqa toʻlovni toʻlash boshlangan oydan boshlab bir yilda kamida bir marta kelib tayinlangan pensiyaga boʻlgan oʻz huquqini tasdiqlashi kerak. Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan pensionerning kelishi imkoniyati mavjud emasligi (sogʻligʻi tufayli, davolash muassasalarida, shu jumladan, ruhiy holati buzilgan shaxslar uchun statsionar davolanishda boʻlish) toʻgʻrisida maʼlumotlar olinganda, Pensiya jamgʻarmasi boʻlimlari xodimlari tayinlangan pensiyaga boʻlgan huquqni tasdiqlash uchun pensioner turgan joyga chiqish huquqiga ega.

Xorijiy davlatda boʻlgan pensiya va boshqa toʻlovlarni naqd pulsiz shaklda oluvchi shaxs Oʻzbekiston Respublikasining tashqarisiga chiqqan yoki pensiyaga boʻlgan huquqini tasdiqlagan oydan boshlab har uch oyda bir marta “MyID” biometrik identifikatsiya tizimi orqali pensiyaga boʻlgan oʻz huquqini tasdiqlashi lozim. Bunda pensioner Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqqan oydan boshlab bir yilda kamida bir marta Pensiya jamgʻarmasi boʻlimlaridan biriga kelib yoki ushbu bandning toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan tartibda pensiyaga boʻlgan huquqini tasdiqlasa, pensiya va boshqa toʻlovni toʻlash keyingi 12 oyga davom ettiriladi.

Pensioner xorijiy davlatda boʻlgan va Oʻzbekiston Respublikasiga kelish imkoniyatiga ega boʻlmagan holatlarda pensioner Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi diplomatik vakolatxonasi yoki konsullik muassasasiga murojaat etishi mumkin va xorijiy davlat hududida doimiy yashash holati mavjud emasligini, shuningdek, pensiya yoki ijtimoiy nafaqa olmasligini tasdiqlashi lozim.

Minsk konvensiyasining ishtirokchi davlatlarida hamda Oʻzbekiston Respublikasi bilan ijtimoiy taʼminot (pensiya taʼminoti) toʻgʻrisida shartnomaga ega davlatlarda (keyingi oʻrinlarda — hamkor davlatlar) boʻlib turgan pensionerlarning xorijiy davlat hududida yashash joyi mavjud emasligi, shuningdek, pensiya yoki ijtimoiy nafaqa olmasligi Pensiya jamgʻarmasi tomonidan hamkor davlatlarning vakolatli organiga soʻrov yuborish orqali aniqlanadi. Soʻrovga hamkor davlatlarning vakolatli organi tomonidan berilgan javob Pensiya jamgʻarmasiga kelib tushguniga qadar pensiya toʻlovi toʻxtatib turiladi. Agar pensionerning xorijiy davlat hududida yashash joyi mavjud emasligi, shuningdek, pensiya yoki ijtimoiy nafaqa olmasligi aniqlansa, javob kelib tushgan kundan boshlab Qonunning 59-moddasida belgilangan muddat asosida pensiya toʻlovi ariza talab etmasdan proaktiv shaklda tiklanadi.

Ishonchli vakil hamda xorijiy davlatda boʻlgan naqd pulsiz shaklda pensiya oluvchi shaxs pensiya toʻlashga taʼsir etishi mumkin boʻlgan oʻziga maʼlum barcha holatlar toʻgʻrisida Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga xabar berishi shart.

Ishonchnoma pensiyani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilotning boʻlinmasida saqlanadi. Bunda pensiyani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilotning boʻlinmasi ishonch bildirilgan shaxs tomonidan ishonchnoma taqdim etilgan sanadan boshlab oʻn kun muddatda Pensiya jamgʻarmasining tegishli boʻlimiga pensiyani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilot boʻlinmasining asosiy muhri va rahbarning imzosi bilan tasdiqlangan ishonchnoma nusxasini yuborishi shart.

Pensiya oluvchilarga xizmat koʻrsatuvchi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi xodimi va pensiya va boshqa toʻlovlarni yetkazib berish yuklangan tashkilot yoki tijorat banki filiali xodimiga ishonchnoma orqali pensiya va boshqa toʻlovlarni yetkazib berish (topshirish) qatʼiy taqiqlanadi”.

25. 153-banddagi “vaqtincha turgan joyi” soʻzlari “turgan joyi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. 155-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “qabul qilingan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan” soʻzlari “oʻquv yilining 1-sentabridan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

27. 156-bandning birinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Biroq pensiya hamda kompensatsiya pul toʻlovi ushbu Nizomda belgilangan asoslar boʻyicha toʻxtatilib, fuqaro vafot etgunga qadar tiklanmagan hollarda toʻlanmaydi”.

28. 157-bandda :

birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha birinchi va ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin.

29. 159-bandda :

uchinchi xatboshidagi “yoki xorijiy davlatda boʻlgan naqd pulsiz shaklda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Har oyning 25-sanasida Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi Oʻzbekiston Respublikasining tashqarisiga chiqib uch oydan ortiq vaqt mobaynida Oʻzbekiston Respublikasiga qaytib kelmaganligi uchun pensiya toʻlovi toʻxtatilgan, biroq bir yil ichida Oʻzbekiston Respublikasi hududiga qaytib kirgan pensionerlar haqidagi elektron maʼlumotni Migratsiya va personallashtirish departamentining axborot tizimidan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali oladi hamda ularning pensiya toʻlovi ariza talab etmasdan proaktiv shaklda tiklanadi”;

oʻn toʻrtinchi — oʻn yettinchi xatboshilar tegishlicha oʻn beshinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn beshinchi xatboshisidagi “holatlarda pensioner” soʻzlari “holatlarda” soʻzi bilan almashtirilsin.

30. 159 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“159 1 . Pensioner pensiya toʻlashni toʻxtatib turishni soʻrab Davlat xizmatlari markaziga bevosita oʻzi kelib yoxud YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qilish huquqiga ega.

Pensiya toʻlashni toʻxtatib turish ushbu Nizomga 25-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

Pensioner Davlat xizmatlari markaziga bevosita oʻzi kelganida Davlat xizmatlari markazi xodimi pensionerning nomidan, pensioner YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, mustaqil ravishda ushbu Nizomga 27-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.

Soʻrovnomaga zarur maʼlumotlar kiritilgandan soʻng murojaatchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi”.

31. 163-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“163. Doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga ketishgacha tayinlangan pensiya yoki 100 yoshga toʻlgan va undan oshgan pensiya oluvchilarga qoʻshimcha toʻlov (Oʻzbekiston Respublikasi pensiya taʼminoti toʻgʻrisida xalqaro shartnomalar tuzgan davlatlar bundan mustasno) pensioner Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga ketish toʻgʻrisida bevosita kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza berilgan kundagi pensiya yoki qoʻshimcha toʻlov miqdori hisob-kitobidan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga joʻnab ketishdan 6 oy avval Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida toʻlanadi”.

32. 164-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“164. Olti oy avval pensiya:

ariza va Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — Migratsiya boʻlinmalari) tomonidan avtomatlashtirilgan axborot manzil tizimidan (keyingi oʻrinlarda — manzil tizimi) olingan maʼlumotlar asosida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga;

ariza, xorijiy davlatning vizasi (agar bu zarur boʻlsa) boʻlganda va Migratsiya boʻlinmalari tomonidan manzil tizimidan olingan “Yashash joyidan roʻyxatdan chiqarilganligi” toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida xorijiy fuqaroga;

ariza, xorijiy davlatning vizasi (agar bu zarur boʻlsa) boʻlganda va Migratsiya boʻlinmalari tomonidan manzil tizimidan olingan maʼlumotlar asosida fuqaroligi boʻlmagan shaxsga toʻlanadi”.

33. 165-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“165. Olti oy avval pensiya toʻlash naqd pul shaklida pensiyani yetkazib berish (topshirish) yuklangan tashkilot orqali bir martalik toʻlov qaydnomasi asosida amalga oshiriladi”.

34. 168-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“shaxsning Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisidagi yashash joyini tasdiqlaydigan hujjat”;

toʻrtinchi xatboshidagi “doimiy yashash joyiga” soʻzlari chiqarib tashlansin.

35. 169-bandda :

birinchi xatboshidagi “doimiy” soʻzi chiqarib tashlansin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda xorijiy davlatning vakolatli organi (mansabdor shaxsi) tomonidan berilgan hujjat pensioner doimiy (asosan) yashaydigan davlatdagi Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasi tomonidan belgilangan tartibda legalizatsiya qilinishi kerak, bunday muassasa boʻlmagan taqdirda esa, pensioner doimiy (asosan) yashaydigan davlatning Tashqi ishlar vazirligi, ushbu mamlakatning Oʻzbekiston Respublikasidagi konsullik muassasasi yoki diplomatik vakolatxonasi tomonidan legalizatsiya qilinishi, keyinchalik, agar Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomasida oʻzgacha hol nazarda tutilmagan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamentida tasdiqlanishi kerak”.

36. 175-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mutaxassislar — ishchi guruh aʼzosi”;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Pensiya jamgʻarmasi boʻlimida mazkur lavozimlar vakant boʻlgan taqdirda, ishchi guruh tarkibiga ushbu lavozim boʻyicha tegishli vazifalarni bajarish yuklangan xodim kiritiladi”.

37. 180-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketganligi hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi “fuqaro” soʻzidan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketganligi,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

oltinchi xatboshidagi “Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi pensiyani toʻlashni toʻxtatib turish (toʻxtatish) toʻgʻrisida tegishli qaror qabul qiladi” soʻzlari “pensiyani toʻlash axborot tizimida avtomatik ravishda toʻxtatib turiladi (toʻxtatiladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

38. 181-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“181. Masʼul xodim Pensiya jamgʻarmasi “Ishonch telefoni”ga kelib tushgan yoki yozma ravishda pensiya va boshqa toʻlovlar yetkazilishi boʻyicha qilingan murojaatlarga asosan yoxud pensiya va kompensatsiya toʻlovlari qaydnomalarga elektron imzo qoʻyish orqali toʻlangan fuqaro yashayotgan hududga borib, fuqaro bilan uchrashgan holda (keyingi oʻrinlarda — oʻrganish) oʻrganish oʻtkazadi. Mazkur murojaat hamda pensiya va kompensatsiya toʻlovlari elektron imzo qoʻyish orqali toʻlangan fuqarolar boʻyicha oʻtkazilgan oʻrganishda huquqbuzarlik holatlari aniqlanganda, ushbu fuqaro yashayotgan hudud (koʻcha, uy yoki mahalla fuqarolar yigʻini) toʻliq oʻrganiladi.

Bunda oʻtkazilgan oʻrganish natijalari boʻyicha har oyda Pensiya jamgʻarmasi va tijorat bankining hududiy filiallari oʻrtasida ikki tomonlama solishtirma dalolatnoma imzolanadi”.

39. 187-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“187. Axborot tizimida quyidagilar Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻi tomonidan login va parol bilan himoyalangan shaxsiy kabinetda elektron tarzda rasmiylashtiriladi, yuritiladi va saqlanadi:

pensiya oluvchilarning pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi;

pensiyani tayinlash toʻgʻrisidagi arizalarni roʻyxatga olish;

pensiyani qayta hisoblash toʻgʻrisidagi arizalarni roʻyxatga olish;

uy-joy kommunal xizmatlar haqini toʻlash boʻyicha kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash toʻgʻrisidagi arizalarni roʻyxatga olish;

pensiya toʻlashni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi ariza yoki soʻrovnomani roʻyxatga olish;

pensiya tayinlashni rad etish, qoʻshimcha tekshirish oʻtkazish va qoʻshimcha hujjatlarni taqdim etish toʻgʻrisidagi komissiya qarori;

pensiya oluvchining yashash manzili oʻzgarganligi munosabati bilan hisobga qoʻyish va hisobdan chiqarish;

komissiya yoki ijro hujjatlariga asosan pensiyadan chegirma qilish toʻgʻrisida qarorlarni roʻyxatga olish;

pensiya oluvchilarga berilgan guvohnomalarni roʻyxatga olish.

Pensiyalarni proaktiv shaklda tayinlash, nogironlik pensiyasini proaktiv shaklda qayta hisoblash va kompensatsiya pul toʻlovini proaktiv shaklda tayinlash axborot tizimida avtomatik tarzda roʻyxatga olinadi. Bunda shaxsning maʼlumotlari vazirlik va idoralar tomonidan axborot tizimi tomonidan yuborilgan soʻrovga muvofiq olingan maʼlumotlar asosida shakllanadi.

Arizalar axborot tizimida roʻyxatga olishda, avtomatik tarzda raqamlanadi.

Axborot tizimida shaxsning arizasini rasmiylashtirishda quyidagi maʼlumotlar boʻlim boshligʻi tomonidan kiritiladi:

ariza beruvchining shaxsga doir va identifikatsiya qilish mumkin boʻlgan maʼlumotlari, shu jumladan, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami;

arizaning mazmuni va ariza taqdim qilingan sana;

arizachining mobil telefon raqami.

Boʻlim boshligʻi ish yurituvidagi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarining toʻgʻri va oʻz vaqtida rasmiylashtirilishi va yuritilishi tartibiga rioya qilinishi uchun javobgardir.

Axborot tizimida pensiyani tayinlash va toʻlash bilan bogʻliq barcha jarayonlar xodimning shaxsiy kabinetida uning yuzini biometrik identifikatsiya qilish (Face-ID) orqali amalga oshiriladi hamda har bir tasdiqlangan jarayon uchun javobgar hisoblanadi”.

40. 187 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“187 1 . Pensiya yoki kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash uchun pochta orqali yuborilgan ariza va hujjatlar boʻlim boshligʻi tomonidan qabul qilinadi va axborot tizimida rasmiylashtirilib, roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Shaxs pensiya yoki kompensatsiya pul toʻlovini tayinlashni soʻrab Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga bevosita kelib murojaat qilganda, boʻlim boshligʻi u tomonidan taqdim etilgan hujjatlar va koʻrsatmalar asosida axborot tizimida shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritgan holda ushbu Nizomga 22 va 24-ilovalarga muvofiq shakldagi arizani shakllantiradi.

Arizada keltirilgan maʼlumotlar pensiya yoki kompensatsiya pul toʻlovini tayinlash uchun murojaat qilgan shaxs tomonidan tekshiriladi. Arizadagi maʼlumotlarda xato yoki kamchiliklar aniqlangan taqdirda, boʻlim boshligʻi mazkur xato yoki kamchiliklarni bartaraf etgan holda arizani qayta shakllantiradi.

Shaxs arizadagi maʼlumotlar toʻgʻri shakllantirilganini bildirganidan soʻng boʻlim boshligʻi ariza shaxs tomonidan berilganini tasdiqlash maqsadida shaxsning yuzini biometrik identifikatsiyadan (Face-ID yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa elektron tasdiqlash usulidan) oʻtkazgan holda elektron maʼlumotlarni oladi.

Olingan elektron maʼlumotlarni solishtirish maqsadida “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Migratsiya va personallashtirish departamentining axborot tizimiga elektron soʻrov yuboradi.

Migratsiya va personallashtirish departamenti axborot tizimi orqali kelib tushgan elektron soʻrovga asosan pensiya yoki kompensatsiya pul toʻlovi tayinlash uchun murojaat qilgan shaxs yuzining biometrik maʼlumotlarini axborot tizimidagi mavjud shaxs yuzining biometrik elektron maʼlumotlari bilan solishtiradi hamda elektron maʼlumotlar oʻzaro mos kelgani yoki mos kelmagani toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlarni Pensiya jamgʻarmasiga “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali yuboradi.

Pensiya yoki kompensatsiya pul toʻlovini tayinlash uchun murojaat qilgan shaxs yuzining biometrik elektron maʼlumotlari Migratsiya va personallashtirish departamentining axborot tizimidagi mavjud ushbu shaxs yuzining biometrik maʼlumotlari bilan mos kelganda, ariza beruvchi yuzining biometrik elektron maʼlumotlari Migratsiya va personallashtirish departamentining axborot tizimidagi maʼlumotlar bilan tasdiqlangani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan tasdiqlanadi.

Boʻlim boshligʻi shaxsning arizasini axborot tizimiga yuklanganidan soʻng ariza avtomatik tarzda axborot tizimida qayd etiladi.

Ariza quyidagi hollarda shaxs tomonidan imzo qoʻyish, shu jumladan, faksimil imzo qoʻyish orqali tasdiqlanadi:

ariza beruvchi shaxs yuzining biometrik elektron maʼlumotlari maxsus qurilma orqali olinib, Migratsiya va personallashtirish departamentining axborot tizimidagi mavjud pensiya oluvchi yuzining biometrik elektron maʼlumotlari bilan mos kelmagani toʻgʻrisida elektron maʼlumot kelib tushganda;

ariza berilayotgan Pensiya jamgʻarmasi boʻlimida internet tarmogʻiga ulanish imkoniyati mavjud boʻlmaganda;

ariza berilayotgan Pensiya jamgʻarmasi boʻlimida internet tarmogʻi tezligi tizimdagi pensiya oluvchi yuzining biometrik elektron maʼlumotlarini elektron shaklda solishtirish uchun talab etiladigan tezlikdan kam boʻlganda;

nogironligi boʻlgan shaxslar va oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan 80 yoshga toʻlgan keksalarni sogʻligʻining holatiga koʻra shaxsning yuzini biometrik identifikatsiyadan (Face-ID yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa elektron tasdiqlash usulidan) oʻtkazish imkoni boʻlmaganda.

Boʻlim boshligʻi taqdim etilgan hujjatlarning asl nusxalarini shaxsga qaytaradi.

Shaxsning pensiyaga boʻlgan huquqi mavjud boʻlmasa, ushbu Nizomda belgilangan qoidalar asosida komissiya tegishli qarorni qabul qiladi va pensiya tayinlash uchun taqdim qilingan hujjatlar bilan birga pensiya tayinlashni rad qilish toʻgʻrisidagi qaror hamda xabarnomani shaxsga qaytaradi yoki yuboradi.

Shaxs tomonidan pensiya va kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash toʻgʻrisidagi ariza va unga ilova qilingan hujjatlar pochta orqali yuborilganda, boʻlim boshligʻi shaxsning arizasi va unga ilova qilingan hujjatlarni axborot tizimiga kiritadi va rasmiylashtiradi.

Bunda yuborilgan hujjatlarning asl nusxalari pensiya va kompensatsiya pul toʻlovlarini tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng qaytariladi.

Proaktiv shaklda tayinlangan yoki elektron arizaga muvofiq elektron maʼlumotlar asosida shakllantirilgan pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlari axborot tizimida elektron shaklda saqlanib, sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning soʻrovi yoki fuqaroning arizasi asosida chop etiladi. Fuqaro tomonidan qoʻshimcha taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar reyestrda saqlanadi”.

41. 187 2 -banddagi “shuʼba mutaxassisi” soʻzlari “masʼul xodim” soʻzlari bilan, “ushbu Nizomning 77-bandida” soʻzlari “ushbu Nizomning 56 va 77-bandlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

42. 187 4 -banddagi “shuʼba mutaxassisi” soʻzlari “masʼul xodim” soʻzlari bilan almashtirilsin.

43. 187 5 -bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijrodagi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarini saqlash boʻyicha javobgarlik, shuningdek, pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarining Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi arxividan berilishi va qaytarilishini nazorat qilish Pensiya jamgʻarmasi hududiy boshqarma boshligʻining buyrugʻi asosida masʼul xodimga yuklatiladi”;

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

44. 190-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“190. Oʻzbekiston Respublikasi hududi doirasida pensionerning yashash joyi oʻzgargan taqdirda, pensioner (qonuniy vakil) yashash manzili oʻzgarganligi munosabati bilan hisobga qoʻyish haqida oʻzi uchun eng qulay boʻlgan Davlat xizmatlari markazi orqali yoxud YIDXPdan roʻyxatdan oʻtgan holda, ushbu Nizomga 38-ilovada belgilangan sxema boʻyicha ushbu Nizomga 39-ilovada belgilangan soʻrovnomani toʻldirib murojaat qiladi.

Pensionerning murojaatiga asosan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalarining avtomatlashtirilgan axborot manzil tizimidan olingan maʼlumotlar asosida, fuqaroning avvalgi yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini hisobdan chiqarish toʻgʻrisida avtomatik ravishda elektron soʻrov yuboriladi.

Avvalgi yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi kelib tushgan elektron soʻrovga asosan elektron koʻrinishdagi pensiya ishini axborot tizimi orqali oʻsha kunning oʻzida yangi yashash joyidagi boʻlimga yuboradi. Pensiya hujjatlarining qogʻoz shaklidagi tikilgan yigʻmajildi mavjud boʻlgan taqdirda, u uch ish kuni ichida pochta aloqasi orqali joʻnatiladi.

Avvalgi yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi (avval hisobni yuritgan boʻlim) tomonidan koʻchib ketayotgan pensionerga u hisobdan chiqqunga qadar bir oy oldingi pensiya va boshqa toʻlovlarni toʻlaydi (toʻlov toʻxtatilgan hamda pensioner toʻlovni tiklash masalasi boʻyicha murojaat qilmagan holatlar bundan mustasno).

Pensiya va boshqa toʻlovlar toʻlangan muddat pensioner va boshqa toʻlovlarning pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildiga kiritiladi.

Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini hisobdan chiqarish avvalgi yashash joyi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan rasmiylashtiriladi”.

45. 191 2 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“191 2 . Pensiya oluvchining yangi yashash joyidagi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini olgandan soʻng:

tayinlanganiga va/yoki qoʻshimcha taqdim etilgan hujjatlarga binoan qayta hisoblanganiga uch yil boʻlmagan pensiya ishlari boʻyicha nazorat tariqasida pensiya oluvchining avvalgi yashash joyidagi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi tomonidan qabul qilingan komissiya qarori asosida axborot tizimida hisob-kitoblarni (pensiya miqdori, oʻrtacha ish haqi, mehnat staji hisob-kitobi va boshqalar) qaytadan amalga oshiradi;

tayinlanganiga va/yoki qoʻshimcha taqdim etilgan hujjatlarga binoan qayta hisoblanganiga uch yil va undan ortiq boʻlgan pensiya ishlari boʻyicha qaytadan hisob-kitoblar amalga oshirilmasdan, toʻlovlar amaldagi miqdorda davom ettiriladi.

Pensiya va boshqa toʻlovlar pensionerga avvalgi yashash joyi boʻyicha toʻlov toʻxtatilgan muddatdan boshlab, lekin uning tomonidan hisobga qoʻyish maqsadida murojaat etilgan sanadan oldingi Qonunning 59-moddasida nazarda tutilgan qoidalar asosida toʻlanishi boshlanadi”.

46. 192-banddagi “doimiy yashash joyiga” soʻzlari “doimiy yashash uchun” soʻzlari bilan almashtirilsin.

47. 194-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“194. Pensiya jamgʻarmasi boʻlimida saqlanayotgan pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlari ularni olish huquqi boʻlgan xodimlarga boʻlim masʼul xodim tomonidan beriladi. Bunda pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlari arxivga qaytarilishini nazorat qilish masʼul xodimga yuklatiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi va Pensiya jamgʻarmasi oʻrtasida axborot almashinuvi boʻyicha oʻzaro hamkorlik asosida, shu jumladan, axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda, Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketgan hamda vafot etgan pensionerlar roʻyxati har kuni “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga taqdim etiladi. Masʼul mutaxassis ushbu roʻyxatga asosan Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketgan hamda vafot etgan pensionerlarning pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildlarini axborot tizimida yopish ishlarini amalga oshiradi”.

48. 196-bandda :

sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi — oʻn oltinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Pensiyadan chegirmalar boʻyicha ijro hujjatlari oʻz vaqtida amalga oshirilishi yuzasidan nazorat Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻiga yuklanadi”.

49. 196 2 -banddagi “shuʼba” soʻzi “masʼul xodim”soʻzlari bilan almashtirilsin.

50. 196 5 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“196 5 . Ijro hujjati boʻyicha undirilish tamomlanishi (koʻrsatilgan summaning toʻliq undirilishi, ijro hujjatini yuborgan organ tomonidan qaytarib olinishi yoki sud tomonidan belgilangan muddat boʻyicha alimentlarning undirilishi) yuzasidan Pensiya jamgʻarmasi masʼul xodimi pensionerning Pensiya jamgʻarmasining axborot tizimi orqali amalga oshirilgan chegirmalarning toʻgʻriligini tekshiradi.

Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi boshligʻi chegirmalar yopilishining asosliligini va hujjatlarning toʻgʻri rasmiylashtirilganligini tekshiradi.

Undirish toʻliq amalga oshirilgan ijro hujjatlari ijro hujjatini yuborgan tegishli organga qaytariladi”.

51. 23-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 23-ILOVA

Pensiya guvohnomasi (namuna)

”.

52. Quyidagi mazmundagi 38 va 39-ilovalar bilan toʻldirilsin:

“Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 38-ILOVA

Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini hisobdan chiqarish yuzasidan davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Murojaat qiluvchi (shaxs yoki uning qonuniy vakili) 1. Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini hisobdan chiqarish yuzasidan Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat qiladi. 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtgan holda pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini hisobdan chiqarish boʻyicha soʻrovnoma shaklini toʻldiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazlari 1. Soʻrovnomani toʻldirib, “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalari avtomatlashtirilgan axborot manzil tizimidan pensionerning yashash joyi haqidagi maʼlumotni oladi. 2. Soʻrovnomani elektron shaklda fuqaroning avvalgi yashash joyidagi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) boʻlimiga yuboradi. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 3. Soʻrovnomani fuqaroning avvalgi yashash joyidagi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga yuboradi. Avtomatik tarzda, 5 daqiqa ichida 0 3-bosqich Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi 1. Qonuniy vakil shaxsning vasiysi yoki homiysi ekanligini oʻrganish uchun “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga elektron shaklda soʻrov yuboradi. 2. Koʻchib ketayotgan pensionerga hisobdan chiqqunga qadar bir oy oldingi pensiya va boshqa toʻlovlarni toʻlaydi (toʻlov toʻxtatilgan hamda pensioner toʻlovni tiklash masalasi boʻyicha murojaat qilmagan holatlar bundan mustasno). 3. Axborot tizimida elektron shakldagi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini pensionerning yangi yashash joyidagi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga yuborib, hisobdan chiqarishni rasmiylashtiradi. 4. Pensionerning yangi yashash joyidagi Pensiya jamgʻarmasi boʻlimiga pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini pochta orqali yuboradi. Soʻrovnoma kelib tushganidan soʻng 30 daqiqa ichida 3 ish kunida 0 4-bosqich Pensiya jamgʻarmasi boʻlimi 1. Axborot tizimida kelib tushgan elektron shakldagi pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildini qabul qilib rasmiylashtiradi. 2. Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi kelib tushganligi haqidagi elektron shakldagi maʼlumotlarni Davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 3. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaatchining mobil telefon raqamiga pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi kelib tushganligi haqida SMS-xabar yuboradi. Elektron shakldagi pensiyaga oid hujjatlar kelib tushgandan soʻng 5 daqiqa ichida Avtomatik tarzda 0 5-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Pensiyaga oid hujjatlar yigʻmajildi kelib tushganligi toʻgʻrisida murojaat qiluvchini xabardor qiladi. Maʼlumot olinganidan soʻng 5 daqiqa ichida

Davlat pensiyalarini tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 39-ILOVA

Pensiya ishini hisobdan chiqarish boʻyicha

I. Murojaat qiluvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 7. Yashash joyi 8. Mahalla fuqarolar yigʻini nomi 9. Pensiya tayinlangan avvalgi tuman/shahar boʻlimi 10. Avvalgi yashash joyidagi mahalla fuqarolar yigʻini nomi 11. Telefon raqami 12. Pensiya turi Yoshga doir □ Nogironlik □ Boquvchisini yoʻqotganlik □ II. Murojaat qonuniy vakil tomonidan berilganda Qonuniy vakil haqida maʼlumotlar: 1. Familiyasi 2. Ismi 3. Otasining ismi 4. Tugʻilgan sanasi 5. Pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami 6. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami 7. Yashash joyi 8. Vakillik uchun asos (hujjat) 9. Telefon raqami ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 19-oktabr,

576-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.10.2026-y., 09/26/576/1049-son)

lex.uz