UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 28-sentabr · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 28 сентябрь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 сентября 2026 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 September 2026 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон «Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 28 сентябрдаги 25/2-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни (бундан буён матнда «тартибга солиш қумдони» деб юритилади) жорий этиш ва бекор қилиш, шунингдек мазкур режим доирасида фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

«акселерация» йўлаги — Марказий банк ташаббуси асосида ташкил этиладиган тематик қумдон доирасида молия бозори учун янги бўлган ёки хорижий давлатларда муваффақиятли синовдан ўтказилган, қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритишни талаб этадиган молиявий хизматларни синовдан ўтказиш йўналиши;

ариза берувчи — янги молиявий операциялар, технологиялар ва хизматларни (бундан буён матнда молиявий хизмат деб юритилади) «тартибга солиш қумдони» доирасида «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида синовдан ўтказиш учун Марказий банкка ариза тақдим этган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс;

биргаликда ариза берувчи — янги молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони» доирасида «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида синовдан ўтказиш учун Марказий банкка ариза берувчи билан биргаликда мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти бўлган юридик шахс, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

ишчи орган — «тартибга солиш қумдони» доирасида аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, синов жараёнларини кузатиб бориш ҳамда мазкур Низомда белгиланган бошқа вазифаларни амалга оширувчи Марказий банкнинг масъул таркибий бўлинмаси;

«инновация» йўлаги — янги, ноанъанавий ёки молия бозорида илгари қўлланилмаган ёндашувларга асосланган, амалдаги тартибга солиш талабларига ўзгартириш киритишни талаб қиладиган, бозордаги мавжуд самарасизликни бартараф этиш, мижозлар эҳтиёжларини қондириш ва молиявий оммабопликни кенгайтиришга қаратилган молиявий хизматларни синовдан ўтказиш йўналиши;

Марказий банкнинг назорати остида бўлган ташкилотлар — банклар, шу жумладан исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар, микромолия банклари, нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ташкилотлари, кредит бюролари, валюта биржалари, Миллий клиринг маркази;

махсус электрон платформа (бундан буён матнда платформа деб юритилади) — юридик шахснинг ариза топшириш олди маслаҳатини олиш бўйича сўрови ва «тартибга солиш қумдони»да иштирок этиш учун аризасини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек синов жараёнларини мониторинг қилиб бориш бўйича «тартибга солиш қумдони» иштирокчилари ва Марказий банк ўртасида электрон ахборот алмашинувини таъминлашга мўлжалланган тизим;

синовдан ўтказиш — янги молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони» доирасида кўрсатиш;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси — «тартибга солиш қумдони» доирасида янги молиявий хизматни синовдан ўтказишга рухсат берилган юридик шахс;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчиларининг реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) — «тартибга солиш қумдони» доирасида янги молиявий хизматни синовдан ўтказишга рухсат берилган иштирокчилар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи оммавий ахборот ресурси;

«тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими — юридик шахсларнинг янги молиявий хизматни назорат қилинадиган чекланган муҳитда (қамров ҳудуди, синов даври, операциялар ва хизматларнинг сони ва (ёки) ҳажми, истеъмолчилар сони ва бошқалар) синовдан ўтказиш бўйича фаолияти тартибга солинадиган махсус ҳуқуқий режим ;

«тартибга солиш қумдони»нинг амал қилиш муддати — Марказий банк ва «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси ўртасидаги ўзаро келишувга кўра «тартибга солиш қумдони»нинг вақтинчалик тартибида (бундан буён матнда вақтинчалик тартиб деб юритилади) белгиланадиган, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатни ўз ичига олган давр;

«тартибга солиш қумдони»нинг синов йўлаги — янги молиявий хизмат синовдан ўтказиладиган «инновация», «акселерация» ва «технологик ҳамкорлик» йўлаклари;

«технологик ҳамкорлик» йўлаги — Марказий банк назорати остидаги ташкилотларнинг молиявий хизматларини такомиллаштиришга қаратилган ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) Марказий банк талабларининг бузилишига олиб келмайдиган технологик ечимларни синовдан ўтказиш йўналиши.

2. «Тартибга солиш қумдони»нинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

молиявий хизматлар бозоридаги рақобатни ошириш;

молиявий хизматлар мижозларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш шарти асосида янги молиявий хизматларни жорий этишга кўмаклашиш;

молиявий хизматлар турларини кенгайтириш, уларнинг оммабоплигини ҳамда мижозларнинг талабларига мувофиқлик ва уларнинг қониқиш даражасини ошириш;

молиявий хизматни синовдан ўтказишнинг муваффақиятли натижалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш.

3. Синовдан ўтказишга рухсат этиладиган молиявий хизматлар қуйидаги умумий мезонлардан бирига мувофиқ бўлиши лозим:

молиявий хизматнинг республика молиявий хизматлар бозори учун янгилиги;

молиявий хизмат истеъмол хусусиятларининг мавжуд хизматларга нисбатан яхшиланганлиги;

молиявий хизматни кўрсатишга қонунчиликда чекловлар ёки ноаниқликларнинг мавжудлиги.

4. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун Марказий банкнинг назорати остида бўлган ташкилотлар, шунингдек, фаолияти Марказий банкдан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тартибга солинувчи юридик шахслар ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи бўлиши мумкин.

Бунда фаолияти Марказий банкдан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тартибга солинувчи юридик шахснинг «тартибга солиш қумдони»да янги молиявий хизматини синовдан ўтказишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

таклиф этилаётган молиявий хизмат Марказий банк томонидан назорат қилинадиган молиявий хизмат (маҳсулот) тури бўлиши;

юридик шахс фаолиятини тартибга солувчи ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг мазкур юридик шахс фаолияти юзасидан берилган хулосаси ва (ёки) маълумотлари ижобий бўлиши. Мазкур давлат органлари ва ташкилотларининг юридик шахс фаолияти юзасидан хулоса ва (ёки) маълумотлари Марказий банк томонидан идоралараро электрон ахборот алмашинуви орқали сўраб олинади.

Бунда мазкур Низом доирасида:

Марказий банкнинг назорати остида бўлган ташкилотларнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тартибга солинадиган муайян соҳалардаги молиявий хизматларини;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек умумэътироф этилган халқаро стандартларга (Банк назорати бўйича Базель қўмитаси тавсиялари, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва соҳага тааллуқли бошқа халқаро стандартлар) мувофиқ қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари нормаларига амал қилмасдан кўрсатиладиган молиявий хизматларни синовдан ўтказишга йўл қўйилмайди.

5. Ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи юридик шахс қуйидаги талабларнинг барчасига мувофиқ бўлиши лозим:

қайта ташкил этиш ва тугатиш жараёнида эмаслиги ҳамда банкрот деб топилмаган ва унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик бўйича иш қўзғатилмаган бўлиши;

бенефициар мулкдорларида, бошқарув органлари аъзоларида иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёхуд олиб ташланмаган судланганлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;

бенефициар мулкдорлари, бошқарув органлари аъзолари Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) 1-иловасида тасдиқланган рўйхатдаги давлат ва ҳудудларнинг (оффшор ҳудудлар) резиденти бўлмаслиги;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун аризани тақдим этган кунда Марказий банкнинг назорати остида бўлган ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда) нисбатан «тартибга солиш қумдони» доирасида молиявий хизматни синовдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи молиявий операцияларни амалга оширишга доир чекловлар қўлланилмаганлиги;

ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) мижозларнинг шахсга доир маълумотлари ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ҳимоя қилиш, шунингдек ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича зарурий техник ва ташкилий чораларга эга бўлиши.

Агар ариза берувчи ва (ёки) биргаликда ариза берувчининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида «бенефициар мулкдор» тушунчаси белгиланмаган бўлса, бенефициар мулкдор деганда ариза берувчига ва (ёки) биргаликда ариза берувчига ҳақиқатда эгалик қилувчи ёки уни назорат қилувчи жисмоний шахс тушунилади.

6. Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони» доирасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

таклиф этилаётган янги молиявий хизмат бўйича юридик шахсни (шахсларни) «тартибга солиш қумдони»ни иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги, синовдан ўтказиш муддатини «тартибга солиш қумдони»нинг амал қилиш муддати доирасида узайтириш, синовдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

вақтинчалик тартибни ҳамда «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақида Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг молиявий хизматни синовдан ўтказишга доир фаолиятини инспекция ва алоҳида масалалар юзасидан текширувдан ўтказиш;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчисига «тартибга солиш қумдони» доирасида амалга ошираётган фаолиятига нисбатан пруденциал нормативлар ўрнатиш;

фаолияти Марказий банкдан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари назорати остида бўлган ҳамда «тартибга солиш қумдони»да иштирок этиш учун мурожаат қилган ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи юридик шахслар тўғрисида тегишли маълумотларни бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олиш;

«тартибга солиш қумдони» доирасида «тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг юзага келиши мумкин бўлган тадбиркорлик таваккалчилигининг таваккалчилик даражасини инобатга олган ҳолда унга мутаносиб равишда суғурта қилинишини талаб қилиш;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, синовдан ўтказиш натижалари муваффақиятли ёки муваффақиятсизлиги тўғрисида қарор қабул қилиш.

Марказий банк молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёнини камида олти ойда бир маротаба кўриб чиқади.

7. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

8. Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони»га доир ваколатлари Марказий банкнинг Молиявий оммабоплик, технологиялар ва инновациялар қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

9. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун тақдим этилган аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек синовдан ўтказилаётган молиявий хизмат устидан мониторингни амалга ошириш бўйича Марказий банкнинг ишчи органи функциялари Молиявий технологияларни ривожлантириш департаменти (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

10. Ишчи орган:

ариза берувчининг «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни Марказий банкнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда ўрганади;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш доирасида истисно қилинадиган қонунчилик ҳужжатларининг тегишли нормалари рўйхатини шакллантиради;

«тартибга солиш қумдони» доирасида молиявий хизмат тақдим этилиши мумкин бўлган мижозлар тури ва сони, амалга ошириладиган операциялар сони ва ҳажмига қўйиладиган энг юқори чегаранинг Марказий банкнинг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда келишилишини ташкил этади;

ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақидаги хулосани Қўмитага кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритади;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш бўйича вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш, шу жумладан, синовдан ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчиларининг реестрини юритади;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчиларини ташкилий-ҳуқуқий ва маслаҳат жиҳатидан қўллаб-қувватлайди;

Қўмитага «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ва молиявий хизматни синовдан ўтказиш муддатини узайтириш ва (ёки) тугатиш юзасидан таклифларни киритади.

2-боб. «Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш ва бекор қилиш

1-§. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш талаблари ва шартлари

11. Юридик шахслар янги молиявий хизматларнинг хусусиятидан келиб чиқиб «тартибга солиш қумдони»нинг «инновация», «акселерация» ёки «технологик ҳамкорлик» йўлакларидан бири орқали ушбу хизматларни синовдан ўтказиш бўйича иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтказилади.

12. «Тартибга солиш қумдони»нинг «инновация» йўлагида қуйидаги талабларга жавоб берадиган янги молиявий хизматлар синовдан ўтказилади:

таклиф этилаётган молиявий хизмат янги, ноанъанавий ёки бозорда аввал қўлланилмаган ёндашувга асосланган бўлиши;

таклиф этилаётган молиявий хизматнинг кўрсатилиши амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) Марказий банк талабларига мувофиқ келмаслиги ёки уларнинг бузилишига олиб келиши;

таклиф этилаётган молиявий хизматни кўрсатиш учун тўсқинлик мавжуд бўлган амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) Марказий банк талабларига ўзгартириш киритишнинг имконияти бўлиши;

молиявий хизмат бозордаги мавжуд самарасизликни бартараф этишга ёки мижозлар эҳтиёжини қондиришга қаратилган бўлиши;

молиявий хизмат мижозлари учун аниқ ва сезиларли манфаатлар келтириши ҳамда молиявий оммабопликни кенгайтиришга хизмат қилиши.

13. «Тартибга солиш қумдони»нинг «акселерация» йўлагида қуйидаги талабларга жавоб берадиган янги молиявий хизматлар синовдан ўтказилади:

Марказий банкнинг ташаббуси асосида жорий қилинадиган «тартибга солиш қумдони»да (ташаббусли тематик қумдон) синовдан ўтказиладиган янги молиявий операциялар, технологиялар ва хизматлар бўлиши;

молиявий хизматни таклиф этаётган ариза берувчи ва (ёки) биргаликда ариза берувчининг камида биттаси Марказий банкнинг назорати остида бўлган ташкилот ҳисобланиши;

таклиф этилаётган молиявий хизмат Ўзбекистон бозори учун янги бўлиши ва (ёки) бошқа давлатда муваффақиятли синовдан ўтказилган ва (ёки) амалиётга жорий этилган бўлиши;

молиявий хизматни кўрсатиш учун лицензиялаш, рухсат бериш ёки хабардор қилиш талаб этилиши ва (ёки) қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритиш зарурияти бўлиши;

ариза берувчи шахс молиявий хизмат муваффақиятли синовдан ўтган тақдирда хизматни кенгайтириш имконияти мавжудлигини кўрсата олиши.

«Тартибга солиш қумдони»нинг «акселерация» йўлагида синовдан ўтказиладиган янги молиявий хизматларнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда уларни синовдан ўтказишнинг талаб ва шартлари ҳамда ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда) қўйиладиган талаблар Марказий банк томонидан ҳар бир янги молиявий хизмат учун алоҳида белгиланади ҳамда эълон қилинади.

14. «Тартибга солиш қумдони»нинг «технологик ҳамкорлик» йўлагида қуйидаги талабларга жавоб берадиган молиявий хизматларни такомиллаштириш бўйича технологик ечимлар синовдан ўтказилади:

технологик ечим Марказий банк назорати остида бўлган ташкилотларнинг молиявий хизматларини такомиллаштириш бўйича таклиф этилаётган бўлиши;

амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) Марказий банк талабларининг бузилишига олиб келмаслиги.

15. «Тартибга солиш қумдони» доирасида Марказий банк томонидан қуйидаги чекловлар ўрнатилиши мумкин:

молиявий хизмат тақдим этилиши мумкин бўлган мижозлар тури (жисмоний шахслар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар) ва сони;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан амалга ошириладиган операциялар сони ва ҳажми;

синовдан ўтказишни амалга ошириш жойи (ҳудуди);

берилган тўлов инструментлари ёки тузилган шартномалар сони;

бир мижоз томонидан, шу жумладан белгиланган вақт (кун, ҳафта, ой, чорак) давомида амалга ошириладиган операцияларнинг максимал ҳажми.

16. «Тартибга солиш қумдони»нинг «акселерация» йўлагида молиявий хизматни синовдан ўтказиш 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади ҳамда заруриятга кўра кўпи билан 6 ойгача узайтирилиши мумкин.

2-§. Ариза топшириш олди маслаҳатини олиш

17. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида молиявий хизматни синовдан ўтказиш истагини билдирган юридик шахслар учун ишчи орган ва Марказий банкнинг бошқа таркибий бўлинмалари томонидан ариза топшириш олди маслаҳати ( pre-application support ) ташкил этилиши мумкин.

Бунда юридик шахс ариза топшириш олди маслаҳатини олиш истагини билдирган тақдирда, платформа орқали тегишли маълумотларни киритган ҳолда сўров юборади.

18. Ишчи орган сўров келиб тушганидан сўнг беш иш куни ичида ариза топшириш олди маслаҳатини ташкил қилиш чорасини кўради.

19. Ариза топшириш олди маслаҳати қуйидаги мақсадларда ташкил қилинади:

юридик шахс томонидан синовдан ўтказиш таклиф этилаётган молиявий хизматнинг модели, инновацион ечими ва уни амалга ошириш механизмини дастлабки тарзда ўрганиш;

янги молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони»да синовдан ўтказиш доирасига тушиши ёки тушмаслиги бўйича дастлабки хулосаларни шакллантириш;

янги молиявий хизматнинг моҳияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, «тартибга солиш қумдони»нинг тегишли синовдан ўтказиш йўлаги орқали амалга ошириш масаласини муҳокама қилиш;

эҳтимолий ҳуқуқий, технологик, операцион ва истеъмолчилар манфаатларига оид хавфларни аниқлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш;

янги молиявий хизматни синовдан ўтказишнинг чегаравий шартлари ва бошқа хавфларни камайтириш механизмларини дастлабки тарзда муҳокама қилиш;

ариза топшириш жараёнида тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар бўйича тушунтиришлар бериш.

20. Ариза топшириш олди маслаҳатини олиш ўтказилганлиги юридик шахс томонидан кейинчалик тақдим этиладиган ариза қаноатлантирилиб, «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни кафолатламайди ҳамда Марказий банкнинг аризани мазкур Низом талабларига мувофиқ кўриб чиқиш ва баҳолаш ваколатини чекламайди.

3-§. Аризаларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

21. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш мақсадида «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) платформа орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

синовдан ўтказиш таклиф этилаётган молиявий хизмат тўғрисидаги мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ маълумотни;

молиявий хизматни синовдан ўтказишда ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) ўртасида вазифаларнинг таклиф этилаётган тақсимоти тўғрисидаги маълумотни;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақидаги ҳисобот шаклларини;

мазкур Низомнинг 22-бандига мувофиқ вақтинчалик тартиб лойиҳасини;

мижозларнинг шахсга доир маълумотлари ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ҳимоя қилиш, шунингдек ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича зарурий техник ва ташкилий чоралар мавжудлиги тўғрисидаги асослантирувчи маълумотларни;

аризада ариза берувчининг ва биргаликда ариза берувчининг (мавжуд бўлганда) мазкур Низомнинг 5-банди талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотни.

Аризада ариза берувчининг ва биргаликда ариза берувчининг (мавжуд бўлганда) электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Бунда қабул қилинган қарорлар ахборот тизими орқали электрон манзилга юборилиши мумкин.

Марказий банк юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишга масъул бўлган давлат органлари, шу жумладан солиқ органларидан «Электрон ҳукумат» идоралараро интеграцион платформаси орқали ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчининг (мавжуд бўлганда) тегишинча таъсис ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботларини сўраб олиши мумкин.

22. Вақтинчалик тартиб лойиҳасида қуйидагилар белгиланиши керак:

синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек тегишли бизнес-жараённинг тавсифи;

синовдан ўтказишда икки ва ундан ортиқ юридик шахс иштирок этганда, улар ўртасидаги вазифалар тақсимоти ва мажбуриятлар;

синовдан ўтказишнинг бошланиш ва тугаш саналари;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчисига татбиқ этилмайдиган қонунчилик ҳужжатларининг нормалари (мавжуд бўлганда);

«тартибга солиш қумдони»нинг шартлари, «тартибга солиш қумдони» иштирокчисига нисбатан жорий этиладиган чекловлар рўйхати, шу жумладан мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган чекловлар;

«тартибга солиш қумдони» жорий этилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиб-таомиллари ва мезонларини, шу жумладан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ мақсадли индикаторлар (миқдор ва сифат кўрсаткичлари);

молиявий хизматни синовдан ўтказиш бекор қилинганда ёки муваффақиятсиз деб топилганда «тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг кейинги ҳаракатлари (мижозларга хизмат кўрсатиш ёки шартномаларни бекор қилиш, маблағларни қайтариш тартиби ва бошқа шартлар);

мижозлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминловчи қоидалар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга доир талаблар;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақида Марказий банкка ҳисобот тақдим этиш тартиби;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этиш муддати;

«тартибга солиш қумдони» доирасида Марказий банк билан ҳар қандай боғланиш учун алоқа усуллари, шу жумладан, электрон алоқа воситалари ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллар;

киберхавфсизлик ҳодисаси ёки шахсга доир маълумотларнинг рухсатсиз ошкор этилиши юзага келган тақдирда, «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан Марказий банкка хабар бериш тартиби ва муддати (бундай ҳодиса аниқланган кундан бошлаб 24 соатдан кечиктирмай);

молиявий хизматни жорий этиш ва қўллаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар.

Ариза берувчи ёки биргаликда ариза берувчи банк бўлган тақдирда, вақтинчалик тартибда синов давомида қўлланиладиган пруденциал нормативлар (жумладан, улардан четлашишлар, агар мавжуд бўлса) Марказий банк томонидан белгиланиши мумкин.

23. Марказий банк молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун аризани у қабул қилинган кундан эътиборан қирқ иш куни ичида кўриб чиқиб, ариза берувчини (биргаликда ариза берувчини) «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Аризани кўриб чиқиш муддатига ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) томонидан ҳужжатларни қайта ишлашга сарфланган вақт кирмайди. Бунда ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) ўн беш иш куни ичида ҳужжатларни қайта ишлаб, камчиликларини бартараф этган ҳолда Марказий банкка киритиши лозим.

Аризани (шу жумладан, синовдан ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани) кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.

Молиявий хизматни синовдан ўтказишга рухсат берилганлиги айнан шундай молиявий хизматни синовдан ўтказиш бўйича тақдим этилган бошқа аризани рад этиш учун асос бўлмайди.

24. Аризани кўриб чиқишда Марказий банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) билан ҳамкорлик қилиш, шу жумладан ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи томонидан (мавжуд бўлганда) мазкур Низом талабларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиш;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган вақтинчалик тартиб лойиҳасига ва молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақидаги ҳисобот шаклига ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритиш (қайта ишлаш), шу жумладан «тартибга солиш қумдони» иштирокчисига нисбатан қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим доирасидаги жавобгарлик чоралари тўғрисида ўзгартиришлар киритиш. Бунда ўзгартиришлар лойиҳаси келишиш учун ариза берувчига ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда) платформа орқали келишиш муддатини кўрсатган ҳолда юборилади.

25. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

таклиф этилаётган молиявий хизмат мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан ҳеч бирига мувофиқ бўлмаса;

янги молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони» доирасида синовдан ўтказмасдан кўрсатиш имконияти мавжуд бўлса;

ариза берувчи ва (ёки) биргаликда ариза берувчи (мавжуд бўлганда) мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлардан исталган бирига (бир нечтасига) мувофиқ бўлмаса;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва (ёки) бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек умумэътироф этилган халқаро стандартларга (Банк назорати бўйича Базель қўмитаси тавсиялари, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва соҳага тааллуқли бошқа халқаро стандартлар) мувофиқ қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари нормаларига амал қилмасликка олиб келиши аниқланса;

молиявий хизматни синовдан ўтказишда унга хос бўлган таваккалчиликларни бошқариш имконияти мавжуд бўлмаса;

таклиф этилаётган молиявий хизматни кўрсатиш учун тўсқинлик мавжуд бўлган амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) Марказий банк талабларига ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ёки молиявий хизматни амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган механизмлар доирасида амалга ошириш имконияти мавжудлиги аниқланса;

ариза берувчи ва (ёки) биргаликда ариза берувчида (мавжуд бўлганда) мижозларнинг шахсга доир маълумотлари ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича зарурий техник ва ташкилий чораларнинг мавжуд эмаслиги аниқланса;

вақтинчалик тартиб лойиҳасига ва молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақидаги ҳисобот шаклига ўзгартиришлар киритиш бўйича келишувга эришилмаган бўлса.

26. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг бир иш куни ичида ишчи орган тегишли маълумотларни реестрга киритади ҳамда ариза берувчига ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда) платформа орқали хабарнома юборади.

«Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ деб қарор қабул қилинганда хабарномага Қўмита томонидан тасдиқланган вақтинчалик тартиб илова қилинади.

«Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деб қарор қабул қилинганда хабарномада рад этиш асослари кўрсатилади.

27. Янги молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони»ни жорий этмасдан кўрсатиш имконияти мавжудлиги сабабли «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш рад этилган тақдирда, ариза берувчига ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда) мазкур молиявий хизматни кўрсатиш бўйича мавжуд имкониятлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тушунтириш юборилади.

28. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш, шу жумладан синовдан ўтказиш муддатини «тартибга солиш қумдони»нинг амал қилиш муддати доирасида узайтириш тўғрисидаги ариза билан платформа орқали Марказий банкка мурожаат этиши мумкин. Бунда синов муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза синов муддати тугашидан камида бир ой олдин берилиши лозим.

29. Вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш, шу жумладан синовдан ўтказиш муддатини «тартибга солиш қумдони»нинг амал қилиш муддати доирасида узайтириш тўғрисидаги ариза Марказий банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилади.

Бунда вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш масаласи аризада асослантирилиши лозим. Аризага асослантирувчи бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилиниши мумкин.

Ишчи орган ариза келиб тушганидан сўнг ўн иш куни ичида аризанинг асослантирилганлигини ўрганади ҳамда ўрганиш асосида вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулоса тайёрлаб, Қўмитага киритади.

Қўмита беш иш куни ичида хулосани кўриб чиқиб, вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Ишчи орган қабул қилинган қарор тўғрисида у қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида «Тартибга солиш қумдони» иштирокчисини платформа орқали хабардор қилади ҳамда заруратга кўра реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.

Синовдан ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, вақтинчалик тартибга синовдан ўтказишни якунлашнинг янги муддатини ўз ичига олувчи ўзгартириш киритилади.

4-§. Молиявий хизматнинг синовдан ўтказилишини мониторинг қилиш ва «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш

30. Ишчи орган «тартибга солиш қумдони» иштирокчиларининг молиявий хизматни синовдан ўтказиш фаолияти ҳамда улар томонидан вақтинчалик тартиб талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан платформа орқали доимий мониторингни амалга оширади.

31. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчилари Марказий банк томонидан белгиланган муддат ва шаклларга мувофиқ ишчи органга молиявий хизматни синовдан ўтказиш фаолияти тўғрисида тегишли ҳисоботларни платформа орқали ишчи органга тақдим этадилар.

32. Марказий банк томонидан «тартибга солиш қумдони» иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш ва молиявий хизматларни синовдан ўтказишни муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда у аниқланган кундан бошлаб беш иш куни ичида қабул қилинади:

«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан молиявий хизматни синовдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан Марказий банкка мурожаат этилганда. Бунда «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси Марказий банкка синовдан ўтказишни бекор қилиш сабаблари ва муддатини, тартибга солиш қумдони доирасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш тартибини ўз ичига олган хабарномани платформа орқали юборади;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан молиявий хизматни синовдан ўтказишни бошлаш вақтинчалик тартибда белгиланган санадан эътиборан олти ойдан ортиқ муддатга кечикканда ёки олти ой давомида синовдан ўтказиш амалга оширилмаганда;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан вақтинчалик тартиб шартлари мунтазам равишда (синовдан ўтказиш муддати давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузилганда;

мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларда нотўғри ва (ёки) бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан мижозларнинг шахсга доир маълумотлари ёки банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг рухсатсиз ошкор этилишига ёки йўқотилишига олиб келган жиддий киберхавфсизлик ҳодисаси юз берганда;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчисидан Марказий банк томонидан берилган лицензия чақириб олинганда, унинг амал қилиши тугатилганда, бекор қилинганда ёки «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси Марказий банк томонидан юритиладиган тегишли реестрдан чиқарилганда ёки банкрот бўлганда.

Бунда ишчи орган «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинганлиги тўғрисида, бундай қарор қабул қилинганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда у қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ҳамда бу ҳақида тегишли юридик шахсга (шахсларга) платформа орқали хабарнома юборади. Юридик шахс (шахслар) хабарномада кўрсатилган санадан бошлаб молиявий хизматни синовдан ўтказишни тугатиши шарт.

«Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси мақоми бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани олган кундан эътиборан беш иш куни ичида, мижозларни «тартибга солиш қумдони» доирасидаги фаолият тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилиши лозим. Бунда «тартибга солиш қумдони» бекор қилиниши мазкур режим доирасида тузилган шартномалар бўйича томонларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди. Марказий банк «тартибга солиш қумдони» доирасида фаолият кўрсатган ташкилотларнинг «тартибга солиш қумдони» доирасида тузилган шартномалари бўйича мажбуриятлари бажарилгунига қадар мазкур ташкилотлар устидан назоратни амалга оширади.

3-боб. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

33. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

синовдан ўтказиладиган молиявий хизматни вақтинчалик тартибда назарда тутилган шартларда кўрсатиш;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш муддатини узайтириш ёки синовдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан Марказий банкка мурожаат этиш;

вақтинчалик тартиб шартларини ўзгартириш бўйича асослантирилган сабабларни кўрсатган ҳолда Марказий банкка мурожаат этиш;

«тартибга солиш қумдони» доирасида Марказий банк томонидан қабул қилинган қарорлар устидан судга шикоят қилиш.

34. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси қуйидагиларга мажбур:

вақтинчалик тартиб шартларига риоя этишга;

Марказий банк вакилларига қонунчиликка мувофиқ инспекция (текширув), шу жумладан алоҳида масалалар юзасидан инспекция (текширув) ўтказишга, шунингдек синовдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ахборотларни олиш учун «тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг ахборот тизимидан фойдаланишга тўсқинлик қилмасликка;

мижозларни молиявий хизмат синовдан ўтказиш режимида тақдим этилаётганлиги, шунингдек мазкур хизматдан фойдаланишдаги эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисида хабардор қилишга;

мижозлар билан «тартибга солиш қумдони»нинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврга шартномалар тузишга;

молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақидаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этишга;

мижозга унинг розилигисиз, шу жумладан «тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг хатоси сабабли кўрсатилган молиявий хизматлар натижасида етказилган зарарни қоплаб беришга;

банк сири, шахсга доир маълумотлар ва қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган бошқа маълумотларнинг махфийлигини таъминлашга, шунингдек уларни қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари учинчи шахсларга ошкор этмасликка;

молиявий хизматни тарғиб қилишга қаратилган реклама ва ахборот материалларида ушбу хизмат «тартибга солиш қумдони» доирасида синов тарзида тақдим этилаётганлигини кўрсатишга;

иштирокчи банк бўлган тақдирда синов доирасидаги операцияларни алоҳида ҳисобга олиш ва уларни асосий пруденциал ҳисоботларда алоҳида ажратиб кўрсатишга;

мижозларнинг шахсга доир маълумотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ сақлаш ва қайта ишлашга;

молиявий хизмат тури ва таваккалчилик даражасига мутаносиб равишда мижозларни киберфирибгарлик ва фишинг хавфларидан огоҳлантириш ва улардан ҳимоя қилишга;

«тартибга солиш қумдони» доирасидаги фаолияти тугатилган ёки мақомидан маҳрум қилинган тақдирда, синов давомида йиғилган мижозларнинг шахсга доир ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларини қонунчиликда белгиланган сақлаш муддатларидан ташқари ҳолатларда ўчиришга.

4-боб. «Тартибга солиш қумдони»да молиявий хизматни синовдан ўтказишни якунлаш

35. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш якунланганидан сўнг, «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси вақтинчалик тартибда белгиланган муддатда Марказий банкка қуйидагиларни ўз ичига олувчи молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади:

«тартибга солиш қумдони» жорий этилишининг самарадорлиги ва натижадорлиги, шу жумладан вақтинчалик тартибда белгиланган мақсадли индикаторларга (миқдор ва сифат кўрсаткичларига) эришилганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

синовдан ўтказиш давомида «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси дуч келган муаммолар тавсифини;

мижозлар томонидан янги молиявий хизматга бўлган талабни баҳолаш натижаларини;

мижозларнинг янги молиявий хизмат тақдим этилиши билан боғлиқ шикоятлари тўғрисидаги маълумотларни;

синовдан ўтказиш давомида аниқланган таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни;

синовдан ўтказиш давомида юз берган киберхавфсизлик ҳодисалари ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисидаги маълумотларни;

синовдан ўтказилган молиявий хизматни кейинчалик кўрсатишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган қонунчилик нормалари рўйхатини.

36. Марказий банк молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш натижаси бўйича молиявий хизматни кўрсатишда унга хос бўлган таваккалчиликларни бошқариш имконияти мавжуд бўлганда, шунингдек «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси томонидан мақсадли индикаторларга (миқдор ва сифат кўрсаткичларига) эришилган тақдирда синовдан ўтказишни муваффақиятли деб, акс ҳолда муваффақиятсиз деб топади.

Бунда тегишли қарор молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида қабул қилинади.

37. Ишчи орган молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисида «тартибга солиш қумдони» иштирокчисини, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида платформа орқали хабардор қилади.

38. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари муваффақиятли деб топилган тақдирда қуйидагилар амалга оширилади:

а) молиявий хизмат «тартибга солиш қумдони»нинг «инновация» йўлагидан ўтган бўлса, Марказий банк синовдан ўтказилган молиявий хизматни кенг миқёсда жорий этишга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий тўсиқларни бартараф этиш, шу жумладан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш чораларини кўради;

б) молиявий хизмат «тартибга солиш қумдони»нинг «акселерация» йўлагидан ўтган бўлса, Марказий банк «тартибга солиш қумдони» иштирокчисига лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаб ва шартларини тўлиқ бажариш учун талаб этиладиган тегишли муддатни белгилайди ёки қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўради (зарурият бўлганда);

д) технологик ечим «тартибга солиш қумдони»нинг «технологик ҳамкорлик» йўлагидан ўтган бўлса, Марказий банк «тартибга солиш қумдони» иштирокчисига тегишли молиявий хизматни технологик ечим орқали такомиллаштирилишига ва кенг миқёсда қўллашга қаршилиги йўқлиги юзасидан хулосасини юборади.

39. Синовдан ўтказиш муваффақиятсиз деб топилган тақдирда, хабарномада «тартибга солиш қумдони» амал қилиши тугатилганлиги кўрсатилиши лозим. Бунда Марказий банк «тартибга солиш қумдони» доирасида фаолият кўрсатган ташкилотларнинг «тартибга солиш қумдони» доирасида тузилган шартномалари бўйича мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

40. Молиявий хизматини «тартибга солиш қумдони» доирасида муваффақиятли синовдан ўтказган иштирокчининг молиявий хизматни кўрсатишни давом эттириши Марказий банкнинг қарори асосида амалга оширилади. Бунда Марказий банк иштирокчига тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунига ёки белгиланган тартибда лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат) олингунига қадар, синов даврида амал қилган вақтинчалик талаблар ва шартларга риоя этган ҳолда молиявий хизматни кўрсатишга рухсат бериши мумкин.

Бунда «тартибга солиш қумдони» доирасидаги синовдан ўтказиш муддати ҳамда муваффақиятли синовдан ўтказилганидан сўнг Марказий банк рухсати асосида иштирокчининг молиявий хизматни кўрсатишни давом эттириш муддати йиғиндиси уч йилдан ошмаслиги лозим.

5-боб. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчилари реестрини юритиш

41. Реестр ишчи орган томонидан юритилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

«тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, телефон рақами;

синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи;

вақтинчалик тартиб тасдиқланган сана;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси;

«тартибга солиш қумдони» иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинган сана ва асослар;

синовдан ўтказиш бошланадиган ва тугатиладиган саналар, шу жумладан синовдан ўтказиш муддати узайтирилганда унинг янги тугаш санаси;

синовдан ўтказишнинг жорий ҳолати (амалга оширилмоқда, тугатилган, бекор қилинган);

синовдан ўтказиш натижалари (муваффақиятли, муваффақиятсиз).

42. Реестрда мавжуд бўлган маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига ҳамда платформага жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.

43. «Тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, иштирокчи қайта давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан беш иш куни ичида Марказий банкка реестрга ўзгартириш киритиш учун тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда платформа орқали ариза беради.

Марказий банк аризани қабул қилганидан сўнг беш иш куни ичида реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.

6-боб. Якуний қоида

44. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Молиявий хизматлар соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Юридик шахс (шахслар) Ариза топшириш олди маслаҳатини олиш ( pre-application support ) учун платформада сўров юборади. Ўз хоҳишига кўра Марказий банк Сўров келиб тушганидан сўнг Марказий банкнинг ишчи органи тегишли таркибий бўлинмаларни жалб қилган ҳолда (заруратга кўра) ариза топшириш олди маслаҳатини ташкил қилади. 5 иш куни ичида 2-босқич Ариза берувчи Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза ва ҳужжатларни Марказий банкка тақдим этади. Ўз хоҳишига кўра Марказий банк Ишчи органнинг хулосаси асосида Молиявий оммабоплик, технологиялар ва инновациялар қўмитаси (бундан буён матнда қўмита деб юритилади) ариза берувчини «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 40 иш куни ичида 3-босқич Марказий банк 1. Ариза берувчини «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганида ишчи орган тегишли маълумотларни реестрга киритади ҳамда ариза берувчига ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда) платформа орқали хабарнома юборади. 1 иш куни 2. Ариза берувчини «тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганида ишчи орган ариза берувчига ва биргаликда ариза берувчига (мавжуд бўлганда) платформа орқали хабарнома юборади. 1 иш куни 4-босқич «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси 1. Махсус ҳуқуқий режим талаблари ва шартлари белгиланган вақтинчалик тартибга риоя қилган ҳолда синовни амалга оширади. 2. Вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш, шу жумладан синовни амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисида платформа орқали Марказий банкка ариза билан мурожаат қилади. Вақтинчалик тартибда белгиланган муддатларда 5-босқич Марказий банк 1. Ишчи орган ариза келиб тушганидан сўнг вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани тайёрлаб Қўмитага киритади. 10 иш куни ичида 2. Қўмита вақтинчалик тартибга ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади. 5 иш куни ичида 3. Ишчи орган қабул қилинган қарор тўғрисида «тартибга солиш қумдони» иштирокчисини платформа орқали хабардор қилади ҳамда мақсадга мувофиқ бўлганда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади. 3 иш куни ичида 6-босқич «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси Номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда платформа орқали ариза беради. 5 иш куни Марказий банк Ариза қабул қилинганидан сўнг реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади. 5 иш куни 7-босқич Марказий банк Мазкур Низомда кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, «Тартибга солиш қумдони» иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. 5 иш куни Марказий банк «Тартибга солиш қумдони» иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор асосида реестрга тегишли маълумотлар киритилади ҳамда бу ҳақида тегишли юридик шахс хабардор қилинади. 3 иш куни

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Ариза Сиздан _________________________________________________________________________________ (ариза берувчининг тўлиқ номи ва юридик манзили, СТИР) ______________________________________________________________________________________га ва__________________________________________________________________________________га (биргаликда ариза берувчининг тўлиқ номи ва юридик манзили, СТИР) ________________________________________________________________________________________ (режалаштирилган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________ синовдан ўтказишга рухсат беришингизни сўраймиз. Ушбу ариза ва ҳужжатлар билан боғлиқ қўшимча маълумот олиш учун боғланиладиган шахс: (Ф.И.О., лавозими, телефон рақами, электрон почта манзили) Ариза берувчининг раҳбари имзоси Биргаликда ариза берувчининг раҳбари имзоси (мавжуд бўлганда) «___» _____________20__ й.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

«Тартибга солиш қумдони»ни ташкил этиш учун маълумотнома шакли

Ариза берувчи тўғрисида маълумот 1. Ташкилотнинг тўлиқ номи 2. Ташкилотнинг юридик манзили 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) 4. Ташкилотнинг веб-сайти 5. Таъсисчилар тўғрисида маълумот 6. Ижро этувчи орган таркиби (раҳбар, бош бухгалтер Ф.И.О.) 7. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун масъул департамент/бўлим 8. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун масъул департамент/бўлим раҳбари Ф.И.О. 9. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш бўйича боғланиладиган шахснинг Ф.И.О. 10. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш бўйича боғланиладиган шахснинг телефон рақами 11. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш бўйича боғланиладиган шахснинг электрон манзили Биргаликда ариза берувчи тўғрисида маълумот 1. Ташкилотнинг тўлиқ номи 2. Ташкилотнинг юридик манзили 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) 4. Ташкилотнинг веб-сайти 5. Таъсисчилар тўғрисида маълумот 6. Ижро этувчи орган таркиби (раҳбар, бош бухгалтер Ф.И.О.) 7. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун масъул департамент/бўлим 8. Молиявий хизматни синовдан ўтказиш учун масъул департамент/бўлим раҳбари Ф.И.О. Синовдан ўтказиш таклиф этилаётган молиявий хизмат тўғрисида маълумот 1. Молиявий хизмат тавсифи молиявий хизматнинг батафсил тавсифи 2. «Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш зарурати, шу жумладан молиявий хизматни синовдан ўтказишга асос бўлган мезон «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш заруратига кўрсатма, шунингдек молиявий хизматни синовдан ўтказишга асос бўлган мезон. Синовдан ўтказишга рухсат этиладиган молиявий хизматлар мезонлари мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган. 3. Молиявий хизматга мижозлар томонидан бўлган талаб ва уни жорий этишдан кутилаётган ижобий ижтимоий ва иқтисодий самаралар тавсифи миқдорий кўрсаткичларни (мавжуд бўлганда) кўрсатган ҳолда, молиявий хизматни кўрсатишдан кўриладиган ижобий самаранинг тавсифи 4. Ариза берувчи ва биргаликда ариза берувчининг (мавжуд бўлганда) синовдан ўтказишни бошлашга техник тайёргарлиги, молиявий хизматни кўрсатишда фойдаланилиши мўлжалланаётган технология тавсифи техник тайёргарлик ва фойдаланиладиган технология тавсифи 5. Шунга ўхшаш молиявий хизматларни кўрсатишнинг жаҳон тажрибаси тавсифи ёки бундай тажриба мавжуд эмаслигига кўрсатма Ўзбекистон Республикасидан ташқарида шунга ўхшаш молиявий хизматларни кўрсатиш тажрибаси тавсифи ёки бундай тажриба мавжуд эмаслигига кўрсатма 6. Молиявий хизматни кўрсатиш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликлар, шу жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш, кредит, ликвидлилик ва операцион фаолият (ариза берувчи ёки биргаликда ариза берувчи Марказий банкнинг назорати остида бўлган ташкилот ҳисобланганда) билан боғлиқ таваккалчиликлар таҳлили таваккалчилик тавсифи 7. Кўрсатилган таваккалчиликларни минималлаштиришга йўналтирилган чоралар тавсифи 8. Мижозларнинг молиявий операциялари бўйича ахборотлар ва уларнинг шахсий маълумотлари махфийлигини таъминлаш тавсифи, шу жумладан шахсга доир ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни сақлаш жойи, фойдаланиладиган шифрлаш ва киришни назорат қилиш воситалари ҳамда киберхавфсизлик ҳодисаларига жавоб бериш тартиби 9. Молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони»ни ташкил этмасдан кўрсатишга тўсқинлик қилувчи қонунчилик ҳужжатлари қоидалари ва бошқа ҳолатлар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номи, моддалари, бандлари 10. Молиявий хизматни «тартибга солиш қумдони»ни ташкил этмасдан кўрсатишга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолатлар Мавжуд бўлганда кўрсатилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари бўйича муваффақиятлилигини баҳолаш учун мақсадли индикаторлар

I. Умумий индикаторлар

1. Жисмоний шахс ҳисобланган мижозлар сони.

2. Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини юритувчи жисмоний шахслар сони.

3. Юридик шахс ҳисобланган мижозлар сони.

4. Фаол мижозлар (ўтган ой давомида хизматдан камида бир маротаба фойдаланган мижозлар) улуши.

5. Идентификациядан ўтган мижозлар улуши.

6. Мижозларнинг қониққанлик даражаси (анкета/сўров натижалари бўйича қисман танловда қониққанлик индекси асосида).

7. Молиявий хизматнинг истеъмол хусусиятлари яхшиланиши натижасида унинг шаклланган нархи.

8. Ички назорат хизмати томонидан шубҳали деб топилган операциялар улуши (операциялар сони бўйича).

9. Ички назорат хизмати томонидан шубҳали деб топилган операциялар улуши (операциялар ҳажми бўйича).

II. Тўловлар ва пул ўтказмалари доирасидаги лойиҳалар учун индикаторлар

1. Технологиядан фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар ҳажми.

2. Умумий мижозлар базаси кесимида ва фаол мижозлар орасида бир тўлов инструментидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар ўртача миқдори.

3. Умумий мижозлар базаси кесимида ва фаол мижозлар орасида бир тўлов инструментидан (бир ой ичида) фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар ўртача сони.

4. Мижозларга тақдим этилган тўлов инструментлари сони.

5. Тўловчи учун операциянинг ўртача нархи.

6. Қабул қилувчи учун операциянинг ўртача нархи.

7. Операциялар ҳажмининг ўртача ойлик ўсиш суръати.

8. Тўлов амалга ошириш бўйича операциялар ҳажмининг нақд пул ечиш бўйича операциялар ҳажмига нисбати.

9. Мижозлар томонидан баҳслашилган операциялар улуши (операциялар сони бўйича).

10. Мижозлар томонидан баҳслашилган операциялар улуши (операциялар ҳажми бўйича).

11. Мижозларга қоплаб берилган баҳслашилган операциялар улуши (операциялар сони бўйича).

12. Мижозларга қоплаб берилган баҳслашилган операциялар улуши (операциялар ҳажми бўйича).

III. Кредитлаш соҳасидаги лойиҳалар учун индикаторлар

1. Берилган кредитларнинг (қарзларнинг) умумий ҳажми.

2. Берилган кредитларнинг (қарзларнинг) умумий сони.

3. Берилиши маъқулланган кредитларнинг (қарзларнинг) ўртача миқдори.

4. Кредит (қарз) олиш учун маъқулланган аризалар улуши.

5. Тўловлар бўйича кечикишларга йўл қўйган мижозлар улуши.

6. Берилган кредитлар (қарзлар) бўйича қарздорликларнинг ўртача миқдори.

7. Берилган кредитлар (қарзлар) бўйича қарздорликларнинг умумий ҳажми.

8. Кредит (қарз) бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг ўртача вақти.

IV. Марказий банкнинг Молиявий оммабоплик, технологиялар ва инновациялар қўмитаси томонидан белгиланган бошқа индикаторлар.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 28 сентябрдаги 25/2-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 августдаги 19/14-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3391, 2022 йил 4 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2022 й., 10/22/3391/0892-сон).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/10-сон қарори (рўйхат рақами 3658, 2025 йил 8 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 10/25/3658/0713-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 5-банди .

Раис Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 28 сентябрь,

25/2-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2026 й., 10/26/3956/1050-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan moliyaviy xizmatlar sohasidagi maxsus huquqiy rejimni joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 27-noyabrdagi PQ-359-son “Oʻzbekistonda moliyaviy texnologiyalar sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan moliyaviy xizmatlar sohasidagi maxsus huquqiy rejimni joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 28-sentabrdagi 25/2-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan moliyaviy xizmatlar sohasidagi maxsus huquqiy rejimni joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) tomonidan moliyaviy xizmatlar sohasidagi maxsus huquqiy rejimni (bundan buyon matnda “tartibga solish qumdoni” deb yuritiladi) joriy etish va bekor qilish, shuningdek mazkur rejim doirasida faoliyatni amalga oshirish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

“akseleratsiya” yoʻlagi — Markaziy bank tashabbusi asosida tashkil etiladigan tematik qumdon doirasida moliya bozori uchun yangi boʻlgan yoki xorijiy davlatlarda muvaffaqiyatli sinovdan oʻtkazilgan, qonunchilikka tegishli oʻzgartirish kiritishni talab etadigan moliyaviy xizmatlarni sinovdan oʻtkazish yoʻnalishi;

ariza beruvchi — yangi moliyaviy operatsiyalar, texnologiyalar va xizmatlarni (bundan buyon matnda moliyaviy xizmat deb yuritiladi) “tartibga solish qumdoni” doirasida “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida sinovdan oʻtkazish uchun Markaziy bankka ariza taqdim etgan, Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxs;

birgalikda ariza beruvchi — yangi moliyaviy xizmatni “tartibga solish qumdoni” doirasida “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida sinovdan oʻtkazish uchun Markaziy bankka ariza beruvchi bilan birgalikda murojaat etgan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti yoki norezidenti boʻlgan yuridik shaxs, bundan qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hollar mustasno;

ishchi organ — “tartibga solish qumdoni” doirasida arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish, sinov jarayonlarini kuzatib borish hamda mazkur Nizomda belgilangan boshqa vazifalarni amalga oshiruvchi Markaziy bankning masʼul tarkibiy boʻlinmasi;

“innovatsiya” yoʻlagi — yangi, noanʼanaviy yoki moliya bozorida ilgari qoʻllanilmagan yondashuvlarga asoslangan, amaldagi tartibga solish talablariga oʻzgartirish kiritishni talab qiladigan, bozordagi mavjud samarasizlikni bartaraf etish, mijozlar ehtiyojlarini qondirish va moliyaviy ommaboplikni kengaytirishga qaratilgan moliyaviy xizmatlarni sinovdan oʻtkazish yoʻnalishi;

Markaziy bankning nazorati ostida boʻlgan tashkilotlar — banklar, shu jumladan islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklar, mikromoliya banklari, nobank kredit tashkilotlari, toʻlov tizimlari operatorlari, toʻlov tashkilotlari, kredit byurolari, valyuta birjalari, Milliy kliring markazi;

maxsus elektron platforma (bundan buyon matnda platforma deb yuritiladi) — yuridik shaxsning ariza topshirish oldi maslahatini olish boʻyicha soʻrovi va “tartibga solish qumdoni”da ishtirok etish uchun arizasini qabul qilish va koʻrib chiqish, shuningdek sinov jarayonlarini monitoring qilib borish boʻyicha “tartibga solish qumdoni” ishtirokchilari va Markaziy bank oʻrtasida elektron axborot almashinuvini taʼminlashga moʻljallangan tizim;

sinovdan oʻtkazish — yangi moliyaviy xizmatni “tartibga solish qumdoni” doirasida koʻrsatish;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi — “tartibga solish qumdoni” doirasida yangi moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishga ruxsat berilgan yuridik shaxs;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchilarining reyestri (bundan buyon matnda reyestr deb yuritiladi) — “tartibga solish qumdoni” doirasida yangi moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishga ruxsat berilgan ishtirokchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettiruvchi ommaviy axborot resursi;

“tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi — yuridik shaxslarning yangi moliyaviy xizmatni nazorat qilinadigan cheklangan muhitda (qamrov hududi, sinov davri, operatsiyalar va xizmatlarning soni va (yoki) hajmi, isteʼmolchilar soni va boshqalar) sinovdan oʻtkazish boʻyicha faoliyati tartibga solinadigan maxsus huquqiy rejim ;

“tartibga solish qumdoni”ning amal qilish muddati — Markaziy bank va “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi oʻrtasidagi oʻzaro kelishuvga koʻra “tartibga solish qumdoni”ning vaqtinchalik tartibida (bundan buyon matnda vaqtinchalik tartib deb yuritiladi) belgilanadigan, biroq uch yildan ortiq boʻlmagan muddatni oʻz ichiga olgan davr;

“tartibga solish qumdoni”ning sinov yoʻlagi — yangi moliyaviy xizmat sinovdan oʻtkaziladigan “innovatsiya”, “akseleratsiya” va “texnologik hamkorlik” yoʻlaklari;

“texnologik hamkorlik” yoʻlagi — Markaziy bank nazorati ostidagi tashkilotlarning moliyaviy xizmatlarini takomillashtirishga qaratilgan hamda amaldagi qonunchilik hujjatlari va (yoki) Markaziy bank talablarining buzilishiga olib kelmaydigan texnologik yechimlarni sinovdan oʻtkazish yoʻnalishi.

2. “Tartibga solish qumdoni”ning asosiy maqsadlari quyidagilar hisoblanadi:

moliyaviy xizmatlar bozoridagi raqobatni oshirish;

moliyaviy xizmatlar mijozlarining huquqlarini himoya qilish va moliya tizimi barqarorligini taʼminlash sharti asosida yangi moliyaviy xizmatlarni joriy etishga koʻmaklashish;

moliyaviy xizmatlar turlarini kengaytirish, ularning ommabopligini hamda mijozlarning talablariga muvofiqlik va ularning qoniqish darajasini oshirish;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishning muvaffaqiyatli natijalari boʻyicha qonunchilikni takomillashtirish.

3. Sinovdan oʻtkazishga ruxsat etiladigan moliyaviy xizmatlar quyidagi umumiy mezonlardan biriga muvofiq boʻlishi lozim:

moliyaviy xizmatning respublika moliyaviy xizmatlar bozori uchun yangiligi;

moliyaviy xizmat isteʼmol xususiyatlarining mavjud xizmatlarga nisbatan yaxshilanganligi;

moliyaviy xizmatni koʻrsatishga qonunchilikda cheklovlar yoki noaniqliklarning mavjudligi.

4. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish uchun Markaziy bankning nazorati ostida boʻlgan tashkilotlar, shuningdek, faoliyati Markaziy bankdan boshqa davlat organlari va tashkilotlari tomonidan tartibga solinuvchi yuridik shaxslar ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi boʻlishi mumkin.

Bunda faoliyati Markaziy bankdan boshqa davlat organlari va tashkilotlari tomonidan tartibga solinuvchi yuridik shaxsning “tartibga solish qumdoni”da yangi moliyaviy xizmatini sinovdan oʻtkazishga quyidagi hollarda yoʻl qoʻyiladi:

taklif etilayotgan moliyaviy xizmat Markaziy bank tomonidan nazorat qilinadigan moliyaviy xizmat (mahsulot) turi boʻlishi;

yuridik shaxs faoliyatini tartibga soluvchi hamda boshqa davlat organlari va tashkilotlarining mazkur yuridik shaxs faoliyati yuzasidan berilgan xulosasi va (yoki) maʼlumotlari ijobiy boʻlishi. Mazkur davlat organlari va tashkilotlarining yuridik shaxs faoliyati yuzasidan xulosa va (yoki) maʼlumotlari Markaziy bank tomonidan idoralararo elektron axborot almashinuvi orqali soʻrab olinadi.

Bunda mazkur Nizom doirasida:

Markaziy bankning nazorati ostida boʻlgan tashkilotlarning boshqa davlat organlari va tashkilotlari tomonidan tartibga solinadigan muayyan sohalardagi moliyaviy xizmatlarini;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, shuningdek umumeʼtirof etilgan xalqaro standartlarga (Bank nazorati boʻyicha Bazel qoʻmitasi tavsiyalari, Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va sohaga taalluqli boshqa xalqaro standartlar) muvofiq qabul qilingan qonunchilik hujjatlari normalariga amal qilmasdan koʻrsatiladigan moliyaviy xizmatlarni sinovdan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.

5. Ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi yuridik shaxs quyidagi talablarning barchasiga muvofiq boʻlishi lozim:

qayta tashkil etish va tugatish jarayonida emasligi hamda bankrot deb topilmagan va unga nisbatan toʻlovga qobiliyatsizlik boʻyicha ish qoʻzgʻatilmagan boʻlishi;

benefitsiar mulkdorlarida, boshqaruv organlari aʼzolarida iqtisodiyot sohasidagi jinoyatlar yoki boshqaruv tartibiga qarshi jinoyatlar yoxud jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolining tarqatilishini moliyalashtirish bilan bogʻliq jinoyatlar uchun tugallanmagan yoxud olib tashlanmagan sudlanganlik holatlari mavjud boʻlmasligi;

benefitsiar mulkdorlari, boshqaruv organlari aʼzolari Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan valyuta operatsiyalari amalga oshirilishining asoslanganligi yuzasidan monitoring olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 2467, 2013-yil 12-iyun) 1-ilovasida tasdiqlangan roʻyxatdagi davlat va hududlarning (offshor hududlar) rezidenti boʻlmasligi;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish uchun arizani taqdim etgan kunda Markaziy bankning nazorati ostida boʻlgan ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchiga (mavjud boʻlganda) nisbatan “tartibga solish qumdoni” doirasida moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishga toʻsqinlik qiluvchi moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirishga doir cheklovlar qoʻllanilmaganligi;

ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi (mavjud boʻlganda) mijozlarning shaxsga doir maʼlumotlari va bank sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni himoya qilish, shuningdek axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash boʻyicha zaruriy texnik va tashkiliy choralarga ega boʻlishi.

Agar ariza beruvchi va (yoki) birgalikda ariza beruvchining faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida “benefitsiar mulkdor” tushunchasi belgilanmagan boʻlsa, benefitsiar mulkdor deganda ariza beruvchiga va (yoki) birgalikda ariza beruvchiga haqiqatda egalik qiluvchi yoki uni nazorat qiluvchi jismoniy shaxs tushuniladi.

6. Markaziy bankning “tartibga solish qumdoni” doirasidagi vakolatlariga quyidagilar kiradi:

taklif etilayotgan yangi moliyaviy xizmat boʻyicha yuridik shaxsni (shaxslarni) “tartibga solish qumdoni”ni ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazishning maqsadga muvofiqligi yoki maqsadga muvofiq emasligi, sinovdan oʻtkazish muddatini “tartibga solish qumdoni”ning amal qilish muddati doirasida uzaytirish, sinovdan oʻtkazishni bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

vaqtinchalik tartibni hamda “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi tomonidan moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish jarayoni haqida Markaziy bankka taqdim etiladigan hisobot shakllarini tasdiqlash;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisining moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishga doir faoliyatini inspeksiya va alohida masalalar yuzasidan tekshiruvdan oʻtkazish;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisiga “tartibga solish qumdoni” doirasida amalga oshirayotgan faoliyatiga nisbatan prudensial normativlar oʻrnatish;

faoliyati Markaziy bankdan boshqa davlat organlari va tashkilotlari nazorati ostida boʻlgan hamda “tartibga solish qumdoni”da ishtirok etish uchun murojaat qilgan ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi yuridik shaxslar toʻgʻrisida tegishli maʼlumotlarni boshqa davlat organlari va tashkilotlaridan soʻrab olish;

“tartibga solish qumdoni” doirasida “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisining yuzaga kelishi mumkin boʻlgan tadbirkorlik tavakkalchiligining tavakkalchilik darajasini inobatga olgan holda unga mutanosib ravishda sugʻurta qilinishini talab qilish;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi hisobotni koʻrib chiqib, sinovdan oʻtkazish natijalari muvaffaqiyatli yoki muvaffaqiyatsizligi toʻgʻrisida qaror qabul qilish.

Markaziy bank moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish jarayonini kamida olti oyda bir marotaba koʻrib chiqadi.

7. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish Markaziy bank tomonidan mazkur Nizomning 1-ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

8. Markaziy bankning “tartibga solish qumdoni”ga doir vakolatlari Markaziy bankning Moliyaviy ommaboplik, texnologiyalar va innovatsiyalar qoʻmitasi (bundan buyon matnda Qoʻmita deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.

9. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtish uchun taqdim etilgan arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish, shuningdek sinovdan oʻtkazilayotgan moliyaviy xizmat ustidan monitoringni amalga oshirish boʻyicha Markaziy bankning ishchi organi funksiyalari Moliyaviy texnologiyalarni rivojlantirish departamenti (bundan buyon matnda ishchi organ deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.

10. Ishchi organ:

ariza beruvchining “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizalarini qabul qiladi va koʻrib chiqadi;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarni Markaziy bankning boshqa tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda oʻrganadi;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish doirasida istisno qilinadigan qonunchilik hujjatlarining tegishli normalari roʻyxatini shakllantiradi;

“tartibga solish qumdoni” doirasida moliyaviy xizmat taqdim etilishi mumkin boʻlgan mijozlar turi va soni, amalga oshiriladigan operatsiyalar soni va hajmiga qoʻyiladigan eng yuqori chegaraning Markaziy bankning tegishli tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda kelishilishini tashkil etadi;

ariza beruvchilar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish haqidagi xulosani Qoʻmitaga koʻrib chiqish va qaror qabul qilish uchun kiritadi;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish boʻyicha vaqtinchalik tartibga oʻzgartirish kiritish, shu jumladan, sinovdan oʻtkazish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi arizalarni qabul qiladi va koʻrib chiqadi;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchilarining reyestrini yuritadi;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchilarini tashkiliy-huquqiy va maslahat jihatidan qoʻllab-quvvatlaydi;

Qoʻmitaga “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi maqomidan mahrum qilish va moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish muddatini uzaytirish va (yoki) tugatish yuzasidan takliflarni kiritadi.

2-bob. “Tartibga solish qumdoni”ni joriy etish va bekor qilish

1-§. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish talablari va shartlari

11. Yuridik shaxslar yangi moliyaviy xizmatlarning xususiyatidan kelib chiqib “tartibga solish qumdoni”ning “innovatsiya”, “akseleratsiya” yoki “texnologik hamkorlik” yoʻlaklaridan biri orqali ushbu xizmatlarni sinovdan oʻtkazish boʻyicha ishtirokchi sifatida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

12. “Tartibga solish qumdoni”ning “innovatsiya” yoʻlagida quyidagi talablarga javob beradigan yangi moliyaviy xizmatlar sinovdan oʻtkaziladi:

taklif etilayotgan moliyaviy xizmat yangi, noanʼanaviy yoki bozorda avval qoʻllanilmagan yondashuvga asoslangan boʻlishi;

taklif etilayotgan moliyaviy xizmatning koʻrsatilishi amaldagi qonunchilik hujjatlari va (yoki) Markaziy bank talablariga muvofiq kelmasligi yoki ularning buzilishiga olib kelishi;

taklif etilayotgan moliyaviy xizmatni koʻrsatish uchun toʻsqinlik mavjud boʻlgan amaldagi qonunchilik hujjatlari va (yoki) Markaziy bank talablariga oʻzgartirish kiritishning imkoniyati boʻlishi;

moliyaviy xizmat bozordagi mavjud samarasizlikni bartaraf etishga yoki mijozlar ehtiyojini qondirishga qaratilgan boʻlishi;

moliyaviy xizmat mijozlari uchun aniq va sezilarli manfaatlar keltirishi hamda moliyaviy ommaboplikni kengaytirishga xizmat qilishi.

13. “Tartibga solish qumdoni”ning “akseleratsiya” yoʻlagida quyidagi talablarga javob beradigan yangi moliyaviy xizmatlar sinovdan oʻtkaziladi:

Markaziy bankning tashabbusi asosida joriy qilinadigan “tartibga solish qumdoni”da (tashabbusli tematik qumdon) sinovdan oʻtkaziladigan yangi moliyaviy operatsiyalar, texnologiyalar va xizmatlar boʻlishi;

moliyaviy xizmatni taklif etayotgan ariza beruvchi va (yoki) birgalikda ariza beruvchining kamida bittasi Markaziy bankning nazorati ostida boʻlgan tashkilot hisoblanishi;

taklif etilayotgan moliyaviy xizmat Oʻzbekiston bozori uchun yangi boʻlishi va (yoki) boshqa davlatda muvaffaqiyatli sinovdan oʻtkazilgan va (yoki) amaliyotga joriy etilgan boʻlishi;

moliyaviy xizmatni koʻrsatish uchun litsenziyalash, ruxsat berish yoki xabardor qilish talab etilishi va (yoki) qonunchilik hujjatlariga tegishli oʻzgartirish kiritish zaruriyati boʻlishi;

ariza beruvchi shaxs moliyaviy xizmat muvaffaqiyatli sinovdan oʻtgan taqdirda xizmatni kengaytirish imkoniyati mavjudligini koʻrsata olishi.

“Tartibga solish qumdoni”ning “akseleratsiya” yoʻlagida sinovdan oʻtkaziladigan yangi moliyaviy xizmatlarning xususiyatini inobatga olgan holda ularni sinovdan oʻtkazishning talab va shartlari hamda ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchiga (mavjud boʻlganda) qoʻyiladigan talablar Markaziy bank tomonidan har bir yangi moliyaviy xizmat uchun alohida belgilanadi hamda eʼlon qilinadi.

14. “Tartibga solish qumdoni”ning “texnologik hamkorlik” yoʻlagida quyidagi talablarga javob beradigan moliyaviy xizmatlarni takomillashtirish boʻyicha texnologik yechimlar sinovdan oʻtkaziladi:

texnologik yechim Markaziy bank nazorati ostida boʻlgan tashkilotlarning moliyaviy xizmatlarini takomillashtirish boʻyicha taklif etilayotgan boʻlishi;

amaldagi qonunchilik hujjatlari va (yoki) Markaziy bank talablarining buzilishiga olib kelmasligi.

15. “Tartibga solish qumdoni” doirasida Markaziy bank tomonidan quyidagi cheklovlar oʻrnatilishi mumkin:

moliyaviy xizmat taqdim etilishi mumkin boʻlgan mijozlar turi (jismoniy shaxslar, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar) va soni;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi tomonidan amalga oshiriladigan operatsiyalar soni va hajmi;

sinovdan oʻtkazishni amalga oshirish joyi (hududi);

berilgan toʻlov instrumentlari yoki tuzilgan shartnomalar soni;

bir mijoz tomonidan, shu jumladan belgilangan vaqt (kun, hafta, oy, chorak) davomida amalga oshiriladigan operatsiyalarning maksimal hajmi.

16. “Tartibga solish qumdoni”ning “akseleratsiya” yoʻlagida moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish 12 oydan ortiq boʻlmagan muddatda amalga oshiriladi hamda zaruriyatga koʻra koʻpi bilan 6 oygacha uzaytirilishi mumkin.

2-§. Ariza topshirish oldi maslahatini olish

17. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish istagini bildirgan yuridik shaxslar uchun ishchi organ va Markaziy bankning boshqa tarkibiy boʻlinmalari tomonidan ariza topshirish oldi maslahati ( pre-application support ) tashkil etilishi mumkin.

Bunda yuridik shaxs ariza topshirish oldi maslahatini olish istagini bildirgan taqdirda, platforma orqali tegishli maʼlumotlarni kiritgan holda soʻrov yuboradi.

18. Ishchi organ soʻrov kelib tushganidan soʻng besh ish kuni ichida ariza topshirish oldi maslahatini tashkil qilish chorasini koʻradi.

19. Ariza topshirish oldi maslahati quyidagi maqsadlarda tashkil qilinadi:

yuridik shaxs tomonidan sinovdan oʻtkazish taklif etilayotgan moliyaviy xizmatning modeli, innovatsion yechimi va uni amalga oshirish mexanizmini dastlabki tarzda oʻrganish;

yangi moliyaviy xizmatni “tartibga solish qumdoni”da sinovdan oʻtkazish doirasiga tushishi yoki tushmasligi boʻyicha dastlabki xulosalarni shakllantirish;

yangi moliyaviy xizmatning mohiyati va xususiyatidan kelib chiqib, “tartibga solish qumdoni”ning tegishli sinovdan oʻtkazish yoʻlagi orqali amalga oshirish masalasini muhokama qilish;

ehtimoliy huquqiy, texnologik, operatsion va isteʼmolchilar manfaatlariga oid xavflarni aniqlash hamda ularni muhokama qilish;

yangi moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishning chegaraviy shartlari va boshqa xavflarni kamaytirish mexanizmlarini dastlabki tarzda muhokama qilish;

ariza topshirish jarayonida taqdim etiladigan maʼlumotlar va hujjatlar boʻyicha tushuntirishlar berish.

20. Ariza topshirish oldi maslahatini olish oʻtkazilganligi yuridik shaxs tomonidan keyinchalik taqdim etiladigan ariza qanoatlantirilib, “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazishni kafolatlamaydi hamda Markaziy bankning arizani mazkur Nizom talablariga muvofiq koʻrib chiqish va baholash vakolatini cheklamaydi.

3-§. Arizalarni taqdim etish va koʻrib chiqish

21. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish maqsadida “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtish uchun ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi (mavjud boʻlganda) platforma orqali mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi arizani toʻldirgan holda quyidagi maʼlumotlarni taqdim etadi:

sinovdan oʻtkazish taklif etilayotgan moliyaviy xizmat toʻgʻrisidagi mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq maʼlumotni;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishda ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi (mavjud boʻlganda) oʻrtasida vazifalarning taklif etilayotgan taqsimoti toʻgʻrisidagi maʼlumotni;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish jarayoni haqidagi hisobot shakllarini;

mazkur Nizomning 22-bandiga muvofiq vaqtinchalik tartib loyihasini;

mijozlarning shaxsga doir maʼlumotlari va bank sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni himoya qilish, shuningdek axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash boʻyicha zaruriy texnik va tashkiliy choralar mavjudligi toʻgʻrisidagi asoslantiruvchi maʼlumotlarni;

arizada ariza beruvchining va birgalikda ariza beruvchining (mavjud boʻlganda) mazkur Nizomning 5-bandi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni.

Arizada ariza beruvchining va birgalikda ariza beruvchining (mavjud boʻlganda) elektron manzili koʻrsatilishi mumkin. Bunda qabul qilingan qarorlar axborot tizimi orqali elektron manzilga yuborilishi mumkin.

Markaziy bank yuridik shaxslarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga masʼul boʻlgan davlat organlari, shu jumladan soliq organlaridan “Elektron hukumat” idoralararo integratsion platformasi orqali ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchining (mavjud boʻlganda) tegishincha taʼsis hujjatlari va moliyaviy hisobotlarini soʻrab olishi mumkin.

22. Vaqtinchalik tartib loyihasida quyidagilar belgilanishi kerak:

sinovdan oʻtkaziladigan moliyaviy xizmatning, shuningdek tegishli biznes-jarayonning tavsifi;

sinovdan oʻtkazishda ikki va undan ortiq yuridik shaxs ishtirok etganda, ular oʻrtasidagi vazifalar taqsimoti va majburiyatlar;

sinovdan oʻtkazishning boshlanish va tugash sanalari;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisiga tatbiq etilmaydigan qonunchilik hujjatlarining normalari (mavjud boʻlganda);

“tartibga solish qumdoni”ning shartlari, “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisiga nisbatan joriy etiladigan cheklovlar roʻyxati, shu jumladan mazkur Nizomning 15-bandida koʻrsatilgan cheklovlar;

“tartibga solish qumdoni” joriy etilishining samaradorligi va natijadorligini baholash tartib-taomillari va mezonlarini, shu jumladan mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq maqsadli indikatorlar (miqdor va sifat koʻrsatkichlari);

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish bekor qilinganda yoki muvaffaqiyatsiz deb topilganda “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisining keyingi harakatlari (mijozlarga xizmat koʻrsatish yoki shartnomalarni bekor qilish, mablagʻlarni qaytarish tartibi va boshqa shartlar);

mijozlar huquqlari himoya qilinishini taʼminlovchi qoidalar;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashishga doir talablar;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish jarayoni haqida Markaziy bankka hisobot taqdim etish tartibi;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisida hisobot taqdim etish muddati;

“tartibga solish qumdoni” doirasida Markaziy bank bilan har qanday bogʻlanish uchun aloqa usullari, shu jumladan, elektron aloqa vositalari yoki qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa usullar;

kiberxavfsizlik hodisasi yoki shaxsga doir maʼlumotlarning ruxsatsiz oshkor etilishi yuzaga kelgan taqdirda, “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi tomonidan Markaziy bankka xabar berish tartibi va muddati (bunday hodisa aniqlangan kundan boshlab 24 soatdan kechiktirmay);

moliyaviy xizmatni joriy etish va qoʻllash uchun zarur boʻlgan boshqa axborotlar.

Ariza beruvchi yoki birgalikda ariza beruvchi bank boʻlgan taqdirda, vaqtinchalik tartibda sinov davomida qoʻllaniladigan prudensial normativlar (jumladan, ulardan chetlashishlar, agar mavjud boʻlsa) Markaziy bank tomonidan belgilanishi mumkin.

23. Markaziy bank moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish uchun arizani u qabul qilingan kundan eʼtiboran qirq ish kuni ichida koʻrib chiqib, ariza beruvchini (birgalikda ariza beruvchini) “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Arizani koʻrib chiqish muddatiga ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi (mavjud boʻlganda) tomonidan hujjatlarni qayta ishlashga sarflangan vaqt kirmaydi. Bunda ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi (mavjud boʻlganda) oʻn besh ish kuni ichida hujjatlarni qayta ishlab, kamchiliklarini bartaraf etgan holda Markaziy bankka kiritishi lozim.

Arizani (shu jumladan, sinovdan oʻtkazish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi arizani) koʻrib chiqqanlik uchun yigʻim undirilmaydi.

Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishga ruxsat berilganligi aynan shunday moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish boʻyicha taqdim etilgan boshqa arizani rad etish uchun asos boʻlmaydi.

24. Arizani koʻrib chiqishda Markaziy bank quyidagi huquqlarga ega:

ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi (mavjud boʻlganda) bilan hamkorlik qilish, shu jumladan ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi tomonidan (mavjud boʻlganda) mazkur Nizom talablariga muvofiq taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻliqligini taʼminlash borasida hamkorlik qilish;

ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan vaqtinchalik tartib loyihasiga va moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish jarayoni haqidagi hisobot shakliga ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchi (mavjud boʻlganda) bilan kelishilgan holda oʻzgartirishlar kiritish (qayta ishlash), shu jumladan “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisiga nisbatan qoʻllaniladigan maxsus huquqiy rejim doirasidagi javobgarlik choralari toʻgʻrisida oʻzgartirishlar kiritish. Bunda oʻzgartirishlar loyihasi kelishish uchun ariza beruvchiga va birgalikda ariza beruvchiga (mavjud boʻlganda) platforma orqali kelishish muddatini koʻrsatgan holda yuboriladi.

25. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish quyidagi hollarda rad etiladi:

taklif etilayotgan moliyaviy xizmat mazkur Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan mezonlardan hech biriga muvofiq boʻlmasa;

yangi moliyaviy xizmatni “tartibga solish qumdoni” doirasida sinovdan oʻtkazmasdan koʻrsatish imkoniyati mavjud boʻlsa;

ariza beruvchi va (yoki) birgalikda ariza beruvchi (mavjud boʻlganda) mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan mezonlardan istalgan biriga (bir nechtasiga) muvofiq boʻlmasa;

taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri va (yoki) buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlsa;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, shuningdek umumeʼtirof etilgan xalqaro standartlarga (Bank nazorati boʻyicha Bazel qoʻmitasi tavsiyalari, moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va sohaga taalluqli boshqa xalqaro standartlar) muvofiq qabul qilingan qonunchilik hujjatlari normalariga amal qilmaslikka olib kelishi aniqlansa;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishda unga xos boʻlgan tavakkalchiliklarni boshqarish imkoniyati mavjud boʻlmasa;

taklif etilayotgan moliyaviy xizmatni koʻrsatish uchun toʻsqinlik mavjud boʻlgan amaldagi qonunchilik hujjatlari va (yoki) Markaziy bank talablariga oʻzgartirish kiritish maqsadga muvofiq emasligi yoki moliyaviy xizmatni amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan mexanizmlar doirasida amalga oshirish imkoniyati mavjudligi aniqlansa;

ariza beruvchi va (yoki) birgalikda ariza beruvchida (mavjud boʻlganda) mijozlarning shaxsga doir maʼlumotlari va bank sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni himoya qilish hamda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash boʻyicha zaruriy texnik va tashkiliy choralarning mavjud emasligi aniqlansa;

vaqtinchalik tartib loyihasiga va moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish jarayoni haqidagi hisobot shakliga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha kelishuvga erishilmagan boʻlsa.

26. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganidan soʻng bir ish kuni ichida ishchi organ tegishli maʼlumotlarni reyestrga kiritadi hamda ariza beruvchiga va birgalikda ariza beruvchiga (mavjud boʻlganda) platforma orqali xabarnoma yuboradi.

“Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish maqsadga muvofiq deb qaror qabul qilinganda xabarnomaga Qoʻmita tomonidan tasdiqlangan vaqtinchalik tartib ilova qilinadi.

“Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish maqsadga muvofiq emas deb qaror qabul qilinganda xabarnomada rad etish asoslari koʻrsatiladi.

27. Yangi moliyaviy xizmatni “tartibga solish qumdoni”ni joriy etmasdan koʻrsatish imkoniyati mavjudligi sababli “tartibga solish qumdoni”ni joriy etish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchiga va birgalikda ariza beruvchiga (mavjud boʻlganda) mazkur moliyaviy xizmatni koʻrsatish boʻyicha mavjud imkoniyatlar, shu jumladan normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida tushuntirish yuboriladi.

28. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi vaqtinchalik tartibga oʻzgartirish kiritish, shu jumladan sinovdan oʻtkazish muddatini “tartibga solish qumdoni”ning amal qilish muddati doirasida uzaytirish toʻgʻrisidagi ariza bilan platforma orqali Markaziy bankka murojaat etishi mumkin. Bunda sinov muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi ariza sinov muddati tugashidan kamida bir oy oldin berilishi lozim.

29. Vaqtinchalik tartibga oʻzgartirish kiritish, shu jumladan sinovdan oʻtkazish muddatini “tartibga solish qumdoni”ning amal qilish muddati doirasida uzaytirish toʻgʻrisidagi ariza Markaziy bankka kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

Bunda vaqtinchalik tartibga oʻzgartirish kiritish masalasi arizada asoslantirilishi lozim. Arizaga asoslantiruvchi boshqa hujjatlar va maʼlumotlar ilova qilinishi mumkin.

Ishchi organ ariza kelib tushganidan soʻng oʻn ish kuni ichida arizaning asoslantirilganligini oʻrganadi hamda oʻrganish asosida vaqtinchalik tartibga oʻzgartirish kiritish maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi xulosa tayyorlab, Qoʻmitaga kiritadi.

Qoʻmita besh ish kuni ichida xulosani koʻrib chiqib, vaqtinchalik tartibga oʻzgartirish kiritish maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Ishchi organ qabul qilingan qaror toʻgʻrisida u qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisini platforma orqali xabardor qiladi hamda zaruratga koʻra reyestrga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.

Sinovdan oʻtkazish muddatini uzaytirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, vaqtinchalik tartibga sinovdan oʻtkazishni yakunlashning yangi muddatini oʻz ichiga oluvchi oʻzgartirish kiritiladi.

4-§. Moliyaviy xizmatning sinovdan oʻtkazilishini monitoring qilish va “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi maqomidan mahrum qilish

30. Ishchi organ “tartibga solish qumdoni” ishtirokchilarining moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish faoliyati hamda ular tomonidan vaqtinchalik tartib talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan platforma orqali doimiy monitoringni amalga oshiradi.

31. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchilari Markaziy bank tomonidan belgilangan muddat va shakllarga muvofiq ishchi organga moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish faoliyati toʻgʻrisida tegishli hisobotlarni platforma orqali ishchi organga taqdim etadilar.

32. Markaziy bank tomonidan “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisini maqomidan mahrum qilish va moliyaviy xizmatlarni sinovdan oʻtkazishni muddatidan oldin tugatish toʻgʻrisidagi qaror quyidagi hollarda u aniqlangan kundan boshlab besh ish kuni ichida qabul qilinadi:

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi tomonidan moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishni bekor qilish toʻgʻrisidagi ariza bilan Markaziy bankka murojaat etilganda. Bunda “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi Markaziy bankka sinovdan oʻtkazishni bekor qilish sabablari va muddatini, tartibga solish qumdoni doirasida tuzilgan shartnomalar boʻyicha majburiyatlarni bajarish tartibini oʻz ichiga olgan xabarnomani platforma orqali yuboradi;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi tomonidan moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishni boshlash vaqtinchalik tartibda belgilangan sanadan eʼtiboran olti oydan ortiq muddatga kechikkanda yoki olti oy davomida sinovdan oʻtkazish amalga oshirilmaganda;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi tomonidan vaqtinchalik tartib shartlari muntazam ravishda (sinovdan oʻtkazish muddati davomida ikki va undan ortiq marotaba) buzilganda;

mazkur Nizomning 21-bandida koʻrsatilgan hujjatlar va maʼlumotlarda notoʻgʻri va (yoki) buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi tomonidan mijozlarning shaxsga doir maʼlumotlari yoki bank sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarning ruxsatsiz oshkor etilishiga yoki yoʻqotilishiga olib kelgan jiddiy kiberxavfsizlik hodisasi yuz berganda;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisidan Markaziy bank tomonidan berilgan litsenziya chaqirib olinganda, uning amal qilishi tugatilganda, bekor qilinganda yoki “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi Markaziy bank tomonidan yuritiladigan tegishli reyestrdan chiqarilganda yoki bankrot boʻlganda.

Bunda ishchi organ “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi maqomidan mahrum qilinganligi toʻgʻrisida, bunday qaror qabul qilinganligi sabablarini koʻrsatgan holda u qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida tegishli maʼlumotlarni reyestrga kiritadi hamda bu haqida tegishli yuridik shaxsga (shaxslarga) platforma orqali xabarnoma yuboradi. Yuridik shaxs (shaxslar) xabarnomada koʻrsatilgan sanadan boshlab moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishni tugatishi shart.

“Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi maqomi bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani olgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida, mijozlarni “tartibga solish qumdoni” doirasidagi faoliyat tugatilganligi toʻgʻrisida xabardor qilishi lozim. Bunda “tartibga solish qumdoni” bekor qilinishi mazkur rejim doirasida tuzilgan shartnomalar boʻyicha tomonlarni oʻz majburiyatlarini bajarishdan ozod etmaydi. Markaziy bank “tartibga solish qumdoni” doirasida faoliyat koʻrsatgan tashkilotlarning “tartibga solish qumdoni” doirasida tuzilgan shartnomalari boʻyicha majburiyatlari bajarilguniga qadar mazkur tashkilotlar ustidan nazoratni amalga oshiradi.

3-bob. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisining huquq va majburiyatlari

33. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi quyidagi huquqlarga ega:

sinovdan oʻtkaziladigan moliyaviy xizmatni vaqtinchalik tartibda nazarda tutilgan shartlarda koʻrsatish;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish muddatini uzaytirish yoki sinovdan oʻtkazishni bekor qilish toʻgʻrisidagi ariza bilan Markaziy bankka murojaat etish;

vaqtinchalik tartib shartlarini oʻzgartirish boʻyicha asoslantirilgan sabablarni koʻrsatgan holda Markaziy bankka murojaat etish;

“tartibga solish qumdoni” doirasida Markaziy bank tomonidan qabul qilingan qarorlar ustidan sudga shikoyat qilish.

34. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi quyidagilarga majbur:

vaqtinchalik tartib shartlariga rioya etishga;

Markaziy bank vakillariga qonunchilikka muvofiq inspeksiya (tekshiruv), shu jumladan alohida masalalar yuzasidan inspeksiya (tekshiruv) oʻtkazishga, shuningdek sinovdan oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan axborotlarni olish uchun “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisining axborot tizimidan foydalanishga toʻsqinlik qilmaslikka;

mijozlarni moliyaviy xizmat sinovdan oʻtkazish rejimida taqdim etilayotganligi, shuningdek mazkur xizmatdan foydalanishdagi ehtimoliy tavakkalchiliklar toʻgʻrisida xabardor qilishga;

mijozlar bilan “tartibga solish qumdoni”ning amal qilish muddatidan ortiq boʻlmagan davrga shartnomalar tuzishga;

moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish jarayoni haqidagi hisobotlarni oʻz vaqtida taqdim etishga;

mijozga uning roziligisiz, shu jumladan “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisining xatosi sababli koʻrsatilgan moliyaviy xizmatlar natijasida yetkazilgan zararni qoplab berishga;

bank siri, shaxsga doir maʼlumotlar va qonunchilik bilan muhofaza qilinadigan boshqa maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashga, shuningdek ularni qonunchilikda nazarda tutilgan hollardan tashqari uchinchi shaxslarga oshkor etmaslikka;

moliyaviy xizmatni targʻib qilishga qaratilgan reklama va axborot materiallarida ushbu xizmat “tartibga solish qumdoni” doirasida sinov tarzida taqdim etilayotganligini koʻrsatishga;

ishtirokchi bank boʻlgan taqdirda sinov doirasidagi operatsiyalarni alohida hisobga olish va ularni asosiy prudensial hisobotlarda alohida ajratib koʻrsatishga;

mijozlarning shaxsga doir maʼlumotlarini Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq saqlash va qayta ishlashga;

moliyaviy xizmat turi va tavakkalchilik darajasiga mutanosib ravishda mijozlarni kiberfiribgarlik va fishing xavflaridan ogohlantirish va ulardan himoya qilishga;

“tartibga solish qumdoni” doirasidagi faoliyati tugatilgan yoki maqomidan mahrum qilingan taqdirda, sinov davomida yigʻilgan mijozlarning shaxsga doir va bank sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarini qonunchilikda belgilangan saqlash muddatlaridan tashqari holatlarda oʻchirishga.

4-bob. “Tartibga solish qumdoni”da moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishni yakunlash

35. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish yakunlanganidan soʻng, “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi vaqtinchalik tartibda belgilangan muddatda Markaziy bankka quyidagilarni oʻz ichiga oluvchi moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi hisobotni taqdim etadi:

“tartibga solish qumdoni” joriy etilishining samaradorligi va natijadorligi, shu jumladan vaqtinchalik tartibda belgilangan maqsadli indikatorlarga (miqdor va sifat koʻrsatkichlariga) erishilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

sinovdan oʻtkazish davomida “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi duch kelgan muammolar tavsifini;

mijozlar tomonidan yangi moliyaviy xizmatga boʻlgan talabni baholash natijalarini;

mijozlarning yangi moliyaviy xizmat taqdim etilishi bilan bogʻliq shikoyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

sinovdan oʻtkazish davomida aniqlangan tavakkalchiliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

sinovdan oʻtkazish davomida yuz bergan kiberxavfsizlik hodisalari va ularni bartaraf etish choralari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

sinovdan oʻtkazilgan moliyaviy xizmatni keyinchalik koʻrsatishga toʻsqinlik qilishi mumkin boʻlgan qonunchilik normalari roʻyxatini.

36. Markaziy bank moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi hisobotni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha moliyaviy xizmatni koʻrsatishda unga xos boʻlgan tavakkalchiliklarni boshqarish imkoniyati mavjud boʻlganda, shuningdek “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi tomonidan maqsadli indikatorlarga (miqdor va sifat koʻrsatkichlariga) erishilgan taqdirda sinovdan oʻtkazishni muvaffaqiyatli deb, aks holda muvaffaqiyatsiz deb topadi.

Bunda tegishli qaror moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi hisobot taqdim etilgan kundan eʼtiboran oʻn besh ish kuni ichida qabul qilinadi.

37. Ishchi organ moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish natijalari yuzasidan qabul qilingan qaror toʻgʻrisida “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisini, qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida platforma orqali xabardor qiladi.

38. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish natijalari muvaffaqiyatli deb topilgan taqdirda quyidagilar amalga oshiriladi:

а) moliyaviy xizmat “tartibga solish qumdoni”ning “innovatsiya” yoʻlagidan oʻtgan boʻlsa, Markaziy bank sinovdan oʻtkazilgan moliyaviy xizmatni keng miqyosda joriy etishga toʻsqinlik qiluvchi huquqiy toʻsiqlarni bartaraf etish, shu jumladan qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha takliflar tayyorlash choralarini koʻradi;

b) moliyaviy xizmat “tartibga solish qumdoni”ning “akseleratsiya” yoʻlagidan oʻtgan boʻlsa, Markaziy bank “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisiga litsenziya, ruxsat berish va xabardor qilish talab va shartlarini toʻliq bajarish uchun talab etiladigan tegishli muddatni belgilaydi yoki qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish choralarini koʻradi (zaruriyat boʻlganda);

d) texnologik yechim “tartibga solish qumdoni”ning “texnologik hamkorlik” yoʻlagidan oʻtgan boʻlsa, Markaziy bank “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisiga tegishli moliyaviy xizmatni texnologik yechim orqali takomillashtirilishiga va keng miqyosda qoʻllashga qarshiligi yoʻqligi yuzasidan xulosasini yuboradi.

39. Sinovdan oʻtkazish muvaffaqiyatsiz deb topilgan taqdirda, xabarnomada “tartibga solish qumdoni” amal qilishi tugatilganligi koʻrsatilishi lozim. Bunda Markaziy bank “tartibga solish qumdoni” doirasida faoliyat koʻrsatgan tashkilotlarning “tartibga solish qumdoni” doirasida tuzilgan shartnomalari boʻyicha majburiyatlarining bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshiradi.

40. Moliyaviy xizmatini “tartibga solish qumdoni” doirasida muvaffaqiyatli sinovdan oʻtkazgan ishtirokchining moliyaviy xizmatni koʻrsatishni davom ettirishi Markaziy bankning qarori asosida amalga oshiriladi. Bunda Markaziy bank ishtirokchiga tegishli qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilguniga yoki belgilangan tartibda litsenziya (ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat) olinguniga qadar, sinov davrida amal qilgan vaqtinchalik talablar va shartlarga rioya etgan holda moliyaviy xizmatni koʻrsatishga ruxsat berishi mumkin.

Bunda “tartibga solish qumdoni” doirasidagi sinovdan oʻtkazish muddati hamda muvaffaqiyatli sinovdan oʻtkazilganidan soʻng Markaziy bank ruxsati asosida ishtirokchining moliyaviy xizmatni koʻrsatishni davom ettirish muddati yigʻindisi uch yildan oshmasligi lozim.

5-bob. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchilari reyestrini yuritish

41. Reyestr ishchi organ tomonidan yuritiladi va unda quyidagilar koʻrsatiladi:

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan yeri (pochta manzili), elektron pochta manzili, telefon raqami;

sinovdan oʻtkaziladigan moliyaviy xizmatning qisqacha tavsifi;

vaqtinchalik tartib tasdiqlangan sana;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisining roʻyxatdan oʻtkazish raqami va sanasi;

“tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi maqomidan mahrum qilingan sana va asoslar;

sinovdan oʻtkazish boshlanadigan va tugatiladigan sanalar, shu jumladan sinovdan oʻtkazish muddati uzaytirilganda uning yangi tugash sanasi;

sinovdan oʻtkazishning joriy holati (amalga oshirilmoqda, tugatilgan, bekor qilingan);

sinovdan oʻtkazish natijalari (muvaffaqiyatli, muvaffaqiyatsiz).

42. Reyestrda mavjud boʻlgan maʼlumotlar Markaziy bankning rasmiy veb-saytiga hamda platformaga joylashtiriladi va tanishib chiqish uchun ochiq hisoblanadi.

43. “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli yoki joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, ishtirokchi qayta davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida Markaziy bankka reyestrga oʻzgartirish kiritish uchun tegishli oʻzgartirishlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda platforma orqali ariza beradi.

Markaziy bank arizani qabul qilganidan soʻng besh ish kuni ichida reyestrga tegishli oʻzgartirishlarni kiritadi.

6-bob. Yakuniy qoida

44. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan moliyaviy xizmatlar sohasidagi maxsus huquqiy rejimni joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Moliyaviy xizmatlar sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Yuridik shaxs (shaxslar) Ariza topshirish oldi maslahatini olish ( pre-application support ) uchun platformada soʻrov yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra Markaziy bank Soʻrov kelib tushganidan soʻng Markaziy bankning ishchi organi tegishli tarkibiy boʻlinmalarni jalb qilgan holda (zaruratga koʻra) ariza topshirish oldi maslahatini tashkil qiladi. 5 ish kuni ichida 2-bosqich Ariza beruvchi Maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtish uchun ariza va hujjatlarni Markaziy bankka taqdim etadi. Oʻz xohishiga koʻra Markaziy bank Ishchi organning xulosasi asosida Moliyaviy ommaboplik, texnologiyalar va innovatsiyalar qoʻmitasi (bundan buyon matnda qoʻmita deb yuritiladi) ariza beruvchini “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 40 ish kuni ichida 3-bosqich Markaziy bank 1. Ariza beruvchini “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganida ishchi organ tegishli maʼlumotlarni reyestrga kiritadi hamda ariza beruvchiga va birgalikda ariza beruvchiga (mavjud boʻlganda) platforma orqali xabarnoma yuboradi. 1 ish kuni 2. Ariza beruvchini “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganida ishchi organ ariza beruvchiga va birgalikda ariza beruvchiga (mavjud boʻlganda) platforma orqali xabarnoma yuboradi. 1 ish kuni 4-bosqich “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi 1. Maxsus huquqiy rejim talablari va shartlari belgilangan vaqtinchalik tartibga rioya qilgan holda sinovni amalga oshiradi. 2. Vaqtinchalik tartibga oʻzgartirish kiritish, shu jumladan sinovni amalga oshirish muddatini uzaytirish toʻgʻrisida platforma orqali Markaziy bankka ariza bilan murojaat qiladi. Vaqtinchalik tartibda belgilangan muddatlarda 5-bosqich Markaziy bank 1. Ishchi organ ariza kelib tushganidan soʻng vaqtinchalik tartibga oʻzgartirish kiritish maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi xulosani tayyorlab Qoʻmitaga kiritadi. 10 ish kuni ichida 2. Qoʻmita vaqtinchalik tartibga oʻzgartirish kiritish maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 5 ish kuni ichida 3. Ishchi organ qabul qilingan qaror toʻgʻrisida “tartibga solish qumdoni” ishtirokchisini platforma orqali xabardor qiladi hamda maqsadga muvofiq boʻlganda reyestrga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi. 3 ish kuni ichida 6-bosqich “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisi Nomi, tashkiliy-huquqiy shakli yoki joylashgan yeri (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, tegishli oʻzgartirishlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda platforma orqali ariza beradi. 5 ish kuni Markaziy bank Ariza qabul qilinganidan soʻng reyestrga tegishli oʻzgartirishlarni kiritadi. 5 ish kuni 7-bosqich Markaziy bank Mazkur Nizomda koʻrsatilgan holatlar aniqlangan taqdirda, “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisini maqomidan mahrum qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 5 ish kuni Markaziy bank “Tartibga solish qumdoni” ishtirokchisini maqomidan mahrum qilish toʻgʻrisidagi qaror asosida reyestrga tegishli maʼlumotlar kiritiladi hamda bu haqida tegishli yuridik shaxs xabardor qilinadi. 3 ish kuni

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan moliyaviy xizmatlar sohasidagi maxsus huquqiy rejimni joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga Ariza Sizdan _________________________________________________________________________________ (ariza beruvchining toʻliq nomi va yuridik manzili, STIR) ______________________________________________________________________________________ga va__________________________________________________________________________________ga (birgalikda ariza beruvchining toʻliq nomi va yuridik manzili, STIR) ________________________________________________________________________________________ (rejalashtirilgan moliyaviy xizmatning qisqacha tavsifi) ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________ sinovdan oʻtkazishga ruxsat berishingizni soʻraymiz. Ushbu ariza va hujjatlar bilan bogʻliq qoʻshimcha maʼlumot olish uchun bogʻlaniladigan shaxs: (F.I.O., lavozimi, telefon raqami, elektron pochta manzili) Ariza beruvchining rahbari imzosi Birgalikda ariza beruvchining rahbari imzosi (mavjud boʻlganda) “___” _____________20__ y.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan moliyaviy xizmatlar sohasidagi maxsus huquqiy rejimni joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

“Tartibga solish qumdoni”ni tashkil etish uchun maʼlumotnoma shakli

Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot 1. Tashkilotning toʻliq nomi 2. Tashkilotning yuridik manzili 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) 4. Tashkilotning veb-sayti 5. Taʼsischilar toʻgʻrisida maʼlumot 6. Ijro etuvchi organ tarkibi (rahbar, bosh buxgalter F.I.O.) 7. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish uchun masʼul departament/boʻlim 8. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish uchun masʼul departament/boʻlim rahbari F.I.O. 9. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish boʻyicha bogʻlaniladigan shaxsning F.I.O. 10. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish boʻyicha bogʻlaniladigan shaxsning telefon raqami 11. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish boʻyicha bogʻlaniladigan shaxsning elektron manzili Birgalikda ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot 1. Tashkilotning toʻliq nomi 2. Tashkilotning yuridik manzili 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) 4. Tashkilotning veb-sayti 5. Taʼsischilar toʻgʻrisida maʼlumot 6. Ijro etuvchi organ tarkibi (rahbar, bosh buxgalter F.I.O.) 7. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish uchun masʼul departament/boʻlim 8. Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish uchun masʼul departament/boʻlim rahbari F.I.O. Sinovdan oʻtkazish taklif etilayotgan moliyaviy xizmat toʻgʻrisida maʼlumot 1. Moliyaviy xizmat tavsifi moliyaviy xizmatning batafsil tavsifi 2. “Tartibga solish qumdoni”ni joriy etish zarurati, shu jumladan moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishga asos boʻlgan mezon “tartibga solish qumdoni”ni joriy etish zaruratiga koʻrsatma, shuningdek moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazishga asos boʻlgan mezon. Sinovdan oʻtkazishga ruxsat etiladigan moliyaviy xizmatlar mezonlari mazkur Nizomning 3-bandida belgilangan. 3. Moliyaviy xizmatga mijozlar tomonidan boʻlgan talab va uni joriy etishdan kutilayotgan ijobiy ijtimoiy va iqtisodiy samaralar tavsifi miqdoriy koʻrsatkichlarni (mavjud boʻlganda) koʻrsatgan holda, moliyaviy xizmatni koʻrsatishdan koʻriladigan ijobiy samaraning tavsifi 4. Ariza beruvchi va birgalikda ariza beruvchining (mavjud boʻlganda) sinovdan oʻtkazishni boshlashga texnik tayyorgarligi, moliyaviy xizmatni koʻrsatishda foydalanilishi moʻljallanayotgan texnologiya tavsifi texnik tayyorgarlik va foydalaniladigan texnologiya tavsifi 5. Shunga oʻxshash moliyaviy xizmatlarni koʻrsatishning jahon tajribasi tavsifi yoki bunday tajriba mavjud emasligiga koʻrsatma Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida shunga oʻxshash moliyaviy xizmatlarni koʻrsatish tajribasi tavsifi yoki bunday tajriba mavjud emasligiga koʻrsatma 6. Moliyaviy xizmatni koʻrsatish bilan bogʻliq boʻlishi mumkin boʻlgan tavakkalchiliklar, shu jumladan, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish va terrorizmni moliyalashtirish, kredit, likvidlilik va operatsion faoliyat (ariza beruvchi yoki birgalikda ariza beruvchi Markaziy bankning nazorati ostida boʻlgan tashkilot hisoblanganda) bilan bogʻliq tavakkalchiliklar tahlili tavakkalchilik tavsifi 7. Koʻrsatilgan tavakkalchiliklarni minimallashtirishga yoʻnaltirilgan choralar tavsifi 8. Mijozlarning moliyaviy operatsiyalari boʻyicha axborotlar va ularning shaxsiy maʼlumotlari maxfiyligini taʼminlash tavsifi, shu jumladan shaxsga doir va bank sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni saqlash joyi, foydalaniladigan shifrlash va kirishni nazorat qilish vositalari hamda kiberxavfsizlik hodisalariga javob berish tartibi 9. Moliyaviy xizmatni “tartibga solish qumdoni”ni tashkil etmasdan koʻrsatishga toʻsqinlik qiluvchi qonunchilik hujjatlari qoidalari va boshqa holatlar Normativ-huquqiy hujjatlar nomi, moddalari, bandlari 10. Moliyaviy xizmatni “tartibga solish qumdoni”ni tashkil etmasdan koʻrsatishga toʻsqinlik qiluvchi boshqa holatlar Mavjud boʻlganda koʻrsatiladi

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan moliyaviy xizmatlar sohasidagi maxsus huquqiy rejimni joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Moliyaviy xizmatni sinovdan oʻtkazish natijalari boʻyicha muvaffaqiyatliligini baholash uchun maqsadli indikatorlar

I. Umumiy indikatorlar

1. Jismoniy shaxs hisoblangan mijozlar soni.

2. Yuridik shaxs tashkil etmasdan tadbirkorlik faoliyatini yurituvchi jismoniy shaxslar soni.

3. Yuridik shaxs hisoblangan mijozlar soni.

4. Faol mijozlar (oʻtgan oy davomida xizmatdan kamida bir marotaba foydalangan mijozlar) ulushi.

5. Identifikatsiyadan oʻtgan mijozlar ulushi.

6. Mijozlarning qoniqqanlik darajasi (anketa/soʻrov natijalari boʻyicha qisman tanlovda qoniqqanlik indeksi asosida).

7. Moliyaviy xizmatning isteʼmol xususiyatlari yaxshilanishi natijasida uning shakllangan narxi.

8. Ichki nazorat xizmati tomonidan shubhali deb topilgan operatsiyalar ulushi (operatsiyalar soni boʻyicha).

9. Ichki nazorat xizmati tomonidan shubhali deb topilgan operatsiyalar ulushi (operatsiyalar hajmi boʻyicha).

II. Toʻlovlar va pul oʻtkazmalari doirasidagi loyihalar uchun indikatorlar

1. Texnologiyadan foydalangan holda amalga oshirilgan operatsiyalar hajmi.

2. Umumiy mijozlar bazasi kesimida va faol mijozlar orasida bir toʻlov instrumentidan foydalangan holda amalga oshirilgan operatsiyalar oʻrtacha miqdori.

3. Umumiy mijozlar bazasi kesimida va faol mijozlar orasida bir toʻlov instrumentidan (bir oy ichida) foydalangan holda amalga oshirilgan operatsiyalar oʻrtacha soni.

4. Mijozlarga taqdim etilgan toʻlov instrumentlari soni.

5. Toʻlovchi uchun operatsiyaning oʻrtacha narxi.

6. Qabul qiluvchi uchun operatsiyaning oʻrtacha narxi.

7. Operatsiyalar hajmining oʻrtacha oylik oʻsish surʼati.

8. Toʻlov amalga oshirish boʻyicha operatsiyalar hajmining naqd pul yechish boʻyicha operatsiyalar hajmiga nisbati.

9. Mijozlar tomonidan bahslashilgan operatsiyalar ulushi (operatsiyalar soni boʻyicha).

10. Mijozlar tomonidan bahslashilgan operatsiyalar ulushi (operatsiyalar hajmi boʻyicha).

11. Mijozlarga qoplab berilgan bahslashilgan operatsiyalar ulushi (operatsiyalar soni boʻyicha).

12. Mijozlarga qoplab berilgan bahslashilgan operatsiyalar ulushi (operatsiyalar hajmi boʻyicha).

III. Kreditlash sohasidagi loyihalar uchun indikatorlar

1. Berilgan kreditlarning (qarzlarning) umumiy hajmi.

2. Berilgan kreditlarning (qarzlarning) umumiy soni.

3. Berilishi maʼqullangan kreditlarning (qarzlarning) oʻrtacha miqdori.

4. Kredit (qarz) olish uchun maʼqullangan arizalar ulushi.

5. Toʻlovlar boʻyicha kechikishlarga yoʻl qoʻygan mijozlar ulushi.

6. Berilgan kreditlar (qarzlar) boʻyicha qarzdorliklarning oʻrtacha miqdori.

7. Berilgan kreditlar (qarzlar) boʻyicha qarzdorliklarning umumiy hajmi.

8. Kredit (qarz) berish toʻgʻrisida qaror qabul qilishning oʻrtacha vaqti.

IV. Markaziy bankning Moliyaviy ommaboplik, texnologiyalar va innovatsiyalar qoʻmitasi tomonidan belgilangan boshqa indikatorlar.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 28-sentabrdagi 25/2-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2022-yil 30-avgustdagi 19/14-son “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan moliyaviy xizmatlar sohasidagi maxsus huquqiy rejimni joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori (roʻyxat raqami 3391, 2022-yil 4-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.10.2022-y., 10/22/3391/0892-son).

2. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 10-iyuldagi 14/10-son qarori (roʻyxat raqami 3658, 2025-yil 8-avgust) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.08.2025-y., 10/25/3658/0713-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchaning 5-bandi .

Rais T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2026-yil 28 sentabr,

25/2-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.10.2026 y., 10/26/3956/1050-son)

lex.uz