📅 2026-yil 20-oktabr · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 20-oktabr · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 20 октябрь · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 октября 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 October 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 28 апрелда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 8 августда маъқулланган
Кейинги йилларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга қонун талабларини бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш ва бундай ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин тадбиркорлик субъектининг иш фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар сақланиб қолмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар доирасига тааллуқли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига тадбиркорлик субъектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан чиқарилган солиқ органининг қарорига нисбатан тадбиркорлик субъекти томонидан эътироз билдирилган тақдирда, ушбу ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш масаласи суд тартибида кўриб чиқилишини, чиқарилган қарорни мазкур операцияларни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач бекор қилиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилган тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этишга ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1153-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1328-модда; 2026 йил, № 2, 132-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 217-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар «тўхтатиб туриш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 219-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3) банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризага — солиқ тўловчи томонидан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун асос бўладиган қонун талаблари бузилганлигини тасдиқловчи далил, солиқ органи томонидан солиқ тўловчига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома юборилганлигининг далили, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги солиқ органининг қарори юзасидан билдирган эътирози»;
3) 222-модда учинчи қисмининг 4-бандидаги «тўхтатиб қўйилганлиги» деган сўзлар «тўхтатиб турилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 6, 729, 731-моддалар, № 8, 971-модда, № 10, 1153-модда, № 12, 1322, 1324, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 3, 251, 255-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 111-модда :
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчи (солиқ агенти) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги солиқ органининг қарори юзасидан эътироз билдирган тақдирда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг эътироз тақдим этилган кундан кейин уч кундан кечиктирмай берган аризасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунига қадар тўхтатиб турилади»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан бартараф этилган тақдирда, солиқ органи солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорини ушбу Кодекснинг 112-моддасига мувофиқ бекор қилади»;
2) 112-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
«5) ушбу Кодекс 111-моддасининг учинчи қисмида белгиланган ҳоллар асосида — солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни рад этиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирган кунда».
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 октябрь,
ЎРҚ- 1183 -сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga tadbirkorlik subyektlari uchun tartibga solish yukini kamaytirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2026-yil 28-aprelda qabul qilingan Senat tomonidan 2026-yil 8-avgustda maʼqullangan
Keyingi yillarda tadbirkorlik subyektlarining huquqlarini, erkinliklarini va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish mexanizmlarini takomillashtirish borasida salmoqli ishlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga qonun talablarini buzgan tadbirkorlik subyektlariga nisbatan huquqiy taʼsir choralarini qoʻllash va bunday huquqbuzarlik bartaraf etilganidan keyin tadbirkorlik subyektining ish faoliyatini tezda tiklash imkoniyatini cheklaydigan ayrim ortiqcha maʼmuriy tartib-taomillar saqlanib qolmoqda.
Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksiga banklardagi hisobvaraqlar boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish tarzidagi huquqiy taʼsir chorasini qoʻllash toʻgʻrisidagi arizaga ilova qilinadigan hujjatlar doirasiga taalluqli oʻzgartirishlar kiritilmoqda.
Shuningdek Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga tadbirkorlik subyektining banklardagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish yuzasidan chiqarilgan soliq organining qaroriga nisbatan tadbirkorlik subyekti tomonidan eʼtiroz bildirilgan taqdirda, ushbu huquqiy taʼsir chorasini qoʻllash masalasi sud tartibida koʻrib chiqilishini, chiqarilgan qarorni mazkur operatsiyalarni toʻxtatib turish uchun asos boʻlgan holatlar bartaraf etilgach bekor qilish tartibini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Ushbu Qonun banklardagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalar toʻxtatib turilgan tadbirkorlik subyektlarining oʻz faoliyatini tezda tiklash imkoniyatini cheklaydigan ortiqcha tartib-taomillarni bartaraf etishga va tadbirkorlik subyektlari faoliyatining barqarorligini taʼminlashga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 24-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-461-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 2-ilova, № 7, 433-modda, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261, 266-moddalar, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 10-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 463-modda, № 6, 577-modda, № 8, 787-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda, № 12, 1008-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 12, 1280, 1286-moddalar; 2025-yil, № 3, 373-modda, № 6, 729-modda, № 9, 1042-modda, № 10, 1153-modda, № 11, 1237-modda, № 12, 1328-modda; 2026-yil, № 2, 132-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 217-modda birinchi qismining beshinchi xatboshisidagi “toʻxtatib qoʻyish, bundan qonunda nazarda tutilgan hollar mustasno” degan soʻzlar “toʻxtatib turish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 219-modda birinchi qismining 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3) banklardagi hisobvaraqlar boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi arizaga — soliq toʻlovchi tomonidan bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish uchun asos boʻladigan qonun talablari buzilganligini tasdiqlovchi dalil, soliq organi tomonidan soliq toʻlovchiga uning bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalar toʻxtatib turilishi toʻgʻrisida xabarnoma yuborilganligining dalili, soliq toʻlovchining bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi soliq organining qarori yuzasidan bildirgan eʼtirozi”;
3) 222-modda uchinchi qismining 4-bandidagi “toʻxtatib qoʻyilganligi” degan soʻzlar “toʻxtatib turilganligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 4, 519, 520, 521, 522-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar, № 6, 729, 731-moddalar, № 8, 971-modda, № 10, 1153-modda, № 12, 1322, 1324, 1328, 1329-moddalar; 2026-yil, № 3, 251, 255-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 111-modda :
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror soliq organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan qabul qilinishi mumkin. Soliq toʻlovchi (soliq agenti) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi soliq organining qarori yuzasidan eʼtiroz bildirgan taqdirda, soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror soliq organining eʼtiroz taqdim etilgan kundan keyin uch kundan kechiktirmay bergan arizasiga asosan sud tomonidan qabul qilinishi mumkin. Bunda soliq toʻlovchining (soliq agentining) bank hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalari sud tomonidan qaror qabul qilinguniga qadar toʻxtatib turiladi”;
quyidagi mazmundagi yettinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Ushbu moddaning uchinchi qismida nazarda tutilgan hollar soliq toʻlovchi (soliq agenti) tomonidan bartaraf etilgan taqdirda, soliq organi soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarorini ushbu Kodeksning 112-moddasiga muvofiq bekor qiladi”;
2) 112-moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi 5-band bilan toʻldirilsin:
“5) ushbu Kodeks 111-moddasining uchinchi qismida belgilangan hollar asosida — soliq toʻlovchining (soliq agentining) bankdagi hisobvaraqlari boʻyicha operatsiyalarni toʻxtatib turishni rad etish toʻgʻrisidagi sudning qarori qonuniy kuchga kirgan kunda”.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi, Soliq qoʻmitasi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
5-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 20-oktabr,
OʻRQ- 1183 -son