UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 20-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 20 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 октября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 October 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

НАМУНАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НАМУНАСИ

НАМУНАСИ

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини рақамлаштириш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича рақамли хизматлардан фойдаланиш учун фуқароларга қўшимча қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини рақамлаштириш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сон қарори билан:

хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш;

фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини расмийлаштириш учун ариза юбориш бўйича давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш имконияти яратилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ички ишлар вазирлиги:

а) икки ой муддатда:

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан ЯИДХП ва давлат хизматлари марказлари орқали электрон мурожаат қилиш учун зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

б) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда:

ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари ЯИДХП ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 октябрдаги 579-сон қарорига 1-ИЛОВА

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш учун Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда — ДХМ) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, унга нисбатан турмуш ўртоғи, тўғри шажара бўйича биринчи, иккинчи, учинчи даражали ва ён шажара бўйича қариндошлар-ватандошларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

ватандошлар — хорижга чиққан ва чет эл фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини олган, Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистондан чиқиб кетган шахслар ва уларнинг авлодлари ёки этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқада бўлиш хоҳишида бўлган хорижда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ватандошнинг оила аъзолари — ватандошнинг турмуш ўртоғи, унинг ота-онаси ва фарзандлари (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар).

3. Давлат хизмати ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

5. Ариза берувчи ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун ўз хоҳишига кўра ДХМга ўзи келиб ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тўлдиради.

7. Сўровномага қуйидагилар электрон шаклда илова қилинади:

таклиф қилинаётган ватандошнинг 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги фотосурати;

ватандошнинг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси;

ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) нусхалари;

агар ватандош Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари билан бирга келадиган бўлса, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

8. Ариза берувчи ДХМ ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномага тегишли маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон рақамли имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси ДХМ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

9. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божини тўлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат божи тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

10. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ДХМга келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари фаолиятини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари фаолиятини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган давлат божи суммаси қайтарилмайди.

3-боб. Сўровномани кўриб чиқиш тартиби

12. Сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб, унда кўрсатилган маълумотлар ваколатли орган томонидан икки иш куни ичида автоматлаштирилган электрон ахборот тизимлари орқали ўрганилади.

13. Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, сўровномадаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, ваколатли орган ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан иборат муддат (имконият) беради.

Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган томонидан ЯИДХП орқали шу куннинг ўзида электрон шаклда ариза берувчига юборилади.

Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровномани кўриб чиқиш муддати хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади.

14. Ариза берувчи томонидан сўровнома ушбу Регламентда назарда тутилган маълумотлар билан тўлиқ тақдим этилганда ҳамда уларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда сўровнома электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига ва Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — махсус ваколатли органлар) юборилади.

15. Махсус ваколатли органлар томонидан етти иш куни ичида ватандошни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида электрон тизим орқали хулоса тақдим этилади ҳамда тасдиқ коди юборилади.

16. Қуйидаги ҳолларда сўровномани қаноатлантириш рад этилади:

ариза берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 13-банди биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги хато ҳамда камчиликлар бартараф этилмаганда;

ариза берувчи томонидан ёлғон маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганда;

махсус ваколатли органлар томонидан ватандошни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этилганда;

ариза берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 9-бандида белгиланган давлат божи тўланмаганда.

4-боб. Таклифномани расмийлаштириш

17. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш натижалари ижобий деб топилганда, ваколатли орган томонидан бир иш кунида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код билан ҳимоя қилинган электрон шаклдаги таклифнома расмийлаштирилади ва ДХМга (марказ орқали мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига тегишли хабарнома юборилади. Ариза берувчи таклифномани электрон шаклда юклаб олади.

18. ДХМ таклифнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади. ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга таклифномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этади.

19. Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади.

Ариза берувчи ушбу муддат мобайнида таклифномани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига кириш визаларини расмийлаштириш учун тақдим этади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

20. Давлат хизмати кўрсатиш асоссиз рад этилганда ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

21. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Хорижда истиқомат қилаётган қариндошлар-ватандошларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (кейинги ўринларда — ариза берувчи) 1. Ватандош ва унинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — ДХМ) мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади. 2. С ўровномани электрон тўлдиради ҳамда унга талаб этиладиган ҳужжатларни илова қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Ариза берувчи Ўзбекистон Республикасининг « Давлат божи тўғрисида » ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божини тўлайди. Мурожаат қилинганда 3-босқич Миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) 1. Сўровномада кўрсатилган маълумотлар ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганади. 2. Сўровномадаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, талаб этиладиган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, ариза берувчига камчиликларни кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан иборат муддат (имконият) беради. 3. Сўровномада кўрсатилган маълумотлар ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда ҳамда уларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда сўровнома Давлат хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — махсус ваколатли органлар) юборади. Икки иш кунида 4-босқич Махсус ваколатли органлар Ватандошни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида электрон тизим орқали хулоса тақдим этади ҳамда тасдиқ кодини юборади. Етти иш кунида 5-босқич Ваколатли орган Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш натижалари ижобий деб топилганда, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган таклифномани расмийлаштиради ҳамда ДХМга (марказ орқали мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади. Бир иш кунида ДХМ ДХМ таклифнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади. 10 дақиқа мобайнида Ариза берувчи Таклифномани электрон шаклда юклаб олади.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Хорижда истиқомат қилаётган ватандош ва унинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар: 1. ЖШШИР 2. Ф.И.О. 3. Туғилган санаси 4. Жинси 5. Туғилган жойи 6. Яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзили 7. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури 8. Серияси ва рақами 9. Берилган санаси 10. Ким томонидан берилган 11. Телефон рақами II. Ўзбекистон Республикасига таклиф этилаётган ватандош ҳақидаги маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган санаси 3. Фуқаролиги 4. Жинси 5. Туғилган жойи тўғрисида маълумот 6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури 7. Серияси ва рақами 8. Амал қилиш муддати 9. Фотосурати Юкланганда jpeg форматида, 297х382 пиксел 300 кб ошмаган ҳажмда 10. Ватандошнинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси Юкланганда jpeg форматида, 600 кб ошмаган ҳажмда 11. Қариндошлик даражаси 12. Қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) Юкланганда jpeg форматида, 600 кб ошмаган ҳажмда 13. Меҳнат фаолияти ҳамда лавозими ҳақидаги маълумотлар 14. Ўзбекистон Республикасига кириб келганидан сўнг яшаш жойи (манзили) III. Ўзбекистон Республикасига таклиф этилаётган ватандош билан бирга келаётган вояга етмаган шахс(лар) ҳақидаги маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган санаси 3. Жинси Таклиф қилинаётган ватандош ва унинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларига риоя этишини (турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш, бўлиш муддатини узайтириш, республика ҳудудида ҳаракатланиш ҳамда белгилаб берилган бўлиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини) таъминлаш, шунингдек, қабул қилиш қоидалари бузилганлик учун жавобгарлик тўғрисида хабардорман.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисида таклифнома

ТАКЛИФНОМА QR - код (матрик штрихли код) ID рақами: VTD 00000 1. Таклиф қилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси 1.1. Манзили 2. Ватандош ҳақидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси 2.1. Фуқаролиги 2.2. Қайси давлатдан таклиф этилмоқда 2.3. Вояга етмаган фарзандлари 3. Таклифнома берилган сана 4. Таклифноманинг амал қилиш муддати 5. Тасдиқ коди

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 октябрдаги 579-сон қарорига 2-ИЛОВА

Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда — ДХМ) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар;

фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати (кейинги ўринларда — ҳаракатланиш ҳужжати) — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилмага (чипга) эга бўлган ҳужжат.

3. Давлат хизмати ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ўз хоҳишига кўра ДХМга ўзи келиб ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

7. Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни сўровноманинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ундаги маълумотлар тўғрилиги ариза берувчи томонидан текширилади ва ариза берувчини идентификация ва верификация қилиш воситалари орқали тасдиқланади.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, шахсини «One-ID» тизими орқали идентификация қилиш орқали сўровномани тасдиқлайди.

3-боб. Сўровномани кўриб чиқиш тартиби

9. Сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида ариза берувчининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган жойидаги ваколатли орган томонидан кўриб чиқилади.

10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

11. Сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланмаган тақдирда давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.

12. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан ариза берувчига ўзининг биографик маълумотларини, рақамли фотосурат ва бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) маълумотларни ваколатли органга келиб топшириши тўғрисида ДХМга ёки ЯИДХПдаги ариза берувчининг шахсий кабинетига тегишли хабарнома юборилади.

13. Ариза берувчи ДХМ ёки ЯИДХП орқали хабарнома олган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида зарур бўлган ҳужжатлар билан ваколатли органга мурожаат этади.

14. Ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармонига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатиш асоссиз рад этилганда, шунингдек, ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

16. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи) 1. Ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган жойидаги ваколатли органга юборади. 2. Ў зи келиб мурожаат этган тақдирда ДХМ ходими ариза берувчи номидан электрон сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган жойидаги ваколатли органга юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари 1. Келиб тушган сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади. 2. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда ваколатли органга зарур бўлган ҳужжатлар билан келиб мурожаат этиши лозимлиги тўғрисида ДХМга ёки ЯИДХПдаги ариза берувчининг шахсий кабинетига хабарнома юборилади. 3. Сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаган тақдирда давлат хизматини кўрсатишни рад этади. Уч иш кунида 3-босқич Ариза берувчи Тегишли хабарномани олганидан сўнг зарур бўлган ҳужжатлар билан ваколатли органга шахсан келиб мурожаат этади. Хабарнома олганидан сўнг бир ой муддатда

Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун СЎРОВНОМА ЖШШИР 1. Фамилияси Исми 2. Жинси Э А Отасининг исми 3. Олдин бошқа фамилия, исм, отасининг исмида бўлганмисиз, агар ўзгарган бўлса қуйидагиларни тўлдиринг ҳа йўқ Фамилияси Исми Отасининг исми 4. Туғилган йили, ойи, куни, жойи йил кун ой жой 5. Маълумот учун Телефон: (___)-_________________ Эл. почта манзили:____________________ (мавжуд бўлса) 6. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат (яшаш гувоҳномаси) Серияси Рақами Берилган санаси 7. Сўровномада ёлғон маълумотларнинг мавжудлиги ҳаракатланиш ҳужжатини беришда рад этилишига сабаб бўлишидан хабардорман Сўровнома тақдим этилган сана

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 октябрдаги 579-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 11-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чет элдан чет эл фуқароларини таклиф қилмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз хоҳишига кўра яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларига ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом матни ва унга иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик визаларни бериш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ватандошлар — хорижга чиққан ва чет эл фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини олган, Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистондан чиқиб кетган шахслар ва уларнинг авлодлари ёки этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқада бўлиш хоҳишида бўлган хорижда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

ватандошнинг оила аъзолари — ватандошнинг турмуш ўртоғи, унинг ота-онаси ва фарзандлари (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар);

таклиф қилувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, унга нисбатан турмуш ўртоғи, тўғри шажара бўйича биринчи, иккинчи, учинчи даражали ва ён шажара бўйича қариндошлар-ватандошларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

VTD турдаги кириш визаси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган қариндошлари томонидан берилган таклифнома асосида келадиган, амал қилиши мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чекланмаган марта ташриф буюрадиган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари учун 2 йил муддатга бериладиган виза тоифаси.

2-боб. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тартиби

3. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун таклиф қилувчи ўз хоҳишига кўра яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда — МваП бўлинмаси) ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Таклиф қилувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, МваП бўлинмаси ходими таклиф қилувчи номидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон сўровномани тўлдиради.

4. Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

таклиф қилинаётган ватандошнинг 1 дона 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги расми, хорижга чиқиш миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси;

таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) нусхаси;

агар ватандош Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари билан биргаликда келиш ниятида бўлса, уларнинг ҳар бирининг шахсини ва қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхалари.

5. Таклиф қилувчи давлат хизмати кўрсатилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божини тўлайди.

6. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари фаолиятини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига.

7. Таклиф қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Таклиф қилувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган давлат божи суммаси қайтарилмайди.

8. МваП бўлинмаси томонидан сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги электрон ахборот тизими ёрдамида икки иш куни ичида текширилади.

9. МваП бўлинмаси томонидан киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилгандан сўнг сўровнома электрон ахборот тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармасига ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) юборилади.

Ваколатли органлар етти иш куни ичида ватандошни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида электрон тизим орқали хулоса тақдим этади ҳамда тасдиқ кодини юборади.

10. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш натижалари ижобий деб топилганда, МваП бўлинмаси томонидан бир иш куни давомида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код (матрик штрихли код) билан ҳимояланган таклифнома расмийлаштирилади ҳамда таклиф қилувчига (ёки нотариал тасдиқланган ишончнома асосида унинг қонуний вакилига) тақдим этилади.

11. Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади.

3-боб. Ватандошларга Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш тартиби

12. Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визалари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса -халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.

13. Ватандошларга кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш учун таклиф қилувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиб қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган шаклда визани расмийлаштириш учун ариза;

e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;

МваП бўлинмаси томонидан берилган таклифнома;

таклиф қилинаётган ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;

кириш визалари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда — авиачипта ёки бронь нусхалари;

давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

14. Тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак.

15. Мурожаат ижобий ҳал этилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амал қилиш муддати икки йил бўлган кўп марталик «VTD» турдаги кириш визаси расмийлаштирилади.

Бунда визанинг амал қилиш муддати таклиф қилинаётган шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги лозим.

4-боб. Ватандошларни ички ишлар органларида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби

16. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган ватандошлар ўз хоҳишларига кўра жойлаштириш воситаларида, даволаш муассасаларида ёки таклиф қилувчига тегишли бўлган уй-жой майдонида МваП бўлинмаси томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган ҳолда яшашлари мумкин.

17. Таклиф қилувчи ватандошни ўзига тегишли бўлган уй-жой майдонида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ватандош Ўзбекистон Республикасига кириб келганидан сўнг уч иш куни давомида ҳудудий МваП бўлинмасига мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати, Ўзбекистон Республикасига кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлар бундан мустасно);

визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлардан келган ватандошларнинг таклиф қилувчи билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар нусхаси олиниб асли қайтариб берилади);

турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) паспортини (яшаш гувоҳномасини) ёки ID-картасини, шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаганда эса нотариал тартибда тасдиқланган ариза (розилигини) тақдим этаётган шахснинг паспортини (яшаш гувоҳномасини) ёки ID-картасини;

ўн олти ёшга тўлмаган бола аризада кўрсатилган тақдирда, унинг ҳаракатланиш ҳужжатини.

Давлат божи тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

18. Ҳужжатларни қабул қилган МваП бўлинмаси масъул ходими ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади ҳамда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ватандошни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон сўровномани (аризани) шакллантиради.

Бунда электрон сўровномада (аризада) турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдонини бериш тўғрисидаги розилиги фойдаланувчини идентификация ва верификация қилиш воситалари орқали тасдиқланади, зарур бўлган тақдирда эса мулкдор (мулкдорлар) томонидан электрон сўровноманинг (аризанинг) қоғоздаги кўчирма нусхаси имзоланади.

МваП бўлинмаси масъул ходими ҳужжатларни расмийлаштирганидан кейин бир иш куни мобайнида ватандошни «E-mehmon» тизимида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказади ҳамда таклиф қилувчига турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ QR-код билан ҳимояланган қайд варағини беради.

Бунда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш муддати ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва виза муддатидан ортиқ бўлмаслиги лозим.

5-боб. Ўзбекистон Республикасида вақтинча яшовчи ватандошларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

19. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя этишлари ҳамда ўзи турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилда яшаши шарт.

20. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ватандошлар вақтинча яшаш манзилларини республиканинг бошқа ҳудудига ўзгартирса, аввалги манзилларидан чиқиб кетганларидан сўнг уч иш кунидан, бир ҳудуд (вилоят, шаҳар, туман) ичида ўзгартирса кейинги иш кунидан кечикмай, ҳудудий МваП бўлинмасига, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларига турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун бевосита ёхуд таклиф қилувчи қариндошлари орқали мурожаат этишлари лозим.

21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа манзилида уч кундан ортиқ бўлиш истагини билдирсалар, амалдаги турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинмасдан, бўлиш муддатига турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.

Бунинг учун янги манзилдаги ҳудудий МваП бўлинмасига мазкур Низомнинг тегишлилиги бўйича 17-бандида белгиланган ҳужжатлар тақдим этилади.

Бунда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат божи такроран ундирилмайди ҳамда янги манзилдаги турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш муддати аввалги турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш муддатидан ошмаслиги лозим.

22. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида бундан буён қолишга қонуний асослари бўлмаса, виза ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги муддатлари тугагунча мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишлари лозим.

23. Ватандошлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари, таълим олишлари, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин.

24. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномани (кейинги ўринларда — тасдиқнома) олиш масаласида ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ёки Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментига мурожаат қилишлари мумкин.

25. Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома олиш ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши масалалари Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 сентябрдаги 593-сон қарори билан тартибга солинади.

26. Ватандошларнинг «VTD» турдаги визалари меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун берилган тасдиқнома ёки таълим муассасаси билан тузилган шартнома муддатига узайтирилганда виза тури ўзгармайди.

27. Агар ватандош шахсини тасдиқловчи ҳужжатни турли сабабларга кўра алмаштирса, амал қилиш муддати тугамаган эски ҳужжатдаги виза ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлик қайд варағи МваП бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда янгисига ўтказиб берилиши мумкин.

6-боб. Якунловчи қоидалар

28. Ватандошларнинг кириш визаси ва турган жойи бўйича рўйхати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги ёки жинояти учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилаётганда;

таклифнома, визани расмийлаштириш ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши вақтида ёлғон маълумот ёки қалбаки ҳужжат тақдим этилганлиги аниқланганда;

яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилганда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда.

29. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

30. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган ҳамда бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган ватандошлар ҳақида жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятлари, турар жой мулкдорлари зудлик билан ҳудудий ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.

31. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Таклиф қилувчи Ватандошни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмасига (кейинги ўринларда — МваП бўлинмаси) мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Таклиф қилувчи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган давлат божини тўлайди. Мурожаат қилинганда 3-босқич МваП бўлинмаси Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилганидан сўнг сўровномани электрон ахборот тизими орқали Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармасига ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига (ваколатли орган) юборади. Икки иш кунида 4-босқич Давлат хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги (ваколатли орган) Ватандошни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиниши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этади ҳамда тасдиқ кодини юборади. (электрон ахборот тизими орқали) Етти иш кунида 5-босқич МваП бўлинмаси QR-код (матрик штрихли код) қўйилган таклифномани расмийлаштирилади ҳамда таклиф қилувчига тақдим қилади. Бир иш кунида 6-босқич Таклиф қилувчи Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига кириш визасини расмийлаштириш учун мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Таклифномада кўрсатилган муддатларда 7-босқич Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикасига ватандошни таклиф қилувчидан белгиланган намунадаги виза учун аризасини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади. Мурожаат қилинганда 8-босқич Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти Виза учун аризаси ўрганиб чиқилганидан сўнг, агар ватандошнинг Ўзбекистон Республикасига кириб келишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмаса, «VTD» кириш виза турини расмийлаштириш ва бериш учун чет элдаги консуллик муассасасига тасдиқ кодини юборади. Беш иш куни давомида 9-босқич Таклиф қилувчи Ватандош Ўзбекистон Республикасига кириб келганидан сўнг ҳудудий МваП бўлинмасига мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Уч иш куни давомида 10-босқич МваП бўлинмаси Ҳужжатларни қабул қилиб, уларнинг ҳақиқийлигини текширади ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон сўровномани (аризани) шакллантириб, «E-mehmon» тизимига юклайди. Ҳужжатлар расмийлаштирганидан кейин «E-mehmon» тизимида ватандош турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги QR-код билан ҳимояланган қайд варағини таклиф қилувчига беради. Бир иш кунида

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА Хорижда истиқомат қилаётган ватандош ва унинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича СЎРОВНОМА I. Таклиф қилувчи тўғрисида маълумотлар: 1. ЖШШИР 2. Ф.И.О. 3. Туғилган санаси 4. Жинси 5. Туғилган жойи 6. Яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзили 7. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури 8. Серияси ва рақами 9. Берилган санаси 10. Ким томонидан берилган 11. Телефон рақами II. Ўзбекистон Республикасига таклиф этилаётган ватандош ҳақидаги маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган санаси 3. Фуқаролиги 4. Жинси 5. Туғилган жойи тўғрисида маълумот 6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури 7. Серияси ва рақами 8. Амал қилиш муддати 9. Фотосурати Юкланганда jpeg форматида, 297х382 пиксел 300 кб ошмаган ҳажмда 10. Ватандошнинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси Юкланганда jpeg форматида, 600 кб ошмаган ҳажмда 11. Қариндошлик даражаси 12. Қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) Юкланганда jpeg форматида, 600 кб ошмаган ҳажмда 13. Меҳнат фаолияти ҳамда лавозими ҳақидаги маълумотлар 14. Ўзбекистон Республикасига кириб келганидан сўнг яшаш жойи (манзили) III. Ўзбекистон Республикасига таклиф этилаётган ватандош билан бирга келаётган вояга етмаган шахс(лар) ҳақидаги маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган санаси 3. Жинси Таклиф қилинаётган ватандошнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларига риоя этишини (турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш, бўлиш муддатини узайтириш, республика ҳудудида ҳаракатланиш ҳамда белгилаб берилган бўлиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини) таъминлаш, шунингдек, қабул қилиш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида хабардорман.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисида таклифнома

ТАКЛИФНОМА QR - код (матрик штрихли код) ID ра қ ами: VTD 00000 1. Таклиф қилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар : ф амилия си, исми, отасининг исми, туғилган санаси 1.1 Манзили 2. Ватандош ҳақидаги маълумот лар : фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси 2.1 . Фуқаролиги 2.2 . Қайси давлатдан таклиф этилмоқда 2.3 . Вояга етмаган фарзандлари 3. Таклифнома берилган сана 4. Таклифноманинг амал қилиш муддати 5. Тасдиқ коди

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

НАМУНА Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ________________________________________________________________________________________ ( ариза Консуллик-ҳуқуқий департамент ёки унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбари номига ёзилади ) (таклиф қилувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, доимий яшаш манзили ва телефон рақами) ВИЗАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА АРИЗА Қуйидаги ватандошга виза расмийлаштиришда ёрдам беришингизни сўрайман: 1. Ватандошнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг аввалги фамилияси, исми, отасининг исми (паспорти асосида ва лотин босма ҳарфлари билан) 2. Фуқаролиги (аввалги фуқаролиги) 3. Туғилган вақти (йил, кун, ой) ва жойи (шаҳар ва мамлакат) 4. Жинси 5. Паспорт тури, рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати 6. Иш (ўқиш) жойи (ташкилотнинг тўлиқ номи ва лавозими) 7. Ўзбекистонга сафар мақсади ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва персонал лаштириш бўлин м а лари томонидан берилган таклифнома рақами 8. Қариндошлик даражаси 9. Ўзбекистон Республикасида турган вақтда яшайдиган манзили 10. Ўзбекистонда яшаш муддати 11. Виза олиш жойи (давлат/шаҳар) Ўзбекистон Республикасининг________даги элчихонаси/ к онсулхонаси 12. Ватандошни турар жой билан таъминлаш ва ўз вақтида ички ишлар органларининг миграция ва персонал лаштириш бўли нм а ларида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти Изоҳ. Таклиф қилувчи шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ёки ҳудудий бўлинмаларига ва таклиф қилинаётган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги консуллик муассасасига ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши ватандошга виза расмийлаштиришни тўхтатишга ёки уни бекор қилишга олиб келади. Сана Имзо Ф.И.О.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

НАМУНА Ватандош ва унинг оила аъзоларини турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида СЎРОВНОМА (АРИЗА) I. Турган жойи бўйича рўйхатга олинаётган ватандош ҳақида маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. Туғилган санаси ва жойи 3. Жинси 4. Фуқаролиги 5. Ҳаракатланиш ҳужжати (серияси ва рақами) 6. Ҳаракатланиш ҳужжати берилган сана ва амал қилиш муддати 7. Иш / ўқиш жойи, лавозими / ўқув курси 8. Ўзбекистонга кириб келган санаси 9. Қайси давлатдан келган 10. Келишдан мақсади 11. Виза тури ва рақами, 12. Виза берилган сана ва амал қилиш муддати 13. Виза ким томонидан берилган 14. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилаётган манзил 15. Кадастр рақами 16. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиладиган муддат II. Ватандошни таклиф қилувчи шахс ҳақида маълумотлар: 1. Ф.И.О. 2. ЖШШИР 3. Туғилган санаси 4. Телефон рақами 5. Яшаш манзили III. Турган жойи бўйича рўйхатга олинаётган ватандошнинг вояга етмаган фарзандлари ҳақида маълумотлар: Қариндошлик даражаси Ф.И.О. Туғилган йили ва жойи Ўғли Қизи

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида қайд варағи

Манзил: Республика: Вилоят: Шаҳар: Туман: Кўча: Уй: Хонадон: Кадастр рақами: 1. Фамилия: 2. Исми: 3. Отасини исми: 4. Туғилган санаси: 5. Фуқаролиги: 6. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжат серияси/рақами/берилган санаси/амал қилиш муддати 7. Виза тури/рақами/берилган санаси/амал қилиш муддати 8. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган муддати 9. Келишдан мақсади 10. Берган орган 11. Чоп этилган сана Қайд варағи унда кўрсатилган муддатгача миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан ҳақиқийдир Қайд варағи ўлчами 11 х 8,5 см ».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 ноябрдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-иловада :

«I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот» бўлимининг 6-позициясидаги «Доимий ёки вақтинча яшаш жойи» сўзлари «Яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзили» сўзлари билан алмаштирилсин;

«II. Ўзбекистон Республикасига таклиф қилинаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақидаги маълумотлар» бўлими қуйидаги мазмундаги 13-позиция билан тўлдирилсин:

« 13. Ўзбекистон Республикасига кириб келганидан сўнг яшаш жойи (манзили) » ;

қуйидаги мазмундаги «изоҳ» қисми билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 20 октябрь,

579 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 09/26/579/1058-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

NAMUNASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NAMUNASI

NAMUNASI

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning biometrik harakatlanish hujjatlarini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlarining migratsiya va personallashtirish sohasidagi faoliyatini raqamlashtirish orqali sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 19-yanvardagi PQ-14-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish boʻyicha raqamli xizmatlardan foydalanish uchun fuqarolarga qoʻshimcha qulay sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlarining migratsiya va personallashtirish sohasidagi faoliyatini raqamlashtirish orqali sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 19-yanvardagi PQ-14-son qarori bilan:

xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish;

fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning biometrik harakatlanish hujjatlarini rasmiylashtirish uchun ariza yuborish boʻyicha davlat xizmatlarini Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatish imkoniyati yaratilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;

Fuqaroligi boʻlmagan shaxsning biometrik harakatlanish hujjatini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Ichki ishlar vazirligi:

a) ikki oy muddatda:

Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda davlat xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan YIDXP va davlat xizmatlari markazlari orqali elektron murojaat qilish uchun zarur boʻlgan axborot tizimlarini oʻzaro integratsiya qilish choralarini koʻrsin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

b) Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda:

ushbu qaror bilan tasdiqlanayotgan maʼmuriy reglamentlar boʻyicha davlat xizmatlari YIDXP hamda davlat xizmatlari markazlari orqali joriy etilishini taʼminlasin;

YIDXPda davlat xizmatlarini koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;

v) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 20-oktabrdagi 579-son qaroriga 1-ILOVA

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish uchun Davlat xizmatlari markazi (keyingi oʻrinlarda — DXM) hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashovchi, unga nisbatan turmush oʻrtogʻi, toʻgʻri shajara boʻyicha birinchi, ikkinchi, uchinchi darajali va yon shajara boʻyicha qarindoshlar-vatandoshlarga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;

vatandoshlar — xorijga chiqqan va chet el fuqaroligini yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs maqomini olgan, Vataniga maʼnaviy va madaniy nuqtai nazardan mansublikni his qilgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi bilan madaniy-gumanitar, ijtimoiy-iqtisodiy va boshqa aloqalarni rivojlantirishga harakat qilayotgan Oʻzbekistondan chiqib ketgan shaxslar va ularning avlodlari yoki etnik, til va madaniy-tarixiy nuqtai nazardan oʻzini oʻzbeklar yoki qoraqalpoqlar sifatida identifikatsiya qilgan hamda Oʻzbekiston bilan har tomonlama aloqada boʻlish xohishida boʻlgan xorijda istiqomat qilayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;

vatandoshning oila aʼzolari — vatandoshning turmush oʻrtogʻi, uning ota-onasi va farzandlari (farzandlikka oluvchilar va farzandlikka olinganlar).

3. Davlat xizmati ichki ishlar organlarining migratsiya va personallashtirish boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

4. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

5. Ariza beruvchi vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish uchun oʻz xohishiga koʻra DXMga oʻzi kelib yoki davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi.

6. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, DXM xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron toʻldiradi.

7. Soʻrovnomaga quyidagilar elektron shaklda ilova qilinadi:

taklif qilinayotgan vatandoshning 3,5 x 4,5 sm oʻlchamdagi fotosurati;

vatandoshning xorijga chiqish milliy pasporti yoki harakatlanish hujjati nusxasi;

vatandosh bilan qarindoshlik darajasini tasdiqlovchi hujjatlar (nikoh tuzilganligi va tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi hujjatlar) nusxalari;

agar vatandosh Oʻzbekiston Respublikasiga oila aʼzolari bilan birga keladigan boʻlsa, ularning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari.

8. Ariza beruvchi DXM yoki YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomaga tegishli maʼlumotlar kiritilib, unga ilova qilinadigan hujjatlar rasmiylashtirilgandan soʻng ariza beruvchi uni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (elektron raqamli imzo, Mobile-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi DXMga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi DXM xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqa mobaynida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.

YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

9. Ariza beruvchi davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda davlat bojini toʻlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etganda, davlat boji summasining 90 foizi undiriladi.

Davlat boji toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanadi.

10. Davlat boji summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) DXMga kelib murojaat etganda:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Migratsiya va personallashtirish boʻlinmalari faoliyatini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali davlat xizmati koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Migratsiya va personallashtirish boʻlinmalari faoliyatini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi.

11. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan davlat boji summasi qaytarilmaydi.

3-bob. Soʻrovnomani koʻrib chiqish tartibi

12. Soʻrovnoma kelib tushgan vaqtdan boshlab, unda koʻrsatilgan maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan ikki ish kuni ichida avtomatlashtirilgan elektron axborot tizimlari orqali oʻrganiladi.

13. Ariza beruvchi tomonidan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, soʻrovnomadagi maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganda yoki toʻliq koʻrsatilmaganda, vakolatli organ ariza beruvchiga kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda, xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish uchun kamida besh ish kunidan iborat muddat (imkoniyat) beradi.

Kamchiliklarni bartaraf etish zarurligi toʻgʻrisidagi xabarnoma vakolatli organ tomonidan YIDXP orqali shu kunning oʻzida elektron shaklda ariza beruvchiga yuboriladi.

Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnomani koʻrib chiqish muddati xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish vaqtida toʻxtatib turiladi.

14. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnoma ushbu Reglamentda nazarda tutilgan maʼlumotlar bilan toʻliq taqdim etilganda hamda ularning haqqoniyligi tasdiqlangan taqdirda soʻrovnoma elektron tizim orqali Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatiga va Tashqi ishlar vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — maxsus vakolatli organlar) yuboriladi.

15. Maxsus vakolatli organlar tomonidan yetti ish kuni ichida vatandoshni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida elektron tizim orqali xulosa taqdim etiladi hamda tasdiq kodi yuboriladi.

16. Quyidagi hollarda soʻrovnomani qanoatlantirish rad etiladi:

ariza beruvchi tomonidan mazkur Reglamentning 13-bandi birinchi xatboshisida belgilangan muddat ichida soʻrovnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlardagi xato hamda kamchiliklar bartaraf etilmaganda;

ariza beruvchi tomonidan yolgʻon maʼlumotlar yoki qalbaki hujjatlar taqdim etilganda;

maxsus vakolatli organlar tomonidan vatandoshni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa taqdim etilganda;

ariza beruvchi tomonidan mazkur Reglamentning 9-bandida belgilangan davlat boji toʻlanmaganda.

4-bob. Taklifnomani rasmiylashtirish

17. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganish natijalari ijobiy deb topilganda, vakolatli organ tomonidan bir ish kunida ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod bilan himoya qilingan elektron shakldagi taklifnoma rasmiylashtiriladi va DXMga (markaz orqali murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga tegishli xabarnoma yuboriladi. Ariza beruvchi taklifnomani elektron shaklda yuklab oladi.

18. DXM taklifnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida uni ariza beruvchiga yuboradi va bu haqida ariza beruvchini elektron axborot tizimi orqali xabardor qiladi. DXM ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, unga taklifnomani ariza beruvchining soʻroviga koʻra elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda taqdim etadi.

19. Taklifnoma berilgan kundan boshlab uch oy davomida amal qiladi.

Ariza beruvchi ushbu muddat mobaynida taklifnomani Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamenti yoki vazirlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalariga kirish vizalarini rasmiylashtirish uchun taqdim etadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

20. Davlat xizmati koʻrsatish asossiz rad etilganda ariza beruvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

21. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Xorijda istiqomat qilayotgan qarindoshlar-vatandoshlarga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) 1. Vatandosh va uning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish uchun Davlat xizmatlari markaziga (keyingi oʻrinlarda — DXM) murojaat qiladi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi. 2. S oʻrovnomani elektron toʻldiradi hamda unga talab etiladigan hujjatlarni ilova qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Ariza beruvchi Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat boji toʻgʻrisida ” gi Qonunida belgilangan miqdorda davlat bojini toʻlaydi. Murojaat qilinganda 3-bosqich Migratsiya va personallashtirish boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) 1. Soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar hamda unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganadi. 2. Soʻrovnomadagi maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganda yoki toʻliq koʻrsatilmaganda, talab etiladigan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, ariza beruvchiga kamchiliklarni koʻrsatgan holda, xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish uchun kamida besh ish kunidan iborat muddat (imkoniyat) beradi. 3. Soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar hamda unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq taqdim etilganda hamda ularning haqqoniyligi tasdiqlangan taqdirda soʻrovnoma Davlat xavfsizlik xizmati va Tashqi ishlar vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — maxsus vakolatli organlar) yuboradi. Ikki ish kunida 4-bosqich Maxsus vakolatli organlar Vatandoshni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida elektron tizim orqali xulosa taqdim etadi hamda tasdiq kodini yuboradi. Yetti ish kunida 5-bosqich Vakolatli organ Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganish natijalari ijobiy deb topilganda, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan taklifnomani rasmiylashtiradi hamda DXMga (markaz orqali murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Bir ish kunida DXM DXM taklifnoma kelib tushgandan soʻng uni ariza beruvchiga yuboradi va bu haqida ariza beruvchini elektron axborot tizimi orqali xabardor qiladi. 10 daqiqa mobaynida Ariza beruvchi Taklifnomani elektron shaklda yuklab oladi.

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Xorijda istiqomat qilayotgan vatandosh va uning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. JSHSHIR 2. F.I.O. 3. Tugʻilgan sanasi 4. Jinsi 5. Tugʻilgan joyi 6. Yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan manzili 7. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi 8. Seriyasi va raqami 9. Berilgan sanasi 10. Kim tomonidan berilgan 11. Telefon raqami II. Oʻzbekiston Respublikasiga taklif etilayotgan vatandosh haqidagi maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan sanasi 3. Fuqaroligi 4. Jinsi 5. Tugʻilgan joyi toʻgʻrisida maʼlumot 6. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi 7. Seriyasi va raqami 8. Amal qilish muddati 9. Fotosurati Yuklanganda jpeg formatida, 297x382 piksel 300 kb oshmagan hajmda 10. Vatandoshning milliy pasporti yoki harakatlanish hujjati nusxasi Yuklanganda jpeg formatida, 600 kb oshmagan hajmda 11. Qarindoshlik darajasi 12. Qarindoshlik darajasini tasdiqlovchi hujjatlar (nikoh tuzilganligi va tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi hujjatlar) Yuklanganda jpeg formatida, 600 kb oshmagan hajmda 13. Mehnat faoliyati hamda lavozimi haqidagi maʼlumotlar 14. Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelganidan soʻng yashash joyi (manzili) III. Oʻzbekiston Respublikasiga taklif etilayotgan vatandosh bilan birga kelayotgan voyaga yetmagan shaxs(lar) haqidagi maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan sanasi 3. Jinsi Taklif qilinayotgan vatandosh va uning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish qoidalariga rioya etishini (turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtish, boʻlish muddatini uzaytirish, respublika hududida harakatlanish hamda belgilab berilgan boʻlish muddati tugagach, Oʻzbekiston Respublikasidan chiqib ketishini) taʼminlash, shuningdek, qabul qilish qoidalari buzilganlik uchun javobgarlik toʻgʻrisida xabardorman.

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish toʻgʻrisida taklifnoma

TAKLIFNOMA QR - kod (matrik shtrixli kod) ID raqami: VTD 00000 1. Taklif qilayotgan shaxs haqidagi maʼlumotlar: familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi 1.1. Manzili 2. Vatandosh haqidagi maʼlumotlar: familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi 2.1. Fuqaroligi 2.2. Qaysi davlatdan taklif etilmoqda 2.3. Voyaga yetmagan farzandlari 3. Taklifnoma berilgan sana 4. Taklifnomaning amal qilish muddati 5. Tasdiq kodi

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 20-oktabrdagi 579-son qaroriga 2-ILOVA

Fuqaroligi boʻlmagan shaxsning biometrik harakatlanish hujjatini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga fuqaroligi boʻlmagan shaxsning biometrik harakatlanish hujjatini rasmiylashtirish uchun Davlat xizmatlari markazi (keyingi oʻrinlarda — DXM) hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;

fuqaroligi boʻlmagan shaxsning biometrik harakatlanish hujjati (keyingi oʻrinlarda — harakatlanish hujjati) — Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxsning xorijda shaxsini tasdiqlovchi, harakatlanish hujjati egasining shaxsiy biografik maʼlumotlari va biometrik parametrlari kiritilgan elektron tashuvchi qurilmaga (chipga) ega boʻlgan hujjat.

3. Davlat xizmati ichki ishlar organlarining migratsiya va personallashtirish boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

4. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

6. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun oʻz xohishiga koʻra DXMga oʻzi kelib yoki davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi.

Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, DXM xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.

7. Soʻrovnoma YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda soʻrovnoma ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni soʻrovnomaning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

8. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng undagi maʼlumotlar toʻgʻriligi ariza beruvchi tomonidan tekshiriladi va ariza beruvchini identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari orqali tasdiqlanadi.

Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, shaxsini “One-ID” tizimi orqali identifikatsiya qilish orqali soʻrovnomani tasdiqlaydi.

3-bob. Soʻrovnomani koʻrib chiqish tartibi

9. Soʻrovnoma kelib tushgan vaqtdan boshlab uch ish kuni ichida ariza beruvchining yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan joyidagi vakolatli organ tomonidan koʻrib chiqiladi.

10. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishda uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi.

11. Soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi tasdiqlanmagan taqdirda davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi.

12. Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi tasdiqlangan taqdirda, vakolatli organ tomonidan ariza beruvchiga oʻzining biografik maʼlumotlarini, raqamli fotosurat va barmoqlarining elektron izlarini (16 yoshdan katta shaxslar uchun) maʼlumotlarni vakolatli organga kelib topshirishi toʻgʻrisida DXMga yoki YIDXPdagi ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga tegishli xabarnoma yuboriladi.

13. Ariza beruvchi DXM yoki YIDXP orqali xabarnoma olgan kundan boshlab, bir oy muddat ichida zarur boʻlgan hujjatlar bilan vakolatli organga murojaat etadi.

14. Vakolatli organ tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga biometrik harakatlanish hujjatini rasmiylashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida pasport tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2011-yil 5-yanvardagi PF-4262-son Farmoniga muvofiq belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Ariza beruvchi davlat xizmatini koʻrsatish asossiz rad etilganda, shuningdek, vakolatli organ xodimlarining xatti-harakati (harakatsizligi) ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

16. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Fuqaroligi boʻlmagan shaxsning biometrik harakatlanish hujjatini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Fuqaroligi boʻlmagan shaxsning biometrik harakatlanish hujjatini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxs (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) 1. Harakatlanish hujjatini olish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtgan holda elektron soʻrovnomani toʻldiradi va avtomatik tarzda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan joyidagi vakolatli organga yuboradi. 2. Oʻ zi kelib murojaat etgan taqdirda DXM xodimi ariza beruvchi nomidan elektron soʻrovnomani toʻldiradi va avtomatik tarzda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan joyidagi vakolatli organga yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Migratsiya va personallashtirish boʻlinmalari 1. Kelib tushgan soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi. 2. Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi tasdiqlangan taqdirda vakolatli organga zarur boʻlgan hujjatlar bilan kelib murojaat etishi lozimligi toʻgʻrisida DXMga yoki YIDXPdagi ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuboriladi. 3. Soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqiqatga toʻgʻri kelmagan taqdirda davlat xizmatini koʻrsatishni rad etadi. Uch ish kunida 3-bosqich Ariza beruvchi Tegishli xabarnomani olganidan soʻng zarur boʻlgan hujjatlar bilan vakolatli organga shaxsan kelib murojaat etadi. Xabarnoma olganidan soʻng bir oy muddatda

Fuqaroligi boʻlmagan shaxsning biometrik harakatlanish hujjatini rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Fuqaroligi boʻlmagan shaxsning xorijga chiqish biometrik harakatlanish hujjatini rasmiylashtirish uchun SOʻROVNOMA JSHSHIR 1. Familiyasi Ismi 2. Jinsi E A Otasining ismi 3. Oldin boshqa familiya, ism, otasining ismida boʻlganmisiz, agar oʻzgargan boʻlsa quyidagilarni toʻldiring ha yoʻq Familiyasi Ismi Otasining ismi 4. Tugʻilgan yili, oyi, kuni, joyi yil kun oy joy 5. Maʼlumot uchun Telefon: (___)-_________________ El. pochta manzili:____________________ (mavjud boʻlsa) 6. Shaxsini tasdiqlovchi hujjat (yashash guvohnomasi) Seriyasi Raqami Berilgan sanasi 7. Soʻrovnomada yolgʻon maʼlumotlarning mavjudligi harakatlanish hujjatini berishda rad etilishiga sabab boʻlishidan xabardorman Soʻrovnoma taqdim etilgan sana

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 20-oktabrdagi 579-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarori bilan tasdiqlangan Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va Oʻzbekiston Respublikasidan ketishlari tartibining 11-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Chet eldan chet el fuqarolarini taklif qilmoqchi boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar oʻz xohishiga koʻra yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzilidan qatʼi nazar, eksterritoriallik tamoyili asosida istalgan ichki ishlar organlarining migratsiya va personallashtirish boʻlinmalariga yoki Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qiladilar”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-apreldagi 326-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni ichki ishlar organlari tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom matni va unga ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni ichki ishlar organlari tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibini belgilaydi.

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik vizalarni berish hamda ularni Oʻzbekiston Respublikasi hududida turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vatandoshlar — xorijga chiqqan va chet el fuqaroligini yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs maqomini olgan, Vataniga maʼnaviy va madaniy nuqtai nazardan mansublikni his qilgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi bilan madaniy-gumanitar, ijtimoiy-iqtisodiy va boshqa aloqalarni rivojlantirishga harakat qilayotgan Oʻzbekistondan chiqib ketgan shaxslar va ularning avlodlari yoki etnik, til va madaniy-tarixiy nuqtai nazardan oʻzini oʻzbeklar yoki qoraqalpoqlar sifatida identifikatsiya qilgan hamda Oʻzbekiston bilan har tomonlama aloqada boʻlish xohishida boʻlgan xorijda istiqomat qilayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;

vatandoshning oila aʼzolari — vatandoshning turmush oʻrtogʻi, uning ota-onasi va farzandlari (farzandlikka oluvchilar va farzandlikka olinganlar);

taklif qiluvchi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashovchi, unga nisbatan turmush oʻrtogʻi, toʻgʻri shajara boʻyicha birinchi, ikkinchi, uchinchi darajali va yon shajara boʻyicha qarindoshlar-vatandoshlarga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;

VTD turdagi kirish vizasi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari boʻlgan qarindoshlari tomonidan berilgan taklifnoma asosida keladigan, amal qilishi mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi hududiga cheklanmagan marta tashrif buyuradigan vatandoshlar va ularning oila aʼzolari uchun 2 yil muddatga beriladigan viza toifasi.

2-bob. Vatandoshlarni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish tartibi

3. Vatandoshlarni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish uchun taklif qiluvchi oʻz xohishiga koʻra yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzilidan qatʼi nazar, eksterritoriallik tamoyili asosida istalgan ichki ishlar organlarining migratsiya va personallashtirish boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — MvaP boʻlinmasi) yoki Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoxud davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi.

Taklif qiluvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, MvaP boʻlinmasi xodimi taklif qiluvchi nomidan ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi elektron soʻrovnomani toʻldiradi.

4. Soʻrovnomaga quyidagilar ilova qilinadi:

taklif qilinayotgan vatandoshning 1 dona 3,5 x 4,5 sm oʻlchamdagi rasmi, xorijga chiqish milliy pasporti yoki harakatlanish hujjati nusxasi;

taklif qiluvchining vatandosh bilan qarindoshlik darajasini tasdiqlovchi hujjatlar (nikoh tuzilganligi va tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi hujjatlar) nusxasi;

agar vatandosh Oʻzbekiston Respublikasiga oila aʼzolari bilan birgalikda kelish niyatida boʻlsa, ularning har birining shaxsini va qarindoshlik darajasini tasdiqlovchi hujjatlarining nusxalari.

5. Taklif qiluvchi davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda davlat bojini toʻlaydi.

6. Davlat boji summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

0,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Migratsiya va personallashtirish boʻlinmalari faoliyatini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga.

7. Taklif qiluvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Taklif qiluvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan davlat boji summasi qaytarilmaydi.

8. MvaP boʻlinmasi tomonidan soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi elektron axborot tizimi yordamida ikki ish kuni ichida tekshiriladi.

9. MvaP boʻlinmasi tomonidan kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi tekshirilgandan soʻng soʻrovnoma elektron axborot tizim orqali Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati hududiy boshqarmasiga hamda Tashqi ishlar vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) yuboriladi.

Vakolatli organlar yetti ish kuni ichida vatandoshni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida elektron tizim orqali xulosa taqdim etadi hamda tasdiq kodini yuboradi.

10. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganish natijalari ijobiy deb topilganda, MvaP boʻlinmasi tomonidan bir ish kuni davomida ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan himoyalangan taklifnoma rasmiylashtiriladi hamda taklif qiluvchiga (yoki notarial tasdiqlangan ishonchnoma asosida uning qonuniy vakiliga) taqdim etiladi.

11. Taklifnoma berilgan kundan boshlab uch oy davomida amal qiladi.

3-bob. Vatandoshlarga Oʻzbekiston Respublikasiga koʻp martalik kirish vizalarini rasmiylashtirish tartibi

12. Vatandoshlarning Oʻzbekiston Respublikasiga koʻp martalik kirish vizalari Oʻzbekiston Respublikasining chet eldagi konsullik muassasalari tomonidan, bunday konsullik muassasalari mavjud boʻlmagan taqdirda esa -xalqaro maqomga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlaridagi Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining boʻlinmalari tomonidan beriladi.

13. Vatandoshlarga koʻp martalik kirish vizalarini rasmiylashtirish uchun taklif qiluvchi Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamenti yoki vazirlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalariga murojaat qilib quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq belgilangan shaklda vizani rasmiylashtirish uchun ariza;

e-visa.mfa.uz sayti orqali olingan elektron anketa;

MvaP boʻlinmasi tomonidan berilgan taklifnoma;

taklif qilinayotgan vatandoshning shaxsini tasdiqlovchi hujjat (pasport, harakatlanish hujjati va boshqalar) nusxasi;

kirish vizalari Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroportida olinishi moʻljallangan holatlarda — aviachipta yoki bron nusxalari;

davlat boji toʻlanganligi haqidagi kvitansiya.

14. Taqdim etilgan hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamenti yoki vazirlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalari tomonidan koʻrib chiqish muddati besh ish kunidan oshmasligi kerak.

15. Murojaat ijobiy hal etilganidan soʻng Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamenti yoki vazirlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalari tomonidan amal qilish muddati ikki yil boʻlgan koʻp martalik “VTD” turdagi kirish vizasi rasmiylashtiriladi.

Bunda vizaning amal qilish muddati taklif qilinayotgan shaxsini tasdiqlovchi hujjatning amal qilish muddatidan oshmasligi lozim.

4-bob. Vatandoshlarni ichki ishlar organlarida turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi

16. Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan vatandoshlar oʻz xohishlariga koʻra joylashtirish vositalarida, davolash muassasalarida yoki taklif qiluvchiga tegishli boʻlgan uy-joy maydonida MvaP boʻlinmasi tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan holda yashashlari mumkin.

17. Taklif qiluvchi vatandoshni oʻziga tegishli boʻlgan uy-joy maydonida turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun vatandosh Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelganidan soʻng uch ish kuni davomida hududiy MvaP boʻlinmasiga murojaat qilib, quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

vatandoshning shaxsini tasdiqlovchi hujjati, Oʻzbekiston Respublikasiga kirish vizasi (Oʻzbekiston Respublikasi bilan vizasiz rejimi oʻrnatilgan MDHga aʼzo davlatlar bundan mustasno);

vizasiz rejimi oʻrnatilgan MDHga aʼzo davlatlardan kelgan vatandoshlarning taklif qiluvchi bilan qarindoshlik darajasini tasdiqlovchi hujjatlar (nikoh tuzilganligi, tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi hujjatlar nusxasi olinib asli qaytarib beriladi);

turar joy mulkdorining (mulkdorlarining) pasportini (yashash guvohnomasini) yoki ID-kartasini, shaxsan borish imkoni mavjud boʻlmaganda esa notarial tartibda tasdiqlangan ariza (roziligini) taqdim etayotgan shaxsning pasportini (yashash guvohnomasini) yoki ID-kartasini;

oʻn olti yoshga toʻlmagan bola arizada koʻrsatilgan taqdirda, uning harakatlanish hujjatini.

Davlat boji toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanadi.

18. Hujjatlarni qabul qilgan MvaP boʻlinmasi masʼul xodimi hujjatlarning haqiqiyligini tekshiradi hamda ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq vatandoshni turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi elektron soʻrovnomani (arizani) shakllantiradi.

Bunda elektron soʻrovnomada (arizada) turar joy mulkdorining (mulkdorlarining) uy-joy maydonini berish toʻgʻrisidagi roziligi foydalanuvchini identifikatsiya va verifikatsiya qilish vositalari orqali tasdiqlanadi, zarur boʻlgan taqdirda esa mulkdor (mulkdorlar) tomonidan elektron soʻrovnomaning (arizaning) qogʻozdagi koʻchirma nusxasi imzolanadi.

MvaP boʻlinmasi masʼul xodimi hujjatlarni rasmiylashtirganidan keyin bir ish kuni mobaynida vatandoshni “E-mehmon” tizimida turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazadi hamda taklif qiluvchiga turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq QR-kod bilan himoyalangan qayd varagʻini beradi.

Bunda turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish muddati vatandoshning shaxsini tasdiqlovchi hujjati va viza muddatidan ortiq boʻlmasligi lozim.

5-bob. Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha yashovchi vatandoshlarning huquq va majburiyatlari

19. Vatandoshlar Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligiga rioya etishlari hamda oʻzi turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzilda yashashi shart.

20. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan vatandoshlar vaqtincha yashash manzillarini respublikaning boshqa hududiga oʻzgartirsa, avvalgi manzillaridan chiqib ketganlaridan soʻng uch ish kunidan, bir hudud (viloyat, shahar, tuman) ichida oʻzgartirsa keyingi ish kunidan kechikmay, hududiy MvaP boʻlinmasiga, joylashtirish vositalari yoki davolash muassasalariga turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish uchun bevosita yoxud taklif qiluvchi qarindoshlari orqali murojaat etishlari lozim.

21. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan vatandoshlar Oʻzbekiston Respublikasining boshqa manzilida uch kundan ortiq boʻlish istagini bildirsalar, amaldagi turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi bekor qilinmasdan, boʻlish muddatiga turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Buning uchun yangi manzildagi hududiy MvaP boʻlinmasiga mazkur Nizomning tegishliligi boʻyicha 17-bandida belgilangan hujjatlar taqdim etiladi.

Bunda turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi uchun davlat boji takroran undirilmaydi hamda yangi manzildagi turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish muddati avvalgi turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish muddatidan oshmasligi lozim.

22. Vatandoshlar Oʻzbekiston Respublikasida bundan buyon qolishga qonuniy asoslari boʻlmasa, viza va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi muddatlari tugaguncha mamlakat hududidan chiqib ketishlari lozim.

23. Vatandoshlar qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyati bilan shugʻullanishlari, taʼlim olishlari, yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtishi va yashash guvohnomasini olishlari mumkin.

24. Vatandoshlar Oʻzbekiston Respublikasida mehnat faoliyati bilan shugʻullanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyati huquqiga doir tasdiqnomani (keyingi oʻrinlarda — tasdiqnoma) olish masalasida oʻz xohishiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga yoki Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamentiga murojaat qilishlari mumkin.

25. Vatandoshlarning Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashash uchun ruxsatnoma olish va yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilishi masalalari Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 20-sentabrdagi 593-son qarori bilan tartibga solinadi.

26. Vatandoshlarning “VTD” turdagi vizalari mehnat faoliyati bilan shugʻullanish uchun berilgan tasdiqnoma yoki taʼlim muassasasi bilan tuzilgan shartnoma muddatiga uzaytirilganda viza turi oʻzgarmaydi.

27. Agar vatandosh shaxsini tasdiqlovchi hujjatni turli sabablarga koʻra almashtirsa, amal qilish muddati tugamagan eski hujjatdagi viza hamda turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganlik qayd varagʻi MvaP boʻlinmasi tomonidan belgilangan tartibda yangisiga oʻtkazib berilishi mumkin.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

28. Vatandoshlarning kirish vizasi va turgan joyi boʻyicha roʻyxati quyidagi hollarda bekor qilinadi:

sodir etgan maʼmuriy huquqbuzarligi yoki jinoyati uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqarib yuborilayotganda;

taklifnoma, vizani rasmiylashtirish hamda turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilishi vaqtida yolgʻon maʼlumot yoki qalbaki hujjat taqdim etilganligi aniqlanganda;

yashash guvohnomasi rasmiylashtirilganda va Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganda;

Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga qabul qilinganda.

29. Ushbu Nizom talablariga rioya etilishi ustidan nazorat hududiy ichki ishlar organlari tomonidan amalga oshiriladi.

30. Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish qoidalarini buzgan hamda boshqa qoidabuzarliklarga yoʻl qoʻygan vatandoshlar haqida joylashtirish vositalari va davolash muassasalari maʼmuriyatlari, turar joy mulkdorlari zudlik bilan hududiy ichki ishlar organlarini xabardor qilishi shart.

31. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni ichki ishlar organlari tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni Oʻzbekiston Respublikasi hududida turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Taklif qiluvchi Vatandoshni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish uchun ichki ishlar organlarining migratsiya va personallashtirish boʻlinmasiga (keyingi oʻrinlarda — MvaP boʻlinmasi) murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Taklif qiluvchi Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan davlat bojini toʻlaydi. Murojaat qilinganda 3-bosqich MvaP boʻlinmasi Soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi tekshirilganidan soʻng soʻrovnomani elektron axborot tizimi orqali Davlat xavfsizlik xizmati hududiy boshqarmasiga hamda Tashqi ishlar vazirligiga (vakolatli organ) yuboradi. Ikki ish kunida 4-bosqich Davlat xavfsizlik xizmati va Tashqi ishlar vazirligi (vakolatli organ) Vatandoshni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilinishi maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa taqdim etadi hamda tasdiq kodini yuboradi. (elektron axborot tizimi orqali) Yetti ish kunida 5-bosqich MvaP boʻlinmasi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan taklifnomani rasmiylashtiriladi hamda taklif qiluvchiga taqdim qiladi. Bir ish kunida 6-bosqich Taklif qiluvchi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamenti yoki vazirlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalariga kirish vizasini rasmiylashtirish uchun murojaat qiladi va tegishli hujjatlarni taqdim etadi. Taklifnomada koʻrsatilgan muddatlarda 7-bosqich Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamenti yoki vazirlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalari Oʻzbekiston Respublikasiga vatandoshni taklif qiluvchidan belgilangan namunadagi viza uchun arizasini va boshqa hujjatlarni qabul qiladi. Murojaat qilinganda 8-bosqich Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamenti Viza uchun arizasi oʻrganib chiqilganidan soʻng, agar vatandoshning Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelishiga toʻsqinlik qiluvchi maʼlumotlar aniqlanmasa, “VTD” kirish viza turini rasmiylashtirish va berish uchun chet eldagi konsullik muassasasiga tasdiq kodini yuboradi. Besh ish kuni davomida 9-bosqich Taklif qiluvchi Vatandosh Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelganidan soʻng hududiy MvaP boʻlinmasiga murojaat qiladi va tegishli hujjatlarni taqdim etadi. Uch ish kuni davomida 10-bosqich MvaP boʻlinmasi Hujjatlarni qabul qilib, ularning haqiqiyligini tekshiradi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi elektron soʻrovnomani (arizani) shakllantirib, “E-mehmon” tizimiga yuklaydi. Hujjatlar rasmiylashtirganidan keyin “E-mehmon” tizimida vatandosh turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida belgilangan shakldagi QR-kod bilan himoyalangan qayd varagʻini taklif qiluvchiga beradi. Bir ish kunida

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni ichki ishlar organlari tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA Xorijda istiqomat qilayotgan vatandosh va uning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Taklif qiluvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar: 1. JSHSHIR 2. F.I.O. 3. Tugʻilgan sanasi 4. Jinsi 5. Tugʻilgan joyi 6. Yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan manzili 7. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi 8. Seriyasi va raqami 9. Berilgan sanasi 10. Kim tomonidan berilgan 11. Telefon raqami II. Oʻzbekiston Respublikasiga taklif etilayotgan vatandosh haqidagi maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan sanasi 3. Fuqaroligi 4. Jinsi 5. Tugʻilgan joyi toʻgʻrisida maʼlumot 6. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat turi 7. Seriyasi va raqami 8. Amal qilish muddati 9. Fotosurati Yuklanganda jpeg formatida, 297x382 piksel 300 kb oshmagan hajmda 10. Vatandoshning milliy pasporti yoki harakatlanish hujjati nusxasi Yuklanganda jpeg formatida, 600 kb oshmagan hajmda 11. Qarindoshlik darajasi 12. Qarindoshlik darajasini tasdiqlovchi hujjatlar (nikoh tuzilganligi va tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi hujjatlar) Yuklanganda jpeg formatida, 600 kb oshmagan hajmda 13. Mehnat faoliyati hamda lavozimi haqidagi maʼlumotlar 14. Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelganidan soʻng yashash joyi (manzili) III. Oʻzbekiston Respublikasiga taklif etilayotgan vatandosh bilan birga kelayotgan voyaga yetmagan shaxs(lar) haqidagi maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan sanasi 3. Jinsi Taklif qilinayotgan vatandoshning Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish qoidalariga rioya etishini (turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtish, boʻlish muddatini uzaytirish, respublika hududida harakatlanish hamda belgilab berilgan boʻlish muddati tugagach, Oʻzbekiston Respublikasidan chiqib ketishini) taʼminlash, shuningdek, qabul qilish qoidalari buzilganligi uchun javobgarlik toʻgʻrisida xabardorman.

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni ichki ishlar organlari tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish toʻgʻrisida taklifnoma

TAKLIFNOMA QR - kod (matrik shtrixli kod) ID ra q ami: VTD 00000 1. Taklif qilayotgan shaxs haqidagi maʼlumotlar : f amiliya si, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi 1.1 Manzili 2. Vatandosh haqidagi maʼlumot lar : familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi 2.1 . Fuqaroligi 2.2 . Qaysi davlatdan taklif etilmoqda 2.3 . Voyaga yetmagan farzandlari 3. Taklifnoma berilgan sana 4. Taklifnomaning amal qilish muddati 5. Tasdiq kodi

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni ichki ishlar organlari tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi ________________________________________________________________________________________ ( ariza Konsullik-huquqiy departament yoki uning hududiy boʻlinmalari rahbari nomiga yoziladi ) (taklif qiluvchi shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, fuqaroligi, doimiy yashash manzili va telefon raqami) VIZANI RASMIYLASHTIRISH TOʻGʻRISIDA ARIZA Quyidagi vatandoshga viza rasmiylashtirishda yordam berishingizni soʻrayman: 1. Vatandoshning familiyasi, ismi, otasining ismi, uning avvalgi familiyasi, ismi, otasining ismi (pasporti asosida va lotin bosma harflari bilan) 2. Fuqaroligi (avvalgi fuqaroligi) 3. Tugʻilgan vaqti (yil, kun, oy) va joyi (shahar va mamlakat) 4. Jinsi 5. Pasport turi, raqami, berilgan sanasi va amal qilish muddati 6. Ish (oʻqish) joyi (tashkilotning toʻliq nomi va lavozimi) 7. Oʻzbekistonga safar maqsadi hamda ichki ishlar organlarining migratsiya va personal lashtirish boʻlin m a lari tomonidan berilgan taklifnoma raqami 8. Qarindoshlik darajasi 9. Oʻzbekiston Respublikasida turgan vaqtda yashaydigan manzili 10. Oʻzbekistonda yashash muddati 11. Viza olish joyi (davlat/shahar) Oʻzbekiston Respublikasining________dagi elchixonasi/ k onsulxonasi 12. Vatandoshni turar joy bilan taʼminlash va oʻz vaqtida ichki ishlar organlarining migratsiya va personal lashtirish boʻli nm a larida roʻyxatdan oʻtkazish majburiyati Izoh. Taklif qiluvchi shaxs tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligining Konsullik-huquqiy departamentiga yoki hududiy boʻlinmalariga va taklif qilinayotgan shaxs tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatdagi konsullik muassasasiga yolgʻon yoki notoʻgʻri maʼlumotlarning taqdim etilishi vatandoshga viza rasmiylashtirishni toʻxtatishga yoki uni bekor qilishga olib keladi. Sana Imzo F.I.O.

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni ichki ishlar organlari tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

NAMUNA Vatandosh va uning oila aʼzolarini turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida SOʻROVNOMA (ARIZA) I. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinayotgan vatandosh haqida maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan sanasi va joyi 3. Jinsi 4. Fuqaroligi 5. Harakatlanish hujjati (seriyasi va raqami) 6. Harakatlanish hujjati berilgan sana va amal qilish muddati 7. Ish / oʻqish joyi, lavozimi / oʻquv kursi 8. Oʻzbekistonga kirib kelgan sanasi 9. Qaysi davlatdan kelgan 10. Kelishdan maqsadi 11. Viza turi va raqami, 12. Viza berilgan sana va amal qilish muddati 13. Viza kim tomonidan berilgan 14. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilayotgan manzil 15. Kadastr raqami 16. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladigan muddat II. Vatandoshni taklif qiluvchi shaxs haqida maʼlumotlar: 1. F.I.O. 2. JSHSHIR 3. Tugʻilgan sanasi 4. Telefon raqami 5. Yashash manzili III. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinayotgan vatandoshning voyaga yetmagan farzandlari haqida maʼlumotlar: Qarindoshlik darajasi F.I.O. Tugʻilgan yili va joyi Oʻgʻli Qizi

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilishni rasmiylashtirish, koʻp martalik kirish vizalarini berish hamda ularni ichki ishlar organlari tomonidan turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlar va ularning oila aʼzolarini turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida qayd varagʻi

Manzil: Respublika: Viloyat: Shahar: Tuman: Koʻcha: Uy: Xonadon: Kadastr raqami: 1. Familiya: 2. Ismi: 3. Otasini ismi: 4. Tugʻilgan sanasi: 5. Fuqaroligi: 6. Pasport yoki harakatlanish hujjat seriyasi/raqami/berilgan sanasi/amal qilish muddati 7. Viza turi/raqami/berilgan sanasi/amal qilish muddati 8. Turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan muddati 9. Kelishdan maqsadi 10. Bergan organ 11. Chop etilgan sana Qayd varagʻi unda koʻrsatilgan muddatgacha milliy pasport yoki harakatlanish hujjati bilan haqiqiydir Qayd varagʻi oʻlchami 11 x 8,5 sm ”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 6-noyabrdagi 589-son qarori bilan tasdiqlangan Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ilovada :

“I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot” boʻlimining 6-pozitsiyasidagi “Doimiy yoki vaqtincha yashash joyi” soʻzlari “Yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan manzili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“II. Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilinayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar haqidagi maʼlumotlar” boʻlimi quyidagi mazmundagi 13-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 13. Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelganidan soʻng yashash joyi (manzili) ” ;

quyidagi mazmundagi “izoh” qismi bilan toʻldirilsin:

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 20-oktabr,

579 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.10.2026-y., 09/26/579/1058-son)

lex.uz