UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 21-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 21 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 октября 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 October 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ҚАРОР

Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилингани муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексига мувофиқ юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллашни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида» 2026 йил 15 апрелдаги ПҚ-138-сон қарорига мувофиқ:

а) ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорлик субъектининг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкинлиги:

ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилиши;

қўлланган молиявий жарима суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўланиши. Бунда тадбиркорлик субъекти молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб бир ой давомида жарима суммасининг олтидан бир қисми миқдоридаги дастлабки тўловни тўлаганда, молиявий жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилиши;

б) ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ундирилган маблағлар, шу жумладан, молиявий жарима ҳамда пеня йўналтирилган манбалар (тегишли бюджет ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва бошқалар) ҳисобидан 15 кун муддатда мутаносиб равишда қайтарилиши ва белгиланган муддатда қайтарилмаган суммага нисбатан қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун Марказий банкнинг асосий ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида фоиз тўланиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш ва тўлаш тартиби;

молиявий санкцияларни қўллаш натижасида тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 октябрдаги 585-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-бандда :

а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1 1 -иловага мувофиқ»;

б) учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 1-иловада :

а) 10-бандда қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«сув хўжалиги ташкилотлари ва бошқа сувдан фойдаланувчиларга сув олиш тартиби, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун етказиб берилган сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича ўқув-амалий тренинглар ташкил қилиш, шунингдек, сув олиш тартиби бузилганда қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдори, уларни тўлаш тартиби ва имтиёзлар бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш»;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 11-банднинг ўттиз учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузган юридик шахсларга нисбатан улар содир этган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўллайди»;

в) 16-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузган юридик шахсларга нисбатан улар содир этган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўллайди».

3. Қуйидаги мазмундаги 1 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорига 1 1 -ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини (кейинги ўринларда — сув олиш тартиби) бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди.

Бунда 2027 йил 1 январдан бошлаб йил давомида биринчи марта сув олиш тартибини бузган, лекин фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулкига зарар етказмаган юридик шахсларга нисбатан «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси татбиқ этилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ерусти сув объектлари — табиий ва сунъий сув оқимлари ҳамда ҳовузлар, шунингдек, булоқлар ва бошқа объектлар ҳамда уларнинг ўзанлари, туби ва қирғоқлари;

молиявий санкциялар — сув олиш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан олинган ҳар минг куб метр сув учун базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, ихтиёрий равишда тўланадиган ёки суд тартибида ундириладиган жарималар;

сув етказиб берувчи ташкилотлар — сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ва уларга техник хизматлар кўрсатиш учун масъул бўлган ҳамда шартнома асосида сувдан фойдаланувчиларга сув олиш ва етказиб бериш ҳуқуқи берилган сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилоти ва (ёки) бошқа юридик шахслар;

сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилоти — сув хўжалиги объектларига техник хизматлар кўрсатиш ва улардан фойдаланиш вазифалари юкланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилот;

сувдан фойдаланувчи — сув ресурсларидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган юридик шахс.

2-боб. Сув олиш тартибини бузиб олинган сув миқдорини аниқлаш ва молиявий санкцияларни ҳисоблаш

3. Сувдан фойдаланувчиларга нисбатан қуйидагилар сув олиш тартибини бузиш деб ҳисобланади:

белгиланган лимитдан ортиқча сув олиш;

сув олиш шартномасини расмийлаштирмасдан сув олиш;

сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламаган ҳолда сув олиш;

сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз сув олиш;

ўзбошимчалик билан сув олиш.

Бунда ерусти сув объектларидан сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган сув миқдори сув олиш жойларида ўрнатилган сувни ҳисобга олиш (шу жумладан, «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш) ускуналари маълумотлари, ваколатли органлар билан юридик шахслар ўртасида «Suv hisobi» ахборот тизимида тузилган далолатномада қайд этилган сувнинг ҳисоботи маълумотлари, шунингдек, сув объектларидан олинган ва уларга қайтариб қуйиладиган сув миқдори ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади.

Агар сув олиш жойлари сувни ҳисобга олиш (шу жумладан, «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш) ускуналари билан жиҳозланмаган ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилган сувнинг ҳақиқий миқдорини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, суғориладиган майдонларнинг ўлчами, суғоришлар сони, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режими ҳамда сув олиш давомийлигидан келиб чиққан ҳолда, ҳажмий ҳисоблаш усулида аниқланади.

4. Сув олиш тартиби бузилган ҳолда олингани аниқланган сув миқдори ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг (кейинги ўринларда — Инспекция) текширув ўтказган ходимлари томонидан «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали электрон шаклда тузиладиган текширув далолатномасида акс эттирилади.

Далолатнома Инспекциянинг текширув ўтказган ходими ҳамда сув олиш тартибини бузган юридик шахс (кейинги ўринларда — юридик шахс) раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан электрон рақамли имзо билан имзоланади.

Бунда далолатнома икки томонлама имзоланганда, ушбу далолатнома юридик шахсга етказилган ҳисобланади.

Юридик шахс раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс текширув натижаси бўйича ўз эътирозларини далолатномада акс эттириши мумкин.

Юридик шахс раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс далолатномани имзолашдан бош тортганда, Инспекциянинг текширув ўтказган ходими видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис иштирокида бу ҳақида далолатномада қайд этади.

Холислар ўзининг ҳозирлигида амалга оширилган ҳаракатлар, уларнинг мазмуни ва натижаларини далолатномада тасдиқлаши шарт.

Бунда Инспекция томонидан текширув ўтказилган юридик шахснинг мобил телефон рақамига далолатномани юклаб олиш имконияти кўрсатилган (электрон платформадаги ҳаволаси) SMS-хабар далолатнома тузилган санадан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан юборилади.

Далолатномани имзолашдан ёки олишдан бош тортиш молиявий санкция қўллашдан озод этиш учун асос бўлмайди.

Юридик шахс раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс Инспекция томонидан тузилган текширув далолатномаси бўйича қўшимча тушунтириш ёки эътирозини далолатномани олган кундан бошлаб беш иш кунида Инспекцияга ёзма равишда тақдим этиши мумкин.

5. Сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган ҳар минг куб метр сув учун молиявий санкция қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:

М — молиявий санкция суммаси;

Q — сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган сув ҳажми (м³);

k% — сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган сув учун қўлланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг фоиз миқдори;

БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори.

Бунда сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган сув учун қўлланадиган базавий ҳисоблаш миқдорининг фоиз миқдори Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 164-моддасига мувофиқ белгиланади.

Агар молиявий санкция қўлланилганидан кейин бир йил ичида сув олиш тартиби такроран бузилса, Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 164-моддасида назарда тутилган молиявий санкциянинг беш баравари миқдорида молиявий санкция қўлланади.

3-боб. Молиявий санкцияларни қўллаш

6. Инспекция томонидан ерусти сув объектларидан сув олиш тартибини бузган юридик шахсларга нисбатан улар содир этган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 164-моддасида назарда тутилган тартиб ва миқдорларда молиявий санкциялар қўлланади.

Агар юридик шахслар томонидан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиб олинган кундан бошлаб бир ой муддатда молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган сумманинг 50 фоизи ёки ҳисобланган сумманинг олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ ихтиёрий равишда тўланмаса, молиявий санкция суд томонидан қўлланади.

7. Молиявий санкцияни қўллаш ва унда кўрсатилган маблағни тўлаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемада амалга оширилади.

8. Инспекция томонидан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги иш текширув далолатномаси тузилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.

9. Йил давомида биринчи марта сув олиш тартибини бузганлиги аниқланган юридик шахсларга нисбатан ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси татбиқ этилади.

Бунда «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси ушбу Низомнинг 3-банди:

иккинчи ва олтинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолларда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулкига зарар етказилмаганлиги аниқлангандан кейин қўлланилади;

учинчи — бешинчи хатбошиларда назарда тутилган ҳолларда тўғридан-тўғри қўлланилади.

10. Инспекция юридик шахсни йил давомида биринчи марта сув олиш тартибини бузгани ва унга нисбатан «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси қўлланилгани тўғрисида «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали огоҳлантиради ҳамда аниқланган ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрсатма беради.

Агар «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси қўлланилганидан сўнг ўн кун муддатда аниқланган сув олиш тартибини бузиш ҳолати юридик шахс томонидан бартараф этилмаган тақдирда, ушбу юридик шахсга нисбатан молиявий санкция қўлланилади.

11. Инспекцияга сув олиш тартибини бузганлиги учун «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси қўлланилган юридик шахслар реестрини юритиш мажбурий ҳисобланади.

12. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги иш материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари, бўлим бошлиқлари, ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг бўлим бошлиқлари (кейинги ўринларда — Инспекциянинг мансабдор шахси) томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали қарор қабул қилинади.

13. Юридик шахсга молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинганда молиявий санкция ҳисоби ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали расмийлаштирилади.

Бунда қарор ва молиявий санкция ҳисоби бир иш кунида юридик шахсга буюртма хат билан почта ёки «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали, шунингдек, мобил телефон рақамига уларни юклаб олиш имконияти кўрсатилган (электрон платформадаги ҳаволаси) SMS-хабар орқали юборилади.

14. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор ва молиявий санкция ҳисоби юридик шахсларга почта ёки «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали ҳақиқатда етказиб берилгани тасдиқлангандан сўнг олинган деб ҳисобланади.

15. Инспекциянинг мансабдор шахси томонидан юридик шахсга нисбатан молиявий санкция қўллаш бўйича қабул қилинган қарор уч иш кунида мажбурий тартибда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимидаги электрон реестрга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда киритилади.

16. Юридик шахс томонидан текширув далолатномаси ёки унга асосан расмийлаштирилган молиявий санкциялар ҳисоби бўйича шикоят қилинган тақдирда, шикоят рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан кўриб чиқилгунга қадар молиявий санкцияларни қўллаш жараёни ва муддати тўхтатиб турилади.

17. Суд томонидан ноқонуний ва асоссиз деб топилган ҳамда тўланган маблағлар йўналтирилган манбалар ҳисобидан ўн беш кун муддатда мутаносиб равишда қайтарилади.

Бунда белгиланган муддатда қайтарилмаган суммага нисбатан қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун Марказий банкнинг асосий ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида фоиз тўланади. Ундириладиган жами маблағлар миқдори суд қарорида белгиланади.

4-боб. Молиявий санкцияларни тўлаш

18. Юридик шахс молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор ва молиявий санкция ҳисобини олган кундан бошлаб бир ой муддатда унда кўрсатилган маблағни ихтиёрий равишда тўлайди.

Агар юридик шахс бир ой муддатда молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган маблағнинг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

19. Юридик шахс молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган суммани олти ойдан кечиктирмасдан, ҳар ойда қўлланган молиявий санкция миқдорининг олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Бунда юридик шахс молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорни ва молиявий санкция ҳисобини олган кундан бошлаб бир ой давомида унда кўрсатилган сумманинг олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки тўловни тўлаганда, қолган суммани бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилади.

20. Юридик шахсга нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 18 ва 19-бандларида келтирилган муддат тугагунга қадар судга тақдим этилмайди.

Юридик шахс томонидан молиявий санкция суммаси ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилмаган деб ҳисобланади.

21. Агар юридик шахс молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорни ва молиявий санкция ҳисобини олган кундан бошлаб бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўлов тўламаган тақдирда, Инспекция томонидан унга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида судга даъво аризаси киритилади.

22. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги суд қарори эълон қилинган вақтдан бошлаб юридик шахсга молиявий санкция ҳисоби қўлланилган ҳисобланади.

5-боб. Молиявий санкцияларни қўллаш натижасида тушадиган маблағлардан фойдаланиш

23. Сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш натижасида тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;

70 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига.

24. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига молиявий санкцияларни қўллаш натижасида тушадиган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

25. Сув олиш тартиби бузилган ҳолда олинган сув миқдори ва молиявий санкциялар ҳисоби аниқ бўлиши ва келгусида ўз исботини топишига ушбу ҳисобни расмийлаштирган шахслар жавобгар ҳисобланади.

26. Юридик шахс Инспекция ходимининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

27. Ушбу Низом талабларини бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил __________ № ________ _________________ _________________________________________________________________________________________ (Инспекция номи, ходим лавозими ва Ф.И.О.) ва _______________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (текширилган юридик шахс номи, иштирок этган ходимлар лавозими, Ф.И.О. ва бошқа маълумотлар) _________________________________________________________________________________________, _________________________________________________________________________________________, _________________________________________________________________________________________ (гувоҳлар мавжуд бўлганда, улар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар) иштирокида қуйидаги ҳолатлар сабабли ушбу далолатнома расмийлаштирилди. _________________________________________________________________________________________ (ишнинг мазмуни ва ҳолатлар баёни) _________________________________________________________________________________________ (ишнинг мазмуни ва ҳолатлар баёни) _________________________________________________________________________________________ (ишнинг мазмуни ва ҳолатлар баёни) _________________________________________________________________________________________ (ишнинг мазмуни ва ҳолатлар баёни) _________________________________________________________________________________________ Инспекция ходими _________________________ ___________ __________________ (лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Текширилган юридик шахс _________________________ ___________ __________________ (номи ёки масъул ходим лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) Гувоҳлар _________________________ ___________ __________________ (яшаш манзили ёки иш жойи ва лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) _________________________ ___________ __________________ (яшаш манзили ёки иш жойи ва лавозими) (имзо) (Ф.И.О.)

Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш ва тўлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Амалга ошириш муддатлари 1-босқич Инспекция Сув олиш тартибига риоя этилаётгани юзасидан назорат тадбирларини ўтказади. Доимий 2-босқич Инспекция Назорат тадбирлари натижаларини далолатнома билан расмийлаштиради. Назорат тадбирлари якунланганда 3-босқич Инспекция 1. Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади ва молиявий санкция ҳисобини расмийлаштиради. Далолатнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни ўтгач, бироқ ўн иш кунидан кечиктирмасдан 2. Қарор ва молиявий санкция ҳисоби юридик шахсга буюртма хат билан почта ёки «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали, шунингдек, мобил телефон рақамига уларни юклаб олиш имконияти кўрсатилган (электрон платформадаги ҳаволаси) SMS-хабар орқали юборади. Бир иш кунида 3. Юридик шахсга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарорни мажбурий тартибда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимидаги электрон реестрга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда киритади. Қабул қилингандан сўнг уч иш кунида 4-босқич Юридик шахслар Молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган сумманинг 50 фоизи ёки ҳисобланган сумманинг олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги маблағни тўлайди. Молиявий санкциялар ҳисобини олган кундан бошлаб бир ой муддатда 5-босқич Инспекция Юридик шахс томонидан молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган сумманинг 50 фоизи ёки ҳисобланган суммани олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги тўлов тўланмаган тақдирда, унга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида судга даъво аризасини киритади. Сув олиш тартибини бузган юридик шахс молиявий санкция ҳисобини олган кундан бошлаб бир ойдан кейинги иш кунида

Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Молиявий санкция қўллаш тўғрисида

Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

____________________________________________ ____________________________________________ __________________________________________ га (юридик шахс номи ва манзили) Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжларга сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкция ҲИСОБИ 20___ йил _______ № _________ ______________________ (кун, ой) (ҳудуд номи) ________________________________________________________________________________________га (юридик шахс номи) Инспекциясининг __________________ бошқармаси мансабдор шахси _____________ томонидан «___» ________ куни қабул қилинган _____-сон қарорга асосан қуйидаги миқдорларда молиявий санкциялар суммаси ҳисобланган. Т/р Тартиббузарлик тури Миқдори, минг м 3 Суммаси, минг сўм 1. Лимитдан ортиқ олинган сув миқдори 2. Сув олиш шартномалари тузилмаган ҳолда олинган сув миқдори 3. Сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ҳолда олинган сув миқдори 4. Сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз олинган сув миқдори 5. Ўзбошимчалик билан олинган сув миқдори Жами: Сизга нисбатан ҳисобланган ва юқорида келтирилган _____ сўм миқдоридаги маблағни бир ой муддатда қуйидаги ҳисобвараққа тўлашингиз сўралади. Ушбу маблағни ихтиёрий равишда 50 фоизини ёки олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки тўловни тўлашга йўл қўйилади. Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахслар томонидан мазкур ҳисобда кўрсатилган сумманинг 50 фоизи бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўланганда, қолган қисмини тўлашдан озод этилади. Агар юридик шахслар томонидан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиб олинган кундан бошлаб бир ой муддатда молиявий санкция ҳисобида кўрсатилган сумманинг 50 фоизи ёки ҳисобланган сумманинг олтидан бир қисмидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ ихтиёрий равишда тўланмаса, унга нисбатан молиявий санкцияни қўллаш тўғрисида Инспекция томонидан судга даъво аризаси киритилади. Банк номи: ___________________________ Ҳисобварағи: _________________________ МФО: _______________________________ ИНН: ________________________________ ОКОНХ: _____________________________ ____________________________ ___________ _____________ (мансабдор шахс лавозими) (имзо) (Ф.И.О.) М.Ў. Инспекциянинг расмий бланкасида ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 21 октябрь,

585 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2026 й., 09/26/585/1064-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

QAROR

Oʻzbekiston Respublikasining Suv kodeksi qabul qilingani munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2023-yil 27-sentabrdagi 500-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining Suv kodeksiga muvofiq yuridik shaxslar tomonidan qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiyalarni qoʻllashni belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Moliyaviy jarimalarni qoʻllash tartibini yanada liberallashtirish va sud nazorati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha choralar toʻgʻrisida” 2026-yil 15-apreldagi PQ-138-son qaroriga muvofiq:

a) vakolatli organlarning moliyaviy jarimani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarori tadbirkorlik subyektining tanloviga koʻra quyidagi shakllardan birida ixtiyoriy ijro etilishi mumkinligi:

vakolatli organning moliyaviy jarimani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarori topshirilgan kundan boshlab bir oy muddatda jarima miqdorining 50 foizini ixtiyoriy ravishda toʻlash sharti bilan jarimaning qolgan qismini toʻlashdan ozod etilishi;

qoʻllangan moliyaviy jarima summasini olti oy davomida teng miqdorlarda boʻlib-boʻlib toʻlanishi. Bunda tadbirkorlik subyekti moliyaviy jarimani qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror topshirilgan kundan boshlab bir oy davomida jarima summasining oltidan bir qismi miqdoridagi dastlabki toʻlovni toʻlaganda, moliyaviy jarimani boʻlib-boʻlib toʻlash tartibi avtomatik ravishda amal qilishi;

b) vakolatli organning moliyaviy jarimani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarori sud tomonidan bekor qilingan yoki haqiqiy emas deb topilgan taqdirda, undirilgan mablagʻlar, shu jumladan, moliyaviy jarima hamda penya yoʻnaltirilgan manbalar (tegishli budjet va budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari va boshqalar) hisobidan 15 kun muddatda mutanosib ravishda qaytarilishi va belgilangan muddatda qaytarilmagan summaga nisbatan qaytarish muddati buzilgan har bir kalendar kun uchun Markaziy bankning asosiy stavkasining uch yuzdan biriga teng miqdorida foiz toʻlanishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2023-yil 27-sentabrdagi 500-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiyalarni qoʻllash va toʻlash tartibi;

moliyaviy sanksiyalarni qoʻllash natijasida tushadigan mablagʻlardan foydalanish tartibi.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 21-oktabrdagi 585-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2023-yil 27-sentabrdagi 500-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandda :

a) quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiyalarni qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1 1 -ilovaga muvofiq”;

b) uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. 1-ilovada :

a) 10-bandda quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“suv xoʻjaligi tashkilotlari va boshqa suvdan foydalanuvchilarga suv olish tartibi, qishloq xoʻjaligi ehtiyojlari uchun yetkazib berilgan suvdan samarali va oqilona foydalanish boʻyicha oʻquv-amaliy treninglar tashkil qilish, shuningdek, suv olish tartibi buzilganda qoʻllaniladigan moliyaviy sanksiyalar miqdori, ularni toʻlash tartibi va imtiyozlar boʻyicha tushuntirish ishlarini olib borish”;

yettinchi va sakkizinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 11-bandning oʻttiz uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzgan yuridik shaxslarga nisbatan ular sodir etgan huquqbuzarlikdagi aybini tan olgan taqdirda, jarima tarzidagi moliyaviy sanksiyalar qoʻllaydi”;

v) 16-bandning yigirma yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzgan yuridik shaxslarga nisbatan ular sodir etgan huquqbuzarlikdagi aybini tan olgan taqdirda, jarima tarzidagi moliyaviy sanksiyalar qoʻllaydi”.

3. Quyidagi mazmundagi 1 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-sentabrdagi 500-son qaroriga 1 1 -ILOVA

Qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiyalarni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini (keyingi oʻrinlarda — suv olish tartibi) buzganlik uchun yuridik shaxslarga nisbatan moliyaviy sanksiyalarni qoʻllash tartibini belgilaydi.

Bunda 2027-yil 1-yanvardan boshlab yil davomida birinchi marta suv olish tartibini buzgan, lekin fuqarolar hayoti va sogʻligʻi, oʻzgalar mulkiga zarar yetkazmagan yuridik shaxslarga nisbatan “Birinchi xato uchun — ogohlantirish” qoidasi tatbiq etiladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

yerusti suv obyektlari — tabiiy va sunʼiy suv oqimlari hamda hovuzlar, shuningdek, buloqlar va boshqa obyektlar hamda ularning oʻzanlari, tubi va qirgʻoqlari;

moliyaviy sanksiyalar — suv olish tartibini buzganlik uchun yuridik shaxslarga nisbatan olingan har ming kub metr suv uchun bazaviy hisoblash miqdoridan kelib chiqqan holda, ixtiyoriy ravishda toʻlanadigan yoki sud tartibida undiriladigan jarimalar;

suv yetkazib beruvchi tashkilotlar — suv xoʻjaligi obyektlaridan foydalanish va ularga texnik xizmatlar koʻrsatish uchun masʼul boʻlgan hamda shartnoma asosida suvdan foydalanuvchilarga suv olish va yetkazib berish huquqi berilgan suv xoʻjaligining foydalanuvchi tashkiloti va (yoki) boshqa yuridik shaxslar;

suv xoʻjaligining foydalanuvchi tashkiloti — suv xoʻjaligi obyektlariga texnik xizmatlar koʻrsatish va ulardan foydalanish vazifalari yuklangan Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi tizimidagi tashkilot;

suvdan foydalanuvchi — suv resurslaridan oʻz ehtiyojlari uchun foydalanadigan yuridik shaxs.

2-bob. Suv olish tartibini buzib olingan suv miqdorini aniqlash va moliyaviy sanksiyalarni hisoblash

3. Suvdan foydalanuvchilarga nisbatan quyidagilar suv olish tartibini buzish deb hisoblanadi:

belgilangan limitdan ortiqcha suv olish;

suv olish shartnomasini rasmiylashtirmasdan suv olish;

suv olish joylarini suvni boshqarish va hisobga olish vositalari bilan jihozlamagan holda suv olish;

suvdan maxsus foydalanishga doir ruxsatnomasiz suv olish;

oʻzboshimchalik bilan suv olish.

Bunda yerusti suv obyektlaridan suv olish tartibi buzilgan holda olingan suv miqdori suv olish joylarida oʻrnatilgan suvni hisobga olish (shu jumladan, “aqlli” suv oʻlchash va hisoblash) uskunalari maʼlumotlari, vakolatli organlar bilan yuridik shaxslar oʻrtasida “Suv hisobi” axborot tizimida tuzilgan dalolatnomada qayd etilgan suvning hisoboti maʼlumotlari, shuningdek, suv obyektlaridan olingan va ularga qaytarib quyiladigan suv miqdori oʻrtasidagi farqdan kelib chiqib aniqlanadi.

Agar suv olish joylari suvni hisobga olish (shu jumladan, “aqlli” suv oʻlchash va hisoblash) uskunalari bilan jihozlanmagan va qishloq xoʻjaligi ehtiyojlari uchun foydalanilgan suvning haqiqiy miqdorini aniqlashning imkoni boʻlmagan taqdirda, sugʻoriladigan maydonlarning oʻlchami, sugʻorishlar soni, qishloq xoʻjaligi ekinlarini sugʻorish rejimi hamda suv olish davomiyligidan kelib chiqqan holda, hajmiy hisoblash usulida aniqlanadi.

4. Suv olish tartibi buzilgan holda olingani aniqlangan suv miqdori ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalarining (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) tekshiruv oʻtkazgan xodimlari tomonidan “suvnazorat.uz” elektron platformasi orqali elektron shaklda tuziladigan tekshiruv dalolatnomasida aks ettiriladi.

Dalolatnoma Inspeksiyaning tekshiruv oʻtkazgan xodimi hamda suv olish tartibini buzgan yuridik shaxs (keyingi oʻrinlarda — yuridik shaxs) rahbari yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs tomonidan elektron raqamli imzo bilan imzolanadi.

Bunda dalolatnoma ikki tomonlama imzolanganda, ushbu dalolatnoma yuridik shaxsga yetkazilgan hisoblanadi.

Yuridik shaxs rahbari yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs tekshiruv natijasi boʻyicha oʻz eʼtirozlarini dalolatnomada aks ettirishi mumkin.

Yuridik shaxs rahbari yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs dalolatnomani imzolashdan bosh tortganda, Inspeksiyaning tekshiruv oʻtkazgan xodimi videoyozuv yordamida yoki ikki nafar xolis ishtirokida bu haqida dalolatnomada qayd etadi.

Xolislar oʻzining hozirligida amalga oshirilgan harakatlar, ularning mazmuni va natijalarini dalolatnomada tasdiqlashi shart.

Bunda Inspeksiya tomonidan tekshiruv oʻtkazilgan yuridik shaxsning mobil telefon raqamiga dalolatnomani yuklab olish imkoniyati koʻrsatilgan (elektron platformadagi havolasi) SMS-xabar dalolatnoma tuzilgan sanadan keyingi ish kunidan kechiktirmasdan yuboriladi.

Dalolatnomani imzolashdan yoki olishdan bosh tortish moliyaviy sanksiya qoʻllashdan ozod etish uchun asos boʻlmaydi.

Yuridik shaxs rahbari yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs Inspeksiya tomonidan tuzilgan tekshiruv dalolatnomasi boʻyicha qoʻshimcha tushuntirish yoki eʼtirozini dalolatnomani olgan kundan boshlab besh ish kunida Inspeksiyaga yozma ravishda taqdim etishi mumkin.

5. Suv olish tartibi buzilgan holda olingan har ming kub metr suv uchun moliyaviy sanksiya quyidagi formulaga asosan hisoblanadi:

M — moliyaviy sanksiya summasi;

Q — suv olish tartibi buzilgan holda olingan suv hajmi (m³);

k% — suv olish tartibi buzilgan holda olingan suv uchun qoʻllanadigan bazaviy hisoblash miqdorining foiz miqdori;

BHM — bazaviy hisoblash miqdori.

Bunda suv olish tartibi buzilgan holda olingan suv uchun qoʻllanadigan bazaviy hisoblash miqdorining foiz miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Suv kodeksining 164-moddasiga muvofiq belgilanadi.

Agar moliyaviy sanksiya qoʻllanilganidan keyin bir yil ichida suv olish tartibi takroran buzilsa, Oʻzbekiston Respublikasi Suv kodeksining 164-moddasida nazarda tutilgan moliyaviy sanksiyaning besh baravari miqdorida moliyaviy sanksiya qoʻllanadi.

3-bob. Moliyaviy sanksiyalarni qoʻllash

6. Inspeksiya tomonidan yerusti suv obyektlaridan suv olish tartibini buzgan yuridik shaxslarga nisbatan ular sodir etgan huquqbuzarlikdagi aybini tan olgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Suv kodeksining 164-moddasida nazarda tutilgan tartib va miqdorlarda moliyaviy sanksiyalar qoʻllanadi.

Agar yuridik shaxslar tomonidan moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilib olingan kundan boshlab bir oy muddatda moliyaviy sanksiya hisobida koʻrsatilgan summaning 50 foizi yoki hisoblangan summaning oltidan bir qismidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻ ixtiyoriy ravishda toʻlanmasa, moliyaviy sanksiya sud tomonidan qoʻllanadi.

7. Moliyaviy sanksiyani qoʻllash va unda koʻrsatilgan mablagʻni toʻlash ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxemada amalga oshiriladi.

8. Inspeksiya tomonidan moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi ish tekshiruv dalolatnomasi tuzilgan kundan boshlab besh ish kunidan kechiktirmasdan koʻrib chiqiladi.

9. Yil davomida birinchi marta suv olish tartibini buzganligi aniqlangan yuridik shaxslarga nisbatan ushbu Nizomning 1-bandida nazarda tutilgan “Birinchi xato uchun — ogohlantirish” qoidasi tatbiq etiladi.

Bunda “Birinchi xato uchun — ogohlantirish” qoidasi ushbu Nizomning 3-bandi:

ikkinchi va oltinchi xatboshilarda nazarda tutilgan hollarda fuqarolar hayoti va sogʻligʻi, oʻzgalar mulkiga zarar yetkazilmaganligi aniqlangandan keyin qoʻllaniladi;

uchinchi — beshinchi xatboshilarda nazarda tutilgan hollarda toʻgʻridan-toʻgʻri qoʻllaniladi.

10. Inspeksiya yuridik shaxsni yil davomida birinchi marta suv olish tartibini buzgani va unga nisbatan “Birinchi xato uchun — ogohlantirish” qoidasi qoʻllanilgani toʻgʻrisida “suvnazorat.uz” elektron platformasi orqali ogohlantiradi hamda aniqlangan holatni bartaraf etish boʻyicha koʻrsatma beradi.

Agar “Birinchi xato uchun — ogohlantirish” qoidasi qoʻllanilganidan soʻng oʻn kun muddatda aniqlangan suv olish tartibini buzish holati yuridik shaxs tomonidan bartaraf etilmagan taqdirda, ushbu yuridik shaxsga nisbatan moliyaviy sanksiya qoʻllaniladi.

11. Inspeksiyaga suv olish tartibini buzganligi uchun “Birinchi xato uchun — ogohlantirish” qoidasi qoʻllanilgan yuridik shaxslar reyestrini yuritish majburiy hisoblanadi.

12. Moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi ish materiallarini koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Inspeksiya boshligʻi va uning oʻrinbosari, boʻlim boshliqlari, hududiy boshqarmalarining boshliqlari hamda ularning boʻlim boshliqlari (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiyaning mansabdor shaxsi) tomonidan ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda “suvnazorat.uz” elektron platformasi orqali qaror qabul qilinadi.

13. Yuridik shaxsga moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda moliyaviy sanksiya hisobi ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq “suvnazorat.uz” elektron platformasi orqali rasmiylashtiriladi.

Bunda qaror va moliyaviy sanksiya hisobi bir ish kunida yuridik shaxsga buyurtma xat bilan pochta yoki “suvnazorat.uz” elektron platformasi orqali, shuningdek, mobil telefon raqamiga ularni yuklab olish imkoniyati koʻrsatilgan (elektron platformadagi havolasi) SMS-xabar orqali yuboriladi.

14. Moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror va moliyaviy sanksiya hisobi yuridik shaxslarga pochta yoki “suvnazorat.uz” elektron platformasi orqali haqiqatda yetkazib berilgani tasdiqlangandan soʻng olingan deb hisoblanadi.

15. Inspeksiyaning mansabdor shaxsi tomonidan yuridik shaxsga nisbatan moliyaviy sanksiya qoʻllash boʻyicha qabul qilingan qaror uch ish kunida majburiy tartibda “Yagona davlat nazorati” axborot tizimidagi elektron reyestrga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda kiritiladi.

16. Yuridik shaxs tomonidan tekshiruv dalolatnomasi yoki unga asosan rasmiylashtirilgan moliyaviy sanksiyalar hisobi boʻyicha shikoyat qilingan taqdirda, shikoyat roʻyxatdan oʻtkazilgan paytdan eʼtiboran koʻrib chiqilgunga qadar moliyaviy sanksiyalarni qoʻllash jarayoni va muddati toʻxtatib turiladi.

17. Sud tomonidan noqonuniy va asossiz deb topilgan hamda toʻlangan mablagʻlar yoʻnaltirilgan manbalar hisobidan oʻn besh kun muddatda mutanosib ravishda qaytariladi.

Bunda belgilangan muddatda qaytarilmagan summaga nisbatan qaytarish muddati buzilgan har bir kalendar kun uchun Markaziy bankning asosiy stavkasining uch yuzdan biriga teng miqdorida foiz toʻlanadi. Undiriladigan jami mablagʻlar miqdori sud qarorida belgilanadi.

4-bob. Moliyaviy sanksiyalarni toʻlash

18. Yuridik shaxs moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror va moliyaviy sanksiya hisobini olgan kundan boshlab bir oy muddatda unda koʻrsatilgan mablagʻni ixtiyoriy ravishda toʻlaydi.

Agar yuridik shaxs bir oy muddatda moliyaviy sanksiya hisobida koʻrsatilgan mablagʻning 50 foizini ixtiyoriy ravishda toʻlasa, qolgan qismini toʻlashdan ozod etiladi.

19. Yuridik shaxs moliyaviy sanksiya hisobida koʻrsatilgan summani olti oydan kechiktirmasdan, har oyda qoʻllangan moliyaviy sanksiya miqdorining oltidan bir qismidan kam boʻlmagan miqdorda boʻlib-boʻlib toʻlashi mumkin.

Bunda yuridik shaxs moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni va moliyaviy sanksiya hisobini olgan kundan boshlab bir oy davomida unda koʻrsatilgan summaning oltidan bir qismidan kam boʻlmagan miqdordagi dastlabki toʻlovni toʻlaganda, qolgan summani boʻlib-boʻlib toʻlash tartibi avtomatik ravishda amal qiladi.

20. Yuridik shaxsga nisbatan rasmiylashtirilgan hujjatlar ushbu Nizomning 18 va 19-bandlarida keltirilgan muddat tugagunga qadar sudga taqdim etilmaydi.

Yuridik shaxs tomonidan moliyaviy sanksiya summasi ixtiyoriy ravishda toʻlanganda, huquqiy taʼsir chorasi qoʻllanilmagan deb hisoblanadi.

21. Agar yuridik shaxs moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni va moliyaviy sanksiya hisobini olgan kundan boshlab bir oy muddatda ixtiyoriy ravishda toʻlov toʻlamagan taqdirda, Inspeksiya tomonidan unga nisbatan moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisida sudga daʼvo arizasi kiritiladi.

22. Moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi sud qarori eʼlon qilingan vaqtdan boshlab yuridik shaxsga moliyaviy sanksiya hisobi qoʻllanilgan hisoblanadi.

5-bob. Moliyaviy sanksiyalarni qoʻllash natijasida tushadigan mablagʻlardan foydalanish

23. Suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiyalarni qoʻllash natijasida tushadigan mablagʻlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:

30 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga;

70 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasiga.

24. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasiga moliyaviy sanksiyalarni qoʻllash natijasida tushadigan mablagʻlardan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda foydalaniladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

25. Suv olish tartibi buzilgan holda olingan suv miqdori va moliyaviy sanksiyalar hisobi aniq boʻlishi va kelgusida oʻz isbotini topishiga ushbu hisobni rasmiylashtirgan shaxslar javobgar hisoblanadi.

26. Yuridik shaxs Inspeksiya xodimining harakatlari (harakatsizligi) ustidan belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

27. Ushbu Nizom talablarini bajarish jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

28. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiya qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

DALOLATNOMA

20___ yil __________ № ________ _________________ _________________________________________________________________________________________ (Inspeksiya nomi, xodim lavozimi va F.I.O.) va _______________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (tekshirilgan yuridik shaxs nomi, ishtirok etgan xodimlar lavozimi, F.I.O. va boshqa maʼlumotlar) _________________________________________________________________________________________, _________________________________________________________________________________________, _________________________________________________________________________________________ (guvohlar mavjud boʻlganda, ular toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar) ishtirokida quyidagi holatlar sababli ushbu dalolatnoma rasmiylashtirildi. _________________________________________________________________________________________ (ishning mazmuni va holatlar bayoni) _________________________________________________________________________________________ (ishning mazmuni va holatlar bayoni) _________________________________________________________________________________________ (ishning mazmuni va holatlar bayoni) _________________________________________________________________________________________ (ishning mazmuni va holatlar bayoni) _________________________________________________________________________________________ Inspeksiya xodimi _________________________ ___________ __________________ (lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Tekshirilgan yuridik shaxs _________________________ ___________ __________________ (nomi yoki masʼul xodim lavozimi) (imzo) (F.I.O.) Guvohlar _________________________ ___________ __________________ (yashash manzili yoki ish joyi va lavozimi) (imzo) (F.I.O.) _________________________ ___________ __________________ (yashash manzili yoki ish joyi va lavozimi) (imzo) (F.I.O.)

Qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiya qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiya qoʻllash va toʻlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Amalga oshirish muddatlari 1-bosqich Inspeksiya Suv olish tartibiga rioya etilayotgani yuzasidan nazorat tadbirlarini oʻtkazadi. Doimiy 2-bosqich Inspeksiya Nazorat tadbirlari natijalarini dalolatnoma bilan rasmiylashtiradi. Nazorat tadbirlari yakunlanganda 3-bosqich Inspeksiya 1. Moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va moliyaviy sanksiya hisobini rasmiylashtiradi. Dalolatnoma tuzilgan kundan boshlab besh ish kuni oʻtgach, biroq oʻn ish kunidan kechiktirmasdan 2. Qaror va moliyaviy sanksiya hisobi yuridik shaxsga buyurtma xat bilan pochta yoki “suvnazorat.uz” elektron platformasi orqali, shuningdek, mobil telefon raqamiga ularni yuklab olish imkoniyati koʻrsatilgan (elektron platformadagi havolasi) SMS-xabar orqali yuboradi. Bir ish kunida 3. Yuridik shaxsga nisbatan moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni majburiy tartibda “Yagona davlat nazorati” axborot tizimidagi elektron reyestrga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda kiritadi. Qabul qilingandan soʻng uch ish kunida 4-bosqich Yuridik shaxslar Moliyaviy sanksiya hisobida koʻrsatilgan summaning 50 foizi yoki hisoblangan summaning oltidan bir qismidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻni toʻlaydi. Moliyaviy sanksiyalar hisobini olgan kundan boshlab bir oy muddatda 5-bosqich Inspeksiya Yuridik shaxs tomonidan moliyaviy sanksiya hisobida koʻrsatilgan summaning 50 foizi yoki hisoblangan summani oltidan bir qismidan kam boʻlmagan miqdordagi toʻlov toʻlanmagan taqdirda, unga nisbatan moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisida sudga daʼvo arizasini kiritadi. Suv olish tartibini buzgan yuridik shaxs moliyaviy sanksiya hisobini olgan kundan boshlab bir oydan keyingi ish kunida

Qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiya qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Moliyaviy sanksiya qoʻllash toʻgʻrisida

Qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiya qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

____________________________________________ ____________________________________________ __________________________________________ ga (yuridik shaxs nomi va manzili) Qishloq xoʻjaligi, baliqchilik xoʻjaligi, sanoat, energetika va xoʻjalik-maishiy ehtiyojlarga suv olish tartibini buzganlik uchun moliyaviy sanksiya HISOBI 20___ yil _______ № _________ ______________________ (kun, oy) (hudud nomi) ________________________________________________________________________________________ga (yuridik shaxs nomi) Inspeksiyasining __________________ boshqarmasi mansabdor shaxsi _____________ tomonidan “___” ________ kuni qabul qilingan _____-son qarorga asosan quyidagi miqdorlarda moliyaviy sanksiyalar summasi hisoblangan. T/r Tartibbuzarlik turi Miqdori, ming m 3 Summasi, ming soʻm 1. Limitdan ortiq olingan suv miqdori 2. Suv olish shartnomalari tuzilmagan holda olingan suv miqdori 3. Suvni boshqarish va hisobga olish vositalari bilan jihozlanmagan holda olingan suv miqdori 4. Suvdan maxsus foydalanishga doir ruxsatnomasiz olingan suv miqdori 5. Oʻzboshimchalik bilan olingan suv miqdori Jami: Sizga nisbatan hisoblangan va yuqorida keltirilgan _____ soʻm miqdoridagi mablagʻni bir oy muddatda quyidagi hisobvaraqqa toʻlashingiz soʻraladi. Ushbu mablagʻni ixtiyoriy ravishda 50 foizini yoki oltidan bir qismidan kam boʻlmagan miqdordagi dastlabki toʻlovni toʻlashga yoʻl qoʻyiladi. Tadbirkorlik subyektlari boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan mazkur hisobda koʻrsatilgan summaning 50 foizi bir oy muddatda ixtiyoriy ravishda toʻlanganda, qolgan qismini toʻlashdan ozod etiladi. Agar yuridik shaxslar tomonidan moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror qabul qilib olingan kundan boshlab bir oy muddatda moliyaviy sanksiya hisobida koʻrsatilgan summaning 50 foizi yoki hisoblangan summaning oltidan bir qismidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻ ixtiyoriy ravishda toʻlanmasa, unga nisbatan moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisida Inspeksiya tomonidan sudga daʼvo arizasi kiritiladi. Bank nomi: ___________________________ Hisobvaragʻi: _________________________ MFO: _______________________________ INN: ________________________________ OKONX: _____________________________ ____________________________ ___________ _____________ (mansabdor shaxs lavozimi) (imzo) (F.I.O.) M.Oʻ. Inspeksiyaning rasmiy blankasida ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 21-oktabr,

585 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.10.2026-y., 09/26/585/1064-son)

lex.uz