Чатботлар сайёҳларни хавфли йўлга бошламоқда

Wired нашрининг ёзишича, чатботлар пиёда сайёҳларни адаштириб, хавфли оқибатларга олиб келмоқда. Саёҳатни режалаштиришни сунъий интеллектга топшириш одамларнинг ўзи танқидий фикрлашдан воз кечишига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса ёввойи табиат ҳудудларида ҳатто ҳалокатли натижаларга олиб келиши мумкин.