Anthropic Claude Code ёрдамида мавжуд ўйинларни нусхалашни тақиқлади

Anthropic ўзининг Claude Code дастурлаш ёрдамчисига мавжуд видео ўйинларни қайта яратишни тўсиб қўйди. Бунинг учун компания Claude Code тизим кўрсатмаларини янгилади. Бу қарор сунъий интеллект ёрдамида яратилган ўйин нусхалари кўпайиб кетганидан кейин қабул қилинди. Шунга қарамай, фойдаланувчилар Claude Code ёрдамида янги ўйинлар яратишда давом этишлари мумкин.