r/opensource ҳамжамияти AI билан боғлиқ лойиҳаларни тақиқлади

Reddit'даги r/opensource ҳамжамияти модераторлари янги қоидаларни эълон қилди. Унга кўра, AI ишлатадиган лойиҳалар тақиқланади. Шанба куни кечқурун эълон қилинган постда: "Агар лойиҳангиз AI ишлатса, AI томонидан яратилган бўлса ёки AI учун мўлжалланган бўлса, у r/opensource'да қабул қилинмайди", дейилган. The Verge хабарига кўра, янги қоидалар инглиз тилида сўзлашмайдиганларга ҳам чеклов қўяди.