Папа Лео XIV сунъий интеллектни «қуролсизлантириш»га чақирди

Рим папаси Лео XIV сунъий интеллект тизимларини «қуролсизлантириш» кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, одамлар сунъий интеллект қўлланилишини йўналтириш, ўзгартириш ва керак бўлганда рад этиш масъулиятини зиммасида тутади. Жума кунги мурожаатида папа БМТга аъзо давлатларни келаси ой Женевадаги учрашувда ўлдирувчи автоном қуролларни тақиқлаш йўлида аниқ қадамлар қўйишга чақирди. «Машиналар шахс эмас, балки восита», деди у.