Сунъий интеллект PHP тилидаги эски заифликларни хавфлироқ қилди

Хавфсизлик тадқиқотчилари сунъий интеллект воситалари ёрдамида PHP веб-скрипт тилида йиллар давомида мавжуд бўлган заифликларни аниқлашди. Wired нашрининг ёзишича, шундан сўнг сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилган ҳужумлар бошланди. Нашр бу ҳолат сунъий интеллект дастурлардаги хатолардан фойдаланишни қанчалик осонлаштираётганини кўрсатишини таъкидлайди.