The New York Times ва бошқа нашрлар Brave браузерини судга берди

The New York Times ва бир гуруҳ бошқа нашрлар Brave веб-браузерини ишлаб чиқарувчи компанияга қарши судга даъво аризалари топширди. Нашрлар компанияни сунъий интеллектни ўқитиш учун уларнинг материалларини ноқонуний йиғиб олишда айбламоқда. Шунингдек, браузер фойдаланувчиларга пуллик обунани четлаб ўтиш имконини бергани айтилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.