Chrome энди Gmail’даги маълумотлар билан шаклларни автоматик тўлдиради

Google Chrome браузерининг сунъий интеллектга асосланган автоматик тўлдириш функцияси энди Gmail’дан маълумот олиши мумкин. Янгиланиш фойдаланувчи рухсати билан почта қутисидаги парвоз тасдиқлари, етказиб беришни кузатиш маълумотлари ва буюртма тафсилотларини шаклларга қўйиб беради. Функция Gemini ва Personal Intelligence ёрдамида ишлайди. Ўтган йили бу функция Google ҳисоби ва Google Wallet’дан исм, паспорт рақами, электрон почта ва манзилларни олишни ўрганган эди.